Денов тумани ҳокими Илҳом Аброровнинг Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам табриги
Муҳтарам деҳқон ва фермерлар! Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳалол меҳнат қилаётган қадрли юртдошлар!
Аввало, барчангизни, бутун туманимиз аҳлини қутлуғ айём — Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этаман.
Барчага маълумки, қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг энг қадимий, ҳеч қачон ўз ўрни ва аҳамиятини йўқотмайдиган, шу билан бирга энг масъулиятли ҳамда меҳнати оғир бўлган касблардан бири ҳисобланади.
Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг таъбири билан айтганда «Шундай улуғ ва муҳим соҳанинг залворли юкини ўз елкасида кўтариб келаётган миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ва пиллакорлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, жонкуяр олим ва мутахассисларни дунёдаги энг олижаноб касб эгаларидир» десак, айни ҳақиқатдир.
Сайёрамиздаги глобал иқлим ўзгаришлари, минтақамиздаги экологик муаммолар оқибатида қишлоқ хўжалигида ҳар йили илгари кўрилмаган янги-янги синов ва қийинчиликлар пайдо бўлди.
Бироқ, кўпни кўрган, доимо ер билан тиллашиб, дардлашиб яшайдиган туманимизнинг деҳқон ва фермерлари ана шундай мураккаб шароитда ҳам омилкорлик билан, бой билим ва тажрибаси, илм-фан ютуқларини ишга солиб, мўл ҳосил етиштиришга муваффақ бўлишмоқда.
Ҳар эрта баҳорда ерга уруғ қадаб, ризқ йўлини очадиган, хонадонларимиздаги тўкинлик ва файзу барака сабабчиси бўлган сиздек фидойи инсонларга ҳар қанча тасаннолар айтсак арзийди. Бу йилги етиштирилган пахта, ғалла ва пилла хом ашёсини ўтган йилга солиштирганимизда, етиштирилган пахта, ғалла ва пиллаҳосилдорлик ошиғи билан бажарилганини кўришимиз мумкин. Бугунги кунда ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда бозор тамойилларини, фан ва техниканинг илғор ютуқларини жадал жорий этиш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш орқали деҳқонлар даромадини кўпайтириш борасида олиб бораётган тизимли ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда.
Бугунги кунда интенсив мевали боғлар ташкил қилиб, мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришмоқда. Ҳамда сут ва гўшт ишлаб чиқаришга ихтисослашган чорвачилик аҳолининг дасурхони тўкин бўлишига катта ҳисса қўшмоқда.
Уларга муносиб издошлар, ерни ҳис қиладиган фермер ва томорқачиларимизнинг борлиги эса бизни қувонтиради, албатта.
Муҳтарам деҳқон ва фермерлар!
Сизларни яна бир бор ушбу шукуҳли ва файзли байрам билан чин қалбимдан табриклаб, энг эзгу ва самимий тилакларимни изҳор этаман.
Ҳаёт синовларида тобланган, мард ва матонатли фермерларимиз, барча қишлоқ хўжалик ходимлари бундан буён ҳам туманимиз аҳли фаровонлигини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдек ғоят масъулиятли вазифани адо этишда бутун куч-ғайрат ва имкониятларини сафарбар этадилар, деб ишонаман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, масъулиятли ва шарафли меҳнат фаолиятингизда улкан зафарлар, хонадонларингизга қут-барака ва хотиржамлик ҳамиша ёр бўлишини тилайман.
Тадбирда туман ҳокими Илҳом Аброров томонидан декабр ойининг иккинчи якшанбасида анъанавий «Ҳосил байрами» ва «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни» нишонланиши муносабати билан қишлоқ хўжалигида меҳнат қилиб келаётган фермерлар, кластерлар, механизаторлар, сувчилар ва шу соҳа вакилларни байрам муносабати билан табриклади ва эсдалик совғаларини топширди.
Денов тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
🕊@dthaxborotxizmati 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube