Одамлар Орасида @odamlar_orasida_dastur Channel on Telegram

Одамлар Орасида

@odamlar_orasida_dastur


Реклама учун : +99893 396 20 04

Одамлар Орасида (Uzbek)

Одамлар Орасида kanalimiz o'zbek tilida bayon etilgan ma'lumotlarni o'z ichiga jamlangan Telegram kanalidir. Bu kanalda odamlar haqida qiziqarli voqealar, ularning dunyosiga oid yangiliklar va ko'rgazmalar, eng so'nggi yangiliklar va muzeylar paydo bo'lishi mumkin. Odamlar O'rasi kanalining maqsadi, odamlarning turmush, ijtimoiy hayot va boshqalar to'g'risidagi o'z fikrlarini, tajribalarini o'zaro almashishini va kommunikatsiya qilishini taqozo etishdir. Kanalga a'zo bo'lib, eng so'nggi yangiliklar va qiziqarli maqolalardan xabardor bo'ling!
Kanalga qanday qilib a'zo bo'lishingiz mumkin? Kanalga o'tish uchun, @odamlar_orasida_dastur nomini qidiring va 'A'zo bo'lish' tugmachasini bosing. Bu erda siz kanalga obuna bo'lishingiz, yangiliklarni o'qishingiz va kanalda izlayotgan ma'lumotlardan xabardor bo'lishingiz mumkin. Odamlar O'rasi kanali sizga yangi dunyo ochish imkoniyatini taklif etadi!
Ayni paytda reklama uchun muvofiqlashib almaskanligi uchun: +99893 396 20 04 nomeriga murojaat qiling. Sizning brendingizni, mahsulotingizni yoki xizmatlaringizni to'plagan odamlarga taqdim etish uchun Odamlar O'rasi kanaliga reklama joylashtiring! Sizning e'tiboringizni yetkazayotgan kanal orqali sotib olish va mahsulotlaringizni ommaga taqdim etish imkoniyatiga ega bo'lasiz. Hozirgina Odamlar O'rasi kanaliga a'zo bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling!

Одамлар Орасида

19 Feb, 17:02


Мюнхен “революцияси”: Путин ғалаба қозонди, Европа шокда

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг нутқи дунёни лол қолдирди. Америка ва Европа муносабатлари 180 градусга ўзгармоқда.

🇺🇸 АҚШни таниб бўлмаяпти: Вэнс Мюнхенда, Пентагон раҳбари Ҳегсет Варшавада нималар деди?

🇷🇺 “Кремлдагилар ароқни бутилкада ичишяпти” – Путиннинг бошига омад қуши қўндими?

🇪🇺 Европа уч томондан босим остида. Ғарбда Трамп, Шарқда Путин, учинчи таҳдид ким?

🇺🇿 Глобал сиёсатдаги бу тектоник силжишлар Марказий Осиё учун нимани англатади?

Батафсил – сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг Kun.uz'даги колонкасида.

📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Одамлар Орасида

19 Feb, 12:37


Бир дайди ит адашиб, кўзгулар хонасига кириб қолди. Бу хонанинг ҳамма жойи кўзгудан иборат эди. Ит хонанинг ўртасига келиб, кўзгуларда ўз аксларини кўриб, ҳайратдан қотиб қолди. Унга ҳамма жойдан бир гала итлар қараб турар эди.

Ит уларга қарата ҳура бошлади, улар ҳам бунга жавоб қайтаришди. У янада баланроқ ҳура бошлади, улар ҳам янада баландроқ ҳура бошлашди....

Эртаси куни тонгда итни жонсиз ҳолатда топишибди. Итнинг арофида ҳам минглаган итнинг жасади ётар эди. Бу итга ҳеч ким зарар етказгани йўқ эди. Ит ўз акси билан бўлган жангда ҳалок бўлганди.

Хулоса шуки, бу дунё ҳам катта бир кўзгу. Атрофимизда содир бўлаётган жараёнлар бизнинг тасаввурларимизнинг айни аксидир. Шундай экан, бу дунёга яхшилик кўзи билан боқайлик!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

19 Feb, 09:41


Аллоҳнинг ҳузурида қилмишларингизга жавоб берасиз. Мен фақат буйруқни бажарганман деб қутула олмайсиз!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

19 Feb, 08:39


Американинг кўринмас юзи

Офият Сиддиқий 20 йилдан бери АҚШ қамоқхонасида дўзах азобини кўриб келмоқда. Унга қилинаётган зулмларни шунчаки адолатсизлик деб аташ даҳшат кўламини ҳис этмаслик ёки кичрайтириб кўрсатиш бўларди.

Батафсил: https://azon.global/3304

©️Azon Global

Одамлар Орасида

19 Feb, 03:32


ТОЛСТОЙНИНГ ҲАЛОЛ ПУЛИ”

Кунларнинг бирида буюк рус ёзувчиси Лев Толстой Тула вокзали перронида поездни кутиб турарди. Шу пайт курьерлик поезди станцияга кириб келади.

Биринчи класс вагонида бир жаноб тушиб, шошиб буфет томон кета бошлайди. Унинг ортидан вагон майдончасига чиққан бир хоним: “Жорж, Жорж”, деб уни чақира бошлайди. Аммо буфетдаги олди-бердиси билан овора бўлиб Жорж хонимнинг овозини эшитмайди.

“Буважон, югуриб бориб, ҳув анави жанобни бу ёққа чақириб юбор...- деб хоним Толстойга мурожаат қилади. – Мен сенга чой пули бераман...” Толстой бориб жанобни чақириб келади ва хонимдан беш тийин пул олади.

Атрофдаги одамлар бирдан Толстойни таниб қолиб:”Қаранглар Толстойку бу” деб ўзаро шивирлай бошлашади. Хоним ҳам ўта қизиқиш билан: “қани Толстой, қаерда?” деб сўроқлай бошлайди.

Унга эҳтиёткорлик билан Толстой томон имлашади. У шу заҳотиёқ вагон майдончасидан сакраб тушиб: “Граф худо ҳаққи кечиринг мени! Мен жуда уятда қолдим!”, деб кечирим сўрайди. Аёл уялганидан Толстойдан беш тийин пулни қайтариб беришини сўрайди.

“Э, йўқ, беш тийинни бермайман,- дейди кулиб Толстой. -Эҳтимол бу мен ҳалол ишлаб топган ягона беш тийин бўлиши мумкин”.

P/s. Тафаккур қилиб кўринг қанча пулингиз "ҲАЛОЛ" ишлаб топилган.

Иван Наживин

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

18 Feb, 12:07


Қиблага интилгин, шундадир малҳам,
Қолган тарафлардан излама нажот...
Нур ўша ёқдадир – қуёш ботса ҳам,
Ўша томондадир аслида ҳаёт!..

©Хайрулла Ҳамидов

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

18 Feb, 10:32


Яхши бўлганимиз учун бизни яхши кўришади, деб ўйлаймиз. Аслида, улар яхши бўлганлари учун бизни яхши кўришларини англaмаймиз.

Лев Толстой

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

18 Feb, 10:13


Самарқандда келинини ўлдирган қайнона 13 йилга қамалди

У «Ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш» моддаси бўйича айбдор деб топилди.

👉 https://kun.uz/kr/39674601

Kun.uz расмий канали

Одамлар Орасида

18 Feb, 06:32


#СОТУВДА ЙУПТАЛ ПЛЮС (настойкаси)

Вирус этиологияли йўтал билан кечувчи юқори нафас йўллари касалликларида (грипп) симптоматик даво сифатида.
Бронхообстуктив синдром билан кечувчи касалликлар (бронхиал астма, бронхоспазмлар).
Ўпка-бронх яллиғланиш касалликлари (пневмания, трахеит, бронхит)
Бодомча бези яллиғланиши билан кечувчи касалликлар.


Давоми...

☎️ +99890 927 86 38
📞 +99878 1200770
+99893 396 20 04

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz

Одамлар Орасида

18 Feb, 05:35


Одам бахтли бўлиш учун тақдирдан рози бўлишни ўрганиши керак. Агар тақдирдан рози бўлмасанг, борига қаноат қилмасанг, қасрларда ҳам ҳаловат топмайсан. Агар розилик билан қаноатинг бўлса, кулбада ҳам роҳат қиласан. Доим тақдирдан рози бўлинг, доим борига қаноат қилинг!

«Қалбга таскин битиклар»дан

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

18 Feb, 05:12


Электр учун тўловлар ошади

2025 йилнинг 1 апрелидан электр энергияси нархи ўртача 11 фоизга ошиши кутилмоқда.

📌Демак, тарифлар қуйидагича бўлади:

🔹200 кВт/соатгача – 600 сўм;
🔹201–1000 кВт/соат – 1000 сўм;
🔹1001–5000 кВт/соат – 1500 сўм;
🔹5001–10 000 кВт/соат – 1750 сўм;
🔹10 000 кВт/соатдан юқори – 2000 сўм.


Эслатиб ўтамиз, аҳоли учун электр нархи охирги марта ўтган йилнинг 1 майида 50 фоиздан зиёдга оширилганди.

Соҳа мутахассислари тарифлар оширилиши сабабини янги қуёш, шамол ва иссиқлик электр станциялари ишга туширилаётгани, мавжуд ускуналарни эса янгилаш талаб этилаётгани учун молиялаштириш манбалари зарурлиги билан изоҳлаган.

📲 Саҳифаларимизга қўшилинг:
Telegram | Instagram | Youtube

Одамлар Орасида

18 Feb, 05:06


⚡️Сурхондарё ҳокими ўқитувчи ва шифокорларни уй сотиб олишга мажбурлагани айтилмоқда

Сурхондарё вилоятида давлат муассасалари ходимлари — ўқитувчи ва тиббиёт ходимларини бир тадбиркор қурган уйларни мажбуран сотиб олишига ундашгани айтилмоқда.

Хабарга кўра, бу мажбурлаш Сурхондарё вилояти ҳокими раҳбарлигида қилинаётгани, унга эса режа асосида уйлар сотилиши топшириғи қўйилгани сабаб бўлган.

Ходимлар эса бундан норози. Мурожаатларда уйлар сифатсиз ва анча қиммат нархда таклиф қилингани, уй сотиб олиш барчанинг шахсий қароридан келиб чиқилиши кераклигини билдиришган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor

Одамлар Орасида

18 Feb, 04:53


“Совуқ уруш” даврининг энг зўр жосуси – Полша армияси полковниги Ғарбга қандай қочиб кетганди?

1981 йилда Полша армияси зобити бўлган шахс КГБни доғда қолдириб Америкага қочиб кетади. Полковник унвонига эга бўлган бу одам НАТОга қарши тузилган Варшава шартномаси ташкилотида ишлаб келган ва ғарбликларга махфий режаларини юбориш билан шуғулланган. Кейинчалик КГБ бир неча марта уни Америкада ўлдиришга уринади, бироқ бунинг иложи бўлмайди.

📹
ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Одамлар Орасида

18 Feb, 03:25


Ўқиган билан ўқимаганни фарқи нимада.?

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

17 Feb, 17:48


“Иқтисодий суверенитет масаласи” — мутахассислар газ дефицити ва тўхтамаётган экспорт ҳақида

Охирги 7 йилда Ўзбекистонда газ қазиб олиш 28 фоизга камайди. Шунга қарамай, бу ресурсни четга сотиш ҳамон давом этмоқда. Бундан 5 йил олдин газ экспорти 2025 йилдан бошлаб тўхтатилиши айтилганди, бу рўй берадими, қазиб олишдаги пасайиш ниҳоят тўхтайдими, номаълумлигича қолмоқда. Kun.uz бу борадаги саволлар билан таҳлилчи Алишер Илҳомов ва иқтисодчи Шуҳрат Расулнинг фикрлари билан қизиқди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Одамлар Орасида

17 Feb, 16:04


Бу дарахтнинг умри Фаластин давлатини дунё харитасидан ўчириб кўрсатаётган GOOGLE ва AMAZONE ширкатларидан ҳам, Aмерика (Исроил) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан ҳам узунроқдир.

Суратда Бобомиз Иброҳим алайҳис-Салом Байтил-Мақдисда эккан Зайтун дарахти.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

17 Feb, 10:02


🇩🇪 Германиядаги депутатлар.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

17 Feb, 09:06


«Ўзбек келинлари» ота уйига боришидан олдин 😂

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

17 Feb, 06:47


Омега 3 ФОРТE


Кўрсатмалар:

Қонн босимини меъёрлаштиришга ёрдам беради.

• Стенокардия, юрак инфаркти ва инсульт каби юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфини камайтиради.

• Псориаз, экзема ва бошқа турдаги дерматит каби тери касалликларида ёрдам беради.

• Терининг эластиклигини яхшилашга ҳисса қўшиб, терини силлиқ ва эластик қилади.


Кўриш ўткирлигини яхшилайди.

• Қандли диабетда қон томирлари ва нерв толалари шикастланишининг олдини олади.
• Хотирани, эътиборни, диққатни жамлашни яхшилайди, болаларнинг ўсиши ва ривожланишини рағбатлантиради.

• Ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг асаб тизимини ривожланишига ёрдам беради.

организмнинг стрессга чидамлилигини оширади,  организмнинг эрта қаришини олдини олади.


· вазн йўқотишга ёрдам беради.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Одамлар Орасида

17 Feb, 06:13


Осиб ўлдирилган Туркия раҳбари. Аднан Мендерес ким эди?

Туркияни 10 йил бошқарган Аднан Мендерес бундан 64 йил олдин ҳарбий тўнтариш ортидан осиб ўлдирилганди. Унинг даврида мамлакат НАТОга аъзо бўлган, араб тилида азон айтишга қўйилган тақиқ бекор қилинган, қатор ислоҳотлар билан иқтисодий ўсишга эришилган. Эрдўған ўзининг устози деб билувчи Мендерес ким эди ва уни нега осишган?

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Одамлар Орасида

29 Jan, 14:24


ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСАН?

Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.

Ғазабланма!
Ғазаб фазилатларни барбод қилади.

Кек сақлама!
Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.

Маҳзун бўлма!
Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний хусусиятлардандир.

Ҳаргиз худбин бўла кўрма!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.

Қўлга кирита олмаган нарсангга маҳзун бўлма!
Агар у пешонангга ёзилган бўлса, албатта насиб қилади.

«Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди»

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

29 Jan, 11:03


Жарима баллари қанчалик тўғри?

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

29 Jan, 10:24


ҚАЙТА ТИРИЛИШ BA ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ДАҲШАТЛАРИ (2)

Қиёмат тўсатдан, кутилмаганда содир бўлади.

Ҳадисларда айтилишича, Қиёматдан олдин мағриб тарафдан қалқонга ўхшаш қора булутлар келади. Улар осмонга кўтарила-кўтарила, кенг ёйилиб, осмонни тўлдиради.
Сўнг: «Эй инсонлар! Аллоҳнинг амри Қиёмат келди. Унинг тезроқ бўлишини сўрамай қўя қолинглар», деб нидо қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, икки киши бир мато ёзиб турган бўлса, уни тахлашга улгурмайди. Бир киши ҳовузини сувоқ қилиб, бутлаб турган бўлса, ҳовузидан ҳеч нарсани сув ичиришга улгурмайди. Бир киши туясининг сутини соғиб турган бўлса, ундан ичишга улгурмайди» (Имом Табароний ривояти).

Ҳадисларда сурга пуфлагувчи фаришталар ҳақида шундай дейилган: «Улар иккинчи осмонда бўлади, бошлари машриқда, оёқлари мағрибда бўлади (ёки «боши мағрибда, оёқлари машриқда»). Улар сурга пуфлаш учун қачон буйруқ берилишини кутиб туришади. Буюрилган заҳоти пуфлашади» (Имом Аҳмад ривояти).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Қиёмат куни инсонлар ялангоёқ, яланғоч, хатна қилинмаган ҳолда тирилишини, уларнинг тери оқиб, оғизларию қулоқларигача етиб боришини айтганлар. Буни эшитган Умму Салама ва Оиша розияллоҳу анҳумо: «Биз бир-биримизга қандай қараймиз?» деб сўрашди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳолат бундан ҳам муҳимроқ бўлади, ҳамма ўзи билан овора бўлиб қолади. У кунда ҳар бир кишининг ўзига етарли иши бўлади» (Имом Табароний ривояти).

“Энг шарафли уммат” китобидан.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

29 Jan, 10:01


Боши танасидан узилган мусулмонларнинг оммавий қабрлари топилди

Босқинчи исроил кучлари Ғазодаги Нетсарим ўқидан олиб чиқилгач, улар томонидан содир этилган ваҳшийликлар фош этила бошланди. Жумладан, бу ерда кўплаб ғазоликлар қатл этилган бўлиб, боши танасидан бутунлай узилган шаҳидларнинг оммавий қабрлари топилган.

Бундан ташқари, маҳаллий аҳоли томонидан топилаётган фаластинликларнинг жасадлари қолдиқлари улар сионистлар томонидан шафқатсиз ва ҳайратланарли тарзда ўлдирилганлигини кўрсатади.

©️Azon Global

Одамлар Орасида

29 Jan, 07:05


Исроиллик асира ривояти:

(Айтган гапларидан айримларини таржима қилиб қўйяпман)

* Ғазодаги аҳволни кўриб, яҳудийликни ташладим ва мусулмон бўлдим.
* Дастлаб роса қўрқдим. Чиройли муомалаларига, қўрқманглар, сизга ҳеч қандай хавф бўлмайди, деган гапларига ишонмадим.
* Кейинроқ бу гаплар самимий эканига ишонч ҳосил қилдим.
* Биз уларга ўта ёвузлик билан, улар эса бизга ўта олийжаноблик билан муомала қилишлари мени ўйлантириб қўйди.
* Аёлларнинг йиғлаб намоз ўқишлари, ёрдам сўраб Аллоҳга ёлворишларидан қаттиқ таъсирландим.
* Исломни ўрганмоқчи бўлдим. Қуръонни ўқидим.
* Мусулмон бўлмоқчи бўлганимни айтганимда улар бошида ишонишмади. Масхара қилмоқчи бўляпти, деб ўйлашди.
* Мусулмон бўлдим. Ичимга бир нур киргандек бўлди.

Муқим Махмуд таржимаси.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

29 Jan, 06:38


“Мен халқимни танладим” — Сингапурнинг отаси Ли Куан Ю ким эди?

Сингапур ўтган асрнинг 50-йилларида Африкадаги қашшоқ давлатлар қаторида эътироф этиларди. Аммо мамлакат бир қанча омиллардан унумли фойдаланиш эвазига қисқа вақт ичида дунёнинг энг йирик молия ва савдо марказларидан бирига айланди. Kun.uz “Тарихдан ҳикоялар” рукнида бу гал Сингапур мўъжизаси меъмори, либерал статусига эга диктатор Ли Куан Юнинг ҳаёт йўли билан таништиради.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Одамлар Орасида

28 Jan, 15:56


“Боғингга кирганингда(қани энди): “Аллоҳнинг хоҳлагани (бўлади), Аллоҳдан бошқада қувват йўқ”, десайдинг”.
Каҳф сураси-39 оят.

Олтинчи дарс:
“Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ!”.
Ажойиб ибора. Молга ҳеч ким соҳибидан кўпроқ ҳасад қилмайди. Болага ҳеч кимнинг кўзи онасининг кўзичалик тегмайди. Агар сени бирор нарсанг ажаблантирса ушбу калимани такрорла. Шунда у нарсангни Аллоҳ зарардан сақлайди. Агар бировнинг нарсаси сени ажаблантирса яна ушбу калимани такрорла. Аллоҳ қалбингни торлик ва ҳасаддан ҳимоя қилади.
Ниҳоят у бойнинг меваларини бало ўраб олади. Боғи бузилади.
Шукр билан неъмат бардавом бўлади. Неъмат фақатгина мол эмас. Неъмат тушунчасига юзаки қарайдиганлар уни банкда очилган ҳисоб рақами деб ўйлашади. Улар наздида бошқа нарса неъмат эмас.
Саломатлик неъмат, илм неъмат, солиҳа хотин неъмат, солиҳ фарзанд неъмат.
“Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз ҳисобига етмайсиз!”.

Abdulqodir_Polvonov

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

28 Jan, 15:56


ҒОР САҲНИДА.
(икки боғ соҳиби)
Бани Исроилда икки киши бор эди. Уларнинг бири кофир бўлиб унинг исми Буротус эди. Иккинчиси эса мусулмон бўлиб унинг исми Яҳузо эди. Буротуснинг мол-давлати кўп эди. Яҳузо эса ўта фақир эди.
Биринчи дарс:
Аллоҳ таоло дунёни севганига ҳам, севмаганига ҳам бераверади. Чунки дунё Аллоҳ наздида чивин қанотича қадрга эга эмас. Аммо Аллоҳ бу динни фақатгина яхши кўрганига раво кўради. Сулаймон алайҳис салом машриқу-мағрибга подшоҳ бўлди. Намруд ҳам. Агар дунё ўлчов бўлганида эди, Аллоҳ ҳеч қачон пайғамбари билан тарихдаги энг ашаддий кофирни тенг қилиб қўймас эди. Чўнтагингдаги пулни текшириб туришинг яхши иш. Аммо ундан ҳам яхшиси қалбингдан Аллоҳ қанчалар жой эгаллаганини текшириб туришингдир!
Агар иш молга боғлиқ бўлса ўзингдан фақирроқларга қара, шунда қалбинг ором олади. Агар иш динга боғлиқ бўлса ўзингдан динда устун бўлганларга қара, шунда янада кўпроқ ҳаракат қиласан!

“Уларга икки кишини мисол қилиб келтир. Улардан бирига узумлардан икки боғ бердик ва уларни хурмо ила ўрадик ва ораларида экинзор қилдик. Ўша икки боғ ҳосилларини бекаму кўст берар ва ораларидан анҳор оқизиб қўйган эдик”.
Каҳф сураси- 32-33 оятлар.

Иккинчи дарс:
Бойлик билан синалиш фақирлик билан синалишдан қийинроқдир. Бунинг сабаби шуки, инсоннинг нафси кенгчиликда Холиқидан узоқлашишга моил бўлади. Қийинчиликда эса Уни лозим тутиб олади. Агар бемор бўлсак дуога бериламиз. Тузалгандан сўнг эса дуога бепарво бўламиз. Агар бизда бизнес учрашуви бўлса барвақт туриб намоз ўқишимиз мумкин. Агар ишимиз битса намоз ўқишимиз амри-маҳол бўлади. Фақир бўлиб сабрли бўлсанг бу неъмат. Бой бўлиб шукрли бўлсанг бу ҳам неъмат. Фақирликнинг ёнида шикоят ва нолиш бўлса бу мусибатдир. Бойликнинг ёнида ношукрлик бўлса бу ҳам мусибатдир.

“Унинг меваси бор эди. У ўз шериги ила гаплашар экан: “Менинг сендан молим кўп ва одамларим қувватлироқ”, деди”.
Каҳф сураси-34 оят.

Аллоҳ таоло икки боғ эгасининг қиссасини замон ва маконини айтмади. Сабаби, бунга ўхшаган ҳодиса барча замон ва маконда бўлиши мумкин. Қуръондаги қиссаларда муайян шахсларга эмас, мавқиф ва фикрларга урғу берилади.
Масалан Юсуф сурасига назар соламиз:
Юсуф алайҳис салом иффатни намоён қиладилар.
Зулайхо эса шаҳватни намоён қилади.
Қисса фақатгина Юсуф ва Зулайхо қиссаси эмас. Қуръон фақатгина қиссалар ва кўнгилхушлаш учун ўқиладиган китоб ҳам эмас. Қиссада иффат ва шаҳват биринчи планда туради. Инсоният пайдо бўлибдики, то қиёматга қадар иффат ва шаҳват орасида жанг кетади. Икки боғ соҳибининг қиссаси ҳам шундай. Бу кеча содир бўлган, бугун содир бўлаётган ва келажакда содир бўладиган қиссадир. У инсоннинг моли билан мағрурланишидир.

“У ўз боғига кирар экан, ўзига зулм қилган ҳолида: “Мен буни ҳеч қачон йўқ бўлмайди деб ўйлайман. Қиёмат бўлмаса керак деб ўйлайман. Агар Роббимга қайтарилсам ҳам албатта бундан яхши оқибатни топаман”, деди.
Каҳф сураси-35-36 оятлар.

Тўртинчи дарс:
Роббимиз қандай ҳалим зот! Ўзи беради. Шукр қилмасак ҳам ман қилиб қўймайди. Ўзи ҳидоят қилади. Лозим тутмасак адаштириб юбормайди. Узоқлашсак яқинлаштиради. Яқинлашсак кўтаради. Унутсак бизни маъзур тутади. Уни зикр қилсак бизни мукофотлайди.
Аллоҳга қасамки, ер ва осмонларнинг иши инсоннинг қўлида бўлганида инсон Аллоҳга қилгани каби журъат қилганида бир кунда юз марта ер устига осмонни ташлар эди. Аммо Роббимизнинг раҳмати ғазабидан устун туради!

“Унга шериги гаплашиб туриб деди: “Сени тупроқдан, сўнгра нутфадан яратган ва инсон этиб ростлаган зотга куфр келтирдингми?! Аммо мен: “У Аллоҳ менинг Роббимдир ва Унга ҳеч кимни шерик қилмайман”.
Каҳф сураси-37-38 оятлар.

Бешинчи дарс:
Инсон яратилишини эслаганида фожир бўлмас эди. Биз қанчалар хор ва залилмиз! Икки марта нажосат йўлидан ўтганмиз. Биринчи отамиз томонидан ҳақир сув кўринишида. Иккинчи марта онамиз томонидан ожиз гўдак кўринишида. Аллоҳ оналаримиз қалбида бизга нисбатан раҳмат туйғусини қўйди. Оталаримиз қалбида эса шафқат туйғусини қўйди. Суягимиз қотиб молга эга бўлганимиздан сўнг Уни инкор қилдик. Бу қандай ношукрлик, нонкўрлик?!

Одамлар Орасида

28 Jan, 12:33


НАСИБА
Дераза ортидан лип этиб шарпа ўтди.
- Ашраф ота, - деди Ойжамол. – Нима қилдик?
Эр-хотин жигар қовуриб, энди емоқчи бўлиб туришган эди. Эгамқул афтини кескин буриштириб:
- Ошга пашша тушди. Яшир, - деди.
- Кўзимиз учиб турувди-я! Қоронғудаям тинмайди бу чол. Ойжамол қовурдоқни яширди. Эшик очилди, рўмолга товоқ тугиб олган чол кўринди.
- Кампир ош қилувди, - деди чол. – Сизларгаям илиндик…

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

28 Jan, 10:26


Охиргача Кўринг! Тош бўлиб қолган қалбингиз юмшар, балки...😢

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

28 Jan, 08:38


Аи-92
 
Эронда.      1л = 375 сум.
Қозоғистон. 1л = 5125 сум.
Россия.         1л = 7250 сум.
Қирғизистон. 1л = 7625 сум.
Узбекистон.   1л = 12375 сум.

Энг "арзони" бензин бизда экан.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

28 Jan, 08:24


2025 йил 1 январ ҳолатига постсовет мамлакатлари аҳолиси:

1. Россия - 150 млн (янги ҳудудлар билан)
2. Ўзбекистон – 37,5 млн
3. Украина – 29 млн
4. Қозоғистон – 20,2 млн
5. Озарбайжон – 10,2 млн
6. Тожикистон – 9,2 млн
7. Беларусия - 9,1 млн
8. Қирғизистон – 7,2 млн
9. Туркманистон – 7,1 млн
10. Грузия - 3,7 млн
11. Арманистон – 3,1 млн
12. Литва – 2,8 млн
13. Молдова – 2,6 млн
14. Латвия – 1,8 млн
15. Эстония – 1,3 млн

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

28 Jan, 07:19


ОТА...

1. Отанг сени айблаб уришаётган пайтда сени ёмон кўрганидан уришмайди.
2. Отанг сенга босим ўтказаётган пайтда энг яхши нарсалар сен учун бўлишини умид қилади.
3. Отанг жим турган пайтда у сенинг келажагингни ўйлаётган бўлади.
4. Отанг сенга тежамкорлик билан сарф қилаётганида, билгинки, унинг ўзи шу нарсадан бутунлай тийилган бўлади.
5. Отанг чуқур нафас олиб, сенга хўрсиниб қараганини кўрганингда, билгинки, бунга албатта сен сабабчисан.
6. Юзингда акс этган белгиларга қараб кулганида, билгинки, уни бахтиёр этган – сенсан!
7. Отанг сенга нисбатан қаттиққўллик қилаётганини кўрганингда, билгинки, сен унинг насиҳатларига қулоқ солмаяпсан, амал қилмаяпсан.
8. Отанг танг аҳволда хонасининг эшигини сенга ёпганида, билгинки, у сенинг баъзи қилмишларинг ва хатти-ҳаракатларингдан йиғлаётган бўлади.
9. Отангга овозингни баланд кўтарганингда, сен уни ўлдираётган бўласан! Ҳа, уни ўлдиряпсан, сен отангни ўлдиряпсан!
10. Сен ўзингни дарбадар, хаёли сочилган ҳолатда кўрганингда, билгинки, отанг сендан ғазабланган бўлади.
11. Отангни гапирмай, қимирламай тўшакда ётганини кўрганингда, билгинки, сен катта бир суянчиғингни йўқотдинг. Хотиралар тўлдиролмайдиган катта бўшлиқни орттириб олган бўлдинг. Шу билан бирга унга яхшилик қилиб олиш фурсатини ҳам қўлдан бой бердинг.
Чунки у озгина вақтдан кейин жонсиз жуссага айланади. У бундан буён сени эшитмайди, сенга иш буюрмайди, сенга ҳайқирмайди, сенга танбеҳ бермайди, сенга босим ўтказмайди. Ишонгин, ҳали сен отангни ич-ичингдан соғинасан. Нафақат сенга бўлган ғамхўрликлари, табассумлари ва насиҳатларини, ҳатто унинг танбеҳлари, койишлари, жеркишлари ва ҳайқириқларини ҳам соғинасан. Қаттиққўллиги, талабчанлиги, ҳатто туртки ва зарбаларига ҳам муштоқ бўласан.

Чунки отанг сени аччиқлантирган ва сенга ёқмаган ишларни аслида сен учун қилганига амин бўласан. Отангнинг сенга ҳайқириши унинг соғлиғига катта зарар етказганини тушуниб етасан. Отангдан кейин ҳеч ким сени отангчалик ўйламаслигини англаб етасан, ҳатто ёшинг қирққа етган бўлса ҳам, ўзингни суянчиқсиз, ёлғиз ҳис қилаверасан.

Отанг ўтгач, сен унга кўп зулм қилиб қўйганингни, отанг эса нима иш қилган бўлса ҳам, сени деб, сени қаттиқ яхши кўргани, сени энг гўзал инсон сифатида кўришни истагани учун қилганини тушуниб етасан. Шунда сен отангдан узр сўраб олиш учун у билан бир бор бўлса ҳам кўришишни, отанг истагандек инсон бўлишни айтишингни орзу қиласан. Лекин у пайтда фурсат бой берилган бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта фарзанд (ота-онанинг) бахил бўлишига, қўрқоқ бўлишига, илмсиз бўлишига, хафа бўлишига сабабдир», дедилар (Ҳоким ва Табароний ривоят қиладилар).

– Бахилликка сабаб бўлиши: ота-она мол-мулкини боламга бўлсин деб, бировларга, ҳатто ўзига ҳам сарфлашдан қизғанади. Боласига эса борини, соғлигини, ҳатто жонини ҳам аямайди.

– Қўрқоқликка сабаб бўлиши: фарзандларини ўйлаб бирор қалтис иш қилишдан, сафарларга чиқишдан қўрқоқлик қилади, натижада кўплаб яхшиликлардан маҳрум бўлиб қолади.

– Илмсизликка сабаб бўлиши: оиласини ўйлаб, уларнинг таъминоти билан машғул бўлиб, илм учун сафар қила олмайди, касб билан машғул бўлиб, илмга кам вақт ажратади.

– Хафаликка сабаб бўлиши: боласига етган касаллик, кўнгилсизлик ва шу каби азиятлар учун хафа бўлади.

Биз фарзандлар ота-оналаримизнинг ушбу меҳнат-машаққатларини унутиб юбормаслигимиз лозим. Барча ишларимизни ортга суриб бўлса ҳам, ота-онамизнинг хизматида бўлишимиз даркор. Ота-онамиз ғанимат, бугун бор, эрта йўқ инсонлар. Хизматларини ўз вақтида, ортга сурмай қилиб олмасак, эрта қанча афсус-надомат чекмайлик, фойдаси бўлмайди.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

28 Jan, 06:48


Фарзандингизга ҳар қанча насиҳат қилсангиз ҳам, барибир, у кўпроқ феълингизга қараб тарбия топади.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

28 Jan, 04:38


Калифорния штати АҚШ таркибидан чиқмоқчи — New York Post
Манба
👉 https://xabar.uz/chd0

Одамлар Орасида

28 Jan, 03:49


Хайрли тонг азизлар!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

27 Jan, 16:05


⚡️ "Поезд чипта нархлари Жанубий Кореяникидан арзон"

"Дунёнинг етакчи давлатларини ўрганган ҳолда, бозор тамойилларига қараб фаолият олиб боряпмиз". Бу ҳақда, 1 февралдан чипта нархларининг икки баробарга оширилиши юзасидан ўтказилган суҳбатда "Темирйўл экпресс АЖ" бўлими бошлиғи Шаҳзод Мўминов айтди.

Шунингдек, бўлим бошлиғидан чипта нархлари нима учун ҳаттo самолёт билет нархларидан ҳам баландлиги сўралган. Шаҳзод Мўминов чипта нархлари Жанубий Кореяникидан анча арзонлигини мисол қилиб, давлатнинг Сеулдан Бусан шаҳригача бўлган 330 км масофадаги поезд нархи 27$ (350.164 сўм) эканлигини айтган.

У Тошкент-Самарқанд йўналишидаги 330 кмли масофа "атиги" 19$ (246.412 сўм)ни ташкил қилишини иддао қилган.

Маълумот учун, Жанубий Кореяда ўртача иш ҳақи 3211 доллар, Ўзбекистонда эса, 413 долларга тенг. Иккита давлатдаги истеъмол саватларининг нархи орасидаги фарққа эътибор қаратадиган бўлсак, Жанубий Кореа фуқароси бир ойлик ўртача иш ҳаққи билан 118 марта поезд хизматидан фойдаланса, Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақига эга фуқаро шунча марта бу хизматдан фойдаланиш учун олти ярим ойлик маошини сарфлашига тўғри келади.

Демак, бозор тамойиллари асосида фаолият юритишни режалаштирган Темирйўл акциядорлик жамиятини оддий халқ даромади қизиқтирмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йил 1 февралдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларининг чипта нархлари 20 фоизга оширилиши ҳақида хабар берилганди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor

Одамлар Орасида

27 Jan, 15:03


Бойлардан бири боғ сотиб олди. У боғига қараш учун Муборак исмли хизматкорни боғига қўйди. Бир қанча вақт Муборак боққа қоровуллик қилиб, катта-кичик ишларига қараб юрди. У гўё хизматкор эмас, боғнинг эгасидек эди.
Бир куни бой боғидан хабар олгани келди. Анорлар ғарқ пишган эди. Бойнинг анорга ҳаваси келиб Муборакка анор узиб келишини айтди. Муборак анор узиб келди. Анор нордон эди. Бой:
- Бу анор нордон экан. Менга ширинидан олиб кел!-деди.
Муборак яна бориб анор узиб келтирди. Униси ҳам нордон чиқди. Бой ғазабланиб деди:
- Бу боғдаги ширин анор билан нордон анорни ҳалигача билмайсанми?!
Муборак:
- Йўқ, деди.
Бой сўради:
- Нега билмайсан?
Муборак деди:
- Мен ундан еб кўрмаган бўлсам, қандай билишим мумкин?!
Бой сўради:
- Нега еб кўрмадинг?
Муборак деди:
- Чунки сиз бунга рухсат бермагансиз!

Бой боғбон йигит ҳақида суриштирди. Истиҳора қилиб кўрди. Йигитнинг ростгўй ва ҳалол йигит эканлиги аниқ бўлгач, унга қизини никоҳлаб берди. Мана шу муборак никоҳдан ўша даврнинг энг буюк олими Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ туғилди!

Аллоҳ таолонинг ўликдан тирикни чиқаришида ҳақиқатан ва мажозан шак йўқдир. Яъни, Аллоҳ кофирнинг наслидан мўъмин, мўъминнинг наслидан кофирни чиқаради.
Иброҳим алайҳис салом Озарнинг наслидан эдилар. Саҳиҳ қавлларга кўра Озар Иброҳим алайҳис саломнинг отаси бўлган. Нуҳ алайҳис саломнинг ўғли кофир бўлди. У мурсаллар шайхининг ўғли эди. Иш меросхўрлик эмас. Мўъминдан мўъмин чиқади, кофирдан кофир чиқади деган қоида ҳам йўқ.
Аслида қоида мана шу. Қолганлари истисноли ҳолат деса ҳам бўлаверади.
Фарзандларимиз мисоли бир экин. Биз нима эксак шуни ўрамиз. Аммо оз ҳолатларда тарбия қилсакда тарбиямиз ҳосилини олиш имкони бўлмай қолади. Баъзан бепарво бўлсакда, бепарволигимиз оқибатини тотмаслигимиз ҳам мумкин.
Қиссадаги бой буюк ва теран фикрли инсон экан. У қизини биттагина анор масаласида Аллоҳга хиёнат қилмайдиган оддий ишчига турмушга беришга рози бўлди. Билдики, биргина анорда Аллоҳга хиёнат қилмаган киши аёл масаласида умуман хиёнат қилмайди. Мана шу тушунча ва омонатни ўз ўрнига қўйиш бизга замонаси фақиҳи, илм осмонида ўчмас юлдуз Абдуллоҳ ибн Муборак каби даҳони берди.
Қизлар пули кўпга бериб юбориладиган мато эмас. Улар омонат. Уларни ўз эгаларига топшириш лозим. Ким қизини диёнатли, солиҳ йигитга берса демак омонатни адо қилибди. Ким қизини хулқи ва динини суриштирмасдан, биринчи келган кишига бериб юбораверса омонатга хиёнат қилибди.
Қизлар уйимиз меҳмони. Яқинда улар кетиб қолишади. Меҳмонингизга жавоб беришга шошилманг. Уларни фақатгина муҳофаза қиладиганларга узатинг!

Abdulqodir_Polvonov

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

27 Jan, 09:44


«Жарималар жиноятнинг олдини олишга қаратилиши керак, бюджетни тўлдиришга эмас…»
Манба
👉 https://xabar.uz/hny6

Одамлар Орасида

27 Jan, 06:34


🇨🇳 Шанхайда ўз уйини сотишга рози бўлмаган одамнинг уйи

Унга 3та квартирада бирини танлашни таклиф қилишган, лекин у рози бўлмаган, деб ёзмоқда маҳаллий нашр.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

23 Jan, 04:23


Исроилнинг 470 кунлик геноцидидан сўнг кучга кирган сулҳ.

"Тарих тарих бўлиб, кичик бир шаҳар билан бутун олам ўртасида тузилган сулҳни кўрмаган.

Олам қанчалар кичик, сен қанчалар каттасан эй Ғазо!".


@MubashshirAhmad

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

23 Jan, 03:18


Мол-дунё ризқнинг бир бўлагидир.
Яна соғлик ризқи, фарзанд ризқи, таом ризқи, баракадаги ризқ ҳам бор.
Ризқ фақат мол-дунёнинг ўзи эмас. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳар бир неъмати ризқдир.

Шайх Мутаваллий Шаъровий.


Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

22 Jan, 13:36


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Қатоданинг юзини силашлари билан унинг юзидаги жароҳат изининг кетиши

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени Зуқирд куни учратиб қолдилар ва: “Эй Аллоҳим, унинг сочи ва юзига барака бергин!” деб дуо қилдилар. Яна: “Юзинг нажот топгур, Масъадни ўлдирдингми?” деб сўрадилар. “Ҳа”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Юзингдаги чандиқ қандай пайдо бўлди?” дедилар. “Улардан отилган ўқдан”, деб жавоб бердим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Яқин кел”, дедилар. Мен у кишига яқинлашдим. Юзимдаги чандиққа туфладилар. Ҳеч зарб тегмагандек, яра ҳам бўлмагандек тузалди».
Абу Қатода 15 ёшлик йигитдек 70 ёшида вафот этди. Бунинг сабаби Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуолари эди”.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

22 Jan, 09:45


Трамп имзолаган илк фармондан Исроил хурсанд, Фаластин хафа бўлди
Манба
👉 https://xabar.uz/3i3y

Одамлар Орасида

22 Jan, 07:00


Хайрулла Ҳамидов тавсия қилади!

СОТУВДА 🍯SIDR SHIFO🍯

📌Қандли диабетда жуда фойдали, қондаги қанд миқдорини камайтиради, турли хил бактерия, вирус ва инфекцияларни ўлдиради.
📌Иситма ва лоҳасликларни бартараф этишда самарали.
📌Нафас сиқиши ва аллергик ҳамда бронхиал астмаларга фойда қилади.
📌Шамоллашни енгишда ердам беради.
📌Иммун тизимини кучайтириб, танани қувватлантиради.
📌Тушкунликни бартараф этиб, уйқуни яхшилайди.


Таркиби: Табиий асал, сидр барги талқони ва қора седана талқони.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy ду́кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
+ 99890 927 86 38
+99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Одамлар Орасида

22 Jan, 06:33


ҚАБР АЗОБИДАН НАЖОТ БЕРУВЧИ АМАЛЛАР

1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намоз.
3. Рамазон рўзаси.
4. Ҳаж ва умра.
5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
13. Ҳусни хулқ.
14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.
15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.
16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

22 Jan, 05:36


Камолиддин Раббимов ёзмоқдалар:

Исроил давлати аллақачон маънавий асосларини йўқотиб бўлган. Уни қўллаётган коллектив ғарбда ҳам, кўпчилик унинг жиноятларини яхши билади. Европа жамоатчилик фикри, тахминан 60-80% Фаластин тарафида. АҚШда ҳам 20 миллиондан ортиқ яҳудий яшайди. Лекин, шунча яҳудийдан бор йўғи тахминан 6-7 миллиони ўзини яҳудий деб тан олади. Қолганлари “мен яҳудий эмасман, Худо асрасин” деб, ўзлигини яширади, яҳудийликдан воз кечишга ҳаракат қилади. Протестант, англасаксон бўлишга ҳаракат қилади.
*
Буларнинг асосий сабаби – Исроилнинг вахший давлат эканлиги. Бу миллат тарихан кўп таъқиб қилинган. Ғарб ва шарқ халқлари, давлатлари яҳудийларни кўп таъқиб қилган. Энди, ўзларининг давлатчилигига эришиб, шу давлатчиликни кенгайтириш мақсадида, мисли кўрилмаган вахшийликлар қилмоқда. Бир вақтлар ғарбликларнинг яҳудийларга қилган вахшийлигини, бугун яҳудийлар арабларга, фаластинликларга қилмоқда. Ортиғи билан қилмоқда. Буни дунё кўрмоқда.
*
Парадокс. Яшаб қолиш учун террор сиёсатини олиб бораётган Исроил, бир вақтни ўзида глобал норозилик ва нафратга сабаб бўлмоқда. Яъни, яшаб қолиш учун, ўз умрини қисқартиришга ариза бермоқда. Бугун глобал яҳудийлик чуқур маънавий инқирозда. Инсоният Исроилни вахшийлик, адолатсизлик, ёлғон ва муттаҳамлик синоними сифатида қабул қилмоқда. Ҳалиям пропаганда кучли ишлаяпти. Вақти келиб, пропаганда ҳам синади, ҳомий ҳам сўнади. Ўша куни Исроил нақадар вахший бўлганлигини тушуниб етади.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

22 Jan, 03:49


ТЎХТАГИН ТАНК
(Танк қаршисидаги гўдак тилидан)

Тўхтагин танк!
Отмай тур!
Онам алла айтяпти.
Аламзада қалбимга
Фаришталар қайтяпти...

Тўхтагин танк!
Тинглагин.
Бунда қанча фиғон бор.
Темирларни тилкалаб эритгувчи
Туғён бор.

"Алла-алла-аллаё
Жоним болам, жон болам!
Одамхўрлар дастидан
Юрагим вайрон болам...

Алла...
Қара, қўқмасанг:
тун аёзли бунчалар.
Шом элига шомдан сўнг
Келмас ширин тушчалар..."

Алла...
Алхол, бу дарддан " Дод!" демаслар қатталар?
Онам ўлмай
Менга ҳам кафан бичар катталар.

Йўргагим қон
Дилим қон
Қонга тўлди қароғим.
Оёқчасиз, қўлчасиз
қолди қанча ўртоғим.

Эх, қанчаси боши йўқ.
Куйиб кетди қанчаси
Хов анави мозорда
Ором топди барчаси...

Қара!
Уйим сенсиз ҳам
Хуввиллаган, харобдир.
Тинчлиги йўқ юртимда
Келажагим саробдир.

Устимизга ажални
ёғдирмоқда учоқлар.
Болалигим ўлдириб
ғолиб бўлган олчоқлар.

Қара,
қора қузғунлар бурдалади боримни
Миттигина бошимга
тикиб катта дорини.

Тўхтагин танк!
Отмай тур!
Яроларим битган йўқ.
Хаққа етган отамнинг
жанозаси ўтган йўқ.

Ёқалари йиртилган,
йигирмада тул бўлган.
Ха,
бу ўша
онамда...
қачонлардир гул бўлган.

Тўхтагин танк!
Сенсиз ҳам
кун қўрқинчли бунчалар...
Шом элига шомда ҳам,
Келмас ширин тушчалар.

Қара, қаро қисматни
Мен йиғласам, у шоддир.
Сени минган аскарнинг
юрти балки ободдир?

Юрагида раҳмни
Уйғотиб бер зўр бўлсанг!
Тош қотмаган меҳрини
тўлғотиб бер зўр бўлсанг!

Тўхтагин танк!
Юрмагин!
Бирор жойинг бузилсин!
Майли дўстим Хасандай
оёқларинг узилсин!

Алла-алла-аллаё...
Мадори йўқ онамнинг.
Рахминг келсин, темирдан
Мотори йўқ онамнинг!!!

Бешигимга беланиб
Яйраб ётгим келяпти.
Униб, ўсиб боламга
Эртак айтгим келяпти...

Имкон бергин,
улғайиб одам бўлиб яшай ман!
Танклар эмас темирдан
ўйинчоқлар ясайман.

Тўхта танкжон!
Отмагин!...
Онам алла айтяпти.
Аламзада қалбимга
Фаришталар қайтяпти....

Муаззам Иброҳимова

2012 й.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

22 Jan, 03:21


Учта мусулмон ҳудуд Россиянинг энг хавфсиз субъектлари бўлди

2024 йилда Россия ҳудудлари орасида жиноятчиликнинг энг паст даражаси Чеченистон, Ингушетия ва Доғистонда кузатилди. Жумладан, Чеченистонда ўтган йили ҳар 10 минг аҳолига атиги 17 жиноят тўғри келган. Таққослаш учун, мамлакат миқёсида бу кўрсаткич ўртача 131 тани ташкил этади.

Батафсил: https://azon.global/2997

©️Azon Global

Одамлар Орасида

21 Jan, 16:41


Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Қуръони каримнинг тўқсондан ортиқ ерида Аллоҳ таоло бандаларининг ризқини кафолатлаб қўйгани ҳақида ўқидим ва фақат бир еридагина: Шайтон сизларга фақирликни ваъда қилади, деганини ўқидим.
Фақат рост сўзловчи зотнинг тўқсондан ортиқ сўзига шубҳа билан қараб, ёлғончининг фақат биттагина сўзини тасдиқладик.
Аллоҳ таоло бирор нарсани кечиктирса, фақат яхшилик учун кечиктиради. Бирор нарсадан маҳрум қилса, фақат яхшилик учун маҳрум қилади. Сизни бирор мусибат билан синаб йиғлатса, билингки фақат яхшилик учун, бирор бало юборса ҳам, фақат яхшилик учун деб билинг. Ҳеч қачон маҳзун бўлманг, зеро ҳар ишда яхшилик бор. Ҳамма яхшиликлар қўлида бўлган зот Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. У ҳар қандай ишга қодирдур.
Яна билингки, инсоннинг бахту саодати берилган неъматга шукр қилмоқликда, балоларга сабр қилмоқликда, гуноҳларга истиғфор айтмоқликдадир.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

21 Jan, 12:07


Дейтройт компаниясининг ёш механиги ҳафтасига 11 доллар маош оларди.

Бу арзимас пулнинг эвазига у 10 соат ишлар, уйга келиб эса, кўпинча ўз гаражида двигателнинг янги турини ихтиро қилишга уриниб, ярим кечагача шуғулланарди.

Отаси ўғлим вақтини беҳуда сарфлаяпти, деб ҳисоблар, қўшнилар уни ақлдан озганга чиқаришар, ҳеч ким бу ишидан бирор бамаъни нарса чиқишига ишонмасди.

Унга ёлғиз хотинигина ишонарди. Хотини кечалари бир неча соатлар давомида унинг тепасида керосин чироқни ушлаб турар, қўллари толар, совуқдан тишлари тақиллар, шамоллаб қоларди. Лекин чидарди!

Йиллар ўтиб, бир кун тариллаган шовқин эшитилди.

Қўшнилар йўлда, телба механик ва унинг хотини бир отсиз "арава"ни миниб кетаётганларини кўришди.

Ўз ихтироси билан тез орада бутун дунёга машҳур бўлган ўша механикнинг исми Генри Форд эди!

Кексайганида Форддан интервью олган бир журналист «Иккинчи бор ҳаёт берилганда ким бўлишни хоҳлар эдингиз?» деб савол беришади.

Даҳо механик эса унга:
-Ким бўлишимнинг фарқи йўқ, фақат хотиним ёнимда бўлса бас, ⸺ деб жавоб қайтаради.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

21 Jan, 09:50


ҚАЛБНИНГ БEШ ДАВОСИ

Иброҳим Ҳавас рoҳматуллоҳи алайҳ шундай деган эди: «Қалбнинг шифоси беш нарсадир:
1. Тафаккур қилиб Қуръони Карим ўқимоқ.
2. Кеча намозини тарк этмаслик.
3. Қалбни дунё билан боғлиқ ҳар нарсадан тозалаш.
4. Саҳар вақти Яратганга ёлвормоқ.
5. Яратганнинг дўстлари – солиҳ бандаларининг мажлисларида қатнашиб, улар билан суҳбатлашмоқ».


Юсуф Товаслий « ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ» китобидан.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

21 Jan, 09:14


2024 йилда ҳоким ёрдамчилари 309 та коррупцион жиноят содир қилди

Ўтган йили Ўзбекистонда 5 минг 716 та коррупцион жиноят содир қилинган бўлса, уларда қарийб 7 минг киши иштирок этган. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимида 309 та коррупцияга оид жиноятлар эса ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан боғлиқ. Антикоррупция агентлиги 2024 йилда содир этилган коррупцион жиноятлар таҳлилини эълон қилди.

👉 https://kun.uz/kr/64940367

Kun.uz расмий канали

Одамлар Орасида

21 Jan, 06:00


ЁШЛИКДА ТАРК ЭТИЛГАН
ГУНОҲ

Нақлдирки, Ҳазрати Ҳаким Термизийнинг ёшлик маҳалида бир соҳибжамол аёл уни ўзига жалб этмоқчи бўлди. Шайх рад этди. Бир куни аёл Шайхнинг боғда эканидан хабар топди-да, ўзига оро бериб, ясаниб-тусаниб, ўша ерга борди. Шайх буни билгач, боғдан қочди. Аёл унинг орқасидан чопиб: «Сен менинг қонимга ботиш учун югуряпсан!» – деб чақириб, фарёд қилар эди. Шайх қайрилиб қарамади. Баланд деворга етди, девордан ошиб ўтиб кетди. Ҳаким Термизий кексайган чоғида ўз аҳволи ва ақволини – ҳоллари ва сўзларини мулоҳаза қилиб ўтирар экан, ўша воқеа ёдига тушди. Бирдан: «Ўша аёлнинг ҳожатини қондирсам, нима бўларди? Чунки ёш эдим, кейин тавба қилардим-да!..» деган фикр хаёлидан ўтди. Сўнг шундай фикр хаёлига келганидан қаттиқ қайғуга тушди. Дедики: «Эй гуноҳга ботган нопок нафс! Қирқ йил аввал ҳали ёш эдинг, аммо хаёлингда бу фикр йўқ эди. Бас, энди қариган чоғингда, қанча мужоҳадаю курашлардан кейин, қилмаган гуноҳинг учун пушаймонлик ҳисси сенга қаердан келди?!» – деди ва андуҳларга ботиб, мотам тута бошлади. Шу фикр туфайли роса уч кун мотам тутди. Уч кундан кейин Ҳазрати Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўрди. Ҳазрати Расулуллоҳ алайҳиссалом дедиларки: «Эй Муҳаммад ибн Али! Бас, ғамгин бўлма! Бу фикр сенинг ҳаётингда орқага қайтиш бўлганидан эмас! Балки сендаги бу фикр шундан эдики, бизнинг вафотимиздан кейин орадан бошқа бир қирқ йил ўтди ва бизнинг муддатимиз дунёдан янада узоқлашди, биз ҳам янада узоқлашдик. Сенда ҳеч қандай айб йўқ ва сенинг ҳолатингда ҳам ҳеч қандай қусур йўқ. Сенинг бошингга тушган бу нарса бизнинг дунёдан ажралганимиз муддати узайганидандир, асло сенинг сифатинг нуқсонга учраганидан эмас!..»

“Тазкиратул-авлиё” китобидан

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

21 Jan, 05:33


Махфий террор ташкилотлари – «Иргун» ва «Лехи»

Аслида, яҳудийларни «ваъда қилинган» ерларга фақатгина куч билан қайтарилиши мумкин деган ғояни сионист террор ташкилотлари ўйлаб топган эди. Улар арабларни қириб ташлаш ва ҳудудларни яҳудийларга бўлиб бериш радикал ғояларини илгари суришарди.

Батафсил: https://azon.global/2979

©️Azon Global

Одамлар Орасида

21 Jan, 03:03


ЭШИТГАНЛАРИМИЗГА АМАЛ ҚИЛАЙЛИК

Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

20 Jan, 16:10


Тарозида ўлчанмайдиган 3 амал

Ушбу 3 амалнинг савоби чексизлигидан Қиёмат куни тарозига қўйилмайди:

1. Инсонларни афв этиш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир" (Шўро сураси, 40-оят).

2. Сабр.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Албатта, сабр қилгувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқ берилур" (Зумар сураси, 10-оят).

3. Рўза.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда бундай деган: "Одам боласининг қилган ҳамма амали ўзига, фақат рўза Менга. Унинг савобини Ўзим бераман" (Имом Бухорий ривояти).

Қиёмат кунида: "Савоби Аллоҳнинг зиммасида қолганлар қанисизлар?", деб жар солинади. Шунда рўза тутганлар, сабр қилганлар ва одамларни афв этганлар савобларини олиш учун келадилар. Шундай экан, рўза тутинг, сабр қилинг ва одамларни афв этинг.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

20 Jan, 10:04


ОЯТАЛ-КУРСИЙ ЗИКРЛАРИДАН ОЛДИНМИ КЕЙИНМИ?

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

20 Jan, 04:57


ҚАЙТА ТИРИЛИШ BA ҚИЁМАТ КУНИНИНГ ДАҲШАТЛАРИ (1)

Аллоҳ таоло бу умматни мукаррам қилган неъматлардан яна бири шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайта тирилиш ва Қиёмат кунининг даҳшатлари ҳақида хабар берганлар.

Қиёмат куни сур чалинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Cyp – бурғуга ўхшаган шохдир. Унга пуфлаш Исрофил алайҳиссаломнинг нидосидир», деганлар. Яна бошқа ҳадисларда «Исрофил алайҳиссаломнинг тўртта қаноти борлиги, икки қаноти ҳаводалиги, бир қанотига ўраниб олгани, бир қаноти эса елкасида бўлиши, қулоғида қалам бўлиши айтилган (буларнинг қандай эканини банда тасаввур қила олмайди). Ҳадисларда шундай дейилган: «Ваҳий нозил бўлган пайтда қалам уни ёзади, фаришталар уни ўрганадилар. Сур фариштаси бир тиззасини букиб, иккинчисини тик тутиб, сурни оғзига қўйиб, белини букиб туради. Бу фаришта Исрофил алайҳиссалом қанотини йиғиштирганини кўрган заҳоти сурни пуфлашга буюрилган» (Имом Табароний ривояти).
давоми бор...

“Энг шарафли уммат” китобидан.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

20 Jan, 04:11


РАББИНГ КУЗАТИБ ТУРГУВЧИДИР

Аб Жаъфар Мансур Молик ибн Анас ва Ибн Товус раҳимаҳумаллоҳни чорлади. Улар келишганда Абу Жаъфар қават-қават кўрпа устида ўтирган эди. Олдида чарм тўшама тўшалган кунда. Кунда олдида жаллод. Қўлида шамшир. Жазолашга тайёр турибди. Абу Жаъфар меҳмонларни ўтиришга имо қилди. Сўнг узоқ вақт сукут сақлаб турди. Кейин Ибн Товусга юзланди:
– Менга отангдан эшитганларингни айтиб бер.
– Мен отамдан эшитганман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дарҳақиқат, қиёмат кунида одамларнинг энг қаттиқ азоб тортгувчиси шу кишиким, Аллоҳ уни Ўз ҳукмига шерик қилади ва унга адолати учун шафқатсизликни киритиб қўяди”, деганлар.
Молик айтади: “Мен унинг қонига беланиб қолмай деб, дарҳол кийимим билан ўзимни тўсиб олдим”.
Абу Жаъфар яна унга юзланди:
– Эй Товуснинг ўғли! Насиҳат қил!
– Хўп. Аллоҳ таолонинг ушбу Каломини эшитмаганмисан: «Сен Раббинг Одга қандай (муомала) қилганинни билмадингми? Баланд устунли “Ирам”га. Унинг мисли бошқа диёрларда халқ қилинмаганга. Ва водийда харсанг тошларни кесган Самудга. (Раббинг нима қилганини билмадингми?). Ва кўп аскарлари бор Фиръавнга. (Раббинг нима қилганини билмадингми?) Улар турли ўлкаларда туғёнга кетган эдилар. Улар у (ўлка)ларда бузғунчиликни кўпайтирдилар. Бас, Раббинг уларнинг бошига турли азобларни қуйди. Албатта, Раббинг кузатиб турувчидир» (Фажр сураси, 6–14-оятлар).
Молик айтади: “Мен унинг қонига беланиб қолмай деб, яна кийим билан ўзимни тўсиб олдим”.
Мансур анча вақт жим туриб қолди. Кейин:
– Эй Товуснинг ўғли! Менга қаламни бер, – деди.
Ибн Товус қаламни қўлига олиб, Абу Жаъфарга узатмасдан ушлаб тураверди.
– Нега бермаяпсан менга?
– Бу қаламда маъсиятларни ёзсанг, сенга шерик бўлиб қолмай деб қўрқяпман.
Бу сўзларни эшитган халифа ниҳоят уларни ҳайдашга тушди:
– Туринглар, менинг олдимдан!!!
Ибн Товус эса хотиржамлик билан:
– Биз ўзи шуни хоҳлаган эдик, – деб ўринларидан туриб кетишди.
Молик айтади: “Шундан сўнг мен ибн Товуснинг фазилатларига шоҳид бўлавердим”.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

19 Jan, 14:36


УНИНГ ЎЗИ ЎЙЛАМАГАН ЖОЙДАН РИЗҚЛАНТИРУР

Таннуҳий “Қийинчиликдан кейинги енгиллик” номли асарида Аллоҳ ризқни берувчи Зот экани ҳақида сўз юритган:
Яшаш шароити қийинлашиб танг аҳволга тушиб қолган, уйидан бирон егулик қолмаган бир киши айтади: “Мен ва оила аъзоларим икки кун оч қолдик. Қуёш ботаётган пайтда хотиним менга: “Боринг, бизга бирор егулик топиб келинг. Очликдан тинкамиз қуриди”, деди. Мен ўзим учун яқин бўлган бир аёлни эслаб, унинг олдига бориб ҳолатни тушунтирдим. Аёл менга: “Уйимизда мана бу балиқдан бошқа нарса йўқ. Бу ҳам эскириб, сасиб кетган”, деди. Мен аёлга: “Беравер, очликдан ҳалок бўлишга яқин турибмиз”, дедим-да, балиқни олиб бориб, уни ёрдим. Ичидан марварид чиқди. Уни минг динорга сотдим. Бунинг хабарини ўша аёлга айтганимда, у аёл: “Сизлардан фақат ўзимнинг ҳиссамнигина оламан”, деди. Натижада бой бўлиб кетдим. Уй-жойимни ростладим. Ризқимда кенгчилик бошланди. Буларнинг барчаси Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг шафқатидан бошқа нарса эмас”.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“Сизларда қайси бир неъмат бор бўлса, албатта, у Аллоҳдандир. Шунингдек, қачон сизларга мусибат етса ҳам, фақат Унгагина ёлворасизлар”. (Наҳл сураси, 53-оят).

“Ўкинма” китобидан.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

19 Jan, 13:46


🇺🇿🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 Англияда бир кунлик ишлаб топган пулингизга нималарни сотиб олиш мумкин?

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

19 Jan, 10:14


«Ҳоким ҳам оддий одам, ҳокимлар ойдан тушмаган» - Канадаликларнинг тушунчаси.

Канаданинг ривожланган Ниагара шаҳарчасида 17 йилдан бери ҲОКИМЛИК қилаётган одамни қаранг.

Атрофида ”сиғинувчилари” йўқ, қошиқ-пиёласигача ушлаб турадиган ”чап, ўнг” қўллари йўқ...


Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

19 Jan, 09:43


Қозоғистонда коррупцияга қарши курашиш мақсадида коррупцияга алоқадор шахсларнинг рўйхати тузиларкан. Бизда эса олдин 3 марта судланган шахсни ҳоким ёрдамчиси қилиб ишга олишган экан, пора олаётганида қўлга тушибди. Адашмасам, яқинда Андижондаям битта ўтириб чиққан мансабдорни яна қаергадир бошлиқ қилиб тайинлашди.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

19 Jan, 05:18


Инкор этиб бўлмас ҳақиқат

Биламизки дунё аҳолиси тобора кўпайиб бормоқда. Буни ҳеч ким инкор эта олмаса керак. Ҳозирги кунда ҳар йили аҳоли сони кўпайиб бораётгани, қанчага кўпаётганини ҳисоблаб борувчи ташкилотлар бор.
Яна бир нарса маълумки юз йиллар ортга қайтиб қарайдиган бўлсак дунё аҳолиси ҳозиргидан анча кам бўлганини билиб оламиз. Яна ҳам олдинроққа қайтсак янада озроқ бўлади. Худди шундай қанча ортга қараб қайтсак аҳоли сони кам эканлиги аён бўлаверади.
Дунёдаги ҳамма одам тарихнинг муайян муддатидаги одамлар сони ўзидан олдингисига нисбатан кўпроқ бўлганини билади. Агар шу қарашга таянадиган бўлсак ҳозирги миллиард инсонлар аввал миллионга, кейин мингга ва ҳоказо камайиб боради. Ниҳоят башариятнинг бошланғич нуқтасига етиб борамиз ва бутун башарият аслида битта эркак ва битта аёлдан яралган деган тўхтамга келамиз. Хўш, ўша эркак ва аёлни ким яратган? Албатта Аллоҳ таоло яратган.
Ҳеч қайси моддиятчи эркак ва аёл жинси қандай пайдо бўлганини исботлаш у ёқда турсин, ҳатто фаразан ҳам айтиб бера олмайди.
Демак, ҳеч бир моддиятчи аслида ўзининг қарашини асосли бир исботларга таянтира олмайди. Бориб-бориб ўша башариятнинг бошланғич нуқтасида турган бирламчи эркак ва аёлни Аллоҳ яратган деган гапдан бошқасини айта олмайди. Чунки бу инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

18 Jan, 16:25


«Биз синмадик». Аллоҳнинг асл бандаларига хос дил изҳорлари

470 кунлик қирғинлар бизни чарчатди, лекин биз синмадик. Ота-онамиздан, қариндошларимиздан, дўстларимиздан ажралдик, лекин биз тушкунликка тушиб қолмадик.

Бу йўлда боримизни бердик, лекин мағлуб бўлмадик. Бошимиз узра тонналаб бомбалар ёғдиришди. Совуқ кунларда чодирларда яшадик, лекин улар барибир бизни синдира олишмади. Ёвуз душманлар бизни ҳар томондан қуршаб олишди, лекин барибир енга олишмади.

Биз очлик ва ташналикдан ўлаётган эдик, лекин фақат Аллоҳга дуо қилардик. Бу сатрларни ёзар эканман, сулҳдан кейин ўзим кабилар билан қаерга боришимизни билмайман. Фақат бизни сўнгги нафасимизгача ўзларига қул қила олмасликларини биламан.

Чунки биз Аллоҳнинг қулларимиз. У Зот энг яхши ҳомий ва ёрдамчидир.

✏️ «Ал-Жазира»нинг Ғазодаги мухбири Анас ал-Шариф

Одамлар Орасида

18 Jan, 16:23


Янги синов: уруш туфайли сарсон бўлган ғазоликлар энди қаерга қайтади?

Ғазо секторидаги барча биноларнинг камида 60 фоизи вайрон қилинган, кўпгина маҳаллалар аллақачон портлатилиб, канализация ва электр таъминоти сингари урушдан аввалги мавжуд тизимлар ҳам бутунлай ишдан чиқарилган. Маълумотларга кўра, Ғазодаги 42 миллион тонна чиқиндиларни тозалаш учун камида ўн йил керак бўлади.

Батафсил: https://azon.global/2977

©️Azon Global

Одамлар Орасида

18 Jan, 13:08


Ўлимдан олдин!

40 ёшида ошқозон саратони билан касалланган халқаро миқёсда таниқли дизайнер ва ёзувчи Крисда Родригес вафот этишидан олдин шундай ёзган эди:

1. Гаражимда дунёдаги энг қиммат машина бор эди, лекин энди ногиронлар аравачасида ҳаракатланишимга тўғри келмоқда.

2. Уйимда ҳар хил брендли пойабзал ва қимматбаҳо буюмлар сотилади, аммо ҳозир менинг танам касалхона томонидан тақдим этилган кичик матога ўралган.

3. Банкда кўп пулим бор, лекин ҳозир бу маблағдан ҳеч қандай фойда йўқ.

4. Менинг уйим қасрга ўхшайди, ҳозир эса касалхонада оддийгина каравотда ётибман.

5. Беш юлдузли меҳмонхонадан беш юлдузли меҳмонхонага ўтар эдим, аммо ҳозир касалхонадаги бир лабораториядан иккинчисига ўтмоқдаман.

6. Мен юзлаб одамларга дастхат берар эдим, аммо бу сафар тиббий ҳужжатларга имзо чекмоқдаман.

7. Сочларимни етти нафар сартарош тартибга келтирар эди, энди эса бошимда битта ҳам соч йўқ.

8. Хусусий самолётимда исталган жойга уча олар эдим, аммо ҳозир касалхона дарвозасига бориш учун икки йўлак керак.

9. Гарчи озиқ-овқат жуда кўп бўлсада, лекин ҳозир менинг диетам кунига икки таблетка ва кечқурун бир неча томчи шўр сувдир.

Бу уй, бу машина, бу самолёт, бу мебель, бу банк, жуда кўп обрў ва шон-шараф, уларнинг ҳеч бири менга мос келмайди. Буларнинг ҳеч бири мени тинчлантирмайди.

"Ўлимдан бошқа ҳақиқий нарса йўқ.

Соғлиғизни қадрига етинг!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

18 Jan, 07:23


ҲАҚЛАР ВА ОҚ БЎЛИШЛАР ҲАҚИДА.
Бир киши халифа Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳунинг ҳузурларига келиб ўғлидан шикоят қилди. Умар роҳиёллоҳу анҳу унинг ўғлига одам юбордилар. У келгач унга дедилар:
- Нима учун отангга оқ бўлдинг? Отангни гарданингда адо қилишинг лозим бўлган ҳақларини билмасмидинг?!
- Менинг отам устида ҳақларим йўқми эй мўъминлар амири?!
- Албатта бор. Отанг сен учун кишилар айбламайдиган она танлаши лозим. Сенга чиройли исм танлаши лозим. Сенга одоб бериши, тарбиялаши, катта бўлгунингча нафақа қилиш лозим.
- Отам барча ака-укаларимни ҳур аёллардан туғдирган. Мени эса чўридан. Улар кичкиналигимдан отамнинг олдида мени онам билан айблашар эди. Отам менга Жуал( гўнгчи қўнғиз) деб исм қўйган. Отам мени илм ҳалқаларига юбормаган, ҳалол-ҳаромни ўргатмаган. Мен фақат унинг туяларини боқар эдим.
Умар розиёллоҳу анҳу унинг отасига қараб дедилар:
- Сен ўғлингга оқ бўлибсан-ку!

Жан Жак Руссо айтади: “Уйланишимдан олдин менда болалар тарбияси учун олтита назария бор эди. Бугун эса менда олтита бола бор. Аммо бирорта назария йўқ!”.
Тарбия назариётидаги энг гўзал назария қиссалар билан тарбиялашдир. Қуръони карим итоатгўйлар, осийлар, Набийлар, аёллар, ҳайвонлар, қуллар ва ўтган умматлар қиссаси билан тўла. Тарбия ва йўналиш беришда бундан ўтадигани йўқ. Бу услубдан мақсад, еткариш керак бўлган фикрни нафс яхши кўрадиган суратда бировга юклашдир. Инсон қиссага табиати билан қулоқ тутиб уни қабул қилади. Бу катта ёшлиларда. Аммо ёш болаларда эса бу услуб жуда ҳам муҳим ва фойдалидир. Болаларда бу дунё ҳақидаги фикрлар жуда эрта шаклланади. Эрта шаклланган нарсани ўзгартириш ҳам қийин кечади. Ҳар бир қиссанинг қаҳрамонлари бўлади. Қаҳрамонлар болалар учун бир етакчи ва ўрнак вазифасини ўтайди. Болалар уларга тақлид қилишади. Шунинг учун ҳикояларни танлаб олиш лозим бўлади. Бу билан биз уларга етакчиларни танлаб берган бўламиз. Фиръавннинг қизининг сартароши ҳақидаги ҳикоя Золушка ҳақидаги эртакдан гўзалроқдир. Билқис ҳақидаги ҳикоя “Қорнинг оқлиги” ҳикоясидан яхшироқдир. Ухдуд соҳибларидаги бола ҳикояси Робин Гуд ҳикоясидан азалдир. Ғор соҳибларининг қиссаси Али бобо ва қирқ қароқчи қиссасидан яхшидир. Ҳадича онамиз ва Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳаббатлари ҳақидаги ҳикоя “Серебро” даги муҳаббат ҳақидаги ҳикоядан афзалдир. Хизр ва Мусо алайҳис саломлар ҳақидаги қисса Синдбод ҳақидаги ҳикоялардан афзалдир. Икки боғ соҳиблари ҳақидаги қисса “Дигемон қаҳрамонлари”дан гўзалроқдир. Фиръавннинг хотини Осиё ҳақидаги қисса “Рапунзел қиссаси”дан гўзалроқдир. Фотима, Оиша ва Хансонинг қиссалари “Қувват қизлари” дан яхшироқдир. Холид ибн Валид Геварадан буюкроқдир. Абу Бакр Манделадан буюкроқдир. Умар Гандидан буюкроқдир. Усмон Бил Гейтсдан буюкроқдир. Саъд ибн Аби Ваққос Наполеондан буюкроқдир. Хансо Агата Кристидан буюкроқдир. Ҳадича Маргарет Тетчердан буюкроқдир.
Маданият бола учун жуда муҳимдир. Аммо маданият дарахтнинг баргига ўхшайди. Дарахнинг томири баргидан муҳимроқ бўлади. Болаларнинг ёшлигидан томирига эътибор беришимиз лозим. Шунинг учун биринчи ақоидни ўқитиш муҳим. Мураббийларнинг саййиди шундай деган эдилар:
“Ҳой бола! Мен сенга бир қанча сўзларни ўргатаман. Аллоҳни муҳофаза қил. Шунда Аллоҳ ҳам сени муҳофаза қилади”.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга фойда берувчи ҳам, зарар берувчи ҳам Аллоҳ эканини англатдилар.
Инсонлар фақатгина сабабчилардир. Бошингга тушиши керак бўлган иш хато қилмайди. У албатта бошингга келиб тушади. Хато қилиши керак бўлган иш сенинг бошингга тушмайди. Аллоҳ таоло барча нарсани Лавҳул маҳфузда ёзиб қўйди. Қаламлар кўтарилган, саҳифалар қуриган!

Abdulqodir_Polvonov

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

18 Jan, 06:47


Атрофда бўлаётган воқеалардан келиб чиқиб, луғатимиздан «Адолат» деган сўзни ўчириб ташласак ҳам бўлаверади...

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

18 Jan, 04:27


Совуқда Ношак тоғида ўзи пиёда, аёли ва боласи эшакка мингашган ҳолда кетаётган афғонистонлик эркак.

Энди ғарб мана шу эркакка аёлнинг ҳуқуқларини ўргатмоқчи бўлаётганини тасаввур қилинг.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

17 Jan, 15:25


Асрлар ўтади, ўтар кўп йиллар,
Ҳаммамиз кетамиз дунёдан аста.
Тириклар қадрини билинг одамлар,
Умр тугаб қолар бир кун, бир пастда..!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

17 Jan, 11:21


ОРГАНИК БУҚОҚҚА ФОЙДАЛИ

КОРЕЯДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ТАРКИБИ 100%  ҲАЛОЛ БУҚОҚ ДОРИ


✔️ ЙОД ЕТИШМАЙДИГАН ЮРТЛАРДА ЯШОВЧИЛАРГА КУНДАЛİК ЙОДНИ ЕТКАЗİБ БЕРАДИ.

✔️ БУҚОҚНИНГ 1-2-3 ТУРЛАРИНИ   ДАВОЛАЙДИ.

( ОРГАНИЗМИ КЎП ЙОД. ИШЛАБ ЧИҚАРАДИГАН ТОКСИК БУҚОҚ КАСАЛЛАРИГА ИЧИШ МУМКИН  ЭМАС)

✔️НЕРВ СИСТЕМАСИНИ ЯХШИЛАЙДИ
КЎЗ УЧУН  ФОЙДАЛИ
✔️ ЮРАК ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАЙДИ
✔️ ХОТИРАНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ
✔️ ТЕРИГА, СОЧ ТЎКИЛИШИДА ҲАМ ЖУДА ФОЙДАЛИ ҲИСОБЛАНАДИ.
✔️ ТЕРЛАШНИ ҚОЛДИРАДИ

☝️ КАТТАЛАР ВА БОЛАЛАР ИЧИШИ МУМКİН.

ҲАР КУНИ 1 ТАБЛЕТКАНИ, НОНУШТАДАН 30 ДАҚИҚА ОЛДИН, ОЧ ҚОРИНГА ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНАДИ.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Одамлар Орасида

17 Jan, 09:41


⚡️Вақт ўтиши тезлашиб кетгани айтилмоқда. Аниқланишича, 1980 йилдан кейин вақт тезлашиб кетган 😨

Ҳозир бир сутка 18 соатга тўғри келиши айтилмоқда.

Сизга ҳам сезилдими, ҳеч нарсага улгурмайсиз, бир пасда кунлар, ҳафталар, ойлар, йиллар ўтиб кетяпти.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

17 Jan, 05:28


Ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллар билан қўлга тушди
Манба
👉 https://xabar.uz/wafj

Одамлар Орасида

17 Jan, 05:05


Акса урганда нима дейиш керак

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

17 Jan, 03:38


Жума айёми муборак бўлсин азизлар!

Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам,
Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам.
Баъзида дардингиз ололмасам ҳам,
Унутманг қадрдоним юрагимдасиз!

Ассаламу алайкум Саййудул айём Жума муборак бўлсин дилга яқиним!


Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

16 Jan, 15:42


ИМОМ ШОФЕИЙНИНГ БИДЪАТ ҲАҚИДАГИ СЎЗЛАРИ

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

16 Jan, 13:01


Бугунги кун иллатлари

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

16 Jan, 11:14


Бир немис профессори ҳуқуқ фанидан бўлиб ўтаётган ёзма имтиҳон пайтида бутун курсни мана шу битта масала билан йиқитди:
— Иккита қўшнининг масаласини ҳал қилиш керак. Бирининг уйида ўсаётган олма дарахти иккинчисининг уйидаги лола экилган боққа эгилган бўлиб, ҳар олма тушганида чиройли бўлиб гуллаган нимжон лола сопларини синдиради...

Студентларга бу масала оддий бўлиб туюлиб, айримлари боғбоннинг ёнини олса, бошқалари гулчини ҳимоя қила бошлашди. Улар Германия қонунчилигида мавжуд деярли барча тартиб-қоидаларни бирма-бир айта бошлашди.

Натижада шу нарса аён бўлдики, олмалар кузга яқин тўкилса, лолалар баҳорда гулларкан. Профессор ҳаётда рўй бермайдиган масалани ўртага ташлаган экан. Талабаларнинг қаршилигига, профессор совуққонлик билан:
— Ҳар хил тартиб-қоидаларни излашдан аввал, ақлни озгина тўғри ишлатиш керак, — деб жавоб берибди!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

16 Jan, 10:01


​​​​АЁЛЛАРНИНГ ЯХШИСИ

Аъробийдан аёлларни яхшиси қандай экани сўралди. У деди: “Аёлларнинг яхшиси:
Гапирсанг тасдиқлайдиган, ғазаблансанг мулойимлик кўрсатадиган, кулганингда табассум қиладиган, бирон ишни бажарса, чиройли қиладиган, уйини лозим тутадиган, эрига итоатсизлик қилмайдиган, қавми ичида ҳурмат кўрсатадиган, ўзини ҳокисор тутадиган, ёқимли, кўп фарзанд кўрадиган ва барча ишлари мақтовга лойиқ бўлганидир”.
 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аёлларингиз ичида аҳли жаннатлари ким, айтиб берайми? Истараси иссиқ ёқимли, бола туғадиган, азият кўрса ёки азият бериб қўйса, эрининг қўлини ушлаб, “Аллоҳга қасамки, токи мендан рози бўлиб, кечирмасангиз бирон таъмни тотмайман” дейдиганларидир. У аёл жаннатдадир, у аёл  жаннатдадир, у аёл жаннатдадир”.  Имом Насоий ривояти.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

16 Jan, 09:02


Ўзбекка нима бўляпти: хорижликлар «улама киприк»дан кейин «қўлбола ароқ»ни кулгу қилишадими? (видео)

Сал аввалроқ Андижонда 5 киши «Ўзбекистон» коньягидан заҳарланиб вафот этганидан хабар топган бўлсак, куни кеча, 11 январь куни Самарқандда 10 киши қўлбола ароқ туфайли оламдан ўтганини эшитдик. Бугун эса Истанбулдаги воқеа... Ўзбекка нима бўляпти? Гўёки «замонавийлик», «тараққиёт» ва бошқа жилокор сўзлар билан ўзининг асл қадриятларидан узоқлаштирилаётган халқ нега аждодларининг муваффақиятларидан бирини бўлса-да такрорлай олмаяпти? Бунга ким айбдор?

Батафсил: https://azon.global/2947

©️Azon Global

Одамлар Орасида

09 Jan, 09:27


Ислом молияси – “ёстиқ остидаги” пулларни иқтисодиётга чиқаради

Тадбиркорлик ривожланса, иқтисодиёт ривожланади – аксиома. Солиқ тўлайдиган тадбиркорлар кўпайса, давлат ривожланади – буниси ҳам аксиома. Бироқ миллиардлаб пулларнинг Ўзбекистон иқтисодиёти солиқ солинувчи жабҳасига киришини таъминлайдиган институт – исломий молия ривожланмай турибди. Бу ҳақда соҳа мутахассиси Искандар Турсунов сўз юритади.

👉 https://kun.uz/kr/77307804

Kun.uz расмий канали

Одамлар Орасида

09 Jan, 07:32


Иссиқ сув тарифлари оширилади

Маълумот учун, охирги марта 2024 йилнинг 15 ноябридан Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун тарифлар 15 фоизга ошган эди.
Манба
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2060

Одамлар Орасида

09 Jan, 07:00


Тескари приоритет: алкоголь қолиб нега электрон сигареталарни тақиқланмоқда?

Парламент депутатлари республика ҳудудида айрим турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан, электрон сигареталарни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ўтказиш мақсадида уларни сақлаш, ташиш ёки ўтказишни тақиқлаш ҳақида қонун лойиҳасини кўриб чиқишмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга нисбатан таъсирчан чора сифатида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланишини назарда тутиляпти.

☝️Тамакини чеклаш масаласи кўриб чиқилаётган бир вақтда нафақат инсон саломатлиги, балки атрофдагиларнинг ҳаёти учун ҳам хавфли, агрессивлик келтириб чиқарадиган алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилишни таъқиқлаш масаласида жимлик. Ваҳоланки, алкоголь истеъмолининг жамиятга хавфи электрон сигаретдан кўра юқори.

Масалан, яқинда Нукусда ФВВга қарашли ҳарбий қисмда алкоголь таъсирида маст бўлган аскар 6 кишини пичоқлаган ва натижада 1 киши вафот этганди.

Алкоголь таъсирида тан жароҳати етказиш, автомобил ҳайдаш ва одам ўлдириш ҳолатлари ҳам нисбатан кўп.


Шу боисдан, жамият саломатлиги ва ҳаётини мухофаза қилиш мақсади муҳим бўлса, балки бу борадаги приоритетларни қайта кўриб чиқиб, қарор қилиш керакдир. Шунда ҳаракатларимиз моҳиятида мантиқлар аниқроқ кўринади.

👉 @r_kusherbayev

Одамлар Орасида

09 Jan, 06:33


Ўзбекистон энг кам ойлик маош тўланадиган давлатлар қаторида

Ўзбекистон энг кам иш ҳақига эга 154 та мамлакат орасида 111-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Minimum Wage by Country 2024 хабар берди.

Қайд этилишича, рўйҳатда давлатларнинг йиллик ҳамда соатлик энг кам иш ҳақи миқдори доллар кўринишида ҳисоблаб чиқилган.
Рўйҳатда Австралия йилига 35.515$, соатига эса 17.47$ миқдоридаги иш ҳақи билан энг юқори ўринни эгаллаган. Жумладан, Габон давлати йилига 3$, соатига эса 1.56$ билан энг охирги ўринда қайд этилган.

Шунингдек, Ўзбекистон энг кам иш ҳақи бўйича 111-ўринни банд қилиб, йилига 1.041$, соатига эса 0.50$ ни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил АҚШда энг кам иш ҳақи соатига 7,25 долларни ташкил этиб, дунёдаги энг юқори 17-ўринни эгаллаган эди. Бундан ташқари, Американинг кўплаб штатлари бир неча йил ичида энг кам иш ҳақини ошириш бўйича қонунлар қабул қилишмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor

Одамлар Орасида

09 Jan, 05:42


МУНОСИБ ЙЎЛ

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Аллоҳ бирингизни бирингиздан ризқда устун қилиб қўйди. Бас, бу ризқда устун қилинган кишилар ўзларининг ризқларини қўл остидаги қулларига қайтариб (бой-камбағалликда) барчалари баробар бўлиб олмайдилар-ку! (Шундай бўлгач, қандай қилиб барчага ризқу рўз ато қилувчи Аллоҳ таолога қўлидан ҳеч иш келмайдиган бутларни баробар қилурлар?!) Аллоҳнинг неъматларини инкор қилурларми?!” (Наҳл, 71).
Ушбу оят Нажрон элчиларининг Исо алайҳиссалом ҳақида айтган бўҳтон гаплари ҳақида нозил бўлган.

Буюк муфассир Ҳофизуддин Абул Баракот Насафий ушбу оятни тафсир қилар экан, бундай дейди: “Ризқ бандаларга ҳар хил тақсимланган. Аллоҳ таоло бойларни уларнинг қўл остидагилардан кўра яхшироқ ризқлантирди. Ҳолбуки, қашшоқ кишилар ҳам бойлар каби инсон наслидир. Бой-зодагонлар эса мол-давлатларини қўл остидаги кишиларга беришдан қизғанишади.

Аслида бойлар ҳам мол-мулкларидан ортиқчасини ҳақдор кишиларга бериб, кийиниш ва ейиш-ичишда тенглашишлари керак эди. Шу боис Аллоҳ таоло: “Сизлар Мен берган ризқ-насибада ўзингиз билан қўл остингиздагиларни тенг кўрмайсиз. Уларни ўзингиздан паст санаб, сизлар билан тенглашишига рози бўлмайсиз. Аммо қандай қилиб Ўзим халқ этган нарсаларни Менга шерик санаб, бунга рози бўлурсиз?!”, деб хитоб қилди.
Банда ризқда ўзидан устун кишиларга ҳасрат ва ҳасад кўзи билан боқиб, ғам-ташвиш чекса, хато қилади. Инсонлар тақсимланган ризққа рози бўлиб, дунёвий ишларда кўпроқ ўзидан пастдагиларга, ухровий (охиратга оид) амалларда эса ўзидан юқоридагиларга қараб, ибрат олишга ва неъматларга шукр қилишга буюрилган. Ҳадиси шарифда:

“(Ризқ ва неъматлар борасида) ўзингиздан пастдагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга қараманг! Мана шу иш Аллоҳнинг (сизларга ато этган) неъмат(лар)ини паст санамаслигингиз учун муносиб йўлдир”, дейилади (Имом Муслим ривояти).

Имом Қатода раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Аслида мол ва болада қўл остингиздагиларни молингизга шерик қилмасдан сизларни улардан ортиқ қилиб қўйган Зот Аллоҳ таолодир. Сизлар Аллоҳнинг ушбу тақсимотига рози бўлинглар. Ҳолбуки, сизлар ўзларингизни улардан устун санаб, бунга розилик билдирмаяпсизлар”.
Демак, бандага кенг мол-давлат берилса, уни фақат ўз ҳой-ҳавасу маишатларига сарфлаб, исроф қилмасдан, бир қисмини ён-атрофидаги камбағал, эҳтиёжмандларга ҳам улашиши ва силаи раҳмга риоя этиши лозим.

“Мўминларга шифо ва раҳмат” китобидан.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

09 Jan, 03:29


Ҳасан Басрий айтдилар:
- Истиғфор айтадиган кишини Аллоҳ азоблайди деб ўйламайман.
- Нима учун?- дейишди.
- Исиғфор айтишни унинг кўнглига ким солди?- деди.
- Аллоҳ, - дейишди.
- Қандай қилиб ўзи кечирим сўрашга ундаб, яна азоблаши мумкин?!- деди.

«Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас».

(Анфол сураси 33-оят)

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

08 Jan, 11:31


ПАЙҒАМБАРЛАРНИНГ ҲАМ КАСБЛАРИ БЎЛГАН

Одам алайҳиссалом – деҳқон;

Шис алайҳиссалом – тўқувчи;

Идрис алайҳиссалом – тикувчи;

Нуҳ алайҳиссалом – дурадгор;

Ҳуд алайҳиссалом – тижоратчи;

Солиҳ алайҳиссалом – чўпон;

Иброҳим алайҳиссалом – қурувчи;

Лут алайҳиссалом – муаррих ва денгизчи;

Исмоил алайҳиссалом – овчи ва таржимон;

Юсуф алайҳиссалом – соат ишлаб чиққан илк инсон ва маҳсулотларни тизимли ғамловчи;

Мусо алайҳиссалом – чўпон;

Довуд алайҳиссалом – темирчи;

Сулаймон алайҳиссалом – ҳукмдор ва мисга илк ишлов берган киши;

Зулкифл алайҳиссалом – новвой;

Илёс алайҳиссалом – тўқувчи;

Юнус алайҳиссалом – балиқчи;

Узайр алайҳиссалом – боғбон;

Исо алайҳиссалом – овчи бўлган.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам –ёшликларида чўпон, улғайганларида тижорат билан шуғулланганлар.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

08 Jan, 09:07


Ривоят қилинишича, қиёмат куни инсонлар 12 қисм бўлинган ҳолда тирилтирилади.

1. Икки қўли ва икки оёғи йўқ ҳолда тирилтирилади. Бир нидо қилувчи: “Булар дунёда қўшниларига озор берган, лекин тавба қилмасдан ўлган кишилардир”, дейди. Мана шу уларнинг дўзахга ташланишига сабаб бўлади

2. Намозни енгил олиб, тавба қилмай ўтганлар чўчқа суратида тирилтирилади.

3. Закотни адо этмаганлар қоринлари илон ва чаёнга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.

4. Савдога, тижоратга ёлғон аралаштирганлар оғизларига қон тўлдирилган ҳолатда тирилтириладилар.

5. Аллоҳдан қўрқмасдан, балки инсонлардан қўрқиб гуноҳларини яширган, лекин тавба қилмай ўтган кишилар ўлимтик каби сассиқ ҳид билан тирилтирилади.

6. Ёлғон гувоҳлик берган, аммо тавба қилмай ўлганлар ҳалқумлари кесилган ҳолда тирилтирилади.

7. Гувоҳлик беришни ман этган, тавба нималигини билмай ўлганлар озиғлари йиринг ва қонга тўла ҳолда тирилтирилади.

8. Тавба қилмасдан ўлган зинокорлар бошлари эгик, авратларидан йиринг, қон оққан ҳолда тирилтирилади.

9. Етимларнинг ва одамларнинг молларини ноҳақ еб, тавба қилмай ўтган кишилар юзи қора, кўзлари кўкарган, қоринлари оташга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.

10. Ота-онасига оқ бўлган, тавба қилмагнан, улардан кечирим сўрамай ўлган кишилар таналари пес ва мохов ҳолида тирилтирилади.

11. Маст қилувчи ичимликлар ичиб, тавба қилмасдан жон таслим қилган кишилар қалблари ва кўзлари кўр, тишлари ҳўкизнинг тишига ўхшаш, лаблари кўксларига осилган, тиллари қоринларигача шалвираб қолган ҳолда тирилтирилади. Мана шу 11 тоифанинг жазоси жаҳаннамдир.

12. Эзгу ишларни қилган, хайрли амалларнинг бошини тутган, гуноҳ ва ёмон ишлардан тийилган, беш вақтни канда қилмаган, доимий тавба қилиб юриб вафот этган кишилар ойдин кечадаги тўлин ой каби юзлари порлаган ҳолда тирилтирилади. Улар сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтиб олишади. Уларнинг мукофоти жаннат, мағфират ва ризвондир.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

08 Jan, 05:04


Чиройлик бўлишинг учун гўзал бўлишинг шарт эмас.
Суюкли бўлишинг учун мақтовда бўлишинг зарур эмас.  
Бахтиёр бўлишинг учун бой бўлишинг керак эмас.  
Чиройлик, суюкли ва бахтиёр бўлишинг учун Роббингни рози қилишинг кифоя.... 

Агар 99 та тўғри иш қилиб бир марта хато қилсанг шу биргина хато билан сени айблаб 99 тадан воз кечадилар.
Одамлар мана шундай.  

Агар 99 та хато қилиб бир марта тўғри иш қилсанг Аллоҳ ўша 99 тани кечиб юборади.  
Мана бу менинг Роббимдир.  
Холимизга нима бўлганки одамлар ва миш-мишларга ташна бўлиб Аллоҳдан узоқлашамиз?!
  
Шайх Али Тонтовий

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

08 Jan, 03:34


Қуръон омонат

Азизхўжа Буҳорий

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

07 Jan, 12:00


Агар сўрасангиз сизни тиланчи демайдиган зотдан сўранг! Агар йиғласангиз сизнинг йиғлашингизни заифлик демайдиган зотга йиғланг! Унга У хоҳлаганидек банда бўлинг. Ана шунда У ҳам сиз хоҳлаганингиздек Робб бўлади!
“Ғулом ҳадиси”ни унутманг! Унда: “Агар сўрасанг Аллоҳдан сўра. Агар ёрдам сўрасанг Аллоҳдан ёрдам сўра!”, дейилган эди.
Аллоҳ Ўзидан сўрашларини яхши кўради. Инсонлар Ўзини мақсад қилишларини севади.
Қодир бўлганингизча сабабларни тутинг. Аммо ишонинг, сизга фақатгина Аллоҳ ёзганигина етади.
Агар ризқингиздан ажалингиздан қочганингиз сингари қочганингизда эди, ризқингиз сизни худди ажалингиз қувгани сингари қувиб эргашган бўлар эди!

Abdulqodir_Polvonov

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

07 Jan, 12:00


КЕЛИНГ, САБАБЛАРНИ ТУТИБ АЛЛОҲГА АНИҚ ИШОНАМИЗ!
Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу бир куни бир аъробийнинг олдидан ўтиб қолдилар. Унинг туяси қўтир касаллиги билан касалланган экан. Аъробий эса қўлини осмонга кўтариб туясига шифо беришини сўраб Аллоҳга дуо қилар эди. Умар розиёллоҳу анҳу анҳу унга:
“Дуойингни озроқ мой билан қўллаб юбор!”, дедилар.
Аллоҳ таоло бу дунёни сабабият қонуни асосида яратган. Ким бир нарса истаса шу йўлдан бориши лозим.
Ким муваффақият истаса ҳаракат қилади.
Ким сафарга чиқмоқчи бўлса зод-роҳила тайёрлаб қўяди. Ким фарзанд кўрмоқчи бўлса уйланади.
Гоҳида эса ҳаракат қилсанг ҳам муваффақиятга эриша олмайсан. Зод-роҳиланг бўлсада сафарга чиқа олмайсан. Уйлансангда фарзанд кўра олмайсан. Чунки қадари илоҳий доимо устун туради. Сабаблар эса инсонларга жорий бўлади холос, Аллоҳга эмас!
Аммо биз барибир сабабларни тутишга амр қилинганмиз. Чунки сабаблар Аллоҳнинг қадари зимнида воқе бўлади.
Сабабларни тутишимиз тўғри иш. Аммо унга ишончимизни боғлашимиз хатодир.
Мусо алайҳис саломга Аллоҳ денгизни у зотнинг: “Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатади”, деган сўзи билан денгизни иккига бўлиб берганини унутдингизми?!
Юнус алайҳис саломни : “Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен поксан. Албатта мен золимлардан бўлдим”, деган сўзи билан китнинг қорнида сақлаганини унутдингизми?!
Иброҳим алайҳис саломга : “Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли. У қандай ҳам яхши вакилдир!”, дегани учун оловни совутиб берганини унутдингизми?!
Айюб алайҳис саломни: “Албатта мени зарар тутди. Сенинг Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлисисан!”, деган нидоси билан шифо берганини унутдингизми?!
Марям онамизни меҳробда: “У Аллоҳнинг ҳузуридандир!”, деган гапи билан ризқлантирганини унутдингизми?!
Аллоҳ Нуҳ алайҳис саломнинг дуоси билан ерни сувга ғарқ қилганини унутдингизми?!
Сора онамиз Исҳоқ алайҳис саломни дунёга келтириши ила башорат берилганида у киши қари кампир ва туғмас бўлганини унутдингизми?!
Ийсо алайҳис саломга ер юзи торлик қилганида осмонга кўтарилганини унутдингизми?!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни қавмлари ёрдамсиз қолдирганида Роббилари Сидратул мунтаҳога кўтарганини унутдингизми?!

Оғриқларимизга диққат билан назар солсак, бизга қилинган ёмонликларнинг энг ёмонларини инсонлар қилганлигини, энг гўзал онларимизни эса Аллоҳ ато қилганини англаймиз.
Биз эса ҳали ҳам Аллоҳдан узоқлашиб инсонларга яқинлашмоқдамиз. Инсонлар ҳузуридан даво истаймиз. Табиб эса Аллоҳ. Инсонлар ҳузуридан ризқ истаймиз. Раззоқ эса Аллоҳ. Инсонлардан паноҳ сўраймиз. Ҳимоя қиладиган Зот Аллоҳ. Инсонлардан сўрашда давом этамиз. Ваҳоланки, ато қиладиган Зот Аллоҳ. Инсонлар эса ёрдамсиз қолдиришда давом этишмоқда. Аллоҳ бизни қачон ёрдамсиз қолдирди?! Қачон Унинг ҳузурига борганингизда Унинг эшиги ёпиқ турган?! Қачон Уни қасд қилганингизда У сизни қайтарган?! Қачон Унга дуо қилганингизда У сизга рад қилган?! Қачон қўрқиб Унинг ҳузурига келганингизда У сизга омонлик бермаган?! Қачон ёлғиз қолганингизда У сизга ҳамнишин бўлмаган?! Қачон барча сизни ёрдамсиз қолдирганида У сизга ҳамдард бўлмаган?! Қачон Унинг ҳузурига келганингизда У сизга жой бермаган?! Қачон Унинг ҳузурига синиб келганингизда У сизга ёрдам бермаган?! Қачон Ундан айбларингизни беркитишини сўраганингизда беркитмаган?!
Нега инсонлардан ҳожатингизни сўрайсиз? Ахир уларнинг иши ҳам , сизнинг ишингиз ҳам Унинг қўлида-ку!
Нега сизга эшиклари берк турадиган кишиларнинг ҳузурига бориб эҳтиёжингизни сўрайсиз? Аллоҳнинг эшиги ҳеч қачон беркилмайди-ку!
Нега уйи қулф турадиганлардан ҳожатингизни сўрайсиз? Унинг уйи доимо очиқ-ку!
Улар мулкига нима эҳтиёжингиз бор? Ахир улар ҳам, уларнинг мулки ҳам Аллоҳнинг мулки-ку!
Инсонлар кетади, Аллоҳ боқийдир. Инсонлар ўлади, Аллоҳ ўлмайди!

Одамлар Орасида

07 Jan, 08:55


Аслида бу дунё машаққатли тор бир саройдир. Бундай тор ва қоронғи жойдан қутулиш учун илм чироғи сенга раҳнамо бўлсин. Илм жавҳари сенга жонфизой (жонбахш) бўлиб, йўл кўрсатади. Агар сен илмсиз бўлсанг, бошдан-оёқ қоронғиликда қоласан. Жаҳонгир Искандар (устози Арастудан узоқлашгани сабабли) раҳбарсиз қолди (ва фожеага учради). Агар сен илм жавҳари атрофида айланаверсанг, уни топмасанг ҳам, пушаймон бўлмайсан, хушнудлик топасан. Охиратда бахтсиз бўлгандан кўра бу дунёда ёмон ишлардан пушаймонлик топиш ҳам яхшидир...

"Мантиқ ут-тайр"дан.

Instagram | Telegram

Одамлар Орасида

07 Jan, 05:23


Ким шу тўрт хислатдан узоқ бўлса, омадсизликка учрамайди:
1. Шошма-шошарлик
2. Қайсарлик
3. Манманлик
4. Ландовурлик

Шошишнинг охири – пушаймонлик.
Қайсарликнинг охири – тентаклик.
Манманликнинг охири – нафрат Ландовурликнинг охири – залолатдир.

«ЎҒИЛ–ҚИЗЛАРИМИЗГА 1000 ЎГИТ» китобидан.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

07 Jan, 03:00


Бу дунё ёлғон дунё. Чин ихлослилар кўпинча пойгакда қолиб кетишади...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

06 Jan, 12:45


Қачонки сен, Аллоҳ таоло бандани кичик гуноҳлар сабабли ушламайди деб, ўз нафсингда ҳотиржамлик эшигини очсанг, қилаётган ушбу кичик гуноҳлар охир-оқибат сени катта гуноҳларни ҳам бажаришга чақиради. Кўпинча аслида кичик бўлган гуноҳлар унга аҳамият бермаслик ва эътиборсизлик оқибатида катта гуноҳларнинг бирига айланади.

Имом Бутий.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

06 Jan, 11:10


Сен аввал ўзингни, кейин оилангни, сўнг атрофингни тузат! Шунда дунё, зотан тузалади.

Маҳбубий

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

06 Jan, 09:13


ЖИГАР УЧУН ГЕПАТОДЕЛЛ

🔷Турли сабабдан келиб чиққан гепатитлар. Жигар циррози.

🔷Жигар ўт- қопи (холицистит, холангит, холестаз ) ва ошқозон ости бези касалликлари.

🔷Аллергик касалликларни енгишда.

🔷Хомиладорлик токсикозлари.

🔷Буқоқ, камқонлик, тери касалликлари (витилиго, терини аллергик тошмалари)

🔷Кўп миқдорда ва узлуксиз кимёвий дори-дармонлар истеьмол қилувчилар.

🔷Иштахасизлик, камқонлик ва иммунитетни пасайиши билан кечувчи касалликлар.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy ду́кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
+ 99890 927 86 38
+99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Одамлар Орасида

06 Jan, 08:42


Онага ҳар қанча таърифлар ҳам кам!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

06 Jan, 07:27


ЭНГ БУЮК ЗОТ

Майкл Харт “Юз буюк шахс” номли китобида тарихдаги энг буюк ва номи абадий қоладиган шахс бу – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, деб Лондонда нутқ сўзлаш учун омма олдига чиққанида, у ердагилар унга қарши чиқиб, ҳуштак чалиб, бақир-чақир қилишган.
У сўзида давом этиб: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга: “Мен Аллоҳнинг элчисиман”, деган. Мана, орадан 1400 йилдан зиёдроқ вақт ўтди. Мусулмонлар сони 1,5 миллиарддан ошиб кетди. Ўсиш ҳануз давом этмоқда. Бу буюк шахс ёлғон гапириши асло мумкин эмас. Чунки ёлғон 15 асрга яқин вақт яшай олмайди ҳамда ёлғонни қабул қилувчилар 1,5 миллиард кишидан зиёда бўлиши ҳам мумкин эмас.
Шунча узоқ вақт ўтишига қарамасдан бугун ҳам мусулмонлар ўз пайғамбарларига гап теккизмаслик учун жонларини фидо қилишга тайёр”, деганида залда яна жимлик ҳукмрон эди».
* * *
Башарият тарихида ҳеч бир кишининг ҳаёти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умричалик тўлиқ ўрганилган эмас. Инглиз олими Жон Давенпорт: “Машҳур пайғамбарлар ва фотиҳлар орасида ҳаёти ҳазрат Муҳаммад тарихидек энг кўп ва ҳамма нуқталаригача батафсил ўрганилган тарихий шахс йўқдир”, деганида чиндан ҳам ҳақ эди.
* * *
Машҳур олмон шоири Волфганг Гёте: “Мен дунё тарихини ўрганиб бир хулосага келдим: дунё подшоҳлари тўплаган жамики салтанату сарват-бойликлар, шоҳона қасрлару муҳташам саройлар Муҳаммад алайҳиссаломнинг ямоқ яктакларига арзимас экан”, деган хулоса келганининг ўзи ҳам Пайғамбаримизнинг мартабалари нақадар улуғ эканини англатади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёти, одоб-ахлоқи, юриш-туриши, хатти-ҳаракати синчковлик билан ўрганилганки, бундай умрни таърифлаш ва тавсифлаш учун, аввало, уни яшаш, у зотга муносиб уммат бўлиш керак. Шу боис Расулуллоҳнинг биргина амалини кўриб, эшитиб қанчадан-қанча кишилар имон билан неъматландилар.
У зотга мукаммал салавоту шарифлар, дурудлар, саломларимиз бўлсин: “Соллаллоҳу ала Муҳаммад, соллаллоҳу алайҳи ва саллам”.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

06 Jan, 05:40


Инсон тинч ва хотиржам бўламан, деб мол-дунё йиғади. Умрининг охиригача ўн марта етадиган бойлик йиғса ҳам, ўша хотиржамлик ўрнига икки катта муаммога йўлиқади.

1. Бу бойликни қўлда сақлаб қолиш.

2. Уни умрга ўн бир, ўн икки маротаба етадиган миқдорга олиб чиқиш..

Демак барибир хотиржамлик йўқ.

Мансаб ва ҳокимиятга чиқсам ҳамма мақсадга эришаман, деб ҳисоблайди. Лекин уни сақлаб, кенгайтириш ҳаётини жаҳаннамга айлантиради.

Обрў-эътиборли бўлсам, фароғатда яшайман, деб умид қилади. Лекин уни ҳам асраб қолиш ва кўпайтириш ташвишга қўяди.

Сигарета, маст қилувчи ичимлик ғамимни аритади, деб ўзини алдайди. Аммо уларнинг кайфи тарқагач, ғами устига бош оғриғи ҳам қўшилади.

Аёл ва шаҳватдан лаззат топаман, деб ўйлайди. Аммо қонган шаҳват ва иштаҳа уни қайта ва такрор яна безовталик гирдобига отади.

Демак, инсон ором ва хотиржамлик манбаи деб билган нарсаларнинг ҳаммаси ундай эмас экан.
Бу тўғридаги абадий тавсияни Қуръон бир жумла билан ифода этган:

"Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?" ("Раъд сураси", 28-оят).
Албатта топур, эй Парвардигор!

@MubashshirAhmad

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

06 Jan, 04:51


Оиласини намозга буюрган инсоннинг ризқини Аллоҳ таоло ўз зиммасига олади

АБДУЛЛОҲ ДОМЛА

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм
http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉
instagram.com/odamlar.orasida
ㅤㅤㅤㅤ

Одамлар Орасида

05 Jan, 16:00


Ғазо уруши бошланганидан сўнг Европада Исломни қабул қилганлар сони 400% га ошди.

Фаластиндаги зўравонлик ва улкан вайронагарчиликларга қарамай, фаластинликлар ўз эътиқоди, сабр-тоқати ва матонатини намоён қилишда давом этмоқда.

Уларнинг бу матонати дунёнинг турли бурчакларида кўплаб одамларни илҳомлантириб, Исломни қабул қилишга ундади.

🔜 Қуръон: «Анъом» сураси, 123-оят
“Улар [Исломга қарши курашаётганлар] фақат ўзларига зарар етказиш учун ҳийла ишлатадилар, лекин буни англамайдилар.”

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

05 Jan, 13:02


🇦🇪Дубайда европалик сайёҳлар кечки овқат пайтида мусулмон жуфтликни суратга олгани учун ҳибсга олинди.

Полиция маълумотларига кўра, улар ҳижобли аёлни қандай овқат егани ҳақида изоҳ бериб, уни масхара қилишган. Қўлга олинганларга нисбатан тергов ҳаракатлари бошланган.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

05 Jan, 11:05


НЕГА АЛЛОҲ ҲАРОМ ҚИЛИНГАН НАРСАНИ ЯРАТГАН?


Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

05 Jan, 09:28


Амир Темур ҳиёбони тарихи

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

05 Jan, 07:22


"Имон" спектаклидан лавҳа. Иззат Султон асари, режиссёрлар: А. Қобулов ва Қ. Хўжаев. 1960-йил.

Ўзбек театрининг нодир асарлари. Орадан ярим асрдан ортиқ вақт ўтибди-ю, спектаклнинг мавзуси-ю ғояси заррача эскирмаган. Балки, янада долзарблашиб бормоқда. 

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

05 Jan, 06:35


Жаннатда Қуръон ўқиладими?

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

01 Jan, 15:15


«Амалдорлар битта узр билан қутулаётган вақтда...» – Ғайрат Дўстов қамалиши эътирозларга сабаб бўлмоқда

Жамоатчилик ва фаоллар кимнидир қамаш билан энергетик муаммолар тугаб қолмаслиги айтиб, оддий халқ вакили қамаб қўйилишини танқидга тоқатсизлик ва адолатсизлик деб баҳоламоқда. Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташановга кўра, Ғайрат Дўстов айни вақтда вақтинча сақлаш изоляторида эмас, у жазо ўтаётган жойидан Тошкент шаҳар ИИББга сўроққа олиб кетилган.

👉 https://kun.uz/kr/61708820

Kun.uz расмий канали

Одамлар Орасида

01 Jan, 15:00


Газ йўқ, бензиннинг нархи осмонда бўлганидан кейин...

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

01 Jan, 11:45


Асалнинг янтоқ нави тиббиётнинг турли сохаларда самарали фойдалари бн ажралиб туради. Янтоқ навли асалнинг шифобахш хусусиятлари чексиздир. Уни қуйидаги касалликларда истеъмол қилинади.
-Инфекцион касалликлар (streptokokklar, stafilokokklar, dizenteriya palachkasi);
-Ошқозон ичак тизими;
-Ревматизм ва радикулит;
-Гастрит ва яралар;
-Йирингли ангина;
-Гемаррой;
-Кўк йўтал;
-Нафас қисилиши;
-Оғриқлар бўғимларда, мушакларда оғир жисмоний харакатларда;
-Организмдан тузлар ва токсинларни чиқаришда ёрдам беради.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Одамлар Орасида

01 Jan, 11:01


“ЎЛДИРГАНИМ ФАЛАСТИНЛИК БОЛАЛАР ТУШЛАРИМГА КИРИБ, МЕНГА: “БИЗНИ НЕГА ЎЛДИРДИНГ?”, ДЕЙИШАДИ”. (ЦАХАЛ собиқ аскарининг иқрори)

Исроил армиясининг собиқ аскари Идо Гал Разон ЦАХАЛнинг махсус йиғилишида бегуноҳ фаластинлик аёллар ва болаларни ўлдирганига иқрор бўлди ҳамда ҳарбий раҳбариятга қуйидагича эътироз билдирган эди:

“Мен сизлар учун ўз қўлларим билан одамларни ўлдирдим. Сиз бўлса: “Террористларни қўллари қонга ботган”, деяпсиз. Нега ёлғон гапирасиз? Бизнинг қўлимиз қонга ботган-ку! Мен сизлар учун 40дан ортиқ одам ўлдирдим. Мен ўлдирдим. Мен даволанишга муҳтожман. Лекин мени ҳеч ким даволамаяпти. Қотилликларим туфайли олган руҳий зарбаларимдан кечалари тагимни ҳўллаб чиқаяпман. Ўлдирганим бегуноҳ одамлар, аёллар, болалар тушларимга кириб: “Нега бизни ўлдирдинг?”, дея сўрашмоқда. Ўша ўликлар сизнинг тушингизга кирса, сиз эртаси ҳатто ўрнингиздан ҳам туролмайсиз. Овқат ея олмайсиз. Ҳаётингизни йўлга қўя олмайсиз”.

Одамлар Орасида

01 Jan, 07:46


Тожикистон фуқароси иш жойида намоз ўқиганлиги учун Россиядан чиқариб юборилди

Москва Люблинский туман суди Тожикистон фуқароси Якубов А.Р.ни иш жойида намоз ўқигани учун 40 минг рубл жаримага тортди ва уни Россия ҳудудидан чиқариб юборишга қарор қилди. Суд Якубовнинг ҳаракатларини Россия қонунчилигига зид деб топиб, уларни диний эътиқодни тарғиб қилиш ва миссионерлик фаолияти деб баҳолади.

Батафсил: https://azon.global/2801

©️Azon Global

Одамлар Орасида

01 Jan, 06:13


ХАТО ТУШУНЧА.
Ривоят қилинишича, Муовия ибн Абу Суфён розиёллоҳу анҳу болалик пайтида тенгдошлари билан ўйнаб юрган эди. У икки урушиб қолган боланинг орасини яраштирар, икки дўстнинг орасига хусумат туширар, бир гуруҳ тенгдошларини бошқа гуруҳга қарши қўяр, бир гуруҳни бошқасидан ҳимоя қилар эди. Шу пайт уларнинг олдидан фаросатли бир аъробий ўтиб қолди. Муовиянинг ишларидан таажжубга тушган аъробий шундай деди: “Бу бола албатта қавмининг саййиди бўлади!”.
Муовиянинг онаси Ҳинд бинт Утба аъробийнинг гапини эшитиб: “Агар буларга ҳам, бошқаларга ҳам саййид бўлмаса бундай ўғилнинг боридан йўғи яхши!”, деди.
Қиссадан шуни англаш мумкинки, болалар оппоқ варақдирлар. Бу варақларга биз нимани ёзсак шунинг асосида катта бўлишади. Тўғри, Нуҳ алайҳис саломнинг бир ўғиллари сувда ғарқ бўлди, аммо учта бошқа ўғиллари кемага минди. Аҳвол худди, экканингни ўрмагандек бўлаяпти. Аммо бу жуда нодир иш. Нодир ишлар содир бўлиши мумкин ишлар сарасига кирсада умумий қоида бўла олмайди. Умумий қоида шуки, буғдой эккан киши албатта буғдой йиғиштиради. Арпа эккан киши ҳеч қачон узум йиғиштирмайди!
Инсонлар боқиш билан тарбия қилиш тушунчасини қориштириб юборишади. Ота-оналар баъзан боласини едириш, ичириш ва кийинтиришни тарбия қилиш деб ўйлашади. Ҳақиқатда эса бу боқишдир. Биз мушук боқсак албатта унга овқат, сув берамиз, унга эътибор берамиз. Тарбия бу ўлчов ва тушунчалардир. Боқиш эса тарбиянинг бир қисмидир, ҳаммаси эмас.
Биз жуда кўп хато тушунчаларни ўргандик. Ҳар-бир ўрганган хато тушунчамиз баробарида ўрганишимиз лозим бўлган битта тўғри тушунчани йўқотиб боравердик.
Бизга “қизларнинг ташвиши то ўлгунга қадар” деб ўргатишди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам эса бизга қизларнинг жаннат томон сафар қилиш визаси эканлигини айтдилар.
Бизга “қариндошлар юк” деб ўргатишди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам эса бизга силаи -раҳмни узган киши жаннатга кирмаслигини ўргатдилар.
Бизга “душманингдан бир марта ҳушёр бўлсанг дўстингдан минг марта ҳушёр бўл” деб ўргатишди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам эса бизга, етти нафар киши Аршнинг соясидан жой олишини, шуларнинг бири Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрганлар ва шу асосда ўтириб шу асосда тарқаладиганлар эканлигини ўргатдилар.
Бизга “хотинига хизмат қилганлар қўй ёки бўш эркаклардир” деб ўргатишди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам эса бизнинг яхшимиз аҳлига яхши муносабатда бўлгани эканлигини, киши хотинининг оғзига солиб қўйган луқмаси учун ҳам садақанинг савобини олишини ўргатдилар.
Бизга “сен ғайридинлардан гарчи улар сен билан жанг қилишмаётган бўлишсада нафратланмагунингча, уларни таҳқир қилмагунингча ҳақиқий мусулмон бўлмайсан “ деб ўргатишди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам эса ҳузурларидан ўтиб кетаётган яҳудийнинг тобути учун ўрниларидан турган ва бу ҳақида сўрашганда: “У ҳам Аллоҳ яратган жон эмасми?!” деган эдилар.
Бизга масжидлар Аллоҳники, бундан бошқа нарсалар иш эгалари(катталар)ники деб ўргатишди. Бизга яхши бўлсанг одамлар билан ишинг бўлмасин деб ўргатишди. Набий алайҳис салом эса бизга инсонлар бир кемага миниб олган кишилар сингари бир жамият аъзолари эканлигини ўргатдилар.
Бизга “қўшнидан бир уюм тош яхши” деб ўргатишди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам эса “Жаброил менга қўшни ҳақида шунчалар кўп васият қилдики, мен ҳатто қўшни меросхўр бўладими деб ўйлаб қолдим”, деб қўшнининг ҳаққини ўргатдилар.
Азиз халқим! Болаларингизга битта хато тушунчани ўргатдингизми демак, битта тўғри тушунчани барбод қилибсиз. Уларнинг ақлларига битта бидъатни киритдингизми демак, битта суннатни суғуриб олдингиз. Уларнинг қалб даласига битта ёмон уруғни қададингизми демак, битта яхшилик уруғини суғуриб олдингиз.
Демак, қанақа авлодни ўришимизни билмоқчи бўлсак нима экаётганимизга қарайлик!

Abdulqodir_Polvonov

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

01 Jan, 05:15


⚡️ "Заправка"даги навбатларни танқид қилган фуқаро қамалди

Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро "метан"да юзага келаётган муаммоларни танқид қилгани акс этган видео тарқалган эди. Ушбу фуқарога нисбатан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан 26 декабрь куни 15 сутка қамоқ жазоси тайинлангани айтилмоқда.

Аниқланишича, фуқаро Дўстов майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкинишда айбланган.

Суд Ғ.Дустовга жазо тайинлашда Олий суд Пленумининг "Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 35-сонли қарорига кўра, МЖтКнинг 183-моддаси санкциясида назарда тутилган маъмурий қамоқ жазосини қўллаган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor

Одамлар Орасида

01 Jan, 05:04


Опоқдадамиз ўттизинчи йиллар ҳақида гапириб берардилар. Дадамиз бой бўлганлари учун ерлари тортиб олиниб, ўзлари қулоқ қилинганлар, онамиз олима аёл эдилар, сўроқ саволсиз қамалиб, шу билан хат-хабарсиз, изсиз йўқ бўлиб кетганлар. Отилиб кетганлар дейишади. Учта гўдак сингилларимни боқиш менинг зиммамда қолган. Буғдой ўриб кетилган жойлардан бир-икки дона тўкилиб қолганларини тергани чиқиларди. Бир ҳовуч терилса беш-тўрт ҳовуч курмак аралаштириб, ун қилинарди. Аччиқ, захардай нон бўларди. Ўшани ҳам колхоздагилар тердирмасди. Ушланиб қолган одам қамаларди. Бир кун мени отда юрган раис кўриб қолди. Қувлади, қочдим, етиб олиб орқамдан бошимга қамчи билан урди. Тарс этиб ёрилиб кетди, тирқираб қон оқарди, отдан тушиб тепди. Курмак аралаш озгина буғдой қўлимдан учиб кетиб, сочилиб кетди. Қўлим бўш кирдим уйга. Жуда кўп қийналдик. Сингилларим учаласи ҳам очликдан ўлиб кетишди. Мен ўшанда, бошим ёрилганда ўн ёш эдим...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

01 Jan, 04:16


УЗР, ЭЙ АБУ ЖАҲЛ!

Ҳижрат кечаси. Абу Жаҳл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўлдириш учун каллакесарлари билан бирга уйнинг атрофини ўраб олиб, у зотнинг чиқишларини кутиб туришарди. Улардан бири: «Нега унинг чиқишини кутиб ўтиришимиз керак, бостириб кириб, ўлдириб қўя қолайлик», деди. Шунда Абу Жаҳл зарда билан: «Ўчир унингни, бировнинг уйига бостириб киргани уялмайсанми, ахир одамлар эшитса, нима дейди?!» дея танбеҳ берди.

Абу Жаҳл қанчалар жоҳил, қанчалар бераҳм бўлмасин, лекин у бугунги 21 асрнинг замонавий кишиларидан кўра анча мард ва виждонли бўлган экан. Бугун ўзини маданият ва тамаддун соҳиби деб билган инсоният миллионлаган тинч аҳоли, ундан ҳам ўтиб, касалхонада ётган минглаб беморлар устига кечани кеча, кундузни кундуз демай танклар билан бостириб кириб, хоҳлаганини бомбардимон қилиб, истаса, ўликларгача ўғирлаб кетмоқда. Яна бу хунрезликларни чиройли костюм-шимларда дунёнинг энг тепа минбарларидан туриб безрайиб оқлаб ҳам туришибди. На одамлардан уялишади, на ўзларидан.

Буларни кўриб, Абу Жаҳлни ҳурмат қилгинг келиб қолади одам. Шу пайт хаёлга бехос бир жумла инади: «Узр, эй Абу Жаҳл, сенга кўп дашном берибмиз-у, атрофимизга қарамабмиз, сен бугунги жоҳилият кишиларидан анча инсофли бўлган экансан!»

© Hasan Al-Muqriy

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

01 Jan, 03:28


Одамлар китобга ўхшайди. Баъзиларидан кўплаб ҳикмат ва яхшилик топасан. Баъзиларининг эса фақат ғилофи чиройли бўлади, холос. Минг афсуски, бунақалар жуда кўп.

Ҳикматлар китобидан.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

31 Dec, 15:23


Замзам суви ҳақида...

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

31 Dec, 13:23


Бу ерда боқий ва гўзал нарса йўқ,ҳаммаси ўткинчи. Ўз саройинг ва қасрингга мағрур бўлма, кибр отига ўтириб, беҳуда чопма. Агар бирор киши сендан қўрқиб сенинг ишларинг ва феълингдаги нуқсонларни айтмаса, сенинг аҳволингга вой!»

"Мантиқ ут- тайр"дан.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

31 Dec, 12:12


Миск ифори қўшилган истаган совунимиздан харид қиласиз, совунни кийим жойлаштирилган жавонга қўйиб бир неча кунга ёдингиздан чиқарасиз. Кўрибсизки кийимларингиздан ёқимли ифор таралиб туради. Меъдага тегадиган атир сепишдан анчагина ёқимли.

Саёхатга чиқишдан аввал кийимларингиз жойлаштирилган чемоданингизга мискли совунимиздан солиб қўясиз. Манзилга етиб боргач чемоданингизни очсангиз кийимларингиздан ва хонангиздан ёқимли ифор таралиб туришига ишончимиз комил.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Одамлар Орасида

31 Dec, 06:47


Ўзим учун яшай деганда
Умр тугаб қолар экан-да...


Бу дунёни деб ўзингизни ўтга-чўғга ураверманг. Бирор куни ҳаммасини ташлаб, бу дунёдан кетасиз. Бошқалардан қолган дунё сиздан ҳам қолади. Шуни унутманг!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

31 Dec, 06:34


Болалар Ғазо секторида қаттиқ совуқдан вафот этган гўдаклар билан хайрлашмоқда.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

31 Dec, 04:25


Фаришталар кирмайдиган 9 ҳонадон!

– 1. Қариндошлик алоқаларини кесганларнинг уйи.
(Бухорий)

– 2. Ота онасига итоат қилмаганларнинг, оқ бўлганларнинг уйи.
(Бухорий, Муслим)

– 3. Фоиз еганларнинг  уйи.
(Бухорий)

– 4. Ичида ит сақланган уй.
(Бухорий, Муслим)

– 5. Аллоҳ зикр қилинмайдиган уй.
(Муслим, Аҳмад)

– 6. Ичида Саҳобалар сўкиладиган уй.
(Абу Довуд, Бухорий)

– 7. Расм, сурат, ҳайкал бўлган уй.
(Бухорий)

– 8. Мусиқа, қўшиқ қўйилган уй.
(Аҳмад)

– 9. Ароқ ичилган, қимор ўйналган уй.
(Табароний)

Бу уйлардан фаришталар озорланиб қочадилар. Жин Шайтонлар эса бу ерни ўзларига макон қилиб бемалол истиқомат қиладилар. Шайтонлар кўп бўлган ерда уруш жанжал, кўнгилсизлик, фисқ фасод кўп бўлади.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

30 Dec, 10:12


Бизнинг кўзларимиз...
Кўзингизнинг неъматлигини ҳис қилмоқчимисиз? Унда икки кўзингизни юмиб ўн қадам юриб кўринг. Инсон кўзининг вазни 8 грамм. Аммо у билан энг мураккаб фотокамерани ҳам солиштириб бўлмайди. Кўз 10 миллион рангни ажрата олади. Инсон шимолий қутб минтақасига борса, у ерда қиш фаслида об-ҳаво минус 69-70 даража паст бўлади. Совуқдан музламаслик учун у устига қалин кийимлар кийиб, бошини ҳам ўраб олади. Оёқларига ҳам қалин этиклар кийиб, қўлини қўлқоп билан совуқдан асрайди. Аммо кўзларини беркита олмайди. Бундай совуқда кўздан чиқадиган сув дарҳол музлаб, кўз кўрмай қолиши керак эди. Аммо шундай ноқулай об-ҳавода ҳам кўз музлаб қолмайди. Нега? Чунки, Аллоҳ таоло кўзнинг сувига музлашнинг олдини оладиган моддани қўшиб яратган. Агар кўзимизга ва ундаги аъзоларга назар солсак, Аллоҳ таоло уни кўплаб қўриқчилар билан жиҳозлаб қўйганини кўрамиз. Масалан, киприклар кўзга тупроқ ва шамол киришидан ҳимоя қилиб турса, қовоқлар инсон кўзларини тез юмиб-очиши учун хизмат қилади. Айниқса, ҳаром нарсалар чиқиб қолганда, кўзни дарҳол юмишда қўл келади. Кўзларимиз бош суягимизнинг кўз косаси деб аталадиган жойида, яъни ичкарироқда, ботиқроқ жойда жойлашган. Бу эса ташқаридан бўладиган турли зарбалар, таъсирлардан кўзни ҳимоя ҳимоя қилиш учундир. Шунингдек, кўзга бирор нарса тушганда, масалан, бактерия, микроб, ёт жисмлар тушганда, Аллоҳ таолонинг фазли билан, кўз лизосома деб аталадиган махсус суюқлик ишлаб чиқаради. Аллоҳ таолонинг изни билан бу суюқлик ўша ёт жисмларни, бактерия ёки микробни парчалаб, йўқ қилади. Бу маълумотлар Аллоҳ таолонинг Буюк Яратувчи, Буюк Мусаввир, барча нарсага қодир Зотлигига далолат қилади.

Муҳаммад Ротиб Набулсийнинг мақолалари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

30 Dec, 07:39


Шамол учирган имтихон варақаси...

Жиддадаги қирол Абдулазиз университетида ўқувчи бир йигит ҳикоя қилади:
Университет имтиҳонлари яқинлашиб қолганда дадам қаттиқ оғриб қолдилар. Бошларида туриб тузук тайёрлана олмадим. Имтиҳон кунига бир кун қолганида дадам аҳволи оғирлашиб, касалхонага олиб кетдим. Ўша кечаси дўхтирлар тинчлантирувчи уколлар бериб, осма уколга боғлаб қўйишди.
Қўлимда имтиҳонга тайёрланиш учун олиб келган, дарслар хулосаси тўлдирилган дафтарни ушлаганча дадам бошида ўтирар эканман, кўзим кетиб қолибди. Эрталаб бомдодга яқин уйғондим. Дадам ўзларига келиб, анча енгиллаб қолган эканлар.
- Дада, бугун бироздан сўнг имтиҳон топшираман, дуо қилинг, - дедим.
Қўлларини кўтариб дуо қилдилар.
Эрталаб университетга кетдим. Имтиҳонга кирдим. Имтиҳон варақасини кўриб, саволларни ўқиб тарвузим қўлтиғимдан тушди. Дарс пайтида яхши ўзлаштирган мавзуларни ҳам дадам хаста бўлган охирги кунлардаги ташвишим, асабийлашишим туфайли унутгандек эдим. Бошимни чангаллаб ўтириб, саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Ваҳиманинг зўридан жавобини билган саволлар ҳам миямда бир-бирига қоришиб кетган эди. Варақада келган олтмиш саволнинг анчасига хато ёзиб чиқдим. Берган жавобларимни китобларда келган маълумотларга солиштириб тамоман умидим узилди. Йиқилишим аниқ эди.
Бир-икки кундан сўнг имтиҳон натижалари эълон қилинди. Ҳамма деворда осилган рўйхатга чопди. Истар-истамас бордим. Рўйхатдан исмимни излар эканман, исмимдан кўра ҳамманикидан ажралиб турган натижага кўзим тушди.. Менга тўлиқ баҳо қўйилган эди! Кўзларимга ишонмадим. Кўзимни ишқалаб яна қайта қарадим. Баҳо тўлиқ қўйилган. Бунга шубҳа йўқ эди. Энди хаёлимга бошқа эҳтимол келди: "устоз янглишипти.. бошқанинг баҳосини менга қўйиб юборипти".
Устоздан бунинг ҳақиқатини сўраб билиш учун унинг хонасига кирдим.
- Кел, - деди у. - Нима хизмат?
- Домла, имтиҳон натижасининг аниғини билиш учун кирдим, - дедим. - Менга аниқ неча баҳо қўйилган?
- Исминг нима эди?
- Файсал.
- Хўш..., - деди у рўйхатни кўздан кечириб. - Сен тўлиқ баҳо олибсан, хотиржам бўл.
- Имтиҳон варақамни кўра оламанми? - дедим мен.
- Биласанми, - деди у пешонасини бир қашлаб олиб. - Имтиҳон варақаларини уй балконида текшираётган эдим. Шамол қўзғалиб, варақалардан бирини учириб кетди. Фарзандлар билан қанча изласак ҳам топа олмадик. Студентлар рўйхатини текшириб, варақа сенга оидлигини ўргандим. Сенга зулм бўлмасин дея энг юқори баҳони қўйдим.
Мен унга бошимдан ўтган воқеани рўйи рост ҳаммасини айтиб бердим.
- Унда буни дадангга қилган хизматинг эвазига берилган Аллоҳ инъоми деб бил. Шу зайлда хизматда давом эт, кам бўлмайсан, - деди устоз.

Сайфуллоҳ Носирхон Тўра

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

30 Dec, 06:15


Китоблар орасида яшар экансиз, арзимас дунёнинг сафсаталаридан бироз қутулгандек бўласиз!

Abdulqodir_Polvonov

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

27 Dec, 12:48


САККИЗ ТОИФА АЁЛ ҲЕЧ ҚАЧОН ФАЗИЛАТЛИ БЎЛА ОЛМАЙДИ:

1. эрига хиёнат қиладиган аёл;
2. икки дўстнинг ёки ака-уканинг орасини бузадиган аёл;
3. эри билан қайнонасининг орасини бузадиган аёл;
4. эркак кишини моддий мақсадларини руёбга чиқариш воситаси деб қарайдиган аёл;
5. ажрашган эрига туҳмат қиладиган аёл;
6. эрининг ишончига кириб олиб, сўнг унинг мол-мулкини исроф қиладиган аёл;
7. ўзидаги адоватни фарзандларига ҳам сингдирадиган аёл;
8. эрининг камбағаллигини юзига солувчи аёл.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

27 Dec, 11:11


Абдулҳамидхон ҳазратлари.
ва яҳудийларнинг нонкўр, ношукрлиги!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

27 Dec, 09:03


Мардикор бозори.

Домла, бир гап айтсам одамларга айтсангиз..

Дўконим олдида аёллар мардикор бозори бор. Ишлагани чиққан аёлларга раҳмим келиб, баъзан арзимас ишларни қилдириб ҳақларини ортиғи билан бериб, уйларинга боринглар деб, жўнатиб юбораман.
Яқинда дўкон ойналарини артиш ва тозалаш учун икки аёлни ишлатдим, овсинлар экан.

Аёлларнинг бири тўрт кунлик келинчак экан.

Нега ахир, янги келинчак бундай ишларга чиқади десам: "Тўйдан қарз билан чиқдик шунга, қайнам бизни ҳам ишлашга чиқардилар"- дейди, келинчак еғлаб..
(c) Shokirjon Umarjon

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

27 Dec, 06:27


НИМА ЭКСАНГ ШУНИ ЎРАСАН!

Бир киши буғдой сотарди, унинг ёнига бир чиройли аёл келди ва "буғдой борми?", деб сўради.

Сотувчи аёлга қараб "ҳа бор" деб аёлнинг қўлидан ушлаб "ичкарида бундан ҳам яхшироғи бор", деди.

Аёл "керак эмас" деб кетиб қолди.

Сотувчи ишдан кейин уйга келса, аёли хафа бўлиб ўтирибди.
Киши "сенга нима бўлди, нега хафасан", деб сўради.

Аёли "ҳар куни сув олиб келадиган киши сув олиб келар ва эшикдан кирмасдан сувни берар, мен ҳам, у ҳам бир-биримизни кўрмас эдик. Бугун ҳам келиб сувни қўйди, энди оламан десам қўлимни ушлаб олди" деди.

Эри деди:
"Субҳаналлоҳ, бирга бир, агар зиёда қилганимизда, сув олиб келувчи ҳам зиёда қилган бўлар экан".

Қиссадан ҳисса аёли, синглиси, қизи борлар бошқа бегона аёлларга тажовуз қилмасинлар, токи ўзларига ҳам шу ҳолат келиб қолмасин!

Ибн Ҳажар Асқалоний "Фатҳул борий" китобида келтирадилар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Яхшилик йўқ бўлмайди, ёмонлик унутилмайди, қарз берувчи ўлмайди. Хоҳлаганингдек ҳаёт кечир, нима эксанг шуни ўрасан!"

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

27 Dec, 04:51


Уйқунинг жазо эмас, мукофотлигини билганингда гўдаклигинг ниҳоясига етган бўлади!

Феодор Достоевский

Abdulqodir_Polvonov

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

27 Dec, 03:32


Ё Роббим! Бизларни бугун тақсимлайдиган хайринг, хидоят берадиган нуринг, улашадиган раҳматинг, берадиган ризқингдан энг кўп насибадор бандаларингдан қилгин!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон! Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

26 Dec, 15:42


https://youtube.com/shorts/n5NRO1XwnYE?si=4uSJCERr5E9ZLE9I

Одамлар Орасида

26 Dec, 14:03


Роберт Грин ўзининг "Урушнинг ўттиз уч стратегияси" номли китобида айтади:
"Юлий Цезар Помпейни ўзига жуда эрта душман деб эълон қилди. Унинг қилмишларини ҳисоб-китоб қила бошлади. Жуда ҳам дақиқ ҳисоб қилди. Помпейга қарши ниҳоятда ҳушёрлик билан, эҳтиёткорлик билан, қаттиқ ҳаракат қила бошлади.
Уруш олови ёнган пайтда Цезар энг аъло ҳолатида эди. Аммо Помпейдан ғалаба қозониши билан Цезар учун унинг вазнидаги урушадиган душман қолмади. Ҳатто Цезар ҳеч нарсага қизиқмай ҳам қўйди.
Унинг Помпей устидан қозонган ғалабаси унинг шахсий кулфати эди.
Душманлар доимо бизда камтарлик ва реаллик бўлишини таъминлаб туришади".

Хаёлимда инсониятнинг шахс бўладими, давлат бўладими ёки империя бўладими, ҳаёт йўли худди чўққини забт қилиш учун юқорига ҳаракат қилаётган кишига ўхшайди. У чўққига чиққан пайтидаёқ тушишни ўйлаб пастга туша бошлайди ва охири пастга етиб келади.
Тарихга боқадиган бўлсак дунёни эгаллаган ва буюк империяларга асос солган қўшинларнинг душмани тугаган пайтда фотиҳлари ҳашаматга берилади, қўмондонлари ўз нуфузини ўйлаб қолади. Секин-секин империя таназзулга юз тутиб қулайди.
Форс ва Рум империялари шундай бўлди. Андалусдаги ислом давлати шундай бўлди. Усмонийлар хилофати шундай бўлди. Совет иттифоқи шундай бўлди. Америка Қўшма Штатлари ҳам шундай бўлади.
Тарихда собит турган ягона нарса давлатларнинг қулашидир!
Ҳатто якка шахслар ҳаётига ҳам назар солсангиз уларнинг чўққига етганларида таназзули бошланганини сезасиз. Нобель мукофотини олган ёзувчилар ижодига назар солсангиз мукофотни олгандан кейинги асарлар олдингиларидан саёз ва ёмонроқ бўлганини англайсиз.
Бунинг сабабини инсон чўққига етганида унинг сусайгани, пасайгани ва заифлашгани билан тушунтириш мумкин. Гўё бу Аллоҳнинг борлиқдаги қонунидек.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Азбо исмли туялари бор эди. Уни мусобақага қўйиб турар эдилар. Азбо доимо ғолиб эди. Бир куни саҳродан бир аъробий туяси билан келди. Унинг туяси Азбодан ўзиб кетди. Саҳобалар бундан маҳзун бўлишди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
"Дунёда нима нарса юқори кўтарилса унинг тушиши ҳам бор!", дедилар.

Abdulqodir_Polvonov

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

26 Dec, 09:48


Ўзбекистон учун синов: Аҳоли кўпайиши билан, инсон капитали ҳам ўсиши керак

Ўзбекистон аҳолиси яқин йилларда 40 миллионга етади. Бундай жадал ўсиш албатта қувонарли, лекин аҳолиси ҳатто 100 миллиондан кўпроқ камбағал мамлакатлар ҳам борлигини ҳисобга олсак, демографик ўсишдан мўжиза кутиш ярамаслиги ойдинлашади. Kun.uz қатор соҳа мутахассисларидан бу ҳақдаги фикрларини сўради.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Одамлар Орасида

26 Dec, 09:03


Бизнинг бошқа миллатлар билан фарқимиз!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

26 Dec, 06:56


"Одамлигин унутиб бормоқда одамлар."

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

25 Dec, 16:53


Гватемалада болалар яҳудий педофиллардан озод қилинди

Гватемалада болаларни зўрлаш, одам савдоси, зўравонлик ва мажбурий ҳомиладорликда айбланган «Ҳасидик» яҳудий сектасидан 160 нафар бола қутқарилди.

Расмийлар бир неча бор жамоага рейдлар уюштиришга уринган, аммо сектани ҳимоя қилувчиларнинг доимий қаршиликларига дуч келган. Гватемала бош прокурори секта аъзолари йиғиладиган ҳудуддан болалар қолдиқлари ва жасадлар топилганини тасдиқлаган.

©️Azon Global

Одамлар Орасида

25 Dec, 14:02


Қашқадарёда раҳбар кўмир учун берилган ярим миллиардни ўзлаштириб юборди
Манба
👉 https://xabar.uz/23pp

Одамлар Орасида

25 Dec, 10:53


Отахон барчани қойил қолдирдилар...

Юз ёшлик отахон,ёшлар жамоасига келиб ўтирди.Ҳамма отахоннинг ёш кўринишига чаққонлигига, ёшига нисбатан серғайратлиги қараб.
Сўраябди:Отахон шу юз ёшга кириб ҳам,ёшлардек харакатингиз ёшингизга нисбатан кичик кўринишингизни сабаби нимада?
Отахон: Мен хаётим давомида уч нарсани маҳкам тутдим, ва мана шу уч қоида менинг узоқ умр кўришимнинг сабабидир.
Биринчиси, уйландим тўртта хотинга уйландим.
Иккинчиси, фақат совуқ сувга ювиниб юрдим ҳаттоки қишда ҳам.
Учинчиси,ниҳоятда олмани кўп еб юрдим.

Кетишида отахон ёш йигитларга  юзландиларда,
биламан сизлар айтган сўзларимни биринчи ва иккинчисини ҳеч ҳам
қилмайсизлар.
Насиҳатим ҳеч йўқ олмани кўпроқ енглар.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

25 Dec, 08:40


Бир талабанинг ҳикоя қилишича тирикчилик сабабидан хизматга чиқиб турар экан. Одатдагидек харидор кутиб турганларида бир башанг кийинган киши кибру ҳаво билан солланиб келди-да:
– Гул экиш керак, – деб қолди.
Унинг карандачилиги малол келса ҳам, ишсиз қолишдан қўрқиб нархни келишиб олиб, ночор рози бўлишди. Машинага чиқиб унинг ҳовлисига боришди. Гул экиладиган майдон анча бор эди. Бойвачча ишни бошлаш пайтида қўшиб қўйди:
– Ҳақларингни гулни вақтида  экиб улгура олсангиз оласиз! Бўлмаса бир сўм ҳам бермайман!
Йигитлар ишга қаттиқ киршди. Иш оғир, ер анча қаттиқ. Иш қуроллари ҳам жуда боп эмас. Унинг устига бу пўрим йигит бир оз дам олишга ҳам қўймай уларнинг тепасида турди. Ўлгудек ишлашиб, ниҳоят шом пайтида зўрға тугатишди. Айниқса уларнинг орасида ёши каттароғи бор эди, ўша киши сиртдан билдирмас ҳам, анча ҳориб қолди. Ниҳоят иш якунланиб, юз-қўлларини ювиб, кийимларини алмаштиришди. Ҳалиги бойвачча уйига кириб кетди. Булар энди пулни олиб чиқар, деб анча кутишди, ҳеч гап йўқ. Охири одобдан бўлмаса ҳам ичкари уйининг эшигига бориб чақиришди. У сўрида ястаниб ётганча телевизор томоша қиларди. Уларга беписандлик билан қараб:
– Эээ...сенлар ҳалиям шу ердамисанлар? Ҳа, айтмоқчи ҳақларингни эртага оласанлар.
– Ўйлаб гапиряпсизми? Эртага яна келамизми?
– Э, бошимни оғритмаларинг! Асабимга текканларинг учун бир сўм ҳам бермайман! Қани, уйни бўшатиб қўйларинг!
Унинг бу гапидан ҳангу-манг бўлиб қолишди. Ўзларича босиқлик билан инсофга чақирмоқчи ҳам бўлишди. Бироқ истеҳзо қилишдан нарига ўтмади. Шунда уларнинг ёши каттаси тасалли бериб, бойваччани Худога солиб ортига қайтишаётган эди, ёшроғи чидай олмай:
– Илоҳим, бизнинг ҳақимиз жанозага буюрсин! – деб юборди. Бу гапни эшитган хотини қўрқиб кетди:
– Оғзингизга қараб гапиринг!
Вақт алламаҳал бўлиб қолгани сабабли автобус, йўналишли таксилар ҳаракати тўхтаган. Чўнтакларида таксига етарли пули йўқ хизматкорлар пиёда кетишга мажбур бўлишди. Анча юришганидан кейин бир енгил машина келиб тўхтади.
- Чиқинглар, акалар. Обориб қўяман.
Бир-бирига қараб қолишди. Ноилож баҳона қилишди:
- Йўқ, раҳмат пиёда кетаверамиз.
- Шу ярим кечада-я? Қаёққа борасизлар ўзи?
Манзилни эшитиб:
- Вой бўўй! Қачон етиб борасизлар. Чиқинглар, мен киракаш эмасман, бекорга обориб қўяман,  -деб илтифот қилди.
Улар машинага чиқишгач, нима қилиб юрганларини сўради. Бўлган гапни эшитиб, анча жаҳли чиқди ва тасалли берди. Сўнг давом этди:
– Бугун ҳаётимда энг қувончли кун. Фарзандли бўлдим. Шу туғилган фарзандим учун эҳсоним бор эди. Сизларни Худо етказди, - деб анча пул узатди.
Йўқ дейишганига қулоқ солмай мажбур қўлларига тутқазиб қўйди. Пул анча эди. Ҳатто бугунги келишилган пулдан ҳам ортиқроқ эди. Тақдир тақозосига кўра орадан бир хафта ўтиб ўша кўчага бориб қолишди. Ҳалиги бойваччанинг уйи томон қарагилари ҳам келмас эди. Лекин унинг дарвозаси олди негадир гавжум эди.
– Тўй бўляпти, шекилли, – деди уларнинг бири.
– Э, тўй қаёқда, – деди уларни олиб келаётган ҳайдовчи. – Кеча бу ҳовли эгасининг еттига тўлган ўғли автоҳалокат туфайли оламдан ўтди. Ўшанинг жанозаси...

Эй инсонлар, ҳушёр бўлинглар! Хатти-ҳаракатларимиз яраша бир кунмас бир кун жавоб оламиз.

“Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл. Зеро, унинг дуоси билан Аллоҳнинг орасида парда-тўсик йўкдир” (Муттафақун алайҳ).....

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

25 Dec, 06:19


⚡️❗️Яшнобод тумани ҳокими ўзини ўзи сал кам 62 миллион сўм билан мукофотлабди

Бахтиёр Раҳмонқулов «Энг ташаббускор сектор» номинацияси ғолиби бўлганлиги муносабати билан ўзини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 61 875,0 сўм билан мукофотлади.

Яшнободда турадиганларга ташаб қўямиз..)

Канал 👉@TOSHKENT_BUGUN

Одамлар Орасида

25 Dec, 04:21


Унутилган қаҳрамон. Миллий озодлик ҳаракати раҳбари Мадаминбек ким эди?

Россия мустамлакачилиги ўзининг беҳад зулмкорлиги, қабоҳати билан Туркистон халқлари қалбида ўчмас доғ қолдирган. Йиллар давомида маҳаллий аҳоли зулм остида ушлаб турилган, истиқлол ва эрк туйғулари сўндирилган. Аммо юртнинг жасур ва мард ўғлонлари босқинчилар кўзига тик боқиб, ўлка халқларининг эрки ва озодлиги учун курашган. Ана шундай қаҳрамонлардан бири – Мадаминбек эди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Одамлар Орасида

25 Dec, 03:03


Абу Мусо дан ривоят қилинади:

“Набий 🩷:
“Аллоҳ мен орқали юборган ҳидоят ва илмнинг мисоли худди ерга тушган кўп ёмғирга ўхшайди. Ернинг баъзи жойи яхши экан, сувни қабул қилиб, кўплаб ўт-ўланларни ўстирибди. Унинг баъзи жойлари қаттиқ экан, сувни тутиб қолибди. Бас, бу билан Аллоҳ одамларга манфаат берибди. Улар ундан ичибдилар, суғорибдилар ва экин экибдилар. Ернинг баъзи жойлари силлиқ, сув тутмас, экин ҳам ўстирмас экан. Бас, Аллоҳнинг динида фақиҳ бўлган, Аллоҳ мен ила юборган нарса манфаат берган, ўзи ўрганган ва (ўзгаларга) ўргатган кишининг, ўша нарсага эътибор бермаган кишининг ҳамда Аллоҳнинг мен ила юборилган ҳидоятини қабул қилмаган кишининг мисоли ана шундайдир”, дедилар”.

Икки шайх ривоят қилганлар.

Сувни шимиб, ўт-ўлан ўстирадиган ер мисоли – илмига Амал қилувчи олим
Сувни шиммай ўзида сақлаб бошқаларга наф берадиган ер мисоли – амалсиз олим
Сувни шиммайдиган, ўзида ҳам сақлаб наф бермайдигани эса мисоли – жоҳил..

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

24 Dec, 12:44


Жажжи болажонларингиздан ҳаққингизга дуо сўранг!

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу йўлда ёш болани учратиб қолсалар, қўлидан ушлаб, «Болажоним, ҳаққимга дуо қил, чунки сен ҳали гуноҳ қилмагансан», дер эдилар.


«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

24 Dec, 05:21


Исмини тўғри ёзолмайдиган ёшлар бор!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

24 Dec, 03:16


Сизга саломлар бўлсин! Хуш келдингиз! Абадий қолгувчи бўлган ҳолингизда унга киринглар»

(Зумар сураси, 73 оят).

Жаннат аҳлига илк лаҳзада айтиладиган сўзлар мана шудир.

Аллоҳим, бизларни мана шу сўзларни эшитадиганлар қаторидан қилгин!
Амийн!!!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

23 Dec, 17:13


Бюджет пуллари қани?

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

23 Dec, 12:36


Бу дунёни тарк этиб бир бир кетармиз барчамиз!

Фозил қори Ёсин қори ўғли

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

23 Dec, 09:26


ЭРКАКЛАР ҚУВВАТИНИ ОШИРИШ УЧУН

🔶 Жинсий заифлик, майлсизлик, қувватсизликни даволайди.

🔶Простата бези, қовуқ, моякдаги шамоллаш, ва оғриқларни қолдириб уруғнинг тез чиқиб кетишини олдини олади.
🔶Тез-тез ва тутилиб пешоб келишини бартараф этади.

Истеъмол қилиш муддати: 20 кундан 3 ойгача.
Ножўя таъсири: Зарарсиз

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy ду́кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
+ 99890 927 86 38
+99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Одамлар Орасида

23 Dec, 09:10


Британиялик фаол ғазоликлар эътиқодидан илҳомланиб Исломни қабул қилди

Лондонда Фаластин тарафдорлари намойишида Рэйчел исмли аёл Исломни қабул қилганини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, Ғазо халқининг иймон-эътиқоди ва сабр-тоқати уни Исломни янада чуқурроқ ўрганишга ундаган ва бу унинг динга киришига сабаб бўлган.

Батафсил: https://azon.global/2720

©️Azon Global

Одамлар Орасида

23 Dec, 04:43


Албатта, иймон келтирган кишилар ҳақида бузуқ сўз ёйилишини яхши кўрадиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир.

«Нур» сураси, 19-оят

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

23 Dec, 03:29


Туғилган кунинг эсдан чиқса чиқсину, бироқ нима учун туғилганинг эсдан чиқмасин.

Ғайбуллоҳ ас-Салом

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

22 Dec, 15:16


НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ДУОНИНГ ИЖОБАТИ ҲАҚИДАГИ ҲАДИС

Хасанхон Яҳё Абдулмажид

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

22 Dec, 14:01


https://youtu.be/jOxzCHAQG1c?si=JKOGc8v3DlYOz5Gs

Одамлар Орасида

22 Dec, 10:22


Садақанинг турлари кўп эканлиги баёни

1) Одамларга ёмонлик қилишдан тийилиш ҳам садақадир.

2) Ҳар бир тасбеҳ (яъни, «Субҳоналлоҳ», дейиш садақадир. Ҳар бир ҳамд (яъни, «Алҳамдулиллаҳ», деб айтиш) ҳам садақадир. Ҳар бир таҳлил (яъни, «Лаа илааҳа иллаллоҳ», дейиш) ҳам садақадир. Ҳар бир такбир (яъни, «Аллоҳу акбар», дейиш) ҳам садақадир.

3) Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш ҳам садақадир.

4) Киши ўз аёли билан шаръий қовушиши ҳам садақадир.

5) Икки кишининг орасини ислоҳ этиш ҳам садақадир.

6) Мулойим сўз ҳам садақадир.

7) Биродарига очиқ юз билан йўлиқиб унга табассум қилиши ҳам садақадир.

8) Йўлдан азият берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам садақадир.

9) Ҳар бир яхшилик садақадир.

10) Мусулмон киши мевали кўчат ўтқазиб ёки бирон экин экса, ундан одамлар, ҳайвонлар еса, бу ҳам садақадир.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

23 Nov, 11:48


Сукут сақлаш гапиришдан афзал

Ёрқинжон қори

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

23 Nov, 09:18


АЛЛОҲ СЕН БИЛАН САВДО ҚИЛАВЕРАДИ

Ривоят қилинишича, бир аёл Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига кириб келиб:
– Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Роббинг золимми ёки одилми? – деб сўрабди. Довуд алайҳиссалом:
– Ҳолингга вой бўлгур, Роббим одил, У ҳеч кимга жабр-зулм қилмайди, нега бундай деяпсан? – дебди. Шунда аёл:
– Мен бир бева аёлман, болаларим бор, уларни қўл меҳнатим билан боқаман. Кеча йигирган ипимни бир бўлак матога ўраб, сотиш учун бозорга олиб кетаётган эдим, тўсатдан бир қуш менга ҳужум қилиб қолди: мато ва ипни олиб қочди, мен эса болаларимнинг олдига ҳеч нарсасиз, ночор ва хафа ҳолда қайтдим.

Шу суҳбат бўлиб турган пайтда Довуд алайҳиссаломнинг эшиги тақиллаб қолди. Довуд алайҳиссалом киришга изн берди. Улар ўн нафар тижоратчилар эди. Ҳар бирининг қўлида ўн динордан пул бор эди. Улар:
– Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бу пулларни ҳақдорларга беринг, – дейишди. Шунда Довуд алайҳиссалом:
– Бу пулларни беришга сизларни нима мажбур қилди? – деб сўради. Улар:

– Биз бир кемада эдик, бирдан қаттиқ шамол туриб, ғарқ бўлишимизга сал қолган эди, тўсатдан бир қуш келиб, бир мато ташлади. Унинг ичида йигирилган ип бор эди. Биз улар билан кемамизнинг айбларини тўғрилаб олдик, шундан кейин шамол бизга ортиқ қийинчилик туғдирмади. Саломат қолганимиз учун ҳар биримиз ўн динордан садақа беришни назр қилдик, мана ўша пуллар, – дейишди. Довуд алайҳиссалом ҳалиги аёлга қараб:
– Аллоҳ сен билан денгизда ҳам, қуруқликда ҳам савдо қилаверади, сен эса Уни золим дейсан, – деди ва унга юз динорни узатиб:
– Буни болаларингга сарфлагин, – деди.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

23 Nov, 07:04


Илм-фан барча саволларимизга жавоб бера оладими?

Шайх Абдураҳмон Ҳасан Ҳабаннака «Атеистлар билан кураш» китобида Ғаззолийнинг сўзларини қуйидагича изоҳлайди: «Ақл чегарасидан ташқаридаги нарсалар ақл учун жуда узоқ ва тасаввур қилишдан йироқ бўлиши мумкин. Чунки ақл маълум жойда чегараланган ва у чегарани ошиб ўтолмайди. Аммо ақл учун мутлақ равишда мумкин эмас, деб ҳукм қилинадиган нарсалар ҳам ақлнинг чегарасидан ташқарида бўла олмайди. Бу ерда инсон онги идрок эта олмайдиган нарсалар билан мутлақ рад ёки тасдиқ қиладиган нарсалари ўртасида катта фарқ бор. Ақл идрок эта олмайдиган нарсалар у ҳукм қила олмайдиган нарсалардир, лекин ақл мутлақ равишда тасдиқлайдиган ёки рад этадиган нарсалар эса умуман бошқа масала». Малайзия Халқаро ислом университети ваҳий илми ва гуманитар фанлар факультети, фанлараро тадқиқотлар кафедраси профессори Башар Бакур мақоласидан.

Батафсил: https://azon.global/2470

©️Azon Global

Одамлар Орасида

23 Nov, 04:26


Кийими билан мақтаниш оқибати

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир киши ўзининг соч шокиласига ва кийимига маҳлиё бўлиб юриб бораётганида, бирдан уни ер ютиб юборди. Энди у қиёмат қоим бўлгунча ерга ботиб бораверади”, дедилар”.

Икки шайх ривоят қилган.
     Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтган умматлардан бир киши ўзининг чиройига, кийимига зеб бериб, мутакаббирлик қилгани қандай оқибат билан тугаганини ажойиб васф қилиб, сиз билан биз мусулмонларни ўша шахсга ўхшашдан қайтармоқдалар.
     Мазкур бадбахтликка гирифтор бўлган одам сочини ҳавас билан ўстирган экан. Унинг сочи елкасига тушиб турар экан. Кийимни ҳам бошқаларга кўз-кўз қилиш учун танлаб кийган экан. Бир куни
   
  “...киши ўзининг соч шокиласига ва кийимига маҳлиё бўлиб юриб бораётганида, бирдан уни ер ютиб юборди”.

     Бунга ўхшаш нобакорларни, арзимаган нарса ила ўзини ўзгалардан устун қўядиганларни, кийими ила манманлик ва мутакаббирлик қиладиганларни ер ҳам ўз устида олиб турмай, ютиб юболишга тайёр экан. Аммо ер уни ютиши билан иш битиб қолмайди. Балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисни айтганларидек:

     “Энди у қиёмат қоим бўлгунча ерга ботиб бораверади”.

     Яъни у қиёматгача ер ютиш азобини чекиб, қийналиб туради. Қиёмат куни эса унинг абадий ҳоли қандай бўлишини Аллоҳ таолонинг Ўзи белгилайди.
     Ким ана шундай ҳолга учрамай деса, зинҳор-базинҳор  кийими билан манманлик қилмасин.

“Ихтилофлар сабаблар ечимлар” китобидан.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

23 Nov, 03:22


​​ИЖАРАДАГИ УЙ...

Бундан бир неча йил олдин яқин бир танишим кўп қаватли уйларнинг биридан икки хонали уй харид қилди...
Шу муносабат билан мен ва яна бир қадрдон дўстимизни ўша уйига таклиф этди...
Ихчамгина дастурхон атрофида маълум вақт суҳбатлашиб ўтирдик...
Уй жуда ҳам шинам ва бежирим эди...
Ундаги барча жиҳозлар жой-жойига тушган. Деярли, ортиқча ёки йўқ нарсанинг ўзи йўқ...
Қайтиш вақти ҳам яқинлашди...
Шу аснода уни яна бир бора янги уйи, айниқса, уйни яхши жойдан олгани ва аҳл-иноқ қўшниларга қўшни бўлгани билан қутладик...
Самимий тилакларни тиладик...
Сўз ўрнида мен унга шу ёшида ўзининг шахсий уй-жойга эга бўлганига жуда ҳам ҳавасим келганини билдирдим...
Биласизми, нега...
Чунки, мен ўша ватқларда ижара уйда яшар эдим...
Ижара пули мени қийнамасада, уни ҳам ўзига яраша ташвишли томонлари борда – қайсидир ҳаракатим уй эгасига нотўғри туюлмадимикин ва ҳоказо...
Эшикни бирор киши оҳистагина қоқиб келса ҳам юрак акка-дукка...
Ким, нега, нима учун келди экан???
Уй эгаси келган бўлса борми, қисқа сониялар ичида хаёлингдан минглаб ўйлар поезддек шовқин солиб ўтиб кетади...
Ўшанда Аллоҳ таоло Қиёмат кунини нега أَلْقَارِعَة - “Қориъаҳ”, яъни – “Қоқувчи”, дея номлаганини бироз бўлсада ҳис этасан, киши... Зотан, у Кун инсонлар қалбини ўз даҳшатлари ила қоқиб, қалбларга қўрқув солади...
Ижарада ашаш изтиробларини фақатгина ижарада турган одамгина ҳис эта олади...
Шахсий уйли бўлишни жуду-жуда соғиниб яшайсан, киши...
Шунда у менга жавобан:
"Аслида, уй масаласида мен Сизга ҳавас қиламан...
Чунки, Сиз ҳовлида яшайсиз...
Уйингиз ҳам шаҳарнинг асосий ва марказий қисмида жойлашган", деди...
Бироз сукут сақлаб турдим ва табассум ила: "Ижарада тураман", дедим...
Навбатдаги савол-жавобдан сўнг Аллоҳ таолога шундай ақлли ва зукко дўстлар билан дўстлаштирганига яна бир бор тасаннолар айтдим...
Нимага, дейсизми?
У бироз жим турдида, кейин шундай деди:
"Ака, тўғрисини айтай-ми...
Тўғрисини айтсам, мен ҳам бу уйни ИЖАРАГА ОЛДИМ...
Рост, ростайтаяпман, рост, ИЖАРАГА ОЛДИМ"...
Биз ҳайрон қолиб, унинг кўзларига тикилдик...
Шунда у ушбу сўзларини мунгли оҳангда қуйидагича изоҳлади:
"Рост айтаяпман, ИЖАРАГА ОЛДИМ...
Нари борса, эллик-олмиш йил...
Балки, ундан бироз кўпроқдир...
Кейин ўз Эгаси қайтариб олади"...
Хулоса ўзингизда...
Олдинлари оддий бир қуриб битказилмаган ёхуд ҳароба уй олдидан ўтиб кетсам ҳам, унга ҳавас қилар, шахсий уйим йўқлигидан оҳ-у ташвишлар тортар эдим..
Унинг ушбу зукколи сўзлари менга то уй олгунимга қадар тасалли бериб турди...
Ҳа, аслида ҳамма-ҳаммамиз ИЖАРАДАГИ УЙларда яшайди...
Вақти келиб бу ижара уйларни ўз эгаси – Аллоҳ барчамиздан қайтариб олади ва ундаги ҳаётимиз, ўтказган кунларимиз юзасидан бизни бешак саволларга тутади...
Муҳими қандай уйда яшамоқ эмас, ҚАНДАЙ ЯШАМОҚ!!!

Нурали МАВЛАНОВ

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

22 Nov, 14:07


СССР тарихидаги энг йирик ўғрилик: қатл этилган амакиваччалар

1977 йилда Еревандаги банкдан 1,5 миллион рубл йўқолади. Милиция ўғриларни топиш учун иттифоқ бўйлаб оёққа туради. Охир-оқибат улар топилади. Лекин пулларни қайтариб олишнинг иложи бўлмайди.
Манба
👉 https://kun.uz/kr/34836120

Одамлар Орасида

22 Nov, 13:12


Қуст ал ҳинди

камқонлик, қувватсизлик, буқоқ, пневмания, ўпка ва нафас йўлларидаги шамоллашлар, танадаги шлакларни чиқаришда ёрдам беради.
- серпуштликни ошириш учун.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Одамлар Орасида

22 Nov, 11:12


ЛЕКИН, ЭНГ СЎНГГИДА...

• Намоз ўқиганнинг ҳам, ўқимаганнинг ҳам куни ўтаяпти.
• Намоз ўқиганнинг ҳам, ўқимаганнинг ҳам ризқи келаяпти.
• Намоз ўқиган ҳам, ўқимаган ҳам ўляпти.
• Лекин энг сўнггида намоз яшашга халақит қилади деганлар билан намозни ҳаёт деганларнинг йўллари айро бўлади. Манзиллар, жазо ёки мукофотлар ўзгача бўлади...

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

22 Nov, 08:54


Жанубий Африканинг собиқ раҳбари Нельсон Мандела ўз эсдаликларида ёзади:

“Давлатга раҳбар бўлганимдан сўнг шаҳар айландим. Бир ошхонага кирдик. Ҳамма жойлашиб, маъқул овқатини буюрди. Таомни кутиб турган пайтимиз кўзим бир четда ўтирган кишига тушди. У ҳам кутиб турганди.
Бояги кишини чақириб келишларини айтдим. У киши келди. Ёнимга ўтиришини айтдим. Таом келди. Бирга овқатлана бошладик. Ҳалиги киши тер тагида қолди. Қўллари қалтирар, юзидан тер шариллаб оқар, овқатини оғзига олиб бора олмас эди.
Овқатдан сўнг у киши кетди. Шунда танқўриқчим менга: “У киши касал шекилли. Тузук овқат ея олмади”, деди. Мен: “Йўқ! Иш сен ўйлагандай эмас. У касалмас. У мен қамалган қамоқхона қўриқчиси эди. Кўпинча менга азоб беришгандан сўнг чанқаб, сув сўрардим. Ҳар сафар шу киши келиб устимдан бавл қиларди. У бугун менинг қамашим ва унга ҳам шундай азоб беришимдан қаттиқ қўрқди. Аммо бу менинг ахлоқим эмас. Чунки қасос давлатни бино қила олмайди. Халқларни бино қиладиган нарса авфдир”, дедим...

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

22 Nov, 06:26


Халқаро жиноят суди Нетаняҳу ва Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди

Манба
👉 https://xabar.uz/fe28

Одамлар Орасида

22 Nov, 04:41


☝️ЖУМА ТОНГИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
Ибн Сунний ривоятлари.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

22 Nov, 03:12


Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин яхшилар!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

21 Nov, 16:26


Америкадаги ўзбеклар, Европадаги ўзбеклар ёки бўлмаса Япония, Корея томонлардаги ўзбеклар ҳақида кўп эшитганмиз. Лекин Эронда яшаётган миллатдошларимиз ҳақида деярли билмаймиз. Ҳа, Эронда миллионга яқин ўзбеклар яшайди. Улар ишлаш, ўқиш ёки бизнес учун форслар юртига кетмаган. Азалдан, йилар давомида яшаб келишмоқда. Ўша одамлар ҳақида «Худди шундай» жамоаси умумий маълумот ва статистикаларга тўхталибди. Кўришга арзийдиган видео учун линкни пастда қолдираман:

https://youtu.be/Wn-k84cdNMc?si=dl7Z_fh8KEjUceU2

Одамлар Орасида

21 Nov, 13:34


Исроил қамоқхоналарида қанча фаластинлик бола бор?

Манба
👉 https://xabar.uz/25lf

Одамлар Орасида

21 Nov, 13:26


Ғарб маданияти, ҳазораси – бу алвон ранглар, масхараомуз зеби зийнат, безаклар, ёлғон ҳаловат, лаззатлар, (турли энергетиклар каби зарарли) газланган ичимликлар, (турли фастфудлар каби) носоғлом овқатлар, худбинлик, моддапарастлик ва Аллоҳни инкор қилиш, кофирлик ва шахсга сиғиниш, уни илоҳлаштириш маданиятидир.
Ҳа, гарчи улар Марсга учган тақдирларида ҳам, денгизлар тубига тушганларида ҳам, ҳатто янгидан-янги телефонлару автомобиллар ихтиро қилганларида ҳам. Буларнинг бари сароб ичра саробдир.
Инсон асло бунинг учун яратилмаган. У ўзининг Роббиси ва Ҳолиқига ибодат қилиш учун яратилган. Унинг дини, шариатини татбиқ этиш учун ҳамда Унинг йўли манҳажида юриши учун халқ қилингандир. Айнан шу иш ғарб қўлдан чиқарган, ғафлатда қолган ғоя, мақсаддир.
Аллоҳим, Сенга гувоҳлик бераманки, ғарб ва унинг маданиятига инкор келтираман ҳамда Сени Робб деб, Исломни дин деб ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни набиййимиз ва расулимиз деб рози бўламан.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

21 Nov, 10:49


Ялпизли совун-шампунь Шифобахш хусусиятидан ташқари, иффори ўзингиз биласиз жудаям хушбўй🌱🌱🌱Ялпизли совунимиз шампунь вазифасини ҳам бажариши билан фарқланади. Иккиси бирда😊

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Одамлар Орасида

21 Nov, 10:07


Она кийик илтижоси”

Ҳазрат Анас ва онамиз ҳазрат Умму Салама – ҳар иккаловлари бу воқеани ривоят қилурлар:
“Бир киши Расулуллоҳ Макка шаҳридан ташқари саҳрога чиқдилар. Йўлда кетаётганларида “Ё Расулуллоҳ!” деб уч қайта чақирган товуш эшитилди. Қарасалар, бўйнидан боғланган бир кийик турибдур. Анинг олдида бир аъробий бошини буркаб ухлаб ётибдур. Расулуллоҳ кийикка қараб:
– Нима ҳожатинг бор? – деб ундан сўрадилар. Анда кийик айтди:
– Ё Расулуллоҳ, шул ётган аъробий мени ов қилиб олди. Эмизиб турган икки болам бор эди, улар шул тоғ ичида қолди. Мени бўшатиб қўйсангиз, уларни эмизиб дарҳол қайтиб келурман. Агар қайтиб келмас эрсам, Аллоҳ таоло золимлар азобидек мени азоб қилсин, – деб қарғанди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг раҳмлари келиб, кийикни бўшатиб юбориб қараб турдилар. Хиёл ўтмай кийик қайтиб келди. Расулуллоҳ уни бурунгидек қилиб боғлаётганларида овчи аъробий уйғониб қолди. Қараса, Расулуллоҳ кийик олдида турибдурлар. Бу аъробий имон келтирган кишилардан эди. Ҳайрон қолиб:
– Ё Расулалаллоҳ, бирор ҳожатингиз бормидур, бу жойга келиб қолибсиз? – деди. Анда Расулуллоҳ:
– Бу кийикни озод қилиб юборур эрсанг, менинг ҳожатим шулдур, – дедилар. Аъробий бу сўзни англаши билан дарров туриб кийикни бўшатиб юборди. Анинг қўлидан бўшанган бу кийик очиқ тил билан “Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ” калимасини қайта-қайта айтиб, чопганича кетиб кўздан ғойиб бўлди”.
Бу мўъжизани ривоят қилувчи Зайд ибн Арқам айтур:
– Аллоҳ оти бирла қасам қилурманким, ўз кўзим билан кўрдим, шу қулоғим билан эшитдим, бу кийик саҳрода чопганича шу калимани тўхтамай айтди (розияллоҳу анҳум).

“Тарихи Муҳаммадий” китобидан.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

21 Nov, 06:04


Ал-Жазира" томонидан қўлга киритилган видео лавҳаларда, душанба куни Ғазо сектори шимолидаги Жабалия шаҳрида ЦАХАЛ снайперлари Исроилнинг бомбардимонидан қочиб қутулишга уринаётган қуролсиз фаластинликларни отиб ўлдираётган лаҳзалар тасвирланган.

"Ал-Жазира" телеканалига кўра, Жабалиядан одамлар кўчириладиган Ғазо шаҳрига етиб бориши мумкин бўлган йўлак ҳисобланган Жабалиянинг Ал-Рая ҳудудида ўнлаб фаластинликлар ҳалок бўлган.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

13 Nov, 15:36


Лойдан қурилаётган “дом” – Избосканда кўп қаватли уй қурилишида цемент ўрнига адир тупроғи ишлатилмоқда

“Дом”дан хонадон сотиб олганлар унинг қулашидан хавотирда. Харидорларнинг туман прокуратураси ва юқори турувчи ташкилотларга қилган мурожаатлари самара бермаган: қурувчи уларга “Ариза қилаверманглар, қурилишга берган пулларингизни прокурорга бериб, аризаларингизни ёпиб чиқяпман”, деган.

👉 https://kun.uz/kr/52963124

Kun.uz расмий канали

Одамлар Орасида

13 Nov, 12:06


ДУОНИ ИЖОБАТ БЎЛМАСЛИГИ

1⃣ Аллоҳни танийсиз лекин ҳаққини адо этмайсиз...

2⃣ Қуръонни ўқийсиз лекин амалини бажармайсиз...

3⃣ Шайтон душманим дейсиз лекин унга эргашасиз...

4⃣ Дўзах ҳақ дейсиз аммо ундан сақланмайсиз...

5⃣ Одамларни айби билан оворасиз аммо ўзингизникини унутасиз...

6⃣ Набийнинг умматиман деб фахрланасиз аммо суннатларни тарк этасиз...

7⃣ Аллоҳни неъматини ейсиз аммо шукр этмайсиз...

8⃣ Жаннатни ҳақ дейсиз аммо киришга интилмайсиз...

9⃣ Ўлимни ҳақ дейсиз аммо унга тайёр эмассиз...

🔟 Вафот этганларни дафн этасиз аммо ўзингиз бундан ибрат олмайсиз...

Иброҳим Адҳам роҳимаҳуллоҳ

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

13 Nov, 09:05


Самарқандда мактаб ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди

8-синфда ўқийдиган қиз икки ҳафта бедарак кетган ва 6 ноябр куни танасида зўравонлик излари билан топилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Қизга аризасини қайтариб олиш учун босим ўтказилаётгани айтилмоқда. Гумонланувчилар ҳали ушланмаган.

👉 https://kun.uz/kr/66291663

Kun.uz расмий канали

Одамлар Орасида

13 Nov, 08:36


АРБАЪИН ҲАДИСДАГИ БЕШИНЧИ ҲАДИСНИНГ ШАРҲИ

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

13 Nov, 07:30


РИСОЛАДАГИ ЭРНИНГ 15 ҚОИДАСИ


Қуйидаги қоидаларга риоя этган эркак жуфти ҳалолини бахтиёр қилади, оиласига тотувлик, бахт-саодат олиб келади:

1. Аёлингизга меҳрибон бўлинг. Зеро, меҳр-муҳаббатнинг аҳамияти беқиёс.
2. Муносабатлар софлигига эътибор беринг. Ҳар куни муҳаббатга тўла сўзларни айтишни канда қилманг. Бу изҳор аёллар учун жуда муҳим.
3. Aёлингизгa пaшшaгa қилинaдигaн мунoсaбaтдa бўлмaнг. Пaшшa бизни “чaқиб oлмaгуничa” у ҳaқидa ўйлaмaймиз... Аёл кун бўйи тинмaйди. У эрини “чaқиб oлaдигaн” бир иш қилмaгуничa эр ҳам унгa эътибoр бeрмaйди. Унгa бундaй мунoсaбaтдa бўлмaнг. Аёлингиз қилгaн ҳaр бир яxшилик фaрқигa бoринг, эътибoр бериб туринг.
4. Бахтли никоҳ асоси садоқат, дўстлик, бир-бирини тушунишдир.
5. Aёлингизни кўргaндa доим тaбaссум қилинг, уни қучoғингизгa oлинг. Тaбaссум сaдaқaдир. Aёлингиз бунгa мунoсиб.
6. Эркак кишига “талоқ” сўзини айтиш ҳуқуқи берилган. Аммо буни эсдан чиқарган яхши. Вазият ажрашишгача бориб етганда, иложсиз қолгандагина, талоқ қилиш мумкин.
7. Aёлингиз учун кийининг, ҳaр дoим тoзa ҳoлдa бўлинг, ўзингизга хушбўй нарсалардан сепинг. Эр aёлини дoим чирoйли кўринишини xoҳлaгaнидек, aёл ҳaм эрининг кийинишини истaйди.
8. Оилангиз учун вақт ажратиш биринчи галдаги вазифангиз бўлсин. Чунки завжангиз, болаларингиз сиз билан кўпроқ бирга бўлишни исташади.
9. Муаммоларни имкон қадар босиқлик билан ҳал қилинг. Айб аёлингизда бўлган тақдирдаям, “Ҳаммасига сен айбдорсан”, деб айтманг, кечиримли бўлинг.
10. Рафиқангизни заифа эканига кўпам урғу берманг. Барча муносабатларда унга ишонч билан қаранг.
11. Доим эътиборли бўлинг. Янги кўйлаги, пиширган таомларини мақташни унутманг. Аёлингиз тaoм тaйёрлaйди, уй тoзaлaйди, бoшқa юмушларни бажарaди. Бaъзaн унинг қилгaн ҳамма ишлaри учун эшитадигaн рaҳмaти: “Oвқaтнинг тузи паст!” дeгaн сўз бўлaди...
12. Уй юмушларига кўмаклашинг. Аёлингиз таъби хира бўлиб турганда уй ишларига кўмилиб қолишига йўл қўйманг.
13. Бирон сабаб бўлмасаям совға-саломлар улашиб туринг. Совғанинг баҳосидан кўра эътибор аёл учун муҳим.
14. Унинг xoҳишлaрини кичик сaнaмaнг, аёлингизни тaъминлaб қўйинг. Гоҳида эркaклaр aёллaри тaлaблaригa пaст нaзaр билaн қaрaйдилaр. Бундай қилиш нотўғри.
15. Баъзида хотинингиз қариндошларининг айрим ишлари сизга ёқмайди. Шундай пайтда бунинг учун хотинингизни айбламанг. Акс ҳолда муносабатлар дарз кетади.
16. Дўстларингиз, ҳамкасбларингиз билан алоқаларга чуқур киришиб, оилангизни унутиб қўйманг. Сиз оилада шундай муҳит яратингки, уйга қайтишингизни аёлингиз ҳам, фарзандларингиз ҳам интиқиб кутишсин.
17. Уйда гапириш оҳангига эътибор беринг. Буйруқ бериш, ҳақорат қилиш, сўкиниш умумий иқлимни бузади, фарзандларингизга салбий таъсир кўрсатади.
18. Ота-онангиз олдидаги мажбуриятларингиз жуда кўп. Уларни бажаринг, бироқ рафиқангиз ҳуқуқларини ҳам унутиб қўйманг.
19. Уйда суннат амалларни бажаринг. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мерос суннат амаллар эркак кишининг касб-корига барака, хонадонига бахт-саодат олиб келади .

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

13 Nov, 04:44


🇵🇸⚡️🇮🇱 Ишғол қилинган Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчиларнинг оилаларга ҳужуми тасвири

Кузатув камералари исроиллик ноқонуний муҳожирларнинг ишғол остидаги Ғарбий Соҳилдаги Жаба қишлоғидаги фаластинлик бир оиланинг уйига ҳужум қилган пайти тасвирга тушди.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

13 Nov, 03:17


Ишхонада ҳеч қачон ушбу 3 та хатони қилманг:

1 - Ҳеч қачон хамкасбларни дўст сифатида кўрманг;
2 - Оилавий ва шахсий режа ва мақсадингизни ишхонадаги ҳеч ким билан сирлашманг;
3- Бошлиқ ҳақидаги салбий фикрларни шерикларга умуман айтманг. Вақти келиб бу сизга қарши ишлаши мумкин.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

12 Nov, 15:53


Таҳлил: Аксарият мусулмон давлатлари Исроил билан савдо алоқаларини кучайтирган

Ирландия, Испания, Бельгия, Словения ва бошқа давлатлар Европа Иттифоқидан фаластинликларнинг қирғин қилиниши сабабли Исроил билан савдо алоқаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилаётган бир пайтда, жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида яҳудий давлатининг араб мамлакатлари ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га аъзо бошқа 14 давлат билан савдо алоқалари ўсиб бормоқда. Бу Исроилни қўллаб-қувватловчи мамлакатлар маҳсулотларини бойкот қилиш ҳақидаги оммавий чақириқларга зид ҳолат. Аслида сионистларнинг маҳсулотларини бойкот қилиш, шубҳасиз, катта аҳамиятга эга. Маълумотларга кўра, 19 та мусулмон давлатининг мазкур товарлар импорти ҳажми 2,3 миллиард долларга баҳоланган.

Батафсил: https://azon.global/2395

©️Azon Global

Одамлар Орасида

12 Nov, 12:58


Амстердамдаги жанжал: полиция исроиллик мухлислар Фаластин байроғини ёққанини тасдиқлади

Нидерландиядаги футбол мухлислари жанжали халқаро дипломатик низога айланиб кетди. Ҳатто икки давлатда урушаётган ЦАҲАЛ махсус кучлар ва самолёт юбормоқчи бўлди. Мусулмон олами эса жанжал исроилликлар провокациясидан кейин бошланди деб ҳисобламоқда.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Одамлар Орасида

12 Nov, 11:47


ҚЎШИМЧА ИНГРИДИЕНТЛАРДАН ҲОЛИ  ТОЗА 99% ЛИК  КОЛЛАГЕН КЕЛДИ.

БАЛИҚ ТЕРИСИДАН ТАЙЁРЛАНГАН  100% ҲАЛОЛ ВА БАЛИҚ ҲИДИ СЕЗИЛМАЙДИГАН ТАБЛЕТКАЛАР .

✔️ ОСИЛИБ ҚОЛГАН ТЕРИНИ ТАРАНГЛАШТИРАДИ
✔️ ТЕРИНИ  ЭРТА ҚАРИШИНИ ОЛДИНИ ОЛАДИ
✔️ ЮЗДАГИ АЖИНЛАРНИ КЕТКАЗИШДА ЁРДАМ БЕРАДИ

✔️ КЎЗ КЎРИШ ҚОБИЛИЯТИНИ ОШИРАДИ, СУЯКЛАР  ҚИРСИЛЛАШИНИ КАМАЙТИРАДИ, СОЧ ТЎКИЛИШИНИ ТЎХТАТИШГА, ЮРАК ВА ҚОН АЙЛАНИШ СИСТЕМАСИНИ ЯҲШИЛАЙДИ, ТИШ ВА СУЯКЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Одамлар Орасида

12 Nov, 11:01


Амирларни қўғирчоқ қилган Дониёлбий аслида ким эди?

Манба
👉 https://xabar.uz/omza

Одамлар Орасида

12 Nov, 06:44


Ислом зоҳирий ибодатларнинг ўзигина эмас. Балки у ахлоқ, ижтимоий кафолат ва инсоний гўзал муомала ҳамдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Ўзи тўқ, билиб туриб ён қўшниси оч ухлаган киши, менга куннинг бир соатича ҳам иймон келтирмабди" деганлар.
Ислом қандай ҳам гўзал, мусулмоннамолар қандай ҳам хунук!

© Доктор Салоҳиддин Кўфтаро

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

12 Nov, 05:13


Мусулмонларни қирғин қилаётган Исроилни қандай тўхтатиш мумкин?

Манба
© Azon Global

Одамлар Орасида

12 Nov, 02:54


​​ХАЙРУЛЛА ҲАМИДОВ ВА МАРДОН АКА!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар! Бугун мана шу расмда кўриб турганингиз Токионинг 37 қаватли биносига иш билан бордим. Ишда ўтириб, телеграм каналимга қарасам, Хайрулла Ҳамидов каналимга аъзо бўлибди. Жуда хурсанд бўлиб кетдим. Шу бинонинг деразасидан қараб, қишлоғимиздаги артизанни эсладим. Кўз олдимдан болалигим шув этиб ўтиб кетди.

Болалигим қўй боқиш билан ўтиб кетган. Қўлимда китоб, "Кипо" деган қора қутига ўхшаган радио қўйларни ҳайдаб далага кетар эдим. Орзуларим олам эди. "Тошкентга бориб ўқийман", "Журналист бўламан", "Хайрулла Ҳамидовдек журналист бўламан!" деб орзулар қилардим. Хайрулла аканинг газетада ёзган мақоласи борми, шеърлари борми, диний чиқишларини ҳам дилдан эшитардим. Ҳаттоки, қўй боқиб "Футбол шархлар" эдим:

"Мана ҳозир, ола қўчқор бор кучи билан совлиқ томонга қараб кетмоқда. Оббо, бу ерда нималар бўлаябди. Қайт қора қўчқор. Ён қанот ҳаками кўрмай қолди шекилли. Азиз томошабинлар, бугун хисори қўйимизнинг спорт формаси яхши эмас шекилли"😁 каби гаплар билан келажакдаги шархловчиликка тайёрланар эдим. Ҳаттоки, Хайрулла акага ўхшаш учун шеърлар ҳам машқ қилиб турардим. Мақолалар ҳам ёзиб турардим.
Хайрулла акада бор ҳислатлар менда ҳам бор. Динга қизиқаман, футболга қизиқаман, адабиётга қизиқаман деб ўзимга ўзим мотивация берардим.

Бир куни бояги "Кипо" деган радиодан Хайрулла акамизни командировкага олиб кетганини эшитиб, бола бўлиб роса йиғлаганман. У ҳолатимни кўрган қишлоғимиздаги "Мардон бекоркасал" кулган. "Сени у одам танимайди ҳам, борсанг саломлашмайди ҳам. Ўзи сенга шунча китоб ўқиб, шунча тайёрланиб нима зарил. Сен Тошкентга боролмайсан. Тошкент уёқда турсин Анави қишлоғимиздан чиқишдаги артизанни олдигача ҳам боролмайсан" деб роса жиғимга теккан эди. "Сиз юраверинг, ичи қоралик қилиб, мен албатта уддалайман"деган эдим.

Бугун, Хайрулла акани телеграм каналимда кўриб, "Мен уддаладим эй, Мардон бекоркасал" деб ҳайқиргим келди)
Тошкентда ҳам ўқидим, дунёнинг кўп давлатларини ҳам кездим. Бунчалик омадлиманеeе, нимани сўрасам амалга ошиб кетаверадийейй. Буни сабаби нима экан деб ўйлаб кўрдим. Болалигимда битта янги туғилган қўйчамни думбасини ит еб қўйганди. Йиғлаб мол дўхтир чақириб келганман. Мол дўхтир текшириб: "Бу одам бўлмайди. Буни бугун кечга яхшилаб димлама қилиш керак" деган эди. Мол дўхтирни бу гапини эшитиб, ўзини димлама қилгим келган. Қўйларимни жуда яхши кўрардим. Кейин аяжоним икаламиз, у қўйчани бир ой зелёнка, ёдлар суркаб даволаганмиз. Балки, ўша қўйга қилган яхшилигимдан бугун нимани сўрасам амалга ошябдимикан?😁 Ёки, Андижоннинг Пиёзпоясида бир қори ака: "Баҳодиржон анави сувни олиб юборинг" деганларида. Олиб берган эдим. Шунгамикан? Ҳайронман😁

Хайрулла Ҳамидов сизга катта раҳмат!
Меҳрибон, ўқитувчи аяжоним сизга катта раҳмат!
Мардон бекоркасал сизга ҳам раҳмат!
Қўйларим сизларга ҳам раҳмат!
Ўқиган минглаган китобларим сизга катта раҳмат!
Артизан мен сени жуда соғиндим... Бўлди, Соғинч кўз ёшлари, суринг беттан!

Азиз ёшлар, Мардан бекоркасалларни гапига ишонманг. Сиз албатта уддалайсиз. Ўқинг жуда кўп китоб ўқинг. Ҳеч бўлмаса ошхонадаги менюни ўқинг, кўчалардаги реклама баннерларини ўқинг, барака топгурлар)

Тепада айтдим-а, нима сўрасам амалга ошаябди деб)) Келинг, сизларга ҳам сўрай: барчаларингизга Аллоҳ, икки дунё саодатини берсин. Самимийлик, сиҳат-саломатлик тилайман. Омад отингиз кетмайдиган бўлиб келсин.
Хурмат билан, Баҳодир вақтинчалик Ниппоний))

https://t.me/BahodirIskandarov

Одамлар Орасида

11 Nov, 15:58


“Баҳордан бошлаб қишга тайёрланамиз” – қиш қаршисидаги фарғоналиклар

Фарғона вилоятининг газлашмаган ҳудудларида ҳам совуқ кунларга тайёргарлик авжида. Аҳоли ўтин ва кўмир ғамлаш билан овора. Кўмирнинг 1 кг 1 300 сўмдан 2 000 сўмгача сотилмоқда. Ўтин нархи эса дарахт турига қараб хар хил. Марғилонлик Муборакхон Давронова ўтин-кўмирдан пулни тежаш учун йил бўйи ёнғоқ ва писта пўчоқларини қишда печда ёқиш учун йиғади.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Одамлар Орасида

11 Nov, 14:43


Онангизни қадрланг!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

11 Nov, 09:34


ОЗДИРУВЧИ ФИТО СИРОП

Бу сироп жигар ва ичаклардаги ҳамда қорин бўшлиғидаги ёғларни эритади. Ўт қопи, жигар ва талоқни тозалайди.
Қондаги холестеринни камайтиради. Буйрак ости гормонларини ва умумий гормонларни ишлашини тартибга келтириб танадаги турли шиш ва тошмаларни кетказишда яхши самара беради, Иштаҳани тартибга келтиради. 

Iste’mol qilish usuli: Бир кунда уч марта бир ош қошиқ сиропни 50 гр қайнаган илиқ сувга аралаштириб оч қоринга ичилади.Ножўя таъсири йўқ.

Истеъмол қилиш муддати:
30 кун.

maxsulot sertifikatlangan

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Одамлар Орасида

11 Nov, 08:37


🇱🇧Ливан жанубида Исроил кучлари нишонга олган уйи вайроналари остидан вояга етмаган қиз қутқарилди.

Уларга: "Ер юзида бузғунчилик қилманглар", дейилса, "Биз ислоҳ қилгувчилармиз", дейдилар.

(Бақара сураси, 11-оят)

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

11 Nov, 06:13


СИЗГА ЯХШИЛИКНИ РАВО КЎРДИМ дейсиз, аммо...

Тошкентга бошқа шаҳардан келиб ишлайдиган ёш йигит танишимиз қўнғироқ қилди. "Ака, сиз билан иккаламизнинг орамизда бир ибратли воқеъа бўлган, сиз буни билмасангиз ҳам керак. Шуни ёзиб чиқсангиз" деб қолди. "Қандоқ воқеъа экан?" дедим.

"Бир кун иш вақти тугагандан кейин Макро маркетига бориб ул-бул егулик сотиб олмоқчи бўлдим. Иш жойимдан чиқиб кетаёганимда йўлда муҳтож одамни кўриб қолдим. Раҳмим келиб, чўнтагимдан битта 5 минг сўмликни чиқариб бердим. Олдидан узоқлашмоқчи бўлганимда Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг "Ўзингизга яхши кўрганингизни бошқаларга ҳам яхши кўринг" деган ҳадиси шарифлари ёдимга тушиб қолди. Чўнтагимда яна бир дона беш минг сўмлик бор эди. Униям бердим. Ёнимда пул қолмади. Макрога бориб, шунчаки айланиб қайтиб келдим. Офисга кириб, ошхонани қарадим, егуликдан ҳеч нарса қолмабди, ҳатто нон ҳам йўқ. Хонамдаги иш столимга ўтиб, ноутбукимни ёқдим. Қорним оч. Эрталабгача нимадир қилишим керак. Ҳаёлимдан шу ўтиб турганди, телефон жиринглади. Гўшакни кўтардим, сиз экансиз. "Қаердасиз?" дедингиз. "Ишхонамдаман" дедим. "Ташқарига чиқасизми, мен келиб қолдим, бир жойга ўтиб келамиз" дедингиз. Чиқдим. Иккаламиз Макрога бордик. Ишонасизми, мен ярим соат олдин олмоқчи бўлиб, сотиб ололмай қайтиб кетган нарсаларимни бир неча баробарини сотиб олдингиз...

***

Сиз бир яхшиликни Аллоҳ учун деб қилиб қўяверинг. Сиз унутарсиз, лекин сизнинг ишингизни Аллоҳ унутмайди...

***

Бир кишини хайрли ишга таклиф қилдик. Айтдикки, "сизга бу дунёда қайтмайди. Қилган саховатингиз бутунича фақат охиратингизга захира бўлади"...

Ростини айтаман, бу таклиф қилишимизнинг ўзи осон бўлмади. Минг хижолатчилик, минг истиҳола бор эди. У киши ҳеч бир иккиланишсиз қабул қилди...

Мен бу ерда айтмоқчи бўлганим шуки, таклифни қабул қилишда ҳам фарқ бор. У киши қабул қилди ва хайрлашувимиз чоғида мен унга раҳмат айтдим, у эса, бутун умр эсдан чиқмайдиган сўз айтди. Қўлларини кўксига қўйди-да, "Мени шундай хайрли ишга муносиб кўрганингиз учун сизга раҳмат, бошим осмонга етди" деди...

СИЗГА ЯХШИЛИКНИ РАВО КЎРДИМ дейсиз, аммо, ўзингизга яхшиликни раво кўраётган бўласиз...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

11 Nov, 05:38


Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмай бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар.

Ҳужурот сураси, 6-оят

©️Azon Global

Одамлар Орасида

11 Nov, 04:38


Бугун эрталаб Исроилнинг Ғазо шимолидаги Жабалиядаги ал-Нажжар оиласи уйини нишонга олган ҳаво ҳужумида она ва унинг болалари бирга ҳалок бўлди. Даҳшатли ҳужумда яна бир неча киши яраланган.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

11 Nov, 02:34


​​ВОДИЙ ХАЛҚИДАН ХАФАМАН!

Ассалому алайкум, палаги тоза ўқирманлар. "Япониядаги жадидларимиз" рукни остида кўпчилик муваффақиятга эришган ватандошларимиз ҳақида ёритиб келаябман. Рухсатингиз билан бу сафарги ҳикоямизни ҳикоя қилсак.

Ўтган ҳафта жума куни ишхонамиздаги бир лойиҳа билан Япониядаги додахўжа корпорацияга боришимга тўғри келди. У ерга хафтада бир-икки марта бориб тураман. Бордим. Ишларни тугатдим. Аср намозини масжидга бориб ўқишга улгурмас эканман. Шу ерда ўқиб кета қоламан деб, ўша компаниянинг Намозхонасига бордим. Тасаввур қилаябсизми? Японияда, ишхонада мусулмонлар учун кичкина масжиддек қилиб хона қилиб қўйишган. Энди Намозни бошлайман десам, эшик очилиб, сиз расмда кўриб турган ака кириб келиб қолдилар.
Ҳар куни Ўзбекларни ичида юрсангиз билинмас, аммо ернинг бир бурчагида бир ватандошингизни кўриб қолсангиз ажиб ҳиссиёт беради одамга.
Салом-алик қилиб, аср намозини бирга ўқиб, ярим соатча сухбатлашдик.

Хуллас, бу акамиз ТЎЛҚИНЖОН РАҲИМОВ бўладилар! Фарғона вилояти, Бағдод туманидан. Япониядаги нуфузли, Нагоя университетини тугатганлар. Ва ҳозирда, ҳаттоки Японлар ҳам киришни орзу қиладиган МИТСУИ КОРПОРАЦИЯСИДА ишлайдилар. У компания шу даражада катта ва кучли компанияки, бир йиллик даромади миндайроқ давлатларнинг даромадидан кўп!
Дунё рейтингида кучли 300 таликка, Япония рейтингида кучли 20 таликка киради. Тасаввур қилаверинг! Энди бу акадаги камтарлик, синиқлик, тарбия юксак даражада. Агар, мен шундай катта компанияда, шундай лавозим, шундай ойлик билан ишлаганимда, "Икки тиличка ғўзапоя сотган фермер"дек кекириб юборардим)) Йўқ, бу ака камтарликда чемпион эканлар. Шундай ватандошларимизни кўрсам, эшитсам жуда фахрланиб кетаманда.

Энди, сарлавхага қайтсак, Водий аҳлидан хафа бўлганимни сабаби шу. Бунча олим, бунча иқтидорли фарзандларни қандай тарбиялаябсизлар? Катта-катта диний олимлар ҳам сизлардан чиққан, илм-фандаги юксак марраларга эришаётган олимлар ҳам сизлардан чиққан. Бугун қаҳрамонимиздек дунёнинг манаман деган компаниясида ишлайдиганлар ҳам сизлардан чиққан. Олим ишлаб чиқаридан аппаратларингиз борми? Ёки бирорта кампир-мампирни светофорdан ўтказиб қўйиб, у кампир "Ҳамманг олим бўл" деб дуо қилганми? Сир синоатини айтинг бизларга ҳам эй, аҳли водий! 😁

Хулосайи калом, хурматли ота-оналар фарзандларингизни қўшимча дарсларидан 100-200 минг сумни аяманг. Келажакда, албатта мевасини беради.
Хурматли ёшлар, ўқишга астойидил бўлинг. Юқоридаги акаларингиз ҳам худди сиздек тунларни бедор илм олишга сарфлашган. Сиз ҳам уддалайсиз!

Ҳавас қилинг ва дуо қилинг. Сизнинг фарзандларингиз ҳам ана шу акаларидек улкан муваффақиятларга эришиб, жамиятимизга нафи тегадиган олимлардан бўлсин!

https://t.me/BahodirIskandarov

Одамлар Орасида

10 Nov, 06:22


Мен тушимда тез-тез Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васалламни кўриб турибман. Бир кўрганимда мени Оиша розияллоҳу анҳонинг ёнларига олиб бориб, “қизимизни ёнингга ол”, дея марҳамат қилдилар”.

Гарвард университетини фахрий диплом билан битирган муслима қиз Офият Сиддиқий.

Мана сизга “Аёллар ҳуқуқлари”, дея жар солаётган Ғарбнинг асл башараси.

Покистоннинг Карачи шаҳрида туғилган Офият Сиддиқий, АҚШнинг энг машҳур университетларидан бири
• Гарвард университетини фахрий диплом билан битирган ягона доктордир.
• У Массачусетс Технология Институтида тиббиётдан таълим олди.
• Унинг турли университетлардан олган 144та фахрий дипломи ҳам бор.
• Неврология соҳасида ишлаб, нейрохирург (мия жарроҳи) сифатида дипломга эга бўлди.
• Табобат соҳасида унга тенг келадиган доктор ҳатто АҚШда ҳам топилмайди…!

Ўқишни битиргандан сўнг ўз юртига қайтиб, ҳижобга кирган доктор инсониятни биологик қуроллар ҳалокатидан қутқарадиган янги дастур устида ишлай бошлади.

Ҳамма бало Офият Сиддиқийнинг турмуш ўртоғи унинг махфий ишларини америкаликларга маълум қилган кундан бошланди. Чунки, агар у ўз ишини муваффақиятли якунласа, миллиардлаб доллар эвазига яратилган АҚШнинг биологик қуроллари бир пулга қиммат матоҳга айланиши таъйин эди. Шунинг учун АҚШ разведкаси унга “мазкур дастурни тўхтатишни ва уни чала ҳолатида бўлса ҳам, катта пул эвазига ўзларига сотишни” таклиф қилди, аммо у “ҳануз тамомламадим”, дея бу таклифни рад этди.

Шундан сўнг 2003 йилда онасини зиёрат қилиш учун Исломободдан Карачига бораётган Офият Сиддиқий аэропортда уч фарзанди билан бирга ғойиб бўлди. Кейинроқ эса, Покистон полициясининг ёрдами билан АҚШ разведкаси томонидан ўғирлаб кетилганлиги маълум бўлди. Аэропортда мажбуран уколдан ҳушини йўқотган Офиятхоним АҚШ ва Афғонистоннинг шармандали юзи бўлган Баграм қамоқхонасида ўзига келди.

Уни эркак маҳбусларнинг орасига ташлашди. Соқчиларнинг узлуксиз азоблашлари ва маҳбусларнинг зўрлашлари сабабли унинг чинқириқлари кечаси билан қулоқларни ларзага соларди.
Қийноқлар туфайли битта буйраги ва ичакларининг бир қисмидан ажралди. Руҳан қийноққа солиш учун бир неча кунлаб даҳшатдан қичқираётган фарзандларининг овозлари эшиттирилди. 7 ёшли фарзандининг қонга беланган расмини кўрсатишди, қизи Марямнинг касалликдан вафот этганлигини айтишди. У беш йилдан ортиқ қамоқхонанинг бир кишилик камерасида ёлғиз сақланди.

Афғонистондаги Толибон томонидан гаровга олиниб, қўйиб юборилган ва кейинроқ мусулмон бўлган машҳур Инглиз журналисти Ивонн Ридлининг билдиришича, Офият Сиддиқийга нисбатан қўлланга қийноқларга ҳатто энг кучли эркаклар ҳам дош бера олмас эди.

Нью-Йоркда биринчи судга чиққанда аҳволи ўта оғир, мустақил оёқда туролмас, ҳатто ўтирганда ҳам бир кишига суяниб туриши керак эди. Жуда озиб кетган, танасида қонаб турган жойлари ҳам бор эди.

Қўлга олинган пайтда берилган номаълум дорининг таъсиридан психологияси бузилган ва йўқолган фарзандларининг ғами билан қаттиқ руҳий тушкунликка тушган ҳамда қийноқлар туфайли оғир жароҳатлар олган Офият Сиддиқий жиддий даволанишга мухтож бўлган бўлсада, АҚШ бунга асло изн бермади.

Мана сизга “Аёллар ҳуқуқлари”, дея тинмай жар солаётган Ғарбнинг асл башараси.

Офият Сиддиқийнинг онаси рамазон ойларининг бирида у билан телефон орқали гаплашиш имконига муяссар бўлди. Офиятхоним суҳбат чоғида онасига шундай деди: “Мен тушимда тез-тез Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васалламни кўриб турибман. Бир кўрганимда мени Оиша розияллоҳу анҳонинг ёнларига олиб бориб, “қизимизни ёнингга ол”, дея марҳамат қилдилар”.

Офият Сиддиқий каби муслима қизларимизга Аллоҳ таъоло нажот берсин. Омин.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

10 Nov, 05:01


❗️ Жаҳон тарихида бирор давлатнинг 80% вайрон бўлган, 100% аҳолиси кўчирилган, 50% болалар ҳалок бўлган уруш бўлмаган.

Бу геноцид.


Ҳалок бўлган ғазоликлар сони 43250 нафардан ошди.

Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 392 кунлик босқин давомида 101 827 фаластинлик жабр кўрган.

Исроилнинг Ғазо секторида 392 кундан бери давом этаётган ҳужумида ҳалок бўлган тинч аҳоли сони 43 259 нафарга етди, улардан камида 17 000 нафари болалардир.

Биргина сўнгги 24 соат ичида Ғазо секторининг турли ҳудудларида Исроил армиясининг зарбалари ва бомбалари оқибатида 55 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. 186 киши жароҳатланган.

↔️ Айни пайтда ҳалок бўлганларнинг ҳақиқий сони Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларидан деярли 5 баравар кўп ва 200 минг кишига этиши мумкин. Бу бутун Ғазо аҳолисининг тахминан 10% ни ташкил қилади. Бу маълумотлар дунёдаги етакчи тиббиёт журнали Ланcет тадқиқотида келтирилган.

Шунингдек, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва йўл четларида қолаётгани қайд этилган. Тез ёрдам ва фуқаро мудофаа гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.

Минтақада гуманитар фалокат юз бермоқда. Ёрдамни етказишнинг қийинлиги туфайли озиқ-овқат, тоза сув ва дори-дармонлар кескин танқислиги кузатилмоқда. Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси доимий бомбардимон, ўқ отиш ва ҳарбий рейдлар остидаги блокадада омон қолишга уринмоқда.

👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

Одамлар Орасида

10 Nov, 04:29


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Замон яқин бўладир. Амал оз бўладир. Ўта бахиллик илқо қилинур ва ҳараж кўпаюр”, дедилар.
“Ҳараж нимадир?” дейишди. “Қатлдир, қатл”, дедилар”.

Учовлари ривоят қилишган.

Шарҳ:
1. Замон яқин бўладир. Вақтнинг баракаси қолмайди. Бирпасда ойлар ва йиллар ўтиб кетаверади. Кўз очиб юмгунча умринг ўтиб қолганини билмайсан.
2. Амал оз бўладир. Ҳамма дунѐга ружу қўйгани туфайли одамлар савобли амални оз қиладиган бўлиб қоладилар.
3. Ўта бахиллик илқо қилинур. Ҳамма ўзимга бўлсинга ўтиб қоладир. Бировга бирор нарса бермасдан ўта бахиллик қилишга ўтадилар.
4. Ҳараж кўпаюр.
“Ҳараж нимадир?” дейишди.
“Қатлдир, қатл”, дедилар”.
Одам ўлдириш турли урушлар, босқинчиликлар ва бошқа сабабларга кўра кўпайиб кетадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рост айтадирлар.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

10 Nov, 03:54


Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди

Урганч туманида 8 гектарлик интенсив боғ маҳаллий ҳокимлик топшириғи билан “қаровсиз ер” сифатида бузиб ташланди. Боғга Туркиядан келтириб ўтқазилган 4 минг туп ўрик ниҳоли қарийб мевага кириб қолган бўлган. Kun.uz’га мурожаат қилган деҳқоннинг айтишича, ҳоким унга ўзи айтган фирмадан ниҳол олишни буюрган.

👉 https://kun.uz/kr/48411463

Kun.uz расмий канали

Одамлар Орасида

09 Nov, 10:14


❤️Аллоҳнинг режаси бизнинг режамиздан яхшироқ....

📝Аллоҳ бир кишига неъмат ато қилса, бунга ҳасад қилма. Ахир Аллоҳ эвазига ундан нимани олиб қўйганини билмайсан! Аллоҳ сендан бир нарсани олиб қўйса, хафа бўлма. Ахир унинг ўрнига нима беришини билмайсан-ку! Шунинг учун доимо Алҳамдулиллаҳ, дейишни канда қилма!

✏️Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Биз неъматларга шу даражада одатланиб қолдикки, агар ҳол-аҳвол сўрашса: "Ҳеч қанақа янгилик йўқ", деб жавоб берамиз.
Наҳотки, ҳар куни, ҳар соат бизга ато этилмиш офият янгиланиб, неъматлар бардавом қолаётганини ҳис қилмаяпмиз...?!
Эй Роббим, соғ танамиздаги ҳужайралар миқдорича Сенга ҳамд бўлсин!
Иллат ёки беморликларимиздан сенга юзланиб шикоят қилмаган кунларимиз миқдорича Сенга ҳамд бўлсин!
Аҳли оиламиз учун маскан-уйимиз учун ҳамда (бундан бошқа) биз санаб адоғига етолмайдиган, берган неъматлари сонича Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Унга доимо ва абадий ҳамд бўлсин!”
💠Қачон яхши ният қилсанг, Аллоҳ ҳам аҳволингни яхшилайди. Қачон бошқаларга яхшиликни раво кўрсанг, ўйламаган томонингдан яхшилик келаверади. Бошқаларни баҳтиёр қилиш учун яшасак, Аллоҳ бошқаларни бахтиёр қилиш орқали бизни ҳам ризқлантиради. Сен олишни эмас, беришни ўйла. Ҳар гал берганингни сўрамасанг ҳам олаверасан.

📝Ҳасан Басрийнинг энг гўзал гаплари: "Шундай одамларни учратдимки, уларнинг айби йўқ эди. Одамларнинг айблари ҳақида гапирдилар ва натижада Аллоҳ уларда ҳам айбларни пайдо қилди.
Яна шундай одамларни ҳам учратдимки, уларнинг айблари бор эди. Одамларнинг айблари ҳақида гапиришдан тийилдилар ва натижада Аллоҳ уларнинг айбларини яширди".
Аллоҳим, айбларимизни яширгин, биз нотавон қулларингга раҳм қилгин, бизни саломатлик йўлларига йўллагин.
Тақдирнинг адолати яъни, вақти – соати етгач, ҳақнинг қарор топиши мени лол қолдиради, таажжубга солади. Биз ўзимизча, дунёда адолат йўқ деган гумонда бўламиз. Аслида, барча нарса ўзининг муносиб вақти учун кечиктирилади холос.
❤️ Фақат Аллоҳга ишонинг!

Ушбу ноодатий роликни кўриб жуда ажабландим. Камина ҳам фитратимга шу каби савол билан мурожаат қилдим. Агар ҳис-туйғуларни буюртма қилиш имкони бўлганида ўзингиз учун айнидамда нимани буюртма қилган бўлар эдингиз. Албатта, жавобларингизни изоҳларда қолдиринг....

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari 💌

Одамлар Орасида

08 Nov, 09:28


АЖИБ ВОҚЕА

Ўн саккиз йил аввал талаба эдик, битирув босқичларимиздан бири эди. Имтихон яқинлашган сари тайёргарлигимиз кучайиб борди. Дарслар эсдан чиқаверди, ўқийвердик, яна эсдан чиқаверди, биз яна ёдлайвердик. Кун келиб,  синов бошланди. Хонада қирқ кишимиз. Ҳамма ўзининг аҳволини ўзи билади. Устоз кириб келиб,  саломдан кейин "Ҳаммангиз тайёрмисиз?" дедилар. Зўрға "Ҳа" дедик. Имтихон саволлари хонтахта устига терилди. Беш дақиқалар сукут билан кутдик. У сакийнатдан ҳар ким бўладиганича бўлиб қолди. Чунки, энг қийин, мураккаб дарслардан бири эди, бундан, кимнидир тер,  кимларнидир қалтироқ босди. Устоз "Ким учга рози? Ўрнидан турсин!" дедилар. Йигирмага яқин талаба шошилиб турди. "Зачёткангизни бериб, чиқиб кетинг" дедилар. Қутулганига хурсанд бўлиб, шошилиб чиқиб кетишди. Яна бирор дақиқадан кейин "Ким тўртга рози бўлса,  бу ёққа келсин" дедилар. Қўрқиб, писиб, ўндан ортиқ бола устоз яқинига борди. "Сиз ҳам зачёткангизни қолдириб, чиқиб кетаверинг" деган гапни эшитиб, елкаларидан тоғ ағдарилди. Қолганлар бир-бирига "Энди ҳақиқийси бошланди. Ишқилиб бешга топширайлик" деди. Мен ҳам хавотир эдим. Баҳо варақаларимиз топшириш сўралди. Йиғиб, олиб бориб бердик. Устоз "Сизлар ҳам чиқаверинг, баҳоингиз беш" дедилар. Ажабо, мен ҳеч қаерда бундай тадбир кўрмагандим. Ҳар ким ўз хохиши билан ўзининг баҳосини қўйганди... Устознинг исмлари Аюбхон домла эди...

Салим АЙЮБИЙ

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

06 Nov, 15:04


Саудия тарихидаги энг катта хэллоуин нишонланди: бу нимадан дарак беради?

Бу йил Саудия Арабистонида мамлакат тарихидаги энг катта ва узоқ давом этган хэллоуин кечалари ташкил қилинди. 2022 йилдан бошлаб Саудияда нишонланиб келинаётган ушбу "шайтоний маросим" бутун дунё мусулмонларининг эътирозларига сабаб бўлди. Танқидчилар бу ҳолат нафақат мусулмонлар қадриятларига ётлигини, балки Ғарб анъаналарида мавжуд бўлган ўлим ва некрофилия культини оммалаштириш эканлигини айтишмоқда.

Батафсил: https://azon.global/2335

©️Azon Global

Одамлар Орасида

04 Nov, 02:24


Агар фақат бахтли бўлишни ният қилсангиз, бунга жуда осон эришасиз. Лекин афсуски, одамлар кўпинча бошқалардан кўра бахтлироқ бўлишни истайдилар. Эсингизда бўлсинки, бунинг асло иложи йўқ. Чунки бизга ҳамиша бошқалар биздан кўра бахтлироқдек кўринади».

Шарл Луи де Монтескё
француз ёзувчиси

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

03 Nov, 17:21


Осмондан пул ёғадиган давлат”ни “SUBYEKTIV” билан бирга изланг

Европадан ўзимиз мустақил, ўртакашларсиз, бепул иш топишимиз мумкин. Ёки Канадага бормоқчи бўлганлар ҳам фойдали маълумотларга муҳтож. Қизиққанлар учун 20 дан ортиқ шундай иш берувчи сайтлар рўйхатини туздик. “SUBYEKTIV”нинг навбатдаги янги сони мана шундай мавзуларни жамлаган. Бор-йўғи 25 дақиқангизни аямасангиз, ташқи миграция ҳақида бошқа жойларда учрайвермайдиган фойдали маълумотларга эга бўласиз.

🎞 ВИДЕОНИ ҲОЗИРОҚ ТОМОША ҚИЛИШ

Одамлар Орасида

03 Nov, 14:48


Ислом динида аёл қадрланади

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимахуллоҳ

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

03 Nov, 13:00


Чинор дарахтидаги кичик мактаб. Бухоро амирлиги, 1890-йил.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

03 Nov, 11:19


БУГУНГИ КУН УЧУН МОТИВАЦИЯЛАР:

Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим.

© Цезарь

️Ҳар доим ўзингиздан кучлилар орасида бўлинг! Қийналасиз, аммо ривожланасиз.

© Уорен Бафет

Билгувчилар амал қилсин, тушунганлар сабоқ берсин.

© Конфутсий

️Секин ҳаракат қилишдан қўрқманг, қотиб қолишдан қўрқинг.

© Брюс Ли

️Имконият музқаймоққа ўхшайди, эриб кетмасидан олдин еб қолиш керак.

© Бодо Шефер


Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

24 Oct, 15:02


Ошқозон ичак касалликлари учун

Ошқозон, ичак, ошқозон ости бези, қизил ўнгач, ўн икки бармоқли ичак, қорин бўшлиғи ҳамда йўғон ичаклардаги шамоллаш ва яллиғланишларни, яраларни, даволайди оғриқларни қолдиради, ичдан қон кетишини тўхтатади. Овқат ҳазмини яхшилаб, жиғилдон қайнаши иа сафрони сўндиради. Ич келишини равон қилади, ички ва ташқи бавосирни даволайди. Шунингдек барча яраларни
[ қўтир, кўз яра, эшак еми, чипқон ва шу каби] ларни битириб [ сафро, савдо, қон ва балғам]нинг бузилишларидан пайдо бўлган тери касалликларининг барчасини даволаб улардаги инфекцияларни қондан чиқариб ташлайди.

Истеъмол қилиш услуби: Бир кунда уч маҳал овқатдан ярим соат олдин 2 капсуладан ичилади

Истеъмол қилиш муддати: ўттиз кундан олти ойгача.

Маҳсулот сертификатланган

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Одамлар Орасида

24 Oct, 13:18


Фарғона марказида кўп йиллик дарахтлар кўчириш йўли билан қуритилди. Масъуллар ёлғон маълумот бермоқда

Фарғона шаҳрининг Сайилгоҳ ва ал-Фарғоний кўчаси туташган ҳудудда беш юлдузли меҳмонхона қурилиши бошланиши арафасида 25 йиллик дарахтлар бошқа жойга кўчирилиши оқибатида қуриб қолган. Кўкариб тургандай кўринаётган қарағайлар ҳам янги жойга мослаша олмай сўлиб бормоқда. Масъулларнинг маълумотлари эса бир-бирига тўғри келмаяпти.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Одамлар Орасида

24 Oct, 13:09


⚡️ Ўзбекистон қонун устуворлиги паст давлатлар қаторида

Қонун устуворлиги бўйича 142 та давлат орасида Ўзбекистон 83-ўринни эгаллаб турибди.

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1956

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor

Одамлар Орасида

24 Oct, 12:21


Иситиш мавсумида табиий газ учун ижтимоий норма ва нархлар қанча бўлади?

1 ноябрдан 1 мартгача (иситиш мавсумида) республиканинг аксарият ҳудудларида табиий газ учун 500 куб метрлик ижтимоий норма амал қилади. Бунда норма доирасидаги ҳар бир куб метр газ 650 сўмдан, нормадан ошиқча ишлатилгани эса 1500 сўм ва ундан юқори тарифларда ҳисоб-китоб қилинади.

👉 https://kun.uz/kr/09805408

Kun.uz расмий канали

Одамлар Орасида

24 Oct, 11:36


ЮРАК ЖАРРОҲИ

Бир куни юрак жарроҳи машинасини созлатиш учун механик устанинг олдига борди. Уста машинанинг маторини очиб, баъзи қисмларини алмаштирди, баъзи жойларини тузатди. Кейин табибнинг ёнига яқин бориб: “Сизга бир савол берсам майлими?” деди. Жарроҳ аввалига ҳайрон бўлди-да, кейин “Марҳамат, сўранг!” деди. Механик уста: “Сиз инсонларнинг юраклари устида жарроҳлик амалиётини ўтказасиз. Мен ҳам машиналарнинг моторлари, яъни “юраклари” устида созлаш, янгилаш, таъмирлаш ишларини олиб бораман. Менинг ишим ҳам худди сизнинг ишингизга ўхшайди. Касбимиз деярли бир-бирига ўхшаш. Аммо нега сиз кўп пул топасиз-у, бизнинг топадиган пулимиз сизникидан анча кам?” деб сўради. Шунда жарроҳ механик устага яқин келди ва қулоғига сокин овозда: “Агар қўлингиздан келса, сиз ҳам машинанинг моторини ўчирмасдан туриб таъмирланг” деди.

"Ховатир роқия журнали" саҳифасидан

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

24 Oct, 09:34


АЁЛЛАРГА ЎЗИГА ХОС ИЛМ ЎРГАТИЛАДИ

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

24 Oct, 06:07


Дунёнинг барча ширинликларини тотдим. Офиятдан ширинроқ нарса кўрмадим. Унинг бор аччиқликларини ҳам татиб кўрдим. Одамларга ҳожатинг тушишдан кўра аччиқроқ нарса топмадим.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

24 Oct, 02:52


Германияда қанча маош беришади?

Манба
👉 https://xabar.uz/huex

Одамлар Орасида

23 Oct, 13:03


ИМОМЛИК ВА ИМОМ: КЕЧА ВА БУГУН

«...Авваллари имом билан масжид қавми орасида шартномалар тузилган. Имом қавмнинг диний хизматини қилади. Қавм имом ва унинг оиласини тураржой, озиқ-овқат ва бошқа эҳтиёжларини таъминлайди. Ҳатто ўтинни ёриб беради ва ҳоказо.
Ҳозир эса, бир кунлик харажатни қоплайдиган маблағ ойлик дейилмоқда ва "Имом еб кетди", деган гаплар кўпайди.
Ўтган даврларда халқимиз ўзи емай уламоларга едирган, ўзи киймай уламоларга кийдирган, ўз ҳаётини хавфга солиб уламоларни ҳимоя қилган.
Бугунги кунга келиб, баъзи одамлар олимларни, имомларни мазаммат қилишга ўтдилар. Уларга нисбатан нолойиқ муомала ва туҳматлар қилишга ўтдилар. Бу ишда улар номусулмонлардан ўрнак олишаётган бўлсалар ажаб эмас».

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

23 Oct, 11:29


Учинчи Қана қирғини: Исроил жиноятларини қандай хаспўшламоқда?

Ливан жанубидаги Қана қишлоғи учинчи бор Исроил армияси томонидан қирғин қилинди. 1996 ва 2006 йилларда бўлгани каби Ғарб матбуоти ушбу қишлоқда ўнлаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини совуққонлик билан қабул қилмоқда. “Бу эса ирқчи Ғарб медиаси учун сионистларнинг ҳаёти қимматлилиги, араблар эса фақат ўлим кўрсаткичлари янги рекордларни ўрнатгандагина ёритилиши керак бўлган ғайриинсоний мавжудотлар сифатида кўрилишини англатади”, - деб ёзади журналист ва ёзувчи Роберт Инлакеш.

Батафсил: https://azon.global/2247

©️Azon Global

Одамлар Орасида

23 Oct, 09:34


АЛЛОҲНИНГ ДУШМАНИ

Кунларнинг бирида Абу Жаҳл бир тўда одамлар олдидан ўтиб қолди. Улар озғингина, бўйлари ҳам пасттаккина бир киши атрофида давра бўлиб олишган эди. Бу нимжон йигит Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бўлиб, у гўзал Каломни гўзал овозда тиловат қилар эди:
«Раҳмоннинг бандалари ер юзида тавозуъ ила юрадиган ва жоҳиллар хитоб қилганида, “салом”, дейдиганлардир» (Фурқон сураси, 63-оят).
Куфр ва ширкнинг бошлиғи Абу Жаҳл дарҳол Абдуллоҳга қарши чиқиб уни тўхтатиб қолиш учун уринди ва дарғазаб бўлди ва жаҳли чиқиб:
– Ҳой қуриб кетгур ибн Масъуд! Ҳой Умму Абднинг ўғли! Токайгача бизларнинг иттифоқчилигимиз ва аҳиллигимизга рахна соласан?! Яхшилаб таъзирингни бериб қўймасам, ҳалибери тийилмайсан шекилли! – деб камон билан уриб бошини ёрди.
Абдуллоҳ эса ўта вазминлик ва оғир-босиқлик ила ҳаммани лол қолдирадиган даражада шижоат билан Абу Жаҳлнинг кўкрагига бир мушт тушириб, юзига тарсаки тортиб юборди. Абу Жаҳл бақириб юборди:
– Ҳой, қўй боқар! Сен энди мендан қутула олмайсан!
– Ҳой Аллоҳнинг душмани! Сен ҳам бу қилган ишинг учун қутула олмай қоласан! – жавоб қайтарди Абдуллоҳ.
Кунлар ўтди. Бу икки хусуматчилар Бадр жангигача учрашмади. Ўша куни Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу Бадр жангида ярадорлар орасини айланиб юрар экан, Абу Жаҳлни топиб олди. Унга анча вақт қараб турди. Сўнг кўкрагига тиззасини қўйиб чўккалади ва:
– Эй Аллоҳнинг душмани! Аллоҳ сени хор қилибди-ку! – деди.
– Бу сенмисан, ҳой қўй боқар? Сен ҳам одам бўлиб қолибсан-да?!
– Мана энди мусулмонларга қилган ёмонликларинг эвазига Аллоҳ сени хор қилибди! Мана, энди дунё азобини тотиб кўр! Ҳолбуки, охират азоби яна ҳам қаттиқроқ ва улкан азоблар бордир! – деб қиличини солди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

23 Oct, 06:29


Уч нарса аёллик латофатини камайтириб юборади: итоатсизлик, асабийлашиш ва овозни кўтариш.

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

23 Oct, 04:27


КАТТА ЎЗГАРИШ
Бир қария денгиз қирғоғини айланиб юрган эди. Шунда кўзи бир болакайнинг тўлқинлар денгиз қирғоғига улоқтириб ташлаган денгиз юлдузларини териб қайтадан денгизга отаётганини кўриб қолди. Эртаси куни ҳам айнан шу жойда болакайнинг денгиз юлдузларини териб денгизга отаётганини кўрди. Бу нарса қариянинг ҳайратини оширди. Қария болакайга яқинлашиб ундан хотиржам овозда сўради:
-Ўғлим! Денгиз ҳар куни юзлаб денгиз юлдузларини қирғоққа улоқтиришини билатуриб битта-иккита юлдузни нега денгизга улоқтираяпсан?
Бола деди:
-Эҳтимол бу ишим катта ўзгариш ясар!
Қариянинг ҳайрати янада зиёда бўлди ва сўради:
-Ўғлим! Денгиз ҳар дақиқада сон-саноқсиз юлдузларни қирғоққа улоқтиради. Битта-ккита юлдузни денгизга улоқтиришинг қанақа ўзгариш ясаши мумкин?!
Болакай қирғоқдан битта денгиз юлдузини қўлига олдида, уни бор кучи билан денгизга, узоқроққа отди ва деди:
-Ҳеч бўлмаганда мана шу юлдуз ҳаётида катта ўзгариш ясар!

Биринчи дарс:
Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу йўлда кетиб бораётган эди. Ҳеч кимга сир эмаски, у киши жуда ҳам ҳайбатли киши эди. Адолат ва қаттиққўлликни ўзида жамлаган эди. У кишидан шайтон ҳам қўрқар эди. Агар Умар розиёллоҳу анҳу бир йўлдан юрса шайтон ундан юришга қўрқар эди. У кишидаги адолат барчага омонлик берар эди. У кишидаги қаттиққўллик барчани сергак торттирар эди. У кишини кўрган болалар қочиб қолишди. Аммо Абдуллоҳ ибн Зубайр қочмади. Умар розиёллоҳу анҳу ундан сўради:
-Сен нега ўртоқларинг каби қочмадинг?
Абдуллоҳ деди:
-Сиздан қўрқадиган жиноят қилмадим. Йўл тор эмаски, сизга бўшатсам!

Баъзи болалар ўзининг фаҳми билан сизни лол қолдириши мумкин. Баъзилари эса ўзининг жавоби билан сизни жим қилиб қўйиши мумкин. Агар шунақа фаҳм кўрсангиз унинг қадрига етинг. Агар ҳақни гапирса унинг олдида тўхтанг. Ҳақни кичкина бола гапирсада, ҳақ сиздан каттадир. Ботилни катта ёшли инсон гапирсада, у паст нарсадир. Ёшларнинг орасидаги фарқ сизни алдаб қўймасин. Бугунги болалар эртанинг катталаридир. Огоҳ бўлингки, улар ҳамма нарсани диққат билан ёзиб боришади. Уларни бостирсангиз улардаги шижоатни сўндирасиз. Уни хорласангиз ўзига бўлган ишончини ва сизга бўлган эҳтиромини йўқотасиз. Шунинг учун болаларни қўрқитиб тарбия қилманг. Уларни эҳтиром асосида тарбия қилинг. Агар уларни қўрқитсангиз фақатгина олдингизда сизга итоат қилишади. Аммо эҳтиром асосида тарбия қилсангиз сизни ортингизда ҳам эҳтиром қилишади!
Болаларга енгил қараманг. Аббосий халифалардан Муътасим ўзининг вазири Ҳоқон бемор бўлганида кўргани борди. Ҳоқоннинг Фатҳ деган ўғли бор эди. Фатҳ кейинчалик улғайиб Аббосийларга вазир бўлган. Ўша пайтда Фатҳнинг ёши еттидан ошмаган эди. Муътасим у билан ҳазиллашмоқчи бўлиб деди:
-Отангнинг ҳовлиси яхшими ёки халифанинг саройими?
Фатҳ деди:
-Албатта отамнинг ҳовлиси яхши. Чунки унда ҳозир халифа бор!
Халифа боланинг жавобидан ҳайрон қолиб уни мукофотламоқчи бўлди ва қўлидаги узугини кўрсатиб деди:
-Бундан ҳам чиройли узукни кўрганмисан?
Халифа Фатҳга узугини бермоқчи эди.
Фатҳ деди:
-Узук тақилган қўл узукдан ҳам чиройлидир!
Фатҳ ибн Ҳоқон тарбиянинг натижасидир.
Тўғри, болалар ҳам катталар каби турли хил бўлишади. Аммо қисқа қилиб айтганда улар тарбиянинг ҳосилидир. Биз нимани эксак шуни ўрамиз. Арпа экан киши ҳеч қачон буғдой олмаган. Кактус эккан киши ҳеч қачон узум олмаган.
Тўғри, ҳосил айниб ҳам туради. Аммо бу нодир ҳолатлардагина бўлади. Экинзорга нима эксангиз одатда ўшани йиғиштириб оласиз!
Иккинчи дарс:
Ҳафсалангизни пир қиладиганларга эътибор берманг.

Бугун мева бериб турган ерларни кимдир “бу ер ҳосил бермайди”, деган!
Бугун давоси топилган касалликлар ҳақида кимдир бир пайтлар “бу касалликнинг давоси йўқ”, деган!

Абдулқодир Полвонов

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

22 Oct, 15:49


Агар ҳали ҳам мусибатлардан ғамгин бўлаётган бўлсанг, демак яшашнинг асл моҳиятини англаб етмабсан.

 Шамсиддин Табризий

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

22 Oct, 12:03


35 йил фақат байрам қилдикми? (Ёхуд тил ҳақида фойдасиз мулоҳазалар)

Ҳужжатлар ўзбек тилида олиб борилсин дейилди-ю, идоралардаги қоғозлар ғализ иборалар билан тўлиб-тошди, суд қарорларини ўқисангиз, бир-бир ярим бетлик узундан-узун, чувалган жумлалардан ҳеч нимани тушуниб бўлмайди.

Манба
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1954

Одамлар Орасида

22 Oct, 10:35


🌴🌴🌴🌴🌴🌴 

🌴 ХURMO SIRÓPI  🌴

🌱🌱 FOYDALI XUSUSIYATLARI🌱🌱

✓ ENERGIYA VA KALSIY MANBAYI

✓ ORGANIZMNI KISLAROD BILAN TAMINLAYDI

✓ MIYYA FAOLLIGINI YAXSHILAYDI

✓ XURMO SIROPI  A,  B1,  B2,  B6,  B9,  E,  K,  KALIY,  NMAGNIY,  TEMIR,   KABI  OZUQA MODDALARGA  BOY

✓ IMMUNITETNI MUSTAHKAMLAYDI

✓ ONKALOGIK KASALLIKLARNI OLDINI OLADI

✓ ВYURAK QON TOMIR KASALLIKLARINI OLDINI OLADI

✓    QON BOSIMNI MEYORLASHTIRADI

✓  JIGAR VA BUYRAKNI TOZALAYDI VA DAVOLAYDI

✓   OVQAT HAZM QILISH TIZIMINI YAXSHILAYDI

✓    ICH QOTISHINI OLDINI OLADI

✓    ERKAKLARDA TESTОSTERON MIQDORINI OSHIRADI

✓   AYOLLAR UCHUN KAMQONLIKDA    KALSIY TANQISLIGINI   BARTARAF  QILADI.

🌴🌴   TARKIBI   🌴🌴

1.     ХURMO
2.     ХURMO   GULI CHANGI
3.    ASALARI  GULI CHANGI
4.     JENSHEN
5.     ZAFARON

.....XURMO TA'RIFI  Xurmo insoniyat  tarafidan  ma'lum  va mashxurdir .Alloh  taolo  Quroni karimda  xurmo  xaqida yetarlicha  yuqori  ta'riflar  bilan ma'lumotlar  bergan. Xurmo juda  kóp mimeral,  immunomodulyatór, antioksidantlar  va  vitaminlarga boyaslmeva  hisoblanadi .Uning tarkibida  inson  organizmi uchun  kerakli  23 xil  turdan  ortiq  bitaminlar mavjud. Xurmodagivitaminlar  boshqa mevalarda  bunday  jamlikda uchramaydi.
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
Biz  sizlarga,  xurmo  zafaron,  asalari   guli changi,  jenshen,  xurmo gul  changidan   vafoydali mahsulotlardan   tayyorlangan 💯% tabiiy  mahsulotni  taqdim etamiz.  Tabiiy xurmo  siropi inson  soğliği  uchun  kalsiy manbai, xurmo  siropini  ixlos bilan  iste'  mol  qiling  va  bunga ózingiz  guvoh  bóling  Ixlos barcha  darddan  xalos. 

🌴  QÓLLANILISHI  🌴

ERTALAB  VA  KECHDA OVQATLANISHDAN 1 - SOAT AVVAL  1 OSH  QOSHIQ  SIRÓPNI SUT  YOKI  QAYNATILGAN  SUV BILAN  QÓSHIB  ISTE' MOL QILISH  TAVSIYA QILINADI.MUZQAYMOQ  VA SHIRINLIKLAR  TARKIBIGA QÓSHIB  BIRGA  ISTEMOL  QILISH MUMKIN.

📌 Saqlash tartibi sovutgichda yoki salqin joyda saqlansin.Xar safar iste'mol qilinganda toza va quruq qoshiqdan foydalaning.

📌 ESLATMA: QANDLI DIABET KASALLIGI BOR INSONLAR HOMILADOR AYOLLAR SHIFOKORINGIZ BILAN MASLAHATLASHGAN HOLDA ISTE'MOL QILING!
 
Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Одамлар Орасида

22 Oct, 08:41


ЯХШИЛИК

Бир киши дўконга кириб, бананнинг нархини сўради:
— Банан қанча туради? - Ўн икки динор.
— Олма-чи? - Ўн динор.
Шу пайт дўконга шу маҳаллада яшайдиган бир кампир кирди ва банан ва олманинг нархини сўради.
Сотувчи унга банан уч динорлигини, олма эса икки динорлигини айтди.

Кампир "Алҳамдулиллаҳ, болаларим маза қиладиган бўлишди", деди.
  Олдин кирган киши сотувчининг бу ишидан ғазабланиб, кўзлари қизарди.
Сотувчи унга қизишмай туришини ишора билан англатди.
Кампир оладиганини олиб дўкондан чиққач, у кишига деди:

"Аллоҳга қасамки, мен сизни алдамадим, сизга хиёнат қилмадим.
Бу кампирнинг тўртта етими бор. Ҳеч кимдан ёрдам олишни хоҳламайди, ғурури баланд. Неча бор ёрдам бермоқчи бўлдим, кўнмади. Кейин унга қандай ёрдам қилишимни ўйлаб, шу йўлни топдим. Яъни унга нархни арзон айтаман. У ҳеч кимга муҳтож эмасман, деб ўйлайди. Мен ҳам яхшилик килишни хоҳлайман. Аллоҳнинг изни – менга ўргатган йўли билан ушбу тижоратни йўлга қўйдим.
Бу кампир хафтада бир келади.
У келган куни жуда кўп фойда кўраман. Унинг дардига малҳам бўлишни хоҳлайман."

  Халиги киши айтади: "Мен дўкондорнинг бу қилмишидан хурсанд бўлиб, унинг пешонасидан ўпдим".
Инсонларнинг ҳожатини чиқаришда шундай бир лаззат борки, уни фақат тажриба қилган – бошидан кечирганлар билади.

Зеро, заррача қилинган яхшиликка ҳам мукофот ваъда қилинган!
Шуни доим ёдингда тут азиз биродар!

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз, III" китобидан.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

22 Oct, 07:24


ОСОН САВОБ ИШЛАР!

1. Масжидга битта курси қўйиб қўйинг. Унда намоз ўқиган инсоннинг ажрини оласиз!

2. Хонангизнинг деразасига қушлар учун бир идишга сув, бошқасига дон - дун солиб қўйинг!

3. Қишнинг аввалида, ўзингизнинг эҳтиёжингиз тушмайдиган иссиқ кийимларни олиб, совуқда ишлайдиган, муҳтож ишчиларга беринг!

4. Хонангизга қутича қўйинг. Ҳар гуноҳ қилганингизда унга маълум миқдор жарима пули солинг. Ҳар ойнинг охирида уни очиб, садақа қилинг!

5. Иссиқ кунларда ўзингиз билан муздек сув оволинг! Қуёш остида ишлаётганларга бериб ўтинг!

6. Масжидга мусъҳаф қўйинг! Уни ўқиганнинг савобидан баҳраманд бўлинг!

7. Ичган сувингиздан ошиб қолса, ерга тўкмасдан, бирор ўсимлик остига тўкинг!

8. Табассум қилинг, салом беринг, чиройли гапиринг... булар - садақа.

9. Ухлашдан олдин, сизни ғийбат, чақимчилиқ, зулм билан ёмонлик қилганни кечиринг.

10. Жанозага эргашинг!

11. Масжиднинг тозалиги, хушбўй бўлишига оз бўлса - да ҳиссангизни қўшинг!

12. Юрган йўлингизда зикр билан машғул бўлинг!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Одамлар Орасида

22 Oct, 06:23


⚠️Кеча оқшом Исроил ҳаво кучлари Ғазо шимолидаги Байт Лаҳиа ҳудудидаги тинч аҳоли турар жойларига зарба берди.

Натижада 100 га яқин шаҳидлар борлиги айтилмоқда. Жабрланганларнинг асосий қисми эса, ҳар доимгидек яҳудийлар ўлдиришни яхши кўрадиган ёш болалар.

‼️Ҳозирда Ғазо шимолида интернет бутунлай узилган, Исроил армияси ҳудуддаги шифохоналар, мактаблар ва уйларни вайрон қилмоқда. Уйларидан чиқишни истамаган одамлар мажбуран кўчирилмоқда.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida