MIB Andijon | Rasmiy kanal @mibandijon Channel on Telegram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

@mibandijon


Majburiy ijro byurosi Andijon viloyati boshqarmasining rasmiy Telegram kanali

🌐https://www.facebook.com/profile.php?id=100034463260175
🌐https://www.instagram.com/mibandijon

MIB Andijon | Rasmiy kanal (Uzbek)

MIB Andijon kanali - bu Andijon viloyati boshqarma majburiy ijro byurosi rasmiy Telegram kanali. Kanalda Andijon viloyati boshqarmasi faoliyatiga oid yangiliklar, maqolalar va mavzularni topishingiz mumkin. Agar siz ham Andijon viloyati boshqarmasining faoliyatiga oid eng so'nggi va muhim yangiliklardan xabardor bo'lishni istasangiz, MIB Andijon kanaliga a'zo bo'ling! Kanalga ssilkalari quyidagi manzillar orqali topishingiz mumkin: 🌐https://www.facebook.com/profile.php?id=100034463260175 🌐https://www.instagram.com/mibandijon

MIB Andijon | Rasmiy kanal

19 Feb, 06:41


#Rasmiy_munosabat

MIB: Qarzdorlik sababli, fuqarolarimizga gaz yoki yoqilg‘i qo‘yish shoxobchalarida xizmat ko‘rsatilmayotganligi haqidagi xabarlar asosga ega emas


Majburiy ijro burosining axborot xizmatining bildirishicha, ijtimoiy tarmoqlarda avtomobillarga gaz yoki yoqilg‘i qo‘yish shoxobchalarida fuqarolarning sudlar yoki boshqa organlar hujjatlariga asosan mavjud qarzdorligi sababli, avtotransport vositalariga xizmat ko‘rsatish taqiqlangani haqidagi xabarlar asosga ega emas.

Fuqarolarimizning ijro ishlari haqidagi qarzdorligi haqidagi xabarlar, avvalo “SMS xabarnomalar” orqali ma’lum qilib boriladi.

Qolaversa, fuqarolarimiz yuzaga kelayotgan qarzdorliklar haqida ma’lumotlarni olish va xorijga chiqish oldidan taqiq bor yoki yo‘qligini mobil telefon orqali ham bilib borish mumkin.

Kanalga ulanish:
@uzauz

MIB Andijon | Rasmiy kanal

18 Feb, 13:10


Суд ҳужжатларини ижро этиш тизими такомиллаштирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Манба: Uza.uz

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

MIB Andijon | Rasmiy kanal

18 Feb, 05:41


Кредит қарзи вақтида тўланмагани учун салкам 300 млн. сўмлик машина сотувга қўйилди

Фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 11.08.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан даъвогар АТ “Алоқабанк” ҲКХКМ фойдасига қарздор И.И.дан 211 млн. 496 минг сўм қарздорлик ундирилиши белгиланган.

Шунингдек, ундирув гаровдаги “CHERY TIGGO 8 PRO LUXURY” русумли автотранспорт воситасига қаратилиши кўзда тутилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида гаровдаги “CHERY TIGGO 8 PRO LUXURY” автомашинаси хатлаб қўйилди.
Автомашина 297 млн. 675 минг сўмга баҳоланган бўлиб, ҳозирда “e-auksion” ягона электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилди.

✍️Темур Илясов, Бюронинг вилоят бошқармаси инспектори

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

17 Feb, 17:09


Алимент таъминотига масъулиятсизлик билан қараган оталар судга таклиф этилди

Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилоят бошқармаси томонидан Пахтаобод туманида ташкил этилган суд мажлисида, алимент қарздорликларини бартараф этиш ҳамда тўловдан бўйин товлаган фуқароларга нисбатан кўрилган тегишли ҳуқуқий чоралар ҳақидаги тайёрланган лавҳа.

“Sevimli TV” телеканали “Zamon” информацион теледастурида намойиш этилди (17.02.2025 йил, соат 16-12 да).

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

MIB Andijon | Rasmiy kanal

17 Feb, 10:56


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 14 февраль куни Telegram ижтимоий тармоғининг “BASTION” каналида “Андижон терминал пахта транс” МЧЖнинг қарздор “Андижон-3 пахта тозалаш заводи”АЖдан 1 млрд 100 млн сўм миқдордаги ҳақдорлиги ундириб берилмасдан, қарздорнинг мулклари сотиб юборилганлиги ҳақида хабар эълон қилинган.

Мазкур хабар юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар маълум қилинади.

Иқтисодий ишлар бўйича Андижон туманлараро судининг 24.04.2024 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Андижон-3 пахта тозалаш” АЖдан ундирувчи “Андижон терминал пахта транс” МЧЖ фойдасига 1 199 585 766 сўм қарздорлик ундириш белгиланган.

Бюронинг Олтинкўл туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, “МИБ-Портал”дастурий таъминоти орқали 01.11.2024 йилда қарздорнинг АТБ “Агробанк” Олтинкўл туман филиалидаги банк ҳисоб рақамларига инкассо талабномаси юборилган ва 03.12.2024 йилда банк ҳисоб рақамлари қарор орқали хатланиб, банд солинган.

Шу билан бирга, қарздорга тегишлилиги аниқланган 2 та кўчмас мулкларга нисбатан 01.11.2024 йилда дастур орқали тақиқ ўрнатилган.

Ижро босқичида, инкассо талабномасига асосан қарздорнинг ҳисоб рақамларидан 20.12.2024 йилда 230 000 000 сўм ундирилган ва шундан, 4 509 803 сўм қисми ижро йиғими учун, 225 490 196 сўм ундирувчининг банк ҳисоб рақамига ўтказилиши таъминланган.

Қарздор “Андижон-3 пахта тозалаш” АЖга тегишли кўчмас мулк сотуви ҳисобидан 11.02.2025 йилда 930.927.468 сўм пул маблағлари қарздорнинг банк ҳисоб рақамларига келиб тушган бўлсада, ушбу пуллар инкассога асосан Бюронинг туман бўлими депозит ҳисоб рақамларига ўтказилмаган.

Ўрганиш давомида, ушбу ижро иши бўйича Бюро органлари томонидан қарздорнинг кўчмас мулкларига нисбатан ўрнатилган тақиқлар бекор қилинмаганлиги, шунингдек, қарздорнинг мулкларини сотганлиги билан боғлиқ маълумотлар ёки расмий ҳужжатлар Бюронинг Олтинкўл туман бўлимига тақдим этилмаганлиги ёки хабардор қилинмаганлиги аниқланди.

Юқоридагиларга асосан, ҳозирда АТБ “Агробанк” Олтинкўл филиалига қарздорнинг банк ҳисоб рақамларига келиб тушган пул маблағлари айланмаси ва тақсимоти юзасидан зарурий ҳужжатларни тақдим этиш бўйича сўровнома юборилганлиги маълум қилинади.

Хабарда келтирилган бошқа важлар қўшимча ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинади.

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

14 Feb, 01:50


🕌 Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига 542 йил

Бобур (тахаллуси; тўлиқ исми Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо; 14 феврал 1483 йил - 26 декабрь 1530 йил) — ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода. Бобур ўз даврининг буюк шахсларидан бўлиб, унинг шеърлари, рубоийлари ўз вақтида ва ҳозир ҳам севиб ўқилмоқда.

Бобурнинг отаси — Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, онаси — Қутлуғ Нигорхоним Мўғулистон хони ва Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи эди. Бобурнинг онаси ўқимишли бўлган ва оқила аёл бўлиб, Бобурга ҳокимиятни бошқариш ишларида фаол кўмак берган, ҳарбий юришларида унга ҳамрохлик қилган.

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

13 Feb, 12:24


Андижонда ота фарзандлари учун 19 минг доллар алимент пули тўлади

Андижон туманида яшовчи ота фарзандлари моддий таъминоти учун 19 000 АҚШ доллари миқдорида алимент тўлаб берди.

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди буйруғига асосан қарздор Т.И.дан ундирувчи М.И. фойдасига 4 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Шунга мувофиқ, Бюронинг Андижон туман бўлими ходимлари тегишли ижро ҳаракатларини олиб борган ва қарздор шу кунга қадар алимент пулларини тўлаб келган.

Ижро ҳаракатлари давомида, тарафлар билан суҳбат жараёнида қарздор алимент тўловларини олдиндан тўлаб беришини маълум қилган. Ундирувчи аёл эса бунга хайрихоҳлик билдирган.

Тарафлар ўртасида келишувга эришилиб, ота фарзандлари вояга етгунга қадар бўлган алимент тўловлари учун олдиндан 19 000 АҚШ доллари, яъни қарийб 250 миллион сўм миқдоридаги пулларни ундирувчи М.И.га тақдим этди. Ундирувчи М.И. фарзандлари вояга етгунгача бўлган алимент пуллари ҳисобига ушбу пулларни қабул қилганлигини билдириб, ижро иши тамомланишини сўради.

✍️Бобурбек Қосимов, Бюронинг Андижон туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

11 Feb, 10:03


Кредит қарзи эвазига икки миллиард сўмлик бино сотилди

Тарафларнинг шартнома шартларига амал қилмаслиги белгиланган тартибда жавобгарликни келтириб чиқариши билан бирга, шартноманинг муддатидан олдин бекор қилинишига олиб келади. Банкдан олинган кредит қарзини ўз вақтида тўламаганлиги учун банк ҳам мижоз билан тузилган шартномани белгиланган вақтдан илгари бекор қилинишини сўраши мумкин.

Иш ҳужжатларига кўра, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор МЧЖ ҳисобидан АТ “Халқ банки” фойдасига 199 278 АҚШ доллари асосий кредит қарзи, 8 745 АҚШ доллари муддати ўтган фоизини ундириш ва ундирувни қарздор жамиятга тегишли кўчмас мулкка қаратиш белгиланган.

Мазкур ижро иши Бюронинг Хонобод шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушгач, ижро иши юритиш қўзғатилиб, қарздор жамият вакиллари огоҳлантирилган. Шунингдек, қарздорликни тўлашлари зарурлиги тушунтирилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор жамиятга тегишли бино-иншоот хатлаб қўйилган ҳамда “e-auksion” ягона электрон савдо майдончасида 2 млрд. сўм бошланғич нарх билан сотиш учун чиқарилган.

Бино 1,6 млрд. сўмга сотилиб, сотувдан тушган пул маблағлари ҳисобидан АТ “Халқ банки” фойдасига 1,5 млрд. сўм қарздорлик тўлиқ қопланди.

✍️Фарход Зекеряев, Бюронинг Хонобод шаҳар бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

11 Feb, 08:28


​​Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармасининг қидирув шуъбаси томонидан қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулкларини аниқлаш, қидириб топиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар олиб бормоқда.

Хусусан, бошқарманинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтган даврда жами 743 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздорларга нисбатан қидирув эълон қилиниб, шундан 497 нафар қарздор фуқаролар топилган ва ижро ҳаракатларини давом эттириш учун давлат ижрочиларига топширилган.

Қидирувдаги шахсларнинг 361 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган, 44 нафарига эса жиноят ишлари қўзғатилган. Шунингдек, қидирув тадбирлари давомида топилган шахсларнинг 75 нафари алимент қарздорликларини бартараф этиб, 17 нафари эса тушунтириш тарғибот ишлари натижасида яраштирилди.

Ҳозирда қидирув эълон қилинган алимент тўловчи қарздорларнинг 123 нафари суд ҳужжати иш юритувга қабул қилинишидан аввал чет давлатларга чиқиб кетганлиги аниқланган ва уларга нисбатан давлатлараро қидирувни амалга ошириш бўйича халқаро шартномалар асосида сўровномалар юборилган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

MIB Andijon | Rasmiy kanal

10 Feb, 12:25


Фарзандига алимент тўламай юрган отанинг хонадонидан 14 қути тозалаш воситалари хатлаб қўйилди

Андижон туманида яшовчи Ш.А. суд ҳужжатига кўра икки нафар фарзанди таъминоти учун Г.Ю.фойдасига алимент тўлаб бориши белгиланса-да, тўловларга бефарқлик билан қараб келган.

Қарздор маъмурий жавобгарликдан сўнг, жиноий жавобгарликка ҳам тортилган.

Йиғилиб қолган 11 млн. сўмдан ортиқ алимент қарздорлигини ундириш мақсадида қарздорнинг яшаш манзилига борилганда, уйида яшаш эҳтиёжидан ташқари бўлган 14 қути идиш тозалаш воситалари борлиги аниқланди. Ижро ҳаракатлари давомида икки фарзанди учун алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган отанинг 14 қутидаги жами 136 дона “Tirak” номли идиш ювиш воситалари хатлаб қўйилди.

✍️Муҳаммадиброҳим Дўмабоев, Бюронинг Андижон туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

10 Feb, 07:02


Кредит қарзи эвазига “Captiva” автомашинаси хатланди

Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг қарздор А.Т.дан ундирувчи “Капиталбанк” АТБ Андижон филиали фойдасига 12,3 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Ижро ҳужжати талабини ўз муддатида бажариши ҳақида қарздор огоҳлантирилган ва тушунтириш ишлари олиб борилган.

Бироқ, белгиланган муддатларда қарздор томонидан кредит қарзи тўланмаганлиги сабабли, Бюро ходимлари томонидан “Captiva” русумли автомашина хатланиб, жарима майдонига олиб кириб қўйилди.

Шундан сўнг, қарздор шу куннинг ўзида кредит қарзлари билан бирга қўшимча жарима пулларини ҳам тўлади.

✍️Шермуҳаммад Тожиддинов, Бюронинг Булоқбоши туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

07 Feb, 04:55


Қарорлар ижроси таъминланмоқда !

Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилоят бошқармаси томонидан Шаҳрихон туманида қарорлар ижросини таъминлаш, вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, номулкий турдаги ижро ишлари ҳамда кредит қарздорликларини ундириш бўйича бўйича кўрилаётган чоралар ҳақидаги кўрсатув тафсилоти.

“O`zbekiston 24” телеканалининг “Maxsus reportaj” махсус кўрсатувида намойиш этилди (06.02.2025 йил, соат 17-40 да).

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

MIB Andijon | Rasmiy kanal

06 Feb, 11:44


Алимент учун 145 миллион сўм олдиндан тўлаб берилди

Алиментларни олдиндан тўлаш тартиби жойларда тушунтириб борилаётганлиги ўз самарасини бериб, алимент тўловларини олдиндан тўлаш истагини билдираётган оталар сони ортиб бормоқда.

Асака шаҳри, Улуғбек маҳалласида истиқомат қилувчи С.Ю. икки нафар фарзанди учун алимент тўлаб келаётган эди.
Амалдаги тартибга кўра, суднинг ижро ҳужжатига биноан қарздорнинг мамлакат ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Олдиндан, энг ками 5 йил муддат учун алимент тўлаш мумкинлиги Бюро ходимлари томонидан тушунтирилгач, С.Ю. фарзандлари учун 5 йиллик алимент пулларини тўлаб берди.

2030 йилга қадар ҳисобланган 145,6 млн. сўм миқдоридаги алимент пуллари ундирувчининг фойдасига ундирилиши таъминланди.

✍️Асадулло Якупов, Бюронинг Асака туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

06 Feb, 09:54


Балиқчида 12 нафар фермер хўжаликлари фойдасига 2,5 млрд. сўмдан зиёд маблағ ундирилди

Қарздорликлар ўз вақтида тўланмас, тарафлар ўртасидаги шартнома шартларига риоя қилинмас экан низоли ҳолатларнинг ечими суднинг якуний қарори ва унинг ижросида қолаверади.

Айни вазифалари суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш бўлган Бюро давлат ижрочилари қарздорликларни ундириш мақсадида даставвал тушунтириш ишлари олиб боради, белгиланган ихтиёрий муддат ўтгач эса қарздорга тегишли мол-мулкларни хатлаш бўйича чоралар кўради.

Бюронинг Балиқчи туман бўлими иш юритувига келган 12 нафар фермер хўжаликлари ҳисобига жами 2,5 млрд. сўмдан зиёд маблағлар ундирилиши кўрсатилган ижро ҳужжатларига биноан қарздор текстиль фаолияти билан шуғулланувчи жамият тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Ижро жараёнида қарздорга тегишли 6 та автотранспорт воситалари хатлаб қўйилди.

Шундан сўнг, қарздор жамият томонидан фермер хўжаликлари олдидаги жами қарздорликлар тўлаб берилди.

✍️Файзулло Меҳмоналиев, Бюронинг Балиқчи туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

05 Feb, 12:45


Алимент тўловига беписандлик билан қараган ота мажбурий жамоат ишларига жалб этилди

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг буйруғига кўра Ф.М. бир нафар фарзанди учун алимент тўлаши зарур бўлса-да, алимент тўловларига беписандлик билан қараб келган. Оқибатда, 9 млн. сўм алимент қарздорлиги шаклланган.

Ижро ҳужжати талабини бажармай келган қарздорга жавобгарлик масаласини белгилаш учун тўпланган иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Андижон туман судига юборилган.

Суд томонидан мазкур иш кўриб чиқилиб, ўз фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келган ушбу фуқаро 120 соат ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этилди.

✍️Сардорбек Ашуралиев, Бюронинг Андижон туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

05 Feb, 12:34


Жарималар ва кредит қарзи сабабли “Nexia R3” хатлаб қўйилди

Пахтаобод туманида яшовчи М.А. бошқарувида бўлган “Nexia R3” автомашинасида 3 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва жаримага тортилган.

Қарздор М.А.нинг ушбу жарималардан ташқари, “Ипак йўли” Акциядорлик инновация тижорат банкидан ҳам 78,9 млн. сўм миқдорида кредит қарзи бўлган.

Бюро ходимлари томонидан жами қарздорликларни ундириш мақсадида қарздорнинг автомашинасига нисбатан 2024 йилнинг декабрь ойида қидирув эълон қилинган.

Кўрилган чоралар натижасида қарздорнинг “Nexia R3” автомашинаси хатлаб қўйилди ва жарима майдонига олиб кирилди. Қарздорликларни тўламаслик эса автомашинанинг сотувга чиқарилишига олиб келиши мумкинлиги тушунтирилди.

✍️Ҳусниддин Абдумухторов, Бюронинг Пахтаобод туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

05 Feb, 11:55


⭕️⭕️⭕️

💻 Сўнгги кунларда Телеграм мессенжерида онлайн фирибгарлар Мажбурий ижро бюроси номидан очилган сохта профиллар орқали зарарли APK файлни юбориб, фойдаланувчиларни алдашга ҳаракат қилмоқда.

⚡️Бириктирилган иловани юклаб олган заҳоти қурилмангиз хавф остида қолади ва шахсий маълумотлар ўғирланиши мумкин.

‼️Фирибгарлар алдовига тушиб қолмаслик учун ҳушёрликни оширинг ва нотаниш аккаунтлардан келган файлларни юклаб олманг!

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

05 Feb, 11:49


#Ogoh_bo'ling!

Andijon viloyati IIB barcha yurtdoshlarimizni yangi kiberfiribgarlik turidan ogoh bo‘lishga chaqiradi!
—————
Андижон вилояти ИИБ барча юртдошларимизни янги киберфирибгарлик туридан огоҳ бўлишга чақиради!

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube

MIB Andijon | Rasmiy kanal

05 Feb, 10:39


Четга чиқиш истагида бўлган ота алимент пулларини олдиндан тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 09.07.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Х.Ф.дан ундирувчи М.Н. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой топган даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Бюронинг Улуғнор туман бўлими томонидан ижрони таъминлаш мақсадида қарздор Х.Ф.нинг Ўзбекистон ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари тегишли қонун талабларига кўра чеклаб қўйилган.

Шу туфайли, хорижга чиқиш истагида юрган қарздор ота фарзанди таъминоти учун у вояга етгунга қадар ҳисобланган алимент пулларини бир йўла тўлаб беришини билдирган.

Шунга асосан, қарздор ота фарзанди вояга етгунга қадар бўлган алимент пуллари ҳисобига 70 млн. сўмни олдиндан тўлади ҳамда қарздорга нисбатан қўлланилган чеклов чоралари бекор қилинди.

✍️Шерзод Мамуталиев, Бюронинг Улуғнор туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

05 Feb, 05:48


ANDIJON AXBOROTI | MIB. MUAMMOLI KREDITLARNING UNDURUVI MASALALARI 04.02.2025

Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

MIB Andijon | Rasmiy kanal

03 Feb, 10:31


МИБ Андижонда 5,4 трлн. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлади

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси томонидан 2024 йил фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

“Andijon MTRK” телеканалининг "Янгиликлар" информацион дастурида намойиш этилди. (01.02.2025 йил, соат 12-10 да)

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

MIB Andijon | Rasmiy kanal

03 Feb, 08:24


Мажбуриятини унутган фуқаро топилди

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қидирув шуъбаси ходимлари томонидан алиментдан қарздор фуқаро қариндошининг уйида эканлиги аниқланиб, топилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 26.04.2024 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Ш.Н.дан ундирувчи Р.М. фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент тўлаб бориши белгиланган.

Бироқ, Бюро ходимлари томонидан огоҳлантиришларга қарамасдан қарздор фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келган ва алимент қарздорлиги 8,7 млн. сўмга бориб етган.

Қарздорликни ундириш мақсадида бир неча маротаба қарздорнинг яшаш манзилига борилганда у ердан топилмаганлиги сабабли, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бюронинг вилоят бошқармаси қидирув шуъбаси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида қарздор фуқаро яқин қариндошининг уйида эканлиги аниқланиб, “шкаф”нинг ортига яширинган ҳолатда топилди.

Ҳозирда қарздорга нисбатан жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича шаҳар судига топшириш учун тайёрланмоқда.

✍️Дилмурод Султонов, Бюронинг Андижон вилоят бошқармаси инспектори

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

31 Jan, 12:46


Ноқонуний қурилган “самомойка” буздирилди

Бугунги кунда ҳар бир хонадонда бир ёки иккитадан автомашиналар борлиги, уларга хизмат кўрсатиш сифати ва қийматига ҳам эътиборни кучайтирмоқда. Шу ўринда, ҳудудларда қурилаётган “самомойка”, яъни автомобилларни ювиш шохобчалари ҳам автоулов эгаларига анчайин қулайлик туғдирмоқда.

Бироқ, ҳар бир иш қонун доирасида бўлиши даркор. Ноқонуний амалга оширилган иш, бир кун эгасига ташвиш келтириши, шубҳасиз.

Олтинкўл туманида фуқаро А.Х. туман захирасидаги 0,013 гектар ер майдонига ноқонуний равишда “самомойка” қуриб олган.

Ҳолат юзасидан Кадастр агентлиги Андижон вилоят бошқармаси судга даъво ариза киритиб, ер майдонидаги ноқонуний қурилмаларни буздирилишини сўраган.

Суднинг ижро ҳужжатига кўра, Мажбурий ижро бюроси Олтинкўл туман бўлими ходимлари томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, автомобиль ювиш шохобчаси буздирилиб, ер участкаси туман захирасига қайтарилди.

✍️Козимжон Юлдашов, Бюронинг Олтинкўл туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

31 Jan, 12:06


Пора беришга далолат қилган шифокор жиноий жарима тўлади

Жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон туман судининг 23.12.2024 йилдаги ҳукмига кўра, шифокор З.А. Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 211-модда (пора бериш)ларининг тегишли қисмлари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 20 400 000 сўм миқдорида жиноий жарима жазоси тайинланган.

Мажбурий ижро бюроси Шаҳрихон туман бўлими иш юритувига ушбу ҳужжатнинг ижро варақаси келиб тушгач, қарздор огоҳлантирилиб, ихтиёрий муддат берилган.

Шифокор З.А. 15 кунлик ихтиёрий муддат даврида белгиланган 20 400 000 сўм миқдоридаги жиноий жарима пулларини тўлиқ тўлади.

✍️Ахрорбек Зайнобиддинов, Бюронинг Шаҳрихон туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

31 Jan, 07:23


Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 30.01.2025 йилдаги буйруғига асосан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси тизимида хизмат қилаётган 3 нафар ходимга даражали унвонлар берилди.

“1-ДАРАЖАЛИ ЮРИСТ” даражали унвони:

Маннопжонов
Жахонгир Муроджон ўғлига - Бюронинг Жалақудуқ туман бўлими давлат ижрочиси

“2-ДАРАЖАЛИ ЮРИСТ” даражали унвони:

Саминжонов Азизбек Олимжон ўғлига – Бюронинг Андижон шаҳар бўлими давлат ижрочиси

Топволдиев Диёрбек Абдурашид ўғлига - Бюронинг Хўжаобод туман бўлими давлат ижрочиси

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси жамоаси номидан ҳамкасбларимизни даражали унвонлар билан табриклаймиз! Сиҳат-саломатлик, келгуси ишларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

30 Jan, 13:14


Уй оламан деб алданиб қолган аёлнинг 21 минг доллари ундириб берилди

Балиқчи туманида яшовчи аёл 2021 йилда туман марказида қурилаётган коттеж хонадонлардан сотиб олмоқчи бўлиб, қурувчи ташкилотга уйнинг ярим пулини олдиндан тўлаб берган.

Бироқ, қурувчи уйни битказган бўлишига қарамасдан, унинг ҳужжати ва калитларини аёлга топширмаган.

4 йил давомида уйини олиш учун елиб югурган аёл охири судга мурожаат қилишга мажбур бўлган ва тўлаган 21 минг АҚШ доллари, яъни 270,9 миллион сўм ҳақини ундириб берилишини сўраган.

Суд қарорига биноан, ушбу пуллар қарздор “С.С.П.” МЧЖдан фуқаро М.Р.га ундирилиши белгиланиб, 24.01.2025 йилдаги ижро ҳужжати Бюронинг Балиқчи туман бўлимига келиб тушган.

Бюро ходимлари дарҳол ижро ҳаракатларига киришиб, қарздорни огоҳлантирган. Натижада, қарздор МЧЖ аёлга уй сотиб олиш учун тўлаган пулларининг барчасини тўлаб берди.

✍️Файзулло Меҳмоналиев, Бюронинг Балиқчи туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

30 Jan, 11:51


Қарздорлик эвазига “MALIBU 2” хатланди

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг қарздор Н.И.дан ундирувчи ЧЭКИ “Invest finance bank” АТБ Андижон вилоят филиали фойдасига 322,9 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаровдаги автотранспорт воситасига қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Ижро ҳужжати талабини ўз муддатида бажариши ҳақида қарздор огоҳлантирилган ва тушунтириш ишлари олиб борилган.

Бироқ, белгиланган муддатларда қарздор томонидан кредит қарзи тўланмаганлиги сабабли, Бюро ходимлари томонидан “MALIBU 2” русумли автомашина рўйхатга олиниб, хатланди.

Эндиликда, кредит қарзлари қайтарилмаса автомашина аукцион орқали сотувга қўйилиши мумкин.

✍️Тохирбек Шокиров, Бюронинг Шаҳрихон туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

30 Jan, 04:54


2024 йилда 5,4 трлн. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси бажарилди – МИБ матбуот анжумани

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси томонидан 2024 йил фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Аюбхон Алимов ўтган давр мобайнида соҳада амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Қайд этилишича, Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан 5,4 трлн. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланиб, шундан 254 мингта ижро ҳужжатлари бўйича 1,9 трлн. сўм амалда ундирилиши таъминланган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида давлат фойдасига ундирувлар 841 млрд. сўмни, хўжалик юритувчи субъектлар фойдасига 995 млрд. сўм ва фуқаролар фойдасига 100 млрд. сўмни ташкил этган.

Кўрсатилган даврда солиқ қарздорлигини мажбурий тартибда ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан 681 млрд. сўм, жиноят оқибатида етказилган зарарни ундириш билан боғлиқ 450 та ижро ишлари бўйича 44 млрд. сўм амалда ундирилиши таъминланди.

Банк ундирувига оид 30 мингта 2 трлн. сўмлик ҳужжатларнинг 18 мингтаси, 1,2 трлн. сўмлик ҳужжатлар тамомланиб, шундан 10 мингта 540 млрд. сўмлик ҳужжатларнинг амалда ижроси таъминланган ҳамда 860 та ижро ҳужжатлари бўйича 514,9 млрд. сўмлик мулклар электрон онлайн-аукционга чиқарилган.

2024 йилда 87,6 млрд. сўм маблағлар ижтимоий ҳимояга олиниб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган.

Тадбир давомида журналист ва блогерлар фаол қатнашиб, берилган саволларга мутасаддилар томонидан жавоб олдилар.

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

22 Jan, 05:17


Ижро ҳаракатлари давом этмоқда

Telegram ижтимоий тармоғининг “Komporuz” каналида ундирувчи Б.Еттибоева автоҳалокат натижасида етказилган зарар пулларини ололмаётгани ҳақида мурожаат қолдирган.

Мазкур мурожаат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Жиноят ишлари бўйича Андижон туман судининг 20.06.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Ботировдан ундирувчи Б.Еттибоеванинг фойдасига 14 580 000 сўм миқдорида моддий зарар ундириш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.Ботировдан ундирувчи Б.Еттибоева фойдасига 6 600 000 сўм ундириб берилган. Шунингдек, 21.01.2025 йилда 1 500 000 сўм пул маблағлари ундирилиши таъминланди.

Ҳозирда қолдиқдаги 6 480 000 сўм қарздорликни ундириш юзасидан ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

21 Jan, 08:43


МИБ иловаси энди iPhone учун ҳам бор !

Фуқаролар иловадан қарздорликни, хорижга чиқиш, мулк ва бошқа турдаги тақиқлар бор-йўқлигини текшириши мумкин.

Бундан ташқари
, илова орқали фуқароларимиз автотранспорт воситаси ёки кўчмас мулкларга оид қидирув ёки тақиққа оид маълумотларни “Автотранспортни текшириш” ҳамда “Кўчмас мулкни текшириш” рукнлари орқали билиш мумкин.

👉Батафсил ўқинг

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

MIB Andijon | Rasmiy kanal

21 Jan, 05:37


Ер олиб беришни ваъда қилган фирибгар шахс 112,7 млн сўм жарима тўлади

Андижон вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажримида келтирилишича, фуқаро У.М. Андижон туманидаги 0,37 га ер майдонида бино-иншоотлар қуриш учун танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига фуқаро Ж.Б.дан 10 000 АҚШ доллари олаётган вақтда Департамент ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.

Шунга кўра, фуқаро У.М. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 112,7 млн сўм жарима жазоси тайинланган.

Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлими ходимлари томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиши натижасида қарздор фуқародан давлат фойдасига 112,7 млн сўм жарима пуллари ундирилиши таъминланди.

✍️Абдуллоҳ Ҳазратов, Бюронинг Андижон туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

20 Jan, 12:24


Бошқарма фаолияти сарҳисоб қилинди

Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтган йил якунлари бўйича сарҳисоб ва келгуси устувор вазифаларга бағишланган ҳайъат йиғилиши юзасидан тайёрланган лавҳа.

“Andijon MTRK” телеканалининг "Andijon axboroti" информацион дастурида намойиш этилди (17.01.2025 йил, соат 17-08 да).

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

20 Jan, 11:51


Пахтаободда отадан фарзанд учун беш минг доллар ундириб берилди

Оила - жамиятнинг асосий бўғини, муқаддас маскан. Чунки бу даргоҳда инсон дунёга келади, шахс сифатида шаклланиб, таълим-тарбия топади. Жамият фаровонлиги ҳам оиланинг тинч-тотувлигида. Бироқ, сўнгги кунларда оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, ажримларни олдини олиш, болаларнинг ижтимоий ҳимояси долзарблигича қолмоқда.

Вояга етмаган шахсларнинг манфаатлари ҳимояси Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан алоҳида назоратга олинган. Алимент ундирувига оид ижро ҳужжатлари келиб тушиши биланоқ ижрога қаратилиб, ундириш чоралари кўриб борилмоқда.

Бюронинг Пахтаобод туман бўлимида ҳам ижро иши бўйича 5 минг АҚШ доллари ундириб берилди. Ижро ҳаракатлари давомида аёл ўз хоҳишига кўра муайян суммадаги пулларни олиш эвазига ижро ҳужжатини тамомланишини сўради. Эр-хотин келишувига биноан, алимент тўлови учун 5 минг АҚШ доллари отадан фарзанди учун тақдим этилди.

Шу билан, ундирувчи аёлнинг аризасига мувофиқ ижро иши якунланди.

✍️Бекзодбек Қобилов, Бюронинг Пахтаобод туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

20 Jan, 07:36


Бахт буюмларга боғлиқ эмас ёхуд Андижонда яна бир келиннинг сепи МИБ орқали олиб берилди

Айрим юртдошларимизнинг дабдаба, ортиқча ҳою-ҳавас ортидан қувишлари натижасида тўй сарф-харажатлари томонларнинг тинкасини қуритмоқда. Бу эса охир-оқибат, ўртадаги низолар дебочасига айланиб бораётгани, сир эмас.

Мажбурий ижро бюроси Қўрғонтепа туман бўлими иш юритувига келиб тушган суд ҳужжатига кўра, қўрғонтепалик келиннинг 46 миллион сўмлик сеплари ундириб берилиши белгиланган.

Сабаби маълум, куёвнинг оиласи келиннинг сепларини олиб кетилишига қаршилик кўрсатган. Ахир, ёшгина келин-куёвнинг ажрашиши икки оила вакилларига нафақат маънавий-руҳий, моддий зарба ҳамдир.

Бироқ, суднинг қарори аллақачон кучида. Унинг сўзсиз ижросини таъминлаш учун келган Бюро ходимлари эса келиннинг сепларини бирма-бир назоратдан ўтказишга масъул.

Шундай қилиб, ижро ҳаракатлари олиб борилди ва ҳужжатда келтирилган қиймати 46 миллион сўмдан зиёд 39 турдаги мол-мулкларнинг барчаси келинга олиб берилди.

✍️Озодбек Ғуломов, Бюронинг Қўрғонтепа туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

18 Jan, 10:24


Андижон вилояти прокуратураси органларида хизмат қилаётган ходимларнинг маънавий-марифий салоҳиятини юксалтиришга қаратилган тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, "Адолат" фильми вилоят прокуратураси органлари, департамент ва бюронинг вилоят бошқармаларининг барча ходимлари учун намойиш қилинди.

Мазкур фильмда тизимда фаолият олиб бораётган ходимларнинг машаққатли, шу билан бирга шарафли фаолиятини ёритиб берилганлиги томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбирда, фильмда бош ролларни ижро этган актёр ва актрисалар ҳам иштирок этди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

MIB Andijon | Rasmiy kanal

17 Jan, 07:13


Фаолият сарҳисоби ижро унумдорлигини оширишга хизмат қилади

Жорий йилнинг 16 январь куни Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармасининг 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда келгусидаги вазифаларни белгилаш юзасидан навбатдаги ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Унда вилоят бошқармасининг таркибий тармоқлари барча ходимлари ҳамда туман-шаҳар бўлимлари бошлиқлари ва давлат ижрочилари қатнашди.

Тадбир давомида бошқарма бошлиғининг ўринбосари Алёрбек Обидов маъруза қилиб, амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликларга бирма-бир тўхталиб ўтди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 12 ойи давомида Бюронинг вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари иш юритувидаги 5,4 трлн. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланиб, шундан 1,9 трлн. сўмлик 254 мингта ижро ҳужжатлари амалда ундирилиши таъминланган.

Ўтган давр мобайнида давлат фойдасига 841 млрд. сўм, хўжалик юритувчи субъектлар фойдасига 995 млрд. сўм ҳамда фуқаролар фойдасига 100 млрд. сўм пул маблағлари ундириб берилган.

Шунингдек, жиноий ва маъмурий жарималарни ундириш, алимент ундирувлари, суриштирув ҳаракатлари ва мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди.

Умуман, ҳайъат йиғилишида асосий эътибор фаолиятда йўл қўйилган камчиликлар, хато ва нуқсонлар, уларни бартараф этиш чоралари ҳамда галдаги долзарб вазифаларга қаратилди.

Ҳайъат йиғилишида раислик этувчи ижро ҳужжатларини қонунда белгиланган муддатларда ҳал этилиши, қолдиқдаги ҳужжатлар сонини кескин камайтириш устидан қатъий назорат ўрнатиш, бу борада барча ходимларнинг масъулиятини ошириш зарурлигини қайд этди.

Масъулларнинг изоҳлари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича ижро муддатлари аниқ кўрсатилган топшириқлар берилди.

Ҳайъатда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

15 Jan, 11:42


Бош прокуратурада 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда Бош прокуратура раҳбарияти ва ходимлари, жамоатчилик кенгаши раиси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Давлат мадҳияси жамоавий жўр бўлиб куйланди.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев тадбирни кириш сўзи билан очиб, Ватан ҳимоячилари куни билан барчани қутлади.

Таъкидланганидек, ўтган йиллар давомида амалга оширилган чуқур ислоҳотлар натижасида прокуратура органлари фаолияти ҳам тубдан ўзгарди, очиқлик ва адолатга асосланган, эл - юрт манфаатига хизмат қиладиган, ўз мактабига, фидойи ва профессионал ходимлар корпусига эга тизим сифатида шаклланди.

Энг муҳими, кўплаб ходимлар ўзларининг фидокорона меҳнати, маҳорати, салоҳияти, бурчига, эл – юртга садоқати билан прокуратура органлари тажриба мактаби тарихини янги саҳифалар билан бойитмоқда.

Бугун давлат мукофотларига сазовор бўлган прокуратура органлари ходимлари ҳам ана шундай шарафли йўлдадирлар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг сана муносабати билан қабул қилинган Фармонига асосан прокуратура органларида хизмат қилиб келаётган ходимларнинг 3 нафари "Мардлик", 2 нафари "Содиқ хизматлари учун" ва 2 нафари "Шуҳрат" медали билан мукофотлангани эътироф этилиб, мукофотлар эгаларига тантанали равишда топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

MIB Andijon | Rasmiy kanal

07 Jan, 12:26


Эр-хотин “Damas”нинг пулини бўлишиб олди

Эр-хотин ўртасидаги низолар ажримдан сўнг ҳам давом этиб, навбатдаги тортишувга автомашина сабаб бўлди.

Автомашинани ўртада бўлиша олмаган эр-хотинларнинг даъвоси фуқаролик судида кўриб чиқилиб, якуний қарор қабул қилинди.

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро ҳужжатига биноан даъвогар (аёл) А.Т. жавобгар А.Т.дан 18 млн. сўм компенсация олганидан кейин автомашинадаги улушига бўлган ҳуқуқини йўқотиши белгиланди.

Бироқ, жавобгар томонидан ушбу пуллар собиқ аёлига ихтиёрий равишда топширилмагач, Бюронинг Андижон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, жавобгар А.Т.дан собиқ турмуш ўртоғи А.Т. га 18 млн. сўм пуллар нақд шаклда ундириб берилди.

✍️Акромхўжа Ибраимхўжаев, Бюронинг Андижон шаҳар бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

07 Jan, 10:49


Андижонда тўй кортежи сабаб куёв жаримага тортилди

Балиқчи туманида яшовчи 22 ёшли фуқаронинг тўйи муносабати билан тўй кортежи Балиқчи туман марказида гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ва бу ҳолатни автомашинадан танасини чиқариб, видео тасвирга олиб кетаётган оператор автомашинаси вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳайдовчи оператори томонидан тўхтатилиб, қонуний чора кўрилиши билдирилган. Бироқ, куёв ва унинг дўстлари бу ҳолатга қаршилик кўрсатиб, хизмат вазифасини ўтаётган ходим билан жанжаллашиб, унга тан жароҳати етказишган.

Мазкур ҳолат жиноят ишлари бўйича Балиқчи туман судида кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан 27 млн. 200 минг сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилган.

Ҳозирда, Мажбурий ижро бюроси Балиқчи туман бўлими ходимлари томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, куёвдан 27 млн. 200 минг сўм миқдоридаги жарима пуллари ундирилиши таъминланди.

✍️Файзулло Меҳмоналиев, Бюронинг Балиқчи туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

06 Jan, 12:05


Қўрғонтепада қиймати қарийб 4 млрд. сўмлик тўйхона кредит қарзи сабаб аукционга қўйилди

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида катта миқдордаги кредит маблағларини олиб, тўловларини эса ўз вақтида қайтара олмаган қарздор жамиятнинг гаровдаги мулки сотилмоқда.

Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 27.11.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан ундирувчи ТИФ “Миллий банк” АЖ фойдасига қарздор МЧЖдан 2 млрд. сўм кредитнинг асосий қисми ва 171,2 млн. сўм кредит фоизи ундирилиши белгиланган.

Шунингдек, ундирув гаровдаги туманнинг Қўштепа массивида 11 000 кв.м. ер майдони бириктирилган ҳолда жойлашган тўйхона ва савдо маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси бино-иншоотларига қаратилиши кўзда тутилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Бюронинг Қўрғонтепа туман бўлими ходимлари томонидан гаровдаги “тўйхона” бино-иншоотлари хатлаб қўйилди.

Ҳозирда “тўйхона” бино-иншоотлари 3,7 млрд. сўм бошланғич нарх билан “e- auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилди.

✍️Достон Собиров, Бюронинг Қўрғонтепа туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

06 Jan, 11:48


Алимент учун салкам 50 миллион сўм олдиндан тўланди

Бюронинг Избоскан туман бўлимида фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг қарздор Ж.А.дан ундирувчи Ў.А. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун даромадининг 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан алимент пуллари ўз вақтида тўлаб келинган.

Тарафларнинг ўзаро келишувига мувофиқ, қарздор фарзанди учун 47 600 000 сўм миқдоридаги алимент пулларини олдиндан тўлаб берди ва ундирувчининг аризасига мувофиқ ижро иши тамомланди.

✍️Сайдулло Насриддинов, Бюронинг Избоскан туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

06 Jan, 11:23


Ноқонуний қурилмалар буздирилди

Ер участкаларига эга бўлиш ва қурилиш ишларини амалга оширишнинг қонуний механизмлари мавжуд бўлишига қарамасдан фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан ер участкаларини эгаллаб олиб, ноқонуний тарзда бино-иморатлар қуриш ҳолатлари кузатилмоқда.

Бундай ҳолларда ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди, уни тасарруф этишга – сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас. Бундай иморат суднинг қарорига биноан уни қурган шахс томонидан бузиб ташланиши лозим.

Мажбурий ижро бюроси Жалақудуқ туман бўлими иш юритувига ҳам айнан шу мазмундаги ижро ҳужжати келиб тушган бўлиб, унда Жалақудуқ тумани, Жалақудуқ шаҳар харитаси 6092-контуридаги ер майдонининг 0,028 гектар қисмини туман захирасига қайтариш ва ушбу майдонда жойлашган ноқонуний равишда қурилган қурилмаларни буздириш белгиланган.

Жавобгар Н.И. бюро ходимлари томонидан огоҳлантирилган, берилган ихтиёрий муддат ичида ноқонуний қурилмаларни бузиши керак бўлса-да, уларни бузмаган. Шу сабабли, масъул идора вакиллари иштирокида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, ноқонуний қурилмалар буздирилиши таъминланди.

✍️Жасурбек Мамаюсупов, Бюронинг Жалақудуқ туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

06 Jan, 06:58


“Anor bank”дан олган кредитини қайтармаган қарздорнинг машинаси хатланди

Андижон шаҳрида яшовчи Ё.У. “Anor bank” АЖ дан олган кредит қарзини ўз вақтида тўламасдан келган. Суд ҳужжатига кўра, қарздор фуқародан банк фойдасига 34,8 млн. сўм кредит қарзи ундирилиши белгиланган.

Фуқаронинг кредит қарзидан ташқари, йўл ҳаракат қоидаларини бузганлиги учун 4 та маъмурий жаримаси ҳам тўланмаган.

Мазкур қарздорликларни ундириш мақсадида Бюронинг Андижон шаҳар бўлими ходимлари томонидан қарздорга тегишли “Ласетти” русумли автомашина хатланиб, жарима майдонига олиб кирилди.

Шундан сўнг, қарздор банкдан олган кредит қарзларини ҳам қайтарди, белгиланган маъмурий жарима тўловларини ҳам амалга оширди.

✍️Акромхўжа Ибраимхўжаев, Бюронинг Андижон шаҳар бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

04 Jan, 16:58


​​Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган турар жойлари ва бино-иншоотлари учун ҳокимликлардан компенсация ундириш тўғрисидаги суд қарорлари ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2024 йилда иш юритувга мазкур тоифадаги 144 та 49 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, ижро ҳаракатлари давомида 77 та ижро ҳужжатлар тамомланган ва 17,8 млрд. сўм ундирилган.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор “Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармаси”дан ундирувчи Марҳамат туманида яшовчи 65 нафар фуқаролар фойдасига жами 7,8 млрд. сўм компенсация тўлови ундирилиши белгиланган бўлиб, ижро ҳаракатлари давомида 61 нафар фуқароларга компенсация пуллари ундириб берилди.

Ҳозирда бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

MIB Andijon | Rasmiy kanal

04 Jan, 10:24


Сколиоз билан касалланган болаларга таълим берувчи аёлларнинг устама пуллари ундириб берилди

Балиқчи туманидаги 9-сон сколиоз билан касалланган болалар учун санаторий туридаги мактаб-интернати давлат муассасасининг 16 нафар ходимлари ойлик маошларига қўшимча равишда белгиланган устама пулларини ололмаётганидан норози бўлиб судга мурожаат қилишган ҳамда тўланмаган иш ҳақларини ундириш бўйича даъво аризаси киритган.

Мазкур даъво асосида Андижон вилоят суди томонидан 9-сон сколиоз билан касалланган болалар учун санаторий туридаги мактаб-интернати давлат муассасасидан 16 нафар аёл ходимларига бўлган жами 206 211 244 сўм миқдоридаги иш ҳақларини ундириш тўғрисида ижро варақаси чиқарилган.

Иш ҳақларини ундириш бўйича чиқарилган ижро ҳужжатлари Бюронинг Балиқчи туман бўлими иш юритувига келиб тушгач, тегишли тартибда ижро иши юритуви қўзғатилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор муассасадан жами 206 211 244 сўм миқдоридаги қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ундирувчиларнинг банк пластик рақамларига ўтказиб берилиши таъминланди.

✍️Асилбек Солиев, Бюронинг Балиқчи туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

03 Jan, 11:41


Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 27.12.2024 йилдаги буйруғига асосан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси тизимида хизмат қилаётган 3 нафар ходимларга даражали унвон берилди.

“3-ДАРАЖАЛИ ЮРИСТ” даражали унвони:

Нурдинов
Шерзодбек Шавкатовичга - Бюронинг Андижон туман бўлими давлат ижрочиси

Эргашев Иззатилло Ўткирбек ўғлига - Бюронинг Андижон туман бўлими давлат ижрочиси

Тожиддинов Шермухаммад Холмахаммадовичга - Бюронинг Булоқбоши туман бўлими давлат ижрочиси


Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси жамоаси номидан ҳамкасбларимизни даражали унвонлар билан табриклаймиз! Сиҳат-саломатлик, келгуси ишларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

31 Dec, 16:29


Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси барча юртдошларимизни кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий муборакбод этади.

Қадрли юртдошлар!

Янги йил ҳар бир хонадонга файзу барака, мустаҳкам соғлиқ, хотиржамлик, бахтли ва фаровон ҳаёт олиб келсин.

Юртимиз осмони доимо мусаффо, ватанимиз тараққиёти ҳамиша бардавом бўлсин.

Яна бир бор Янги йилингиз муборак бўлсин !

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

31 Dec, 06:14


Бюро ходимлари соҳа фахрийларини байрам билан қутлади

Янги йил байрами арафасида Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси тизими ходимлари тизимда узоқ йиллар меҳнат қилган, ҳозирда нафақада бўлган фахрий ходимлар ҳолидан хабар олди ва уларга байрам совғалари улашилди.

Эъзозланган фахрийларнинг тилида ва дилида шукроналик. Улар юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, бошлаган ишларимиз ҳамиша хайрли бўлишини сўраб дуодалар.

Шунингдек, Бюро раҳбарияти томонидан мунтазам кўрсатиб келинаётган эътибор ва эътирофдан мамнунлигини билдиришди.

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

27 Dec, 13:00


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 25 декабрь куни Telegram ижтимоий тармоғининг “Komporuz” каналида фуқаро Д.Мусаева бир нафар фарзанди учун алимент пулларини ундирилишида ёрдам сўраб мурожаат қолдирган.

Мазкур мурожаат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 11.05.2018 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор М.Мусаевдан ундирувчи Д.Мусаева фойдасига бир нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Хўжаобод туман бўлими иш юритувига 20.12.2021 йилда келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.
Бироқ, қарздор М.Мусаев ижро ҳужжати бюро органлари иш юритувига келиб тушгунга қадар, яъни 2021 йилнинг август ойида хорижга чиқиб кетганлиги аниқланган.

Шунга кўра, қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлиб, қидирув ишлари олиб борилмоқда. Қарздор топилганидан сўнг, ижро ҳаракатлари давом эттирилиши маълум қилинади.

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

27 Dec, 10:54


Байрам арафасида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди

Турли байрам арафаларида юртимизда эзгуликка муҳтож ташна қалбларга, ногиронлиги бўлган фуқароларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш ҳукуматимиз томонидан яхши йўлга қўйилган.

Анъанага монанд равишда, Мажбурий ижро бюроси Хонобод шаҳар бўлими ходимлари томонидан Янги йил арафасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди.

Юртдошларимизни келаётган байрам билан муборакбод этиб, уларга биринчи эҳтиёж рўйхатидаги озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

27 Dec, 10:13


Янги йил байрами арафасида болажонларга қувонч улашилди

Булоқбоши тумани прокуратураси ҳамда Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ходимлари томонидан Байналминал маҳалласида жойлашган 26-умумий ўрта таълим мактабида таълим олаётган бир гуруҳ ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига совғалар топширилди.

Ташриф буюрганлар болажонларни байрам билан қутлаб, уларга қишки кийим–бош ва Янги йил совғаларини туҳфа этдилар.

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

26 Dec, 13:13


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Telegram ижтимоий тармоғининг “ANTIKORRUPSIYA/расмий” каналида “Суднинг хал қилувчи қарори ижросини ким таъминлайди?” сарлавҳали маълумот жойлаштирилиб, унда суд томонидан жавобгар В.Мамарасуловдан даъвогар А.Бахромов фойдасига 63 944 100 сўм қарз ва 2 574 914 сўм суд харажати ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса-да, суд қарори ижроси таъминланмаётгани ҳақида хабар эълон қилинган.

Хабар юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 26.08.2021 йилдаги ижро варақасига асосан жавобгар В.Мамарасулов ҳисобидан даъвогар А.Бахромов фойдасига жами 66 519 014 сўм ундириш белиланган.

Мазкур ижро ҳужжати 16.09.2021 йилда Бюронинг Шаҳрихон туман бўлими томонидан иш юритувга олинган ҳамда ижро иши юритиш қўзғатилган.

“МИБ портал” дастури орқали ваколатли идоралардан олинган маълумотларга кўра жавобгарга тегишли бўлган мол-мулклар мавжуд эмаслиги аниқланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздордан 20,5 млн. сўм пуллар ундирилиб, ундирувчига топширилиши таъминланган.

Ҳозирда, қарздор В.Мамарасуловдан 46,2 млн. сўм қарздорликни ундириш юзасидан ижро ҳаракатлари давом эттирилаётганлиги маълум қилинади.

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

24 Dec, 11:03


Янги йил арафасида Умра зиёратига отланган ота беш йиллик алимент пулини олдиндан тўлади

Асака туманида яшовчи ота алимент тўловчи бўлгани сабабли унинг четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган эди. Умра зиёратига боришни ният қилган ушбу фуқаро Х.С. олдинига фарзанди ҳақини адо этишни ва шу билан бирга, ўзига нисбатан четга чиқиши учун қўйилган чекловни бекор қилиниши учун 5 йиллик алимент пулларини олдиндан тўлашини билдирди.

Боланинг онаси Н.А. беш йиллик алимент пуллари, яъни 127 млн. сўмни алимент тўлови учун олдиндан олди ва суднинг ажримига мувофиқ ижро этиш тартиби ўзгартирилди.

Шу билан, алимент тўловчи отанинг Умра зиёратига бориши учун йўллар очилди.

✍️Иброхим Маматолибов, Бюронинг Асака туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

24 Dec, 06:12


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Telegram ижтимоий тармоғининг “Komporuz” каналида ундирувчи Н.Боймирзаева қарздор К.Эгамовдан фарзанди учун моддий таъминот пуллари ундириб берилиши юзасидан мурожаат қолдирган.

Мазкур мурожаат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 29.10.2020 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор К.Эгамовдан ундирувчи Н.Боймирзаева фойдасига вояга етмаган фарзанди таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундирилиши белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор К.Эгамовнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Қарздор К.Эгамовдан жорий йил давомида 13,5 млн. сўм алимент пуллари ундирилиб, ундирувчи Н.Боймирзаеванинг номига расмийлаштирилган пластик картага тегишли тартибда ўтказилган.

Ҳозирда қарздорнинг алимент қарздорлиги 22,4 млн. сўмни ташкил этади. Шунга кўра, қарздорнинг жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун унга нисбатан тўпланган иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилганлиги маълум қилинади.

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

24 Dec, 06:10


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Telegram ижтимоий тармоғининг “Sizdan telegram” каналида “Smart panel hamkor” МЧЖдан 274,4 млн. сўм ундиришга оид ижро ҳужжатининг ижроси таъминланмаётгани ҳақида хабар жойлаштирилган.

Мазкур хабар юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 23.05.2024 йилдаги ижро варақасига асосан “Смарт панел ҳамкор” МЧЖ ҳисобидан даъвогар О.Араббоева фойдасига жами 234,4 млн. сўм ундирилиши белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Андижон шаҳар бўлими иш юритувига 19.07.2024 йилда келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида “МИБ портал” электрон дастури орқали олинган маълумотларга кўра, қарздор МЧЖнинг балансида Андижон шаҳар, Қаландархона МФЙ, В.Азимов кўчасида нотурар объект борлиги аниқланиб, ушбу объектга нисбатан тақиқ солинган ҳамда рўйхатга олиниб, хатланган.

Ҳозирда ушбу объектни реализация қилиш ишлари юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

20 Dec, 11:47


Тегишли рухсатномаси бўлмаган “Lacetti” божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетилмагани учун мусодара қилинди

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кирилган транспорт воситасини божхона ҳудудидан ташқарига белгиланган муддатларда олиб чиқмаслик натижасида автомашина мусодара қилинди.

Сабаби, ҳуқуқбузар Д.С. ҳамда А.Д.лар 04 KG давлат белгиси билан бошланадиган “Lacetti” русумли транспорт воситасини вақтинча рухсатнома тугагандан сўнг юртимиз ҳудудидан олиб чиқиб кетиши керак бўлса-да, олиб чиқмасдан ҳаракатланиб юрган. Шунингдек, ҳуқуқбузарлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин ўттиз кун ичида уни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиб кетишмаган.

Бундан ташқари, ҳуқуқбузарлар ўтказиб юборилган 349 кун муддат ичида тўланиши лозим бўлган 47 939 850 сўм миқдоридаги божхона тўловини тўламаган.

Шунга кўра, Д.С. ва А.Д.ларнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 227-16-моддаси 3-қисми билан квалификация қилиниб, суд томонидан Хўжаобод туманидаги жарима майдончасида сақланаётган “Lacetti” русумли транспорт воситаси мусодара қилиниши бўйича ижро ҳужжати Бюронинг Хўжаобод туман бўлимига юборилган.

Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида “Lacetti” автомашинаси 60 938 000 сўм бошланғич қиймат билан электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилди.

Келгусида сотувдан тушган пул маблағлари давлат фойдасига ўтказилади.

✍️Ҳумоюн Азимжонов, Бюронинг Хўжаобод туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

20 Dec, 11:22


Ўғлига алимент тўлаган ота, кексайганда ўғлидан алимент ундирди

Олтинкўл туманида яшовчи 73 ёшли отахон Қ.М.нинг айтишича, биринчи аёли билан ажрашиб кетгач, фарзанди вояга етгунга қадар алимент тўлаган. Ҳозирда эса пулга муҳтожлиги сабаб, ўзи бир вақтлар алимент тўлаган ўғлидан алимент ундириб берилишини сўраб мурожаат этган.

Суднинг ижро варақасига кўра, ўғил отага ҳар ойда 250 000 сўм миқдорида алимент тўлаб бориши белгиланган. Ижро ҳаракатлари давомида алимент пуллари отахонга ойма-ой ундириб берилган.

Ҳозирги вақтда ўғил Россия давлатида ўқиётганлиги сабабли, хорижга чиқиш чекловларини олиб ташлаш учун отасига олдиндан алимент тўловларини тўлаб беришини билдирган. Отанинг розилигига асосан, 5 000 000 сўм алимент пуллари ундириб берилди. Шундан сўнг, ундирувчи Қ.М. ўз хоҳишига кўра, ижро ҳужжатини қайтариб олди.

✍️Козимжон Юлдашев, Бюронинг Олтинкўл туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

20 Dec, 10:43


Андижондаги йирик МЧЖлардан бирининг раҳбари “BMW X5” автомобили хатланаётган вақтда жиноий жаримасини тўлади

Иш ҳужжатларига кўра, Андижондаги йирик масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг раҳбари Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан судланган. Жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман судининг ҳукмига асосан МЧЖ раҳбари К.А.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 160 баравари миқдорида 48 000 000 сўм жарима жазоси тайинланган.

Бюронинг Андижон шаҳар бўлими томонидан жиноий жаримани ундириш билан боғлиқ ижро ишига асосан тегишли тартибда қарздор огоҳлантирилган. Бироқ, жарима пуллари берилган ихтиёрий муддат даврида тўланмагач, қарздорга тегишли “BMW X5” автомашинасини хатлаш ишларига киришилган.

Шундагина, қарздор тайинланган жиноий жарима пулларини тўлашини билдириб, барча тўловларни амалга оширган.

Ҳозирда давлат фойдасига ундирув тўлиқ таъминланди.

✍️Бобурмирзо Нуралиев, Бюронинг Андижон шаҳар бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

20 Dec, 09:43


​​Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида бўлган номулкий турдаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилда ҳудудий бўлимларга номулкий турдаги 1 201 та ижро ҳужжатлари келиб тушган. Шундан, 296 таси бола кўрсатиш ёки олиб бериш, 64 таси ишга тиклаш билан боғлиқ бўлса, 953 таси ноқонуний қурилмаларни бузиш, 174 таси мажбурият юклаш ҳамда 377 таси уйга киритиш ва уйдан чиқариш кабиларни ташкил этади.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 1 127 та ижро ишлари бўйича якуний қарор қабул қилинган бўлса, 607 та ижро ҳужжатларининг ижроси амалда таъминланди.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор М.Сойибжонованинг қарамоғидаги бир нафар фарзанди билан ундирувчи О.Қосимовни ҳар ойнинг биринчи ва учинчи шанба кунлари учраштириш белгиланган. Мазкур ижро иши юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, ота ва фарзанднинг учраштирилиши таъминланмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

MIB Andijon | Rasmiy kanal

19 Dec, 12:20


💰 Жорий йилнинг ўтган даврида ижро этиш соҳасида 42,9 трлн. сўмлик ундирувлар амалга оширилди

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов маълум қилди.

⚡️Давлат фойдасига 18,5 трлн сўм, тадбиркорлик ва бошқа субъектлар фойдасига 10,4 трлн. сўм ҳамда банклар фойдасига 12,3 трлн. сўмлик маблағлар ундирилди.

⚡️Жумладан, фуқароларимиз манфаатлари учун 1,7 трлн. сўмдан ортиқ ундирувлар амалга оширилди.

⚡️Фуқароларнинг мол-мулкига даҳл қилмасдан ва мажбурий
ижро ҳаракатлари ўтказилмасдан ахборот технологиялари ёрдамида масофавий тарзда ишлайдиган 15 та туманлараро бўлимлари томонидан 760,1 млрд. сўмлик, 2,1 млн. та ҳужжатларнинг ижроси таъминланди.

⚡️Энергия ресурслари соҳасида 44 250 дан зиёд ижро ишлари тамомланиб, 907,6 млрд. сўмлик қарздорликлар ҳам ундирилди.

⚡️Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 1,7 трлн. сўмлик алимент маблағлари ундирилди.

⚡️“Алимент тўловлари” жамғармаси ҳисобидан вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздорларнинг 620 нафар ундирувчиларига 20,9 млрд. сўм зарар пуллари тўлаб берилди.

⚡️Ишсиз алимент тўловчи фуқароларнинг 23 245 нафари ишга жойлаштирилди, шу билан бирга олиб борилган тушунтириш ва профилактика ишлари натижасида, 12 300 дан ортиқ оилалар яраштирилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

MIB Andijon | Rasmiy kanal

18 Dec, 13:28


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 16 декабрь куни Telegram ижтимоий тармоғининг “BASTION” каналида қарздор Х.Мўйдиновдан ундирувчига 2 нафар фарзанди учун алимент тўловлари ундириб берилмаётганлиги ҳақида мурожаат қолдирилган.

Ушбу мурожаат Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 29.04.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Мўйдинов Хотамжон Хашимовичдан ундирувчи Мўйдинова Назокат Акрам қизининг фойдасига икки нафар фарзандлари вояга етгунга қадарли 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган.

Бюронинг Андижон шаҳар бўлими томонидан мазкур ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 12.07.2021 йилда қарздор Х.Мўйдиновнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Қарздор Х.Мўйдинов алимент тўловларини ўз вақтда тўламасдан келгани учун 19.09.2022 йилда жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан унга нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Х.Мўйдиновдан жорий йил бошидан шу кунга қадар жами 12 030 000 сўм алимент пуллари ундирилиб, ундирувчига топширилган. Жумладан, ноябрь ойида 1 млн. сўм, декабрь ойида 3 млн. сўм алимент пуллари ундириб берилган.

Ҳозирда Х.Мўйдиновнинг алимент қарздорлиги 4 800 000 сўмни ташкил этади. Қарздорликни ундириш бўйича ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

18 Dec, 07:15


Гаровдаги мулклар сотилиб, 1,6 миллиард сўм кредит қарзи қопланди

Асака туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан “Шарқ шамоли” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “Андижон бройлер” фермер хўжалиги ҳисобидан солидар тартибда ундирувчи “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига жами 2 млрд. сўмдан зиёд кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаровдаги кўчмас мулк бино-иншоотларига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Улуғнор туман бўлимига келиб тушган.

Қарздорлар белгиланган ихтиёрий муддатда қарздорликни қопламаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Хусусан, қўшимча жавобгарларга тегишли машина трактор парки ҳамда қурилиши тугалланмаган паррандачилик комплекси хатлаб қўйилган.

Банкдан олинган кредит қарзлари қайтарилмагач ушбу мулклар электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилди ва қурилиши тугалланмаган паррандачилик комплексининг сотувидан тушган 1 млрд. 251 млн. сўм маблағ кредит қарзи учун йўналтирилди.

Такрорий ўтказилган савдоларда машина трактор парки сотилмаганлиги сабабли ундирувчи банк балансига ўтказиш учун таклиф берилди. Куни кеча, банкнинг розилик хатига асосан мулк 414 млн. сўм эвазига ундирувчининг балансига ўтказилди.

✍️Ойбек Рузимов, Бюронинг Улуғнор туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

06 Dec, 13:31


Конституция - бахтимиз қомуси

Бугун, Булоқбоши туманидаги 14-сонли мусиқа ва санъат мактабида 8-декабрь "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги" муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, жумладан, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи, шунингдек, ҳарбий қисм аскар ва зобитлари, туман фаоллари ва бир гуруҳ ёшлар қатнашдилар.

Иштирокчилар томонидан ўсиб келаётган ёш авлодга янги таҳрирдаги Конституциямиз нормалари, уни қабул қилиниш сабаблари ва ёшлар ҳаётидаги ўрни хусусида атрофлича маълумотлар берилди.

Тадбир сўнгида мусиқа ва санъат мактабининг истеъдодли ўқувчи ёшлари томонидан байрамона куй ва рақслар намойиш этилди.

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

06 Dec, 12:20


#сайёр_қабул

Фуқароларнинг мурожаатларига доимий эътибор қаратиш ҳамда уларни қийнаб келаётган масалаларга ўз вақтида ечим топиш жамият ривожи ва юрт тараққиётида муҳим ўрин тутади.

Айни шу мақсадда, бугун, 06 декабрь куни Марҳамат туманида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилиб, унда аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммоларга ечим топилди.

Сайёр қабулда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошлиғи Аюбхон Алимов томонидан 11 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Компенсация, қарз ундируви, қурилма бузиш ҳамда уй-жойга киритиш ва кўчириш билан боғлиқ масалалар атрофлича ўрганилиб, ижроси юзасидан масъул ходимларга кўрсатмалар берилди.

Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил этилаётган сайёр қабуллар жойларда давом этади.

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

06 Dec, 11:53


Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан “Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувга таклиф этилган Андижон давлат университети ўқитувчиси Худойберди Нўъмонжонов бош қомусимизнинг мазмун-моҳияти, унинг ҳаётимизда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар, Янги Ўзбекистонда кейинги йилларда қўлга киритилган ютуқларда бош омил эканлигини алоҳида таъкидлади.

Қайд этилганидек, Конституция миллий давлатчилигимиз, суверенитетимиз, шу кунга қадар эришган барча ютуқ ва марралар, демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларимизнинг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади. У нафақат ҳуқуқий, ижтимоий ва сиёсий, балки барчани жипслаштирадиган, фуқаролар ўз орзу-умидлари, ҳуқуқ ва манфаатлари ечимини кўрадиган ҳужжатдир.

2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституция Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Асосий қонунимизда “инсон – жамият – давлат” тамойили устувор қўйилиб, инсон ҳуқуқлари кафолатларига оид нормалар сони 3,5 баробар оширилганлиги, шу билан бирга, фуқароларнинг шахсий ҳуқуқлари кенг кўламли масалаларни қамраб олган нормалар билан янада мустаҳкамланганлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.

Учрашув давомида иштирокчилар қизиқарли савол-жавоблар билан фикр алмашди.

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

02 Dec, 09:37


🌳Izboskan tumanida Prokuratura bog‘i tashkil etildi.

🌲“Yashil makon” umummilliy harakatida huquqni muhofaza qilish organi xodimlari ham faoliyat ko‘rsatmoqda.

➡️@Izboskanpress_uz

MIB Andijon | Rasmiy kanal

02 Dec, 09:36


Хонобод шаҳрида Прокуратура боғи ташкил этилди

“Яшил макон” умуммиллий ҳаракатида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари ҳам фаоллик билан иштирок этмоқда.

Шаҳар прокуратураси, мажбурий ижро бюроси,иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вакиллари томонидан Хонобод шаҳар Кампировот МФЙ ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Прокурор боғи ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида боғ ҳудудига кўплаб манзарали дарахтлар экилди, ҳудуд ободонлаштирилиб, дам олиш масканлари яратилди.

😁 @XonobodBugun канали

🌐 Телеграм | 🌐 Инстаграм

MIB Andijon | Rasmiy kanal

22 Nov, 07:03


Муддати ўтган 37 минг доллар кредит қарзи учун гаровдаги мулк хатлаб қўйилди

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида катта миқдордаги кредит маблағларини олиб, тўловларини эса ўз вақтида қайтара олмаган қарздор жамиятнинг гаровдаги мулки хатлаб қўйилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 16.08.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан “Mumtoz lyuks tekstil” МЧЖдан ундирувчи ЧЕКИ “Ҳамкорбанк” АТБ Жалақудуқ УБХО фойдасига муддати ўтган 37 016 АҚШ доллари (477,2 млн. сўм) кредит қарздорлиги ундирилиши белгиланган.

Шунингдек, ундирув гаровдаги қўшимча жавобгарга тегишли Хонобод шаҳрида, 11 100 кв.м. ер майдонда жойлашган ишлаб чиқариш базаси бино-иншоотларига қаратилиши кўзда тутилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Бюронинг Хонобод бўлими ходимлари томонидан ишлаб чиқариш базаси бино-иншоотлари хатлаб қўйилди.

Ҳозирда бинони “e-auksion” ягона электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда.

✍️Рахимжон Турғунов, Бюронинг Хонобод шаҳар бўлими бошлиғи

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

22 Nov, 06:33


Мажбурий ижро бюроси директори М.Эгамбердиев раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталафот ўтказиш, энергия самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Дастлаб, ишчи гуруҳ “Талимаржон” ИЭС АЖда ҳамда шу ҳудуддаги Қарши магистраль каналида бўлиб, станциянинг электр энергияси ишлаб чиқариш жараёнлари, унинг қувватини ошириш учун амалиётга татбиқ этилаётган истиқболли лойиҳалар, энергия самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, мавсумга шайлик доирасида буғ-газ қурилмаларининг яроқлилик аҳволи билан танишди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ Хитой Халқ Республикасининг "CHINA GEZHOUBA GROUP INVESTMEN CO.LTD" қўшма корхонаси томонидан туманнинг "Гулистон" маҳалласида барпо этилган, қарийб 600 млн. АҚШ долларлик 500 Мвт. қувватга эга бўлган қуёш фотоэлектр станцияси фаолияти билан танишди.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳ томонидан туманнинг олис қишлоқларида ҳам бўлиб, аҳоли билан яқиндан суҳбатлашди ҳамда мавсумга тайёргарлик юзасидан масъулларга қўшимча топшириқ ва кўрсатмалар берди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

MIB Andijon | Rasmiy kanal

21 Nov, 13:09


Электрдан фойдаланиб пулини тўламаган фермер хўжалигининг комбайни хатлаб қўйилди

Суд ҳужжатларига биноан электр энергияси ва табиий газ таъминоти истеъмолидан қарздорлиги бўлса-да, уларни тўламай келаётган шахслардан таъминотчи корхоналар фойдасига ундирув билан боғлиқ суд ҳужжатларининг ижроси бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Бюронинг Шаҳрихон туман бўлими иш юритувидаги Бўстон туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатида қарздор “Равнақ-2019” фермер хўжалигидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга 71,3 млн. сўм қарздорлик ундирилиши кўрсатилган.

Қарздор фермер хўжалиги электрдан фойдаланган бўлса-да, тўловини ўз вақтида амалга оширмагани сабаб Бюро ходимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор фермер хўжалигига тегишли “Claas DOMINATOR-130” русумли комбайн хатлаб қўйилди.

Шундан сўнг, фермер хўжалиги электрдан бўлган барча қарзини тўлиқ тўлади.

✍️Сайидбек Рахмонов, Бюронинг Шаҳрихон туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

21 Nov, 10:20


5 ўғлини алиментга берган ота 5 йиллик алимент пулини олди

Бўстон туманида яшовчи 74 ёшли отахоннинг 5 ўғил фарзанди бор. Айрим сабабларга кўра, отахон 5 ўғлидан алимент ундириб беришини сўраб судга мурожаат қилган.

Судда отахоннинг даъвоси қаноатлантирилган ва ундирилиши керак бўлган қатъий сумма белгиланган. Яъни, ҳар бир ўғилдан ойига 70 минг сўмдан алимент ундириб борилиши ижро варақасида кўрсатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида отахон 4 ўғил фарзандидан алимент олишдан воз кечган ва биргина ўғил алимент тўлаш учун масъул бўлиб қолган.

Фарзанд отаси учун алимент қарзи ва 5 йиллик алимент тўловларини олдиндан беришини маълум қилди ҳамда 5 100 000 сўм пуллар отахонга ундириб берилди.

Ҳозирда отахон 2029 йилгача ҳисобланган алимент пулларини олгани сабабли, ижро ҳужжатини қайтариб олишни сўраган.

✍️Муроджон Маъмуров, Бюронинг Шаҳрихон туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

21 Nov, 07:23


“Cobalt” ҳайдовчиси 43 маротаба тезликни оширгани учун 22 миллион сўм жарима тўлади

Автотранспорт бошқараётган шахс нафақат ўзининг, йўлда ҳаракатланаётган бошқа шахсларнинг ҳаёти учун ҳам жавобгар эканини унутмаслиги лозим. Йўлларда ҳаракатланиш тартиб қоидаларига риоя этиш эса кўнгилсиз вазиятларга тушишдан асрайди.

Жарималарни қўллаш ва ундиришдан асосий мақсад ҳам айнан қоидабузарликларни камайтиришга қаратилгандир.

Шаҳрихон туманида яшовчи Д.И. бошқарувидаги “Cobalt” автомашинасида ўтган 5 ой давомида 43 маротаба тезликни ошириб, қоидабузарлик содир этган ва бу учун жами 20,1 млн. сўм маъмурий жаримага тортилган.

Ижро ҳаракати давомида ушбу шахсдан содир этган қоидабузарликлари учун 20,1 млн. сўм жарима ҳамда ўз муддатида тўламагани учун 2,1 млн. сўм қўшимча жарима пуллари ундирилди.

✍️Тохиржон Вохидов, Бюронинг Андижон шаҳар бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

21 Nov, 06:35


Ижро ҳаракатлари давомида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилмаган

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Telegram ижтимоий тармоғининг “Кушербаевга мурожаат” каналида Асака туман, Шодлик МФЙда яшовчи Маматова Зиёда автомашинасини МИБ Асака туман бўлими биносидан олиб чиқишда босимга учраганлиги бўйича мурожаати жойлаштирилган.

Мазкур хабар юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 06.06.2024 йилдаги даъвони таъминлаш ҳақидаги ажримига асосан фуқаро Маматов Нодир Темирович бошқарувида бўлган “NEXIA 3” русумли автотранспорт воситасига даъвони таъминлаш чоралари кўрилиб, жарима майдонига олиб кириб қўйиш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан, мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, бўлим давлат ижрочиси томонидан, 14.06.2024 йилда қарздор Маматов Нодир Темировичга тегишли бўлган “NEXIA 3” русумли автомашина қарздорнинг ўғлини бошқарувида эканлиги аниқланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда рўйхатга олиниб хатланган ва Бюронинг Асака туман бўлими маъмурий биносига вақтинча сақлаш учун олиб кирилган.

Бўлим давлат ижрочиси томонидан тузилган далолатномага қарздорнинг турмуш ўртоғи ва ўғли имзо қўйишдан бош тортган.

Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 29.08.2024 йилдаги даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш тўғрисидаги ажримига асосан қарздор Н.Маматовга тегишли бўлган автотранспорт воситаси қарздорнинг ишончли вакили Б.Зайнобидиновага топширилган. Автомашинани топшириш жараёнида давлат ижрочиси томонидан қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйилмаган.

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

20 Nov, 12:08


“Kia Sorento”нинг эгаси 144 миллион сўм қарзни бир кунда тўлади

Банкдан кредит маблағларини олиш бирозгина вақт ва ҳаракат талаб қилади. Ана шу югур-югурлар билан иши битиб, масаласи ҳал бўлгач эса айрим қарздор фуқаролар тўловларни пайсалга сола бошлашади. Бу охир-оқибат қарзни мулки билан тўлашларига олиб келади.

Мажбурий ижро бюроси Шаҳрихон туман бўлими иш юритувига ҳам айнан шу мазмундаги суднинг ижро ҳужжати келиб тушган бўлиб, унда “Асакабанк” АЖ Андижон филиали фойдасига қарздор С.А.дан 144,4 млн. сўм ундириш кўрсатилган.

Қарздорлик қопланмагани сабаб, бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздорга тегишли “Kia Sorento” автомашинаси хатлаб қўйилди ва вақтинча сақлаш учун Бюронинг маъмурий биносига олиб кирилди.

Кредит маблағларининг қайтарилмаслиги автомашинанинг аукцион савдосига чиқарилишига сабаб бўлиши тушунтирилди.

Шундан сўнг, қарздор томонидан шу куннинг ўзида барча қарздорлик бартараф этилди.

✍️Сухроббек Собиржонов, Бюронинг Шаҳрихон туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

20 Nov, 11:30


Гаровдаги уй аукционга чиқарилди

Мажбурий ижро бюроси Жалақудуқ туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 24.05.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздорлар М.А., А.А. ва Б.Н.дан солидар тартибда ундирувчи “Бизнесни ривожлантириш банки” Қўрғонтепа филиали фойдасига 197,7 млн. сўм миқдоридаги кредитдан бўлган қарздорликни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Суд ҳужжатига асосан Бюронинг Жалақудуқ туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунига асосан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлар томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли қарздор М.А.га тегишли бўлган гаровдаги туманнинг Дўстлик маҳалласида жойлашган хонадон рўйхатга олиниб, хатланди.

Ҳозирда кўп қаватли уйда жойлашган ушбу хонадон 201,5 млн. сўм бошланғич нарх билан “e-auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилди.

✍️Арслонбек Рўзматов, Бюронинг Жалақудуқ туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

19 Nov, 13:16


Булоқбошида алимент учун 2800 АҚШ доллари берилди

Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 29.07.2009 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.А.дан ундирувчи М.Т.фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой топган даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш кўрсатилган.

Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида ижро иши бўйича қарздор А.А. томонидан белгиланган алимент пуллари ихтиёрий равишда ойма-ой тўлиқ тўлаб келинган.

Қарздор А.А. фарзанди келгуси йилда вояга етишини маълум қилиб, алимент пулларини олдиндан тўлаш ниятини билдирган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.А. алимент учун олдиндан тўлов сифатида олиб келган 2 800 АҚШ доллари ундирувчи М.Т.га топширилди.

Олдиндан тўланган алимент сабаб ундирувчининг аризасига мувофиқ ижро иши тамомланди.

✍️Зулиёдбек Абдуллаев, Бюронинг Булоқбоши туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

19 Nov, 12:43


Кредитдан қарзи бор фуқаро машинасининг рақамини яшириб юрган

Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг ижро ҳужжатига кўра Булоқбоши туманида яшовчи М.Т. “Капитал 24” ЧБФ фойдасига жами 130,9 млн. сўм ҳамда давлат фойдасига 5,4 млн. сўм қарздорликни тўлаши белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими томонидан қарздор М.Т. кредит қарзини тўлаши юзасидан огоҳлантирилган, бироқ берилган ихтиёрий муддатлар ўтганига қарамасдан қарздор қарзини тўламаган.

Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли “Nexia” русумли автомашинасига тақиқ қўйилган.

Туман ИИБ ЙҲХГ ходимлари билан қарздорликлар ундируви бўйича ўтказилган тунги рейд тадбири давомида рақамсиз “Nexia” автомашинаси тўхтатилган ва автоулов эгасининг ижро ҳужжатига кўра қарздорлиги аниқланиб, машинаси хатланди.

✍️Шермуҳаммад Тожиддинов, Бюронинг Булоқбоши туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

19 Nov, 11:17


Маъмурий қамоқдан сўнг алимент қарзлари тўланди

Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 03.02.2014 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Т.У.дан ундирувчи М.К.нинг фойдасига бир нафар фарзанди вояга етгунга қадар иш ҳақи ва бошқа топган даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли алимент қарздорлиги 47 млн. сўмга етган. Шу сабаб, Бюронинг Пахтаобод туман бўлими томонидан иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

Т.У. алимент пулларини тўлашдан бош тортганлиги сабабли жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан жорий йилнинг сентябрь ойида унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Қарздор маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққанидан сўнг алимент пулларини тўлаш мажбурийлигини тушуниб, ундирувчи М.К.нинг фойдасига 23 млн. сўм алимент пулларини тўлаб берди. Ундирувчи қарздорлик қисман қопланган бўлса-да, ҳозирда алимент ундиришга эҳтиёжи йўқлигини билдириб, ижро ҳужжатини қайтариб олди.

✍️Исломбек Тўлқинбоев, Бюронинг Пахтаобод туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

19 Nov, 09:16


Марҳаматлик ота фарзанди учун 100 миллион сўм алиментни олдиндан тўлаб берди

Марҳамат туманида яшовчи ота боласининг таъминоти учун салкам 8 000 АҚШ доллари, 100 миллион сўм миқдорида алимент тўлаб берди.

Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро суди буйруғига асосан қарздор М.Т.дан ундирувчи Н.Т. фойдасига бир нафар боланинг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Шунга мувофиқ, Бюронинг Марҳамат туман бўлими ходимлари тегишли ижро ҳаракатларини олиб борган ва қарздор шу кунга қадар алимент пулларини ўз вақтида ойма-ой тўлаб келган.

Ижро ҳаракатлари давомида, тарафлар билан суҳбат жараёнида ундирувчи уй сотиб олмоқчилигини ва алимент тўловларини олдиндан олишга эҳтиёжи борлигини билдирган.

Фарзанднинг отаси бунга хайрихоҳлик билдириб, 100 миллион сўм алимент пулларини олдиндан тўлаб беришини маълум қилган.

Тарафлар ўртасида келишувга эришилиб, ота фарзанди келажаги учун олинаётган уй тўловига 7800 АҚШ доллари, яъни 100 миллион сўм миқдоридаги пулларни ундирувчи Н.Т.га тақдим этди. Ундирувчи Н.Т. фарзанди вояга етгунгача бўлган алимент пуллари ҳисобига ушбу пулларни қабул қилганлигини билдириб, ижро иши тамомланишини сўради.

✍️
Диёрбек Қахрамонов, Бюронинг Марҳамат туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

19 Nov, 05:55


Ўғилдан онага алимент ундириб берилди

Мажбурий ижро бюроси Шаҳрихон туман бўлими томонидан ўз онасини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келаётган фарзанддан алимент пуллари ундириб берилганлиги ҳақида лавҳа тафсилоти.

"Zo'r tv" телеканали "Bu kun" информацион дастури орқали намойиш этилди (18.11.2024 йил, соат 19-45да).

"Milliy" телеканали "Millar" информацион дастури орқали намойиш этилди (18.11.2024 йил, соат 21-00да).

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

15 Nov, 12:31


​​15 йиллик турмуш қадри...

Одатда, иш юзасидан турли тақдир эгалари билан учрашамиз. Бу ҳар кунги ҳолат бўлгани боис уларнинг аксарияти ажабланарли эмас. Бироқ бугунги воқеа мени ўйлашга мажбур қилди.

— Турмуш ўртоғим билан 15 йил бирга яшадик, — дейди аёл суҳбат чоғида. — Бу орада уч нафар фарзандли бўлдик. Биргаликда савдо соҳасида фаолият юритдик. Ўзимдан, рўзғордан орттириб, кредит асосида автомобиль ҳам сотиб олдим. Тақдир эмас экан, ўтган йили ажралишимизга тўғри келди. Ишсиз қолганим етмаганидек, собиқ эрим машинамни бермай қўйди. Мен-ку, шунга ҳам рози эдим, лекин тадбиркорлик фаолиятимга доир солиқ ва бошқа қарздорликлар ҳақида хабар келгач, бошим қотиб қолди. Сабаби, бугунги кунда даромад манбаим йўқ, қарзларни эса тўлашим керак. Шу боис Мажбурий ижро бюроси (МИБ)га келиб, турмуш ўртоғимда қолиб кетган менинг номимдаги автомобилни топиб беришларида ёрдам сўрадим.

Қаршимда ўтирган аёлнинг сўзларига қулоқ солар эканман, хаёлимда жавобсиз саволлар пайдо бўла бошлади. Наҳотки, инсон боласи меҳнат қилса топиладиган мол-мулкни деб 15 йиллик турмушига, аёлининг қадр-қимматига, уч нафар фарзандининг юзига оёқ қўйиши мумкин бўлса?! 15 йил ичида, гарчи, бир тан-у бир жон бўлишнинг уддасидан чиқа олмаган бўлсалар-да, бир-бирини қалбан тушуниб, ҳис қилишлари, ўз ғам-ташвишларию қувончларини баҳам кўра олиш даражасига етишлари керак эмасмиди? 15 йиллик турмуш қадри учун мол-мулкни яшириш шарт эмасди. Билмадим, бу ҳолатга қандай баҳо бериш мумкин...

Шундай қилиб, фуқаро Д.Қ.нинг мурожаатига асосан қарздорликлар бўйича қидирувда бўлган “NEXIA 3” русумли автомашина Андижон шаҳар “Тўққиз ариқ” МФЙда яшовчи собиқ турмуш ўртоғи О.Д.нинг хонадонидан топилиб, жарима майдончасига олиб келинди.

Қарздорлик шу тариқа ўз ечимини топиши муқаррар. Бироқ менинг кўз олдимдан 15 йил давомида ишонган суянчи, фарзандларининг отаси томонидан заррача меҳрга ташна аёлнинг нигоҳию ҳаммасига оёқ қўйган отанинг ғазабли қарашлари кетмаяпти... Афсуски, бу ҳолатга тушган биргина шу аёл эмас. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, йилнинг ўтган даври мобайнида МИБ Андижон вилояти шаҳар ва туманлардаги бўлимлари орқали қарздорликларга оид жами 6,8 трлн. сўмлик 608 мингта ҳужжатлар ижрога йўналтирилган бўлиб, натижада 4,3 трлн. сўмлик 318 мингда зиёд ҳужжатларнинг ижроси таъминланди. Ҳар бир ҳужжат ортида турли кечмишларга юз тутган тақдир эгалари мавжуд.

Азизлар, инсон бахтли яшаши учун бир чимдим меҳр, бир ҳовуч қадр бўлса кифоя... Илтимос, бир-биримиздан муҳаббатимизни аямайлик.

✍️Ойистахон Абдурахманова, Бюронинг Андижон вилоят бошқармаси катта инспектори

Telegram | Facebook | Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

15 Nov, 12:22


#сайёр_қабул

Хабарингиз бор, аҳолининг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатларини манзилли ҳал этиш мақсадида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари томонидан белгиланган режа асосида сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда.

Бу галги сайёр қабул Қўрғонтепа туманида бўлиб ўтди. Мазкур қабул жараёнларида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси юзасидан мурожаат билан келган фуқароларнинг арзлари Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошлиғи Аюбхон Алимов томонидан тингланди.

Қабул давомида жами 8 нафар фуқаро вояга етмаган фарзандлар моддий таъминотини ундириш, уй-жойдан кўчириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижроси доирасидаги масалалар юзасидан мурожаат этишди. Унинг 2 таси жойида ҳал этилган бўлса, 4 таси юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунча берилди. 2 та мурожаат муддат талаб этгани боис, алоҳида назоратга олинди.

Ҳудудларда сайёр қабуллар давом этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

15 Nov, 08:27


Фуқаро фойдасига моддий ва маънавий зарар ундирилди

Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилоят бошқармаси томонидан Булоқбоши туманида корхона раҳбаридан мулкий шериги фойдасига 350 млн. сўм моддий ва 5 млн. сўм маънавий зарар маблағларининг ундириб берилиши юзасидан тайёрланган лавҳа.

“ZO`R TV” телеканали "Bu kun" информацион теледастурида намойиш этилди (15.11.2024 йил, соат 10-10 да).

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

MIB Andijon | Rasmiy kanal

14 Nov, 15:39


Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида муаммоли кредитларларни  ва коммунал соҳада юзага келган дебитор қарздорликларни сўндириш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Унда, Марказий банк Андижон вилояти филиали, "Сувтаъминот" АЖ вилоят филиали ва бошқа ташкилот раҳбарларининг муаммоли кредитларни ундириш ва коммунал соҳада юзага келган дебитор қарздорликларни сўндириш юзасидан амалга оширилаётган ишлари тақдимоти билан танишилди.

Йиғилиш якунида, ташкилот  раҳбарларига жорий йил декабрь ойи якунига қадар муаммоли кредитларни ундириш чораларини кўриш ва дебитор қарздорликларни камайтириш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

MIB Andijon | Rasmiy kanal

13 Nov, 11:59


Икки йилдан буён нафақа пулларини тўлиқ ололмай юрган отахонга пуллари ундириб берилди

Андижон шаҳрида яшовчи 62 ёшли отахон Ш.К.нинг айтишича, у икки йилдан буён судма-суд сарсон бўлиб, меҳнатда майиб бўлганлик нафақаси учун белгиланган пулларни тўлалигича ололмасдан келган.

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро варақасига асосан ундирувчи Ш.К. фойдасига қарздор Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон шаҳар бўлимидан 2022 йилнинг июнь ойидан 2024 йилнинг 1 июнь кунига қадар тўланмасдан қолдирилган фарқ учун 11 089 714 сўм ундирилиши белгиланган.

Бюронинг Андижон шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида икки йилдан буён нафақа пулларини оз миқдорда олиб юрган отахонга пуллари тўлиқ ундириб берилди.

Аввалроқ, яъни 2022 йилда ҳам ушбу отахонга 2019 йил 1 июндан 2022 йил 1 июнга қадарли бўлган давр учун, 3 йиллик 26 693 892 сўм ундириб берилган. Шунингдек, пенсия жамғармасига ундирувчи Ш.К. фойдасига 2022 йилнинг 1 июнидан бошлаб ойма-ой 741 497 сўмдан тўлаб бориши белгиланган эди.

✍️Акромхўжа Ибраимхўжаев, Бюронинг Андижон шаҳар бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

13 Nov, 11:00


Ижро ҳаракатлари натижасида аёл келинлик уйига киритиб қўйилди

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 07.10.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан даъвогар О.Н. уч нафар фарзанди билан туманнинг Дархон маҳалласидаги келин бўлиб тушган хонадонига мажбурий тартибда киритилиши белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлими иш юритувига келиб тушган ҳамда ижро иши юритиш қўзғатилиб, тарафлар бу ҳақида огоҳлантирилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида холислар ва мажбурий ижрога жалб этилган мутасаддилар иштирокида О.Н. уч нафар фарзанди билан ижро ҳужжатида кўрсатилган уй-жойга киритиб қўйилди ҳамда бу ҳақида тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди.

✍️Шерзодбек Нурдинов, Бюронинг Андижон туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

13 Nov, 09:51


Замонавий таъмирланган 3 хонали хонадон 500 миллион сўмга сотувга чиқди

Қарздор Бюронинг Андижон туман бўлими ходимлари томонидан ижро иши талабларини бажариши юзасидан огоҳлантирилган. Бироқ кредит қарзлари тўланмаган.

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 16.07.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Д.Ж.дан ундирувчи АТИБ “Ипотекабанк” фойдасига жами 555,7 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни турар-жой биносига қаратилиши белгиланган.

Қарздор Бюронинг Андижон туман бўлими ходимлари томонидан ижро ҳужжати талабларини бажариши юзасидан огоҳлантирилган бўлса-да, кредит қарзларини тўламасдан келган.

Шу сабабли, ижро ҳужжатига биноан Андижон шаҳри, Лермонтов кўчасида жойлашган 3 хонали хонадон хатланди.
Замонавий таъмирланган ушбу хонадон 500 млн. сўмга баҳоланган бўлиб, ҳозирда ушбу бино электрон онлайн-аукцион савдосига қўйилган.

✍️Абдулазиз Турсинбоев, Бюронинг Андижон туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

13 Nov, 05:35


Фирибгарлик натижасида кўрилган 54 минг доллар зарар қопланди

Жиноят ишлари бўйича Андижон туман суди Т.Х.ни айблаш ҳақидаги жиноий ишни кўриб чиқиб, уни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик)нинг тегишли бандларида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, ҳукм эълон қилган.

Шунга кўра, Бюронинг Андижон туман бўлими иш юритувига келиб тушган ижро ҳужжатига асосан жавобгар Т.Х.дан даъвогар М.М. фойдасига ундирилган моддий зарар суммаси 54 000 АҚШ долларига тенг 664 479 180 сўм зарар пулларини йўналтириш белгиланган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жавобгар шахсдан ундирилган жами 664 479 180 сўм зарар пуллари даъвогар шахсга топширилиши таъминланди.

✍️Муҳаммадиброҳим Дўмабоев, Бюронинг Андижон туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

12 Nov, 12:36


МИБ давлат ижрочиси талабини бажармаганлиги учун ҳисобчи жаримага тортилди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, яъни ундирувни қарздорнинг иш ҳақидан ҳамда унга тенглаштирилган тўловлардан ушлаб қолиш учун юборилган ижро ҳужжатларини ижро этмаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.

Мажбурий ижро бюроси Избоскан туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг ижро ҳужжати келиб тушган бўлиб, унга кўра, кредит қарздорлигини ундириш бўйича кўрилган фуқаролик ишига асосан қарздор М.О.дан давлат фойдасига 1 347 520 сўм давлат божи ундириш кўрсатилган.

Қарздор М.О. Андижон вилоят онкология диспансерида ишлаши аниқланиб, иш жойига қарздорликни иш ҳақидан ушлаб қолиш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, муассаса ҳисобчиси томонидан давлат ижрочисининг талаби бажарилмасдан, ходимнинг маошидан қарздорлик ушлаб қолинмаган.

Шунга кўра, амалдаги қонун талабларига мувофиқ, муассаса ҳисобчисига базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солинди.

✍️Сайдулло Насриддинов, Бюронинг Избоскан туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

12 Nov, 10:18


Ўғил онасига 3 ойлик алимент пули тўлади

Она – бизларни узоқ муддат ўз вужудида, сўнг қучоғида кўтариб вояга етказади, сўнг эса ҳаётининг охирига қадар қалбида асрайди. Уларга қанчалар ҳурмат-иззат кўрсатиб, хизматларини бажо айласак-да, онанинг ҳаққини адо эта олмаймиз.

Фарзандлик бурчини бажариб, ота-онасининг хизматида турган, яхшиликлар билан сийлаётганлар кўплиги қувонарли. Бироқ, аксинча, улар орасида онаизорлари ҳолидан хабар олмай ёлғизлатиб қўяётганлар ҳам учраб туриши дилларни хира қилади.

Шаҳрихон туманида яшовчи 55 ёшли А.У.нинг фарзанди онасини бутунлай ўз ҳолига ташлаб қўйган. Қаровсиз қолган она ўғлини иложсизликликдан алимент ундириш учун судга берган.

Суд ҳужжатига кўра, 2024 йилнинг июнь ойидан бошлаб ўғил онасига алимент тўлаши белгиланган эди. Аммо, А.У. онасининг таъминотига жиддий қарамади.

Мажбурий ижро бюроси Шаҳрихон туман бўлими ходимлари огоҳлантириш беришларига қарамай онасини моддий таъминотсиз қолдираётган А.У.га тегишли ҳужжатлар судга тақдим этиш учун тайёрланди. Қонуний чора кўрилишини англаган ўғил 3 ойлик алимент пулларини онасига тўлаб берди.

✍️Муротбек Ёқубов, Бюронинг Шаҳрихон туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

11 Nov, 12:41


Хола жиянининг алименти учун 24 миллион сўм олди

Айрим ҳолларда алимент олувчи шахсларнинг хориждалиги, бетоблиги ёхуд бошқа сабабларга кўра ўзлари алимент пулларини олишга имкони бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда нотариал тартибда тузилган ишончномага асосан ишончли вакил алимент олувчининг номидан иш юритишга, алимент пулларини олишга ҳақли бўлади.

М.И. 2023 йилдан буён бир нафар ўғил фарзанди учун алимент олиши белгиланган. Бироқ, ундирувчи хориждалиги ва фарзанди опасининг тарбиясида қолганлиги сабабли М.И. опаси Х.И.га номидан бир қатор ҳуқуқий ҳаракатларни амалга ошириши учун ишончнома берган.

Қарздор ота алимент тўловларини ўз вақтида тўламагани оқибатида йиғилиб қолган қарздорликни ундириш бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилиб, алимент қарзи тўлалигича ундириб берилди.

Ундирувчининг ишончли вакили, яъни болаларнинг холасига салкам 24 млн. сўм алимент пуллари топширилиши таъминланди.

✍️Бекзодбек Қобилов, Бюронинг Пахтаобод туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

11 Nov, 11:58


Икки ўғил онаси билан отанинг уйига киритиб қўйилди

Эр-хотинлар ўртасида низо билан оилага дарз кетган ва улар ажрашишган. Шундан сўнг аёл ота уйида бир муддат яшашига тўғри келган. Бироқ, халқимизда “чиққан қиз чиғириқдан ташқарида” деган мақол бежиз айтилмаган.

Шу сабаб, аёл ҳам эрининг уйига қайтишга қарор қилган, бироқ турмуш ўртоғи киритишни истамаган.

Бошқа чорасини кўрмаган аёл судга даъво ариза киритиб, эрининг уйига киритиб қўйилишини сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро суди Ю.Т. ва икки нафар ўғил фарзандларини қарздор Н.Т.нинг хонадонига мажбурий киритилишини белгилаб берган.

Ижро ҳужжати асосида Бюронинг Пахтаобод туман бўлими ходимлари масъул идора вакиллари иштирокида Ю.Т. ва унинг икки нафар фарзандини қонунда белгиланган тартибда қарздор Н.Т.нинг хонадонига киритиб қўйилишини таъминлади.

✍️Ҳусниддин Абдумухторов, Бюронинг Пахтаобод туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

09 Nov, 10:44


Бюро органларида янги тайинловлар амалга оширилди !

Мажбурий ижро бюросининг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори буйруғи билан Отабек Баходирович Салманов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

О.Салманов 1982 йил Фарғона вилоятида туғилган. У иш фаолиятини 2009 йилда Суд ижрочилари Фарғона вилояти Марғилон шаҳар бўлими суд ижрочиси вазифасидан бошлаган. 2014 йилда Суд департаменти Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Сўнгра, 2017 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида ўз ишини давом эттирган.

Мазкур тайинловга қадар, О.Салманов Бюронинг Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Худди шунингдек, Бош прокурор буйруғи билан Аюбхон Алимович Алимов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Алимов 1981 йил Фарғона вилоятида туғилган. У иш фаолиятини 2007 йилда Суд ижрочилари Фарғона вилояти Бағдод туман бўлими суд ижрочиси вазифасидан бошлаган.
Бюро органларида иш фаолиятини 2018 йилдан бошлаб, бир қатор масъул лавозимларида ишлаб келган.
2021 йилда Данғара туман, кейинчалик Қўқон шаҳар бўлимлари бошлиғи сифатида хизмат қилган.

Тайинловга қадар, А.Алимов Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

09 Nov, 08:44


Қарорлар ижросини ихтиёрий бажариш-муҳим омил !

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси томонидан фуқароларимизнинг қарорлар ижросини ихтиёрий ижро этиши, "маҳаллабай" ишлаш услубида олиб борилаётган ижро ҳаракатлари, шунингдек энергия ресурслари соҳасидаги қарздорликларни ундириш, фуқаролар мурожаатларни ҳал этилиши ва бошқа масалалар бўйича тайёрланган лавҳа тафсилоти.

“O`zbekiston 24” телеканалининг “Maxsus reportaj” махсус кўрсатувида намойиш этилди (08.11.2024 йил, соат 18-29 да).

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

MIB Andijon | Rasmiy kanal

08 Nov, 13:33


#сайёр_қабул

Жалақудуқ туманида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил этилган сайёр қабул самарали ўтди

Бугун Жалақудуқ туманида вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари томонидан сайёр қабул ўтказилди. Оммавий сайёр қабулда суд ва бошқа органлар ҳужжатлар ижроси билан боғлиқ муаммолар, мурожаатлар Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошлиғи О.Б.Салманов томонидан қабул қилинди.

Қабул давомида жами 8 нафар фуқаро алимент, қарз ундириш, ноқонуний қурилмаларни бузиш боғлиқ ҳужжатлар ижроси доирасидаги масалалар юзасидан мурожаат этди. Мурожаатларнинг 2 таси жойида ҳал этилган бўлса, 4 таси юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунча берилди, қолган мурожаатлар муддат талаб этгани боис, алоҳида назоратга олинди.

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

08 Nov, 13:07


Пахтаободда алимент тўламаган 5 нафар ота 15 суткага қамалди

Жиноят ишлари бўйича Пахтаобод туман суди томонидан ўтказилган сайёр суд мажлисида алимент тўлашдан бош тортиб келаётган бир қатор фуқаролар учун тайинланган ҳужжатлар муҳокама қилинди.

Суд жараёнида аниқланишича, Пахтаобод туманининг Наврўз маҳалласида яшовчи Ж.Ю. собиқ турмуш ўртоғи қарамоғида бўлган 3 нафар фарзанди учун тўлаши лозим бўлган алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган. Айни пайтга келиб алимент тўлови миқдори 12 млн 572 минг сўмга етган.

Туманнинг Сой маҳалласида яшовчи И.Л. эса икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун тўлаши керак бўлган алимент пулларини бир неча йиллардан буён тўламай келаётган маълум бўлди. Унга юзага келган 17 млн. 521 минг сўм қарздорликни тўлаши учун муддатлар ҳам берилди. Афсуски, судланувчи берилган муддатларда тўловни амалга оширмаган.

Ўтказилган суд мажлисида шу каби 5 нафар шахсларнинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиб, уларга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

✍️Ҳусниддин Абдумухторов, Бюронинг Пахтаобод туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

07 Nov, 11:40


Аёл тўрт нафар боласи билан уйга киритилди

Куз фаслининг сўнгги ойида ёғингарчиликлар билан бирга совуқ ҳаво ҳам кириб кела бошлади. Бундай паллада барча ота-оналар болаларини иссиқ уйларда парвариш қилишга уринади.

Саида (исм ўзгартирилган) ҳам тўрт нафар боласини етаклаб, уйсиз сарсон бўлаётганди. Яхшиямки, суднинг қарори билан келинлик уйига болалари ила киритиб қўйилиши белгиланди. Сабаби, эр-хотин ўрталаридаги низо туфайли улар уйга қайтишига Саиданинг қайнотаси ҳам қаршилик билдирган.

Мажбурий ижро бюроси Улуғнор туман бўлимига суднинг ижро варақаси келиб тушгач, дарҳол ижро ҳаракатларига киришилди.

Уйга киритиш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари тегишли масъул идора вакиллари иштирокида бўлиб ўтди. Натижада, аёл 4 нафар вояга етмаган фарзанди билан келинлик хонадонига киритиб қўйилиши таъминланди.

✍️Шерзод Мамуталиев, Бюронинг Улуғнор туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

06 Nov, 11:36


Еврога олинган машина жарима майдонидан жой олди

Хўжаобод туманидаги МЧЖлардан бири 30 минг евролик “Jetour X90 Plus” автомашинасини банкдан кредит ҳисобига сотиб олган. Бироқ, кредит тўловлари ўз вақтида тўлаб борилмаган.

Шу сабабли, даъвогар “Ипак йўли банк” АТИБ Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига 30 минг евро кредит қарздорлигини ундириш ва гаровга қўйилган “Jetour X90 Plus” автомашинасини жарима майдонига олиб кириб қўйилишини сўраб чиққан. Судда, банк вакиллари гаровдаги машинанинг бутлигини ўрганиш мақсадида мониторинг олиб борилганда, МЧЖ манзилига бориб ҳам топа олишмаганлигини билдирган.

Суд ажримига кўра, қарздор жамиятга тегишли “Jetour X90 Plus” русумли автотранспорт воситасига нисбатан даъвони таъминлаш чоралари кўрилиши белгиланди.

Ижро ҳужжатига биноан Мажбурий ижро бюроси Хўжаобод туман бўлими ходимлари томонидан “Jetour X90 Plus” автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдонига олиб кирилди ҳамда кредит қарздорликларини ўз вақтида тўлаши юзасидан қарздорга тушунтиришлар берилди.

✍️Ҳумоюн Азимжонов, Бюронинг Хўжаобод туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

06 Nov, 07:11


Андижон туманида икки ота 5 йиллик алимент пулларини олдиндан тўлади

Алимент тўловчи оталарнинг четга чиқиш ҳуқуқларини тиклаш борасидаги саволларига Бюро ходимлари томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, алиментларни олдиндан тўлаш тартиби ҳақида маълумотлар тақдим этилаётгани олдиндан тўловларнинг ортишига хизмат қилмоқда.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 28.08.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ш.М.дан ундирувчи Д.Н. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Бўлим ходимларининг тушунтириш ишлари натижасида қарздор Ш.М. бир нафар боласи таъминоти учун 2024 йил август ойидан 2029 йил август ойига қадар ҳисобланган 120 682 201 сўм алимент тўловини олдиндан амалга оширди.

Шунингдек, яна бир алимент тўловчи ота хорижга чиқиб кетаётганлиги сабабли фарзанди таъминоти учун 5 йиллик алимент миқдори ҳисобланган 117 969 181 сўмни олдиндан тўлаб берди.

✍️Муҳаммадиброҳим Дўмабаев, Бюронинг Андижон туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

05 Nov, 07:30


Гаровга бериб юборилган “Tracker” Фарғонадан топилди

Хонобод шаҳрида яшовчи аёл М.Х. турмуш ўртоғи билан биргаликда “Капиталбанк” АТ банкининг Тошкент шаҳар филиалидан автокредит шартномаси асосида “Tracker” автомашинасини харид қилган. Кредит шартномаси аёл М.Х.нинг номига расмийлаштирилган бўлса-да, автомашина бошқаруви М.Х.нинг турмуш ўртоғида бўлган ва кредит қарзлари муддатида тўланмасдан келган.

Шунга кўра, Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 16.11.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор М.Х.дан жами 245,5 млн. сўм ундирилиши ва ундирувни қарздорга тегишли “Tracker” русумли автомашинага қаратилиши белгиланган.

Бюронинг Хонобод шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида мазкур автомашина Андижон вилояти ҳудудидан топилмаганлиги сабабли автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинган.

Олинган маълумотларга кўра, яъни қарздорнинг билдиришича, аёл ва унинг эри томонидан “Tracker” автомашинаси 6 минг АҚШ доллари қарзи эвазига Фарғоналик аёлга гаров сифатида бериб юборилган.

Суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси қидирув шуъбаси ходимлари билан ҳамкорликда қидирув ҳаракатлари олиб борилиб, ўтказилган тезкор тадбир натижасида “Tracker” автомашинаси Фарғона шаҳридан топилиб, жарима майдонига олиб кирилди.

✍️Фарход Зекеряев, Бюронинг Хонобод шаҳар бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

01 Nov, 15:13


#сайёр_қабул

Андижон вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабулнинг навбатдагиси Хўжаобод туманида бўлиб ўтди.

Аҳоли мурожаатларига жойида ечим топиш, муаммоларни бартараф этиш мақсадидаги сайёр қабулда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошлиғи О.Б.Салманов ҳам иштирок этди. Қабул давомида суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси билан боғлиқ масалалар тингланди.

Қабул давомида 10 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилди.

Шунингдек, 5 нафар фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилди. Муддат талаб этган мурожаатлар ижроси алоҳида назоратга олинди.

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

01 Nov, 06:52


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Facebook ижтимоий тармоғида “Ziyoda Qoraboyeva” ўз саҳифаси орқали 170424047601-сонли ижро иши бўйича қарздорлик юзасидан мобил рақамига смс-хабарнома келганлиги ва қарздорлиги нима сабабдан келиб чиққанлиги бўйича тушунтириш сўраб мурожаат қолдирган.

Мазкур хабар юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 01.01.2024 йилдаги "MIKROKREDITBANK" АТБ фойдасига қарздор Қорабоева Зиёдахон Шомахаммадовнадан 1 470 964 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 11.10.2024 йилда Бюронинг Балиқчи туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган.

Суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида қарздор З.Қорабоева қарздорликни тўлаши юзасидан смс-хабарнома орқали огоҳлантирилганлиги маълум қилинади.

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

31 Oct, 10:40


“Дори воситалари ишлаб чиқариш цехи” хатланишининг эртасигаёқ салкам 600 миллион сўм кредит қарзи тўланди

Андижон туманлараро иқтисодий судининг 27.08.2024 йилдаги ижро варақасига асосан "Z. Bio. H" МЧЖдан ундирувчи АТ “Алоқабанк” фойдасига жами 599 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни туманнинг З.М.Бобур массивида жойлашган “дори воситалари ишлаб чиқариш” цехи бино-иншоотларига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлимига келиб тушган.

Бюронинг Андижон туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган бино-иншоот рўйхатга олиниб, хатланган.

Қарздор жамият вакиллари аукцион савдоси ўтказилгунга қадар қарздорлик бартараф этилмаса ушбу бино электрон онлайн-аукцион савдода сотилиб кетиши юзасидан огоҳлантирилган.

Тушунтириш ишларидан сўнг, биноси хатланишининг эртаси куниёқ қарздор вакиллари кредитдан бўлган жами қарздорликни тўлиқ бартараф этди.

✍️Абдулазиз Турсинбоев, Бюронинг Андижон туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

31 Oct, 10:04


Алимент қарзи эвазига хонадон берилди

Хўжаободда алимент тўловчи ота алимент қарзлари ва олдиндан тўлов эвазига фарзандлари учун ўз хонадонини ўтказиб берди.

Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 16.06.2014 йилдаги ижро ҳужжатига биноан қарздор У.С. ундирувчи М.С. фойдасига уч нафар фарзанди таъминоти учун алимент тўлаши белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Хўжаобод туман бўлими давлат ижрочиси қарздор билан тушунтириш ишлари олиб бориб, алимент пулларини ўз вақтида тўлаб бориши ҳақида огоҳлантирган ва ўрталаридаги уч нафар фарзанднинг вояга етгунига қадар бўлган алимент тўловларини ҳисоблаб, унинг миқдорини маълум қилган.

Алимент тўловчи ота 25 млн. сўмдан ортиб кетган алимент қарзлари ва 7 йиллик олдиндан тўлов эвазига ўз хонадонини ўтказиб беришини маълум қилган ҳамда тарафлар ўртасида келишув битими тасдиқланган.

Шундай қилиб, четга чиқиш истагида юрган ота собиқ турмуш ўртоғининг номига хонадон ҳужжатларини расмийлаштириб берди. Алимент ундирувига оид ушбу ижро ҳужжатининг ижроси тўлиқ якунланди.

✍️Улуғбек Тўхтабоев, Бюронинг Хўжаобод туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

30 Oct, 14:55


​​Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида иш юритувга банк ундирувлари бўйича жами 1 трлн. 306 млрд. сўмлик 15 мингдан ортиқ ижро ишлари келиб тушган бўлиб, шундан 13 103 та 1 трлн. 85 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланган.

Шунингдек, 445 млрд. сўмлик 661 та гаровдаги мулклар аукцион савдосига чиқарилди ҳамда банклар фойдасига ундирув амалга оширилди.

Мисол учун, Андижон туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан "Z. Bio. H" корхонасидан АТ "Алоқабанк" фойдасига 599 млн. сўм ундириш белгиланган бўлиб, бошқарманинг Андижон тумани бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздор жамиятга тегишли дори воситалари ишлаб чиқариш цехи бино-иншоотлари хатлаб қўйилган.

Шундан сўнг, қарздор жамият барча кредит қарзларини бартараф этган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

MIB Andijon | Rasmiy kanal

28 Oct, 12:09


Andijon viloyatida Тadbirkorlik uchun 2326 dan ziyod yer uchastkalarini E-auksion.uz savdo platformasidan sotib oling!!!

➡️ Tadbirkorlik va shaharsozlik uchun (ko'rish)
➡️ Ko‘p qavatli uy-joy qurish uchun (ko'rish)
➡️ Kichik sanoat zonalari uchun (ko'rish)
➡️ Erkin iqtisodiy zonalari uchun (ko'rish)
➡️ Yangi O‘zbekiston (ko‘p qavatli uy-joy qurish uchun) (ko'rish)
➡️ Turistik zona uchun (ko'rish)
➡️ Nodavlat umumta`lim va maktabgacha ta`lim muassasalari uchun (ko'rish)
➡️ Mikromarkazlar uchun yer uchastkasi (ko'rish)
➡️ Master-reja asosida savdoga chiqarilgan yerlar (ko'rish)

Изох: Ushbu yerlarning ayrimlariga muddatli bo'lib to'lash imkoniyati mavjud (ko'rish) tugmasini bosing va to'liq ma'lumot oling

☎️ 99 207-26-14
☎️ 99 207-36-14
______________________________
Bizning ijtimoiy tarmoqlarni kuzatishda davom eting
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

MIB Andijon | Rasmiy kanal

28 Oct, 11:31


Асакадаги хонадон банкка қайтарилмаган кредит сабаб муҳрланди

Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг
14.11.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздорлар М.М. ва Д.У.дан солидар тартибда ундирувчи ЧЭКИ “Invest finance bank”АТБ Андижон вилоят филиали фойдасига 396,6 млн. сўм миқдоридаги кредитдан бўлган қарздорликни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Суд ҳужжатига асосан Бюронинг Асака туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунига асосан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлар томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли қарздор М.М.га тегишли Асака туманининг Барака маҳалласида жойлашган хонадон рўйхатга олиниб, хатланди ҳамда муҳрлаб қўйилди.

Ҳозирда хонадонни “e-auksion” ягона электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда.

✍️Хасанбой Жураев, Бюронинг Асака туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

25 Oct, 12:23


“Асака ёғ”АЖга етказилган зарар учун 15 та Камазнинг пули берилди

Жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ туман судининг 02.05.2024 йилдаги ижро варақасига асосан жиноят иши бўйича бир неча фуқаролар номига расмийлаштирилган жами 28 та “Камаз” юк автомашинаси ва прецепларни белгиланган тартибда мусодара қилиб, сотилиши, сотувдан тушган пул маблағларини “Асака ёғ” акциядорлик жамиятига етказилган зарар учун йўналтирилиши кўрсатилган.

Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, белгиланган юк машина ва прецеплар хатланган. Хатланган мулклар баҳолатилиб, улардан 15 донаси “e-auksion" электрон савдо платформаси орқали 512,2 млн. сўмга сотилди. Сотувдан тушган пул маблағлари “Асака ёғ” АЖга ўтказиб берилди.

Ҳозирда қолган юк машиналарни сотиш бўйича ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

✍️Иброхим Маматолибов, Бюронинг Асака туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

25 Oct, 09:23


Ишчисининг маошидан алимент қарзини ушлаб қолмаган раҳбар жаримага тортилиб, машинаси хатланди

Улуғнор туманида яшовчи М.А. суд қарорига асосан икки нафар фарзанди учун алимент тўлаб бориши белгиланган бўлиб, алимент қарзи ва тўловлари унинг иш ҳақига қаратилган. Бу бўйича Бюронинг Улуғнор туман бўлими давлат ижрочиси томонидан алимент тўловчи М.А.нинг иш жойи , яъни фермер хўжалиги раҳбарига талабнома юборилган.

Бироқ, фермер хўжалиги раҳбари давлат ижрочисининг қонуний талабларини бажармасдан, икки нафар вояга етмаган шахсларнинг моддий таъминоти учун тўланиши керак бўлган алимент пулларини қарздорнинг иш ҳақи даромадларидан ушлаб қолмаган.

Шу сабабли, Бюронинг Улуғнор туман бўлими томонидан фермер хўжалиги раҳбари М.Т. базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида 3 750 000 сўм жарима жазосига тортилган.

Ижро ҳаракатлари давомида М.Т.га тегишли “Damas” автомашинаси хатланиш жараёнида жарима пуллари тўлиқ ундирилди ва фермер хўжалиги раҳбари ишчисининг октябрь ойи иш ҳақи тўловларидан алимент қарзи учун маблағлар ўтказилишини билдирди.

✍️Шерзодбек Мамуталиев, Бюронинг Улуғнор туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

25 Oct, 06:04


Андижон шаҳрида ноқонуний равишда тамаки маҳсулотларини сотган шахсдан жарима ундирилди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Андижон шаҳар бўлими томонидан жорий йилнинг май ойида ўтказилган тадбирда Андижон шаҳрининг Фитрат кўчасида фуқаро А.У. қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаётгани аниқланган. Мазкур ҳолат суд томонидан кўриб чиқилиб, 124 қути тамаки маҳсулотлари мусодара қилиниши ва ҳуқуқбузар А.У.дан 10 200 000 сўм жарима ундирилиши белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Андижон туманлараро бўлими томонидан соддалаштирилган тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздор жаримани тўлаши юзасидан огоҳлантирилган.

Берилган огоҳлантириш ва тушунтириш ишлари натижасида қарздор А.У. ноқонуний равишда тамаки маҳсулотларини муомалага киритгани учун ўзига белгиланган жарима пулларини тўлиқ тўлади.

✍️Қудратилло Собиров, Мажбурий ижро бюроси Андижон туманлараро бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

25 Oct, 05:36


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 16 октябрь куни Telegram ижтимоий тармоғининг “Каинбек” каналида Олтинкўл туманида мактаб ташаббусли бюджетда ғолиб бўлганлиги, бироқ МИБ томонидан Халқ таълим бўлимига тақиқ қўйилганлиги ҳақида фотохабар жойлаштирилган.

Мазкур хабар юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси томонидан Олтинкўл туман Халқ таълим бўлимига тегишли ҳисоб рақамларга тақиқ қўйилмаганлиги маълум қилинади.

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

23 Oct, 09:37


Ижро ҳаракатлари давом этмоқда

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Telegram ижтимоий тармоғининг “Komporuz” каналида Бўстон туманида яшовчи Солижонова Турсуной Мамажонов Акмалжондан фарзанди учун алимент оломаётгани ҳақидаги мурожаати жойлаштирилган.

Мазкур мурожаат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 17.07.2024 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Мамажонов Акмалжон Абдупатто ўғлидан ундирувчи Солижонова Турсиной Илхомжон қизи фойдасига ¼ қисм миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Шаҳрихон туман бўлими иш юритувига 22.10.2024 йилда келиб тушган.

Ижро иши юзасидан қарздорнинг мулкий ҳолатини аниқлаш мақсадида унинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклар мавжуд эмаслиги аниқланиб, қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Ҳозирда қарздор А.Мамажоновнинг алиментдан бўлган қарздорлиги 1 958 948 сўмни ташкил қилади ҳамда қарздорликни ундириш бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

21 Oct, 13:04


Икки ярим йиллик алимент пули олдиндан тўлаб берилди

Мажбурий ижро бюроси Шаҳрихон туман бўлими томонидан яна бир алимент билан боғлиқ ҳужжат ижроси тўлиқ таъминланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди буйруғига асосан қарздор Б.И.дан ундирувчи Д.Ғ. фойдасига икки нафар фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Шунга мувофиқ, Бюронинг Шаҳрихон туман бўлими ходимлари тегишли ижро ҳаракатларини олиб борган.

Алимент тўловчи ота фарзанди учун алимент пулларини ойма-ой тўлаб келган. Тарафлар билан олиб борилган профилактик суҳбатлар натижасида, қарздор фарзандлари вояга етгунигача бўлган алимент пулларини бир йўла тўлаб беришини билдирган.

Собиқ турмуш ўртоқлар ўзаро келишувига асосан, болаларнинг вояга етгунигача бўлган давр 18 ойни ташкил этиши ҳисобланиб, шу давр учун 43 072 000 сўм миқдорида алимент пуллари бир йўла тўлаб берилди.

✍️Муродбек Ёқубов, Бюронинг Шаҳрихон туман бўлими давлат ижрочиси

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

21 Oct, 10:38


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Telegram ижтимоий тармоғининг “Komporuz” каналида Шаҳрихон туманида яшовчи Мирзаева Фотимахоннинг фарзанди учун Мирзаев Достонбекдан алимент ундириб берилмаётгани ҳақидаги мурожаати жойлаштирилган.

Мазкур хабар юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 19.08.2022 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Мирзаев Достонбек Солижон ўғлидан ундирувчи Мирзаева Фотимахон Мухторжон қизи фойдасига ¼ қисм миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Шаҳрихон туман бўлими иш юритувига 29.08.2024 йилда келиб тушган.

Ижро иши юзасидан қарздорнинг мулкий ҳолатини аниқлаш мақсадида унинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклар мавжуд эмаслиги аниқланиб, қарздорга нисбатан 30.08.2024 йилда Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 01.10.2024 йил ҳолатига қарздор Д.С.Мирзаевнинг алиментдан бўлган қарздорлиги 11.353.789 сўмни ташкил қилганлиги сабабли унга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан баённома расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон туман судига 11.10.2024 йил куни юборилган.

Суд ишни кўриш давомида қарздорликни тўлаши учун Д.Мирзаевга қўшимча муддат белгилаган ҳамда қарздор томонидан 18.10.2024 йилда 11.353.789 сўм миқдоридаги алимент қарзлари тўлиқ тўланди.

Ҳозирда Д.Мирзаевнинг алимент қарздорлиги мавжуд эмаслиги маълум қилинади.

📝Telegram | 📝Facebook | 💻Instagram

MIB Andijon | Rasmiy kanal

20 Oct, 10:02


21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни.

Одамзод қалбидаги жамики олийжаноб фазилатлар она тилининг бетакрор мўъжизасидир. Она тили умуммиллат мулкидир, демак, тил олдидаги масъулият ҳам умуммиллийдир.

Ўзбек тилини шу Ватан тупроғини босаётган, ўзбекман дея фахр билан яшаётган ҳар бир шахс қадрламоғи, ҳурмат қилмоғи лозим.

Сўнги йилларда муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан миллат барҳаётлигининг, давлат суверенитетининг гарови бўлган ўзбек тилини ривожлантириш, унинг имкониятлари ва жозибадорлигини халқаро миқёсда ҳам тарғиб этишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугун Бош прокуратурада “Тилга эътибор – элга эътибор” шиори остида кўтаринки руҳда ўтказилган тадбир ҳам айни шу масалаларга бағишланди.

Видеоселектор шаклида ўтказилган ушбу тантанали тадбирда прокуратура органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси масъул ходимлари иштирок этишди.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматов, Ўзбекистон халқ шоирлари, Парламент аъзолари Иқболжон Мирзаалиев, Маҳмуджон Тоиров, Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири Нодиржон Холбўтаев, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов, Фанлар Академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори Низомиддин Маҳмудов ва бошқа таниқли маданият, санъат ва адабиёт намоёндалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам қатнашишди.

Байрам тадбири иштирокчилар томонидан Давлат мадҳияси баралла айтиш билан бошланди. Сўнг, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни билан барчани муборакбод этди ҳамда юртимизда ўзбек тилига берилаётган эътибор ва амалга оширилаётган муҳим ислоҳотлар, шунингдек, бу борадаги камчиликларга тўхталиб ўтди.

Жумладан, 2019 йилда “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишда муҳтарам Президентимизнинг таҳлилий маъруза билан чиқиш қилганлари ўзбек тили ривожидаги мутлақо янги ва тарихий босқични бошлаб берганлиги таъкидлаб ўтилди.

Айниқса, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа нуфузли минбарларда Давлатимиз раҳбарининг ўзбек тилида маъруза билан чиққанлари нафақат ўзбек халқи, балки бутун туркий халқлар ҳаётидаги улкан воқеа бўлганлигига алоҳида урғу берилди.

Зотан, шу тариқа дунё аҳли бир неча ўн йиллар, ҳатто асрлар ўтиб, музаффар миллатнинг овозини унинг ўз тилида яна эшитди.

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, бугунги кунда биз янги Ўзбекистонни, янги Ренессанс пойдеворини барпо этишдек эзгу мақсадларимизга эришишда, ҳеч шубҳасиз, она тилимизнинг ҳаётбахш қудратига таянамиз.

Шу билан бирга, Бош прокурор прокуратура органлари томонидан Давлат тилига доир қонунчилик ҳужжатлар ижроси мунтазам ўрганилиб, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан қатъий чоралар кўрилаётганлигини баён қилди.

Шунингдек, тадбирда байрам муносабати билан прокуратура ходимлари ўртасида таҳлилий иш, саводхонлик ва шеърхонлик йўналишларида ўтказилган танлов ғолиб ва совриндорлари диплом ва сертификатлар ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Тадбирда сўз олган таниқли санъаткор, олим, ёзувчи ва шоирлар ҳам давлат тилининг ўрни ва аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдиришди ҳамда байрам муносабати билан барчани табриклаб, тегишли тавсия ва таклифлари билан ўртоқлашишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook