Toyyiba | Расмий канал @toyyibaf Channel on Telegram

Toyyiba | Расмий канал

@toyyibaf


Фарғона ш. (Шакарқишлоқ) "Тоййиба" Жоме масжидининг расмий канали. Имом-хатиб Азизхон домла Бахромовнинг Жумъа маърузалари тўлиғича, Олимхон қори Жалоловнинг Қуръони каримдан қироатлари.
Админ: тел +998-97-335-31-02 (sms)

Toyyiba | Расмий канал (Uzbek)

Тоййиба канали Фарғона шаҳридаги Шакарқишлоқ маҳалласида жойлашган Тоййиба жоме масжидининг расмий канали. Бу каналда имом-хатиб Азизхон домла Бахромовнинг Жумъа маърузалари тўлиғича, Олимхон қори Жалоловнинг Қуръони каримдан қироатлари ва диний масалалар бўйича маълумотлар ёзиб борилади. Жоме кунлари масжидда ўтказилган дарслар ва хизматлар каналда энгичланган ёзиб борилади. Тоййиба каналининг администраторига уланган мурожаатлар учун телефон +998-97-335-31-02 (sms) орқали богланиш мумкин.

Toyyiba | Расмий канал

12 Feb, 23:06


سُبۡحَٰنَ رَبِّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ رَبِّ ٱلۡعَرۡشِ عَمَّا يَصِفُونَ
82. Осмонлар ва Ернинг Парвардигори, Арш Эгаси (бўлган Аллоҳ) улар сифатлаётган айблардан покдир!


فَذَرۡهُمۡ يَخُوضُواْ وَيَلۡعَبُواْ حَتَّىٰ يُلَٰقُواْ يَوۡمَهُمُ ٱلَّذِي يُوعَدُونَ
83. Бас, сиз уларни тарк қилинг! Улар то ўзларига ваъда қилинган Кунга рўбарў бўлгунларича (ноҳақ йўлларига) шўнғишиб, (ўз дунёларида) ўйнаб-кулиб юраверсинлар!


وَهُوَ ٱلَّذِي فِي ٱلسَّمَآءِ إِلَٰهٞ وَفِي ٱلۡأَرۡضِ إِلَٰهٞۚ وَهُوَ ٱلۡحَكِيمُ ٱلۡعَلِيمُ
84. У (Аллоҳ) осмонда ҳам илоҳ, Ерда ҳам илоҳ бўлган Зотдир. У ҳикмат Эгаси ва билгувчидир.


وَتَبَارَكَ ٱلَّذِي لَهُۥ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَا وَعِندَهُۥ عِلۡمُ ٱلسَّاعَةِ وَإِلَيۡهِ تُرۡجَعُونَ
85. Осмонлар ва Ер ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсалар подшоҳлиги Ўзиники бўлган Зот баракотли — буюкдир. (Қиёмат) соати ҳақидаги билим ҳам ёлғиз Унинг ҳузуридадир. Ёлғиз Унгагина қайтарилурсизлар.
(Зухруф сураси 82 ~ 85 оятлари).б

Toyyiba | Расмий канал

12 Feb, 15:13


🗓 13.02.25 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

11 Feb, 15:13


🗓 12.02.25 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

11 Feb, 09:00


CАВОЛ: Мен 15-20 йилдан бери намозимда зам сурадан аввал "бисмиллаҳ"ни айтар эдим. Айтилмаслигини яқинда билдим. Дугоналарим намозларим бузилганини, қайтадан ўқишим кераклигини айтишмоқда. Ҳақиқатан шундайми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зам сурадан аввал "бисмиллаҳ"ни айтиш билан намоз бузилмайди.
Тўғри, кўпчилик уламоларнинг фатволарига кўра Фотиҳа билан зам сура ўртасида “бисмиллаҳ” айтилмайди. Лекин барча уламолар зам сурадан аввал “бисмиллаҳ” айтиб қўйса, намоз бузилмаслиги ва макруҳ ҳам бўлмаслигида якдил фикрдалар.
Демак, бундай ҳолатда намозни қайта ўқиш шарт бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Toyyiba | Расмий канал

11 Feb, 04:08


عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ غَنَّامٍ الْبَيَاضِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَالَ حِينَ يُصْبِحُ: اللَّهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ فَمِنْكَ وَحْدَكَ لَا شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ، فَقَدْ أَدَّى شُكْرَ يَوْمِهِ، وَمَنْ قَالَ مِثْلَ ذَلِكَ حِينَ يُمْسِي فَقَدْ أَدَّى شُكْرَ لَيْلَتِهِ

Абдуллоҳ ибн Ғанном ал-Баёзий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким субҳ кирганда «Аллоҳумма! маа асбаҳа бии мин неъматин фа минка ваҳдака лаа шарийка лака. Фалакал ҳамду ва лакаш шукр» деса, батаҳқиқ, ўша куннинг шукрини адо қилибди. Ким худди ўшани кеч кирганда айтса, батаҳқиқ, ўша кечанинг шукрини адо қилибди», дедилар».

Абу Довуд ривоятлари.

Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Мен билан бирга тонгга кирган ҳар бир неъмат Сенинг ёлғиз Ўзингдандир. Сенинг шеригинг йўқ. Бас, ҳамд ҳам, шукр ҳам Сенгадир».

Кеч кирганида:

اللهُمَّ مَا أَمْسَى بِي مِنْ نِعْمَةٍ فَمِنْكَ وَحْدَكَ، لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

Ўқилиши: «Аллоҳумма маа амсаа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, лакал ҳамду ва лакаш шукр».

Маъноси: «Аллоҳим, мен билан кеч киргизган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин».

«Ҳадис ва Ҳаёт»

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Toyyiba | Расмий канал

11 Feb, 04:03


CАВОЛ: Намоздаги дуода “Аллоҳуммағфирли ва ливалидайя ва лиустозия...” деб дуо қиламиз. Шундай ёдлаб олганмиз. Қуръондаги дуода устозия сўзи йўқ экан. Бу билан намоз бузилмайдими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар саволда келган шаклда дуо қилишни жоиз деганлар. Намозни бузадиган нарса одамлардан сўраладиган нарсани сўраб дуо қилишдир. Мағфират фақат Аллоҳ таолога хос бўлгани учун уни барча мўмин-мусулмонлар, жумладан мўмин устозларга сўраб дуо қилиш мумкин. Гарчи устоз сўзи Қуръони каримда келмаган бўлса ҳам, намозни бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

Toyyiba | Расмий канал

10 Feb, 15:13


🗓 11.02.25 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

10 Feb, 11:22


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنِ اقْتَنَى كَلْبًا لَيْسَ بِكَلْبِ صَيْدٍ وَلَا مَاشِيَةٍ وَلَا أَرْضٍ فَإِنَّهُ يَنْقُصُ مِنْ أَجْرِهِ قِيرَاطَانِ كُلَّ يَوْمٍ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ والْبُخَارِيُّ. وَلَفْظُهُ: مَنْ أَمْسَكَ كَلْبًا فَإِنَّهُ يَنْقُصُ كُلَّ يَوْمٍ مِنْ عَمَلِهِ قِيرَاطٌ إِلَّا كَلْبَ غَنَمٍ أَوْ حَرْثٍ أَوْ صَيْدٍ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ов ити, чорва ити ва зироат ити бўлмаган итни сақласа, албатта, унинг ажридан ҳар куни икки қийрот ноқис бўлади», дедилар».

Муслим ва Бухорий ривоят қилганлар.

Бухорийнинг лафзида:
«Ким ит сақласа, албатта, унинг амалидан ҳар куни бир қийрот ноқис бўлади. Чорва ёки зироат ёки ов ити мустасно», дейилган.

Шарҳ: Исломда ит боқишга учта сабаб туфайли рухсат берилган:
1. Ов учун ит боқса бўлади.
2. Экинзорларни қўриш учун ит боқса бўлади.
3. Қўй ва бошқа ҳайвонларни қўриш учун ит боқса бўлади.

Умумий қилиб айтганда, қўриқчи итларни боқса бўлади.
Ҳозирги пайтларда баъзи изқуварлик ёки нарсаларни ҳидлаб, билиш учун ишлатилаётган итлар ҳам қўриқчилик учун ушлаб туриладиган итлар қаторига киради.

Бошқа мақсадлар учун ит ушлаб туриш шариатга хилоф саналади. Чунки ит нажас нарса. Ялаган, ҳидлаган нарсаларини ҳам нажасга айлантиради. У нажас нарсаларни егани учун оғзида ўта заҳарли микроблар кўп бўлади. Бунинг устига, ит вақти-бемаҳал ҳуриб, кишиларни безовта қилади, уларга озор беради. Бўшалиб кетган итлар эса кишиларни қопиб олиши, турли жароҳатларга, касалликларга ва ҳатто қутуриб қолишга сабаб бўлиши мумкин. Шу маънода турли жамиятда тез-тез итларни қириб ташлаш ишлари олиб бориб турилиши ҳам бунинг исботидир.

«Ҳадис ва Ҳаёт»

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Toyyiba | Расмий канал

10 Feb, 10:15


Савол: Аллоҳ таоло бошлаган ишларингизни хайрли қилсин. Саволим шуки, саломга алик олмаслик гуноҳ деб эшитдим. Шу тўғрими?

Жавоб: Салом бериш суннатдир. Саломга алик олиш вожибдир. Икки мўмин бир-бирига дуч келганида, хоҳ таниш, хоҳ нотаниш бўлсин, салом беришлари савобли ишлардан ҳисобланади.
Саломни «Ассаламу алайкум» ёки «Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу» деб тўлиқ айтиш лозим.
Жавобда «Ва алайкум ассалам» ёки «Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ» дейилади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Қачон сизларга бирор саломлашиш (ибораси) билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олингиз ёки ўша (ибора)ни қайтарингиз. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани ҳисобга олувчи зотдир» (Нисо сураси, 86-оят).
Абу Умома Суҳайл ибн Ҳанифдан, у отасидан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким “Ассаламу алайкум” деса, унга ўнта яхшилик бор, ким “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ” деса, унга йигирмата яхшилик бор, ким “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ” деса, унга ўттиз яхшилик бор», дедилар (Имом Табароний “Мўъжамул кабир”да ривоят қилган).

Абдуллоҳ ибн Ҳорис розийаллоҳу анҳу: “Агар бир киши бир қавмга салом берса, унга бир даража фазл бўлади. Агар қавм унга алик олмаса, фаришталар унга алик олишади ва у қавмни лаънатлашади”, – деган.
Агар бир киши бошқа кишига бировдан салом айтиб юборса, ўртадаги одам саломни етказса, дарҳол жавоб бериш вожиб. Агар мактубда салом битилса, у ҳолда ҳам жавоб лозим бўлади. Баланд овозда салом берилади ва жавоб ҳам салом берувчига эшиттирилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Саломни ораларингизда ёйинглар”, деганлар. Зеро, салом бериш билан бир-биримизга соғлик ва тинчлик неъматларини тилаймиз. Валлоҳу аълам!

“Фатволар тўплами”дан.

Toyyiba | Расмий канал

09 Feb, 17:23


Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таоло томонидан инсонларга ато этилган умр неъмати жуда қадрли ва қимматлидир.
Унинг ҳар бир дақиқаси қадрига етиш ва беҳуда зое бўлишининг олдини олиш ҳар бир онгли инсоннинг бурчидир. Ой ва кунлар ичида шундайлари борки, унда қилинган тоат-ибодат ва солиҳ амалларнинг савоби бошқа кундагига қараганда ортиқроқ бўлади. Ана шундай фазилатли ойлардан бири Шаъбон бўлиб, унинг бошқа ойлар ичида ўзига хос ўрни бор. Бу ойда кечган энг муҳим тарихий ҳодисалардан бири «Таҳвили қибла», яъни Қибланинг ўзгартирилиши воқеасидир. Ҳижратнинг биринчи йили, Шаъбон ойининг 15-кунларида қибла Байтул-Мақдисдан Масжидул-Ҳаромга ўзгартирилган. Бу тўғрида Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
قَدْ نَرَى تَقَلُّبَ وَجْهِكَ فِي السَّمَاءِ فَلَنُوَلِّيَنَّكَ قِبْلَةً تَرْضَاهَا فَوَلِّ وَجْهَكَ شَطْرَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَحَيْثُ مَا كُنْتُمْ فَوَلُّوا وُجُوهَكُمْ شَطْرَهُ ...(سورة البقرة/144
яъни: «Гоҳо юзингизни (ваҳий кутиб) осмон бўйлаб ўгириб туришингизни кўряпмиз. (Хотиржам бўлинг) Сизни ўзингиз рози бўладиган қиблага (Каъбага) юзингизни ўгиртирамиз. Юзингизни Масжиди Ҳаром (Каъба) томонга буринг! (Эй мўминлар, сизлар ҳам) қаерда бўлсангиз, юзларингизни ўша тарафга бурингиз!..» (Бақара, 144).

Toyyiba | Расмий канал

09 Feb, 15:13


🗓 10.02.25 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

08 Feb, 15:13


🗓 09.02.25 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

07 Feb, 07:15


Жумъа маърузасидан фотолавҳа

Toyyiba | Расмий канал

07 Feb, 02:33


Абу Лубоба ибн Aбдулмунзир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:‎

‎«Жума куни кунларнинг саййиди, Aллоҳ таолонинг наздида буюгидир.», дедилар.

Имом Aҳмад ривоят қилган .‌

Toyyiba | Расмий канал

07 Feb, 02:33


Аллоҳ таолонинг зикри шундай ҳаловатли ва шундай осонки, инсон озгина эътибор ила уни ҳар доим адо қила олади. Бу ибодатнинг фазилат ва фойдалари беҳисобдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча ўринларида Ўзини зикр қилишга буюрган. Аҳзоб сурасининг 41-оятида:

يَأَيُّهَا الَّذِينَ ءَامَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар”, дейди. Маълумки, Аллоҳ таолони зикр қилишдан У Зотга бирор фойда йўқ. Аллоҳ таоло бандаларнинг зикридан беҳожатдир. Лекин У Зотни зикр қилишнинг бандалар учун кўплаб фойдалари бор.

Масалан:
1. Кўп зикр қилиш ила банданинг Аллоҳ таолога қурбати зиёда бўлади.
2. Кўп зикр қилиш ила инсоннинг руҳи озуқа олади, ислоҳ бўлади ва қувватланади.
3. Инсонда ҳосил бўлган бу руҳий қувват ила инсон шайтонга қарши туриши ва гуноҳлардан тийилиши осон бўлади.
4. Аллоҳ таолонинг зикри ила номаи аъмолга яхшиликлар тинмай ёзилиб туради.
Бир саҳоба Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Аллоҳ таолонинг наздида энг афзал бўлган, қиёмат куни энг баланд даражага сабаб бўладиган ибодат қайси?” деб сўради. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолони зикр қилиш”, дедилар. (“Жомиъул усул”)

Бир куни яна бир саҳоба Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг Росули! Яхшиликларнинг тури жуда кўп. Мен уларнинг барчасини қилишга қурбим етмайди. Шунинг учун менга шундай бир иш айтингки, уни ёдимда сақлайин, лекин кўп нарса айтманг, чунки унутиб қўяман”, деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Тилингни Аллоҳ таолонинг зикри ила нам қил” (яъни Аллоҳ таолони кўп зикр қил), деб жавоб бердилар. (Имом Термизий ривояти)

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ зикри қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уйнинг мисоли тирик билан ўликнинг мисоли кабидир”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Яъни Аллоҳ таоло зикр қилинадиган уй тирик, зикр қилинмайдиган уй эса, ўликдир.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

Toyyiba | Расмий канал

07 Feb, 02:33


Имом Абу Жаъфар Таҳовий роҳимаҳуллоҳ “Мухтасар”ида бундай дейди:
Боланинг ақли таҳорат ва намозга етадиган бўлганида отаси унга намоз ва таҳоратни  ўргатади. Бироқ, болага таҳорат, намоз ва бошқа фарз ибодатлар ҳам то балоғатга етмагунича вожиб бўлмайди”.
Имом Абу Бакр Жассос роҳимаҳуллоҳ мазкур жумлани шарҳлаб айтадики: «Бунинг далили Робиъ ибн Сабра Жуҳаний отасидан (розияллоҳу анҳумо), у эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисдир. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Бола етти ёшга етганида намозга буюрилади. Ўн ёшга етганида уларни намоз учун уринглар” (Имом Абу Довуд, имом Аҳмад ва имом Термизийлар ривояти).

Балоғатга етмаган болага фарз ибодатлар вожиб бўлмаслигининг далили Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қалам уч тоифадан кўтарилган: уйқудагидан то уйғонгунигача, жиннидан то хушига келгунича, гўдакдан то эҳтилом бўлгунича” деган сўзларидир (Имом Абу Довуд, имом Аҳмад ва имом Насоийлар ривояти).
t.me/toyyibaF

Toyyiba | Расмий канал

07 Feb, 02:33


КИРИБ КЕЛГАН ЖУМЪА АЙЁМИ МУБОРАК АЗИЗЛАР !

Ҳар жума куни КАҲФ сурасини ўқинг.

Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «КАҲФ» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”
, деганлар.

Toyyiba | Расмий канал

07 Feb, 02:33


#"КАХФ" 1-110. "Тоййиба" жоме масжиди ноиб имоми #Олимхон кори Жалолов

Toyyiba | Расмий канал

07 Feb, 02:33


#КАҲФ 018 сураси тафсири
#Афзал Рафиқов овозида
💾 35.9 МВ
39.13 дақиқа

Toyyiba | Расмий канал

06 Feb, 15:13


🗓 07.02.25 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

04 Feb, 11:56


Шаъбон – Рамазон ойига руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўриш ойи

Шаъбон ойи – ҳижрий-қамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Ромазон ойлари ўртасида жойлашган. Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, асосий урғу Ромазон ойига руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўришга қаратилганини англаймиз. Бу ойда одатдагидан кўпроқ нафл рўза тутиш, Қуръон тиловат қилиш ва тунги ибодатларга машғул бўлишга тарғиб қилинган.

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ё Аллоҳнинг Росули, ойлардан ҳеч бирида Шаъбон рўзасидек рўза тутганингизни кўрмадим», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бу бир ойки, одамлар ундан ғафлатда қоладилар. У Ражаб билан Ромазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилур. Мен ҳам амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман», дедилар.

Имом Насоий ривояти.

Toyyiba | Расмий канал

03 Feb, 15:13


🗓 04.02.25 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

02 Feb, 14:26


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, яҳудий ва насоролар бўямайдилар. Бас, уларга хилоф қилингиз», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Яъни, яҳудий ва насоролар соч-соқолларининг оқ тушган толаларини рангини бошқа рангга бўямайдилар. Сизлар, эй умматим, уларга хилоф қилиб, соч-соқолларингизнинг оқарган толаларини бошқа рангга бўянг, деганлари. Қайси рангга бўяшга рухсат йўқлиги келаси ҳадиси шарифда баён қилинади.

***

Абу Қуҳофа розияллоҳу анҳуни Макка фатҳи куни олиб келинди. Унинг соч-соқоли худди сағомадек оппоқ эди.

Бас, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Буни бирор нарса ила ўзгартиринглар. Қорадан четланинглар», дедилар».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Шарҳ: «Абу Қуҳофа розияллоҳу анҳу» ҳазрати Абу Бакр Сиддиқнинг оталари. У киши мўмин-мусулмон бўлишларига қарамай ўта қариликлари ва кўзлари кўрмаслиги сабабидан ҳижрат қила олмай Маккаи Мукаррамада қолиб кетган эдилар. Маккаи Мукаррама фатҳ этилган куни Абу Қуҳофа розияллоҳу анҳуни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига зиёратга кўтариб олиб келишган. Шунинг учун ҳам, ушбу ривоятда:

«Абу Қуҳофа розияллоҳу анҳуни Макка фатҳи куни олиб келинди», дейилмоқда.
«Унинг соч-соқоли худди сағомадек оппоқ эди».
«Сағома» гули ҳам, меваси ҳам оппоқ бўладиган ўсимлик.
Бас, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Буни бирор нарса ила ўзгартиринглар. Қорадан четланинглар», дедилар».

Аслида кўпинча соч-соқолнинг оқи ҳинно (хина) билан ўзгартирилади. Шунинг учун соч бўяш ўрнига соч ҳиннолаш ҳам дейилади. Лекин ҳиннодан бошқа нарса билан бўлса хам жоиз. Фақат қора ранг бўлмаса, бас.

