Minor.uz @minormasjidiuz Channel on Telegram

Minor.uz

@minormasjidiuz


Минор жоме масжидининг расмий телеграм саҳифаси

Имом-хатиб: Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Инстаграм: instagram.com/minoruzofficial

Minor.uz (Uzbek)

Minor.uz kanali, Minor jome masjidi rasmiy Telegram sahifasi hisoblanadi. Bu sahifada Minor jome masjidining faoliyati va maqsadi haqida ma'lumotlar, tafsilotlar, va yangiliklar mavjud. Kanalda Imom-khatib Sh. Sayyid Rahmatulloh Termiziyning ma'ruzalari va islomiy maqolalari ham o'qishingiz mumkin. Agar siz Minor jome masjidi faoliyatiga oid yangiliklardan xabardor bo'lishni xohlaysiz, ushbu kanalga obuna bo'ling va xabarlarni birinchi qatorida oling. Minor.uz kanali uning Instagram sahifasiga ham ega bo'lib, instagram.com/minoruzofficial sahifasidan ham o'z xabarlari va faoliyati haqida ma'lumotlarni olishingiz mumkin.

Minor.uz

19 Feb, 13:02


Қўлни очиб дуо қилишда ҳузур-ҳаловат бор. Худди сўраётган нарсангни олишингга ишончинг комил бўлиб, Роббинг ҳузурида қўлингни очиб тураётгандексан.

@minormasjidiuz

Minor.uz

19 Feb, 10:54


АСЛО УМИДСИЗ БЎЛМА...

Ғаму қайғудамисан? Муаммоларинг борми? Ўзингни маҳзун ҳис қиляпсанми? Ҳар қачон ўзингда ғаму ташвиш, қийинчилик ва маҳзунликни сезсанг, Ҳақ таолонинг маҳбуби ва халойиқнинг саййиди бўлмиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг бошларидан не ҳодисалар ўтганини эсла. Инсоннинг маҳзунлик сабабли феъл-атвори кашф, иймони зоҳир, сабри маълум бўлади ва маҳзунлик сабабли Роббига муқарраблик топади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Одамларнинг энг қаттиқ синовга дучор бўладиганлари пайғамбарлардир, улардан кейин солиҳ зотлар, кейин уларга яқинлар, кейин уларга яқинлардир. Киши динига қараб имтиҳонга солинади, агар динида салобат бўлса, синови ҳам зиёда қилинади, агар динида енгиллик бўлса, синови ҳам енгил қилинади. Бандага синовлар келаверганидан, охир бориб ер юзида гуноҳи қолмаган ҳолда юрадиган бўлади» (Термизий ривояти). Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам ҳаётлари давомида турфа хил азиятлар, ёлғончига чиқаришлар, масхара қилишларга дучор бўлдилар. Бу ҳолатларда собитлик ила рост турдилар ва: «Аллоҳим, қавмимни ҳидоят қилгин, улар не қилаётганини билмаяптилар», дея дуо қилишдан зиёда қилмадилар. Қизингдан ажралиб қолдингми?Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам икки қизларидан кетма-кет ажраб қолган эдилар. Фарзандларингдан бирини йўқотдингми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам ҳаётлигида Фотима онамиз розияллоҳу анҳодан бошқа барча фарзандлари вафот этган эди. У зот ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламдан кейин оз муддатда вафот қилдилар. Оилангга туҳмат қилишдими? Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг аёллари мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳога туҳмат қилишди. Аллоҳ таоло у зот аёлини Қуръон оятлари ила пок
эканини маълум қилди.

Эй, «бошим ташвишдан чиқмайди, доим мушкулотлар ичидаман», дея нолийверадиган инсон. Сендан бошқаларда ғам ташвиш йўқ деб ўйлайсанми? Ҳаммани ҳам ўзига яраша ғам-ташвиши бор, фақат баъзилар нолийверишдан ҳазар қилишади. Имом Раббоний ҳазратлари айтадилар: «Ким Аллоҳ субҳонаҳу ва таолони севса, унинг муҳаббатига яраша синовлар бўлади. Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламни севишни иддао қилса, у зотга етган мусибатларга сабр этганларидек, сабр қилишда ҳам эргашсин. Тобеъликни иддао қиларкансан, мусибат онларида ҳам тобеъ бўл».

«Айтинг: "Бизга Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди. У Хожамиздир. Мўминлар Аллоҳга таваккул этсинлар!" (Тавба сураси, 51-оят).

«Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар» китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

18 Feb, 07:53


Қалбингиз нимага боқмоқда?

Кўпинча тез-тез умидсизликка тушишимизнинг сабаби бу нигоҳимизни янглиш нарсаларга қаратишимиздир. Масалан, гуноҳ содир этиб қўйсак, Роҳийм зотдан кўра, гуноҳларга диққатимизни қаратамиз. Кўнглимизни синдиришса, тузатувчи Жаббор зот ўрнига, кўнгил синиқларига назар соламиз. Оғриқдан азоб чексак, дардга нигоҳимизни қаратамизу, барча оғриқларни аритувчи Зотни кўрмаймиз. Жароҳатлансак, жароҳатга эътибор қиламизу, бироқ уни даволовчи Зотни кўрмаймиз. Қўрқсак, бутун нигоҳимизни Ҳафиз зотга эмас, қўрқувга қаратамиз. Муаммога дуч келсак, унга ечим берувчи Зотни эмас, балки муаммоларни кўрамиз. Дунё камчиликларини кўрамизу, Аллоҳнинг мукаммаллигини кўрмаймиз. Эртани эмас айни вақтни, мевани эмас дарахтни, атиргулни эмас тиканни кўрамиз. Дардлар, чорасизлик, умидсизликнинг барига биз нигоҳимизни Холиқ ўрнига, махлуқотга қаратишимиз сабабчи бўлади. Энди ўзингизга савол беринг: қалбингиз нимага назар солмоқда? 

Ясмин Мужоҳид
@minormasjidiuz

Minor.uz

15 Feb, 13:33


Қуръон ўқилганда (осмондан) сакийнат ва малоикаларнинг тушишлари

Муҳаммад ибн Иброҳим айтадилар: «Усайд ибн Ҳазир кечаси “Бақара” сурасини ўқиётган эрдилар, ёнларида отлари боғлиқ турар эрди, бирдан от безовта бўла бошлади. Ул киши ўқишдан тўхтаган эрдилар, от ҳам тинчланди, кейин ўқишни давом эттирган эрдилар, от яна безовталана бошлади. Ул киши шул тариқа уч бор ўқиб, уч бор ўқишдан тўхтадилар. Ҳар сафар ўқиганларида от безовталанар ва ҳар сафар ўқишдан тўхтаганларида тинчланар эрди. Шунда ул киши ўринларидан туриб, отнинг ёнига бордилар. От боғланган жой яқинида Яҳё исмли ўғиллари ухлаб ётган бўлиб, унга от шикаст етказмасайди, деб хавотир олдилар. Ногаҳон, осмонга қараган эрдилар, самони бир нарса қоплаб турганини кўрдилар. Тонг отгач, Жаноб Расулуллоҳнинг ҳузурларига бориб, бўлган воқеани айтиб бердилар. Жаноб Расулуллоҳ: “Эй ибн Ҳазир, ўқийверингиз, эй ибн Ҳазир, ўқийверингиз!” дедилар. Усайд ибн Ҳазир: “ Ё Расулуллоҳ, ўғлим Яҳё от боғлиқ турган жой яқинида ухлаб ётган эрди, уни от босиб олмасайди, деб қўрқдим. Олдига боргач, осмонга қарасам, бир булут янглиғ нарса турибди, унинг чироқдек чароқлаган нарсалари ҳам бор. Дарҳол, ташқарига чиқдим, лекин уни бошқа кўрмадим”, дедилар. Жаноб Расулуллоҳ: “Билдингизми, у не эркан?” дедилар. Усайд: “Йўқ”, дедилар. Жаноб Расулуллоҳ: “Ўшал нарса фаришталар бўлиб, қироатингизни эшитиб, сизга яқин келганлар. Агар сиз Қуръонни ўқийверганингизда, тонг отиб қолиб, одамлар ҳам уларни кўриб олган бўлур эрдилар, улар одамлар нигоҳидан беркинмас эрдилар”, дедилар».

«Ал-Жомеъ Ас-Саҳиҳ» дан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

15 Feb, 11:50


АМАЛЛАР ИНСОННИ ҚУТҚАРА ОЛАДИМИ?

Ҳазрат Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
- (Эй, мўминлар! Амал ва ибодатларингизни) мўътадиллик узра қилингиз. Ҳаддан ошишдан қочингиз. Зеро, сиздан ҳеч кимсани (оташдан) амали қутқара олмайди!
- Сизни ҳам амалингиз қутқара олмайдими, ё Расулуллоҳ? - сўради саҳобалар.
- Мени ҳам! Агар Аллоҳ таоло ўз ҳузуридан бир раҳмат ва фазл билан менинг гуноҳларимни мағфират қилмаса, мени ҳам
амалим қутқара олмайди! – дея марҳамат қилдилар ул зот.

"Энг кучли киши (курашда рақибини енгган) паҳлавон эмас. Ҳақиқий кучли инсон ғазабланган пайтида нафсини енга олган кишидир” (Имом Бухорий ривояти).

«Расулуллоҳ билан бир соат суҳбат» китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

13 Feb, 16:21


🕌 Минор масжиди намоз вақтлари:
📆 Жума — 14 февраль 2025 й

@minormasjidiuz

Minor.uz

13 Feb, 11:07


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 ИНСОН ФАРИШТАДАН ҲАМ УСТУН БЎЛИШИ МУМКИНМИ?

🎙Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Minor.uz

13 Feb, 11:07


#muftiy_minbari

📹 ХУРОФОТЛАРДАН САҚЛАНАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebookа

Minor.uz

13 Feb, 11:07


#asl_mohiyat, #juma_maruzasi

💬 ТАҚДИР ТУШУНЧАСИ

🎙Зайниддин
домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Minor.uz

12 Feb, 11:10


Қалб касаллигининг 10 аломати:

• Банда иймон келтирган бўлади, аммо Аллоҳнинг амрларини бажармайди;

• Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўришини даъво қилади-ю, суннатга амал қилмайди;

• Қуръонни ўқийди, аммо ундаги кўрсатмаларни ҳаётига татбиқ қилмайди;

• Аллоҳ унга ато қилган барча неъматлардан баҳраманд бўлади-ю, аммо булар учун Унга шукрона келтирмайди;

• Шайтонни душман деб билади, аммо, унга қаршилик кўрсатмайди;

•  Жаннатга киришни орзу қилади, аммо бу учун ҳаракат қилмайди;

• Дўзах ўтида ёнишни истамайди-ю, ундан нари туришга ҳам уринмайди;

• Ҳар бир жон ўлим топишини билади-ю, аммо у билан юзлашишга ҳозирлик кўрмайди;

• Одамларнинг хатоларини қидириб, ғийбат қилади, аммо ўзи ҳақида унутади;

• Инсонларни тупроққа қўяди, аммо бундан сабоқ чиқармайди.
@minormasjidiuz

Minor.uz

11 Feb, 12:37


Кимки Қуръон ўқиса, у ҳеч қачон маҳзун бўлмайди

Кимки Қуръон ўқиса, у ҳеч қачон маҳзун бўлмайди. Қуръон ўқувчи деганда уни ўқийдиган, оятларнинг маъносини тушунадиган ва кундалик ҳаётида уни татбиқ қиладиганлар тушунилади. Қуръон ўқийдиганлар ҳеч қачон маҳзун бўлишмайди. Чунки улар Аллоҳнинг “Ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас“ (Тоҳа, 123) деган сўзларини ўқийдилар. Улар Aллоҳнинг: “Ким менинг ҳидоятимга эргашса, уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар”(Бақара, 38) деб марҳамат қилганини ўқийдилар. Улар Aллоҳнинг: “ Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз” (Наҳл, 97) деган сўзларини ўқийдилар.
Улар ғам чекмайдилар. Қуръон ўқийдиганлар ҳеч қачон хафа бўлмайдилар. Чунки улар Aллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг: “Aлбатта, Aллоҳ иймон келтирганларни мудофаа қилур” (Ҳаж, 38) деган сўзларини ўқийдилар. Улар Aллоҳ таолонинг: “Aлбатта, “Роббимиз Aллоҳ” деган, сўнгра мустақийм бўлганларнинг устиларидан фаришталар : “Қўрқманглар, маҳзун ҳам бўлманглар, ўзингизга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар. Биз ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз” (Фуссилат, 25-32) деган сўзларини ўқисалар, ғамга ботмайдилар. Aллоҳ сиз билан бўлса, ким сизга қарши бўлиши мумкин? Ё, Раб, ҳаётларида сени йўқотганлар нимани ҳам топдилар? Ҳеч нимани Сени топганлар эса нимани ҳам йўқотдилар? Ҳеч нимани! Қуръон ўқийдиганлар, агар улар Aллоҳ таолонинг: “Aхир мўмин бўлган одам фосиқ бўлган одамдек бўлурми?! Тенг бўлмаслар”(Сажда, 18) деганини ўқисалар, хафа бўлмайдилар. Қуръон ўқувчилар Aллоҳ таолонинг: “Мусулмонларни жиноятчиларга ўхшатиб қўярмидик?! Сизларга нима бўлди? Қандай ҳукм чиқаряпсизлар?”(Қалам, 35-36) деган сўзларини ўқисалар, ғамга ботмайдилар. Улар Aллоҳ таолонинг: “Aгар шукур қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Aллоҳ сизни азоблаб нима қиладир?!”(Нисо,147) деб марҳамат қилганини ўқисалар, маҳзун бўлмайдилар. Қуръон ўқийдиганлар Aллоҳ таолонинг: “Биз унга гўзал ваъда қилган, кейин ўшанга эргашувчи киши, бу ҳаёти дунё матоҳини берганимиздан сўнгра Қиёмат куни (азобга) ҳозир қилинганлардан бўлган киши каби бўлармиди?!” (Қасос,61) деган каломини ўқисалар, маҳзун бўлмайдилар.

Муҳаммад Ротиб ал-Нобулси
@minormasjidiuz

Minor.uz

11 Feb, 09:20


#muftiy_minbari

📹 ТАЪЛИМ-ТАРБИЯЛИ ЁШЛАР ЖАМИЯТ ТАЯНЧИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Minor.uz

11 Feb, 09:20


Ёшларимизга миллатпарварлик ва ватанпарварликни ўргатайлик!

Зайниддин домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Minor.uz

10 Feb, 12:38


• Машаққатли ишингиз ҳар бир ишсизнинг орзуси.
• Сизни безор айлаган фарзандингиз ҳар бир бепуштнинг орзуси.
• Кичик уйингиз ҳар бир ватангадонинг орзуси.
• Озгина пулингиз ҳар бир қарздорнинг орзуси.
• Соғлиғингиз ҳар бир беморнинг орзуси.
• Табассумингиз ҳар бир тушкунликка тушганнинг орзуси.
• Аллоҳ айбингизни тўсгани ҳар бир шарманда бўлган банданинг орзуси. Шундай экан, Яратганга ҳамд айтиб, Унинг тақдирига рози бўлишни ҳаётингизнинг асоси деб билинг!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

10 Feb, 08:48


ҚИЁМАТ КУНИДА АЛЛОҲНИНГ ЮЗИГА ҚАРАЙ ОЛМАЙДИГАН КИШИЛАР КИМЛАР?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ таоло қиёмат куни уч кишига гапирмайди, қарамайди ва покламайди: чўлда суви бўла туриб йўловчиларга бермайдиган киши; Асрдан кейин савдо молини Аллоҳ номига ундай-бундай деб қасам ичиб сотади. Харидорни ишонтиради, харидор унинг сўзларига лаққа ишонади. У бундан бошқа ишларда ҳам (шундай қилади). (Учинчиси) Имомга фақат мол-дунёга эришиш учун байъат қиладиган киши. Агар берса (аҳдига) вафо қилади, бермай қўйса вафо қилмайди", дедилар. Бошқа ривоятда: "Бири савдо моли устида унинг бераётганидан кўпроқ берганман, деб ёлғон қасам ичган киши. Бири бир мусулмон кишининг мол-мулкидан уриб қолиш учун асрдан кейин ёлғон қасам ичган киши. Ортиқча суви бўла туриб бермаган киши. Аллоҳ унга: “Ўзинг қилмаган нарсани бермаганингдек, Мен ҳам бугун сенга фазлимдан бермайман”, дейди”, дейилган (Имом Муслим ва Бухорий ривояти). Абу Зарр розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: "Уч киши борки, қиёмат куни Аллоҳ таоло улар билан на сўзлашади, на назар солади, на гуноҳларини енгил қилади, улар учун қаттиқ азоб бордир!" дея буни уч бора такрорладилар. Шунда мен сўрадим:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Ундай бўлса, улар улкан зарар ва азобга дучор бўлибдилар. Улар ким?
- Либосини кибр билан ерларга судраб юрадиган, қилган яхшилигини миннат қиладиган, молини ёлғон ташвиқотлар билан одамларга таништирадиган кишилар! -дедилар ул зот. (Имом Муслим ва Абу Довуд ривояти).
Абу Ҳурайра розиялллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уч киши борки, Аллоҳ қиёмат куни уларга гапирмайди, покламайди ва назар ҳам солмайди. Улар учун аламли азоб бор: зинокор чол, каззоб подшоҳ ва кибрли камбағал", дедилар (Имом Муслим ривояти). Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уч киши борки, қиёмат куни Аллоҳ таоло уларга назар солмайди: Ота-онасининг ҳақларига риоя қилмаган киши, ўзини эркакларга ўхшатган аёл ва ёмон ишларда воситачилик қилган киши", дея марҳамат қиладилар.

"Обидлар йўли" китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

07 Feb, 17:11


🕌 Минор масжиди намоз вақтлари:
📆 Шанба — 8 февраль 2025.

@minormasjidiuz

Minor.uz

06 Feb, 12:52


СЕВГАНЛАРИНИ ЙЎҚОТГАНДА САБР ҚИЛГАН КИШИГА ҚАНДАЙ
МУКОФОТ БЕРИЛАДИ?


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло: "Мен кимнинг икки яхши кўргани (икки кўзи)ни олган бўлсам, у ҳам савобидан умид қилган ҳолда сабр қилган бўлса, унга жаннатдан ташқари бир мукофот беришга рози бўлмайман!” дея буюрди” (Термизий ривояти). Қосим ибн Муҳаммад шундай ривоят қилади: Аёлим вафот этган эди. Муҳаммад ибн Каъб ал-Куразий менга тасалли бериш учун келди. Ҳол-аҳвол сўрагандан кейин шу воқеани сўзлаб берди: Бани Исроилда фақиҳ, олим, обид, меҳнаткаш бир одам бор эди. Унинг жуда яхши кўрган аёли вафот этади. Рафиқасининг ўлимидан жуда қайғуради, тушкунликка тушади. Шу даражада қайғуга ботдики, бир хонага қамалиб олади. Узлатга чекиниб, ҳеч кимни ёнига киргизмай куйди. Унинг бу ҳолини Бани Исроилдаги бир аёл эшитиб, унинг ёнига келади. Аёл одамларга:
- Менинг у билан ҳал қиладиган бир ишим бор. Изн беринг суҳбатлашиб олай, – деди. Одамлар йўл бериб, аёлни ўтказиб юборишди. Бир киши эшик ёнига келиб овоз берди:
- Бу ерда бир аёл турибди. Сендан бир нарсаларни сўрамоқчи. “Албатта кўришишим лозим!" дея оёқ тираб туриб олган. Ҳамма кетди, фақат шу аёл қолган. Ҳалиям кутиб турибди, – деди. Ичкаридаги одам:
- Майли, кирсин! – деди. Аёл ичкарига кирди.
- Сендан бир нарса сўраш учун келдим, – деди аёл.
- Нима экан? - сўради ҳалиги одам.
- Мен қўшнимдан омонатга бир маржон олган эдим. Уни бир муддат ўзим тақиб юрдим. Кейин бу омонатни қайтариб беришимни сўрашди. Бу тақинчоқни уларга қайтариб берайми?
- Ҳа, беришинг шарт!
- Аммо у анча пайт менинг ёнимда қолди. (Уни жуда яхши кўриб қолдим), - деди аёл.
- Бу ҳолда сенинг тақинчоқни омонат эгасига қайтариб беришинг уларни ғоят мамнун қилади. Зеро, уни омонат қолдирганларига анча пайт бўлган экан.
Шу жавобни кутиб турган аёл унга шундай деди:
- Аллоҳ сенга яхшилик берсин! Сен Аллоҳнинг сенга аввал омонат қилиб, сўнг сендан қайтариб олгани нарсага хафа бўлаяпсанми? Шунга қайғуга ботдингми? У берган нарсасига сендан ҳам кўпроқ ҳақ соҳиби эмасми?
Ҳалиги одам бу насиҳатни эшитиб, ўзининг бу ҳолини таҳлил қилиб кўрди ва ўзига келди. Шу тарзда Аллоҳ таоло ўша аёлнинг сўзлари воситасида ҳалиги одамнинг қайғуни енгиб ўтишига ёрдам берди ("Муватто" китобининг жаноза бўлими).

«Расулуллоҳ билан бир соат суҳбат» китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

05 Feb, 13:17


Кўп таом ейишнинг зарарлари:
1. Кўп овқатланиш - қалбни қаттиқлаштиради. Иймон нурини сўндиради.
2. Кўп ейиш органлар фаолиятини издан чиқаради. Саломатлигингизга путур етади. Қорни тўқ одам ҳаром нарсаларга қарашга ўрганади. Манманликка берилади. Ёмон сўз билан бошқаларнинг дилини оғритади.
3. Кўп таом ейиш идрок, хотирани заифлаштиради.
4. Кўп ейиш кам ибодат қилишга сабаб бўлади. Чунки вужуд оғирлашиб, дангаса бўлиб қолади. Ривоят қилишларича, бир куни пайғамбар Яҳё алайҳиссалом шайтонга дуч келиб қоладилар. Шайтоннинг қўлида шохчали чивиқни кўриб бунинг нималигини сўрайдилар. Шайтон шундай жавоб беради:
- Нафснинг истагидир. Бу билан одамларни
алдайман.
- Мени ҳам ҳеч алдашга уриниб кўрдингми?
- Йўқ. Фақат бир кеча тўйгунча таом егандинг, ўша тун ибодатингни қилмай ухлаб қолдинг, - деди шайтон.
- У ҳолда бундан кейин тўйиб овқатланмайман, - дедилар Яҳё алайҳиссалом.
- Ундай бўлса, бундан кейин бу ҳийлани ҳеч кимга ишлатмайман, -деди шайтон.
5. Кўп таом ейиш туфайли ҳаром луқма ейиш эҳтимоли ортади. Чунки ҳалол ризқ танага етарли миқдорда берилади бандага. Ҳаром ризқ, мол эса эҳтиёждан кўп микдорда келади.
6. Кўп овқатланиш жон таслим қилар чоғида оғир азобларга сабаб бўлади.
7. Қорин бандаси бўлиб қолган кимсалар охират савобидан маҳрумдирлар. Аллоҳ таоло шундай буюради: "Кофир бўлган кимсалар дўзахга дучор қилинадиган кунда (уларга дейилур): "Сизлар ўз ҳузур-ҳаловатларингизни дунёдаги ҳаётингиздаёқ кетказдингиз ва улардан фойдаланиб бўлдингиз. Энди бугун у ерда ноҳақ кибр қилганингиз ва фосиқ бўлганлигингиз сабабли, хорлик азоби билан жазоланурсиз". (Аҳқоф, 20-оят)
8. Кўп овқат ейдиган кимса қиёмат куни банди қилинади ва сўроққа тутилади. Ҳалол таом ейишда нима учун ҳаддидан ошгани ҳисоби сўралади ва азобланади. Юқорида санаб ўтилганлар қорин бандасига айланган кимсаларни кутаётган азоблар эди. Киши ўзини-ўзи ўтга ташламаслиги лозим. Аллоҳ марҳамати ва карамига эришиш учун нафсни тия олиш, меъёридан ортиқ таомга муккасидан кетмаслиги зарур. Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: "Ҳаромдан ўсган ҳар бир жасад дўзахга ҳақлидир".

"Обидлар йўли" китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

05 Feb, 11:41


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 МАЗҲАБНИ ТУТМАСЛИК ДИНСИЗЛИККА ОЛИБ БОРАДИ

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Minor.uz

24 Jan, 10:09


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 НИМА УЧУН ОЛИМЛАРГА ЭРГАШИШ КЕРАК?

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Minor.uz

24 Jan, 10:09


ИНСОНГА ЗУЛМ ҚИЛИШ ОҚИБАТИ ОҒИР

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

КЎРСАТУВНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/QmbkQp64OVg?feature=shared

Minor.uz

23 Jan, 10:25


Қуръондаги икки саҳифада тахминан 1200 та ҳарф бўлади. Ҳар бир ҳарфга ўнта ҳасанот ёзилади. Шу икки саҳифани ўқишга тўрт дақиқа вақт кетади. Шундоқ ҳам қанчадан-қанча ғанимат фурсатларни тўзондек сочиб юборяпсан. Қуръондан узоқлашганлар қаторига қўшилиб қолма тағин!
@minormasjidiuz

Minor.uz

23 Jan, 08:29


Шайтон йўлдан уриши мумкинми?

Шайтон ҳукмини ўзига ўхшаганларга ўтказади, дейди Аллоҳ. Биров бошқага ҳукмини ўтказиши учун икки томон бир-бирига ўхшаши ва ҳамжинс бўлиши керак. Гапимиз далили:
"Инс ва жин шайтонларнинг баъзилари баъзиларини ғурурга кетказишлари учун латиф каломларни танларлар"
(Анъом сураси, 112-оят).

Шайтон ўзига ўхшаган шайтонларни бошқаради. Чунки ўхшашлик ҳукми билангина таъсирланиш ва боғлиқлик юзага келади. Аммо Аллоҳга бандалик қиладиган инсонлар томон шайтонга йўл йўқдир.

Аллоҳ иблисга айтади: "Албатта, Менинг бандаларим устида сенинг ҳукмронлигинг йўқдир" (Ҳижр сураси, 42-оят).Демак, "Мени шайтон йўлдан урди" деганнинг далил-ҳужжати йўқ. Биз ундай инсонга: "Чунки сен ўзинг унга ўхшаган шайтонсан!", деб жавоб берамиз.

Доктор Мустафо Маҳмуд
@minormasjidi

Minor.uz

22 Jan, 17:02


🕌 Минор масжиди намоз вақтлари:
📆 Пайшанба — 23 январь 2025.

@minormasjidiuz

Minor.uz

20 Jan, 08:49


#juma_suhbati #jamiyat #isrof
🗣 Мавзу: ЖАМИЯТДАГИ САЛБИЙ ИЛЛАТЛАР – ДАБДАБАБОЗЛИК ВА ИСРОФГАРЧИЛИК

🎙 Исомиддин домла МуҳиддиновТошкент шаҳар М.Улуғбек тумани “Шайх Зиёвуддинхон” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Minor.uz

20 Jan, 08:49


ЎЗ ВАҚТИДА ТЎХТАТАЙЛИК!

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/wUMOkokLWXk?feature=shared

Minor.uz

20 Jan, 08:49


#muftiy_minbari

📹 БУ ДУНЁНИНГ ИККИ ЗИЙНАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Minor.uz

20 Jan, 07:14


​​— Миллион долларсиз яшамоқ мумкинми?
— Мумкин.
— Юз, ўн, ҳатто бир долларинг бўлмаса-чи?
— Яшамоқ мумкин. Ризқни Тангри беради. Кишининг тирик юриши учун кунда бир кесим нон кифоя. Оғир кунларда одамлар шундай яшашган. Одам нима учун таомланади? Ўлиб қолмаслик, ҳаракатдан тўхтамаслик учун. Бунинг учун катта бойлик шарт эмас.
— Шон-шуҳратсиз яшамоқ мумкинми?
— Одамлар яшашяпти-ку? Нега мумкин эмас экан?
— Юқори мансабсиз-чи?
— Одамларнинг барчаси мансабдор эмас-ку?
— Амалинг бўлмаса, бойлигинг бўлмаса, шон-шуҳратинг бўлмаса, тўй-ҳашамларда сенга пойгакдан жой тегади.
— Демак, улар Одамни эмас, амал ва бойликни тўйга чорлашган экан. Пойгакда ўтиришдан афсус чекмаслик керак. Чунки ўша тўрдагилар ҳадемай пойгакка тушадилар.
— Хўш, бойликсиз, амалсиз, шуҳратсиз яшамоқ мумкин экан. Нимасиз яшамоқ мумкин эмас?
— Иймонсиз. Иймон билан яшаётган киши Аллоҳнинг ҳузурида энг бой, энг шуҳратли кишидир. Тангри ҳузуридаги дастурхон тўри ҳам иймон эгалариники бўлади. Дунёвий бойлик, мансаб, шуҳрат хиёнаткордирлар. Иймон бойлиги эса садоқатлидир. Бу дунёда ташвишли ёки қувончли кунларда ҳам ёлғиз қўймайди. У дунёда эса ўзингга кўшк бўлиб хизмат қилади.

«Меҳмон туйғулар» китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

19 Jan, 11:16


#bugunning_muhim_mavzusi №25

📚МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ НИМАДА?

🎙Ҳабибуллоҳ домла ЖўрабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази бош мутахассиси

▶️Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:

📱 telegram (HD), 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebook 📸 instagram 🎞 youtube

Minor.uz

19 Jan, 11:16


#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИКНИ ЎЗИНГДАН БОШЛА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Minor.uz

19 Jan, 11:16


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 НИМА УЧУН МАЗҲАБЛАР ТЎРТТА?

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Minor.uz

18 Jan, 11:19


Юсуф алайҳиссаломнинг ўн битта акаси бор эди. Лекин улар укага ёрдам бериш ўрнига унга суиқасд қилишди. Мусо алайҳиссаломнинг эса биттагина укаси - Ҳорун бор эди. Лекин у ёнларида вазир бўлиб, ёрдам берди. Шундай экан, Аллоҳдан фарзанд, мол-дунё ва ризқнинг оз бўлса ҳам, кўп бўлса ҳам, барака беришини сўранглар. Ибрат олинадиган жойи сонда эмас, баракотдадир. Аллоҳим! Бизга ризқ қилиб берган нарсаларингга барака ато қилгин ва бизларни дўзах азобидан сақлагин! Барака Аллоҳнинг яширин лашкари бўлиб, уни хоҳлаган бандасига юборади. Шунда бу баракот вақтга,
умрга, мол-дунёга ёки фарзандга нозил бўлиб, уларга баракали бўлади. Аллоҳим, қаерда бўлсак ҳам бизларга барака ато қил!

«Саодатга етакловчи ҳикматлар» китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

17 Jan, 10:21


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ТЎРТ НАФАРНИКИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Minor.uz

17 Jan, 10:21


#Жума_суҳбати #Ватан
🗣 Мавзу: ИСЛОМДА ВАТАНГА МУҲАББАТ

🎙 Жасурбек домла РАУПОВ
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Minor.uz

17 Jan, 10:21


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 "КУФР" лафзига эҳтиёт бўлинг!

🎙Соатмурод домла Примов

Тошкент ислом институти проректори

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Minor.uz

17 Jan, 10:20


Али розияллоҳу анҳу шундай дедилар:
• Юқорилик истаб, тавозеда топдим.
• Мартаба истаб, илмда топдим.
• Ҳурмат истаб, тақвода топдим.
• Мурувват истаб, ростгўйликда топдим.
• Ғалаба истаб, сабрда топдим.
• Ибодат истаб, парҳезкорликда топдим.
• Бойлик истаб, қаноатда топдим.
• Шукр истаб, розиликда топдим.
• Роҳат истаб, толиқадиган ишларни тарк қилишда топдим.
• Ғийбатни тарк қилишни истаб, холи қолишда топдим.
• Мулк истаб, зуҳдда топдим.
• Дўст истаб, солиҳ амалда топдим.
• Тинчлик ва офият истаб, сукутда топдим.
• Ҳамроҳ истаб, Қуръон тиловатида топдим.
• Охиратда тарозу босадиган амал истаб, Аллоҳни зикр
қилиб юришда топдим.
• Яхшилик истаб, саховатда топдим.

«Саодатга етакловчи ҳикматлар» китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

16 Jan, 16:02


🕌 Минор масжиди намоз вақтлари:
📆 Жума — 17 январь 2025.

@minormasjidiuz

Minor.uz

16 Jan, 08:51


ШОЛ БИЛАН КЎР

Бир киши ҳикоя қилади:
- Мен ҳаж қилаётганимда бир воқеанинг гувоҳи бўлдим. Ҳожилар ичида иккита ҳожи бор эди. Бири кўр, лекин юра олади. Иккинчиси шол, лекин кўра олади. Кўр шолнинг кўзидан, шол кўрнинг кучидан фойдаланмоқчи бўлди. Иккала Ҳожи келишди. Кўзи ожизи шолни кўтариб олди. Кўр юриб борар, шол унга йўл кўрсатар эди. Ҳаж вақтида тирбандлик жуда кучли бўлади. Тавофда тирбандлик, Сафо ва Марва орасида саъй қилишдаги тирбандлик, тош отишдаги тирбандлик... Улар бир юриб, бир тўхтар эдилар. Масофа эса танани кучдан қолдирадиган даражада эди. Лекин иккисининг қатъияти ва Аллоҳга бўлган ишончи туфайли қийинчиликларни унутишди. Ажр ва савоб умидида машаққатларни ёддан чиқаришди. Субҳаналлоҳ!Кўпчилик Аллоҳга осийлик қилишда бир-бирига ёрдам беради. У икки ожиз киши эса Аллоҳ таборака ва таолога итоат қилишда бир-бирига кўмакчи бўлдилар. Биз ҳам фақат ғийбат ва кераксиз муҳокамаларда тўпланганимиз каби савобли ишларда ҳам бирлаша олганимизда ҳаётимиз буткул бошқача бўлган бўларди.

«Бахтли яшаш сирлари» китобидан.

@minormasjidiuz

Minor.uz

16 Jan, 06:23


Фақиҳ айтади: сўровчи сўраса: «Агар ота-онаси ўғлига ғазаб қилиб ўтиб кетган бўлса, уларнинг ўлимидан кейин рози қилиши мумкин
бўладими?» Айтилади: «Ҳа! Иккаласини уч нарса билан рози қилиши мумкин:
1. Фарзанд солиҳ бўлиши. Чунки ота-онага фарзанди солиҳ бўлишидан яхшироқ нарса йўқ.
2. Ота-онанинг яқинлари ва дўстлари билан боғланиб туриши.
3. Иккалалари учун истиғфор сўраши, дуо қилиши ва садақа қилиши билан».

"Қарғишдан сақланинг" китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

13 Jan, 10:22


Ҳар кўнгил аслида, биргина Севгилига қайтгувчидир. Фақат қибласи нотўғри. "Топдим" деб ўйлаган нарсаси, ҳақиқатда қидирган нарсаси эмас. Қайси биридир, гул юзли бир гўзалга мафтун. Яна қайси биридир, оҳу боқишли гўзалга мажнундир. Баъзиси эса дунёга берилган, баъзиси мол-мулкга алдангандир. Уларнинг ҳар бирлари, аслида бир Севгили тарафидан синалгандир!

Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@minormasjidiuz

Minor.uz

11 Jan, 11:28


ЎҚ ҚАРҒИШЛАР

Ота-она қарғиши ўқ дейилади. Отилган милтиқ ўқини қайтариб бўлмагани каби, уларнинг қарғиши ҳам қайтарилмас билинади. Қарғиш айтилгач, ҳар қанча афсусу надомат, пушаймонлик бўлмасин, ғишт қолипидан кўчган бўлар экан. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававийнинг «Ал-азкор» китобида келтирилган ҳадис бу ҳақиқат билан юзлантиради: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нафсингиз, болаларингиз, хизматкорларингиз, молларингиз зарарига дуо қилманглар. Чунки Аллоҳ талаб қилувчининг талабини берадиган соатга мувофиқ келиб қолсангиз, (қарғишингизни) ижобат этиб қўяди», дедилар. Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар. Имом Муслим «Саҳиҳ» китобларининг охирида бу ҳадисни қуйидагича ривоят қиладилар: «Нафсларингиз, болаларингиз, молларингиз зарарига дуо қилманглар. Ижобат бўлиш пайтига тўғри келиб қолса, қилган сўровингиз амалга ошиши мумкин». Афсуски, ҳамма ҳам бу ҳақда билмайди. Шу сабабли Аҳмад Зиёуддин Кумушхонавий ҳазратларининг «Мажмуатул аҳзоб» (Катта дуо ва зикр китоби) китобидан муҳим қайдларни эътиборингизга ҳавола этамиз: «Дуо қилиш бандасидан, қабули эса Аллоҳдандир. Шу эътибордан қуйида ишончли манбалардан олинган ҳадислар асосида дуоларимиз қабул бўлиши учун лозим сабабларни ўрганамиз. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят этилишига кўра, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб марҳамат қилдилар: «Уч дуо шубҳасиз мақбулдир:
1. Мазлумнинг дуоси.
2. Йўловчининг (мусофирнинг) дуоси.
3. Ота-онанинг фарзанди ҳаққига қилган дуоси» (Бу ҳадисни Имом Бухорий «Адаб» китобига олган, бундан ташқари Абу Довуд ва Термизий «Сунан»ларида ривоят қилишган). Ҳар битта ота-она фарзанди ҳаққига албатта яхши дуо қилади. Аммо ҳаётда акси ҳам, афсуски, учраб туради. Ота-онанинг норозилигига сабаб бўларлик қилмишлари туфайли қарғиш, олганлар ва олаётганлар борлиги, оқ падарлар учраши эса сир эмас.

"Қарғишдан сақланинг" китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

10 Jan, 11:11


#VIDEOLAR

🎞Soxta salafiylikning radikal gʻoyalari yoshlar ongi va dunyoqarashi, e’tiqodi va xulqiga qanday salbiy ta’sir ko‘rsatadi?

🔰Saidafzal Saidjalolov,
O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi dotsenti

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube

Minor.uz

10 Jan, 11:11


#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: ЎЗИНИ САРҲИСОБ ҚИЛИШ – МУСУЛМОННИНГ ВАЗИФАСИДИР!

🎙 Зайниддин домла Эшонқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Minor.uz

10 Jan, 11:11


#muftiy_minbari

📹 МЎМИНЛАР АКА-УКАДИРЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Minor.uz

09 Jan, 14:08


🕌 Минор масжиди намоз вақтлари:
📆 10 январь 2025 йил — Жума

@minormasjidiuz

Minor.uz

09 Jan, 13:13


Инсон ўлганида миясидаги барча маълумотлар унутилади. Аммо қалбидаги муҳаббати қолади. Қалбида ниманинг муҳаббати бўлса ўша билан ўлади ва қиёмат куни яна, ана ўша муҳаббати билан қайта тирилади.
@minormasjidiuz

Minor.uz

09 Jan, 12:16


#muftiy_minbari

📹 МЎЪМИННИНГ БАҲОРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Minor.uz

09 Jan, 12:16


#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: САЛОМЛАШИШ – ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРДАНДИР

🎙 Абдусамад домла Жўрақулов
Тошкент вилояти Тошкент тумани “Ҳамд” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Minor.uz

09 Jan, 12:16


#VIDEOLAR

🎞Musulmon kishi Qur’oni karim va sunnatdan to‘g‘ridan-to‘g‘ri dalil olsa bo‘ladimi?

🔰Shayx Muhiddin Mansur

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube

Minor.uz

09 Jan, 10:28


Илми билан кибрланадиганлар

Нодон-жоҳил деб аташга энг лойиқ одам илми билан кибрланадиган кимсадир. Модомики, илм одамда камтарлик ва қўрқув ҳиссини оширмас экан, у илм фойдали илм эмас. Илм икки хил бўлади: тилдаги илм ва қалбдаги илм. Тилдаги илм Аллоҳнинг бандалар зиддига бўлган ҳужжати, қалбдаги илм эса Аллоҳдан қўрқишдир. Усома ибн Зайд рoзияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ сoллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деганларини эшитдим, дейди: “Қиёмат куни бир киши олиб келиниб, дўзахга улоқтирилади. Ичаклари қорнидан чиқиб кетиб, улар билан тегирмон айлантираётган эшакдек айланиб юради. Жаҳаннам аҳли унинг устига йиғилиб келиб: «Эй фалончи, сенга нима бўлди, бизларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариб юрган сен эмасмидинг, ахир?» дейишса, «Ҳа, сизларни яхшиликка буюрардим-у, ўзим қилмасдим, ёмонликдан қайтарардим-у, ўзим қилаверар эдим», дейди”. Кибрли олимни қандай қилиб олим дейиш мумкин?!

"Аллоҳ суйган бандалар" китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

07 Jan, 10:28


#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: САВОБИ ДОИМИЙ ЭЗГУ АМАЛЛАР

🎙 Яҳё домла Абдураҳмонов Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Имом ат Термизий” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Minor.uz

07 Jan, 10:28


#VIDEOLAR

🎞Muayyan hududda yashovchi musulmon kishi xohlagan mazhabiga amal qilib ketaversa bo‘ladimi?

🔰Shayx Muhiddin Mansur

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube

Minor.uz

07 Jan, 10:28


#muftiy_minbari

📹 ЖОЙИГА ҚИЛИНГАН ЭҲСОН ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Minor.uz

02 Jan, 12:21


🕌 Минор масжиди намоз вақтлари:
📆 Жума — 3 январь 2025 .

@minormasjidiuz

Minor.uz

27 Dec, 11:54


РУҲИМ РУҲИНГНИ ТАНИДИ...

Пайғамбар (с.а.в) марҳамат қилганларки: “Руҳлар тартибли қўшинлар кабидирлар. (Руҳлар оламида) бир-бирлари билан танишганлар бу дунёда дўстлашадилар; бир-бирига бегона бўлганлар эса ўзаро ихтилофга тушадилар”. Молик ибн Динор шундай деди:
- Бир куни бир кишига салом бердим. У исмимни айтиб алик олди. Мен ҳайрат билан: “Мени бугунга қадар кўрмаган бўлсангиз, қандай танидингиз?” деб сўрадим.
- Руҳинг руҳим билан малакут оламида дўст бўлгани учун сени менга Раббим таништирди, - деди.

Увайс Қараний ҳазратлари ўзига салом берган кишининг исмини айтиб алик олганида, бечора одам:
- Менинг Ҳарам ибн Ҳаём эканлигимни қаердан билдингиз? – деди.
Увайс ал Қараний:
- Руҳим руҳингни таниди, - деб жавоб бердилар.

"Ҳикматлар"дан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

26 Dec, 15:39


🕌 Минор масжиди намоз вақтлари:
📆 Жума — 27 декабрь 2024.

@minormasjidiuz

Minor.uz

26 Dec, 10:09


Намозни яхшилаб ўқимаймиз, ғийбату чақимчиликни енгил санаймиз, ота-онага яхшилик қилишда камчиликка йўл қўямиз-да, кейин яна: «Ҳаётда нима учун тойилдим-а?» деб ҳайрон бўламиз.
@minormasjidiuz

Minor.uz

25 Dec, 11:34


Таваккулчининг аломатлари

Таваккулчини алоҳида ажралиб турувчи аломатларига қараб билиб олиш мумкин. У, аввало, ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрамайди. Берилган нарсани олади, аммо қўлида ушлаб турмай, тарқатади. Таваккулчи Аллоҳнинг олдида худди ғассолнинг олдидаги майит танасига ўхшайди ва бу ҳолат унинг даражаси яхши эканини англатади. Марҳум ҳеч қандай ҳаракат ҳам, чора-тадбир ҳам қилмагани каби, биз ҳам чора-тадбирни қўйиб, ҳаммасини Аллоҳнинг ихтиёрига топширмоғимиз лозим! Ўзинг биласанки, сен нафсинг учун бўлганингдан кўра Аллоҳ сен учун аввалроқ бор эди. Аллоҳ сен яралгунча бор бўлганидай, сенинг вужудингдан кейин ҳам У абадийдир. Зиммангдаги вазифа одамларнинг оғирини енгиллаштиришдир. Бу муридлар ва комил инсонлар учун бир мезон ва ўлчов кабидир. Жисмоний танани қандай тортиб ўлчасалар, одамларнинг аҳволи ва фазилатларини ҳам худди шундай тортадилар баҳолайдилар. Дунё учун, дунё матоҳлари учун изтироб чекма! Аллоҳнинг ўзи ҳали сен туғилгунингга қадар сенинг тадбиринг билан машғул эди, ёруғ жаҳонга келганингдан сўнг қандай қилиб сени ўз ҳолингга ташлаб қўяди? Йўқ... Ҳеч қачон бундай бўлиши мумкин эмас! Сенинг барча манфаату тадбирингни қиладиган вакил бўлганидан сўнг нима қиласан ўзингни ортиқча ташвишлар билан қийнаб?! Бишр Ҳофий қуддиса сирруҳу дейдилар: "Баъзилар Аллоҳга таваккул этдим деб ёлғон айтадилар. Агар Аллоҳга таваккул этгани рост бўлса эди, Аллоҳнинг у билан қилаётган ҳар қандай муомаласига рози бўлиши керак эди”.

«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

21 Dec, 11:08


Аллоҳ таолонинг муҳаббатини жалб қилувчи ўнта сабаб:

1. Қуръонни тадаббур билан ўқиш, унинг маънолари ва унда мақсад қилинган нарсалар ҳақида фикр юритиш.
2. Фарзлардан сўнг Аллоҳ таолога нафллар билан яқин бўлиш.
3. Хоҳ тилда, хоҳ қалбда, хоҳ амалда – ҳар бир ҳолатда
Аллоҳнинг зикрида бардавом бўлиш.
4. Аллоҳ яхши кўрган нарса билан банда яхши кўрган нарса рўпара келиб қолганда биринчисини иккинчисидан устун қўйиш.
5. Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари ҳақида, У Зотнинг камолоти ва улуғлигига далолат қиладиган нарсалар ҳақида ҳамда Унга нисбатан мақтовлар ҳақида фикр юритиш.
6. Аллоҳнинг кўзга кўринадиган ва кўринмайдиган неъматлари хусусида фикр юритиб, У зотнинг бандаларига инъоми, эҳсони ва яхшиликларини мушоҳада қилиш.
7. Аллоҳнинг ҳузурида синиқ қалб билан, тазарруъ билан туриш.
8. Туннинг охирги учдан бир қисмида Аллоҳ, билан холи қолиб, Қуръон тиловати, истиғфор ва тавбага машғул бўлиш.
9. Яхши инсонлар, солиҳ, зотлар билан суҳбатда бўлиш ва улардан манфаат олиш.
10. Аллоҳ билан қалбнинг орасига тўсиқ бўлувчи ишлардан йироқ юриш.

"Саодатга етакловчи ҳикматлар" китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

19 Dec, 11:23


Тик турган ҳолатда пойабзал кийиш

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Киши тик турган ҳолатда ковушини кийишидан қайтардилар ва: «Мен ўшандай одамда давоси бўлмайдиган касаллик пайдо бўлишидан қўрқаман», - дедилар. Расулуллохнинг ўзлари бундаги сабабни баён қилиб бердилар. Демак, танангнинг сенда ҳаққи бор, агар сен танангга тоқатидан ташқари нарсани юкласанг, унда бир касаллик пайдо бўлиши мумкин, демак сен унга зулм қилган бўласан. Чунки тана иккита оёқ устида турадиган қилинди. Агар сен тик туриб ковуш кийсанг, иложсиз битта оёғингни [ковуш кийиш учун] кўтарасан. Бу ҳолда баданинг битта оёққа бор юкини ташлашига тўғри келади. Томирларинг изтиробга тушади. Томирлар изтиробга тушса бирон-бир касаллик пайдо бўлишидан қочиб бўлмайди, яъни томирлар изтиробга тушса касаллик пайдо бўлиш хавфи кучаяди. Чунки томирлар қон ва ҳаво юрадиган йўллардир. Агар изтироб вақтида, яъни қийналган вақтида томирлар торайса, қон босими кўтарилса ва томирлардаги ўша ҳаволар қўзғалиб қолса, бир умр қутулмайдиган касалликка чалиниш мумкин. Агар томирлар бўғилиб, уларда сиқилиш пайдо бўлса, баъзида қон томирдан чиқиб кетиши мумкин. Натижада қон қотиши кузатилади. Қон қотиб қолса оқмай қўяди ва қон бузилади. Баъзида томирлардаги бод - ҳаво қисилади. Натижада сокин турган танадаги ҳаволар қўзғалиб қолади. Бу ҳам катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Аллоҳ таоло нафс борасида бандаларига қуйидагиларни тавсия қилиб бундай деган: «Ва ўз қўлларингиз (бахиллигингиз) билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз!» (Бақара сураси 195-оят). Бошқа оятда бундай марҳамат қилган: «Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир» (Нисо сураси, 29-оят). Кейинги ояти каримада эса қаттиқ танбеҳ берилган: «Кимда-ким шу (қотиллик)ни адоват ва зулм юзасидан қилса, албатта, Биз уни дўзахда куйдирамиз. Бу (эса) Аллоҳга осондир» (Нисо сураси, 30-оят). Бу қандай ҳам ёмон қўрқитув, таҳдид эканлигига назар сол! Киши ўзига зулм қилмоғи худди бошқа бандаларга зулм қилиши кабидир. Санаб ўтилган ишлар майда-чуйдалар бўлиб, кўпчилик бундай енгил-елпи нарсалардан нафсга катта зарар келишидан бехабардир. Аллоҳ таоло буни махфий қилганлиги учун улар парда ортида туради; биз сенга уларнинг пардасини кўтариб равшан қилиб берамиз, сени (кўзингни) тўсмаймиз. Парда бошқа нарса, ўраниб олиш эса бошқа бир нарсадир. Бундан ташқари бошқа бир гап ҳам бор - жину шайтонлар инсоннинг авратига қараб масхара қилиб куладилар. Бишр ибн Холид ал-Басрийни Саъид ибн Маслама ибн Ҳишом ибн Абдулмаликдан, у ал-Аъмашдан, у Зайд ал-Аммийдан, у Анас ибн Моликдан (розияллоҳу анҳу), у зот Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан хабар қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: «Одам боласининг аврати билан жиннинг кўзлари ўртасида бир парда бор. Қачонки киши кийимини ечадиган бўлса, «бисмиллоҳ» десин». Шунингдек, таҳоратхонада тўсатдан жин инсонга бир нарса отиб қолиш (ёмон назар қилиш) эҳтимоли ҳам бор. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таҳорат ушатиладиган жойда инсон чизиқ чизиб ўзининг атрофини девор қилиб олмасдан ғусл қилишидан қайтарганлар. Чунки бу чизиқ инсон учун ҳимоя девори ўрнида бўлади. Жин шунда қўққисдан чизиқдан ўтиб кета олмайди ва унга зиён етказа олмайди. Бизга Қутайба Ибн Лаҳийъадан, у Уқайлдан, у Ибн Шиҳобдан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар бирортангиз таҳорат қилинадиган ерда ғусл қиладиган бўлса ва ўзини ўраб оладиган бирор нарса топмаса, ўзининг атрофига бир чизиқ чизиб олсин-да ўша чизиқнинг ичида ғусл қилсин», - деганлари зикр қилинган.

«Қайтарилган амаллар» китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

17 Dec, 12:31


@minormasjidiuz

Minor.uz

16 Dec, 07:46


Луқмони Ҳакимдан сўрадилар:

- Одамларнинг доноси ким?
- Ҳаёт ташвишларидан дилтанг бўлмагани.

- Баланд ҳимматлик кимдур?
- У дунё неъматларини бу дунё неъматларидан устун қўйган киши.

- Одамларнинг қудратлиси ким?
- Ақли комил бўлгани.

- Ул қандай шаробки, ичувчисини яланғочлайди?
- Шаҳват.

- Ул қандай оловки, ўз ёқувчисини куйдиради?
- Ҳасад.

- Ул қайси биноки, ҳеч хароб бўлмас?
- Адолат.

- Ул қандай аччиқликки, охири ширин бўлур?
- Сабр.

- Ул қандай ширинликки, охири аччиқ бўлур?
- Тезлик.

- Ул қандай беморликки, табиблар унинг муолажасидан ожиздур?
- Аҳмоқлик.
@minormasjidiuz

Minor.uz

14 Dec, 07:38


Амакиларнинг қизлари никоҳи ҳақида

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Амакиларнинг қизларини бир никоҳда жамлашдан қайтардилар». Қариндошлар орасида узилиб кетиш хавфи борлиги бунга сабабдир. Мазкур қайтариқнинг маъноси ҳам маълум бўлди. Зеро, рашк бор нарсадир. Қачонки амакиларнинг қизлари жамланса, куёв учун иккита амакиси қайнота бўп қолади. Ҳар бирининг қизи бор, қизи борнинг нози бор! Тўғри, улар бир-бирига маҳрам эмаслиги боис никоҳга олса бўлади. Бу ҳадис бир мисол тарзида айтилгандир. Аммо шу ишни кимдир қилса хам бу ерда рашк чиқади, натижада қариндошлар ўртасида узилиб кетиш хавфи содир бўлади. Мазкур ҳадисда бундай никоҳ тақиқланганлиги учун ундан қайтарилган эмас балки, диндорлик нуқтаи назаридан ва Аллоҳ таолонинг динида насиҳат - хайрхоҳлик маъносида қайтарилгандир. Чунки никоҳ иффат учун, обрўни сақлаш учун қилинади. Шу боис бир жиҳатдан иффатланиб ва бошқа томондан динни хароб қилиш ярамайди.

«Қайтарилган амаллар» китобидан.

@minormasjidiuz

Minor.uz

12 Dec, 17:34


🕌 Минор масжиди намоз вақтлари:
📆 Жума — 13 декабрь 2024.

@minormasjidiuz

Minor.uz

12 Dec, 10:57


ҲАЗРАТИ ШАЙХ ҲОРИСИ МУҲОСИБИЙ СЎЗИ

«Аллоҳга лойиқ зотларда ўн икки ҳислат сақланмоғи лозим:
1. На ёлғон, на рост гапга қасам ичмаслик.
2. Ёлғондан сақланмоқлик
3. Ваъдасидан қайтмаслик.
4. Маҳлуққа лаънат ўқимаслик.
5. Ҳеч кимни дуои бад қилмаслик.
6. Зулм кўрса, таҳаммул (сабр) этмоқ.
7. Ҳаромлардан сақланмоқ.
8. Ўзини ҳеч кимсадан улуғ кўрмаслик.
9. Ҳеч кимсанинг хотирини синдирмаслик (ранжитмаслик).
10. Муридни инжитмаслик.
11. Қазо келса, сабр ва шукр қилмоқ.
12. Яратганнинг фарзларини бажо келтирмоқлик.»

Ва яна айтур: «Содиқ улдирким, халқ менга рағбат этмади, деб ҳеч қайғу чекмас.»

"Тазкират ул-авлиё"дан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

09 Dec, 10:59


Ўйин ва бекорчи ишларга қатнашиш

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Ўйинларда ва ботил ишлар вақтида ҳозир бўлишдан қайтардилар». Аллоҳ таоло бандаларни беҳуда ишлар учун яратмаган ва беҳуда, бефойда ишлар учун ўз ҳолига қўйиб қўймаган. Балки, Аллоҳ таоло бандаларини Ўзига ибодат қилиш учун яратгандир. Агар банда бекорчи ишлар билан шуғулланса, ўзига ҳам, бировга хам фойдаси йўқ ишлар билан машғул бўлса, эртага у банда ҳасрату надоматда бўлади, ўтказиб қўйган умри учун ачинади. Агар банда дунё ва охират ишларини Аллоҳ учун деб қилса, бу унинг фойдасига бўлади, зарарига бўлмайди. Ҳамда бундай ишнинг савоби доимийдир. Энди бошқа бир одам келиб бу ўйинда ва ботил ишда шерик бўлса, бу холда бу ишни биров кўрмаса ҳам уни риё билан қилган бўлади.

«Қайтарилган амаллар» китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

07 Dec, 12:01


ФИТНА ҚОТИЛЛИКДАН ЁМОНДИР!

Катта гуноҳларни кабира номи билан берилса-да, даражада бир-биридан фарқ қилади. Уларни келтириб чиқарадиган зарарга қараб ажратилади. Фитна энг катта ва энг оғир гуноҳлар сирасига киради. Нима учун бундай? Саволнинг жавоби қуйидагича: масалан, қотиллик оғир гуноҳлигини яхши биламиз. Лекин фитна ундан-да оғирроқ. Қотиллик бир киши бошқа кишининг жонига қасд қилиши билан амалга ошади. Фитна эса жамият ва ундаги шахсларнинг жонларига қасд қилиш демакдир. Қотиллик бир кишининг ҳаётига зомин бўлса, фитна сабабидан бутун жамият ҳаётида нотинчлик рўй беради. Шунинг учун ҳам фитна қотилликдан ёмонроқ ва ашаддийроқ дейилган.

"Фитна қотилликдан ҳам ёмондир"
(Бақара сураси, 191-оят).

"Фитна қотилликдан ҳам оғир гуноҳдир" (Бақара сураси, 217-оят).

Муфассирлар айтади: "Бу оятлар гарчи бошқалар ҳақида нозил қилинган бўлса-да, барча мусулмонларга тегишли бўлаверади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитнадан огоҳлантирганлар". Юқоридаги икки оят тафсири ва нозил бўлиш сабаблари тўғрисида муфассирлар ёзган бир қанча шарҳларга тўхталиб ўтирмадик.

«Фитна кўз илғамас хатар» китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

06 Dec, 12:33


«Ҳаётнинг ҳар лаҳзасини сенга берилган неъмат деб бил! Одамларга доимо яхшилик қилган киши ҳар қандай қўрқув ва қайғудан омонда бўлади. Яхшилик ва саховатни касб қилган киши эл ичида азиз ва муҳтарам бўлади. Киши яхшиликни ҳам,ёмонликни ҳам ўзига қилади».

Фаридуддин Аттор
@minormasjidiuz

Minor.uz

06 Dec, 11:06


ҚУРЪОН, ДУО, ИСТИҒФОР ВА БОШҚА ЗИКРЛАР

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:
- Эй Али! Азон ва такбир орасида дуо қил, чунки бу дуо қайтарилмайди. Дуо қилаётганингда қўлларингни кўкрагинг баробарида оч. Қўлларингни бошинг устига (бошингдан юқорига - тарж.) кўтарма. Дуо қилаётганингда ўнг қўлингнинг ишора бармоғига қараб дуо қил. Бошқа бировлар намоз ўқиётганида овоз чиқариб қироат қилма. Бундай қилиш уларнинг намозларига халақит беради. Аллоҳ таолони тонг отмасдан, қуёш чиқмасдан ва қуёш ботмасдан олдин эслаган кишини Аллоҳ оташ билан азоблашдан ҳаё қилади. Бомдод намозини адо қилганингдан сўнг, қуёш чиққунга қадар ўтир. Аллоҳ жалла жалалуҳу бир Ҳаж ва Умра ёки бир қул озод этиш ёхуд Аллоҳ йўлида бир динор садақа қилиш савобини беради. Ҳар кун йигирма беш марта "астағфируллоҳал азийм лий ва ливалиддаййа ва лижамийъил - муслимийна вал-муслимат, вал муминина вал муъминати, ал-аҳйаи минҳум вал амвоти" деган кишини, Аллоҳ таоло дўстлари қаторига ёзади. Ҳар куни: «Ла илаҳа иллаллоҳ қобла кулли аҳад, Ла илаҳа иллаллоҳ баъда кулли аҳад, Ла илаҳа иллаллоҳ йабқо роббуна ва йафна куллу аҳад» деган киши учун самодаги ҳар бир малак мағфират сўрайди. Қуёш чиқмасдан ва қуёш ботмасдан олдин юз марта такбир (Аллоҳу акбар) айтган кишига, Аллоҳ юз обиднинг ва Аллоҳ йўлида мужоҳада этган киши савобини беради. Ва менга ҳар куни ва ҳар кеча юз марта саловат айтганга шафоатим вожиб бўлади. Кўп истиғфор айтиш тавба қилганлар учун қалъадир.

«Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари» китобидар.
@minormasjidiuz

Minor.uz

06 Dec, 09:31


Аллоҳ таоло яратган халқларига шуни билдирдики, кимки Қуръон тиловат қилса ва у ила карамли Мавлоси билан тижорат қилишни ихтиёр этса, у шундай фойда кўрадики, бундан катта фойдали савдо йўқдир. У банда ушбу тижоратининг баракасини дунёда ҳам охиратда ҳам албатта кўриб, билади.
@minormasjidiuz

Minor.uz

04 Dec, 12:23


Уч нарсани ҳаргиз унутма:

• Аллоҳнинг неъматлари олдингда кўринган заҳоти ҳамд айтишни;
• Ризқнинг сенга келиши кечиккан пайтда истиғфор айтишни;
• Бошингга машаққат тушганида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" (Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳдандир) дейишни.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ
@minormasjidiuz

Minor.uz

04 Dec, 11:05


ИЛОҲИЙ ҲИКМАТ

Абдуллоҳ ибн Муғаффалдан, розияллоҳу анҳу: "Бир аёл жоҳилият даврида ёмон йўлда эди. Бир одам унинг ёнидан ўтаркан, шилқимлик қилди. Аёл:
- Мени ўз ҳолимга қўй. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барча ифлосликлар билан бирга бутпарастликни ҳам бекор қилиб, Ислом динини нозил этди, - деди у.

Бу гапдан сўнг ҳалиги одам аёлдан узоқ кетса ҳамки, кўзларини ундан узмай борар эди. Ниҳоят, юзи билан бир деворга урилди. Сўнг воқеани бориб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга айтди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
- Сен Аллоҳ таоло яхшилик истаган банда экансан. Зеро, Аллоҳ таоло бир қулига яхшилик ирода қилса, содир этган гуноҳи учун дарҳол уни жазолайди ва бирор бандасига ёмонлик истаса, унга қиёмат куни жазо бериш мақсадида, гуноҳларида давом этиш имконини беради", - дедилар.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

04 Dec, 07:37


📹 АГАР ДЎСТИНГ ДУШМАНИНГГА ТОБЕ БЎЛСА...

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@minormasjidiuz

Minor.uz

03 Dec, 15:11


#ВИДЕО

ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ЭМАС


3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов шаҳримизнинг бир қатор имом-хатиблари билан биргаликда Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюрдилар.

  Улашинг | @MuslimShosh

Minor.uz

02 Dec, 07:23


📹 АГАР ДЎСТИНГНИ ДУО ҚИЛСАНГ...

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@minormasjidiuz

Minor.uz

29 Nov, 13:19


ИСЛОМ ДАВРИДАГИ КАТТА ФИТНА

Сийрат уламоларининг таъкидлашича, Исломдаги биринчи энг катта фитна Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу даврида содир бўлган. Тўғри, ундан олдин ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлик чоғларида ва Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг халифалик вақтида фитналар юз берган бўлса-да, лекин оммавий тус олмаган. Ҳадисларда ҳам катта фитналар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин бошланишига ишоралар бор. Юқорида айтганимиздек, Ислом тарихида содир бўлган энг катта фитна "Фитналар қулфи" дея ном олган иккинчи халифа, амирул мўминин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврига тўғри келади. Воқеани қисқача баён қиламиз: Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳунинг халифалик йиллари жамиятда адолат ҳукм сурарди. Еру осмондан барака эшиклари очиб қўйилган вақтлар. Одамлар тинчлик-омонликда ҳаёт кечирар, фитна нималигини асло билмас эдилар. Фитна у ёқда турсин, шубҳали савол берган кишиларнинг ҳам адаблари бериб қўйиларди. Вақт ўтган сари турли халқлар Исломни қабул қила бошлади. Одамлар Ислом динига киргани билан ҳали аввалги эътиқод ва қарашлари тўлиқ ўнгланмаган эди. Ундан ташқари, фитнабоши Абдуллоҳ ибн Сабаъга ўхшаган ичкаридан Исломга ҳужум қилиб, зарба бериш мақсадида ўзини мусулмон қилиб кўрсатаётган мунофиқлар йўқ эмасди. Шу ва шунга ўхшаган бошқа омиллар сабаб аста-секин фитнага йўл очила бошлади. Фитначилар ўз мақсадларини амалга ошириш йўлида ҳар қандай пасткашликдан тоймас эдилар. Фитначилар хуфёна тил бириктириб ҳазрати Умарни ўлдириш учун режа тузадилар. Душманлар ўзларининг қабиҳ ниятларини амалга ошириш учун Муғира ибн Шўъбанинг қули Абу Луълуани танлашади. Бир куни Абу Луълуа заҳар сурилган ханжар билан эрталаб масжидга йўл олди. Ҳазрати Умар субҳ намозини эрта ўқирди. Пайтдан фойдаланган қотил масжидга эртароқ кириб яшириниб олди. Ҳазрати Умарнинг намоз бошлашини кутиб орқада пойлаб намозга такбир айтиши билан ханжар уради. Бир неча марта санчиб кўп жароҳат етказади. Ҳазрати Умар "Мени ўлдирди, ушланглар!" дейди. Одамлар уни ушлашга ҳарчанд ҳаракат қилмасин, бир неча кишини яралаб қочиб кетмоқчи бўлди. Лекин бир саҳоба орқасидан келиб, уни йиқитиб олди. Қўлга тушган Абу Луълуа ўзига ханжар урди. Абдураҳмон ибн Авф ҳазрати Умар ўрнига намозни ўқиб берди. Намозни тезда тугатилиб Умарни уйларига олиб кетишди. Воқеани эшитган аҳли Мадина қайғуга ботди. Дарҳол табиб чақирилди ва у жароҳатни кўриб боғлаб қўйди. Лекин жароҳат оғир, кўп қон йўқотилган эди. Шундай қилиб, ҳижратнинг 23 йили 26 зулҳижжа (милодий 644 йил 2 ноябрь) сешанба куни ҳазрати Умар 63 ёшда фитна туфайли вафот этди. Биринчи фитна номини олган ушбу мудҳиш воқеа Ислом тарихига қонли сиёҳ билан битилди. Ҳазрати Умар васиятига биноан чоршанба куни Ойша онамиз ҳужраларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ёнларига дафн қилинди. Жаноза намози масжидда ўқилди, Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу имом бўлди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан бошланган фитна кейинги рошид халифаларни ҳам четлаб ўтмади. Хулоса шуки, фитна жамиятни пароканда қилиб, одамлар орасида бошбошдоқлик ва низоларни авж олдиради. Охир-оқибат зиддиятлар низоларни келтириб чиқаради. Кўп ҳолларда эса бу каби ишлар қон тўкилиши билан якун топади. Шунинг учун ҳам динимиз фитнани қоралайди ва унга қарши қаттиқ курашади.

«Фитна кўз илғамас хатар» китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

21 Nov, 19:33


🕌 Минор масжиди намоз вақтлари:
📆 Жума — 22 ноябрь 2024.

@minormasjidiuz

Minor.uz

21 Nov, 07:46


ТАНЛОВ

Бир инсон бутун умри давомида бахтли яшабди. У ҳар доим жилмаяр, кулар, ҳеч ким ва ҳеч қачон уни хафа ҳолда кўрмас экан. Баъзан инсонлар бу борада унга турли саволлар берар эди.

- Нега сиз ҳеч қачон хафа бўлмайсиз? Қандай қилиб ҳар доим хурсанд ҳолда юрасиз? Бахтингизнинг сири нимада?
- Қачонлардир мен ҳам сен каби ғамгин эдим. Шунда тўсатдан англаб қолдим: ахир бу менинг танловим, менинг ҳаётим! Ахир бу танлов меники: ҳар кун, ҳар соат, ҳар дақиқада. Ўша ондан буён ҳар тонг, уйқудан туриб, мен ўзимга савол бераман: «Хўш, мен бугун нимани танлайман: қайғу ёки қувонч?» ва ҳар куни шундай бўладики, мен қувончни танлайман. Хуш, сиз-чи? Сиз нимани танлайсиз, қайғуними ёки қувончни?

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

20 Nov, 07:58


#VIDEOLAR

🎞
Islomda sog‘lom aql va mutaxassislikning ahamiyati haqida

🔰Professor Ali Muhyiddin Qoradog‘iy,
Butunjahon musulmon ulamolari uyushmasi raisi,
Doha dinlararo muloqot markazi raisi

Manba: “Ziyo” media markazi

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
https://t.me/shoshhanafiy

Minor.uz

19 Nov, 08:46


Мутафаккир уламоларнинг тилга алоқадор насиҳатларидан
33 та тасбеҳ тимсол


• Қуръони карим ҳукмларини нотўғри тушунтирма.
• Пайғамбар с.а.в.лар номидан сохта ҳадис тўқима.
• Шариатга хилоф фатво берма.
• Саломни жавобсиз қолдирма.
• Ўзингга ёмон дуо қилма.
• Ҳазиллашиб, билиб туриб диндан савол берма.
• Таомнинг ҳалол-ҳаромини сўрама.
• Аниқ билмай туриб сўзлама.
• Бировнинг сирини бировга айтма.
• Олимларни сўкма ва хўрлама.
• Нотўғри маслаҳат берма.
• Ғийбат қилма.
• Чақимчилик қилма.
• Бировдан нарса тиланма.
• Лаънатлама.
• Ёлғон сўзлама, ҳақиқатни айт.
• Хушомад ва тилёғламалик қилма.
• Тилингни сақла, омонда бўласан.
• Гап талашма.
• Қўлингдан келмайдиган ишга ваъда берма.
• Кўрмаган ва билмаган ишингга гувоҳлик берма.
• Фаҳш ишларингни мақтаниб гапирма.
• Гуноҳга қизиқтирадиган ишлар қилма, гап сўзлама.
• Беҳаё қўшиқлар айтма.
• Қасам ичма.
• Мўминни қўрқитма.
• Аския, мазах қилма.
• Икки юзламачилик қилма.
• Бўҳтон қилма.
• Хусумат қилма.
• Насаб-миллатини айтиб хорлама.
• Камситма, сўкишма.
• Сўраб мансаб олма.

«Ислом - кўрсатма, ҳидоят, раҳмат» китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

18 Nov, 11:59


ҲАР БИР НАРСАНИНГ ЗАКОТИ БЎЛАДИ


🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@minormasjidiuz

Minor.uz

18 Nov, 09:58


Мўминни хафа қилиш, уялтириш, яъни иззаи мўмин ҳаром

Мўминнинг қалби Байтуллоҳ Аллоҳ таолонинг мулкидир. Чунки, банданинг қалбида Аллоҳ таолонинг Руҳи вақтинчалик, омонат макон тутган. Аллоҳ таолонинг мулкини вайрон қилган муфлиснинг, албатта, жазо олиши аниқ! Инсонларнинг ёмони ўзи каби инсоннинг қалбини вайрон қиладиганидир. Демак, азиз ва мукаррам қилиб яратилган инсоннинг қалби Аллоҳ таолонинг мулки бўлса-ю, сиз унга тажовуз қилсангиз, албатта, жазо оласиз! Биродарининг ибодатида хато кўрганда, ёки бирор мункар иш қилганини сезганда, агар шунда ҳам У сизни тинглашга рози бўлсагина, якка ўзига малолсиз қилиб тушунтириб қўйиш исломдаги мўмин кишининг одобидир. «Шариат ва ақл нуқтаи назаридан ёмон кўрилган нарсаларни очиқ айтиш ҳамда шундай сўзларни кучаниб ва тиришиб сўзлаш мусулмонликдан эмас, одамларнинг мусулмонликда гўзаллари хулқи гўзалларидир». "Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай марҳамат қилади: «(Юрганингда) ўртаҳол юргин ва овозингни паст қилгин. Чунки овозларнинг энг ёқимсизи эшаклар овозидир». Жобир розияллоху анхудан ривоят қилинадики: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, менга энг ёмон кўринадиганингиз ва Қиёмат куни мендан энг узоқ бўладиганингиз кўп гапирадиганингиз, оғзини тўлдириб гапирадиганингиз ва мутакаббирлик учун гапирадиганингиз», дедилар. Имом Термизий ривояти. Ривоят қилишларича, бир куни Расулуллоҳ алайҳиссалом Ойша розияллоҳу анҳо онамиздан хурсанд бўлиб: «Эй Ойша, мендан хоҳлаган нарсангни сўра!» - дебдилар. Зийрак аёл бу борада отаси билан маслаҳатлашибди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу қизига: «Аллоҳ таоло Расулуллоҳ алайҳиссаломга Меърожга чиққанларида айтган сирларидан бирини сўра!» - деб маслаҳат берибдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърож кечасида Аллоҳ таоло унга: «Қайси бир мўмин бошқа бир мўминнинг қалбига хурсандчилик солса, албатта, жаннатий бўлади!» - деганларини айтдилар. Абу Бакр р.а. бу хабарни эшитиб, хурсанд бўлиш ўрнига қаттиқ йиғладилар ва: «Бу: «Мўминнинг қалби Аллоҳ таолонинг қадрли мулкидир, ким унга озор етказса - дўзахий бўлади!» - дегани бўлади, деб йиғлаганларининг сабабини Ойша р.а. онамизга тушунтирдилар. Ана энди ўзингиз бундан хулоса қилаверинг! Кунига қанчадан-қанча инсоннинг қалбига билиб-билмасдан озор берамиз! Шу сабабли тилингизга эгалик қилинг!

«Ислом - кўрсатма, ҳидоят, раҳмат» китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

16 Nov, 11:34


ЖУДА КEЧ ТУШУНДИМ!

Зилзиладан сўнг, бир аёл аччиқ кўзёшлари билан шундай деди: «Бир неча сония ичида уйим, эрим ва ҳамма фарзандларимдан айрилдим. Бир сония ичида... Бунгача, кўп йиллар мобайнида ўзимни нимадандир маҳрум ва етишмовчилик ичида, деб билардим. Уйимдаги эски нарсаларга қараб, ҳеч нарсам йўқ, деб ўйлардим, асабийлашардим...Энди тушундим, аммо жуда кеч... Билсам, Аллоҳ таолонинг раҳматига чўмилиб юрган эканман. Ҳаётни эъзозланг! Аллоҳ таоло ато қилган неъматларнинг қадрига етинг. Фарзандларингизни севинг. Доим шукур қилинг, миннатдор бўлинг... Бир лаҳза бўлсам ҳам уйимга қайтиш, фарзандларимни бағримга босишни истайман... Оиласиз қолиш нима эканини биласизларми ўзи? Уйингиз энди йўқ эканини тушунасизларми? Уйдаги фаровонлик ва оилага эга бўлиш билан тенг келадиган нарса йўқ. Барча неъматлар учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

14 Nov, 15:45


🕌 Минор масжиди намоз вақтлари:
📆 Жума — 15 ноябрь 2024.

@minormasjidiuz

Minor.uz

14 Nov, 09:22


ҚАНОАТ

Қаноат - бу ўзида йўқ нарсага эга бўлиш истагидан воз кечиш, Аллоҳнинг тақсимига рози бўлишдир. "Борига барака” деб қаноат қилгувчи кимса, ҳатто оч ҳолда бўлса ҳам, барибир, бадавлат кишидир. Оқил – дунё ишларини сабру қаноат билан, охират ишларини завқу иштиёқ билан, дин ишларини илму ижтиҳод билан чора килгувчи кишидир. Қаноатли киши бир кеча-кундузда бир бор таомланади, икки марта овқатланувчини озга қаноат қилувчи деб бўлмайди. Аллоҳ беш нарсани беш ўринга жойлади: азизликни тоатга, хўрликни фисқу исёнга, салобатни тунги ибодатга, ҳикматни бўш меъдага, бойликни қаноатга. Каттоний қуддиса сирруҳу дейдиларки: "Бировлар қўлидаги нарсадан умид қилмай, қаноатни ихтиёр этган кимсанинг улуғлик топишига шубҳа йўқ". Солиҳ зотлардан бири айтиб берган экан: Ҳажда Жунайд Бағдодий қуддиса сирруҳу билан бирга эдим. Кимдир беш юз динорни у зотнинг олдиларига қўйиб: "Буни муридларингизга тарқатсангиз..." - деди. Жунайд Бағдодий қуддиса сирруҳу: "Яна динорларинг борми?" – деб сўрадилар. "Ҳа, яна динорларим бор, кўп..." - деб жавоб берди у. Шайх яна ундан сўрадилар: "Бундан ҳам кўп бўлишини хоҳлайсанми?" У одам "ҳа" деб жавоб бергач, Жунайд Бағдодий қуддиса сирруҳу: "Ундай бўлса динорларингни ол, биздан кўра уларга кўпроқ сен ўзинг муҳтожга ўхшайсан", - деб динорларни қайтариб бердилар.

«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

14 Nov, 06:12


#Долзарб

Экстремизм барқарорлик офати


Улашинг: https://t.me/shoshhanafiy

Minor.uz

13 Nov, 13:02


АЛЛОҲ ҲАҚИДА ЯХШИ ГУМОН

Ўтган ва келажак авлодларнинг борадиган манзиллари Аллоҳ ҳақида қанчалик даражада чиройли, яхши гумон қилишларига боғлиқ. Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳдан ривоят қилган бир қудсий ҳадисда: "Мен - бандам гумон қилганидекман. Мен ҳақимда яхши гумонда бўлсин! " - дейилган (Абу Хурайрадан ривоят қилинган, Муслим ривояти). Бошқа ривоятга кўра шундай: "Мен ҳақимда бандам ўзи хоҳлаганидек ўйласин!" Оқил киши ҳар бир олган нафасида Яратгани хақидаги фикрини яхшилаб борадиган кишидир.
Агар сиз "Парвардигорим мени бу ҳаётда хор, ҳалок қилмайди ё бир дамга бўлса ҳам мени ўз холимга ташлаб қўймайди" деб ўйласангиз, Аллоҳ худди шундай йўл тутади. Агар сиз одамларнинг ҳуқуқини поймол қилган бўлсангиз-у, "мен учун уларнинг ҳаққини Аллоҳ тўлайди, аниқроғу, мен келтирган зарарни Аллоҳ қоплайди ва бу учун мени жазоламайди", деб ўйлаб юрган бўлсангиз, Яратган буни ҳам ҳақиқатга айлантиради. Агар сиз "менга Парвардигор тавҳид билан ўлиш бахтини ато этади" деб ўйласангиз, сизни Яратган шундай тақдирлайди. Агар сиз "Парвардигор Қиёмат кун даҳшатларидан, иншааллоҳ, мени асрайди" деб ўйласангиз, У ростдан ҳам айнан шундай йўл тутади. Агар сиз "Парвардигори Олам мени сўроққа тутмайди ва ҳеч нарса ҳақида сўрамайди" деб ўйласангиз, буни ҳам У ҳақиқатга айлантиради. Агар "У оёқларимни Сирот кўпригида мустаҳкамлайди" деб ўйласангиз, буни ҳам амалга оширади. Агар сиз "У мени жаннатга йўллайди" деб ўйласангиз, у сизни жаннат билан тақдирлайди.

«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

13 Nov, 11:33


Талоқ берганда қандай йўл тутилади
➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️

🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@minormasjidiuz

Minor.uz

13 Nov, 10:30


#Ташриф
ЖАНУБИЙ КОРЕЯЛИК ИМОМ ЮРТИМИЗДА


Бугун, 13 ноябрь куни пойтахтимиздаги «Минор» жоме масжидига Жанубий Кореянинг Чеонгжу шаҳридаги «Чеонгжу» ислом маркази мусулмонлар жамоати бош имоми Др. Шайх Айман Турк ташриф буюрдилар.
Меҳмонни «Минор» жоме масжиди имом-хатиби, Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий кутиб олдилар.
Суҳбатда меҳмон Чеонгжу шаҳрида маҳаллий аҳоли ҳамда юртдошларимизнинг Исломга муҳаббатини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Др. Шайх Айман Турк билан Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий анча йиллар олдин танишган. Икки уламонинг маърифий алоқалари "Устоз–шогирд" анъанасига айланиб кетди. Др. Шайх Айман Турк Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийдан Имом Бухорий ҳазратларининг «Саҳиҳул Бухорий» асари бўйича таълим олиб келарди.
Бугунги учрашувнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Др. Шайх Айман Туркка «Саҳиҳул Бухорий» асари ижозасини бердилар.
Кўтаринки руҳда ўтган учрашув сўнгида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда Жанубий Кореяда меҳнат қилаётган азиз ватандошларимиз касб-корига хайр-барака сўраб дуолар қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Др. Шайх Айман Турк Чеонгжуда уч мингга яқин ўзбек, қозоқ, қирғиз ҳамда тожик миллатига мансуб мусулмонларга маънавий-маърифий мавзуларда мавъизалар қилиб беради.
@mehrob_uz

Minor.uz

12 Nov, 14:50


Камроқ ўйланг, кўпроқ яшанг.
• Камроқ қайғуринг, кўпроқ хурсанд бўлинг.
• Камроқ гапиринг, кўпроқ тингланг.
• Камроқ тортишинг, кўпроқ келишинг.
• Камроқ томоша қилинг, кўпроқ бажаринг.
• Камроқ шикоят қилинг, кўпроқ қадрланг.
• Камроқ қўрқинг, кўпроқ севинг.

@minormasjidiuz

Minor.uz

12 Nov, 06:39


Хадича розияллоҳу анҳо солиҳа аёл тимсоли


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@Minormasjidiuz

Minor.uz

11 Nov, 10:46


Жума куни имом хутба ўқиётганида гапириш ёки беҳуда ишларни қилиш

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Жума куни имом хутба ўқиётганда гапиришдан ва майда тошларни ўйнашдан, қўли ва боши билан имо-ишора қилишдан қайтардилар. «Кимки жума куни имом хутба ўқиётган ҳолатда гапирса, лағв яъни беҳуда иш қилибди. Лағв қилган киши учун жума йўқдир», – дедилар».

Жума намози тўрт ракатли пешиннинг ўрнига икки ракатли қилинишининг сабаби, иккита хутба икки ракатнинг ўрнига ўтгани учундир. Аллоҳ таоло инсонларни ваъз насиҳатга эҳтиёжлари борлигини билганлигидан уларнинг йўлбошчиларига ҳар ҳафтада бир марта инсонларни намозга тўплаб, уларга Аллоҳ таолони эслатиб, у зотни улуғлаш кераклигини буюрган. Шунинг учун Жума намози жуда улуғ бир савоб ишни ва фазилатни ўзида қамраб олгандир. Энди шу пайтда гапирган одамнинг қалби машғул бўлиб, панд-насиҳатни эшитмай қолади. Шунингдек, имо-ишора қилиш ҳам мавъизадан чалғитади. Гарчи бу ишора озгина бир нозик ҳолда бўлса ҳам уни қилувчи одам ҳам лағв беҳуда иш қилувчи бўлади. Ҳадиси шарифда унинг учун Жума йўқдир, дейилди, яъни бу одамнинг Жумасидан фазилат ва катта савоб кетиб қолади, демакдир. Бу унинг намози ботил бўлади, қайтадан ўқиб олсин, маъносида эмас. Балки унинг намози жоиз, лекин нуқсонлидир. Жуманинг фазилатидан олинадиган улуғ насибаси кетиб қолгандир. Намози эса нуқсонли, яъни фақат ўша икки ракат холида қолган ва Жума намозининг фазилати кетиб қолгандир.

«Қайтарилган амаллар» китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

11 Nov, 10:15


#Долзарб

Mediamakon va axloq meyorlari


Улашинг: https://t.me/shoshhanafiy

Minor.uz

09 Nov, 11:02


ҚАБРЛАРНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ ОДОБИ

Қабрлар зиёрати учун маълум кун ёки соат белгиланмаган. Уламоларимиз қабрлар зиёратида таҳоратли бўлишлик мустаҳаб амал эканлигини айтганлар. «Мозор ва қабристонларни зиёрат қилиш эркак ва аёлларга баробар жоиз, ҳатто, савобли ишлардандир. Пайшанба, жумъа ва шанба кунлари зиёрат қилинса, маййитлар сезиб тураркан. Фақат зиёрат одобларига риоя қилиниб, бидъат ишлардан сақланиш шарт. Мозор ва қабристон зиёратининг одобларидан бири -маййитнинг оёқ томонларидан келиб, салом бергач, тик турган ҳолда дуо қилишдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Жаннатул Бақе қабристонини зиёрат қилганларида шундай қилар эдилар. Агар оёқ томондан келишнинг имкони бўлмаса, бошқа томонларидан келиш мумкин...» Ҳар бир мўмин-мусулмон банда ўтиб кетган яқинлари ҳаққига дуо-ю фотиҳани ўзи қилгани афзал! Қабр зиёратида «Ёсин», «Фотиҳа», «Ихлос», «Фалақ», «Нос» сураларини тик туриб ўқиб, савобини марҳумлар руҳига ҳадя этиш савобли! Маъқал ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Ёсинни қироат қилинг», дедилар. (Аҳмад, Абу Довуд, ибн Можа, Ҳоким ривояти). Лекин қабр устига масжид қуриш, мақбарада намоз ўқиш, таом истеъмол қилиш Ислом шариати томонидан тақиқланган. Қабристонда баланд овозда гапириш, кулиш, сигарет чекиш, нос туфлаш марҳумларга нисбатан беҳурматлик бўлади. Ҳозирги кунда қабрларга сиғинувчилар анча кўпайган. Кўпинча Парвардигорини танимаган бенамозлар қабрга сиғиниб, ундан ёрдам сўрайди. Қурбонликни қабрга қилиб, гуноҳкор бўлади. Шу амаллари билан гўёки Аллоҳ таолони, қолаверса ўтган марҳумларини рози қилмоқчига ўхшайдилар, лекин аслида жуда ҳам қаттиқ янглишадилар, хато қиладилар. Чунки, ҳақиқий намозхон ҳар кунги намозида Парвардигори оламга 5 маҳал, яъни 32 марта «Иййака наъбуду ва иййака настаъин» (Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз!) - деб таъкидлаб турганидан кейин қабрдан ёрдам сўраб, унга сиғинмайди-да! Қабр олдида шам ёқиш, дарахт шохларига турли латта-рўмолларни боғлаш, жонлиқ сўйиш каби номаъқул ишлар зардуштийликдан қолиб кетган нотўғри, бидъат, ҳаром амаллар ҳисобланади. Ибн Аббос (р.а.)дан ривоят қилинишича, «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни саждагоҳ қилиб олувчиларни ҳамда қабрлар устига чироқ ёқувчиларни лаънатладилар». (Абу Довуд ривоят қилган). «Билингки, авом халқ тарафидан ўликларга атаб назрлар қилиш, Аллоҳнинг дўстларининг қабрларига, уларга яқин бўлиш мақсадида, тангалар ташлаш, шам, чироқлар ёқиш ботил ва ҳаром ишлардир. Бу нарсаларга хусусан, асримиз одамлари кўпроқ мубтало бўлганлар». Таъкидлаш жоизки, қабрларга сиғинувчиларнинг кўпчилигини аёллар ташкил қилади. Айниқса, хотин-қизларнинг қабристонга очиқ-сочиқ кийимларда бориши, дарахт шохларига латта-путталар боғлашлари, қабр олдида чироқ ёқишлари, ис чиқаришлари, улуғ авлиёлар руҳидан фарзанд, бойлик сўрашлари Ислом шариати ақидаларига ҳеч ҳам тўғри келмайди. Ақлли инсон тирик гулларни тирикларга беради! Қабрларга сунъий гуллар қўйиш - исроф! Сунъий гулларда ҳатто ўша машҳур ҳадисдаги қуригунча тасбеҳ айтиш хусусияти ҳам йўқ! Баъзи адашган инсонлар бутун оламлар Парвардигорининг Улуғ зотига қилинадиган амалларни адашиб, Аллоҳ таолонинг яратган махлуқини рози қилиш учун бажарадилар. Яъни, ўша махлуқ (яратилган)ни ҳар жойда ҳозиру нозир, деб унга сажда қиладилар, унга атаб қурбонлик ва турли назр-ниёзлар қиладилар, оғир пайтда фақатгина ундан ёрдам сўрайдилар.

«Ислом - кўрсатма, ҳидоят, раҳмат» китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

09 Nov, 09:40


Ўлим доим қаршимизда


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@minormasjidiuz

Minor.uz

09 Nov, 08:44


РОҲАТ ЖАННАТДА

"Ҳақиқатан, инсонни (дин ва дунё ишларида меҳнат ва) машаққатда (бўлиш учун) яратдик". Аҳмад ибн Ҳанбалдан “Қачон роҳат бўлади?" деб сўрашганида у киши: "Қадамингни жаннатга қўйсанг, роҳатланасан", деб жавоб бердилар.

Шеър:
Кўрмоқчи бўлсанг-да кирлардан холи,
Барибир лойқадир дунёнинг ҳоли.


Нигериялик омонатдор бир дўстим менга ўз ҳолатини айтиб берди. Онаси кечанинг учдан бири бўлганида уни уйғотар экан. "Эй онажон, озгина дам олай деса", у: "Сен роҳатлан, дам ол деб уйғотяпман-да, болам, жаннатга кирсанг роҳатланасан", дер экан. Салаф уламоларидан Масрук исмли киши сажда қилиб ухларди. Шериклари унга: "Нафсингизни дам олдиринг", дейишса, у "Нафсимнинг роҳатини хоҳлаяпман-да", дер эди. Вожибни тарк этиб, роҳатни роҳатга улашга интилганлар ўзларига ҳақиқий азобни шошилтириб оладилар. Роҳат фойдали, солиҳ амалларни бажариш ва Аллоҳга яқин қиладиган ишларга енг шимаришдадир. Имонсиз кимса бу дунёдаги насибасини ва роҳатини хоҳлайди. Шунинг учун ҳам "Улар (Макка мушриклари масхара қилишиб): "Парвардигоро, бизларга (ваъда қилинган азобдан) насибамизни Ҳисоб кунидан илгари тезроқ келтира қолгин!" дедилар". Айрим олимлар бу оятни: "Қиёматдан олдин ризқимизни ва яхшиликдан иборат насибамизни бизга тезроқ бергин", дедилар, деб тафсир қилишган."Албатта, ана у (кофир)лар нақд (дунё)ни суюрлар ва ортларидаги оғир кунни (қиёматни) эса (эсдан чиқариб) қўюрлар". Улар эртанги кун ва келажак ҳақида мутлақо ўйламайдилар. Шунинг учун ҳам уларнинг бугуни ва эртаси, ишларининг боши ва охири-барчаси зарардадир. Ҳаёт шундай яратилган, унинг хотимаси йўқ бўлиш. У соф бўлмаган ичимлик. На неъмату азобга, на қийинчилигу енгилликка, на бойлигу камбағалликка ўрнашадиган ўзгарувчан мижоздир.

Дунёда шунча йил қилгувчи сафар,
Охир бир кун қабр ичига тушар.


"Сўнгра (улар) ҳақиқий эгалари - Аллоҳ (ҳузури)га қайтарилурлар. Ҳукм эса Уникидир. У ҳисобловчиларнинг тезкоридир.(Анъом сураси 62-оят)

«Ўкинма» китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

07 Nov, 15:36


🕌 Минор масжиди намоз вақтлари:
📆 Жума — 8 ноябрь 2024.

@minormasjidiuz

Minor.uz

07 Nov, 10:04


#Долзарб

Prozelitizm mohiyati


Улашинг: https://t.me/shoshhanafiy

Minor.uz

07 Nov, 06:32


Гуноҳинг қанча кўпайса ҳам умидсизликка тушма.Хатоларинг не қадар юксалсада ноумид бўлма. Чунки Аллоҳ тавбани гуноҳкорларга қилди. Пайғамбарларни адашганларга юборди. Мағфиратни осийларга жорий этди. Ўзини Ғаффор, Таввоб, ва Карим деб номлагани, хато қилганингда кечиришлиги учундир.

Доктор Мустафо Маҳмуд
@minormasjidiuz

Minor.uz

06 Nov, 12:59


📹 Аллоҳдан сабр ва намоз билан ёрдам сўранг

❤️ Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@minormasjidiuz

Minor.uz

06 Nov, 11:05


#Долзарб

Dinda g'uluvga ketmang


Улашинг: https://t.me/shoshhanafiy

Minor.uz

06 Nov, 10:28


Чоршанба ва шанба кунлари қон олдириш

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Чоршанба ва шанба кунлари кон олдиришдан қайтардилар ва «Бу ишни қилса, унга вазах етса ўзидан бошқани маломат қилмасин», - дедилар».

Шанба кунида Аллоҳ таоло махлуқотга ҳордиқ эълон қилган кундир. Бунинг сабаби шуки, коинотни яратишни Аллоҳ таоло якшанба кунидан бошлаган. Ерни икки кун ичида, осмонни ҳам икки кунда яратди ва мазкур кунларда уларнинг қувватларини ўлчаб қўйди. Бунинг ҳаммасига тўрт кун кетди. Чоршанба куни нарсаларни оқишдан
тўхтатди. Жаннатни ва дўзахни пайшанба куни яратди. Сўнгра Жума куни Одам (алайҳиссалом)ни яратди. Одам (алайҳиссалом) Аллоҳ таоло яратган нарсаларнинг энг охиргиси эди. Чунки бу нарсаларнинг ҳаммаси Одам учун, у фойдаланиши учун, зурриётлари учун яратилди. Шу боис, Аллоҳ таоло яратишни Одам билан ниҳоялади. Сўнгра Шанба куни халойиққа мулоҳаза бериб, ўзини уларга танитди. Ўзининг Парвардигор эканлигини уларга илҳом қилди. Уларга гап билан юзланди. Ўзига ҳамду сано айтди. Ўзини улуғлаб, махлуқларига хитоб қилди. Булар ривоят қилинган хабарларда келгандир. Шу кунда барча нарса Аллоҳ таолога йўл топди, ҳидоятланди. Ҳамма нарса У зотга жим туриб кулоқ тутди. Олам аҳли унинг Подшоҳ - Малик эканини иқрор қилдилар, бўйсундилар ва ўзларини паст, хор тутдилар. У зотнинг каломидан ором олдилар, шу боис «Сабт» куни дея исмланди. Ажам тилида бу «Ша» сўзи билан ифодаланди ва унинг маъноси ҳайрат, дам бериш, сусайиш, мудроқ босиш кабиларни қамрайди. Хуллас, халойиқ Каломуллоҳнинг кучидан карахт бўлиб қолди. Бу сўз ояти каримада ҳам учрайди: «Уйқуларингизни (бадан ва асабларингиз учун) ором қилдик» (Наба сураси, 9-оят). Ҳар қачон ором эълон қилинса, инсон оғирлашиб, бўшашиб қолади. Бу ҳолат ҳар шанба куни кузатилади. Агар киши шанба кунлари қон олдирса, қони қуйилиб, эти увушиб турган пайти бўлади ва натижада пес касаллигига йўлиқиши мумкин. Чоршанба эса Аллоҳ таоло озуқаларни яратган кун бўлиб, қон тананинг ғизоси ва озуқасидир. Шу боисдан қувватлар ўлчаб бериладиган кунда қон чиқарилмаслиги керак. Акс ҳолда пес ва қўтир касаллигига чалиниб қолиш мумкин. Ўрганилаётган ҳадиси шарифдан бошқа ҳадисларда Сешанба куни хам кон олдириш макруҳлиги айтилган. Бизга отамдан, у киши Мусо ибн Исмоилдан, у Баккор ибн Абдулазиз ибн Абу Бакрадан, у отасидан хабар қилган ҳадисда: Абу Бакра аҳли оиласига сешанба кунлари қон олдиришни ман қиларди ва «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) «Бу кунда шундай бир соат борки, унда кон қуюқлашмайди», -деганлар», - деб марҳамат қилинган. Бизга Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Усайд ал-Килобийдан, унга Зожир ибн ас-Солтдан, унга Абдуллоҳ ибн Ҳафсдан, унга Абдуллоҳ ибн ал-Косимдан, унга отасидан ривоят қилинган ҳадисда: Абу Бакра Сешанба куни қон олдиришдан қайтариб: «Бу куни темир Ерга туширилган кундир. Темир ўзи нозил қилинган кунда истеъмол қилинмасин. Бу қон кунидир, бас қон ўзи қайнайдиган кунда қўзғатилмасин», - дегани хабар қилинади. Хуллас, қон қуюқлашмайдиган кунида қўзғатилмаганидек, сокин бўладиган кунида ҳам қотиб, увушиб қолишидан хавф қилиниб безовта қилинмаслиги керак. Ахир бунда пес касаллиги хавфи бор.

«Қайтарилган амаллар» китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

05 Nov, 17:53


Ustozning Imom Termiziy ilmiy merosining islom sivilizatsiyasida tutgan oʻrni” mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy anjumandagi ma’ruzalaridan parcha…

@mehrob_uz

Minor.uz

05 Nov, 13:30


Бир киши Абу Яъқуб Наҳражурий ҳазратларидан сўради:
– Мен намоз ўқийман-у, бироқ унинг ҳаловатини топмайман.
– Чунки сен намозни қалбан ўқимайсан. Агар қалбан ўқиганингда, унинг ҳаловатини ҳам топган бўлардинг, жавоб берди Абу Яъқуб ҳазратлари.


@minormasjidiuz

Minor.uz

05 Nov, 12:59


#Видео

ЖАННАТДАГИ ҲУР

✔️ Жаннат ва дўзах бугунги кунда яратиб қўйилганми?

✔️ Жаброил алайҳиссалом жаннатдаги ҳурни кўрганларида қандай ҳолатга тушдилар

✔️ Жаннатдаги ҳурлар қандай инсонлар учун тайёрланган?

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов суҳбатларидан

📝📝📝📝

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | facebook | Youtube

Minor.uz

26 Oct, 15:26


📹 КИБРГА ОЛИБ БОРАДИГАН ЙЎЛЛАРГА КИРМАНГ

❤️ Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@minormasjidiuz

Minor.uz

26 Oct, 11:46


ДУНЁ ҲОЮ ҲАВАСИДАН ВОЗ КЕЧИШ

Зуҳд - кўпчилик ўйлагандек дунёдан эмас, балки унга муҳаббат қўйишдан сақланиб, кўнгилда Аллоҳдан бошқа нарсаларга жой қолдирмасликдир. Бу нафақат дунё бойликларининг ўзидан, балки уни қўлга киритишнинг ҳар қандай йўлларидан чекиниш лозимлигини талаб этади. Зуҳд, жумладан, инсонни ўзига узоқ умр кўриш фикрини йўлатмаслиги ҳамда кўнгли-ю қўлини дунё роҳатларидан озод этишини ифодалайди. Ишқ кўнгилни фидойиликка олиб келганидек, зоҳидлик одамни мол-дунёга нисбатан саховатпешаликка олиб келади. То инсон боласи қуйидаги уч хусусиятга эришолмас экан, ҳақиқий зоҳидлик мақомига етолмайди. Биринчи, қалбни амалга тааллуқ этмасликдир, яъни банда ўзининг ибодатлари ва хайрли амалларига ишониб, суяниб қолмаслиги керак. Ҳамма нарсада Аллоҳгагина таваккул қилиб, фақат унинг лутфу карамидангина умид қилмоғи лозим. Негаки, инсон ўзидан ўзи ҳеч нарса яратмайди, балки Аллоҳ таоло ирода этган нарсанигина бажаради, холос. Иккинчи, бу тамасиз айтилган сўз - насиҳатдир. Яъни, инсоннинг ўз сўзи туфайли ўзгалардан бирор бир нарса тама қилмаслигидир. Учинчиси, манманлик, ўзига бино қўйишдан холи бўлган улуғликдир. Бу дегани, Аллоҳ инсон обрўйини қанчалик кўтарган бўлмасин, ўзини доим бошқалардан пастроқ, ҳурматга нолойиқроқ кўришдир. Одатда бу тоифа кишилар бошқаларга ҳукмронлик қилиш фикридан йироқ бўладилар ҳамда ўзларини ўзгалардан баланд ҳисобламайдилар. Билки, дунёга муҳаббат барча илоҳий қонунларда шариатларда қоралангандир, чунки у – ҳар қандай гуноҳ ва хатонинг боши ва асосий сабабчисидир. Шунинг учун банда дунё хою ҳавасларидан воз кечиб, жамиятдаги юқори даражаларга бўлган муҳаббатни қалбидан қўпориб ташлаши зарур. Аслини олганда ҳам амал ва шуҳратпарастлик иллати дунё бойлигига муҳаббатдан-да ёмонроқдир. Бу икки сифат - амалпарастлик ва дунёпарастлик инсонни унинг ашаддий душмани кушандаси бўлмиш дунё лаззатлари ва фароғатига элтади.

«Аҳлоқус солиҳийн» китобидан.
@minormasjidiuz

Minor.uz

26 Oct, 09:37


#saylov
САЙЛОВНИ ИНКОР ЭТУВЧИЛАРГА РАДДИЯ!

❤️ Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@minormasjidiuz

Minor.uz

26 Oct, 07:53


Маъсиятларнинг, гуноҳларнинг жазоларини қара... У маъсиятлар умрнинг баракасини, ризқнинг, илмнинг, тоат-ибодатнинг баракасини бузади. Хулоса қилиб айтганда, диннинг, дунёнинг баракасини бузади.

@minormasjidiuz

Minor.uz

25 Oct, 17:27


#Тақдимот

КИТОБ – МАЪРИФАТ МАШЪАЛИ


Пойтахтимиздаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуаси мажлислар залида «КИТОБ – МАЪРИФАТ МАШЪАЛИ» мавзусида ўтказилган кўргазмали тадбирдан видео ролик

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | facebook | Youtube

Minor.uz

25 Oct, 07:58


КАСБ БАЙРАМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!

Мамлакатимизда ҳар йили 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Бугун ҳам ана шундай ажойиб байрам.
Шу муносабат билан Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ва меҳроб-уз жамоаси тинч ва осуда ҳаётимизни таъминлаётган, тунни кунга, кунни тунга улаб хизмат қилаётган барча ички ишлар органлари ходимларини касб байрамлари билан самимий муборакбод этади.
Ҳақиқатан, биз ширин уйқуда гўзал тушлар кўраётганимизда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари сарҳадларимизда, юртимизнинг турли ҳудудларида сергак ва ҳушёр туришади.
Бундай фидойи инсонларни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам мақтаганлар: «Икки кўзга жаҳаннам оташи тегмайди: 1) Аллоҳ таолодан қўрқиб йиғлаган ва 2) Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилиб бедор бўлган кўзлар».
Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари!
Касб байрамингиз муборак бўлсин! Ҳар доим соғ ва омон бўлинг. Аллоҳ таоло барча хайрли ишларингизда мададкор бўлсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

@Minormasjidiuz

Minor.uz

25 Oct, 07:38


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌸🍃💐 Саййид-ул айём
(кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg

Minor.uz

25 Oct, 02:23


🕌 Минор масжиди намоз вақтлари:
📆 Жума — 25 октябрь 2024.

@minormasjidiuz

Minor.uz

24 Oct, 09:27


УЙҚУГА ЁТИШДАН АВВАЛ КЎРПА ҚОҚИШНИНГ ҲИКМАТИ НИМАДА?

Яқинда ғарб олимлари бу ҳолнинг илмий далилини исбот қилдилар. Инсон уйқуга ётганда унинг танасида ҳужайралар ўлиб, кўрпага тўкиларкан. Ушбу ўлик ҳужайраларни кўз билан кўриш мумкин эмаслигидан кўпчилик бунга эътибор бермайди. Эртасига уйқуга кетганда яна ўлик ҳужайралар тўкилиб, аввалгилари билан бирлашиб, танага ёпишади. Шу сабаб билан инсонда ҳар хил касалликлар пайдо бўлиши мумкин. Олимлар ушбу ҳолатнинг олдини олиш чораларини қидирдилар. Аввалига кўрпажилдни кир ювиш кукуни билан ювдилар. Бу фойда бермагач, турли тозалов воситаларини қўлладилар. Аммо ҳужайраларни кетказишнинг имкони бўлмади. Олимлардан бири кўрпани қўл билан қоқишни таклиф қилди. Шундан сўнггина ўлик ҳужайралар кўрпажилдни тарк этди. Бундан 14 аср илгари жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ушбу амални таълим этганлар. Унинг илмий исботи эндигина маълум бўлди. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди“ – дедилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари)
@minormasjidiuz

Minor.uz

24 Oct, 07:55


#Intervyu #Videolar #YANGI_NASHR #EʼTIROF #Buxoriyga_ehtirom

📝 “XALQU AFʼOLIL IBOD” – DINNI NIQOB QILGAN BUZGʻUNCHI FIRQALARGA RADDIYA

@Minormasjidiuz

Minor.uz

23 Oct, 12:40


Уч нарсани ҳаргиз унутма:

• Аллоҳнинг неъматлари олдингда кўринган заҳоти ҳамд айтишни;
• Ризқнинг сенга келиши кечиккан пайтда истиғфор айтишни;
• Бошингга машаққат тушганида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" (Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳдандир) дейишни.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ
@minormasjidiuz

Minor.uz

23 Oct, 09:20


📹 ОЛТМИШДАН СЎНГ УЗР ЙЎҚ

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
@minormasjidiuz

Minor.uz

23 Oct, 07:43


Масжидда қибла томонга қараб тупуриш

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Масжиднинг қибласи томонга қараб тупуришдан қайтардилар». Қибланинг ҳурмати каттадир. Чунки у Байтуллоҳнинг олд томонидир. Масжиднинг олд томони эса, унинг шиори, белгиси ҳисобланади. Қибла жойлашган жой Байтул-маъмурнинг ўрни бўлиб, Аршнинг томонидир. Тупук эса бош ва кўкракдан чиқадиган ортиқча нарсадир. Демак, бу нарса қибла томонга ташланмаслиги керак. Акс ҳолда қибла ҳурматсиз нарсага ўхшаб қолади. Эътибор берсанг, киши ўзининг олдига ва ўнг томонига тупуриши ҳам одобсизликдир. Бу борада Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва саллам)дан ривоят қилинишича у зот бу ҳолатни жуда ёмон кўрган эканлар ва «Кимки тупурадиган бўлса, чапига ёки қадамларининг орасига тупурсин», деган эканлар.

«Қайтарилган амаллар» китобидан
@minormasjidiuz

Minor.uz

22 Oct, 19:37


#муфтий_минбари

🌙 ИНСОНЛАР НЕГА БИР-БИРЛАРИГА ИШОНМАЙ ҚЎЙДИЛАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг:https://t.me/shoshhanafiy

Minor.uz

20 Oct, 15:19


🗣"БУ ЮРТНИНГ ҲАР БИР ҚАРИЧ ЕРИДА ОЛИМНИНГ ИЗИ БОР..."

Муҳаддис аллома Муҳаммад Аввоманинг "Ислом – тинчлик ва эзгулик дини" мавзусида ўтказилган халқаро анжуманда сўзлаган нутқидан. Тошкент. 2024 йил 15-октябрь

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Minor.uz

18 Oct, 11:46


#Axborot_24 | «Imom Termiziy ilmiy merosining islom sivilizatsiyasida tutgan oʻrni» mavzusidagi ilmiy-amaliy anjuman
#17oct #uzbekiston24

#Imom_Termiziy_ilmiy_merosining_islom_sivilizatsiyasida_tutgan_oʻrni

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Minor.uz

17 Oct, 13:12


#Эътироф

Бугун Ўзбекистонда муҳтарам Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида диний ва маърифий соҳада, хусусан, ислом илмлари соҳасида жуда катта янгиликлар, яхшиликлар амалга оширилмоқда.

Бугунги мураккаб дунёда динийлик ва дунёвийлик мувозанатини ушлаш жуда ҳам мураккаб, бироқ мана шу қийинчиликни қандай чиройли тарзда енгиб ўтиш, амалга ошириш мумкинлигини Ўзбекистон мисолида яққол кўришимиз мумкин.

Албатта, бу сиёсатни юритиш осон эмас. Лекин мана шу мўътадил сиёсатни Ўзбекистон Президенти юритаётгани бу барчага ва барча давлатларга, албатта, ўрнак бўлади.

Қадим тарихий манбаларни тадқиқ қилиш, ундаги эзгу ғояларни нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон оммасига етказишда бу каби анжуманларнинг ўрни ниҳоятда катта ҳисобланади.


Проф. Али Муҳйиддин Қорадоғий
Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси раиси, Доҳа динлараро мулоқот маркази раиси


#Imom_Termiziy_ilmiy_merosining_islom_sivilizatsiyasida_tutgan_oʻrni

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Minor.uz

17 Oct, 13:11


#Fotoreportaj | Termiz shahrida xalqaro ilmiy-amaliy anjumandan fotolavhalar

#Imom_Termiziy_ilmiy_merosining_islom_sivilizatsiyasida_tutgan_oʻrni

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Minor.uz

17 Oct, 13:11


#no_comment...
#jarayon

“Imom Termiziy ilmiy merosining islom sivilizatsiyasida tutgan o‘rni”

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

Minor.uz

17 Oct, 12:14


Беморлик, фақирлик ва мухтожлик  сабаблари

1. Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.
2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик.
3. Бебисмиллаҳ таом ейишлик.
4. Тик туриб таом ейишлик.
5. Идиш товоқни тоза тутмаслик.
6. Қўлни ювмасдан таом ейишлик.
7. Намозни қазо қилишлик.
8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик.
9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилишлик.
10. Остонада ўтиришликни одат қилишлик.
11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик.
12. Ёлғон гапиришлик.
13. Тонг вақтида ухлашлик.
14. Шомдан кейин ухлашлик.
15. Ялангбош хожатхонага киришлик.
16. Хожатхонада гаплашишлик.
17. Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.
18. Фақирни камситишлик.
19. Нағмаларга муҳаббат қўйишлик.
20. Ховуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик.

@minormasjidiuz

Minor.uz

17 Oct, 10:34


#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini

🔆 Хива шаҳридаги “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги халқаро анжумандан
лавҳалар:

🕌Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов анжуманга ташриф буюрган нуфузли меҳмонларга конференция давомида ва Ҳива шаҳридаги диққатга сазовор жойларда мезбонлик қилдилар ҳамда самимий мулоқотда бўлдилар
.

📚📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | facebook | Youtube