Jaloliddin Rumiy @jaloliddin_rumiy1 Channel on Telegram

Jaloliddin Rumiy

@jaloliddin_rumiy1


Asl ishq kanali! Mavlono Jaloliddin Rumiy va boshqa ishq ahlidan hikmatlar.

Ishq tarannumlarini his eting...

Reklama xizmati va
Murojaat: @Yahyobek_I_H

Jaloliddin Rumiy (Uzbek)

Assalomu alaykum, aziz do'stlar! Bugungi kunda sizga jaloliddin_rumiy1 kanalidan so'z ochib, bu uning qisqacha tanitishi bo'lib keladi. Jaloliddin Rumiy kanali - bu Asl Ishq kanali! Bu yerda Mavlono Jaloliddin Rumiy va boshqa ishq ahlidan hikmatlar, so'zlar, maqollar, va tarannumlar joylashgan. Ishqning qiziqarli, zarur va o'ylarlik matnlarini bu kanalda topishingiz mumkin. Ishqning qudrati va quvveti haqida o'ylab, his qilish uchun jaloliddin_rumiy1 kanali sizga yordam beradi. Agar siz ham ishqning o'zaro birgaq, tinchlikni, ilmiy bilimni va tafakkur darajasini his qilishni xoxlaysiz, unda bu kanal siz uchun - eng maqbul manzil! Reklama xizmati va dasturni so'rash uchun @Yahyobek_I_H ga murojaat qilishingiz mumkin. Ishqning olami - jaloliddin_rumiy1 kanalida! Iltimos, kanalga obuna bo'ling va ishqning sirridan his qiling!

Jaloliddin Rumiy

12 Feb, 11:46


АЛИШЕР НАВОИЙ ВА РАСУЛУЛЛОҲ ВАСФИ


Буюк мутафаккир, шоир ва давлат арбоби Мир Алишер Навоий ижодидан бир шингил:

Қаро кўзум, келу, мардумлиғ эмди фан қилғил,
Кўзум қаросида мардум киби ватан қилғил.

 
📜 Шарҳ: Ҳазрат қалблари маҳбубига мурожаат этиш учун, аввало, сўз, ибора ёхуд ташбеҳ излайдилар. Инсон танасининг энг зарур ва азиз бўлган аъзоси кўз неъмати экан, улуғ шоир севимли маҳбубнинг кўзларини тасаввур этадилар. Исломий манбаларни мукаммал билган Ҳазрат Навоий Расули акрам саллоллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари тим қора эканлигини таъкид этароқ, бевосита ийҳом санъати билан - ҳам севимли Пайғамбаримиз алайҳиссаломга хаёлан мурожаат этадилар, ҳам ул зоти бобаракотни ўзларининг кўзлари ўрнида тасаввур қилиб, улуғлайдилар.

Дарҳақиқат, “Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг кўзлари қораси тим қора эди”.
Мардумак – кўзнинг гавҳари. Маълумки, кўз қабул қилган тасвирлар ана шу мардумакда, гавҳаракда акс этиб туради. Фан – касб, ҳунар маъносини англатади. Улуғ шоир Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга илтижо билан: “Эй қаро кўзли Расулуллоҳ, кўзларимдек азизим, Сизни тушларимда кўрай, кўзларим мардуми ичида доимо сиймонгиз акс этиб турсин, менинг кўзларим мардуми бўлишингиз бир ҳунардек такрор-такрор бўлсин. Ватан – тарк этиб бўлмайдиган маскан, Кўзим мардумини фақатгина Сизнинг аксингиз эгалласин, ё Расулуллоҳ, бу ватанга бошқа ҳеч ким кирмасин”, демоқдалар.  

Филология фанлари доктори, профессор Дилором Салоҳий

┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Jaloliddin Rumiy

12 Feb, 11:46


НАВОИЙ ВА РАСУЛУЛЛОҲ


Юзунг гулиға кўнгул равзасин яса гулшан,
Қадинг ниҳолиға жон гулшанин чаман қилғил.

 

📜 Шарҳ: “Гулдек гўзал юзларингиз ташрифи билан менинг кўнглим боғчасини гулшан қилинг, Ниҳол каби қадингиз жоним гулшанини чамандек яшнатиб юборсин”.
 
Такаварингға бағир қонидин ҳино боғла,
Итингға ғамзада жон риштасин расан қилғил.

 
📜 Шарҳ: “Меърож кечаси осмонларга кўтарилар экансиз, такаварингиз – Буроқнинг –туёқларига менинг жигарим қонини эзиб, ҳино қилиб боғланг, чунки Сиз энг улуғ бир сайрга чиқдингиз. Сайил - байрам кечаси, одатга кўра, қўлларга, оёқларга ҳино боғланиб, безанилади”.

Севимли Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳаётлари тарихини диққат билан ўрганган улуғ шоир Отдан сўнг ит ҳақида сўзлаш билан бир воқеа тафсилотига ишора этади. Саҳиҳи Муслимда келган 2104 - ҳадисда Оиша онамиз (р.а.) шундай ривоят қиладилар: Бир куни Расулуллоҳга Жаброил алайҳиссалом қайси вақтда ҳузурларига келишини айтиб ваъда берди. Аммо ўша вақтда келмади. Жаброил алайҳиссалом келганларида Расулуллоҳнинг қўлларида бир таёқ бор эди, ўша таёқни ташладилар-да:“Аллоҳ ҳам, унинг элчилари ҳам ваъдасига хилоф қилмайди-ку”, дедилар. Жаброил алайҳиссалом: “Мен ўша куни келдим, аммо Сизнинг уйингизда ит бор эди, биз фаришталар ит бор уйга кирмаймиз”, дейдилар. Расули акрам ўша куни бир “сарир” - чорпоя сўриларида ётганларида, сўрининг тагига бир кучукча кириб қолади. Шуни кўриб, уйга фаришта кирмайди.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билиб қолиб, итни чиқариб юборадилар, шундан сўнг Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз ҳузурларига келади. Улуғ шоир илтижоларида: “Менинг ғам чекавериб зада бўлиб кетган ипдек жонимни ўша кучукчанинг бўйнига боғлаб, чиқариб юборинг, шўхлик қилмасин”, демоқдалар.

Расулуллоҳ ҳаётларида ит билан боғлиқ бошқа бир воқеа бўлганлиги ҳақида ҳам хабар берилади. Ибн Аббос ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: Расулуллоҳ очиқ жойда намоз ўқиётганларида олдиларидан бир ит ўтиб кетади. Ул зот намозни қайта ўқимайдилар. Шу муносабат билан намоз ўқиётган одамнинг олдидан ит ўтса, намоз бузилмайди, қайта ўқилмайди, деган ҳукм қолади. Навоий ҳазратлари шу воқеага ишора қилиб: “Намоз - мўминнинг меърожидир. Севимли Пайғамбаримиз алайҳиссалом Яратган Парвардигор билан сўзлашиб турган пайтларида мабодо ит яқинлашса, дарҳол тутиб, унинг бўйнига менинг ғамлар чекавериб ипдек бўлиб қолган жонимни боғланг, токи севимли Расулуллоҳ озор чекмасинлар”, демоқчи бўлгандирлар, каби мулоҳаза ўйғонади.

Филология фанлари доктори, профессор Дилором Салоҳий

┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Jaloliddin Rumiy

05 Feb, 01:40


УЙДАГИЛАРНИ БАДЪАТЛАРДАН ҚАЙТАРОЛМАДИМ
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аллоҳга ҳамдлар булсин мени ҳидоятга йўллаб қўйганига ҳам 3 йил бўлиб қолди, Марузалар эшитаман диний китоблар ўқийман, шунинг учун ҳозирги кундаги бидиатлар ҳақида малумотга эга бўлдим. Уйимдагилар эса бидъат, ирим сирим тарафдорлари, қачонки мен уларга бу нотўғри деб айтсам мени эшитишни ҳам ҳоҳлашмайди. Ҳаттоки сан бошқа динга ўтиб кетгансан деган сўзларни ҳам айтишди. Улар(Онам ва отамнинг онаси яни бувим)ни бу ишларидан қайтаролмаяпман, айтингчи улар қилаётган бидъат ҳирофотлар, иримларига кўз юмсам бўладими? Чунки улар мени гапиришимни заррача ҳам ҳоҳлашмаяпти ва уларга ақл ўргатиб гуноҳкор бўлиб қолишдан қўрқаман, уларга амру маруф наҳий мункар қилмасам гуноҳкор бўлмайманми? 

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шошилманг, ҳаётингизда ҳеч бўлмаса ўз оилангизни ўнглашни ҳаракатини қилинг. Бунинг учун асло шошилманг. Сиз ва сиз каби ёшларга насиҳатимиз: ҳеч бир инсон хусусан узоқ йиллик ботқоқда юрганлар сизни бир икки бор қилган насиҳатингиз билан ўзгариб қолмайди. Буни тушунинг, сиз ўзингиз ҳидоят топгунингизча қанча вақт ўтди?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган динни инсонлар қабул қилиши учун 40 йилгача бирорта ҳам ёлғон гапирмасдан сиддиқ мақомини олдилар. Аҳдини бузмасдан содиқ деган лақабни олдилар. Қўлларидаги борини йўқ демасдан энг сахий деган лақабни олдилар. Омонатга ўта қаттиқ эътибор берганларидан амин деган лақабни олдилар. Набираликни аъло даражада жойига қўйган эдилар Абдулмуттолиб кўрмаса туролмайдиган даражага етдилар. Тижоратда содиқ бўлгандилар Хадийжа онамиз ўзларини бағишладилар, никоҳига олишларини таклиф қилдилар. Қўшничиликни аъло дажада йўлга қўйгандилар қўшниси энг ашаддий душмани бўлса ҳам кўрганда ҳайбатланиб иззатини жойига қўядиган бўлди. Силаи раҳмни аъло даражада бажарганларидан қариндош уруғлари Аллоҳ қалбини очмаганидан бошқа иймон келтирмасликларига ҳеч қандай сабаб тополмадилар ва ҳоказо.

Бизни яқинларимиз ҳам биз туфайли ҳидоят топишини хоҳласак аввало ўша камолот сифатларини ўзимизда мужассам қилишга ҳаракат қилишимиз керак. Усиз иш битмайди. Сиз асло уйдагиларга қўпол муомалада бўлманг, баҳс мунозара ҳам қилманг. Аксинча жоиз бўлган илтимосларини дилидан муҳаббат қилиб юборадиган даражада адо қилишга ҳаракат қилинг. Ўзи фосиқ фожир бўлган тақдирда ҳам сизни самимийлигингизни ҳис қила олсин. Сиз оилам деб эъзозлашингизни ҳис қилсин. Бир кун келиб сиз кутган ҳолат ҳам албатта бўлади. Улар ҳаққига ҳидоят сўраб тўхтамасдан дуолар қилинг ҳамда “Аллоҳим Сен қайси ҳолатимизга рози бўлсанг мени ўшанга муваффақ қилгин, ҳидоятга солгин” деб дуо қилишига кўниринг.

Аллоҳ таоло "Фурқон" сурасида марҳамат қилади:  

وَجَعَلْنَا بَعْضَكُمْ لِبَعْضٍ فِتْنَةً أَتَصْبِرُونَ وَكَانَ رَبُّكَ بَصِيرًا۝

20...Баъзиларингизни баъзиларингизга синов қилдик. Сабр қилармикансизлар?! Роббинг кўриб турувчи(Зот)дир.
Сабрнинг мукофоти қуйидаги “Оли Имрон” сурасидаги оятда баён қилинган. 

وَاللّهُ يُحِبُّ الصَّابِرِينَ۝ 

 146...Аллоҳ сабрлиларни севадир. 

Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/144189)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Jaloliddin Rumiy

26 Jan, 10:12


ҲАМШИРАЛАР ҲИЖОБ ЎРАШИ
#аврат

САВОЛ: Ассалому алайкум! Хамширалар хижоб ўраса бўладими, лекин ишда форма калта кийишга мажбурмиз. Мен нима қилсам бўлади?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Энг ачинарлиси дунёни ривожлангану ва ривожланмаган ҳамма мамлакатларда инсонни диний қадриятини қадрлашади. Дини тақозо қилгандек кийинишга рухсат беради. Ташқи кийими ички хиссиётига мувофиқ бўлишига рухсат беради. Бизда ички низом деб бутун бошли конституцияга зид иш қилишади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам авратингизни беркитинг. Ҳар бир ҳайз кўриш ёшига етган қиз авратларини беркитиш фарз. Беркитмаса гуноҳкор бўлади. шариатимизда ҳижобга кириш ёки чиқиш деган нарса йўқ. Аврат жойларни бегоналардан яшириш деган нарса бор. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/152393)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Jaloliddin Rumiy

19 Jan, 13:12


📌 “Кунига 100 марта “Ла илоҳа иллаллоҳ” деган кишининг юзи қиёматда ойдек порлайди.” (Табароний)
📌 “Бир жойга келган одам “Аъузу бикалиматиллоҳит-тааммати мин шарри ма холақ” ни ўқиса, ўша жойдан кетгунигача унга ҳеч қандай зарар келмайди.” (Муслим). Валлоҳу аълам.

(https://savollar.islom.uz/s/25423)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Jaloliddin Rumiy

19 Jan, 13:12


МЕНГА ЙЎЛ КЎРСАТИНГЛАР
#дуо

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мени ёмон ҳаёллар ва тез жаҳлим чиқадиган бўлган, бу учун нима қилишим, қайси дуони ўқишим керак? Намозда ҳам гоҳи жойларида адашиб кетаябман, бунда нима қилишим керак? Ёрдам беринг.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!
📌 Ҳадиси шарифларда билдирилган дуолар қуйидагилар: “Тонг ва шомда ҳар куни етти марта “Аллоҳумма ажирни минаннор” деган киши Жаҳаннамдан қутулади.” (А.Довуд)
📌 “Тонгда ва шомда 3 марта “Бисмиллаҳиллази ла йадурру маасмиҳи шайун фил арди ва ло фиссамаи ва ҳувассамиул алим” ни ўқиган одам сеҳр-жоду ва золимдан ҳимояланган бўлади.” (Ибн Можа)
📌 “Тонгда 3 марта “Аузу биллаҳис самиил алими минашшайтониррожим” деб Хашр сурасининг сўнгги уч оятини ўқиган кишига 70 000 фаришта шомгача дуо қилади. Шу куни вафот этса, шаҳид бўлади. Шом вақти ўқиса, яна айни нарсаларга қовушади.” (Термизий)
📌 “Бомдод намозидан кейин 11 Ихлос ўқиган кишига Жаннатда бир кўшк берилади.” (Хараит)
📌 “Бомдод намозидан сўнг 10 марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарикалаҳ лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду йуҳйи ва йумит ва ҳува ало кулли шайин қодир” тасбеҳини ўқиган одам шомгача ҳар турли зарардан сақланади, ҳеч бир гуноҳ унга зарар беролмайди.” (Насоий)
(“Гуноҳ зарар бермайди” дегани гуноҳ ишламайди ёки қилган гуноҳига тавба қилиш насиб бўлиб, шу йўсинда гуноҳи унга зарар бермаган бўлади деганидир.)
📌 “Шом намозидан кейин (юқоридаги тасбеҳни) ўқиган киши тонггача шайтондан ҳимояланган бўлади. Ўн савобга эришади, ўн гуноҳи авф бўлади ва ўн қул озод этгандек савоб орттиради.” (Термизий)
📌 “Бомдод намозидан кейин 3 марта “Субҳоналлоҳил азим ва биҳамдиҳи” деган киши кўрлик, олапеслик ва фалаждан ҳимояланган бўлади.” (И.Аҳмад)
📌 “Ширкдан сақланиш учун “Аллоҳумма инни аъузу бика мин ан ушрика бика шайан ва ана аъламу ва астағфирука ли-ма ла аъламу иннака анта ъалламулғуйуб”ни ўқинг!” (Имом Аҳмад)
📌 “Тонгда ва шомда 7 марта “Ҳасбиаллоҳу ла илоҳа илла ҳу алайҳи таваккалту ва ҳува Раббул аршил озийм” ни ўқиган кишининг дунё ва охират ишига Аллоҳу таоло кифоядир.” (Байҳақий)
📌 “Кундузи “Аллоҳумма ма асбаҳа би мин ниъматин ав би аҳадин мин халқика фа минка ваҳдака ла шарийка лака фалакал ҳамду ва лакаш-шукр” дуосини ўқиган киши шу куннинг, шом вақти ўқиган одам эса, шу кечанинг шукрини адо этган бўлади.” (М.Раббоний, 3/17) (Кечқурун ўқилса “асбаҳа” ўрнига “амсо” дейилади)
📌 “Бир кимса тонгда ва шомда 100 марта “Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса ҳеч ким унингчалик савоб қозона олмайди.” (Дайламий)
📌 “Уйдан чиқаётганда “Бисмиллоҳи таваккалту алаллоҳ ла ҳавла ва ла қуввата илла биллоҳ” деган киши таҳликалардан ҳимояланади, шайтон ундан узоқлашади.” (Термизий) “
📌 “Ла ҳавла...” ўқиш 99 дардга даводир. Буларнинг энг енгили ғам-ташвишдан қутулишдир.” (Абу Нуайм) (Имом Раббоний ҳазратлари дин ва дунё зарарларидан сақланиш учун ҳар куни беш юз марта “Ла ҳавла вала қуввата илла биллоҳ” ўқирди. Ўқишни бошлашдан аввал ва тугатганидан кейин 100 мартадан саловот айтарди.)
📌 “Ҳар куни 100 марта саловот айтган одам мунофиқликдан ва Жаҳаннам оташидан узоқлашади. Қиёматда шаҳидлар билан бирга бўлади.” (Табароний)
📌 “Кунда 25 марта “Аллоҳумма борикли фил мавт ва фи ма бадал мавт” ни ўқиган киши шаҳид бўлади.” (Радд-ул мухтор)
📌 “Кечқурун Аманарасулуни ўқиган киши учун бу икки оят ҳар нарсага етарлидир. Бу икки оятни хуфтондан кейин ўқиган одамга кечани ибодат билан ўтказгандек савоб берилади.” (Ширъа)
📌 “Таборакани ўқимасдан ётма. Қабр азобини даф қилади. Ҳар кечаси Таборака ўқиган киши Қадр кечасини ибодат билан ўтказгандек савобга эришади.” (Эй ўғил илмиҳоли)
📌 “Уйга кираётганда Ихлос сурасини ўқиган киши йўқсиллик кўрмайди.” (Тазкиратул Қуртубий)
📌 “Уйдан чиқаётганда Оятал курси ўқиган одам учун фаришталар уйга қайтгунига қадар дуо қилишади.” (Эй ўғил илмиҳоли)
📌 “Ғам-ташвиши ёки қарзи бўлган одам минг марта “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййул озийм” деса Аллоҳу таоло ишини осонлаштиради.” (Ширъа)
📌 “Истиғфор айтишда давом этган киши ҳар қанақа ғамдан қутулади, кутмаган жойдан ризқланади.” (Ибн Можа) (Истиғфор сифатида “Астағфируллоҳал озийм аллази ла илоҳа илла ҳувал ҳаййал қаййум ва атуби илайҳ” ни ўқиш керак)

Jaloliddin Rumiy

07 Jan, 02:44


АЗОНГА ЖАВОБ ҚАЙТАРИШ
#азон

CАВОЛ: Уйимиз туман марказида бўлгани учун тўртта масжиддан муаззин азон чақирганда оз-оз вақт фарқи билан тиниқ эшитилади. Бу ҳолатда муаззинга қандай эргашиб қайтариб туриш керак ва азон дуоси қандай ўқилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Азонга (паст овозда) жавоб қайтариш мустаҳабдир. Эшитувчи хоҳ эркак, хоҳ аёл, хоҳ пок, хоҳ жунуб бўлсин фарқи йўқ. Баъзи уламолар азонга жавоб қайтаришни вожиб дейдилар.

Азонга жавоб қайтариш — муаззин айтган калималарни қайтариб туришдир.

"Ҳайя алас-солаҳ" ва "ҳайя алал фалаҳ" калималари айтилганда "Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ", дейилади. "Ас-солату хойрум минан навм" деганда "Содақта ва барорта", дейилади. "Ҳайя алал фалаҳ" деганда, эшитувчи "Маа шаа Аллоҳу каана ва маалам яшаъ лам якун", дейиши ҳам фиқҳ китобларида айтилган. Азондан кейин Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловат айтиб, азон дуосини ўқийди.

Баъзи уламолар азонга жавоб бериш фақат тил билан эмас, балки масжидга бориб намоз ўқиш билан бўлади, деганлар.

Бир нечта азон эшитилса, биринчи эшитилганига жавоб берилади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Jaloliddin Rumiy

31 Dec, 13:12


#Ғафлатда_қолманг

🌙 РАЖАБ ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ


🔸 “Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?
– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

🔸 Ражаб ойи қандай ой?
– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.

🔸 Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?
– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;
– Расулуллоҳ ﷺга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;
– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

🔸 Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?
– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади.
📗 Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (✍️ Ибн Асокир ривояти).

🔸 Ражаб ойини Расулуллоҳ ﷺ қандай ўтказганлар?
– Расулуллоҳ ﷺ ражаб ойида рўза тутганлар.
📗 Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ ﷺ рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.

Уламолардан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган.
Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ ﷺдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!

Ғафлатда қолмайлик, азизлар, вақт ғанимат, умр бевафо!

⚡️ P.S. Бугун шомдан кейин Ражаб ойи бошланади Ин Шаа Аллоҳ.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Jaloliddin Rumiy

25 Dec, 14:20


🎅 ТЎҚИМА ОБРАЗЛАРДАН ОМАД СЎРАШ ШИРК БЎЛИБ ҚОЛМАЙДИМИ?
#ақида

CАВОЛ: Яқинда бир видеолавҳани кўриб қолдим. Унда баъзи кишилар қорбобога ишонишларини, ундан деҳқончиликни яхши бўлишини сўрашлари, яхши келин сўрашлари, омад сўрашларини айтишган. Бунга динимизнинг муносабати қандай? Мана шундай эътиқоддаги киши ширк келтирган бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳар қандай истак, тилаклар фақат ёлғиз Аллоҳдан сўралиши керак. Айниқса, динимизда асли йўқ бўлган хурофий нарсадан ҳожатларимни ҳал қилади, ғам ташвишларни кетказади деб, улардан ёрдам, мадад ва қўллаб-қувватлашни сўраб эътиқод қилиш қаттиқ адашишдир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

وَمَنْ أَضَلُّ مِمَّنْ يَدْعُو مِنْ دُونِ اللَّهِ مَنْ لَا يَسْتَجِيبُ لَهُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَهُمْ عَنْ دُعَائِهِمْ غَافِلُونَ (سورة الأحقاف/5)

яъни: “Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиганларга илтижо қиладиган кимсадан кўра ким ҳам адашганроқдир?! Ҳолбуки, у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофил (бехабар)дирлар” (Аҳқоф сураси, 5-оят).

Қорбобо ёки Аёзбобо тимсоли тўқима-хурофот экани маълум ва машҳур. У илк марта славянларнинг миллий динлари таъсирида шаклланган. Қорбобо қадимда қиш ва аёз худоси саналган. Руслар насронийликни қабул қилгач, кўпхудолик элементи сифатида таъқиқланиб, ундан воз кечилган. Аммо 18-асрга келиб славянлар онгида муҳрланиб қолган “илоҳ”, янги йил байрами баҳонасида мўжизавий ишларга қодир, меҳрибон ва сахий қаҳрамон сифатида қайта гавдаланган.

Ислом шариатига кўра қорбобони чин маънода ризқ берувчи деб, билиш мутлақо жоиз эмас. Аксинча, мусулмон киши ўзининг имон-эътиқодига асосан барча ҳожатларини фақат Аллоҳ таолодан сўраши ва Унинг Ўзигагина ибодат қилиши шарт. Ризқни ҳам, деҳқончиликнинг ҳосилини ҳам, фарзандни ҳам ёлғиз Аллоҳ таоло беради. Тилаклар, дуолар ва истаклар ёлғиз Аллоҳдан сўралади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

وَلَا تَدْعُ مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لَا يَنْفَعُكَ وَلَا يَضُرُّكَ فَإِنْ فَعَلْتَ فَإِنَّكَ إِذًا مِنَ الظَّالِمِينَ

яъни: “Аллоҳни қўйиб, фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдиган нарсаларга илтижо қилманг! Агар қилсангиз, унда, албатта, Сиз золимлардандирсиз” (Юнус сураси, 106-оят).

Мусулмон инсон ҳаётда доимо ёлғиз Аллоҳ таолога таваккул қилади ва суянади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай буюрган: “Агар Унинг пайғамбари келтирган нарсаларга ишонувчи ва Унинг шариатига амал қилувчи бўлсангиз, Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига таваккул қилинглар!” (Моида сураси, 23-оят).

Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам инсон эҳтиёжини фақат Аллоҳ таолодан сўраш лозимлиги ҳақида таълимот берганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида: “Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўра ва ёрдам тиласанг ҳам, Аллоҳдан тила”, деганлар (Имом Термизий ривоятлари).

Бугунги кунда динимизни ўқиб-ўрганиш учун ҳамма шароитлар мавжуд. Озгина ҳаракат қилса, инсон эътиқоди, ибодати тўғри бўладиган даражада билимга эга бўлиши мумкин. Минг йиллардан бери Ислом динига амал қилиб келаётган халқнинг бугунги авлоди асли йўқ хурофотларга ишониши, тўқима сохта “илоҳ”лардан ризқ, келин сўраши катта айбдир. Эрта Қиёматда “мен билмаган эканман”, деган баҳона узр бўла олмайди. Мусулмон киши Аллоҳ таолога қорбобони тенг қилиши ширкдир. Бундай эътиқодда бўлган кишилар тезда ўзларини ўнглаб, тавба қилишлари ўзлари учун яхшидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Jaloliddin Rumiy

08 Dec, 06:49


НАМОЗДА ХАТО ҚИЛИШ
#намоз

CАВОЛ: Суннат намозларда билмасдан хато қилиб қўйсам нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Билмасдан хато қилиш асосан, уч хил кўринишда бўлади:

❗️1. Намознинг суннат ва мустаҳабларини тарк қилиш.
Билмасдан намознинг суннат ва мустаҳабларини тарк қилса ва шу билан намозни тугатса, бу намоз дуруст. Уни қайта ўқилмайди.

❗️2. Намознинг вожибларини тарк қилиш, ёки ўрнини алмаштириш, ёки кечиктириш. Намозни рукн (фарзлари)ни такрорий қилиш.
Намозда унутиб бу камчиликларга йўл қўйса, бу хатони намознинг охирида саждаи саҳв билан тўғрилайди ва намозни қайта ўқимайди.
Агар намозни саждаи саҳв қилмай тугатса ёки намознинг вожибларидан бирини қасддан тарк қилса, намозни қайта ўқийди.

❗️3. Намознинг фарзларини тарк қилиш.
Билмасдан намознинг фарзларидан бирортасини тарк қилса бу намоз дуруст бўлмайди. Уни қайта ўқиб олинади.
Бу масалани янада яхши билиб олиш учун намознинг фарзлари, вожиблари ва суннатларини ҳамда саждаи саҳв масаласини ўқиб-ўрганиш керак бўлади.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Jaloliddin Rumiy

01 Dec, 15:20


УНАШТИРИЛГАЧ КЎРИШИБ ЮРСА БЎЛАДИМИ?
#никоҳ

CАВОЛ: Ҳозирги кунда ёшлар унаштирилгач кўришиб ёки телефон орқали гаплашиб юришса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уйланмоқчи бўлган йигит ва қиз ота-оналарининг розилиги билан гувоҳлар иштирокида бир марта учрашади. Маъқул бўлса, тўй бўлади, акс ҳолда эса йўқ. Бундан бошқа ҳолатларда никоҳ ўқитилмагунига қадар учрашишлари ва телефон орқали гаплашишлари мумкин эмас, балки гуноҳ ишдир. Динимизда йигит-қиз бир-бирини ўзаро "синаб" юришларига рухсат йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Jaloliddin Rumiy

26 Nov, 16:03


🧕 ҲИЖОБГА КИРСА БЎЛАДИМИ?
#аврат

CАВОЛ: Мен намоз ўқишни ўрганяпман, ҳижобга кирмоқчиман. Намоз ўқишни яхши билмасдан туриб ҳам ҳижобга кирса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жуда ҳам яхши бўлади, бир фарзни бажарган бўлади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Jaloliddin Rumiy

21 Oct, 17:27


#савол_жавоб

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай bot:

👉  @ImomgaSavol_AbuHurayra_Bot

(бот расмий, савол матн орқали берилсин)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
© Учтепа тумани «Абу Ҳурайра» жомеъ масжиди 🕌

Jaloliddin Rumiy

08 Oct, 14:10


УМРАГА ОЛИБ БОРИШ МАҲРГА ЎТАДИМИ?
#никоҳ

CАВОЛ: Уйланишда маҳрга аёлимга умрага олиб бораман десам бўладими? Маҳр ўрнига ўтадими?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умра ёки ҳажга олиб бориш ваъдаси маҳр бўлмайди. Уларнинг пулини берса, маҳрга ўтади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Jaloliddin Rumiy

18 Sep, 03:51


САХИЙЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ
#илм

Илм йўлидаги саховат саховат поғоналарининг энг олий чўққисидир! Илм тарқатмоқ мол тарқатмоқдан афзалдир, негаки, илм молдан шарафлироқдир! - Ибн Қаййим раҳимаҳулллоҳ.

📚 Мадориж ас-соликин.2 / 281 – Б.

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Jaloliddin Rumiy

13 Sep, 01:16


🤝 НОМАҲРАМ ҚАРИНДОШЛАР БИЛАН КЎРИШГАНДА
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Биз қариндошлар билан йиғилганда кўплаб номаҳрам опаларим билан кўришишга тўғри келади. Кўришгандаям юзни бир-бирига текказиб кўришиш керак бўлади. Биламан гуноҳ, қайтаришни иложи йўқ, чунки гап айтсам "Сен фалонийсан, тугунсан" деган гаплар бўлади. Катталар бепарво, нима қилай устоз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Номаҳрам аёл қизлар билан қўл бериб кўришиш шаръан ножоиз ишдир. Қариндошларингизни “Сен фалонийсан, тугунсан” деган гапларига эътибор берманг. Уларнинг гаплари ҳеч бир асосга эга эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу тўғрисида бир қанча ҳадислар келган:

عن معقل بن يسار رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "لأن يُطعن في رأس أحدكم بمخيط من حديد خير له من أن يمسّ امرأة لاتحلّ له." رواه الطبراني

📗 “Сизлардан бирортангиз ўзига ҳалол бўлмаган аёлни ушлагандан кўра, бошига темирдан бўлган игна санчилиши яхшироқдир” деганлар.
( Имом Табароний ривояти).

Динимиздан узоқлашиб, ўзлигимизни унутиб, ўзга миллатлар маданиятига эргашиш, уларга кўр-кўрона тақлид қилиш оқибатида, ҳозирда динимизга ёт бўлган номаъқул ишлар оддий ҳол бўлиб қолди. Шулардан бири номаҳрам аёллар билан қўл бериб кўришишдир. Ҳатто одамларга шариат ҳукмларидан гапириб ҳужжат келтирсангиз, сизни динда чуқур кетган, динни қийинлаштирганликда айблаб, “инсонни ўзида бўлса бўлди, ўзинга тўғри бўлсанг бўлди” каби гапларни келтирадилар.

Амма, амаки, хола ва тоғаларнинг қизлари ҳамда келин ва келинойилар билан қўл бериб кўришиш ҳам ана шундай тушунчаларнинг самараси десак муболаға бўлмайди. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

ولأن يزحم رجل خنزيرا متلطخا بطين أو حمأة خير له من أن يزحم منكبه منكب امرأة لا تحل له. رواه الطبراني

📗 “Кишининг елкаси ўзига ҳалол бўлмаган аёлнинг елкасига тегишидан кўра, у учун лой ва балчиққа буланган тўнғизга тегиши яхшироқдир” деганлар
( Имом Табароний ривояти).

Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Jaloliddin Rumiy

06 Sep, 11:10


🧕 МАКТАБДА РЎМОЛНИ ОРҚАДАН ЎРАЛСА
#аврат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Хозир мактабда рўмолни орқадан бироз бўйинни очиб ўрашга рухсат бериляпти. Шундай ўраса (фақат мактаб биносида) бўладими? Чунки бўйин билан ўрашга рухсат йўқ дейишяпти.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Мусулмон одам фаросатли ва зийрак бўлиши керак. Шунисига шукур қилиб, томоқни тўла тўсиб турадиган ёқа тикиб берсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/187234)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

🔸🔸🔸

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Мактабда рўмолни ўқитувчиларга орқадан ўратиляпти. Сочимни, бўйнимни беркитиб орқадан ўрасам бўладими? Бир устоз фитна чиқмаслиги учун мактабда мумкин дебдилар.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! “Кифоя” китобида шундай дейилган: “Ҳур аёлнинг жамики бадани авратдир. Юз, икки қўл ва оёқ бундан мустасно”. Шунга биноан томоқ қисми ҳам беркилиши керак. Ҳижоб деб қора ёки бошқа рангли махсус тикилган кийимга маҳкам туриб олмасдан нима билан бўлса ҳам авратларингизни тўсинг. Кийимда икки шарт бўлади. Бири ичи кўринадиган даражада шаффоф бўлмаслиги, иккинчиси аъзоларни бўртиб кўринадиган даражада тор бўлмаслиги. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/187007)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Jaloliddin Rumiy

30 Aug, 13:00


ФОЛБИННИНГ ГАПИ
#эслатма

CАВОЛ: Фолбинлар эшигимизни тақиллатиб келиб, уйимиздаги дарахтнинг тагида иссиқ-совуқ кўмилган, у ерни ўзингиз кавлаб гувоҳи бўлинг, деса, нима қилиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фолбиннинг гапига ишонманг, уни қайтариб юборинг. У сизга ғайбдан хабар бермоқчи. Ғайб илми фақат Аллоҳга хос. Агар ростдан ҳам унинг айтган нарсаси уйдан чиқяпти десангиз, у ўша фолбиннинг ва у билан ҳамкорлик қилувчи жинларнинг ҳийласи.
📌 Ўзингизга ва фарзандларингизга доим Қуръон оятларини ўқиб дам солиб юринг. Уйингизда Қуръони каримни, хусусан, Бақара сурасини кўпроқ тиловат қилинг. Чунки Бақара сураси ўқилган уйда сеҳр бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Jaloliddin Rumiy

27 Aug, 05:01


#эслатма

📌 Эрлар аёлларни имкон қадар шариат аҳкомларини зўр билишларига имкон қилиб беришлари керак. Чунки фарзандлар илк илм ва тарбияни онадан олишади. Чўрининг боласи чўри, қулнинг боласи қул бўлади. Ҳур, илмли, тушунчаси тўғри, ақийдаси мустаҳкам аёлнинг ҳам фарзанди ҳур, ақийдаси соғлом, тушунчаси етук фарзанд бўлади. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Jaloliddin Rumiy

24 Aug, 09:48


#Ҳадис_855

ЎЛГАНЛАРНИНГ ФАҚАТ ЯХШИЛИКЛАРИНИ ЗИКР ҚИЛИШ


اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: اذْكُرُوا مَحَاسِنَ مَوْتَاكُمْ وَكُفُّوا عَنْ مَسَاوِيهِمْ.
رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ
 

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗
 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўлганларингизнинг яхшиликларини зикр қилинглар. Уларнинг ёмонликларидан тийилинглар», дедилар».

 Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. 

📜 Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф олдин келган ҳадислардаги маъноларни таъкидлаш билан бирга, икки ишни — ўлганларнинг фақат яхшиликларини зикр қилиш билан ёмонликларини мутлақо зикр қилмасликни жамлаб келмоқда. Афсуски, мусулмонлар ичида ҳам бошқа милатлардан таъсирланиб, ўлганлар ҳақида ёмонликларни зикр қилиш, уларни турли йўллар билан ҳақоратлаш жуда кенг тарқалган. Ушбу ҳадисларга амал қилиб, бу ношаръий ишга барҳам бериш лозим. Ўлган мусулмонларнинг фақат яхшиликларини зикр қилиб, баъзи бир камчиликлари бўлса, улар ҳақида гапиришдан тийилиш лозим.

Манба: "Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Jaloliddin Rumiy

18 Aug, 15:48


#эслатма

📚 “Аддаау ваддавааъ” номли китобда:

📌 “Кўзни номаҳрам аёллардан тийиш кишига ҳақ билан ботилни ажратиб оладиган фаросатни ҳосил қилади. Аллоҳ таоло банда қандай амал қилса, ўша амалнинг жинсидан бўлган мукофотни беради. Кўзини ҳаромдан тийган кишиларнинг қалбига нур бағишлайди ва унга илм, иймон, маърифат ва фаросат эшигини очади. Яна кўз билан қалбнинг ўртасида боғлиқлик бор. Бири кесилган нарсадан бошқаси ҳам кесилади. Иккиси ҳам саломат ёки фасод бўлса, бошқаси ҳам саломат ёки фасод бўлади. Кишининг қараши фасодга учраса, қалби ҳам фасодга учрайди. Саломат қолишда ҳам шундай”

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Jaloliddin Rumiy

26 Jul, 11:36


КАСБ ТАНЛАШ
#эслатма

📌 Иш танлашда шариатни мезон қилиб олинг. Ҳаром ёки макруҳ ёки шубҳали касбдан узоқ бўлинг. Қобилиятингиз ва маҳоратингизга мос бўлган, ибодатларни тўкис адо қилишга шароити бор бўлган энг мақбул ишни танланг ва ўшани ихлос билан бажаринг. Бор кучингизни сарфланг. Аллоҳ таоло ўзи барака ато қилади. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Jaloliddin Rumiy

21 Jul, 10:00


Қаршингда бир киши ёнаётган бўлса, уни қутқариш учун ҳар қандай қийин ишдан қочмайсан.

Илтимос! Намоз ўқимаётган кишини кўрсанг, уни қутқариш учун ҳам бор имкониятингни ишга солгин, чунки Аллоҳга қасамки, у ҳам ёнмоқда!

📿 Дўст томонга | @nurli_yol

Jaloliddin Rumiy

14 Jul, 10:07


ҲОЗИРЧА ИККИ МАҲАЛ НАМОЗ ЎҚИМОҚЧИМАН
#намоз

CАВОЛ: Мен намоз ўқишни бошламоқчиман. Аммо шу йили ўқишга топширмоқчиман. Шунга ҳозирча 2 маҳал намоз ўқимоқчиман. Кейинчалик, ўқишга кирсам 5 вақт ўқийман, деяпман. Қайси намозларни ўқисам бўлади? Беш вақт ўқимасам гуноҳ бўлмайдими?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз беш вақт намоз ўқинг. Сизгача ҳам қанчадан-қанча абитуриентлар беш вақт намозларини ўз вақтида адо этиб, ўқишга киришган. Аввало биз Роббимизни буюруғини тўлиқ адо қилишимиз керак. Шундагина дунёда ҳам, охиратда ҳам муваффақиятга эришамиз. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvouz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Jaloliddin Rumiy

06 Jul, 20:53


🧕 ҚИЗ БОЛА УЗОҚ МАМЛАКАТДА ЎҚИШИ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Қизим чет элда ўқишни жуда истайди. У жуда ҳам аълочи. Дадаси ва акалари “қиз бола маҳрамсиз чет мамлакатга бориши мумкин эмас” дея рухсат беришмаяпти. Аммо мен илм олиш ниятида қиз бола узоқ мамлакатда ўқиши жоизлиги ҳақида ўқигандим. Динимизда бу масаланинг ҳукми аслида қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом дини, энг нозик хилқат саналмиш аёлларнинг иффати ва иззат-обрўларига катта аҳамият берган. Аёл қизларимизнинг таълим олишлари мақтовга сазовор. Лекин ҳар қандай яхши иш ҳам динимиз кўрсатмасига мувофиқ бўлиши лозим. Шариатимизга кўра пиёда юрганда уч кеча-кундузлик масофага – сафар масофаси дейилади. Ана шу сафар масофасича бўлган жойга аёл-қизларимиз ўз маҳрамлари билан биргаликда сафарга чиқишлари лозим. Бу ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом шундай деганлар: “Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган аёл учун уч кунлик ва ундан ортиқ масофага отаси ёки ўғли ёки эри ёки ака-укаси ёки маҳрам қариндошисиз сафар қилиши ҳалол бўлмайди”.

Шундан келиб чиқиб, илм олиш ниятида бўлган қизингизни маҳрам қариндоши билан биргаликда ўқишга юборишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvouz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Jaloliddin Rumiy

30 Jun, 05:01


СУННАТ, ҲАДИС ВА МУҲАДДИС


Суннатни ўрганишдан аввал «Суннат» ўзи нима эканини билиб олиш керак. Аввало Суннат ва Ҳадис бир-бирининг ўрнида ишлатилиб юрган истилоҳлар эканини айтиш лозимдир. Уларни диққат билан ўрганилганда эса, ҳадис хосроқ, Суннат умумийроқ эканини тушуниб оламиз.

📌 «Ҳадис» – араб тилида «гап-сўз» маъносини англатади. Демак, ҳадис деганда, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган гап-сўзлари кўзда тутилади. Ҳадис илми билан шуғулланувчи олим эса, муҳаддис дейилади.

📌 Муҳаддислар – асосан, ҳадисни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан қайси йўллар билан, кимлар орқали ривоят қилиниб ўзларигача етиб келганини аниқлайдиган олимлардир. Улар бу улкан масъулиятли ишни амалга оширишда жуда ҳам аниқ ва ишончли йўлларни танлашган. Мазкур услуб ва илмий йўллар инсоният тарихида инсоний (гуманитар) илмларга асос бўлган.

📌 «Суннат» сўзи эса, араб тилида «тариқат – маънавий йўл» маъносини англатади. Фалончининг суннати дегани унинг ҳаётий йўли, деганидир. Шундан келиб чиқиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, деганда тарийқатлари, йўлларини тушунамиз.

Суннат муҳаддислар истилоҳида, қуйидагича таъриф қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан асар бўлиб қолган гап, иш, тақрир, халқий (тана тузилиши), ахлоқий сифатлар ва таржимаи ҳолга тегишли маълумотлар «Суннат» дейилади».

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Jaloliddin Rumiy

26 Jun, 14:44


ҚУРЪОННИ ТЎҒРИ ЎҚИШ
#Қуръон

CАВОЛ: Мен ижтимоий тармоқлар орқали Қуръон ўқишни ўрганганман. Қуръон ўқиганимда баъзи жойларида хато ўқиётгандек туйиляпти. Шунга нима маслаҳат берасиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръони каримни тўғри ўқиш фарз амаллардан ҳисобланади. Шунинг учун имконингиз борича бирор Қуръонни тўғри ўқийдиган шахсдан текширтириб олишингиз керак. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvouz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Jaloliddin Rumiy

15 Jun, 01:39


НАФЛ РЎЗАГА УХЛАБ ҚОЛСА
#арафа_рўза

САВОЛ: Ассалому алайкум! Агар нафл рўзага ухлаб қолса, уйғонгандан сўнг ният қилиб оғиз ёпса тўғрими? Ўша куни рўза тутаётган деб хисобланадими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!
Еб ичмаган бўлса рўза ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/61912)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Jaloliddin Rumiy

14 Jun, 15:01


#Ҳадис_296

АРАФА КУНИНИНГ РЎЗАСИ


ع
َنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، يَقُولُ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ، كَصِيَامِ أَلْفِ يَوْمٍ

📗 «Расулуллоҳ ﷺ: «Арафа кунининг рўзаси минг куннинг рўзаси кабидир», дедилар».

***

عَنْ أَبِى قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِىِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: صَوْمُ عَرَفَةَ، كَفَّارَةُ سَنَتَيْنِ: سَنَةٍ قَبْلَهُ، وَسَنَةٍ بَعْدَهُ ...

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий ﷺ: «Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга...», дедилар».

***

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، قَالَ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ، إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللَّهِ، أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ، وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

📗 «Набий ﷺ: «Арафа кунининг рўзаси сабабли Аллоҳ таоло ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йилни каффорат қилишини умид қиламан», дедилар».


📌 Зулҳижжанинг тўққизинчи куни, яъни арафа куни рўза тутиш улкан савобларга сабаб бўлади. У сабабли бир йил олдинги ва бир йил кейинги гуноҳлар кечирилади. Агар зулҳижжа ойини дастлабки кунларидан то тўққизинчи кунига қадар рўза тутилса, нур устига аъло нур бўлади.

☝️Фойда: Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаромдир. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатлидир.

Манба: https://fiqh.uz/maqola/703

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📚 KУНЛИК ҲАДИС

Jaloliddin Rumiy

14 Jun, 15:01


ТАКБИРИ ТАШРИҚНИ АЙТИШНИ УНУТМАНГ!

الله أكبر الله أكبر لا إله إلا الله والله أكبر الله أكبر ولله الحمد

“Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд”.

Маъноси: “Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Аллоҳ буюкдир, ҳамду сано Аллоҳга хосдир”.

Ҳукми: Фарз намозларининг саломидан кейин дарҳол мазкур такбирларни бир марта айтиш вожибдир.

Такбири ташриқ арафа куни, яъни 15-июнь бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19-июнь аср намозига қадар айтилади:

15-июнь – 5 маҳал;
16-июнь – 5 маҳал;
17-июнь – 5 маҳал;
18-июнь – 5 маҳал;
19-июнь – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. 🧕 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Jaloliddin Rumiy

02 Jun, 12:07


#Зулҳижжа_ойи

Аллоҳ таоло айтади: “Улар ўз манфаатларига шоҳид бўлишлари учун ва маълум кунларда Аллоҳ номини зикр қилишлари учун келурлар” (Ҳаж, 28).

Ушбу ояти каримадаги "маълум кунлар"дан мурод – Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигидир.

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Билингки, ушбу ўн кунликда бошқа кунларга нисбатан зикрларни кўпайтириш мустаҳабдир. Арафа куни эса ўн кунликка нисбатан янада кўпроқ зикр қилиш мустаҳаб амалдир” ("Ал-Азкор" 175-бет).

📌 Эслатма: Зулҳижжа ойи 7-Июн Шом вақтида (ҳилол кўринишига қараб) кириб келади. Валлоҳу аълам.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

Jaloliddin Rumiy

31 May, 15:22


#Ҳадис_276

ЗУЛҲИЖЖАНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНЛИГИДА ВА БОШҚА ПАЙТЛАРДА РЎЗА ТУТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ


عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا مِنْ أَيَّامٍ العَمَلُ الصَّالحُ فِيهَا أَحَبُّ إِلَى اللهِ مِنْ هَذِهِ الأَيَّامِ» يعني: أَيَّامَ العَشْرِ، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ وَلاَ الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ؟ قَالَ: «وَلاَ الجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ، إِلاَّ رَجُلٌ خَرَجَ بِنَفْسِهِ، وَمَالِهِ فَلَمْ يَرْجِعْ مِنْ ذَلِكَ بِشَيءٍ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

📗 Расулуллоҳ ﷺ: «Ҳеч бир кундаги солиҳ амал Аллоҳ учун ушбу ўн кунчалик маҳбуб эмас», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам-а?!» дейишди. «Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам. Магар, бир одам жони ва моли ила чиқсаю ундан бирор нарса қайтмаса, бундан мустасно», дедилар».

✍️ Имом Бухорий ривоятлари.

📌 Фойда: Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни бўлмиш ташриқ кунларда ибодат ва хайрли ишлар қилиш Аллоҳ Таолога энг маҳбуб амалдир.


📜 Шарҳ: Кунлар ичида шундай фазилатли кунлар борки, улардан фойдаланиб қолиш лозим. Улкан савобни қўлга киритадиган энг яхши фурсатлардан бири –Зулҳижжанинг биринчи ўн кунлиги экан. Пайғамбаримиз ﷺ ушбу ҳадисларида Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлигида хайрли амаллар қабул этилиб, банда улкан савобларга эришишига башорат бермоқдалар. Ушбу кунларнинг фазилат шулки, Аллоҳ ушбу кунларда озгина амалга кўпгина ажру савобларни беради.

☝️Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигидаги солиҳ амалларнинг аҳамияти.
2. Ҳар бир фурсатнинг ўзига хос фазилати бор, мусулмон киши улардан унумли фойдаланиши лозим.
3. Ушбу кунда солиҳ амаллар кўпайтирилади.
4. Мусулмон киши ушбу куннинг фазилати ҳақида бошқа мусулмонларга ҳам етказиши тарғиб этиши маҳбуб амалдир.

Манба: "Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" китобидан

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📚 KУНЛИК ҲАДИС