NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO @nomoz777 Channel on Telegram

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

@nomoz777


بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Масжидлар номоз вақтлари ва марузалар

Биздан малумот олганизда афтирини курсатиш шарт эмас АЛЛОХ рози булсин

Таклиф ёки саволлар учун

@nomoz888

NAMOZ VAQTI VA IBRATLIK DUNYO (Uzbek)

Xush kelibsiz! Siz NAMOZ VAQTI VA IBRATLIK DUNYO kanaliga xush kelibsiz. Kanalimizda masjidlarning namoz vaqtlari va maruzalariga oid maqolalar, iboralar va savollar paydo bo'ladi. Biz sizga ilm-fan sohasida foydali ma'lumotlar taqdim etishga intilamiz. Kanalimizda kelajakda o'z uchun baho sohibi bo'ling. Savollaringiz va takliflaringiz uchun @nomoz888 kanaliga murojaat qiling. Xayrli kunlar va namoz vaqtlar bilan doimiy aloqada bo'ling!

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

22 Jan, 04:01


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

20 Jan, 11:51


21-январь кунидан 24-январь кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

19 Jan, 05:59


Бомдод намози нега айнан қуёш чиқишидан олдин ўқилишининг сабабини биласизми?

Қуёш чиқишидан олдин ер сиртидан баландликда жойлашган озонли атмосфера (озоносфера) қатлами ерга тушади. Ундан тарқаладиган хаво инсон саломатлигига жуда фойдали бўлиб, инсонга хузур-халоват беради. Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам хам бомдод намозидан кейин шу вақтда ташқарига чиқар ёхуд хужраларининг деразаларини очиб бу хаводан нафас олар эдилар.

Ўзига ибодат қилётганимизда хам саломатлигимизни ўйлаган Роббимизга қанча шукр қилсак оз.

©️ Абдуллоҳ Раимбоев таржимаси

••┄┄┄❅┄┄┄•••

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

17 Jan, 03:13


Бу кунга етказди шукр қилайлик
Шукр - ла Аллоҳни зикр қилайлик.

Дунё омонатдур фикр қилайлик,
Мўъмин - мусулмонлар  ЖУМА  МУБОРАК!!!


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

16 Jan, 11:43


17-январь кунидан 21-январь кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

14 Jan, 10:50


НАМОЗ ВАҚТЛАРИДА ЎЗГАРТИРИШЛАР БЎЛМАДИ... ❗️

14-январь кунидан 17-январь кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

09 Jan, 09:47


10-январь кунидан 14-январь кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

06 Jan, 11:40


07-январь кунидан 10-январь кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

02 Jan, 11:56


НАМОЗ ВАҚТЛАРИДА ЎЗГАРТИРИШЛАР БЎЛМАДИ!

03-январь кунидан 07-январь кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

02 Jan, 03:42


Куръон қиёматда шафоатчидир!!!

Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қилганлар:
“Қуръон ўқинглар! Зеро, (Каломуллоҳ) қиѐмат куни соҳибларига шафоатчи бўлади”.
Муслим, Аҳмад, Табароний ривоят қилган.

Машҳур саҳоба Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, қиёмат куни Қуръон келиб: “Парвардигорим, (Қуръон ўқиган бандани) кийинтир!”
дейди. Шунда унга
каромат тожи кийдирилади. Сўнг: “Парвардигорим, унга зиѐда қил!” дейди. (Қуръон ўқиган кишига)
каромат либоси кийдирилади. (Қуръон): “Парвардигорим, ундан рози бўл!” дейди.
Шунда (Аллоҳ)
қоридан рози бўлади. Кейин (Қуръон соҳибига): “Ўқи ва кўтарилиб боравер”,
деб айтилади. (Аллоҳ)
ҳар бир оят учун бир поғона зиёда қилади.

Термизий, Ибн Хузайма, Ҳоким, Байҳақий ривоят қилган.

“Қуръон - қалблар шифоси” китобидан


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

01 Jan, 13:42


Рамазон ойига соғ-саломат етиб олишни Аллоҳдан ёлвориб сўранг. Чунки саломат киши рўза, намоз, дуо ва бошқа ибодатларни кўпроқ қилиш имконига эга бўлади.

Анас инб Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Аллоҳим! Бизга Ражаб ва Шаъбонда барака бергин, Рамазонга етказгин!», деб дуо қилардилар.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

01 Jan, 13:36


#muftiy_minbari

📹 МЎМИН ХАВФ ВА РАЖОДА БЎЛАДИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

01 Jan, 03:53


#Ҳадис

Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?

🌙 Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди:
1. ражаб ойининг аввалги кечаси;
2. шаъбон ойининг ярмидаги кеча;
3. жума кечаси;
4. фитр куни кечаси (Рамазон ҳайитидан аввалги кеча)
5. қурбонлик кечаси”.


Ибн Асокир ривояти.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

01 Jan, 03:51


#Ражаб_ойи

Бугундан кириб келган муқаддас Ражаб ойи барчага муборак бўлсин!


Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари каналидан.

Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил Ражаб ойининг 1-куни  бугун 2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Бу Ражаб ойи урушишлик ҳаром қилган ойлардан биридир.

Ражаб ойини ғафлатда ўтказиб юборманг!!

Яқинларга юбориб хабардор қилиб қўйинглар.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

30 Dec, 10:25


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

30 Dec, 08:04


Қалбингдан фатво сўра...

Сўровчи яхшилик ҳақида сўраганида ислом Пайғамбари: "Қалбингдан сўра...", деб, бу жавобни қон тўкишни ҳалол биладиган ва ҳуқуқларга суиқасд қиладиган жиноятчига ҳадя ўлароқ тақдим этмадилар. Қалблари гуноҳи кабираларни бемалол сиғдирадиганлар қанчалар бисёр!

Бу эзгу жавобни у зот сағира гуноҳдан ҳам сесканадиган, фитрати соғлом, жавҳари шаффоф ва эзгулик ошиқига айтганлар.
Пайғамбари карим бу одамни савол бериш ва фатво кутиш машаққатидан халос этмоқни истаганлар, қачон ишлар олдида иштибоҳли бўлганда қалбига боқишига ҳамда муфтийлар фатво берса-да, унинг (қалбининг) жавобидан хотиржам бўлишини хоҳлаганлар.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий,"Ҳаётингни янгидан бошла" китобидан

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

29 Dec, 12:40


Барака ва Ҳайр йили муборак!

🗓2025 йилда - 1000 йилда бир келадиган ажойиб мутаносибликлар мавжуд экан.


🤲Шундай йилга етказганига шукур. Барча яқинларингизга улашиб, уларни ҳам ҳурсанд қилинг

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

26 Dec, 13:19


НАМОЗ ВАҚТЛАРИДА ЎЗГАРТИРИШЛАР БЎЛМАДИ!

27-декабрь кунидан 30-декабрь кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

24 Dec, 13:16


#танқид

Ироқда зилзиладан сўнг олинган сурат. Бинони ироқлик қурувчилар қурган, зинани эса японлар...

Бу қанчалик ҳақиқатга яқинлигини билмадим, бироқ ҳақиқатда бугунги кунда кўп соҳаларда биз мусулмонлар ғайридинлардан ортда қолиб кетдик. Ваҳоланки, бизга ҳамма ўз ишининг устаси бўлиши фарз қилиб берилган. Лекин биз бунга амал қилмадик, оқибатда эса қолоқликка юз тутдик.

Бир пайтлари дунёни оёққа турғизган, мазлумларга малҳам, золимларга бало бўлган мусулмонларнинг бугунги кунда борлиги ҳам билинмай қолди!

Чунки биз Қуръон ва суннатдан узоқлашдик...

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

24 Dec, 10:33


Икки вазиятдаги одамларнинг ҳоли кишини маъюс қилади:

- Фақат жанозадагина намозда турган киши.
- Фақат кафанда ўранган аёл.


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

24 Dec, 05:13


#kasb

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳеч ким қўл меҳнати билан топган таомидан кўра яхшироқ нарса еган эмас. Аллоҳнинг набийси Довуд алайҳиссалом қўл меҳнати билан кун кўрар эди", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: "Аллоҳ таоло ризқ беради, деб, касб қилишдан қўлларингизни тортманглар, Аллоҳ таоло тилла тангаларни осмондан ёғдирмайди".

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

23 Dec, 16:16


24-декабрь кунидан 27-декабрь кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

23 Dec, 03:23


Рассон Канфоний ёзган эди: «Ўлим бирор кун ҳам ўликлар муаммоси бўлмаган. У тириклар муаммосидир».

©️Адҳам Шарқовий
Тонгги суҳбатлар 📝


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

22 Dec, 10:16


😢😢😢

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

22 Dec, 10:12


Сулаймон алайҳиссалом шайтондан сўради: Эй иблис, Муҳаммад алайҳиссалом уммати ҳақида нима дейсан? Шайтон деди:" Уларга мен динор ва дирҳамни "Ла илаҳа иллаллоҳ" калимасидан суюкли қилиб қўяман..

©️Ustoz Yorqinjon Fozilov ▪️
Jannat sogʻinchi🫀


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

22 Dec, 05:40


«Аллоҳнинг изни билан, эртанги кун бугундан яхши бўлади» деган сўз Аллоҳга кучли ишонадиган зотларнинг сўзидир. Сен ҳам шу сўзларни айтиб юргин, унинг самарасини қалбингда ҳам, ҳаётингда ҳам топасан!

ИншаАллоҳ!

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

22 Dec, 05:39


Намоз – инсондаги ҳаяжон ва безовталикни бартараф қилувчи энг кучли воситадир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган: «Инсон бетоқат қилиб яратилган. Унга ёмонлик етиб қолса, бесабрлик қилади. Яхшилик етса, бахиллик қилади. Фақат намоз ўқувчиларгина намозларида барқарор зотлардир»
(Маориж сураси, 19-23оятлар).

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

22 Dec, 05:38


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши дўстининг динида бўлади. Инсон ким билан дўстлашаётганига қарасин», дедилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Шунинг учун «Дўстинг кимлигини айтсанг, кимлигингни айтиб бераман» дейишади.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

22 Dec, 05:36


Ҳабиб Жаллоб айтадилар: Ибн Муборакдан "Инсонга берилган энг яхши нарса нима?", деб сўрадим. У киши: "Ақл" дедилар. Мен: У бўлмасачи, дедим.

- Гўзал одоб.
- У ҳам бўлмасачи?
- Меҳрибон, маслаҳатгўй биродар.
- У ҳам бўлмасачи?
- Давомли сукут.
- У ҳам бўлмасачи?
- Тезроқ ўлмоқ.

"Таҳзибус сайр"дан

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

20 Dec, 15:11


Ота-оналар, фарзандингларга огоҳ бўлинглар...

Яқинларга ибрат учун юбориб қўйинг

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

20 Dec, 12:53


Бир хил имкониятдан кимдир ҳалокати ва яна кимдир ҳаёти учун фойдаланади..

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

20 Dec, 12:51


Шукр қилинг.
Табассум қилинг.
Истаган кийимингизни кийинг.
Кўнглингиз тусаган таомни енг.
Орзу қилинг.
Ҳаракат қилинг.
Севинг, севилинг.
Ҳеч нарсани кечиктирманг.
Халол бўлинг.
Гунохдан тийилинг...
Тавба қилинг..
Мехр беринг..
Вақт тугайди...
Ўлим бор.
...

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

20 Dec, 03:41


Табассум ажойиб дори:

— уни дўстингга берсанг хурсанд бўлади;
— душманингга берсанг ичи зил кетади;
— онангга берсанг кўнгли ёришади;
— фарзандингга берсанг мехри ошади;
— танимаган кишингга берсанг сен учун садақа ажри бўлади;
— эр аёлига берса севгиси ортади;
— аёл эрига берса ишончи ортади.

• Бу дорининг зарарли асоратлари йўқ ва у ҳеч қаерда сотилмайди, балки уни Аллоҳ таоло юзингга жойлаб қўйган.
Сал жилмайиб ва самимийлашсанг бўлди, ажойиб дорини текинга оласан.😉

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

19 Dec, 14:57


20-декабрь кунидан 24-декабрь кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

19 Dec, 04:14


Иккинчи, учинчи бор Умра ибодатига ҳозирлик кўраётган биродарим!
Атрофингизда Каъба бор. Уни яхшилаб тавоф қилинг!

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

17 Dec, 09:11


12303. Ақлли душман аҳмоқ дўстдан яхшидир

Бир аъробий дўсти билан саҳрода кетиб боришарди ва уларнинг бир мешда сувлари бор эди. Узоқ масофани босиб ўтгач, аъробий дўстидан мешдаги сувни сўради. Қараса, мешда сув қолмабди. Аъробий бирдан қичқириб юборди ва сувни нима қилганини сўради.
Дўсти жавоб бериб: “Чўлда кетаётганимизда бир қуриб, қовжираб ётган майсани кўриб қолдим ва уни суғордим” деди. Дўстининг нодонлигидан аъробийни баттар жини қўзиди ва унга қараб: “Аҳмоқ дўстдан ақлли душман яхшидир”, деди.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

16 Dec, 13:20


НАМОЗ ВАҚТЛАРИДА ЎЗГАРТИРИШЛАР БЎЛМАДИ...

17-декабрь кунидан 20-декабрь кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

07 Dec, 02:38


▪️Ақлнинг гўзаллиги —
Фикр билан;

▪️Руҳнинг гўзаллиги —
Шукур билан;

▪️Тилнинг гўзаллиги —
Сукут билан;

▪️Қалбнинг гўзаллиги —
Зикр билан;

▪️Ҳолатнинг гўзаллиги —
Ҳидоятда бўлиш билан;

▪️Сўзнинг гўзаллиги —
Ростгўйлик билан;


Аллоҳ барчамизни ушбу гўзал сифатлар билан зийнатласин!


Barcha yaxshi tilaklar sizga ham hamroh bo'lsin 😊

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

06 Dec, 14:17


Ҳасан Басрийга: "Биримиз Роббисига истиғфор айтиб, сўнг қайтса, кейин яна истиғфор айтиб, яна гуноҳига қайтса уят бўлмайдими?", дейишди. У киши жавоб қилди: "Шайтон унга шу томондан ғолиб бўлмоқчи бўлади (яъни тавба қилувчи бандани "Кечирим сўраб яна гуноҳ қилаверасанми" деб, тавбадан умидсизлантирмоқчи бўлади). Истиғфордан ҳеч малолланманг!"

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

03 Dec, 06:37


Мўмин учун бешта ҳайит бор:
• Мўминнинг амал дафтарига гуноҳ ёзилмаган ҳар бир куни ҳайитдир.
• Бу дунёдан имон билан кетган куни ҳайитдир.
• Сирот кўпригидан ўтиб, қиёмат қўрқинчидан омон бўлган куни ҳайитдир.
• Жаннатга кирган куни ҳайитдир.
• Роббисига боққан куни ҳайитдир.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

03 Dec, 06:36


- Машинанинг ойнасидан йўлга ахлат отиш - динимиздан эмас.
"Мусулмонлар йўлидан озорни олиб ташланг" (Ҳадиси шариф).

- Қоронғида тўғридан келаётган ҳайдовчининг кўзини оладиган чироғни ишлатиш - динимиздан эмас. "Зарар бериш ва зарар кўриш йўқ" (Ҳадиси шариф).

- Машҳур брендларнинг маҳсулотларини қалбакилаштириш - динимиздан эмас. "Ким бизни алдаса биздан эмас" (Ҳадиси шариф).

Яна динимиздан бўлмаган кўп ишларни айтардимку, аммо, биз ҳам мусулмонми, дея иккиланиб қолмаслигимиз учун индамадим. Ҳа, индамай қўявердим.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

02 Dec, 16:06


3-декабрь кунидан 5-декабрь кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

01 Dec, 06:58


Қироат илмининг етук алломаси Имом Муҳаммад ибн Жазарий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Ғоятун ниҳоя фи табақотул қурроъ” китобларида Имом Шотибий ҳақларида сўз юритиб шундай дейдилар:
" قبره مشهور معروف ، يقصد للزيارة, وقد زرته مرات ، وعرض علي بعض أصحابي الشاطبية عند قبره ، ورأيت بركة الدعاء عند قبره بالإجابة رحمه الله ورضي عنه"
"У зотнинг қабрлари маълум ва машҳурдир. Зиёрат мақсадида бориладиган жойдир. Мен бир неча марта зиёрат қилганман. Баъзи шогирдларим у зот қабрлари олдида “Шотибийя”ни менга ўқиб берган эди. У зотнинг қабрлари олдида қилинган дуонинг баракасини ижобат бўлиши орқали гувоҳи бўлганман. Аллоҳ у зотни ўз раҳматига олсин, рози бўлсин
”.

Муносабат
: Имом Жазарий раҳимаҳуллоҳ Қироат ва тажвид илмида беназир олимдир. Имом Жазарий тафсир, ҳадис, фиқҳ, тарих ва араб тили илмлари каби турли фанларга доир етмишдан ортиқ илмий асар тасниф этган. Эй сохта салафийлар! Имом Жазарийдек олимни ҳам юқоридаги гаплари учун “Қубурий” дея мазаҳ қиласизларми?!

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

30 Nov, 19:29


Уч нарса сабрдандир:

1. Мусибатини бировга айтмаслик.
2. Оғринганини кўрсатмаслик.
3. Ўзини оқламаслик.

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

29 Nov, 09:24


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

29 Nov, 04:14


Жума кунида суннат бўлган амаллар:

1. Ғусл қилмоқ,
2. Масжидга эрта бормоқ,
3. Мисвок,
4. Хушбўйланмоқ ва чиройли либос киймоқ,
5. Масжидга пиёда бормоқ,
6. Дуо ва Қуръон тиловат қилмоқ,
7. Хутбага жим қулоқ солмоқ,
8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга (кўп) салавот айтмоқ,
9. Каҳф сурасини ўқимоқ.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

29 Nov, 02:48


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барча мусулмон ахлига соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳ оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг  ҳар  бир  куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

        ЖУМА  АЙЁМИНГИЗ 
МУБОРАК  БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

28 Nov, 11:37


29-ноябрь кунидан 2-декабрь кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

28 Nov, 06:02


Амалда қўй боқувчидан ўрнак олинг.

Баъзи ҳукамолардан ривоят қилинади:
"Амал қилгувчи амалида қўй боқувчидан ўрнак олиши лозим бўлади. Албатта, қўй боқувчи агар намоз ўқиса, қўйларидан намозга мақтов олишни ўйламайди. Шунингдек, амал қилгувчи инсонлар унга қарашларини кўнглига келтирмаслиги лозим. Аллоҳ таоло учун инсонлар олдида ва ёлғиз қолганда ҳам бир хил тарзда амал қилади. Инсонларнинг мақтовини талаб қилмайди".

© Танбеҳул-ғофилин китобидан

••••━━━❉•ৡ❀ৡ•❉━━━••••

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

28 Nov, 02:24


Бисмиллаҳ..
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ .
Ибодатларини гўзал бажарган қадрлигим!!!

Хайрли тонг қалбидаги
Аллоҳга бўлган ишқи
уйқусидан кучлироқ бўлган мўмин мўминаларим.

Эрта тонгда
дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга
ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига
муяссар бўлган азизларим.

Тонгда қилинган зикр
кунингизга файз бағишласин.

Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи
Аллоҳ ибодатингизни
даргоҳида қабул қилсин.

Субҳаналлоҳ
Алҳамдулиллаҳ
Лаа илаҳа иллаллоҳ
Аллоҳу Акбар.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

28 Nov, 02:23


Машҳур ёзувчи Бернард Шоуга бошқа кибрли ёзувчи:
«Мен сиздан кўра яхши ёзувчиман. Сиз мол-дунё ҳақида ёзасиз. Мен шон-шараф ҳақида!» -деди.
Бернард:
«Тўғри айтасиз, ҳаммамиз ўзимизда йўқ нарса ҳақида ёзамиз» -деди.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

27 Nov, 17:43


Imom G'azzoliy tushkunlikga tushishni shunday ta'riflaganlar:

Bir mo'min uch kun ketma-ket ilm olishni, kitob o'qishni to'xtatib qo'ysa, o'ziga bilinmasa ham ma'naviy holati barbod bo'ladi.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

27 Nov, 14:19


Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

27 Nov, 11:33


Эр-хотин ёшлигида кўп аразлашди. Шундай кезларда фарзандларига иложи борича бир-бирини ёмонлашди...

Вақтлар ўтиб, сочлар оқариб, улар бир-бирига суяниб қолди. Эр-хотин бир-бирини кечирди, лекин фарзандлари уларни кечирмади...

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

27 Nov, 07:09


#Ҳикмат

Ҳаётдаги энг катта мусибат ўлим эмас. Чунки, ўлим ҳаёт қонуни. Лекин энг катта мусибат — ўзинг тирик бўла туриб, қалбингда Аллоҳдан бўлган қўрқувнинг ўлишидир.

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

27 Nov, 02:30


Масжидда ўқилган никоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу никоҳни ошкора эълон қилинглар ва эълони комил бўлиши учун масжидларда амалга оширинглар...", деганлар
(Имом Термизий ривояти).

Масжидда никоҳ ўқитиш мустаҳаб амал саналади.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

26 Nov, 17:55


#Ҳадис

Осон, аммо кўпчилик қила олмайдиган амал.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки хислат бор. Ким унга амал қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осон, аммо унга амал қиладиган оздир.

1. Ҳар бир намоздан сўнг 10 марта тасбеҳ
(Субҳаналлоҳ) айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтади ва 10 марта такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Бир кунда 150 та, тарозида эса 1500 та бўлади.

2. Қачон ухлашга ётса, 34 марта такбир
(Аллоҳу акбар), 33 марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва 33 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади. Жами 100 та, тарозида 1000 та бўлади”, - дедилар.
Шунда саҳобалар розияллоҳу анҳум: “Ё Аллоҳнинг Расули! Нега осон бўлган бу амалга амал қиладиганлар оз?” деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу амални қилмоқчи бўлганнинг олдига шайтон намозда келиб, уни айтишидан олдин ҳожатини эсига солади. Уйқуга ётганида эса, уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди”, - дедилар.
Имом Термизий, Имом Насоий ривояти.


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

26 Nov, 14:22


172. Убай ибн Каъбдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: "Менинг инсонлар орасидан ўхшашим уй-жой бино қилган кишига ўхшайди. У уйни чиройли қилиб қуради, безайди ва мукаммал ҳолатга келтиради. Лекин битга ғиштни жойига қўймай, ўрнини қолдириб кетади. Инсонлар бинони айланиб, ундан ажабланиб: "Агар бу ғиштни ҳам қўйганида жуда соз бўлар эди-да", дейди. Мен пайғамбарлар орасида ўша ғиштнинг ўрнидирман".

Изоҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг динини бинога, инсониятга юборилган барча пайғамбарларни эса ўша бинонинг ғиштларига ўхшатдилар. Мукаммал қилиб қурилган бу бинонинг бир ғишти камлигидан унга кирганлар таажжубланар эди. Дарҳақиқат, ўша бинонинг энг сўнгги ғишти қўйилди, бино мукаммал бўлди. Ўша ғишт Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Энди бу бинога бошқа ғишт қўйилмайди.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

26 Nov, 04:04


Яратувчи аёлни ижод этганида фаришталар ҳайрон қолиб ундан сўрадилар :

–Уни нега гул каби гўзал яратдинг ?

–Эрлар уларни бир гул каби авайласинлар ! ! ! 

–Уни нега бунчалар мунис яратдинг ?

–Одам болаларига Оналик қилсин ! ! ! 

Ва фаришталар яна сўрадилар :

–Унинг кўксини нега бунчалик меҳр ила тўлдирдинг ?

–Улар то қиёматга қадар Ер юзини меҳрга тўлдирсинлар ! ! !

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

25 Nov, 18:10


Onam – mening uyg'otuvchi soatim
Onam – mening shifokorim
Onam – mening daldam
Onam – mening jasoratim
Onam – mening sevgim
Onam – mening do'stim
Оnam –mening hamma narsam
Men sizni juda yaxshi ko'raman

ONAM🤍
onalarimizni extiyot qilaylik ular ham hayotga bir bor keladilar

Hayrli tun yaxshi dam oling lar dindoshlarim 😴

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

25 Nov, 17:41


НАМОЗ ВАҚТЛАРИДА ЎЗГАРТИРИШЛАР БЎЛМАДИ!

26-ноябрь кунидан 29-ноябрь кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

15 Nov, 11:00


Биз қачон ютқазишни бошладик.

🌿 Бир мусулмоннинг чиндан азоб чекаётганини кўриб унга ёрдам қўлларини чўзмаганимизда ютқаздик.

🌿 Биродаримизни ғийбат қилиб,
туҳматлар қилганимизда ютқаздик.

🌿 Қариндошларни қўятуринг, боламизни қаерда таҳсил олаётганини билмаган кунимиз ютқаздик.

🌿 Амалларнинг ёмонини қилманглар деб дод солиб, хилватда шу амалларни ўзимиз қилганда ютқаздик.

🌿 Ислом улкан дарахтдир. Бир кун бу дарахт устимизга йиқилмасайди...

©Амр Насриддин Бухорий.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

15 Nov, 10:59


Ҳанафий мазҳабидаги ҳукмларнинг қанчаси Абу Ҳанифага тегишли?

Абу Ҳанифа бу фиқҳнинг қоидаларини жамлашда ўз замонидаги тобеъинлар ва улардан кейингилардан ҳам кўп меҳнат қилди. Шунинг учун ҳанафий мазҳабидаги энг катта одам бўлди, энг катта таъсир кўрсатган инсон бўлди. Ўтганлардан нақл қилиб, далиллар келтиргани учун, тартиблаб чиққани учун унинг номи билан айтиладиган бўлди. Мабодо Абу Ҳанифа дунёга келмаган тақдирда ҳам, бошқа бир одам Куфада Ибн Масъуд, Алий ва бошқаларнинг фиқҳини нақл қилган бўлар эди. Мазҳабимиз Юсуфий ёки Муҳаммадий мазҳаби деб ёки бошқа бир Фалончининг мазҳаби деб номланаверар эди. Хуллас, Абу Ҳанифа шу мазҳабга мансуб одамлардан биридир, бу мазҳабдаги бирламчи одам эмас.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

15 Nov, 06:21


16-ноябрь кунидан 20-ноябрь кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

14 Nov, 10:26


Ерда жимгина юриб, осмон Раббига сўзлаётганларга саломлар бўлсин!

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

14 Nov, 10:25


Ҳақиқий шукр - Аллоҳ берган неъматни У ҳаром қилган ишларга ишлатмасликдир.

Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

14 Nov, 06:34


Дунё яратилибди-ки, ҳар нарсанинг ўз нисбати бор:

Туйғулар ёнма-ён юришади:

Муҳаббат ва хиёнат!
Садокат ва нафрат!
Яхши ва ёмон!
Қиммат ва арзон!
Зулмат ва ёруғлик!

...Одамлардан кўп умидвор бўлавермаслик керак...

Агар кимдир кўнглингизни оғритиб кетса-ю, сиз унга "Салом" дея олсангиз, сиз унга қилинган энг улуғ садақанинг эгасидирсиз...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

14 Nov, 04:23


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга қасамки, мўмин эмас! Аллоҳга қасамки, мўмин эмас!
Аллоҳга қасамки, мўмин эмас!» деганларида, саҳобалар томонидан «Ким у, эй Аллоҳнинг расули?» дейилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ёмонликларидан қўшниси омонда бўлмаган кишидир»
, - дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Муслимнинг ривоятларида: «Ёмонликлардан қўшниси омонда бўлмаган киши жаннатга кирмайди», - дейилган.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

13 Nov, 07:03


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

13 Nov, 06:29


• Солиҳа бир аёл вафот этди.
Ҳар гал унинг қабрини зиёрат қилгани келишганда, қабрининг тупроғидан атиргулнинг хиди келиб турар эди.
• Бунинг сабабини эридан сўрашганда: аёлим ҳар кеча уйқуга ётишдан олдин Мулк сурасини ўқиб ётар эди, умирининг охирги кунигача бу одатини тарк қилмади, деб жавоб берди.

Мулк сурасини ўқишни одат қилганларга ҳушхабар, у қабр азобидан сақлайди.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

13 Nov, 03:48


#Сурат ва ҳикоя.

Сурат 1977 йил Масжидул-Ақсода олинган. Ўшанда Миср президенти Анвар Садат Исроилга машҳур сафарини уюштирган бўлиб, бомдод намозини ўқиган, сўнг Ийд намозини ўқилишини кутиб ўтирибди. Ақсо имоми ҳожи Розий Салойима эса суратда кўрганингиздек Садатга орқасини ўгириб ўтирибди. Президент масжидга кириб ортига ўтирганида, унга ўгирилиб ҳам қарамаган. Шунда Садатнинг аъёнларидан Ҳасан Таҳомий: "Эй ҳожи Розий! Президент Садат намоз ўқигани келди" дея хабар берди. Имом: "Нима қилибди? Мен унинг аъёнлариданманми? Мен бу ерда Аллоҳ учун ўтирибман. Ё унга ё бошқа бирор башар учун эмас" дея ўрнидан қўзғалмади.

Ийд намозини ўқиб бўлгач президентнинг ўзи имом томон саломлашиш учун юрди. Чунки у ҳожи Розийни шахсан танир эди. У: "Эй Розий қандайсан? Гўё мени танимагандек тутяпсан ўзингни", деди. Шунда ҳожи Розий унга:

"Эй Садат! Сен Қуддусни озод қилгани эмас, уни душман қўлига топширилганини тасдиқлагани келдинг" дея хуш қабул қилмади.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

12 Nov, 12:15


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

12 Nov, 03:16


ДУОНИ ИЖОБАТ БЎЛМАСЛИГИ

1⃣ Аллоҳни танийсиз лекин ҳаққини адо этмайсиз...

2⃣ Қуръонни ўқийсиз лекин амалини бажармайсиз...

3⃣ Шайтон душманим дейсиз лекин унга эргашасиз...

4⃣ Олов ҳақ дейсиз аммо ундан сақланмайсиз...

5⃣ Одамларни айби билан оворасиз аммо ўзингизникини унтасиз...

6⃣ Набийнинг умматман деб фахрланасиз аммо суннатларни тарк этасиз...

7⃣ Аллоҳни неъматини ейсиз аммо шкур этмайсиз...

8⃣ Жаннатни ҳақ дейсиз аммо киришга интилмайсиз...

9⃣ Ўлимни ҳақ дейсиз аммо унга таййор эмассиз...

🔟 Вафот этганларни дафн этасиз аммо ўзингиз бундан ибрат олмайсиз...

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

12 Nov, 02:18


#Ҳадис

Аллоҳнинг зикри ила қалбингиз ором олсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтгин. Албатта, у жаннат хазиналаридан биридир", дедилар".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ҳар куни юз марта “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, унга фақирлик етмас", дедилар.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Кимнинг ғам-ташвиш ва мусибатлари кўпайиб кетса: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" калимасини кўп айтсин”.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

11 Nov, 10:29


12-ноябрь кунидан 15-ноябрь кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

10 Nov, 19:34


Истиғфор (астағфируллоҳ дейиш)нинг фойдалари:
- Хотирингиз жам бўлишини истайсизми - Астағфируллоҳни кўп айтинг
- Қалб хотиржамлигини истайсизми – Астағфируллоҳни кўп айтинг
- Дунё матосини истайсизми – Астағфируллоҳни кўп айтинг
- Танангизнинг қувватли бўлишини истайсизми – Астағфируллоҳни кўп айтинг
- Танингиз соғлигини истайсизми – Астағфируллоҳни кўп айтинг
- Касалликдан фориғ бўлишни истайсизми – Астағфируллоҳни кўп айтинг
- Фитналардан омонда бўлишни истайсизми – Астағфируллоҳни кўп айтинг
- Ёмғир ёғишини истайсизми – Астағфируллоҳни кўп айтинг
- Покиза зурриёт қолдиришни истайсизми – Астағфируллоҳни кўп айтинг
- Солиҳ фарзанд истайсизми – Астағфируллоҳни кўп айтинг
- Ҳалол молу давлат истайсизми – Астағфируллоҳни кўп айтинг
- Ризқингиз мўл бўлишини истайсизми – Астағфируллоҳни кўп айтинг
- Ҳасанотларингиз кўп бўлишини истайсизми – Астағфируллоҳни кўп айтинг
- Гуноҳларингиз ўчирилишини истайсизми – Астағфируллоҳни кўп айтинг.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

10 Nov, 19:33


• Дўст истаётган бўлсанг, Аллоҳ етар.
• Ёр истаётган бўлсанг, Муҳаммад етар.
• Далил истаётган бўлсанг, Қуръон етар.
• Ҳузур истаётган бўлсанг, Намоз етар.
• Бойлик истаётган бўлсанг, Қаноат етар.
• Душман истаётган бўлсанг, Нафсинг етар.
• Азизлик истаётган бўлсанг, Ислом етар.
• Насиҳат истаётган бўлсанг, Ўлим етар.

©Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

10 Nov, 07:18


31 октября 2024 г.
https://youtube.com/shorts/P7lizWp_5wY?si=tL3_mmzQcTg3giiT

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

10 Nov, 01:56


#Ҳадис

ҚИЁМАТДА ТОШ БОСАДИГАН АМАЛ!

Абу Дардодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Кимга мулойимликдан насиба берилган бўлса, ўшанга яхшиликдан насиба берилибди. Ким мулойимлик насибасидан маҳрум бўлса, у яхшилик насибасидан ҳам маҳрум бўлибди. Қиёмат куни мўминнинг мезонида энг оғир тош босадиган нарса ҳусни хулқдир. Албатта, Аллоҳ фаҳш гап гапирадиган ва сўконғич кимсани ёмон кўради”.
Имом Бухорий ривояти.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

08 Nov, 16:33


Масжиди Набавийнинг фазилати

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг бу масжидимдаги битта намоз Масжидул Ҳаромдан ташқари бошқа масжидларда ўқилган мингта (нафл) намоздан яхшироқдир», дедилар.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

08 Nov, 02:12


#Жума_муборак

Кунларнинг Султони, хайрли Жума муборак бўлсин, ҚАДРДОНИМ!

🌙 Энг яқин инсонларни кириб келган Жума куни билан муборакбод этинг.


🫂ЯҚИНЛАРНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ!

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

07 Nov, 11:38


8-ноябрь кунидан 12-ноябрь кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

07 Nov, 03:15


ТОНГИ ЗИКР

Тонг отганида кўпроқ истиғфор айтишни канда қилманг! Кунимизни гуноҳларимиз мағфират қилинган ҳолда бошламоққа ва кун ботгунга қадар гуноҳлардан тийилмоққа Аллоҳ таоло ўзи насиб этсин!

АСТАҒФИРУЛЛОҲА ВА АТУБУ ИЛАЙҲ!

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

05 Nov, 14:21


Ko‘ngil xotirjam bo‘ladi,
qalb taskin topadi,
dardlar hayotimga rahna solmaydi...
Ko‘zlar yoshlanmaydi, yuzdan tabassum arimaydi...
Qachongki, Sen men bilan bo‘lsang... Robbim...


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

04 Nov, 10:59


5-ноябрь кунидан 8-ноябрь кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

03 Nov, 14:41


Ота-Онани йўқотиш, нимани йўқотишга ўхшайди😢

Ота онангизни борида қадрига етинг..


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

02 Nov, 09:23


"Инвестицияни болаларингизга киритинг. Улар энг кўп фойда берадиган соҳадир".

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

02 Nov, 03:58


#Ҳадис

ТАҲОРАТДАН КЕЙИН ЗИКР АЙТИШ.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким таҳорат олиб: “Ашҳаду ан лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва расулуҳу”, деб уч марта айтса, унга саккиз жаннат эшиги очилади ва уларнинг қайсинисидан хоҳласа, киради”, - дедилар”.
Абу Шайба ривояти.


Маъноси: “Аллоҳ таолодан ўзга маъбуд йўқ”, деб гувоҳлик бераман. У якка-ю ягона, шериги йўқ Зотдир. Муҳаммад алайҳиссалом Унинг бандаси ва расулидир.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

01 Nov, 06:53


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

31 Oct, 11:49


1-ноябрь кунидан 5-ноябрь кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

31 Oct, 02:38


Ибн Сино таълимоти бўйича хасталикка кўра нима кўпроқ истеъмол қилиш керак:

Бел оғриғи учун – Саримсоқ
Вазн олиш учун – Калла шўрва суви
Юракни бақувват қилиш учун – Олма
Сийдик яхши ажратилишига – Селдр
Юқори қон босими учун – Ошқовоқ суви
Жигар хасталиклари – Гулкарам
Юрак “ўйнаши” – Укроп
Анемия – Асал
Бўғим оғриқлари – Майиз


Ўзингиз учун сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

30 Oct, 05:26


Мусулмон йигитлар учун дуо:

Аллоҳим! Агар мен солиҳ бўлсам, мени солиҳа аёл билан ризқлантир, борди-ю, солиҳ бўлмасам, мени ислоҳ қиладиган солиҳа аёл билан ризқлантир!

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

29 Oct, 02:17


☪️ Дунё ташвишларини ортга ташланг

❇️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким бутун ўй-ташвишларини бир (охират) ғам-ташвишга айлантирса, Аллоҳ дунё ташвишларига Ўзи кифоя қилади. Кимни (дунё) ўй-ташвишлари банд қилса, Аллоҳ унинг дунёнинг қайси водийларида ҳалок бўлишига эътибор ҳам бермайди” (Имом Ҳоким ривояти).

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

28 Oct, 13:25


29-октябрь кунидан 1-ноябрь кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

26 Oct, 06:31


Муҳаммад Амин Шинқитий роҳимаҳуллоҳ ёлғон гувоҳлик ҳақида лекция ўқиётгандилар. "У нимага ўхшайди?", деб қолди ўтирганлардан бири. У киши ҳозиржавоблик билан: "Университетдан оладиган шаҳодатномангизга ўхшайди", дея жавоб бердилар.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

25 Oct, 05:59


Ўғил отага деди:
"Ахлатчи келди".
Ота деди:
"Ахлатчи бизмиз. У тозаловчи, бизни тозалайди, бизга ёрдам беради".
Тарбия мана шундай бўлади.


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

25 Oct, 02:37


ЖУМА МУБОРАК!!!

Бу кунда яқинларингиз қилинг зиёрат,

Ўқиган намозингиз бўлсин ижобат,

Энг яхши ишингиз бўлсин ибодат,

Жума айёмингиз бўлсин муборак!


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

24 Oct, 11:15


25-октябрь кунидан 29-октябрь кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

23 Oct, 11:27


#ибрат

Дарахт баргидаги бир томчи сувни ичиш учун 12 та чумоли тўпланди.

Эътибор тортадиган жиҳати шуки, улар тўрт гуруҳга бўлиндилар. Бунга сабаб томчи бир томонга мойил бўлиб, ерга тушиб кетмаслиги учун унинг мувозанатини сақлаш мақсадида шу йўлни тутдилар.

Чумолиларга ўзаро ҳамкорлик қилишни, томчини ўртада тенг бўлишни ва жамоанинг ҳар бир аъзосига ҳаққини бериш кераклигини ким таълим берди?

Чумолиларга буларнинг ҳаммаси ким ўргатган дейсиз...

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

23 Oct, 04:58


9703. Фақирликдан қўрқма. Лекин сенга фақирликни жалб қиладиган гуноҳдан қўрққин!

Муҳаммад Ротиб Наблусий.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

21 Oct, 13:45


22-октябрь кунидан 25-октябрь кунига қадар ўқиладиган Намоз вақтлари. (Андижон шаҳар вақти билан)

❗️Бошқа гуруҳ ва каналларга кўчириб олинганда, манба кўрсатилиши шарт!


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

21 Oct, 06:06


Имом Қуртубий тафсир китобида Имом ал-Лайсдан ривоят қилади: Аллоҳнинг раҳмати Қуръон тиловатини тинглаб турган кишичалик бирор кимсага тез етмайди. Чунки, Аллоҳ таоло шундай деган: "Қачон Қуръон ўқилса унга қулоқ солиб туринг, шояд раҳм қилинсангиз".

Қуръон тиловатига қулоқ солиб турган кишига шунчалик бўлса, уни ўқиганга, уни тўлиқ ёдлаганга, уни маъносини англаганга, уни таълим берганга ва ниҳоят унга амал қилганга қанчалик экан-а?!

Уларнинг ҳар бирига ўзига яраша даражалар бор.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

20 Oct, 07:43


Ҳотим ал-Асом деди:
• Хожангнинг хизматига белни маҳкам боғла, шунда сенга дунё ўзи истамаган ҳолда, охират эса рағбат қилган ҳолда келади.
• Ким тақвосиз ҳолда Аллоҳнинг муҳаббатини даъво қилса, у каззобдир.
• Ким молини сарф қилмасдан туриб жаннат муҳаббатини даъво қилса, у ҳам каззобдир.
• Аллоҳга таваккул қилишда ишимни тўртта хислатга қурдим:
1. Ризқимни мендан бошқа ҳеч ким еёлмаслигини билгач, нафсим хотиржам бўлди.
2. Менинг амалимни ўзимдан бошқа ҳеч ким қилмаслигини билиб, амалимга машғул бўлдим.
3. Ўлимим тўсатдан келишини билиб, у томон шошилмоқдаман.
4. Қаерда бўлсам ҳам Аллоҳ азза ва жалланинг назаридан қочиб қутулолмаслигимни билиб, У зотдан ҳаё қиламан.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

20 Oct, 03:51


Abdukarim Mirzayev
Yuragimni sajdaga otdim...

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

19 Oct, 10:04


#Exson
Assalomu alaykum mehrli qalblar.
Bir yaqin kishimizning uylariga yongʻin tushgani bois hozirda moliyaviy koʻmakka muhtoj boʻlib qolibdilar.
Iltimos qilamiz beʼetibor boʻlmaylik!!..
Barchamiz oz-ozdan boʻlsa ham yordam qoʻlini choʻzaylik .
Zeʼro olganimiz emas berganimiz biznikidir. Alloh rizosi uchun qiyin ahvolda qolgan insonlarga yordam qoʻlini choʻzaylik.

+998906283031
Shu raqamlardan maʼlumot olishingiz mumkin.

6262 5700 9259 0910
Karta raqam

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

19 Oct, 06:21


🔹У зотнинг саховати

Табук ғазотида одамлар қийинчиликда қолишганида, Усмон розияллоҳу анҳу Шомга юборишга тайёрлаб қўйган икки юз туялик карвонини устидаги анжомлари билан, яна саккиз минг дирҳамни (кумуш танга) ҳам қўшиб, Аллоҳ йўлида эҳсон қилдилар. Сўнг яна юзта туяни эгар-жабдуқлари билан келтириб бердилар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига минг динор (олтин танга) олиб келиб бердилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бугундан кейин Усмон нима қилса ҳам зарар қилмайди», дедилар.
Имом Аҳмад, Ҳоким, Табароний ва бошқалар ривоят қилган.

فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم : «اللهم ارض عن عثمان فإني عنه راض».

🔹 Ибн Ҳишом ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Аллоҳим! Мен Усмондан розиман, Сен ҳам рози бўл!» дедилар.

🔹 Усмон ибн Аффон саҳифалардан мусҳафларга нусха кўчиришга амр қилиб, Қуръони каримни жамланишида ҳамда масжиди Набавийни кенгайтиришда бош бўлганлар.

لكل نبي رفيق، ورفيقي- يعني في الجنة -عثمان

🔹Толҳа ибн Убайдуллоҳдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир набийнинг ҳамроҳи бордир. Менинг жаннатдаги ҳамроҳим Усмондир», дедилар.
Имом Термизий, Абу Яъло, Ибн Асокир, Ибн Можа ва бошқалар ривоят қилган.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

19 Oct, 06:21


12125. Розияллоҳу анҳум

📕 Менинг жаннатдаги ҳамроҳим Усмондир...

أشدُّ أُمَّتِي حياءً عُثمانُ بنُ عفَّانَ

🔹Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Усмон ибн Аффон умматимнинг энг ҳаёлисидир”, дедилар. Абу Нуъайм «Ҳилятул авлиё»да келтирган.

🔹 Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг лақаблари Зиннурайн (икки нур соҳиби). Сабаби, у зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Руқайа ва унинг вафотидан кейин Умму Кулсумга уйланганлар.

https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

18 Oct, 15:03


#Субхоналлоҳ

Ўзимизни балиқчи акаларимиз Мусо балиғи тутиб олишибди😳


https://t.me/nomoz777

NAMOZ VAQTI VA 🌎 IBRATLIK DUNYO

18 Oct, 13:24


***

Инсонлар ўлмайди, улар қалбларда яхшиликлари билан мангу қолсалар, мана шу ҳақиқий яшаб ўтилган умр ҳисобланади...

https://t.me/nomoz777