Muhammad Ali ijodi @muhammadaliijodi Channel on Telegram

Muhammad Ali ijodi

@muhammadaliijodi


Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Давлат мукофоти лауреати, Алишер Навоий олтин медали соҳиби шоир, адиб, таржимон ва олим Муҳаммад Алининг ижодий каналига хуш келибсиз!

https://www.facebook.com/MuhammadAli.Ijodi/

Muhammad Ali ijodi (Uzbek)

Muhammad Ali ijodi kanali, O'zbekiston xalq yozuvchisi, Davlat mukofoti laureati, Alisher Navoiy oltin medali sohibi sho'ir, adib, tarjimon va olim Muhammad Alining ijodiy kanali sizni muhitda to'g'ri yo'nalishga yo'l oldi va uning ijodiy faoliyati bilan tanishing. Kanalda Muhammad Ali tomonidan yaratilgan asarlar, tajribalar, maqolalar va boshqa ijodiy ishlar haqida ko'rsatmalar paydo bo'ladi. Ushbu kanal orqali Muhammad Ali hayoti, ijodiy yondashuvlari va yangi maqolalar bilan doimiy ravishda tanishishingiz mumkin. Agar siz ham Muhammad Ali ijodi kanaliga obuna bo'lishni xohlaysiz, quyidagi havolaga o'ting: https://www.facebook.com/MuhammadAli.Ijodi/

Muhammad Ali ijodi

18 Jan, 16:47


OLTIN TO'Y

🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃

MAVLUDA RO'ZIYEVA
SAMARQAND VILOYATI

🍃🍃🍃🍃🍃🍃

🎤🎤MAG'ZUNIY

🍃🍃🍃🍃🍃

Muhammad Ali ijodi

14 Jan, 06:20


Внимание! Новое издание!

Издательство «Янги аср авлоди» в Ташкенте впервые издало в полном обеме на русском языке грандиозную эпопею «Великая империя» («Улуг салтанат») в четырех книгах, Народного писателя Узбекистана, Лауреата Государственной премии Республики Узбекистан, профессора Мухаммада Али. Эпопея посвящена жизни, деятельности и суровой эпохе Великого полководца, государственного деятеля, созидателя и покровителя науки Сахибкирана Амира Темура(1336-1405), где возсоздан яркий человеческий образ великого сына Туранской земли. «Великая империя» является первой национальной эпопеей в многовековой узбекской литературе. Она создавалась в течении 20-ти лет (1993-2013). Эпопею можно приобрести по адресу: Ташкент, ул.Катартал, 60. книжный магазин "Book.uz"

📱 Telegram 📱 Facebook

Muhammad Ali ijodi

14 Jan, 06:06


Азиз Ватан ҳимоячилари! Барчангизни қутлуғ байрам билан муборакбод этаман!
Мустақил Ўзбекистон, Ватанимиз озодлигини асраш йўлида кўрсатаётган шижоатингизга офаринлар бўлсин!


✍️ Муҳаммад Али

📱 Telegram 📱 Facebook

Muhammad Ali ijodi

14 Jan, 04:26



“Jadid” газетасининг 2025 йил 10 январдаги 2-сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда

Jadid.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Muhammad Ali ijodi

14 Jan, 04:26



“Jadid” газетасининг 2025 йил 10 январдаги 2-сони билан танишинг (кирилл алифбосида)

Jadid.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Muhammad Ali ijodi

14 Jan, 04:26



⚡️ “Jadid” газетасининг 2025 йил 10 январдаги 2-сони билан танишинг:

Маҳмудхўжа БEҲБУДИЙ:
ЁШЛАРГА МУРОЖААТ;
Зайнобиддин АБДИРАШИДОВ:
МИЛЛАТ ОЙДИНЛАРИ ПEШВОСИ;
Муҳаммад АЛИ:
ТEНГИ ЙЎҚДИР ШАРАФ БОБИДА;
Эшқобил ШУКУР:
ОҒИЗДАГИ ЎРА;
Султонмурод ОЛИМ:
ТИЛИМИЗНИНГ “ТEМИР” ҚОИДАЛАРИ;
Баҳодир КАРИМ:
МАВЛОНО ОЙБEКНИНГ МУНАВВАР ЁДИ;
Нодир ҚОСИМОВ:
ЖАМИЯТНИНГ ИККИ УСТУНИ;
Бобур ЭЛМУРОДОВ:
“МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШ ПОЛИГОНИДАН ГАПИРАМИЗ!”;
Муслимбек АЛИЖОНОВ:
МУҲОЖИРЛАРНИНГ НАШРИ АФКОРИ;
Фарҳод ҚУРБОНБОЕВ:
МУДДАО НИМА?
Мулла ХУНОБ:
БИР ТЎЙ ТАЪРИФИНДА;
Муҳайё ПИРНАФАСОВА ёзиб олди:
ОТАЛАР ЁҚҚАН МАЁҚ;
Болтабой МУҲАММАД ҚУРБОН:
БОЛА БАХШИ ТУҒМА ЧАПАҚАЙ БЎЛГАНМИ?
Обид ҚЎЛДОШ:
ИККИ СОАТЛИК ДАБДАБА УЧУН БEШ ЙИЛЛИК ҚОРА МEҲНАТ;
Акмал ЖУМАМУРОДОВ:
“ВАТАН – АЗИЗ, ЖАСОРАТ – МАНГУ!”
Зарнигор ИБРОҲИМОВА ёзиб олди:
ХИТОЙЛИК НОДИРАНИНГ БEҒУБОР ОРЗУЛАРИ
Қуролли Кучлар академияси курсанти Нодирбек БОБОХОЛОВ билан суҳбат:
ҲАРБИЙЛАР НEГА ЖАДИДЛАРНИ ЎРГАНАДИ?
Юлдуз ЎРМОНОВА суҳбатлашди
Ш.ИБРАГИМОВ:
АСКАР ЮРТНИ АСРАР

Lotin alifbosida:
👉 @Jadidmediauz

Jadid.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Muhammad Ali ijodi

13 Jan, 15:41


Тил ўрганган мушукча

“Вов! Вов!” – деди бирдан Мушукча...
“Сенга сира ярашмайди, қўй!
Сен мушуксан, “Миёв! Миёв!” де!” -
Сўз қотишди Сигир билан Қўй.

Қаҳ-қаҳ отди қу-қу-лаб Хўроз,
Кишнаб қўйди қозиқдаги От.
Лапанг-лапанг етиб келди Ғоз,
Йиғилди-да жаъми ҳайвонот.

“Вовуллама!..” дейишар бари,
Мушукчага тикилиб бир-бир.
Мушукча дер: “Ортда қолмай деб,
“Ўрганяпман чет тилни ахир!”

✍️ Муҳаммад Али

📱 Telegram 📱 Facebook

Muhammad Ali ijodi

12 Jan, 10:07


"Висолинг баёнида" қўшиғи

🎙 Маҳбуба Ҳасанова ижросида
✍️ Муҳаммад Али шеъри

📱 Telegram 📱 Facebook

Muhammad Ali ijodi

09 Jan, 19:57


Ўзбекистон радиосида 9 январь куни эшиттирилган, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Давлат мукофоти лауреати Муҳаммад Алининг “Мардлик” ордени соҳибаси Дилором Йўлдошева ҳақидаги очеркини тингланг. Марҳамат!

📱 Telegram 📱 Facebook

Muhammad Ali ijodi

06 Jan, 17:33


📱 Telegram 📱 Facebook

Muhammad Ali ijodi

05 Jan, 09:09


* * *
Манзурахонимга

Баргларга бош қўйиб ухлайди шамол,
Ариқ жилдирайди бир хил йўсинда.
Ҳадсиз хаёлингга уйқашиб хаёл
Инон–ихтиёринг олади.
Шунда...
Дарчадан хонангга сирғалган оқ нур
Чеҳрангга соларкан қатим–қатим из,
Сочинг толасига маҳкам боғланур,
У нур – хаёлимдир, эй кўзи наргиз!

Пардани силкитар дайди бир эпкин,
Деворга уринар, кўз йўқ–да унда!
Ел ҳолига кулиб қўясан секин,
Боғ тараф назаринг ташлайсан.
Шунда...
Кўрай десанг, кўзинг юмгил шу замон!
Табиат зарриндир, борлиқ сим–симдир!
Кўзингни юмганда, кўринур чаман:
У чаман – ёп–ёруғ орзуларимдир!

Ўтруда - тошойна. Тошойна ичра
Ёстиққа бош қўйиб ётибсан кундай.
Қирқ кокил кетмишдир қирқ томон сачраб,
Йиғиб олмоққа ҳам беҳолсан...
Шунда...
Садолар келади садога пайваст,
Қулоғинг беркитгил маҳкам шу они!
Қулоғинг беркитсанг эшитилур сас:
У сас – дил тепиши, қалбим сурони!

Ҳадемай ўрталиқ оқара бошлар,
Ватаним тонглари тенгсиз фусунда!
Мен уйқу бузгувчи одатим ташлай!
Бас, аста чекилай қошингдан!
Шунда...
Борлиққа қуюлар сокин сукунат,
Ариқ ҳам тинади, тўхтайди анҳор;
Ўша сукунатда – сустлик ва суръат,
Ўша сукунатда – видо ва виқор....

1974

✍️ Муҳаммад Али

📱 Telegram 📱 Facebook

Muhammad Ali ijodi

02 Jan, 17:53


Ҳушхабар: Янги китоб!

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Давлат мукофоти лауреати Муҳаммад Алининг “Мангу қуёш” номли янги тарихий-фалсафий романи улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг қайноқ ва серташвиш ҳаётига бағишланган. Романда аниқ тарихий фактлар асосида Навоий ва Султон Ҳусайн Мирзоларнинг бетимсол ва чинакам дўстлиги янги талқинда ёритилади, шоирнинг ёруғ ва фожиали муҳаббати тасвирлари романнинг энг ёрқин ва нурли саҳифаларидандир. Адиб Навоийнинг Шахс сифатида буюклигини кўрсатишни ният қилган. Мазкур тарихий роман Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Адабиёт”нашриётида босиб чиқарилмоқда. Бу китобни албатта ўқинг!

📱 Telegram 📱 Facebook

Muhammad Ali ijodi

01 Jan, 15:23


MUHAMMAD ALI

Muhammad Ali ijodi

31 Dec, 06:24


Азиз дўстлар ва мухлислар!
Кириб келаётган Янги, 2025 йил муносабати билан барчангизни чин қалбимдан табрик этаман! Янги йил барчамиз учун кўнглимизда доим ардоқлаб юрадиган суюкли йил бўлсин! Соғ-саломат бўлинглар!

Эҳтиром ила,

✍️ Муҳаммад Али

📱 Telegram 📱 Facebook

Muhammad Ali ijodi

27 Dec, 07:57


Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабида ўқувчилар билан адабий учрашув бўлиб ўтди

Куни кеча Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабида ўқувчилар билан ижодий учрашув. Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, давлат мукофоти лауреати Муҳаммад Али ижодий мактабда меҳмон бўлди ва ўқувчилар билан учрашди. Эл суйган адиб ўқувчиларга ўз ижодий тажрибаларидан сўзлаб берди. Ўқувчилар Муҳаммад Ади қаламига мансуб шеърлардан ўқиб бердилар. Қизғин савол-жавоблар давра кўркига кўрк қўшди. Учрашувда мактаб директори Азиза Имомҳоджаева, ўқитувчилар Гулноз Нигматова, Нилуфар Ибрагимова, Абдувоҳид Тоғаймуродовлар иштирок этишди. Суҳбат сўнггида адиб ўқувчиларга ўз китобларидан совға қилди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Web-sayt | Telegram | Facebook

Muhammad Ali ijodi

25 Dec, 07:25


#ҳудудлардан_хабарлар

“Мардлик” ордени соҳибаси Дилором Йўлдошева хонадонига ташриф

21 декабрь кунги Сурхондарёга сафар чоғида Халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али бошлиқ ижодкорлар ва бошқа меҳмонлар дунёнинг эътиборга эга 100 аёли рўйхатидан ўрин олган Сурхондарёлик жасоратли ўзбек аёли Дилором Йўлдошеванинг уйига ташриф буюрдилар. Меҳмонлар тикув машиналарида кийимлар тикаётган Дилоромхон ва унинг ўн чоғлик ҳамсаф дугоналари билан суҳбатлашдилар, жараёнини яқиндан кўрдилар. Дилором Йўлдошеванинг метин иродаси ва жасорати муҳтарам Президентимиз томонидан юксак “Мардлик” ордени билан мукофотлангани эътироф этилди. Самимий даврада  аёллар, оналар, мардлик, жасорат ҳақида шеърлар ўқилди. Суюкли адиб Муҳаммад Али Дилором Йўлдошевага ўзининг янги “Клеопатра” тарихий романини, Сирожиддин Рауф “Шарқ юлдузи” журналининг янги сонларини совға қилишди. Учрашув ҳаммада унутилмас таассурот қолдирди.

Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Web-sayt | Telegram | Facebook

Muhammad Ali ijodi

25 Dec, 07:25


#ҳудудлардан_хабарлар

Самарқанд Давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида Соҳибқирон Амир Темур меросига бағишланган конфренция ўтказилди

Куни кеча Сурхондарё вилояти Денов туман ҳокимлигида Халқаро Амир Темур жамоат фонди, Денов тумани ҳокимлиги ҳамда Самарқанд Давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ҳамкорлигида "Буюк Амир Темур мероси – келажагимиз асоси" мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Унда Халқаро Амир Темур фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Тошкент давлат Шарқшунослик университети профессори Адҳамбек Алимбеков, шоир ва таржимон, "Шарқ юлдузи" ва "Звезда Востока" журналлари бош муҳаррири Сирожиддин Рауф, ёзувчи Тоштемир Турдиев, институт ректори Ойбек Рўзиев, талаба-ёшлар ва бошқалар иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққан Фонд раиси Муҳаммад Али Соҳибқирон бобомизнинг Чағониёнда бўлган пайтларида юз берган воқеалар ҳақида сўзлади, талаба-ёшлар учун қизиқарли бўлган, Соҳибқиронннг сиёсий фаолиятининг дастлабки паллаларида топқирлик кўргизиб моҳирлик билан иш юритганлари ҳақида бир қатор янги маълумотларни айтиб ўтди. Адҳамбек Алимбеков Сирожиддин Рауф, ёзувчи Тоштемир Турдиев ва институт ректори Ойбек Рўзиевлар Амир Темур бобомиз фалиятининг турли қирралари ҳақида маъруза қилдилар, Соҳибқирон ҳаётининг жаҳон ва, хусусан, ўзбек адабиётида бадиий ёритилиши, ундаги ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтишди. Конференция иштирокчилари Амир Темурнинг бой мероси билан боғлиқ талай қизиқарли маълумотларга эга бўлишди ва ўзларини қизиқтирган турли саволларга жавоблар олишди. Конференциянинг давоми институтнинг Сариосиёдаги факультетида якунланди.


Халқаро Амир Темур жамоат фонди ахборот хизмати

Web-sayt | Telegram | Facebook

Muhammad Ali ijodi

23 Dec, 18:13


Channel photo updated

Muhammad Ali ijodi

12 Dec, 08:06


SamDAQUda “Ma’rifat ulashib” loyihasi doirasida adiblar bilan tadbirlar tashkil etildi
#11dec #Uchrashuv

11-dekabr kunining ikkinchi yarmida universitetga tashrif buyurgan adiblarimiz dastlab Arxitektura fakulteti muzeyida bo‘ldilar.

Shundan so‘ng “Ma’rifat ulashib” loyihasi doirasida tashkil etilgan fotozona va rasmlar tanlovi ko‘rgazmasiga tashrif buyurdilar.

Katta faollar zalida bo‘lib o‘tgan uchrashuv Muhammad Alining “Ulug‘ saltanat” roman-epopeyasi asosida sahnalashtirilgan tomosha bilan boshlandi.

Adiblar bilan suhbatda ularning ijod namunalaridan bahramand bo‘lgan talabalar, universitetning havaskor yosh ijokorlari she’rlarini ham xushnudlik bilan qabul qildilar.

Tadbirda loyiha doirasida tashkil etilgan “Zakovat”, “Rasmlar tanlovi”ning 1-, 2- va 3-o‘rin sohiblari diplom va esdalik sovg‘alari bilan taqdirlandilar.

“Ulug‘bek yulduzlari” vokal ansambli tomonidan ulashilgan kuy-qo‘shiqlar barchani birdek xursand qildi.

Universitetda tashkil etilgan “Marifat ulashib” loyihasi universitet rektori Dr. Chidem Turkyilmaz qabulida uchrashuv bilan yakunlandi. Rektor qabulida adiblar bilan samimiy suhbatlar olib borildi. Qimmatli vaqtlarini ayamasdan yoshlarga ma’rifat ulashgan el ardog‘idagi adiblarga minnatdorlik bildirildi.

#SamDAQU #MarifatUlashi


SamDAQU Axborot xizmati
@samdaqueduuz

Muhammad Ali ijodi

16 Nov, 18:05


"Jadid" газетасининг 2024 йил 8 ноябрдаги 46-сони билан танишинг:

Оқил САЛИМОВ:
Шарафли замондош
Аҳмаджон МЕЛИБОЕВ:
Туркий дунё ривожида янги босқич
Муҳайё ПИРНАФАСОВА:
Саодат дарвозаси
Шуҳрат СИРОЖИДДИНОВ, Зулхумор ХОЛМАНОВА:
Аҳли фазл ва аҳли ҳунарга юксак эҳтиром
Хусрав ҲАМИДОВ:
Баҳрамандлик бахти
Акмал САИДОВ:
Ишонч ва иймон билан
Муҳаммад АЛИ:
Қулф урсин мангулик ҳаётнинг гули (шеърлар)
Баҳодир КАРИМ:
Олимга ёндашсанг, очилар кўзинг...
Б.НУРМУҲАММАД:
Сўконғичнинг дуоси
Рўзимбой ҲАСАН:
Бозор талабими ёки сунъий ҳосила?
Шаҳриёр ШАВКАТ:
Тўрақўрғон тўраси тўғрисинда
Рухшона БОБОНАЗАРОВА:
Алломани таниш
Мулла ХУНОБ:
Дарди бедаво
Эшқобил ШУКУР:
Қуёш ва гунеш
Баҳорой ДЎСМАТОВА:
Остонаси тилло уй.

Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni

Muhammad Ali ijodi

10 Nov, 06:42


СОЗ

Шоирларда ҳар хил ҳолат бўлар намоён,
Улар гоҳи тошқин сойдай қуйилажаклар.
Гоҳи эса дардларини этгунча баён,
Туйғулари селгиб-селгиб тийилажаклар,
Тийилажаклар.

Хира тортиб қолдиму ё олам ранглари,
Сохтароқдек сасланурми булбул айтган роз,
Билиб бўлмас... Шоир ўзин қийнаган сари
На қуйилар, на тийилар қўлидаги соз,
Қўлидаги соз...

Ўйлаб кетар аразларга борган ёрини,
Аччиқ-тирсиқ, гина-кудрат, ноўрин зарда
Изғинриндай жунжиктирар дил гулзорини,
Азоб чекар қалб минг турли иштибоҳларда,
Иштибоҳларда...

“Муҳаббатнинг умри боқий! – деб қўяди у, –
Миш-мишлардан юксакроқдир севги деган ҳис! ”
Ширин дейди, Зуҳро дейди, у мангу туйғу
Юрагига тўлқин-тўлқин солар нурли из,
Солар нурли из!

Ўйлаб кетар ҳарбий хизмат қучоғидаги
Бурчин адо этиб юрган укасин шу он.
Яланг даврон эмас ахир қишлоғидаги,
Оти билан хизмат дерлар, батартиб достон,
Батартиб достон!

Ватан бурчи мард ўғлонга мардона шараф,
Умидини сенга тикмиш бу Она ўлка!
Буюк халқнинг авлодисан, бас, шунга қараб
Буюк Ватан хизматини ўтагин, ука!
Ўтагин, ука!

Ўйлаб кетар машъум Қўқон фожиасини,
Қизил қонга ботирилган инсон ҳуқуқин,
Эркнинг синмас, сўндирилмас сайроқ сасини,
Одамзодни лол этгувчи жадидлар руҳин,
Жадидлар руҳин!

Нелар учун жон чекдингиз, азиз боболар,
Не наф, сарфлаб ўз пулингиз мактаб очмоқдан?
Ҳа, Сиз Миллат деб этдингиз ўзни фидолар,
Бахт топдингиз шаксиз илм нурин сочмоқдан!
Нурин сочмоқдан!

Юракларга қадалганда заҳри қотил ўқ,
Марсияга бормади ҳеч қалам тутган қўл!
Жадид йўли эрк йўлидир, унга ўлим йўқ,
Бу миллатни олға элтар шон-шарафли йўл!
Шон-шарафли йўл!

Мана, Янги Ўзбекистон боғи - нурафшон!
Ҳумо қуши... Буюк зотлар... Гуллар тутингиз!
Таъзим ила, ғурурдан маст, кўнгилда туғён,
Улуғларга бир-бир салом айлаб ўтингиз!
Айлаб ўтингиз!..

Ҳайхот!... Оппоқ қоғоз узра оқа бошлар шеър,
Куйдиргувси, ёндиргувси не нурли хаёл,
Ўт ила сув, тупроқ, ҳаво, Осмон ила Ер,
Орзу-армон, қаҳру-ғазаб, ўтмиш, истиқбол...
Ўтмиш, истиқбол...

Бирдан тиниқ торта бошлар олам ранглари,
Сеҳрлардан товланади булбул айтган роз.
Шоир ҳайрон... Ўз-ўзидан афсун сингари
Илҳом оқар, селдай оқар... Жаранглайди соз,
Жаранглайди соз!

✍️ Муҳаммад Али

📱 Telegram 📱 Facebook

Muhammad Ali ijodi

27 Oct, 09:32


Эй Замин, ёлғизим

Дунё харитасин чулғар хаёлим:
Олам меҳварини тутмиш Ғарбу Шарқ.
Икки яримшарни копток мисоли
Кимдир уриштирмоқ орзусида ғарқ...

Оҳ, оҳ, оқ кабутар момиқ қанотин
Мовий ҳаволарга нозик ёзади.
Ракета, дронлар сирли ва ботин
Қопқора фазода қабр қазади!

Самовот қаърида минг битта фалак,
Ақлни лол этар ғайриоламлар.
Бу ғайриоламлар ичра жонҳалак
Ушоқдек Замин бор, билинг, одамлар!

Сиз билган, биз билган оламтоб офтоб
Коинот қўйнида кичик бир юлдуз.
Сизу биз сиғинган Замин ҳам ҳисоб
Бор-йўғи бир сиқим тупроқ деган сўз!

Бир ҳовуч кул бўлиб тўзғийсан наҳот
Дунёда ёлғизим, эй она Замин?
Дўзахга айланса бу гардун, ҳайхот,
Ким унга куяру ким чекар ғамин?..

Замин она янглиғ танҳо дунёда,
Онадек меҳрибон, мағруру мунглуғ,
Тубсизу бесарҳад боқий самода
Фарзандидан ўзга бир илинжи йўқ.

Агарким,бир гулни синдирса шамол,
Баргларин тўзғитса турфа томонга,
Дилбандим дейди-ю дилида малол,
Ҳасрати сиғмайди ёруғ жаҳонга!

Намойиш айлабон куч-қудратини
Ким Ерга қўл сунмоқ айлайди хоҳиш?
Бетавфиқ Герострат шон-шуҳратини –
Истаб қолган ким ул, қай феъли нохуш?

Билсун: қора қолур тарих қатида
Ношуд фарзандларнинг тавқи-ланъати,
Онани ўлдириб, қабри устида
Эвоҳ, деб йиғлаган ўғил қисмати!

Дунё харитаси нотинч, беқарор,...
Олам меҳварини тутмиш Ғарбу Шарқ.
Эй Замин, ёлғизим, ахир Худо бор,
Ўзи асрар шаксиз, Ўзи! Аналҳақ!

✍️ Муҳаммад Али

📱 Telegram 📱 Facebook

Muhammad Ali ijodi

18 Oct, 19:42


Channel photo updated

Muhammad Ali ijodi

18 Oct, 04:40


ANDIJON AXBOROTI | KITOB TAQDIMOTI. ADU 16.10.2024 YIL

Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

Muhammad Ali ijodi

13 Oct, 08:22


Қайтиш

Яна қайтиб келдим сенга, малагим,
Яна хаёлимда ўша туманлар.
Яна ун сепмакда осмон элаги,
Кетимда қолди деб қанча чаманлар.
Ёғилар, ёғилар лайлаксимон қор....
Кўзга ҳеч илинмас само этаги.
Қайғурма, бу ёлғиз қишнинг эртаги,
Олдда минг чаманлар бордир, суманбар.
Чарх уриб келарсан рўёга ўхшаб,
Сочларинг толу тол, кўзларинг маҳзун.
Қўлларим очурман, недандир қақшаб,
Сенинг қадамингга ўқирман афсун
Ва қилурман ўшал ерни зиёрат,
О, ҳар бир қадамда тўкилур меҳрим.
Беғам хилватгоҳга боқарман, зора,
Топарман деб балки йўқолган шеърим.
Қанчалар фаромуш тилсиз хилватгоҳ,
Қанчалар бепарво алифқад терак!
Тингланг, эй, севгисин йўқлаганда гоҳ,
Ул таниш жойларни қўмсаркан юрак!
Яна қайтиб келдим сенга, малагим,
Яна хаёлимда ўша туманлар.
Яна ун сепмакда осмон элаги,
Кетимда қолди деб қанча чаманлар...

1965

✍️ Муҳаммад Али

📱 Telegram 📱 Facebook

Muhammad Ali ijodi

07 Oct, 03:05


https://uza.uz/posts/642314

Muhammad Ali ijodi

01 Oct, 05:12


Азиз ва меҳрибон Устозлар ва мураббийлар! Сизларни қутлуғ байрам билан муборакбод этишга ижозат бергайсиз! Инсоннинг камолотга етиши, инсониятга маърифат нурининг ёғилиши Сиз азизларнинг меҳрингиз, кўз нурингиз туфайлидир. Ҳамиша соғ-саломат бўлинг, кўнгилларингиз доимо нурафшон бўлсин!

✍️ Муҳаммад Али

📱 Telegram 📱 Facebook

Muhammad Ali ijodi

07 Sep, 05:56


Фил билан лайча

Фил лайчага деди: “Кўриб турибсан,
Нима топдинг мендай филга ҳуриб сан?”
“Ҳуришми...
Бу – менинг ишим!” – дер лайча.

“Сендайлардан қўрқмайман–ку, биласан,
Шуни билиб, акиллаб не қиласан?”
“Қўркмасанг...
Бу – сенинг ишинг!” – дер лайча...

1981

✍️ Муҳаммад Али

📱 Telegram 📱 Facebook

Muhammad Ali ijodi

01 Sep, 04:38


Азиз ва қадрли юртдошлар! Барчангизни озод ва ҳур Ўзбекистонимизнинг 33 йиллиги байрами билан муборакбод этаман! Ҳамиша озодлик ва ҳурлик туйғулари қалбларимизни безаб турсин! Оилангизда, ҳаётингизда ҳурсандчиликлар кўп бўлишини тилайман!

✍️ Муҳаммад Али

📱 Telegram 📱 Facebook

Muhammad Ali ijodi

28 Aug, 16:24


Эски фалсафа

Биз ёндик, биз куйдик, раъйимизга қараб
Кечар баҳорлару қорлар, қировлар.
Неки юмуш қилсак қилдик, во ажаб,
Баҳони беради энди бировлар.

Боболар кўрган кун – ғурбатли аср,
Бошда синди калтак, қистов, сўровлар...
Умр – уларники, не учун ахир
Баҳони беради энди бировлар?

Кимдир лойлар қорди, йўл очди кимдир,
Ким эса жонини қўйди гаровлар.
Ҳеч ким эсламайди уларни энди,
Роҳатин кўради энди бировлар…

2002
✍️ Муҳаммад Али

📱 Telegram 📱 Facebook

Muhammad Ali ijodi

19 Aug, 04:01


❤️‍🔥 «Jadid» газетасининг 2024 йил 16 августдаги 34-сони билан танишинг:

📱Электрон газета

⚫️Муҳаммад АЛИ:
«Бирлашадиган вақт келди»;
⚫️Баҳодир КАРИМОВ:
«Илм-ҳунар – дунёни билишнинг калити» ёки Абай «Насиҳатлари»;
⚫️Л.ОЛИМИЙ:
«Ёзлоқларда»;
⚫️Султонмурод ОЛИМ:
«Навоий ва Яссавий»;
⚫️Рустамбек ШАМСУТДИНОВ:
«Миллат фидойилари: Абдураҳмон Абдуллахонов»;
⚫️Қўчқор НОРҚОБИЛ:
«Олимпиада чемпионлари»;
⚫️Қуанишбой ОРАЗИМБEТОВ:
«Ватанини улуғлаган шоир»;
⚫️Шаҳриёр ШАВКАТ:
«Юртга қайтган лочинлар»;
⚫️Нодир ЖОНУЗОҚ:
«Ғалабалар маскани – Янги Ўзбекистоним!»;
⚫️Муҳайё ПИРНАФАСОВА:
«Пастдарғом Қуёши»;
⚫️Рўзимбой ҲАСАН:
«Буюмбозлик, матохўрлик» пойгаси қаерга олиб боради?»;
⚫️Баҳодир НУРМУҲАММАД:
«Доимо аҳли билиглар бирла бўл...»;
⚫️Мулла ХУНОБ:
«Шунча бўлурми, ҳай-ҳай...»;
⚫️Хушнудбек ХУДОЙБEРГАНОВ:
«Қардошлар дўстлиги»;
⚫️Отабек БАКИРОВ:
«Пулни кимдан қизғоняпсиз, «буджет қўриқчилари»;
⚫️Абдувоҳид ҲАЙИТ:
«Бола, бажанак, болдиз, почча».

🔴Ушбу сон бўйича 23 август куни соат 21:00 да бўлиб ўтадиган «Ютуқли мутолаа» танловида иштирок этинг!

Lotin alifbosida:
👉 @Jadidmediauz

@Jadidmedia_rasmiy

Muhammad Ali ijodi

17 Aug, 06:36


Рубоий

Жасорат... Бу – буюк обида,
Тенги йўқдир шуҳрат бобида.
Кўча–кўйда ётмас жасорат,
Унинг жойи – юрак тубида!..

✍️ Муҳаммад Али

📱 Telegram 📱 Facebook

Muhammad Ali ijodi

08 Aug, 12:52


Oʻzbekiston va Qozogʻiston Prezidentlari Ostonada buyuk shoir va mutafakkir Alisher Navoiy haykalini ochdilar.

Muhammad Ali ijodi

08 Aug, 12:38


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Остона шаҳрида ўзбек халқининг буюк фарзанди, шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳайкалини тантанали равишда очдилар.

1,662

subscribers

839

photos

50

videos