Хукукий ахборот (Rasmiy) @huquqiy_axborot1 Channel on Telegram

Хукукий ахборот (Rasmiy)

@huquqiy_axborot1


Янги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал

Хукукий ахборот (Rasmiy) (Uzbek)

Хукукий ахборот (Rasmiy) nomли канал очилди! Bu kanal huquqiy yangiliklar, qonunchilik hujjatlari va huquqiy islohotlar haqida tezkor ma'lumotlar taqdim etadi. Agar sizning huquqiy bilimingizni yangilash, so'nggi qonunlarni bilishni xohlaysiz, yoki huquqiy sohada o'z malakangizni oshirishni istaysiz, ushbu kanal siz uchun. Kanalda muhim huquqiy yangiliklar, takliflar, maqolalar va boshqa ma'lumotlar mavjud. Huquqiy sohaga qiziqish bildirish uchun, @huquqiy_axborot1 kanaliga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling!

Хукукий ахборот (Rasmiy)

21 Oct, 04:46


Sovob boladi ovoziglarni sikirin qilib tashab qoyasizlar sovob xammaga kerak

Хукукий ахборот (Rasmiy)

21 Oct, 04:46


Kanalimiz azolari silardan iltimos shu
Bogchaga ovoz bervoringlar ollox rozi bolsin nogorin bollar oqidikan qayta qurulish uchun

Хукукий ахборот (Rasmiy)

21 Oct, 04:46


https://openbudget.uz/boards/initiatives/kindergarden/49/a3d09087-fe51-411a-8e71-6d795c256670

Хукукий ахборот (Rasmiy)

19 Oct, 11:39


❗️ФУҚАРО ВА ДАВЛАТ ОРГАНИ ЎРТАСИДА ЮЗАГА КЕЛГАН ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЗИДДИЯТЛАР ФУҚАРОНИНГ ФОЙДАСИГА ҲАЛ ЭТИЛИШИ КЕРАК

Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқдир.

❗️Инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.

Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди.

Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.

❗️Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади.

📄 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 20-модда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1

Хукукий ахборот (Rasmiy)

19 Oct, 11:39


❗️ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАР ЭЪТИРОФ ЭТИЛИШИ УЧУН МУМКИН БЎЛГАН ҲАЖМ ҚАНЧА ?

📄 05.08.2024 йил кунги ЎРҚ-937-сон, “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонунга кўра,

якка тартибдаги уй-жойлар эгаллаган ерларга ижара ҳуқуқи қуйидаги ҳажмгача берилади:

1998 йил 1 июлгача эгалланган бўлса – 0,24 гектаргача;

1998 йил 1 июлдан 2018 йил 1 май кунига қадар эгалланган бўлса – Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 0,06 гектар, қолган ҳудудларда 0,12 гектардан ошмаган ҳажмда.

❗️Ушбу ҳажмдан ортиқча ерлар, агар низо бўлмаса, деҳқон хўжалиги ёки томорқа хўжалиги юритиш учун расмийлаштириб берилади.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1

Хукукий ахборот (Rasmiy)

14 Oct, 15:00


https://t.me/Yaytsogram_bot?start=invite3099119
🥚YAYTSOGRAM - TON to'laydigan birinchi Telegram o'yini. Tuxumni buzib, mukofotni oling!

Хукукий ахборот (Rasmiy)

05 Oct, 11:50


❗️ЭНДИЛИКДА МАКТАБЛАРДА ҲУҚУҚ СИНФЛАРИ ТАШКИЛ ҚИЛИНАДИ

📄 Ҳукуматнинг 27.08.2024 йил кунги "Давлат таълим муассасаларида юридик таълимнинг узлуксиз тизимини жорий этиш ҳамда вояга етмаган ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 532-сон қарори қабул қилинган

қарорга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фани чуқурлаштириб ўқитиладиган вариатив ўқув режалари асосида замонавий кўргазмали ўқитиш воситалари билан таъминланган “Ҳуқуқ синфлари” ташкил этилади.

Умумтаълим муассасалари ҳуқуқ фанидан дарс берадиган олий юридик маълумотга эга бўлмаган педагог ходимларни бепул асосда 2026 йил якунигача босқичма-босқич юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрланади.

✔️ Ҳуқуқ фанидан дарс берадиган педагог ходимларнинг малакасини ошириб бориш мақсадида 2024 йил 1 ноябргача узлуксиз касбий ривожлантириш платформаси яратилади.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1

Хукукий ахборот (Rasmiy)

05 Oct, 11:50


❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ОЙНИНГ ҚАЙСИ САНАСИГАЧА ТЎЛАБ БЕРИЛИШИ КЕРАК ?

⚡️САВОЛ;
Бола пули олувчиларга бу пул ойнинг нечанчи санасигача тушиши керак ?

⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга иккинчи илова қилиб келтирилган схемага кўра,

болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари АТ «Халқ банки» нинг бўлимлари томонидан тўлов амалга ошириладиган ойнинг 5-санасидан 27-санасига қадар олувчиларга етказиб берилиши кераклиги кўрсатилган.

Демак, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчиларга бу пуллар ойнинг 5 ва 27 саналари оралиғида тушиши керак.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1

Хукукий ахборот (Rasmiy)

05 Oct, 11:49


#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг пахта териш орқали топган даромадига солиқ солинмайди.

❗️Шунингдек, пахта йиғим-терими бўйича мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлиги учун меҳнат ҳақи тўлашга доир харажатлар ижтимоий солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1

Хукукий ахборот (Rasmiy)

05 Oct, 11:49


#Биласизми

Қонунчиликка кўра, маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги чиқинди тўплаш шохобчаларидан — 1 кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан "сигнал" усулида — 3 кунда бир маротабани ташкил қилади.

Чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвали маҳалла билан келишилган ҳолда белгиланади, бунда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ маиший чиқиндиларни сақлашнинг чекланган муддати ўтиб кетмаслиги лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1

Хукукий ахборот (Rasmiy)

05 Oct, 05:44


https://t.me/Yaytsogram_bot?start=invite3099119

Хукукий ахборот (Rasmiy)

04 Oct, 15:30


❗️АЙРИМ МАНСАБДОРЛАРНИ ЭСИДАН ЧИҚҚАН НОРМА!

⚡️ Мансаблор шахслар фуқаролар олдида масъул!!!

📃 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддасида

Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар деб кўрсатилган.

✏️ Узир, сарлавҳани нотўғри ёзибмиз. Одамни нимадир эсидан чиқиши учун аввал у нарса эсда бўлиши керак бўлади. Ҳозирги кунда ишлаб юрган мансабдорлар орасида бу нормани биринчи марта ўқиб турганлари хам кўпку тўғрими? Уларга эса қаерда нима ёзилганини қизиғи хам йўқ. Чунки билмаслик уни мансабига таъсир қилмаяптида...


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1

Хукукий ахборот (Rasmiy)

04 Oct, 15:28


#Таълим

🔰 Қонунчиликка кўра, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасасида ёки бошқа ташкилотларда ишлашга рухсат берилади.

⚠️ Талабаларнинг бошқа ҳуқуқлари қонунчиликда ва олий таълим муассасаси Низомида белгиланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1

Хукукий ахборот (Rasmiy)

04 Oct, 15:28


#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, фуқаролар (фақат бир шахс) томонидан Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда божхона тўловларига тортилмайдиган товарлар нормалари белгиланган.

☑️ Жумладан, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан иборат заргарлик буюмларининг умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган миқдорда олиб кирилишида божхона тўловлари ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1

Хукукий ахборот (Rasmiy)

03 Oct, 14:42


❗️ҚАЕРДА ЭКАНЛИГИ БИР ЙИЛ ДАВОМИДА АНИҚЛАНМАГАН ШАХС БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАН ДЕБ ТОПИЛИШИ МУМКИН

📄 Фуқаролик кодексининг 33-моддасига асосан,

агар фуқаронинг қаердалиги ҳақида унинг яшаш жойида бир йил давомида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд бу фуқарони бедарак йўқолган деб топиши мумкин.

▪️Йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган кунни аниқлаш мумкин бўлмаса, бедарак йўқолган деб ҳисоблаш муддати йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан, бу ойни белгилаш мумкин бўлмаган тақдирда эса —кейинги йилнинг биринчи январидан бошланади.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiy_axborot1

Хукукий ахборот (Rasmiy)

03 Oct, 04:55


t.me/empirebot/game?startapp=hero5022008785
🔥Играй со мной, развивай свой стартап.

💸 +5k монет в качестве первого подарка
💵 +25k монет, если у тебя есть Telegram Premium