Операция️ @operatsiya Channel on Telegram

Операция️

@operatsiya


"Операция" каналига хуш келибсиз!

Тиббиётга оид қизиқарли ва фойдали маълумотларни сизлар билан бўлишамиз!

Операция️ (Uzbek)

“Операция” каналига хуш келибсиз!
“Операция” канали – узоқроқ тиббиётга оид қизиқарли ва фойдали маълумотларни ўзара ҳамкорликда бўлиш учун яратилган. Мазкур каналда сизларга тиббиёот соҳасидаги оммавий маълумотлар, янги тиббий технологиялар, даволаш усуллари ҳақида ўз мазмунида тил остидан янгиликларни тарқатадиган материаллар кўрсатилади

“Операция” канали сизга тиббий мавзулардаги янгиликларни назорат қилиш ва қизиқарли маълумотлар билан танишиш мавзусида медицина соҳасидаги энг зўр мутахассисларнинг хиссасига амал қилади. Сайтимизга кириб, ушбу канални кузатинг ва тиббиётдаги янгиликларни дўстларингиз билан биргаликда бахамкорликда кўришни бошланг.

Операция️

14 Jan, 06:12


Одамлар нималарни ўйлаб топишмайдия😁

Кунингиз хайрли ўтсин!


Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

14 Jan, 02:24


Қадрли дадажоним ва онажоним мен билан ҳаммаси жойида ✌️😁

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

13 Jan, 03:54


#kayfiyat_time

🙂Нима бўлганини тушунгандирсиз

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

12 Jan, 17:01


🔘 5 yoshgacha bolalarni qo‘liga shunday yuklamalar qilishdan tiyiling

🔹Bilak bo‘g‘imining o‘rnidan siljishi yoki "Enaga tirsagi" degan sindrom shundan shakllanadi.

👉Bolalarni ko‘targanda qo‘ltiq ostidan ushlab ko‘taring

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

12 Jan, 02:21


Инсон ҳаёти учун курашдан сўнгги операция хонасининг фотосурати.

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

12 Jan, 02:19


Италиядан олинган фотосуратлар,
1979-йил Психиатрия шифохоналари


Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

15 Dec, 08:53


😅 Бола олдинги сут тишларидан жуда ўзига хос усулда халос бўлди.

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

15 Dec, 02:15


📹Янги туғилган чақалоқ ҳаётини қутқариш жараёни акс этган лавҳа

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

02 Dec, 07:12


👍Юракнинг ички тузилиши, клапанлар ва қон оқимини кузатамиз.

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

30 Nov, 04:26


🥹16 кун давомида комада бўлган ўғил ниҳоят кўзини очди ва унинг онаси билан қайта учрашув ҳаяжонли ва таъсирли лаҳзага айланди.

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

29 Nov, 10:41


🧠Инсоннинг асаб тизими.
Катталар танасида 75 километр нерв бор.

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

29 Nov, 04:52


📣 МРТ фақат инсонлар учун деб ўйлаганлар адашади...😁

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

25 Nov, 10:10


🐱Бу суратларда ўлим босқичида бўлган беморлар тасвирланган.

➡️Уларнинг сўнгги орзуси севимли уй ҳайвонларини охирги бор кўриш эди.

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

25 Nov, 06:28


🟢Umumiy nevrologiya kursiga qabul boshlandi!

😀Kurs davomida:
- har bir dars uchun video,ppt, konspekt, quiz testlar va caselar beriladi
- qo‘shimcha qiziqarli materiallar taqdim etiladi
- bir qancha nevrologik kasalliklar etiopatogenezi, klinikasi, davolash taktikalari haqida ham ma'lumotlar berib boriladi
- umumiy nevrologiyaning anatomiya va fiziologiyasi mukammal òrgatilinadi
- Biz sizga hammasini 0 dan boshlab qiziqarli uslubda o‘rgatamiz!

📥Eng qizig‘i, darsda nafaqat tajribali o‘qituvchilar, balki tajribali vrach nevrologlar ham bo‘ladi. Ya'ni darslar amaliyotga bogʻlab har bir oʻquvchi bilan individual olib boriladi.

👨‍💻Batafsil ma'lumot olish va ro‘yxatdan o‘tish uchun: @Neuronuzb_manager

🕓Qabul yakunlanishiga oz qoldi, shoshiling!

|Nᴇᴜʀᴏɴ.ᴍᴇᴅɪᴄᴀʟ ɴᴇᴜʀᴏʟᴏɢʏ

Операция️

22 Nov, 05:35


👀Аслида, сизнинг кўришингиз тескари

Лекин ваҳимага тушманг – барча одамлар ҳам шундай. Тасвир кўзнинг тўр пардасига "тескари" ҳолатда тушади.

☺️Бу жуда оддий ишлайди:

Кўзнинг шох пардаси ва гавҳари нур тўпловчи линзалар ҳисобланади.

😜Физика қонунларига кўра, тўпловчи линзалар ҳар қандай тасвирни тескари қилади.

☺️ Нега биз ҳамма нарсани тўғри кўрамиз? Чунки бу ишни бизнинг миямиз бажаради!
Айнан мия келган маълумотни қайта ишлайди ва мослаштиради, натижада биз дунёни айнан ўша ҳолатда кўрамиз.

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

21 Nov, 12:17


Овқатлар қанча вақт давомида ҳазм бўлади?

➡️Тез ҳазм бўладиган маҳсулотлар:
Мевалар:
– Олма, узум, апелсин – 20-30 дақиқа

– Тарвуз – 20 дақиқа

– Банан – 35-40 дақиқа

👉Сабзавотлар:
– Салатлар (хом сабзавотлардан) – 30-40 дақиқа

– Бодринг, помидор – 20-30 дақиқа

➡️Ўртача ҳазм бўладиган маҳсулотлар:
Донли маҳсулотлар:

– Гуруч, гречка – 1-2 соат

– Макарон маҳсулотлари – 2-3 соат

👉Протеин манбалари:
– Тухум (қайнатилган) – 45-60 дақиқа

– Балиқ (ёғсиз) – 1 соат

– Товуқ гўшти – 1,5-2 соат

➡️Секин ҳазм бўладиган маҳсулотлар:
Гўшт маҳсулотлари:

– Мол гўшти – 3-4 соат

– Қўй гўшти – 4-5 соат

👉Сут маҳсулотлари:
– Қаттиқ пишлоқ – 4-5 соат

– Ёғли сут – 3-4 соат

👉Ёғли маҳсулотлар:
– Ёнғоқлар – 2-3 соат

– Қовурилган овқатлар – 4-6 соат

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

21 Nov, 03:14


💡Биз учун оддий туюлган ишлар, бошқалар учун орзу бўлиши мумкин.

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

20 Nov, 09:40


Овқатлар қанча вақт давомида ҳазм бўлади?

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

19 Nov, 08:17


🔴Фаллоп найчасининг ёрилиши натижасида эктопик ҳомиладорлик икки эмбрионнинг ўлими билан якунланди. Аёл эса катта қон йўқотиш туфайли вафот этди.

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

19 Nov, 02:41


Туғруқ жараёни - дунёдаги энг машаққатли ҳолатлар бўйича 2-ўринда турар экан.

🔥 1-ўринда тириклайин ёниш.

📌Жаннат оналар оёғи остидадир

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

18 Nov, 10:54


👀Бу одам 2016-йилда айиқ ҳужумидан омон қолган. Чап томондаги фотосуратда унинг юзига етказилган зарар акс эттирилган. Ўнг томондаги сурат эса жарроҳлар томонидан амалга оширилган муваффақиятли операциядан кейинги ҳолатни кўрсатади.

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

18 Nov, 03:31


💡Ҳаётдаги неъматларни қадрлашни ўрганайлик.

☀️Барчага хайрли тонг!

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

17 Nov, 11:12


👆➡️Тепадаги видео роликнинг давоми

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

17 Nov, 03:47


Шакар истеъмол қилганимизда организмимиздаги ички аъзоларда қандай ўзгаришлар содир бўлишини билмоқчимисиз?

👀Бу ҳақда батафсил маълумотни анимацион видео орқали томоша қилишингиз мумкин!

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

16 Nov, 04:36


😁Улар бирданига 2 та меҳмон кутишмоқда.

Меҳмонлар анча шўх коринади


Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

15 Nov, 07:44


Qaysi organ qancha vaqt davomida donorlik uchun saqlanishini bilarmidingiz?

Операция️

15 Nov, 07:25


👀Сиз расмда битта юракка эга бўлган торакопаг сиам эгизакларини кўриб турибсиз.

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

15 Nov, 05:28


#bilasizmi

🚭Сигаретага шакар қўшилади
Кўпчилик бу ҳақида билмайди.

🔹Нима учун шакар керак?

➡️Ишлаб чиқарувчилар шакар қўшадилар, чунки у тутуннинг қаттиқлигини камайтириб, нафас олишни осонлаштиради. Натижада, чекиш янада ёқимли бўлади.

🔹Нега у хавфли?

👉Сигарет чекиш давомида шакар ёна бошлайди. Шу сабабли тутунда токсик кансероген бирикма бўлган ацеталдегид пайдо бўлади. Асеталдегиднинг ўзи зарарли эканлигига қўшимча равишда, никотин билан бирга кучли гиёҳвандликка сабаб бўлади.

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

14 Nov, 10:15


#qiziq

🔬Микроскоп остидаги қоғоз

🔘 Шунинг учун ҳам агар қўлингизни қоғоз қирраси билан кесиб олсангиз, оғриқ кучли бўлади

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

13 Nov, 10:31


🫀Юрак учун Топ-5 фойдали маҳсулотлар:

🔸 Узум (қизил узум)

🔸 Ёнғоқ (ҳар куни 5 донадан)

🔸 Банан (таркибида калий кўп)

🔸 Балиқ (миокард инфарктига қарши)

🔸 Творог, пишлоқ

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

13 Nov, 05:39


🫁Ўпкадан катта қон тромби олиб ташланди, афсуски, бемор ҳаётдан кўз юмган.

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

13 Nov, 02:38


#тонги_кайфият

😁Барчага хайрли тонг

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

12 Nov, 07:31


🫀Бу Аллоҳ таоло барчамизга берган орган - Юрак

🫀У ҳар дақиқа 70-80 мартадан қисқариб, кун давомида тонналаб қон ҳайдайди.

🫀Унинг бироз "дам олиши" ўлимга сабаб бўлади.

⚠️Спиртли ичимликлар ва тамаки истеъмол қилиш эса тинимсиз биз учун ишлаётган юракни аста секин ўлдиради.

– Ўзингизни ҳалок қилманг!

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

12 Nov, 02:15


Эгизакларнинг туғилиш кўрсаткичи сўнгги 50 йил ичида энг юқори поғонага кўтарилди

📜Эҳтимол, бу тарихдаги энг юқори натижа бўлиши мумкин

➡️Бунга сабаблардан бири, ҳомиладорликнинг кеч ёши.

➡️Яъни онанинг ёши қанча катта бўлса, эгизак фарзанд кўриш эҳтимоли шунча юқори бўлади.

😁Барчага ширин фарзандлар тилаган ҳолда постга якун ясаймиз

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

11 Nov, 12:44


👍"Юрак ичкарисидан қараганда: Қандай кўринишда?"

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

11 Nov, 11:17


🔘Шунчаки юқори технология, илм-фан самараси ва ҳайвонга кўрсатилган эътибор.

Энди у яна югура олади

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

09 Nov, 10:59


🚑Илк тез ёрдам машиналари

➡️Инсоният тирик қолиш учун асрлар давомида касалликларга қарши курашиб келади.

🛡Медицина заифлашганида эса қурбонлар сони ортиб бораверади

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

09 Nov, 03:58


🔮Кўз соққаси ва уни ҳаракатлантирувчи мушаклар.

😁Сиз кўрадиган ўша "оҳу кўзлар" ҳам аслида мана шундай шаклда ва ҳаракатда бўлади.


Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

08 Nov, 09:58


#bilasizmi

👂Чақалоқлар 2 ойликдан эшита бошлайдилар

👶Чунки айнан 2 ойликда эшитув нервлари миелин қобиқ билан ўралишни бошлайди.


🔹Эътиборли жиҳати шундаки, чақалоқ бу пайтда ташқи товушларга қизиқади ва эмизиш жараёнида онага чақалоқ бепарво, иштаҳасиздек кўринади.

🔹Аслида эса бу нормал ҳолат, шунчаки тинч жойда озиқлантиришга ҳаракат қилинг

🤨Сиз бу ҳолатга эътибор берганмисиз?

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

08 Nov, 05:06


😁Қачонки педиатр ўз ишини устаси бўлса

🤨Орамизда шундай шифокорлар борми?

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

08 Nov, 02:18


Гўзал жаннат бизга бўлмасин армон,
Тарк этмасин сира қалбларни иймон,
Бу кун савобларидан насиб айласин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌙 Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

07 Nov, 09:32


💡Тирик донор жигар трансплантацияси – мураккаб, аммо кенг тан олинган ва тасдиқланган операция тури.

➡️Бу жараёнда донордан жигарнинг бир қисми олиниб, эҳтиёжманд беморга кўчириб ўтказилади. Жигар қисмлари бир неча ҳафта ичида табиий равишда ўсиб, ўзига керакли ҳажмга етади. Донорда қолган қисм ҳам тез фурсатларда аввалги ҳажмини қайта тиклайди.

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

07 Nov, 04:05


👀Кўзларингиздаги фокус мушаклари ҳар куни тахминан 100 000 марта ҳаракатланади. Тасаввур қилинг, бу фаолият энергия сарфи бўйича 80 км масофани пиёда босиб ўтишга тенг!

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

06 Nov, 13:16


#кайфият_тиме

😁Бемор ва шифокор суҳбати:

— Операциядан тузалиб кетишингиз эҳтимоли 50 фоиз.

— Унда ўша операцияни 2 марта қилинг.


Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

06 Nov, 09:08


👁Сиз кўриб турган суратда кўз операцияси амалга оширилмоқда.

Орамизда кўзини операция қилдиргалар борми?

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

06 Nov, 03:48


🍍Сиз ананас истеъмол қилаётганингизда ананас ҳам сизни "ейди"

💬Ҳаммаси ананас таркибидаги модда туфайли, бу модда бромелин деб аталади. Бромелин лабимиздаги оқсилларни парчалайди, натижада лабимиз худди ёнаётгандек туюлади

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

05 Nov, 15:01


🎉 SENSATSION G‘ALABA!

Assalomu alaykum, hammaga xayrli kech! "Operatsiya" kanalimizda o‘tkazilgan qiziqarli yutuqli o‘yinida super yutuq sohibi aniqlandi! Bir qancha  ishtirokchilar faol qatnashib, ajoyib bilimlarini baham ko‘rishdi. Ammo g‘olibni aniqlashda 262 ta reaksiya bilan rekordni yangilagan yagona ishtirokchi — [@dr_Muhammad_jon] bo‘ldi! 👏

📚Qimmatbaho kitob sovg‘asi sizniki, tabriklaymiz! Alloh ilmingizni bundanda ziyoda qilsin.

G‘olib bo‘lgan izoh - https://t.me/Operatsiya/3958?comment=36673 Barchangizga rahmat!

💡"@Dr_Qaxxorov ishtirokchimizga ham alohida rahmat aytib qolamiz, chunki u ham anchagina mehnat qilibdi. Aktivlik uchun yana bir bor rahmat! Afsuski, g‘olib soni bitta edi."

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

02 Nov, 08:54


😁Агарда бемор чандиқни жудаям ёмон кўрса

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

02 Nov, 02:09


Шифокор ўз қадрини билиши учун пул олиши керак, бемор эса ўз соғлигини қадрини билиши учун албатта пул тўлаши керак...!

©Гиппократ

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

29 Oct, 07:02


Юрак хуружи пайтида нима содир бўлади?

🫀Юрак мушакларини қон билан таъминлаш 1 жуфт тожсимон артериялар томонидан амалга оширилади.

➡️Атеросклероз натижасида тожсимон артерия девори торайиб мўртлашади. Артерияга тромб тиқилганда қон ҳаракати тўхтаб қолади. Таъминоти тўхтатилган мушакнинг самарадорлиги пасаяди. Кислород етишмаслиги туфайли кўкракда оғриқ пайдо бўлади

💬Агарда қон таъминоти тикланмаса мушаклар ўлади ва некрозга учрайди. Энди бу мускуллар юрак уришида иштирок этмайди.

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

28 Oct, 17:25


🔔Бир киши Ҳаким бир зотга: "Мен бирорта содиқ инсонни топа олмаяпман" деганида Ҳаким киши унга жавобан: "Агар сен содиқ инсон бўлганингда, албатта содиқларни топган бўлардинг" деган эканлар.

🐱“Аллоҳнинг раҳматида хайрли ва барокатли тун тилайман!”

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

28 Oct, 13:13


👂Қулоқларни таёқчалар билан тозалаш фойдасиз. Қулоқларни кучли сув босими билан тозалаш анча самарали ҳисобланади.

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

28 Oct, 09:58


#kayfiyat_time

Ало доктор, эрим билмай кюпен ичиб олибди. Нима қилсам бўлади ?
Унда тезда бошини оғритинг.
Нега?
Дори бефойда кетмасин !

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

25 Oct, 05:10


👍Бу чақалоқ туғма юрак нуқсони билан туғилган

➡️Чақалоқ ҳаётининг бошланғич ойида операцияни бошдан кечирди, операция 12 соат давом этган.

🔔Бизда шукур қилмоқ учун сабаблар бисёр..

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

25 Oct, 01:04


Гўзал жаннат бизга бўлмасин армон,
Тарк этмасин сира қалбларни иймон,
Бу кун савобларидан насиб айласин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌙 Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

24 Oct, 15:43


#Talabalikdan.
Tibbiyot oliygohida suhbat:

Ustoz: odam qovurg‘asi sinib qolsa nima qilish kerak?
Talaba: chuqur nafas chiqaradi va yengilroq qilib boylab qo‘yamiz. So‘ngra tez yordam chaqirib doktorga topshiramiz.
Ustoz: Ey ahmoq, o‘sha tez yordamda keladigan doktor sen bo‘lasan, Sen.

Kanalimizga ulanish👇
Iqro📚

Операция️

24 Oct, 14:19


📊Инсон организми баъзи органларсиз ҳам яшай олади. Албатта, ҳаёт сифати ёмонлашади

Биз талоқ, ўт пуфаги, қалқонсимон без, аппендикс, бодомсимон безлар, жинсий аъзолар, жигарнинг бир қисми, битта ўпка ва битта буйраксиз яшашимиз мумкин.

🔔Фикримча, орамиздан аппендикссиз яшаётганлар кўплаб топилади

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

24 Oct, 10:11


💉Тиббий инекцияларнинг айрим турлари қайси бурчак остида қўлланилади:

👉Мушак ичига - 90 градус
➡️Тери ости - 45 градус
👉Вена ичига - 25 градус
➡️Интрадермал - 10-15 градус

🔵Буни сиз ҳам билишингиз керак

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

23 Oct, 08:43


🪡Кетгут - ички тўқималарни тикиш учун ишлатиладиган жарроҳлик тикув материали.

🔘Унинг ўзига хослиги шундаки, у ўз-ўзидан сўрилади, яъни уни олиб ташлаш талаб қилинмайди.

🔘У қўйларнинг ингичка ичагидан тайёрланади.

🔘Кетгутнинг асосий камчиликлари беморларда тез-тез учрайдиган аллергик реакциялардир.

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

23 Oct, 02:35


👶Ушбу бола ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида (7 ойликда) туғилди.

➡️У туғилганидан сўнг 5 ой давомида ҳаёт учун курашди.

🍼 Ниҳоят ота-онасининг олдига соғлом ҳолда қайтди.

💡Ҳаммамиз ҳам кўплаб қийинчиликлар натижасида ҳозирги ёшга етганмиз

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

22 Oct, 07:36


🇬🇷Кунларнинг бирида Грецияда қизиқ ҳолат содир бўлган. Одамлар шифокорларга ваксина ўрнига физиологик эритмали укол қилиб, ваксина олгани ҳақида сертификат бериши учун 400 евродан ҳақ тўлашган.

👨‍⚕️Аммо қизиқ томони, шифокорлар қамоқда ўтиришни хоҳлашмаган ва 400 еврони олиб, одамларга бу физиологик эритма деб, ҳақиқий ваксинали укол қилишган ва сертификат беришган.

👉П.с.Одамлар ваксинага ишонишмаган шекилли

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

21 Oct, 15:53


🫁Сиз нафас етишмовчилигидан ўлган беморнинг ўпкасини кўриб турибсиз. Ўлишига, трахеяга тиқилиб қолган яримта ўрмон ёнғоғи сабаб бўлган.

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

21 Oct, 12:12


Расмда изоҳланган орган бу—эгизак чақалоқларнинг ўралиб қолган киндиги эди.

⭐️Биринчи топган обуначимиз Камолага миннатдорчилик билдирамиз. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин😊

Тўғри изоҳ - https://t.me/c/1238456896/36447

‼️Тўғри шунга ўхшаш жавоблар кўп бўлди лекин бу фикр биринчиси эди.

Операция️

21 Oct, 04:32


Расмда нима изоҳланганини топамиз.

⭐️Биринчи топган обуначимиз каналда эълон қилинади.

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

19 Oct, 02:38


#kun_hikmati

💧Sizni kim deb hisoblashlari muhim emas. Siz o‘zingizning kimligingizni bilsangiz bas.

©Shams Tabriziy

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

18 Oct, 11:41


👀Туғилган кунингизда касалхонага тушганмисиз?

🍰Расмдаги қизнинг яқинлари тортни қизнинг юзига уришган, афсуски тортнинг ичида ёғоч таёқчалар бўлган.

👨‍🍳Ошпазлар тортларни етказиб беришда эзилиб кетмаслиги учун тортнж ёғоч таёқчалар орқали мустаҳкамлашган.

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

18 Oct, 05:14


👀Амбидекстрия - иккала қўлнинг туғма ёки ҳаёт давомида тенг ривожланиши.

💡Бундай қобилиятга эга одамлар иккала қўлда бир вақтнинг ўзида бир хил ҳаракатни юқори аниқликда бажара оладилар.

Сизнинг ҳам шундай танишингиз борми?

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

18 Oct, 01:24


🌙Qadamlar ostidan nurlar chiqadi.

🔔Ibn Umar roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: “Kim Kahf surasini juma kuni o‘qisa, qiyomat kuni uning qadami ostidan nur chiqib, osmonu falakni yoritadi va uning ikki juma orasidagi xatolari kechiriladi”, deganlar.

Jumaning xayr-u barakoti sizlarga
bo‘lsin.
🔥

Iqro📚

Операция️

17 Oct, 02:54


📍Ваксинанинг пайдо бўлиши

🛡Луи Пастер қушларни товуқ вабоси билан касаллантириб, улардаги ўзгаришларни кузатарди. Кунларнинг бирида Пастер тасодифан касалликни юқтириб олди, аммо касалликни енга олди

Шундан сўнг Пастер касалликка қарши иммунитет ҳосил қилиш учун заифлашган бактериялар керак, деган хулосага келди. Шундай қилиб, ваксина орқали эмлаш қўлланила бошланди

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

16 Oct, 15:57


Нима учун соат 21:00 дан кейин овқатланиш тавсия этилмайди?

👉Олимлар соат 21:00 дан кейин овқатланадиган инсонларда 20:00 гача овқатланадиганларга қараганда инсулт ёки вақтинчалик ишемик касаллиги (мини-инсулт) 28 фоизга кўпроқ бўлганини аниқлайди.

➡️Ҳайвонлар устида олиб борилган тадқиқотлар натижалари озиқ-овқатнинг кеч ҳазм бўлиши қондаги қанд миқдори ва қон босимини сезиларли даражада ошишига олиб келишини кўрсатди.

Операция - Тиббиёт сирларини кашф этамиз!

Операция️

16 Oct, 11:27


👀Қўлда ўстирилган қулоқнинг ҳақиқий фотосурати.
(Йўқ, бу 3D модел эмас).

Хитойлик шифокорлар автоҳалокатда жароҳат олган беморнинг қўлида қулоқ ўстиришга муваффақ бўлишди. Ушбу операция 3 босқичда амалга оширилди. Операция якунида қон томир анастомозини қўллаш орқали бошга сунъий равишда ўстирилган қулоқни кўчириб ўтказишди.

📌Бу шунчаки ажойиб кўринади, тўғрими?

Операция

Операция️

16 Oct, 06:22


👀Психиятрияда "Ҳаво ёстиғи" номли синдром бор.

➡️Унинг аломати - кўтарилган бошнинг ёстиқдан бир оз масофада узоқ вақт турган ҳолати, бу ҳолат одатда соатлаб давом этади, ухлаш пайтида йўқолади.

Бошни босиб, уни ёстиққа туширишингиз мумкин, аммо бир мунча вақт ўтгач, бош асл ҳолатини олади.

🧑‍🎓 P.S. Бу дарсликдаги фотосурат, чунки бундай беморларни суратга олиш муаммо ва улар буни исташмайди.


Операция

Операция️

15 Oct, 11:12


👶Чақалоқнинг туғилгандан кейинги биринчи фотосурати. Чақалоқ жарроҳлик йўли билан олинди.

➡️Сурат турли хил ҳис-туйғуларни ифода этадиган боланинг юзи туфайли оммалашиб кетди. Чақалoқ кейин, албатта, йиғлади.

Операция