Toyyiba | Расмий канал

01 Feb, 15:13


🗓 02.02.25 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

31 Jan, 18:24


Бир ҳакимдан: «Инсондаги энг мудҳиш нарса нима?» деб сўрашди. Шунда у қуйидагича жавоб берди:
«Инсонлар болаликларидан малолланишади-да, сўнг катта бўлишга ошиқишади. Кейин иккинчи марта болаликка қайтишни орзу қилиб, мол-дунё тўплаш учун соғликларини зое қилишади.
Сўнгра соғликларини қайта тиклаш учун мол-дунё сарф қилишади.
Келажакни ўйлаб хавотирга тушишади-ю, ҳозирларини унутишади.
Шундай қилиб улар на ҳозирни ва на келажак ҳаётни яшайдилар».


«Саодатга етакловчи ҳикматлар»

© Анвар Аҳмад

Toyyiba | Расмий канал

31 Jan, 15:13


🗓 01.02.25 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

31 Jan, 13:09


Шаъбон ойининг фазилатларидан

Ой ва кунлар ичида шундайлари борки, унда қилинган тоат-ибодат ва солиҳ амаллар бошқа кундагига қараганда савоби ортиқроқ бўлади. Ана шундай фазилатли ойлардан бири Шаъбон ойи бўлиб, унинг бошқа ойлар ичида ўзига хос ўрни бор. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида: “Ражаб ойининг бошқа ойларга қараганда улуғлиги гўё Қуръони каримнинг бошқа китобларга нисбатан улуғлиги кабидир. Шаъбон ойининг бошқа ойларга нисбатан улуғлиги гўё менинг бошқа Пайғамбарлардан улуғлигим кабидир. Ромазон ойининг бошқа ойларга нисбатан улуғлиги эса, гўё Аллоҳ таолонинг Ўзи яратган махлуқотларига нисбатан улуғлиги кабидир” – деб ҳам марҳамат қилганлар.

Toyyiba | Расмий канал

31 Jan, 05:01


عَنْ أَبِي أُمَامَةَ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " أَنَّ لُقْمَانَ قَالَ لابْنِهِ : يَا بُنَيَّ ، عَلَيْكَ بِمَجَالَسَةِ الْعُلَمَاءِ ، وَاسْتِمَاعِ كَلامِ الْحُكَمَاءِ ، فَإِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ يُحْيِي الْقُلُوبَ بِنُورِ الْحِكْمَةِ كَمَا يُحْيِي الأَرْضَ بِوَابِلِ الْمَطَرِ

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Луқмон ўз ўғлига: “Эй ўғилчам, уламолар билан мажлисдош бўлишни, ҳукамоларнинг сўзларига қулоқ тутишни ўзинга лозим тут. Чунки Аллоҳ таоло ерни ёмғир суви билан тирилтирганидек қалбларни ҳикмат нури билан тирилтиради” деди” деганлар".

Табароний ривояти

«Мўъжамул кабир»

Toyyiba | Расмий канал

23 Jan, 23:17


#"КАХФ" 1-110. "Тоййиба" жоме масжиди ноиб имоми #Олимхон кори Жалолов

Toyyiba | Расмий канал

23 Jan, 23:17


КИРИБ КЕЛГАН ЖУМЪА АЙЁМИ МУБОРАК АЗИЗЛАР !

Ҳар жума куни КАҲФ сурасини ўқинг.

Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «КАҲФ» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”
, деганлар.

Toyyiba | Расмий канал

23 Jan, 23:17


#КАҲФ 018 сураси тафсири
#Афзал Рафиқов овозида
💾 35.9 МВ
39.13 дақиқа

Toyyiba | Расмий канал

23 Jan, 23:17


Имом Абу Жаъфар Таҳовий роҳимаҳуллоҳ “Мухтасар”ида бундай дейди:
Боланинг ақли таҳорат ва намозга етадиган бўлганида отаси унга намоз ва таҳоратни  ўргатади. Бироқ, болага таҳорат, намоз ва бошқа фарз ибодатлар ҳам то балоғатга етмагунича вожиб бўлмайди”.
Имом Абу Бакр Жассос роҳимаҳуллоҳ мазкур жумлани шарҳлаб айтадики: «Бунинг далили Робиъ ибн Сабра Жуҳаний отасидан (розияллоҳу анҳумо), у эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисдир. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Бола етти ёшга етганида намозга буюрилади. Ўн ёшга етганида уларни намоз учун уринглар” (Имом Абу Довуд, имом Аҳмад ва имом Термизийлар ривояти).

Балоғатга етмаган болага фарз ибодатлар вожиб бўлмаслигининг далили Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қалам уч тоифадан кўтарилган: уйқудагидан то уйғонгунигача, жиннидан то хушига келгунича, гўдакдан то эҳтилом бўлгунича” деган сўзларидир (Имом Абу Довуд, имом Аҳмад ва имом Насоийлар ривояти).
t.me/toyyibaF

Toyyiba | Расмий канал

23 Jan, 23:17


Абу Лубоба ибн Aбдулмунзир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:‎

‎«Жума куни кунларнинг саййиди, Aллоҳ таолонинг наздида буюгидир.», дедилар.

Имом Aҳмад ривоят қилган .‌

Toyyiba | Расмий канал

23 Jan, 15:13


🗓 24.01.25 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

21 Jan, 15:59


Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Кишилар ўзаро муносабатда мулойим сўз, очиқ юзли бўлиши керак. Яхшига ҳам, ёмонга ҳам, бидъатчига ҳам, суннатга амал қилган мусулмонга ҳам бир хил хушмуомала қилинаверади. Чунки Аллоҳ таоло Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломга: «Бас, унга (Фиръавнга) юмшоқ сўз сўзланглар!», деган (Тоҳо сураси, 44-оят). Бас, сен Мусо ва Ҳорундан афзал эмассан ва ҳар қандай фожир Фиръавндан ифлосроқ эмас. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло у икки зотга Фиръавнга мулойим гапиришни буюрди.
Иброҳим Ҳамза Омирийдан, у Талҳа ибн Умардан ривоят қилади. У: «Мен Атога: «Сизнинг олдингизга ҳар хил кишилар келади, мен ёлғизликни яхши кўраман, уларга баъзан қўпол сўзларни айтаман», дедим. У: «Бундай қилма, чунки Аллоҳ таоло «Инсонларга чиройли гапиринглар», деб буюрган». Оятдаги «инсонлар» сирасига яҳудий ва насронийлар ҳам киради. Шундай экан, энди қандай қилиб тўғри йўлдаги киши билан яхши муомала қилинмасин», деди».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар инсонларга молларинг билан кенглик қила олмасаларинг, очиқ юз ва чиройли хулқларинг билан кенглик қилинглар», дедилар.
Умар розияллоҳу анҳу: «Ким биродари билан дўстлиги соф бўлишини хоҳласа, уни яхши кўрган исмлари билан чақирсин, унга йўлиққанида салом берсин ва мажлисни унга кенг қилсин» (яъни, ўтиришига жой берсин), дедилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳога: «Қўпол бўлма, агар бирортада қўполлик бўлса, у ёмон одамдир», дедилар.
Яхшиликдан олдин яхшилик қилиш фазилат, яхшиликдан кейин яхшилик қилиш мукофот, ёмонликдан кейин яхшилик қилиш улуғлик, ёмонликдан олдин ёмонлик қилиш жабр-зулм, ёмонликдан кейин ёмонлик қилиш тенглашиш, яхшиликдан кейин ёмонлик қилиш маломат ва шумликдир, дейилади.
Фақиҳ раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Киши ўзидан катта кишининг ҳаққи-ҳурматини билиши ва улуғлаши лозим. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси йигит қари кишини улуғласа, Аллоҳ уни қариганида ҳурмат қиладиган йигитга йўлиқтириб қўяди», деганлар. Лайс ибн Муслим: «Мен Талҳа ибн Мутриф билан бирга кетаётган эдим. У мендан олдин ўтди, сўнг: «Агар мендан бир кун катта эканингни билганимда, сендан олдин ўтмасдим», деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким катталаримизни улуғламаса ва кичикларимизга раҳм қилмаса, у биздан эмас», деганлар.

«Бўстонул Орифийн» китобидан

Toyyiba | Расмий канал

21 Jan, 15:13


🗓 22.01.25 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

19 Jan, 08:04


عَن أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ لَمْ يَسْأَلْ اللَّهَ يَغْضَبْ عَلَيْهِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ таолодан сўрамаса, У Зот унга ғазаб қилади”, дедилар”.


***

عن أبي هريرة رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال : قال رسولُ اللّه صلى اللّه عليه وسلم : " مَنْ سَرَّهُ أنْ يَسْتَجِيبَ اللَّهُ تَعالى لَهُ عنْدَ الشَّدَائِدِ وَالكُرَبِ فَلْيُكْثِرِ الدُّعاءَ في الرَّخاء

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни қийинчилик ва ғам-ғуссалар пайтида Аллоҳ уни ижобат қилиши масрур қилса, оройиш пайтида дуони кўпайтирсин”, дедилар”.

Дуо мақсадни ҳосил қилиш воситасигина эмас, балки у бир мустақил ибодатдир. Бу хоҳ ўзи учун бўлсин, хоҳ дунёвий мақсад учун бўлсин у ҳам ибодат ҳисобланади ва унга савоб етади. Қанча кўп дуо қилса, шунча Аллоҳ таоло билан алоқаси зиёда бўлиб боради. Фақат машаққат ёки қийинчилик вақтда дуо қилиш зарур эмас. Балки, хурсанд ва мамнун вақтларда ҳам дуо қилиш лозимдир.

Toyyiba | Расмий канал

18 Jan, 15:25


Ассалому алайкум! Бир танишим омад дуоси ҳақида айтди. Шу тўғрими? «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ла ҳавла вала қуввата илла биллахил алийил азийм».

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалам! Тўғри. Валлоҳу аълам!

Toyyiba | Расмий канал

18 Jan, 15:13


🗓 19.01.25 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

17 Jan, 15:05


Жумъа намозига "Азон".

Toyyiba | Расмий канал

17 Jan, 11:49


CАВОЛ: Ўзгалардан яширинча олинган пул ва бошқа турли буюмларни қайтариш ноқулай бўлса, ўзига билдирмасдан бериб қўйса ҳам бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўзгалардан ноҳақ олинган ҳақларни эгасига билдирмасдан бериб қўйиш дуруст. Фақат унга етиб бориши аниқ бўлиши керак. Шу билан зиммадаги бировнинг ҳаққи соқит бўлади. Уламолар, бир киши бошқанинг чўнтаги ва сумкасидан билдирмасдан бирор нарсани олиб қўйганидан кейин, билдирмасдан қайтариб солса, зиммасидан соқит бўлади, деганлар. Ҳатто: “Сизга ҳадя”, деб ўша олган нарсасини бериб юборса ҳам зиммасидаги қарзидан қутилади. Аммо бировнинг ҳаққига тажовуз қилгани учун истиғфор айтиб, тавба ҳам қилади (“Роддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Toyyiba | Расмий канал

17 Jan, 07:18


Жумъа маърузасидан фотолавҳалар

Toyyiba | Расмий канал

17 Jan, 07:11


Аллоҳ таоло инсонларга беҳисоб неъматларни ато этиш баробарида бу неъматлардан тежам билан, исроф қилмай фойдаланишни ҳам буюрган.
«Исроф» сўзи арабча бўлиб, унинг маъноси “ҳар бир ишда ҳаддан ошиш” маъносида келади.
Исроф динимизда қаттиқ қораланган.
Қуръони каримда исрофнинг нақадар ёмон хислат эканлиги ҳақида ўнлаб ояти карималар бор.
Аллоҳ таоло айтади: ...كُلُوا وَاشْرَبُوا وَلَا تُسْرِفُوا إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ (سورة الآعراف/ яъни: Еб-ичингиз, (лекин) исроф қилмангиз! Зеро, У исроф қилувчиларни севмагай”. وَالَّذِينَ إِذَا أَنْفَقُوا لَمْ يُسْرِفُوا وَلَمْ يَقْتُرُوا وَكَانَ بَيْنَ ذَلِكَ قَوَامًا (سورة الفرقان /67 яъни, “Улар (Раҳмоннинг суюкли бандалари) эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилишмайди, (тутган йўллари) бунинг ўртасида – мўътадилдир” (Фурқон сураси, 67-оят).

Toyyiba | Расмий канал

17 Jan, 06:50


Хуршид қори Зокиров
Ҳар жумъа куни Каҳф сурасини ўқинг …

Toyyiba | Расмий канал

17 Jan, 04:12


Аллоҳ таолонинг зикри шундай ҳаловатли ва шундай осонки, инсон озгина эътибор ила уни ҳар доим адо қила олади. Бу ибодатнинг фазилат ва фойдалари беҳисобдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча ўринларида Ўзини зикр қилишга буюрган. Аҳзоб сурасининг 41-оятида:

يَأَيُّهَا الَّذِينَ ءَامَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар”, дейди. Маълумки, Аллоҳ таолони зикр қилишдан У Зотга бирор фойда йўқ. Аллоҳ таоло бандаларнинг зикридан беҳожатдир. Лекин У Зотни зикр қилишнинг бандалар учун кўплаб фойдалари бор.

Масалан:
1. Кўп зикр қилиш ила банданинг Аллоҳ таолога қурбати зиёда бўлади.
2. Кўп зикр қилиш ила инсоннинг руҳи озуқа олади, ислоҳ бўлади ва қувватланади.
3. Инсонда ҳосил бўлган бу руҳий қувват ила инсон шайтонга қарши туриши ва гуноҳлардан тийилиши осон бўлади.
4. Аллоҳ таолонинг зикри ила номаи аъмолга яхшиликлар тинмай ёзилиб туради.
Бир саҳоба Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Аллоҳ таолонинг наздида энг афзал бўлган, қиёмат куни энг баланд даражага сабаб бўладиган ибодат қайси?” деб сўради. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолони зикр қилиш”, дедилар. (“Жомиъул усул”)

Бир куни яна бир саҳоба Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг Росули! Яхшиликларнинг тури жуда кўп. Мен уларнинг барчасини қилишга қурбим етмайди. Шунинг учун менга шундай бир иш айтингки, уни ёдимда сақлайин, лекин кўп нарса айтманг, чунки унутиб қўяман”, деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Тилингни Аллоҳ таолонинг зикри ила нам қил” (яъни Аллоҳ таолони кўп зикр қил), деб жавоб бердилар. (Имом Термизий ривояти)

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ зикри қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уйнинг мисоли тирик билан ўликнинг мисоли кабидир”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Яъни Аллоҳ таоло зикр қилинадиган уй тирик, зикр қилинмайдиган уй эса, ўликдир.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

Toyyiba | Расмий канал

10 Jan, 15:13


🗓 11.01.25 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

10 Jan, 07:25


Жумъа маърузасидан фотолавҳа

Toyyiba | Расмий канал

10 Jan, 06:26


Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғийбат зинодан оғирроқ», дедилар. «Қандай қилиб?» деб сўрашган эди, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши зино қилгач, тавба қилса, Аллоҳ таоло унинг тавбасини қабул қилади. Ғийбатчи эса то ўша (ғийбат қилинган) дўсти кечирмагунича кечирилмайди», деб жавоб бердилар.

«Ад-Дуррул мансур».

Изоҳ. Бунга сабаб шуки, зино қилишда фақат Раҳмонга мухолафат (қарши чиқиш, исён қилиш) бор. Ғийбатда эса Аллоҳ таолога мухолафат қилиш ҳам, ғийбат қилинган кишига озор бериш ҳам бор. Аллоҳ таолонинг ҳаққи тавба билан кечирилади, лекин банданинг ҳаққи ўша банда кечирмагунича афв этилмайди, яъни қилинган гуноҳ бирор банданинг ҳаққига алоқадор бўлса, ўша банда бу гуноҳни кечирмагунча Аллоҳ таоло ҳам кечирмайди.

Шунинг учун баъзи уламоларнинг мазҳабида ҳаж қилиш билан барча катта-ю кичик гуноҳлар кечирилади, аммо бандалар ҳаққи бундан мустаснодир. Бу ҳам ғийбатнинг гуноҳи зинодан ортиқроқлигини билдиради.

Аллоҳ таоло қиёмат куни ҳақида шундай марҳамат қилади: «Бу кунда ҳар бир жонга қилган ишининг бадали (мукофот ёки жазоси) берилади. Бу кунда умуман зулм йўқдир». Бу нидони эшитган ғийбатчи ноумидликка тушиб, қилган ишига надомат қилади. «Кошки дунёда одамларни ғийбат қилмаган, айбларини очмаган бўлсам эди», дейди.

Toyyiba | Расмий канал

10 Jan, 06:23


عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللهِ يَقُولُ: «لَا تُصَاحِبْ إِلَّا مُؤْمِنًا، وَلَا يَأْكُلْ طَعَامَكَ إِلَّا تَقِيٌ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ.

Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мўминдан бошқани соҳиб тутма ва тақводордан бошқа таомингни емасин», деганлар.

Термизий, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларига уларнинг динида ва дунё ҳаётида манфаат берадиган, ўзаро муносабатларини мустаҳкамлайдиган ҳар бир ишни таълим беришга ҳарис эдилар. Мусулмонлар бир-бирларига нисбатан муҳаббатли, иноқ ва аҳил бўлишларига алоҳида эътибор қаратар эдилар. Ушбу ҳадиси шарифдаги буйруқ ҳам айнан шу жиҳатга йўналтирилган бўлиб, у ўзининг, аҳли оиласининг ва инсонлар билан муносабатининг яхши бўлишига қаратилган набавий иршоддир.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мўминдан бошқани соҳиб тутма” дедилар. Бу билан киши иложи борича дўст танлашда эътиборли бўлиши, энг яқин дўст ва суҳбатдош танлашда мўминларни ихтиёр қилиши тавсия қилинмоқда. Чунки иймонли дўст ўз дўстини иймонга, ҳидоятга ва яхшиликка чақиради. Ғайридин эса мўмин дўстига динида зарар бериши мумкин.
Сўзларининг давомида “Тақводордан бошқа таомингни емасин” дедилар. Бу эса таом тайёрлаб меҳмон чақирганда тақводорларни ихтиёр қилиш лозимлигига кўрсатмадир. Чунки тақводор инсон таом билан Аллоҳнинг тоат-ибодати учун қувват олади.
Ўзганинг уйига кирганда унинг сирларидан воқиф бўлишга интилмайди ва ман қилинган ҳудудига ўтмайди. Борди-ю бирор кўнгилсизликка кўзи тушса уни яширади. Фосиқлар эса бунинг аксидир.

Toyyiba | Расмий канал

10 Jan, 06:17


عَنْ أَبِي رَافِعٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ غَسَلَ مَيِّتًا فَكَتَمَ عَلَيْهِ غُفِرَ لَهُ أَرْبَعِينَ مَرَّةً، وَمَنْ كَفَّنَ مَيِّتًا كَسَاهُ اللهُ مِنْ سُنْدُسِ وَإِسْتَبْرَقِ الْجَنَّةِ، وَمَنْ حَفَرَ لِمَيِّتٍ قَبْرًا وَأَجنه فِيهِ أُجْرِيَ لَهُ مِنَ الأَجْرِ كَأَجْرِ مَسْكَنٍ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ. رَوَاهُ الْحَاكِمُ

Абу Рофиъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким маййитни ғусл қилдириб (ундаги баъзи камчиликларни кўриб қолсаю), яширса, уни қирқ бор мағфират қилинади ва ким маййитни кафанласа, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг сундус ва истаброқ (ҳарир ва юпқа ипак)дан кийим кийдиради ва ким майй
итга қабр кавласа ва уни қабрга қўйса, қиёматгача бир масканни ижарага берганнинг ажри унга ёзилиб туради”, дедилар».

Ҳоким ривояти.

Аслида ҳар бир мўмин ва мўмина ўзининг энг яқин инсонини охирги қилинадиган хизматини қилишни шараф деб билиши керак ва аввалда бу нарсани ўз яқинларидан ташқари кишилар қилиши ор саналган.

Хусусан мерос тақсим қилинмасдан туриб маййитнинг нарсаларини бериш мутлоқ жоиз эмас. Улардан ғассол ва гўрков олиши ҳам жоиз эмас.

Toyyiba | Расмий канал

10 Jan, 05:20


Абу Лубоба ибн Aбдулмунзир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:‎

‎«Жума куни кунларнинг саййиди, Aллоҳ таолонинг наздида буюгидир.», дедилар.

Имом Aҳмад ривоят қилган .‌

Toyyiba | Расмий канал

10 Jan, 05:20


Аллоҳ таолонинг зикри шундай ҳаловатли ва шундай осонки, инсон озгина эътибор ила уни ҳар доим адо қила олади. Бу ибодатнинг фазилат ва фойдалари беҳисобдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча ўринларида Ўзини зикр қилишга буюрган. Аҳзоб сурасининг 41-оятида:

يَأَيُّهَا الَّذِينَ ءَامَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар”, дейди. Маълумки, Аллоҳ таолони зикр қилишдан У Зотга бирор фойда йўқ. Аллоҳ таоло бандаларнинг зикридан беҳожатдир. Лекин У Зотни зикр қилишнинг бандалар учун кўплаб фойдалари бор.

Масалан:
1. Кўп зикр қилиш ила банданинг Аллоҳ таолога қурбати зиёда бўлади.
2. Кўп зикр қилиш ила инсоннинг руҳи озуқа олади, ислоҳ бўлади ва қувватланади.
3. Инсонда ҳосил бўлган бу руҳий қувват ила инсон шайтонга қарши туриши ва гуноҳлардан тийилиши осон бўлади.
4. Аллоҳ таолонинг зикри ила номаи аъмолга яхшиликлар тинмай ёзилиб туради.
Бир саҳоба Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Аллоҳ таолонинг наздида энг афзал бўлган, қиёмат куни энг баланд даражага сабаб бўладиган ибодат қайси?” деб сўради. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолони зикр қилиш”, дедилар. (“Жомиъул усул”)

Бир куни яна бир саҳоба Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг Росули! Яхшиликларнинг тури жуда кўп. Мен уларнинг барчасини қилишга қурбим етмайди. Шунинг учун менга шундай бир иш айтингки, уни ёдимда сақлайин, лекин кўп нарса айтманг, чунки унутиб қўяман”, деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Тилингни Аллоҳ таолонинг зикри ила нам қил” (яъни Аллоҳ таолони кўп зикр қил), деб жавоб бердилар. (Имом Термизий ривояти)

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ зикри қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уйнинг мисоли тирик билан ўликнинг мисоли кабидир”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Яъни Аллоҳ таоло зикр қилинадиган уй тирик, зикр қилинмайдиган уй эса, ўликдир.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

Toyyiba | Расмий канал

10 Jan, 05:20


Имом Абу Жаъфар Таҳовий роҳимаҳуллоҳ “Мухтасар”ида бундай дейди:
Боланинг ақли таҳорат ва намозга етадиган бўлганида отаси унга намоз ва таҳоратни  ўргатади. Бироқ, болага таҳорат, намоз ва бошқа фарз ибодатлар ҳам то балоғатга етмагунича вожиб бўлмайди”.
Имом Абу Бакр Жассос роҳимаҳуллоҳ мазкур жумлани шарҳлаб айтадики: «Бунинг далили Робиъ ибн Сабра Жуҳаний отасидан (розияллоҳу анҳумо), у эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисдир. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Бола етти ёшга етганида намозга буюрилади. Ўн ёшга етганида уларни намоз учун уринглар” (Имом Абу Довуд, имом Аҳмад ва имом Термизийлар ривояти).

Балоғатга етмаган болага фарз ибодатлар вожиб бўлмаслигининг далили Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қалам уч тоифадан кўтарилган: уйқудагидан то уйғонгунигача, жиннидан то хушига келгунича, гўдакдан то эҳтилом бўлгунича” деган сўзларидир (Имом Абу Довуд, имом Аҳмад ва имом Насоийлар ривояти).
t.me/toyyibaF

Toyyiba | Расмий канал

01 Jan, 15:13


🗓 02.01.25 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

31 Dec, 06:13


Усмон ибн Ҳаким розияллоҳу анҳу деди:

«Саъийд ибн Жубайрдан Ражаб ойида турганимизда Ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: «Ибн Аббоснинг «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик», деяётганини эшитганман», деди».

Тўртовлари ривоят қилганлар.

Усмон ибн Ҳаким Саъийд ибн Жубайрдан Ражаб ойи рўзаси ҳақида сўраса ҳам, у киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий одатлари ҳақида жавоб берганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам гоҳида сурункасига рўза тутар эдилар, ҳатто кишилар у киши оғизларини очмаса керак, деб ўйлаб қолишарди. Гоҳида эса оғизлари сурункали очиқ ҳолда юрганларидан кишилар энди рўза тутмасалар керак, деб ўйлаб қолишар эди. Ражаб ойида ҳам шундай бўлар эди.

Мужийба ал-Боҳилийя розияллоҳу анҳодан, у киши ўз оталари ёки амакиларидан ривоят қилинади:

«Албатта, у (отаси ёки амакиси) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борди. Сўнгра эса бир йилдан кейин ҳолати ва кўриниши ўзгарган ҳолда яна келди ва: «Эй Аллоҳнинг Росули, мени танимаяпсизми? » деди. «Сен кимсан? » дедилар. «Ўтган йили олдингизга келган ал-Боҳилийман», деди. «Сени нима ўзгартирди? Кўринишинг чиройли эди? » дедилар. «Сиздан ажраганимдан сўнг фақат кечасигина таом едим», деди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нима учун ўзингни азобга солдинг? – дедилар-да, сўнгра: – Сабр (Рамазон) ойи рўзасини тут ва ҳар ойдан бир кун тут», дедилар. «Бир оз зиёда қилинг, менинг қувватим бор», деди. «Икки кун рўза тут», дедилар. «Бир оз зиёда қилинг», деди. «Уч кун рўза тут», дедилар. «Бир оз зиёда қилинг», деди. «Ҳаром (ой)ларнинг баъзисида рўза тут, сўнгра (баъзисини) тарк қил, ҳаром (ой)ларнинг баъзисида рўза тут, сўнгра (баъзисини) тарк қил, ҳаром (ой)ларнинг баъзисида рўза тут, сўнгра (баъзисини) тарк қил», деб учта бармоқларини букиб, очиб кўрсатдилар».

Абу Довуд, Аҳмад ва Насаийлар ривоят қилганлар.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Йил бўйи рўза тутиш шариатга тўғри келмаслиги, ўзини ўзи азоблаш эканлиги.
2. Нафл рўза тутмоқчи бўлган одам Рамазондан бошқа ойларда бир, икки ёки уч кундан тутса бўлиши.
3. Агар мазкур миқдорни ҳам оз деб билса, ҳаром ойларда уч кун-уч кундан тутса, яхши бўлиши.

«Ҳаром ойлар» – ҳурматли, улуғланган ойлар, уруш-жанжал, душманлик қилиш ҳаром қилинган ойлар, деганидир. Ана ўша ҳурматли тўрт ой – Муҳаррам, Зулқаъда, Зулҳижжа ва Ражаб ойларидир.

Toyyiba | Расмий канал

30 Dec, 15:13


🗓 31.12.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

28 Dec, 13:53


Ҳар ким уч нарсани севса, Шайтон уни тез йўлдан оздиради:

• Яхши емоқ,

• Яхши киймоқ,

• Аёллар билан ўтирмоқ.


Увайс Қароний ҳазратлари

Toyyiba | Расмий канал

27 Dec, 15:13


🗓 28.12.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

27 Dec, 13:04


Албатта ҳамду санолар Аллоҳникидир! Биз У зотни мақтаймиз. У зотдан мадад ва мағфират сўраймиз. Аллоҳдан ўз нафсимиз ва амалимиз ёмонликларидан паноҳ тилаймиз. Кимни Аллоҳ ҳидоят қилса, уни залолатга кетказувчи йўқ ва кимни залолатга кетказса, уни ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, ёлғиз ва шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ. Яна гувоҳлик бераманки, албатта, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг қули ва росулидир.
Эй иймон келтирган зотлар, Аллоҳга ҳаққини бажо этиб тақво қилинг ва фақатгина мусулмон ҳолингизда дунёдан ўтинг!” (Оли Имрон, 102).
Эй инсонлар, сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковидан кўплаб эркагу аёлларни таратган Роббингиздан тақво қилинг! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан ва қариндош-уруғларингиз (билан алоқаларни узиб қўйиш)дан тақво қилинг! Албатта, Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган Зотдир” (Нисо, 1).
Эй иймон келтирган зотлар, Аллоҳдан тақво қилинг ва тўғри сўзни сўзланг! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни кечирар. Ким Аллоҳга ва Унинг Росулига итоат этса, батаҳқиқ, буюк саодатга эришибди” (Аҳзоб, 70 – 71).

Toyyiba | Расмий канал

27 Dec, 12:45


عَنْ أَبِي وَهْبٍ الْجُشَعِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: تَسَمَّوْا بِأَسْمَاءِ الْأَنْبِيَاءِ، وَأَحَبُّ الْأَسْمَاءِ إِلَى اللهِ عَبْدُ اللهِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ، وَأَصْدَقُهَا حَارِثٌ وَهَمَّامٌ، وَأَقْبَحُهَا حَرْبٌ وَمُرَّةُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ

Абу Ваҳб ал-Жушаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Анбиёларнинг исмлари ила номланинглар. Аллоҳ учун исмларингизнинг энг маҳбублари Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир. Энг содиқ исмлар Ҳорис ва Ҳаммамдир. Исмларнинг энг қабиҳи Ҳарб ва Муррадир», дедилар».

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчидир.

Шарҳ: «Ҳорис» – касб қилувчи, «ҳаммам» – аҳамият берувчи, «ҳарб» – уруш, «мурра» – аччиқ дегани.

Ўтган ҳадиси шарифлардан яхши исмлар уч даражага бўлиниши аён бўлмоқда:

1. Аллоҳ таолога бандалик ва ҳамд маъносини англатувчи Абдуллоҳ, Абдурроҳман, Абдурроҳим, Абдуссалом, Ҳамидуллоҳ, Азизуллоҳ каби исмлар.

2. Анбиёларнинг исмлари. Муҳаммад, Аҳмад, Иброҳим, Исҳоқ, Юсуф кабилар.

3. Эзгуликни акс эттирувчи ҳамда ўтган азизлардан қолган яхши исмлар. Саҳобаи киромлар, машҳур имомлар ва Ҳорис, Ҳаммом каби исмлар.


«Ҳадис ва Ҳаёт»

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Toyyiba | Расмий канал

27 Dec, 07:50


Азизхон домла Бахромов
Жумъа хутбаси

Toyyiba | Расмий канал

27 Dec, 07:15


Бугунги Жумъа маърузасидан фотолавҳа

Toyyiba | Расмий канал

26 Dec, 15:13


🗓 27.12.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

26 Dec, 15:00


Азизхон домла Бахромов
20.12.2024 кунги Жумъа маърузасидан

Toyyiba | Расмий канал

26 Dec, 14:32


سُورَةٌ أَنزَلۡنَٰهَا وَفَرَضۡنَٰهَا وَأَنزَلۡنَا فِيهَآ ءَايَٰتِۭ بَيِّنَٰتٖ لَّعَلَّكُمۡ تَذَكَّرُونَ
1. (Ушбу) Биз нозил қилган ва (ундаги ҳукмларни мусулмонлар зиммасига) фарз қилган бир сурадир. Сизлар эслатма-ибрат олишингиз учун Биз унда очиқ-равшан оятларни нозил қилдик.


ٱلزَّانِيَةُ وَٱلزَّانِي فَٱجۡلِدُواْ كُلَّ وَٰحِدٖ مِّنۡهُمَا مِاْئَةَ جَلۡدَةٖۖ وَلَا تَأۡخُذۡكُم بِهِمَا رَأۡفَةٞ فِي دِينِ ٱللَّهِ إِن كُنتُمۡ تُؤۡمِنُونَ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِۖ وَلۡيَشۡهَدۡ عَذَابَهُمَا طَآئِفَةٞ مِّنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
2. Зинокор аёл ва зинокор эркак — улардан ҳар бирини юз даррадан уринглар. Агар сизлар Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтиргувчи бўлсангизлар Аллоҳнинг (бу) ҳукмида (яъни, зинокорларни дарралашда) сизларни уларга нисбатан раҳм-шафқат (туйғулари) тутмасин! Уларнинг азобланишига бир тоифа мўминлар гувоҳ бўлсинлар! 
И з о ҳ. Бу ҳукм бўйдоқ ёки тул ва бева (яъни оиласиз) зинокорларнинг жазосидир. Агар оилали эркак ва хотинлар зинокорлик қилсалар, уларнинг жазолари тошбўрон қилиб ўлдирилмоқдир.

   
ٱلزَّانِي لَا يَنكِحُ إِلَّا زَانِيَةً أَوۡ مُشۡرِكَةٗ وَٱلزَّانِيَةُ لَا يَنكِحُهَآ إِلَّا زَانٍ أَوۡ مُشۡرِكٞۚ وَحُرِّمَ ذَٰلِكَ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
3. Зинокор эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур. Зинокор аёлга фақат зинокор эркак ёки мушрик уйланур. Ва бу (яъни, зинокор аёлларга уйланиш) мўминларга ҳаром қилингандир.
(НУР сураси 1-3 оятлари).

Toyyiba | Расмий канал

26 Dec, 10:39


20.12.2024 кунги Жумъа мавъизасидан

Toyyiba | Расмий канал

25 Dec, 15:13


🗓 26.12.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

20 Dec, 07:09


Жумъа мавъизасидан фотолавҳа

Toyyiba | Расмий канал

20 Dec, 06:32


اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الثَّبَاتَ فِي الْأَمْرِ، وَالْعَزِمَةِ عَلَي الرُّشْدِ، وَأَسْأَلُكَ مُوجِبَاتِ رَحْمَتِكَ، وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ، وَأَسْأَلُكَ شُكْرَ نِعْمَتِكَ ، وَحُسْنَ عِبَادَتِكَ ، وَأَسْأَلُكَ قَلْبًا سَلِيْمًا ، وَلِسَانًا صَادِقًا ، وَأَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا تَعْلَمُ . وَأَعُوذُبِكَ مِنْ شَرِّ مَا تَعْلَمُ ، وَأَسْتَغْفِرُكَ لِمَا تَعْلَمُ ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.

Ўқилиши: “Аллоҳумма инний ас‘алукас-сабаата фил-амри вал-азимати ъалар-рушд. Ас‘алука мужибаати роҳматика ва ъазааима мағфиротика ва ас‘алука шукро ниъматика ва ҳусна ъибаадатика ва ас‘алука қолбан салиман ва лисанан содиқон ва ас‘алука мин хойри маа таълам. Ва аъуузубика мин шарри маа таъламу ва астағфирука лимаа таълам. Иннака анта ъаллаамул-ғуюууб”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан ишда собитқадам бўлиш, ҳидоят йўлида барқарор бўлишни сўрайман. Сендан раҳматингни вожиб қиладиган, мағфиратингга ҳақли бўладиган нарсаларни сўрайман. Сендан неъматингга шукр қилишни ва гўзал ибодатингни адо этишни сўрайман. Сендан соғлом қалб ва тўғри сўзловчи тилни сўрайман. Сендан Сен яхши деб билган нарсаларни сўрайман. Сендан Сен ёмон деб билган нарсалардан паноҳ тилайман. Сен ёмон деб билган нарсадан мени кечиришингни сўрайман. Албатта, Сен ғайбни билгувчи Доносан”.

Toyyiba | Расмий канал

20 Dec, 06:26


Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Илм ўрганиш – Аллоҳ таолодан қўрқиш; уни талаб қилиш – ибодат; билмаганга ўргатиш – садақа; уни ўз аҳлига ўргатиш қурбатдир. Илм танҳоликда ҳамроҳ, хилватда – дўст, тўғри йўлни кўрсатувчи далил, жаннат йўлининг минорасидир», дейди.

Toyyiba | Расмий канал

20 Dec, 05:50


КИРИБ КЕЛГАН ЖУМЪА АЙЁМИ МУБОРАК АЗИЗЛАР !

Ҳар жума куни КАҲФ сурасини ўқинг.

Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «КАҲФ» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”
, деганлар.

Toyyiba | Расмий канал

20 Dec, 05:50


#"КАХФ" 1-110. "Тоййиба" жоме масжиди ноиб имоми #Олимхон кори Жалолов

Toyyiba | Расмий канал

20 Dec, 05:50


#КАҲФ 018 сураси тафсири
#Афзал Рафиқов овозида
💾 35.9 МВ
39.13 дақиқа

Toyyiba | Расмий канал

20 Dec, 05:50


Абу Лубоба ибн Aбдулмунзир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:‎

‎«Жума куни кунларнинг саййиди, Aллоҳ таолонинг наздида буюгидир.», дедилар.

Имом Aҳмад ривоят қилган .‌

Toyyiba | Расмий канал

20 Dec, 05:50


Имом Абу Жаъфар Таҳовий роҳимаҳуллоҳ “Мухтасар”ида бундай дейди:
Боланинг ақли таҳорат ва намозга етадиган бўлганида отаси унга намоз ва таҳоратни  ўргатади. Бироқ, болага таҳорат, намоз ва бошқа фарз ибодатлар ҳам то балоғатга етмагунича вожиб бўлмайди”.
Имом Абу Бакр Жассос роҳимаҳуллоҳ мазкур жумлани шарҳлаб айтадики: «Бунинг далили Робиъ ибн Сабра Жуҳаний отасидан (розияллоҳу анҳумо), у эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисдир. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Бола етти ёшга етганида намозга буюрилади. Ўн ёшга етганида уларни намоз учун уринглар” (Имом Абу Довуд, имом Аҳмад ва имом Термизийлар ривояти).

Балоғатга етмаган болага фарз ибодатлар вожиб бўлмаслигининг далили Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қалам уч тоифадан кўтарилган: уйқудагидан то уйғонгунигача, жиннидан то хушига келгунича, гўдакдан то эҳтилом бўлгунича” деган сўзларидир (Имом Абу Довуд, имом Аҳмад ва имом Насоийлар ривояти).
t.me/toyyibaF

Toyyiba | Расмий канал

20 Dec, 05:50


Аллоҳ таолонинг зикри шундай ҳаловатли ва шундай осонки, инсон озгина эътибор ила уни ҳар доим адо қила олади. Бу ибодатнинг фазилат ва фойдалари беҳисобдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча ўринларида Ўзини зикр қилишга буюрган. Аҳзоб сурасининг 41-оятида:

يَأَيُّهَا الَّذِينَ ءَامَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар”, дейди. Маълумки, Аллоҳ таолони зикр қилишдан У Зотга бирор фойда йўқ. Аллоҳ таоло бандаларнинг зикридан беҳожатдир. Лекин У Зотни зикр қилишнинг бандалар учун кўплаб фойдалари бор.

Масалан:
1. Кўп зикр қилиш ила банданинг Аллоҳ таолога қурбати зиёда бўлади.
2. Кўп зикр қилиш ила инсоннинг руҳи озуқа олади, ислоҳ бўлади ва қувватланади.
3. Инсонда ҳосил бўлган бу руҳий қувват ила инсон шайтонга қарши туриши ва гуноҳлардан тийилиши осон бўлади.
4. Аллоҳ таолонинг зикри ила номаи аъмолга яхшиликлар тинмай ёзилиб туради.
Бир саҳоба Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Аллоҳ таолонинг наздида энг афзал бўлган, қиёмат куни энг баланд даражага сабаб бўладиган ибодат қайси?” деб сўради. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолони зикр қилиш”, дедилар. (“Жомиъул усул”)

Бир куни яна бир саҳоба Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг Росули! Яхшиликларнинг тури жуда кўп. Мен уларнинг барчасини қилишга қурбим етмайди. Шунинг учун менга шундай бир иш айтингки, уни ёдимда сақлайин, лекин кўп нарса айтманг, чунки унутиб қўяман”, деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Тилингни Аллоҳ таолонинг зикри ила нам қил” (яъни Аллоҳ таолони кўп зикр қил), деб жавоб бердилар. (Имом Термизий ривояти)

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ зикри қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уйнинг мисоли тирик билан ўликнинг мисоли кабидир”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Яъни Аллоҳ таоло зикр қилинадиган уй тирик, зикр қилинмайдиган уй эса, ўликдир.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

Toyyiba | Расмий канал

19 Dec, 14:13


🗓 20.12.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

17 Dec, 01:55


وَأَنزَلۡنَا مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءَۢ بِقَدَرٖ فَأَسۡكَنَّٰهُ فِي ٱلۡأَرۡضِۖ وَإِنَّا عَلَىٰ ذَهَابِۭ بِهِۦ لَقَٰدِرُونَ
Биз осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерга жойлаштирдик. Албатта, Биз уни кетказишга ҳам қодирдирмиз. 
(Осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерда қарорлаштириш ҳам Аллоҳ таолонинг ишидир. Ким керакли миқдорда осмондан сув тушира олади? Ердаги ҳамма сув осмондан ўлчов билан тушгандир. Ортиқча ҳам эмас, кам ҳам эмас. Шунинг ўзини ибрат назари билан ўйлаган одам иймонга келиши керак. Сувни келтирган зот кетказа олмасмиди? Аллоҳ таоло сувни кетказишига далил сифатида баъзан маълум жойларни сувдан бебаҳра қилиб қўяди. Ўша ерда қурғоқчилик бўлиб, ҳамма нарса ҳалокатга юз тутади. Ана шу қурғоқчилик ҳодисалари ҳам Аллоҳ таолонинг қудратига далолат қилади. Улар ҳам одамларни иймонга чақирадиган ибратли нарсалардир.)
(Муъминуун сураси 18-оят).

Toyyiba | Расмий канал

16 Dec, 15:13


🗓 17.12.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

13 Dec, 09:52


Жумъа куни фазилатлари

1. Дуолар қабул бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар етказилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
3. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.
4. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.
5. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди”, дейилган.
6. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).

ЎМИ матбуот хизмати

Toyyiba | Расмий канал

12 Dec, 15:13


🗓 13.12.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

11 Dec, 07:50


اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمَلَاءِ الْأَعْلَىٰ إِلَى يَوْمِ الدِّينِ اَللّهُمَ أَعْطِ مُحَمَّدًا الوَسِيلَةَ وَالْفَضيلَةَ وَ الشَّرَفَ وَ الدَّرَجَةَ الْكَبِيرَةَ

Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин фил аввалийна ва солли ъала Муҳаммадин фил ахирийна ва солли ъала Муҳаммадин фин набиййийна ва солли ъала Муҳаммадин фил мурсалийна ва солли ъала Муҳаммадин фил малаил аъла ила явмиддийн. Аллоҳумма аъти Муҳаммаданил васийлата вал фазийлата вaш шapoфa вaд дapожатал кабийрота!

Маъноси: Аллоҳим! Аввалгилар орасида ҳазрати Муҳаммадга раҳмат ёғдир, кейингилар орасида ҳазрати Муҳаммадга раҳмат ёғдир, набий (пайғамбар)лар орасида ҳазрати Муҳаммадга раҳмат ёғдир, мурсал элчи расуллар орасида ҳазрати Муҳаммадга раҳмат ёғдир, малаул аълода энг олий, шарафли зотлар орасида то қиёмат кунигача ҳазрати Муҳаммадга раҳмат ёғдир! Аллоҳим! Ҳазрати Муҳаммадга васийла (жаннатдаги энг олий мақом), фазилат, шараф ва улуғ даража ато қил! («Ал-адъийатул-воридаҳ», 64-с).

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий айтадилар:

«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Васийла жаннатдаги энг юксак бир мақомдирки, унга фақат бир киши эришади. Умид қиламанки, ўша киши мен бўламан».

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз амрларига мувофиқ ул зотга васийла тилангани учун бу салавот ҳам жуда савоблидир.

Toyyiba | Расмий канал

11 Dec, 07:42


CАВОЛ. Иш фаолиятим сабаб уйдан чиқиб 200 км узоқликда 14 кун ишлайман. Охирги марта ишга боришимда, 14 кундан кейин яна бир олис жойга 13 кунга боришни режалаштирганман. Сўнгра уйга қайтаман. Намозларимни қаср қилиб ўқийманми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, сиз бу ҳолатда мусофир ҳисобланасиз ва тўрт ракатли фарз намозларни икки ракатга қаср қилиб ўқийсиз. Чунки сиз манзилингиздан 90 км.дан узоқда 14 кун, сўнг бошқа жойда 13 кун туришни ният қилгансиз. Мусофир бир шаҳар ёки қишлоқда камида 15 кун туришни ният қилмагунича муқимга айланмайди. Гарчи сиз жами 27 кун сафарда юрсангиз ҳам, 15 кун бир жойда туришни қасд қилмагансиз. Бу ҳақида фатволарда шундай дейилган:
وَلَوْ نَوَى الْإِقَامَةَ خَمْسَةَ عَشَرَ يَوْمًا فِي مَوْضِعَيْنِ فَإِنْ كَانَ كُلٌّ مِنْهُمَا أَصْلًا بِنَفْسِهِ نَحْوَ مَكَّةَ وَمِنًى وَالْكُوفَةِ وَالْحِيرَةِ لَا يَصِيرُ مُقِيمًا وَإِنْ كَانَ أَحَدُهُمَا تَبَعًا لِلْآخَرِ يَصِيرُ مُقِيمًا
“Мусофир иккита жойда 15 кун туришни ният қилса, агар улардан ҳар бири Макка ва Мино ҳамда Кўфа ва Ҳирот шаҳарлари каби аслий (алоҳида) шаҳар ёки қишлоқ бўлса, муқимга айланмайди. Агар улардан бири бошқасига тобе бўлса, у ҳолда муқимга айланади” (“Фатовои оламгирийя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Toyyiba | Расмий канал

07 Dec, 22:15


Бу дунёда Аллоҳнинг ҳукми билан инсонлар моддий имкониятларига кўра турли тоифаларга бўлинди. Албатта, Аллоҳ барчани бой қилишга қодир бўла туриб уларни бой ва камбағал қилиб қўйишида жуда кўп ҳикматлар бор. Аллоҳ баъзиларга ризқни кенг ва баъзиларга эса тор қилиб берганидаги асосий ҳикматлардан бирини баён қилиб шундай дейди: «Агар Аллоҳ бандаларининг ризқларини кенг-мўл қилиб юборса, албатта, улар ер юзида тажовузкорликка ўтиб кетган бўлур эдилар. Лекин У ўзи хоҳлаганича ўлчов билан (ризқ) туширур. Албатта, У бандаларидан хабардор ва (ҳамма нарсани) кўриб турувчидир» (Шуро сураси, 27 оят).
Садақа ва эҳсоннинг барча кўринишлари, хоҳ у нафл бўлсин хоҳ фарз бўлсин, барчаси гуноҳларнинг ўчирилишига сабаб бўлади. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «…Сув оловни ўчирганидек, садақа гуноҳларни ўчиради», дедилар (Термизий ривояти).
Аллоҳ йўлида қилинадиган садақа ва эҳсонларнинг фазилати тўғрисида Қуръонда шундай дейилган: «Садақаларингизни агар ошкора берсангиз, жуда яхши. Борди-ю, камбағалларга пинҳона берсангиз – ўзингиз учун янада яхшироқдир ва (У) гуноҳларингиздан ўтар. Аллоҳ қилаётган (барча) ишларингиздан хабардордир» (Бақара сураси, 271 оят).
Демак, садақани хоҳ ошкора, хоҳ яширинча берсин, нияти холис бўлса, садақага ваъда қилинган мукофотга, яъни гуноҳларининг кечирилишига эришади. Уламолар садақани инсоннинг имони борлигини тасдиқловчи амал дейишган. Чунки хайри эҳсон қилувчи киши ўзига бегона бўлган ва ҳеч ҳам манфаат келмайдиган одамга имконидан келиб чиқиб бир нарсани беради.
Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақа ҳужжат ва далилдир (яъни имони борлигига)», дедилар (Имом Термизий ривояти),

Toyyiba | Расмий канал

07 Dec, 15:13


🗓 08.12.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

06 Dec, 03:16


КИРИБ КЕЛГАН ЖУМЪА АЙЁМИ МУБОРАК АЗИЗЛАР !

Ҳар жума куни КАҲФ сурасини ўқинг.

Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «КАҲФ» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”
, деганлар.

Toyyiba | Расмий канал

06 Dec, 03:16


#"КАХФ" 1-110. "Тоййиба" жоме масжиди ноиб имоми #Олимхон кори Жалолов

Toyyiba | Расмий канал

06 Dec, 03:16


#КАҲФ 018 сураси тафсири
#Афзал Рафиқов овозида
💾 35.9 МВ
39.13 дақиқа

Toyyiba | Расмий канал

06 Dec, 03:16


Абу Лубоба ибн Aбдулмунзир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:‎

‎«Жума куни кунларнинг саййиди, Aллоҳ таолонинг наздида буюгидир.», дедилар.

Имом Aҳмад ривоят қилган .‌

Toyyiba | Расмий канал

06 Dec, 03:16


Имом Абу Жаъфар Таҳовий роҳимаҳуллоҳ “Мухтасар”ида бундай дейди:
Боланинг ақли таҳорат ва намозга етадиган бўлганида отаси унга намоз ва таҳоратни  ўргатади. Бироқ, болага таҳорат, намоз ва бошқа фарз ибодатлар ҳам то балоғатга етмагунича вожиб бўлмайди”.
Имом Абу Бакр Жассос роҳимаҳуллоҳ мазкур жумлани шарҳлаб айтадики: «Бунинг далили Робиъ ибн Сабра Жуҳаний отасидан (розияллоҳу анҳумо), у эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисдир. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Бола етти ёшга етганида намозга буюрилади. Ўн ёшга етганида уларни намоз учун уринглар” (Имом Абу Довуд, имом Аҳмад ва имом Термизийлар ривояти).

Балоғатга етмаган болага фарз ибодатлар вожиб бўлмаслигининг далили Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қалам уч тоифадан кўтарилган: уйқудагидан то уйғонгунигача, жиннидан то хушига келгунича, гўдакдан то эҳтилом бўлгунича” деган сўзларидир (Имом Абу Довуд, имом Аҳмад ва имом Насоийлар ривояти).
t.me/toyyibaF

Toyyiba | Расмий канал

06 Dec, 03:16


Аллоҳ таолонинг зикри шундай ҳаловатли ва шундай осонки, инсон озгина эътибор ила уни ҳар доим адо қила олади. Бу ибодатнинг фазилат ва фойдалари беҳисобдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча ўринларида Ўзини зикр қилишга буюрган. Аҳзоб сурасининг 41-оятида:

يَأَيُّهَا الَّذِينَ ءَامَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар”, дейди. Маълумки, Аллоҳ таолони зикр қилишдан У Зотга бирор фойда йўқ. Аллоҳ таоло бандаларнинг зикридан беҳожатдир. Лекин У Зотни зикр қилишнинг бандалар учун кўплаб фойдалари бор.

Масалан:
1. Кўп зикр қилиш ила банданинг Аллоҳ таолога қурбати зиёда бўлади.
2. Кўп зикр қилиш ила инсоннинг руҳи озуқа олади, ислоҳ бўлади ва қувватланади.
3. Инсонда ҳосил бўлган бу руҳий қувват ила инсон шайтонга қарши туриши ва гуноҳлардан тийилиши осон бўлади.
4. Аллоҳ таолонинг зикри ила номаи аъмолга яхшиликлар тинмай ёзилиб туради.
Бир саҳоба Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Аллоҳ таолонинг наздида энг афзал бўлган, қиёмат куни энг баланд даражага сабаб бўладиган ибодат қайси?” деб сўради. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолони зикр қилиш”, дедилар. (“Жомиъул усул”)

Бир куни яна бир саҳоба Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг Росули! Яхшиликларнинг тури жуда кўп. Мен уларнинг барчасини қилишга қурбим етмайди. Шунинг учун менга шундай бир иш айтингки, уни ёдимда сақлайин, лекин кўп нарса айтманг, чунки унутиб қўяман”, деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Тилингни Аллоҳ таолонинг зикри ила нам қил” (яъни Аллоҳ таолони кўп зикр қил), деб жавоб бердилар. (Имом Термизий ривояти)

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ зикри қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уйнинг мисоли тирик билан ўликнинг мисоли кабидир”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Яъни Аллоҳ таоло зикр қилинадиган уй тирик, зикр қилинмайдиган уй эса, ўликдир.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

Toyyiba | Расмий канал

05 Dec, 15:13


🗓 06.12.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

04 Dec, 15:56


МАЗКУР ВАҚТЛАРДА НАМОЗ ЎҚИБ БЎЛМАСЛИГИ ҲАҚИДА

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تَحَرَّوْا بِصَلَاتِكُمْ طُلُوعَ الشَّمْسِ وَلَا غُرُوبَهَا، فَإِنَّهَا تَطْلُعُ بِقَرْنَيِ الشَّيْطَانِ. وَفِي رِوَايَةٍ: إِذَا طَلَعَ حَاجِبُ الشَّمْسِ فَأَخِّرُوا الصَّلَاةَ حَتَّى تَرْتَفِعَ، وَإِذَا غَابَ حَاجِبُ الشَّمْسِ فَأَخِّرُوا الصَّلَاةَ حَتَّى تَغِيبَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намозингиз ила қуёшнинг чиқишини ҳам, ботишини ҳам намоз вақти қилиб олманглар. Чунки у шайтоннинг шохлари орасидан чиқади», дедилар».

Яна бир ривоятда:
«Қуёшнинг қоши чиқса, намозни у кўтарилиб бўлгунча кечга суринглар. Қуёшнинг қоши ботса, намозни у ботиб бўлгунча кечга суринглар», дедилар».

Икки Шайх ва Насоий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ривоятдаги «қуёшнинг қоши» иборасидан мурод, қуёш доирасининг бир тарафи – қошга ўхшаб эгилган жойи тушунилади.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Қуёш чиқаётган вақтда намоз ўқимаслик.
2. Қуёш ботаётган вақтда намоз ўқимаслик.
3. Қуёшнинг бир тарафи чиқиб, кўринганидан кейин у то тўлиқ кўтарилиб бўлгунча намоз ўқимай туриш.
4. Қуёшнинг бир тарафи ботганидан кейин то у тўлиқ ботиб бўлмагунча намоз ўқимай туриш.
5. Мазкур вақтларда намоз ўқиб бўлмаслигининг сабаби «Чунки у шайтоннинг шохлари орасидан чиқади» деган ибора билан баён қилинган.

Имом Муслимнинг ривоятида:
«Ва кофирлар унга сажда қилурлар» жумласи зиёда келган.

Демак, қуёшпарастлар қуёшга у чиқаётган ва ботаётган пайтда сажда қилар эканлар. Шайтон эса ўша жойда туриб олиб, улар менга сажда қиляптилар, деб масхара қилар экан. Ана шу кофирларга ўхшамаслик учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни мазкур вақтларда намоз ўқишдан қайтарганлар.


«Ҳадис ва Ҳаёт»

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Toyyiba | Расмий канал

04 Dec, 15:13


🗓 05.12.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

02 Dec, 14:38


Устоз - Олимхон қори Жалолов

Toyyiba | Расмий канал

01 Dec, 15:13


🗓 02.12.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

01 Dec, 11:50


Инсон зоти борки, бу ҳаётда яхшиликка, эзгуликка интилиб яшашни хоҳлайди. Бироқ инсон ҳаётда чиройли яшаши учун нималарга эътибор бериши, ғафлатда қолмаслиги барчасидан муҳимроқдир. Бу ҳақда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг «Тафсири Ҳилол» китобларида: «Қуръони Карим таъбири бўйича, ҳақиқий ҳаёт иймон ва Исломдир. Инсон буларсиз ўликдир. Киши иймон ва Ислом билангина тўлақонли ҳаёт маъносига эга бўлади. Иймонсиз ва Исломсиз ҳаёт кечиргандан кўра кечирмаган яхшироқ. Шунинг учун ҳар бир одам тезроқ ўзини ўнглаб, ўз вақтида Аллоҳ ва Росулининг чақириғига жавоб бериб, ўзларига ҳаёт берадиган иймон ва Ислом йўлига юришлари лозим», деб ёзилган.
Дарҳақиқат иймонсиз, Исломсиз ҳаётни тўла қонли англаб бўлмайди. Исломдан аввал инсон қадрияти бор эдими? Мисол учун аёл киши инсон ўрнида кўрилмас, айрим араб қабилаларида қиз туғилган чақалоқлар тириклайин кўмилар эди.
Аллоҳ таоло Роҳим сифатига эга бўлган Зот.
— Аллоҳ таоло инсонга ҳақни ботилдан, яхшини ёмондан ва ростни ёлғондан ажратиш учун ақл берди.
— Аллоҳ таоло инсонга ҳақни ўрнатиш ва ботилни йўқ қилиш, яхшиликни қилиш ва ёмонликни тарк қилиш ҳамда ростни гапириб, ёлғондан четланиш қобилиятини ҳам берди.
— Аллоҳ таоло инсонга дин, пайғамбар ва китоб юбориб, бу дунёда тўғри яшаш йўлларини кўрсатиб берди.
— Аллоҳ таоло инсонга тўғри йўлда юриш, ҳақни тутиш, рост гапириш, ҳалол-пок бўлишни амр қилди.
— Аллоҳ таоло инсонни залолатдан, ёмонликдан, зулмдан, ёлғондан ва бошқа зарарли нарсалардан қайтарди.
Зеро, инсоннинг яхши йўлни танлаши ва ёмон йўлдан четлаши матлубдир. Агар баъзи кишилар ўйлаганидек, ҳидоят йўлини танлашда ва унга ҳаракат қилишда инсоннинг ҳеч қандай ўрни бўлмаганида эди, яхши билан ёмон одамнинг орасида фарқ бўлмасди. Динлар, пайғамбарлар ва илоҳий китобларнинг мутлақо аҳамияти қолмас эди.
Инсонлар иймонлари билан бирга Исломга амал қилиш йўли орқали икки дунё саодатига муваффақ бўлишади.
Бу ҳақда Аллоҳ таоло Иброҳим сурасида шундай марҳамат қилади:
«Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур. Аллоҳ золимларни залолатга кетказур. Аллоҳ хоҳлаганини қилур» (27-оят).
Исломда иймоннинг қадр-қиймати қанчалик юқори эканини барчамиз яхши биламиз. Шундай экан, бу ўз навбатида биз мусулмонлар динимиз талабига яраша бўлишимиз кераклигини талаб этади. Яна шуни ҳам ёдда тутиш лозимки, иймон лаззати ва Ислом неъматидан ҳар бир инсон бебаҳра қолмасликка ҳаракат қилмоғи керак. Яъни, ғафлатда қолиб кетмасин.
Ҳазрат Убайдуллоҳ Аҳрор болаликларида бўлиб ўтган воқеани шундай таърифлаб беради:
— Мактабга бориб келардим. Қалбим доим Аллоҳ таоло билан эди. Бир он Уни унутмас, бир он Аллоҳ таолодан ғофил бўлмасдим. Совуқ қиш кунида бир даладан ўтиб борар эканман, оёғим лойга ботди. Қутулмоққа ҳаракат қилдим. Оёғимни тортдим, оёқ кийимим ечилиб суғурилиб ечилиб тушиб қолди. Ғафлатда қолдим, деб ўйладим. Қутулмоққа ҳаракат қилиб, Ҳақ таолони эсламоқдан чалғидим, дея куюндим. Қаршимда қишлоқлик бир йигит дала ишлари билан машғул эди. «Қара бу йигит бунча азият ичида Уни ўйламоқда сен оёғингини лойдан чиқаришдек, кичик бир нарса учун Уни қандай унутдинг?» дея ҳўнграб йиғлай бошладим. У вақтларда ҳамма ўзимдай ҳар он Яратганни эслаб юради, деб ўйлардим. Балоғатга етгунча Яратгадан ғофиллар бўлишини билмасдим. Аллоҳ таоло ҳар кимни Ўзини хотирламоқ учун яратган деб ҳисоблардим. Ўзини унутмасликлари учун деб санар эдим. Кейинчалик англадимки, ғофил бўлмаслик баъзи қулларига махсус бир илоҳий иноят экан. Фақат риёзат ва нафс мужодаласи билан қўлга киритиш, ҳатто баъзилар фикрича, бу билан эришиш мушкул бир кайфият экан.
«Шархи «Ақийдатут Таҳовийя» китобида иймон ҳақида қуйидаги жумлалар келтирилган:
«Иймон – тил билан иқрор бўлиш ва қалб ила тасдиқ қилишдир».
Яъни, бу иймонни изҳор қилиш эътиборидан тасдиқлашдир. Чунки тасдиқлаш ички иш бўлиб, у беркилган бўлади. У фақат иқрор ёки тасдиққа далолат қилувчи ишлар билангина билинади.

Toyyiba | Расмий канал

01 Dec, 11:50


Шунингдек, ақоид илмининг улуғ олими Умар Насафий ўзларининг асарларида: «Иймон ва Ислом бирдир. Қачонки бандада тасдиқ ва иқрор мавжуд бўлса, мен ҳақиқатан мўминман, демоғи тўғри бўлади», деганлар.
Қиёмат куни Аллоҳ таолонинг ҳузурида нажот топишни истаган ҳар бир уммат ҳаётлик чоғида иймон ва Исломда қоим бўлиши, оламлар Роббисининг буйруқларига лаббай деб, қайтариқларидан қайтиши муҳим амаллардан эканини доим ёдда тутиши лозим.
Аллоҳ таоло барчамизни дунёю охиратда яхшиликлар билан мукофотласин!

Toyyiba | Расмий канал

30 Nov, 15:13


🗓 01.12.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

27 Nov, 19:31


Ким ризқининг кенг бўлишини истаса...

عَنْ صَخْرٍ الْغَامِدِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: اللَّهُمَّ بَارِكْ لِأُمَّتِي فِي بُكُورِهَا، قَالَ: وَكَانَ إِذَا بَعَثَ سَرِيَّةً أَوْ جَيْشًا بَعَثَهُمْ أَوَّلَ النَّهَارِ، وَكَانَ صَخْرٌ رَجُلًا تَاجِرًا، وَكَانَ إِذَا بَعَثَ تِجَارَةً بَعَثَ أَوَّلَ النَّهَارِ فَأَثْرَى وَكَثُرَ مَالُهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَحَسَّنَهُ. وَاللهُ أَعْلَمُ.

Сохр ал-Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳим! Умматимга саҳарини баракали қилгин!» дедилар.

У зот лашкар ёки «сарийя» юборадиган бўлсалар, эрта тонгда юборар эдилар.

Сохр тожир одам эди. Қачон тижорат (карвони) юборадиган бўлса, эрта тонгда юборар эди. У бой бўлиб, моли кўпайиб кетди»
.

Термизий ривоят қилди ва ҳасан, деди. Аллоҳ билгувчироқдир.

Toyyiba | Расмий канал

27 Nov, 15:13


🗓 28.11.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

26 Nov, 16:20


Мўминун сурасида ҳақиқий мўмин бандаларнинг асосий сифатларини зикр қилар экан, омонатни адо этиш ва аҳдга вафо қилиш ҳам ўша асосий сифатларга киришини билдириб, шундай дейди: "Улар (мўминлар) омонатларига ва аҳдларига риоя қилувчилардир". (Мўминун сураси, 8).
Омонатга хиёнат этган, аҳдига вафо қилмаган инсон мўминликнинг иккита чиройли  сифатини йўқотади. Агар бирор буюм икки асосий қисмини йўқотса, у умуман ишга яроқсиз бўлиб қолади.
Ҳадиси шарифларда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз хутбаларида: "Омонати йўқ одамнинг иймони йўқ, аҳди йўқ одамнинг дини йўқ дер эдилар", деганлари ривоят қилинган.
Буни чуқурроқ тафаккур қилинглар!
Охиратни ўйланг, биродар.

Toyyiba | Расмий канал

22 Nov, 15:38


CАВОЛ: Пешин намозини 12:12 деб ёзилган, бу дегани 12:12 да пешинни ўқисам бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, тақвимда кўрсатилган вақт намознинг аввалги вақтидир. Шу вақтдан бошлаб намоз ўқиш жоиз. Хусусан пешинни ҳам. Лекин жамоат билан ўқиш ва жамоатни кўпайтириш каби фазилат кўзда тутилса, бу вақтдан бироз кечиктириш ҳам дуруст. Аёллар эса жамоатга чиқмаганлари сабабли намоз вақти киргандан адо қилишлари афзалдир. Бу ҳақда “Баҳрур-роиқ” китобида шундай дейилади:
وأداء الصلاة في أول الوقت أفضل إلا إذا تضمن التأخير فضيلة لا تحصل بدونه كتكثير الجماعة، ولا يتأتى هذا في حق من في المفازة فكان التعجيل أولى، ولهذا كان أولى للنساء أن يصلين في أول الوقت لانهن لا يخرجن إلى الجماعة.
“Намозни аввалги вақтида ўқиш афзал. Лекин жамоатни кўпайтириш каби намозни (аввалги вақтидан) кечиктирмаса ҳосил бўлмайдиган фазилатли ҳолатлар бундан мустасно. Саҳро (чўл) жойлардаги киши ҳақида бундай фазилат ҳосил бўлмагани учун, намозни тезлаштириши афзалдир. Шунинг учун ҳам аёллар намознинг аввалги вақтида ўқиши авло. Чунки улар жамоатга чиқмайдилар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Toyyiba | Расмий канал

22 Nov, 15:13


🗓 23.11.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

22 Nov, 10:39


Азизхон домла Бахромов
Эшитинг, тафаккур қилинг.

Toyyiba | Расмий канал

22 Nov, 10:35


Кимки иймон ва тақво соҳиби ҳамда сахий ва очиққўл бўлса, шундай бандаларга бойлик манфаат келтиради. Аллоҳ таоло айтади: “Бас (эй инсонлар), Мен сизларни ловуллаб ёниб турган оловдан – дўзахдан огоҳлантирдим. Унга фақат (Ҳақни) ёлғон деган ва (иймон-эътиқоддан) юз ўгирган бадбахт кимсагина кирур! Ўзи покдомон бўлиб, мол-давлатини (яхшилик йўлида) сарф қиладиган тақводор зот ундан (яъни, дўзахдан) йироқ қилинур” (Лайл сураси, 14-18-оят).
Яна бир бошқа оятда шундай дейилади: “На молу дунёларингиз ва на болаларингиз сизларни Бизнинг даргоҳимизга яқин қилгувчи эмасдир. Фақат иймон келтирган ва яхши амал қилган зотлар – ана ўшалар учунгина қилган амаллари сабабли неча баробар мукофот бўлур ва улар (жаннатдаги) юксак манзилларда тинч-омон бўлурлар” (Сабаъ сураси, 37-оят).

Toyyiba | Расмий канал

22 Nov, 10:34


Имомимиз - Азизхон домла Бахромов

Toyyiba | Расмий канал

22 Nov, 09:43


Мол-дунё ва бойлик банданинг бу дунёда умрбод, мангу яшаб қолишини ҳам таъминлай олмайди. Аллоҳ таоло айтади: “(Кишиларга дилозорлик қилиб, уларнинг обрўларини тўкиб юрадиган) ҳар бир бўҳтончи-ғийбатчига ҳалокат бўлгайки, у (топган) мол-дунёси ўзини мангу (ўлмайдиган) қилиб қўяди, деб ўйлайдиган ҳолида (фақат) мол тўплаган ва ўша (мол-дунёси)ни ҳисоб-китоб қилиб (бирон савобли ишга сарфламасдан) юрган кимсадир. Йўқ (унинг бу ҳисоб китоби бекордир)! Қасамки, у албатта чилпарчин қилувчи (дўзах)га ташланур!” (Ҳумаза сураси, 1-4-оят).

Toyyiba | Расмий канал

22 Nov, 09:41


Азизхон домла Бахромов

Toyyiba | Расмий канал

22 Nov, 07:51


Азизхон домла Бахромов
Жумъа хутбаси

Toyyiba | Расмий канал

22 Nov, 07:18


Жумъа маърузасидан фотолавҳа

Toyyiba | Расмий канал

22 Nov, 06:41


Ҳадиси шарифлардан бирида шундай дейилади: “Албатта, ҳар бир уммат фитнага учрайди. Умматимнинг фитнаси бойликдир”, деб айтганларини эшитганмиз” (Термизий, имом Аҳмад, имом Табароний, Ҳоким ва Ибн Мардавайҳ ривояти. Абу Исо Термизий: “Бу ҳадис ҳасансаҳиҳ-ғарибдир”, деган). “Фитна” сўзи аслида сифатини билиш учун олтин ёки кумушни эритиб кўриш, текшириш маъносини англатади. Луғатларда эса бу сўзнинг имтиҳон қилиш, азоб-уқубат, адашиш, васваса, ёқиш, ёндириш, мол-дунё, бола-чақа, куфр, зулм, гуноҳ, ҳақдан тойилиш, мажнунлик, қатл қилиш ва шу каби кўплаб маънолари учрайди. Бу ҳадисда “фитна” сўзи адашиш, чалғиш, гуноҳга ботиш, ҳақдан тойилиш маъноларини ифодалаб келмоқда. Ўтмишда ўтган ҳар бир уммат, халқ, қавм фитнага учраган, залолатга кетган. Бунга эътиқоднинг бузуқлиги – куфр, ширк, ахлоқий иллатлар – кибр, ғурур, ношукрлик, маъсият, лаззатларга берилиш ва ҳоказолар сабаб бўлган. Аммо мусулмон умматининг фитнага учрашига айнан мол-дунё, бойлик, уни тўплаш, ўзаро мусобақалашиш сабаб бўлар экан. Чунки банда эҳтиёткорлик билан иш тутмаса, бойлик уни ибодатлардан чалғитади, ихлосдан тўсади ва охиратни унуттиради. Демак, агар бандада сахийлик сифати бўлса, бойлик уни юксак мақомларга кўтаришидан ташқари, агар нафсга қул бўлинса, уни фитнага солиши, тўғри йўлдан адаштириш ҳам мумкин экан.

Ҳақиқий мўмин хоҳ бой, хоҳ камбағал, хоҳ ўртаҳол бўлсин, Аллоҳ таолога ибодат қилади, яхшиликка шукр қилиб, мусибатга сабр этади. Бой ёки камбағал бўлиш уни бандалик вазифаларини адо этишига таъсир қилмайди.
Бой бўлса, ҳовлиқиб, камбағаллик вақтида тушкунликка тушмайди. Балки ҳар бири Аллоҳнинг тақдири эканига аниқ ишонади. Доимо Аллоҳга илтижо ва дуода, У Зотнинг зикрида юради. Мана шу ҳолат бандани дунё ва охират саодатига олиб боради.
Ҳаммамиздан Аллоҳ таоло рози бўлсин!

Toyyiba | Расмий канал

22 Nov, 06:27


Азизлар бу дунёда ҳаммамиз мол дунё тўплаш билан оворамиз.
Мулкдор бўлиш оғир масъулиятлигини ҳам эсдан чиқармалигимиз даркор.
Мол-дунё топиш йўлларига ва манбаларига аҳамият бериш ўта зарурдир.
Шу эсдан чиқармаслигимиз лозимки, мол дунё, мулкнинг барчаси ягона Аллоҳ таолоникидир.
Молу дунё ва бойлик одобларидан бири оила аъзолари ва қарамоғидагиларга нисбатан қизғанчиқ бўлмасликдир.
Давлатманд кишиларнинг зийнати сахийлик ва яхшилик қилишдир.
Мол-мулк эгаси зиммасида адо этилиши зарур бўлган кўп ҳақлар бор.
Мол-дунёда Аллоҳ таолонинг бир қанча ҳаққи бор:
• Мазкур ҳақларнинг биринчиси Аллоҳ таолонинг ҳақларидан бўлмиш закотдир.
• Молу мулкдаги Аллоҳ таолонинг ҳақларидан бири фитр садақасидир.
• Мол-мулкдаги Аллоҳ таолонинг ҳақлари ичида турли каффоротлар ҳам бор.
• Мол-мулкдаги Аллоҳ таолонинг ҳақларидан бири назрлардир.
• Молу мулкдаги Аллоҳ таолонинг ҳақларидан бири ҳаж ибодатининг сарф-харажатидир.
• Мол-мулкдаги бандаларнинг ҳаққига оила аъзоларининг, ота-онасининг, опа-сингилларининг ва қўл остидагиларнинг вожиб нафақаси ҳам киради.
• Мол-мулкда камбағал бандаларнинг ҳам мустаҳаб ҳақлари бор.
• Молу мулкдаги бандаларнинг ҳақларидан бири қарз эгасининг ҳаққини қайтариб беришдир.
• Мол-дунёдаги бандаларнинг ҳақларидан бири бировга молиявий талофат етказилганда, ўша етказилган талофатни тўлаб беришидир.
• Молу дунёдаги бандаларнинг ҳақларидан бири бировларга берган ваъдага вафо қилишдир.
• Сахийлик, мурувват кўрсатиш ва хайр-эҳсон маъносида, савоб умидида мол сарфлаш ҳам бандаларнинг мол-дунёдаги ҳақларидандир.
• Мол-мулк эгаларининг энг юксак одобларидан бири тавозели бўлиш ва берганини миннат қилмасликдир.
• Мол-дунё ва унга боғлиқ турли дабдаба-шуҳратлар инсон қадрининг ўлчови бўлолмайди.
• Инсоннинг ихтиёридаги мол-дунё - омонат, инсон бир халифа (вакил), холос.
• Тақводор мўмин-мусулмон одамнинг эътиқоди бўйича унинг қўлидаги мол-дунё Аллоҳ берган ризқдир, ўзи яратган нарса эмас.
• Ислом дини таълимоти бўйича, инсоннинг қўлидаги мол унга Аллоҳ Ўз фазлидан берган омонатдир.
• Якка мусулмонлар қўлидаги мол-мулк айни вақтда мусулмон жамоасининг ҳам мол-мулки ҳисобланади.
Ҳа, Ислом мол-мулкка шундай назар билан қарайди. Мусулмонлардан ҳар бири қўлидаги молнинг муҳофазасини жамоа аъзоларига топширади
t.me/toyyibaF

Toyyiba | Расмий канал

22 Nov, 05:55


#"КАХФ" 1-110. "Тоййиба" жоме масжиди ноиб имоми #Олимхон кори Жалолов

Toyyiba | Расмий канал

22 Nov, 05:55


КИРИБ КЕЛГАН ЖУМЪА АЙЁМИ МУБОРАК АЗИЗЛАР !

Ҳар жума куни КАҲФ сурасини ўқинг.

Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «КАҲФ» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”
, деганлар.

Toyyiba | Расмий канал

22 Nov, 05:55


Имом Абу Жаъфар Таҳовий роҳимаҳуллоҳ “Мухтасар”ида бундай дейди:
Боланинг ақли таҳорат ва намозга етадиган бўлганида отаси унга намоз ва таҳоратни  ўргатади. Бироқ, болага таҳорат, намоз ва бошқа фарз ибодатлар ҳам то балоғатга етмагунича вожиб бўлмайди”.
Имом Абу Бакр Жассос роҳимаҳуллоҳ мазкур жумлани шарҳлаб айтадики: «Бунинг далили Робиъ ибн Сабра Жуҳаний отасидан (розияллоҳу анҳумо), у эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисдир. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Бола етти ёшга етганида намозга буюрилади. Ўн ёшга етганида уларни намоз учун уринглар” (Имом Абу Довуд, имом Аҳмад ва имом Термизийлар ривояти).

Балоғатга етмаган болага фарз ибодатлар вожиб бўлмаслигининг далили Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қалам уч тоифадан кўтарилган: уйқудагидан то уйғонгунигача, жиннидан то хушига келгунича, гўдакдан то эҳтилом бўлгунича” деган сўзларидир (Имом Абу Довуд, имом Аҳмад ва имом Насоийлар ривояти).
t.me/toyyibaF

Toyyiba | Расмий канал

22 Nov, 05:55


Абу Лубоба ибн Aбдулмунзир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:‎

‎«Жума куни кунларнинг саййиди, Aллоҳ таолонинг наздида буюгидир.», дедилар.

Имом Aҳмад ривоят қилган .‌

Toyyiba | Расмий канал

22 Nov, 05:55


Аллоҳ таолонинг зикри шундай ҳаловатли ва шундай осонки, инсон озгина эътибор ила уни ҳар доим адо қила олади. Бу ибодатнинг фазилат ва фойдалари беҳисобдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча ўринларида Ўзини зикр қилишга буюрган. Аҳзоб сурасининг 41-оятида:

يَأَيُّهَا الَّذِينَ ءَامَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар”, дейди. Маълумки, Аллоҳ таолони зикр қилишдан У Зотга бирор фойда йўқ. Аллоҳ таоло бандаларнинг зикридан беҳожатдир. Лекин У Зотни зикр қилишнинг бандалар учун кўплаб фойдалари бор.

Масалан:
1. Кўп зикр қилиш ила банданинг Аллоҳ таолога қурбати зиёда бўлади.
2. Кўп зикр қилиш ила инсоннинг руҳи озуқа олади, ислоҳ бўлади ва қувватланади.
3. Инсонда ҳосил бўлган бу руҳий қувват ила инсон шайтонга қарши туриши ва гуноҳлардан тийилиши осон бўлади.
4. Аллоҳ таолонинг зикри ила номаи аъмолга яхшиликлар тинмай ёзилиб туради.
Бир саҳоба Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Аллоҳ таолонинг наздида энг афзал бўлган, қиёмат куни энг баланд даражага сабаб бўладиган ибодат қайси?” деб сўради. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолони зикр қилиш”, дедилар. (“Жомиъул усул”)

Бир куни яна бир саҳоба Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг Росули! Яхшиликларнинг тури жуда кўп. Мен уларнинг барчасини қилишга қурбим етмайди. Шунинг учун менга шундай бир иш айтингки, уни ёдимда сақлайин, лекин кўп нарса айтманг, чунки унутиб қўяман”, деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Тилингни Аллоҳ таолонинг зикри ила нам қил” (яъни Аллоҳ таолони кўп зикр қил), деб жавоб бердилар. (Имом Термизий ривояти)

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ зикри қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уйнинг мисоли тирик билан ўликнинг мисоли кабидир”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Яъни Аллоҳ таоло зикр қилинадиган уй тирик, зикр қилинмайдиган уй эса, ўликдир.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

Toyyiba | Расмий канал

22 Nov, 05:55


#КАҲФ 018 сураси тафсири
#Афзал Рафиқов овозида
💾 35.9 МВ
39.13 дақиқа

Toyyiba | Расмий канал

17 Nov, 15:13


🗓 18.11.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

16 Nov, 12:07


CАВОЛ: Жамоат намозида баъзан намозхонлардан бирининг тоби қочиб, йиқилиб, унга ёрдам кўрсатиш керак бўлади. Шу ҳолатда бошқа намозхон унга ёрдам бериши учун намозини бузиши мумкинми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бундай ҳолатда намозни бузишга рухсат берилган. Бу ҳақда “Ғунятул мустамлий” китобида шундай дейилади:
يُباح قطعُ الصَّلاة لإغاثة ملهوف، أو تخليص أحدٍ من سببِ هلاكٍ؛ كسقوطٍ من سطح، أو غرق أو حرق ونحوه، وكذا إذا خاف ضياع ما قيمته درهم له أو لغيره،
“Оғир аҳволга тушиб қолган инсонга ёрдам бериш, баланддан тушиб кетиш, ғарқ бўлиш, ёнғин каби ҳалокатга сабаб бўладиган ишлардан қутқариш учун намозни бузишга рухсат бор. Шунингдек, ўзининг ёки ўзганинг бир дирҳам (бугунги кунда тахминан икки юз минг)га тенг моли йўқолишдан хавф қилса ҳам намозни бузиш мумкин”.
Ҳатто “Роддул муҳтор” китобида “Чўкаётган, ёнғин ичида қолган, аҳволи оғирлашган кишини қутқариш учун намозни бузиш вожиб бўлади”, дейилган.
Демак, намозда бирор кишининг тоби қочиб йиқилса, унинг ёнидаги кишилар унга ёрдам бериш учун намозини бузиши керак бўлади. Чунки шариатнинг мақсадларидан бири инсон жонини муҳофаза қилишдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Toyyiba | Расмий канал

16 Nov, 06:03


عن أنس رضي الله عنه، أن حاضنة إبراهيم ابن النبي صلى الله عليه وسلم: قالت: يا رسول الله تبشر الرجال بكل خير ولا تبشر النساء.... فقال: أفما ترضى إحداكن أنها إذا كانت حاملاً من زوجها وهو عنها راض أن لها مثل أجر في سبيل الله، فإذا أصابها الطلق لم يعلم أهل السماء وأهل الأرض ما أخفي لها من قرة أعين، فإذا أرضعت لم يخرج منها جرعة من لبنها ولم يمص منها مصة إلا كان لها بكل جرعة وبكل مصة حسنة، فإن أسهرها ليلة، كان لها مثل أجر سبعين رقبة تعتقهن في سبيل الله. رواه الطبراني في الأوسط

عن ابن عمر رضي الله عنهما، أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: المرأة في حملها إلى وضعها إلى قضائها كالمرابط في سبيل الله فإذا ماتت فيما بين ذلك فلها أجر شهيد. رواه الطبراني

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўғиллари Иброҳимнинг энагаси: “Ё Росулуллоҳ эркакларни барча яхшилик ила башоратлантирасиз, аёлларга башорат бермайсиз?”. У зот: “Сизларнинг бирингиз эри ундан рози бўлган ҳолда эридан ҳомиладор бўлса, унга Аллоҳнинг йўлидаги ажр баробарича(савоб) бўлишига рози бўлмайдими? Фарзанд туғса, осмон ва ер аҳли у аёл учун яшириб қўйилган кўз қувончи(қанчалигини) билолмайди. Қачонки эмизса, ундан чиққан ҳар бир сўрилган ва ютум сутга у аёл учун бир савоб бўлади. Агар (фарзанди туфайли) кечаси бедор бўлса, Аллоҳ йўлида етмишта қулни озод қилгани савоби баробарича унга бўлади” дедилар.

Табароний ривояти.



Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий алайҳиссалом айтдилар: “Аёл киши ҳомиладорлигидан туққунича, Аллоҳ йўлидаги муробит* кабидир. Агар ушбулар орасида вафот этса, унга шаҳиднинг ажри берилади”.

Табароний ривояти.

*Муробит – Аллоҳ йўлида ватанининг сарҳадларини қўриқловчи.

Toyyiba | Расмий канал

15 Nov, 15:13


🗓 16.11.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

14 Nov, 18:31


ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:


أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ.

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: «Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан»

Ибн Сунний раҳматуллоҳи алайҳ ривоятлари.


УСТОЗ МУҲАММАД ШОКИР ДОМЛА

Toyyiba | Расмий канал

14 Nov, 18:11


#"КАХФ" 1-110. "Тоййиба" жоме масжиди ноиб имоми #Олимхон кори Жалолов

Toyyiba | Расмий канал

14 Nov, 18:11


КИРИБ КЕЛГАН ЖУМЪА АЙЁМИ МУБОРАК АЗИЗЛАР !

Ҳар жума куни КАҲФ сурасини ўқинг.

Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «КАҲФ» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”
, деганлар.

Toyyiba | Расмий канал

14 Nov, 18:11


Абу Лубоба ибн Aбдулмунзир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:‎

‎«Жума куни кунларнинг саййиди, Aллоҳ таолонинг наздида буюгидир.», дедилар.

Имом Aҳмад ривоят қилган .‌

Toyyiba | Расмий канал

14 Nov, 18:11


Аллоҳ таолонинг зикри шундай ҳаловатли ва шундай осонки, инсон озгина эътибор ила уни ҳар доим адо қила олади. Бу ибодатнинг фазилат ва фойдалари беҳисобдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча ўринларида Ўзини зикр қилишга буюрган. Аҳзоб сурасининг 41-оятида:

يَأَيُّهَا الَّذِينَ ءَامَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар”, дейди. Маълумки, Аллоҳ таолони зикр қилишдан У Зотга бирор фойда йўқ. Аллоҳ таоло бандаларнинг зикридан беҳожатдир. Лекин У Зотни зикр қилишнинг бандалар учун кўплаб фойдалари бор.

Масалан:
1. Кўп зикр қилиш ила банданинг Аллоҳ таолога қурбати зиёда бўлади.
2. Кўп зикр қилиш ила инсоннинг руҳи озуқа олади, ислоҳ бўлади ва қувватланади.
3. Инсонда ҳосил бўлган бу руҳий қувват ила инсон шайтонга қарши туриши ва гуноҳлардан тийилиши осон бўлади.
4. Аллоҳ таолонинг зикри ила номаи аъмолга яхшиликлар тинмай ёзилиб туради.
Бир саҳоба Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Аллоҳ таолонинг наздида энг афзал бўлган, қиёмат куни энг баланд даражага сабаб бўладиган ибодат қайси?” деб сўради. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолони зикр қилиш”, дедилар. (“Жомиъул усул”)

Бир куни яна бир саҳоба Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг Росули! Яхшиликларнинг тури жуда кўп. Мен уларнинг барчасини қилишга қурбим етмайди. Шунинг учун менга шундай бир иш айтингки, уни ёдимда сақлайин, лекин кўп нарса айтманг, чунки унутиб қўяман”, деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Тилингни Аллоҳ таолонинг зикри ила нам қил” (яъни Аллоҳ таолони кўп зикр қил), деб жавоб бердилар. (Имом Термизий ривояти)

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ зикри қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уйнинг мисоли тирик билан ўликнинг мисоли кабидир”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Яъни Аллоҳ таоло зикр қилинадиган уй тирик, зикр қилинмайдиган уй эса, ўликдир.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

Toyyiba | Расмий канал

14 Nov, 18:11


#КАҲФ 018 сураси тафсири
#Афзал Рафиқов овозида
💾 35.9 МВ
39.13 дақиқа

Toyyiba | Расмий канал

14 Nov, 18:11


Имом Абу Жаъфар Таҳовий роҳимаҳуллоҳ “Мухтасар”ида бундай дейди:
Боланинг ақли таҳорат ва намозга етадиган бўлганида отаси унга намоз ва таҳоратни  ўргатади. Бироқ, болага таҳорат, намоз ва бошқа фарз ибодатлар ҳам то балоғатга етмагунича вожиб бўлмайди”.
Имом Абу Бакр Жассос роҳимаҳуллоҳ мазкур жумлани шарҳлаб айтадики: «Бунинг далили Робиъ ибн Сабра Жуҳаний отасидан (розияллоҳу анҳумо), у эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисдир. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Бола етти ёшга етганида намозга буюрилади. Ўн ёшга етганида уларни намоз учун уринглар” (Имом Абу Довуд, имом Аҳмад ва имом Термизийлар ривояти).

Балоғатга етмаган болага фарз ибодатлар вожиб бўлмаслигининг далили Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қалам уч тоифадан кўтарилган: уйқудагидан то уйғонгунигача, жиннидан то хушига келгунича, гўдакдан то эҳтилом бўлгунича” деган сўзларидир (Имом Абу Довуд, имом Аҳмад ва имом Насоийлар ривояти).
t.me/toyyibaF

Toyyiba | Расмий канал

14 Nov, 15:13


🗓 15.11.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

12 Nov, 20:08


ДОИМИЙ РАВИШДА ИСТИҒФОР АЙТИБ ТУРИШ

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَوْ لَمْ تُذْنِبُوا لَذَهَبَ اللهُ بِكُمْ وَلَجَاءَ بِقَوْمٍ يُذْنِبُونَ فَيَسْتَغْفِرُونَ اللهَ فَيَغْفِرُ لَهُمْ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِي

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нафсим қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар гуноҳ қилмасангиз, Аллоҳ сизларни кетказиб, ўрнингизга гуноҳ қилиб, истиғфор айтадиган бир қавмни келтирур ва уларни мағфират қилур», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Гуноҳ содир этмаган банда бўлиши мумкин эмас. Ожиз банда доимо гуноҳ қилиш эҳтимоли остида яшайди. Шунинг учун банда доимий равишда истиғфор айтиб туриши лозим. Ана ўшанда банданинг синиқлиги ва Аллоҳ таолонинг афв ва мағфирати намоён бўлади.

Аммо зинҳор-базинҳор бу ҳадиси шарифдан гуноҳ қилишга даъват маъносини тушунмаслик керак.


«Ҳадис ва Ҳаёт»

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Toyyiba | Расмий канал

12 Nov, 20:05


CАВОЛ: Айримлар намозга қулоқ қоққандан кейин қўлларини боғласа, яна кимлардир қўлларини пастга тушириб кейин боғлайди. Қай бири тўғри?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозхон такбир айтиб қулоқ қоққандан кейин қўлларини пастга туширмайди, балки такбирни айтгандан кейин дарҳол боғлайди. Фуқаҳоларимизнинг жавоблари мана шундай бўлган. “Камолуд дироя” китобида бундай дейилган:
وفي ((الظّهيريّة)): ولا يرسل يديه بعد الفراغ من التَّحريمة، بل يضع كما فرغ منها عند أبي حنيفة وأبي يوسف رحمهما الله
“Заҳирия”да такбири таҳримадан кейин қўлларини туширмайди, балки такбирдан бўшаши биланоқ қўлларини боғлайди. Бу имом Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳлар наздидадир”.
إذا كبر للافتتاح لا يُفَرِّجُ أصابعه كل التفريج بخلاف حالة الركوع، ولا يُرسل يديه بعد التكبير، بل يأخذهما ويضع يمينه على شماله تحت السُّرَّة،
“Намозга кириш учун такбир айтганда бармоқларини рукудаги каби бутунлай очмайди. Такбирдан кейин қўлларини пастга туширмайди, балки ўнг қўлини чап қўли устига, киндик остига қўяди”. (“Фатовои Сирожия” китоби).
Шуни билиш керакки, бу қайси ҳолат афзаллигини ўргатувчи масаладир. Кимдир қўлларини тушириб, кейин боғлаган бўлса, намози бузилган дейилмайди, балки афзал ишни тарк қилган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Toyyiba | Расмий канал

12 Nov, 20:04


CАВОЛ: Зарурат туғилиб қолса, бир кишининг ўзи ҳам азон айтиб, ҳам имомликка ўтиши мумкинми?

💬ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, мумкин. Фуқаҳоларимиз буни жоиз, балки афзал ҳам дейишган. “Раддул муҳтор” муаллифи бу ҳақда қуйидагиларни айтганлар:
الأفضل كون الإمام هو المؤذن. وفي الضياء «أنه - عليه الصلاة والسلام - أذن في سفر بنفسه وأقام وصلى الظهر» وقد حققناه في الخزائن.
“Имомнинг муаззин бўлиб, азон айтиши афзалдир. “Зиё” китобида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда ўзлари азон ва такбирни айтиб, пешинни ўқиганлари ривоят қилинган. Биз бу ҳадисни “Хазоин”да таҳқиқ қилганмиз”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Toyyiba | Расмий канал

12 Nov, 15:13


🗓 13.11.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

10 Nov, 15:13


🗓 11.11.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

10 Nov, 11:26


CАВОЛ: Мен бир пайтлар ўзим билиб ёки билмаган ҳолда бошқаларни ҳақларини еб қўйганман. Ҳозир уларни топишни ҳам иложиси йўқ. Чунки уларни танимайман ҳам. Бу ишим нотўғрилигини энди англаб етдим. Уларни қандай қилиб рози қилсам бўлади?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бировларнинг ҳаққини ноҳақдан олган киши тавба қилмоғи лозим бўлади. Тавбаси ўша ҳақларни ўз эгаларини топиб бериб, уни рози қилиш, қилган гуноҳи учун истиғфор айтиши билан бўлади. Ҳақдорни рози қилмаса, тавбаси ҳақиқий ҳисобланмайди. Ҳадиси шарифларда дунёнинг ўзида ҳақдорларнинг ҳаққини адо қилиб қўйиши борасида кўп марта огоҳлантирилган.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ كَانَتْ لَهُ مَظْلَمَةٌ لِأَحَدٍ مِنْ عِرْضِهِ أَوْ شَيْءٍ فَلْيَتَحَلَّلْهُ مِنْهُ الْيَوْمَ قَبْلَ أَنْ لَا يَكُونَ دِينَارٌ وَلَا دِرْهَمٌ، إِنْ كَانَ لَهُ عَمَلٌ صَالِحٌ أُخِذَ مِنْهُ بِقَدْرِ مَظْلَمَتِهِ، وَإِنْ لَمْ تَكُنْ لَهُ حَسَنَاتٌ أُخِذَ مِنْ سَيِّئَاتِ صَاحِبِهِ فَحُمِلَ عَلَيْهِ رواه البخاري
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким бировнинг шаънига ёки бирор нарсасига зулм қилган бўлса, уни бугун – динор ҳам, дирҳам ҳам бўлмай қолишидан олдин – рози қилиб олсин. Агар солиҳ амали бўлса, ундан қилган зулми миқдорида олинади; яхшиликлари бўлмаса, ҳақ эгасининг ёмонликларидан олиниб, бунга юклатилади”. (Имом Бухорий ривояти).
Зиммадаги ҳақларни аввало эгаси қидирилади. Ҳозирги кунда эгасини топишнинг турли ва қулай усуллари бор. Топилгач, эгаларига берилади. Агар вафот этган бўлса, меросхўрларига берилади.
Агар ҳақдорни топишнинг иложи бўлмаса, унинг номидан камбағалларга садақа қилинади. Ана шундан кейин эгаси топилиб қолса, унинг номидан садақа қилиб юборганини айтади. Ҳақ эгаси шунга рози бўлса, иш шу билан битади. Агар ҳақини талаб қилса, ҳақини беради ва садақанинг савоби ўзига бўлади. “Табйинул ҳақоиқ” китобида бундай дейилган:
وَيَرُدُّونَهَا عَلَى أَرْبَابِهَا إنْ عَرَفُوهُمْ، وَإِلَّا تَصَدَّقُوا بِهَا؛ لِأَنَّ سَبِيلَ الْكَسْبِ الْخَبِيثِ التَّصَدُّقُ إذَا تَعَذَّرَ الرَّدُّ عَلَى صَاحِبِهِ.
“(Олинган) нарсаларнинг эгасини билса, уларга қайтариб беради. Билмаса, садақа қилиб юборади. Чунки нопок йўл билан топилган маблағни эгасини топишнинг иложи бўлмаса, садақа қилинади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво маркази.

Toyyiba | Расмий канал

09 Nov, 15:13


🗓 10.11.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

09 Nov, 03:45


Савол: Ассалому алайкум!
Мен Озарбайжонда санаторияда даволанаётган эдим. Жума куни жума намозини ўкиш учун масжидга борган эдим. Моликий мазҳабдагилар жума намозини ўқиётган экан. Шубҳаланиб қолдим. Ўқиган жумам тўғри бўлганми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
Умуман олганда тўрт мазҳабга эргашувчилар бир-бирларига иқтидо қилишлари жоиздир. Чунки бу тўрт мазҳаб ҳам Аҳли сунна вал-жамоанинг фиқҳий мазҳаблари бўлиб, барчаси ҳақ йўлдадир.
Шу сабабли бир мазҳабдаги киши бошқа мазҳабдаги имомга иқтидо қилиши жоиз. Лекин агар муқтадий киши имомда ўз мазҳаби бўйича намоз ва таҳоратни бузадиган амални кўрса, иқтидо қилмайди. Масалан, бадандан қон чиқиши ҳанафий мазҳабига кўра таҳоратни бузади. Моликий мазҳабида бузилмайди. Ҳанафий мазҳаби вакили моликий имомни қон чиқишига қарамай намоз ўқиётганини аниқ билса, иқтидо қилмайди. Билмаса, иқтидо қилади.
Бошқа мазҳабдаги имомга иқтидо қилиш борасидаги далилларни келтириб, эътирозларга жавоб бергандан сўнг Мулла Али Қори шундай хулоса қиладилар:
خلاصة الرسالة وزبدة المقالة: يجوز الاقتداء بالشافعي إذا لم يعلم يقينا منه العمل المنافي للصلاة من غير كراهة
“Рисоланинг хулосаси ва гапнинг қаймоғи шуки, модомики, намозга зид бўлган амал имомдан содир бўлгани аниқ билинмаса, шофеий мазҳабидаги кишига иқтидо қилиш кароҳиятсиз жоиздир” ("Мажмуату росоили Мулла Али Қори" китоби).
Шунга кўра, масалан, ҳанафий мазҳабидаги киши моликий мазҳабидаги имомнинг бирор аъзосидан қон оққанини аниқ кўрмаган бўлса, унга иқтидо қилиши жоиз. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

Toyyiba | Расмий канал

08 Nov, 15:13


🗓 09.11.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

08 Nov, 06:24


КИРИБ КЕЛГАН ЖУМЪА АЙЁМИ МУБОРАК АЗИЗЛАР !

Ҳар жума куни КАҲФ сурасини ўқинг.

Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «КАҲФ» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”
, деганлар.

Toyyiba | Расмий канал

08 Nov, 06:24


#"КАХФ" 1-110. "Тоййиба" жоме масжиди ноиб имоми #Олимхон кори Жалолов

Toyyiba | Расмий канал

08 Nov, 06:24


#КАҲФ 018 сураси тафсири
#Афзал Рафиқов овозида
💾 35.9 МВ
39.13 дақиқа

Toyyiba | Расмий канал

08 Nov, 06:24


Абу Лубоба ибн Aбдулмунзир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:‎

‎«Жума куни кунларнинг саййиди, Aллоҳ таолонинг наздида буюгидир.», дедилар.

Имом Aҳмад ривоят қилган .‌

Toyyiba | Расмий канал

08 Nov, 06:24


Аллоҳ таолонинг зикри шундай ҳаловатли ва шундай осонки, инсон озгина эътибор ила уни ҳар доим адо қила олади. Бу ибодатнинг фазилат ва фойдалари беҳисобдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча ўринларида Ўзини зикр қилишга буюрган. Аҳзоб сурасининг 41-оятида:

يَأَيُّهَا الَّذِينَ ءَامَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар”, дейди. Маълумки, Аллоҳ таолони зикр қилишдан У Зотга бирор фойда йўқ. Аллоҳ таоло бандаларнинг зикридан беҳожатдир. Лекин У Зотни зикр қилишнинг бандалар учун кўплаб фойдалари бор.

Масалан:
1. Кўп зикр қилиш ила банданинг Аллоҳ таолога қурбати зиёда бўлади.
2. Кўп зикр қилиш ила инсоннинг руҳи озуқа олади, ислоҳ бўлади ва қувватланади.
3. Инсонда ҳосил бўлган бу руҳий қувват ила инсон шайтонга қарши туриши ва гуноҳлардан тийилиши осон бўлади.
4. Аллоҳ таолонинг зикри ила номаи аъмолга яхшиликлар тинмай ёзилиб туради.
Бир саҳоба Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Аллоҳ таолонинг наздида энг афзал бўлган, қиёмат куни энг баланд даражага сабаб бўладиган ибодат қайси?” деб сўради. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолони зикр қилиш”, дедилар. (“Жомиъул усул”)

Бир куни яна бир саҳоба Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг Росули! Яхшиликларнинг тури жуда кўп. Мен уларнинг барчасини қилишга қурбим етмайди. Шунинг учун менга шундай бир иш айтингки, уни ёдимда сақлайин, лекин кўп нарса айтманг, чунки унутиб қўяман”, деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Тилингни Аллоҳ таолонинг зикри ила нам қил” (яъни Аллоҳ таолони кўп зикр қил), деб жавоб бердилар. (Имом Термизий ривояти)

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ зикри қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уйнинг мисоли тирик билан ўликнинг мисоли кабидир”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Яъни Аллоҳ таоло зикр қилинадиган уй тирик, зикр қилинмайдиган уй эса, ўликдир.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

Toyyiba | Расмий канал

08 Nov, 06:24


Имом Абу Жаъфар Таҳовий роҳимаҳуллоҳ “Мухтасар”ида бундай дейди:
Боланинг ақли таҳорат ва намозга етадиган бўлганида отаси унга намоз ва таҳоратни  ўргатади. Бироқ, болага таҳорат, намоз ва бошқа фарз ибодатлар ҳам то балоғатга етмагунича вожиб бўлмайди”.
Имом Абу Бакр Жассос роҳимаҳуллоҳ мазкур жумлани шарҳлаб айтадики: «Бунинг далили Робиъ ибн Сабра Жуҳаний отасидан (розияллоҳу анҳумо), у эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисдир. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Бола етти ёшга етганида намозга буюрилади. Ўн ёшга етганида уларни намоз учун уринглар” (Имом Абу Довуд, имом Аҳмад ва имом Термизийлар ривояти).

Балоғатга етмаган болага фарз ибодатлар вожиб бўлмаслигининг далили Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қалам уч тоифадан кўтарилган: уйқудагидан то уйғонгунигача, жиннидан то хушига келгунича, гўдакдан то эҳтилом бўлгунича” деган сўзларидир (Имом Абу Довуд, имом Аҳмад ва имом Насоийлар ривояти).
t.me/toyyibaF

Toyyiba | Расмий канал

07 Nov, 15:13


🗓 08.11.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

06 Nov, 10:47


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَدْعُو اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ عَذَابِ النَّارِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ
زَادَ فِي رِوَايَةٍ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْمَأْثَمِ وَالْمَغْرَمِ، فَقَالَ لَهُ قَائِلٌ: مَا أَكْثَرَ مَا تَسْتَعِيذُ مِنَ الْمَغْرَمِ، فَقَالَ: إِنَّ الرَّجُلَ إِذَا غَرِمَ حَدَّثَ فَكَذَبَ وَوَعَدَ فَأَخْلَفَ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (намозда) дуо қилиб:
«Аллоҳим, албатта, мен Сендан қабр азобидан, дўзах азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан, Масиҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ тилайман», дер эдилар».

Бошқа бир ривоятда:
«Аллоҳим, албатта, мен Сендан гуноҳдан ва қарздан паноҳ тилайман» (дер эдилар). Бас, бир одам у зотга:
«Қарздан бунча ҳам кўп паноҳ сўрайсиз?!» деди.
«Агар киши қарз олса, гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, хилоф қилади», дедилар».

Учовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу дуони Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда ўқиганлари бошқа бир ривоятда ҳам таъкидланган экан.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Намозда ушбу дуони қилиш.
2. Қабр азобининг ҳаққлиги ва ундан паноҳ сўраб, Аллоҳга ёлвориб туриш кераклиги.
3. Дўзах азобидан ҳам паноҳ тилаб, дуо қилиб туриш лозимлиги.
4. Тириклик ва ўлим фитнасидан паноҳ сўраб, Аллоҳга ёлвориб туриш.
Тириклик фитнаси кўпроқ молу дунёда, бола-чақада, ўлим фитнаси эса жон таслим қилишда ва қабр¬да бўлади.
5. Масиҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ тилаб туриш. Бу масаланинг баёни бундан кейин келади.
6. Аллоҳ таолога гуноҳ қилишдан сақлашини сўраб, дуо қилиш.
7. Қарздор бўлиб қолишдан паноҳ сўраб, дуо қилиш.


«Ҳадис ва Ҳаёт»

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Toyyiba | Расмий канал

05 Nov, 15:13


🗓 06.11.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

05 Nov, 13:01


Азизхон домла Бахромов

Toyyiba | Расмий канал

05 Nov, 13:00


Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам инфоқ-эҳсон қилишликка буюриб Адий ибн Хотим розиялллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай мархамат қилганлар:
“Хурмонинг ярмини инфоқ-эҳсон қилиб бўлса ҳам дўзахдан сақланинглар”.
Эҳсон қилинадиган кишилар ҳам фақир ва ночор бўлиши лозим. Қуйида Аллоҳ таолонинг Каломида хайру саховат ва уларни олувчилар ҳақида келтирилган оят ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хадислари билан танишамиз.
Қуръони каримда “фақирлик” ва “фақирлар” лафзи моддий маънода 13 марта такрорланган. Буларнинг баъзиси барчанинг Аллоҳ таолога фақир (муҳтож) эканини баён қилса, баъзилари шайтоннинг одамларга фақирликни ваъда қилишини баён қилади, бошқалари эса фақирларга молнинг маълум бўлагидан садақа беришга буюради. “Бойлик” ва “бойлар” лафзи 26 марта келган. Бундан 21 таси Аллоҳнинг беҳожат зот эканини таъкидласа, 5 таси инсонларнинг сифати маъносида ворид бўлган. “Мискин” лафзи кўплик ва бирлик сийғаларида 33 марта такрорланган. “Соил” (тиламчи) лафзи 4 марта келган ва унинг барчасида уларга садақа беришга буюрилган. Иқтисодий жиҳатдан “заифлар” лафзи 4 марта зикр қилинган ва унда заифлардан муайян мажбуриятларни соқит қилиш ва улардаги заифлик сабабларини бартараф этиш ҳақида гапирилган. Иқтисодий жиҳатдан “маҳрум” лафзи 2 марта келган ва иккисида ҳам бойларнинг молида уларнинг ҳам ҳақи борлиги таъкидланган.
Барча турдаги муҳтожларнинг насибаси бор бўлган “закот” лафзи 32 марта такрорланган. Гоҳида закот лафзининг маънодоши, гоҳида эса нафл садақанинг маънодоши сифатида келадиган “садақа” лафзи 16 марта келган, унинг ҳаммаси ҳам садақа беришликка ундаган ва буюрган. Муҳтожларга молиявий ёрдам кўрсатиш ўринларида келган “эҳсон” лафзи 63 марта зикр қилинган. “Аллоҳ йўлида инфоқ қилиш” жумласи 70 марта ворид бўлган.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай баён қилади: “Аллоҳ сенга ато этган нарса билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам (одамларга) эҳсон қил! Ерда бузғунчилик қилишни истама! Чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”(Қасас сураси, 77-оят).
Ушбу оятдан ҳар бир нарсанинг ҳақиқий эгаси Аллоҳ таоло экани ва У бизларни Ўзи белгилаб берган меъёрга мувофиқ иш юритишимизга буюргани маълум бўлади. Бу меъёр охиратда Аллоҳнинг розилигини топиш умидида бу дунёда унга итоат қилишдир. Ибодатларни тўла адо этиш, хайр садақа ва закот бериш шу итоатлар жумласидан. Аллоҳ таоло бойларга яхшилик тариқасида берган молдан муҳтожларга эҳсон қилишга буюриши эса ўша мол Аллоҳники эканини эслатишдир.
t.me/toyyibaF

Toyyiba | Расмий канал

05 Nov, 12:49


Азизхон домла Бахромов
Эшитинг, тафаккур қилинг!

Toyyiba | Расмий канал

05 Nov, 08:21


CАВОЛ: Мен Озарбайжонда санаторияда даволанаётган эдим. Жума куни жума намозини ўкиш учун масжидга борган эдим. Моликий мазҳабдагилар жума намозини ўқиётган экан. Шубҳаланиб қолдим. Ўқиган жумам тўғри бўлганми?

ЖАВОБ:
Умуман олганда тўрт мазҳабга эргашувчилар бир-бирларига иқтидо қилишлари жоиздир. Чунки бу тўрт мазҳаб ҳам Аҳли сунна вал-жамоанинг фиқҳий мазҳаблари бўлиб, барчаси ҳақ йўлдадир.
Шу сабабли бир мазҳабдаги киши бошқа мазҳабдаги имомга иқтидо қилиши жоиз. Лекин агар муқтадий киши имомда ўз мазҳаби бўйича намоз ва таҳоратни бузадиган амални кўрса, иқтидо қилмайди. Масалан, бадандан қон чиқиши ҳанафий мазҳабига кўра таҳоратни бузади. Моликий мазҳабида бузилмайди. Ҳанафий мазҳаби вакили моликий имомни қон чиқишига қарамай намоз ўқиётганини аниқ билса, иқтидо қилмайди. Билмаса, иқтидо қилади.
Бошқа мазҳабдаги имомга иқтидо қилиш борасидаги далилларни келтириб, эътирозларга жавоб бергандан сўнг Мулла Али Қори шундай хулоса қиладилар:
خلاصة الرسالة وزبدة المقالة: يجوز الاقتداء بالشافعي إذا لم يعلم يقينا منه العمل المنافي للصلاة من غير كراهة
“Рисоланинг хулосаси ва гапнинг қаймоғи шуки, модомики, намозга зид бўлган амал имомдан содир бўлгани аниқ билинмаса, шофеий мазҳабидаги кишига иқтидо қилиш кароҳиятсиз жоиздир” ("Мажмуату расоили Мулла Али Қори" китоби).
Шунга кўра, масалан, ҳанафий мазҳабидаги киши моликий мазҳабидаги имомнинг бирор аъзосидан қон оққанини аниқ кўрмаган бўлса, унга иқтидо қилиши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Toyyiba | Расмий канал

05 Nov, 06:31


Азизхон домла Бахромов
Жумъа маърузасида

Toyyiba | Расмий канал

05 Nov, 06:26


Сеҳрни йўқ қилувчи дуо

اللهم إنك قد أقدرت بعض خلقك علي السحر والشر ولكنك أحتفظت لذاتك بإذن الضر فأعوذ بما أحتفظت به مما أقدرت عليه بحق قولك ﴿وَمَا هُمْ بِضَارِّينَ بِهِ مِنْ أَحَدٍ إِلَّا بِإِذْنِ اللهِ

Ўқилиши:
Аллоҳумма иннака қод ақдарта баъзо холқика аълас сиҳри ваш шарри ва лакиннака иҳтафазта лизатика биизниз-зорри. Фааъузу бима иҳтафазта биҳи мимма ақдарта алайҳи биҳаққи қовлика "Вама ҳум бизооррийна биҳи мин аҳадин илла биизниллаҳ".

Маъноси:
Аллоҳим Сен баъзи халқингни сеҳр ва ёмонликка қодир қилдинг. Лекин ёмонликнинг таъсирини Ўзингни изнингда сақлаб қолдинг. Ўзингни изнингда сақлаб қолган нарсанг билан қодир қилган нарсангдан паноҳ беришингни Ўзингни қуйидаги сўзинг ҳаққи ҳурмати сўрайман: "Ва улар Аллоҳнинг изнисиз бирор кишига зарар етказувчи эмасдилар" (Бақара сураси, 102-оят).

©️Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг дуоларидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Toyyiba | Расмий канал

03 Nov, 15:13


🗓 04.11.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

02 Nov, 15:13


🗓 03.11.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

01 Nov, 08:00


Хутба

Toyyiba | Расмий канал

01 Nov, 07:26


Имом хатибимиз - Азизхон домла Бахромов

Toyyiba | Расмий канал

01 Nov, 07:19


Бугунги Жумъа маърузасидан фотолавҳалар

Toyyiba | Расмий канал

01 Nov, 07:12


وَعِبَادُ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلَّذِينَ يَمۡشُونَ عَلَى ٱلۡأَرۡضِ هَوۡنٗا وَإِذَا خَاطَبَهُمُ ٱلۡجَٰهِلُونَ قَالُواْ سَلَٰمٗا
63. Раҳмоннинг (суюкли) бандалари Ерда тавозуъ билан юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) хитоблар қилган вақтида ҳам «Омон бўлинглар», деб жавоб қиладиган кишилардир.

وَٱلَّذِينَ يَبِيتُونَ لِرَبِّهِمۡ سُجَّدٗا وَقِيَٰمٗا
64. Улар кечаларни Парвардигорга сажда қилиб ва (жойнамоз устида) тик туриб — бедор ўтказадиган кишилардир.

وَٱلَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا ٱصۡرِفۡ عَنَّا عَذَابَ جَهَنَّمَۖ إِنَّ عَذَابَهَا كَانَ غَرَامًا
65. Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизлардан жаҳаннам азобини дафъ қилгин. Дарҳақиқат, унинг азоби кетмас — мангу (азобдир).

إِنَّهَا سَآءَتۡ مُسۡتَقَرّٗا وَمُقَامٗا
66. Дарҳақиқат, у энг ёмон қароргоҳ ва энг ёмон жойдир», дейдиган кишилардир.

وَٱلَّذِينَ إِذَآ أَنفَقُواْ لَمۡ يُسۡرِفُواْ وَلَمۡ يَقۡتُرُواْ وَكَانَ بَيۡنَ ذَٰلِكَ قَوَامٗا
67. Улар инфоқ-эҳсон қилган вақтларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар (балки эҳсонлари) ана ўша (хасислик билан исрофнинг) ўртасида — мўътадил бўлур.

(Фурқон сураси оятлари).

Toyyiba | Расмий канал

01 Nov, 06:49


عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا صَعِدَ الْمِنْبَرَ سَلَّمَ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَالشَّافِعِيُّ.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон минбарга чиқсалар, салом берар эдилар».
Ибн Можа ва Шофеъий ривоят қилишган.

Хутба вақтида ортиқча ҳаракат қилмаслик
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ تَوَضَّأَ فَأَحْسَنَ الْوُضُوءَ، ثُمَّ أَتَى الْجُمُعَةَ فَدَنَا وَاسْتَمَعَ وَأَنْصَتَ، غُفِرَ لَهُ مَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْجُمُعَةِ وَزِيَادَةُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ، وَمَنْ مَسَّ الْحَصَا فَقَدْ لَغَا». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَمُسْلِمٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким яхшилаб таҳорат қилса-ю, сўнгра жумага бориб, яқинроқ жойга ўтирса, тингласа, жим турса, унинг бу билан ўтган жума орасидаги ва яна зиёда уч кунлик (гуноҳлари) мағфират қилинади. Ким майда тошларни тўғрилаб олса, ортиқча иш қилибди», – дедилар».
Термизий ва Муслим ривоят қилишган.
Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Яхшилаб таҳорат қилса»дан мурод «ғусл қилса» деганидир, чунки покликнинг энг мукаммали ғуслдир».
Таҳорат чоғи унинг фарз, вожиб, суннат ва мустаҳабларига қатъий риоя қилиш, ҳаром ва макруҳларидан батамом сақланиш талаб этилади.
Аллоҳ таоло жума кунидаги фазилатли ва савобли ишлар боис ўн кунлик кичкина – сағира гуноҳларни кечиради. Жуманинг фазли ва баракаси сабабли инсон гўзал одоб ва чиройли хулқлар билан безанади, қалбида иймон нури жўш уради.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنْ النَّبِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: «إِذَا قُلْتَ لِصَاحِبِكَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ: أَنْصِتْ، وَالْإِمَامُ يَخْطُبُ فَقَدْ لَغَوْتَ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни имом хутба қилаётганида шеригингга «Жим тур!» десанг, беҳуда иш қилган бўласан», – дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
«Беҳуда иш қилган бўласан»дан мурод: ажрдан ноумид бўлибсан, гапирган ҳисобига ўтибсан, хато қилибсан, жуманинг фазилатини кетказибсан, жумадан пешиннинг савоби билан чиқибсан...
Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: «Жума намози икки ракъатдир. Мукаммалдир, қаср эмасдир. Буни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам эълон қилдилар. Ким бундан бошқача йўл тутса, ёлғон тўқибди» (Аҳмад ривоят қилган).
Имом хутба қилаётган пайтда жим туриш талаб этилади.
«Қуръон тиловат қилинганда унга қулоқ солинглар ва жим туринглар! Шояд раҳм қилинсангиз» (Аъроф сураси, 204-оят).
Қози Байзовий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бу оят аслида намоз пайтидаги ҳолатга тегишли. Чунки ўша пайтларда имом намоз ўқиётганида иқтидо қилганлар бемалол гапиришарди. Бу эса, албатта, имомнинг қироатида қийинчилик туғдирарди. Шунинг учун Аллоҳ таоло уларни жим туришга буюрди. Бу оят хоҳ намозда, хоҳ бошқа ҳолатда бўлсин, Қуръон ўқилаётган пайтда жим туришга тарғибдир».
«Тафсири Жалолайн»да: «Хут­ба­да Қуръон оятлари борлиги сабабли хутба пайтида гапиришдан қайтарилди», – дейилган.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ تَكَلَّمَ يَوْمَ اَلْجُمُعَةِ وَالْإِمَامُ يَخْطُبُ فَهُوَ كَمَثَلِ الْحِمَارِ يَحْمِلُ أَسْفَارًا، وَاَلَّذِي يَقُولُ لَهُ: أَنْصِتْ، لَيْسَتْ لَهُ جُمُعَةٌ». رَوَاهُ أَحْمَدُ وَالْبَزَّارُ وَالطَّبَرَانِيُّ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Имом хутба қилаётганида гапирган инсон китоб кўтариб олган эшакка ўхшайди. Ким унга: «Жим тур!» – деса, унинг ҳам жумаси кетибди», – дедилар».
Аҳмад, Баззор ва Табароний ривоят қилишган.
Китоб юкланган эшакка ўхшатилгандан мурод, бу инсоннинг қалби Аллоҳ таолонинг қўрқинчидан холилиги, амри маъруфдан ғофиллиги, тоатдан юз ўгирганлиги, маърузани эшитиб, савоб олиш ўрнига ўзини Аллоҳнинг азобига дучор қилганидир.

Toyyiba | Расмий канал

01 Nov, 06:49


عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، أَنَّهُ قَالَ: دَخَلْتُ الْمَسْجِدَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، وَالنَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْطُبُ، فَجَلَسْتُ قَرِيبًا مِنْ أُبَيِّ بْنِ كَعْبٍ، فَقَرَأَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سُورَةَ بَرَاءَةَ، فَقُلْتُ لِأُبَيٍّ: مَتَى نَزَلَتْ هَذِهِ السُّورَةُ؟ قَالَ: فَتَجَهَّمَنِي وَلَمْ يُكَلِّمْنِي، ثُمَّ مَكَثْتُ سَاعَةً، ثُمَّ سَأَلْتُهُ، فَتَجَهَّمَنِي وَلَمْ يُكَلِّمْنِي، فَلَمَّا صَلَّى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قُلْتُ لِأُبَيٍّ: سَأَلْتُكَ فَتَجَهَّمْتَنِي وَلَمْ تُكَلِّمْنِي، فَقَالَ أُبَيٌّ: مَا لَكَ مِنْ صَلَاتِكَ إِلَّا مَا لَغَوْتَ، فَذَهَبْتُ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقُلْتُ: يَا نَبِيَّ اللهِ، كُنْتُ بِجَنْبِ أُبَيٍّ وَأَنْتَ تَقْرَأُ بَرَاءَةَ، فَسَأَلْتُهُ مَتَى نَزَلَتْ هَذِهِ السُّورَةُ؟ فَتَجَهَّمَنِي وَلَمْ يُكَلِّمْنِي، ثُمَّ قَالَ: مَا لَكَ مِنْ صَلَاتِكَ إِلَّا مَا لَغَوْتَ، قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «صَدَقَ أُبَيٌّ». رَوَاهُ أَحْمَدُ.
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жума куни масжидга кирдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилаётган эдилар. Убай ибн Каъбнинг ёнига ўтирдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бароат сурасини тиловат қилдилар. Убайга: «Бу сура қачон нозил бўлди?» – дедим. Убай юзини буриштириб қаради. Сўнгра бир оз турдим-да, яна сўрадим. У киши яна юзини буриштирди. Бир оздан кейин яна сўрадим. Яна ўшандай қаради.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатгач, Убайга: «Мен сиздан Бароат сурасининг қачон нозил бўлганини сўрадим, сиз эса юзингизни бужмайтириб, менга ғазаб қилдингиз, гапирмадингиз», – дедим. Убай: «Сизнинг намозингиз беҳуда кетди. Ажрдан холи бўлди», – деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бордим. «Эй Аллоҳнинг Росули, Убайнинг ёнида эдим. Сиз Бароат сурасини ўқидингиз. Ундан бу суранинг қачон нозил бўлганини сўрадим. Убай менга ғазабнок қаради, жавоб бермади. Сўнгра менга: «Намозингизни фазилатлардан холи қилдингиз», – деди», – дедим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Убай тўғри айтибди», – дедилар».
Аҳмад ривоят қилган.
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ سَعْدُ بْنُ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ لِرَجُلٍ: لَا جُمُعَةَ لَكَ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لِمَ يَا سَعْدُ؟» قَالَ: لِأَنَّهُ كَانَ يَتَكَلَّمُ وَأَنْتَ تَخْطُبُ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «صَدَقَ سَعْدٌ». رَوَاهُ أَبُو يَعْلَى وَالْبَزَّارُ.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу бир кишига: «Бугун жума намозингиз ўрнига тушмади», – деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нега ундай дейсиз, эй Саъд?» – деган эдилар, «Сиз хутба қилиб турган пайтингизда бу киши гапирди», – деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саъд тўғри айтди», – дедилар».
Абу Яъло ва Баззор ривоят қилишган.
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يَحْضُرُ الْجُمُعَةَ ثَلَاثَةُ نَفَرٍ: رَجُلٌ حَضَرَهَا يَلْغُو وَهُوَ حَظُّهُ مِنْهَا، وَرَجُلٌ حَضَرَهَا يَدْعُو، فَهُوَ رَجُلٌ دَعَا اللهَ عَزَّ وَجَلَّ إِنْ شَاءَ أَعْطَاهُ وَإِنْ شَاءَ مَنَعَهُ، وَرَجُلٌ حَضَرَهَا بِإِنْصَاتٍ وَسُكُوتٍ، وَلَمْ يَتَخَطَّ رَقَبَةَ مُسْلِمٍ، وَلَمْ يُؤْذِ أَحَدًا، فَهِيَ كَفَّارَةٌ إِلَى الْجُمُعَةِ الَّتِي تَلِيهَا وَزِيَادَةِ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ، وَذَلِكَ بِقَوْلِ اللهِ تَعَالَى:« ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жумага уч хил одам ҳозир бўлади. Бир одам унга лағв қилиш учун ҳозир бўлади. Унинг жумадан насибаси ўшадир. Бир одам унга дуо қилиш учун ҳозир бўлади. У Аллоҳ азза ва жаллага дуо қилади. У Зот эса хоҳласа беради, хоҳласа ман қилади. Яна бир одам унга жимлик ва сукут ила ҳозир бўлади. Ҳеч бир мусулмоннинг елкасини туртиб ўтмайди. Ҳеч кимга озор бермайди. Ана ўша жума унинг учун келаси жумагача ва яна уч кун зиёдаси ила каффоротдир. Чунки Аллоҳ таоло: «Ким бир яхшилик келтирса, унга ўн мисли берилур», – деган».
Абу Довуд ривоят қилган.
«Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар» китобидан

Toyyiba | Расмий канал

01 Nov, 01:19


Аллоҳ таолонинг зикри шундай ҳаловатли ва шундай осонки, инсон озгина эътибор ила уни ҳар доим адо қила олади. Бу ибодатнинг фазилат ва фойдалари беҳисобдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча ўринларида Ўзини зикр қилишга буюрган. Аҳзоб сурасининг 41-оятида:

يَأَيُّهَا الَّذِينَ ءَامَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар”, дейди. Маълумки, Аллоҳ таолони зикр қилишдан У Зотга бирор фойда йўқ. Аллоҳ таоло бандаларнинг зикридан беҳожатдир. Лекин У Зотни зикр қилишнинг бандалар учун кўплаб фойдалари бор.

Масалан:
1. Кўп зикр қилиш ила банданинг Аллоҳ таолога қурбати зиёда бўлади.
2. Кўп зикр қилиш ила инсоннинг руҳи озуқа олади, ислоҳ бўлади ва қувватланади.
3. Инсонда ҳосил бўлган бу руҳий қувват ила инсон шайтонга қарши туриши ва гуноҳлардан тийилиши осон бўлади.
4. Аллоҳ таолонинг зикри ила номаи аъмолга яхшиликлар тинмай ёзилиб туради.
Бир саҳоба Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Аллоҳ таолонинг наздида энг афзал бўлган, қиёмат куни энг баланд даражага сабаб бўладиган ибодат қайси?” деб сўради. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолони зикр қилиш”, дедилар. (“Жомиъул усул”)

Бир куни яна бир саҳоба Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг Росули! Яхшиликларнинг тури жуда кўп. Мен уларнинг барчасини қилишга қурбим етмайди. Шунинг учун менга шундай бир иш айтингки, уни ёдимда сақлайин, лекин кўп нарса айтманг, чунки унутиб қўяман”, деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Тилингни Аллоҳ таолонинг зикри ила нам қил” (яъни Аллоҳ таолони кўп зикр қил), деб жавоб бердилар. (Имом Термизий ривояти)

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ зикри қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уйнинг мисоли тирик билан ўликнинг мисоли кабидир”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Яъни Аллоҳ таоло зикр қилинадиган уй тирик, зикр қилинмайдиган уй эса, ўликдир.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

Toyyiba | Расмий канал

31 Oct, 17:57


Имом Абу Жаъфар Таҳовий роҳимаҳуллоҳ “Мухтасар”ида бундай дейди:
Боланинг ақли таҳорат ва намозга етадиган бўлганида отаси унга намоз ва таҳоратни  ўргатади. Бироқ, болага таҳорат, намоз ва бошқа фарз ибодатлар ҳам то балоғатга етмагунича вожиб бўлмайди”.
Имом Абу Бакр Жассос роҳимаҳуллоҳ мазкур жумлани шарҳлаб айтадики: «Бунинг далили Робиъ ибн Сабра Жуҳаний отасидан (розияллоҳу анҳумо), у эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисдир. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Бола етти ёшга етганида намозга буюрилади. Ўн ёшга етганида уларни намоз учун уринглар” (Имом Абу Довуд, имом Аҳмад ва имом Термизийлар ривояти).

Балоғатга етмаган болага фарз ибодатлар вожиб бўлмаслигининг далили Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қалам уч тоифадан кўтарилган: уйқудагидан то уйғонгунигача, жиннидан то хушига келгунича, гўдакдан то эҳтилом бўлгунича” деган сўзларидир (Имом Абу Довуд, имом Аҳмад ва имом Насоийлар ривояти).
t.me/toyyibaF

Toyyiba | Расмий канал

31 Oct, 17:57


Абу Лубоба ибн Aбдулмунзир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:‎

‎«Жума куни кунларнинг саййиди, Aллоҳ таолонинг наздида буюгидир.», дедилар.

Имом Aҳмад ривоят қилган .‌

Toyyiba | Расмий канал

31 Oct, 17:57


КИРИБ КЕЛГАН ЖУМЪА АЙЁМИ МУБОРАК АЗИЗЛАР !

Ҳар жума куни КАҲФ сурасини ўқинг.

Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «КАҲФ» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”
, деганлар.

Toyyiba | Расмий канал

31 Oct, 17:57


#"КАХФ" 1-110. "Тоййиба" жоме масжиди ноиб имоми #Олимхон кори Жалолов

Toyyiba | Расмий канал

31 Oct, 17:57


#КАҲФ 018 сураси тафсири
#Афзал Рафиқов овозида
💾 35.9 МВ
39.13 дақиқа

Toyyiba | Расмий канал

31 Oct, 15:13


🗓 01.11.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

30 Oct, 13:12


Илмни бировларга гапириб бериш учун эмас, балки амал қилиш учун ўрган!

Ҳизр алайҳиссалам

Toyyiba | Расмий канал

30 Oct, 13:08


CАВОЛ: 1. Закот фақат Рамазонда бериладими? 2. Ажратилган закот суммасини бир нечта одамга бўлиб берса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. 1. Закотни фақат Ромазонда эмас, бошқа ойларда ҳам бериш мумкин. Чунки закотнинг фарз бўлиши Ромазонга эмас, йил тўлишига боғлиқ ҳисобланади. Кўпчиликнинг Ромазонда закот бериши бу ойда ажри кўп бўлгани учундир. Аслида шахснинг закотга оид мулки (тилла, кумуш, нақд пул, тижорат моллари, яйловдаги чорвалари) нисобга етиб, қамарий ҳисобда бир йил тўлганда берилади. Узрсиз кечиктириш гуноҳ ҳисобланади.
Бу гап барча фиқҳий манбаларимизда айтиб ўтилган. “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:
ومنها حولان الحول على المال العبرة في الزكاة للحول القمري كذا في القنية
“Закотнинг шартларидан бири молга бир йил тўлган бўлишидир. Закотда қамарий йил эътиборга олинади”.
“Мабсути Сарахсий”да бундай дейилган:
وَلَيْسَ فِي أَقَلِّ مِنْ مِائَتَيْ دِرْهَمٍ زَكَاةٌ فَإِذَا بَلَغَتْ مِائَتَيْ دِرْهَمٍ وَحَالَ عَلَيْهَا الْحَوْلُ فَفِيهَا خَمْسَةُ دَرَاهِمَ
“Икки юз дирҳамдан оз маблағдан закот берилмайди. Қачонки маблағ икки юз дирҳам етса ва бир йил тўлса, ундан беш дирҳам закот беради”.
2. Закотни бир неча кишига бўлиб бериш мумкин. Фақат бир неча кишига бўлиб берганда, ҳар бир кишининг олган улуши бир кунлик эҳтиёжига етадиган бўлиши мустаҳаб ҳисобланади. "Мухтасарул-виқоя" китобида: "Бир кишига закотдан бир кунга етарли, яна ўзгалардан сўрашга ҳожат қолдирмайдиган миқдорда бериш мустаҳабдир", – дейилган. Бир кун тўлиқ сўрашдан беҳожат бўлиш деганда фақатгина фақирнинг ўзи эмас, балки унинг аҳли аёлини ҳам бир кунлик сўрашдан беҳожатлиги назарда тутилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Toyyiba | Расмий канал

25 Oct, 19:52


🗓 26.10.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

24 Oct, 15:13


🗓 25.10.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

24 Oct, 03:09


CАВОЛ: Шариатимизга кўра бармоқларни бир-бирига киргизиш ёмон одатми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимиз кўрсатмасига кўра, намоз ичида ёки намоз ўқиш учун масжид томон боришда ёхуд намоз бошланишини кутиб ўтириш асносида бармоқларни бир-бирига киргизиш танзиҳий (енгил) макруҳ саналади. Намоздан ташқарида эса масалан, бармоқлари увишиб қолса, шу орқали дам бериш, ўзига келтириш каби ишлар учун бўлса, жоиздир. Беҳудага, ҳеч қандай сабабсиз қилса, танзиҳий макруҳдир. Бу ҳақда “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:

والظاهر أنه في غير هذين الموضعين لا للعبث ليس بمكروه ولو لإراحة الأصابع، وإن كان على سبيل العبث يكره تنزيهًا،

“Зоҳир гап шуки, мазкур икки ўрин(намоз ва намозга бориш)дан бошқа ўринларда, гарчи бармоқларга дам бериш каби сабабли иш учун бўлса, макруҳ эмас. Беҳудага, мақсадсиз қилиш танзиҳий макруҳдир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Toyyiba | Расмий канал

23 Oct, 05:05


Ас-сиҳоҳ ас-ситта - бутун ислом дунёсидаги энг нуфузли манбалар деб тан олинган олтита ишончли ҳадислар тўпламининг муаллифлари:

1. Имом Бухорий роҳматуллоҳи алайҳи

Тўлиқ исми: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Абу Ҳасан Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Аҳнаф Яздабиҳ ал-Бухорий.
• Қўл ёзмаси: «Саҳиҳ ал-Бухорий».
• Туғилган ери ва санаси: 194-ҳижрий, Бухоро (Ўзбекистон) шаҳрида.
• Вафот этган санаси: 256-ҳижрий, 62 ёшида.


2. Имом Муслим роҳматуллоҳи алайҳи

Тўлиқ исми: Имом Абу Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож ал-Қушайрий ан-Нисобурий.
• Қўл ёзмаси: «Саҳиҳ ал-Муслим».
• Туғилган ери ва санаси: 206-ҳижрий сана, Нисобур (Эрон) шаҳрида.
• Вафоти: 261-ҳижрий, 55 ёшда.


3. Имом Ибн Можа роҳматуллоҳи алайҳи

Тўлиқ исми: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Язид ибн Абдуллоҳ ибн Можа Робиий ал-Қазвиний.
• Қўл ёзмаси: «Сунан Ибн Можа».
• Туғилган ери ва санаси: 209-ҳижрий, Қазвин (Эрон) шаҳрида.
• Вафоти: 273-ҳижрий, 64 ёшда.


4.Имом Абу Довуд роҳматуллоҳи алайҳи

•Тўлиқ исми: Абу Довуд Сулаймон ибн Ашъас ибн Исҳоқ Аздий Сижистоний.
• Қўл ёзмаси: «Сунан Абу Довуд».
• Туғилган ери ва санаси: 202-ҳижрий, Сижистон (Афғонистон) шаҳрида.
• Вафоти: 275-ҳижрий, 73 ёшда.


5. Имом Термизий роҳматуллоҳи алайҳи

Тўлиқ исми: Имом Абу Ийсо Муҳаммад ибн Ийсо ибн Савра ибн Мусо ибн Заҳҳок ас-Сулмий аз-Заририй ал-Буғий ат-Термизий.
• Қўл ёзмаси: «Сунан ат-Термизий».
• Туғилган ери ва санаси: 209-ҳижрий, Термиз (Ўзбекистон) шаҳрида.
• Вафоти: 279-ҳижрий, 70 ёшда.


6. Имом ан-Насоий роҳматуллоҳи алайҳи

Тўлиқ исми: Абу Абдураҳмон Аҳмад ибн Шуъайб ан-Насоий.
• Қўл ёзмаси: «Сунан ан-Насоий».
• Туғилган ери ва санаси: 215-ҳижрий, Нисо (Туркманистон) шаҳрида.
• Вафоти: 303-ҳижрий, 88 ёшида.

Яқинларингизга ҳам улашинг.

Toyyiba | Расмий канал

22 Oct, 15:13


🗓 23.10.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

20 Oct, 03:54


KУНЛИК ҲАДИС

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ تَصَدَّقَ بِعَدْلِ تَمْرَةٍ مِنْ كَسْبٍ طَيِّبٍ - وَلَا يَقْبَلُ اللهُ إِلَّا الطَّيِّبَ - وَإِنَّ اللهَ يَتَقَبَّلُهَا بِيَمِينِهِ، ثُمَّ يُرَبِّيهَا لِصَاحِبِهِ كَمَا يُرَبِّي أَحَدُكُمْ فَلُوَّهُ حَتَّى تَكُونَ مِثْلَ الْجَبَلِ». تَابَعَهُ سُلَيْمَانُ عَنِ ابْنِ دِينَارٍ. وَقَالَ وَرْقَاءُ: عَنِ ابْنِ دِينَارٍ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ يَسَارٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. وَرَوَاهُ مُسْلِمُ بْنُ أَبِي مَرْيَمَ وَزَيْدُ بْنُ أَسْلَمَ وَسُهَيْلٌ عَنْ أَبِي صَالِحٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳалол касбдан бир дона хурмо миқдорича садақа қилса – ҳолбуки, Аллоҳ фақат ҳалолини қабул қилади – Аллоҳ уни ўнги билан қабул қилади. Сўнгра уни эгаси учун худди бирингиз ўз тойчоғини ўстирганидек ўстиради, ҳатто у тоғдек бўлиб кетади», дедилар».

«Олтин силсила - Саҳиҳул Бухорий»

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Toyyiba | Расмий канал

19 Oct, 15:13


🗓 20.10.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

17 Oct, 15:12


#КАҲФ 018 сураси тафсири
#Афзал Рафиқов овозида
💾 35.9 МВ
39.13 дақиқа

Toyyiba | Расмий канал

17 Oct, 15:12


Абу Лубоба ибн Aбдулмунзир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:‎

‎«Жума куни кунларнинг саййиди, Aллоҳ таолонинг наздида буюгидир.», дедилар.

Имом Aҳмад ривоят қилган .‌

Toyyiba | Расмий канал

17 Oct, 15:12


КИРИБ КЕЛГАН ЖУМЪА АЙЁМИ МУБОРАК АЗИЗЛАР !

Ҳар жума куни КАҲФ сурасини ўқинг.

Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «КАҲФ» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”
, деганлар.

Toyyiba | Расмий канал

17 Oct, 15:12


#"КАХФ" 1-110. "Тоййиба" жоме масжиди ноиб имоми #Олимхон кори Жалолов

Toyyiba | Расмий канал

17 Oct, 15:12


Имом Абу Жаъфар Таҳовий роҳимаҳуллоҳ “Мухтасар”ида бундай дейди:
Боланинг ақли таҳорат ва намозга етадиган бўлганида отаси унга намоз ва таҳоратни  ўргатади. Бироқ, болага таҳорат, намоз ва бошқа фарз ибодатлар ҳам то балоғатга етмагунича вожиб бўлмайди”.
Имом Абу Бакр Жассос роҳимаҳуллоҳ мазкур жумлани шарҳлаб айтадики: «Бунинг далили Робиъ ибн Сабра Жуҳаний отасидан (розияллоҳу анҳумо), у эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисдир. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Бола етти ёшга етганида намозга буюрилади. Ўн ёшга етганида уларни намоз учун уринглар” (Имом Абу Довуд, имом Аҳмад ва имом Термизийлар ривояти).

Балоғатга етмаган болага фарз ибодатлар вожиб бўлмаслигининг далили Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қалам уч тоифадан кўтарилган: уйқудагидан то уйғонгунигача, жиннидан то хушига келгунича, гўдакдан то эҳтилом бўлгунича” деган сўзларидир (Имом Абу Довуд, имом Аҳмад ва имом Насоийлар ривояти).
t.me/toyyibaF

Toyyiba | Расмий канал

16 Oct, 15:13


🗓 17.10.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

13 Oct, 13:15


Умра фаолиятини ташкил этиш ва ўтказиш борасида
РАСМИЙ
ХАБАР

“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисидаги 12.10.2024 куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 668-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу Қарорнинг мақсади, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун лицензия олиш талабларини белгилаш, зиёратчиларга амалларни муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, сифатли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишини таъминлашга қаратилган.

Маълумки, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 935-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2024 йил 2 июль куни қабул қилинди.

Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди.

Бунда, Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланди.

“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун лицензия якка тартибдаги лицензия тури ҳисобланади ҳамда лицензияларни бериш танлов асосида Дин ишлари бўйича қўмита томонидан 2024 йил октябр ойидан амалга оширилади.

Қуйидаги лицензия талаб ва шартлари жорий этилмоқда:

Зиёратчиларга гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисни тайинлаш;

штатида диний таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги;

вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик;

1 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағни “Зиёрат” жамғармасига захира қилиб қўйиш;

ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик;

зиёратчилар учун Саудия Арабистони Подшоҳлигининг фақат “Умра” визасини расмийлаштириш;

* Бунда, "Умра" визасидан ташқари виза билан фуқароларни олиб бориш ноқонуний фаолият ҳисобланади.

“Умра” хизматларини Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш ҳамда улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни банк муассасалари орқали амалга ошириш;

зиёратчиларга “Умра” амалларини бажаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва сифатли “Умра” хизматларини кўрсатиш, шунингдек, Саудия Арабистонининг Макка ва Мадина шаҳарларида зиёратчиларга ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш;

халқаро йўналишларда йўловчи ва юк ташиш бўйича 2 йилдан кам бўлмаган тажрибага эга ҳамда ушбу давр мобайнида йўловчи ташишнинг халқаро ва миллий қонунчилик талабларини бузмаган авиакомпаниялар билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, зиёратчиларни юборишдан олдин уларга бориш-келиш авиачипталарини харид қилиш;


зиёратчиларни тоифаси 3 юлдуздан кам бўлмаган меҳмонхоналарга жойлаштириш;

“Умра” хизматини учинчи давлатлар орқали кўрсатмаслик;

“Умра” хизматини лицензияда кўрсатилган манзилдан бошқа жойда жойлашган ваколатхона ва филиал орқали амалга оширмаслик;


Шунингдек, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн сўм) этиб белгиланган.

Огоҳ бўлинг, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатиш тақиқланган.

Ҳурматли фуқаролар, Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларимизни "Умра" амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишларини тавсия этади.

Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Toyyiba | Расмий канал

13 Oct, 08:33


CАВОЛ: Бир киши хуфтон намозини махфий ўқиётганида бошқа одам келиб иқтидо қилса, шу ҳолда давом этадими ёки жаҳрий қиладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган ҳолатда, яъни жаҳрий (овоз чиқариб ўқиладиган) намозларда шу иш содир бўлиб қолса, ёлғиз намоз ўқиётган инсон имомга айланиб, қироатни жаҳрий қилиши вожиб бўлади. Жаҳрий қилишда ўқиётган ракъатидаги Фотиҳа сурасини қайтадан бошлаб жаҳрий ўқийди. Бу масала фиқҳий манбаларимизда қуйидагича ёритилган:
رجل يصلي وحده فجاء رجل واقتدى به بعدما قرأ الفاتحة أو بعضها يقرأ الفاتحة ثانيا ويجهر
“Бир одам ёлғиз ўзи намоз ўқимоқда. Фотиҳани тўлиқ ёки баъзисини ўқиётганида бошқа бир одам келиб унга иқтидо қилса, Фотиҳани жаҳрий қилиб, қайта ўқийди”. (“Баҳрур роиқ” китоби). Шунингдек, имом барча такбир, салом ва шу кабиларни жаҳрий айтади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Toyyiba | Расмий канал

12 Oct, 15:13


🗓 13.10.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf

Toyyiba | Расмий канал

08 Oct, 11:06


Етти нарсага амр, етти нарсадан қайтариқ

عَنِ الْبَرَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَمَرَنَا النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِسَبْعٍ، وَنَهَانَا عَنْ سَبْعٍ، أَمَرَنَا بِاتِّبَاعِ الْجَنَائِزِ، وَعِيَادَةِ الْمَرِيضِ، وَإِجَابَةِ الدَّاعِي، وَنَصْرِ الْمَظْلُومِ، وَإِبْرَارِ الْقَسَمِ، وَرَدِّ السَّلَامِ، وَتَشْمِيتِ الْعَاطِسِ، وَنَهَانَا عَنْ آنِيَةِ الْفِضَّةِ، وَخَاتَمِ الذَّهَبِ، وَالْحَرِيرِ، وَالدِّيبَاجِ، وَالْقَسِّيِّ، وَالْإِسْتَبْرَقِ، وَعَنِ الْمَيَاثِرِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ.

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни етти нарсага амр қилдилар, етти нарсадан қайтардилар.

Бизни жанозаларга эргашишга, беморни кўришга, чақириққа жавоб беришга, мазлумга ёрдам беришга, қасамни амалга оширишга, саломга алик олишга ва акса урганда соғлик тилашга амр қилдилар.

У зот бизни кумуш идишлардан, тилла узукдан, ипакдан, дебождан, қассийдан, истаброқ ва маёсирдан қайтардилар».


Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Toyyiba | Расмий канал

08 Oct, 11:05


Имом Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Баъзи амаллар ибодат шаклида бўлмаса ҳам, савоби жуда кўпдир». Масалан, намоз шаклий ибодат саналади: таҳорат олиб қиблага юзланамиз, "Аллоҳу акбар" деб бошлаймиз, руку, сажда қиламиз ва эвазига савобга эришамиз. Аммо маънавий ибодат ҳам борки, у зоҳиран қадрсиздай, аҳамиятсиздай туюлса ҳам, аслида у динда муаззам бир савоб, муаззам бир ибодатдир. Бу мусулмонлар биродарлигидир».

Абу Ҳомид Ғаззолий, «Иҳёу улумид дин».

Toyyiba | Расмий канал

08 Oct, 09:32


Икки Муқаддас масжидга янги имомлар тайинланди

Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган энг мўътабар ва улкан масжид Масжидул Ҳаром ва Исломнинг иккинчи мўътабар маскани, Мадина шаҳридаги Масжидун Набавий масжидига янги имомлар тайинланди. Бу ҳақда theislamicinformation.com сайти хабар берди.

Қирол Салмон икки Муқаддас масжидга тўртта янги имомни тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ушбу фармонга кўра, Масжидул Ҳаромга шайх Бадр Ал-Турки ва шайх Валид Ал-Шамсан имом этиб тайинланди.

Шунингдек, шайх Муҳаммад Барҳажий ва шайх Абдуллоҳ Ал-Қарафийлар Мадинаи Мунаввара шаҳридаги Масжидун Набавий масжидига имом этиб тайинланди.

Ушбу масжид ичида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумоларнинг қабри жойлашган.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг масжидимдаги бир намоз ундан бошқасидаги мингта намоздан яхшидир. Фақат Масжидул Ҳаромгина ундан мустасно», деганлар.

Бухорий ва Муслим ривояти.

Toyyiba | Расмий канал

07 Oct, 15:13


🗓 08.10.24 uchun
🕋 #namoz_vaqtlari
🕗 Farg’ona vaqti bilan

@toyyibaf