NUR kitoblar do'koni 🍃 @nurbooks_uz Channel on Telegram

NUR kitoblar do'koni 🍃

@nurbooks_uz


• Diniy-ma'rifiy kitoblar
• Til kurslari uchun darsliklar
• Abituriyentlar uchun qo'llanmalar

🚗 O‘zbekiston bo‘ylab yetkazib berish xizmati mavjud!

📍 Farg'ona shahri, Sayilgoh ko‘chasi 52

📩 @Nurbooks_savdo | +998903022112

NUR kitoblar do'koni 🍃 (Uzbek)

NUR kitoblar do'koni 🍃 kanalimiz siz uchun diniy-ma'rifiy kitoblar, til kurslari uchun darsliklar va abituriyentlar uchun qo'llanmalar bilan boy bermoqda. Bizning xizmatlarimizdan foydalanish uchun O'zbekiston bo'ylab yetkazib berish xizmatidan foydalanishingiz mumkin! Bizni Farg'ona shahri, Sayilgoh ko'chasi 52 manzilida topishingiz mumkin. Agar savollaringiz bo'lsa, @Nurbooks_savdo profili orqali yoki +998903022112 raqamiga qo'ng'iroq qilishingiz mumkin. Nur kitoblar do'konida sizning ilmingizga noyob kitoblar topishingiz uchun kutib qolamiz! 📚🌿

NUR kitoblar do'koni 🍃

12 Nov, 16:11


Bir daqiqa vaqtni behuda o’tkazganim – halok bo’lganim.

🤩Abu Rayhon Beruniy

@nurbooks_uz

NUR kitoblar do'koni 🍃

11 Nov, 16:29


Bugun qodir bo‘lganlaringni bugun bajar, chunki erta kelmasligi bor, kelsa qodir bo‘lmasliging bor...🪶

@nurbooks_uz

NUR kitoblar do'koni 🍃

11 Nov, 09:28


📌Sizlardan tavsiya

qaysi kitobni tavsiya qilamiz 📚⬇️

NUR kitoblar do'koni 🍃

09 Nov, 17:27


📚Uillyam Steyron aytganlar:

Kitobni tugatganingizda, siz nafaqat bir hikoyani, balki yangi bir dunyoni tark etasiz…

Sizlarda ham shunday-mi?👋

@nurbooks_uz

NUR kitoblar do'koni 🍃

08 Nov, 16:02


📚 Bugun kitob o’qi, ertaga uning yog’dusida yashaysan..

@nurbooks_uz

NUR kitoblar do'koni 🍃

06 Nov, 17:23


📚Alixontoʼra Sog'uniy:

Agar o'zbeklar kitob o'qishga oshga yig'ilgandek yig'ila olganda edi, dunyoda bundan qudratli millat bo'lmas edi..

@nurbooks_uz

NUR kitoblar do'koni 🍃

05 Nov, 16:20


📕Stefan Vitvinskiy aytganlar:

Kitob - yolg'izlarning do'sti,
kutubxona - uysizlarning boshpanasi
.


@nurbooks_uz

NUR kitoblar do'koni 🍃

25 Oct, 13:31


Илм талаб қилишдаги риёкорликнинг аломатлари борки, улардан эҳтиёт бўлинг:

1. Илм талабидаги муваффақиятлар учун мақтов ва мадҳ айтишларини ёқтириш.
2. Одамларга кўриниш беришни севиш.
3. Ўзи камолотга эришганини ўйлаб одамларга кибр қилиш.
4. Насиҳат ва маслаҳат беришларини ёмон кўриш.

"Салаф илмининг фазилати" китобидaн

@MubashshirAhmad

NUR kitoblar do'koni 🍃

25 Oct, 02:21


#Juma 25.10.24

🍃 Assalamu alaykum va rahmatullohi va mag'firotuhu va jannatuh.

@nurbooks_uz

NUR kitoblar do'koni 🍃

22 Oct, 16:08


Kimki go’zallikni ko’rish qobiliyatini saqlab qolsa, u qarimaydi..

©️F. Kafka

@nurbooks_uz

NUR kitoblar do'koni 🍃

18 Oct, 04:01


#hikmat

Bir kuni Rumiydan so'rashdi:
— Islomda qaysi musiqa tovushlari harom hisoblanadi?

U javob berdi:
— Boylarning qozonlarida o'ynayotgan qoshiqlarning ovozi, kambag'al va ochlar tomonidan eshitishi.

@nurbooks_uz

NUR kitoblar do'koni 🍃

18 Oct, 01:58


#Juma muborak | 18.10.24

@nurbooks_uz 🍃

NUR kitoblar do'koni 🍃

15 Oct, 09:25


Kuzning yomg’irli kunlari

Anas roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: " Bir kuni Rosululloh sollallohu alayhi va sallam bilan turgan edim, yomg'ir yog'ib ketdi. Rosululloh sollallohu alayhi va sallam o'zlariga yomg'ir tegishi uchun kiyimlarini shimardilar. Biz: " Ey Allohning Rosuli, nega unday qildingiz?" dedik. U zot: " Uning Robbiga ahdi yangi-da", dedilar".

Imom Muslim va Abu Dovud rivoyati.


Izoh: " Robbiga ahdi yangi" degani hozirgina Robbining huzuridan kelyapti deganidir.

Yomg’irda sevib, shalabbo bo’lganlar shu yerdamisizlar😃

@nurbooks_uz

NUR kitoblar do'koni 🍃

11 Oct, 02:24


Mufarridlar o'zib ketti...

Zikr bandadagi quvvat va g'ayratning sababidir. Doimiy zikr qilgan inson Jannatga kulgan holda kiradi. Jannat hovlilari zikr bilan bino qilinadi. Zokir zikrdan to'xtasa farishtalar ham jannatdagi hovlini bino qilishni toxtatishadi. Farishtalar zokir uchun istig'for aytishadi.

"Savobga erishishlikda mufarrid bandalar o'zib ketdi.
Mufarridlar kimlar ya Rosululloh?
Allohni ko'p zikr qilgan erkaklar va ko'p zikr qilgan ayollar."

Tiling doim Allohning zikri bilan nam bo'lsin.

Ya Rosululloh alayhissalam zikr majlisining g'animasi, mukofoti nima ?
Zikr majlisining mukofoti – Jannat.

@nurbooks_uz

NUR kitoblar do'koni 🍃

04 Oct, 02:54


#jumamuborak

🌿Ubay ibn Ka'b xabar bergan edi, u payg'ambarimiz sollallohu alayhi va sallamga ko'p #salavot aytar edi. Rasullulloh sollallohu alayhi va sallam: "Agar shunday qilsangiz, g'am-tashvishdan qutulasiz va gunohlaringiz mag'firat qilinadi", dedilar.
(Termiziy rivoyati).

ٱللَّـﮬـُمَّ صـَلِِّےوَسَلِّـمْ؏َـلَے نبينامُحَمـَّدْ

Juma kuni aytilgan salavotning fazilati yana ham buyukroq.

@nurbooks_uz

NUR kitoblar do'koni 🍃

01 Oct, 01:18


Исроилни ким енгади?!

Бугун Исроил ўз ҳудудидан 1800 километр масофа наридаги Яман ўлкасини ҳам ҳарбий учоқлари билан хароб қила бошлади. Бу унинг минтақавий ҳарбий кучга айланганини англатади.

Исроилни бу урушда АҚШ ва Ғарб қўллаб-қувватлаб тургани очиқ ойдиндир. Яқин Шарқдаги бир нечта араб давлатларида АҚШнинг ҳарбий базалари, Форс кўрфази ва Қизил денгизда АҚШ ҳарбий флоти мустаҳкам ўрнашган. Бу ҳарбий имкониятлар Исроилга қаратилган ҳар қандай таҳдидни тўхтатиш, аммо Исроилдан келаётган ҳар қандай таҳдидни қўллаб-қувватлаш салоҳиятига эга.

Хўш, вазият шу ҳолатда экан, Исроилнинг таҳдидларини ким тўхтата олади?! Бу саволга жавоб излаш учун бир қанча омилларни инобатга олиш керак.

Биринчидан, ушбу эҳтимолий давлатнинг ҳарбий қудрати, бу ерда инсон омили ҳам инобатга олиниши, Исроилга солиштирадиган даражада бўлиши керак. Бугун Яқин Шарқ минтақасининг энг бой давлатларининг аксарининг туб аҳолиси Исроилнинг аҳолисидан кам ҳисобланади. Ҳар қандай уруш ҳолатида сафарбар этилган аскарлар нисбатига кўра, аксар араб давлатлари Исроилга қарши турадиган қўшинни тўплай олмайди. Фақатгина, минтақадаги Туркия, Миср, Саудия, Эрон каби давлатлар бундай қудратга эга. Қолган бошқа давлатлар, масалан, Кувайт, Баҳрайн, Уммон, БАА, Иордания каби давлатлар бу рўйхатда ўрин ололмайди.

Иккинчидан, ушбу эҳтимолий давлатнинг миллий мафкураси Исроилнинг сионистик мафкурасига зид бўлиши керак бўлади. Зеро фақатгина кучли мафкурагина инсонларни ўз мақсадлари йўлида собит ушлаб тура олади. Шунинг учун, бирорта либерал-демократик давлатдан Исроилга қарши мардонавор курашишни кутиб бўлмайди. Чунки либерал-демократлар наздида ҳар доим ўз юрти учун курашаётган мазлум фаластинликлар террорист, исроилликлар антитеррор куч сифатида гавдаланаверади. Шундай экан, минтақадаги дунёвий, либерал-демократик давлатларни Исроилга қарши курашадиган кучлар сафидан ўчириб турса ҳам бўлади.

Учинчидан, ушбу эҳтимолий давлатнинг халқи якдил ва миллий мафкурага содиқ бўлиши, ўртасида тафриқа бўлмаслиги керак. Зеро ҳар қандай тафриқа ҳақнинг ботилга қарши курашида зиёнга ишлайди. Шунингдек, тафриқага мубтало бўлган халқнинг ичидан душманга хизмат қиладиган хоинлар доим чиқаверади. Шунинг учун ҳам, Исроилга қарши кураша оладиган давлатлар сафидан, масалан, Эрон, Ироқ ёки Сурия ўрин ололмайди.

Тўртинчидан, Исроилга қарши эҳтимолий курашувчи давлатнинг аҳолиси билан унинг раҳбарияти ўртасида якдиллик бўлиши керак. Раҳбар, сафарбарлик эълон қилганда, халқ лаббай деб жавоб қиладиган, халқ мазлумларни деб қўзғолганда, раҳбар лаббай деб жавоб берадиган ҳолатда бўлиши керак. Бундай шароитни Миср, Саудия, Иордания, Туркия, Сурия каби давлатлардан топиш қийин.

Бешинчидан, Исроилнинг хунрезликлари оддий тарихий жараёнлар эмас, балки катта аломатларга далолат қиладиган воқеалардандир. Қиёматнинг каттаю кичик аломатлари бир деганда содир бўлмайди, балки йиллар давомида шаклланиб келади. Мадомики, Бани Исроилнинг ер юзида яна бузғунчилик қилиши ва унинг алалоқибат жазосини олиши илоҳий ваҳийлар билан тасдиқланган экан, демак унга қарши курашадиган куч ҳам илоҳий иродага мос бўлиши керак. Бу эса аҳли суннат ва жамоа ақидасини мустаҳкам ушлаш билан бўлади.
Шунда, савол туғилади: Яқин Шарқда ёки унинг атрофида, аҳолиси жиҳатидан майда араб давлатларидан кучли, миллий мафкураси аҳли суннат ва жамоа ақидаси устига қурилган, халқи ва ҳукумати шу мафкура ва ақидани мустаҳкам ушлаган, халқи ва ҳукумати ўртасида ўзаро ишонч мустаҳкам ўрин олган давлат борми?!

Маҳдий Хуросондан чиқади…(ми?)

© Тарих ва сиёсат

@MubashshirAhmad

NUR kitoblar do'koni 🍃

01 Oct, 01:13


Бизлар ширин тушлар кўриб ухлаб ётганимизда, яҳудийлар Қуддусдаги Буроқ деворининг ғарбий қисмида ўз ғозийларининг ғалабасини сўраб ибодат ва муножотлар қилмоқда.

Бизнинг (мусулмон давлатларнинг) қўшинлари казармасида хуррак отаётган бир пайтда исроил ғозийлари Ливанга бостириб кирди, Ғазони қийратмоқда, Ироқ, Сурия ва Яманни бомбаламоқда.

Айни дамда уммат ухламоқда, душман жиҳод қилмоқда.

@MubashshirAhmad