ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ @ibratli_nomalar Channel on Telegram

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

@ibratli_nomalar


💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       

Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon

Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ (Uzbek)

“ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ” kanalimizda ishqning haloyisini topishingiz mumkin! Bu kanalda ikki qalblarning bir-birini topishi, yuraklarning sevgi bilan to'ldirilishi va ishq daryosida oqish imkoniyati mavjud. Allohning rahmati bilan to'ldirilgan bu kanalda ishqga doir eng so'nggi yangiliklar va maqollar sizni kutmoqda. Agar sizga reklama berishni istaysiz yoki talab-takliflaringiz bo'lsa, bizning botimizga murojaat qilishingiz mumkin. Ishqni yashashingiz uchun “ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ” kanalimizga obuna bo'ling va sevgi bilan yurishing!

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Jan, 16:22


Профилингиз учун фотолар 🤗

Реаксия белгилаб куямиз 😊

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Jan, 15:45


Koʻp kop reaksiya bosishsada. Meni qancha quvontirishingizni bilmaysiz ham❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Jan, 15:21


Мехр каримайди....

Реаксия белгилаб куямиз

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Jan, 14:59


- Qarasam qarab to'ymaydigan..
- Ko'zlaring bor seni... 🫠🫶🏻


- Shunaqa chiroyli suzlarni men
~ 𝗤𝗮𝗹𝗯 | قلب 💙 kanalidan olaman siz ham tez obuna buling👇

💙🦋Ma’noli Chiroyli Biolar🦋💙
💙🦋Ma’noli Chiroyli Biolar🦋💙
💙🦋Ma’noli Chiroyli Biolar🦋💙
💙🦋Ma’noli Chiroyli Biolar🦋💙
💙🦋Ma’noli Chiroyli Biolar🦋💙
💙🦋Ma’noli Chiroyli Biolar🦋💙
💙🦋Ma’noli Chiroyli Biolar🦋💙
💙🦋Ma’noli Chiroyli Biolar🦋💙
💙🦋Ma’noli Chiroyli Biolar🦋💙

┏━━━━━━━━━━━━━━┓
👉🏻💙😇K I R I SH 😇💙👈🏻
┗━━━━━━━━━━━━━━┛

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Jan, 14:50


🔥GIRDOB🔥
Assalomu alaykum va rahmatullohu va barokatuh
Hikoya narxi sizlar uchun 8.000 soʻm.
Oddiy kitobni ham 20.000ga olish mushkul. Lekin 8000ga bitta hikoyani mazza qilib mutolaa qilasiz
👇👇👇👇👇👇👇👇

Murojaat uchun
yashil yozuv ustiga bosing👉
@A_lixan

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Jan, 14:29


ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!

🔥ГИРДОБ🔥

Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Jan, 14:29


51

 
— Мана нарсаларинг, дугонанг келса жойлаштириб оларсизлар мен кетдим. Ботир уй калитини Заринага бериб кетди. Кун анча қоронғилашиб қолган. Анча-мунча юклари билан ёлғиз ўзи уй ёнида турибди. Кичиккина ҳовли экан. Ён атрофга қараб тез-тез нарсаларини дарвозадан ичкарига олиб кирди.
Зиёдага қўнғироқ қилди...
— Зиёда бўлдингми, нарсаларингни тайёрладингми? Қара падезйд тагига тушиб тур, сен билан бирга уйингга чиқиб нарсаларингни олиб тушаман. Ёлғиз кўчага чиққани қўрқяпман.
  — Хўп, уйингдан чиқиб тур, менам чиқдим.
Зарина дарвоза тирқишидан Зиёда чиққан чиқмаганлигига қараб ташқарига чиқди.
  — Зиёда... Зарина югуриб дугонасини қучиб олди...
  — Яхшимисан? Зиёда шундай дея олди, холос...
  — Яхши бош силкиди Зарина... — Зиёда... кўнглим тўлиб турибди... уни тўкишга одам керак... яхшиям сен борсан...
  — Нарсаларимни олиб чиқайлик кейин гаплашамиз... иккиси нарсаларни Заринанинг уйига олиб тушишди. 

  Узоқдан эса уларни машина ичида Рустам кўриб ўтирарди...
  — Шу Заринами? Ичида савол айланаркан... Зиёдага кўзлари ёшга тўлиб бир нималарни сўзлаётганини кўриб юраги эзилди... — Кўзларидаги учқун қани? Мен ошиқ бўлган кўзларидаги ўша нур қани? Рулни қаттиқ сиқар экан... газни қаттиқ бериб ҳайдаб кетди... 

  — Зиёда, адам мени ерга алмашиб юборди... ҳар кун қайнонам шуни юзимга солади менда нима айб? Ўзинг айт, мен хоҳлаб тегибманми? Ойбек келиб онамнинг мазаси йўқ дея олиб кетди. Уйга борсам эртага тўйинг дейишди... Ҳали қанча орзуларим бор эди... ҳаммасини йўқ қилишди...
  — Биринчи тун нима бўлди, айтайми? Зарина йиғларкан ёшларини артди... биринчи кун Рустамнинг жангини кўрдик... Ҳаммаси у учун эди... деганда ичимда нималар ўтганини билганингда эди... Эркак номи увол Ботирга онаси тур деса туради, ёт деса ётади...
  — Йиғлама ҳаммаси яхши бўлиб кетар...
  — Шунга менам умид қиляпман... Уйга кетай десам онамни ўйлайман. Ҳусниддиннинг қизи қайтиб келибди-да... ўзини қизимасда... отаси бошқада.. Ҳусниддиннинг гапига кирармиди деган гаплар бўлмаслиги учунам чидашга мажбурман энди... Зарина салфетка билан юзини артди...
  — Заринаааа.... Зиёданинг жони чиқай деди... — Нима бўлди? Унинг кўкариб қолган юзига қараб ачинди
  — Урди... -деди Зарина пастки лабларни тишлаб...
  — Қўли синсин. Қўли синиб ҳеч нима қила олмасин. Қўли синмаса рози эмасман... сен буни беркитиб юргунча дори сурмайсанми? Овозинг ҳам бўғилган, юзларинг қизарган... шамоллаганмисан?
  — Шамоллаганман... дори олиб келиб беринг деганимга индамади... ўзимда айб ичим ёниб куяётганини совуқ сув босар деб ваннахонада сув тагида ўтирганман... ҳозир дори ичиб олдим. Эрталабга яхши бўлиб қоларман...
  — Юзинг-чи юзинг.
  — Крем, упалар билан ёпиб юраман. Эртага дори оламан бирор ҳафтада тузалиб қолар... ухлайлик Зиёда... жуда чарчадим...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Jan, 14:29


52

  Зарина соат учда кўзлари очилди... — Нима менга арзимаган кун ичида одат бўлдими, учда турар? Бошқа томонга қараб ётаркан юрак ютиб telegramга кирди...
  Шахсий ҳисоблар турадиган жойда Рустам келган йигирмага яқин хабарлар турарди... деярли ҳаммаси овозли хабар... қулоғига қулоқчин тақди-да тинглай бошлади...
  — Заринам, ҳали ҳаммангизнинг ишончингизни оқлайман. Кейин бир кун эмас, ҳар куни айттираман сенга, севаман деб. Ғолиб бўламан, Худо хоҳласа, чунки отам онам устозларим сен ишонч билдиряпсизлар. Кунинг хайрли ўтсин, севгилим. Ҳа, яна ишда кўп қолиб кетма.
Заринанинг овозли хабарига жавоб эди... ундан сўнг неча бор қўнғироқ қилинган... — Зарина, нимадир бўлдими? Хавотирга қўйма, аҳволинг яхшими? Бугун куни билан telegramга кирмадинг?
  — Заринам.... қаерларда қолдинг? Хавотирга қўйма... — Зарина Ўзбекистонга борсам аниқ калтак ейсан. Зарина лаблари титраб... — Мана калтак еб ҳам юрибман деди...
— Зари... бугун жангга тушаман, телевизорда беришади кўргин хўпми... Зари, майли бирор ишинг чиқиб қолгандир, лекин кечга киргин telegramга... сени севаман... Рустам томонидан юборилган энг охирги овозли хабар эди...
10-сентябрь соат тунги ўн иккидан ошганда эса...
Орзуга айланган гулим бахтли бўл, бир нарсани эсингдан чиқазма ҳаётимда учраган энг соф муҳаббатим сен бўлдинг. Кўп вақт бирга бўлмаган бўлсакда ҳаётимнинг энг гуллаган даврини сен билан ўтказдим... унутма доим сени севаман... дея хабар юборилганди...
Зарина ҳиқиллаб йиғлаб юборди... Энди кеч ҳаммасига кеч... Зарина қўллари титраб Рустамнинг шахсий ҳисобини архивланган чатлар орасига қўшди...
  — Сен мен учун ҳаётим давомидаги энг гўзал синов бўлдинг...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Jan, 14:29


54

Рустам хонага кирмади... тўғри пастги қаватга тушиб кетди... ошпазга иккита иссиқ чой айтиб кутиш учун ўтирди... қўли тинмай қалтирар... асабийликдан кўзларини тез-тез очиб юмарди...
  Бу орада иккинчи пара дарс ҳам тугаб талабалар хоналаридан чиқа бошлади...  Рустам тайёр бўлган чойларни олиб дарсхонаси томон чиқиб кетди... хонада саноқли талабалар қолган Рустам битта чойни Заринанинг партасига қўйиб, жойига ўтирди... бироздан сўнг Зарина кириб келди... партаси устидаги чойни кўриб юраги ўйнаб кетди... у ёқтирган шафтоли таъмли иссиққина чой... йиғламаслик учун пастги лабларини тишлади... партага бош қўйди-ю, қайтиб бош кўтармади... Беш дақиқа бўлди... Рустам ёнига бормоқчи бўлиб ўрнидан турди...
  — Вой, Зари беҳуш-ку.. Воҳид Зарина томон юрди..
  — Тегма унга, қўлингни учини ҳам теккизма... Рустамнинг кўзи олов сингари ёнди... Заринанинг ёнига бориб оҳиста кўтарди... зиналардан тез-тез тушиб, йўлда иссиқ кофе кўтариб келаётган Зиёдани олдига бошлаб машинасига ўтирғизди-да, шифохона томон кетишди...

  — Ойисига айтиш керак, келишар эди.
  — Айтма ҳеч кимга. Сўтак эри келадими яна, у эри даволатмайди буни ургани келади фақат. Узугини сўрагани келади. Айтма ҳеч кимга. Ўзимиз даволаймиз. Рустам машинани тез ҳайдаб хусусий шифохона эшигида тўхтади.
  — Эшикни оч.
Рустам қизни кўтариб югурганча шифохонага кириб кетди. Зиёда машина эшикларини ёпиб ортидан борди.
  Шифокор чиқиб келди. — Иситмаси баланд, жуда баланд. Совуқ ўтиб кетган... ҳозир иситма туширадиган укол қилдик. Икки кун шу ерда қолади. Муолажаларни қилиб қўямиз ўзимиз қолганига дори ёзиб берамиз уйда даволанади.
— Раҳмат...
Рустам секин бориб стулга ўтирди... — Нимага урди, қизда нима айб бўлган уради... ёки... -деди Рустам хаёлига келган фикрдан қўрқиб... — Қизни мажбурлаб урган бўлсами? Яқин муносабат хоҳламаган бўлса, Заринани мажбурлаб урган бўлсами? Йўқ, йўқ унчаликка бормас... бўлмаса нимага уради янги келинни? Бошини чангаллаб ўй ўйлай бошлади... Нимага нимага савол айланар... Заринани шу онни ўзида олиб қочиб кетгиси келарди... ўрнидан туриб у ёқ бу ёққа юрди... қўллари ҳали ҳамон қалтирар, кўз ўнгида Заринанинг кўкарган юзи гавдаланарди... Озор бермасдан севдим-у... озор беришлари учун қараб турибман... Шунчалик ҳам яхши кўраманми? Ҳатто турмушга чиққанлигини ҳам қизиғи бўлмаяпти... ҳозир эри келиб ажрашаман деса-ю, шу оннинг ўзида мен уйланаман десам... ундай бўлмайди-да... отаси ажраштирармиди, пулга ўч отаси раисдан яна нималарнидир олишни режа қилгандир...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Jan, 14:29


 53

  Тонггача бир нималарни ўйлаб ўтирди... боши оғриб иситма қила бошлади... яримта қолган дорисини ичиб ўқишига тайёргарлик кўра бошлади. Нонушта тайёрлаб дугонасини уйғотди.
  Иккиси биргаликда ўқиш томон кетишди.
— Зиё, мотоциклим қаерда... ўша куни шошиб чиқиб кетгандим...
  — Ёқуб акам, Акбарнинг уйига олиб бориб қўйди. Ўша ердан олиб келиб беради, айтаман.
  — Раҳмат сизларга... Қара юзим билинмаяптими?
— Артиб юбормасанг унчалик билинмаяпти, яқиндан қараган одам билади фақат.
  Зарина шамоллагани сабаб кўзларидан ёш оқарди...
  — Ёш ҳам тина қолмаяпти, кўрган одам йиғлаяпти деб ўйлайди... аслидаям шундай-ку... шамоллаш баҳона йиғлаб ҳам оляпман... ўзимни шунчалик ожиза ҳис қиляпманки олдингидек иштиёқим йўқ.
  — Ҳали мотоцикл учгани борайлик, энергияга тўламиз.
  — Яхши айтдинг, борамиз. Зарина дугонасини қучиб олди. — Вой, гап билан бўлиб дорихонадан ҳам ўтиб кетибмиз-ку. Майли дарсдан қайтганимизда оламиз.
  — Олиб келайми мен. Иситманг баланд чиқиб кетса ҳушингдан кетиб қоласан-у. Баланд иситмани кўтара олмайсан.
  — Эрталаб яримта дори ичганман шу бўлади. Икки дугона хонага киришди... ҳеч ким йўқ... Зарина аввалги жойига бориб жойлашди... эски хотиралар миясини чулғаб олди... бир ҳафта олдин ҳаммаси бошқача эди... кичик ойнасини олиб кўз ёшларини артди... юзининг кўкарган жойини яна крем олиб беркитди... ёшларини артганда кўкарган жойи сал-сал билиниб қоларди...
  Ҳамма талабалар келди, дарс ҳам бошланди... Заринанинг зирқираб боши оғрир... кўзлари юмилиб зўрға ўтирарди дам бошини партага қўйиб олар, дам қўлига суяб ўтирарди... орқа партада ўтирган Рустамнинг икки кўзи, бутун диққати Заринада эди...
  Биринчи пара дарс тугади...
— Зиёда иссиқ кофе олиб чиқиб бер... Зора шуни ичсам бошим оғригани кетар... Зиёда шошиб тушиб кетди...
Иккинчи пара дарс ўртасига келди... Зарина дастрўмоли билан тинмай ёшларини артиб ўтирар... ора-орада устозга билдирмай ойнага қараб юзига нарса сурарди...
  — Ҳадеб юзига нима суряпти? Рустам қизиқди... Зарина шу вақтгача юзига бирор нарса суртиб, чапланиб келмасди...
  — Устоз, ташқарига чиқиб келай... Зарина қўл кўтариб изн сўради...
  — Чиқинг қизим, чиқинг. Ёмон шамоллаганмисиз дейман, дори, ёки иссиқ-иссиқ чой ичиб киринг. Зарина хўп деб чиқиб кетди. Ортидан устоз ачингандек қаради.
  — Янги келинларни авайлаб асрашмайди. Эрталаб азондан кўчага сув сеп, ҳовли супур. Қайноналар сал ёшларга енгиллик бериш керак. Ҳали улар ёш бўлса бир-бирининг дийдорига тўймаган бўлса... устознинг гапларидан Рустамнинг қўллари мушт бўлди...
  — Устоз, уйдан телефон бўлиб қолди гаплашиб кирай. Рустам жаҳлини босиб гапириб ўрнидан турди.
  — Майли чиқинг. Ёши сал ўтган устоз, талабаларга ён босадиган яхши устоз эди...
  Рустам Заринанинг қаердалигини тахмин қилиб қизлар хонаси томон борди. Эшик очиқ қизни кузатиб тураркан... Зарина тез-тез юзини ювиб қизарган кўзларидаги ёшни артиб. Қўлига крем олди... Қизнинг юзини кўрган йигитнинг фиғони фалакка чиқди... ўйлаб ўтирмай ичкарига кирди...
  — Зарина нима бу аҳвол? Йигит қизни ўзига қаратди...
— Урдими? Ҳали борганингга бир ҳафта бўлмай сенга қўл кўтардими? Бир бурда бўлиб қолган юзини кафтлари орасига олди... — Зарина қочиб кетайлик... сени бахтли қиламан... кетайлик... сени у золим билан қолишингни юрагим кўтара олмайди...
  — Рустам... Зарина кўзларини яширди... юзидаги бегона қўлни туширди... — Рустам энди кеч ҳаммасига... на кета оламан, на қоламан... ота-онамнинг юзи ерга қарайди... энди бегонамиз... Унут мени... Зарина нарсаларини олиб чиқиб кетди...

Коридорнинг охирига бориб ўксиниб-ўксиниб йиғлаганча кремни сурарди...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Jan, 14:29


 55


Иситмаси тушиб ўзига кела бошлади... ёнида ўтирган Зиёдага қаради
  — Зиёда сув -деди оғзи қуриб..
  — Ҳозир ҳозир Зиёда шошилиб графиндан сув қуйиб ичирди...
Сал ўзига келган Зарина
— Уйдагиларга айтмадингми?
— Йўқ, айтмоқчи эдим, Рустам айттирмади...
  — Рустам? Мени Рустам олиб келдими? Ёш думалаб ёстиғини ҳўл қилди...
— Ҳа, ҳушингдан кетиб қолган экансан, мен сенга кофега кетгандим. Кофениям қўйиб,  Рустам сени кўтариб олганини кўриб у билан бирга келдим...
  Зарина индамади... шифохонанинг оппоқ шифтларига термилиб узоқ хаёлга ботди... — Қачон чиқарканман
  — Яна икки кун қолар экансан.
  — Менда ҳозир пул йўқку. Сенда борми? Хусусий шифохонага ўхшаяпти, қиммат бўлса керак. Ўзимга ўзим иш орттирдим, уйда қолганимда бундай бўлмасди.
  — Рустам тўлаб қўйди уч кунликни. Ҳамма дориларингни ҳам олиб келиб берди. Ўзи яқиндагина кетди.
  — Сўрамадими? Нимага юзим кўкарганини.
  — Йўқ, имкон бўлмади сўрашга. Нимага урди, менгаям айтмадинг-ку.
— Кейин айтаман... ҳозир эмас... сўраса гап қайтарибди де, гап қайтаргани учун урибди дегин.
  — Алдама... гап қайтармагансан, сени биламан-ку...
  — Шундай деб қўй бўлди, эслашни хоҳламайман...
  — Хўп фақат сиқилма  ўзингни касал қиласан бунақада.
  — Яхши-ку ўлиб кетсам...
  — Аллоҳ берган умрга норизолик қилма. Бундан баттар қилмаганига шукр қил. Ҳаммаси яхши бўлиб кетади, мени айтди дейсан... Мен университетга бориб тюторга айтай, сумкаларимизни олиб келай. Сен бироз дам олиб тургин.
  — Хўп...
Зарина дугонасининг ортидан қараб қолди...

Бироздан сўнг хона эшиги очилди... димоғига атир ҳиди билан бирга, шафтолилик чой ҳиди урилди.
  — Яхшимисан? Одамни қўрқитиб юбординг-ку, тентак. Рустам гўё ҳеч нима бўлмагандек гапириб Заринанинг ёнига келиб ўтирди. — Қара сен яхши кўрган чой. Ичиб ол.
  — Раҳмат... бошқа сўз топа олмади... олдинги вазият бўлганда эди... бошқача бўларди..
  — Зарина... сени қутқара олмадим... кечир... қаердан биланам отанг мен кетганимни билиб яна мусобақа куни шундай қилишини... бошқа кун бўлганда ёнингга келардим, сени қутқарардим, лекин мусобақа куни бора олмадим...
  — Ўзингни айблама ҳаётим шу экан нима қилай... менам сен каби кутилмаган вазиятда билдим. Отам шундай қилишини билганимда сен билан бирга Америкага учиб кетардим...
  — Юр ҳозир кетайлик, сени бу аҳволда ташлаб кета олмайман...
  — Энди кеч... мен энди кетолмайман... онамга жабр қилган бўламан. Отамнинг уришидан ҳам бурун кўчадаги гаплар онамни эзиб йўқ қилади. Энди кеч, энди битта ўзимни ўйлай олмайман... Рустам ҳаммаси учун раҳмат.
  — Заринам... қизнинг қўлидан ушлади... — Майли сен ўша билан бахтли бўлсанг бўлди... фақат бахтли эканлигинг кўзларингдан билинсин... олдинги Заринадек шўх-шодон бўл... майли иккимизнинг ўтмишимиз унутилар... иккимиз майли яна жанжал қилайлик, мусобақалашайлик, урайлик, уришайлик лекин сен олдинги Зарина бўл. Кўзларингдан олов ёниб турсин. Майли мени ҳар қанча ҳақорат қил, нима десанг де индамайман фақат олдингидек бўл. Сени кўриб бахтли экан, энди уни тинч қўй дейдиган бўлай ўзимга. Сен бахтли бўла олмасанг, кўзларингда бахтни кўрмасам мен ўрнимда тинч ухлай олмайман.
  — Бахтли бўламан... озгина сабр керак фақат... Ҳаётнинг гирдибодидан эсон-омон чиқсам бахтли бўламан. Отамнинг хабари бемаҳалда бўлган гирдоб сингари бўлди... на тайёргарлик кўра олдим, на у ердан чиқишга уриндим... энди шу гирдоб ичидаман... Сенам бахтли бўл... Зарина Рустам ушлаб турган қўлларини олди... ёш кўзларини артиб, йигитга табассум билан қаради... — Мен бахтлиман ҳаммаси жойида, кўнглинг хотиржам бўлсин... -деди овози титраб...
Қизнинг ёнига чойни қўйди-ю хонадан чиқиб кетди... бирор сўз дейишга қурби етмади...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Jan, 12:29


📝БУВИМДАН КОЛГАН ЭСКИ УЗУК...
(вокейлик асосида ёзилди)


Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар. Хикояларимни укиётган барча инсонларга уз миннатдорчилигимни билдираман. Аллох сиздан рози булсин....
Келинг яна битта ибратли хикоямни сизларга такдим этаман.......мархамат..

Ота онам автохалокатга учраб халок булишганларида, мени ёшим саккизда эди.- дея гапида давом этди бир танишим.Мени бувим тарбиялаб катта килган. Мен бувимни жуда яхши курардим, кулимдан келганича уй ишларида ёрдам берардим. Лекин качонлардир бувим хам мени ташлаб бокий дунёга кетишини ва унинг улимидан сунг ёлгиз узим колишимдан куркардим. Шунда бувим менга далда булиб:
-- Кизим , сен хеч хам куркмагин, мен хали куп яшайман! Сени эрта ёлгиз ташлаб кетмайман!- дерди.
Шундай хам булди. Бувим саксон саккизга ёшга кириб бу дунёни тарк этди. Унгача оилали ва уйли хам булгандим. Хаётнинг ташвишлари билан бирга Аллохни синови сабабли ишларимиз йуришмай, уни устига турмуш уртогим хам каттик касал булиб колди. Рузгоримизда етишмовчилик даври бошланганди. Турмуш уртогимни кучли касалга чалинган деб ташхис куйишганди. Аллохга шукрки бу ташхис уз исботини, тасдикини топмади.
Шундай кунлардан бирида туш курдим. Тушимга бувим рахматли кирибди. Тушимда бувим жуда хушчакчак ва ёш эди. Бир кунглимга келгандай хам булди, чунки мени бошимга шундай кулфатлар руй бераётганда бувим хурсанд эдилар. Жуда алам киларди шу пайтда тушимдаги бувимнинг холати.
Бир вакт бувим кулишдан тухтадида, жиддий тарзда менга:
-- Ах кизимей, кандай килиб мени айтган гапларимни унитдинг. Ахир мени айтган гапларим сени ёдингда эмасми?- деди.
Тонг отиб хам колган экан уйгониб кетсам. Эрталабдан бувимни гапларини эслай бошладим. Каерда, качон ва нима деганди менга...хеч хам эсимга келмасди. Шу тарзда газга шурвача осдимда, пишиб булгач бонкага солиб нон билан бирга сумкага солиб олдимда, касалхонага эримни олдига жунадим. Автобусда кетар эканман бувимни гапларини эслашга харакат килардим. Фикру хаёлим факат шу гапда эди. Бир пайт кушни уриндикда утирган бир аёлнинг кулидаги узугига кузим тушиб колди. Уша узук жуда чиройли булиб, кимматбахо ёкут тоши узукни янаям куркамлаштириб турарди.
Шу пайт бирданига бувимни айтган гаплари ёдимга тушди. Мен уша пайтлари укишда укиб юрардим. Ойда бир марта келиб кетардим уйга. Шундай келиб кетишларнинг бирида навбатдаги марта укишга мени кузатаётган бувим менга:
-- Кизим, агар мен кутилмаганда улиб колсам, сен уйимни сотмагин. Келишинг билан, киришдаги хонанинг бурчагида илинган кизимнинг яъни онангнинг расми остидаги пол тагига сен учун бир нарса беркитиб куяман. Онангни рухи уша омонатни сен учун куриклаб туради!- дегандилар.
Мен ушанда ёш булганлигим сабаблими, бувимни бу гапларини диккат билан тингламаган эканман. Бувимни вафотидан кейин уйни сотмадик. Уша уйда бегона одамлар яшашини хохламадим. Шахардаги уйимиздан деярли эллик км узок эди уша бувимнинг уйи. Ишдан таътилга чикканимда болаларим, турмуш уртогим хуллас оилавий дам олгани борардик.
Навбатдаги дам олиш кунлариниг жуда интиклик билан кутдим. Чунки бувимнинг уйига бориб келишим керак эди. Жуда кизикдим. Бувим менга нима колдириб кетганлигини тезрок билишни хохлардим. Бордим ва бувим айтган уша уйга кираверишдаги бурчак полини битта тахтасини кутариб карадим. У ердан галати иккита тилла узукни топдим. Уша узуклардан бирини сотиб молиявий ахволимизни тиклаб олдим. Иккинчисини эса, бувимдан ёдгорлик сифатида узимда колдирдим.
Демак мен шуни тушундимки, инсон улгандан кейин хам якин ва яхши курган инсонларига Аллохни хохиши сабаб ёрдам беришга харакат килишаркан. Аллох барчангизни уз панохида асрасин Аъмин!
Крик Души Шухрат

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Jan, 11:59


😞 Ajrashish arafasida edim.

😍 Mana shu kanal orqali o'z xatolarimni anglab yetdim va yorimni sevimli ayolga aylandim. Sizlar bilan ham bo'lishgim keldi.

❤️ Ideal ayol bo'lish sirlari;
❤️ Er-xotin munosabatlaridagi xatolar;
❤️ Jozibali ayol bo'lish;
❤️ Yorimizni ko'nglini olish;

👇Bizga qoshilib afsuslanmaysiz👇
https://t.me/+GQfZnQeRk5ozYjAy

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Jan, 11:29


Куёвим билан баъзан эр-хотинлигимиз эсимда йўқ ховлида хазиллашиб олишиб кетардим. Қайнонамни бизга бир икки кўзи тушиб хам қолди. Куёвим менга энди аввалги дўстмасмиз келинлигингни унутма деб тушинтирарди. Мени бу гап у қулоғимдан кириб, бу қулоғимдан чиқиб кетарди. Овқат пиширишда куёвим ёрдам берарди. Билардим эримни менда кўнгли йўқлигини, болали бўлсак кўнгли тушар деб умид қилдим.
Мана келин бўлганимга хам бир йилдан ўтди. Онамни уйига бориб турардим. Онам у уйдаги гапларни сўрарди, мен айтардим, бахшидан дам солинган нарсалардан тамирлаб турдилар. Болали бўлдим хамки эримни мен билан иши йўқ,. Қўшнимизникига келин кеганда эрим шу келинга хавас билан қарашини сездим. Муомиласи жуда чиройлик эдида. Нима қилай унга ўхшай олмасам...
Бу орада мендан кичик. синглимни турмушга бердик. Синглим бой хонадонга турмушга чиқди. Қудалар фермер, мол қўйи кўп эди. Оиласида хаммаси ўғил бўлиб, куёвимиз ҳам кенжаси экан. Куёв бола кўримсиз (жудаям хуник) эди. Синглим эртадан кечга эшшакдай ишларди. Қуда ҳола фарзандлари ҳаммаси ўғиллигига қаттиқ қўл, менга ўхшаб қўпол, лекин мард аёл эди. Онам синглимни хам ўз "дам" лари билан таминлаб турди, синглим эса қайнонасидан яшириб қаймоқ, сарёғ, сузма опкеларди. Синглим хам фарзандли бўлди. Онам мендан кўра унга эътиборли, мехрибон эди, чунки ундан "фойда" борда.
Бир куни синглим хар галгидак онамларникига мехмонга келётганда боласини кийимлари тагига банкада сарёғ ва эридан боламга деб сўраб яшириб тўплаган пулини беркитиб сумкани айвонига қўяди. Ўзи эса ичкарига кийингани кириб кетади. Бу орада қайнонаси икта нон ва чинида қаймоқ кўтариб уни сумкасига солмок,чи бўлиб "Келин, қудамга мана буларни оборинг., қуруқ борманг" дейди. Сумкадаги нарсаларга кўзи тушади, синглим. уйидан шошилиб чиққанида кеч бўлганди...
Қуда хола синглимни махаллада шарманда қилиб онамни уйига ташлаб кетди. Анча вақт ўтиб. молларга қарагани одам топилмади ёки онамни бахшилари ёрдамида синглим уйига қайтди. У хозир хам пул ва нарсалар онамга опкелади. Ўша пулларга онам янаям кучли бахшилар излашда...
Мен эса болам билан эримдан ажрашдим. К,айнонам зиёли одамлиги учун уруш қилмадилар, тинчлик билан ташлаб кетдилар.
Нима қилай, болалигимда ота-онамга ўғил болага ўҳшашим ёқарди, болалар билан уришсам хурсанд бўлишарди. Балким мени қиз боладек тарбиялашганда сингилларимга хам ўрнак бўлармидим, хозиргидак онамни уйидамас умр йўлдошим олдида бўлармидим...
Аллоҳ қўшмаса бандасини, бахшисини қўшгани бир тийин экан. Бу аёл гапни орасида синглисини молларга ўт қирқадиган аппаратда ишлаётганда икки бармоғидан хам айрилганини йиғлаб айтди. Энди шу бахши синглисини бармогини ўз дами билан ўстириб беролармикан а? Онаси эса бахшига югурган вақтини, шу қизларига кетказиб уларни оилага тайёрласа, қиз болани ўрнини, оилада сарамжон-саришталикка ўргатганда, балким к,излари бахтли бўлармиди...
Оилада яна уч қиз вояга етяпти ахир, уларни хаёти, келажаги нима бўларкин...
Бу фақат ёлғиз яратганга аён... Ўқинг фикр қилинг, сизни оналарингиз ундай аёлмаслигига шукроналар келтиринг...

Муаллиф: ДИЛОРА Осман Қизи.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Jan, 10:29


Бари бир қиз болани ёшликдан уй ишларига ўргатмаса қийланар экан. Кўчаларни хам чала-чулпа қилиб зўрға супирардим. Дилрабони тўйида энди карнай-сурнайга қизларга ўйнаб бермадим. "Бошим оғрияпти" деб бахона қилдим. Бир чеккада ўтириб келинни роса томоша к,илдим. Қиз бола бўлиб, биринчи мартта келинчакка махлиё бўлишим. Дило жуда гўзал келинчак бўлди. Мен энди ўзимми шу келин либосида фараз қилдим...
Эртаси ишга боргач яна севишганларни кузатдим. Шу "Рамео"га қандайдир кўнглимда илиқлик пайдо бўлганди. У мени дўстим деб чақирарди. "Жулетта"чи хамма қизлардан қизғонсаям мендан хеч қизғонмасди, сабабини биласиз.,, Онамга уни ёқтиришимми айтдим, "Жулетта"си борлигини хам. Онам бир оз ўйланиб: "Хеч қиси йўқ қизим, шу йигитга тегишни хохлайсанми?" - дедилар, Мен биринчи мартта онамдан уялиб ерга қараб "хм" дедим. Буни иложи йўқда афсус деб ўйландим. Онам мендан йигитни нимани яхши кўришини, нималарга қизик ишини, хуллас барини суриштириб билдилар. Фабрика олдига магазин бб мен хар замонда зивачка шоколад шунга ўхшаган нарсалар олиб ердим. У бола" менга сигарет огач келинг" деб пул берарди, мен опкеб берардим.
Эртаси куни онам менга худди "Ромео" чекадиган сигаретдан қўлимга берди ва: "У сўраганда шуни магазиндан опкиргандай бер, пулини эса менга олиб ке" дедилар. Мен "хўп" дедим. Энди онам тез-тез сигарет, зивачка, шакалат берадиган бўлдилар, мен уларни пулини опкелиб берардим. Кейин билсам онам бахшига бориб шу нарсаларга дам солдириб келардикан. Севишганлар кейинги пайтда аразлашадиган бўлиб қолишди. Мен иккисига хам ўзимни яқин дўст тутиб шароитни ўрганардим ва онамга ипидан нинасигача айтберардим. Онам менга йўл-йўрик, кўрсатарди, бу иш берарди.
Севишганлар ажралишди. "Жулетта"ни тўйи бўлди. Тўйи куни мен унга "Ромеойинг сени севмасдикан, севса сенга уйланарди..." дедим, у эса "хм шунака шекилли, лекин мен уни севардим" деб йиғлади. Унга рахмим келди шу пайт, ичимда бахтим учун курашяпманда дердим. Йигит хам қизни тўйи куни аламини ароқдан олди. "Уни жонимдан ортик, севардим, усиз қандоқ яшайман энди "деб дод солди. Унга хам хамдард бўлдим...
Уйга келиб онамга "Яхши иш қилмадикмикан икковлари бахтсиз бугун" дедим хўрсиниб.
Онам: "Қўявер вақт ўтса эсларидан чиқади, ана энди йўлингда тўғаноқ йўқ!" - деди. Мен хам хурсандман, хам хафа. Бахшини дами кучлими, онамни макрими, хуллас мавсадимга эришардим. Йигитга онам ўргатгандек муомилада бўлардим. Йигит энди хеч кимни
севмаслигини айтиб халиям хаёли у қиздалигини, хар куни тушдарида уни кўрятганини, қиз йиғлаётганини айтарди. Мен "Сен кўп сиқилаверма, усиз ҳам ҳаёт давом этади. Хозир Жулеттанг бахтлику, тўйи куни хам жуда бахтиёр эди. Бўлди уни унут энди, мана мени қара хеч кимни севмайман, хамма хозир бевафо, севги йўқ нарса дердим.
Бир кун йигит менга: Дўстим яхшиям сен борсан, уйдагилар мени уйлаймиз дейишяпти, хеч бир қизга ишонмайман энди. Мен уйланмоқчи бўлган қиз ҳам кимнингдир севган ёри бўлишини хохламайман, сени бўлса яхши биламан... Сенга уйланаман десам розимисан?" - деса бўладими. Ха! деб жавоб берворе дедим. Ўзимни зўрға тутдим ва "Дўстим мен ота-онамни розилигисиз бир нарса деёлмайман" -дедим уялган киши бўлиб...
Уйга шошардим, онамга бу янгиликни етказишга шошардим. Бу гапларни эшитган онам хурсанд, мен бахтимдан қувнардим...
У совчи жўнатди, онасига бизни оиламиз уй тутишларимиз ёқмабти, лекин боласини "шундан бошкасига уйланмиман" деган сўзи учун иложсиз рози бўлган.
Мана мен орзу қилган тўй бўлди. Тўйим куни эски дардим тутиб карнай- сурнайга "келин беркитти" уйида роса қизларга ўйнаб бериб кулдирдим хаммани. Бу сафар чин дилдан ўйнадима. Куёвни хаёли паришон эди. Мен эса жуда бахтлиман. Унга қараб «хали хаммаси йўлига тушиб кетади, бола-чақалик бўлсак" -деб ўйладим. Қайнонам билан қайнотам мактабда ўқитувчи бўлиб ишлашарди. Куёвим оилада кенжа ўғил. Ундан катта акаси ва опаси бор. Мен аҳмоқ келин бўлишни хавас қилибману, уй юмишларига эса умуман хушим йўқ эди. Эрталаб эшик супуришни умуман хохламардим. Ўлганимни кунидан зўрға ўрнимдан туриб чала чулпа тез супириб, кўллатиб сув сепардим чалалиги билинмасин деб.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

19 Jan, 01:59


Tonggi mutolaa!!!

Muallif ruxsatisiz koʻchirib olish taqiqlanadi!!!

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

19 Jan, 01:59


#ПРИМЕРА.
      Никоҳ–бу асирлик, кимга асир бўлаётганингга боқ.

     EGOIST   1-қисм.
           

__Ассалому алайкум дада.
__Ваалайкум ассалом. Кел ўғлим ўтир. Бобонгни сенда гапи бор экан.
__Қандай гап?  -Алиёр дадасига савол назари билан қаради.
__Ҳозир келса ўзи айтади.
    Кўп куттирмай, Набижон бобо ҳам кириб келди. Салом аликдан сўнг. Бира тўласи мақсадга ўтиб қўя қолди.
__Ҳўш ўғлим. Эшитганларим ростми? Сен пойтахтда қолиб. Ўша ерда ишламоқчимисан?
__Ҳаа бобо. "Ёш кадрлар керак" деб. Ўзим ўқиган университетда ишлашга таклиф қилишди. Бундай имкон ҳаммага ҳам берилавермайди.
__Ўғлим бу яхшику. Аммо биз сени қишлоғимизга фойданг тексин деб. Атай ўқитгандик. Қайтиб келсанг. Туманимиздаги мактабларимиздан бирига ишга жойлашсанг.... 
__Бобо.  -Алиёр норози боқди.  -Бу ерда бекордан билимим увол бўлади. Ҳамма мактабни тугатиб, четга чиқиб доллар ишлаш ғамида.
__Ўғлим ўқишга шароити йўқлиги учун шундай қилишадида. Балки сен уларга туртки бўларсан?.
__Бобо айтяпсизку шароит деб. Минг уринсам ҳам уларни миясига синггиб бўлган бу нарса. 5-синф ўқувчини ҳаёли ҳозирдан. Рассияга бориб,пул тўплаб, минилган бўлса ҳам. Машина олиб. Киракашлик қилишда.
Бобо уларда ўқишга меҳр уйғотгунча сочим оқариб кетади. Яхши иш. Яхши маош бобо. Ҳўп денг энди.
__Ўғлим ҳўп сен айтгандек бўла қолсин. Аммо аввал бир иш қилишинг керак.
__Қандай иш?
__Уйланиш!
__Йўқ бобо. Бунга ҳали бор.
__Нега экан ўғлим?
__Мен ёқтирган қизни яна бир йил ўқиши бор. У ўқишни тугатгач кейин тўй қиламиз.  -Алиёрни гапидан кейин. Набижон бобони юз тузилиши ўзгарди.
__Нима дединг? Ҳали биз сени ўқияпти деб юрсак. Сен хотин танлаб юрганмидинг. Тошканда.
__Бобо бу нима деганингиз? Мен...
__Сен кимга уйланишинг: беш ёшингда ҳал қилиниб бўлинган. Ёдингдан чиқдими?
__Бобо қўйсангизчи, қайси замонда яшаяпмиз биз? "Бешик-керти, қулоқ тишлар" эски замонда қолиб кетган. Ҳозир ҳамма ўзи танлаб, хоҳлаганига уйланяпти.
__Ҳоо ўзингизча замонавий бўлиб қолдингизми? Ким ўқитди сени? Ким сенга шароит яратиб берди? Ким сени замонавий бўлишингга кўмаклашди.
__Бобо миннат қиляпсизми? Ишлаб қайтараман менга сарфлаган ҳамма нарсангизни.  -бироз асабийлашди.
    Алиёр яхши ўқиши учун, маблағ етказиб берган оиласи, аниқроғи бобоси эди.
Қишлоқнинг энг яхши оилаларидан эди."Набижон фермер" деса бутун туман танирди. Аввал калҳўз вақтида раис бўлган. Кейин ерлар фермерларга тақсимланганда. Энг катта ерларни олган. Набижон бобо эди.
Набирасини ҳам ҳеч кимдан кам қилмай ўқитди.
Алиёрни пойтахтда юриш-туришини кўрган одам. Бу йигитни вилоятни чекка қишлоғидан демасди.
Бунга эса. Бобосини беқиёс таминоти сабаб эди.
__Қайтар? Ҳозир қайтар ҳаммасини!
__Бобооо. Менга вақт керак.
__Мени бу дунёдаги вақтим етмайди кутишга. Мени рози қиламан десанг. Дўстим Мамарайимни набираси, Ниҳолага уйланасан ана ўшанда сендан рози бўламан.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

19 Jan, 01:59


EGOIST    2-қисм
       

__Бобо мени ёқтирганим бор. Тақдиримни нега хоҳлагандек ҳал қилишга уриняпсизлар.
__Биз  Мамарайим билан ахдлашганмиз. Уни вафотидан олдин, ваъда ҳам берганман. Ўзинг ҳам ўша пайтда килдинглаб, тиржайиб тургандингку.
__Бобоо.... -Алиёр кўзларини асабий юмиб-очди.  -У пайтда беш ёшли бола эдим. Нимани ҳам билардим.
__Сен ҳозир ҳам ҳеч нарсани билмайсан. Қадриятларимизни унутгансан. Ўқитиб бекор қилдиммикан? Деб ўйлашга мажбур қиляпсан. Бутун қишлоқ Ниҳолани эгалик эканини билади.
Нима у ҳам кўчада қолибдими? Сочини кўрсанг. Кўйлаги билан тенг туради. Қанчаси унга ошиқ. Фақат  оғиз солишга биздан ҳайиқиб туришади.
__Шунчалик бўлса, эрсиз қолмас экан. Нима қиласиз мени мажбурлаб? Қадрига етадиганига беришаверсин.
__Сен мени лафзсизликка ундама бола. Гапим-гап. Ўша каникулинг тугагунча тўй бўлади. Ниҳолани олиб, Тошканга кетаверасан. Бўлмаса, дакументларингни яшириб қўяман.
__Бобооо.  -Алиёр тишини-тишига қўйиб, гапирди.  -Лафз дейсиз. Мени шаҳарда лафз қилган қизим бор.  -деди.
__Лафз қилишдан олдин. Ниҳолани ўйлашинг керак эди. У ҳам жуда ақлли қиз. Сен ўқиган жойга кирган. Кантрак бўлса ҳам билими билан кирди. Майли ўқийди. Ҳар йили биттадан қора молимни сотиб бўлса ҳам, набира келинимни ўқитаман.
    Алиёрни қулоғига бобосини гаплари кирмас. Ҳаёли пойтахтда қолган севгилисида эди.

*           *

__Ало Алиёр акаа. Нега телефонингиз ўчиқ? Куни бўйи юз марта телефон қилдим.  -қиз ширали овозда эркаланганнамо-араз билан гапирди.
__Самия гўзалим. Аввал таътилда келганимда ҳам айтганманку. Бу ерда алоқа яхши эмас. Телефоним ёниқ бўлса ҳам. Антена чиқмайди.  -Алиёр "связ" йўқлигидан,  бостирма томига чиқиб севган қизи билан гаплашар экан. Кўзи икта челек кўтариб, кўчадаги грандга сувга чиққан қизга кўзи тушди. Самия билан гаплашиш баробарида. Қизга синчков қарарди. Бу қарашнинг сабаби, бобоси айтган қиз шуми-бу эмасми? Билиш учун.
Буғдойранг...
Қошлари қора бўлса керак. Узоқроқдан ҳам билиниб турибди.
Кўйлагини этаги тиззадан юқорироқда. Кенг лозим билан кийиб олган.
Бу қизни айнан Ниҳола деб ўйлашига узун сочлари сабаб.
Битта қилиб ўрилиб, ортга ташланган сочлар. Кўйлагини этагидан узун турарди.
Ўрта бўйли....
Самиядан бўйи пастлиги аниқ.
Ёки Самияни баланд пошнаси сабаб бўйи баланд турармикан?
Ҳар қалай бу қиз, оддий тапичка кийиб олган.
Балки бошқа қиздур. Қишлоқларида узун сочли қизлар кўп бўлиши табиий хол.
__Гулниҳол...  -сал нарида бир қизни чақириғи сабаб, қиз ўша ёққа қараб жилмайиб, қўл силкиркан.
Алиёр бобоси айтган қиз айнан шу қиз эканига амин бўлди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

19 Jan, 01:59


EGOIST    3-қисм

      

__Алиёр ака мени эшитяпсизми?
__Ҳа Самия! Сен ўйланма, ўқув йили бошланса қайтаман. Ўқитувчинг бўлиб.
__Вой росданми? Бир қарорга келдингизми?
__Ҳа аслида ҳам жавобим аниқ эди. Фақат катталар олдидан бир ўтай дегандим.
__Унда сизни интизор кутаман.
__Ўзингни эҳтиёт қил.
__Ҳўп. Сиз ҳам...

*          *

__Бобо гапимни охиригача эшитинг.
__Асло! Нима эмиш? Қиз бу той боламизга мос эмасмиш. Гапим гап. Оҳ десанг ҳам, фарёд десанг ҳам бу тўй бўлади. Ўқув йили бошлангунгача. Ниҳола сен ўқиган жойда ўқийди. Олиб кетасан. Сен ишлайсан. У ўқийди. Сени орзуйинг. Похтахтда ишлаш ҳам бўлади. Мени Мамарайим олдидаги лафзим ҳам амалга ошади. Ортиқча гап керакмас....
     Қишлоқ жой. Асосан бундай масалаларни оила катталари ҳал қиладилар...
Бу қанчалик тўғри?
Никоҳ иситиб, кўнгил илисаку ҳўп-ҳўп.
Аммо акси бўлсачи?
Ўртада сарсон умр қолмайдими?
Оилалар ажралиб кетсачи?
Ҳаммадан қиз болага қийин. Йигитку, иккинчисига ҳам "қиз бола" олиши мумкин.
Аммо қизни уйланмаган бўз йигит қабул қила оладими?...
Йўқ...
Ўзидан бир неча ёш катта инсонга узатилиб кетади.
     Баъзида катталар ҳам адашади...
Балки чуқурроқ ўйлаб қаралса улар ҳақдур. Лекин, янаям чуқурроқ ўйланса, улар ҳам кўп бора катталигини пеш қилиб хато қиладилар.

* *
__Тўйни қайтар, бобом тихирлик қиляптилар. Мени севганим бор. Сени қабул қилолмайман.
__Нега энди айтяпсиз?...
     Белгиланган тўй кунига уч кун қолганда, Алиёр айтган гап: Гулниҳолни эндигина қанот ёзиб осмонга кўтарилган орзуларини қанотини яралаб ерга.қулатди.
__Мен бошидан қарши эдим. Буни уйимдагиларга кўп бора айтдим. Аммо улар тушинишни хоҳламаяпдилар. Сен билан гаплашиш энг сўнгги чорам.
__Яхши.
    Гулниҳол бошқа бир сўз демай кетди.
Нега заксга ариза ташлаб юришганда айтмади?
Нега медасмотрдан ўтишаётганда айтмади.
Ҳар қалай эртароқ айтишга, икки-уч бора имкони бор эди.
Аммо нега?....

*       *

__Бу қандай гап энди Маъруф? Ҳамма тўйга айтилиб бўлинган. Бугунни олиб ташласак, буёғи икки кун қолди...
Одамлар нима дейди?
__Наби амаки, менга қолса бу ерга келмасдим бу гап билан. Қизим йиғлаб-сиқтаяпти. "Аввал ўқиб олай деб" аслида энг катта гап менга тегади.
__Нага Ниҳола бирдан бундай деб қолди?
__Билмадим амаки, билмадим. Индамай юрган қиз. Бирдан шу гапни ушлаб олган.
__Айтиб қўй. Беъмани ҳаёлларни йўқоцин. Тўй белгиланган вақтида бўлади.
      Набижон амаки ниманидур сезгандек ўйланиб қолди.
  Уйидагилардан Гулниҳолни отаси келганини, Уни гапларини эшитган Алиёрни юзига кулгу югирди. "Ақлли қиз, тушиниб тўйни қайтаришни айтибдида"...
Аммо ҳурсанд бўлишга шошилди. Бобоси, ва бўлажак қайнотасини сухбатини якунини билмай, эрта қувонди.
     Ҳеч нарсадан бехабардек бобосини олдига кирганда. Бобонинг ҳассасидан яхшигина насибасини олди.
__Ҳали сен қиз болани ортига беркинадиган бўлдингми? Менга кўзингни лўқ қилиб, ҳеч нарса бўлмагандек қарама...
Кеча Ниҳола билан учрашган экансан. Уни тўйни тўхтатиш ҳақидаги қарорида сени ҳиссанг борлигини сезиб турибман. Эеййй сени....
Қишлоқ жойни шуниси борда. Йигит-қиз кўз уриштиришса ҳам овоза бўлади....
      Алиёрга алам қилди.....
Тақдирга тан бергиси келмасди. Ахир У Самияни қаттиқ яхши кўради.
     "Майли улар айтгандек бўла қолсин. Аммо кейин жуда афсусланишади"
    Ҳаёлидан ўтказдида, кечаси ухламай, Самия билан гаплашиб чиқиб, ўзини чалғитишга уринди.
Суйганини ширин гаплари, эркаланишлари бироз таскин бергандек бўлдию. Ҳаёлини бир четида. Унга тўй ҳақида қандай айтишни ўйларди.
Нима бўлса ҳам сал кам,  икки йиллик севгисидан айрилишни истамасди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

18 Jan, 19:23


Bugun meni qadrdonim yagona singlim Mohichehra (Shamsinurni) tugʻilgan kuni. Goʻzalim singlim sizga baxt iqbol omad tilayman. Alloh umringizni rizqingizni ziyoda qilsin. Yoringizni ota onangizni baxtiga hamisha sogʻ omon boʻling!!!! Oqibatimiz uzilmasin!!! Alloh yomon koʻzlardan asrasin!!!
Yana bir bor tugʻilgan kuningiz bilan!!!❤️❤️❤️❤️❤️❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

18 Jan, 17:09


Исмим Нигора. Нигора Жалилова. Ота-онам бор, 16 ёшман.
Кеча ҳар доимгидек мактабдан қайтаётганимда йўлимни тўсиб, 2 та барзанги машинага мажбурлаб солиб олиб кетишди... Қаршилик қилишга на кучим ета оларди, на ёрдам сўрай олардим... Мени мажбурлаб олиб келишган хонадонда бошимдан олинган қопдан сўнг илк кўрганим,  каттагина ётоқ ва унинг устида ўлжасини кутиб турган ваҳший бўридек ўтирган чамаси 28-30 ёшлардаги эркак қучоғига осонгина отилганим бўлди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

18 Jan, 17:07


Еьтиборингиз учун ташаккур!

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

18 Jan, 17:06


👇👇

БУ ОҚШОМ


👆👆👆

Ёзув устини босинг. Ҳикояни ўқийсиз

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

18 Jan, 16:24


🔥GIRDOB🔥
Assalomu alaykum va rahmatullohu va barokatuh
Hikoya narxi sizlar uchun 8.000 soʻm.
Oddiy kitobni ham 20.000ga olish mushkul. Lekin 8000ga bitta hikoyani mazza qilib mutolaa qilasiz
👇👇👇👇👇👇👇👇

Murojaat uchun
yashil yozuv ustiga bosing👉
@A_lixan

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

18 Jan, 16:24


31

   
  Саксон дақиқалик дарс мобайнида Рустамнинг икки кўзи Заринада бўлди. Хабар юборар, Зарина хабарни кўрарди-ю, жавоб қайтармасдан телефонини ўчириб қўярди.
  — Воҳид, футбол командани бошқа тузиш керак. Кеча қулоғимга бир гап эшитдим, бир устоз, оралиқ имтиҳонида футбол ўйнаб берасизлар дебди. Ютган команданинг ҳаммасига беш қўйиб берарканмиш. Яна билмадим, шунақа узуқ-юлуқ гаплар эшитдим.
— Менам эшитгандим, майли бошқа тузсак тузамиз, Рустамни қўшамизда  унда.
— Рустамними? Зарина кулиб юборди. Кўзи Рустамга тушиб қолиб, унинг жаҳлдан қизарган юзини кўриб кулгиси келиб, кулиб юборди. — Яхши фикр унда Рустамни қўшамиз.

— Зарина, асабимга ўйнама, нимага сўтакнинг ёнида кулиб ўтирибсан. Дарс тугаса иккингизни ҳам адабингизни бераман. Зарина хабарни кўрди-ю, жавоб ёзмади.
  Шу орада ёшлар етакчиси келиб, шу пара тугагандан кейин, майдонда тадбир бўларкан, ҳаммангизни чиқишингиз сўралади дея чиқиб кетди.

  Дарс тугаб ҳамма майдон томон кетишаётганда Зарина секингина чиқиб кетди. Талабалар сезишмасин дея қадамини тезлаштириб, университетдан чиқиб кетди.
— Шошма, менга қара. Зарина мотоцикли турган жойга етиб бормай  ортидан Рустам келиб, қўлидан ушлаб тўхтатди.
— Қўйвор қўлимни. Ушлама.
— Нимага асабимга тегасан, яна Воҳидни ўтирғизиб олганингни қара. Бошқаси қуриб қолганмиди.
— Сенга нима? Сенам ўтирибсан-у, Гўзалнинг ёнида.
— Сенга ўхшаб, дарс бошланиши билан у билан гаплашиб ўтирмадим.
— Ажаб бўпти, гаплашсам нима қилибди, курсдошим!
— Гаплашмайсан, униям мен каби сенсира. Нимага сизлаяпсан уни.
— Сенам унда мениям Гўзални қандай сизласанг шундай сизла.
— Тушингда кўрасан, сизлаганимни
— Сенам тушингда кўриб ётасан сени сизлаб юрганимни.
— Рашк қилишинг жудаям ёқди, сени шу қизарган бурнингни кўриш учун атайлабдан Гўзал ёнида ўтиришгаям тайёрман.
— Бор унда уйига бориб ётвол. Зарина бош кийимини кийиб мотоцикллига ўтирди.
— Тезликни оширмасдан, секин ҳайдаб уйингга боргин, тушундингми?
— Сен аралашма, қузғун.
— Кўп гапираверма, яна кечагиндек қиламан, юзимгаям қарамай кетасан кейин.
— Бор йўқол, аҳмоқ. Ҳали шу қилганинг учун ҳам жавоб берасан.
— Нима қилиб жавоб бераман. Гўзалнинг ёнида ўтирганим учун, Воҳидни ўтирғиздинг. Сенам худди мендек, мени ўпиб жавоб қайтармоқчимисан. Рустам кулиб юборди.
— Кул, кул яхшилаб кул, аҳмоқ. Зарина ўзи гапирган гапдан уялиб тезгина кетиб қолди

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

18 Jan, 16:24


30

Зарина жимгина йигитнинг ортидан ҳайдаб манзилга етиб келишди. Уйи ёнида тўхтаб мотоциклни жойлаштирди. Бош кийимини олмасдан тўғри уйига кириб кетди, бир бор Рустамга қараб ҳам қўймади... Қараса сал олдин бўлган воқеани эслаб юраги бошқача урарди...
Рустам қиз кириб кетишини кутиб, уйига кетди.

— Тентак, аҳмоқ... Зарина ҳали ҳамон  қизиллик кетмаган  юзини ойнада кўриб  — Энди унга қандай гапираман. Шундай қилишини билганимда умуман гапирмасдим унга, уф-ф. Бўлди эсимдан чиқазаман ҳаммасини бу ишлар бўлмади деб ҳисоблайман. Менга мотоциклни олиб берди ва мен йўлда жимгина ҳайдаб келдим ортиқча ҳеч қандай воқеа бўлмади... Зарина ўзига ўзи гапириб хонасига қамалиб олди... Қандай жиннилик-а... нимага индамадим худди менга ҳам ёқиб тушгандек унга индамадим-а менга кимдир лаб теккизади-ю, мен унга индамасам... эртага кўради мендан... лекин энди қандай кўзига қарайман... ўзим жинниман келиб-келиб шу жинни билан гап талашиб ўтирдим...


Зиёда Заринани кечги овқатга чақирди, иккиси таомланишиб хона хонасига кириб кетишди.
Эрталаб иккиси ўқишга жўнашди.
— Зари, зўр нарса экан-ку... Зиёда ҳаяжон билан мотоциклдан тушди.
— Ҳаа, буни ҳайдашни ўрганиб олсанг ундан ҳам мазза қиласан.
— Ана, шеригинг келди. Зиёда Рустам томонга ишора қилди.
Зарина юрак ютиб у томон қаради. То у мотоциклдан тушиб, келгунча икки қиз, университетга кириб кетишди.
— Зиё, агар шу жойдан турсанг, квартирадан чиқазиб юбораман, ўқиш тугар вақтда ўзингга бошқа уй топасан. Зарина Зиёдани мажбурлаб ёнига ўтирғизди-да шу гапларни айтди.
— Рустам мажбурласа-чи.
— Дадилроқ бўлгин-да. Турма, мени жойим де. Турмайман де.
— Хўп. Лекин эртанги кунга жавоб беролмайман. Бугун эрта турганим учун жойни эгаллаб олдим.
— Доим эрта турасан энди. Ўзим турғизаман. Зарина хонага Рустам киргач бошқа гап гапирмади. Кўзларини бошқа томонга олиб қочаётган қизга кулиб қараганча бошқа жойга ўтирди.
Коридорда тақир-туқур овоз эшитилиб хонага баланд пошна кийиб Гўзал кириб келди. Рустам қаерга ўтирганига қарамаган эди, Гўзалнинг ёнида ўтирган экан.
Заринанинг қошлари чимирилди. — Бунга бошқа жой қуриб қолганмиди, келиб-келиб шу таннознинг ёнидан жой олибди.

— Рустам, оёғингиз яхшими? Нима бўлганди ўзи. Хавотирлик жойи йўқми?
— Ҳаммаси жойида. Рустам қисқагина жавоб берди.

— Хоним афанди, секинроқ қара қиз бечорани еб қўяй деяпсан-ку. Сендан қўрқиб мен томонга яқинлашиб ўтиряпти.
  Зарина хабарни очиб яна асаби бузилди.
— Қиздан хавотир олдингми? Еб қўйишимдан қўрқдингми? Қўрқма севгилингни еб қўймайман.

— Зиё, тур орқага ўт, бу ерга Воҳидни ўтирғизаман.
— Нимага? Зиёда ҳайрон Заринага қаради.
— Қўявергин, Воҳид билан ўтиргим келди, ҳозир Воҳид келса, ўрнингдан тургин-да орқага ўт.
— Майли, майли.

— Яхшимисиз, Воҳид. Сизда маслаҳатлик иш бор эди, бугун шу ерда ўтира оласизми?
— Ҳа, албатта. Воҳид қандайдир бир хурсанд бўлиб Зиёда бўшатиб берган жойга ўтирди.

  Зарина Рустамга қараб қош учириб қўйди — Қалай бўларкан деган маъно бор эди.

— Сени ўлгин келяптими? Дарс тугасин, сочларингни битта-битта юламан, яхшимисиз деган тилингни кесиб оламан.
— Катта гапирма бола пақир. Қанча "ширин" гапларинг бўлса дарсдан кейин гаплашамиз. Унгача ёнингдаги парини эҳтиёт қилгин яна қарашимдан ўлиб қолмасин.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

18 Jan, 16:24


29
—Рустам, ақлинг жойидами?Ёки уришганингда  бошингга қаттиқ зарба беришдими.
—Нима қилдим,қўлинг намунча кичкина, мен сени спортга боради, анча бақувват деб юрардим. Нозик хоним экансан-у.
—Бор йўқол.Қара Гўзал ёнингга келяпти.Зарина нозланиб майда қадам ташлаб келаётган қизга имо қилди.
—Ана мендан хавотир оладиган, қиз.
—Ўргилдим хавотир олишидан ҳам унда уйингга олиб кет, иккингиз бир-бирингиздан хавотир олиб ўтирасизлар. Зарина зарда билан ўрнидан туриб кетди.

Орадан бир ҳафта ўтди...
Зарина шкафидан йиғиб қўйган пулини олди, анчадан бери орзу қилиб келаётган мотоциклни олишга боришини ўйлаб энтикди.
—Қанақасидан олмоқчисан?
—Сеникига ўхшаганидан. Оёғинг яхши-ку, келаётганимизда пойга қиламиз.
—Сен биланми?Сени чангимда қолдириб кетаман-ку.
—Кўрамиз.Ҳайда тезроқ борайлик, ичимга сиғмаяпман.
—Мени ичимга тушиб ол, меникига сиғасан.
—Гап тушунмас.Сени миянг ростдан ҳам кеч ишлайди-я.Ҳамма нарсани ўтиб кетгандан кейин қабул қиласан.
—Кўп гапирмай ўтир.
Мотоциклни ғизиллатиб ҳайдаганча яна худди шундай мотоцикл олишга кетишди.
—Қани ҳайдаб кўр биринчи
—Биламан-ку
—Майли,энди кетдик.Сени орқангдан ҳайдаб бораман, бирор ишкал чиқазма яна.
—Чиқазмайман.Айтиб қўяй машина кам жойда тез ҳайдайман.
—Баллонига мих тиқиб ташлайман,ўзингдан кетма қиз.Тезликни оширсанг,пулинг кетганига ҳам қараб ўтирмайман.Жарга отиб юбораман.
—Сенга нима?Нимага мендан хавотир оласан.Ўлсам ўлиб кетавераман,қизиқ бўлмасин сенга.Зарина бир ҳафта аввал Рустам қандай гапирган бўлса шундай гапирганча мотоциклни ҳайдаб кетди.
—Ўлсанг дунёлар бошимга қулашини билганингда асло бу гапларни айтмасдинг.Рустам ҳам қизнинг ортидан ҳайдаб кетди.Деярли машина йўқ жойга чиқишди.
Зарина хурсандлигидан бирдан  тезликни ошириб ҳайдаб кетди.
Рустам хавотирга тушди, у ҳам у баробарида тезликни оширди. Заринанинг йўлини тўсишга интилар,лекин Зарина баттар тезликни оширарди.Тўқсон градусли бурилишда Зарина сал қолди катта юк машинанинг тагига кириб кетишга.Хавфли бурилиш жойи, бурилишдан олдин,кейин қандай машина кетаётгани кўринмасди. Зарина аранг мотоциклни  буриб ўзини асраб қолди.Йўл четига тўхтаб нафас ростлай бошлади.Воқеага гувоҳ бўлган Рустамнинг юраги товонига тушиб қолди.
—Аҳмоқмисан?Нега неча маротаба айтдим,тезликни оширма деб.Ақлинг жойидами?Ҳозир машина тагига кириб кетганингда нима бўларди.Ўзи мен аҳмоқ сен билан бирга бориб сенга мотоцикл олиб берган. Ҳайдамайсан!Ақлингни йиғиб олмас экансан ҳайдамайсан. Ҳозироқ сотган одамни чақираман,пулингни беради. Велосипед олиб бериш керак сенга ўзи.Айтиб турибман тезликни оширма деб.
—Нимага бақирасан менга. Бақирма.Машина тагига кирмадим,ўлмадим.Тирикман. Бўлдими?Хавотир олма сен ҳам бор кетавер йўлингдан қолма. Сен бўлмаганингда ҳам ўзим олардим. Сен менга фақатгина курсдошсан, бошқа ҳеч ким эмас. Хавотир олма, мендан. Ўзинг айтган гап сенга менинг жонимни хатарга қўйишимни нима қизиғи бор. Бақирма менга овозингни кўтарма.Сен ҳеч кимс....Зарина қолган гапларни гапира олмади... Жимгина ҳамма гапни эшитиб турган Рустам қизни бирданига Жим қилди,қиз типирчилаб Рустамни ўзидан узоқлаштиришга ҳаракат қиларди...
—Севаман сени! Севаман тушуняпсанми? Миянг қабул қиляптими,севаман.Кичик жуссангга шунча гап гапириб, бақирасан.Менга бундай қилиқларинг ўтмайди...Боягидек ҳолат бўлса ўзингни мендан узоқлаштиришга ҳам кучинг етмайди.Жим айтганимни қил. Сенинг ҳаётинг мен учун қадрли.Сени ўша машина тагига кириб кетишингни ўйлаб ўзимни йўқотиб қўйдим.Юрагим уришини эшит...Рустам қизнинг қўлидан тутиб юрагига қўйди...
—Сезяпсанми?
Шу тобда қизнинг юрак уриши ҳам йигитникидан ортса ортарди,лекин кам эмасди,йигитники қизнинг ўлимга бир қадам қўйгани бўлса, қизники сал аввал бўлган ҳолатдан эди.—Менинг ортимдан ҳайдаб борасан,жимгина ҳайдаб кетасан.
Йигитнинг юзига қарашга уялиб, жимгина бош кийимини кийиб,мотоциклга ўтирди.
—Ярамас,жинни,тентак,аҳмоқ, қузғун.
—Секин гапир,эшитяпман Рустам кулганча мотоциклни ҳайдаб олдинга ўтди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

18 Jan, 16:24


28


Рустам квартирасига келганди, уйига шу аҳволда борса, ойиси хавотирланиши аниқ. Амакиси бериб турганди бу квартирани, университетингга яқин, шу ерда яшайвер деб.
Ҳозир шу квартирада уйқуга кетган...
Шомга яқин худди енгил пардек уйғонди. Дори таъсирида оғриқлар йўқолган анча ўзини енгил ҳис қилаётганди. Уйғонган заҳоти телефонига қаради. Хабарга жавоб келмаган — Бу тоза мендан аразлабди-ку... шу аҳволда ўқишга боролмайман. Бир ҳафта қандай у билан гаплашмай юраман. Менга биров ғинг дейдими бораман ўқишга. Рустам қорни очиб, ўрнидан туриб ошхонага кирди. Егулик бирор нарса тополмай, бирор овқат буюртма қилдирайми деган ўй билан телефонини қўлига олди... Узоқ овқатларга, нархларига қарагач, телефонини ўчирди. Ҳозир овқатга шунча кетади... у келган овқатга мен тўймайман, пул кетгани қолади. Ҳозир бир тийин ҳам мен учун пул. Яхшиси овқат қила қолганим афзал. Охирги марта бозорлик қилиб келган нарсалари жойидек турганди. Машина сотмасдан бир кун аввал бозорлик қилганди. — Тежаб ишлатсам анчага етади дея овқат қилишга уннади. Картошка, пиёз, гўштни олиб осон тайёр бўладиган овқатни қилиб димлаб қўйди.
Яна Заринага хабар ёзди. Овқат пишгунча телевизорни ёқди.

Амаллаб тунни тонг қилди. Эрталабга айтилган дориларини ичиб ўқишига йўл олди.
Эшик ёнида икки қалб тўқнашди. Зарина Рустамга ола қараш қилиб биргина яхшимисан дея кириб кетди.
— Заҳаргинам. Рустам кулиб унинг ортидан секин юриб хонага кирди.— Яхшиям дарсимиз биринчи қаватда бўлмаса нима қилардим-а. Хонага киргач жойига ўтириш баробарида гапирди.
— Бугун Зиёда келади бошқа жойга ўт.
— Энди менинг жойим шу ерда. Зиёдангнинг ўзи бошқа жойга ўтирсин.
— Келса барибир ўрнингдан турасан. Зарина бепарво телефонини ўйнай бошлади.
— Нимага кеча хабарларимга жавоб бермадинг? Хавотир ҳам олмадинг яхшими, ёмонми деб.
— Сен кимсан менга, хавотир оладиган? Шунчаки курсдошимсан. Ана хавотирни бошқалар олаверсин. Сен хавотир оладиганларни ўйламайсан, хавотир олиб менга нима.
— Зари, аразни йиғиштир
— Гапирма менга. Зарина юзини буриб олди.
Хонага бирин-кетин талабалар кела бошлади. Ҳамма Рустамдан ҳол-аҳвол сўрарди.
Зиёда келиб бироз Рустам тепасида турди.
— Зиёда, сиз келмаганингизда жойингизни эгаллаб олдим, дугонангизнинг орқа томонида ўтира қолинг.
Зиёда ҳам монелик қилиб — Хўп майли дея орқа партадан жой олди. Зарина Зиёдага қаради
— Зиёда?
— Илтимос қилди, йўқ деёлмадим.
Зарина индамади. Олдига қаради. Бор эътиборини дарсга берди.
— Зари ортиқча ручканг борми? Рустам Заринани чалғитишга уринар ҳеч ўхшамасди.
— Йўқ! Нигоҳини устоздан узмай Рустамга гапирди.
— Зари, негадир бошим оғрияпти
— Дорингни ич!
— Зари.... гапи ичида қолди
— Рустам? Зарина асабий нигоҳларини қаратди.
— Эшитаман ҳаётим.
— Асабимга тегма. Йигитнинг қўлини чимчилади... чайир қўллар билан чимчилагани Рустамнинг этини жунжуктириб юборди.
— Ярамас... Рустам чаққонлик билан Заринанинг қўлини ушлаб олди.
— Қўйвор... Зарина қўлини ҳарчанд олишга интилмасин бақувват, кафтлари катта-катта қўлдан ўз қўлини озод қилолмасди...
— Дарс тугагач қўйиб юбораман. Йигит энди худди Заринадек бор эътиборини устозга қаратиб Заринага қарамай гапирди.
— Қузғун. 
Зарина бирдан ҳаяжонга тушди... Рустам энди  икки қўл кафтлари билан қизнинг қўлини ушлаб ўтирарди... Зарина беихтиёр йигитга қаради, юраги ўрнидан сапчиб чиқиб кетадиган урди... юзи қизарди... Ҳали ҳамон қўлини ўйинчоқдек ўйнаб ўтирган йигитдан нигоҳларини аранг олди... ўзидан уялиб деразадан кўчага қаради... йўлдан ўтаётган машиналарга қарар, эътиборини иложи борича дарсга беришга ҳаракат қиларди...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

18 Jan, 16:24


27


— Сен билан бирга кираман, шифокор айтган гапларни эшитишим керак. Шифохонага киришгач Зарина гапира бошлади.
— Йўқ, кирмайсан. Шифокор айтган саволга Рустам жавоб бериши керак-ку, Заринани жанг ҳақида билишини хоҳламади.
— Кираман.
— Бор кет, нимага келдинг ўзи. Биров сенга кел дедими?
— Бақирма манга, бешигимни тебратиб катта қилганмисан менга бақирасан, кираман дедимми кираман. Бақириқларинг ўтмайди менга.
— Супургиси йўқ ялмоғиз. Шифокор хонасига боргунча орада жанг ҳам бўлиб олди.
— Олифта. Қузғун.

— Доктор опа, шу қиз чиқиб турсин.
Шифокор Заринага қаради
— Ким бўласиз йигитга?
— Синглиси бўламан, синглиси. Ойим билан адамга нима бўлганини айтиб қўймаслигим учун мени чиқишимни хоҳлаяпти, илтимос мен қолай шу ерда акамнинг ҳаёти бизга керак-ку. Бирор ёмон иш қилган бўлса тартибга чақириш учун адамга айтардим.
  Рустам Заринанинг гапларига ўзи ҳам ишонай деди.
— Майли, қолинг. Акангиз экан-ку.
— Актриса. Рустам Заринага ўқрайиб қаради.

— Нима бўлди? Оёғингизнинг қаери безовта қиляпти?
— Шу ери оғрияпти, нимагадир оёғимни боса олмаяпман.
— Шимингизни бироз кўтаринг-чи.
Зарина уялиб нигоҳларини бошқа томонга қаратди. 

— Оёғингизга қаттиқ нарсага урилган. Ёки уришган.
— Урилдими ёки уришдими? Шифокор ўткир нигоҳларини Рустамга қаратди. — Менга ростини айтинг, шунга қараб муолажа ёзаман.
— Уришди. Рустам овозини иложи борича пастлаб гапирди.
— Уришди? Зарина Рустамга қаради.
— Ташқарида гаплашамиз. Орқангга қара -деди Рустам.
— Билгандим. Одатда қонун-қоида йўқ жангларда иштирок этганлар шундай жароҳат билан келишади.
  — Қонун-қоида йўқ жанг? Зарина дарров билди қандай жанглигини. Кўча жанги. Жанг қилувчиларнинг на бўйи, на вазни бир-бирига тўғри келади. Ютганга эса катта пул мукофоти беришади. Наҳотки, Рустам мен учун, дадамга пул бериш учун жангга борган бўлса.
— Жароҳат жиддий эмас, икки ёки уч ҳафта жангларда иштирок этмайсиз. Бўлмаса оёғингиз синиши ҳам мумкин. Шифохонадан чиққанингизда ёнимизда дорихона бор ўша ердан дориларни олиб, қўлтиқ таёқ ҳам олинг. Бир ҳафта қўлтиқ таёқда юрасиз. Оёғингизга оғирлик тушмаслиги учун. Дориларни вақтида қабул қилсангиз бир ярим ҳафтада ҳам тузалиб кетишингиз мумкин.
— Катта раҳмат, сизга. Рустам ўрнидан қўзғалди. — Сингилжоним ёрдам бермайсанми?
Зарина ҳеч қандай аччиқ-санчиқларсиз Рустамни ушлади.
— Кўчага чиқайлик, сен билан алоҳида гаплашамиз.
— Ҳоо, қўрқитиб юбордингиз-ку, асалим.
— Рустам ҳазиллашма. Жиддий гапиряпман сенга.
— Хўп, хўп. Мана жиддий бўлдим.

Дорихонадан керакли нарсаларни олишди. Зарина одам кам жой қидира бошлади. — Ҳу анави жойга борамиз, юр.
— Мени суяб олмайсанми?
—Суянадиганинг бор. Ўшанга суян.
—Илон. Рустам Заринанинг ортидан юрди.

—Менга қара, кўча жангига бордингми? Пул учун бординг-а. Ўша пулни бераман деб бординга-а.
—Йўқ, пул ўзимга керак эди, шундан бордим.
—Ёлғон гапирма менга. Шу учун боргансан.
—Борсам борибман, жанг қилиб, пулимни оляпман сенга нима? Сенга менинг жонимни хатарга қўйишимни нима қизиғи бор.
—Ўйлаб гапиряпсанми? Сен... сен...  бор йўқол борсанг боравер менга деса ўлиб кет. Тушундингми? Зарина кўзларида ёш мавжланди.
—Хоҳласанг ҳозир бор, қизиқмас менга... бир умр юролмасдан ўтиб кет... Зарина бақираркан охири бўғзига тиқилган ёшларни чиқазиб юборди. — Сенга пул керак-ку, жон керакмас, яқинларингни, сени яхши кўрадиганларни ўйламайдиган худбинсан, бор боравер. Келма ортимдан, телефон ҳам қилма. Зарина сумкасини олиб тез юриб кетди.
Рустам бошини чангаллаб олди... —Бу қиз қанақа ўзи... ҳозир менга дўст сифатида гапирдими ёки... яхши кўрадиганлар деди-ку ўзини айтди севгисини, яхши кўришини шу тариқа билдириб қўйди
Рустам ўрнидан туриб секин-секин юриб машина йўлга чиқди. Такси ушлаб уйига кетди. Борган заҳоти Заринага қўнғироқ қилди... олмади... ҳаммасида узоқ гудок кетади-ю, олмайди... охири хабар юборди... шифокор оғриқ қолдирувчи деб берган дорисини ичиб уйқуга кетди...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

18 Jan, 16:24


.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

18 Jan, 16:24


ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!

🔥ГИРДОБ🔥

Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

18 Jan, 16:00


@opa_singillar uchun juda ajoyib kanal, qo‘shilib olila💞
👇👇👇💞💞
@opa_singillar
@opa_singillar
@opa_singillar

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

18 Jan, 15:59


Реаксия белгилаб куямиз ☺️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

18 Jan, 15:29


SUPPER - PUPPER CHEGIRMA ULGURIB QOLING !!!

Hali bunaqasi bo‘lmagaaaan !!!

• Bozorda yo‘q narxlar !
• Sifati prosta bomba !
• Xitoy orginal kiyimlari !
• Dostafka uchqun tezlik bilan !
• Bunaqa narxni hech qayerdan topolmaysiz !
• Go‘zal muomala ham qolib ketmaydi !
• Qalin ko‘ylak, Vecherniy ko‘ylaklar Krassofka, Kurtka, Sapok, Dvoyka,Troyka veey Chetvyorka ham bor bizdaaa !

Nima kerak bo‘lsa adminga aytasiz Sizga topib dostavka qilib yuboramiz !

Qimmatbaho kiyiminggizni biz bilan arzon narxga sotib oling !

Aytgancha haridinggizning 50% ehson uchun ajratiladi va har jum'a kunlari yutuqqa kitob va pul qo'yiladigan musobaqalar...

Sizni intiqlik ila kutayapmiz, marhamat qilib kanalimizga tashrif buyuring )


Aish Aura
Aish Aura
Aish Aura

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

18 Jan, 15:13


Istovchilar uchun toʻliq mutolaa qilish uchun yopiq kanal tashkil qilingan!!!
Hikoya narxi 8.000
Istaganlar kanalda har kuni 3 qismdan oʻqib borishi mumkin!!!

Murojaat uchun:
@A_lixan

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

13 Jan, 16:32


🔥GIRDOB🔥
Assalomu alaykum va rahmatullohu va barokatuh
Hikoya narxi 10.000

Toʻlov qilgandan soʻng albatta skrren berish shart unutmang!!!
Soʻng yopiq kanal ssilkasi beriladi
Murojaat uchun
@A_lixan

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

13 Jan, 16:25


10


— Зари, қара менимча анов гул кўтарган йигит учрашувга келган бўлса керак. Зиёда университет деразасидан пастга қараркан бир йигитни кўрсатди.
— Ҳа, шу ойим ҳозир телефон қилганди дарсим тугагач чиқишим керак. Яхшиям бугун қузғунлар билан паточний дарсимиз йўқ, бизда икки пара уларда уч пара-я?
— Ҳа, шундай.
— Уларнинг гуруҳи учрашувга чиққанимни кўришини истамайман. Хаёлга бериларкан отасининг тонгдан телефон қилиб айтган гаплари миясида ғужанак бўлиб айланарди... — Ўшанга рози бўласан, иккинчи курсни тугатганингдан кейин тўй бўлади, отаси дўстим, маҳалла раиси гапимни икки қилма, шунча йил едириб-ичирганимга яраша айтганимни қил...
Зарина хаёлларини йиғиштириб, сўлиб қолай деган гул кўтарган йигитга яна бир бор қараб қўйди... кўзларига келган ёшни ташқарига чиқазмай оғир ютиниб қўйди... шу саксон минутлик дарси ҳеч тугашини истамасди, қасдига олгандек вақт ҳам шамолдек елиб ўтиб кетарди..
— Зиёда, спорт залга сумкамни олиб бориб қўй, Рустам билан бугун беллашамиз, иккимиз. Йигитнинг олдидан кирганимдан кейин бироз тайёрланаман. Зарина Зиёдага сумкасини бериб ўзи ташқарига чиқиб кетди. 

— Ассалому алайкум.
— Ваалайкум ассалом яхшимисиз? Бу гуллар сизга ойим бериб юборди.
— Раҳмат! Зарина барглари сарғайиб қолган гулга бир  қараб йигитга қаради.
— Сизга айтадиган бўлсам, тўйдан кейин ишламайсиз, қишлоқ ҳаётига сизнинг касбингиз тўғри келмайди. Майли ўқишингизни ўқиб тугатасиз, лекин касбингиз ишламайсиз. Қишлоқдаги тикувчилик цехида ишлайсиз.
— Ўзингиз яхши ишда ишлайсизми? Зарина таъна билан йигитнинг кўзларига қаради.
— Қишлоқни биласиз, деҳқончиликда, кейин отамни биласиз раис, кимсан Содиқ Набиев.

  Учинчи қават, деразадан пастдаги жуфтликка қараркан, қизнинг асабийликдан телефонини тинмай қўлига уриб турганини кўриб пастга тушишга шошилди.

— Сиз, дадангизнинг обрўси билан иш кўрасизми?
— Дадам айтган, иш топиб бераман деса бир пастда. Ёшликда юриб ол, ола хуржун бўйнингга тушганда ишлайверасан деганлар. Йигит ёш болалар нарса мақтангандек  қизга шунақа деб бош силкитди...

— Зарина Зафарова? Нима бу аҳвол? Уят эмасми? Университет ёнида учрашувга чиқиш. Зарина таниш овоздан ортига қаради
— Се... Сиз... Рустамнинг кўзи билан имо қилганига қараб сен сўзини сизга ўзгартирди.
— Дарсингиз бошланди, ахир. Сизни қачонгача кутайлик? Спорт кийимида устозлардек кийиниб олган Рустам йигитнинг қаршисига келди.
— Устози бўламан, ишингни дарсдан ташқари вақтга режалаштирсанг бўлмайдими? Заринанинг қўлидан сўлишга улгурган гулларни олди-да, зарда билан йигитга тутқазди. — Ўзингга ўхшаган қуриб-қақшаб қолган гулингни олгинда, қайтиб университет атрофига келма. Ишинг борми, бошқа жойда гаплаш. Биз устозлар талаба қизларимизни университет атрофида ҳимоя қилишга мажбурмиз, шундай экан, кет энди.
Шунча гапни жим тинглаган йигит
— Узр, устоз дея кетди... бир бора Заринага қараб ҳам қўймади...

— Зари, ўзингга ўхшаган "шустрий" йигит топибсан-ку. Рустам йигит кетгач Заринага қараб кулди.
— Сен қолгандинг асабимга тегмаган, бор йўқол дарсингга. Шафтоли қоқидан фарқи йўқ, олиб келган гулини қара башарасига қараб шу гул билан урсанг-да, адамнинг ҳурмати сабаб жим турдим. Туршак...
— Менга раҳмат дегин сени қутқариб олдим.
— Келмасанг ҳам ўзим жўнатиб юбормоқчи эдим. Мусобақага яхшилаб тайёрлангин. Зарина спорт зал томон бурилиб кетди.

— Бу йигитни шаҳарда кўрмаганман ёки қишлоғидан келдими? Эй менга нима? Нимага чиқдим ўзи. Ўзини ўзи койиганча дарсхонаси томон кетди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

13 Jan, 16:25


12


Уйига ўй ўйлаб келган йигит сумкасини бир четга улоқтирди.
— Нима бўлди? Ёқуб бошқа хонадан чиқиб келди.
— Ҳалиям шу ердамисан?
— Ўзинг мен билан яшайсан дединг-ку, шунга нарсаларимни олиб келавердим.
— Яхши... Рустам бошини ушлаганча деворга суянди.
— Нима бўлди? Гапирсанг-чи.
— Зиёда билан гаплашдингми? Ким экан туршак. Зарина йигитни шундай дегани ёдига тушиб юзига табассум югурди.
— Гаплашдим. Қишлоқдоши, қишлоғидаги раиснинг ҳам Заринанинг адасининг дўстини ўғли экан.
— Нимага тегмайман деган қизни мажбурлашяпти? Рустамнинг қўллари мушт бўлди.
— Сенга нима? Тегса тегаверади. У Ўзбекистоннинг у ҳудудидан сен эса шаҳардан. Ўқишни битириб кетсак бўлди, ҳамма ўз йўлига.
— Менга нима эмас! Йигитни кўрмаганимда ҳам майли эди. Бир лапашанг, қиз болага ўхшаган йигит. Заринага мос эмас у йигит. Рустам ўрнидан туриб у ёқ-бу ёққа юра бошлади.
— Сен Заринани севиб қолгансан. Кўзларинг, ҳаракатларинг, гап-сўзларинг айтиб турибди. Буни мен анча аввал билганман. Эсингдами, бошқа гуруҳдаги бир бола Заринага тегажонлик қилганда дўппослаганинг, сен Заринани биринчи кўришдаёқ севиб қолгансан, шунчаки ўзинг тан олмайсан.
Рустам индамади... бир дўстига қараб қўйиб индамай жойига ўтирди.
— Заринанинг отаси рози бўлибди ўша йигитга. Онаси мени она десанг шу йигитга тегасан деётганмиш, раиснинг ўғли, дўстимнинг ўғли деб отаси қизини мажбурлаяпти. Қишлоқда гап турмайди биласан. Ҳусниддиннинг сўзи қизига ўтмас экан, раиснинг ўғлига рози бўлмапти деган гаплар керакмас дебди отаси ҳам онаси ҳам. — Рустам сен аниқ Зарини севиб қолгансан. Совчингни жўнат, таваккал қил, отни кеч бўлмасдан қамчила. Ёқуб қўнғироқ бўлгач хонани тарк этди.
— Севаман? Заринани севаманми? Рустам югуриб Ёқубнинг ортидан чиқди. — Менга қара, Зиёдага телефон қилиб Зарина қаердалигини сўраб бер. Менда номери йўқ.
— Зарина, ўқувчиларини мусобақага тайёрлаяпти. Университетимиз тўғрисидаги мактабда.
— Сен қаердан биласан?
— Жаҳлинг чиқмасин, ошна. Сен учун Зиёдадан энди сўраб бердим.
— Раҳмат сенга.
Рустам кийимини алмаштириб, Зарина сепма деган атир қўлига олди. Сувга чўмилгандек атирдан сепди.   Уйидан югуриб чиқиб машинасига ўтирди.

Каратэ либосда ўқувчиларига мусобақада қандай иштирок этиш кераклиги ҳақида тушунтираркан эшик ёнида турган Рустамни кўриб ҳайратланди.
— Сизлар давом этаверинглар. Ўқувчиларини жойлаштириб, ўзига яқин келаётган Рустам томон ҳаракатланди.
— Мениям мусобақага тайёрлайсанми?
— Нима мени аҳмоқ кўряпсанми? Сени нечта медалинг борлиги ҳақида биламан. Манави тойчоғингни ҳам мусобақада ютиб олгансан. Шаҳар ҳокими берган.
— Изқувармасмисан?
— Шундай деса ҳам бўлади. Нимага келдинг? Ёки ишга кирмоқчимисан?
— Йўғе, бошқа жойда ишим бор. Бошқа масалада келдим. Қачон машғулотинг тугайди.
— Ўн дақиқада.
— Бугун ютқаздинг, шартни бажарасан, шу учун келдим.
— Хўп, шартингни бажараман, кейин мениям шартим бор.
— Машғулотингни тугатавер, мен шу ерда кутиб ўтираман.

Ҳамма ўқувчиларини кузатиб бўлган Зарина Рустамнинг ёнига келди. Кун қоронғилашиб қолган. Мактабда қоровулдан бошқа ҳеч ким йўқ. Машғулотларини доим кеч тугатишини билиб мактаб эшиклари Зарина чиқиб кетгач қулфланарди. Ҳозир ҳам қоровул ўз хонасида газета ўқиш билан банд.

— Ҳаётимга нимага қизиқиб қолдинг.
— Шунчаки қизиқдим. Мана бу атир ўтмишига, сумкангдаги эркак расмига қизиқдим.
— Атир? Эркак? Жуда эътиборлисан. Ҳатто сумкамда бегона эркак расми борлигигача биласан-у, Зафарова Зарина Зафар қизи дейилганини билмайсан... Зарина ёш тўлган кўзларини йигитга қаратди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

13 Jan, 16:25


11


— Ёқуб қолганлар қани?
— Устознинг мазаси йўқ экан, жавоб бериб юборди. Мен сени кутаётгандим. Қаёққа кетгандинг?
— Ишим бор эди. Яхши, унда мен кетдим Зарина билан баскетболимиз бор.
— Омад, дўстим. Менам Зиёда билан учрашаман деб қўйгандим.
— Дўстим, шу қизингдан бир нарсани сўраб бер, Зарина учрашувга чиққан йигит ким эканлигини
— Майли сўрайман. Бўпти. Икки дўст хонадан чиқиб иккиси икки томонга кетишди.
Рустам ичида бир  қандайдир ҳовлиқиш билан спорт зал томон кетарди.
  Эшиги очиқ турган залга қадам қўйди. Катта залнинг охирида стулга ўтирган ҳолда кимнингдир суратига термилиб йиғлаб ўтирган қизни кўриб, кўнгли бўшашди... томоқ қириб ҳеч нима кўрмагандек қайтиб спортга залга кириб келди...
Зарина шошиб суратни сумкасига солди. Бутун вужуди кўзга айланган Рустам суратдаги инсон эркак киши эканлигини кўрди... ёш йигитга ўхшатди, соқол қўйган эркакнинг расмига нимага термилиб ўтирибди?
— Ҳали учинчи пара тугамади-ку, нега келдинг? Зарина кўзларини олиб қочиб атрофга қаради.
— Устоз кетибди. Бошлаймизми? Нимагадир Рустамнинг жаҳли чиқди.
— Бошлаймиз! Зарина баскетбол коптогини олиб ерга бир-икки уриб Рустамга узатди...
— Бояги келган йигит ким эди. Қуюқ қошлари чимирилиб Заринага қарата коптокни отди.
— Туршак у туршак... Зарина эътиборини коптокдан узмасдан Рустамнинг ёнидан чаққонлик билан ўтганча коптокни саватга жойлаб қўйди.
Рустамнинг мусобақадан ҳам бурун Заринанинг ҳаёти қизиқтирарди. Тонгдан буён руҳий зарба олган қиз йиғидан ўзини аранг тутар... Рустамдан келаётган атир ҳиди дардига дард қўшарди...
Хаёлларини жамлай олмаган қиз бир неча бор Рустамга имкониятни берди... чапдастлик билан ўйнар эди. Танаси ўйинда эди-ю, лекин диққатини ўйинга жалб қила олмади.
— Ютқаздим! Чуқур-чуқур нафас олиб залнинг ўртасига ўтирди. — Шартингни айт. Ёнига келиб ўтирган йигитдан сал узоқлашди... анқиб келиб турган атирининг ҳидига ортиқ чидаш бера олмасди.
— Ҳаётинг ҳақида айтиб бер, шартим шу! Жон олувчи нигоҳларини Заринанинг кўзларига қадади.
— Йўқ, айтмайман бошқа шарт айт! Зарина ўрнидан туриб кетди. У билан баробар турган йигит ҳам қизнинг ортидан юрди — Шартим шу, ҳаётинг ҳақида айтиб берасан. — Бошида келишганмиз, шарт бажаришга мажбур, ютқазган томон. Қизга яна икки қадам яқинлашди...
Бўғзига тиқилиб турган аччиқ кўз ёш, руҳий эзилишлар-у, ёрқин ўтмиш хотираларини эслатиб турувчи атир ҳиди Заринани тамом қилди...
— Бугун эмас! бугун айтмайман. Зарина аввалгидек ўзини тутишга уринди. Жиринглаган телефони томон бориб қўнғироққа жавоб берди.


— Қизим, йигит ёқдими?
— Ойи, шафтоли қоқи-ку... туршак. Олиб келган гулини кўрсангиз сарғайиб кетган сомон у гуллардан чиройли. Ёқмади менга отасига ишониб қолган, туршак. Қуёшда қуриган туршакдан фойда бор, сизлар топган туршакдан фойда йўқ. Ойи, тинчгина ўқишимни ўқий. Керакмас менга турмуш қуриш.
— Бировнинг боласини унақа дема, раиснинг боласи-я... отангнинг дўсти, отанг розиман деб қўйган. Юзимизни ерга қаратма, йигит яна келса яхши гапиргин.
— Нима??? Ойи, менинг ҳаётим сизларга ўйинчоқми?
Зал ўртасида турган Рустам она-қиз суҳбатини шу еригача гувоҳ бўлди. Зарда қилиб чиқиб кетган Заринанинг ортидан қараб қолди.
— Турмуш дедими? Заринани шу лаллайиб қолганга беришмоқчими? Ичидан бир нима ғимирлаб ўтиб кетгандек бўлди...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

13 Jan, 16:24


ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!

🔥ГИРДОБ🔥

Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

13 Jan, 16:24


.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

13 Jan, 15:59


Qadrligim Bir o‘yin o‘ynasak, nima deysiz?😊

Quyida 1 dan 50 gacha bo‘lgan raqamlarning har biri ostiga, har birimizning qo‘limizdan keladigan bittadan solih amal yashirilgan. Siz bu raqamlardan xohlaganingizni tanlaysiz, ustiga bosasiz, va qaysi amal chiqsa, uni bajarasiz, savoblar olasiz....😊
🍃
Tayyor bo‘lsangiz, boshladik:
👇👇👇👇👇👇👇
• 01 • 02 • 03 • 04 • 05 • 06 • 07 • 08 • 09 • 10 • 11 • 12 • 13 • 14 • 15 • 16 • 17 • 18 • 19 • 20 • 21 • 22 • 23 • 24 • 25 • 26 • 27 • 28 • 29 • 30 • 31 • 32 • 33 • 34 • 35 • 36 • 37 • 38 • 39 • 40 • 41 • 42 • 43 • 44 • 45 • 46 • 47 • 48 • 49 • 50 •

Javoblar👇
(
@online_halol_bozor - eng zo‘r va arzon mahsulotlar)

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

13 Jan, 15:45


Istovchilar uchun toʻliq mutolaa qilish uchun yopiq kanal tashkil qilingan!!!
Hikoya narxi 10.000
Istaganlar kanalda har kuni 3 qismdan oʻqib borishi mumkin!!!

Murojaat uchun:
@A_lixan

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

13 Jan, 15:42


. ― Лекин Дилоромни бу ердан ҳайдай олмайман.Худодан қўрқаман...
―Сен ҳайдолмасанг,мана мен ҳайдайман. ―Анора опа шаҳд билан жойидан тураркан,бир қалқиб кетди.Аммо ўзини ўнглаб олиб,ичкари уйга қараб юрди.Ётоқхонадан қўлига илинган кийим-кечакми,Севинчнинг ўйинчоқларими, ҳаммасини коридорга улоқтира бошлади.
―Тўхтанг, ―шу пайтгача жим ўтирган Дилбар опа кескин жойидан қўзғалди. ―Бизни итдай қувиб солишингиз шарт эмас. Ўзимиз кетамиз.Дилором тур, нарсаларингни йиғиштир.
Дилором ҳушсиз бир алпозда ўзига тегишли нарсаларни йиғишга киришди.Унинг юраги бўм-бўш бўлиб қолган,атрофида кечаётган воқеа-ҳодисалар гўё барибирдек бўлиб қолганди.Онасининг кўмаги билан қизи ва ўзининг кийимларини,майда-чуйдаларини бир соатга қолмай катта сумкаларга жойлади.Анора опа қарғаниб, Гулноза бўлса бошини қўллари билан ушлаганча ўтиришарди. Дилбар опа кўчага чиқиб,” такси” тутиб келди.
Дилором чиқиб кетишидан олдин,ўзи уч йилдан кўпроқ яшаган уйга сўнгги бор назар ташлади. Бирданига кўз ўнгида Алишер гавдаланди. Болаларидан,оиласидан ўша эркакни деб кечиб келган кунларни эслади.Вужудини куйдираётган ўтли пушаймон,алам,ўкинч билан остона ҳатларкан, юраги санчиб кетди.
Бунгача Дилбар опа унинг юкларини ҳайдовчи йигит билан бирга ташиб бўлишган, такси бетоқат бўлиб сигнал чалаётган эди.

DAVOMI ERTAGA SHU VAQTDA

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

13 Jan, 15:42


Менга қара, ўв бешарм. Худони тинч қўй. Ўзингни бил. Агар худодан қўрқсанг фарзандларингни, оилангни асло ташлаб кетмасдинг. Бир куни қўлингдаги мана бу болангни ҳам қаергадир улоқтириб, бировнинг этагидан тутиб кетишинг мумкин.Энди қариган чоғимда “Алишернинг иккинчи хотини бузилиб кетибди”,―деган таъналарни эшитиш керакми, менга? - Анора опа қўлини пахса қилганча, эшикни кўрсатди.―Шу сабаб кет, бу ердан. Бўшат уйни.
Дилором нима қилишини билмай, мунғайиб бир бурдагина бўлиб ўтирган онасига қаради. Дилбар опа бундай қалтис вазиятда нима қилишни, нима дейишни билмай, қотиб ўтирарди. Дилором ўзича бир қарорга келди шекилли, ичкарига қараб юрган пайтида уни Гулнозанинг аччиқ фарёдга тўла овози уни тўхтатди.
―Опа, тўхтанг. Сиз ҳеч қаёққа кетмайсиз. Ойижон, бўлди,илтимос,бас қилинг.
―Гулноза нималар деяпсан? Ахир у сени қанча азоб берди? Мана шу аёлни деб эринг сени ташлаб кетди. Қанча нотинч бўлдинг. Оиланг бузилди. Эринг шунинг касофатига қолди-ку. Ҳаммасига мана шу аёл сабабчи бўлди. ― Анора опа жаҳл билан жойидан туриб кетди.―Ўйлаб гапиряпсанми, ўзи?
―Ойижон, Алишер акам энди йўқ. Қанчалар аччиқ бўлмасин, мен ҳақиқатни айтаман.Ўғлингиз чиндан ҳам шу аёлни севарди.Мен...мен қанча азобланиб, ўртанган бўлсам ҳам охири кўнганман тақдиримга. Аммо ўзларининг вафот этганлари юрагимни яралаб,ўзимниям тириклай ўлдириб кетди... Гулноза гапиролмай энтикиб қолди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

13 Jan, 15:40


Дилором Алишернинг бевақт ўлимидан кейин жудаям маҳзун тортиб қолди. Энди у юрагини ҳовучлаб яшар, Алишернинг яқинлари келиб, ўзини ҳайдаб юбориши мумкинлиги ҳақида ўйласа, қўрқиб кетарди.Дилбар опа бўлса қизини ҳаётидаги бундай оғир кунларда ёлғиз қолдиргиси келмай, доимо унинг ёнида эди.
Онасининг қистови биланми,ёки ўзи синглисига раҳми келдими, Одилбек бозор қилиб келди. Лекин синглиси билан гаплашмади. Дилноза ҳам икки-уч марта хабар олди.
Бир куни ўзи қўрққан воқеа юз берди. Хайриятки, ўша куни Дилбар опа уйда экан. Алишернинг онаси Анора опа Гулноза билан бирга кириб келди. Дўконга чиқиб келгач, эшикни ичкаридан беркитиш Дилоромнинг ёдидан кўтарилган экан. Такаллуфсизлик билан кириб келган қайнона-келинни Дилбар опа қаршилади.
―Келинглар, ―деди у. ―Қўлида ўйнатиб ўтирган набирасини диванга ётқизиб,жойидан тураркан. ―Ассаломуалайкум.
―Ҳа, ўтирибсизларми, ўғлимнинг бошини еб? ― ўйиб оладиган оҳангда сўз бошлади Анора опа.― Кейин ошхонадан чиқиб келаётган Дилоромга қараб ўшқирди: ―Қачон бўшатасан, уйимни? Мен сени аллақачон кетгандирсан, деб ўйлагандим.
―Қаёққа бораман? ―Дилором шундай деб Гулнозага қаради. Азадор либосдаги Гулнозанинг ҳам индамай ўзига тикилиб турганини кўриб, ғалати бўлиб кетди.
―Опа, ундай деманг. Бу ҳам келинингиз-ку, ахир. Қолаверса, мана бу қизча ўғлингизнинг ҳам фарзанди... ―ўзича муроса оҳангида сўз бошлаган Дилбар опанинг сўзи оғзида қолди.
―Мени келиним ана, ёнимда. Набираларимнинг онаси. ―Анора опа шундоққина эшик ёнида турган стулга ўтириб олди. ― Нима мен қизингизга совчи бўлиб бориб, тўй қилиб ўғлимга олиб берганмидимки, ”келинингиз “ дейсиз? Менга ўзи ҳам, шумқадам боласи ҳам керак эмас.
―Мени болам шумқадам эмас. ―Шу пайтгача ўзини зўрға босиб турган Дилором портлади. ―Қачонгача мени ҳақорат қиласиз? Ўғлингизнинг руҳи безовта бўлишини ўйламайсизми? Таъзия куни ҳам мени шарманда қилдингиз. Худодан қўрқмайсизми?

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

13 Jan, 15:40


Уйга кириб боришганида Дилбар опа Севинчни аллалаб ўтирган экан. Дилноза бўлган воқеани онасига қисқагина гапириб берди.
―Жуда ёмон бўлибди, қизим,―деди Дилбар опа хўрсиниб.―Билмайман, энди буёғига синглинг нима қилади? Одилбек билан телефонда гаплашдим, янгаси ҳам эшитибди, Алишернинг вафот этганини. Тақдирнинг ишини қараки, бугун Илҳомнинг тўйи эмиш.
Дилором онасига қараб турди-да, бирдан қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди. Дилбар опа ва Дилноза унга қараб қотиб қолишди. Дилором бўлса, уларнинг ҳайратли нигоҳларини сезмагандай кулишда давом этди. Кулиб-кулиб бирданига ўзини диванга отиб, бор овози билан ҳўнграб йиғлашга тушди. Дилноза унинг ёнига келиб ўтириб олди-да, маҳкам қучоқлаб олди. Дилором опасининг елкасига беҳол бош қўйди.
―Қизим, ўзингни қўлга ол. Инсон ҳаётидаги хато қилади. Уларни фақат ўзи тузата олади, ― дея гап бошлаган онанинг гапи оғзида қолди.
―Онажон мен тузалмайдиган хато қилдим. Гулдек оиламни ўзим буздим. Бир эркакни дея болаларимни ташлаб кетдим. Худойим жазоимни берди шунинг учун.―Дилором эзгин овозда шу сўзларни айтиб, Дилнозага қаради.―Энди нима қиламан, опажон?
Кўнгли бузилиб унга қараб ўтирган Дилноза нима дейишни, синглисига қандай тасалли беришни билмай ўтирарди.
―Ҳаммасини вақт кўрсатади, ―деди у ўйчан нигоҳларини деразага тикиб.
―Сен буёғига жудаям кучли бўлишинг керак. Ёлғиз эмассан, мана худога шукур Севинчинг бор. Қолаверса,онам, биз бормиз. Илҳомнинг қўлида қолган болаларингдан ҳам иложини топиб хабар олиб тур.Бу вазиятда бир нарса дейиш ҳам жуда қийин...
Катта қизи кетгач, Дилбар опа Дилоромни бағрига босиб анча ўтирди. Она қалби қизининг бундай чигал тақдиридан қаттиқ таъсирланган, энди буёғига Дилоромнинг ҳаёти қандай кечиши ҳақида ўйлаб, сиқилиб кетаётган эди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

13 Jan, 15:39


.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

13 Jan, 15:39


PREMYERA 🔥GUNOH🔥
Muallif: Mohigul Nazarova.

PS: Muallif ruxsatisiz koʻchirib olish boshqa kanalda berish taqiqlanadi. Oqibatiga men javob bermayman!!

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

13 Jan, 14:55


Yozib ketamiz

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

13 Jan, 14:14


🔥PUL DEYSIZMI?🔥

💰 HURMATLI AYOLLAR UYDAN CHIQMAGAN HOLDA DAROMAT QILISHNI XOXLESIZMI
💸Manga o’xshab oyiga 20mln+ daromad kerakmi?

📞1.5 OYDA OTA-ONAMGA IPHONE 15 PRO MAX OBERGANIMGA ISHONASILRMI?
📱Sotuv QILMASDAN telefon orqali qonuniy ishlashni xoxlesizmi
❗️❗️Tekinga sovga olishga  nima deysiz
Asosiysi staj ketadi

https://t.me/+B_5Jh0bVaaE5ODVi
https://t.me/+B_5Jh0bVaaE5ODVi
@Nigina_95

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

13 Jan, 12:34


​​Қизалоғим ётган жойдан сал нарида эса қонга бўялган ўроқ ётарди. 
   “Болам! Вой болам? Ким сени бу аҳволга солди, ким?!” дея бақирганимча қизимни қучдим. Фарёдимни эшитган турмуш ўртоғим югуриб келди-да боласини қонга бўялиб ётганини кўриб, у ҳам даҳшатдан қотиб қолди.
   Кўзлари билан кимнидир излай бошлади. Фариштагинамни ўтлар устига ётқиздим-да шартта ўрнимдан туриб, қонли ўроқни қўлимга олиб, тутзорнинг у томонига қараб югуриб кетдим. 
   Шу пайт тутзор ичида йиқилиб-суриниб, қочиб кетаётган бир эркакка кўзим тушди. Унга етиб олгач, эркакнинг ёқасига чанг солдим.
   “Мен, мен ундай қилмоқчи эмасдим. Ўзи қаршилик кўрсатди. Қоровулман. Сўрамасдан ўт ўрибди. Шунга... Озгина ичгандим. Уни  ўпгандим. Кейин...”,  деди эркак дудуқланиб.
   “Исқирт. Боламнинг бошига етибсан-ку! Сенинг жазоингни ўзим бераман!” дея унинг дуч келган жойига ўроқни тиқиб олавердим, тиқавердим. Турмуш ўртоғим менинг қўлимдан ўроқни тортиб олмагунча бу ҳол давом этди. 
   Кейин ерга ўтирганимча ўкириб йиғлаб юбордим. Болагинамни, беғубор фариштагинамни асраб қололмадим. Турмуш ўртоғим қонга беланган боламнинг ўлигини қўлига кўтариб олди. Эр-хотин бир алфозда уйга кириб бордик. Қайнонам бизни кўриб эси оғай деди.
   Ёмон гап тез тарқалади, деганларидек бу мудҳиш воқеа бир зумда маҳаллага ёйилди. Одамлар жанозага етиб келишди. Фариштадек боламни қабристонга қўйиб келишди. 
   Тергов ишлари  ҳам бошланди. Тергов жараёнида тутзор  қоровули ичиб олиб, Камолани номусига тажовуз қилгани, қаршилик кўрсатгани учун уни ўроқ билан уриб ўлдирганимни айтдим.
   Афсуски қотилни ўлдирганим учун мен ҳам қотил деган номни олиб қамалдим. Турмуш ўртоғим эса қоровулни ўзи ўлдирганини уни қамаш лозимлигини айтиб бақирарди. Виждон азобидан қийналаётган қайнонам бўлса суддагиларга “мияси айниган кампирни қаманглар. Уни мен ўлдирдим” деб йиғларди. 
   Фарзанд доғи ёмон бўларкан. Кўз олдимдан ҳамон қизалоғимнинг менга талпиниб турган чеҳраси, гап-сўзлари кетмайди. У ҳаётга қанчалар ташна эди. Катта бўлганида чевар бўлиб, менга чиройли куйлаклар тикиб бермоқчи эди. Ҳеч ким мендек боласининг ҳажрида ёнмасин...”
   Шунақа гаплар Гулзодажон. Кейинги хатимда Гулшода опанинг Қозоғистонга одамларни алдаб сотганлиги учун бу ерга тушиб қолганлигини ёзиб юбораман.

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

13 Jan, 12:34


ҚОРОВУЛНИ ЎЛДИРИБ ҚОТИЛГА АЙЛАНГАН АЁЛ.

   Азизам Гулзода! Биз билан битта хонада яшайдиган Садарат опанинг ҳаётини эшитсангиз қалбингиз ларзага келади. Бу дунёда разил, ваҳший одамлар борлигидан нафратланиб кетасиз. Яхшиси унинг турмушини сизга айтиб берай...
   “Болалар уйида улғайганман. Ота-онам кимлигини ҳам билмайман. Улар мени ташлаб кетганлари учун ҳанузгача улардан нафратланаман. Агар турмуш қурсам ҳеч қачон гўдагимни болалар уйига ташлаб кетмайман, деб ўз-ўзимга сўз берганман. Болалар уйидан учирма бўлгач, тарбиячим бўлган Зарифа опаникига нажот истаб бордим. Чунки энди нима қилишимни ҳам билмасдим. 
   Опанинг ёрдами билан  боғчага ишга кирдим. Ўз ўрнимга эга бўлдим. Бир куни Зарифа опа мени бир йигит билан таништирди.
   Қадди-басти келишган,  чиройли йигит экан.  Хуллас, бир-биримизга ёқдик. Тўйимиз бўлди.  
Онамдек бўлиб қолган Зарифа опанинг юзини ерга қаратмай, дея келинлик вазифамни астойдил бажаришга киришдим. Қайнонамнинг ўтидан кириб кулидан чиқдим. 
   Кейинги йили эса фарзандлик бўлдим. Унинг камолини кўриш менга насиб этсин, дея Камола деб исм қўйдим. Зарифа опам ота-онамнинг йўқлигини билдирмасдан, бешик ясатиб олиб борди. 
   Камола тиллари бийрон қиз бўлди. Илк маротаба “ая” дея тили чиққанида қанчалик севинганимни сўз билан ифодалай олмайман. Атак-чечак қилиб юрганларини кўриб севинчим ўн чандон ошди. Бирин-кетин қайнсингилларимни   ҳам узатдик. 
   Биз бахтли яшаётгандик. Бироқ ойни этак билан ёпиб бўлмайди, деганлари тўғри экан. Қайнонам қаергадир тўйга бориб, менинг болалар уйида вояга етганимни билиб қолибди. Шундан сўнг қайнонам менинг рангимни чиқармайдиган бўлиб тўнини тескари кийиб олди. Менга яхши муомила қилмай қўйди.
   Бир куни тонг саҳар ҳовлига отилган челакнинг даранглаган овозидан чўчиб уйғониб кетдим. Шоша-пиша бошимга рўмолимни ўраб ҳовлига чиқиб юз-қўлимни ювдим-да ўша атрофда юрган қайнонамга салом бердим. 
   Бироқ қайнонам саломимга алик ҳам олмади, қайрилиб ҳам қарамади. Овозини борича келинларни чошгоҳгача ухлашини айтиб, шанғиллай кетди. Қайнонам мени тили қисиқликда, яхши тарбия кўрмаганликда, ҳароми бола бўлганлигимда, кўзимни сузиб, ўғлининг бошини айлантириб, тегиб олганликда айблади.
   Энди унинг ҳар битта гапи  юрагимга ўқдек қадала бошлади. Мен ҳам боплаб жавоб қайтарай дедиму аммо эримнинг “илтимос, онам ҳовуридан тушганча гап қайтарманг” деган сўзлари ёдимга тушиб тилимни тийдим.
   Ўғлини имлаб, хонасига олиб кириб кетди. Орадан анча вақт ўтгач, эрим сувга тушган мушукдек ёнимга келди. Аммо онаси билан нималарни гаплашганини  айтмади.
   Бир куни қайнонам ҳовлимизга иккита участка нозирини бошлаб келиб уларга мени келганимдан буён  уйидан нарсалар йўқолаётганини айтиб аюҳаннос солди. 
   Кейин уларни ётоқхонамга бошлаб кирди. Қайнонам нарсаларимни титкилаб ниманидир изларди. Кейин шкафимдан тилла тақинчоқларини олиб мелисаларга кўрсатди. Мени ўғирликда айблади.
   Бу туҳматдан қутилолмадим. Ўзимни оқлолмадим. Қайнонам мен йўғимда тиллаларини шкафимга солиб қўйганлигини тушуниб етдим. Афсуски қўли эгри деган ном олдим. Ҳақлигимни исботлай олмадим. Қайнонам турмуш ўртоғимнинг ялиниб-ёлворишига қарамасдан менга туҳмат қилиб, топилмаган тилла билагузук учун қаматиб юборди. 
   Бир йилдан сўнг мен қамоқдан чиқиб уйимга қайтдим.  Қизалоғимни жудаям соғингандим. У билан қучоқлашиб кўришишни кўз олдимга келтириб, дарвозани очдим. У ёқ бу ёққа алангладим. Нимагадир ҳовлида болам кўринмасди. Қайнонамга салом бердим-да, дарҳол боламни сўрадим. Қайнонам бўлса  худди мени биринчи маротаба кўраётгандек ажабланиб тикилди. 
   “Болам қани деяпман, мен сизга!” дея бақирдим мен. Шу пайт эрим уйдан отилиб чиқди-да, остонада бир зум тўхтаб қолди. Хўжайнимдан қизимни сўрадим. У онасига қаради. “Камолани ўт ўриб келгани тутзорга жўнатгандим”, деди қайнонам кўзларини ерга тикиб.
   Тутзорга қараб шошилиб кетдим. Ортимдан хўжайним ҳам изма-из келарди. Афсуски тутзордан Камоланинг қонга беланган жасадини топдим. Унинг ҳаётга тўймаган кўзлари катта-катта бўлиб очилиб турарди......

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

13 Jan, 11:58


🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼
🌼🌼🌼🌼𝗣𝗔𝗥𝗗𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗢𝗟𝗔𝗠𝗜🌼🌼🌼🌼
🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼

🔹𝗨𝘆𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗽𝗮𝗿𝗱𝗮 𝘁𝗶𝗸𝘁𝗶𝗿𝗺𝗼𝗾𝗰𝗵𝗶𝗺𝗶𝘀𝗶𝘇 𝘇𝗼ʻ𝗿 𝗽𝗿𝗼𝗳𝗲𝘀𝘀𝗶𝗼𝗻𝗮𝗹 𝘁𝗶𝗸𝘂𝗰𝗵𝗸𝗶 𝗾𝗶𝗱𝗶𝗿𝘆𝗮𝗯𝘀𝗶𝘇𝗺𝗶? 🌝

𝗨𝗬𝗗𝗔 𝗢‘𝗧𝗜𝗥𝗚𝗔𝗡 𝗛𝗢𝗟𝗗𝗔 𝗢𝗡𝗟𝗔𝗬𝗡 𝗣𝗔𝗥𝗗𝗔 𝗧𝗜𝗞𝗜𝗦𝗛𝗡𝗜 𝗢‘𝗥𝗚𝗔𝗡𝗜𝗡𝗚
🔹𝗜𝘁𝗮𝗹𝘆𝗮𝗻𝘀𝗸𝗶𝘆
🔹𝗦𝗵𝗼𝗵𝗶𝗻𝗮 𝗱𝗮𝘀𝘁𝘂𝗿𝗵𝗼𝗻 𝘁𝗶𝗸𝗶𝘀𝗵
🔹𝗦𝘁𝘂𝗹𝗹𝗮𝗿𝗴𝗮 𝗖𝗵𝗶𝗵𝗼𝗹 𝘁𝗶𝗸𝗶𝘀𝗵
🔹𝗣𝗮𝗻𝗼 𝗳𝗮𝘀𝗼𝗻 2 𝗵𝗶𝗹 𝘂𝘀𝗹𝘂𝗯𝗱𝗮.
🔹𝗜𝘁𝗮𝗹𝘆𝗮𝗻𝘀𝗸𝗶𝘆 𝗯𝘂𝗳
🔹𝗬𝗮𝗻𝗴𝗶 𝘂𝘀𝗹𝘂𝗯𝗱𝗮
🔹𝗣𝗶𝗿𝗮𝗺𝗶𝗱𝗮
🔹𝗧𝘂𝗿𝗯𝗮 𝗞𝗮𝗿𝗻𝗶𝘇
🔹𝗦𝘂𝗻𝘆𝗼𝗿𝗶𝘁𝗮
🔹𝗚𝗶𝗿𝗯𝗶𝘀𝗵𝗼𝗸𝗹𝗶 𝗥𝗶𝗺𝘀𝗸𝗶 𝗽𝗮𝗿𝘁𝗲𝗿
🔹𝗧𝘂𝗹𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗴𝘂𝗹𝗶𝗻𝗶 𝗼𝘀𝗼𝗻 𝗖𝗵𝗶𝗾𝗮𝗿𝗶𝘀𝗵.
🔹𝗜𝗽𝗹𝗶𝗸 𝘁𝘆𝗮𝘁𝗿𝗮𝗹𝗸𝗮𝗻𝗶 𝘁𝗶𝗸𝗶𝘀𝗵

𝗕𝘂 𝗱𝗮𝗿𝘀𝗹𝗮𝗿 𝗵𝗮𝗺𝗺𝗮𝘀𝗶 𝗲𝗺𝗮𝘀.
𝗗𝗮𝗿𝘀𝗹𝗮𝗿 𝗱𝗮𝘃𝗼𝗺𝗶𝗱𝗮 𝗷𝘂𝗱𝗮 𝗸ô𝗽 𝘁𝗶𝗸𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶𝗹𝗶𝗸 𝘀𝗶𝗿𝗹𝗮𝗿𝗶 𝗯𝗶𝗹𝗮𝗻 𝗯ô𝗹𝗶𝘀𝗵𝗶𝗯 𝗯𝗼𝗿𝗮𝗺𝗮𝗺𝗶𝘇.

𝟮𝟬 𝘆𝗶𝗹𝗹𝗶𝗸 𝗺𝗮𝗹𝗮𝗸𝗮𝗹𝗶 𝗰𝗵𝗲𝘃𝗮𝗿 𝗛𝗨𝗟𝗞𝗔𝗥𝗛𝗢𝗡𝗜𝗠𝗱𝗮𝗻 𝗱𝗮𝗿𝘀𝗹𝗮𝗿 𝗼𝗹𝗶𝗻𝗴!

𝗞𝗨𝗥𝗦 𝗩𝗔 𝗣𝗔𝗥𝗗𝗔 𝗧𝗜𝗞𝗧𝗜𝗥𝗜𝗦𝗛 𝗡𝗔𝗥𝗫𝗟𝗔𝗥𝗜 𝗤𝗜𝗭𝗜𝗤 𝗕𝗢ʻ𝗟𝗦𝗔 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗚𝗔 𝗔ʼ𝗭𝗢 𝗕𝗢ʻ𝗟𝗜𝗡𝗚

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

10 Jan, 16:41


#Бисмиллаҳи_роҳмаанир_роҳийим

#ГИРДОБ
Муаллиф: #Н_Шуҳратовна

— Ютсанг нима қиларди-яа, келиб-келиб Аргентинага ютқазиб ўтирибсанми? Уф-ф, Франция ютади деб айтиб қўйгандим эҳҳ, Мбаппе, Гризман яхши ўйсанг нима қиларди-я, соқоли ўсиб ётган Мессиси бор жамоагаям ютқазасанми? Телевизор пультини отиб хонадан чиқиб кетди.
— Менга қара Зари, шу битта футболни деб асабийлашяпсанми? Ойна ёнида юзига уход қилиб ўтирган дугонаси Заринага қаради.
— Эй, сен қаерданам тушунардинг, буни. Ҳақиқий адреналин! Энди тўрт йилдан кейин бўлади жаҳон чемпионати, соқол Мессилар ютгани чатоқ бўлди-да...
— Уни-буни қўй эртага Рустамларнинг гуруҳи билан паточний дарс ўтарканмиз. Зиёда юзидан маскасини олиб яна ойнага қаради...
— Войдод, анов қузғун Рустамми? Шуни гуруҳи биланми? Танноз қизлар биланми? Заринанинг асабийлашгани устига яна асаб бўлди.
— Қузғун? Зиёда баралла кулиб юборди.
— Ҳа, қузғун ўлаксахўрларга ўхшайди... шу билан битта университетда ўқиётганимдан жуда афсусдаман.
— Ўлаксахўрга ўхшамайди-ку, чип-чиройли бола бўлса, бутун гуруҳи шу болага ошиқ!
— Эй менга деса бутун университет ошиқ бўлмайдими? "Вапше" қизиғи йўқ! Яқин дугонам, хонадошимсан бўлмаса шуни чиройли деганинг учун терингга самон тиқардим. Бўпти ман ухладим. Зарина Мбаппе ёзилган футболкасини уйнинг бурчагига улоқтириб ётоғига чўзилди... кўзига уйқу келмагач телефонини ёқиб сал аввал бўлган футболни худди кўрмагандек яна томоша қилишга киришди...
— Ана тепп нимага анқаясан шундай ёнингда турибди-ю давоза, дарвозабон ҳам қаёққадир анқайиб турибди, ҳеэ анқов, лаллаймай ўл. Эй, вай  ҳозир пенальти бўлиши керак-ку эээ ҳакам қаерга қараяпсан... кўзинг қаёқда олма кесак териб юрибди... ифлос ҳакам сотилган экан... соқол Мессига сотилган бу... Португалияниям шунақа қилиб чиқазиб юборишганди... Энди навбат Фрасияга етибди-да, тўрт йил илгари Франция ютганини ҳазм қилиша олишмаган бу Аргентиналиклар... Гризман, Дембеле хаёлларинг қаёқда, ана Мбаппега ўхшаб ўйнасанг ўлишасанми бечора фақат ўзи курашяпти... кўзларингга қўлимни тиқиб олсамдааа Зарина бақирганча телефонини ётоғига отди...
– Ухласанг-чи Зари! Эртага тўрт пара дарсимиз бор, кейин анов устозинг оралиқ оламан деган ўн беш круг югуриш ёки йигирма бешта турникка тортилиб бериш экан...
— Эээ қизиқмас, ўша устозингаям... оралиқларигаям... Зарина қайта телефонини олиб экранидаги футболчи расмларини олиб ташлади...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

10 Jan, 16:41


2


Тонг отганда Зиёданинг "ёқимли" овози эшитилди...
— Эй Зиё ўчир овозингни бузуқ  радиодек. Ўзинг учун зўр қўшиқ айтяпман деб ўйлаяпсанми? Эшак ҳанграши сеникидан яхшироқ...
Дугонасининг доимги гапларига эътибор бермасдан ҳиргоясида давом этди... — Севги нима азоб ҳижронми ёки дилни маст этувчи най, севги нима бу имтиҳонми ёки тонг пайти йиғлатувчи най...
— Бало севги, йўқ севги... нимага жисмонийга топширасан, санъатшуносликка топширганингда ҳам майли эди... минғир-синғир овозинг жонимга тегди... Зарина кўрпасини улоқтириб ўрнидан турди...
— Тўйга кетяпсанми? Зиёданинг бўяниб олганига ғаши келди... фақат қузғунларнинг гуруҳи учун дея кўрма. Деканатга айтиб шу гуруҳ билан паточний дарс ўтмайдиган қилдираман.
— Жинни бўлдингми? Ўзи ҳафтада икки кун Ёқиб акам билан учрашаман-кууу..
— Ҳеэ чўзилмай қол, шу Ёқиб акангга ҳам Рустамига ҳам..
— Зари, шу Рустам сени бир кун яхши кўриб қолади. Зиёда пилкалаётган тирноғини қуёшга қаратиб кулганча Заринага қаради
— Нима? Тошбақа қуёнга эрга тегади дейишса ишонаман, лекин биз иккимиз севишганлар бўлишимизга умуман ишонмайман. У ўлаксахўр, шилқимга умуман ишонч ё. Бугун мени севаман деса, эртага сени севаман дейди. У билан Худо берган куни жанжаллашамиз севгидан ҳатто бир нишон ҳам йўқ.. Севги-певги билан бошимни қотирма. Бугун бориб курсдошлар ичидан ўзимга футбол терма жамоаси тузишим керак. Кечаги футбол аламини олишим керак кимдандир... Зарина формасини кийиб, сочини тепадан йиғиб олди. — Кетдикми?
— Сен шундай кетасанми?
— Нима қилибди кетсам. Юзимга юз тонна нарса чаплаганимдан кўра шундай кетганим афзал. Зарина красофкасини кийиб ташқарига чиқди...
Ортидан баланд пошна кийган дугонасини кўриб гапирай деди-ку, майли деди Ёқиб акаси билан учрашуви бор ахир деди ичидан жаҳли чиқиб

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

10 Jan, 16:41


3



Университет эшиги ёнида магазинга кириб кетган Зиёдани кутаркан олифталаниб машинадан тушиб келган йигитни кўриб энсасини қотирди...
— Франция хоним! Кеча ютқазиб қўйдингиз-ку, севимли Мбаппе футболчингиз яхши ўйнолмадию. Рустам машина калитни ўйнаб Зарина ёнига келди.
— Эй, менга қара шўртумшуқ. Сен кимсанки Мбаппе ҳақида гапирасан. Олдин ўзинг шундай футбол ўйнаб ол -деди Рустамнинг қўлидан калитини юлиб олиб. — Отангнинг пулига келган машинани мақтанишдан бошқа қилар ишинг йўқми, сени?
— Бер калитни. Сен бунақа машина калитини ҳатто тушингда ҳам кўрмасанг керак. Ҳаа ростдан сени машина олиб берадиган отанг йўқ-ку...
— Қузғун, ўлаксахўр. Отам ҳақида гапириш сенгамас. Заринанинг бояги шашти тушиб кетди. Томоғига тиқилган кўз ёшларини ташқарига чиқазмай. Рустамнинг ёнидан ўтиб кетди. Суҳбатларини эшитган Зиёда, Заринанинг ортидан юрди
— Сизам одаммисиз. Отаси ҳақида нимага гапирасиз? Дарди ўзига етиб турибди-ку... Рустамга ола қараш қилиб туртиб ўтиб кетди...
— Мен нима дедим... тавба, тавба...
Отаси ҳақида ҳеч нимани билмаган Рустам университет ёнида турган курсдош дўстлари билан саломлашди.
— Рустам, шу Зарини ҳеч тинч қўймайсан-да. Иккаловинг мушук-сичқонсанлар
— Ўзини кўрмайсанми? Тили ўн қарич хўп дея қўймайди.
— Эҳтиёт бўл дейманда. Ҳуу тўғримиздаги мактабни кўряпсанми, ўша ерда каратэ бўйича болаларни мусобақа тайёрлайди. Яна бир кун вой белим деб юрмагинда. Зарини хусусиятлари кўп деярли барча спорт турига ишқибоз.
— Сан қаердан биласан, шунча маълумотни? Заришунос олиммисан? Рустамнинг қалин қошлари бир-бирига жипслашди.
— Дўстим, Зарини биринчи семестрдан бери танийман, сен иккинчи семестрдан келдинг. Уни устига Зари билан бир қишлоқда катта бўлганмиз, ёшлиги ўғил болалар билан копток тепиб, футбол ўйнаш билан ўтган. Баскетбол ўйнашни чочворади, ишонавер.
— Севиб-певиб қолмаганмисан, шунча мақтаб гапиришингга қараганда. Рустам олазарак кўзларини дўстига қаратди.
— Жиннимисан, севганим бор-ку, Зарини севиб бўлармиди буқа-ку, буқа. Қаттиқроқ нафас олиб чиқазса учиб кетамиз.
— Лоф бўлмаса гап бўлмайди. Қулоғимга зўр лағмон илдинг. Майли, дарсга кирайлик.

ЁКСА ДАВОМ ЭТАМИЗ

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

10 Jan, 16:40


ДИККАТ ПРЕМЬЕРА БИЗ БОШЛАДИК!!!

🔥ГИРДОБ🔥

Биздан узоклашманг!!! Сериал хикоямиз хар куни соат 21:30 да бериб борилади!!!!

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

10 Jan, 16:35


Zerikmasligingiz uchun yana bitta hikoya tashlab boraman

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

10 Jan, 15:59


Ingliz tili bilimdonlari kerak!

🤩 Ingliz tilini qiziqib oʻrganuvchi va uni amaliyotda qoʻllashni xohlovchi 7 yoshdan 70 yoshgacha boʻlgan qadrdonlar yaqinroq keling, sizga zoʻr yangilim bor.

💥 English pro kanali obunachilari bepul darslar orqali ingliz tilini 0 dan PROgacha, yangi metodlar asosida oʻrganishyapti. Darslar allaqachon boshlangan. Siz qayerlarda yuribsiz?

Vazifalarni oʻz vaqtida bajarishga koʻzingiz yetsa, quyidagi link orqali siz ham oilamizga qoʻshiling. 👇👇👇

https://t.me/+igKbv-izCzhiNTgy
https://t.me/+igKbv-izCzhiNTgy
https://t.me/+igKbv-izCzhiNTgy

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

10 Jan, 15:50


Istovchilar uchun toʻliq mutolaa qilish uchun yopiq kanal tashkil qilingan!!!
Hikoya narxi 10.000
Istaganlar kanalda har kuni 3 qismdan oʻqib borishi mumkin!!!

Murojaat uchun:
@A_lixan

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

10 Jan, 15:29


8. Янги ҳаёт

Дилором меҳмонхонадаги диванда қачон ухлаб қолгани ёдида йўқ.Бир пайт тонгга яқин қора терга ботиб уйғонди.Тушида жар ёқасида турганмиш.
“Нима қиламан энди буёғига? Қандай яшайман? Одамлар нима дейди? ” Ёш аёл шу хаёллар билан ошхонага қараб юрди. Сув ичиб, бироз ўзига келгандай бўлди-ю, аммо уйқу уни бутунлай тарк этди. Яна хонага қайтиб, диванга оғир чўкди. Анчагача ўйланиб ўтирди. Кейин диванга суяниб ўтирганча, мудраб қолди.
Бир пайт эшикнинг шарақлаб очилганидан чўчиб тушди. Остонада бир коса қаймоқ билан иккита иссиқ нон кўтарган Алишер турарди.
―Алишер ака.Хайрият келдингиз-ей. Жувон шу сўзларни айтаётиб,яна кўзларига ёш тўлди.
― Нега йиғлайсиз?―Алишер қўлидаги нарсаларни стол устига қўяркан, ҳорғин нигоҳларини Дилоромга тикканча маҳзун оҳангда сўзлади. ―Гулнозага кеча акангиз келиб кетгач, ичимдаги ҳамма гапни айтгандим. Дори ичиб қўйибди. Духтурлар милицияга хабар беришибди. Онам билан ҳам тортишиб қолдик...
― Нима? Дори ичибди? Аҳволи яхшими? –аёлнинг овози титраб чиқди.
― Яхши бўлса керак. Ҳозир чой ичайлик, кейин унинг олдига бораман. Ўзи қарийб тонггача касалхонада эдим. Алишер шундай деб диван ёнидаги стулга ўтирди. ―Буёғига бошим ғалвадан чиқмаса керак.
― Энди нима бўлади, Алишер ака? Қандай яшаймиз буёғига?
―Ҳамма қандай яшаётган бўлса, биз ҳам шундай яшайверамиз, жоним. Пешанада борини кўрамиз. Агар мумкин бўлса, битта чой қўйинг. ―Алишер унга жилмайиб қаради.―Бошга тушганни кўз кўради, дейишади-ку.
Дилором ҳалигача чой қўймаганидан хижолат тортиб, ошхонага қараб юрди. Чойни дамлаб келгач, иккиси жимгина нонушта қилишди. Бу жимликни Алишернинг қўл телефони чақириғи бузди.
―Алло,эшитаман. Валейкум салом. Ҳа, Хўжаевман.Тинчликми?
Алишер ошхонага қараб юрди.Бир зум ўтмай кайфиятсиз ҳолда қайтиб келди.
― Милициядан қўнғироқ қилишди.Гулноза дори ичиб қўйгани учун чақиртиришяпти. Яна бир бошоғриқ иш бошланганга ўхшайди.Уф-ф...
Дилором унга нима деб таскин беришни билмай қолди.
―Бугун ишга борманг. Мен таниш дўхтирга айтиб, сизга касаллик варақаси очтираман. Бу гаплар бир ёқли бўлганча, уйда ўтириб туринг. Кейинроқ ишга чиқарсиз. ―Алишер унинг юзидан ўпиб хайрлашаркан, тайинлади. ―Эшикни ҳеч кимга очманг.
У кетди. Дилором эса яна азобли ўйлар исканжасида қолди.
Орадан икки ойга яқин вақт ўтди. Дилором ишига чиқиб кетди. Ишхонасида Дилором ҳақидаги гап-сўзлар ҳам бироз тинчигандай бўлди. Ҳамкасблари у билан салом-алик қилишса-да, ҳалигача бу воқеани муҳокама қилишларини Дилором сезиб-билиб турарди. Шу сабаб ўзини бахтиёр,хушчақчақ кўрсатишга ҳаракат қиларди.Аёл Алишернинг уйида ёлғиз ўзи яшар, у бўлса оиласидан кечиб бу ёққа кўчиб келиши ҳақидаги ваъдасини гўё унутгандай эди.
Аслида Алишер кийимларини йиғиб,Дилоромнинг ёнига кўчиб келмоқчи бўлганида Анора хола катта жанжал қилиб,”Уйдан кетсанг, бир соат ҳам ойимчанг билан яшашга йўл қўймайман.Майли бориб-келиб юравер.Лекин болаларингни ташлаб кетишингга йўл қўймайман,” ―деб оёқ тираб туриб олган эди.Болалари ҳам йиғлаб оёғига ёпишишгач,Алишер бу кўчиш масаласини ҳозирча орқага ташлаб қўйди.
Дилором якка ўзи яшашдан жуда зерикди. Болаларини соғинар, аммо уларни излаб борса, Илҳомнинг ғазабига дучор бўлишдан чўчирди. Ишдан кейин ҳувиллаган уйига бориб,фотоальбомини оларди-да,оиласи бағрида кечган бахтли кунларни муҳрлаган суратларни соатлаб томоша қилиб ўтирарди.
Алишер билан болаларини қайтариб олиш ҳақида гаплашмоқчи бўлса, у бирор баҳона топиб вазиятдан чиқиб кетишга уринар, жуда бўлмаса ҳеч нима демай уйдан чиқиб кетар эди. Дилором ўзи яшаган маҳаллага боргиси келса-да,қўшнилари билан учрашиб қолишни ,бирор кўнгилсизликка дуч келишни истамас эди.
DAVOMI ERTAGA SHU VAQTDA

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

10 Jan, 15:28


Аммо унинг хотиржамлигига кўз тегди.Охирги пайтларда ўғлининг аллақандай ўзгариб, хотинига мутлақо эътиборсиз бўлиб қолгани, улар орасида оддийгина илиқлик ҳам йўқолганлигини кузатиб юрган онанинг тинчлиги йўқолди.Ўғли йўқ жойдан гап топиб, келинини гап билан узиб-узиб олар,Гулноза эса эри ишга кетгач,хун бўлиб йиғлаб юрарди.
Бугунги воқеани набираларидан чала-ярим эшитган унинг қалби қандайдир ёмон бир воқеа юз берганини сезди.Чунки олти ёшли набираси Акобиржон бугун қандайдир амакининг уйга келиб, Алишерни дўппослаганини, кейин ота-онаси уришиб қолганини,отаси уйдан чиқиб кетгач, онасининг дори ичганини айтди.
Анора хола бўлиб ўтган воқеани тахминан тушунгандай бўлди. Ичи қайнаб кетаётган бўлса ҳам ўғли касалхонадан қайтгач, уни хотиржам қаршилашга ҳаракат қилди. ”Ким бўлдийкин ўғлим ёқтирган аёл? Наҳотки, у Алишернинг оиласини бузаётганини тушунмаса? ” ― ўйлади она. Бу орада вақт тун ярмидан ўтган, набиралари ҳам аллақачон ухлаб қолишган эди.
―Хўш,Гулнозага нима қилибди? –сўради Анора хола ўғлининг ташвишли чеҳрасига боқиб. ―Нега бирдан хотинингнинг тоби қочиб қолди?
Ўғил бироз тараддудланиб турди-да, кейин бошқа аёлни севиб қолганлиги, буёғига ўша билан яшаш ниятида эканлигини,бу ҳақда эшитган Гулнознинг дори ичиб беҳуш ҳолга тушиб қолганини айтди.
―Болаларингни ташлаб кетасанми? Уволидан қўрқмайсанми?―деди ғазабдан гезариб она. ―Оила ўйинчоқми, сенга?
―Нима қилай онажон? Мен усиз яшолмайман. Дилором ҳам мени яхши кўради.
―Бас қил-е,― беихтиёр овозини баландлатди Анора хола. ―Дилором эмиш. Севги эмиш. Қанақа севги? Ахир бу ерда икки оила бузиляпти-ку. Сен худонинг қаҳрига учрашдан қўрқмайсанми, ўғлим?
― Онажон,фарзандларимни ташлаб қўймайман. Улардан хабардор бўлиб тураман. - деди Алишер онасига илтижоли тикилиб. ― Нима қилай, Дилором менга жудаям ёқади. У мени деб оиласидан кечди.Энди мен уни тақдирнинг ҳукмига ташлаб қўёлмайман-ку.
―Нима? ― нафрат ва ғазабдан онанинг кўзлари катта-катта очилиб кетди. –Дилором уйидан кетдими? Нима унинг фарзандлари йўқми?
― Иккита фарзанди бор. Вақтида уни севиаган одамига турмушга беришган экан.Мени деб уйидан кетди. Шу сабаб ҳам акаси келиб мен билан жанжаллашиб кетди-да... ―Алишер шундай деб оғир “уф” тортиб қўйди-да, жойидан турди. ―Кечиринг, онажон.Бошим қаттиқ оғрияпти. Қолганини эрталаб гаплашармиз.
Чиқиб кетган ўғлининг орқасидан қараб қолган она оғир ўйлар ичида қолди.Энди нима бўлади? Келини бу гапларни эшитиб, ўз жонига қасд қилибди. Агар эри уйдан кетиб қолса, нима қилади? Анора хола хонасининг чироғини ўчириб, жойига чўзиларкан,изтиробли хаёллари сабаб анчагача ухлолмади. Тонгга яқин кўзи илинган она Алишернинг қачон уйдан чиқиб кетганини сезмай қолди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

10 Jan, 15:27


7. Ғавғо устига ғавғо

Гулнозани шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимига олиб келган Алишер уни шифокорлар ихтиёрига топширди. Ташқарида ўтган бир соат давомида хаёлнинг турли кўчаларига кириб чиққан йигитнинг боши ғовлаб кетди. У касалхона ҳовлисида нима қилишини билмай тураркан, қўл телефони чақириб қолди. Онаси уй телефонидан қўнғироқ қилаётган экан. Алишернинг дастлаб у билан гаплашгиси, воқеани тушунтириб ўтиргиси келмади. Чунки ҳозир унинг кўнглига қил сиғмас, ҳеч ким билан гаплашгиси келмаётганди. Аммо Анора опанинг баттар хавотирга тушишини ўйлаб, мажбуран жавоб берди.
― Алишер, нима бўлди келинга? ―телефонда онасининг овози янгради. ― Тинчликми, ўзи?
― Ҳеч нарса бўлмабди. Бироз қон босими кўтарилган экан. Ҳозир уйга бораман, онажон. Гаплашамиз. ― Алишер шундай деб алоқани узди.
Телефонга қараб, вақт тунги иккига яқинлашиб қолганини кўрган Алишер ҳамшира қиздан хотинининг олдига кириш учун рухсат сўраётган пайтда ичкаридан навбатчи шифокор аёл ҳорғин ҳолда чиқиб келди.
― Гулноза Содиқованинг эри сиз бўласизми?
― Ҳа, ― деди Алишер талмовсираб. ―Хотиним ўзига келдими?
― Хотинингиз ҳали кўзини очмади. Турли хилдаги дориларни аралаштириб, кўп миқдорда истеъмол қилган. Энг хавфлиси― улар орасида ухлатувчилари ҳам бор. Ошқозонини ювдик. Назаримда хавотирли ҳолатдан ўтдик. Ҳозир уйингизга кетаверинг. Тушунасиз, касбим тақозоси туфайли ички ишлар бўлимига хабар бердим. Эрталаб келарсиз. Аёл эшик ёнида турган ҳамширага қараб “Сиз мен билан юринг”, ― деди.
Алишер”Опа, нега хабар бердингиз? Бу шунчаки оилавий тортишув. Ўзимиз келишиб олардик, ”-деган гапига шифокор аёл жавоб бермади. Бурилиб ичкарига кириб кетаркан”Эркакларнинг ҳаммаси бир гўр-а, тавба. Ўзларинг келишсаларинг, дори ичиб нима қилади? ” ―дегани эшитилди.
Йўлда келаркан, кўнглида Гулнозага нисбатан ачинишга ўхшаш туйғуни ҳис қилди. Шунча йил яшашган бўлса-да,хотинига меҳр қўёлмаганидан кўнглида оғриқ сезди. Уйига боргиси келмас, ўзини онаси билан ёқимсиз суҳбат кутаётганини тахмин қилаётганди.
Ҳаммаси ўзи ўйлаганидай бўлди.
Анора хола касаллик туфайли эрта вафот этиб кетган синглиси Гулноранинг қизини келин қилган кунданоқ ёлғиз ўғли билан Гулнозанинг ўртасида кўринмас жарлик борлигини ҳис қилган эди.Кейинчалик фарзандлари туғилиб, орадан ўтган етти йил ичида Алишер тақдирга тан бергандай бўлгани, Гулнозага нисбатан муомаласи бироз илигани онанинг кўнглини бироз тинчлантирган эди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

10 Jan, 15:27


Эшикни очиб кираркан, ўзи кўрган манзара уни гунг қилиб қўйди. Учала ўғилчаси ранги оппоқ оқариб, диван билан битта бўлиб ётган Гулнозанинг ёнида титраганча йиғлаб ўтиришарди.
― Н-Нима бўлди, ўғлим? ― Алишер тутилганча беихтиёр кенжатойи Анварнинг елкасидан ушлади. ― Нананг ухлаб қолибди-ку. Сизлар нега бу ерда ўтирибсизлар?
Яқиндагина уч ёшга тўлган Анваржон ”Дада, қанча чақирсак ҳам нанам кўзларини очмаяптилар”,―дегандан сўнг Алишер хотинига яхшироқ эътибор бериб қаради. Гулнозанинг маҳкам қисилган кафтида дори қутичаси, ҳапдорилар ёстиқлар устида сочилиб ётарди.
“Гулноза дори ичибди! ” Миясига урилган бу фикрдан Алишер ваҳимага тушди.Дарров ерга чўккалаб ўтирди-да, хотинининг юзидан ушлаб силкитди.
― Гулноз, кўзингни оч. Нима бўлди сенга?
Аммо аёл қимир этмади. Унинг гапирмаётганини кўриб, болаларнинг йиғиси авж олди. Алишер билагидан тутиб,томири зўрға уриб турганини илғади-да, хотинини даст кўтариб, эшикка қараб юрди.
Гулнозани машинанинг орқа ўриндиғига ётқизиб, онасига қўнғироқ қилди. Анора опа тўйдан қайтаётганини айтди. Алишер “Келинингизнинг мазаси бўлмаяпти. Мен шифокорга олиб кетяпман. Тезроқ келинг. Болалар уйда ёлғиз,” ―деганча алоқани узди. Онасининг “Нима бўлди, тинчликми? Гулнозага нима қилди? ” ― деган саволлари жавобсиз қолди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

10 Jan, 15:25


Bormisizlar??? Kutyapsizlarmi???

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

10 Jan, 15:24


.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

10 Jan, 15:24


PREMYERA 🔥GUNOH🔥
Muallif: Mohigul Nazarova.

PS: Muallif ruxsatisiz koʻchirib olish boshqa kanalda berish taqiqlanadi. Oqibatiga men javob bermayman!!

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

10 Jan, 12:29


#Kapalak_umri

Капалак умри

(9-қисм)

Рамазон кирди. Элдор ҳамма ишни ташлаб, тоат-ибодатга ўтиб кетди. Мук тушиб, ҳижжалаб Қуръон ўқийди. Оламни унутиб ўқийди. Жидду-жаҳд билан ҳаракат қилади...

Саъдулла билан Дилбар Тошкентга қайтишни хаёлига ҳам келтирмас, Ёрқиннинг ишлари юришиб кетган, онда сонда бир пойтахтгп келиб кетар, Эътибор бутунлай ёлғиз қолган эди... Шундагина ўтган умрига, ортига назар ташлай бошлади. Пушаймонлик емираётган қалбини одамларга кўрсатмасликка ҳаракат қилар, хаммадан кўп Мумтознинг онасидан қўрқади. Омонатга берган фарзандини асраб қололмаганидан ўкинчга ўхшаган нимадир қалбини кемириб ўтади.
Энди тушгача ухлашлар йўқ. Сахарлик тайёрлайди. Ўғли билан чой ичган бўладилар. Элдор тайинлик ҳеч нарса емайди. Уйга кириб кетади. Бомдод кириши билан жайномозга ўтиради, тонг ёришганда туради.

Хозир ҳам уй зинасига остига пўстак ташлаб ўтириб олганча хаёл сураркан, дарвоза очилиб, қора кўйлак, қора нимча кийиб, мошранг рўмол ўраган аёл кириб келди. Ўрнидан туриб,қошига боргандагина таниди. Қудаси—Мумтознинг онаси! Шунчалик озиб кетдими? Аёл салом берди.
Эътибор сўрашмоққа ҳадди сиғмай бош эгиб ўтирарди.
—Эътибор опа, бугун саҳарда туш кўрдим. Мумтозни кўрдим "Ойижонга айтинг, ўзини кўп қийнамасин, хаммаси Аллоҳнинг иродаси, мен Жаннатда юрибман, фақат бегимни кутяпман",—деди. Шу омонат гапни сизга етказай деб келдим...У ёғига гапира олмади. Ўтириб йиғлайверди.

Қудаси кетди...

Бу хабар Эътиборни зарра юпатмади, аксинча кўнглига буюк бир армонни ўрнаштириб кетди.

Рамазоннинг сўнги куни Элдор ҳатми Қуръонни якунлали. Уни ваъда қилганидек бу фоний дунёдаги биринчи ва сўнгги маҳбубасига бағишлади, ҳақига узоқ дуо қилди. Кейин кўзи илинибди, тушмиди, ўнгмиди эслолмади
—Бегим, уйингизда бир ой меҳмон бўлдим. Рози бўлинг! Энди мен сизни кутаман, келасиз-ми? Кейин оппоқ кўйлагини силкитиб кўздан йўқолди.
—Мумтоз, Мумтоз....
Элдор анча вақтгача ўзига келолмади...

Йиллар йилларни қувиб ўтди, қанча сувлар оқиб ўтди. Элдор ҳам уйланди. Ёши ўтиб қолган қиз бор экан, онаси топди.
Бу қиз эмас, аёл қиёфасидаги шайтоннинг ўзи эди. Эътибордек аёлнинг ҳам унга кучи етмади. Учта ўғилни кетма-кет туққан аёл, энди маҳкам ўрнашиб олгач, Эътиборга бир коса овқат миннат билан бериладиган, ҳар бир гапида "чақиб" олиб роҳатланадиган бўлди. Эътиборга ўзига тенг, ўзига муносиб рақиба келди.
Энг катта зарбани эса Ёрқин берганди. Маълум бўлишича, турмуш ўртоғи анча йиллар олдин уйланиб олган, иккинчи рўзғоридан фарзандлари ҳам бор экан. Бундан барчанинг хабари бўлган. Энг сўнгги бўлиб хабарни Эътиборга Каниза—Элдорнинг хотини мамнуният билан етказди...Қишнинг қаҳратонидан совуқ эди бу хабар.

Эътибор хамма нарсани бой берганди. Энди уни олдинда қорли-қировли кунлар кутиб турарди...


Золим кимсалар яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб олурлар» (Шуаро сураси, 227-оят).

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Зулмдан сақланинглар. Зеро, зулм қиёмат куни зулмат бўлур. Зиқналикдан сақланинглар. Зеро, зиқналик сизлардан олдингиларни ҳалок этди – уларни ўзаро қонларини тўкишга ва ҳаром ишларни ҳалол қилишга олиб келди» (Муслим ривояти).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Парвардигор азза ва жалла айтади: «Эй бандаларим, Мен Ўзимга зулмни ҳаром қилдим ва уни сизларнинг орангизда ҳам ҳаром қилдим. Бас, бир-бирингизга зулм қилманглар» (Муслим, Термизий, Ибн Можа ривояти).

Барчамизга капалак умридек қисқа ҳаётни чиройли яшаб ўтиш бахти насиб этсин, токи ортга қараганимизда ўзимиздан уялиб қолмайлик...

(тугади)

Феруза Салходжаева

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

10 Jan, 11:47


#Kapalak_umri

Капалак умри

(8-қисм)

Эътибор келинларига эшиттириб гапиради
— Ҳеч қаёққа бормайди! Онаси яхши қараши, вақтида яхши едириб ичириши керак эди. Биз ҳам туққанмиз. Худой сақласин.

Дилбар орага тушади, дакки эшитиб олади. Элдор гапирмоқчи бўлса "Хотин қули" номи билан "сийланади'
Ишдан қайтган Элдор хотинига
—Мумтоз, эртага ойим уйғонмасидан сени олиб қочиб кетаман. Шифокорга олиб бораман,—деди.
—Бегим, ота-она фарзандини оқ қилиши шарт эмас, дили оғриса ҳисоб, қўйинг, охиратингизни куйдирманг, қачон рухсат берсалар шунда борамиз.
—Мумтоз, эртага сенга бир нарса бўлса, менга яшашнинг қизиғи қолмайди.
—Пешона тақдирдан қочиб бўлмайди, бегим.

Мумтознинг дарди бошланди. Дилбар туғишган опадек ёрдамга шай, у Тошкентга қайтаётган куни бозорга кириб туғруқхона халтасини тайёрлаган эди. Ўша куни Саъдулла ҳам етиб келди. Овсинини олиб,, қайнонасининг олдига кирдилар.
Дард билан олишаётган Мумтоз қайнонасининг олдига бориб қўлларидан тутди, лабига босди.
—Ойижон, дуо қилинг. Эътибор келин кўрганидан бери илк бор дуо қилди
—Эсон-омон бағризга босиб олинг
— Мандан рози бўлинг, ойижон, сиздан розиман...
Мумтознинг сўнгги гаплари Эътибордек аёлни ҳам титратиб юборган эди. Дарвоқе, келинининг қўллари муздек эди.
Эътиборнинг кўнгли ғашлана бошлади. Болалари бир оғиз юринг демадилар-а. Ишқилиб, келини осонгина қутулсин.
У нима қилишини билмас, ҳовлида у ёқдан бу ёққа юрар экан, Аллоҳга ёлборарди. Кейин бир нарса эсига тушгандек, қўлига қумғонни олди. Мумтозни эслади "Ойижон, қумғонга илиқ сув ҳозирладим, таҳорат оласизми?"
Кейин Мумтоз совға қилган, ҳали бирор марта кийим кўрмаган узун кўйлагини кийди.. "Ойижон, бирга намоз ўқиймизми?" Бошига рўмол ўради. "Ойижон, сизга рўмол жудаям ярашади. Шуни ўраб кўринг!" Ўшанда юзини тескари бурганди. Кўйлак қулай, ёқимли, рўмол, майин эди. "Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин, ойижон, бу жойнамозда маза қилиб намоз ўқинг, ўғлингиз сиз учун сотиб олибдилар!"
Эътибор жойнамозни ёзди, ўтирди, турди, нима ўқишни билмади. Қирқ беш ёшга кирган аёлнинг пешонаси сажда кўрмаган эди. Намоз ўқишни билмас эди. У ўз-ўзидан чўк тушиб йиғлай бошлади. Кўз ёшлари тўхтамас, ҳозир уйда қандай ёлғиз қолган бўлса, қабрда ҳам шундай танҳо қолишини ўйлаб йиғларди.

Бироздан сўнг ўрнидан турди. Негадир юраги ғаш эди. Телефонини олиб Элдорга қилди, жавоб йўқ, Саъдуллага қилди, ўчириб қўйди. Дилбарнинг рақамини терди. У томондан йиғи овози келди
—Ойижооон, Мумтоздан айрилиб қолдик. Онани ҳам болани ҳам асраб қолишолмади...
Қолган гапни эшитмади.
—Болам, Мумтоз, қизалоғим, мани қўрқитма. Уйларимнинг фариштаси қайт, қайт, болам. Ман гуноҳкорни кечир. Аллоҳим, мани кечир.

Ҳафтанинг жума куни кўҳна қабристонда иккита гўр қазилди. Мумтоз ўғли билан ёнма ён қўйилди. Элдор ҳеч кимдан уялмай ўкириб-ўкириб йиғлади.

Марҳуманинг еттиси ўтгач, Эътибор журъат қилиб ўғлининг олдига борди. Айбдорлик ҳиси елкасини эгиб қўйган, она қаддини кўтармай ўтирган ўғлининг бошини силамоққа журъат этди. Воажаб, Элдорнинг қоп-қора сочлари қордек оппоқ эди! Аёлнинг узалган қўллари ҳавода қолди...

Мумтоз билан уйларнинг файзи кетди.

Итоаткор Дилбарнинг қиёфасидан қўрққулик эди. У ўзини иймондошидан, диндошидан, қалбини очган қадрдонидан айрилиб қолганига чидолмас эди. Саъдулла укасининг ёнидан бир зум жилмас, ҳар кеч йўқолиб қолган жигарини қўшмозордан топиб келарди. Соқоллари ўсиб кетган йигит битта уйга қамалиб олар, эшикни ичидан тамбалаб олганча ўтираверар, фақат намоз вақти кирганда ибодатларини адо этарди. У Мумтознинг илтимосини бажарар, ҳар намозидан сўнг севимли рафиқасига Қуръон тиловат қиларди...

Эътибор намоз ўқиб бўлгач, икки ёнига салом бериб дуога қўл очди.
—Ойижон,-деган овоз келди ортидан, беихтиёр ўгирилди аёл
—Сиз иймон-тавфиқ топишингиз учун бировнинг гулдек қизи нобуд бўлиши керакмиди? Кейин саволининг жавобини эшитмай, ташқарига чиқиб кетди.Тўлиб-тўлиб, тўкилиб-тўкилиб йиғлади. "Жаннатда менга қўшни бўласизми, опажон?" Қани эди, Мумтоз, шундай бўлса...

Элдор ваъдасида турди Қуръон ўқишни астойдил ўргана бошлади.

Феруза Салходжаева

(давоми 👇👇)

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

10 Jan, 10:59


😱 МАНА ОША ШОВ-ШУВЛИ КАНАЛ😍 🎉

Богема наборлар скидкада
Богема наборлар скидкада
МЕГА СКИДКАДА БОГЕМАЛАР
МЕГА СКИДКАДА ЧИННИЛАР

ЭНГ СЎНГГИ УРФДАГИ БЕЖИРИМ, ЗАМОНАВИЙ СИФАТЛИ ВА  АСОСИЙСИ АРЗОН НАРХЛАРДА  ЧИННИ ИДИШЛАРИ КАНАЛИНИ ТОПДИК😍😍

ШОШИЛИНГ СКИДКА КУНЛАРИ ЧЕКЛАНГАН💃💃💃


ЧИННИ КАНАЛИГА КИРИШ😘😘😘
👇👇👇


https://t.me/+f7UbfLuiZGZjMDky
https://t.me/+f7UbfLuiZGZjMDky

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

10 Jan, 10:29


#Kapalak_umri

Капалак умри

(7-қисм)

Мумтоз ўта сабрли эди. Гарчи хомиладорлиги қийин кечаётган бўлса-да, сездирмасликка ҳаракат қилар, аммо нима еса қайт қиларди. Тинимсиз меҳнат, чарчоқ, ҳолсизлик унинг тинка-мадорини қуритди.
Бомдодни ўқиб, ҳовлига тушди. Узоқ қайт қилди, орқасидан Элдор бир пиёла сув кўтариб келди.
—Ичақол, кўнглинг очилади? Қийналиб кетдинг-а, Мумтозим.
—Алҳамдулиллаҳ, энди яхшиман.
Бизни ҳам оналаримиз шундай қийинчиликлар билан дунёга келтирганлар. Ўтиб кетади, иншааллоҳ. Элдор аёлини авайлаб бағрига босди.
—Ҳеч нарса емай қўйдинг, айт, кўнглинг нима тусаяпди?
— Ҳеч нарса егим йўқ, бегим...
Дилбар опамни кўргим келяпди, Асалхонни ҳам соғиндим...

Айни аср вақтида эшикдан қизини кўтариб Дилбар кириб келди. Эътиборнинг юзи буришиб кетди. Катта келини ҳам сатрланган эди. Эътибор қучоқ очиб кўришмоқчи бўлган келинига юзини бурди. Овсинлар анча вақт бир-бирларини қўйиб юбормадилар.
—Сиз ётинг, дам олинг, мен бир ҳафтага келдим. Баъзида бу ҳолатда одам ўзи пиширган овқатни еёлмай қолади, қозонни ўзимга топширинг,—деди.
Эътибор неварасини ўйнатмоқчи эди, йиғлайверди.
—Ҳай, келин, буни менга қарши қайраб қўйдингизми?
—Ўзи шунақа инжиқ бўлиб қолган, ойижон, хаммага шунақа қиляпди,-жавоб беради чучварага хамир қорар экан Дилбар.
Чиндан ҳам Дилбар келиб Мумтоз овқат еди. Қайт қилмай қўйди. Бир хафтада ўзига келиб қолди. Овсинларнинг суҳбати тугамасди. Дилбарнинг қалби очилган, Мумтозга эҳтиёж сезарди, Мумтоз ҳозирги аҳволида Дилбарнинг меҳри, эътиборига зор эди. Катта келин овсинининг оғзига ёққан таомларни ҳозирлаб, ишларига кўмаклашди. Кейин кетди... Ортидан яхшилик қолди...Овсини бир умр эслашига етадиган хотира қолди...

Ёрқин келиб-кетиб, юрар, Саъдулла ҳам мажбурият юзасидан икки-уч ойда бир кўринар, фақат Дилбар ўн беш-йигирма кунда бир келиб овсинига кўмаклашиб кетар, икки қалб бир-биридан сув ичарди.

Мумтоз фарзандини оғир кўтарди. Кўп касал бўлар, Эътибор шифокорга кўринишига рухсат бермас, Элдор онасидан яширинча олиб борса, жанжал бўларди.

—Мумтоз, янги ой чиқибди, —деди Элдор баҳорнинг илиқ тунларидан бирида, — юр, ташқарига чиқамиз, жудаям чиройли
— Вой, қандоқ яхши. У чарчаганиданми ўрнидан зўрға турди. Қўл ушлашиб ташқарига чиқдилар.
Осмон ҳозирча тиниқ, унинг бир четида уч кунлик ой ер юзини тўлин ойдек ёритмоқчи бўлиб ҳаракат қилар, аммо кучи етмаганидан бироз хафадек чимирилиб турарди.
—Бегим, ой жудаям чиройли-а?
—Ҳа, чиройли, аммо дунёда ойдан ҳам чиройли ойдан ҳам нурли бир қиз бор. Ундан таралган нур қалбим тубини ёритади, ўзлигимми танитади? Танийсанми, шу қизни?-кулди Элдор. Ой ёруғида юзлари ёришиб кетди жувоннинг.
—Менда ўша,-жилмайишга уринди Мумтоз йигитнинг азамат елкасигв бош қўяр экан.
—Бегим, Мумтоз маҳал ҳақида эшитгансиз-а? У ўлими олдидан эрига нима илтимос қилганини биласиз-а?
—Тожмаҳални айтяпсанми? Буни хамма билади-ку!

—Ҳа, турмуш ўртоғи унинг шарафига Тожмаҳални қурдирган. Келинчак бироз тин олди, сўнг оҳиста давом этди
— Агар мен бу дунёдан ўтсам ортимдан ҳар Рамазон ойида Қуръон ҳатм қилишга сўз беринг. Мумтоз маҳал Шоҳжаҳондан уйланмасликни сўраган экан, мен, аксинча уйланишингизни истайман, аммо ортимдан беш маҳал номозингизда дуо қилишингизни, ҳар йили Рамазонда мен учун ҳатми Қуръон қилишингизни сўрайман.
Унинг сўзлари васиятга ўхшаб кетди.
—Нималар деяпсан, яхши ният қил. Биз узоқ йил бирга яшаймиз. Болаларимиз кўп бўлади. Уларни уйлантирамиз, қизларни узатамиз. Кейин иккимиз тугун кўтариб ҳали унисиникига, ҳали бунисиникига меҳмонга борамиз.

Аёл жилмаяди. Элдор аёлнинг елкасига енгил кўрпа ташлайди, елкасидан қучади. Икки ёш яна анча пайтгача ой ёруғида ойдин орзулар оғушида ўтирадилар. Аммо Элдорнинг кўнгли маҳзун тортади.

Орадан икки кун ўтиб Дилбар келади. Овсинининг ой-куни яқин. Уни оғир ишлардан озод қилмоққа тиришади, бундан Эътиборнинг жазаваси тутади. Оилавий поликлиника ҳамшираси келади
-—Опоқи, келинингизнинг анализлари яхши чиқмаяпди,— ётиб даволаниши лозим, —қон айланиши ҳам яхши эмас, бу она учун ҳам, бола учун ҳам хавфли.

Феруза Салходжаева

(давоми👇👇)

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

10 Jan, 09:59


🙋Дугонажонларим сизларга
Ўзим ихлос билан бажариб, тажрибаларимдан қўллаб, жуда чиройли натижаларга эришган энг кучли дуо 7 кунлик ибодатни сизлар билан бўлишмоқчиман.

ҲАР ҚАНДАЙ НИЯТИНГИЗ АМАЛГА ОШИШИ УЧУН 7 кун ихлос билан бажаринг. ИншаАллоҳ тез фурсатда ниятларингизга етасиз

Тартиби қуйидагича👇

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

10 Jan, 09:29


#Kapalak_umri

Капалак умри

(6-қисм)

Бомдоддан сўнг ҳамма юмушини битирган Мумтоз баланд овозда Қуръон тиловат қилар экан ичкари уйдан қайнонаси чиқиб келди. Эътибор бермай кўзини миттигина китобидан узмай тиловат қилаверди.
Икки қўли билан қулоқларини маҳкам беркитиб олган Эътибор бақиришга ўтди.
—Ҳой, манга қаранг. Ўчиринг овозингизни. Сизнинг дастингиздан уйқу ҳам ҳаром бўлди.
Келини овозини пастлатди, бу қайнонасини қаноатлантирмади.
Бошида тураверди. Охири китобчани ёпиб, уни жавоннинг энг баланд токчасига жойлади, сўнг ўрнидан туриб, салом берди. Аёл алик олишни эп билмай, ювуқсиз юзини ўгириб кетди.

Мумтоз хафа бўлмайди. Нимадан ҳам хафа бўлсин, қалблар Аллоҳнинг қўлида бўлса! Ўзи ҳидоятга бошласин. Дуодан бошқа қўлидан нима ҳам ееларди? Сўнг ўзи севган ҳадисни пичирлаб айтади

"Киши исломининг гўзал бўлиши – ўзи учун беҳуда нарсаларни тарк қилишидадир”

Ҳа, Эътибор бекорчи эди. Шунинг учун ҳам ўзига келиннинг қадамини тафтиш қилиш вазифасини юклаб олганди. Кейинги пайтларда янги қилиқ чиқарганди. Ўзини ёлғондан касалга солади. Айниқса, ўғли келса. Элдор онасининг оёқ-қўлини уқалаб ўтирар экан хотини ҳақидаги таъна дашномни ҳам тинглаб ўтиришга мажбур бўлади
—Пешонанг қурсин, мана шу ношудга уйландинг. Эпсиз, сўхтаси совуқ, бир оғиз ширин гапи йўқ. Буни онасига ҳам кераги йўқ. Қизим ўликми, тирикми ҳам демайди. " Аллоҳга топширдим!" эмиш. Гапи ҳам сохта, ўзи ҳам сохта...
Элдор жондан азиз аёли-маҳрами ҳақидаги бўхтонларга чидашга мажбур. Аммо кейинги пайтда унинг ҳам сабр косаси тўлиб бормоқда эди. Кейинги пайтларда акасига ҳавас қила бошлаган, унинг ҳам шу уйдан бош олиб кетгиси келарди.
Кун бўйи бирор иш қилмаганидан кейин чарчамаган Эътибор кечаси ўғлининг ётоғидан эшитилаётган овозга қулоқ сола бошлади
— Бу юмшоқ ҳ у қориндан чиқади. Бу — келинининг овози эди
Ўғли талаффуз қила олмай қийналар, келини эринмай тушунтирарди.
"Бу ўғлимга дарс ўтяпдими?" Хамма жанжал эрталаб бошланди.
— Менга қаранг, сиз ўғлимни бошини қотирманг! Битта уйга битта отинойи етади. Ўрнингизни билинг, тушундингизми.
Мумтоз бошини эгиб турар, на хўп, на йўқ дея оларди.

Охирги пайтларда Эътибор янги "хунар" ўйлаб топди. Ўтирган жойига келини тоғора тўла илиқдан иссиқроқ сув келтирар, "малика" оёғини сувга солиб ўтирар, келинига оёқ тирноқларғ ўсган бўлса олдирар, кейин момиқ сочиққа оёғини артишни буюрарди.
Мумтоз унинг бу талабларини жон деб бажарар, овқат тўла косасини тўқиллатиб олдига қўйиб" Буни ўзингиз ичинг! "—деса ҳам чидар, иш қилса, ортидан камчилик излаб топса, бартараф қилишга интиларди. Ибодатларига, тиловатларига рухсат тегса бўлгани. Эътибор эса айнан унинг эътиқодидан жазавага тушарди.

Ёрқин ҳам, катта ўғли ҳам қочиб қутулди. Қийин-қийин кичик ўғил билан келинга бўлди.
Мумтоз Дилбарга нисбатан чайир экан. Брусчатка дейсизми, кафел дейсизми, дераза ойнаси дейсизми, бари ярақлаб турар, иш қилиб чарчамас эди.
— Ҳабиба синглим чақириқ қиляпди. Бирдан олтита келинни чаллар экан, шанба куни. Рўдаполаризни киймайсиз.
Мумтоз биринчи марта журъат қилиб гапирди
—Нима кияй, ойижон!
—Хамманинг келини ял-ял ёниб борса, мани келиним азага боргандек борадими?
—Хавотир олманг, юзингизни ерга қаратмайман, ойижон.
Ўша куни у ним пушти баҳорий кўйлагини кийди, мослаб рўмол ўради.
Мумтоз чиндан ҳам қайнонасини уялтирмади, аксинча ҳамманинг унга ҳаваси келди. Чаққон, фаросатли, ниҳоятда гўзал эди у.

Йўқ, барибир норози эди Эътибор!

Шу кунларда шодумон юрган ўғли эрталаб онасидан Мумтозни шифокорга олиб боришга рухсат сўради.
—Ойижон, иншааллоҳ, хушхабар билан қайтамиз. Ҳа, шундай ҳам бўлди. Эътибор яна битта неваралик бўлишини эшитиб, чиройли очилгандек бўлди, аммо келинига муносабати заррача ўзгармади.

—Ойижон, — деди бир кун Мумтоз, ўғлингиз Умра сафарига чипта олса, муборак шаҳарларни кўриб келасизми, адажон билан, —секин сўради у
—Маккага гуноҳ қилганлар боради, мани гуноҳим йўқ, худога шукур. Рўмол ўрамасам ҳам қалбим тоза!
Шайтон нақадар уста. У инсонларни осонгина алдаб қўяди...
(давоми бор)
Феруза Салходжаева

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

07 Jan, 08:33


***
Давоми

Фотима уйига ярим тунда кириб келди. Зиналардан чиққунича юраги така -пука бўлди-я, тавба, неча йилдан бери шу зиналардан тушиб чиқадику. Э, аввалари ҳеч қачон тунда ёлғиз юрмасди-да.
Бугун шунчалар чарчади, шунчалар чарчадики, кўрган қийинчиликлари кўз олдидан бир -бир ўтиб, алам билан ёстиғини тишлади. Ҳар оқшом ёлғиз қолди дегунча хотиралар тинч қўймайди.
Эри табиатан камгапмиди, ё Фотимага гапиргиси келмасмиди, ҳар ҳолда бирор иш буюриб гапирган гапи ҳам илтифотдек қадрли эди, аёл учун. Мухтор трактор заводида оддий ишчи эди. Қишлоқдаги ота -онаси учун ўғлининг шаҳарда иши борлиги жуда катта обрў эди. Тўйдан кейин "ишингдан ажраб қолма" деган ҳадик билан Мухторга қўшиб келинини ҳам шаҳарга жўнатиб юборишди. Эри меҳнаткаш чиқди, ишдан сўнг катта -катта озиқ - овқат дўконларида юк ташувчилик ҳам қилар эди. Фотиманинг назарида эри уни кўрмаслик учун уйга кеч келар, бор аламини меҳнатдан олар эди гўё. Шу тиришқоқлиги сабаб шаҳар ташқарисидан бўлса ҳам икки хоналик квартира сотиб олишди.
Охир -оқибат, мана, шунча қийналиб олган уйини Фотимага ташлаб, кетди -қолди.
Йиғиданми, чарчоқданми Фотиманинг бошига қаттиқ оғрик кирди. Кўзига уйқу инмади. Неча кундан бери ўзи билан ўзи овора бўлиб телеграм тармоғига ҳам кирмаганди. Ҳозир тармоқдан келган хабарни кўриб, ётган жойидан туриб ўтирди. Хабар Мухтордан келган экан. "Эртага мана шу манзилга кел, соат 10 да". Бўлди, бошқа гап йўқ. Фақат манзилни кўрсатувчи йўналиш,
яъни " локация" бор эди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

07 Jan, 07:33


***

Ниҳоят, келин -куёв сафардан қайтишди. Шоҳиста негадир кутиб олгани аэропортга чиқмади. Мирисломга ҳам чиқинг демади, Аброрни жўнатди.
Ўғли билан келини эшикдан қўлтиқлашиб кириб келишди. Шоҳиста, эрига бир қараб қўйди. Мирислом ёшларнинг саломига мулойимгина алик олди.
Келинининг кийиб олган тор- танқис кийимию, сап-сариққа бўяб, ёйиб олган сочлари аёлнинг ғашига тегарди.
Замонавий жиҳозланган ошхонада телевизорга термулганча ўтирган Шоҳистанинг хаёли ўғли билан келини кириб кетган хонада эди.Чиқиб салом қилар, бир пиёла чой узатар... Ўзи у ҳеч телевизор кўрмайди, вақти ҳам йўқ. Шу кунларда муолажа олаётгани боис уйдалигини айтмаса, деярли уйда ўтирмас эди.
Бир пайт ўғли билан келини чиқишди, афтидан яна қаёққадир отланишган.
Шоҳистанинг қошлари чимирилиб овози
баландлади: " Йўл бўлсин, билсак бўладими?! "
Ўғли мўлтираб қараб: " Дадамиз шифохонага тушиб қолипдилар, шунга кўриб келарканмиз"-деди. Келини изоҳ бериб ўтиришниям эп кўрмади, шекилли, эрига қараб: " Тезроқ бўлинг, менинг машинамда кетамиз "-деди, шошириб.
Ўғли эса:" Хўп, хўп, кетяпман"-деганча олдига тушиб кетди.
Улар кетишгач, Мирислом югуриб бориб очиқ қолган дарвозани ёпди.
Демак, миш -мишлар рост экан-да. Интернетдаги шов -шувлар ортидан, қудасининг тагига сув қуйилгани-ю, касалхонага тушиб қолгани ҳақидаги хабарларни опаларидан эшитган , бироқ ишонқирамаган эди.
Бироздан сўнг Сардор келди, салом бериб, ўз хонасига кириб кетди. Чарчаганми, кайфияти йўқ.
Шоҳиста бугун катта ўғлини кузатиб туриб, унда эрининг қиёфасини, келинида эса, ўзини кўрди. У ҳам қайнонасига ақалли бир пиёла чой тутмапти-я, Мирислом ҳанузгача кўзига термулиб туради.
Қайтар дунё деганлари шумикан...

Давоми бор.

Реакция ва фикрларингиз илҳом беради, босиб ўтишни унутманг.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

07 Jan, 06:59


👉👉👉
Kayfiyatim yaxshi emas erim bilan ko‘p urishamiz. Sababi erim etiborsiz etibor so'rab, kutib charchadim!

Bu holat davom etaversa meni nimalar kutayotganini oʻylab oʻtirgan vaqtimda MokhinuR Sadiraliyevnaning "OMADINGIZMAN BEGIM" BEPUL yopiq vebinariga qoʻshilib qoldim.

💕 Bir sutkada hammasi oʻzgarishni boshladi...
❤️ Xuddi sulton xonimlardek qirolimga sevila boshladim..

Silkkasini pastda qoldiryapman yana ikki kun sevimli, muvaffaqiyatli ayol sirlari va fishkalarini oʻrgatadilar tez ulanvoling!

Yopiq vebinar manzili⬇️⬇️⬇️
https://t.me/+oPls7yOZToA4ZDNi
https://t.me/+oPls7yOZToA4ZDNi

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

07 Jan, 06:58


***
Сабура баланд тепаликда эмиш, сочларини шамол ўйнармиш. Шундоқ қўлини чўзса , учиб юрган оппоқ қушларга тегармиш.
Пастга қараса қип -қизил лолазор эмиш. Узоқда бир қучоқ лола билан Сардор кўринипти. У Сардор томон тепаликдан югуриб тушаётганмишу боши айланиб, қаттиқ совуқ қотармиш.
Сабура кўзларини очганда, сув бўлиб терлаб кетганини билди, шифтдаги нурсиз лампочкага қараб боши айланди. Кўнгли беҳузур бўлди.
"Кўзини
очди, хола кўзини очди"-бу акаси Пўлатнинг овози эди.
" Сабура, болам, одамни қўрқитвордингку, "-холаси йиғлаб, қизнинг терлаб кетганидан пешонасига ёпишган сочларини силарди. Шу пайт хонада Сардор пайдо бўлди. Нигоҳларида хавотир . Сабура ҳалиям туш кўраяпман деб ўйлаб кўзларини юмди.
Акасининг овози олисдан эшитилгандай бўлди :" Хола, ўзи нима бўлди, оёғидан зах ўтдимикан, ҳали этик олиб беролмагандим. Сардордан сўрасам, бугун мактабга ҳам бормаптику, менга холамникидан қатнайман бир -икки кун, деган эди. "
Фотима нима дейишини билмай каловланиб қолди, демак, савдога чиққанини Пўлатга айтмапти-да.
Пўлат холасининг жавобини ҳам кутмай ҳамроҳ бўлиб келган болага: " Сардор, сен борақол, уйингдагилар ҳам хавотир олиб ўтиришгандир, дарсни эртага давом эттирамиз, раҳмат ёнимда бўлганинг учун "-деди. Сабура ярқ этиб кўзларини очди, қаршисида, ҳа тушида эмас, ўнгида Сардор унга тикилиб турарди.
Фотима бу йигитни қаердадир кўргандай бўлди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

07 Jan, 06:29


Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми?

Эркак киши аёлини олдида ухламаса, яъни аёли бир ўзи хар доим ухласа эркак
кишига гуноҳми?

ЖАВОБ:👇🏼

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

07 Jan, 05:31


***
Давоми


Сабура ер чизиб турарди. Унинг оппоқ юзлари совуқдан пушти рангга кирган. Униққан курткасинининг чўнтакларига қўлини солиб қунишиб олган. Шу туришида ҳам жуда гўзал эди.
Сардор келиб тикилиб турганида, ҳам ҳижолатдан, ҳам ҳаяжондан қайрилиб қарамай шу алфозда тураверди.
Ниҳоят, Сардор ютиниб( ҳаяжонланса доим шундай, дарсда жавоб берса ҳам шундай) гап бошлади: "Музлаб қолибсанку...Ғазалкентга кетаётгандим, сенми сен эмасми деб, маршруткадан тушиб қолдим..." Жимлик...
"Сабура, илтимос, гапир овозингни эшитай..."
Сардор гапини якунлаган эди ҳамки, Фотима югуриб келиб қолди. "Қизим, яхшимисан совуқ қотиб қолмадингми, савдо яхшими?" Саволларга кўмиб ташлади қизни. Кейин Сардорга ўгирилиб: "Келинг, нима солиб берай, олмалардан олинг"-дея, қўлига пакет олди. Сардор қараб турдиди-да:" Қолган ҳамма нарсани солиб беринг "-деди.Ҳайрон бўлиб турган Фотимага ёрдамлашди. Кейин қизга яна бир қараб қўйди ва оҳиста кета бошлади.
Сал олдин совуқдан музлаб қолаёзган Сабуранинг энди юзи қизиб, ловулларди гўё қалбининг тафтини ошкор этаётгандек. Қулоқларида фақат бир
сўз :"... илтимос, овозингни эшитай...". У холасининг саволларини ҳам эшитмас, қалбига бир ёруғлик, ажиб нур кириб келган эди.
Муҳаббат, нақадар қудратли кучсан...


***
Фотима тушган пулларни санаб чиқди ва бояги харидор ҳамма қолган қутган абгор меваларни индамай олиб кетганидан хурсанд бўлди. Демак, сотувчи ўзи солиб бермаса харидорлар, энг сараларини танлаб, териб олиб кетишар экан. Шундагина Фотима бозор қилиш учун ҳам унинг сир -асрорини билиш , ҳадисини олиш кераклигини англади.
Ҳадемай кеч тушади, тезроқ уйга бориш керак. Ҳали қизлари ҳам қорни очиб эшик қараб ўтиришгандир. Бўш яшикларни йиғиштираяпти-ю, ҳар эгилганида белидаги оғриқнинг зўридан қаддини кўтара олмайди.
Хуфтонга яқин уйга кириб келишди, ўйлаганидек, қизлари қорни оч, қўрқиб, бир -бирининг пинжига суқилиб ўтиришган экан. Кичиги йиғлаб-йиғлаб охири оч ухлаб қолибди.
Келиб ошхонага ўтди, кийимини ҳам алмаштирмай овқатга уннади.Хаёлида эри ёзган смс.Қизларимни соғиндиммиш, бу билан сени кўргим кемаяпти демоқчими?! Газга қозонни қўйди бир литрликдаги ёғдан озроқ солди, тўрт -беш дона картошка арчиб, йирикроқ сомонча шаклида тўғраб, қизиб турган қозонга солди. Озроқ туз сепиб, оловни сал баландлатди. Негадир юраги билан баравар оёқ -қўли титрарди.
"Сабура, чой дамлаб тур, уст -бошимни алмаштирай"- дедию, қиз овоз бермагач, хонага кирди.
Сабура ғужанак бўлиб шундоқ гиламнинг устида ётарди. Курткаю бош кийимини ҳам ечмаган ҳатто. Фақат дағ -дағ титрайди. Лаби кўкариб кетган.Фотима жонҳолатда бориб , қизнинг пешонаси ушлади. Ўт бўлиб ёнарди, бола бечора...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

07 Jan, 04:59


ҚИЗЛАЖОНЛАРУУУУ👧👧👧

Сизга битта канални тавсия қиламан. Тезда
🔠🔠
🔠🔠🔠🔠 каналига уланволинг. 👇

https://t.me/joinchat/AAAAAElI5BP2x7yPMGTO8A

Бу каналнинг дўкони хам бор. 🏡
Рўзғор учун керакли🛍, антиқа🛍, ажойиб🛍, арзон🛍 ва сифатли🛍 товарларни фақат шу дўкондан топишингиз мумкин.
Байрамга зўр скидкалар кетяпти
Мен сизга ёмон нарсани тавсия қилмайман👍
Доставка хизмати мавжуд🚚
Каналга уланиш👇

https://t.me/joinchat/AAAAAElI5BP2x7yPMGTO8A

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

07 Jan, 04:20


Шунча югур -югур билан тўй ҳам ўтиб кетди. Қуда томон келин-куёвни тўй саёҳатига юбориш учун Малдив оролларига йўлланма олишган экан. Кутилмаган "совға" дан Шоҳистанинг фиғони фалакка чиқдику, ўзиям. Хайрлашгани кирган ўғлига бир ўқрайиб қаради, бола бечора: "Ойи бормай қўяқолайлик, ўзимни боргим келмаяпти" -деди. Шоҳиста мулоҳаза қилди шекилли: "Бўпти, бор гап кўпаймасин"-деди-ю, аммо хонасидан чиқмади.
Мирислом хонага кирганида Шоҳиста кўзойнак тақиб олган, калкулятор қўлида, хисоб -китоб билан овора эди. Эрига салом ҳам бермай, кўзойнак устидан бир қараб, гоҳ пичирлаб , гоҳ
" уҳ " тортиб яна алланималарни қораларди. Мирислом туришини ҳам чиқиб кетишини ҳам билмай турган эди. Шоҳиста; "Эссиз, шунча қилган тўёналарим, биттаси ҳам қайтмаган, номардлар, -деб энсасини қотириб- Нима қилиб қаққайиб турибсиз? Мана ҳаммаёқ расво, тўёналарга ишониб тўй қилган мен ахмоқ, буёқда бозор ҳам ўлди. Оддий одамда тиллага пул қаёқда, оладигани Туркия, Дубай қилиб ўзи ғизиллаб бориб олиб келаяпти. Маза, маза сизга маза тўй қиляпман, деб керилиб одам кутишни ўрнига қўйдиз, энди ҳисоб -китобни кўриб мен шўрликни қон босимим ошиб ўтирипти". Мирислом одати бўйича хотинига индамай термулиб тураверди.
Кичик ўғли эшикдан учиб кирди.
" Ойи, бизнинг тўйни видеоси роса тарқаб кетибди, ўзиям, ҳамма каналда фақат
шу. " Шоҳиста аввалига хурсанд бўлиб телефонни қўлига олди-ю, тагига ёзилган изоҳлардан пешонаси тиришди.

Реакция ва фикрларингиз илҳом беради, унутманг😊

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

07 Jan, 03:59


❤️ERINGIZNI UYGA TALPINIB KELISHINI XOXLAYSIZMI ?

👩‍❤️‍💋‍👨JUDA YOQIMLI KANAL AYOLLAR UCHUN 💋  ERKAKLAR KIRMASIN

😍AYOLLARGA KERAKLI HAMMA SIRLAR  BOR  KIRSANGIZ CHIQIB KETOLMAYSIZ👇👇👇
https://t.me/+BqgICANvPg83Njky
https://t.me/+BqgICANvPg83Njky

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

07 Jan, 03:19


***
Фотима ишга кеч қолмаслик учун қадамини тезлатди. Сумкасида турган телефонига хабар келди чоғи таниш оҳанг эшитилди. Унинг телефонга қарашга вақти йўқ, деярли югуриб борарди. "Хоним" келгунича хоналарни тартибга солиши керак. Тўйлар ўтиб, бугундан дўкон эгалари ишга чиқишади.
Зиналардан кийимини алмаштириш хонасига шошилиб чиқиб кетаётганида қўриқчи йигитга урилиб кетди. Яна ўша қаттиқ нигоҳлар. Тезгина кўзини олиб қочиб, кўнгли ғаш бўлиб хонага кирди.
Хона иссиққина экан, қани энди ҳеч ким индамаса, бир зумгина мизғиб олса эди. Кечаси ухламагани учунми, боши қизиб кўнгли озди. Шунда ҳатто нонушта ҳам қилмагани эсига тушди.
Кечгача қўли сувдан чиқмади. Иш вақти тугаб кетишга ошиқди. Ҳаммаёғи қақшаб оғрирди.
Автобуснинг муздек ойнасига бошини қўяркан кўз ёшлари билан бирга хотиралар қуюлиб кела бошлади. Мана бир йилдан буён аъзойи бадани қақшаб оғрийди. Ўтган йили эрта баҳор пайтлари эди, қўшниси бир табиб борлигини, илоннинг ёғидан тайёрланган укол қилишини ва кўпчилик шу муолажадан сўнг ўғил фарзанд кўраётганини айтди. Қариндошларидан мисоллар келтирди ва табибнинг рақамини берди. Эр-хотин бирга бордилар. Табиб аёл киши экан.
Уларнинг иккаласига ҳам бирдек муолажа зарурлигини айтиб ўша уколдан қилди. Шундан сўнггина бу укол таъсирида баланд иситма чиқиши ва кучли оғриқ бўлишини айтди. Нархи ҳам қимматгина экан. Муолажа уч кун ўтказилиши шартлигини таъкидлади.
Йўлда қора терга тушиб, уйга зўрға кириб келишди. Иситма қирққа чиқди. Фотима-ку тишини -тишига қўйиб чидади. Эри чидолмади, дод деб сўкиниб, хотинини айблаб, тонг оттирди. Эртаси куни нима қилсанг ҳам бормайман, деб туриб олди. Фотима яна икки кун қатнаб шу азобларни бошидан кечирди. Шундан буён ҳамма ёғи қақшаб оғрийди. Турмуш ўртоғимга ўғил туғиб берай шу азобларга ҳам дош берибди-я, у номард бўлса... Кўз ёшларини артиб, эрталабдан буён қўлига олмаган телефонига қаради. Ҳайрон бўлиб қолди.
Эридан смс келибди. "Қизларимни соғиндим."

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

07 Jan, 02:59


👉👉👉
Kayfiyatim yaxshi emas erim bilan ko‘p urishamiz. Sababi erim etiborsiz etibor so'rab, kutib charchadim!

Bu holat davom etaversa meni nimalar kutayotganini oʻylab oʻtirgan vaqtimda MokhinuR Sadiraliyevnaning "OMADINGIZMAN BEGIM" BEPUL yopiq vebinariga qoʻshilib qoldim.

💕 Bir sutkada hammasi oʻzgarishni boshladi...
❤️ Xuddi sulton xonimlardek qirolimga sevila boshladim..

Silkkasini pastda qoldiryapman yana ikki kun sevimli, muvaffaqiyatli ayol sirlari va fishkalarini oʻrgatadilar tez ulanvoling!

Yopiq vebinar manzili⬇️⬇️⬇️
https://t.me/+CKsUFwJbantjYzVi
https://t.me/+CKsUFwJbantjYzVi

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

07 Jan, 02:58


Давоми

***
Эшик қўнғироғининг устма -уст жиринглашидан уйғонган Сабура кўзини очиб, қаерда эканлигини тушунолмай ётди. Кейин илкис ўрнидан туриб эшик очди.
Фотима оёқ кийимини ҳам ечмай: "Тезроқ бўл, машина пойлаб турибди, ҳали ишга етиб боришим керак"-деди.
Сабура кийимини кийиб индамай холасининг ортидан эргашди.
Фотима йўл -йўлакай тушунтириб борарди:" Меваларнинг устини артиб, яхшилаб териб қўйгин, харидорларга чиройли муомала қилгин... " Сабура оғир қадамлар билан ич-ичидан хўрсиниб холасига эргашарди. Тўғриси, нарса сотиб ўтиришини ҳали ҳам тасаввурига сиғдира олмаяпти.
Бироқ... Фотима холаси бир ўзи қийналяпти. У холасини ҳар куни кўришни истайди, чунки жудаям онасига ўхшайди фақат сал озғинроқ, онасининг юзлари лўппи эди. Улар ёш пайти ўқитувчилари ажрата олмас экан. Зуҳра яъни Собуранинг онаси ҳам ёшлигида нимжон бўлган эканда.
Машина катта йўлда, Чирчиқдан Ғазалкент томонларга кетиш томонда трассада тўхтади. Холаси билан бирга юкларни туширдилар. Бозорчиларникига ўхшаб барсетка осиб олган Фотима шофёрга пулни тўлаб, яшикларни ерга қўйиб ўзига ўзи гапиргандай: " Стол керак эканку, -кейин Сабурага қараб -Майли бугунча ерга қўйиб турамиз"-деди ва картонларга ручка билан ёзилган нархларни қўйиб чиқди. "Бўпти, кечга ишдан чиқиб келаман, мана бу термосда чой ва нон- пон бор, омадингни берсин, пулга эҳтиёт бўл,"-деди-ю узоқдан кўринган маршруткага қўл кўтариб кета бошлади.
Совуқданми, ҳаяжонданми Сабуранинг эти увишди. Катта йўл бўйи жуда ҳам совуқ бўлар экан, машиналар тезлик билан ғизиллаб ўтар, ҳар ўтганда изғирин қизгинани учириб юборадигандай бўлар эди. У устига, айниқса оёғига иссиқ кийим киймаганига ўкинди. Ҳаво жуда ҳам совуқ эди. Мана битта машина тўхтаб, ўрта ёшлардаги аёл ва эркак у томонга кела бошлади. Сабура курткасининг ёқасини юзининг ярмигача кўтариб, ўзи ер чизиб турарди.
" Қизи, олма қанчадан "-деди эркак, чўккалаб ўтириб битта олмани олиб негадир ҳидлаб кўриб.
Сабура картон қоғозидаги ёзувга ишора қилди. Аёл:" Ками борми, "-деди. Қиз индамай тураверди.
Эркак яшик устидаги целлофан халтага олмаларнинг энг чиройли, йирик -йирикларини териб сола бошлади, аёл ҳам ёрдамлашди. Кейин санаб пулни ташлаб кетишди.
Йўловчи маршрутка илкис тўхтади, шекилли, атрофни чийиллаган овоз тутди. Сабура беихтиёр товуш чиққан томонга қараб қотиб қолди. Маршруткадан тушган Сардор ҳайратдан боши бир томонга оғиб, кўзларини катта -катта очиб у томонга келарди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

07 Jan, 00:45


синаб ko'rarsan.- Миясидаги режани яхшилаб пиширди.
- Яъни мен рол ўйнайманми? Сиз жинни бўлдингизми? Асло ҳаётимни
тахликага qo'y-may-man.- Висола қўлларини белига қўйиб қошларини
чимирди. Султонни қўллари мушт тугулди ва тишлари ғижирлади.
- Ҳозир сени эркалигингни кўтарадиган вазият эмас. Шундай экан ақл
қиз бўлиб айтганимни qi-la-san.Rejaga асосан Висола қўли ва оёғига арқонни айлантириб
боғлангандек кўрсатди ва стол устига жойлашди. Султон қўлига кичик
курсини кўтариб эшик ортига ўтди. Бошини силкиши билан Висола бақира
бошлади.
- ЁРДАМ БEРИНГЛАААР... КИМ БОООР... ҚОЧДИИИИ...
- Ҳоой нимага қочди дейсан?- Султон секин пичирлади.
- Ажаб бўпти... Ийй ана эшик очилаяпти.
Эшик очилиб барзангини аввал боши кейин олган танаси кўринди.
Висолани ёлғиз ўзи унга тиржайиб турганини кўриб энди ортга
кетмоқчи эди Султон аввал бошига курси билан туширди барзанги
тиззалаб қолганидан кейин юзига мушт туширди. Барзанги беҳуш
йиқилди Султон уни қуролини олиб Висолани қаради.
- Тушундим... Мана мен. Ҳоппа...- Висола қўл ва оёғидаги
арқонларни улоқтириб столдан сакраб тушди. Султон унга қараб
тураверди ҳатто Висола уни ёнига келгнда ҳам. Висола унга кеттик
ишорасини қилди Султон эса ундан кўз узмай қўл узатди.
- Ишонасанми?
- Иҳм...-Висола қўлини узатиб жилмайди. Яна уни юзида ёқимли ва
беғубор табассум пайдо бўлди. Қандай қилиб бундай қалтис
вазиятда у бунчалик ҳотиржам бўлиши мумкин. Султон шу
нарсаларни ўйлаб кейин ҳаёлларини йиғиб олди. Эшикдан чиқишиб
атрофни кузатишди. Бир арафга борадиган йўл, улар қамалган хона
йўлакни охирида эди. Султон секин аста Висолани етаклаб юра бошлади.
Қаршисида чиққан бир барзангини кўриши билан ўқ узди, Висола
бақирганча кўзларини юмиб олди. Султон ёнида Висола борлиги учун
шунчаки жарохатлаш билан кифояланди лекин бошқа вазият
бўлганида аниқ тирик қолмас эди. Барзанги йиқилиши билан улар
югуриша бошлади. Сабаби энди ўқ овозини яқин атрофдагилар
эшитган бўлиши аниқ эди. Иккинчи бурулишда яна барзангилар чиқди
бу сафар улар уч киши эди. Султон бирини яралади қолганларни отишга
улгурмади ва улар Султонга ташланди. Султон биринчи сочи йўқ
барзанди билан уруша кетди Висола эса ортга тисарилди қаршисида
тиржайиб турган, юзи чандиққа тўла йигитга ижирғиланиб қаради ва униҳужумга ўтишини кута бошлади. Барзанги қизни оддий ва кучсиз қиз
деб ўйлаб Висолани қўлини ушламоқчи бўлди аммо Висола уни
қўлидан қайириб елка ошириб ерга йиқитди. Йиқилиши билан қиз боладан
йиқилгани аламига бақириб, кўзлари қонга тўлиб турди.
- Мени подписчиким эмаслигинг аниқ. Агар мени таниганингда
аллақачон бундай хато қилмас эдинг.
Йигит яна ташланди бу сафар Висола уни қўлини қайтариб икинчи
қўлидан эгилиб қолди ва бор кучи билан уни аввал тиззасига тепди. Йигит
ерга тиззалаши билан бир айланиб юзидан тепди. Йигит ерга улади айни
шу вақтда Султон ҳам рақибини қулатиб Висолага қаради.
- Қойил!!!- Султон лаби қиррасидан чиққан қонни артиб, қонни туфлаб
ташлади ва ерда ётган қуролни олди.
- Оҳҳо, қари амаки менга жилмайди етмаганига maqtadi.- Висола
ўзига ўзи гапириб қиқирлаб қўйди аммо ҳурсандчилигини Султонга
билдирмади. Иккиси аранг бу чалкаш омбордан ҳовлига етишди.
Катта дарвоза ёнига етишлари билан ортларидан ёқимли овоз келди.
- Бунча кееееч...-Қиз овоини жўзиб эркаланиб гапирди. Султон ортга
ўгирилди ва Висолани ортига яширди.
- Нима ҳоҳлайсан ўзи? Тинч қўй meni.- Охирги гапини бутун вужуди
билан бақириб айтди. Қиз тунда ой нурида оқариб турган ҳовлига
сояфан чиқди. Қора калта сочлар, қирра бурун, айёрона табассум,
тулкиникидек кўзлар, қайрилма киприклар, эгнида эса ялтироқ қизил кофта
ва қора шим, баланд оёқ кийимини овозини чиқариб уларни қаршисига

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

07 Jan, 00:45


келди.
- Бақирма мен-га. Султан...
- Мени тинч қўй. Ўша уй ҳайвончанга ҳам айт биз ҳеч қанақа
дипломатни билмаймиз. Яна биз...
- Жииииммм.. Дипломат аллақачон топилди Игорни боши сарой
дарвоаларига осилди қони эса деворларга oqizdirildi.- у ўз гапидан
қиқирлаб кулди ва ортга юриб айвонни тутиб турган ёғонча суянди.
Қаердандир сигарет чиқариб ёндирғич билан ёндирди ва узоқ ютиб
pufladi.- Шахло...
- Жииим. Мени фақат "У" Шахло деб аташи mumkin.- бу сафар овози
ғамгин chiqdi.- Сен ва қолганлар учун Шайдо.
- Биз кетамиз.
- Албатта... Бугун кайфиятим яхши... Биласанми нима қилдим.
Севгимни қайтардим. Энди у умрбот мен билан. Мени феълмни
биласаму меники бўлмаса бошқаники ҳам бўлмайди. Уфф шу одатим
бирам ўзимга yoqmaydi.- И гинали гапирди. У қанча гапирса Всола
шунча ажабланар эди. Сабаби бундай "актриса"ни энди кўриши эди.
Ҳар бир гапида овоз оҳангидан тортиб мазмунигача ўзгариши, гинали
томоқ қириши ва бирдан кулиб бирданг ғингшиши доим учрайдиган
ҳолат эмас эди.
- Шохга нима қилдинг? Нима қилдинг...- Султон жиддий гапирди. Овозида
титроқ бор бўлсада билдирмасликка урунди. Қиз яна ҳиринглади,
қўлидаги сигарета қолдиғини ерга ташлади ва оёғини таги билан
янчди сўнг яна ой нурига чиқди.
- Мен... Мен уни юрагимга кўмган эдим... У бефаво қайтади деб
кутдим. Уни соғиниб йиғладим кейин жонимга тегди соғиниб ўзим
қайтдим. Биласанми нимани кўрдим. - Шайдо оғир ютунди.
Томоғини қириб гапини давом ettirdi.- Бошқа қиз билан эди.
- Унга нима қилдинг?- Султон чуқур уҳ тортиб жиддийлашганини
билдириш учун яна такрорлади.
- Олдингда иккит йўл бор. Биринчиси мана калит. Олиб дарвозани оч ва
мана бу мусичангни олда кет. Иккинчиси ҳамма гапни билиб мен
билан бирга o'l.- Шайдо шу даражада совуқ гапирдики ҳатто Висолани
эти жимирлаб кетди. Шайдо жилмаганча телефонини қўлига олди ва
кимгадир телефон қилди.
- Биринчи йўл. Биз кетамиз ва сиз бизни тинч қўясиз.
- Boshlanglar.- Телефондагига Шайдо гапирди кейин қўлидаги калитни
Султонга отди. Султон дарвозани очишга киришиши билан Шайдони
ортидаги омбор ёна бошлади. Висола бу қиздан кўз узмай қотиб
қолди. У жилмайди ва оқ марвариддек тишарини кўрсатиб кўзини qisdi.- Бу маймоқни эҳтоёт qil.- деганча ортга бурилди. Ҳудди подиумда
юрган моделлардек ёна бошлаган омбор ичига кириб кетди.
- У... У ёнғин ичига кириб кетди. Султон ака қаранг...
- Ҳвотир ола унга ҳеч нарса қилмайди бу биринчи ёлғондакам
ўлиши эмас. Кетдик вақтимиз oz.- Султон дарвозани очиб Висолани
қўлидан ушлади ва кўчага югурди.
* * * * *
"Наҳот ҳаммаси ёлғон. Йўқ бу нотўғри. У ҳақиқий эди. Шохмирзо
тирик ва мавжуд. У ҳеч қанақасига дадам айтгандек ҳаёлим
маҳсули ёки глютсунация эмас. У ҳаққоний эди бу аниқ.
Қахвахона... ҳа айнан ўш ер мени саволимга жавоб беради. "
Гули трзда палатасидан отилиб чиқди аввал кийимини кийб сўг дераза
ошиб пастга тушди. Панжарадан сакран таси тўхтатди. Таксига миниши
билан манзилни тушунтирди ва катмонига қаради ҳа етарли пул бор.
Аввал катмонни чап тарафида Шохмирзо била ўзи тушган расми бор
эди у ҳам ҳудди Шохмирзодек йўқолди. Ҳудди сароб ёки тушдек.
Машина тўхташи билан атрофга аланглади. Айнан ўзи биладиган
қахвахонани орнида ҳозир текис ер турарди. Ҳудди ҳеч нарса
аввалдан йўқдек. Гули кўзларини катта катта очиб қотиб қолди.
Кўзларини йимиб осмонга қаради... Яна ёмғир томчилади... У
жилмайди кейин ўша мудҳиш кунни эслади. Юзи мотам куйни
тинглаётган инсонни иёфасига кирди. Аввал тиззалади кейин унсиз
йиғлади. Кимдир уни елкасига қўлини қўйди. Гули бирдан қаради
қаршисида Гüлüм турарди.
- У энди йўқ... У энди... ЙЎҚ. ЙЎҚ У. У ЙЎҚ. У YO'Q.- Бор
овозда бақирди. Ёмгиър тезлашди... Гули эса тиммай йиғлар "У"ни
қатадан кўмди аммо бу сафар юраига қон йиъглаб кўмди. Бор

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

07 Jan, 00:45


эканини тушунди. Оғзини қимирлатишга урунди буни ҳам уддалади
аммо товушлар чиқмади. Томоғи буғулиб қолганлигини сезди аммо
нега? Қанақасига томоқлари бўғилади? У гапиришга урунди аммо
фақат хириллаш ва ачқимтир оғриқнигина ҳис қилди. Ён тарафдаги
стулда уйқу аралаш ёан ҳамшира бирдан сергакланди ва Гулини
тепасига келди. Кейин бирданиҳа эшикка югурди. Бироз ўтиб эшик
очилиб Гулини дадаси ва бояги шошқалоқ ҳамшира кириб келди.
Барат Кариович қизини сочини силаб секин гапирди.
- Қизим... Оллоҳга шукр ўзинга келибсан...
- М-эн... Да-да...
- Қийналма тинcжлан qizim.- Деб ҳамширага yuzlandi.- Ҳар эҳтимолга
қарши тинчлантурувчи юоринг.
- Да-да... У... У қа-ни? Ти-рик...ми?
- Ким? Ким қизим?
- Шох... Ака...
- Гапирма қизим қийналасан.
- Мен-га... Нима бўл...
- Авто ҳалокат. Фақат шу ҳолос. Анча беҳуш ётдинг.
- По...ртлаш.
- Ҳеч қанақа портлашни bilmayman.- Барат Каримович қизига уйқу
таъсир қила бошлаётганини сезди ва хонани тарк эди. Гули яна алаҳлай
алаҳлай уйқуга кетди. Палата ташқарисиса Гüлüм кутиб turardi.- Икки қулоғинг биан эшит. У авто халокатга учраган. Ҳеч қанақа
Шохмироз йўқ. Уқдингми?
- Ҳаа...
- Агар унга нимадир деб қўйсанг ёмон бўлқди сен учун. Эртага
қизимни пойтахтга олиб кетаман. Нарсаларни тайёрла. Бу ер энди у
учун эмас.
Н;8
- Биласанми... Қорним жуда очди. Уффф... Овқат. Гамбургер, спагеттй,
ҳотдог ҳам бўлса бўларди. Йўқ яхшиси ош, норин, лағмон ва
манти... Манти. Эеей uxlama.- Висола қорни очганидан мияси
ишламай қолди. Султонни жим турганидан уни елкаси билан итарди.
- Нега сенлаяпсан?- деб to'ng'lladi.- Тилингни кесиш керак. Ўйлашга
қўйиб бер.
- Биринчи гапинга жавоб, мен ишинганларимни сизлардим аммо хато
қилдим сенга ишониб. Икинчи гапинга жавоб, мен сени қўлингда
қолганим йўқ кейин қўлларимни ҳис қилдим қўйдим. Ўйлашни билсанг
ҳозир биз озод бўлган бўлардик.
- Биринчидан аллақачон қўлларимизни бўшатишни топдим аммо бу
хонадан қандай чиқишни ўйлаяпман.
- Ростданми? Тезроқ қўлларимни бўшат... Ана эшикни бузиб
кетаверамиз.
- Гапимни эшит... Ана у ерда кўраётган бўлсанг ойна синиқлари
ётибди. Бирини олсак ишимиз беш.
- Қани... Қаерда?
- Сендан чап тараф. Столни тагида ётибди.
Висола чапга қараб кўришга қийналди ва секин Султонни эгилишга
мажбур қилб ўзини унга ташлади ва яна қаради.
- Кўрдим... Ақлингизга балли Султон aka.- Аа? Ҳа майли, энди гап бундай ҳозироқ биз стол устидан тушишимиз
керак.
- Аммо қандай?- Висолани қўлларини ўйлаб юзи ўзгарди.
- Менга ишонасан-аа
- Яъни сиз...- Висолани гапи чала қолди. Султон стол устидан ўзини ерга
ташлади унга қўшилиб Висола ҳам йиқилди. Чап елкаси билан тушиб
инграб юборди. Султон туришга урунди ва қийналиб иккиси ўттира
олишди.
- Энди силжишга ҳаракат қил. Сендан чап тарагда.
- Ярамас, ҳайвон... Аблах мараз.
- Бу "ширин" сўзларингни кейин айтасан ҳўп бажон-у дил эшитишга
ваъада бераман аммо ҳозир вақтимиз йўқ.
Султонни гапи Висолани аччиқни келтирди аммо гапи тўғрилиги учун
силжишга урунди. Иккиси силжий бошлашди ва хонани бурчагидани стол
ёнига етишди. Бу кенг стол уларни боғлаб чиқариб қўйилган столни
иккинчиси эди. Султон столни тагига етиши билан оёғини ойна синиғи
томон чўзди. Анча машаққатдан кейин қўлига олди ва арқонни
кеса бошлади. Арқон ҳалай булайга кесилишни ҳоҳламас Висоани эса
жаҳли баттар қўзир эди. Ваниҳоят ечилди улар тезда яқин айланишга
улгурган арқонлардан ҳалос бўлишди. Висола озод бўлганидан
суюниб қандай Султонни бағрига босганини билмай қолди. Бу
ҳолатдан тезда ундан узоқлашиб чиқиб кетди. Султон унга тикилиб
кейин эшик тарафга бурилиб олди. Эшик ёпиқ ва уни ортида соқчилар
бор бу аниқ. Султон ердаги арқонни олиб Висолани ёнига келди.
- Сен фотомодел бўлмоқчимисан? Балки актрисаликда ҳам ўзингни

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

07 Jan, 00:45


аламини чиқариб йжғлади. Бор овода бақирди. Шу даражада бақирдики
яна овози йўқолиб томоғи мих чайгандек бўлиб қолди. Томоғин
ушлаб тинчиб қолди аммо ичидаги алла нима "бақир... Аламинг ҳалибор... Baqir." Дер эди. У яна бақирди. Бор овозда дунё ютиб
юборгам инсонни исмини айтиб бақирди. "ШОХМИРЗО"... Қайта
қайта бақирди... бутунлай ўзини биламай қолди... Ўзини идора эришни
унутди ва мияси автоматик ўчди. Ерга қулади ва юзидаги ёшларни
яшираётган ёмгиърларни юзида ҳис қилди. Ҳудди кўз ёшлар
ёмғирга сингиб кетгани сингари "Шохмирзо" ҳам йўқлигга сингиб
йўқолди. Энди у на бир инсон шаклида на бир ширим ҳотира мисолида
Гулини ҳаётида қолди. Шунчаки кўмилди. Абадул абадга. Боқий
муддатга.
Н; 9
Гули кўзларини уйида очди. Эшик ёнида жон куйинтириб
гапираётган дадаси ва Гüлüмга кўзи тушди. Гüлüм айб иш қилиб
қўйгандек жим эшитар Каримович эса тинмай жаврар эди.
- Яна ўша ҳолат. Қандай беетибор қолдирдинг. Билардинг-ку уни
бундай қилишини... Сенга неча марта айтдим ундан кўз узма деб.
Яна стрес ва онгни ўчиб қолиши. Бу нима деган гап ахир. Уни бу
аҳволда кўришга ортиқ чидай олмиман. Ҳозироқ нарсаларни жойла
эртага кетамиз.
- Ҳоп ҳожаен...
"Демак эртага кетаман. Бутунлайга... Ахир қанақасига бир бутун
одам йўқ бўлиб қолиши мумкин. Юрак уни борлигини баралла
такрорлашдан чарчамас ақлим эса буни асосли далиллар билан инкор
этар эди. Мен буларни орасида телбага айланар эдим. У наҳот бутунлай
ўлди. Агар ўлган бўлса ҳам менга айтишса рози эдим. Бир икки кун
кўзёш тўкиб ўзимга келар эдим аммо ҳозир вазият умуман
бошқача. У севги деган туйғуни ҳис қилишимга имкон берди,
юрагимдан жой олди энди эса уни сароб дейишаяпти. Балки бу
яхшиликкадир. Мен қайта севги ёлғон ва азоблар жамланмаси
эканини тан олдим. Эртага кетаман... Ўзим учун яхши бўлган
жойга кетаман. Ортиқ у ва уни эслатадиган нарсалардан йироққа... Энди
ҳаётим саҳифасида на бир ажойиб орзудаги шахзода на бир армонли
муҳаббатим бор. Энди фақат мен ва армонларим бор ҳолос... Алвидо
Шохмирзо!!! Алвидо армон шаҳарчаси...* * * * *
- Мана билет... Ўн дақиқадан кейин кетасан. Яна адашиб ё бирор ишкалга аралашиб yurma.- Султон Висолага билет ва ҳужжатларни тутқазди. Висолани юзида ҳам ғамгинлик ҳам саросима босди. - Ҳудди ҳозир келиб бизни олиб керишаётгандек tuyulayapti.- Ўз гапига кулди аммо самимий чиқмади. Султон ҳам жилмайган бўлди. - Ҳавотир олма. Ўзим ҳал қиламан. - Сиз кетмайсизми? Нима, мана шу ҳавфли шаҳарда қоласизми? - Ҳа... Ўзим битиришим керак бўлган ишларим бор. Нима ҳозир мендан ҳавотир оляпсанми?- Султон негадие ич ичидан севиниб кетди. Аммо табиатан оғир босиқ бўлгани учун сиртига чиқармади. - Аа? Нима... Ҳалиги... Ҳечамда, одам қуриб сиздек олифтадан ҳавотир оламанми? Кейин туришиздан бандит бўлсез. - Сен ҳам бандиткадан сира қолишмайсан. Тилинг айнан уларга тўғри келади. - Бошқа кўришмаймиз деган umiddaman.- Висолани асаби доц. бермади. - Ёқимли тилак... Фаришталар омин деган bo'lsin.- Султон ортига бурилиб кета бошлади. - Олифта, безделник... - Висола ўқрайиб тескари қараб кетаётган келишган йигитга бироз термулди кейин pichirladi.- Оллоҳга омонатимсиз...
* * * * * Гули пойтахтга келди. Ўзига таниш хомасига қулфланиб олиб яна
ҳаёлга берилди. Бурчакга қараб улкан кулранг теддйни эслади. Кўзидан оқиша улгурмаган ёшини артиб жилмайди.

Давоми бор....

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Jan, 16:30


​​ 139.

🍃 🍃 🍃

—Нарсаларингни тайёрлаб бўлдингми? -Бахтбек ишдан қайтгач, залда турган жамадонларга қараб жилмайди.
Билади Гулдиёр анча зерикиб қолди.
—Ҳа Ўзбекистонни, ва яқинларимизни жуда соғиндим. Тезроқ кетгим келяпти.
Бахтбек Гулдиёрни сал билиниб қолган қорнига қараб жилмайди.
—Сен қизимизга раҳмат айт. Уни чет эл фуқороси бўлмаслиги учун қайтяпмиз. -деди.
—Мингдан-минг раҳмат айтаман. -Гулдиёр жилмайди.
—Майли унда кечки овқатни ейлик, эртароқ дам олиб. Эрта туриб йўлга тушамиз.
—Ҳўп бўлади.
Муҳаббат -Бахт ҳазинасидир!
Қанча кўп ҳадя қилгани сайин, қиймати ортиб бораверади.

🍃 🍃 🍃

Самолётда кетишар экан. Гулдиёр телефондан бош кўтармай, нимадур ўқиб кетарди. Сўнгра Бахтбекни қўлидан қучиб, елкасига бошини қўйиб олди.
—Ҳа нима бўлди? Кайфиятинг бузилдими?
—Бир нарса ўқидим! Бир жойи жуда таъсир қилди менга.
—Ҳўш? Қани нима экан?
—«Улар орадан йиллар ўтиб улар учрашдилар. Кўзлар-кўзларга тушди.
Иккиси ҳам бир-бирига термулиб жилмайдилар.
Бу жилмайишда, йиллар армон-у, алами, дарди мужассам эди.
Иккиси ҳам кўзлар орқали бир-бирларига савол беришди.
Нега биз ўшанда курашмадик. Осонгина таслим бўлдик???»]
Шу жойи менга жуда таъсир қилди. Вақтида мен ҳам, чекинишни танлагандим.
Агар сиз ҳам мен танлаган йўлни танлаганингизда. Ҳозир шу ўйлар бизда ҳам бўлармиди?
—Билсанми? Ҳаммамиз ҳам ҳақиқий севгини орзу қиламиз. Курашишга ростан арзийдиган севгини. Уни деб ҳамма нарсадан воз кеча оладиган ва уни ҳамма ҳаммасидан устун қўя оладиган севгини...
Аммо курашишга келганда...
Кўпчилик олдига эмас, орқага қадам ташлашни танлайди.
Бу журъатсизликми? Ўзига ишончсизликми, билмадим?
Аммо билганим, кирашмай таслим бўлганлар қачонлардир.
Ҳеч бўлмаса бир мартагина бўлса ҳам. «Қанийди ўшанда» деган жумлани ишлатадилар.
Бу қанийди ўшандани ортида эҳҳеэ қанча надоматлар бўлади.
—Яхшиям борсиз. -Гулдиёр, Бахтбекни қўлини маҳкамроқ қучиб олди. Бахтбек жилмайиб деди.
—Яхшиям борсан!

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Jan, 16:30


​​ 141.

🍃 🍃 🍃

Элёр бугун бошқача тиниқиб ухлади. Уйғонганда ёнида ўғли ширингина бўлиб ухлаб ётарди. Бироз унга термулди.
Кейин юз-қўлини ювиб ошхонага ўтди.
—Қаёқдан қуёш чиқди? Бизни уйқучи маликамиз бундай эрта турмасди ҳеч.
Ошхонада дастурхон тузаётган аёлини қучди.
—Бугун биринчи оилавий нонуштамиз бўлади. Яъни тўлиқ. Сиз мен ўғлимиз.
Гулнозани кўзларида чексиз қувонч барқ уриб турарди.
—Сени севаман.
Гулноза Уни маҳкам қучди.
—Бу кунлар келармикан деб, жуда кўп ўйланардим.
—Катталар жуда тушинган инсонлар экан. Бизни холи қолдириб, яхши қилдилар.
—Ҳаётим ҳали турмадими?
—Йўқ! Ширингина бўлиб ухлаяпти.
—У бундай кеч ухламасди. Ҳали бери турмаса ҳам керак.
Иккиси бир-бирини қўйиб юбориб, дастурхон атрофига ўтирдилар.
—Бир икки кунда катта ҳовлига кўчамиз. Дадам ёлғиз қолдилар.
—Ростдан ойингиз билан ажрашдиларми? -деди Гулноза.
—Ҳа сенга қилганларидан кейин кечира олмадилар.
—Аммо укангизчи?
—Дилёр ҳам аслида дадамни ўғли эмас экан. -Элёр нобуд бўлган боласи ҳақда гап очмади.
—Яа тавба...
—Келин ҳам «Кошонадан, ҳаробага ўтдикми?» Деб отасиникига кетиб қолибди.
—Бу сабаб бўла олмайди, араз-гинага, оилани бузишга. -Гулноза хўрсинди.
—Ҳамма ҳам мени хотинимдек ақлли, эмасда. -Элёр қизни қўлидан тутди.
—Қадримга етинг. Адвокатбей. -Гулноза сузилди.
—Албатта-е. Асли зўр адвокатбей бўлишимга ҳам сен билан бўлган айрилиқ сабаб. Ишимдан алам олиб шу даражага етдим.
—Ҳар бир омадли эркакни омади ортида. Албатта бир аёл бўлади дейишадику.
Маҳлиё хонимга раҳмат эканда бу даражага етишингизга.
Гулноза ҳазил қилиб, ширин жилмайди.
—Яхши кайфиятимни бузма Гулноз. -Элёрни қошлари чимирилди. —Агар ўтмишим қайтиши учун, мувофақиятимдан воз кечишга тўғри келганда. Индамай рози бўлардим.
Сизларсиз ўтган йиллларим. Булар йўқотилган йилларим. Гарчи мени Элёрбек Раҳимов қилган бўлса ҳам. Бу йиллардан жон деб воз кечардим.

🍃 🍃 🍃

Ҳаловат – ички хотиржамликнинг ўзига хос кўриниши. У ҳаётингиздаги ҳамма нарса ўз жойида ва кўнгилдагидек бўлиши орқали шаклланади, бундай ҳолатда сизга нимадир ёки кимдир етишмаётгандек туюлмайди. Ҳаётингизда ҳаловат тушунчаси бўлса, ҳар қандай муаммони тўғри қабул қилиш ва унга қарши туриш учун ўзингизда куч топа оласиз.
Ҳаётингизда ҳаловат йўқлигининг сабаблари эса:
—Қалбингизга эмас, бошқаларни фикрига қулоқ соласиз.
Ҳаёт сизники шундай экан, унга бошқалар фикрини тиқиштирманг!
—Ички овозингизни эшитмайсиз.
Унутманг! Асли у сизга нима керек эканини билади.
—Ўзингизни ҳаддан ортиқ танқид қиласиз.
Билинг ҳар қандай танқидни, таҳлили ҳам бўлиши керак!
—Бугунги кун билан яшамайсиз!
Ўтмишга ўралашиб, бугунингизни унутиб қўйманг. Зеро бугун эрта учун босиладиган энг муҳим қадамлар дебочасидир!

#ҲАЛОВАТ_2. ТАМОМ.

01.07.2024.
29.08.2024.
Муаллиф:
#Дилором_Қосимова.

5 ойдан буён биз билан бўлган Ҳаловат ваниҳоят якунига етди.
Биз билан бўлган барчангиздан миннатдорман.
Якуний ҳулосаларингизни кутиб қоламан.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Jan, 16:30


140.

🍃 🍃 🍃

—Умиджон қани? -Собир ишдан қайтгач, кичик ўғли кўринмагани учун сўради.
—Шодиёрани уйига кетган. Куёв кечроқ ташлаб қўяркан. -деди Дилфуза овқатларни дастурхонга қўяркан.
— Сал эркатойда шу бола. Ҳа деб қудаларникини боришиям яхшимас лекин.
—Қайсарда «поччам мен учун олиб келган» дейди бир гап гапирсам.
—Бугун Гулдиёрлар қайтяпти. Эртага келади. Шунга қараб тайёргарлик кўргин.
—Ростданми? Майли эрта тонгдан бир нималарга уринаман.

🍃 🍃 🍃

Бугун Сайёрани қўшни қишлоқдаги, аёли вафот этиб, 3 боласи билан қолган 35 ёшли эркакга никоҳлаб узатишяпти.
Ҳали 22 иккига кирмай, қанча савдоларни кўриб қўйган қиз. Фарзандларига она меҳрини берса, қизи билан қабул қилмоқчи бўлган эркакга розилик берди.
Келин қидириб, оёқларида мадор қолмаган Камолни онаси охири Сайёрани эшигини ҳам қоқиб келди.
Сабаби ўғлини таърифини эшитганки, оила кейинги сафар борганда юзига дарвозани ёпардилар.
Аммо Сайёра унга рози бўлмади. Ҳаёти барбод бўлишинида. Ўзини енгилтабиатлиги. Ва Камолни айбларди.
Ўзини иcлоҳ қилишга уринган қиз. Ҳаёти давомида нафақат Камол, балки. Камолдек инсонлардан йироқ юришга қарор қилганди.
Зеро яқинлари кўзига чўп суққан инсонлардан яхшилик кутиб бўлмайди.
Унинг учун энг муҳими қизи ёнида. Уни ўзидек қилиб тарбияламайди.
Балки эшитган қулоққа ғалати эшитилар. Сайёра қизини ҳудди Шодиёрадек бўлишини хоҳлайди. Унга ҳавас қилади.
Охирги қарори шу бўлдики. Балки бу қишлоқдан кетса, кўпчилик учун яхши бўлар.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Jan, 16:30


134.

—Нима бўлди ўғлим? Нега йиғлаяпсан? -деди Элёр ҳавотир билан.
—Ойим эртага келади даданг деяпти. Мен ҳозир кўргим келяпти сизни.
—Менга бер телефонни. -Гулнозани овози келди. —Ало Элёр ака.
—Нега йиғлаяпти Ҳаётбек? -сўради Элёр.
—Сизни соғиндим деб ҳарҳаша қиляпти. Овозини эшитсанг ухлайсанми деб қўнғироқ қилгандим. Энди кетаманга ўтиб олди. Бирон нима деб алданг. Мен эплолмаяпман!
—Берчи!
Гулноза телефонни ўғлига берди. Элёр нақд бир соат уринди аврашга.
Аммо олган жавоби. «Яна келмай қўясиз. Узоққа кетиб қолгансиз» деган гап бўлди.
—Ҳозир бориб олиб келаман сени. Фақат онангсиз ухлайверасанми? -деди Элёр ортиқ ўғлини йиғисига чидолмай.
—Ҳа олдин ҳам ухлаганман.
Элёрни ёдига, Гулнозани уйида қолган куни келди. Ростдан ўшанда ўғли қаерда бўлган?
—Келманг бир нима қилиб юпатиб оламан. -деди Гулноза уни ҳаёлларини тарқатиб. Ортидан Ҳаётбекни яна йиғлагани эшитилди.
—Олиб кетаверсин. Бола эзилиб кетди. Сизларни деб бола бечора сарсон. -Элёр қайнонасини овозини эшитди.
—Лекин ойи. -деди Гулноза бироз норози оҳангда.
—Нима ойи? Ота-бола учрашгач, шундай бўлиши аниқ эди. Энди кўнишдан бошқа чоранг йўқ. Шу туриши бўлса, тонггача ухламай эзилиб йиғлайди. Уни қийнаб нима қиласан. Ўзи ўксик катта бўлаётган бўлса.
—Мен йўлга чиқдим Гулноз. Ҳаётбекни тайёрлаб тур.
Элёр она-болани суҳбатини тингларкан. Лифтдан тушиб бўлганди...

🍃 🍃 🍃

Гулноза, дадаси келишини эшитиб, кўзлари порлаб, гоҳ дарвозадан мўралаб, гоҳ атрофида чопқиллаб ўйнаётган ўғлига қараб тураркан олдига ойиси келди.
—Бечора набирам. -дедим рўмолини бир учига кўз ёшини артаркан. —Катталар калта ўйлик қилиб, бола шўрлик кемтик меҳр билан ўсди. -деди.
—Элёр ака ҳам йиғламоқдан бери бўлди Ҳаётимни кўриб. -деди Гулноза.
—Боласини кўриб меҳри жўшиб кетгандирда. «Маҳлиё хоним Гулнозадан кечирим сўрайди керак бўлса» дейди. Мен онасини баҳридан ўтиб, сизларни танлашини хоҳламайман. Сен она-болани айирган, ёмон-отлиқ бўлиб қолишингни истамайман.
—Маҳлиё хоним Элёр акага ўгай бўладилар. -онаси ҳайрат билан қаради. —Ўзи ҳам яқинда....
Гулнозани гапи тугамай, дарвозалари олдига машина келиб тўхтади.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Jan, 16:30


​​ 135.

🍃 🍃 🍃

—Ухлаб қолдими? -уйқуси ўчган Гулноза Элёрни қўнғиpоғига тезда жавоб берди.
—Ҳаа лифтдаёқ ухлаб қолди. -деди Элёр. Овозида ҳотиржамлик, сокинлик сезилиб турарди.
—Нега тезда қўнғироқ қилмадингиз. Мен ўйлайвериб... Йўқ нега қўнғироғимга жавоб бермадингиз ахир. -жаҳли чиқди Гулнозани.
Элёр жилмайиб, ухлаб ётган ўғлини сочларидан силади.
—Телефоним машинамда қолган экан. Ўғлимиз ухлагач, тезда олиб чиқдим. -Элёр Гулнозани соғинганини ҳис қилди. —Гули... -деди меҳр билан.
—Ҳаа. -деди Гулноза шивирлаган овоздан бироз энтикиб.
—Раҳмат сенга.
—Нима учун?
—Ҳаммаси учун... Ўғлимизни менга нафрат туйғуси билан эмас, меҳр туйғуси билан катта қилганинг учун. Билмадим сени ўрнингда ҳар ким ҳам. Ўзига қилинган бундай ноҳақликдан кейин. Бундай меҳри-дарёлик қилолмасди менимча.
—Оталик ҳаққингизга ҳиёнат қилгим келмади. -Гулнозани овози йиғи аралаш чиқди.
—Гулим нега сен бунчалик фариштасифат инсонсан? Наҳот бирон марта аламингни олиш учун ҳам мени ўғлимизга ёмонламаган бўлсанг?
—Ҳар куни ўғлимни мўлтиллаган кўзларига қараб. Ҳар кеча сиздан нафратланиб ухлайман... Асл муаммо шундаки. -Гулнозани овизи йиғлагани сабаб, титраб чиқди.
—Асл муаммо шундаки... Эрталаб уйғонганимда яна сизни севишда давом этаман...!
Нафратлана олмайман!
Элёр яна ичидан эзилди.
—Қани эди ёнимда бўлсангу. Мени деб намланган киприкларингга лаб боссам.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Jan, 16:30


136.

🍃 🍃 🍃

Жавоҳир кечга яқин, шаҳарга тушганди. Машинасини Шодиёрани ишхонаси томонга ҳайдади.
Бугун эрталаб ҳам ўзи ташлаб қўйганди. «Ред» борлиги учун, Шодиёра машинасини ҳайдагани қўрқди.
Ҳайдовчилик гувоҳнамасини Жавоҳир ўқитмай олиб берди. Машина ҳайдашни эса ўзи ўргатди.
Ҳали кўп бўлмагани учун, Шодиёра шундай «Ред» кунлари машинасида боришни хоҳламайди.
Олиб қўйишларидан қўрқади. Сабаби машинаси У учун, Жавоҳирни энг зўр совғаси.
Жавоҳир машинасидан тушиб, унга суянганча, Шодиёрага қўнғироқ қилди.
—Эшитаман Жавоҳир ака. -Шодиёра куттирмай жавоб берди.
—Шаҳарга келгандим. Ишинг тугадими? Бирга кетардик.
—Ўзим кетавераман. Овора бўлиб келасизми?
—Келиб бўлдим. Овораси эса йўқ!
Жавоҳирга, Шодиёрани овози бошқачадек туюлди.
—Ҳўп. -деди Шодиёра шашти пасайган инсондек.
Жавоҳир телефонда бир нималар кўрган бўлди. Кейин бошини кўтариб, атрофга қараркан. Шодиёра ишлайдиган офисга қараб кетаётган аёл унга бошқача туйилди.
Асли уни ҳиёл оқсаётган оёқларидан таниб қолди.
—Сайёраа... -деди ҳайрон. Кейин ғазаби тошди. —У бу ерда нима қиляпти?
Жаҳли чиқиб, офис кириш эшиги томон кетаётган Сайёрани олдига борди.
—Жавоҳир акаа... -деди Сайёра билагидан сиқиб ўзига қаратган собиқ эрига қараб.
—Сен бу ерда нима қиляпсан? -деди Жавоҳирни қони қайнаб.
—Мен Шодиёра опани олдига келгандим. -деди Сайёра бироз титраб.
—Уни олдида сенга нима бор?
—Жавоҳир акаа.
Жавоҳир ғазабланиб турган пайт. Шодоёрани овози келди.
Ортига қараганда у ёлғиз эмаслигини кўрди.
Шодиёра, Шодиёнани етаклаб чиққанди.
—Мана қизалоқ. Ойинг ҳам келибди.
Шодиёра, қизчани қўлини қўйиб юборди. Шодиёна Жавоҳирга ёт сираб қарадида. Сайёрани қучиб олди....
Сайёра, кўз ёшлари билан Шодиёрага кўпдан-кўп раҳмат айтди. Жавоҳирдан ҳадиксираб у таърафга қарамади ҳам...

—Ҳўш менга нима бўлганини тушинтирасанми? У бу ерда нима қиляпти? Нега сен билан «опа-опалаб» гаплашди. -деди Жавоҳир Сайёра кетгач, Шодиёрани сўроққа тутиб.
—Мен унга қизини қайтиб олишига ёрдам бердим. -деди Шодиёра Жавоҳирни ҳайратга солиб...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Jan, 16:30


138.

🍃 🍃 🍃

—Сенда ҳаммаси яхшими? -Жавоҳир кечга хоналарига кирганларидан кейин, Шодиёрадан ҳавотир билан сўради. —Кечга ҳеч нарса ҳам емадинг!
—Кўнглим беҳузур бўляпти. Шунга егим келмади. -деди Шодиёра оғзини қўли билан ёпиб эснаркан.
—Сенда ҳаммаси жойидами? Эртагаёқ шифокорга олиб бораман. -деди Жавоҳир қатъий.
—Эей йўқ мен эртага уйдан чиқмай, дам олмоқчиман. Дам олиш куним. -деди Шодиёра норози минғирлаб жойига чўзиларкан.
—Мени кўнглим тинч бўлиши учун бормасанг бўлмайди. Сендан ҳавотир оламан.
—Ҳаммаси жойида. Шунчаки фарзандингиз ўзингиздек, «ичимдагини топ» деган қайсар бир нарса шекилли. -деди Шодиёра ёстиғини тўғирлаб ётиб оларкан.
—Нима дединг? -Жавоҳирни миясида чақмоқ чаққандек бўлди. Ичидан бир нималар жимир-жимир қилиб тўлқинлантириб юборди. Аммо Шодиёрани оддий ҳолдек гапирганига ҳайрон бўлди. —Ҳозир нима дединг, Шодиии шундай гапиряпсанки, ҳатто Сайёрага ёрдам берганингни ҳам бундан жадалроқ айтгандинг.
—Жавоҳир акаа. -Шодиёра ўзини мажбурлаб, ўтириб олди. —Ўлай агар ҳеч нарсага ҳолим йўқ. Ҳеч нарса ёқмаяпти. Асли эртага айтмоқчидим бошқачароқ қилиб. -ёнига ўтирга Жавоҳирни бўйнидан қучиб елкасига бошини қўйиб олди. —Сиз эса қовоқ-аридек ғўнғиллаб мажбур қилдиз. Чарчаган пайтим ҳеч нарса ёқмаяпти рости.
—Қовоқ-ари? Мен сенга қовоқ-арими?
—Энг келишган қовоқ-ари. ‐Шодиёра жилмайиб маҳкамроқ қучиб олди. —Ўп-ўзимни баджаҳл қовоқ-арим. Вужудимда сизни зурриётингиз борлигидан жуда бахтлиман. Аллоҳимдан миннатдорман.
Жавоҳир қизни елкасидан маҳкамроқ қучиб, биргалашиб ётоққа ётди.

«Бахтли одам ғазабланмайди!.— Улар кечиради ва унутади. Чунки улар хафагарчиликни яшириш ғазаб ва оғриқни ушлаб туришни англатишини билишади. Бундай одамлар бу нарсаларни ҳис қилишни хоҳламайди. Улар бахтли бўлишни хоҳлайди.»
Бу ибора айнан Шодиёра тимсолида ўз исботини топган.
У кечиришни... имкон беришни... ғазабни-нафратни енгишга қодир шахслар сирасига киради.
У бахтли...
Унда энди ҳамма нарса бор.
Севги, меҳр, бахтиёрлик ҳисси. Ва Ҳаловат!

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Jan, 16:30


​​ 137.

—Тушунмадим! Нима дединг? -деди Жавоҳир.
—Жавоҳир акаа... -Шодиёрани Уни қўлидан тутди. —Мен бу ишни фақат қизалоқ учун қилдим. Асли мен аёлман. Рашк қон-қонимизга сингиб кетган.
Ўзимни кимларгадур фаришта қилиб кўрсатиш ниятим ҳам йўқ. Асли Сайёрадан ўлгудек нафратланаман. Аммо қизалоқ...
Қиз болага онасиз ўсиш қийин. Бошимдан ўтгани учун айтаяпман.
Ўспирин пайтида онани ўрни жуда билинади.
У пайтлари Дилфуза ойим билан яхши чиқиша олмасдик.
Дадамга эса ўзимга керакли нарсаларни айтгани ийманардим.
Шодиёнага бундай қисматни раво кўра олмадим.
Қўлимдан келгани учун, ёрдам бердим.
—Уни бу ерда кўриб жаҳлим чиқди. -деди Жавоҳир Шодиёрага меҳри янаям жўшиб.
—Мени эса У кетгунгача қараб турганингизга жаҳлим чиқди. -деди Шодиёра бироз жаҳл аралаш. —Унга қараган кўзларингизни ўйиб олгим келяпти.
—Менимча мен сенга рашкимдан. Сен эса менга вазминлигингдан берган кўринасан! -жилмайди Жавоҳир.
—Нега?
—Иккимиз ҳам аввалги турмушимиздан анча ўзгарганмиз.
—Шуниси яхши. Меъёр ушлаяпмиз.... Кетдикми?
Шодиёра машина ҳайдашни ўргангандан буён. Олд ўриндиқда ўтирарди.
—Машинани бошқармайсанми? -деди Жавоҳир уни ортидан бориб.
—Йўўқ. Йўлда ухлаб олмоқчиман. Шу кунларда тез толиқиб қоляпман!
—Кун ора ишлайман дегандинг. Лекин ҳар куни ишлаяпсан. -Жавоҳир калитни бураркан шундай деди.
—Гулноза опа келмай қўйдида мен қайтганимдан кейин. Шунга ҳар куни келяпман. -деди бир текис кетаётган машинада атрофни томоша қилиб кетаркан.
—Лекин чарчаб қоляпсанда.
—Эртага дам. Элёр ака, Гулноза опани эри бўлган экан. Эртага яна бир оила бўлишаркан. -деди нигоҳини Жавоҳирга қаратиб.
—Тўй бўларканда. -Жавоҳир жилмайди. Кўнгли ҳам ҳотиржам тортди. Шодиёрани ҳафа қилишни истамайдику. Барибир жиндеккина қизғонарди Элёр билан ишлагани сабаб.
—Ҳамма сизми? -деди Шодиёра кўзини сузиб. —Уч марталаб тўй қиладиган.
—Мендакаси бошқа туғилмайди ҳеч. -Жавоҳир жилмайиб, Шодиёрани юзидан чимдиб қўйди.
—Туғилмасин ҳам. -Шодиёра кўзларини ҳиёл қисиб қаради.
—Менга қайтганингдан афсусдамисан? -Жавоҳир ҳам сирли қаради.
—Асло! -Шодиёра эгилиб, Жавоҳирни оёғига бош қўйиб олди. —Уйга етиб боргунча, кўзимга дам бериб олай.
Жавоҳир машинани атай сокин бошқариб бораркан. Шодиёрани сочларини бир қўли билан силаб қўйди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Jan, 16:28


Demak biz boshladik!!!
🔥HALOVAT🔥

LAYK VA REAKSIYAGA QARAB DAVOMI BOʻLADI!!!

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Jan, 16:28


.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Jan, 16:03


#PSIXOLOGIK_TEST

Rasmdagi qaysi imo-ishoradan siz koʻproq foydalanasiz?
Bu shaxsingiz xususiyatlarini aniq aytib beradi.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Jan, 12:33


Давоми.......


Ўша куни беморни бўлимга, яқинларини касалхона худудидаги меҳмонхонага жойлаб, ишга шошдим. Бир неча маротаба телефон килишибди. Эшитмабман.
Йўл бошига чиқиб........

​​машина тўхтата бошладим. Аксига олиб, шошганимда бирорта машина тўхтамайди. Эх, бугун жумъаку. Соатимга қарадим. Бу пайтда аксарият хайдовчилар масжидга, ибодатга шошишади.
Шу пайт бироз нарирокдаги бекатда шовқин кўтарилди. Эътибор бермадим. Аммо рўпарадаги дорихонадан оқ халатли аёл югуриб чиққадагина бирор нарса бўлдимикан дея ўша томонга шошдим.
Оламонни ёриб олдинга ўтишнинг иложи йўқ эди. Кимнидир машинаси тез етиб келган "Тез ёрдам" машинасни йулини тўсган шекилли , ёрдам қутисини кўтарган шифокор ховлиқиб олдинга ўтди.
Тўпланганларлар бир-бирига гап бермай мухокамага берилиб кетишган:
-Вой бечора, ёш экан. Бир дақиқа аввал хандон отиб кулиб турганди. Атиги бир дақиқа, йўқ бир сониягина юрагини чангаллаб бир чайкалдию, гурсиллаб тушди.
-Инфаркт бўлса керак!
- Куйсангизчи, шу ёшда инфаркка бало борми? Иссиқ ургандир!
-Илохим шундай бўлсин!
Вазият жиддий шекилли, "Тез ёрдам"ни яқинрокка олиб келишди. Касални унга ортишди.
-Нарсалари бормиди? Шериги йўкми?
Ёши каттарок қурт-писта сотиб утирадиган аёл бекат томондан бақирди:
-Мана сумкаси узатворилар. Шериги боягина мошинага чикиб кетганди.
Одамларимиз яхшида , бефарқ эмас. Айтишларича, баъзи юртларда йиқилиб ўлиб колсанг хам биров қарамас экан. Бизда бўлса мана, ўз вақтида қилинган эътибор туфайли беморнинг жони сақлаб қолиняпти.
Шуларни хаёлимдан ўтказиб кетмокчи бўлдим. Шу вақт "узатворинг"дея қўлимга тутқазилган нарсага караб бақрайиб колдим.
-Нима? Кимники бу?
- Сумка! Вой,нега анграясиз? Анави йиқилган аёлникида..
Қўлимда турган сумка қандай қилиб ерга тушганини ҳам сезмадим.
-Нега ташлаб юбордингиз? Э,ана сизни деб ичидаги нарсалари хам тўкилиб кетди!
Гангиб турганимдан ранжиган одамлар ерда сочилиб ётган лаб буёқлар, қош қалам, хуллас турли пардоз воситаларини териб қайта солар, мен бўлсам эрталаб қишлоқиларни лўх килган тижоратчининг матахини таниб карахт турардим...

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Jan, 11:34


ЮРАК.....

-Ало, дўхтир опа сизмисиз?
Нотаниш рақамдан келган узуқ-юлуқ овозни эшитиб, эрталаб бешда қўнғироқ қилганларидан оғриндим.
-Ха, дедим истамайгина.
-Минг бор узр опажон. Сизни безовта қилиб қўйдимми? Мени танимайсиз. Телефонингизни бировдан олдим. Опа, онамларни Тошкентга олиб келгандик. Балнисага ётқизиш керак. Сизни ёрдам беради дейишди.
Қаерга, қайси касалхонага келганларини аниқлаб, чой-пой ичиб, кутиб туришларини айтдиб, ёрдамга ошиқдим. Чунки Тошкентда клиникаларга ётқизиш осон эмас...
Саккизларда келишилган жойга етиб бордим.
Бемор олтмишлардан ошиб қолган онахон экан. “ Ичагида хавфли ўсма бор. Тошкентга олиб бормасангиз бўлмайди” дейишибди.
Одамлар ҳам соддада. Саломлашишинг билан қўлингга ташхис қоғозларию, компютер томографиясида олинган суратни тутқазишади. Мен катталар эмас, болалар дўхтириман, қолаверса бу соҳанинг мутахассиси эмасман деганим билан уларни тинчлантириб бўлармиди. Қўлимдан келганча мўлтираб турган беморни юпатиб, дарди унчалик жиддий эмаслигини айтиб кўнглини кўтарман. Пойтахтда танишинг бўлмаса ишинг битмайди деб, ўйлагувчи касал эса оғзимдан чиққан ҳар бир гапни тасдиқлаб турарди.. Қоидага биноан аввал маслахат-ташхис бўлимида керакли текширувлардан ўткизишга тугри келди. Одам кўп. Икки соат деганда ҳаммасидан ўтдик. Энг охиргиси, касалхонада ётишга руҳсат берадиган бошлиғигина қолганди.
Навбат хам анчагина. Иссиқ. Нафас олишнинг иложи йўқ. Колаверса тушликка чиққан дўхтир ҳам анчагина кеч келди. Шифокорлигимни рўкач қилиб, беморимни олдироққа ўтказиб юборсам бўларди. Истихола килдим. Аниқроги уялдим. Турли вилоятлардан, биздан аввалроқ келган катта-кичик касаллар ҳам одам.
Шу пайт навбатдагиларни туртиб-суртиб ёшгина жувон олдинга ўта бошлади:
- Мен кирмасам булмайди. Юрагим каттик санчяпти. Қочилар! Вой , ўлиб коламан хозир. Вой....вой жоним!
У аянчли инқиллар,хаво етмаётгандек бўйнидаги енгил шарфини ҳам ечиб ташлади. Чайқалиб турганидан қўрқиб йиқилиб тушмасин деб, йўл бердик.
Жувон ёнидаги шеригига суяниб қабулга кириб кетди.
Йигирма дақиқадан ортиқ вақт ўтди. Ташқаридагилар ичкарида нима бўлаётганини билишмайдию, юраги санчиб қолган аёлни тинмай дуо қилишарди. Ичкаридан қайтиб чиққан шеригидан обдон беморнинг холатини сўрашсада, кўнгиллар тинчимади. Ёши каттароқ, дадам қурам одам эса чидаб тура олмади:
- Шуда, бу ерда навбат кутавериб инфаркт бўлиб қолишинг ҳеч гап эмас. Қачон бу «очерить» ўлгурлар йўқолар экан?! Ёшгина экан, ишқилиб тинчлик бўлсинда. Узоқ қолиб кетди...
Жусаси сўроқ белгисини эслатувчи йўлдоши эса, уни тинчлантиргандай бўлади:
- Ёмон гумон қилманг! Мендаям уч- тўрт марта шундай бўлгану. Мана ўлмай, сиз билан эллик йилдан бери яшаяпман.
Атрофдагиларнинг юзига кулгу югурди. Хайрият кўринишидан бир бурдагина бўлиб турган кампир нафақат басавлат эрини, балки ўттиздан ортиқ касални тинчлантира олди:
- Мана кўрасизлар, яхши бўлиб қолади. Индамай дуо қилиб туринглар...
Яна йигирма дақиқадан сўнг эшик очилиб, бояги жувоннинг калласи кўринди.
-Яхшимисиз қизим?
-Тузук бўлиб қолдингизми опа?
Атрофдан ёғилаётган хавотирли саволларга жавоб ҳам қайтармаган касал бир оғиз рахматни хам насия килиб, бир чеккада кутиб турган дугонаси билан жўнаворди...
Йук,гапирди . Факат навбатнинг охиррогида турганимиз учун шеригига айтганларини бизгина эшитдик.
- Боплаб лўх килдима қишлақиларни! Юрагим десам, лаққа тушиб киргазиб юборишди. Зато, анча нарсамни сотиб чиқдим...
Шундагина унинг қўлидаги кизил,ўртача катталикдаги сумкага эътибор берибман. Демак жувон касал эмас, тижоратчи эканда! Инсофсиз! Ичкаридаги духтирга ҳам тан бермадим. Шунча одам навбатда турибди. Тахлиллар аникроқ чиқсин деб, кечадан бери туз тотмаганлар хам бор. Колаверса бу оддий касалхона эмас. Сўнги нажот билан одамлар канча йўл босиб келишади?"Дардмандларни лўх килган сендай бефаросатга ақл берсин" деб кўнглимдан ўтказдиму, унинг турқини тезрок унутиш учун телефонга андармон бўлдим.

Давоми 17:30 да

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Jan, 10:59


🌞 SIZ HAM O'ZINGIZ XOXLAGAN QOMATGA ERISHMOQCHIMISIZ

❗️ BIZ BILAN OZISH JUDDA OSON 📲

❗️ SOG'LOM VA MUVOZANATLI OVQATLANISH ORQALI VAZN YO'QOTISHNING ENG OSON YO'LI BIZDA

❗️🤝OYGA🤝KG DAN 🤝🤝 KG GACHA VAZN TASHLASH IMKONIYATI BOR

❗️ TANA VAZNINI BIR XIL USHLAB TURISH XAM O'RGATILADI

❗️OLIY MALUMOTLI DIPLOM VA SERTIFIKATLARGA EGA PROFESSIONAL DIETOLOG ✔️@MaDINAAVAZOVNA

❗️ GURUHGA QO'SHILISHNI
UNUTMANG
📲

@SUPER_OZISH3❤️
@SUPER_OZISH3❤️
@SUPER_OZISH3❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Jan, 10:32


-- Энди бошқа совғалар ҳам....ёрдамлар ҳам бўлмайди. Энди ҳамма муаммоларингни ўз кучларинг билан ечишга ҳаракат қилинглар! - дея телефонни ўчирди.
Мана сизга яна бир ҳаётий ҳикоям.... доим олавериш ҳам ярамайди ҳатто ака ука қариндош бўлса ҳам....беришни ҳам билиш керак ...
Крикдуши Шухрат

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Jan, 10:32


Давоми

Эндигина синглиси учун давлатдан олган кредитини ёпиб бўлганди ҳамки, қайнсинглиси автоҳалокатга учраб қолди. Оғир аҳволда ётар, доим опа унинг атрофида гирди капалак эди. Чунки тиззасидан ёмон жароҳат олиб, тез уни операция қилиш керак эди. Кейин соғайиб кетгач ишлай олмасди. Уйида болаларига қараб ётарди. Уни рўзғорини ҳам ками кустини таъминлаб борди.
Ота онага ёрдам бериш табиий ҳолку. Буларни ҳечам ёрдам деб ҳисоблашмасди. Аммо турмуш ўртоғига унинг бу ишлари ҳечам ёқмасди.
-- Сенинг саховатпеша ишларинг қачондир тугайдими йўқми?- дея бир куни хотинидан сўради.
-- Албатта тугаб қолар....ахир мен уларга кўп ёрдам бердимку. Умид қиламанки бошқа улар менга ўз оғирлигини ташлашмайди.- деди Асила опа.
Худди шу гапни айтиши билан, эртаси куни укаси келиб қолди уларникига. Нима эмиш, хотини билан ажрашишибди....уйни ҳам хотин бола чақасига ташлаб келибди. Ва яна шуни айтдики, вақтинчалик уларникида яшаб туришини ҳам айтди. Опаси у кўнади....аммо поччасичи?.......бу томонларини ҳечам хаёлига келмаган эди.
Асила опа укасига ўзини бироз пулини берганини эшитган эри, норози бўлиб, нарсаларини йиғиштириб уйдан чиқиб кетди. Кейинчалик билишича эри аллақачон бошқа аёлга уйланиб олган экан. Асила опа энди ўз ҳаётидан кўнглини узиб қўл силтаганча қолаверди. Доим синглиси ва укасини муаммоларини ечиб уларга ёрдам бериб келишда давом этаверди. Ота онасига ҳам ёрдам берарди. Ҳаттоки синглисини болаларигаям баъзида уйига олиб келиб қарарди.
Эхххх..... мана шу хаёлларни, яшаб ўтган умрини ўйлаб , касалхонада уйқусиз тунларда эслади.
Охир оқибат ўзини бошқа тийиб туролмади. Телефонини олиб синглисига қўнғироқ қилди :
-- Синглим яхшимисан....сизларда виждон борми? Мен деярли бир хафтадан бери касалхонада ётибман. Сизлар бир марта келиб кўриб кетишгаям ярамадинглар. Ҳеч бўлмаса телефондаям бир оғиз аҳволинг яхшими деб қўймадиларинг.-деди бироз жахли чиқиб.
Унинг бу гапларига жавобан синглиси ўзини оқлаш учун ҳар хил баҳоналар тўқий бошлади. Унинг муаммолари кўпайганини рўкач қилиб ўзини оқлай бошлади. Синглисини келиб кўриб кетишга вақти йўқлигини ва укасини жўнатишини айтиб гўшакни қўйиб қўйди. Аммо укасдан ҳам дарак бўлмади.
Орадан икки хафта ўткач, опага жавоб беришди. Асила опа энди тушуниб етдики, уни ҳам бу ҳаётда умри битта. Айнан буни билиш учун Аллох унга буни тушуниб етиши учун шу касалликни жўнатганини. У ўзи айбдор эдики, ҳаётини унинг қадрини билмайдиган жигарларига бағишлаган экан. Ўзининг ҳаётини айнан уларнинг оёқлари остига ташлаганини тушуниб етди. Улар эса безбетларча унинг ҳаётига оёқларини артиб кетганди. Бу аҳволда бошқа яшаб бўлмаслигини тушуниб етди.
Асила опа ўзининг навбатдаги хизмат сафарида бир яхши инсон билан танишиб қолди. Унинг аёли вафот этган бўлиб ёлғиз яшар экан. Фақат у Канада давлатида яшар экан. Билмадим тақдир туҳфасими....ўша инсон опани қўлини сўради. Асила опа албатта рози бўлди. Улар фақатгина никоҳ ўқитиб турмуш қуришди. Катта тантана ҳам қилишмади........

​​Энди у қариндош уруғларидан анча олисда яшарди. Албатта улар жудаям жахли қилишганди....уларга янги йилга фақатгина сувенир нарсаларни почта қилиб жўнатганлиги учун. Телефондаги гаплардан улар каттароқ совғалар кутганлигини рўйи рост айтишди ҳам.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Jan, 09:59


🦄Bitta kapalakni tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻

1⃣ 🦋 4⃣🦋
2⃣ 🦋 5⃣🦋
3⃣ 🦋 6⃣🦋

100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️‍🔥🙈

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Jan, 09:36


ҚАДРСИЗ ОПА.....

Реанимация хонасидан умумий палатага кўчиришди. Асила опа ўзи учун кутилмаган вазиятда касалхонага тушиб қолди.....кучли санчиқ сабаб. Тўғрисини айтганда ўнг биқини анчадан бери санчиб оғрирди, аммо доим духтирга кўринишни кейинга қолдираверди. Ёки вақт йўқ.....ёки оғриқ ўтиб кетар, духтирга бориш шартмасдир дея. Врач қаттиқ гапирди опага....вақтида мурожаат қилмаганлиги учун. Вақтида келганида бундай қийинчилик бўлмасди.
Опа ётган палатада яна учта бемор аёл ҳам бўлиб, уларнинг олдига қариндош уруғлари доим ҳол аҳвол сўрагани тез тез келиб туришар....қўнғироқ қилиб хавотир олишарди. Опани кўргани эса ҳеч ким келмасди. Ҳеч ким қўнғироқ ҳам қилмасди...
ваҳоланки касалхонага тушганига беш кун бўлганди. Хонадошлари бу ҳолатдан опага ачиниш кўзи билан қарашар, доим бирор нарсаларни унга тортиниб меҳмон қилишга ҳаракат қилишарди. Аммо опа ўзини ноқулай аҳволда ҳис қилиб, касалхонани бераётган овқатлари етарлилигини такрор айтаверар... ҳатто кўп ейиш ҳам зарарли эканлигини таъкидларди.
Касалхонада бўш вақт жудаям кўп бўлар, ҳеч бир қилгани иш йўқ.... ўзингча ётиб ўйлаб кўришга вақт бемалол эди. Асила опа ҳам яшаб ўтган ҳаётига бир назар солиб эслади. Қаерда хато қилди.....ҳечам тушунолмасдан аросатда эди.
Асила опа оилада энг катта фарзанд бўлиб, доим синглиси ва укасига ёрдам берарди. Ҳатто улар вояга етиб катта бўлишганида ҳам. Опа уларга ўзини жавобгардек ҳис қиларди. Асила опа, ота онасидан жудаям миннатдор эди. Чунки иқтисодий томондан қийналишган бўлишса ҳам уни ўқиши учун пул топиб ўқитишди. Кейин у синглиси ва укасини ўқишини пулларини тўлади. Яна кўп нарсаларга тўлов қиларди. Оиласи доим опани ёрдамига суянар, ҳаттоки ўрганиб ҳам қолишди. Бекорга айтишмайдику яхши нарсага тез мослашилади деб. Ҳаттоки ишхонасидаги ишларини уйига олиб келиб, тунлари ухламасдан бажарарди. Албатта кўпроқ пул топиш мақсадида. Лекин бу уринишлар ҳеч кимни қизиқтирмас, худди доимгидек иш каби қабул қилинарди холос.
Айни шу пайтда Асила опага қирқ беш ёшда эди. Аммо ўзининг оиласи йўқ эди. Ўзининг шаҳарда алоҳида уйи бор.... чет эл компанияси билан ҳамкорликда очган тикувчилик корхонаси бор. Ишларини яхши йўлга қўйган....ҳатто таржимонлик ҳам қилади бир чет эл компаниясида. Инглиз тилини мукаммал билади, тўлиқ гапира олади. Таржимонлик иши юзасидан ҳатто чет элга хизмат сафарига боришга ҳам тўғри келарди. Бу ишларга эришишни ўзи бўлмаган....тинимсиз меҳнат машаққатлар эвазига бўлган.
Шу ерда савол туғилади сиз томондан. Нега Асила опа ёлғиз? Хунук аёл эмас аксинча жудаям чиройли, ўзига доим қараб юрадиган аёл. Уни устига ақилли.... ўз ишини яхши йўлга қўйган. Бошида севгига ҳечам вақти бўлмади. Иш, карьера ва кичикларга ғамхўрлик қилиш.....
Фақатгина у ўттиз ёшга тўлганида яхши бир эркакни учратди. Улар бошида гаплашиб юришди кейин бир бирларига кўнгил қўйишиб турмуш қуришди. Асила опани уйида яшай бошлашди. Уларнинг ҳаёти яхши эди.... биргаликда режалар тузишди.....

Ҳатто фарзандли ҳам бўлиши мумкин эдилар, аммо фарзанди нобуд бўлди. Негадир Асила опанинг оила аъзолари уни оила қуриб яшаётганида ҳам тинч қўйишмас, янаям унга юк бўлишаверарди.

Давоми 15:30 да

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Jan, 08:31


Давоми......


​​Бир соатдан сўнг пештахта ёнида яна ўша қизча турарди. Фақат ёнида бояги чиройли елим халтани ушлаган озғингина, рангпар йигит ҳам бор эди. "Дунёдаги энг зўр ака шу эканда!" Хаёлидан ўтди унинг.
У совғани сотувчига узатди.
-Кечирасиз, мана буни қайтариб олинг ва синглимни кечиринг. У ўғирлик қилмасди.
Сотувчи йигитчага разм солди. Ёшига нисбатан улғайиб қолган аканинг нигоҳида, ота меҳри билан бирга , унинг маъсулияти ҳам жо бўлганди.
- Синглинг ўғри эмас!
Йигитча жавдираб турган синглисига қараб қўйгач, сотувчига юзланди:
- Телефонни сотиб олдим деяпти, аммо унинг нархини яхши биламан. Илтимос, уни айбламанг. Бир гап бўлса онам кўтара олмайди.
Сотувчи уни гапиртиргани қўймай, ўзига узатилган қимматбаҳо совғани эгасига қайтарди.
-Нимага ундай қиляпсиз? Пулини тўлай олмайманку!
Сотувчи унинг елкасига қоқиб, кулимсиради:
- Телефонни пулини ўзинг аллақачон тўлаб қўйибсанку болам. Синглинг етмаганини қўшди холос.
- Тушунмадим?!
- Сен бераётган меҳр бу арзимас матоҳдан анча қиммат туради. Муборак бўлсин! Мазза қилиб ишлат!
Сотувчи жовдираб турган йигитчани ўқишга киргани муносабати билан табриклар, дўконга кириб келган харидорларга эса эътибор ҳам бермасди. Шу лаҳзаларда кўз ўнгида яна болалиги намоён бўлди. Жамалак сочларига пиликлари ярашган ўн беш ёшли муштипари унга жилмайиб турарди...

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Jan, 07:35


МЕҲРНИНГ ҚИЙМАТИ.

Сотувчи дўконга кирган харидорларга сермулозамат бўлсада, ўртадаги ойнаванд пештахта ичида турган қимматбаҳо қўл телефонни ярим соатдан буён томоша қилаётган қизчадан кўзини узмасди. У гоҳ бурнини пештахта ойнасига тираб хўрсинса, гоҳ нималарнидир пичирлар, гоҳида жилмайиб, чаппак чалиб қўярди.
“Бирорта мижознинг қизи бўлса керак” ҳаёлидан ўтди унинг. Аммо бу таҳмини нотўғри экан. Харидорларнинг ҳаммаси дўконни тарк этганида ҳам, қизча жойида турарди. Демак шунчаки дайдиб кирган..
Бу ёшдаги болалар кўчага ёлғиз чиқишмайди. Ишқилиб адашиб қолмаганмикин? Балки уйдан қочгандир.
Сотувчи пештаҳталарни айланиб ўтишга эриниб, уни олдига чақирди.
- Қани, бу ёққа келчи.
Ийманибгина яқинлашган қизчанинг кўзи ҳамон ўша телефонда эди.
-Ёшинг неччида?
- Олтида.
- Бир ўзинг нима қилиб юрибсан?
Унинг мунчоқ кўзлари жавдиради. Аммо дархол ўзини қўлга олиб дадил жавоб қайтарди.
- Мен...Менга совға керак. Шу телефонни сотиб олмоқчиман.
Сотувчи кулиб юборди. Қизча тушмагур телефоннинг нархини кўрмаган шекилли.
- Ўх-хў! Буни қанча туришини биласанми?
Сотувчи энг сўнгги русумдаги ўша телефонни пештаҳтадан олиб, обдон мақтар экан, қизчанинг сабри чидамади.
- Илтимос, шуни менга сотинг... Сота қолинг илтимос! Етмаганини кейин олиб келиб бераман. Ишонинг, алдаб кетмайман.
Қизча терлаб кетган кафтини очди. Унда бир нечта ғижимланган минг сўмлик ва майдароқ пуллар бор эди.
Сотувчи хохолаб кулди.
-Бу пулингга ўйинчоқ телефон ҳам бермайдику!
Қизчанинг мижжасида ёш қалқиди. Хафа бўлиб, энди эшик томон йўналган ҳам эди, хафсаласини пир қилган сотувчи амакининг овози уни тўхтатди.
- Шошма! Телефонни нима қиласан? А, тушундим! Сенга ёқиб қолган. Ёки бугун кимнингдир таваллуд айёми, топдимми?
-Йўқ!-деди қизча, бошини экканча хўрсиниб.
- Унда кимга совға қилмоқчисан?
-Акамга. Акам-чи, ойимга ёрдам бериш учун ўқишдан кейин ишлайди. Бу йил институтга кирди. Шунинг учун совғага пул тўплагандим. Хайитга берилган пулларни озгинасигагина музқаймоқ олганман, яна қурут, писта... Қолгани шу. Сизга битта гапни айтайми?
-Айт!
- Акамчи менинг туғилган кунимга энг чиройли қўғирчоқларни олиб беради. Яна торт ҳам олиб келади. Ҳечкимга, ҳеч қачон хафа қилдириб қўймаган. Ойлигиданчи, чиройли кийимлар ҳам олиб беради. У, дунёдаги энг яхши ака!
Сотувчи бидирлаб турган қизчани тўхтатгиси келмасди, шундай бўлсада бўғзида турган савол қандай чиқиб кетганини билмай қолди:
-Даданг қаерда болам? Даданг борми?
Кулиб турган қизчанинг кайфияти бузилди. Ёноғига тушган бир томчи ёшни титроқ кафти билан сидирар экан, йиғламсираб жавоб қайтарди:
-Дадам ўлиб қолганлар. Чақалоқлигимда....
-Ўлиб қолганлар? Кечирасан қизим! Демак аканг сенга ота меҳрини ҳам берар эканда.
- Ха. Биласизми, ойим кўп касал бўладилар. Ҳамма дориларини ҳам акам олиб беради.
Сотувчининг кўзларига ёш тўлди. Қизчанинг қўлидаги пулини олиб санаб олгач, бошини силаб жилмайди. Сўнг ўша қимматбаҳо телефонни чиройли елим халтага солиб қизчага узатди.
-Мана қизим, совғани ол. Акангни менинг номимдан ҳам табриклаб қўй! Яхши ўқисин хўпми?
Қизча бир сотувчининг кафтидаги ғижимланган пуллар, бир хозиргина ўзига тутқазилган телефонга қараб олгач секин пичирлади:
- Уни қиммат дедингизку!
-Адашдим. Шу пулларинг етар экан.
-Ростданми?!
Жажжи харидор сакраб юборди. У қулоқларига ҳам, кўзларига ҳам ишонмасди. Бир муддатдан сўнг қайта- қайта раҳмат айтгач, дўкондан чопиб чиқиб кетди.
Жилмайганча кузатиб қолган сотувчининг эса кўз ўнгида ўз болалиги намоён бўлди. Ота-онаси бир кунда автоҳалокат қурбони бўлишганида у шу қизчанинг ёшида эди. Икки синглиси ,ўзи ва ўн беш ёшдаги опаси иззиллаб қолишгани ёдида. Ўшанда қариндош-уруғ болаларни меҳрибонлик уйига топширишмоқчи бўлишганди. Аммо опаси шу мақсадда уйларига кириб келган оқибатсиз қариндошларни кўчага хайдаб солди. Укаларига ўзи бош-қош бўлишини айтиб, муштдек боши билан уларни оқ ювиб, оқ тараб катта қилди. Афсус, умри қисқа экан ўттизга кирмай буйрак хасталиги туфайли вафот этди. Агар ҳаёт бўлганидами........

Давоми 13:30 да

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

28 Dec, 16:52


Ёзиб кетамиз

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

28 Dec, 16:49


Реаксия белгилаб куямиз 😊

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

28 Dec, 16:00


КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ  НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта

ХОХЛАГАН ЁШГА  ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ  ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР 💥
https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy
https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
https://t.me/+7zxZcKM1gO8xOTMy

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

28 Dec, 15:50


🔥HALOVAT🔥

Skidka eʼlon qilaman!!!. Hikoya endi 8000 soʻm emas 5000 soʻm. Ana sizlarga yana bir yengillik!!!
Murojaat uchun
@A_lixan
👇👇👇👇👇👇

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

28 Dec, 15:48


95.

Элёр ўй-ҳаёллари билан Гулнозага термула-термула шу жойида ухлаб қолди.
Телефонини будильникка қўйилган.
Эрта тонгда туриб, ҳамон ухлаб ётган Гулнозага қараб туртида, ювиниб чиқди. Аччиқ кофени ичиб, Аллоҳдан, бугунги иши учун, қўллашини сўраб дуо қилди.
—Эрталаб туришга қийналарди. Ҳалиям шундай эканда. Мана нима учун ишга минутига тақаб келиши. -беихтиёр жилмайди.
Қоғоз ручка олиб, бир нималарни ёздида, ювиниш хонаси эшигига ёпиштирди.
—Шу ерда кўриши аниқ. Албатта юз-қўлини ювиш учун киради. -деди бир қоғозга бир ухлаб ётган Гулнозага қараб қўяркан. Кейин кийиниб тайёрланиб уйда чиқиб кетди.

🍃 🍃 🍃

Гулноза кўзларини уйқудан аранг очди. Боши бироз оғрияпти.
Кеча нима бўлганини эслаб, тез ўрнидан турди.
—Мен офисда қамалиб қолгандим. Ҳозир қаердаман? -ўзига қаради. Ҳаммаси жойида ўз кийимида.
Хонага разм солди. Деворда қонунга доир 1-2 девор суратлари.
Қоп-қора кожадан катта икки кишилик ётоқ.
Чойшаблар тўқ чигарранг. Пардалар ҳам шундай рангда.
—Бунча бўғади бу хона? -Гулноза ўрнидан туриб, деразани сал очиб хонага бироз ёруғлик киритган бўлди.
—Мен қандай бу ерда пайдо бўлиб қолдим. -уй Элёрники эканини англаб бўлгач, ўйланиб қолди.
«Кеча офисда қулфланиб, қолиб кетибсан. Сени хушсиз топдим. Манзилингни билмаганим учун. Уйимга олиб келишга мажбур бўлдим.
Музлаткичдан бирон нима топиб еб ол. Мени судим борлиги учун кетишимга тўғри келди.
Уйингга кетавер, ишга ўтма ўзим огоҳлантириб қўяман.»
Гулноза майин жилмайди.
—Мени қандай топдингиз? -деди Элёрни ёзган қоғозни бағрига босаркан. Кўзларидан ёш сизиб чиқиб.

🍃 🍃 🍃

Элёр эрталаб судга боришдан олдин, айрим ҳужжатлар учун офисга борганда. Ҳали ҳеч ким келмаганди. Қоровул амаки кеч қолиши набиралик бўлганидан деб ҳисоблаб, фаррош келгандан кейин кетди.
Гулнозани ерда ётган сумкасини оларкан. Қизиқишдан телефонини кўргиси келди.
Қулф экан. Очолмади.
Экранда Элёрни охирги ишда ютиб чиққанда берган зиёфатидаги расми қўйилганди.
—Қачон олишга улгурган экан. -деди юраги алланечук уриб.
Шу билан ўзиниям телефонини ўчириб, судга кетди. Давоми бир неча кунга сурилган суддан чиқиб, уйига томон шошди.
Гулнозага хатда кетишини айтган бўлса ҳам, негадур Уни уйда деб ўйлади ич-ичидан.
Эшик очиб ичкарига кирганда, димоғига ёқимли ҳид урилди.
Бу Элёрни айнан Гулноза тайёрлайдиган севимли таомини ҳиди эди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

28 Dec, 15:48


. 96.

—Ассалому алайкум. Яхши келдингизми? Суд қандай ўтди? -Элёр ошхонага ўтганда, у ерда фартук илиб олган, Гулноза идиш юварди.
—Ваалайкум ассалом. Раҳмат яхши ўтди. -деди қизни ошхонасига жуда ярашиб турганини айтаётган ички овозини рад этаркан.
—Яхши мен ...
—Енгилроқ кийиниб чиқаман! -Элёр қизни гапи тугамай, шундай деб хонасига кириб кетди.
—Нима қиляпман ўзи? Унга нега юмшоқ гапиряпман?
Енгил уй кийимидан кийиб чиққанда. Гулноза каридорда турарди.
—Мен энди борай. -деди ҳижолат бўлиб ерга қараркан. —Ҳалигии, таксига йўл ҳаққига пул бериб тура оласизми? Эртага қайтарардим. Сумкам ишхонада қолган чоғи. -деди ер чизиб.
—Сумканг машинамда. Эрталаб олгандим. Овқат пиширибсан, еб кетмайсанми? -деди қизни кетишини хоҳламай.
—Боришим керак. Ўзи келгунингизгача кетишим керак эди. Лекин эшигингизни очиқ ҳолда ташлаб кетолмадим. Бекорчиликда озроқ таом тайёрлагандим. -деди ўзидан кўз узмаётган нигоҳлардан ҳижолат тортаркан.
—Яхши бўлибди. Тўғриси қорним оч эди. Яна бу таомни емаганимга ҳам анча бўлганди. -деди Элёр хонасида ўзини-ўзи койигани ёдидан чиқиб.
—Қандай таом эканини қайдан билдингиз? -Гулноза бироз жилмайиб.
—Ҳидидан! Эшикдан кирганимдаёқ таниганман.
—Ме-мен борақолай энди. Сумкамни олиб берсанйиз ҳурсанд бўлардим. -Гулноза ўзини ноқулай сезди.
—Бошим жуда оғрияпти. Нима маслаҳад берасан? Нима қилсам бўларкин? -деди Элёр мавзуни буриш учун. У Гулнозани кетишини хоҳламаётганди.
—Бирон бир мияга дам берувчи терапия олинг. -маслаҳат берган бўлди Гулноза.
—Баъзан эҳтиёжинг бўлган ягона терапия. Энг яқин инсонинг билан чойхўрлик қилмоқдир! Ҳамроҳ бўласанми?

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

28 Dec, 15:48


. 97.

—Ахир биз яқин эмасмизку. -деди Гулноза Элёрга тикилиб қараркан.
—Бир пайтлар жуда яқин эдик.
—Ўтмишни хотирлаймизми?
—Балки! -деди Элёр ошхона томон юраркан.
—Ўтмишга қайтишга асабларингиз тайёр деб ўйлайсизми? -Гулноза ҳам уни ортидан кирди.
—Ҳеч нарсани эслашни истамайман. Шунчаки, ёлғиз овқатлангим йўқ! -деди Элёр ўз жойини эгалларкан.
—Унда гаплашмаймиз. Бизни суҳбатимизни мазмуни қандай бўлишидан қатъий назар. Якуни маълум.
Тортишув...
Гулноза овқат сузаркан. Шундай деди.
—Нега жимсан? -Элёр овқатланар экан. Гулнозага назар ташлади.
—Пайт пойлаяпман! -деди Гулноза луқмани оғзига соларкан.
—Кеча менга туҳмат бир нималар дегандек бўлгандинг. Алаҳсираб. Нима демоқчи эдинг?
Гулноза аламли кулди.
—Эндими? Энди қизиқдингизми нима демоқчи эканимга?
—Ҳа десам жавоб берасанми?
—Йўқ! -бош силкиди Гулноза. —Беш йил олдин. Пойингизга йиқилиб, тушинтиришимга имкон сўраганим ёдингиздами? -кўзлари бир зумда ёшланди. —Фарёдим бутун уйни тутганди. Сизга ойингизга. Виждонсиз укангизга нола қилиб, ёлворганим ёдингиздами?
Одамларга бақириб тушинтира олмаганингни Роббингга пичирласанг кифоя экан. Вақт менга шуни ўргатди.
—Бу билан нима демоқчисан? Тушунтиргани қайтмаган бўлсанг нега қайтдинг унда? Мени қўлимга ишчи бўлиб келаётганингни билмаганингга ишонмайман! -деди Элёр қошиқни қўйиб, ортга суянар экан. Негадур ўша пайтда қизиққонлик қилгандек туйилди ўзига. «Янгамни ўнг сонида холи бор» укасини шу гапи, яна Гулнозани қоралашига сабаб бўлди.
—Билгандим. Мен шунчаки иш учун келдим. Ўзимни олдингизда оқлаш ниятим йўқ! Беш йил олдин олиб қўйилган ишончни ортидан қувиш бефойда.
—Кет! Ҳозироқ чиқиб кет уйимдан! Мана калит. Машинамда бир тола сочинг ҳам қолмасин. Йўқол!
Ўша хол ҳақидаги гап миясини қисиб қўяр даражада оғриқ берарди Унга.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

28 Dec, 15:48


93.

Элёр адвокатлик идорасига келганда, бир нечта ойнадан билдики, идорада айрим чироқлар ёниқ.
Демак Гулноза ичкарида бўлиш эҳтимоли юқори.
Шошиб асосий эшикни очиб, ичкарига кирди.
—Гулнозаа.. Гулнозаа. - пастдаги хоналар бўшлиги кўриб, зиналарни бир эмас иктадан босиб иккинчи қаватга кўтарилди. —Гулноозз.
Каридор бўш. Каридордан 4та хонага ўтса бўларди. Бири Малоҳат опаники. У доим қулфлаб юради. Элёрники ҳам доим қулф туради.
Каридор бўш. Қидириш вариантлари, Шодиёрани хонаси ёки, Гулнозага ажратилиши кутилаётган хона.
—Жин урсин бу ердаям йўқку. -икки хонадан ҳам топа олмагач, асабийлашди. —Балки кетгандир. Турсун амаки орқа таърафга ўтганда. —ўзини тинчлантирмоқчи бўлиб деди. —Аммо нега чироқлар ёниқ? Ўчиришни унутдимикан?.
Ичида икки ўй бахс қура бошлади.
Аста пастга тушди. Ортига бир қараб қўйиб, бино эшигидан чиқмоқчи эди. Остонада ётган занжирга кўзи тушди.
Биттада таниди.
—Бу Гулнозаники, келганидан буён бўйнида тақиб юрарди.
Юзини қўли билан сидирган бўлиб ортига қаради.
Кейин тор йўлакдан ўтиладиган орқа эшик таърафга юрди.
—Гулноозз. -шошиб ерда хушсиз ётган қизни олдига борди. —Гулноза кўзингни оч! Қўрқиб кетдингми? -қизни юзига беозор шапатилар экан. Ранги бир аҳвол қизга қараб, хушидан кетиш олдида анча тер босганини пешонасидаги нам сочларидан сезди.
—Кўзингни оч Гули. -Гулнозани кўтариб асосий эшик томон юрди. Кириш залидаги кўп кишилик ўриндиққа жойлаштиргач, мижозлар сув ичиши учун ўрнатилган сув турувчи идишдан сув олиб, қизни юзига сепди.
—Гулноза кўзингни оч энди. -деди пешонасига тушган нам сочларини четга сураркан.
—Гулнозааа. -деди ерга чўккалаб ўтирганча қизни қўлларидан маҳкам ушлаб. —Кўзингни оч Гулноз...
Бўш қўли билан яна бироз сув сачратди.
—Эшикни очинг. -Гулнозани овози шикаста. Жудаям паст чиқди. —Мен ёлғиз қолишдан қўрқаман. Айниқса тунда.
Кўзларини очиб-очолмай, пичирларкан. Элёр шу ўтирган холида Уни елкасидан қучди.
—Мен келдим. Эшикни очдим, ёнингданам. Қўрқма ҳўпми? -деди Элёр турмуш даврларини эслаб, Гулнозани авайлаб сочларини силаркан.
—Элёр акаа. -деди Гулноза ҳамон кўзларини очолмай, ҳастаномо оҳангда. —Менга туҳмат қилишди. Мен ҳеч қачон сизга ҳиёнат қилмагандим.
«Хотинингиз менга кўз сузяпти анчадан буён.»
«Хотининг уканни севиб қолган. Шу осилган мени боламга. Ўтган кун укангни кийимларини қучиб, ҳидлаётганини кўргандим»
Элёрни миясида беш йил олдинги маш-машалар ғовуллай бошлади. Асабдан қўллари бироз титрагандек бўлди.
—Элёр акаа. Мен... мен.. уйимга кет-тишим керак... -деди Гулноза, Элёрни бўйин қисмига яқин бориб, чуқур нафас оларкан.
Элёрни этлари бир жунжикди.
—Нега Элёр ака деяпсан? Балки мен бошқа инсондирман. -деди ҳамон кўзларини очолмай, бир нималар деб биддиллаётган қизга.
—Адашишим мумкинмас! Сиз ҳамон мен ёқтирган атирдан фойдаланасиз. -деди Гулноза кўзларини базор очиб, синиқ жилмайганча Элёрни кўзларига тикиларкан. —Жуда уйқим келяпти. -деди такрор кўзларини юмаркан.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

28 Dec, 15:48


94.

—Ухлаб қолма Гулноза, ахир манзилингни билмайманку. -деди Элёр кўзлари аллақачон юмилиб бўлган собиқ аёлини оҳиста кўтариб оларкан.
Амаллаб машина орқа эшигини очиб, ёткизди. Ортига қайтиб, офисини қулфлаб, машинасига ўтирди.
—Гулнозаа.. Гулнозааа. -ортига ўгирилиб, қизни оҳиста туртди. У эса қимир эрмади.
—Уйимга олиб бораманми энди? -Элёр бу ерда туришдан фойда йўқ эканини ўйлаб, машинасини ўз уйи томон ҳайдади.
Лифт ва уйи эшигини очишдаги ноқулайликни ҳисобга олмаса, Гулнозани олиб, чиқиш қийинчилик туғдирмади.
Ўз ётоғига жойлаштирар экан. Унга термулиб қолди.
«Нега сени юракдан, ҳаёлдан, бутунлай чиқаришни уддалай олмадим?» деди пичирлаб. Сўнг қизни устига чойшабни ёпиб қўйдида. Хонасидаги бир кишилик юмшоқ курсига бориб жойлашди. Кўзлари қизда, яқинда ўқиган китобидаги жумлаларни эслади. Китоб номи «ҚАСД» эди.
«Бойдоқ йигитдан "севги нима?" деб сўрашди.
Шунда йигит: Бедор тун суҳбатлари, кунда кўрмаса касал бўлгандек бўлиш. Унга талпиниш, унга эришиш иштиёқи. У фақат ва фақат сенга тегишли бўлишини исташ.
Қайноқ бўсалар...
Дея узундан узун ҳиссиётга бой таъриф берибди.
Кейин уйланган эркакдан "севги нима" деб сўрашди.
Шунда эркак: Севгими? Мана масалан, Хотининг баъзида жахлингни чиқарса бўғиб қўйгинг келади, лекин тунда хотинингни усти очилиб қолса совуқ қотмасин деб устига кўрпани ёпиб қўясан! Мана, мана шу ҳақиқий севги!
Дея қисқагина жавоб берган экан»
Элёр, Гулнозага қараб ўтираркан, пичирлади.
—Мен ҳам сени гуноҳ бўлмасаку, ўлдириб қўяр даражада нафратланганман. Аммо нега сендан ҳавотир олиб, ёнингга шошдим. Наҳот сани ҳалиям севсам? -деди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

28 Dec, 15:47


.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

28 Dec, 15:47


Demak biz boshladik!!!
🔥HALOVAT🔥

LAYK VA REAKSIYAGA QARAB DAVOMI BOʻLADI!!!

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

28 Dec, 13:59


🔆MASHXUR🔆⚜️BREND FABERLIC⚜️ kosmetika kompaniyasi ishga taklif qiladi;
👉👉uyda o'tirgan ayol qizlar uchun ajoyib loyiha;
👉ishga kirish 💯100% BEEPUL;
👉ajoyib sovg'alar👜⌚️💻💵💸💰💎🛍🎁✉️
👍Quvnoq jamoa👯‍♀️👯‍♀️👯‍♀️
👍Oylik maosh💰💰💰💰
👍Har oyda ajoyib sovg‘alar🎁😍😍🎁🎁🎁
👍O'zingiz uchun 10% 20% 30% 50% 70% lik arzon olish imkoniyati😋😋
Agar siz
3%ga chiqsangiz 30 000 sum💰
6%ga 120 000 sum💰💰💰
9%ga 540 000 sum💰💰💰
12%ga 1 200 000 sum💰💰💰
15%ga 2 250 000 sum💰💰💰
19%ga 3 800 000sum💰💰💰
23%ga 6 900 000 sum oylik va direktorlik kursisi
😍😍😍😍😍😍😍😍😍
@SevaraMatyoqubova
@SevaraMatyoqubova
t.me/SevaraSarvinoz
Lichkamda kutaman qani harakat qilamiz
http://t.me/SevaraSarvinoz
💃💃💃💃💃💃💃💃💃

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

28 Dec, 12:30


Аёлига хиёнат қилган эркакка тақдирнинг кучли зарбаси.

Дам олиш кунлари эди. Эшик очилиб хонага 30 ёшлар чамасидаги аёл кириб келди. “Қаерда эдинг?”- сўради аёлнинг эри. “Ҳар доимгидай, ойимникида,”- деди аёл ҳиссизгина.
“Ҳм, охирги пайтлар ойингникига серқатнов бўлиб қолдинг.”- деди эр. Аёл эса жавоб ўрнига елкасини қисиб қўя қолди.
-  Бирам ҳиссиз, феъл-атворсиз бўлиб қолибсан, қани сендаги эҳтирос? Турмуш қурганимизга 5 йил бўлди аммо бунақаси бўлмаган. Балки кўчадан бошқасини излаб кўрарман ?- мийиғида кулди эр..
-  Ўзингиз биласиз- этиборсизгина жавоб қайтарди аёл, дастурҳон тузатаётиб.
Бундай жавобни у аниқ кутмаган эди. У дастурҳондан шартта турдида, уйдан чиқди ва кимдирга қўнғироқ қилди.
-  Салом жоним! Сени жудаям соғиндим йўлдаман. Қорним жуда оч севгилингни тўйдириб қўясанку а?
-  Албатта азизим, дастурҳон тузашни бошладим, келақолинг.
У хурсанд бўлиб машинага ўтирди. Йўлда гул дўконига кириб, у севган қизил атиргуллардан сотиб олди.
Чорраҳадан ўтаётиб у дахшатли автоҳалокат гувоҳи бўлди. Унинг нигоҳини, ҳалокатга учраган кишини шифокорлар олиб кетаётгани унинг ортидан эса хотини қон йиғлаб кетаётгани тортди. Шу онда унинг ҳаёлига бир фирк келди.
У тўсатдан рулни бурдида, оғайниси хирург бўлиб ишлайдиган шифохонага борди.
-  Жавлон оғайни ёрдаминг керак. – мен севгилимни синаб кўрмоқчиман, менга ёрдам бера оласанми?
-  Ҳали сенинг хотинингдан бошқа севгилинг ҳам борми?
-  Ҳа севгилим бор! Хотиним билан яшаяпман, аммо туйғуларимиз аллақачон совиб бўлган. У мен уйланган аёл эмас.
-  Ҳм, нимаям қилардим, ёрдам бераман албатта. Аммо шуни аниқ биламанки, хотининг ҳали ҳам олдингидай ажойиб аёл, шунчаки сен қадрлашни унутдинг.
Бўлмаган гап деди оғайнисининг гапига жавобан.
Сўнг таниш рақамни тердида, дўстига тутқазди. Гўшакдан  овоз келди:
-  Алло, азизим қачон келасиз? Қаердасиз ўзи?
-  Ассаламу алайкум, сизни шахар шифохонасидан безовта қиляпман. Бу ерда 30 ёшли дахшатли автоҳалокатга учраган эркак ётибди, унинг телефонидан сўнгги бор сизга қўнғироқ қилинган экан. У тирик аммо унинг иккала оёғини ҳам олиб ташлашга тўғри келди. Тезроқ етиб келинг.
-  Мм, кечирасиз мен ҳозир бора олмайман- деди довдираб қолган аёл. Бунинг устига у менинг шунчаки танишим холос. Ундан кўра унинг хотинига қўнғироқ қилинг. Бу рақамни эса илтимос ўчириб ташланг ва менга бошқа қўнғироқ қилманг.
Бундай жавобни кутмаган эркак лол бўлиб ўтирар эди.
-  Бу ўйинни бошлаган экансан, кел хотинингга ҳам қўнғироқ қилиб кўрамиз деди оғайниси.
-  Унга ҳам аниқ керак эмасман, у ҳам мендан худди шундай воз кечади.
-  Мен хулоса қилишга шошмаган бўлар эдим. Кел олдиндан фол очмасдан, қўнғироқ қилиб аниқлаймиз.
-  Майли деди зўрға у
Шифокор рақамни терди
-  Салом Наргиза!
-  Ассалому алайкум Жавлон ака сизмисиз, анча бўлибди гаплашмаганимизга… Яхшимисиз
-  Яcхши рахмат ! Сен фақат хавотрга тушма сенга бир гапим бор…. Дилшод автоҳалокатга учради.
-  У ҳаётми? Нима бўлди унга? Қаерда у?
-  Ҳа у тирик, аммо аҳволи оғир, комага тушиб қолган…
-  Вой Худойим, ҳозир бораман…
Дилшод оғайнисинг хонасида хотини  келишига ишонмай ўтирар эди. 15 дақиқа ўтиб шифохана йўлакчасида шовқин кўтарилди:
- Қани у? қани менинг эрим?
- Наргиза ўзингни бос, юр мен билан палатага. Фақат илтимос тичлан!
Шифокор аёлни палатага олиб кирди. Кроватда эри қимирламай ётар эди. У эрининг олдига  югуриб бориб, унинг  қўлларини тинмай ўпа бошлади ва: -  Жоним, ҳаётим менинг. Илтимос ўзингизга келинг, илтимос ўтиниб сўрайман. Илтимос фақат ўлманг, мени ташлаб кетманг. Сизни жонимдан ортиқ кўраман, ҳамма айбингизни кечираман. Сизни алдаганим учун кечиринг. Мен ойимникига бордим деб алдаётган эдим. Шу кунларда менга бир аёл қўнғироқ қилган эди, сиз у билан эканлигизни айтган эди. Менга бу жуда қаттиқ азоб берди. Шунинг учун мен ҳар куни биз бирга борган жойларга бориб айланиб юрган эдим. Энди ҳаммасини кечираман, ҳаммасини бошидан бошлаймиз,....

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

28 Dec, 12:30


​​​​Фақат илтимос, кўзингизни очинг , ўтиниб сўрайман сиздан мен учун яшанг.
Эр ортиқ чидай олмади кўзларини очиб аёлини қаттиқ қучиб унга:
Севгилим илтимос сен мени кечир, қанчалик кўр бўлган эканман, мен ношудни кечир. Мен сенда қадрлаган ҳамма нарсани унутиб қўйган эканман. Бугин мен энг асосий нарсани тушуниб етдим: фақат сен экансан менинг ягона ғамхўрим севгилим менга куч берадиган менда ўзимга ишонч уйғотадиган сен экансан.
Сен ҳар доим мени қўллаб қувватлайсан мени тушунасан. Сен ҳаётим мазмунисан. Бошқа ҳеч қачон сенга ҳиёнат қилмайман, сенга азоб бермайман, сўз бераман. Сени ҳеч қачон қўйиб юбормайман, борлигинг учун рахмат!
Бу одатий интернетдан олинган ҳикоя эмас, бу ҳаётдан бўлган ҳодиса. Бундан ҳолатлар ҳар қадамда учрайди. Бундай ҳикоялар ҳаммани ўйлаб коришга мажбур қилади, уни дўстларинг билан бўлиш. Токи оилаларда ҳиёнат камайсин!

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

28 Dec, 11:59


БУ ONLINE МАГАЗИН ЭМАС‼️

🧣 Шапкалар - 20 минг
👗Қишки Кофталар - 33 минг
👜 Асал Сумкалар - 25минг
🛍 Оптом Курткалар - 110 минг
👢Қишки Этиклар - 94 минг

Бундан арзрони яна қаерда бор?! Расмдаги кийим кечакларни шунақа сув текинга тўғридан тўғри Хитойни ўзидан сотиб олишни ўрганмоқчи бўлсангиз марҳамат. Мен сизга бу ишни барча сир асрорларини ипидан- игнасигача мукаммал ўргатаман 👇
Танловда адашманг, курсларимдаги барча ўқувчиларимнинг даромадга чиқишига 100 % кафолат бераман! 👇
https://t.me/+9WvhSUR653xiNzYy
https://t.me/+9WvhSUR653xiNzYy

🤩Faqat 3 kunga YANGI YILGA AKSIYAMIZGA ULGURIB QOLING

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

28 Dec, 11:30


​​ЁМОНЛИГИ ЎЗИГА ҚАЙТДИ...

Катта ховлида жуда ажойиб оила яшашарди. Икки ака-ука бир бирига меҳрибон. Уй ишларида бир бирларига кўмаклашишар, бир бирига меҳр кўрсатишарди. Вақт ўтган сари, улар ўсиб улғайишди. Мактабни тугатишиб, харбий хизмат, уқишларини тугатишди. Икки уғилни кун келиб уйлантиришди. Оилалар бахтли яшай бошлашди.
Йил утиб бирида қиз иккинчисида эса уғил фарзанд дунёга келди. Улар жуда бахтли эдилар. Лекин уларни иттифок яшашларига кўз тегдими, хуллас орасидан оламушук ўтиб, бир бирлари билан алоқалари ёмонлашди. Ота олдинроқ, хасталиги туфайли оламдан ўтиб кетганди. Онани эса, икки фарзандини ўртасидаги можаролар чарчатиб қўйганди.
Келинлар деярли ҳар куни бир жанжални бошлаб турарди. Бекорга айтишмас экан якиндаги тишлашар, узокдаги кишнашар деб. Бир ҳовлида икки келин сиғмас экан. Эрларини ўз фикри ва таъсири ҳам, ҳар кунги жанжаллар натижасида, сўниб бўлганди. Улар хотинларини урсалар ҳам, ҳеч муросага келмасди.
Ана шундай жанжалларнинг бирида онанинг юраги кўторолмай, йиқилади. Тез ёрдам , дўхтирларнинг харакатлари ҳам, ёрдам бера олмайди. Она касалхонада жон беради. Уғиллар эса онанинг ўлимида бир бирини айблашиб, янаям қаттик хафалашишади.
Беш кунлик дунёда бир бири билан тортишиш, бир бирини хафа килиш......шу ишлар тўғримикан? Шу жанжалларнинг оқибатида онанинг ўлими ..... эй Аллоҳ, Ўзинг йўл кўрсат, адашган бандаларингга,
Мавридлари ўтгач ҳам, ака укаларнинг жанжали тугамади. Энди мерос учун уй учун жанжаллар кучая бошлади. Уйни иккига булиб, яшай бошлашди. Бу орада катта аканинг оиласида яна уғил дунёга келди. Йиллар ўтиб, катта аканинг иккинчи уғли уч ёшга кирганди. Катта фарзандлари эса етти ёшда эди.
Хар тун ўн иккилардан ўтгач, деярли бир вақтда ўша кичик боланинг йиғисидан ҳамма уйғониб кетарди. Боланинг иссиғи чиқар, челаклаб тер тўкилар, нафас олиши қийинлашарди. Тез ёрдам дўхтирлари болани текширишиб, бола соппа согғлигини айтишарди. Бахтсиз она боласининг бу аҳволидан, кўз олдида суниб бораётганидан, хавотирланарди.
Кейинги тунда она ухламади, ўғлини уйқусини сақлаш ва бу ярим тундаги йиғи сабабларини аниқлашни ҳоҳларди. Кундузги рўзғор ишлари оқибатидаги чарчоқ туфайли, уйкуга кетади. Ва туш куради. Тушида ярим тунда кутилмаганда қулоқларида кучли оғриқни сеза бошлади. Бироз вақт ўтгач, тинчлик хукм сура бошлади. Бир пайт хонага қора кийимдаги бир эркак қиёфасидаги мавжудод кириб келди. Унинг юз қисми кўринмасди. Ўша мавжудот боласи ётган крават ёнига яқинлашди. Она қарасаки, боласининг кўзи очиқ ва энди ҳар доимгидек бақиришга тайёр эди. Шунда она, қўрқувдан уйқу аралаш бақириб юборди:
Эй сен, кимсан?
Уша мавжудот онага караб юра бошлади. Онанинг юрагида янаям мардлик жўшиб:
Ким бўлсанг ҳам, келган жойингга кайтиб кет, юқол!- дея бақирди.
Кейин уша мавжудот девор орасига кириб, қўшни яъни иккинчи ўғилнинг уйи томон ўтиб кетади.
Шунда ҳеч қанча вақт ўтмасдан деразанинг чарсиллаб синишидан уйғониб кетади. Қарасаки боласи ўз ўрнида ухлаб ётарди. Лекин қўшниси, яъни овсининиг етти яшар қизи, деразани синдириб ташкарида конга ботган холда ётарди. Қизчани тез ёрдам машинаси орқали касалхонага олиб кетишади.
Шу кундан бошлаб, катта келиннинг ўша фарзанди тинч ухлайдиган бўлди. Овсинининг қизини кўп дўхтирга олиб боришди. Табиблар хам қолмади олиб боришмаган. Лекин, фойдаси бўлмади. Ягона фарзандидан ажраб қолишди.
Кейинчалик аниқ бўлишича, кичик келин уйга тулиқ эгалик қилиш учун, "эшон муллага" бориб, жодулаб келган экан...
Аллоҳдан қўрқмаган "муллалар", катта пул эвазига, жоду қилишларида ҳали ҳам давом этаётгани, ўз охиратини куйдириб бораётганини, наҳот тушунишмаса. Аллоҳга шак келтириб, жодуга ишонган овсинига нима дейсиз?
Нима бўлганда ҳам Аллоҳ ҳаммасини кўриб турибди. Эртага жавоб берамиз ҳар бир ҳатти харакатларимиз учун. Охиратни уйлайлик Аллоҳга шак келтирмайлик.
Мана бу ҳикоядаги каби бировга ёмонлик қилса албатта ўзига қайтаради. Алам қиларлиси бегуноҳ боласига ургани ёмон.
Адашган бандаларингга йўл кўрсат эй Аллоҳ!

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

28 Dec, 10:59


♻️ 4 talik fujerni 269.000 so'mga harid qiling va MUTLOQO TEKINGA fenga ega boling‼️

♻️ Aksiya muddati 1 yanvargacha

♻️ Yanada koproq AKSIYA va BONUS lar uchun kanalga obuna boling‼️
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+TU4GLMSXzqxiNzdi
https://t.me/+TU4GLMSXzqxiNzdi

#ID2227

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

28 Dec, 10:30


Сени нега яратдим.....

Эрталаб ишга кетаётсам
кўчадаги панжарага кимдир ранги ўчган, лекин қалин жемпер илиб қўйибди. Унинг тагида қоғозда қуйидаги ёзув ёпиштирилганди: Мен бир камбағалман. Қишда қаттиқ совқотдим. Лекин кимдир мендан ҳам ғариб бўлиши, мендан ҳам кўпроқ совқотишини ўйлаб, бор йўғим бўлган шу жемперни ташлаб кетяпман. Кимдир кийиб фойда кўрса хурсанд бўламан. Ҳамма тўхтаб бу ёзувни ўқиб ўтар эди...
Кечки пайт ишдан қайтаётсам ўша панжарада турли туман қимматбаҳо кийимлар илинган. Девор тагидаги картон кутида эса турли туман пойабзаллар солинган эди. Кўзим пастроққа илинган ëзувга тушди: "Мен жуда бойман. Ҳеч нимага зориқмаганман. Қишда ҳам совқотмаганман. Лекин сенинг ёзувинг худди мен учун ёзилгандек экан. Сенинг жемперингни кийдиму худди нафақат танамга, балки, юрагимга ҳам илиқлик кирди. Энди бу жемперни ҳар кишда кияман, чунки у менга дунëда сендек бағрикенг, меҳридарë инсонлар борлигини эслатиб туради....
Эҳсонингни эса Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин, саҳоватли Дўстим!".....
✔️ Кўчада уст-боши кир, вужуди ниҳоятда озғин қизалоқ ўтган-кетганга тиланиб, садақа сўрарди. Қизалоқнинг кийимлари иркит, юз-қўллари кўзи тушган инсонни паришон қиларди. Тиланчи қизалоқ ёлвораётган кўчадан кўркам йигит ўтди. Бир қарашда қизча диққатини тортди, аммо орқасига ўгирилиб қарамади. Катта, ҳашамдор ҳовлисида уни бахтиёр ва ҳаловат ичида яшаётган оиласи, чиройли тузалган дастурхон кутарди. Лекин дастурхон бошида ўйлари бояги кўчада тиланчилик қилаётган қизалоққа тақалаверди.Ҳиссиётлари уни таъқиб этар, шу қизчага уч-тўрт сўм садақа бермагани учун ўзига ўзи эътирозлар қиларди. Сўнг эса айбдорликдан қочишнинг энг осон йўлини топди: Аллоҳга эътироз билдирди. Аллоҳим, Ўзинг ҳар нарсага қодирсан-ку, шу қизалоққа раҳм қилсанг, уни муҳтожликдан халос қилсанг бўлмайдими..?! Шу заилда ётиб уйқуга кетди.Тушида қалбининг туб тубидан шундай илоҳий садо таралди:
"Сени нега яратганим ва бунча мол-дунёни нега берганимни тафаккур қилмайсанми.."

"Иймон ва ҳузун" китобидан.

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

28 Dec, 09:59


#Ex_yoshlar🚷

To‘y kuni kelin kuyovbolaga debdi:
— Bizni uchta farzandimiz bo‘ladi!😅
— Nega bunchalik aniq gapiryapsiz🤔? - so‘rabdi kuyov.
— Aniq bilaman. Chunki...😂

Davomi...🤣👇🏻

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

28 Dec, 09:31


​​​​БИЛМАСДАН ТУРИБ ОДАМЛАРНИ АЙБЛАМАНГ

Муаллим ўқувчидан сўради:
-Отанг нима касб билан шуғулланади?
-Бола жим қолди, жавоб бермади.
-Яна сўради: Эй фалончи! Отанг нима иш қилади?
-Бола яна жим тураверди, жавоб бермади.
-Муаллим ғазаб ила, ўқувчиларнинг олдида боланинг юзига бақириб: Эй аҳмоқ! Отанг нима иш қилишини ҳам билмайсанми? - сўради.
-Бола, бошини аста кўтариб: "Биламан, у ернинг остида―қабрида ухлаб ётибди" деб жавоб берди.😔😢

Баъзан шошилиб, бошқаларнинг жим, сукут сақлаб туришининг сабабини билмасдан туриб, уларни ранжитамиз ва қалбларига озор бериб қўямиз.
Одамларнинг ичидаги ҳолатларини билмасдан туриб, уларга ҳукм беришга шошилманг...

