Ихтиёр Марғилоний @ixtiyormargiloniy Channel on Telegram

Ихтиёр Марғилоний

@ixtiyormargiloniy


Ислом академияси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими, PhD, Ихтиёр Бахтиёржон ўғлининг шахсий блоги

Фикр ва мулоҳазалар учун: @margiloniy

Аноним: https://t.me/QuestionUZ_Robot?start=74eb459cb4194b

Ижтимоий тармоқлар:
bit.ly/3N

Ixtiyor Marg'iloniy (Uzbek)

Ixtiyor Marg'iloniy kanalimiz o'zbek tilida turar joy topgan. Bu kanal Imom Moturidiy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazining huzurida joylashgan va uning xodimlari tomonidan boshlangan. Kanalning egasi Ixtiyor Baxtiyorjon o‘g‘lining shaxsiy blogini olib boradi. Bu blogda islomiy fikrlar, tadqiqotlar va fikr-mulohazalar paydo bo’ladi. Agar siz ham fikrlaringizni boshqalar bilan baham ko'rishni istasangiz, shu erda ijtimoiy tarmoqlarga a'zo bo'lishingiz mumkin: bit.ly/3NWDKmU. Yana savollar yoki mulohazalar uchun esa @margiloniy kanaliga murojaat qilishingiz mumkin. Sizga islomiy fikrlar va ilmiy-tadqiqotlar bilan tanishtiradigan, mavzulari dadil va muhim bo'lgan kanalimizga xush kelibsiz!

Ихтиёр Марғилоний

12 Jan, 07:31


Сен бухоролик, сен тошкентлик, сен қўқонлик деганимиз учун Чор Россиясига мағлуб бўлганмиз.

#fbcopy

Ихтиёр Марғилоний

12 Jan, 04:09


ҚАРЗ ОЛУВЧИЛАРГА МАСЛАҲАТ

&& Қарз олишда энг аввало билишингиз керак бўлган нарса - имкониятларингиз ичида қарз олиш энг сўнгги чора бўлсин. Бошқа чора тополмасангиз, яхши инсонлардан қарз олинг. Доимо “албатта, қайтараман” деган ниятда бўлинг ва Аллоҳдан доимо ёрдам сўранг.

&& Қарз берувчи топилганда, унинг хат-ҳужжат қилиш ёки гаров тақдим қилиш шартларини сўзсиз бажаринг. Ичингизда “бу бола яқин дўстим эди, менга ишонмаяптими?!” деган хаёллар келса, парво қилманг. Тўғри қабул қилинг ва пулни қайтариш ниятингиз астойдил эканига ишонтиринг.

&& Қарз олди-бердида пулни етказиш (такси), ўтказиш (Payme, Clickдаги 1%), хат-ҳужжатни расмийлаштириш (нотариал тўловлар) билан боғлиқ харажатлар қарз олувчининг, яъни сизнинг зиммангизда бўлади. Бу харажатларни қарз берувчи ҳисобидан қилинишига йўл қўйманг.

&& Олинган маблағни қарз берувчига энг маъқул шалкда қайтаринг. Унга нақд маъқул бўлса нақд беринг, пластикка кўчириш маъқул бўлса, пластикка кўчириб беринг. Агар долларда олган бўлсангиз, сўмда қилиб берай, деб қистаманг. Қайси валютада олган бўлсангиз, биринчи галда ўша валютада қайтаришга ҳаракат қилинг.

&& Қарзни муддатида қайтаролмаяпсизми, дарҳол қарз берган билан боғланиб, вазиятни тушунтиринг. Ундан уялиб, хижолат бўлиб, яшириниб юрманг. Қарзни қайтариш бўйича режаларингизни тушунтиринг ва муддатни чўзиб бериш учун ундан рухсат олинг.

&& Қарзни қайтараётганда, албатта, унга самимий ташаккур айтиб, мамнунлигизни изҳор қилинг. Олдида ҳақига дуо қилинг ва ғойибона дуоларда ҳам эслаб юринг. Сизнинг ҳожатингизни чиқаришда шу инсонни сабабчи қилган Аллоҳга ҳамд ва шукрлар айтинг.

&& Диққат эътиборингиз қарзни ўз вақтида ва тўлиқ шаклда қайтаришга қаратилсин. Лоқайдлик ва бепарволик билан қарзни кечиктиришга йўл қўйманг. Асло унутманг, имкони бўла туриб қарзни тўламай юрганлар золим ҳисобланади, ҳар куни катта гуноҳ билан тонг оттирганлардан бўлади. Қабрда тинч ётай десангиз, зиммангизда биронта қарз қолмасин!

&& Билиб қўйинг, насияга мол олиб қарздор бўлиб қолганлар пул олиб қарздор бўлганлардан ҳам эҳтиётроқ бўлишлари керак. Чунки пулни қарзга берганлар, савоб умидида берганлар ва улар сабр қилишлари мумкин. Аммо, молини насияга сотган тадбиркор фойда кўриш мақсадида берган, агар молининг бадалини тўламасангиз, сиздан ҳеч қачон рози бўлмайди.

&& Асосий маслаҳат - юқоридаги маслаҳатларни ўқиб ва уқиб, уларга риоя қилинг!

@alijon_ravshanov

Ихтиёр Марғилоний

11 Jan, 15:57


Муваффақиятсизлик – инсон ўз қобилияти ва имконияти доирасида ишламаслиги сабабидан ҳам юзага келиши мумкин. Масалан, табиатан қассоблик қобилиятига эга инсон сотувчиликни уддалай олмайди ёки аксинча. Иқтисодчи матбуотда, математик гуманитар фанларда, илм аҳли эса тижоратда зафар қуча олмаслиги табиий.

Зеро, Имом Мотуридий ҳам инсонлар турли ҳимматли қилиб яратилганини таъкидлайди. Баъзилар катта-катта ишларни мақсад қилиб олса, айримлар оддий ишларга қизиқади. Натижада инсонлар учун зарур бўлган барча эҳтиёжлар қондирилади. Агар ҳамма бир хил касбга қизиқиб, шунга интилса, жамиятда мувозанат бузилиб, инсоният таназзули юз бериши мумкин.

Шунинг учун, агар ўз соҳангизда ривожланишга эришмаётган ёки ўзингизни комфорт ҳис қилмаётган бўлсангиз, ўз қизиқишларингиз ва истеъдодингиз доирасида ишлаб кўришингиз тавсия этилади. Балки ўша соҳада муваффақиятга эришарсиз.

Бир нарсани унутмаслик керак: ризқ Яратган томонидан берилади. Баъзида ўз соҳа ва қизиқишларингизга мос ишлаган ҳолда ҳам мақсадингизга эришолмаслигингиз мумкин. Бу ҳолда бошқа касб билан шуғулланиб кўриш мақсадга мувофиқ бўлади.

#fikr

Ихтиёр Марғилоний

11 Jan, 05:35


Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» футболчиси! «Сити» Ҳусанов учун 40 млн евро тўлайди ва бундан ташқари бонуслар ҳам бўлади.

Ушбу хабар кўпчиликни хурсанд қилгани аниқ. Бизнинг ўғлон ҳам дунёнинг энг машҳур клубларидан бирида тўп суради. Шу ўринда менга икки фикр келди:

Биринчиси, айтилишича, вақтида Ҳусановни маҳаллий клублар ўз сафига қўшишга рози бўлмаган. Демак, сен бир жойда қадр топмасанг, сенинг ҳақиқий қадрингни биладиган инсон йўқлигидан бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун, инсон ҳаракатдан тўхтамаслиги, ўз устида ишлашда давом этиши керак. Унинг учун муносиб жой, албатта, топилади.

Иккинчиси, ҳар қандай соҳада салоҳиятли кадрлар, ўз вақтида муносиб қадрланса, уларнинг келажакдаги муваффақиятлари янада кенгаяди. Европанинг турли соҳаларда тараққиётга эришаётгани ҳам мана шу сабаб бўлса керак деб ўйлайман. Агар биз ёшларга имкон бера олсак, улар ўсади ва ривожланишга янада ҳисса қўшади.

#fikr

Ихтиёр Марғилоний

10 Jan, 09:55


Ҳозир айтилмаган баъзи сўзлар, кейин афсусланишга сабаб бўлиши мумкин.

#hikmat

Ихтиёр Марғилоний

10 Jan, 02:04


Умр ўлчови ёлғиз Аллоҳга, мазмуни эса кўп жиҳатдан инсоннинг ўзига боғлиқ.

©Ўткир Ҳошимов

#mutolaa

Ихтиёр Марғилоний

10 Jan, 01:57


Қадрдоним, кунларнинг саййиди жума айём муборак бўлсин!

Ихтиёр Марғилоний

09 Jan, 16:44


這條消息是用中文寫的,您顯然不會理解。您剛剛試圖通過某種翻譯軟件來理解並翻譯它。感謝您對我的帖子視而不見。

#谢谢

Ихтиёр Марғилоний

09 Jan, 13:35


Ваби-Саби (侘寂):

Япон фалсафасини ифодалайдиган атама бўлиб, қуйидагича маънони англатади:
“Нокамолликдаги гўзалликни топиш”.

Яъни нарсаларни табиий ҳолатида, барча камчиликлари ва нуқсонлари билан қабул қилиш ҳамда уларнинг барчасининг охири фано эканига ишониш.

#lugat

Ихтиёр Марғилоний

09 Jan, 10:24


Баъзан арзимас сўзга ранжиганимиз, уни айтган инсоннинг биз учун қадрли эканидандир.

#hikmat

Ихтиёр Марғилоний

08 Jan, 17:07


Ўрта асрларда, бир шаҳарнинг аёллари эрларининг эрталабги нонуштасига енгил заҳар қўшишар экан. Эрталабги нонуштасига бир неча томчи заҳар томизишар экан ва кечга эр уйга қайтиб келганида, аёл эрига овқат тайёрлар эканда, бу гал заҳарга қарши, заҳарнинг кучини йўқотадиган дори қўшишар экан. Шунда, энди таъсир қилиши керак бўлган заҳар зарарсиз бўлиб қолар экан.

Агар ўша оқшом эр уйга қайтмаса, заҳарнинг кучи таъсирини бошлар экан: боши оғрий бошлар экан, оёқ-қўллари совиб, ишламай қолар экан, нафас етишмовчилиги юз берар экан. Хуллас, эр қанчалик кечикса, заҳар шунчалик кучаяр экан. Уйга қайтганида, хотини дарров заҳарга қарши дорини чойга ёки овқатга қўшиб берар экан, ва эр тезда тузалиб кетар экан.

Бу ҳолат шаҳарда шундай одатга айланган эканки, ҳамма эркаклар иш тугаши билан уйларига шошар экан. Кеч қолган эрни “Аллоҳ жазолайди”, деб билишар экан. Эрта уйга келган эр хотинининг ҳар бир сўзига қулоқ солиб ётар экан! 😁😁😁

💡Хуллас, биздаям билиб бўмеди, нонуштага нима еяётганимизи. Шунчун, билиб-билиб эртаро уйга қайтурийлар, дўстларим🙄🙄

#oila

Ихтиёр Марғилоний

08 Jan, 12:21


Олий суд қарорига кўра:

📌 Facebook: 203 та
📌 Telegram: 713 та
📌 Instagram: 226 та
📌 YouTube: 135 та
📌 Одноклассники: 35 та
📌 TikTok: 44 та
📌 Сайтлар: 13 та
📌 Бошқа манбалар (китоб, қўшиқ, маъруза ва ҳ.к.): 20 та

манба ва контентлар Ўзбекистонда тарқатилиши, сақланиши ва намойиш этилиши тақиқланади.

Ихтиёр Марғилоний

08 Jan, 12:05


Ўзбекистонда тақиқланган диний материаллар рўйхати

Олий суд томонидан Ўзбекистонда диний экстремизм, терроризм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи деб топилган ҳамда интернетдаги тақиқланган манбалар рўйхати тасдиқланди (08.01.2025).

Ихтиёр Марғилоний

08 Jan, 07:18


Рус тилида "Нет худа без добра” деган мақол бор. Унинг маъноси: ҳар қандай нохушлик, қийинчилик ёки салбий воқеа ортида яхшилик ёки ижобий нарса бўлади. Сўзма-сўз таржима қилинганда: "Ёмонлик яхшиликсиз бўлмайди". Бу ўзбек тилидаги "Ҳар ишда бир хайр бор" деган ҳикматга тўғри келади.

#foyda

Ихтиёр Марғилоний

08 Jan, 02:54


Икки кундан бери тушимда нуфузли олимларни ва улар билар ҳамсуҳбат бўлганимни кўряпман. Бу ҳолат, албатта, инсонга яхши кайфият беради.

Лекин ўз нафсимга айтмоқдаманки:

“Эй бола! Сен тушингда Пайғамбарни кўрсанг ҳам, модомики, амалинг гўзал бўлмаса, нажот топмайсан!”

#tush

Ixtiyor Marg'iloniy

07 Jan, 22:41


Кунлардан бири икки талаба واشنطن сўзига дуч келибдилар. Ва уни, табиийки “ва ишнатона” деб ўқибдилар.

Афсуски, бу сўз “Вашингтон” сўзининг араб тилидаги ёзилиши эди.

#lugat

Ixtiyor Marg'iloniy

07 Jan, 16:17


Ушбу @muhabbatimsenda канали менинг лойиҳаларимдан бири. Унда оиладаги муҳаббат ҳақида постлар жойлаб бораман. Севги-муҳаббат ҳақидаги гапларнинг ҳаммасини ҳам бу каналга жойлаш ноқулай бўлгани учун алоҳида канал очганман. Барча фикрлар меники бўлмаслиги ҳам мумкин. Оиладаги муҳаббатга тегишли деб билган ҳикматларни улашиб бораман. Кимгадир қизиқ бўлса аъзо бўлсангиз хурсанд бўламан. Ёки шу мавзудаги теша тегмаган мақола ва таъсирли жумлалар бўлса жойлаб ҳам қўяман.

Эслатма!
Бу гаплар инсоннинг ўз ҳалоли учун ишлатиладиган сўзлар. Номаҳрамларга қаратилмаган. Бўйдоқлар эса шунчаки ҳавас қилииииб ўқиши мумкин, холос😉

Аъзо бўлиш учун: @muhabbatimsenda

Ixtiyor Marg'iloniy

07 Jan, 04:18


Иккинчи ярмингни излашдан олдин, биринчи ярминг тўлиқ эканига ишонч ҳосил қил!

@muhabbatimsenda

Ixtiyor Marg'iloniy

06 Jan, 07:03


Лайк босиш — бу ёқтириш ёки муҳаббатни англатмайди. Балки фақатгина ўша фикр унинг эътиборига тушганини кўрсатади.

Личкага ёзиш — бу севги изҳори эмас. Эҳтимол, у зарурат туфайли ёзгандир.

Сторийингизни кўриш — сизга алоҳида эътибор берганини англатмайди. Балки у инсон сизни умуман танимаслиги мумкин ва сиз унинг контактлар рўйхатида бўлганингиз учун сторийингиз кўринган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Хабарни улашиш — у фикрга рози эканлигини англатмайди. Баъзида танқид ёки фикр билдириш мақсадида ҳам улашиш мумкин.

#fikr

Ixtiyor Marg'iloniy

05 Jan, 17:49


Агар бахтли яшашни истасангиз, ҳаётингиздаги инсонларни идеаллаштирманг. Улар ҳам хатокор оддий инсонлар эканини эсда тутинг. Дунёда фақат пайғамбарлар идеал бўлади, қолган барча эса хатодан холи эмас. Агар сиз шу тамойилга амал қилиб яшасангиз, ҳаётингиз осуда ва гўзал бўлади.

#fikr

Ixtiyor Marg'iloniy

05 Jan, 16:54


Вақт ўтиши билан одамлар ўзгаради, деб ўйламайман. Балки биз вақт ўтиши билан ўзимизнинг моҳиятимизни англаб борамиз.

Энн Райс

#hikmat

Ixtiyor Marg'iloniy

05 Jan, 12:20


Истанбулдаги “Гўё едим” (Sanki Yedim) масжиди ҳақида эшитганмисиз?

“Sanki Yedim” масжиди Истанбулнинг Фотиҳ туманида жойлашган, Усмонийлар давридан қолган тарихий масжидлардан биридир. Зейрек маҳалласининг Кирбаҗи кўчасида жойлашган бу масжиднинг қурилиш санаси ва ким томонидан бунёд этилгани ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас.

Ривоятга кўра, Кечачизода Ҳайриддин исмли ўрта ҳол бир ҳунарманд Усмоний султонлари томонидан қурилган улкан масжидларга ҳавас қилиб, ўзи ҳам масжид қуриш орзусида пул йиғишни бошлайди. Бирор нарсани хоҳласа, сотиб олмай, ўзини “Гўё едим” (Sanki Yedim) деб таскинлаб, пулни бошқа жойга ажратиб қўяди. Шундай қилиб, 20 йил давомида тўпланган маблағлар эвазига кичик бўлса-да, бир масжид қурган. Натижада, бу масжид халқ орасида “Sanki Yedim” масжиди номи билан танила бошлаган.

Ixtiyor Marg'iloniy

05 Jan, 08:35


Муҳаббат сўраб олинмайди, балки қозонилади.

@muhabbatimsenda

Ixtiyor Marg'iloniy

04 Jan, 14:40


Менинг телеграм каналим аъзолари сони ўзбек тилида канал юритадиган машҳур профил эгаси бўлган @xushnudbek канали обуначилари сонига етгунча атиги 703,023 та қолибди.
Оз қолибди…

Ixtiyor Marg'iloniy

04 Jan, 05:16


Ризқ ҳақида

Бир обиддан қаердан егулик топиши ҳақида сўралганида, у шундай жавоб берган экан:

يا فتى، إن الذي نصب الرَّحي يأتي لها بالطحين

"Эй, бола! Тегирмонни яратган Зот унга буғдойни ҳам келтириб қўяди".

У ўзининг "тегирмон" деган сўзи билан тишларни назарда тутмоқа. Яъни тишларни яратган Зот, уни чайнайдиган ризқини ҳам беради, демоқда. Қисқа қилиб айтганда, тишни берган ризқни ҳам беради😊

Ixtiyor Marg'iloniy

04 Jan, 04:54


Тошкент Ислом университети битирувчиларига, шу жумладан Ўзбекистон халқаро ислом академияси битирувчиларига ҳам 20 фоизгача ойлик қўшимча ҳақ энди тўланмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.12.2024 йилдаги ПҚ-455-сон “Ўзбекистон Республикасининг "2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори 9-илова 11-бандига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2003 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент Ислом университети битирувчиларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги 347-сон қарори 2025-йил 1-январдан ўз кучини йўқотди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 22-июндаги 466-сон қарорига кўра, Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриат ва магистратура босқичларини битирган талабалар ўз ихтисослиги бўйича давлат ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларига ишга қабул қилинишида давлат таълим муассасалари битирувчилари билан тенг ҳуқуққа эга бўладилар, уларга нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети битирувчиларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 2003-йил 11-августдаги 347-сон қарори талаблари қўлланилар эди.

2025-йил 1-январдан 347-қарор ўз кучини йўқотди, демак нафақат, Тошкент Ислом университети битирувчиларига, балки Ўзбекистон халқаро ислом академияси битирувчиларига ҳам 20 фоизгача ойлик қўшимча ҳақ энди тўланмайди.

Ixtiyor Marg'iloniy

03 Jan, 18:06


Бугун жума тезиси Имом Мотуридий ҳақларида бўлди. Бир имом дўстимиз маърузада шундай деганини айтди:

“Имом Мотуридийни адашган деб айтиш инсон ўз отасини отам эмас дейиш билан баробар бўлади”.

#moturidiy

Ixtiyor Marg'iloniy

01 Jan, 16:55


Парвардигорим, неъматларингга қандай шукр қилайин? Ахир, менга берган шукр қилиш имкониятинг ҳам Ўзингдан бўлган бир неъмат бўлиб, унга ҳам шукр қилишим керак бўлади. Қачонки “Алҳамдулиллаҳ” десам, бу сўз ҳам бир неъматдир ва мен бу сўз учун ҳам шукр айтишим лозим. Аммо мен тўлиқ шукр адо эта олмаслигимни билсам, билганимнинг ўзи ҳам Сенинг неъматинг учун шукр бўлишидан умид қиламан.

Исматул анбиё асарида Ҳасан ибн Алийга нисбат этилган.

#ojizlik

Ixtiyor Marg'iloniy

01 Jan, 05:46


Бугундан Ражаб ойи бошланди.

Аллоҳим! Ражаб ва Шаъбон ойларини бизларга баракотли қил ва Рамазон ойига етказ.

Ixtiyor Marg'iloniy

31 Dec, 16:24


Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Ixtiyor Marg'iloniy

31 Dec, 15:55


Муфтий ҳазрат Шайх Нуриддин Холиқназар:

“Йилларимиз, кунларимиз, ойларимизни Аллоҳ баракотли қилсин”.

Ixtiyor Marg'iloniy

31 Dec, 13:36


Бу йилги энг машҳур пост

Ўт қўядиган аёллар ҳамма жойда трендда😄

Ixtiyor Marg'iloniy

31 Dec, 03:10


Кетиш вақти бўлди…

У ўзи билан бир қанча хотираларни олиб кетмоқда. Ортда шундай нарсаларни қолдирдикки, уларни ҳеч қачон унутмаймиз.

Баъзилар орамиздан абадий риҳлат қилдилар ва энди улар бу дунёга қайтмайдилар.

Баъзи нарсаларимизни йўқотдик, бошқаларини эса қўлга киритдик.
Улғайдик ҳам, қаридик ҳам.
Баъзи ишларда ривожланган бўлсак, баъзисида пастладик.
Ўрганганларимиз ҳам, унутганганларимиз ҳам бўлди.
Баъзан йиғладик, баъзан эса кулдик.
Хурсандчилик онларини ҳам, маҳзунлик онларини ҳам ўтказдик...

Бизни хурсанд қиладиган ҳолатларни доим кутиб қоламиз.

Замонлар Эгасидан шуни сўраб қоламизки, умримизнинг кейинги ҳолатларини янада чиройли қилсин! Омин!

@ixtiyormargiloniy

Ixtiyor Marg'iloniy

30 Dec, 18:42


Телеграм каналимнинг бир йиллик ҳисоботи.

@ixtiyormargiloniy

Ixtiyor Marg'iloniy

30 Dec, 10:35


Биз юз йил яшамаймиз, аммо юз йиллар давомида мерос бўлиб қоладиган нарсалар кашф қилишимиз мумкин.

Шайх Муҳаммад бин Рошид Ал Мактум, БАА вице-президенти ва Дубай ҳукмдори

#taraqqiyot

Ixtiyor Marg'iloniy

29 Dec, 07:00


🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.


🗣Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

💬Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.

Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.

Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.

Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...

⚡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Ixtiyor Marg'iloniy

27 Dec, 17:36


– 2024 йилда эришган энг катта ютуғингиз?

– Тирик қолдим.

– Ҳали яна 4 кун бор.

Ixtiyor Marg'iloniy

27 Dec, 07:31


100 нафар фаластинлик Рафаҳдан Ўзбекистонга эвакуация қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан яраланган фаластинлик болалар ва аёллар ҳамда уларнинг ҳамроҳлари эвакуация қилинди. Бемор фаластинликлар реабилитация марказлари ва шифохоналарга жойлаштирилади.

👉 https://kun.uz/kr/14728626

Ixtiyor Marg'iloniy

08 Dec, 08:42


⁃ Erkakcha gapni aytaymi?

⁃ Yana qanaqa gap bor sizda?

Ixtiyor Marg'iloniy

08 Dec, 08:41


⁃ Rostini aytaymi?

⁃ Demak, yolg‘on gapirishingiz ham mumkinmi?

Ixtiyor Marg'iloniy

07 Dec, 20:54


Baxt — hamma narsaga ega bo’lish emas, balki bor narsadan zavqlanishdir.

#hikmat

Ixtiyor Marg'iloniy

05 Dec, 16:40


#tayinlov

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining tegishli qarori bilan:


Muzaffar Murotovich Kamilov Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi rektori lavozimiga tayinlandi;

Gʻafurov Uygʻun Toʻlqinovich boshqa ishga oʻtishi munosabati bilan Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi rektori lavozimidan ozod etildi.

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

Ixtiyor Marg'iloniy

04 Dec, 14:58


❗️Президент Администрациясида Президент Фармонига асосан бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Жумладан:

Русланбек Қуролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Абдусалом Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

Сухроб Джўрақулович Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Адхам Муратович Турдиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Музаффар Муротович Камилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Олим Адилович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

👉 @r_kusherbayev

Ixtiyor Marg'iloniy

03 Dec, 11:57


Xotirjam boʻlinglar, yigitlar, ayol hamma joyda bir xil boʻladi, garchi sun’iy intellekt boʻlsa ham😊

#haqiqat

Ixtiyor Marg'iloniy

02 Dec, 18:49


Men rassomman, onajon, sochingizni oqqa boʻyagan...🥲

#haqiqat

Ixtiyor Marg'iloniy

02 Dec, 12:43


Ayol: Hech qachon meni eshitmaysiz!
Er: Nima deding?

#latifa

Ixtiyor Marg'iloniy

02 Dec, 12:34


Bu odam faqat Moturidiydan gapirib zeriktirvordi, demanglar. Sizlarga bir latifa aytib beraman:

Do‘stlar suhbatlashmoqda:

— Bilasanmi, har bir insonning taqdiri uning peshonasiga yozilgan!
— Ha, shuning uchun ba’zilar qalpog‘ini yechmay yuradi, yozuvni hech kim o‘qimasin deb! 😂

#latifa

Ixtiyor Marg'iloniy

01 Dec, 17:31


Абул Муин Насафий шундай деган:

"Агар уларнинг орасида фақатгина Имом Абу Мансур Мотуридий бўлганида ҳам, бу етарли бўлар эди".

(Табсира ал-адилла: 1/358)

Мен Мотуридий ҳақида бундан гўзалроқ мақтов ўқимадим!

#moturidiy

Ixtiyor Marg'iloniy

30 Nov, 12:55


IMOM MOTURIDIY VA UNING ILMIY MEROSI

🎙Ixtiyor Marg'iloniy

"Ziyo" media markazi hamda Imom Moturidiy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi hamkorligida tayyorlandi.

YouTubeda tomosha qiling👇👇👇
https://youtu.be/xfoyritUGP8

Ixtiyor Marg'iloniy

30 Nov, 09:47


Ixtiyor Marg'iloniy pinned «Савол ва фикрларингизни аноним юборишингиз мумкин: https://t.me/QuestionUZ_Robot?start=74eb459cb4194b»

Ixtiyor Marg'iloniy

28 Nov, 09:58


Mobodo, o'qiyman desangiz, qo'limdagi Arastuning "Axloqi kabir" asari elektron nusxasini yuklab olsa bo'lar ekan.

Link:
https://kitobxon.com/uz/kitob/ahloki-kabir-arastu

Ixtiyor Marg'iloniy

28 Nov, 04:22


Naqdi jon chiqqanda imon gavharin ko'nglumga sol,
Aylagil jondin judo, lek etma iymondin judo.

Alisher Navoiy

#sheriyat

Ixtiyor Marg'iloniy

27 Nov, 22:22


Кимнингдир танловдаги “хато”си эмас, балки орзуидаги инсони бўл.

#oila

Ixtiyor Marg'iloniy

27 Nov, 09:21


Bir tanishim yozibdi:

- Arastudan boshladizmi, aka?

- Bularning dastidan hech nima qilib boʻlmayapti)

Ixtiyor Marg'iloniy

27 Nov, 03:49


Bir bolaning otasi bilan suhbati:

– Shokolad yesak, ro‘za buziladimi?
– Ha, buziladi.

– Pechenye-chi?
– Buziladi.

– Tarvuz yesakchi?
– Har qanday yegan narsang ro‘zangni buzadi😡 Lekin kaltak yesang buzilmaydi😄😄

#ertalabdankayfiyatnikotaring

Ixtiyor Marg'iloniy

26 Nov, 14:43


Channel photo updated

Ixtiyor Marg'iloniy

25 Nov, 08:09


Тана массаси индекси

Ажойиб формула экан. Ўзингизни ҳисоблаб кўрингчи.

#sihhat

Ixtiyor Marg'iloniy

25 Nov, 06:57


Chatgptga shu tushni rasmini chizib ber, desam ushbu suratni taqdim qilibdi

#hayrat #rivojlanish

Ixtiyor Marg'iloniy

25 Nov, 06:49


Абу Жаъфар Мансур ўзининг қанча умр кўришини билмоқчи бўлади. Бир куни у тушида денгиздан бир соя қўлини чиқариб, унга бешта бармоғини кўрсатганини кўради.

Мансур ушбу тушнинг таъбирини билмагани учун уламолардан изоҳ сўрайди. Улар буни "беш йил", "беш ой" ёки бошқа турли хил маъноларни айтиб таъбир қиладилар.

Лекин, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: "Бунинг маъноси – ғайб калитлари бешта бўлиб, уларни фақат Аллоҳ билиши мумкин. Сиз билмоқчи бўлган нарсага эса йўл йўқ", деб таъвил қилган.

Замахшарий. Кашшоф.

#naql

Ixtiyor Marg'iloniy

25 Nov, 05:55


Сўзласанг қалбимда шовуллар денгиз,
Руҳим тўлқинланиб ўзим тошаман.
Яшашга баҳона бўлгай овозинг,
Сен сабаб тўқсондан, юздан ошаман.

Видо қўшиғига устадир умр,
Вафо алёрини билмайди лекин.
Ўлсам ҳам товушинг эшитгим келар,
Мен учун ҳар куни “Ёсин“ ўқигин.

Ўткирбек Муҳаммад Собир

#sheriyat

Ixtiyor Marg'iloniy

22 Nov, 14:19


8 ёш қизим:

- Дада, қиз бола бўлиб туғилганимга хурсанд бўлиб кетдим. Чунки Қуръонда “аёллар” деган сура бор экан🥰 “Эркаклар” номли сура йўқ экан🤪

Ixtiyor Marg'iloniy

21 Nov, 07:13


Бугун эшитган энг таъсирли сўзим:

Умр жуда қисқа! Ҳатто бугун сенга жаноза ўқилиши мумкин.

#hikmat

Ixtiyor Marg'iloniy

18 Nov, 05:23


Киши Аллоҳ таолодан ҳожатини сўраганда, қатъий туриб аниқ бир нарсани сўраши эмас, балки Ундан энг яхшисини ихтиёр қилиб беришини сўраши тўғри бўлади.

Имом Мотуридий

Ixtiyor Marg'iloniy

18 Nov, 04:32


Bugun, 18-noyabr Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bayrogʻi qabul qilingan kun.

#vatanparvarlik

Ixtiyor Marg'iloniy

10 Nov, 09:41


Bir talaba ukamiz oyoqlari yurmayapti va to’liq davolanish uchun bir oy davomida tok apparatidan foydalanishi zarur ekan. Har kuni 500 ming soʻmdan tok apparatiga davolanish xarajatlari tushmoqda. Sharoiti og’ir.

Kimda imkoniyat bo’lsa, ehson va hadiya qiling. Shu ehson tufayli u kishi yana yurib ketsa, inshaalloh, sizga ham ajru mukofotlar boʻladi.

Sababchi boʻlib, yaxshilikka hissa qoʻshaylik. Ehsonning mukofoti yana ehsondir.

Yaqinlaringizga ham yuboring.

Murojaat uchun: +998 94 449 99 29
Kartasi: 9860082589031275 - Muhammadiy Adhamov

Ixtiyor Marg'iloniy

09 Nov, 15:28


Kayfiyatni koʻtaramiz)

#haqiqat

Ixtiyor Marg'iloniy

09 Nov, 09:48


Имом Мотуридий дунёда фарзанд талаб қилишнинг уч асосий сабабини кўрсатади:

- Ёлғизликда улар билан овуниш учун.

- Душманга қарши туришда улардан ёрдам ва кўмак олиш учун.

- Вафотдан кейин ўз хотирасини абадий сақлаш учун.

#hikmat

Ixtiyor Marg'iloniy

07 Nov, 06:45


Бир яхши қадрдон укамиз магистратурада таълим олади. Контракт пулини тўлашга қийналиб қолибди. Илм талабида юрганларга қилинган эҳсон энг афзал эҳсон ҳисобланади. Шу сабаб, кимдир озми кўпми ёрдам қилиб юборса, яхшиликка сабабчи бўлиб қоламиз, инша Аллоҳ.

Ўзининг картаси:

8600312938991474

#xolis_yordam

Ixtiyor Marg'iloniy

06 Nov, 13:11


Абул Муин Насафий бир кишига раддия бераётиб ушбу иборани ишлатган экан:

"Бу киши масалага деворнинг ортидан эмас, тоғнинг ортидан қарамоқда...".

Ҳозир ҳам, тоғнинг ортидан қараб пост ёзадиганлар кўп😄😄

#hikmat

Ixtiyor Marg'iloniy

03 Nov, 19:13


Twitlarim bekor ketmasin, sizlar ham oʻqinglar, deb olib keldim)

Ixtiyor Marg'iloniy

03 Nov, 11:16


Meni men istagan oʻz suhbatigʻa arjumand etmas,
Meni istar kishining suhbatin koʻnglum pisand etmas.

Ne bahra topqamen andinki, mendin istagay bahra,
Chu ulkim, bahrayi andin tilarmen, bahramand etmas.

Netay hur-u pari bazminki, qatlim yo hayotimgʻa,
Ayon ul zahr chashm aylab, nihon bu noʻshxand etmas.

Kerakmas oy ila kun shaklikim, husn-u malohatdin,
Ichim ul chok-chok etmas, tanim bu band-band etmas.

Alisher Navoiy

#sheriyat

Ixtiyor Marg'iloniy

31 Oct, 16:05


REKLAMNAYA PAUZA

Yaqinda CARAMEL TOUR brendini patentladik! Endi u bizniki!

Agar sizga butun dunyo bo’ylab:

• Aviabiletlar
• Mehmonxonalar
• Turpaketlar
• Transferlar
• Viza xizmatlari

kerak bo’lsa, bizga murojaat qiling.

Aloqa uchun:
📞 99 999 9501
📩 @carameltour_admin

Telegram kanalimiz:
@carameltouruz

Ixtiyor Marg'iloniy

28 Oct, 03:00


Тез кунда Абу Мансур Мотуридийнинг "Китоб ат-тавҳид" асари нашр қилинади...

#nashr

Ixtiyor Marg'iloniy

27 Oct, 02:25


Ona😢

#no_comment

Ixtiyor Marg'iloniy

24 Oct, 05:14


Imom Moturidiy va Abul Muin Nasafiylarning portretlarini yaratishibdi. Ushbu rasmlarni koʻrib xuddi ularning oʻzlarini koʻrgandek xursand boʻlib ketdim😢😢
Vaqti kelsa ularni sizlarga ham koʻrsatarman.

Ixtiyor Marg'iloniy

22 Oct, 19:11


OʻLIMDAN KEYINGI IMKONSIZ ORZULAR

1. Eh, qaniydi tuproq bo’lganimda.
Naba surasi, 40-oyat
“Kofir odam: “Qaniydi, tuproq bo‘lganimda!”, deb qoladi.”

2. Eh, qaniydi hayotim uchun (biror narsa) tayyorlagan bo’lsam.
Fajr surasi, 24-oyat
“U kunda inson: “Qaniydi, hayotim uchun (bu dunyoda yaxshi amallarni) oldindan tayyorlagan bo‘lsam”, deydi.”

3. Eh, qaniydi mening kitobim menga berilmaganda.
Haqqa surasi, 25-26-oyatlar
“Bas, kimning kitobi chap tomonidan berilsa, u aytadi: “Eh, qaniydi, menga kitobim berilmaganda!”

4. Eh, qaniydi falon kishini do’st tutmaganimda.
Furqon surasi, 28-oyat
“U kunda zolim kishi qo‘llarini tishlab: “Eh, qaniydi, men falon kimsani do‘st tutmaganimda,” deydi.”

5. Eh, qaniydi Allohga va Rasuli(s.a.v)ga itoat qilganimizda.
Ahzob surasi, 66-oyat
“U kunda ular yuzlari o‘t ichida aylantirilib, “Eh, qaniydi Allohga itoat qilganimizda va qaniydi Rasulga itoat qilganimizda,” deydilar.”

6. Eh, qaniydi men Rasul bilan yo’l tutganimda.
Furqon surasi, 27-oyat
“U kunda zolim kishi qo‘llarini tishlab, “Eh, qaniydi men Rasul bilan bir yo‘l tutganimda,” deydi.”

7. Eh, qaniydi ular bilan birga bo’lganimda va ulkan najotga erishganimda.
Niso surasi, 73-oyat
“Agar Alloh tomonidan sizlarga bir fazlu inoyat yetadigan bo‘lsa, u kishi: “Eh, qaniydi men ham ular bilan birga bo‘lganimda va ulkan najotga erishganimda,” deydi.”

Modomiki, hayot ekanmiz bunday afsuslar qilmaslik uchun imkonimiz bor.

#quron

Ixtiyor Marg'iloniy

21 Oct, 15:21


Sukut saqlash – hissizlik emas, yozmaslik – befarqlik emas!

#tajriba

Ixtiyor Marg'iloniy

21 Oct, 12:05


Ertalab oyimga 200 ming so'm pul berdim. Shu payt qalbimda onam uchun sarflagan ozgina pulimni Alloh qay yo'l bilan ko'paytirib berar ekan degan xayol o'tdi.

Obedga yaqin bir kursdoshim qo'ng'iroq qildi va mening airpods (quloqchin)im ularnikida ekanini aytdi. Ishonasizmi, men ushbu airpodsni 5 oy oldin yo'qotgan edim. Hatto shu kunlarda yangisini sotib olaman deb turgandim (narxi 200$ atrofida).

Onamga qilgan kichik yaxshiligimni Alloh mana shunday siyladi va oxiratdagisi bundanda yaxshiroq bo'lishiga shubham yoq! Ota-onasi hayotlar ularga qancha qilsangiz bu dunyoning o'zida, albatta, ziyodasi bilan olasiz, shubhasiz.

#tajriba

Ixtiyor Marg'iloniy

20 Oct, 04:05


Ibodat ne?

Ibodat ne? Yaratganga itoat ham ibodatdir,
Haqiqiy bandalik birlan sadoqat ham ibodatdir.
Ibodatdir, tiriklikni etolsang ma'rifat bog‘i,
Mashaqqatlik ilm, san'at, qiroat ham ibodatdir.

Onang birlan otang qalbi o‘tar Ka'ba tavofidan,
Alar ko‘nglini shod etsang, shu xizmat ham ibodatdir.
Xabar oldingmi bemordan,qarindosh, do‘st, musofirdan?
Birovni yo‘qlasang dildan, ziyorat ham ibodatdir.

Umrni etmayin isrof,o‘zing ro‘za, vujuding sof,
Agar pok holda uxlarsen,shu rohat ham ibodatdir.
Mudom Allohni zikr etsang,halol boriga shukr etsang,
Qiyomat kunni fikr etsang,tijorat ham ibodatdir.

Butun borliq, nabotot ham Yaratganga etar tasbih,
Bobo dehqon ekib yursa, ziroat ham ibodatdir.
Ibodatdir, biror zolim, jafokorga desang haq so‘z,
Va nodonga sukut qilsang,sukunat ham ibodatdir.

Agar jufti halol birla ko‘ngilxushlik etar bo‘lsang,
Falak shohid, malak hozir, bu suhbat ham ibodatdir.
Bu Islomdir, butun umring ibodat holiga kelgay,
Va ogohlik bilan o‘tgan shu fursat ham ibodatdir.

Tamal – iymonu ixlosdir, bu qullik bandaga xosdir,
Xudo deb qilganing har ish va niyat ham ibodatdir.
Sevib, Mirzo, faqat do‘stlik bilan dillarni obod et,
Agar Alloh uchun sevsang, Muhabbat ham ibodatdir!

Mirzo Kenjabek

#sheriyat

Ixtiyor Marg'iloniy

19 Oct, 06:26


Туркларда бир гап бор:

"Исломнинг фарзлари бешта бўлса, олтинчиси, инсон ўз ҳаддини билмоғидир".

Чингиз Томар (IRCICA директори ўринбосари)

Ixtiyor Marg'iloniy

18 Oct, 15:46


Мен ҳанафий фиқҳидан дарс бераман ва ҳар куни сиз яшаётган (Ўзбекистон) диёрдан етишиб чиққан ўнлаб олимларнинг исмини зикр қилиб ўтаман. Ушбу диёрга келиб, бундай конференцияларда қатнашиш мен учун фахр!

Доктор Салоҳ Абул Ҳож

Ixtiyor Marg'iloniy

17 Oct, 05:44


Doktor Saloh Abul Hoj hazratlari bilan

Ixtiyor Marg'iloniy

16 Oct, 11:45


#Islom – tinchlik va ezgulik dini #Videolar

«Islom - tinchlik va ezgulik dini» mavzusidagi xalqaro konferensiya
#15oct #uzbekiston24

Манба: O‘zbekiston 24

  Яқинларингизга улашинг!
✅️https://t.me/joinchat/QbkU7g8U6fc9nL35
🫥https://taplink.cc/bukhariuz

Ixtiyor Marg'iloniy

16 Oct, 01:04


Ayolingiz to’satdan “Bilasizmi bugun qanday kun?” deb, so’rab qolsa, bilingki, to’yingizga qanchadir yil bo’lgan bo’ladi.

Ibrohim Muhammad

#tajriba

Ixtiyor Marg'iloniy

15 Oct, 17:43


Misr muftiysi Dr.Nazir Muhammad Ayyod hazratlari bilan

Ixtiyor Marg'iloniy

15 Oct, 05:01


Konferensiyadan lavhalar

Ixtiyor Marg'iloniy

14 Oct, 12:21


#Xalqaro_konferensiya
#Taqdimot

Akademiyada Turkiyaning “Dorul Maxtutot” markazi bosh direktorining o‘zbek tilidagi kitobi taqdimoti o‘tkazildi

Avval xabar berganimizdek, bugun O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasida Turkiyaning Istanbul shahridagi qoʻlyozmalarni oʻrganishga ixtisoslashgan “Dorul Maxtutot” markazi bosh direktori Mahmud Misriy hamda Akademiya vakillari ishtirokida uchrashuv bo‘lib o‘tdi.

Uchrashuvda olimning Imom Moturidiy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi tomonidan nashr etilgan “Qoʻlyozmalarni tadqiq qilishning nazariy asoslari” nomli kitobining o‘zbek tilidagi taqdimoti o‘tkazildi.

Taqdimot davomida O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi hamda “Dorul Maxtutot” markazi o‘rtasida hamkorlik aloqalarini rivojlantirish, “Dorul Maxtutot” markazida tashkil etilgan seminar-treninglarda qo‘lyozmalarni o‘rganish, tadqiq etish, yosh olimlarga onlayn va oflayn shaklda ma’ruzalar o‘tkazish kabi masalalar muhokama etildi.

Batafsil: https://iiau.uz/oz/news/3430

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram