Олимжон Ўсаров @olimjon_usarov Channel on Telegram

Олимжон Ўсаров

@olimjon_usarov


Журналист ва ҳуқуқшунос Олимжон Ўсаровнинг Телеграм каналига хуш келибсиз!

Олимжон Ўсаров (Uzbek)

Сиз Олимжон Ўсаровнинг Телеграм каналига хуш келибсиз! Бу каналда журналист ва ҳуқуқшунос Олимжон Ўсаров фойдали маълумотлар, тезкор янгиликлар ва фойдали маслаҳатлар билан таъминланади. Олимжон Ўсаров барча фойдали бўлимларда мақолалар ёзади ва онлайн суҳбатлар ўтказади. Ушбу канал Олимжон Ўсаровнинг сўнгги ўз ишлари, фаолиятлари ва мақолалари ҳақида маълумотларни янада тез тарзда олмоқчи бўлиб, унинг ишларига қизиқишингиз бўлмайдими? Телеграм каналига аъзо бўлин ва ҳаммасига фойдали маълумотлардан фойдаланин. Олимжон Ўсаров каналига хуш келибсиз!

Олимжон Ўсаров

15 Dec, 06:41


Отилганлар сотилмади,
Сотилганлар отилмади
...

Чўлпон ҳаётига бағишлаб саҳналаштирилган ушбу спектаклни томоша қиларканман, негадир ушбу сатрлар тилимда қайта-қайта такрорланаверди...

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

13 Dec, 10:33


Ушбу мақолада сиёсат, маънавият, маданият ва санъат дарғаларининг "Маънавий юксалиш полигони" ҳақидаги фикрлари билан танишасиз

https://uza.uz/posts/667326

Олимжон Ўсаров

12 Dec, 09:20


Евгений Федоровдан ўзбек тилини ўрганинг!

Тўғри, бу чақириқ бироз ғайритабиий эшитилади. Аммо рус миллатига мансуб Евгений ака аксариятимиз бошқа тиллардаги сўзлар билан ифодалайдиган атамаларни соф ўзбек тилида қандай бўлишини ўргатяпти.

Ҳар ҳолда, билиб қўйсангиз фойдали. Агар билсангиз, нутқингизда соф ўзбекона сўзлардан фойдаланг!

Бу ҳам ватанпарварликнинг бир кўриниши, аслида.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

11 Dec, 19:59


#Суюнчи
42 йилдан сўнг!

Давоми...

Хотира уйғонса, қанчалар гўзал!

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

10 Dec, 08:34


Маънавий юксалиш полигони

Олимжон Ўсаров

06 Dec, 17:24


#Yangi_bino #Tantanali_tadbir

“Ma’naviyat va madaniyat departamenti” yangicha ruh va zamonaviy qiyofaga ega bo‘ldi

Mazkur inshoot 4 qavatdan iborat bo‘lib, uning 1- va 2-qavatida vazirlik Ma’naviyat va madaniyat departamenti, 3—4-qavatida esa Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar departamenti faoliyat olib boradi. Batafsil...

➡️ Yangiliklarni kuzatib boring:

Telegram | LIVE |Facebook | Youtube |Instagram | Twitter | TV

Олимжон Ўсаров

29 Nov, 17:54


СОҒИНЧ

Бола эдим... дилда ўт қайнаб,
Қуёш билан ўйнардим, Она.
Кечалари юлдузлар санаб,
Орзуларим куйлардим ёна.

Уйғотарди шўх шаббодалар,
Тоғ лоласи солланса дилхуш,
Куй чалардим ҳар кун тонг саҳар,
Қалбим сири эди ҳар товуш.

Мажнунтоллар мисоли ҳур қиз,
Нозланганча сочин тарарди.
Ўсма қўйган сулувдек ялпиз,
Сой бўйида мени кутарди.

Бола эдим, унинг дунёси
Хаёллардек эди нурафшон.
Дилда поклик меҳригиёси
Барқ урарди ҳар лаҳза, ҳар он.

Бугун эса олис болалик,
Олисдадир бамисли осмон.
Не бахт ўшал шўх шалолалик
Гоҳи дилга бўлади меҳмон...

Баъзан дилда яна ўт қайнаб,
Болалигим ўйлайман, Она,
Бироқ энди юлдузлар санаб,
Йиғлагайман ёлғиз, пинҳона...

✍️ Олимжон Ўсаров

Олимжон Ўсаров

28 Nov, 13:37


Қалбимга бир дардни солди, худойим,
Забоним сайратар бир сўз – МУХЛИСА.
Шундан бери топмай ер-кўкда жойим,
Исмингизга илк шеър битдим, алқисса.

Мухлис, кўзларингиз жуда ҳам гўзал,
Шамсиқамар ошиқ мовий бир денгиз.
Шу денгизга чўкиб ўлганим афзал,
Мен – Мажнунга не шарт яшамоқ Сизсиз.

Ҳасрат чаманидан гулдаста териб,
Тунги хаёллардан илк бўса олдим.
Мухлис, кўзингизга термулавериб,
Ўзим ҳам мухлисга айланиб қолдим.

✍️ Олимжон Ўсаров (1994 йил)

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

28 Nov, 05:14


Яқинда шаҳарсозлик бўйича мутахассиснинг йўлларни кенгайтириш, янги йўллар ва йўлўтказгичлар қуриш Тошкентда мавжуд муаммони ҳал етмайди, деган фикрини ўқиб таажжублангандим. Менингча, бу масаланинг яхши ечимидек туюларди. Аммо бугун қуйидаги хабарни ўқиб, шаҳарсоз мутахассисимизнинг фикри асосли эканлигини англадим:

Швейцарияда ўтган ҳафта бўлиб ўтган референдумда бошқа масалалар қатори мамлакатдаги йирик автомобиль трассаларини кенгайтириш масаласи ҳам овозга қўйилди. Ҳукумат томонидан илгари сурилган ушбу 5,6 млрд долларлик лойиҳа парламент томонидан маъқулланган.

Референдум тарафдорларига кўра, анча олдин қурилган трассаларнинг бугунги кунда ўтказиш қуввати паст, йўллар тирбандликдан бўшамай қолаётганди. Машиналар сони эса кескин ўсган.

Бу ғояга қаршилар фикрича, лойиҳа амалга ошадиган бўлса, мамлакат ҳудудида машиналар янада кўпаяди, бу экологияга зарар. Қолаверса, бу лойиҳа йўл ўтказувчанлигини оширишга оид эскича қараш бўлиб, самарасига саволлар кўп. Аксинча, автомобилнинг мамлакатда асосий транспорт воситасига айланишидан қочиб, жамоат транспортини ривожлантириш керак.

Алал-оқибат, референдумда қатнашганларнинг 52,7%и автомобиль трассаларини кенгайтиришга қарши овоз беришди.

Нима деб ўйлайсиз, агар шундай масала бизда ҳам референдумга қўйилса, натижа қандай бўларди?

Олимжон Ўсаров

26 Nov, 15:46


#Суюнчи

42 йилдан сўнг!
Хотира уйғонса, қанчалар гўзал!

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

25 Nov, 10:20


Ўтган йили Сенда меҳмон бўлган зот
Бу йил таний олмас ой жамолингни,
Тангрим раво кўрмиш Сенга умрбод,
Мангу завол билмас бахт-иқболингни.

Ҳар гўшанг бир тарих, ҳар тошинг достон,
Қадим ривоятлар сўзлаб бергайдир.
Сенинг мадҳинг битмоқ эмасдир осон,
Шоирлар дур каби назм тергайдир.

Мен ҳам камол топдим бағрингда Сенинг,
Сенинг меҳринг билан униб-ўсдим рост.
Маъзур тут, ғарибдир ашъорим менинг,
Бироқ Тошкент десам, дил гуллар қийғос.

Боиси ақлимни танидим Сенда,
Сен ўзинг гувоҳсан дил изҳорига.
Онам фахр туяр: "Болам Тошканда,
Юрибди ярай деб юртнинг корига!"

Шул боис Сен Менга Онамдек азиз,
Отамдек бағрикенг суюкли даргоҳ,
Умрим бахшидадир Сенга шубҳасиз,
Эй, Ватан пойтахти, қутлуғ саждагоҳ!

✍️ Олимжон Ўсаров

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

21 Nov, 16:15


📺 Тунда телевизор кўришда эҳтиёт бўлинг!

Айтганча, бугун, 21 ноябрь — Бутунжаҳон телевидение куни!

Телевизор ихтиро қилинганига ҳам қарийб бир аср бўлибди. Тошкент — ана шу ихтиронинг бешиги.

Энди мавзуга қайтамиз.

(Тошкентда қабул қилинган) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра,

тунги вақтда (соат 23.00 дан 06.00 гача) фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, жарима солишга сабаб бўлади:

🔹фуқароларга БҲМнинг учдан бир қисми;

🔹мансабдор шахсларга БҲМнинг учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Айтганча, Бутунжаҳон телевидение куни билан барча ҳамкасбларни самимий қутлайман!

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

20 Nov, 14:14


Ҳар гал қишлоғимга борганим чоғи,
Бир туйғу дилимни титратар чунон.
Болалигим кечган Ватан тупроғи
Тафтидан жўшгайдир томиримда қон.

Бутун вужудимда шижоат, ғурур,
Она эл бағрида яна боламан.
Шиддатини инъом этган Булунғур
Сувидан сипқориб ҳузур оламан!

Қўй-қўзи боққаним қиру адирлар
Майсалардан турфа гилам тўшайди.
Ҳар гиёҳ, ҳар майса суюк, қадрдон,
Подачи болалар Менга ўхшайди.

Ногaҳон кўзимда жилва қилар дур,
Бу соғинч ёшими, севинчмикан ё,
Кўнглимга қуйилар илоҳий ғурур,
Менинг юртим танҳо, Ватаним танҳо!

Омон бўл, эй Она маскан, бешигим,
Мен ҳамон болангман, Сенга хуморман.
Сенинг дуонг билан бахтга эшлигим,
Сенинг бахтинг кўриб, Мен бахтиёрман!

✍️ Олимжон Ўсаров

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

19 Nov, 15:23


Буни тақдир дейдими ёки қисматми, билмайман. Аммо бу воқеани эшитиб, узоқ вақт гангиб юрдим. Тасаввур қилинг, бегона исм ва шариф билан қарийб ярим аср яшайди, элга танилади, Ўзбекистон халқ артисти бўлади...

Тақдирми бу ёки қисматми?..

📹 Видеони тўлиқ кўринг:
https://www.youtube.com/watch?v=-l-i1D30KOw

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

19 Nov, 14:47


❗️“Жасорат мактаби” битирувчиларга ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади

Ҳар бир туман (шаҳар)да битта умумий ўрта таълим мактаби негизида “Жасорат мактаби” фаолияти йўлга қўйилади.

“Жасорат мактаблари"да:

- математика, ЧҚБТ, тарих, жисмоний тарбия, чет тили, физика фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади;

- ўқиш учун ўқувчиларни саралаш 5-синфдан бошлаб амалга оширилади;

- робототехника, келажак ўйинлари, тиббий тайёргарлик, ҳуқуқий саводхонлик, миллий спорт ўйинлари каби тўгарак машғулотлари ўтказилади;

- ўқув йили давомида икки марта ҳарбий полигонларда, ҳар чоракда бир марта ҳарбий қисмларда амалий машғулотлар олиб борилади.

2026-2027 ўқув йилидан бошлаб “Жасорат мактаби”ни аъло баҳолар билан тамомлаган “Ватан таянчи” отрядининг аъзоси бўлган бир нафар ўқувчига олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган ҳамда юридик таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

19 Nov, 08:30


❗️Мактабларда киберспорт, дрон ва робототехника, келажак ўйинлари бўйича алоҳида танловлар ҳамда ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади

“Ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-393-сон, 15.11.2024) қабул қилинди.

Унга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларида:

—Ўқувчилар ўртасида киберспорт, дрон ва робототехника, келажак ўйинлари бўйича алоҳида танловлар ҳамда ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади;

—"Ватан тақдирига дахлдорлик туйғуси, фаол ҳаётий позиция" тамойилига асосан ЧҚБТ фанида янгиланган ўқув дастури ва дарсликлари яратилади;

—2025 йил 1 июндан таълим ташкилотларида ушбу фан раҳбари лавозими жорий этилади;

—таълим ташкилотларида ЧҚБТ фани ҳафтасига икки соатдан ўқитилади.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

18 Nov, 11:52


Урушда бедарак йўқолган эрини 17 йил интизор кутган ўзбек аёли — Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комиловнинг онаси эканлигини биласизми?

📹 Видеони тўлиқ кўринг:
https://www.youtube.com/watch?v=OaXv7roWWbk

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

18 Nov, 10:48


Байроғимиз — миллий давлатчилигимиз, мустақиллигимиз, эркимиз рамзи!

Байроғимизда ҳар бир ватандошимизнинг орзу-умиди, она юртига муҳаббати, ёрқин келажакка, тараққиётга ишончи акс этган.

33 йил давомида байроғимиз дунё саҳналарида қанчалар баланд кўтарилган бўлса, юртдошларимизнинг орзу-мақсадлари ҳам шунчалар юксалаверди!

Мангу ҳилпиравер, ВАТАН байроғи!!!

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

17 Nov, 06:37


​САМАРҚАНД

Мирзо Улуғбекнинг нигоҳи уйғоқ,
Ҳамон юлдузларга йўлдош Самарқанд.
Шубҳа қилсанг, зиж-у жадвалларга боқ,
Янги сайёрага номдош — Самарқанд!*

Ҳеч нарса тасодиф эмас дунёда,
Ҳақ Тангри азми-ла айланар даврон.
Бу юрт азалдан зўр илму зиёда,
Буюклар диёри аталгай ҳамон!

Соҳибқирон Темур руҳи мададкор,
Бухорий, Навоий пойи муқаддас.
Бундадир Кўксарой, Намозгоҳ, Шердор,
Дунё сайёҳлари қилурлар ҳавас.

Регистон майдони жаҳон санъатин
Буюк саҳнасига айланди чиндан,
Дунё тингламоқда юртим даъватин:
Ўзбек буюк миллат, каммас ҳеч кимдан!

Боиси ундадир буюк бир мерос,
Маънавий қадрият илму ирфон ҳам.
Ҳатто Афинани қилганда таққос,
Самарқанднинг шаъни тургай муҳтарам.

Бежизга демаслар замин сайқали,
Самарқанд чиндан-да табаррук шаҳар,
Бундан-да улуғвор бўлгуси ҳали,
Бундан-да толеи бўлгай музаффар!

Бежизга бу юртдан чиқмас даҳолар,
Бу юртга Тангрининг тушган назари,
Самарқандни сўз ила бўлмас баҳолаб,
Унга тенг келмагай оламнинг зари...

Мирзо Улуғбекнинг нигоҳи уйғоқ,
Ҳамон юлдузларга ошён Самарқанд.
Истасанг Юлдузлар карвонига боқ,
Барча сайёрага Сарбон — Самарқанд!

* Олимлар томонидан шу пайтгача фанга номаълум бўлган янги сайёра аниқланди ва у жаҳон астрoномлари ташкилоти томонидан расман эътироф этилиб, "Самарқанд" сайёраси номи билан "Кичик сайёрaлар Халқаро каталоги"га киритилди.

✍️ Олимжон Ўсаров

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

15 Nov, 16:22


ҲАЁТ

Тугамасдир йиғи, тазйиқлар,
Гулламасдан сўнар хоҳишинг.
Пешонангга тортиб чизиқлар
Орзуингни кўмар ташвишинг.

Тундек қора сочлар ўрнида
Товланади кумуш толалар.
Варрак ўйнар хаёл қўйнида
Туғилмасдан ўлган болалар.

Сўроқ янглиғ асони тутиб,
Йўлларга кўз тикасан беҳол.
Ўғирлатган илк севгинг кутиб,
Асрларга бўласан савол...

Сен ёқтирган навбаҳор чоғи
Жанозангга чақирар кимдир.
Эслаб сени йиғлар тун бўйи,
Кўзи ожиз бир хаста кампир.

Тупроқ йўлдан кўтариб ўтар,
Тобутингни мунгли оломон.
Шу кеч эрка қизингни ўпар,
Сенга ваъда қилинган ўғлон...

✍️ Олимжон Ўсаров

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

14 Nov, 11:34


Ўтди қанча ойлар ва йиллар,
Ўтди менинг тенг ярим умрим.
Ортда эса чинқириб қолди
Болалигим – гўзал баҳорим.

Ортда қолди ёшлигим менинг,
Эртак каби бахтли кунларим,
Юлдузларга орзулар битиб,
Бедор ўтган ойдин тунларим.

Қолди энди хотира бўлиб,
Гулғунчалар терган гул чоғим.
Гулим бир қиз қўлида сўлиб,
Қолди менинг гулзорим – боғим.

Остонада мени кузатган
Мунгли кўзлар – бир меҳр қолди.
Ўша қирда – мени узатган –
Болаликдан бир қабр қолди...

✍️ Олимжон Ўсаров

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

13 Nov, 17:47


Инсонлар нима учун бой, ўртаҳол ва камбағал бўлишади? Қийин савол-а?

Америкалик машҳур психолог олим Харв Экер ушбу саволга жавоб топибди. Яъни у узоқ кузатишлари давомида бой, ўртаҳол ва камбағал инсонлар ўртасидаги психологик фарқни ўрганиб, инсоннинг миллионер ёки камбағал бўлиши унинг меҳнатига ёки билимига боғлиқ эмас, деган хулосага келибди.
Ўқиб кўринг-чи, сиз унинг хулосаларига қўшиласизми?

Бой инсон ҳар бир нарсанинг фойда томонини ўйлайди. Камбағал эса салбий томонини;

Кўп бой инсонлар доимий илм олишга интилади. Камбағал инсонлар эса ҳамма нарсани биламан деб ўйлайди;

Бойлар меҳнати ва натижасига қараб даромад олишни, камбағаллар эса ишлаган вақтига қараб пул топишни маъқул кўради;

Пули кўп инсонлар муваффақиятли инсонларга ҳавас қилса, пули кам инсонлар ҳасад ўтида ёниб юради;

Бойлар кўпроқ пул топиш учун тинимсиз ҳаракат қилади. Камбағаллар эса вақтини бой бўлишни орзу қилиш билан ўтказиб юборади;

Бой инсонлар глобал муаммолар ҳақида ўйлашса, камбағал инсонлар кичик муаммолардан сиқилиб ўз соғлиғини хавф остига қўйишади;

Бой инсонлар таваккал қилишдан қўрқмайди. Камбағал инсонлар эса етти ўлчаб, бир кесишни яхши кўради.

Ростдан ҳам, жуда кўп нарса инсоннинг ўзига боғлиқ. Дангасалик, меҳнатдан қочиш муваффақиятсизликка етаклайди. Шу сабабли Худо қачон берар экан деб эмас, ҳаракат қилганга Худо беради, деб яшашга ўрганиш лозим.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

12 Nov, 13:47


“Менинг юртим” — MY5 телеканали бугун 10 ёшга тўлди.

Юртимиздаги энг катта аудитория — ёшлар учун хизмат қилаётган телеканал жамоасини қутлуғ сана билан самимий қутлайман!

Жамоа мўъжазгина ертўлада жойлашган бинода ўзининг қайноқ фаолиятини бошлагани ҳамон кўз ўнгимда. Телеканалнинг илк Бадиий Кенгаши таркибида бўлганимдан, иқтидорли, орзулари бир олам ёшларга кўрсатувларни янада жозибали, қизиқарли бўлиши учун таклиф ва тавсиялар берганимдан, бугунга қадар ўша кўрсатувлар фаолиятини давом эттираётганидан ҳамон фахрланаман.

Ҳа, қисқа вақт ичида жамоада кўплаб ёшлар улкан муваффақиятларга эришди, қатор мукофотларга сазовор бўлишди, баъзилари устозлик мақомига ҳам етишди.

Ишонаманки, телеканалда фаолият юритаётган кўплаб ижодкор-ёшлар келгусида нафақат миллий, балки халқаро медиамаконда ҳам юксак чўққиларни забт этишади.

Фурсатдан фойдаланиб, MY5 телеканалининг аҳил ва навқирон жамоасига ёшларга оид давлат сиёсатини, ёшларда ижтимоий-сиёсий фаолликни ва фуқаролик позициясини мустаҳкамлашга кўмаклашадиган бетакрор контентлар яратишларида омад тилаб қоламан.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

11 Nov, 18:05


Мени Мажнун атаб баъзи дўстларим,
Ортиқча мурувват кўрсатар ҳар дам.
Рост, қалбда армон кўп, лек азизларим,
Эрурман дунёда энг бахтли одам.

