https://t.me/mehnathuquqi javobi📤:
❗️ МК 226-моддасида ҳар йилги асосий меҳнат таътилини ва битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил (МК 220 - моддаси) олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи жумласига нималар кириши белгилаб қўйилган.
❌ Агар жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, харбий хизмат даври ҳамда олий ўқув юртларида ўқиган даврлари ҳар йилги асосий меҳнат таътилини ва битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи жумласига кирмайди.
✅ «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 37-моддасига кўра, ҳарбий хизмат ва олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш даври иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турларига киради.
❗️ Демак, эътибор беринг, харбий хизмат даври ҳамда олий ўқув юртларида ўқиган даврлар ҳар йилги асосий меҳнат таътилини ва битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи жумласига кирмайди. Лекин пенсияни ҳисоблаб чиқиш жараёнида иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi