MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa @madina_studio Channel on Telegram

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

@madina_studio


YouTube каналимиз: youtube.com/@madinastudiotv

Instagram саҳифамиз: instagram.com/madina_studio_uz

Алоқа учун: @madinastudiobot

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa (Uzbek)

Madina Studio | Rasmiy sahifa is a must-follow Telegram channel for all lovers of Uzbek entertainment. This channel is dedicated to providing the latest updates, news, and behind-the-scenes content related to Madina Studio, a popular YouTube channel. Madina Studio showcases a variety of engaging and entertaining content, including music videos, interviews, vlogs, and much more. By following this channel, you can stay up to date with all the exciting projects and collaborations happening at Madina Studio. Don't miss out on exclusive sneak peeks and announcements by joining the Madina Studio | Rasmiy sahifa Telegram channel today! To further connect with the Madina Studio community, be sure to check out their YouTube channel at youtube.com/@madinastudiotv and their Instagram page at instagram.com/madina_studio_uz. For any inquiries or feedback, you can reach out to @madinastudiobot. Join the Madina Studio | Rasmiy sahifa channel now and immerse yourself in the world of Uzbek entertainment!

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

30 Dec, 15:55


#қисқа_эслатма

Шунда ҳам Янги йилни байрам қиламизми?

Telegram | YouTube | Instagram

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

27 Dec, 10:30


#видеоролик

Ғазза... Аслида ким синовда? | Абу Исмаил

Видеони юқори сифатда кўриш учун

Telegram | YouTube | Instagram

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

02 Dec, 12:41


#видеоролик

Сионизм тарихидаги яширин ҳақиқатлар

3-қисм

Абдуллоҳ Шариф

Видеони юқори сифатда кўриш учун

Telegram | YouTube | Instagram

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

27 Nov, 15:36


#видеоролик

Бани Исроил тарихи

2-қисм

Абдуллоҳ Шариф

Видеони юқори сифатда кўриш учун

Telegram | YouTube | Instagram

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

27 Nov, 15:36


#видеоролик

Бани Исроил тарихи

1-қисм

Абдуллоҳ Шариф

Видеони юқори сифатда кўриш учун

Telegram | YouTube | Instagram

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

31 Oct, 05:12


Агар ҳамма болаларни қатл қилишга уринсалар ҳам, шубҳасиз, битта Мусо тирик қолажак!

(Фиръ
авн Бани Исроил қавмининг ўғил болаларини сўйиб ўлдирган. Шунда ҳам Аллоҳнинг ҳикматли қадари ила Мусо алайҳиссалом тирик қолганлар ва кейинчалик Фиръавнни Аллоҳнинг изни ила мағлуб этганлар.)

#Фаластин #Ғазо

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

27 Oct, 20:12


Фаластин аҳли ҳаққига дуо қилайлик. Бу кеча улар учун жуда оғир бўляпти...

Аллоҳим уларга сабр, собитқадамлик ва нусрат бер! Золимларга Ўзинг кифоя қил!

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

19 Oct, 05:50


Агар сиз Ғазодаги расмларни кўриб чарчаб кетдим деб ўйласангиз, фаластинликлар ўша расмдаги одам бўлишдан чарчаб кетишди.

— Умар Сулаймон

P.S. Расмда она ҳаво ҳужумидан вафот топган боласининг жасадини қучоқлаб турибди. Бу Фаластиндаги фожиа тимсолидир.

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

18 Oct, 04:21


Золим сионистлар Ғазодаги шифохонани бомбалади! Оқибатда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Улардан аксарияти болалар! Аллоҳ шаҳодатларини қабул қилсин!

«Аллоҳнинг йўлида қатл қилинганларни ўликлар деб ўйламанг! Балки, улар — тирикдирлар, Роббилари ҳузурида ризқлантирилмоқдалар» (Оли Имрон сураси, 169-оят).

«Сен ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган нарсадан ғофил, деб гумон қилма. Фақатгина, уларни кўзлар қотиб қоладиган кунгача қўйиб қўядир холос» (Иброҳим сураси, 42-оят).

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

27 Aug, 14:00


Сен (Менинг тарафимдан): «Эй, ўз жонларига исроф (жавр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли Зотдир», деб айт.

(Зумар сураси, 53-оят)

Telegram | YouTube | Instagram

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

20 Jul, 00:51


Айбдорлик ҳисси — Аллоҳнинг қилаётган ишингиз руҳингизни барбод қилаётганидан огоҳлантирувчи неъматидир.

— Нўъмон Али Хон

Telegram | YouTube | Instagram

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

14 Jul, 01:47


«Роҳман. Қуръонни ўргатди» (Ар-Роҳман, 1-2).


Аллоҳ Ўзини Устоз деган экан, Унинг талабаси бўлишдан ким бош тортади?

— Нўъмон Али Хон

Telegram | YouTube | Instagram

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

08 Jul, 02:23


Ҳақир қул ҳолимда Сени яхши кўришим ҳайратланарли эмас, аммо ҳар нарсага қодир Малик Зот бўлатуриб мени яхши кўришинг ҳайратланарли!

| Боязид Бистомий роҳимаҳуллоҳ


Telegram | YouTube | Instagram

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

27 Jun, 12:44


Аллоҳу Акбар!
Аллоҳу Акбар!
Лаа илааҳа иллаллоҳ!
Аллоҳу Акбар!
Аллоҳу Акбар!
Валиллаҳил ҳамд!

Азиз биродарлар ва опа-сингиллар!
Барчангизни кириб келган Қурбон ҳайити билан муборакбод этамиз. Аллоҳ қилган солиҳ амалларимизни қабул айласин. Ҳаммамизга фойдали илм, ҳалол ризқ, мақбул амал берсин. Oмин!

Telegram | YouTube | Instagram

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

21 May, 02:06


Бир дақиқага Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотлари акс этган саҳнани тасаввур қилиб кўришингизни сўрайман.

Абу Бакр, Умар, Усмон, Али ва шундайин зотлар ўша ерда. Одамлар шу даражада оғир мусибатга йўлиққанларки, бир бадавий араб масжидда югурганча: "Аллоҳим, кўзларимни олгин! Росулуллоҳдан сўнг бу кўзлар бирор кимсага қарашини истамайман!" деб юрибди.

Субҳаналлоҳ! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотлари бу умматга келган энг катта ғам, энг катта мусибат эди. Шу даражада буюк дардки, у зот алайҳиссаломнинг вафотларидан юз йиллар, юз йиллар, яна юз йиллар ўтиб кетганидан кейин ҳам яқин кишисини йўқотган инсонга тасалли бериш учун: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидаги мусибатингни эслагин", дейиларди.

Аммо Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ бу борада ўта кучли сўз айтганлар: "Аллоҳга қасамки, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот қилган бўлсалар-да, одамларнинг амаллари ва хулқларида барҳаёт эдилар".

Одамларга қараб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларининг бир кўринишини топасиз. Одамлар у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаб табассум қилишга, у зот каби ҳаракат қилишга, у зот каби юришга интиладилар. Соллаллоҳу алайҳи васаллам! У зот уммат ичида тирик эдилар!

Аммо ҳозир одамлар бошқа йўллардан юриб кетишди...

— Умар Сулаймон ҳафизаҳуллоҳ

Telegram | YouTube | Instagram

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

20 May, 02:33


Араб тилида «Ассалому алайкум!» жумласининг маъноси «Сизларга салом бўлсин!» бўлади. Битта эркак кишига «Сизга салом бўлсин» дейиш учун «Ассалому алайка», бир аёлга салом бериш учун эса «Ассалому алайки» дейилади.

Аммо нима учун биз бир кишига мурожаат қилаётганда ҳам кўплик шаклида «Ассалому алайкум!» деймиз?


«Биз мусулмонлармиз ва Аллоҳнинг «У устингизга ҳафазаларни юборадир»*, деган сўзига иймон келтирамиз. Демак, бизнинг олдимизда бир нечта фаришталар бўлади. Уларнинг аниқ саноғини билмаймиз. Камида икки елкамиздаги фаришталардан бохабармиз. Аслида атрофимизда ундан ҳам кўп фаришталар бор. Ва биз уларнинг мавжудлигини тан оламиз. «Ассалому алайкум!» деймиз. Бундай саломлашиш — бу суҳбатимиз ёзиб олинаётганини эътироф қилишимизнинг энг чиройли йўлидир, шундай эмасми?»

— Нўъмон Али Хон ҳафизаҳуллоҳ


* Анъом сураси, 61-оят. «Ҳафаза» — ҳар бир инсонга бириктирилган фаришталарнинг номи бўлиб, улар қиладиган ишнинг маъносини англатади. Биринчи маъно — муҳофаза қилиш, сақлаш маъноси бўлиб, ўша фаришталар ўзлари бириктирилган одамни муҳофаза қилиб турадилар. Иккинчи маъно — ёд олиш маъноси бўлиб, мазкур фаришталар ўзлари бириктирилган инсоннинг ҳамма қилган иши ва айтган сўзларини ёдлаб боради («Тафсири Ҳилол»).

Telegram | YouTube | Instagram

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

19 May, 02:05


Сабабларни ушлашлик Илоҳий қонуният. Аллоҳ Мусо алайҳиссаломга денгизни асосиз ҳам бўлиб бериши мумкин эди, бироқ одамларга сабабларни қилиш нақадар муҳим эканини кўрсатиш учун унга асосини денгизга уришни амр этди. Дарҳақиқат, Аллоҳ бирор ишга қодир бўла туриб ўтириб олган кишига ёрдам бермайди. Шундай экан, «Асоинг билан денгизни ур!»*

— Шайх Абдулазиз Торифий

* Шуаро сураси, 63-оят.

Telegram | YouTube | Instagram

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

17 May, 02:42


Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Кўзлар ва қалб ўртасида бир боғлиқлик мавжуд бўлиб, уларнинг бири иккинчисига таъсир ўтказади. Бири яхшиланса, иккинчиси ҳам яхшиланади. Бири бузилса, иккинчиси ҳам бузилади.

Қалб бузилса, назар ҳам бузилади; назар бузилса қалб ҳам бузилади. Ва худди шундоқ, агар бири ислоҳ бўлса, иккинчиси ҳам ислоҳ бўлади».

Telegram | YouTube | Instagram

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

14 May, 02:07


Бир-биримизнинг хатоимизни топиш билан шунчалар машғулмиз, ҳатто бировга бирор яхшилик улашишга-да вақтимиз йўқ. Бутун уммат Аллоҳнинг Китобини таниб бўлганмики, сиз нимани нотўғри айтиб қўйдингиз, мен нимани хато айтиб қўйдим, фалончи нимани нотўғри айтиб қўйди, гаплашиб ўтиришга вақтимиз бўлса?

Аллоҳнинг Каломи одамларга тарқатилишга, етказилишга муҳтож, биз эса ўзимизнинг шубҳа-гумонларимизни тасдиқлаш билан оворамиз.


| «Қалбингни тирилтир» — Нўъмон Али Хон ҳафизаҳуллоҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Telegram | YouTube | Instagram

MADINA STUDIO | Rasmiy sahifa

04 May, 12:59


#видеоролик

Қиёмат даҳшати!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Telegram | YouTube | Instagram