Узр этинг,мени онажон
Тугамади, мендаги ташвиш,
Қабрингизни, босибди қамиш,
Хабарингиз,олмадим бор иш,
Узр этинг, мени онажон.
Ортмагайман,ўзимдан ўзим,
Эсласам гар,ёш тўла кўзим.
Дўстлар тилар,бардошга тўзим,
Узр этинг,мени онажон.
Бағритошдир, қизингиз ёмон,
Дилида дард,кўз кулар омон.
Овози йўқ, қабрингиз тўзон,
Узр этинг, мени онажон.
Кўнгил борим, тўпласа ғубор,
Сизни эслаб, қўмсайман такрор.
Айбим англаб, келганда бир-бор,
Узр этинг, мени онажон.
Юрардингиз, яхшилик айтиб,
Энди у дам, келмагай қайтиб,
Мен байт битгим,сарсона дайдиб,
Узр этинг, мени онажон.
Мармар тошни, қучади бошим,
Дилда армон, ҳижрон кўз ёшим.
Айтолмадим, сўнги сўз дошим,
Узр этинг, мени онажон.
Ширина Зиё.
❤️ Оилавий канал👇🥰
🝮︎︎︎︎︎︎︎ 𝒀𝒂𝒒𝒊𝒏𝒍𝒂𝒓𝒈𝒂 𝒉𝒂𝒎 𝒖𝒍𝒂𝒔𝒉𝒊𝒏𝒈
#ℝ𝕖𝕒𝕜𝕤𝕚𝕪𝕒 𝕜𝕦𝕥𝕒𝕞𝕒𝕟😊
•┈┈┈••✦🍃🌹 🕊✦••┈┈┈•
❄️ @Janatim_Onajonim❄️
•┈┈┈•• ✦🕊🌹 🍃✦••┈┈┈