JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI @jondortuman Channel on Telegram

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

@jondortuman


ХАЛҚ МАНФААТЛАРИ ҲАММА НАРСАДАН УСТУН

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI (Uzbek)

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI O'ting va ob-havo haqidagi so'nggi yangiliklar, salomatlik masalalari va boshqa foydali ma'lumotlar bilan ta’minlaydigan rasmiy Telegram kanalidir. Bu kanal Jondor tumani hududida yashovchi fuqarolar uchun eng yangi va ishonchli axborotlarni taqdim etadi.nn"JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI" kanali orqali siz, qaysi sohalarda infrastruktura rivojlanishi, ijtimoiy-siyosiy yangiliklar, jamoa tashkilotlari va boshqa muhim masalalar haqida eng so'nggi va ishonchli ma'lumotlarni olishingiz mumkin. Bu kanal orqali siz o'zingizni va oilangizni yaxshi bilib oling, shuningdek, mahalliy ijtimoiy muammolarga doir yengil va oqilona yechimlarni topishingizga yordam beradi.nn"JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI" kanalida eng muhim ma'lumotlarga tezroq yetib boring! Halq manfaatlari hammanarsadan ustün!

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

22 Nov, 17:57


Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўймоқда

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

22 Nov, 17:57


Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, хусусан, театрларнинг жамият маданий ҳаётидаги аҳамиятини ошириш ва улар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по развитию культуры и искусства, в частности дальнейшей поддержке театров и повышению их значимости в культурной жизни общества.

#Mirziyoyev #taqdimot #madaniyat #teatr

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

22 Nov, 17:57


Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по дополнительным мерам социально-экономического развития Хорезмской области.

#Mirziyoyev #yigilish #Xorazm #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

22 Nov, 17:57


Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по мерам социально-экономического развития Сурхандарьинской области, дальнейшему улучшению инвестиционного климата и деловой среды.

#Mirziyoyev #yigilish #Surxondaryo #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

22 Nov, 17:57


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел встречу с советником по вопросам экономического развития, эффективного управления и международного сотрудничества Сумой Чакрабарти.

#Mirziyoyev #uchrashuv #maslahatchi #islohotlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

22 Nov, 12:18


#сайёр_қабул

Белгиланган режага асосан жорий йилнинг 22-ноябрь куни соат 10:00дан бошлаб Жондор туман ҳокимлиги биносида Бухоро вилояти ташкилот раҳбарларининг навбатдаги “Сайёр қабул”лари бўлиб ўтди.

“Сайёр қабул”да Бухоро вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи (А.Хамроев), Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи (Ф.Қурбонов), Бухоро автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси бошлиғи (Я.Чўлиев), "Ҳудудгаз Бухоро" газ таъминоти филиали раҳбари (Ў.Файзиев), “Бухоро электр тармоқлари” АЖ раҳбари (Б.Ҳаётов), “Бухоросувтаъминот” МЧЖ раҳбари (М.Аманов) иштирок этиб фуқароларни мурожаатларини тингладилар.

Аксарият мурожаатлар ҳал қилинган бўлса, қолган мурожаатлар юзасидан қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ижросини назоратга олинди.

https://t.me/jondortuman

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

20 Nov, 07:16


ДИЁР ЯНГИЛИКЛАРИ

Жондор тумани. Томорқа – даромад манбаи

https://t.me/jondortuman

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

20 Nov, 07:10


Президент Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўяётганини таъкидлади. Бу янги даврда кечаги талаб ва мезонлар билан, эскича ишлаб бўлмаслиги қайд этилди.

Шу боис Ҳукумат ўз фаолиятини мутлақо янгича асосда ташкил этиши керак, бунинг учун унга кучли раҳбар, яъни, Бош вазир зарур.

Давлатимиз раҳбари бу масалани атрофлича ўйлаб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини айтди.

Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар экани таъкидланди.

Ушбу номзод бугун Ҳукумат олдига қўйилган, кўлами ва миқёси бениҳоя катта бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини самарали ташкил қилиши, Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарларини бирлаштириб, ягона мақсад сари сафарбар эта олишига ишонч билдирилди.

Президентимиз Абдулла Арипов номзодини депутатлар муҳокамасига тақдим этди.

Facebook|Instagram|X

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

20 Nov, 07:09


Хабарингиз бор жойларда “Зарбдор тажрибаси” асосида саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш йўналишларида тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга туртки берувчи лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Бухоро вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида вилоят иқтисодий комплекси раҳбарлари ҳамда туман, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосарлари Жондор туманида бўлиб, тажриба алмашиш мақсадида амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишдилар.

Жумладан, “Соҳил” дам олиш мажмуаси, "Абул Боқи Рахмон" МЧЖ, "Эъзоз мебеллари" МЧЖ, "Охших” кичик саноат зонасида мебел ишлаб чиқариш ҳамда "Caravan kancelariya" МЧЖ томонидаy канцелярия маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги фармони, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгилаб берилган вазифалар ҳамда “Камбағалликдан – фаровонлик сари” дастури ижроси бўйича туманда олиб борилаётган тадбирлар билан ўзаро тажриба алмашдилар.

https://t.me/jondortuman

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

16 Nov, 05:09


#кун_ҳикмати

Вақтингизни бирга ўтказадиган кишилар шахсиятингизни белгилайди. Қимматли онларни ҳаётингизни заҳарга айлантирадиганлар учун сарфламанг.

https://t.me/jondortuman

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

15 Nov, 13:09


Бухоро ҳарбий прокурори Жондор туманида “Сайёр қабул” ўтказди.

Бухоро ҳарбий прокурори А.Бобоев ўтказган “Сайёр қабул”да туман ҳокими, ФВБ, Мудофаа, Қўриқлаш бўлим бошлиқлари ҳамда давлат ташкилотлари масъуллари иштирок этишди.

Қабул туманнинг Мудофаа, Қўриқлаш, фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ҳарбий ва муассасаларда ҳарбий хизматни олиб бораётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари Қуролли Кучлар хизматчилари ҳамда фуқаролар иштирокида ўтказилиб, асосий мақсад – муаммоларни жойида ўрганиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишга қаратилган.

Қабул жараёнида 12 та мурожаатдан 6 таси жойида қаноатлантирилди, 4 тасига тушунтириш берилиб, 2 таси ваколатли ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборилди.

https://t.me/jondortuman

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

06 Nov, 15:58


⚡️Hurmatli buxoroliklar, 1197 qisqa raqamini yodda tuting!

Viloyatda qish mavsumini betalofat o‘tkazish, elektr energiyasi, tabiiy va suyultirilgan gaz, ichimlik va oqova suvi ta’minoti hamda boshqa kommunal sohaga oid muammolarni tezkor ravishda o‘rganish hamda bartaraf etish maqsadida uzluksiz (24/7) navbatchilik shtabi faoliyati yo‘lga qo‘yilganini yana bir bor eslatib o‘tamiz.

Shtab bilan 1197 qisqa raqami orqali bog‘lanish mumkin.

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

06 Nov, 15:52


Hamon yodimdasiz

👉Batafsil

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

06 Nov, 15:51


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга Америка Қўшма Штатлари Президенти сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан табрик йўллади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил поздравление Дональду Трампу в связи с победой на выборах Президента Соединенных Штатов Америки.

#Mirziyoyev #tabrik #AQSH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

06 Nov, 15:51


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бишкек шаҳрига амалий ташрифи якунига етди. Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси Ақилбек Жапаров кузатиб қўйди.

Мероприятия рабочего визита Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в город Бишкек завершились. В аэропорту главу нашего государства проводил Председатель Кабинета Министров Кыргызстана Акылбек Жапаров.

#Mirziyoyev #tashrif #Qirgiziston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

06 Nov, 15:51


Президентимизнинг Бишкекка ташрифи якунланди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

06 Nov, 10:31


Давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

06 Nov, 09:40


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в очередном заседании Совета глав государств Организации тюркских государств, состоявшемся в городе Бишкеке.

#Mirziyoyev #sammit #TDT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

06 Nov, 09:39


Жондор туманида 11-ноябр Касаба уюшмалари куни муносабати билан “Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари” шиори остида тадбир ташкил қилинди.

Мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш йўлида жамият ҳаётининг барча жабҳасида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар, уларнинг салмоқли натижалари алоҳида эътироф этиб келинмоқда.

Қайд этиш жоизки, инсон қадри йўлида амалга оширилаётган улкан ишлар давлатимиз ва жамиятимизни тараққиётнинг мутлақо янги босқичига олиб чиқди. Табиийки, олиб борилаётган янгиланиш ва ўзгаришларда касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этиб, ислоҳотларни қўллаб-қувватлаган ҳолда турли соҳа ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳамда меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида тизимли ишлар ташкил этиляпти. Бир сўз билан айтганда, олиб борилаётган барча ишлар “Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун” десак, тўғри айтган бўламиз.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2020 йилда бўлиб ўтган саккизинчи қурултойи иштирокчиларига йўллаган табригида мустақил давлатимиз тарихида илк бор 11 ноябрни - “Касаба уюшмалари куни” этиб белгилаш таклифи билдирилгач, “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

Ушбу сана муносабати билан Жондор туман ҳокимлиги касаба уюшмаси томонидан байрам тадбири ташкил қилинди. Тадбирда кейинги йилларда Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан якунланаётган йилнинг сарҳисоби сифатида ўзининг муносиб меҳнатлари билан Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлигига, шунингдек, касаба уюшмалари ҳаракати ривожига ҳисса қўшган энг фаол, фидойи ва ташаббускор инсонлар меҳнатлари эътироф этилди.

https://t.me/jondortuman

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

02 Nov, 09:34


Чиқиндидан қарздорлар “свет”га тўлов қилолмайди. Масъуллар янги тизим тартибини тушунтирди

Чиқиндиларни бошқариш агентлиги масъулларига кўра, аҳоли орасида чиқинди хизматларига қилинмаган тўловларни камайтириш учун электр энергияси тўловига чеклов ўрнатиш тартиби ишлаб чиқилган. Ушбу амалиёт тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритилиб, “Тоза макон” биллинг тизими ишга туширилгач жорий этилиши кутилмоқда.

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

02 Nov, 03:45


DIQQAT, E’LON!

Jondor tuman elektr ta’minoti korxonasi kuz qishga tayyorgarlik ishlari olib borilishi munosabati bilan Demun, Zarafshon, Navgadi MFYlarda joriy yilning 2-noyabr kuni soat 13-00 dan soat 16-00 ga qadar elektr ta’minotida uzilishlar kuzatilishini bildiradi.

https://t.me/jondortuman

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

02 Nov, 03:11


#кун_ҳикмати

Одамларнинг ботири келажакдаги ишлардан қўрқмайди. Камолот ҳосил қилишдан узоқлашган киши одамларнинг энг қўрқоғидир.

Абу Али ибн Сино

https://t.me/jondortuman

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

01 Nov, 18:39


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари Дмитрий Чернишенко бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Российской Федерации во главе с заместителем Председателя Правительства этой страны Дмитрием Чернышенко.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

01 Nov, 18:09


Bugun Rossiya Federatsiyasi Hukumati Raisining o‘rinbosari Dmitriy Chernishenko bilan uchrashuv o‘tkazdik.

O‘zbekiston bilan Rossiya o‘rtasidagi hamkorlikni rivojlantirishning dolzarb jihatlari yuzasidan fikr almashib, ijtimoiy sohaga hamda davlatlarimiz rahbarlarining uchrashuvlarida erishilgan kelishuvlarni samarali amalga oshirishga alohida e’tibor qaratdik.

Ta’lim sohasidagi unumli sheriklik natijalari, xususan, yaqin kelajakda Rossiyaning yana bir oliy ta’lim muassasasi – Bauman nomidagi Moskva davlat texnika universiteti filiali ochilishi mamnuniyat bilan qayd etildi.

_

Сегодня состоялась встреча с заместителем Председателя Правительства Российской Федерации Дмитрием Чернышенко.

Мы обменялись мнениями по актуальным аспектам развития узбекско-российского сотрудничества, уделив особое внимание социальной сфере и эффективной реализации договорённостей, достигнутых по итогам встреч глав наших государств.

С удовлетворением отметили результаты плодотворного взаимодействия в области образования, в частности открытие в ближайшем будущем филиала очередного российского вуза — Московского государственного технического университета имени Баумана.

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

01 Nov, 12:03


Jondor tumani
#Tanlov

Mamlakatimizda amalga oshirilayotgan ijtimoiy – iqtisodiy islohatlar mazmun-mohiyatini aholining keng qatlamlariga yetkazishga qaratilgan targ’ibot ishlarini tizimli va izchil amalga oshirish, milliy qadriyatlar, urf-odatlarimizning hozirgi hayotimizdagi o’rni va ahamiyatini har tomonlama olib borish, ma’naviy-marifiy sohada ish yuritayotgan faol, izlanuvchan targ’ibotchilar munosib rag’batlantirib borish maqsadida bugun Jondor tumanidagi Ma'naviyat maskanida  “Yilning eng faol ma'rifat targ‘ibotchisi” respublika
ko‘rik- tanlovining Jondor tuman bosqichi o‘tkazildi.

Tanlov yakuniy natijalariga ko‘ra 1–o’rin 3–umumta’lim maktabining ona tili va adabiyot o’qituvchisi Fayziyeva Gulshod Hayitovna
g’olib deb topildi.
Tanlov g‘oliblari esdalik sovg‘alari bilan taqdirlandilar.

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

01 Nov, 12:02


11-Son "Jondor ovozi" gazetasi

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

01 Nov, 11:10


Навбаҳор туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Навоий вилояти иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли даромадларини кўпайтириш, ижтимоий инфратузилмани яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Шу билан давлатимиз раҳбари Навоий вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.

В Навбахорском районе под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось совещание по вопросам развития экономики Навоийской области, увеличения доходов населения и улучшения социальной инфраструктуры.

На этом глава государства завершил поездку в Навоийскую область и отбыл в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Navoiy #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

24 Oct, 16:22


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы сотрудников в связи с Днем сотрудников органов внутренних дел"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

24 Oct, 13:49


#Ona-tilim, qalbim quyoshi!

Jondor tumanidagi 50-maktabda o‘zbek tiliga davlat tili maqomi berilgan kun munosabati bilan tadbir tashkil etildi.
Tadbirda oʻquvchilar o‘zbek tili haqida sheʼr va qoʻshiqlarni, sahna ko‘rinishlarni ijro etishib, tadbir ishtirokchilariga iliq taassurot uygʻotishdi.
Tadbir davomida tilga eʼtibor qaratish bugungi yoshlar oldidagi ustuvor vazifalardan biri boʻlgani uchun ona tilimizni nufuzini oshirishga qaratilgan chaqiriqlar, chellenjlar o‘tkazildi.

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

24 Oct, 13:45


Халқ депутатлари Жондор туман Кенгашининг 121-сессияси ўтказилди.

https://t.me/jondortuman

JONDOR TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

24 Oct, 13:44


Халқ депутатлари Жондор туман Кенгашининг 121-сессияси ўтказилди.

Бугун, 24-октябрь куни Жондор туман ҳокимлигининг “Фаоллар зали”да Халқ депутатлари Жондор туман Кенгашининг навбатдаги 121-сессияси ўтказилди.

Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлар ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия ишида Жондор тумани маҳаллий бюджетининг 2024 йил 9 ойлик ижроси, даромадлари ва харажатлари режасига ўзгартиришларни киритиш ҳамда қўшимча манбаларини йўналтириш, 2024 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар, Жондор туманида 2024 йил 9 ойи давомида секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сонли қарорининг 19-банди ижросини таъминлаш юзасидан туманда амалга оширилган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5-сонли қарорининг Жондор туманида ижроси, аҳолини ичимлик ва оқава сув билан таъминлаш даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш бўйича Жондор туманида амалга оширилган ишлар, Жондор туманининг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар, Жондор туманида аграр ва озиқ-овқат саноатини ривожлантириш, соҳага инвестицияларни фаол жалб қилиш ҳамда ҳудудларда экспортни кўпайтириш борасида олиб борилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 августдаги “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги ЎРҚ-937-сонли Қонунининг Жондор туманидаги ижросини ташкил қилиш ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги барча масалалар депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, Халқ депутатлари Жондор туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

https://t.me/jondortuman

4,437

subscribers

61,474

photos

8,519

videos