Islom Karimov @islomkarimov Channel on Telegram

Islom Karimov

@islomkarimov


O‘zbekiston Respublikasining Birinchi Prezidenti Islom Karimovning yorqin xotirasiga bag‘ishlanadi.

Saytimizni ham kuzatib boring:
👉http://birinchi-prezident.uz

Islom Karimov (Uzbek)

Islom Karimov Telegram kanaliga xush kelibsiz! Bu kanal O‘zbekiston Respublikasining Birinchi Prezidenti Islom Karimovning yorqin xotirasiga bag‘ishlangan. Kanalda uning hayoti, vatanparvarlik faoliyati va fikrlari haqida ma'lumotlar, fotolavhalar, video materiallar va ko'p qiziqarli kontentlar joylashtiriladi. Bu kanalga obuna bo'ling va Islom Karimovning yorqin xotirasiga qatnashing! Saytlarimizni ham kuzatib boring: http://birinchi-prezident.uz va http://mustaqillik-asoschisi.uz/

Islom Karimov

08 Jan, 08:27


Тоғларда қор

1996 йил, Тошкент вилояти.

@IslomKarimov

Islom Karimov

31 Dec, 07:37


"Азиз ва қадрли ватандошларим!
Янги йил кириб келишига саноқли дақиқалар қолган мана шу ҳаяжонли дамларда барчамиз Яратганимиздан эзгу орзу-мақсадларимизнинг рўёбга чиқишини, хонадонларимизнинг қут-баракаси, файзини беришини чин қалбимиздан сўраймиз.

Кириб келаётган янги йилимиз юртимизга, барча-барча оилаларга бахту саодат ва омад келтирсин!
Ҳар биримизнинг пок ният ва тилакларимиз ижобат бўлсин!

Ватанимиз тинч, халқимиз омон, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Янги йил барчамизга муборак бўлсин!"


31.12.2013 й.

@IslomKarimov

Islom Karimov

30 Dec, 14:56


Тошкент, 2004 йил.

@IslomKarimov

Islom Karimov

26 Dec, 09:13


#Кун_тарихи

1992 йил декабр ойида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга Қоҳирада жойлашган дунёнинг энг нуфузли ислом ўқув масканларидан бири бўлмиш Ал-Азҳар университетининг фахрий профессори унвони берилди.

@IslomKarimov

Islom Karimov

24 Dec, 04:23


"Ўлсам, чинор экинг қабрим бошига,
Токи, соясида тиловат ўқинг.
Чўмилиб яшадим кўзим ёшига,
Йиғламанг, сиз фақат тиловат ўқинг".

@IslomKarimov

Islom Karimov

18 Dec, 04:08


“Одамлар нима ҳақида ариза ёзмоқда?
Мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ноқонуний қарорлар қабул қилаётганидан, бу идораларнинг мансабдор шахслари қўпол муомалада бўлаётганидан, аҳоли мурожаатлари улар томонидан тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилмаётганидан шикоят қилмоқда. Фуқаролар тергов органлари томонидан тергов ҳаракатларини амалга оширишда процессуал қонунчиликни қўпол равишда бузиш билан боғлиқ фактлар борлигини кўрсатмоқда”.

07.12.2015. Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституция қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан олинди.

@IslomKarimov

Islom Karimov

10 Dec, 04:15


Серқуёш, ҳур ўлкам...

Ана шу сўзлар билан бошланадиган Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинганлигига 32 йил тўлди.

1992 йил 10 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Олий Кенгаши ўн биринчи сессиясида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганда бунинг учун қандай машаққатлар чекилгани фақатгина саноқли одамларгагина маълум эди. Ҳали Ўзбекистон мустақилликка эришмай туриб Давлат мадҳиясини яратиш белгилаб олинганини ҳам уларгина яхши эсларди.

1990 йилнинг 24 мартида Ўзбекистон Олий Советининг биринчи сессияси ўз ишини бошлади. Сессияда иттифоқдош республикалар орасида Ўзбекистонда биринчи бўлиб Президентлик лавозимини жорий этиш ҳақида қарор қабул қилинди. Сессия Ислом Каримовни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлади. Олий Совет қарори билан Маданият, фан, халқ таълими ва маданий меросни асраш қўмитасига Ўзбекистон Республикаси янги мадҳиясининг матни ва мусиқасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Бу ҳаракат ҳали СССР деган қудратли, "қиличидан қон томган" давлат барқарор бўлиб турган пайтда жуда катта жасорат эди.

Батафсил:
https://birinchi-prezident.uz/?p=1397

Islom Karimov

07 Dec, 04:43


#Хотира

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қандай яратилган?

@IslomKarimov

Islom Karimov

01 Dec, 11:09


#Бугун

1989 йил 1 декабрь — Қорақалпоғистон тарихидаги муҳим саналардан биридир. Ана шу куни Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган.

Қарақалпақ тилине мәмлекетлик тил бийлигиниң берилген күни мүбәрек болсын!

Видео: Нукус, февраль, 2015 йил.

@IslomKarimov

Islom Karimov

29 Nov, 09:03


Биринчи Президентнинг севимли уй ҳайвонлари 🤗

@IslomKarimov

Islom Karimov

24 Nov, 06:21


“Бу ҳаёт, бу умр Амударё сувидек тез ва шиддат билан ўтиб кетади, лекин инсоннинг эзгу ишлари, эзгу хотираси боқий яшайди”— Ислом Каримов

@IslomKarimov

Islom Karimov

21 Nov, 15:06


Жараён. Ислом Каримов номидаги Ёдгорлик мажмуасига Туркиялик бир гуруҳ жамоат ташкилотлари вакиллари ва олимлар ташриф буюрди.

Учрашувда мажмуа Васийлик Кенгашининг аъзоси Татьяна Каримова Биринчи Президент раҳбарлигида халқимизнинг мустақилликка эришиши, ёш давлатнинг халқаро майдонда ўрин эгаллаши ва нуфузини юксалтиришига оид тарихий воқеаларни сўзлаб бердилар.

Татьяна Акбаровна меҳмонларни мажмуа ҳудудида жойлашган, аввалари “Қабуллар уйи” ҳозирда 50 минг нусҳадан иборат ноёб нашрлар жамланган Ислом Каримов номидаги кутубхона фаолияти билан таништирдилар.

Туркияликлар самимий қабул учун миннатдорлик билдирдилар.

@IslomKarimov

Islom Karimov

17 Nov, 13:11


🇺🇿 Энг чиройли эътироф

@IslomKarimov

Islom Karimov

13 Nov, 06:08


Тарихий лавҳа

Президент Ислом Каримов Украинада халқ билан учрашиб, мулоқот қилмоқда.

Киев. 1998 йил.

@IslomKarimov

Islom Karimov

11 Nov, 16:28


"Ҳеч нарсани аяганимиз йўқ"

📹 Минор масжидининг очилиш маросимида.
Тошкент. 2014 йил. Октябрь.


@IslomKarimov

Islom Karimov

04 Nov, 08:09


Хотира. "Ислом ака лаганбардорларни ёқтирмас эди"

@IslomKarimov

Islom Karimov

31 Oct, 13:52


Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мажмуага Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Низом Мирзозода раҳбарлигидаги қўшни давлат делегацияси ташриф буюрди.

Мажмуа очилишидаги тажриба, унинг мақсади, ташкилий тузилмаси ҳамда вазифалари билан яқиндан танишиш ниятида келган меҳмонлар дастлаб Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси, икки халқ учун ҳам бирдек ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўлган улуғ шахс – Ислом Каримов ҳайкали, шунингдек, у узоқ йиллар бевосита фаолият юритган Оқсарой қароргоҳини зиёрат қилишди.

Уларга мажмуа Васийлик кенгаши аъзоси, Биринчи Президент рафиқаси Татьяна Каримова ҳамроҳлик қилдилар.

@IslomKarimov

Islom Karimov

29 Oct, 14:11


“У мамлакатни асраб қолди”

Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим 80-йиллар охирини эслади.

@IslomKarimov

Islom Karimov

26 Oct, 03:36


#Таrixiy_surаt

Prezident bilan diydor ko‘rishishga nima yetsin?!

@IslomKarimov

Islom Karimov

23 Oct, 08:09


Ислом Каримов: “Биз конфедерация тарафдори”

“Маълумки, Ўзбекистон давлат мустақиллигини эълон қилгани билан республика бир неча ўн йилликлар мобайнида вужудга келган алоқани бузмасликни, ягона иқтисодий ҳамкорликда қолиб, шунингдек, янги Иттифоқ шартномасига имзо чекишни ҳам режалаштирмоқда”

“Халқ сўзи” газетасининг 1991 йил 23 октябрь сонидан

@tarixkart

Islom Karimov

22 Oct, 03:17


🔴 Неосовет иттифоқи ҳеч қачон бўлмайди

🎥 Тўлиқ видео

Совет иттифоқи қайта тикланиши” ғояси ҳавода айланаётгандек. Айниқса МДҲ давлатларининг яқинда Кремлда ўтган йиғилишида бунга очиқ ишоралар янграгандек. Бу алоқалар Ўзбекистон учун олдинга қадамми ёки биз четлашишга интилаётган ўтмишга боғланишимиз хавфи борми?

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги уларнинг ўтмиши уйқаш бўлгани билан келажаги бўлак. Уларнинг ҳар бири бугун ўз йўлида бормоқда. Аммо, ташкилот келажакдан кўра кўпроқ урғуни ўтмишга бераётгандек.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Islom Karimov

21 Oct, 07:29


Оқсаройда қабул

“Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 20 октябрь куни Оқсаройда НАТО бош котиби Яап де Хооп Схефферни қабул қилди.

— Ўзбекистон НАТО билан муносабатларни қадрлайди ва ўзаро ҳамкорликни изчил ривожлантириш тарафдори, — деди Ислом Каримов”

“Халқ сўзи” газетасининг 2004 йил 21 октябрь сонидан

@tarixkart

Islom Karimov

21 Oct, 05:31


📹 Академик Бахтиёр Назаровнинг ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши тарихи ҳақидаги суҳбат

@IslomKarimov

Islom Karimov

16 Oct, 15:39


Хотира. Япония императори Акихито билан учрашувдаги қизиқарли ҳолат ҳақида

@IslomKarimov

Islom Karimov

13 Oct, 15:16


Хотира. Ислом Каримов билан илк учрашув

@IslomKarimov

Islom Karimov

04 Oct, 10:05


Агар уруш бўлса — бу охирги уруш бўлади

Ислом Каримовнинг янги кенг кўламли уруш ўта хавфли экани ҳақидаги фикрлари.
Тошкент, ШҲТ саммити, 2016 йил июнь.

@islomKarimov

Islom Karimov

01 Oct, 07:36


“Умримни сизга бағишладим”

@IslomKarimov

Islom Karimov

01 Oct, 07:24


#Хотира

1999 йилнинг 22 декабри. Ҳукумат мажлисларидан бирида 90 ёшга яқинлашган отахон оташин нутқ сўзлади:

“Мен 63 йил ўқитувчилик қилдим, орадан 45 йил ўтиб, ўқувчиларим, яъни сизнинг синфдошларингизнинг умумий тушган суратини тақдим этаман”.

У шундай деб Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовга ўзи билан олиб келган фотожамланмани тақдим этди. Бутун зални қарсак, олқиш овози тутди.
Бу Ислом Каримовни ўқитган, унга ҳарф танитган, илм йўлида қўлини тутган устози эди...

@IslomKarimov

Islom Karimov

26 Sep, 04:47


#Тарихий_сурат

Бугунги шиддатли даврда чинакам маънавиятли ва маърифатли одамгина инсон қадрини билиши, ўз миллий қадриятларини, миллий ўзлигини англаши, эркин ва озод жамиятда яшаш, мустақил давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб ўрин эгаллаши учун фидоийлик билан кураша олиши мумкин – Ислом Каримов

Суратда: АҚШ президентининг рафиқаси Ҳиллари Клинтоннинг Самарқандга қилган ташрифи чоғида. 1997 йил.

@IslomKarimov

Islom Karimov

19 Sep, 08:55


Кузда ҳам баҳор таровати мужассам маскан

Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуаси кўҳна шаҳарнинг кўркам масканига айланган.

Самарқанддаги биринчи мусулмон масжиди ва меъморий обидаси сифатида эътироф этиладиган масжид Қутайба ибн Муслим томонидан қурилиб, «Ҳазрати Хизр» номи билан аталган.

Ушбу муборак маскан ёнида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси барпо этилгач шаҳардаги энг гавжум зиёратгоҳга айланди. Кўркам ва обод маскан куз фасли бўлишига қарамай баҳор тароватига эга бўлиб турибди. Турфа анвойи гуллар атрофидаги капалаклар муқаддас қадамжонинг бетакрор, бебаҳо эканлигидан далолат.

@IslomKarimov

Islom Karimov

13 Sep, 04:04


Ҳақиқий ислоҳотлар қачон амалга ошади?

@IslomKarimov

Islom Karimov

08 Sep, 10:54


Ислом Каримовни одамлар қандай эслашади?

Uzdiplomat.uz буни аниқлаш учун сўровнома ўтказди.

@IslomKarimov

Islom Karimov

06 Sep, 07:13


#Тарихий_сурат

Ал Бано: Ислом Каримов қуёшли Ўзбекистондан эсдалик сифатида менга миллий зарбоф тўн совға қилганди

"Ўзбекистонга келганим, Тошкент ва Самарқандда бўлганимни доим мамнунлик билан эслайман. Ўшанда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан танишиш насиб этганди. Бу ҳаётимдаги энг бетакрор лаҳзалардан бири бўлиб қолди. Ислом Каримов қуёшли Ўзбекистондан эсдалик сифатида менга миллий зарбоф тўн совға қилганди.
Халқларимиз ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик бундан буён янада мустаҳкамланишига ишончим комил".

Суратда: Ислом Каримов ва италиялик машҳур хонанда Ал Бано
"Шарқ тароналари" фестивали 2011 йил август, Самарқанд. Регистон майдони.

@IslomKarimov

Islom Karimov

03 Sep, 11:54


Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланади

Халқ соғинчи

Муродилхон Оббосхонов
Фарғона вилояти, Қува тумани

@IslomKarimov

Islom Karimov

02 Sep, 08:21


#nocomment

@IslomKarimov

Islom Karimov

02 Sep, 08:15


Бугун, Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, Қуръон тиловат қилинди.

Биринчи Президентимизнинг юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, аҳоли турмушини яхшилаш борасидаги хизматлари ёдга олинди.

Хотира тадбирлари Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.

@IslomKarimov