Бахтлиман – қўлимда ҳамроҳим қалам,
Қалбимда минг орзу ҳар тонг туғилар,
Суйганим ўша қиз тушда бўлса ҳам,
Бир даста гул ила нозланиб кулар.

Мени сира ғамгин деманг, дўсту ёр,
Бошида Сарбоним, ҳур Ватаним бор.
Ёнимда Сиз каби дўстларим бисёр,
Юксак давраларда топдим эътибор.

Баҳорий боғлари дунёга машҳур,
Бахтлар водийсида туғилган бўлсам,
Ва юрт соғинчини билмасдан, шукур,
Ҳар лаҳза элимнинг камолин кўрсам,

Бу менинг бахтимдир, билинг,
дўстларим...

@ Олимжон Ўсаров

Олимжон Ўсаров

11 Nov, 09:59


⌨️ КЛАВИАТУРА ҲАҚИДА 5 ФАКТ

1️⃣ Клавиатурадаги QWERTY тартиби 1872 йил Кристофер Шолз томонидан ёзув машинкалари учун яратилган. Ҳозирда матнлар компьютерда ёзиладиган бўлса-да, фойдаланиш учун осон бўлган QWERTY тартибидан ҳалигача фойдаланилади.

2️⃣ CAPS LOCK тугмасини 2000 йилда Дерект Арнольд яратган.

3️⃣ Британиялик олимлар синовдан ўтказган 33 та клавиатурадан 4 таси саломатлик учун хавфли даражада кўп микроб тўплаган, 1 тасида эса ҳатто ҳожатхонадагидан 5 баробар кўп микроб борлиги аниқланган.

4️⃣ Пробел (бўшлиқ) тугмаси энг кўп босиладиган тугмадир. Матн терилаётганда босилган клавишлар умумий сонининг 18 фоизи пробел улушига тўғри келади. Бу тугмани бир вақтнинг ўзида Ер юзи бўйлаб 600 000 киши босади.

5️⃣ Россиянинг Екатеринбург шаҳрида клавиатурага "ҳайкал" ўрнатилган.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

10 Nov, 05:14


Трамп ютқазган
ва бу унинг ҳаётидаги энг аламли мағлубиятидир

1970 йил якунида Атлантик-Сити шаҳрида The Penthouse Boardwalk Hotel and Casino ташкил этиш режаси ишлаб чиқилади. Унинг эгаси тадбиркор Боб Гуччионе бўлиши режалаштирилганди.
У ҳудуддаги барча биноларни сотиб олмоқчи бўлган, бироқ мулк эгаларидан бири Вера Кокинг уйини миллион долларга сотишдан бош тортган.
Шу билан Казино лойиҳаси "дафн этилган".

1993 йилга келиб, миллиардер Доналд Трамп бу ердаги мулкларнинг эгасига айланган, аммо у ҳам Веранинг уйини сотиб ололмаган.
Аламзада Трамп судга мурожаат қилади ва суд Вера Кокингнинг уйини Трампга бериш ва бунинг учун 251 минг доллар товон пули тўлаш тўғрисида қарор чиқаради.
Ишни қайта кўриб чиққан Олий суд дастлабки суд қарорини бекор қилади ҳамда уйни эгасига қайтариш тўғрисида якуний қарор чиқаради.
Ҳа, АҚШда судлар шундай ишлашади!
Сизнинг ҳам уй-жой масаласида судга ишингиз тушганми?

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

08 Nov, 16:23


Xabaringiz bor, “Vatan manzumasi” badiiy-musiqiy konsert dasturi har yili o’tkazilib kelinmoqda.

Bugun hamkor tashkilotlar bilan 2025-yilda bu vatanparvarlikka qaratilgan loyiha qanday amalga oshirilishi haqida muhokama o’tkazdik.

Sizlarda ushbu an’anaviy badiiy-musiqiy kechani zamonaviy, yangi usullar bilan boyitilishi yuzasidan takliflar bo’lsa, bizga yuboring!

@otabek_khasanov

Олимжон Ўсаров

07 Nov, 13:27


Бугун замоннинг ўзи ҳар бир фуқародан ватанпарвар бўлишни тақозо этмоқда. Бунда, айниқса, ҳарбий хизматчилар, чақириққача бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари ўрнак бўлишлари керак.

Ҳозир мактабларда қарийб 10 минг нафар ана шундай педагоглар фаолият кўрсатмоқда. Лекин уларнинг 27 фоизи номутахассис. 2 минг 750 та мактабда ушбу фан учун шароит етарли эмас.

Шу боис энди чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади. Энди бу вазифага Қуролли Кучлар захирасидаги ҳарбийлар ишга қабул қилинади.

Мазкур фан бўйича янги ўқув дастури ва дарсликлар яратилади. Ҳар бир туман ва шаҳарда биттадан мактаб негизида “Жасорат мактаби” фаолияти йўлга қўйилади.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

07 Nov, 10:01


https://youtu.be/OaXv7roWWbk

Олимжон Ўсаров

06 Nov, 08:01


Бунга нима дейсиз?

Халқимизни илмли, маърифатли бўлсин, деган зиёлилар газета, китоб ўқинг, мукофотига машина, пойтахтдан уй берамиз, деб қўлида реклама тахтачасини кўтариб юрибди.

Бундан 100 йил олдиндан ҳам шундай бўлган!

Беҳбудий, Фитрат, Чўлпон, Қодирий каби жадид боболаримиз ҳам миллатни илмли, маърифатли қиламиз, деб умрлари адо бўлган. Миллат ўғил-қизларининг илғор хорижий олийгоҳларда ўқиши, етук кадрлар бўлиши учун бозорларда тиланчилик қилганлари ҳам бўлган.

Афсуски, аксарият бойлар, мулкдорлар уларни қўлламаган, ҳатто қарши чиқишган, бойликлари янада кўпайиши пайида бўлишган.
Оқибати эса, ҳаммага маълум.

Хўш, бир асрдан сўнг нима ўзгарди?
Домланинг фикрларига қўшиласизми?
Фикрингизни изоҳда ёзиб қолдиринг.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

05 Nov, 18:08


35 сония!
Атиги 35 сония!
Йилига фақат бир марта атиги 35 сония давом этадиган мўъжиза!


Бу тасвирлар шимолий қутбда – Канада, Аляска ва Россия чегарасида суратга олингани айтилган.

Кўринг, тафаккур қилинг! Бор-йўғи 35 сония давом этган бу тавсирларда Ой ўзининг бутун улуғворлиги билан намоён бўлади, гўё у Ер билан тўқнашаётгандек туюлади ва Қуёшнинг юзини 5 сония давомида бутунлай тўсиб қўяди.
Қуёшнинг тўлиқ тутилиши ҳолатига гувоҳ бўласиз.
Бу ҳодиса фақат периҳелион нуқтасида (Ой Ерга энг яқин бўлган нуқтада) содир бўлади ва бу пайтда биз сайёрамизнинг қандай кучли тезлик билан ҳаракат қилаётганини ўз кўзимиз билан кўрамиз.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

01 Nov, 13:10


#5_факт
📚 КИТОБ ҲАҚИДА

1️⃣ II-IV асрлардан бошлаб, Қадимги Римда худди ҳозирги китобларнинг варақлари сингари буклаб, тикиб тайёрланадиган ва бир-бирига бириктириладиган биринчи муқовали китоб(лар) — кодекс пайдо бўлган. XV асрнинг 40-йилларида эса Германияда Иоганн Гутенберг томонидан илк бор китоб босиш ихтиро қилинган.

2️⃣ Ксилография — китоб нусхаларини оммавий равишда кўпайтиришнинг илк кўриниши ҳисобланади. Машҳур ёзувчи Агата Кристининг нашр этилган китоблари нусхаси 2 миллиарддан ошади.

3️⃣ Ўзбек тилидаги биринчи босма китоб Шоҳимардон Иброҳимовнинг 1871 йил Хивада босилган “Календар” китобидир.

4️⃣ Дунёда сотилган китобларнинг ярмидан кўпини 45 ёшдан ошган кишилар сотиб олишар экан. Шунингдек, аёлларнинг эркакларга нисбатан кўпроқ (68%) китоб сотиб олишлари маълум қилинган.

5️⃣ Ҳозирги пайтда дунёдаги энг катта китоб — “Бу — Муҳаммад (с.а.в.)” номли асар бўлиб, у Дубайдаги савдо марказида сақланади. Бу китобни тайёрлаш учун 9 ой ва 50 кишининг меҳнати сарфланган. Унинг оғирлиги 1,5 тоннага тенг.

Сизда ҳам китоб ҳақида қизиқарли фактлар бўлса, изоҳда қолдиринг

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

01 Nov, 07:34


#Кун_ҳикмати

– Энг яхши совға нима? – деб сўрашди донишманддан.
– Меҳр-муҳаббат,– деб жавоб берди донишманд.
– У қандай кўрсатилади?
– Эътибор ва эҳтиром билан.

Яқинларингизга эътиборли бўлинг, эҳтиром кўрсатинг. Бу жуда арзон, аммо бозорда ҳам сотилмайди.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

30 Oct, 17:38


#Кун_ҳикмати

Табиатда ҳеч нарса ўзи учун яшамайди:

— Ариқ ўз сувини ичмайди.
— Дарахтлар ўз мевасини емайди.
— Қуёш ўзи учун порламайди.
— Гуллар ўзи учун гулламайди.

Ҳатто баъзи инсонлар ҳам, "Мен ўзим учун яшайман" дейишса ҳам, барибир кимдир улар учун ҳаётининг мазмуни ҳисобланади.
Яратиқ борки, ўзи учун бўлмаган нарсаларни бошқаларга бериш билан бахтлидир. Гуллар кимларнингдир кўнглини шод айлайди. Сув эса ҳаммага ҳаёт ато этади...

Бизни кузатиб боринг
YouTube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

30 Oct, 08:06


Совуқ кунлар бошланди. Расмдаги манзарага кунда-кунаро дуч келяпмиз.

Энди расмга диққат билан разм солинг, нимани кўряпсиз?

Изоҳда ёзиб қолдиринг...

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

29 Oct, 17:37


#Қизиқ_маълумот

Машинангиз номининг маьносини биласизми?

Daewoo – Бепоён коинот (корейсча);
Nexia – Ёрқин (испанча);
Damas – Жиловловчи (юнонча);
Tico – Кичик (испанча);
Cielo – Осмон (испанча);
Espero – Умид (испанча):
Matiz – Алвон ранг (испанча).

Chevrolet – Луи Шевроле (компания асосчиси) исми:
Lacetti – Лотинча "Lacertus" дан олинган, яъни ёшликка хос;
Captiva – "Махлиё" (инглизча Captivate дан);
Epica – Эпик;
Tacuma – Бразилиядаги хурмо дарахти номи;
Spark – Учқун;
Malibu – Калифорния штатида жойлашган шаҳар;
Cobalt – Кобальт кимёвий элемент, у эса ўз навбатида немисча исм Коболддан олинган;
Gentra – "Gentle" сўзидан келиб чиққан бўлиб, хушмуомалалик,  нафисликни англатади;
Orlando – Флорида штатида жойлашган йирик шаҳар;
Tahoe – Қўшма Штатлардаги энг катта чучук сувли кўлнинг номи;
Traverse – Ўнқир-чўнқир жойдан ўтиш;
Impala – Кийик (антилопалар тури);
Equinox – Тенгкунлик;
TrailBlazer – Кашшоф (кашфиётчи);
Tracker – Изқувар.

Машинаси бор танишларга юбориб қўямиз, билиб олишсин
.

Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

29 Oct, 13:18


Дунёда ҳеч бир давлат эгалигида бўлмаган ягона ҳудуд мавжуд. У ҳам бўлса, Антарктида.

Р.S. Лекин бу ҳозирча шундай. Айни пайтда бу ҳудудни эгаллаш учун пойга бошланган. 2100 йилга келиб бу ҳудуднинг ҳам эгаси бўлади.

Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

29 Oct, 10:02


Юртпарвар ўзбек ўғлонининг отилишига сабаб бўлган сатрлар

"— Мен кўб умримни шу юртнинг тинчлиғи ва фуқаронинг осойиши учун сарф қилиб, ўзимга азобдан бошқа ҳеч бир қаноат ҳосил қилолмадим. Иттифоқни не эл эканини билмаган, ёлғиз ўз манфаати шахсияси йўлида бир-бирини еб, ичкан мансабпараст, дунёпараст ва шуҳратпараст муттаҳамлар Туркистон тупроғидан йўқолмай туриб, бизнинг одам бўлишимизға ақлим етмай қолди.

Биз шу ҳолда кетадирган, бир-биримизнинг тегимизга сув қуядирған бўлсақ яқиндирки, ўрус истибдоди ўзининг ифлос оёғи билан Туркистонимизни булғатар ва биз бўлсақ ўз қўлимиз билан келгуси наслимизнинг бўйниға ўрус бўйиндириғини кийдирган бўлармиз. Ўз наслини ўз қўли билан кофир қўлиға тутқин қилиб топширқучи — биз кўр ва ақлсиз оталарға худонинг лаънати албатта тушар, ўғлим!

Боболарнинг муқаддас гавдаси мадфун Туркистонимизни тўнғузхона қилишиға ҳозирланған биз итлар Яратгучининг қаҳрига албатта йўлиқармиз! Темур Кўрагон каби доҳийларнинг, Мирзо Бобур каби фотиҳларнинг, Форобий, Улуғбек ва Али Сино каби олимларнинг ўсиб-унган ва нашъу намо қилғанлари бир ўлкани ҳалокат чуқуриға қараб судрағучи албатта тангрининг қаҳриға сазовордир, ўғлим! Гуноҳсиз бечораларни бўғизлаб, болалар ятимхоналарини вайрон қилғучи золимлар — қуртлар ва қушлар, ердан ўсиб чиқған гиёҳлар қарғишиға нишонадир, ўғлим!.."

Абдулла Қодирий.
"Ўткан кунлар" романидан


Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

28 Oct, 14:28


Соғинч аталмиш туйғуни қалбнинг туб-тубидан ҳис этганмисиз?

Ота ёки она меҳрини, дийдорини соғинган инсонларгина бундай туйғуни ҳар кун, ҳар он бошдан кечирадилар.
Бу қизлар жанггоҳларга кетган оталарини узоқ вақт кўрмаганлар ва шундай соғинишганки, буни таърифлашга тил ожиз.

Мен ҳам отажонимни жуда соғинганман, аммо у келмайди...😢😢

Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

28 Oct, 06:42


❗️Ўзбекистон армияси дунёнинг энг кучли армиялари сафида

U.S. News and World Report дунёнинг энг кучли армиялари рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 19-ўринни қайд этди.

Рейтингда Россия, АҚШ ва Исроил етакчилик қилмоқда. Ўтган йили рейтингда учинчи ўринда бўлган Хитой тўртинчи ўринга тушган.

Қўшнимиз Қозоғистон армияси рейтингда 22-ўринни эгаллаган.

Р.S. Армияларнинг қудрати рейтинги глобал сўровда қатнашган экспертларнинг хулосалари асосида тузилган.

Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

28 Oct, 04:22


ОНА
(митти ҳикоя)

- Аёл, исминг нима?
- Билмайман.
- Ёшинг нечида? Қаерликсан?
- Билмайман.
- Нега у чоҳни қазиётгандинг?
- Билмайман.
- Қачондан бери яширинасан?
- Билмайман.
- Нега бармоғимни тишладинг?
- Билмайман.
- Мендан сенга зарар етмайди, билмайсанми?
- Билмайман.
- Ким тарафдасан?
- Билмайман.
- Бу уруш. Бир тарафни танлашинг керак.
- Билмайман.
- Қишлоғинг ҳали ҳам борми?
- Билмайман.
- Бу болалар сеникими?
- Ҳа!

Вислава Шимборская,
Нобел мукофоти лауреати

Р.S. Аёллар исмини унутса ҳам оналигини унутмайди, унутолмайди..

Суратда: Вьетнам-АҚШ урушида қўлга тушган аёл сўроқ пайти.

Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

27 Oct, 16:24


#Кун_ҳикмати

КЕЧА  ВА  БУГУН

   Кеча савобларни кўпайтириш пайида юрардим, бугун кўп гуноҳ қилмасликка ҳаракат қилаяпман.

    Кеча ҳар нарсанинг энг яхшиларини олардим, бугун борига қаноат қилишни ўргандим.

    Кеча тенгдошларим билан суҳбат қилардим, бугун кексаларни тинглагим келади.

    Кеча насиҳат қилаверардим, бугун ибрат бўлишга интиламан.

    Кеча кўпларни танқид қилардим, бугун ўшаларни рағбатлантирсам дейман.

    Кеча кўнгилларни қолдиришдан оғринмасдим, бугун кўнгилларни ололмаётганимдан афсусдаман.

    Кеча хато қилишса жазолардим, бугун тузатишларига имкон бергим келади...

    Кеча Аллоҳдан сўрайверардим, бугун Аллоҳ олдида сўралишим борлигини ўйлайман.

    Кеча яшашим кераклигини билардим, бугун ўлим муқаррарлигини англаганман !

(Яхши инсоннинг дил дафтаридан)

Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

26 Oct, 18:18


#Биласизми

Порахўрнинг териси шилинган

Милоддан аввалги 525-йилда Форс империясида Сисамнес деган судья бўлган.
Бир куни гувоҳлар унинг пора олаётганини билиб қолибди. Бундан хабар топган подшоҳ терисини тириклайин шилиб олишни ва судьялар ўтирадиган стулни унинг териси билан қоплашни буюрибди.
Қаранг, порахўрлик тарихда қандай жазоланган!

Кун келиб, ўша порахўрнинг ўғли Отанес судья бўлиб етишибди ва уни ўша стулга ўтқазишибди.

Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

26 Oct, 09:13


#Кун_ҳикмати

Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур.

Абдулла Авлоний


Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

25 Oct, 16:31


Бўлғуси генераллар, ватанпарвар болажонлар...

Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

25 Oct, 13:53


#Кун_ҳикмати

Нуҳ алайҳиссаломга ўлим келган пайтда: “Дунё қандай экан?” деб сўрашди. У зот:
“Икки эшиги бор ҳовли экан. Биридан кириб, иккинчисидан чиқиб кетаётгандекман”, дедилар.

Ривоятларга кўра, Нуҳ алайҳиссалом 950 йил умр кўрганлар.

Биз-чи, шу қисқа умримизда нега бунча ҳашам, мол-дунёга меҳр қўймоқдамиз?..

Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

25 Oct, 09:34


Изоҳ:
Дорихонада сотилмайдиган, салбий таъсир кўрсатмайдиган дори-дармонлар...

Изоҳни давом эттиринг

Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

24 Oct, 17:19


Ҳар гал ушбу ҳикояни ўқиганимда вужудим жунжикади, томоғимга нимадир тиқилади, кўзимга ёш инади: нега биз бу азиз неъматнинг қадрига етмаяпмиз?

...Парижда мен тасодифан бир доғистонлик мусаввирни учратиб қолдим. Инқилоб йиллари у Францияга кетган ва ўша ерда бир италиялик аёлга уйланиб қолиб кетган экан. Мен ундан сўрадим:
— Нима учун ватанга қайтишни истамайсиз?
У жавоб берди:
— Энди жуда кеч, ёшликда у ердан ўтли қалб билан чиққандим, энди қуруқ суякнинг ўзини ватанга қандай қайтараман? 
Уйга қайтгач, мен ўша парижлик ватандошимнинг қариндош-уруғларини излай бошладим. Буни қарангки, мени ажаблантириб, ўша одамнинг жудаям кексайиб қолган онаси ҳалиям ҳаёт экан.
— Сизлар авар тилида гаплашдингларми? — деб қўқисдан сўради кампир мендан.
— Йўқ, биз таржимон орқали гаплашдик, мен рус тилида, у эса француз тилида, — жавоб бердим мен.
Онаизор ўйчан, анча муддат жим сукут сақлади. У қора рўмоли билан юзини ёпди, аёллар фарзандлари ўлса шунақа қиладилар. Яна бироз жим туриб, у кескин тарзда деди:
— Расул, сен адашибсан, ўша одам менинг ўғлим эмас, у аллақачон ўлиб кетган. Менинг ўғлим ўзим ўргатган она тилини, авар тилини унутиши мумкин эмас!..

Расул ҲАМЗАТОВнинг "Менинг Доғистоним" асаридан

Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

23 Oct, 03:32


#Кун_ҳикмати

Қирқ яшар мактаб ўқитувчиси саратон хасталигигига чалинди. Шифокорлар узоғи 1 йил умрингиз қолди дейишди...

Ўқитувчини бир савол қийнарди: ўлганимдан кейин хотиним ва қизларим қандай кун кўради?

У инглиз тили ва адабиётидан дарс берарди, бестселлер бўладиган роман ёзиб, муаллифлик ҳуқуқини оиласига мерос қолдиришдан бошқа жўяли режа хаёлига келмади. Аввал умрида ҳеч асар ёзмаган бўлса ҳам, ҳозирги аҳволи ва қолган камгина вақти нуқтаи назаридан бошқа бирон бизнес бошлашга имкони ҳам йўқ эди. Хуллас, у роман ёза бошлади.

Мақсади юксад адабий дурдона яратиш эмас, шунчаки оммабоп асар ёзиш эди. Жон-жаҳди билан киришди. Шу даражадаки, ҳаётини фақат бир йилу битта хонадан иборат деб тасаввур қилди. Ҳар куни асари устида ишлади, ҳеч нимани ўйламади: на касалини, на тузалишни. Муддат тугагунича ишни якунлай олса бас.

У бўлажак романи ўқувчиларини худди мактабдаги ўзининг ўқувчиларидек тасаввур қилди. Асари қаҳрамонларини ҳам ўқувчи болалардек деб билди, улардан илҳомланди, бутун ўқитувчилик тажрибаси давомида болалар билан бўлган мулоқоти, таъсирлари ва хулосаларидан фойдаланди.

Ўзига шартли равишда берилган йил ниҳоясига етар-етмас роман битди. Қаҳрамонимиз қўлёзмани нашриётга топшириб, шифокор қабулига борди. Шифокор эса рентген суратлари, қон таҳлиллари ва бошқа текширувлар натижаларини қайта-қайта кўриб, кўзларига ишонмади – саратон чекинганди! Бемор соғая бошлаганди.

Ўша ўқитувчи – ҳозирда жаҳонга машҳур ёзувчи Энтони Бёрджес эди, унинг “Уйғотувчи апельсин” романи ҳақиқий бестселлер бўлди. Асар асосида кейинчалик Стенли Кубрик суратга олган фильм катта шов-шув ва жанжалларга сабаб бўлди, ҳатто бир муддат тақиқлаб ҳам қўйилди
(бу бошқа тарих).

Бёрджес ўша романдан кейин яна 50 дан ортиқ китоб ёзди. Бу ҳам камдек мусиқа ёза бошлади: 175 та мусиқа асари яратди! Ҳатто симфоник оркестр ҳам Бёржерсга мусиқа буюртма қилган...

Ёзувчи ўша мудҳиш ташхисдан кейин яна 34 йил яшади ва 1993 йилда ўпка саратонидан вафот этди. Аммо бир саратондан бошқасигача у дунёга машҳур ижодкор бўлиб яшашга улгурди.

Ижод, севимли касб шундай – даволайди, юксалтиради. Ишга оёғингизни судраб келсангиз, истамай ишласангиз, ҳафсаласиз шуғуллансангиз – касб сизни емиради, ейди! Ҳар кимсага кўнглига ёққан касб билан шуғулланиш ва ундан манфаат кўриш бахти насиб этсин.

Қолаверса, ҳар биримизнинг ичимизда ҳали ўзимиз билмаган бир истеъдод мудраб ётган бўлиши мумкин.
Машҳур рассом Гоген 40 ёшидан кейин рассомчилик билан шуғуллана бошлаганини биласиз. Аслида ёш жуда шартли нарса, агар ўзингизда куч ва иқтидор сезсангиз, фаолият турини ўзгартириш учун 40-50-60 ёш ҳам кеч эмас.

Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

23 Oct, 03:01


Биз она тилимизни ўзимиз обрўсизлантирдик, бу амолимизни ҳалиям давом эттираяпмиз, қандай қилиб дейсизми?..

📹 Кўрсатувни тўлиқ кўринг ва фикрларингиз билан ўртоқлашинг

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

21 Oct, 14:01


Менинг ҳазрат тилим,  менинг мир тилим,
Ўланчим, оқиним,  менинг пир тилим.
Менинг билгир тилим, жаҳонгир тилим,
Сенинг мадҳинг билан қалам тинмагай,
Элим борки менинг тилим ўлмагай.

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

21 Oct, 04:43


Қадринг ва қаддинг баланд бўлсин, она тилим!

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

19 Oct, 18:58


Ушбу шеърим 1 йил ичида Туркия, Германия, АҚШ, Хитой, Қозоғистон нашрларида эълон қилинибди. Бу кетишда шоирликка даъво қилмасам бўлгани.

📹 Видеони тўлиқ кўриш

Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

19 Oct, 15:45


⚡️⚡️ КУРСДОШ ЖУРНАЛИСТЛАР УЧРАШУВИ
ёхуд “Биз – журналистлар ” китоби тақдимоти


Бугун пойтахтимиздаги “Иброҳимбек” маросимлар уйида Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетида 1990-1996 йилларда таҳсил олган курсдошларнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Узоқ йиллардан бери мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги оммавий ахборот воситалари ҳамда ахборот хизматларида фаолият олиб бораётган курсдошлар куннинг биринчи ярмида ўзлари бундан 28 йил илгари таълим олган Ўзбекистон Миллий университетига борди, даргоҳ ўқув хоналарида бўлиб, талабалик дамларни эсга олди. Билим масканида яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, устозларини йўқлади, улар билан дилдан суҳбатлашди.

“Иброҳимбек” маросимлар уйида давом этган курсдошлар учрашуви тадбири доирасида “Биз – журналистлар ” китоби тақдимоти ўтказилди. Ушбу китобга курсдошларнинг публицистик материаллари, ҳикоя ва шеърлари киритилган.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Олимжон Ўсаров

18 Oct, 11:04


Арматура чайнаётган бетонозавр, деб изоҳ қолдиришибди ушбу суратга.
9-синфда ўқиётган ўғлим эса, XXI аср динозаври, дейди.

Сиз қандай изоҳлаган бўлардингиз?

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

17 Oct, 12:55


Она тилим

Менинг жонон тилим, менинг жон тилим,
Менинг султон тилим, менинг хон тилим.
Менинг хирмон тилим, менинг кон тилим,
Сенинг номинг билан сўзим синмагай,
Элим борки менинг тилим ўлмагай.

Менинг ёқут тилим, менинг дур тилим,
Менинг ойдин тилим, менинг нур тилим,
Менинг лочин тилим, абад ҳур тилим,
Бошимда сен каби қуёш сўнмагай,
Элим борки менинг тилим ўлмагай.

Менинг кўнгил тилим, менинг дил тилим,
Менинг она тилим, жон сингил тилим,
Менинг райҳон тилим, атиргул тилим,
Чаманда сен каби гулим сўлмагай,
Элим борки, менинг тилим ўлмагай.

Менинг ҳазрат тилим, менинг мир тилим,
Ўланчим, оқиним, менинг пир тилим.
Менинг билгир тилим, жаҳонгир тилим,
Сенинг мадҳинг билан қалам тинмагай,
Элим борки менинг тилим ўлмагай.
Шоира Шамс


Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

16 Oct, 17:23


#Кун_суратлари

9-синфда ўқийдиган ўғлим билан тортишяпмиз.
– Номзодларнинг суратига ва исм-шарифига қаранг, – дейди у.
– Бошқа партиялар ҳазиллашган, фотошоп бу, – деб бўш келмаяпман мен ҳам😊

Олимжон Ўсаров

16 Oct, 14:00


#Ҳуррият_газетаси

УЮШМАГА КИМЛАР РАҲБАРЛИК ҚИЛГАН, ИЛК АЪЗОЛАРИ КИМЛАР БЎЛГАН?


Ҳар бир ташкилот, жумладан, Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг ҳам ташкил этилиши тарихи бор. Мавжуд ҳужжатлар Уюшма 1957 йил август ойида иш бошлаганини кўрсатади.

Уюшмага дастлаб 1957-1962 йилларда таниқли адиб Иброҳим Раҳим, 1962-1987 йилларда Зиёд Есенбаев, 1987-1988 йилларда Собир Қурбонов, 1988-1991 йилларда Аҳмаджон Мухторов, 1991-1996 йилларда Лутфулла Кабиров раислик қилган.

1996 йил Уюшма негизида Ўзбекистон Оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармаси ташкил этилган. Унга 1997-2004 йиллари Хуршид Дўстмуҳаммад (Аҳмаджон Мелибоев ва Аҳмад Аъзам жамоатчилик асосида) ҳамраис сифатида фаолият юритганлар.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook

Олимжон Ўсаров

11 Oct, 17:36


КЕТАЁТИРМАН

О, бу қандай шараф, кетаётирман,
Сендан сенга қараб кетаётирман.
Кўнглимни тоблади кундуз ва кеча,
Ой каби ярқираб кетаётирман.
Шарқираб сой каби оққаним ростдир,
Булоқдай шилдираб кетаётирман.
Билмайман, гуноҳим қанча, бир тараф,
Савобим бир тараф, кетаётирман...
Сўз деҳқони эдим, бир сўз айтгали,
Сўзбондан сўз сўраб, кетаётирман.
Келмоқ суруридан сўзламам энди,
О, бу қандай шараф, кетаётирман.

Кеча ушбу шеър муаллифи Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг собиқ раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли журналист ва шоир Саъдулла Ҳакимов бу дунёни тарк этганига тўрт йил бўлди.
Жойлари жаннатда бўлсин.

Олимжон Ўсаров

04 Oct, 16:41


Абдулла Қодирий: Биз ким ва нималардан қўрқамиз?

Бугунги санада, яъни 4 октябрда Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат ва Абдулҳамид Чўлпон отиб ташланган эди. Қуйида Қодирийнинг йиллар ўтса-да, ўз аҳамиятини йўқотмаган журналистик материали.

Ҳар кимнинг ўзига яраша қўрқатурған нарсаси бўладир. "Иштонсизнинг чўпдан ҳадуги бор", дегандек, шу вақтда иштонлик инсон — ҳадуксиз одам, эҳтимол, йўқдир. Туркистон истатистиқа идорасининг кейинги йиқған ҳисобига қарағанда, иштонсизлар банаъжи кўпайибдирларки, биз уларни айнан қуйида кўчирамиз:

Мустамлакачи — аччиғланған чоғида сирининг очилишидан қўрқадир.

Ҳар турлук идора мудирлари — сайлов яқинлашса мансабдан тушиб қолишдан қўрқадирлар.

Камбағал деҳқон ва ишчилар — кун сайин бозор баҳосининг бирга бир кўтарилишидан қўрқадирлар.

Ҳукумат идораларидаги порахўрлар — порахўрлиқ билан кураш бошланғандан бери ўзларининг сояларидан ҳам қўрқадирлар.

Кўкдаги булутлар — ёғмай деса Худонинг буйруғидан, ёғай деса ердаги махлуқларнинг чиртинг-пиртингидан қўрқадирлар.

Ўзбек хотунлари — эрларининг калтагидан, қизлари кўчага чиқай деса оналарининг туртугидан қўрқуб, песлар моховдан, моховлар песдан, аживалар тараладан, таралалар аживадан; қисқаси катта-кичик, ясси-япасқи, қинғир-қийшиқ, узун-қисқа ҳаммалари ҳам қўрқоқдирлар…

Ман нима ва кимдан қўрқаман?

Айниқса, маним ишим жуда ҳам қийин: ёзай десам, ошна-оғайнининг шўртумшуқлиғидан, ёзмай десам, "Муштум" поччанинг жекиригидан қўрқаман.

Яна бундан бошқа қўрқатурған икир-чикирларим:

— Эски шаҳар кўчаларидан юрсам, бетимга лой сачрашидан қўрқаман.

— Ёғмур ёққан кунларида Эски шаҳар расталарининг ағнаб кетишидан, совдагарларнинг тўнғуз қўпишидан қўрқаман.

— Билим юртлари ёнидан, бошланғич мактаблар қаршисидан ўтуб қолсам, истиқболдағи алвир-шалвир ўзбек маданиятидан қўрқаман!

Ҳарҳолда маним ҳам қўрқунчларим ўзимга етарлик…

Жулқунбой
"Муштум" — 1923 йил, 1 май, 7-сон, 6-бет — қисқартирилган вариант

Бизни кузатиб боринг
Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

Олимжон Ўсаров

04 Oct, 16:38


1938 йилнинг 28 март куни Сталин, Молотов, Кагонович, Ворошиловлар раҳбарлигида Ўзбекистондаги сиёсий элитадан 165 кишини қатағон қилиш ҳақидаги рўйхатга қўл қўйилади. Мана шу рўйхат асосида 4-7 октябр кунидаги фожиалар рўй берди.

155 киши отувга, 10 киши меҳнат тузатиш лагерига ҳукм қилинади. Худойберган Девонов, Чўлпон, Фитрат, Отажон Ҳошим, Адулла Қодирий, Анқобой, Акбар Исломов, Исроил Ортиқовлар 4 октябр куни отиб ташланди. 5 октбяр куни эса аллақачон отиб ташланган инсонлар гўёки "суд қилинади".

4 октябрь қирғини амалга оширилган ҳудуд – "Алвастикўприк". Тошкент, Шаҳидлар хиёбони.

4 октябрь куни шунчалар кўп одам отиладики, Абдулҳамид Чўлпонга келганда ҳатто ўқлар тугайди, отувчиларнинг ўзи ҳам чарчаб қолади. Чўлпонга сени эртага отамиз деганида, у: "Бу инсонлар йўқ дунёда бир нафас ҳам яшашни истамайман, мени ҳозир отасизлар", деб туриб олгани учун унинг бошини болта билан чопиб ўлдиришади...

Давоми бор...

Олимжон Ўсаров

29 Sep, 15:13


Дам олиш кунини дўстим Тарлон билан ўтказдим