Jamshidbek Niyazbekov @jamshidbek_niyazbekov Channel on Telegram

Jamshidbek Niyazbekov

@jamshidbek_niyazbekov


Mazkur kanal hududlardagi madaniyat markazlari faoliyatini rivojlantirish, aholini jalb etish hamda madaniy xizmat ko'rsatish tizimini yahshilash uchun tashkil etildi.

Jamshidbek Niyazbekov (Uzbek)

Jamshidbek Niyazbekov kanali hozirgi vaqtda hududlardagi madaniyat markazlari faoliyatini rivojlantirish, aholini jalb etish hamda madaniy xizmat ko'rsatish tizimini yahshilash maqsadida tashkil etilgan. Kanal tashrif buyurgan barcha fuqarolarga eng so'nggi yangiliklar va maqolalar bilan taqdim etiladi. Bu kanal orqali siz hududlardagi madaniyat markazlarining yangiliklarini, tarixiy ma'lumotlarni va ularning faoliyati haqida to'liq malumotga ega bo'lishingiz mumkin. Jamshidbek Niyazbekov kanaliga a'zo bo'lib, siz o'z bilim va ma'rifatingizni oshirish, yangi g'alaba qazib borish imkoniyatiga ega bo'lasiz. Madaniyat sohasida yangiliklardan xabardor bo'lib, o'z fikrlaringizni batafsil bayon etishingiz mumkin. Ushbu kanal orqali eng so'nggi ma'lumotlarga ega bo'ling va bu fursatdan foydalaning!

Jamshidbek Niyazbekov

20 Nov, 06:01


Buxoro viloyati Vobkent tumani Madaniyat bo'limi tomonidan tayyorlangan "BIZ_MADANIYAT_TARG'IBOTCHISIMIZ" videokontent.

Jamshidbek Niyazbekov

20 Nov, 06:01


Bugun Shavkat Mirziyoyev Oliy Majlis Qonunchilik palatasining Bosh vazir lavozimiga nomzodni ko‘rib chiqish va Vazirlar Mahkamasining yaqin va uzoq istiqbolga mo‘ljallangan harakatlar dasturi muhokamasiga bag‘ishlangan majlisida ishtirok etadi va nutq so‘zlaydi.


👉@Jamshidbek_Niyazbekov

Jamshidbek Niyazbekov

19 Nov, 17:34


Live stream finished (1 minute)

Jamshidbek Niyazbekov

19 Nov, 17:33


Live stream started

Jamshidbek Niyazbekov

19 Nov, 15:19


Ассалому алайкум.

Россияда Ўзбекистон маданияти кунларидан кичик лавҳа.


@Jamshidbek_Niyazbekov

Jamshidbek Niyazbekov

18 Nov, 05:01


🇺🇿 Бугун ватанимиз байроғи қабул қилинган кун!

Дунёда энг чиройли, энг нуфузли байроқ бу бизнинг байроғимиз
😊

Реакция!(👍🏼👎🏼)

TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE

Jamshidbek Niyazbekov

15 Nov, 09:00


https://megabook.uz/g-oyib-bo-lgan-durdona-onore-de-balzak/

Jamshidbek Niyazbekov

15 Nov, 02:57


☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин 😊

Бошланган янги кун барчага баракали келсин!

👉 @UnchaMuncha

Jamshidbek Niyazbekov

14 Nov, 16:57


Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани маданият бўлими томонидан қисқа лекин ибратли видеоконтент.

Дўстлар, раҳмат.

Амударёликлар уйғонаяпти.

#Men_madaniyat_targibotchisiman

#Biz_madaniyat_targibotchisimiz

Jamshidbek Niyazbekov

14 Nov, 14:06


Ассалому алайкум.

Ҳурматли ҳамкасблар, Маданият вазирлиги томонидан маданият бўлимлари ва маданият марказлари ходимларининг меҳнат фаолиятини енгиллаштириш, иш жараёнида узоғини яқин қилиш мақсадида ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ ТРАНСПОРТ воситаси яъни ДАМАСлар берилди.

Бизга келаётган хабарларда, бўлим мудирлари ДАМАСларни ўзларининг шахсий автомашиналари каби фойдаланаётганликлари, уй юмушлари, тўй хашамлар ва бошқа шахсий кундалик юмушларга ишлатаётганликлари ҳақида кўплаб хабарлар келмоқда.

Айримлари, жарима майдоларида, айримлари эса, аварияга учраб таъмирталаб ҳолатга келиб қолганликлари ҳақида маълумотлар пайдо бўлмоқда.

Баракар топкур, бўлим мудирлари, ДАМАСларни пулини Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан олишнинг ўзи бўлмаган.

Автомашинани Сизни тасадуғингизни ортиб юришингиз ёки хотин ва бола-чақангизга хизмат қилиши учун олиб берилмаган.

Янги Дамаслар давлат мулки, унга пичан, сомон ва бошқа нарсалар ортиб уйингизни юмушларини бажарманг!
Чорвангиз учун емишларни бошқа нарсаларда ташинг.

Маданият вазирлиги таҳлил қилиб бораяпти.

Ҳурматли маданият марказлари ходимлари, кимнинг бўлим мудири биз санаб ўтган ҳолатларни амалга ошираётган бўлса менга хабар юборинг. +998900328484

Jamshidbek Niyazbekov

13 Nov, 09:32


#Vazirlik_haqida

⚡️ Vazirlikda Madaniy faoliyat, nomoddiy madaniy meros va xalq ijodiyotini davlat tomonidan qo‘llab-quvvatlash boshqarmasi qanday vazifalarni amalga oshiradi?

Xabaringiz bor Madaniyat vazirligi markaziy apparatidagi bo'linmalar faoliyati haqida lavhalar tayyorlanib, uzatilmoqda. Bugungi ruknimizda vazirlikning Madaniy faoliyat, nomoddiy madaniy meros va xalq ijodiyotini davlat tomonidan qo‘llab-quvvatlash boshqarmasi haqida bo'ladi.

🎙 Muxbir - Dilnavoz Muhammadqulova
📹 Tasvirchi - Jasur Abdujalilov

👉 Batafsil: https://gov.uz/oz/madaniyat/news/view/27264

Telegram | Instagram | Facebook | Veb-sayt

Jamshidbek Niyazbekov

13 Nov, 08:58


Мана шундай яхши ижтимоий лойиҳалар бизга зарур…

@Jamshidbek_Niyazbekov

Jamshidbek Niyazbekov

13 Nov, 07:43


Ассалому алайкум.

Фарғона вилояти, Марғилон шахар маданият бўлими тасарруфидаги "Нурхон" халк театри жамоаси томонидан тайёрланган видеоконтент.

Марғилонликлар яна кўпроқ лавҳалар оламиз ва тарқатамиз.

Маданият марказлари уйғониши керак. Интернетга кириб боришимиз зарур. Миллатимизни қадриятлари ва тарбияга боғлиқ контентларни кўпайтиришимиз зарур.

#Men_madaniyat_targibotchisiman

#Biz_madaniyat_targibotchisimiz

@Jamshidbek_Niyazbekov

Jamshidbek Niyazbekov

13 Nov, 07:27


#amaliyot

Ходимни ҳақорат қилгани учун ишдан бўшатиб юбориш мумкинми?

Биринчи ходим йўқ жойдан жанжал чиқариб, бошқа бир ходим билан уришди ва уни “сен ғирт ярамас ва ифлос одамсан” деб ҳақорат қилди. Хўш, мана шу иш учун биринчи ходимни ишдан бўшатиш мумкинми?

Кўз олдимизга амалий тилда “статья билан ишдан бўшатиш” дейиладиган Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандидаги меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси келади. Тўғрими?

МК 162-моддасига асосан ходимни иш жойида бошқаларни ҳақорат қилиш ички меҳнат тартиби қоидаларидаги меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузилишлар рўйҳатига киритилган бўлса, ҳақорат қилган ходимни МК 161-модда иккинчи қисми 5-банди билан ишдан бўшатиш мумкин. Буни биласиз.

▪️Бироқ, бу вазиятда айрим турдаги қонунбузарликларни аниқлаш бошқа маъмурий органлар ёки судлар ваколатида эканлигини эътиборга олиш керак. Масалан, ҳақорат ёки туҳмат қилганлик фактини аниқлаш иш берувчилар ваколатига кирмайди. Туҳмат ёки ҳақорат қилиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (40, 41-моддалари)га мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланиб, бу ҳуқуқбузарликлар жиноят судлари томонидан аниқланадиган қилмишлар ҳисобланади (ушбу Кодекснинг 245-моддаси). Яъни, ходимнинг бошқа бир шахсни ҳақорат қилганлик факти жиноят судлари томонидан аниқланмагунича, унинг айби исботланмаган бўлади. Демакки, суднинг якуний қарори чиқмагунича, ходимни ҳақоратда айблаб ишдан бўшатиб юбориш ноқонуний бўлади. Қизиқ томони шуки, ҳақорат қилган ходимни судга тортиш ҳақоратланган жабрдийда шахснинг аризасисиз амалга ошмайди. Ходимнинг ҳақорат қилганлик фактини аниқлаш учун биргина иш берувчининг ташаббуси етарли эмас. Шуниси ҳам бор.

▪️Шу жойида кўпроқ семинарларда айтиладиган бир жиҳатга тўхталмоқчиман. Биринчи ходим кейинги ходимни ҳақорат қилган вазиятда одатда, ҳақоратдан ташқари бошқа интизомий қилмишлар ҳам содир этилган бўлади. Масалан, бошқа ходимлар билан қўпол муомалада бўлиш, корхонадаги ички муҳитни ёмонлашишига сабаб бўладиган жанжалли вазиятларни юзага келтириш, ишдаги одоб-аҳлоқ қоидаларига зид бўлган, ташкилот ва ходим обрўсига путур етказадиган номуносиб ҳатти-ҳаракатлар содир этиш каби қилмишларни айтяпман.

Агар булар ☝️ҳам ички меҳнат тартиби қоидаларидаги мажбуриятларни бир марта қўпол бузилишлари рўйҳатида алоҳида қилмиш сифатида кўрсатилган бўлса, иш берувчи ҳалиги ходимни айни шу фактларга таяниб ишдан бўшатиши мумкин.

Ҳозир давлат ташкилотларида одоб-ахлоқ комиссиялари фаолият юритади. Мисол учун дейлик, ушбу комиссия биринчи ходимнинг ҳаракатларида ҳақоратдан ташқари биз санаб ўтган кейинги қилмишлар ҳам борлиги ҳақида ҳулоса берса, иш берувчи ҳақорат фактини бир четга суриб туриб, ушбу фактларни қўллаган ҳолда ходимни ишдан бўшатиши мумкин бўлади.

Кўриб турганингиздек, бу ерда кўп нарсалар ташкилотдаги юрист ва кадрнинг топқирлигига ҳам боғлиқ.

Jamshidbek Niyazbekov

12 Nov, 10:58


Ҳурматли ҳамкасблар,

Наманган вилояти Чуст тумани маданият бўлими ходимлари томонидан маданиятли бўлишга чорловчи ҳаваскорлик видеоконтенти.

Ҳаракат учун раҳмат.

Ҳокимликларнинг ижтимоий тармоқларида ёритиш мақсадга мувофиқ.

#Men_madaniyat_targibotchisiman

#Biz_madaniyat_targibotchisimiz

Jamshidbek Niyazbekov

12 Nov, 09:59


Ҳурматли дўстлар,

Юнусобод тумани маданият бўлими ходимларидан яна бир яхши видеоконтент.

Ҳаракат учун раҳмат.

Туман ҳокимликларининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида ёритиш керак.

Jamshidbek Niyazbekov

12 Nov, 06:12


Ассалому алайкум.

Бир оздан сўнг Самарқанд вилоятининг маданият бўлими мудирлари ва марказлар директорлари билан учрашув ўтказамиз.

Учрашувни онлайн кузатишни хоҳловчилар бўлса хабар устига 👍 қолдиринг.

Агар 👍 мазкур белги 50 тадан ошса жонли эфирни улаймиз.

@Jamshidbek_Niyazbekov

Jamshidbek Niyazbekov

12 Nov, 05:41


#Videoreportaj
#Xalqaro_hamkorlik

🇺🇿 🇹🇷 O'zbekiston va Turkiya oʻrtasida Hukumatlararo komissiyaning madaniyat sohasidagi quyi qoʻmitasining ilk majlisi bo‘lib o‘tdi

⚡️ O‘zbekiston Respublikasi madaniyat vaziri o‘rinbosari Murodjon Majidov boshchiligidagi delegatsiya hamda Turkiya Respublikasi madaniyat va turizm vaziri o‘rinbosari Batuhan Mumcu boshchiligidagi delegatsiya ishtirok etishib, kun tartibidagi masalalar yuzasidan muhokama va kelishuvlar bo‘lib o‘tdi.

📹 Tasvirchi - Farhod Rasulov
🎬 Montaj ustasi - Jasur Abdujalilov

Telegram | Instagram | Facebook | Veb-sayt

Jamshidbek Niyazbekov

11 Nov, 14:22


Ҳурматли дўстлар,

Интернетни титкилаб, МДҲ давлатларидаги бизни маданият марказларга ўхшаган маданият уйлари фаолиятини ўрганиб чиқаётган эдим.

Олдимдан Россиянинг шимоли-шарқида жойлашган Магадан шаҳрининг маданият марказидаги бир лойиҳага кўзим тушди.

Лойиҳа пенсионер нуронийларга бағишланган бўлиб, уларни соғломлаштирувчи рақс тадбирига жалб қилиш бўйича ижодий лойиҳа ташкил этилибди.

Рақс тушиш учун қаттиқ жисмоний машқлар эмас балки ёшга доир мос ҳаракатларга асосланган доимий тадбир экан.

Биз ҳам мана шу ташаббусни 2023 йилда мамлакатимиздаги маданият бўлимларига таклиф этгандик… 😞

@Jamshidbek_Niyazbekov

3,027

subscribers

258

photos

471

videos