Ota ona haqida musiqalar @ota_ona_xaqida_musiqalar Channel on Telegram

Ota ona haqida musiqalar

@ota_ona_xaqida_musiqalar


➪Ota Onasiga mexribonlar kanali♥️
Alhamdulillah
Bizning maqsad yaxshilikka yetaklash☪️

https://www.youtube.com/c/Otaonasigamexribonlar
https://www.instagram.com/Ona_haqida_sherlar
Hamkorlikka taklif etamiz ➫ @mlyfm
Hato kamchiliklar uchun uzur soʻraymiz

Ota ona haqida musiqalar (Uzbek)

Bu 'Ota ona haqida musiqalar' kanali ota-onalarga bag'ishlangan, yorqin va tabriklovchi musiqalardan iborat. Kanal orqali ota-onalar o'g'llariga sevimli qo'shiqlarni tinglashlari, ular bilan birga harakatlanish uchun ilham olishlari mumkin. 'Ota ona haqida musiqalar' kanali Ota Onasiga mexribonlar tomonidan boshqariladi va Alhamdulillah, ularning maqsadi yaxshilikka yetaklashdir. Kanal orqali yangi qo'shiqlarni tinglash, ularni o'rganish va ularga sevimli bo'lgan musiqachilarni kuzatish imkoniyati mavjud. Ota ona haqida musiqalar kanalida boshqa ijtimoiy tarmoqlar bo'ylab hamkorlik imkoniyati mavjud, shuningdek, ularning YouTube va Instagram sahifalariga havolalar orqali ko'rishlari va ularga qo'shilmolari mumkin. Kanal a'zolari hamkorlikka taklif etiladi va hato kamchiliklar uchun uzr so'ray oladilar. Siz ham 'Ota ona haqida musiqalar' kanaliga qo'shilarak, ota-onalik sevgisini musiqa orqali bayon etishning keyfini surating.

Ota ona haqida musiqalar

14 Nov, 02:32


Ҳар бир қиз фарзанд ичида онамизга айтилмаган кўп яширин ҳислар бор😢

Соғинч эзди бугун юрагим ,
Бағрингизда ётгим келяпти .
Фақатгина битта тилагим ,
Онажоним кўргим келяпти .

Қадоқ босган қўлларингизни ,
Юзларимга босгим келяпти .
Она юрган йўлларингизни ,
Кўзларимга суртгим келяпти .

Уй тўрида ўрнингиз бўшдир ,
Тафтингизни туйгим келяпти .
Расмингизни бағримга босиб ,
Дийдорингиз кўргим келяпти .

Борай десам боролмайманда ,
Қабрингизда қолгим келяпти .
Меҳр тўла кўзларингизни ,
Она жуда кўргим келяпти .

Қайтсак ўша болалик чоғим ,
Шўх йилларда қолгим келяпти ,
Хазон бўлди сизсиз гулбоғим ,
Онажоним кўргим келяпти .

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Ota ona haqida musiqalar

14 Nov, 02:32


Таърифга бирор сўз ёзишга тўғриси тилим ожизлик қилди кўриб фақат йиғлай олдим😢👍

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Ota ona haqida musiqalar

14 Nov, 02:32


​​Қалби чексиз иймонга тўла,
Аллоҳга йиғлаб қилади нолъа,
Фарзанд учун кечирим сўрар
ЖОЙНАМОЗ УСТИДА ЎТИРГАН ОНА.

Кўзларида тўла милтиллайди ёш,
Саждаю тавбадан чиқмайди бу бош,
Гарчи фарзандлари бўлсада бебош.

ЖОЙНАМОЗ УСТИДА ЎТИРАР ОНА.
Хар он қўлин очиб дуога,
Гуноҳлар учун қилади товба,
Товба учун келганми дейсиз дунёга,
ЖОЙНАМОЗ УСТИДА ЎТИРГАН ОНА.

Кўз олдимда турибди хамон,
Қулоқларим остида у қилган нолъа.
Кўзларидан томчилайди ёш,
ЖОЙНАМОЗ УСТИДА ЎТИРГАН ОНА..

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Ota ona haqida musiqalar

14 Nov, 02:32


Оҳ мени тупроққа айланган Онам
Соғиниб топмадим кўзларимда нам
Ичимни тирнайди ўксиклик алам
Ҳамроҳим бўлолмас синсин бу қалам!

Юзингизга юзим қўймоқ экан бахт
Онани йўқотмоқ юргагингда доғ
Мен зарра эканман Сиз-чи улкан тоғ
Онаси борларга бунчалар Мазза.

Дод дейман Онажон қалбимда фарёд.
Юрагим зардобга тўлиб кетди дод
Қуласин бу осмон чарх урсин замин
Онамни кўрмоққа борми бир имдод

Қабрингизга келдим кўрарманми деб
Сиз бунда мен унда юраманми деб
Бағримни армонлар кетмоқдалар еб
Бир уюм тупроқни кўрдингизми эп

Бир қараб қўймайсиз ҳолинг нечук деб
Ҳеч қурса англатинг Она буюк деб
У қандай ғамдир-ки белинг қайишган
Устингдаги шунча оғир юкми деб.

Бир сўраб қўймайсиз жоним Онам-а
Қабрингиз устида лола қизғалдоқ
Унинг ҳам юраги менингдек доғ-доғ
Мен ҳам шу лоладек ожизман Онам

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Ota ona haqida musiqalar

14 Nov, 02:32


Ҳамма болаларни онаси соғ бўлсин🤲😢😭

➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Ota ona haqida musiqalar

14 Nov, 02:32


Туҳматдан бошимга отишдилар тош,
Камига устимдан кулдилар ҳандон.
Улар деб бўлганман ҳозир бағритош,
Мен ёмон эмасдим аввал онажон.

Меҳримни сочардим учраган зотга,
Қизғонмай келаман то ҳали ҳамон.
Фақат қизиқишим йўқдир ҳаётга,
Мен ундай эмасдим аввал онажон.

Кўзимда порлайди юлдузлар нури,
Безовта қилмасди кўксимда виждон.
Ҳозир қолмагандир қалбим ҳузури,
Мен нега ўзгардим билмам онажон.

Сўзларга ишониб кетар эдим жим,
Ёлғонлар учрарди гоҳи бир замон.
Ҳозир ҳақиқатни айтмайди ҳич ким,
Атрофим ёлғонга тўлди онажон.

Самимий инсонлар гўёки эртак,
Излаб тополмайман излаб тўрт томон.
Ҳатто оқибатни қилишар эрмак,
Мен кимга ишонай энди онажон.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Ota ona haqida musiqalar

14 Nov, 02:32


➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Ota ona haqida musiqalar

09 Nov, 03:47


24 soat vaht berildi yengi missiyaga, krip ovolila. Kelajeda bu o’yin ko’p drop qladi harhil proyektlaga qoshilganila uchun kak bonus sfatida, qani ko’ramiz nmala kutvotti bzani.😉

https://t.me/PAWSOG_bot/PAWS?startapp=MUaXQ0vD

Ota ona haqida musiqalar

09 Nov, 03:39


Paws - Dogs dan yengi loyiha

— NotCoin, Dogs, HamsterCombatta qancha achko yeğganilani korsatar ekan kirganilada

~ Dogs otgan safar 20$-30$ dan bergan edi bu safar qancha beradi koramiza

PawsMiniApp 👈goo

Ota ona haqida musiqalar

03 Nov, 19:02


Бунақа муғомбир келинлардан Оллоҳни ўзи асрасин онасини яхши кўрадиган аёлини деб онасидан кечмаган эркакларимиздан Оллоҳ рози бўлсин🤲👍

Айрим кўзи кўр ҳотинини ёлғонларига ишониб онасини ҳафа қилиб йиғлатадиган эркакларимиз учун, жудаям ибратли видеролик экан👍

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Ota ona haqida musiqalar

03 Nov, 19:02


Ота ҳовлим, дарвоза очиқ,
Райҳон хиди димоққа урар.
Белларига ўралган сочиқ,
Онам хазон супириб юрар.

Термуламан остонадан жим,
Юракларим тиғсиз тилинар.
Сабабкори мендан бошқа ким,
Сочларини оқи билинар.

Супиргини овозига жўр,
Мусичалар сайрайди хазин.
Вақт деган бир мусаввири зўр,
Юзларига чизибди ажин.

Фарзанд бўлмай мен ўлай гумроҳ,
Пул дардида дунё кезибман.
Кўз олдимда волидам эвоҳ,
Қариганин энди сезибман.

Пушаймондан музлайди танам,
Белда оғриқ, ушлаб қўяди.
Оғриқларга чидамай онам,
Рўмол учун тишлаб қўяди.

Онам бор деб кўксимиз кериб,
Биз фарзандмиз дийдаси қотган.
Кўзларини нурини бериб,
Ўз умрини биз деб йўқотган.

Қани энди иложим бўлса,
Бу йилларни қайтарсам ортга.
Онам кўзи қувончга тўлса,
Чалинмаса бирон бир дардга.

Турар эдим, жонсиз бир сурат,
Минг уринай етмади кучим.
Тополмасдан ўзимда жуърат,
Она келдим дейишим учун.

Камронбек Исмоилов

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Ota ona haqida musiqalar

03 Nov, 19:02


Кўрдим дунё озорларини,
Гоҳо келар дунёдан кечгим.
Ҳолим билмас, сўрамас биров,
Онамдайин бўлолмас ҳеч ким.

Кўзин тикиб йўлим пойлаган,
Болам соғми дея ўйлаган.
Тақдиримдан ёниб сўйлаган,
Онамдайин соғинмас ҳеч ким.

Борсам кулиб эшигин очар,
Кел болам деб бағрига босар.
Бор меҳрини беминнат сочар,
Онамдайин кутолмас ҳеч ким.

Дейсиз; болам, кўзим қароғим,
Ортимдаги порлоқ чироғим.
Омон бўлсанг йўқ дилда доғим,
Онамдайин севолмас ҳеч ким.

Хавотирда ёнади ҳар дам,
Хокисорим оҳ камтаргинам..
Ўйлар мудом хаста бўлса ҳам,
Онамдайин ўйламас ҳеч ким.

ОНАМДАЙИН БЎЛОЛМАС ҲЕЧ КИМ.

Фароғат ФАРМОНОВА

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Ota ona haqida musiqalar

03 Nov, 19:02


#Преъмера

Дард аламлар юрагида тошган онам,
Армонлари ушалмасдан ошган онам.
Нетай бугун соғинчингиз жондан ўтди,
Мени ташлаб жаннатларга шошган онам.

Соғиниб кўп йиғладим мен сезмадингиз,
Синовлардан чарчадим ҳўп билмадингиз.
Сизсизликда ёлғиз қолдим кўрмадингиз,
Мени ташлаб жаннатларга шошган онам.


Ҳар қадамда фақат мени ўйлардингиз,
Яхши бўл деб насиҳатлар қилардингиз.
Кўриш насиб қилармикин дийдорингиз,
Мени ташлаб жаннатларга шошган онам.


Баланд баланд чинорларга ўҳшатардим,
Дардим айтиб юрагимни бўшатардим.
Ҳеч қуламас минорларга ўҳшатардим,
Мени ташлаб жаннатларга шошган онам.


Тақдир дея тақдиримга кўнолмадим,
Синовлардан синиб кетдим чидолмадим.
Сиз йўқ қаранг ҳатто бахтли бўлолмадим,
Мени ташлаб жаннатларга шошган онам.

Фариштa

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Ota ona haqida musiqalar

03 Nov, 19:02


Остонамга қайтинг дада

Мана охир тиниб қолдим. Чидолмадим.
Дардларимни ким тушунар айтинг дада.
Кўнай дея тақдиримга кўнолмадим,
Бир лахзага остонамга қайтинг дада.

Дудоқларим титраб, титраб қолаябди.
Тун армоним тинглаб кўнглим олаябди.
Кафтгингизда сув беринг, қалб ёнаябди.
Бир лахзага остонамга қайтинг дада.

Қабрингизни тупроқларин қўйдим силаб,
Дуоингиз олай энди кимдан сўраб?
Болам дея эркалатиб бахтим тилаб,
Бир лахзага остонамга қайтинг дада.

Ҳурсанд қилиб олар эдим кўнглингизни.
Қўймас эдим маҳкам тутиб қўлингизни.
Ҳушнуд этиб етим қизу ўғлингизни.
Бир лахзага остонамга қайтинг дада.

Негадир ҳеч унум йўқдек ишларимда.
Баҳор ёзим кузим яшар қишларимда.
Мен розиман ҳеч бўлмаса тушларимда,
Бир лахзага остонамга қайтинг дада.

Эх Ичимдагин айтсам ирмоқ сой бўлябди.
Мен бир нишон ташвиш камон ёй бўлябди.
Келмадингиз кутдим неча ой бўлябди.
Бир лахзага остонамга қайтинг дада.

Одилбек Қодиров

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Ota ona haqida musiqalar

03 Nov, 19:02


ЯРИМ ЮРАКЛАР..

Дил оғриғи, қийнар умрбод,
Ярим тунда чекар оҳ фарёд,
Бахтлар унга бўлган етти ёт,
Онаси йўқ, ярим юраклар.

Соғинганда ойнага қараб,
Сийратидан нигоҳин излаб,
Умри ўтар, йиғида бўзлаб,
Онаси йўқ, ярим юраклар.

Тушларида онасин кўрар,
Қуёш чиқмай қабрига борар,
Юрак куйиб, дод солиб йиғлар,
Онаси йўқ, ярим юраклар.

Умри ўтар алам, ситамда,
Умри ўтар, дарду-ғамда,
Сабр қилар оғир дамда,
Онаси йўқ ярим юраклар.

Турткилашар онанг қани деб,
Ким туққан ўзи сани деб,
Яшайди ҳаммадан дакки еб,
Онаси йўқ ярим юраклар.

Осмонида порламас юлдуз,
Юрагини ўраб олган муз,
Дунёларга боқади маюс,
Онаси йўқ, ярим юраклар.

Дил оғриғи қийнар умрбод,
Ёстиқ қучиб, чекади фарёд,
Не ёмонлик қилди эй ҳаёт,
Онаси йўқ, ярим юраклар.

Эй одамлар, сабрлар тиланг,
Етимларни бошини силанг,
Мард бўлсангиз кўнглини сўранг,
Онаси бор, бутун юраклар.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Ota ona haqida musiqalar

03 Nov, 19:02


Онангиздан ҳич кечирим сўраганмисиз.?

1 ёшга кирганингизда у алла айтиб ухлатган Сиз йиғлагансиз инжиқлик қилгансиз

2 ёшга қадам қўйганингизда у сизни ёнига чақирган сиз эса қочардингиз

3 ёшлигингизда ширин овқатлар билан сизни сийлаган у бўлади сиз эса таомингизни емай тўкиб сочгансиз

4 ёшингизда у сизнинг қўлингизга қалам ушлатди сиз эса деворларга чизиб ташлардингиз

5 ёшингизда у сизга кийдирган чиройли тоза кийимларни чанг тупроққа белаб кир қилардингиз

6 ёшингизда у сизнинг қўлингиздан ушлаб мактабга етаклаб борди сизни ўқигингиз келмасди

10 ёшингизда мактабдан келишингизни интизор бўлиб йўлингизга кўз тикиб турган удир

15 ёш бўлганингизда у сизга бахт соғлик омадлар тилаб йиғлаб дуолар қилган Сиз эса эвазига совғалар сўрардингиз

25 ёшингизда энг чиройли орзу умидлар билан сизни уйлантирди бироқ сиз хотинингизни олиб бошқа уйга чиқиб кетдингиз

35 ёшингизда у сизга насиҳат қилди Сиз эса аралашманг ўзим биламан дедингиз

40 ёшга кирганингизда у хасталанди лекин у сиз учун ортиқча юкдек кўринди

Ota ona haqida musiqalar

03 Nov, 19:02


Соғинч нелигин сиз мендан сўранг,
Онамнинг қабрини қучаман ҳар кун.
Тафтини билай деб муздек қабрга,
Бағримни тупроққа босаман ҳар кун.

Соғинч нелигин сиз мендан сўранг,
Онамнинг меҳрини туйгим келади.
Қанча қучоқламай муздек қабрни,
Онамнинг бўйлари келмайди нечун.

Соғинч нелигин сиз мендан сўранг,
Ҳар куни бағримни тилади сўроқ.
Онам хизматимдан розими бироқ
Сўрасам ожизлик қилади тупроқ.

Соғинч нелигин сиз мендан сўранг,
Соғинчим қалбимга ёқмоқда олов.
Фарзандлик бурчимни қанча ўтадим,
Эсласам аламлар қилади кўпроқ.

Соғинч нелигин сиз мендан сўранг,
Онам, онажоним ўлмайди дердим,
Хаста ҳолида ҳам куймадим афсус,
Ҳали кўп ғамимни ейдида дедим.

Соғиниш нелигин айтай дўстларим,
Онамнинг соғинчи қийнайди ҳануз.
Қабрига бош қўйиб йиғлайман юм юм,
Соғиниш нелигин сиз мендан сўранг.   

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

Ota ona haqida musiqalar

03 Nov, 19:02


Olmagan Onam

Mudom men haqimda õylagan Onam
Kulgu shodlik nima bilmagan Onam
Menga million million pullar sarflar lek
Õziga bir rõmol olmagan Onam

Bozor õchar qilar nega men uchun
Yangi kiyim olar kimga men uchun
Meni kõrib kõzi quvnagan Onam
Õziga bir rõmol olmagan Onam

Gapirsam kuladi qilmas hech alam
Men uydan nariga chiqmayman bolam
Yaxshi kiyin õqi õrgan mayliga
Sen yoshsan navqiron seniki olam

Zeb ziynat taqvolib kõcha chiqmagan
Maqtanish neligin bilmagan Onam
Barcha õzin õylab mehnat qilar lek
Meni deya tinim bilmagan Onam

Doimo yonimga har nega panox
Mendan bir zum yiroq ketmagan Onam
Men uchun uxlamas tunlari bedor
Meni deb ne dardlar yutmagan Onam

Qani imkon topsam qõlimdan kelsa
Sizniki bõlardi bu butun olam
Shunda ham menga bu kerak emas deb
Mehnatdan boshqasin bilmagan Onam.

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ota onasiga mexribonlar kanali🌸

Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang..?

Ota ona haqida musiqalar

03 Nov, 19:02


Бир кун келиб шу қўнғироқни сен ҳам кутасан ўшанда отангни онангни сизлардек бемеҳр фарзандларини соғинганини тушуниб етасан лекин унда кеч бўлади.. нодон бемеҳр фарзандларга яратганни ўзи инсоф берсин сизларга🤲😢

@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?

1,082

subscribers

71

photos

220

videos