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

06 Dec, 10:30


Эрим янги кўйлакка пул бермади.
- Сен нима дединг?
- “Баъзи аёллар ҳар ой янги кўйлак кияди” дедим.
- У-чи? Нима деди?
- “Баъзи аёллар бир кўйлакни беш йил кияди” деди.
- Боплабди! Хафа бўлмагину дугонажон.
- Ие, сен ҳали мен тараф эмасмисан?
- Эринг тилла одам. Ҳар ой олиб бермасаям шкафингни тўлдириб қўйибди кийимга.
- У кўйлакларимни кийганман. Ҳамма кўриб бўлган.
- Ҳмм, бир гап айтайми?
- Айтақолинг энди. Ичизда қолмасин.
- Эрингни гапига қўшимча: “Баъзи аёлларни эса умуман эри ҳам йўқ..”
- Нима деганинг бу?
- Бечоралар янги кийимни эмас, болаларини қорнини тўйдириш ҳақида ўйлайди. Улардек аҳволга тушиб қолишдан асрасин. Сени эса еганинг олдингда, емаганинг кетингда. Шукр қилишни ўрган дугонажон...

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

06 Dec, 09:59


YILNING ENG OXIRGI SKITKASIGA START BERAMIZ 🥳🥳🥳

ONLINE DAROMAD topishni hohlaganalar uchun💵💵💵💵

XECH QANDAY MATKETING KOMPANIYA EMAS

Halol va daromadli ish
Malumot uchun
https://t.me/+ho7wk-b9TNE3NTVi
https://t.me/+ho7wk-b9TNE3NTVi

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

06 Dec, 09:31


​​ЎЙГА ТОЛДИРУВЧИ ҲИКОЯ.

Наима аравачани кун чиқиш томонга тўғрилаб, ўзи ҳам эрининг ёнидаги ўриндиққа ўтирди.
- Қалай, энди қулайми?
- Бўлади.
Акром хотинининг майинлик билан берган саволига шундай қўрс жавоб қайтарди. Наима бунга кўникиб қолгани учунми, индамай қўя қолди.
Авваллари Акром жуда мулойим, босиқ ва самимий инсон эди. Уни дард ўз измига солиб, ҳаёт синовлари ўзгартирди.
- Ўзи мени нега эрталабки уйқудан уйғотиб, бу ерга олиб келдинг?
- Кеча санаториядаги бир-икки аёл шу ерда қуёш жуда чиройли бўлиб отишини, уни кузатиш мароқли эканини айтишганди. Буни эшитибоқ, шундай ҳодисани сиз билан бирга кўришни кўнглимга тугиб қўйгандим.
- Хўш, бу билан бирор нарса ўзгарадими?
- Ҳа, сизнинг кайфиятингиз кўтарилиб, яна аввалгидек кула бошлайсиз.
- Сен тушунмадинг, шундан кейин мен юриб кетаманми?
Наима индамади. У қўрқарди, эри яна ажрашиш ҳақида гап бошлашидан чўчиб турарди.
- Мен сенга ҳеч тушунмайман. Биз совчилар орқали топишдик, турмуш қурдик. Тўйимиздан икки ой ўтар-ўтмай мен мана шу аравага михланиб қолдим. Мана олти ойдир-ки менинг инжиқликкаримга чидаб, сабр қилиб келаяпсан. Энди менга айтчи. Буларнинг бари нима учун?
- Ахир... Биз бирга...
- Ҳа, тўғри, тўғри. Тўйимиз куни биз доим бирга бўламиз деб бир биримизга сўз берганмиз. Бироқ, энди мен буни хоҳламайман. Эшитаяпсанми, мен сен билан бир сония ҳам яшашни истамайман.
- Мен эса айнан шуни истайман. Доим ёнимда туришингизни, ҳар сония мен билан бирга бўлишингизни Аллоҳдан тилайман.
Акром оёқларини ўраб турган ёпинчиқни олиб, жахл ила ирғитиб юборди.
- Кўраяпсанми мана буни? Бу оёқлар юрмайди, чўлоқ. Менинг тақдирим шундай, аммо сен ҳали келажагингни ўзгартиришинг мумкин. Бутун умр ногирон эрнинг қош-қовоғига қараб ўтиргандан, яхши хонадоннинг гўзал келини бўлиш афзал эмасми?
Акром бошини юқорига қаратиб, осмондаги бирин кетин ғойиб бўлаётган юлдузларга қараб қолди. Наима эрининг йиғлаётганини сезиб, жимгина пастда ётган ёпинчиқни олдида, яна қайта эрининг оёқларини ўраб қўйди.
- Шамоллаб қоласиз, ўраб олинг.
- Бўлди, етар. Ҳар куни менга раҳм-шафқат кўзи билан қарашингга, ўзгалар сени "ногироннинг аёли" деб чақиришларига, гулдай умрингни мендай дардисар билан зое кетказишингга бошқа чидолмайман. Уйга қайтиб боргач ажрашамиз.
Наима энди кўринай-кўринай деб турган қуёшга қараганча сўради:
- Хўп, ажрашганимиздан кейин нима бўлади?
- Сен ўз ҳаётингда, мен эс ўз ҳаётимда яшаймиз.
- Қандай қилиб?
- Сен ҳавотирланма, мен сенсиз ҳам ўзимни эплай оламан.
- Сиз-ку ўзингизни эпларсиз, аммо мен сизсиз қандай яшайман?
Акром тўсатдан берилган бу саволдан сесканиб кетди.
- Тўғри, биз севишиб оила қурмадик, бироқ, мен сизни турмушимизнинг илк кунлариданоқ севиб қолганман. Сизни севишимни яширмайман, буни айтишдан уялмайман ҳам.
Мени сиз билан ажрашмаганимнинг сабабини билмоқчимисиз? Бу бўйнимдаги фарзим, елкамдаги мажбуриятим, қалбим тубидаги раҳм-шавқат ҳисси боисидан эмас, балки юрагимдаги муҳаббат туйғуси туфайли.
Ёдингиздами, тўйимиз куни мен сиз учун садоқатли ёр, сабрли жуфти ҳалол бўлишга сўз берганим. Мен буни сиз ногирон бўлиб қолгунингизгача эмас, бутун умр учун айтганман.
Биласизми, мени қалбимга ҳар куни айтадиган сўзларингиз эмас, ҳаётга бўлган умидсизлигингиз кўпроқ озор беради.
Сиз умидсизланганингиз сайин, мени соғайишингизга бўлган ишончим ортаверади. Мен бунга ишонаман,
сиз албатта тузаласиз. Шунда бу ерларга пиёда бирга чиқамиз, қуёш отишини-ю ботишини ўтириб эмас, туриб қаршилаймиз. Фақат, бунинг учун биз доим бирга бўлиб, бир-биримизга елкадош бўлишимиз керак.
Аллоҳ барча бандаларини синайди, биз бу синовлардан ўтсак, барчаси ўз изига тушиб кетади.
Акром Наиманинг сўзларидан таъсирланиб кетди ва унинг қўлларини ўзиниг юрагига яқин олиб бориб паст овозда:
- Яхшиям сен борсан, - деди.
Наима эрининг сўзларидан ҳаяжонланиб, ёнида жилмайганча, мамнун ҳолда ўтирарди.
Шу онда қуёш секин бош кўтарди-ю, нури иккисининг янги кунга ишонч билан порлаб турган кўзларида акс эта бошлади.

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

06 Dec, 08:30


​​..... Бу воқеа ҳаётимда ўчмас из қолдирган. Ўшанда қишнинг совуқ кунлари эди. Онам кичик синглимга чиллали бўлиб отам мазаси бўлмагани туфайли ўз ҳохиши билан ишдан бўшаган пайтлари.
Мен 7 - синфда ўқир эдим, оилада бош фарзанд бўлганим учун кўп юмуш ташвишлар менинг зиммамда бўлар эди.
Кунларнинг бирида, печкага ёқиш учун керосин тугаб қолди. Уйимизда йўқчилик шароит туфайли, ҳатто отамнинг туғишган укаси амаким ҳам айтганини қилмасдан бир иш баҳона қилиб кетиб қолди. Ўшанда кечги соат ўнлардан ошган эди. Отам бир бензин соладиган идишни олдида, менга:
- Юр қизим заправкага борамиз, - деди.
Мен устимга чопонимни кийдимда, тезда отамнинг ортидан, изма-из боравердим.
Ҳамма ёқ оппоқ қор, йуллар музлаган, жонни оладиган ҳолда изғирин эди. Олдинда отам. Мен ортидан ҳеч нимани билмасдан бораверардим.
Бир занжирли қулф дарвоза ёнига етиб келдик.
"Ёқилғи сақлаш шахобчаси"да отамнинг яқин дўсти Иброхим ака ишларди.
Отам дўстини чақира бошлади.
- Иброхим....., Иброхим.
Ҳеч ким жавоб бермади. Отам яна чақирди. - Иброхим бормисан?
Жимжит, ҳеч ким йўқ. Шунда отам менга:
- Кел қизим - дедида, девор тагига энгашди.
- Ҳа ота, нима қилайин - дедим.
- Қизим, мен энгашганимда елкамга чиқ. Девордан ошиб ўтасан - деб айтди.
Мен отамга қарадим, отамнинг хансираб нафас олаётганидан, мазаси кочаётганини сездим.
Тўрт метр баландлик девордан қиз бола ҳолимга сакраб ўтишдан қўрқиб эмас,
отамнинг менга имконсиз мухтож ҳолда қараб турганини, биринчи бор кўриб турганим учун йиғладим.
Отам менга:
- Йиғлама - деб жеркиди.
Мен отамнинг елкасидан ўтиб деворга чиқдим. Отам:
- Қўрқма, сакра қизим - деди.
Мен ерга сакрадим. Ерга ёмон тушиб оёғим оғриса ҳам билдирмадим.
Отам девор орқасидан туриб айтиб турди.
- Қизим қўрқма. Учта очиб ёпадиган кран бор. Ўшандан кўкини бура. "Керосин" деб ёзилган, қара қизим, яхшилаб - деди.
Отам бензин идишни дарвоза тагидан узатди. Мен отам айтгандек қилиб бажардим.
Керосин солинган идишни дарвоза тагидан отамга қайтиб узатдим. Отам менга..
- Қизим сал нарига юрсанг. Девор тагида темир яшиклар бор. Ўшандан деворга чиқиб олда, сакра, мен қараб тураман.
Мен озроқ бориб, темир ёғоч аралаш яшикларни топдим.
Музлаб ётган бу темир яшикларни, на ушлаб бўлар эди, одам оёғи ҳам турмайдиган ҳолда муз бўлиб қолган.
Мен йиғлай бошладим яна.
Отам дарҳол етиб келдида, девор ортидан:
- Она қизим йиғлама, кучинг борича ҳаракат қил..Мени яхши кўрасанми? - деди. Отамнинг ўша гаплари менга куч бўлдими қўлим темирга ёпишса ҳам. Бир амаллаб деворга чиқдимда, сакрадим. Оёғим сингандек оғриб кетди. Отам мени бир бағрига босиб олдида, "совқотмадингми" деб қўлларимни қў ллари билан ишқалаб қўлимни иситган бўлди. Қўлимни иситар экан, сув томганини сездим.
Бу отамнинг қўз ёши эди.
Ўшанда амакимни ёмон кўриб кетган эдим. Орадан анча йиллар ўтди. Мен ўқидим. Укам сингилларим катта бўлишди. Ҳаёт мени шундай машаққатлар билан тақдир йўлимни топишимда ёрдам берди.
Бугун адвокатлик курсисида ўтирар эканман. Мен учун ягона бор бисотим булган, бойлигим давлатим ота онам борлигига шукурлар қиламан. Уларнинг биз учун чеккан машаққатлари, фарзандлар учун ибратдир.
Ўша бўлган воқеа юрагимда уриб тургани, мени бугунги кун шу мансаб топишимда бир сабаб бўлган десам адашмайман.
Ўзи ўткинчи дунё бўлгани билан, хотиралар қолаверар экан.
ХАДИЧА КУБРО

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

06 Dec, 07:30


Қаттиқ нон.

Ҳанифа хола деган қўшнимиз бор эди. Чамаси 8-9 ойдан бери маҳаллада ҳаммадан қаттиқ нон сўраб юрадиган бўб қолдилар. Сабабини: “Деразам тагига қушлар келади, уларга эзиб бераман. Ҳам сизга, ҳам менга савоб бўлар”, – дея изоҳлардилар.
Ҳанифа хола кулар юзли, ширин сўзли, жуда меҳрибон эди. Охирги пайтларда озиб, бир оз сўлғин бўлиб қолганди. Кўпчилик буни унинг ёлғиз бўлиб қолганига йўйишарди. Қизини узатди, ўғли эса катта шаҳарда ўқирди.
Бугун ойижоним дўлма пиширгандилар. Бир коса дўлмани қўлимга узатиб: “Ҳанифа холангга олиб чиқ, иссиғида еволсинлар”, – деди.
Эшик қўнғироғини чалдим, Ҳанифа хола оҳиста келиб, секингина:
– Ким у? – деб сўрадилар.
– Мен Зайнабман, Ҳанифа хола, – дедим.
– Ҳа қизим, сенмисан, мана очаяпман, – деб эшикни очдилар.
– Ойижоним Сизга дўлма бериб юбордилар, иссиғида еркансиз, – дедим.
Қўлимдан косани олиб:
– Барака топсин, раҳмат, – дедилар.
– Косани бўшатиб берақолинг, бир йўла олиб чиқиб кета қолай, – дедим.
– Ҳа, айтгандай, ҳозир-ҳозир, озгина кутиб тур, – дедилар ва косани бўшатиш учун ошхонага кириб кетдилар. Очиқ қолган эшикдан ошхона столи устида турган косада эзилган нонларга кўзим тушди. Ҳайрон бўлдим, чунки косада қошиқ ҳам турарди. “Қушларга берадиган қаттиқ нонларни ҳозирдан эзиб қўярмиканлар. Қизиқ, ўзи қушларга қаерда нонларни берарканлар”, деган хаёллар оғушида турган эдим хола қайтиб чиқиб қолди, яна бир бор ташаккурини ойимга етказиб қўйишимни тайинлади.
Эртаси куни кечгача Ҳанифа холаникида кўрган ҳолатим ҳеч кўз ўнгимдан кетмади. Куни бўйи хаёлим стол устида турган эзилган қаттиқ нонда бўлди. Кечки пайт ойимдан нима овқат қилганлигини сўрадим.
– Кеча дўлма эди, бугун суюқда, қизим, – дедилар.
– Ойижон, майли, суюқ бўлса ҳам шу овқатингиздан бир косага солиб беринг, Ҳанифа холамга олиб чиқиб келай, ёлғизлар-ку, эриниб овқат ҳам пиширмагандирлар, – деб, бир коса овқатни олиб, холаникига чиқдим.
Эшик қўнғироғини чалдим, менлигимни билгач, хола эшикни очдилар, оғизларида ниманидир чайнаётган эдилар.
– Холажон, бугун ойижоним суюқ овқат қилибдилар. Шундай бўлса-да, Сизга илиниб олиб чиқавердим. Суюқ овқатни ёмон кўрмайсизми ўзи, – дедим маҳмадоналик билан.
– Қизалоғим, неъматнинг яхши, ёмони бўларканми?! Албатта, яхши кўраман, – дедиларда, маҳзун бўлиб қолдилар. Ҳаттоки кўзлари ёшланди, мендан кўз ёшларини яшириш мақсадида косамни бўшатиб беришни баҳона қилиб, ичкарига кириб кетдилар. Мен ҳам чидаб туролмадим, орқаларидан секин кириб бордим. Қарасам, стол устида косада эзилган нон ва бир пиёла сув, яна кеча олиб чиққан дўлмадан 4-5 донаси турарди.
– Ҳанифа хола, тўғрисини айтинг, қаттиқ нонларни ўзингиз еяпсизми? – деб сўрадим овозим қалтираб.
– Ҳа, қизим, – дея йиғлаб юбордилар.
Аҳволлари шу даражага тушиб қолибди-ку, шундан аянчли кўз ёш тўкяптилар, ўксиниб йиғлаяптилар, деб ўйладим.
– Нимага ахир, хола? – деб сўрадим.
– Биласан, аканг ўқияпти. “Ойижон ҳам контрактимга ёрдам бўлар, ҳам рўзғорга”, деб бўлиб-бўлиб тўлашга машина олганди, мана 9 ойдирки нафақам ана шу қарзга кетаяпти. Бу ой охирги ой, қутуламиз, иншааллоҳ, – дедилар.
– Сиқилманг, холажон. Бу кунлар ўтиб кетади, – дея олдим, холос.
Ҳанифа хола кўзларидаги ёшни арта туриб, жилмайдилар ва:
– Қизалоғим, сен мени сиқилганидан йиғлаяпти, деб ўйладингми. Асло, ундай эмас. Эртага Рамазон. Кеча олиб чиққан дўлмангни саҳарликда ерман, деб олиб қўйгандим. Рамазонни баракотини қараки, Аллоҳ таоло ҳам саҳарлигимни, ҳам ифторлигимни етказди. Сизлардан Аллоҳ рози бўлсин, – дея дуо қилдилар ва кўрганларимни ҳеч кимга айтмаслигимни тайинладилар.
Уйга қайтар эканман, ўзимни йиғидан тўхтата олмадим. Бу ҳолимни кўрган ойим, ҳайрон қолдилар ва сабабини сўрадилар. Бўлган воқеани айтиб бердим. Фақат Ҳанифа хола ҳеч ким билмаслиги кераклигини, тайинлаганларини айтдим.
Ойим қўшни аёлларга ҳолатни секингина тушунтирганмилар, ҳар ҳолда ҳар куни бир қўшни Ҳанифа холаникига тансиқ таом пиширганини баҳона қилиб, овқат узатадиган бўлди. Бир куни Ҳанифа холаникига мен ҳам бир косада яна овқат олиб чиқдим. Кўриб, хурсанд бўлиб кетдилар.
– Келақол, мунчоқ кўзли қизим, – дедилар.......

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

06 Dec, 07:30


​​​​эркалаб – Келақол, гаплашиб ўтир бир оз мен билан, – дедилар.
Мен йўқ дея олмадим. Ҳанифа хола Рамазон ҳақида тўлқинланиб, тўлиб-тошиб гапира кетдилар. Менинг хотирамга, жажжи юрагимга умрбод муҳрланиб қолгани шу бўлди:
– Қизим, эслайсанми, Рамазоннинг баракоти ҳақида сенга айтгандим. Қараки, Аллоҳ таоло Ўз Каломида: “Шукр қилсангиз, зиёда қиламан”, деган. Рамазон бошлангандан бери уйимга барака кирди. Дастурхонимда ҳар куни турли-туман ноз-неъматлар. Аллоҳ Рамазонни ана шундай баракотли қилиб қўйган-да. Бу ойда Жаннат эшиклари очилиб, Жаҳаннам эшиклари ёпилади. Шу ойда жон таслим қилишни жуда-жуда хоҳлардим, – дедилар.
Кеча тонгда ойим кўзларида ёш билан мени уйғотдилар.
– Саҳарлик вақти бўлдими? Ия, ойижон нима бўлди, нега йиғлаяпсиз? – деб сўрадим.
– Ҳанифа холанг жойнамоз устида сажда қилган ҳолда чин дунёга кетибдилар, қизим, – деб, мени бағирларига босиб, аччиқ-аччиқ кўз ёш тўкдилар.
Қулоқларимга ишонолмасдим. Наҳотки… Наҳотки… “Рамазонда жон таслим қилишни хоҳлайман”, деган сўзлари қулоғим остида жаранглайверди.
Болалик хотираларимдан қолган ушбу ибратли воқеани бугунга келиб англаб етмоқдаман. Неъмат шукрини, Рамазоннинг баракоти, файзини тушунишимиз учун Ҳанифа холадай ҳокисор инсонларни бизларга қаршилаштирган Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин, Ҳанифа холанинг жойлари жаннат, охиратлари обод бўлсин!
Ҳанифа хола каби инсонларнинг ҳаёти биз учун ибрат. Улар ҳеч қачон хотирамиздан ўчмайди…
@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

06 Dec, 06:59


ЧИРОҒИ СЎНГАН ОИЛА...

Мана, Наима Қурбон билан севишиб турмуш қурганига ҳам 17 йил бўлди. Қурбон оиласининг камини тўлдирай деб нима ишлар қилмади?!Уларнинг бир-биридан ширин одобли икки ўғли ва бир қизчаси бор. Катта ўғли Қобилжон 16 ёшли эътиқодли йигит. Укаси Анваржон ҳам акасига қўшилиб илм сирларига қизиқа бошлаган. Ҳатто қўшнилари ҳам уларнинг нақадар ибратли оила эканлигига ҳавас билан қарарди. Қурбонга келсак, авваллига мол бозорида даллоллик билан шуғулланди.
Кейинчалик Аҳмад исмли ўртоғи билан турли хил машина ёқилғиларини олиб сотишга киришди. Негадир уч кундан бери Наиманинг кунгли ғаш. Чунки Қурбон бензин ёқилғисидан кўпроқ олиб келиш учун қўшни вилоятга жунаб кетган. Бунинг устига, бугун бир ваҳимачи қўшниси келиб, "Биласизми Наимахон, кўчамизда тиланчилик қилиб юрган бир кампир менга "Яқинда кўчангизда бир фожиа юз беради", деди. Шунга анчадан бери хавотирдаман", деганидан буён унинг ҳам ҳаловати йўқолди.

Ўша куни ўғли Қобилжон бувисиникига кетган эди, Анвар эса мактабдан келиб ҳовлидаги сўри устида қотиб ухлаб ётарди. Қизчаси Шоҳидахон ҳали боғчада. Ҳаво анча иссиқ бўлишига қарамай, Наима ўзини овунтириш учун ёзги мевалардан мураббо тайёрлашга киришди. Шу пайт дарвоза очилиб, Қобилжон синглисини етаклаб кириб келди.

Синглиси Шоҳидахон дарвоза яқинида қайнаётган мураббони куриб, "Ойи, бейинг, еман", дея ҳали энди чиқаётган ширин тили билан хархаша қила бошлади. Акаси уни уйга олиб кирди.

Бу орада узоқ йўл юриб, Қурбон ҳам етиб келди ва ўртоқлари билан машинадан ёқилғи тўлдирилган идишларни тушира бошлади. Сўрида Анваржон ҳамон ухлаб ётарди. Турмуш ўртоғининг йўлдан хориб келганини кўриб, Наима нонушта тайёрлашга киришди. "Сен тайёрлайвер", дея Қурбон ёқилғи идишларини кўздан кечиргани кетди. Узоқ йўлда чайқалиб келгани учун ёқилғи идишларининг қопқоғини бироз очиб қўйди.

Сунг кийимини алмаштиргани уйга кира туриб сўри четида боғланган эчкига кўзи тушди. Дарахт тагида Шоҳидахон қўғирчоқлари билан ўнаб ўтирарди.

Шу пайт Анваржон ҳовлини ларзага келтирувчи гумбурлаган овоздан чўчиб, уйғониб кетди ва нима бўлаётганини тушунмасданоқ унинг юзларига ёнаётган ёқилғи сачради ва дод солиб улгурмасидан устига оловли идиш келиб тушди. Қурбон ҳовлиққанича югуриб ташқарига чиқди. Не кўз билан кўрсинки, ҳамма жойда ёнғин авж оларди.

Наима қизчасини бағрига босиб, қаёққа қочишини билмай, талмовсираб қолганди. Шу заҳоти яна бир идиш гумбурлаб портлади ва Қурбонни ҳам жароҳатлади. Бироқ у хотини ва қизини қутқаришга интиларди. Улар олов ичида қолганди. Ичкаридан югуриб чиққан ўғли Қобилжон оловни ўчиришга уринди.

Бу орада бирваракайига қолган икки идишнинг портлашидан Қобилжон ҳам қаттиқ куйди. Қурбон аросатда қолган эди. Ўғли ва қизини жон ҳолатда ташқарига олиб чиқишга ҳаракат қилди. Кўчада тумонат одам, аммо ҳеч ким бундай даҳшатли ёнғин бўлаётган ҳовлига киришга юраги дов бермасди. Ҳовлида тирик жон борки, ўлим билан олишарди.
Сури ёнида боғланган эчкининг овозини эшитиб, Наима жароҳатланган ҳолида "Болам сўрида эди", дея у томон талпинди.

Ўт ўчирувчилар ҳарчанд уринишмасин, оловга бас келиш қийин кечарди. "Тез ёрдам" ходимлари зудлик билан уларни шифохонага олиб кетишди. Кўчада фожиадан эсанкираб қолган қўшнилар "Шундай оилага кўз тегди", дея ўкинишарди. Анваржон сурида уйғонган жойида вафот этган эди. Наима эртаси куни оғир куйиш оқибатида оламдан ўтди. Буни Қурбонга ҳам Қобилжонга ҳам айтишмади. Чунки уларнинг аҳволи оғир эди.

Жажжи қизчаси Шоҳидахон эса куйган, ёшланган кўзларини юмганча, нуқул алахсираб, "Ойижон мураббо бейинг", деб такрорларди. Уч кундан сўнг Қурбон ва Шоҳидахон бирваракайига оламдан ўтди.
Энди қариндошларининг умиди фақат Қобилжонда эди. "Ҳеч бўлмаса, шу бола яшасин. Оиласининг чироғини ёқиб туради", деб Аллоҳдан илтижо қиларди.

Афсуски тақдир ҳукми олий экан, Қобилжон ҳам куйган лаблари билан нималарнидир пичирлаб оламдан ўтди.

Фожиа оқибатида уларнинг ҳовлисида фақат биргина она товуқ жўжалари билан омон қолган эди, холос. Қолган барча нарса бир уюм кулга айланди-қолди. Шунга айтишса керак Ўт балосидан асрасин дея.

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

06 Dec, 06:59


🥵🥳🥺😕☹️

hech qayerda berilmagan KURS YARATDIM
ILOHIY XULQLANISH

Biz bilamizki, pul-boylik,mansab,serobgarlik uni KO'TARA OLGANGA beriladi
Ya'ni o'zini qo'lga olib XULQLANGAN
insonga....
Nima uchun XULQLANISH MUXIM

XULQSIZLANISH
-Qalb ko'zini yopadi
-Inson odil bo'lolmaydi
-Dono fikrlay olmaydi
-Ijod qilolmaydi
-Asosiysi,Yaratgandan uzoqlashadi xamda XALOVATINI yo'qotadi
-KIBRGA beriladi

KURS TASHKILIY QISMI:
DAVOMIYLIGI:
7 kun
BOSHLANISHI: 11-dekabr
NARXI: 222000
Bepul qatnashish imkoniyati:
1)Kursga 3 ta yaqinini taklif qilgan insonga bepul dostup. U yaqinlari ham bepul qatnashishadi
2)Kursga 10 ta yaqinini taklif qilgan kishiga KURS va 1 martalik bepul KONSULTATSIYA

https://t.me/LATOFAT_555

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

06 Dec, 06:29


🔺🔺🔺♦️♦️♦️🔺🔺🔺🔺🔺♦️♦️♦️

МУСЛИМА ВА ЗАМОНАВИЙ
АЕЛЛАР ВА КИЗЛАР УЧУН
ЭНГ СИФАТЛИ -АРЗОН ЛИБОСЛА
ЯКУНИЙ СКИДКАДА

🔺🔺🔺♦️♦️♦️🔺

♦️♦️ ♦️🔺🔺♦️🔺♦️🔺

https://t.me/+xIj_nH49CZ0yOGRi
https://t.me/+xIj_nH49CZ0yOGRi

СИФАТЛИ РЕКЛАМА
ЧЕГИРМАДА
@dilamm

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

06 Dec, 05:30


Турмуш зарбалари.

Кичкинагина қилоғимизда каттагина чорвачилик фермаси жойлашган 
бўлиб туб ахолининг 85% фоизи шу чорвада ишлайди. Шунинг орқасидан, фермадан келган қўшимча озуқа билан, уйдаги хайвонларни боқиш анча қулай. Хар бир хонадонда камида тўрттадан хайвон бўларди. Уйимизда тўртта қорамол бузоқчалар, сўқимга боқаетган новвосларимиз кўп эди. Акаларим , келин ойимлар фермада ишлашгани учун, уйдаги хайвонларга қаров, ревматизм - полиартирт касалиги оркасидан қўл оёқ бармоклари кийшайиб кетган, зўрға қадам босиб юрадиган дадажоним назорати остида, мендан икки ёш катта опам, мен, синглим хайвонларга карашардик. Шунча хайвондан ажралган гўнгни кечки пайт, кўчада одам сийраклашган паллада баъзан опам, баъзан синглим билан аравага юклаб, махаллани этакроғидаги, хамма ахлат олиб чикиб тўкадиган чуқурликка тўкиб кайтамиз. Бир кун мендан аввалрок аравасидаги гўнгни ағдарган опам мени чакирди. Мен бу вакт , аравани дастасини баланд кўтариб, ўзимдан нарига- олд томонимга- ағариб бўлдим деб хаёллаб, опам чакирган томонига бурилиб карадимда, кўкрагимга урилган қаттиқ зарбни сездим. Кўнглимни оздириб, оёкларимни қалтиратган оғрикдан ихраб ўтириб, колдим. 
Ўн икки ёшли қизман, энди организм балоғат ёшига ўтаётган палла, одатда бу даврни хамма аёлларимиз яхши эслашади, кўкрак ривожланаетганда без хосил бўлиб, салгина таъсир хам кучли оғриқ бергани учун кийимларни хам, авайлаб кийилади. Худди шундай кунларда кандай тезликда ағдарган юкли араванинг дастаси, худди шу тезликда қайтиб ўзимга урилган эди. Опам ёрдамида туриб салгина ўзимга келиб, бўш араваларимиз билан уйга кайтдиг-у, ўз хонамизга кириб оғриқдан ётиб колдим, онамга хеч нарса айтма, деб опамга тайинладим.
Хожибойни бир гапи бор-ку, еврейлар касал бўлмасдан олдин тиббий кўрикдан ўтишса, руслар касал бўлиши билан врачга учрашади. Содда ўзбекни эса “Тез ёрдам”да оборишаркан. Унгача қўй ёғидан суртиб, иссиқ кўрпага ўраниб ётаверармиш. Мен ҳам ўзбеклигимга бориб, ,,ўзбекча дори" кичкина идишчага эритилган қўй ёғини зарбнинг захридан шишган кўкрагимга суртиб, ёз бўлишига қарамай кўйлагим устидан, акамнинг енглари узун кўйлагини кийиб , шишган кўкрагимни онамдан яшириб юрдим. 
        Онамиз билан ўша даврларда парда билан гаплашиб, муомила килардик-да, баданимни кўрсатиш уят деб билганман. Уят ўлимдан қаттиқ, чидаганман оғриққа. Бир томони ўсмирлик ёшидалигим учунми, билмадим, хуллас ўша зарбнинг асоратидан кўкрагимни ичида каттик нарса пайдо бўлди, мен эса бу хақда хеч кимга айтмасдим...
Йиллар ўтди, катта опам фарзандлик бўлиб, қирқини чиқаргани бизникига келди, хаммамиз жиянимизга хурсандмиз. Опам боласига кўкрак тутаётганда, ичимдаги сиримни опамга ёрилдим, опам орқали онамга, онамдан дадамни кулоғигача етиб, эртасига борсак, туман шифокорлари вилоят Онкология больницасига тезда бориб учрашимни айтишди.
Шундай килиб, ўн саккиз ёшимда, номи бироз совуқ больницада операция қилишди. Чап кўкрагим ичидан ўсма (без) танамдан олиб ташланди-ю, элнинг оғзида , миш-миш пайдо бўлди. Эмишки, фалончининг кизи, саратон касал бўлиб, бир кўкрагини кесиб, олиб ташлабди, деган тухматга колдим. Элнинг оғзига этак тутиб бўлмас экан, кўчадан ўтиб кетаётсам орқамдан эшитган сўзлар, менга рахми келиб ачиниб караганлари, эшитган таъналарим ортидан дунё кўзимга тор кўриниб кетди. Одамлар хамшира дугонам ёнига бориб менинг соғлигим хақда сўраб суриштиришганлари, менга бошқача кўз билан қарашганлари оқибатида ўз жонимга касд килсаммикан деган кунлар бўлди... Аммо, ўз жоним деганим билан бу Аллохнинг омонати, омонатга хиёнат қилган эса дўзахий бўлишига ақлим етарди.
Махалламдагилар таърифлаганидек қишлоқда ўнта мана ман, деган қизлар бўлса, биттаси мен эдим, йигитларга хеч сир бермасдим, гапирмасдим, юрак ютиб гапирган йигит эса масофа саклаб муомала киларди. Шу гаплардан кейин эшигимизни қоқиб келаётган совчиларниг қадами узилди, келмокчи бўлгани эса, ,,таърифимни” эшитиб, орқага кайтаверди. Дарвозадан кириб келганлари эса синглимга оғиз солишарди... Опаси қолиб сингилга совчи келиши........

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

06 Dec, 05:30


​​эх, бунинг қандай дахшат эканини хар бир ўзбек аёли яхши англаса керак.
Одамларнинг гап сўзига эътибор бермай, ўзим боғчада ишласам-да, хамширалик курсига хужжат топширдим, қўшни аёлга чеварчиликка шогирд тушдим, тикувчилик сирларини рус аёлдан ўргандим. Факат бўш ўтирмасликка, нималар биландир чалғишга, ўзимни овутишга харакат килдим. Тез кунда хунарларим орқасидан кишлокда обрўйим ортиб, уйимизга яна совчилар кела бошлади. Хамкасбимнинг бир таниши мени ёқтириб қолиб, жиянига сўраб келишди. Шундай қилиб, қўшни қишлоққа турмушга чиқдим. Хозирда кизим ўн саккизга кетяпди, ўғлим ўн олтида.
Бу воқеаларни сингилларимга маслахат сифатида сўзлаб берябман, хеч қачон бирор жойингиз оғриса, опангиз, онангиздан яширмай айтинглар!
Дунёда аёллар орасида энг кўп учраб турган ,,кўкрак саратони" касаллигига йулиқмаслик учун шифокор хузурига боришдан тортинманг, кўкрагингиз остидаги юрагингизга рахмингиз келсин! Зеро мен каби бир зарбнинг захридан тухмат зарбларига учраманг, асабларингизни сакланг, умр хотираларингизни эслаганда хеч качон, кузларингиз намланмасин. Шу билан бирга фарзандларингиз соғлигига жиддий эътибор қаратинг қадрдонлар!
Савоб учун опа-сингилларга таркатинглар ўқиб ўзлари хулоса қилишсин.

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

06 Dec, 04:59


Ana halos 😳
Kelin qaynonasidan farzandini qizg‘onib olib qo‘ydi, qaynona esa shunday qildi-ki kelinni aqli kirdi...

Davomini ko‘ring 👇

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

06 Dec, 04:30


Дунёда уч нарса борки минг хохлаганиз билан қайтара олмайсиз:
— Ўтган умр;
— Айтилган сўз;
— Йўқотилган ишонч.

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

06 Dec, 03:30


​​Эссиз эркак деган ном...

Кечаси тез ёрдам келиб кетгач, ухлай олмадим. Балконга чиқиб, бироз фбда постларни ўқидим. Тепамизда оила яшайди. Иккита қизи битта ўғли бор. Келин роса яхши аёл. Шевасидан қўқонликка ўхшатаман.

Ҳар ҳар замонда бир иккита сўраб чиқади. Бу қўшничиликда табиий нарса.

Кечаси тепадан аёл кишини йиғисини овози келяпти.

-Сенга минг марта айтганман. Тошкентга келсанг, бошингга ит кунини соламан деб...
-Жон дадаси унақа деманг илтимос. Болларимизни ўйланг аҳир...
-Болларни ўртага солма... Ит ҳам бола туғади.
-Дадаси унақа деманг. У уйда яшаб бўлмайди аҳир учта овсин болалар...
Ҳар куни жанжал... Болларингизни уриб қўяди овсинларимни боллари.. Болларни олиб кириб кетсам уйга овқат олгани рухсат берилмайди. Боллар билан оч қолган кунларимиз бўлди.
-Ўлсанг ҳам ўша ерда қолишинг керак эди...
Болларни пеш қилиб... бу ерга келиб менга ортиқча юк бўляпсан...
-... Мен хотинингизман. Болаларни кўчадан топганим йўқ дадаси...
Ўзим ишлаяпман. Боғчасини пулини тўлаяпман. Амаллаб рўзғорга қарашяпман...
-Қайданам сенга уйландим... Ит туққандай туғиб ташладинг.
-қачонгача шунақа яшаймиз унда..
Тошкентга сизни деб келдим. Бир оиламиз аҳир. Болларим отаси билан ўссин дедим.
-қирилиб кетларинг...
-дадаси нима қил дейсиз... Ўша уйга кетиб
-ха кетсанг хурсанд бўлардим
-бизни сизга нима зиёнимиз тегяпти аҳир...

-ўлиб кетларинг...
Бор йўқол кўзимга кўринма хозир бирнарса қилиб қўяман башарангни...

Аёл йиғлаяпти гапиряпти...

Қулоғимга эркакни гаплари эшитиляптию шайтон чиқиб пичоқни қорнидан бўғзигача торт деяптида.

Кўп гапларини ёзмадим... Эркакни гаплари эмас у иблисники...

Эрталаб ишга кийинаётсам эшигим тақиллади.
Очсам тепадаги келин.

-Гулноз, яхшимисиз?
-Раҳмат яхши худога шукур. Ўзингиз яхшимисиз?
-Гулноз гуручингиз бўлса бериб туринг. Болларга озгина ширгуруч қилиб бераман.
-майли майли хозир...

Кечаси анави "эркак" " ... Оч ўтирсанг биласан.... Пул ҳам йўқ продукта ҳам... Қандай ўтирсанг ўтир....-деганди.

Ошхонамга бориб жавонни очдим. Макрон, мош, иккита ролтон бироз қизил ловия бор экан. Олдим. Гуручдан озгина қолибди. Униям солдим.
Продукта пақирда беш олтита картошка бир кгча пиёз бор экан. Солдим.
Холоделникда овқат қизартирадиган бор эди. Униям қўшдим...
Ёғ ярим қолибди униям солдим салафан пакетга...

Эшик тагига келяпманууу томоғимни чўғ ёндиряпти. Кўзимни ёшини аранг тутдим. Йиғини ичимга ютиб эшикни очдим.

-Опа, шуларни олинг. Мен уйда кам овқат қиламан. Кўчада овқатланиб келамиз.
Ишлатасиз. Ярмини бўлдим ўзимникидан...
-Воой, унақа қилманг. Шарт эмас...
Юзига қарадим жудаям хорғин...

Раҳмат айтиб чиқиб кетди зинадан... Эшикни ёпиб деворга суяниб ўтириб қолдим...

Эркак киши шундай бўладими...
Эссиз болалар... Эссиз аёл...
Фб сахифидан... Буни хеч ким тушунмас балки хазим этолмай, бошидан утган кимсаларгина билади халос ...
Крикдуши

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

06 Dec, 02:30


​​ УЙИДАН БЕЗОР ЭРКАКЛАР.

Бир чупон хамиша уйидан олисда яшашни маькул курарди. Вахоланки унинг хотини ва икки кизи бор булиб чупон оиласи билан умр кечиришни истамас экан. Хар икки ойда бир бора келиб оиласи учун егуликларни тахт килиб бераркану сунг яна тогу тошларга кайтиб кетаркан. Кунларнинг бирида хотини эридан шубхаланибди. Нега хамиша уйга икки ойда келади. Тогда бирортасини топиб олдимикан. Деган гумон кунглига оралабди. Сунг козига бориб эридан шикоят килибди. Эрим уйдан олисда яшашни хохлаб колгани. Хар икки ойда егулик ташлаб кетгани келади холос. Гохида болаларим билан оч колиб кетаман дебди аёл кузига ёш олиб. Негалигини узидан сурамадингизми дебди кози. Айтмайди мен билан гаплашишни хам истамайди. Менимча бошка аёлни топиб олган булса керак. Илтимос у билан гаплашиб куринг факат менинг келганимни айтманг дебди хотин козига. Кози одам жунатиб чупонни тогдан олиб келтирибди. Эй чупон нега уйингизда яшамаяпсиз. Тог билан уйингизнинг ораси узок эмас-ку хар куни келиб кетсангиз булади. Бунинг устига совук кунларда тогда яшаш шартми. Козининг саволини эшитган чупон мийигида кулиб. Таксир бир кеча бизникида мехмон булинг дебди. Кози ёнига икки одамни олиб чупоннинг уйига йул олибди. Дарвоза ёнига якинлашишганда остонанинг чанг тупрок булиб ётганини курган кози чупонга хайрат нигохи билан бокибди. Чупон эса индамай дарвозани такиллатибди. Эшикни чупоннинг сочлари тузгиган катта кизи очиб келганларга салом бермай ичкарига кириб кетибди. Чупон мехмонларни узи бошлабди. Ховли караб булмас даражада ифлос эди. Хамма нарса ёйилиб сочилган. Чупон катта кизига чой куйишни буюрибди. Нега мен. Ана кичик кизингизга айтинг деб лабини бурибди тунгич фарзанда. Сенга айтди-ку нега мени кушасан. Бакирибди уйдан туриб кенжа киз. Бир зумда мехмонлар куз унгида опа сингил уришиб кетишибди. Кизларни каргаганча ховлида она пайдо булипди. Хамма гапга тушунган кози чупонга караб. Сиз уйингиздан безор булган экансиз-да дебди. Таксир ахволни узингиз куриб турибсиз. Хулоса чикариш сиздан деб жавоб килибди чупон. Узр биродар сизга бу уйдан кура тогу тошлар афзал экан деганча кози ховлини тарк этибди.
Киссадан хисса. Бугун аёлларимизнинг нолиганларини куп эшитамиз. Жуфти халоли бошка аёл ёнига кетиб колганидан узи билан яшашни истамаётганидан шикоят килишади. Аммо яхшилаб уйлаб куринг балки эркак уйдан безор булгандир. Саришталик хам фаришталик хам аёлларга хос фазилат. Шу фазилатларни ёддан чикариб куймадингизми. Эрни эр киладиган хам каро ер киладиган хам аёл эканлигини унутмадикми.

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

06 Dec, 00:51


#ЎГАЙ ОНА
(Онлайн қиссанинг охири)
Учинчи фасл,11 қисм.
Шундай қилиб, аста-секинлик билан уйни эпақага келтира бошлади.Кейин  янги ванна ўрнатди. Болалари ҳам коллеждаги ўқишларини тугатишди.Аввал қизи Шаҳина,кейин эса ўғли Жонибек олий ўқув даргоҳларига ўқишга киришди.Худди шундай кунлардан бирида уни ўгай ўғли– Фаррух излаб келди.
Фаррух чиройли қилиб бозорлик қилиб келган экан.Озода дарров димлама пиширди.Бу орада қизи ва ўғли ҳам дарсдан қайтишди.Улар акаларини кўриб,хурсанд бўлиб кетишди.
  Фаррух намозхон йигит бўлиб,кейинги йилларда сиртдан бўлса-да,олий таълим олишга эришган эди.У улғайиб қолган,фикрлаши ҳам ўзгарган эди.
–Бу ерга келишимдан мақсад шуки,Озода опа мен дадам билан гаплашдим.Дадам ҳовлининг бир қисмини сотиб,сизларга беришга қарор қилдилар.
 Озода қулоқларига ишонмади.Ҳайратланиб,Фаррухга қаради.
–Ростданми?Шу гапинг ростми,Фаррух?
–Нима мен сизни алдаганманми,Озода опа?Етар энди шунча сарсонлик.Синглим ва укам ҳам катта бўлиб қолишди.Қачонгача бундай юрасизлар?
–Яхши бўларди.Биз ҳам бошланғич тўловни қилиб уй олардик,-деди Озода.
–Озода опа,дадамни зўрға кўндирдим.Фақат бир шарт билан рози бўлдилар.
–Қандай шарт экан?
–Дадам билан қонуний ажрашмагансизлар.Шу қонуний ажрашишни истаяптилар.
–Ие,мен албатта ажрашаман!Жон-жон деб ажрашаман!Ахир биз неча йиллардан бери бирга яшамаймиз-ку,-деди Озода.
–Унда мен дадамга айтаман.Дадам сизга уйдан ҳақларингизни ажратиб берадилар.Фақат уй-жойга даъво қилмайсиз,чунки улушингизни олдиндан берадилар.
–Фаррухжон сенга раҳмат.Биз учун шунча куйиб-пишиб юрибсан.
–Озода опа,менга миннатдорчилик  билдирманг.Мен сизни ўз онамдай яхши кўраман.Биз уйингизга келган пайтларимизда 12-13 ёшли болалар эдик.Сиз бизни ҳаққоний онамиз каби бағрингизга босдингиз.Ҳаётда эришган ҳар бир ютуғимда сизни ҳиссангиз бор.Сиз мени ўгай эмас,ўзимни онамсиз!
  Озоданинг йиғлагиси келди.Фаррухни ёш бола пайтидаги каби маҳкам бағрига босди.Кўзларига ёш келиб,кўнглига нур ингандай бўлди.
  Буёғи тезлашиб кетди.Муаммо бўлмагани ва кўп йиллардан бери бирга яшамаётганлигини инобатга олиб,Озода ва Фикратни тезгина ажратишди.Фикрат ҳам сўзида туриб,ҳовлининг маълум бир қисмини ажратиб,Жонибекнинг номига ўтказтириб берди.Хуллас ўша қисм сотилди ва  Озода Жонибек билан бирга бориб янги уйга тўлов қилишди.Уйнинг маълум бир қисми кредит қилинган бўлсаям Озода ҳам Шаҳина ва Жонибек ҳам хурсанд эдилар.Энди уларнинг ўз шахсий уйлари бўлади!Бу шу қадар қувончли ҳиссиёт эдики…
  Озода ҳаётнинг қанча қийинчиликларига дуч келса-да,ҳаммасига шукур қилиб чидагани эвазига ниҳоят ўзи кутган яхши кунлар келганига ишонолмаётганди.Аммо бу ҳақиқатдан ҳам шундай эди.
  Тез орада Шаҳинани ҳам унаштиришди.Озода қизининг сепларини ҳам бировдан кам қилмаган эди.Қизининг тўйига саноқли кунлар қолганини ҳис қилиш,олдинда ўзини кутаётган фараҳбахш кунларни ҳич қилиш ниҳоятда ёқимли эди.Озода Шаҳинани узатгач,ўғлини ҳам тез уйлантириш кераклиги ҳақида ўйлади ва кўнгли яна орзу-умидларга тўлди.Ҳаётида нурли бир саҳифа очилаётганлигини сезди ва ўша муродбахш  кунларга яқин қолганини ҳис қилди.
  Қадрлиларим!
«ЎГАЙ ОНА»қиссасига шу ерда нуқта қўйилади.Мен билан бирга бўлиб қиссани охиригача мутоала қилганингиз учун раҳмат.Доимо омон бўлинглар!
  ТАМОМ.
Моҳигул НАЗАРОВА.

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

06 Dec, 00:50


–Бизни нимага туққансиз,ўзи?Ҳеч нарса қилиб беролмасангиз…Бир умр қийналиб яшадик.Қаранг,жўрамнинг отаси коллежни тугатишига қанча нарса қилиб берди?Сиз эса ҳалигача онангизни уйида бизни ҳам сарсон қилиб олиб юрибсиз..
 Озода минг азобда ўстирган ўғлидан бу гапни кутмаган эди.Ўзи онасининг уйида бомба устида яшаётгандай аёл учун бу гап,бу айблов ортиқча эди.Ўша кеча Озода илк бора ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлади.
  Шу мақсадда  у ярим тунда ҳовли четидаги айвонга бориб,айвон шипидаги тўсинга арқон ташлади.У ўзини ўлдириш орқали ўзи учун оғир бўлган ҳаёт ва ўғлининг таъналаридан қутилмоқчи эди.Бўйнига арқонни солган пайтида бирдан хаёли жойига келди.
 «Нима қиляпман?Ҳозир ўзимни осиб қўйсам,болаларим нима қилади?Ахир улар менсиз қандай яшайди?Ким уларга меҳрибонлик қилади?Кейин ўз жонига қасд қилган инсонни Худо ҳам кечирмайди-ку»Озода шу хаёлларга бориб,яна шайтонга ҳай берди ва арқонни ечиб олиб жойига қўйди-да,жойига бориб чўзилди.«Бўлди энди Аллоҳ.Мен бошқа чидолмайман!Ҳаммасидан чарчаб кетдим.Аммо ношукрлик қилганим учун мени кечир…»
  Озода бу орада республика хотин-қизлар қўмитасига хат ёзиб,ўзига уй берилиши масаласида ёрдам сўради.Яратганга ноласи етиб бориб,вилоят хотин-қизлар қўмитаси раисаси Афрўза уни излаб театрга келди.Озоданинг оилавий ҳаётидан хабардор бўлгач,унга шаҳар ҳокимлигига қарашли бўлган оилавий ётоқхонадан икки хонали уй берилди.
  Ниҳоят Озода болалари билан шу уйга кўчиб кирди.Ва енгил нафас олди.Энди нима бўлсаям,унинг ҳам оёқ чўзиб бемалол ўтирадиган маскани бор эди.
  Аммо уй бироз торлиги сабаб ошхонага балконни чиқариш зарурияти бор эди.Озода ўйлаб кўриб аввал очиқ балконни ёпиши кераклигини тушунди.Албатта бу ҳам ўз-ўзидан бўлмасди.Шу сабаб Озода банкдан кредит олиб,уста ёллаб балконни ёптирди.Иссиқ ва совуқ сув,раковина ўрнатди.Ва ошхонани ўша ерга кўчиришни мўлжаллади.
  Ошхонага газ плита ўрнатилсагина овқат пишириш мумкин эди.Чунки аввал ҳеч ким яшамаган бу оилавий ётоқхона ўрнида аввал ҳайдовчиларни тайёрлаш мактаби жойлашган экан.Шу сабаб газ қувурлари тортилган бўлса-да, газ плитаси йўқ эди.
  Аммо ўша пайтда газ-плита сотиб олишга Озоданинг  яна моддий имконияти етмасди.Яна бошқа бир тижорат банкидан кредитга газ плита сотиб олди.Шундай қилиб, аста-секинлик билан уйни эпақага келтира бошлади.Кейин  янги ванна ўрнатди...


  

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

06 Dec, 00:48


#ЎГАЙ ОНА
(Онлайн қиссанинг давоми)
Учинчи фасл 10 қисм
Уйга келганидан кейин оғриқ баттар кучайди.Болалари унинг аҳволини кўриб қўрқиб кетишди.Шаҳина дарров бориб,оғриқ қолдирувчи дори олиб келди.
Озода дори ичиб,бироз ўзига келгач,компьютерига ўтирди.Бундан уч йил олдин қарз-қавола қилиб  компьютерни уйда ижод қилиш мақсадида сотиб олганди.Аввал республика прокуратурасига,кейин республика Молия Вазирлигига хат ёзди.Хатларини флешкага олиб,эртаси куни принтердан чиқариб олди.Бош почта идорасига бориб,хатларни буюртма қилиб,манзилларига жўнатди.
  Орадан бир ҳафтача муддат ўтиб бирданига театрга Молия бошқармасидан текширув  келди.Яна Озодани вилоят прокуратурасига чақиртиришди.Озода қўлидаги ҳужжатлар нусхаларини уларга тақдим этди.Бир ҳафтадан кўпроқ давом этган текширувдан сўнг Озода ўз хатида кўрсатган фактлар тўғрилиги исботланди.Дилбар ҳақиқатан ҳам  опасини кассир сифатида ишга расмийлаштиргани аммо ўша пайтда опаси бошқа жойда ишлагани аниқланди.Ва у ўзи ўзлаштирган пулни давлатга тўлайдиган бўлди.
  Шу воқеадан кейин айрим артистларнинг тоифа масаласи қайта кўриб чиқилди.Ўз ишини ташлаб четга  кетган айрим артистларнинг ойлик тўлашдаги имтиёзлари қайтарилди.Ҳатто шундай артистлардан бири Шаҳодат опа Озода билан жанжаллашди ҳам.Аммо Озода ўша заҳоти директорга кириб,Шаҳодат опани тийиб қўйишини,бўлмаса ҳозироқ прокуратурага бориб арз қилишини айтди.Табиатан қўрқоқроқ бўлган директор дарҳол Шаҳодат опани чақиртирди ва Озодадан узр сўраттириб,иккисини яраштириб қўйди.
  Шундай кейин театрдагилар Озодага эҳтиёткорроқ муомалада бўла бошлашди.Озода бу орада ўзини драматургияда ҳам синаб кўриб,болалар учун спектакллар сценарийсини ёзди.Аста-секинлик билан сценарий ёзиш бўйича тажриба ҳосил қилиб,вилоятдаги олий ўқув юртларининг турли танловларига сценарийлар ёза бошлади.
  Жонибек коллежни битираётганда, айнан ўқув йили якунида кутилмаганда севимли аммаси-Сакина опанинг вафот этиши -Озодани ларзага солди.Олтмиш уч ёшда буйрак етишмовчилигидан вафот этган аммасининг ўлими-унинг юрагини ўпириб кетгандай бўлди.Аммасининг жанозасида унинг тинимсиз йиғлаётганини кўриб,Нозигул опа унинг ёнига келди.
–Бунча онанг ўлгандай йиғлаяпсан?Ўзингни бос, аммангни қизларидан баланд чиқяпти овозинг…
  Руҳияти,фикрлаши ўзига яқин аммасига кўп куйинган Озода гоҳида унинг вафот этганига ишонгиси келмасди.У деярли ҳар куни аммасининг қизлари билан гаплашар,суратларини соатлаб қўлидан қўймай қараб ўтирарди.Аммо вақт ҳамма нарсага даво деганларидай Озода ҳам ўлим ҳақлигига кўникди.
  Жонибек коллежни битириб,имтиҳонларини топшириб юрган  пайтида улар яна ижара уйни топширишга мажбур бўлишди.Чунки уй эгаси тўнғич ўғлини уйлантираётгани сабаб унга уй керак эди.Меҳнат таътилида яна Нозигул опанинг уйига кўчиб боришди.Яна ўша сиғдирмаслик воқеалари бошидан бошқача кўринишда бошланди.Бу гал Маҳлиё синглиси онасининг уйига яхшироқ ўрнашиб олган,Россиядан топиб келган асли сурхондарёлик эридан фарзанд кўриб ҳам улгурган эди.У бошида бироз Сурхондарёнинг олис Шўрчи туманидан бўлган эрининг уйида озгина яшаб,у ердаги шароитга кўниколмай онасини уйига келиб олганди.Қизи ҳам шу ота хонадонда дунёга келганди.Маҳлиё қизига қарашни ҳам дуруст эплолмас,Шаҳина қизига қараб турмаса,бирор ишини қилолмасди.Агар Шаҳина унинг қизига қарамаса,икки дунёни битта қилиб жанжал бошларди.
  Озода эса бу пайтда онасининг ҳовлисида текин хизматкорга айланган эди.У доимгидек ҳамма жойни йиғиштириш,гиламлар-у,деразаларни ювиш ишлари билан банд эди.
  Шундай бўлишига қарамай,Озоданинг ота уйида яшаётгани онасига ёқмасди.Нозигул опа доимгидек унинг болаларини жеркир,камситар,аммо энди анча катта бўлиб қолган болалар унга гап қайтаришарди.Бу ҳам албатта яна ва яна жанжал билан тугарди.
  Бир куни Жонибек қўшни туманга,бир ўртоғининг уйига кетди.Маълум бўлишича,ўзига тўқ ота Жонибекнинг курсдоши бўлган ўғлига машина ва уй совға қилибди.Ўша кеча Жонибек уйга келгач,Озодага жуда қаттиқ гапирди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

02 Dec, 16:35


109.

—Ҳа шу ерда яшаркансизларку шунга келдикда. -Холаси ҳайрон деди.
—Нима шу ерда яшаймиз? Ҳазиллашяпсизми хола? -тутоқди Сайёра. Овозини кўтариб.
—Вой мен нега ҳазиллашаман? Ғалатимисан? Севишиб қолиб иккинчи бўлишга рози бўлибсан. Шу савгилингда сўраб олмабсанда қаерда яшашларингни. Менга бақирасан. -бироз жаҳли чиқдими, ҳафа бўлдими холасини овози ўзгариб лаб бурди.
—Нима бўлди? Нега бақирасан-а? Қудалар турибди эшик олди-да. Ер ёрилмади, ерга кирмадим.
Онаси кириб келиб, куйиниб гапирди.
—Холамни гаплари ростми? Энди биз шу ерда....
Сайёра ҳафсаласиз хонага кўз югуртирди.
—Шукур қил. Даданг ерга киргудек ялиниб қайнотангни тўйга кўндирди. "Тўй қилиб бераман эл кўзига. Аммо келин деб қабул қилмайман!" Дебди.
Сенларни уйига киритмас экан. Шу ерда яшайсизлар энди.
Қизини дий-диёсидан аччиқланиб гапирди она.
—Нимма? -Сайёра оғзини очиб,юзи буришди. —Зиқналар мени шу уйга раво кўришдими?
—Ўчир овозингни уяциз. Қайнонанг, туринди эшик олдида. Эшитса нима дейди?
Нўқиб берди, онаси.
Сайёра шундан кейин жим бўлган бўлса ҳам. Жаҳли чиққанидан лаблари қайнаб турарди.

🍃🍃🍃

Нозима Шодиёрани бугун кийим-кечак қилгани олиб чиқди.
Қизига 3-4 сидра кийим олишгач, ташқарига чиқишди.
—Кетдикми янга? -бир зумда пешвоз чиқди Мирзоҳид.
—Кетдик. Мени катта йўлдаги янги ичилган кафеда қолдириб, Шодиёрани уйга элтиб қўясиз.
—Ҳўп бўлади.
Нозима айтганидек йўлда тушиб қолди. Шодиёра онасини билан гаплашиб келаётгани сабаб, келганидан икки кун ўтиб Бахтбек олиб берган телефонини қўлига олди.
Телефон ишлатганда, ҳурсанд бўлиб, Дилфузадан уйда блакнотчага ёзиб қўйган синфдошларини рақамини олганди. Энг яқин дугонаси Зулайҳо билан гаплашди. Дардлашди.
Зулайҳо кечагина синфдошлар группасига қўшиб қўйганди Шодиёрани.
—Қизлар кеча Жамшидни кўргандим.
–Мактабда доим сочимни тортарди ярамас.
—Сени яхши кўрардида билмасдинг.
—Эее қўйсангчи.
—Ҳа нима росда, эсингдами.....
Синфдошларини қизғин, ҳазиломуз бахсларини ўқиб юзига кулгу югурди.
Шу пайт бир мб сал каттароқ видео тушди.
Шодиёра қизиқиб очишни босди.
Телеграми оқимли узатишда кўришга мослашгани учун. Бир неча % очгач, видео узтига босди.
Тўй шекилли баланд, рақсбоп мусиқа жарангларди.
Шодиёра қизиқиш билан кўра бошлади. Аммо бу қизиқиш узоққа бормади.
Видеода келин-куёв кўрингач, қўллари титраб кўзлари ёшланди.
Бу видео Жавоҳирни тўйидан лавҳа эди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

02 Dec, 16:34


Xursandligimdan bitta qismni tashlab ketibman.. 103 raqamlashda adashgan xolos. Lekin rostdan ham 109 qism qolib ketibdi. Lichkada bir obunachimiz aytmaganda xursandligimdan bilmagandim ham🙈🙈🙈

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

02 Dec, 16:22


Hikoyaning kulminatsion nuqtalarini barchadan avval oʻqishni istaysizmi?? 200 dan ortiq qism bor yana. Uzluksiz mutolaani yoqtiradiganlar uchun yopiq kanalda barchasini joyladik!!! Hikoya narxi 10.000 soʻm!!
Murojaat uchun 👉
@A_lixan

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

02 Dec, 15:48


110.

—Яхшимисиз? Нима бўлди?
Мирзоҳид ҳавотир билан сўради.
—Ҳам...ҳаммаси жойида. -Шодиёра алам билан видеога тикилди. Унсиз эмас, овоз чиқариб йиғлаб юборди.
—Синглим сизга нима бўлди? -Мирзоҳид машинани четга тўхтатиб, ярим литрли баклашкада сув узатди. —Буни ичинг ўзизга келасиз.
Шодиёра рад этмай олиб ичди. Бу сув ҳудди қалбида ёнаётган рашк алангасини бостирадигандек, охиригача сипқорди. Аммо бефойда, юрагидаги оташга ҳудди бенсин сепгандек баттар қизий бошлади.
—Машинани кондиционери ёниқми? Илтимос сал даражасини кўтаринг. -деди боғилиб, бўйнини силаркан.
—Синглим сизга нима бўлди. Шифохонага олиб борайми? -деди Мирзоҳид ҳавотир билан.
—Йўқ яхшиман. Ҳозир ўтиб кетади.
Шодиёра бироз ўзига келгач, Мирзоҳидга машинани юргазаверишини айтди.
Ички алами видеони яна кўришга ундади.
Аммо Шодиёра гуруҳга қараганда аллақачон, видео ўчирилганди.
Аксинча видео ташлаган қизни 2-3 синфдоши анча тузлаган ёзишмалар бор эди.
—Намунчааа, ҳамманг мени талаб ташладинг? Шодиёра гуруҳда эканини мен билмагандим рости.
—Зулайҳо айтдику, Шодиёрани топдим. Энди у ҳам гуруҳимизда деб.
—Эсимдан чиқибдида.
—Ҳей эсар. Бўлди, ҳамма ёзганларини ўчирсин. Шодиёра кўрмасдан. Сен эса кейинги сафар сал ақлингни ишлат.
—Оббоо. Ҳўп дедимку.
Шу жойига келганда бирдан бугунги барча ёзишмалар ўчди.
Шодиёра ўзига келиб олган бўлса ҳам. Кўз ёшлари ҳали тийилмаганди.
—Олинг, кўз ёшингизни артиб олинг. Бўлмаса салонни шўр сувга чўктириб юборасиз.
Мирзоҳид рўмолча узатаркан. Ҳам ачиниб, ҳам ҳазил қилган бўлди.

🍃🍃🍃

—Қайнонанг кирса сал чеҳрангни оч, лабинг қайнамай.
Сайёра онасига индамади. Ич-ичидан жаҳли чиқарди. Ҳали Жавоҳир акаси келсин....
—Қайнонага салом беришни ҳам билмайдими бу жияниз. Ҳурматимиз шу бўлдими? Киришимни билади. Туриб кутиб олса бўларди. Ястанмасдан.
Эшикдан кирган Наргиза, гезариб ўтирган келинини кўриб чимирилди.
Бирга кирган холаси ҳижолатдан ўлай деди.
—Тур ўрнингдан, қайнонанг кирди. -биқинига туртиб, вишшиллади.
—Керакмас, ўзи келмасидан маълум эди қандай қизлиги. Мен бузуқи десам, без ҳам эканку.
Наргиза гап билан чақиб чиқиб кетди. Хола эса Уни гапларига тушинмай анграйиб қолди.
Холасини турткилашидан ўзига келган, энди ўрнидан туриб, салом солишга уринган Сайёра ҳам қотиб қолди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

02 Dec, 15:48


104.

—Ме..мен бу арғимчоқни ҳамон соғинаман. Ҳозир...ҳозир яшаётган уйимизда қимматидан бор. Талашмайсиз... сингилларим билан учаман деб навбат кутмайсиз...
Кенг ҳамма бирдан сиғади.
Ўтирганингизда бу арғимчоқдек ботмайди...
Аммо мен учун, шу арғимчоқдек қадрли эмас.
Гулдиёра йиғлаётгани сабаб, овози титраб чиқди.
—Қизим. -деди Собир дард билан. Шу он Гулдиёр ўзини отасини қучоғига отди.
Шу он Собирни юраги ўртаниб кетди. Елкалари силкина-силкина йиғлаётган қизини шу елкаларидан титроқ қўллари билан қучди.
—Мени кечир қизим. Қалби кўр бўлган отангни кечир. -деди овозида титроқ бор эди. Сабаби у йиғлаётганди.
—Қизим дея суйишингизни 18 йил кутдим. Эсимни танибманки, сиздан шу сўзни эшитишга муштоқман. Сизни яхши кўраман дадажон.
Собирни бағри ўртаниб кетди. Шодиёрани тўйи куни шугинасини олдига бормагани учун, афсусланди. Унда имкон бор эди. Аммо чўчиди, ва яна икки йили йўқотилган йиллари сафига қўшилди.
—Ота бўлишга нолойиқ инсонман. Сизларни кўз ёшларингизга арзимайман. -деди қизини маҳкамроқ қучиб.
—Мен сиздан ранжиган, ҳафа бўлган бўлишим мункин. Ҳаммага дадамни ёмон кўраман деган бўлсам ҳам. Асли ундай эмас. Сизни ҳеч қачон ёмон кўролмаганман. Доим меҳрингизни кутиб яшаганман. Ҳатто сиздан узоқдалигимда ҳам сизни қумсардим.
Собир қизини бағридан бўшатиб. Юз-кўзига боқди. Кўз ёшларини артиб қўйди.
—Мени ёмон кўриб қолгансан деб ўйлагандим. -деди Собир оғир ютиниб. —Асли яхши кўришингаям арзирли меҳр бермаганман сенга.
—Оталар қандай бўлмасин. Улар қизларини биринчи муҳаббати бўладилар. Улар ёмон кўришни иложи йўқ. Мен доим мени ҳам, опамдек суйишингизни истаб яшадим. Бу умидни ҳиссизлик ортига беркитишга уриндим.
—Сени яхши кўраман қизим. -Собир қизини қайта қучди. —Ҳаммангизни яхши кўраман. Аммо кеч тушундим буни. Сизларни жуда-жуда яхши кўраман. Бунга сизларсиз ўтган йилларим гувоҳ.
—Мен ҳам сизни яхши кўраман дада. Шу қадар яхши кўраманки, ҳатто Дониёр амакини сизни ўрнингизга бир он қўёлмадим. Минг яхши бўлсалар ҳам, Уларни бир бора дада деёлмадим.
"Бизни ўзимизни дадамиз бор"
Собир кичик қизларини гапини эслади. Ўшанда шу гап сабаб Гулдиёрни ёнига бора олмаганди.
"Фарзанд минг ота-она ёмон бўлган тақдирда ҳам. Уларни бутунлай ёмон кўра олмайди. Кечолмайди.
Фарзандларингиз бир кун албатта сизни топиб келишади. ИншаАллоҳ"
Масжиддаги имомни охирги сўзларини эсларкан. Қалбида ажиб елгиллик туйгандек бўлди. Қизини маҳкамроқ қучиб.
—Алҳамдулиллаҳ, -деди юрагида ҳузур билан.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

02 Dec, 15:48


105.

* * *
—Сизлар билан бир нарсани маслаҳатлашмоқчи эдим. -Нозима собиқ эри, қайнона-қайнотасини олдида бироз ҳижолат бўлиб гап бошлади.
—Нима экан қизим? -деди қайнонаси юмшоқ оҳанда.
—Айтинг қизим! -қайнота меҳр билан қаради.
Нозима қайнотасига қараркан. "Умри узун бўлсин" деб қўйди ичида. Бир таърафдан, шу инсонни тўй кўрсин деб, Шодиёрани эрта узатишгани ёдига тушиб, хўрсинди.
Балки ўша пайтда ўқишни танлаганида, бошига бу кунлар тушмасмиди?
Дилфуза гўё ортиқчадек ҳис қилди ўзини. Чой янгилашни баҳона қилиб, чиқиб кетди.
—Мен Шодиёрани олиб кетмоқчиман!. -деди Нозима.
—Нималар деяпсан? Мен бунга рози бўлолмайман! -Собир жон куйдириб деди.
Уни ота-онаси иккисини суҳбатини кузатишни маъқул кўришдими? Жим эдилар.
—Шодиёра бу ерда қолса, ичидан эзилиб, ҳароб қилади ўзини.
—Сен Уни мендан тортиб олмоқчисан-а? Шу вазиятни баҳона қилиб. -деди Собир анча тортишувдан кейин. Шодиёрадан айрилиб қоладигандек, жон куйдириб.
—Нега бундай ўйлайсиз Собир ака? Мен қизимиз қишлоқдан сал узоқлашса, куёв билан боғлиқ гап-сўзлардан ҳам узоқлашармиди деяпман. Уйланаман қараб тур деб кетибдику. Мен Уни бутунлай кетади демадимку.
—Ўзи нима деркин? -Собир қизига ачиниб сал юмшади.
—Балки ўқишга топшириб кўрар? Бахтбек билан Гулдиёр Университетга ҳужжат ишлари билан юришибди. Шуларга қўшилиб ўқиса ҳам яхши эди.
—Бунисини ўйлаб кўрамиз. Майли агар ўзи рози бўлса олиб кетавер. Сал овунсин сингиллари билан, қишлоқдан узоқда.
—Раҳмат!
Нозима собиқ қайнона-қайнотаси билан хайрлашиб, кетишга рози бўлган қизини олиб, кўчага чиқди.
Машинада, Бахтбек ва Гулдиёр доимгидек келишолмай тортишиб ўтиришарди.
Нозима хўрсиниб қўйди.
Иккиси уйдан чиққанларни кўргач, тортишишдан тўхтаб, машинадан тушдилар.
Бахтбек, тезда Шодиёрани кийимлари солинган сумкани олди.
Гулдиёра эса Нозимани ҳайратда қолдириб, кулганча бориб, Собирни қучиб олди.
Қизини бу қилиғи ва юзидаги анчадан буён, балки умуман кўрмаган ўзгача табассумни кўриб ҳайрон қараб қолди.
—Мен яна келаман. -деди дадасига эркаланиб.
—Кутаман! Эшигимиз сен учун ҳамиша очиқ қизим. -Собир меҳр билан қизини пешонасидан ўпиб қўйди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

02 Dec, 15:48


106.

🍃🍃🍃
—Ақлдан озибсан Жавоҳир. Жавлон ака ҳазиллашадиган одам эмас. Бундай катта тўйга уриниб, кейин қийналиб қоласан! -Камол Жавоҳирни тергаган бўлди.
—Сен аралашма! Мен фақат дадамга қараб қолмаганман. Кўпчиликка ўтказиб қўйган жойим бор. Шуларни йиғиб, бутун қишлоққа эшиттириб тўй қиламан.
Деди Жавоҳир ғазаби тошиб.
—Кейинчи? Кейин нима қиласан? Бор-ёғингни битта тўйга сарфлаб, кейин. Ғўзани кўсагини сувини ичасизларми келин билан.
—Ўйлаб гапир. Дадамни менсиз иши битмайди барибир. Мен ҳам сендек маошга ишлайман.
—Ҳўп сен уддалайсан ҳаммасини дейлик. Аммо бир саволда. Нега бунчалик чираняпсан ўзи? Шартми шу?
—Шарт! Шодиёрага айтиб қўйганман. Афсусланасан тўйим куни деб. Сен мен айтганларимни қил. Бир ҳафтадан кейин тўй.
—Ҳафа бўлмаган-у, ошна. Сен ғирт жинни экансан. Ҳали бир кун кимни топиб,кимни йўқотганингни англаганингда. Кеч бўладими деб қўрқаман.
Камол хўрсинганча кетди. Жавоҳир жавоб бермади.
"Сен севгини тушинармидинг? Қачон қарама онангни еталовида юрасан! Бесўроқ бир тийин ишлатмайсан ҳатто"
Ичидан шу ўй ўтаркан. Менсимайгина киноя билан кулиб қўйди.

🍃🍃🍃

—Лобар тўйингга келармикан?
—Менимча келмаса керагов. Юр десак "бормайман"дедику. -Сайёрани дугоналар фотиҳаланганини эшитиб, келганда гап очилди.
—У билан нима ишим... -лаб бурди Сайёра. —Келмаса ундан нари.
—Лобар келмаса, Мавлуда ҳам келмайди. -деди учинчи қиз.
—Тўғpи қачон бўлса, Лобарни этагига осилиб юради. -деди биринчи гап бошлаган қиз.
—Фақат бу сабаб эмас. Мавлуда, Шодиёра опани ён қўшнисику. Юз-хотир қилиб ҳам келмайди. -деди учинчи қиз яна.
—Келмасинам. Яна ўша қўшниси, илму-амал қилиб жўнатмасин Мавлудадан. Мени бахтсиз бўлсин деб.
—Улар ундай инсонлар эмас иккиси ҳам. Яхшиям эр тортиб олган Улармас сенсан.
—Нима қасдинг борми сени менда. Нега олишяпсан? -жаҳли чиқиб бўзарди Сайёра.
—Билиб-билмай гапирма, ўзингни жабрдийда қилиб. Шодиёра опани сен билан ҳам. Тўйинг билан ҳам иши йўқ. Шодиёра опа шаҳарга кетиб бўлди.
Ҳаа яна Лобар унаштирилганда, ақллилик қилиб бир нималар дегандинг. У-ку, тўй 11ни битириб деганди. Сен эса 10ни битирмай, узатиляпсан. Шунинг учун айтишадида, ҳаволанишдан олдин, сал пастга тушгин деб.
—Сен сарпо кўргани келдингми? Ёки ман билан уришганими?
—Биринчиси эди. ЭДИ. Келмасам бўларкан деяпман энди.
—Бўлди қилинглар, -бошқа дугонаси қўшилди гапга.
—Майли соғ бўлинглар.
Қиз чиқиб кетди.
—Ифлос мараз. Кўролмаяпти бу аниқ қишлоқни энг бой оиласига
келин бўлаётганимга. -деди Сайёра қиз чиқиб кетгач.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

02 Dec, 15:48


107.

🍃🍃🍃.
—Нима бўлди? Неча кундан буён қовоғинг очилмайди?
Собир ошхонада идишларни жойлаётган аёлидан сўради.
—Ҳеч нарса бўлмади. Доимги юришим. -Дилфуза бепарво ишида давом этди.
—Доимги эмасда. Ўзгаргансан! Нимадур бўлгани аниқ.
—Билмадим. Сизга шундай туйилгандур. Менда ҳаммаси жойида. Шунчаки Шодиёрага ачиняпман. Уни ҳислари менга бегона эмас. Севилмаслик, У сени олдингда туриб бошқани ҳаёли билан яшаши. Ҳамма-ҳаммаси менга таниш.
Дилфуза кўзларида эндигина йиғилган ёшлари артиб. Иши тугагани учун, чиқиб кетди.
Собир уни ортидан ўйчанг қараб қолди....
Дилфуза деразадан ташқарига қараб, унсиз йиғларкан. Белидан ўтган қўлдан сесканиб кетди. Собир уни елкасига иягини қўйиб, гап бошлади.
—Кел Дилфуз аразлама ёш қизлардек. Иккимиз ҳам кап-катта одамлармиз. Оиламиз учун бир-биримизга тиргак бўлайлик. Балки ишонмассан. Аммо айни ҳақиқатки, ҳозир менга ҳаммадан кўп сен, сени далданг керак.
—Сиз.. мени ...
—Севмагансиз деб тама қилма. -Собир, Дилфузани гапини бўлди. —Ҳаётда шундай вазиятлар бўладики. Тоғни талқон қилишга қодир эркаклар ҳам бир суянч, тиргакга муҳтож бўлишади. Мен айнан ҳозир сенга муҳтожман. Менга сендан бошқаси тиргак бўлолмайди. -деди Собир.
Инсон йиллар ўтгани сайин, кўп нарсаларга амин бўла бошлайди. Ҳаёт бу эртак эмас!
Кўнгилга битилгани, тақдирга битилмаганлиги. Қадардан анча узоқ бўлиши мумкин.
Аллоҳ берган қадарига кўнган инсон эса, Аллоҳни итоаткор, суюмли бандаларидандур.
Муҳими англаш. Кеч бўлсада англаш.
Сароб бўлишга улгурган нарсалар(инсонлар)га умид бойлаб кутмасдан. Рўёблар учун шукур қилиш даркор.
—Мен шу ердаманку. -деди Дилфуза, озгина юмшоқ муомиладан дилхиралиги тарқаб. —Шодиёрани ўрни билиняпти.
—Ўқишга ҳужжат топширибди. Насиб қилса ўқитамиз. Контрактга кирса ҳам.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

02 Dec, 15:48


108.

🍃🍃🍃

Жавоҳир айтганини қилди. Катта сарфлаб, катта тўй қилди. Ўзи қишлоқда янги очилган ягона тўйхонада қилди. Кўпчилик тўтхонада эмас, ўз уйларида тўй қиларди.
Шу сабаб, Сайёрага ҳавас қилганлар ҳам, ҳасад қилганлар ҳам бўлди.
Сайёра ҳам гўё осмонда учарди. Деярли энг биринчи тўйлардан эди Уни тўйи.
Жавоҳирни севгиси қанчалик кучли эканини ҳис қилгандек бўлди.
Бугундан қайнона-қайнотаси ҳисобланган инсонлар негадур ҳурсанд эмасди Сайёрани наздида. Тўйхонада бўлаётган катта тўй оғизда достон бўлса ҳам. Амалда, одам унчалик кўп эмасди. Кимдур Собирни юзидан келмагандур балки.
Кимдур булардан жиркангандур.
Барибир қишлоқ жойда оқибат деган тушунчага кўплар амал қиларди.
"Эл кўзига дуо бердим. Асли юзингга ҳам қарагим келмаяпти. Бу остонага қайтиб келма. Сендек қиз ўстирганимдан уятдаман"
Сайёра отаси хайрлашар чоғ айтган гапларини эслаб, хўрсинди. Ёшлигига бордими? Ҳаётни фақат ўз истакларидан иборат билдими?
—Ҳозир аразда. Вақт ўтиб кечиради. Тушунади мени. -деди паст овозда ўзи-га, ўзи далда бериб.
Машина таниш кўчалардан кетаркан. Йўл юришгани сайин, Сайёрани ҳайрон атрофга боқарди.
Жавоҳирдан нега бу ёққа кетишаётганини сўрай деса. Рулдаги Камол билан нималарнидур гаплашиб кетарди.
Ниҳоят, аввалгидан бироз ўзгарган дала шийпони олдида машина тўхтагач, ҳайрон Жавоҳирга қаради.
Жавоҳир машинадан тушиб, Сайёра таърафни очиб, қўл узатди.
Сайёра нега бу ерда эканликларини тушинмай, қўл узатди.
Жавоҳир сал ўзига тортиб, Сайёрани кўтариб олди.
Сайёра қараса, 3-4 машинада ҳам қизлар, аёллар келган экан.
Улар оғзини ёпиб кулишаётганини кўриб Сайёра бу кулгу маъносини тушунмади.
Ўша кунги аразлаб кетган дугонаси қош учириб кулиб турибди. Сайёра уни боя тўйида кўриб ҳам ҳайрон бўлганди. Бу кулиши яна ҳайратини оширди.
Жавоҳир Сайёрани хонага ташлаб чиқиб кетгач, атрофга қаради.
Хона ичидан ортиқча нарсалар чиқариб ташланган. Бир кишилик темир крават ўрнини хонага мос ихчам ётоқ эгаллаган.
Шунга монант шкаф, ойна ҳам бор. Хона кичиклиги учун уларни ҳажми ҳам шунга яраша эди.
Сайёра котологларда кўриб ҳаваси кетган, шоҳона ётоқдан анча фарқ қиларди.
—Мана тўй ҳам тугади. Бахтли бўл! Янги уйинг муборак -бўлган гаплардан ҳабари йўқ холаси пешонасидан ўпиб қўйди. —Куёвмисан-куёв эканда ўзиям эринг. Кўз тагмасин иккингизга ҳам.
—Хола биз нега бу ерга келдик? -Сайёра холасини гапларига аҳамият бермай, ўзини қизиқтирган саволни берди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

02 Dec, 15:48


101.

* * *

—Ҳаво жуда иссиқ бўляпти. -Гулдиёр машинани олд ўриндиғига ўтириб, елпинди. —Исиб кетдим.
—Совуқ башарангга айтсанг, сал совитиб қўяди. -Бахтбек шундай деб, рулга ўтираркан. Гулдиёрни жаҳл билан қараб турганини кўриб кулиб юборди.
—Булдозр босиб кетган башарангга бир туширайми? -елпуғичини урмоқчидек Бахтбекни юзи олдига олиб келди.
—Оппақ, тинниқ юзимга ҳасад қилишингни сезардим сингилгинам.
Бахтбек калитни бураркан. Ранги Собирга тортган, буғдойранг ўгай-эгиз синглиси қараб жилмайди.
—Ҳеч қандай сенга сингил эмасман! -чимирилди Гулдиёр.
—Ҳамма бизни эгизак дейди. Бир уйда яшасак, сингил бўлмай, дугона бўласанми?
—Сендан ойликка каттаман. Одамлар айтгандек эгиз бўлсак ҳам, мен опаман. Доим шундай асабимга тегасан! Сен...
—Шошма Нозима ойим..
Бахтбек қўнғироққа жавоб берди. Рулда эканлиги учун, громкасини очиб қўйганди.
—Тинчликми ойи? Нимадур керакми?
—Бахтбек ўғлим ишларингиз ҳал бўлдими? Бўшаб қолай дедингизми?
—Ҳа бўлди ойи, қайтяпмиз. Уйга нимадур керакми?
—Уйга керакмас, тезроқ келсанг, мени қишлоққа, Шодиёра опангни олдига олиб бориб келардинг. Мирзоҳидни онасини мазаси йўқ экан. Шунга бугун жавоб олганди. Мен ҳам ҳозироқ бормасам бўлмайди.
—Тинчликми ўзи?
—Ўзим ҳам ҳали аниқ билмайман. Дилфуза қўнғироқ қилганди. Бир нималарга шама қилди. Келсангиз гаплашардик деди.
—Ҳўп, ўн дақиқада борамиз. Тайёрланиб туринг.
Гулдиёра ўйланиб қолди. Опасига нима бўлди экан?
—Шодиёра опага нима бўлди экан? Эшитяпсанми мени?
Бахтбек садо чиқмагач, бир нуқтага қараб, ўйланиб қолган қизни туртди.
–Ҳаёлинг қаерда?
—Мен ҳам бораман қишлоққа! -деди Гулдиёр отасини кўргиси келиб.

* * *

—Дада ҳазиллашяпсизми?
Жавоҳир дадасига кўзларини катта-катта очиб қаради.
—Мен қачондир ҳазиллашган одамманми. Ҳуллас 10-15 кун ичида тўй. Қиздан фойдаланганмисан? Севганмисан ўзинг биласан! Қилар ишни қилдингми? Номини оқлаб қўй эл-юрт олдида.
—Ҳўп бунику тушиндим. Аммо бу уйда яшамайсан деганингиз нимаси дада?

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

02 Dec, 15:48


100.

—Сиз севилиш қадрини билмайсиз. Сизга севиб, ўша севгингизга бўғилиб яшашингизни тилаб қоламан. -Шодиёра ичидан қон йиғласа ҳам, сиртига чиқармади. Жавоҳир шу хона остонасидан чиққунча, тик тура олса бас. Жавоҳир кетгунча чидаса бўлди.
—Ўзинг севганинг билан яшаш бошқача бўлса керак. -Жавоҳир завқлангандек жилмайди. —Икки йилдан ортиқ суймаган ошимни ичиб келдим. Энди...
Атай Шодиёрани азоблаш учун, жилмайиб, берилиб гапирди.
—Сизга бир маслаҳат. Мени севмасангиз ҳам, уйга қамаб яшадингиз. -Шодиёра, Жавоҳирга яқин келиб, қулоғига пичирлади. —Тўйсиз, никоҳсиз Бир қош қоқишингизга, ихтиёрини топшириб юборадиган севгилингизни занжирлаб, олиб ўтиринг.
Ким билсин сизга кўтарилган этаги, бошқага ҳам....
Шодиёра ўзини ортга олиб, жилмайди. Бу жилмайиш Жавоҳирга Уни мазаҳ қилгандек кўринсада.
Асли ич-ичидан тошаётган аламлари яширинган эди.
Жавоҳир бунга қарши жавоб тополмади. Ёки ортиқ тортишишни хоҳламади.
Тортишгани билан, қанча севгисини таърифини келтиргани билан Шодиёра бу борада, ҳақ эди.
Балки шуни англагани учун, бошқа жавоб қайтармай кетди.
У чиқиб кетгач, аранг оёқда турган Шодиёра ўзини ташлаб юборди.
Ерга обгор ҳолда ўтирганча, ўксиб-ўксиб йиғлади.
–Йиғлама қизим. Арзимайдиган инсон учун, кўз ёшингни тўкма! -Дилфуза эшик очилгандан кейинги ҳамма гапларини эшитиб турганди. У Шодиёра билан. Севилмаслик борасида бир хил эди.
У ҳам сивилмади. Шу сабаб Шодиёрага чин дилдан ачинаётганди.
Инсонлар дил оғритадилар. Кўнгил синдирадилар. Қалб яралайдилар. Улар бир нарсани унутиб қўйганлар.
Ҳатто ярмини тишлаб қолдирган нонингни ортган қисми учун ҳам охиратда сўралишини, шундай экан улар ярим йўлда қолдириб кетган синдирган кўнгилнинг жавобини охиратда тасаввур қилмайдилар.
Балки бу кўнгил учун жавоб бериш охиратгача ҳам етиб бормас....

* * *

—Бу рақам? -Нозима, Дилфузани рақамини кўриб ҳайрон бўлди. —Бу рақамдан, Шодиёра қўнғироқ қиларди. У уйга камида бир ярим, икки ойда келади. Бу аёл менга нега қўнғироқ қилаётган экан?
Ҳайрона ўйлар билан яшик тугмани сурди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

02 Dec, 15:48


102.

* * *
—Ассалому алайкум. -Собир ҳамроҳи билан келган шаҳарчасидаги масжидга кириб, Жума намозини адо этгач. Домланинг маърузаларини ўйчанг тинглади
Ҳамма тарқалар пайти, кўнглига тугилган ғашликни йўқотиш учун имом билан суҳбат қурмоқ истади.
—Ваалайкум ассалом. Келинг биродар.
—Сиздан маслаҳат олмоқчиман. Ҳаётим бора-бора қоронғулик қарига сингиб кетаётгандек.
—Келингчи. -Имом жой кўрсатди. —Суҳбатимиз бироз узунроқ бўладигандек. Ўтириб олайлик.
Собир имом кўрсатган жойга ўтириб, хўрсиниб қўйди.
—Бошланг биродар.
Собир астойдил бошидан ўтганларини, бутун ҳаётини сўзлаб бераркан. Имом диққат билан тинглади.
—Шундай гаплар. Қизимдан қайтди. Ичим ёниб кетяпти. Куёвим билан битта фарқимиз бор. Мен ҳамон Нозимани яхши кўраман. Дилфуза бизни уйга келгандан кейин, йиллар давомида бутунлай ўзгарди. Кийиниши, ўзини тутиши. Ота-онамга меҳрибон, намоз ўқишни бошлаганига ҳам анча бўлди. Аммо мен унга меҳр беролмадим.
Куёвим эса қизимни севолмабди ҳам. Менку, Нозимадан айрилиб, афсусланиб яшаяпман. Қизимни бор-йўқлиги ҳам билинмаса керак унга. Энг суйган фарзандимдан қайтди. -деди Собир дард билан.
—Биродар бошингиздан кўп савдолар ўтибди. Аммо бундай юришингиз жоиз эмас. Бир кўча аёли сизни деб, иймонга қайтибди. Демак Аллоҳ сиздан ўзингиз ўйлаганчалик юз ўгирмаган. Аллоҳ жонингиз, танангизни тарк этгунга қадар, сиздан тавба кутади.
Иккинчи аёлингизни яхши йўлга қайтгани, савоби, сабабчи бўлганингиз учун сизга ҳам савоби ёзилади. Биринчи аёлингиз оила қуриб ўз йўлидан кетибди. Энди сиз ҳозирги оилангизга бош бўлинг. Аллоҳни ҳар бир ишида бир ҳайр бўлади. Сизни ўғилга иштиёқингиз сабаб, бир аёл, иймонга келибди. Агар бу иш бўлмаганда, ҳали ҳам, бўйнига гуноҳ килиб юрармиди?
Куёвингизга келсак, бунда ҳам бир хайр бор. Ҳамма нарса Аллоҳдан, Унга ишониш керак.
Ҳар бир ишида ҳикмат бор. Ҳали бу воқеаларни ҳикмати ҳам келади.
Энди фарзандларингиз. Таърифлашингиз бўйича, биринчи аёлингиз, оқила аёл бўлган. Бундай аёл, аниқ фарзандларингизга сизни қораламаган. Шунчаки сиздан узоқлашган.
Фарзанд минг ота-она ёмон бўлган тақдирда ҳам, Уларни бутунлай ёмон кўролмайди, кечолмайди.
Улар бир кун албатта сизни топиб келишади. ИншаАллоҳ.
Доим шукурда бўлинг биродар. Ношукурлик мусулмонларга ҳос эмасдур.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

02 Dec, 15:40


DAVOMI...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

02 Dec, 15:37


Qancha rahmat aytsam kam. Sizlar sabab yutdim. Yolgʻiz qoymaganingiz uchun rahmat.

Koʻp gapirvordim. Hikoyani joylab beray endi

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

02 Dec, 15:35


Men boyman😎


😁😁

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

02 Dec, 15:30


Rahmat rahmat. Borilarga shukr

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

02 Dec, 15:29


1-o'rin 🦋𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀🦋
@A_lixan
300 ming so'mlik vaucherlar egalari

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

02 Dec, 15:29


1-o'rin ID-12
855 ta odam bilan 👏👏👏

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

02 Dec, 15:24


Telegram sizlarda ham ishlame qoldimi???

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

02 Dec, 15:00


🎚❤️❤️❤️  ❤️❤️❤️🎚

🌟🌟🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
💘𝗠𝗢𝗗𝗡𝗜𝗬 𝗩𝗔 𝗧𝗥𝗘𝗡𝗗𝗚𝗔 𝗔𝗬𝗟𝗔𝗡𝗚𝗔𝗡
💘𝗞𝗨𝗭𝗚𝗜 𝗩𝗔 𝗤𝗜𝗦𝗛𝗞𝗜
💘𝗕𝗢𝗟𝗔𝗝𝗢𝗡𝗟𝗔𝗥 𝗞𝗜𝗬𝗜𝗠𝗟𝗔𝗥𝗜
📌🅰️🅰️🅰️  🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

1⃣3⃣𝗠𝗜𝗡𝗚𝗗𝗔𝗡 𝗢𝗥𝗧𝗜𝗤 𝗢𝗕𝗨𝗡𝗔𝗖𝗛𝗜𝗟𝗔𝗥 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗢𝗩𝗜
💘𝗞𝗘𝗡𝗚 𝗔𝗦𝗦𝗔𝗥𝗧𝗜𝗠𝗘𝗡𝗧
💘𝗛𝗔𝗥 𝗞𝗨𝗡𝗜 𝗗𝗔𝗦𝗧𝗔𝗩𝗞𝗔 𝗫𝗜𝗭𝗠𝗔𝗧𝗜
💘𝗧𝗘𝗭𝗗𝗔 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗚𝗔 𝗞𝗜𝗥𝗜𝗕 𝗢'𝗭 𝗞𝗢'𝗭𝗜𝗭 𝗕𝗜𝗟𝗔𝗡 𝗞𝗢'𝗥𝗜𝗕 𝗚𝗨𝗩𝗢𝗛 𝗕𝗢'𝗟𝗜𝗡𝗚 𝗩𝗔 𝗧𝗘𝗭𝗗𝗔 𝗫𝗔𝗥𝗜𝗗𝗚𝗔
💘💘💘💘💘💘💘💘💘💘
⬇️⬇️⬇️⬇️

https://t.me/+Qx8DVx0X6lpjYWUy
https://t.me/+Qx8DVx0X6lpjYWUy
https://t.me/+Qx8DVx0X6lpjYWUy

Bɪᴢ ʙɪʟᴀɴ ʙᴏʟᴀᴊᴏɴʟᴀʀɪᴢɴɪ ʜᴀᴍ ᴜᴢɪᴢɴɪ ʜᴀᴍ xᴜʀsᴀɴᴅ ǫɪʟɪɴɢ❤️❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

29 Nov, 10:39


- Ниятингизга етдингизми оҳири! Олиб бориб тириклай кўмиб келдингизми?
Энди хурсандмисиз? Анави ўғлингиз қани битта қиздан қутилиб қадди озроқ кўтарилибдими энди. Қани қолган қизлари? Олиб бориб кўмсин уларни ҳам! Бошини баланд қилиб юради кейин.

   Ожиз одамни жаҳли ёмон бўлар экан. Бошқалардан кўрган жабрини ичига ютиб~ютиб, оҳири портласа ёмон портлар экан! Ҳулкар ўзини жиловлай олмай қолди.  Бир оз ҳовуридан тушар деб мажбурлаб тинчлантирувчи қилишди. Ўзини босиб ўтирган беш аёлга кучи етмай укол олган Ҳулкар кўзлари юмилиб кетар экан ҳам гапирарди:
- Рози эмасман... Агар мени болам ёнган иситмаларда ёнмасанглар розимасман... Болам дунёга келиб кун кўрмади... Сенлар кун кўрсанг рози эмасман...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

29 Nov, 10:30


ҲАЖГА ОЛИБ БОРСАМ, ЖОНИМ ОНАМНИ

Сабабсиз букчайса самимиятим.
Оқ, ойдин орзулар тўлдирар камни.
Орзуки, оламда олий ниятим,
Ҳажга олиб борсам, жоним онамни.

Юраксиз ўғлини юракдан суйган,
Куюмсиз фарзандга куюнган, куйган,
Кичик бир ютуқда истиқбол туйган,
Ҳажга олиб борсам, жоним онамни.

Қуёш нур сочмасдан сочгайдир меҳр,
Икки қароғидан тошгайдир меҳр,
Муаззам Каъбага бошлайдир меҳр,
Ҳажга олиб борсам, жоним онамни.

Қувонсам, қувонса сиғмай ичига,
Йиғласа лабини тишлаб тишига.
Терс буриб юзимни дунё ишига,
Ҳажга олиб борсам, жоним онамни.

Не борки илинса ичмай ва емай,
Қадамим таниса, мен ҳали келмай,
Кетгунча индамай, ҳеч нарса демай,
Ҳажга олиб борсам, жоним онамни...

Камтарин, камсуқум, софдил ва содда,
Улуғ деб бўларми усиз оламни.
Ният шу: энг катта самолётда,
Ҳажга олиб борсам, жоним онамни.

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

29 Nov, 09:59


ВОЙ ОВСИНЖОН ҲАЛИЯМ ФАСОН ТАНЛАШДА ҚИЙНАЛИБ ЮРИБСИЗМИ?
Шу ҳам муаммо бўлдими?
Фасонлари энг зўр канални мана мен биламанда айланай!

Уйга, кўчага, оқшомга, ўқишга, ишга кийишга фасонлар
Қай бири керак танланг ва уланиб олинг, бу мени сизга энг зўр тавсиям овсинжон.
Қолаверса тикувчиликни бепул ўргатадиган ягона канал ҳам шу канал!
Бунақа канални бошқа тополмисиз бу аниқ!

https://t.me/+HUeiIOyrkygzNWVi

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

29 Nov, 09:31


ТИМСОЛ

У мастлигида, «Биласизми, менинг бир акам бор эди», деб кўзларини узоқларга тикарди. Бироз жимликдан сўнг давом этарди:
Бир куни отам қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Отам билан сўнгги суҳбатим эсимда. Ўшанда етти яшар эдим. Болалигимга бориб «Ота энди ўлиб қоласизми, бизни ташлаб кетасизми», деб сўрагандим. Отам ғамгин қараб:
«Йўқ, ўғлим. Сизларни ҳеч қачон ташлаб кетмайман. Доим сизлар биланман» дегандилар. Икки кундан кейин отам вафот этди.
Мактабимиз деярли бир соатлик йўл, кўчалар лой, пиёда борардик. Қишда мактабга боргунча эски бошмоқлaримиздан сув ўтиб, оёғимиз музлаб қоларди. Билардикки янги пойабзалга уйда пул йўқ, қашшоқ яшардик. Акам қор қалин ёғган пайтлари пойабзалимга сув кириб, оёқларим музлаб қолмаслиги учун мактабга опичлаб олиб бориб, опичлаб қайтардилар.
Бир куни танаффус пайтида тенгқурлар билан қор бўрон ўйнадик. Ўшанда сув йиғилиб турган кичкина кўлмакка йиқилиб тушувдим. Акам дарров устимдаги камзулни ечиб, мактабдаги илиқ қувурга қуритишга қўйди. Ўзининг уст кийимини менга кийдириб, камзулим қуригунча юқа жемферда дийдираб ўтирди.
Қиш келса маҳзун табассумли акам кўз олдимга келади.
Акам ишлаб, синглим иккимизни ўқитди, биз билим олдик, акам эса бу имкониятини биз учун қурбон қилди.
Сўнгра биз офисларда ишладик, акам далада.
Бизнинг иш қуролимиз қоғоз ва қалам бўлди, акамники кетмон.

Биласизми нима?
Отам ўлимидан олдин тўғри айтган экан. Отам бизни ташлаб кетмади. Яна яшади, ҳа яшади!
Aкамнинг тимсолида...

У сўзларкан, мастга ҳам ўхшамас эди... Қалбидаги ҳасрат чўғларини ҳеч нарса ўчира олмасди гўё.

Элмира Мухтор

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

29 Nov, 08:31


ҚАЛТИС НИЯТ

Онамнинг қўшни вилоятга келин бўлиб кетган болаликдаги яқин дугоналари бор экан. Ўша хола биз томонлардаги қариндош-уруғларини кўриш учун келганида, онам аёлимга тансиқроқ овқат буюриб, дугоналарини уйга таклиф қилдилар. Икки дугона анчагача ёшлик хотираларини эслаб, ҳасратлашиб ўтиришди. Меҳмоннинг ҳурмати ўзаро суҳбатларидан сўнг, мен ҳам уларнинг ёнида бир оз ўтирдим. Гап орасида меҳмон аёл онамга қараб:

— Ўртоқ, Аллоҳга шукур, тўрт боламни ҳам уйли-жойли қилиб тинчитдик. Энди дадаси иккимиз топганимизни ўзимизга сарфлаб, невараларнинг тўй-томошасию, туғилган кунларига совға-салом қилиб юрамизда,- деди.

— Яхши. Буюрсин, пиру бадвлатликда ҳаёт кечиринг.- деди онам астойдил дугонаси учун хурсанд бўлиб. Кейин ҳавас билан дугонасига термулиб:

— Энди поччам билан ҳаж зиёратига борингизлар. Фарзандлар олдидаги қарздан қутилибсиз, буёғини тоат-ибодатда, фарзандларингизни дуо қилиб, Аллоҳнинг фарзларини бажариб яшангизлар,- деди. Меҳмон аёлнинг бирдан туси ўзгарди:

— Ҳажга бориб нима қиламиз, дугонажон? Ундан кўра пенсияларимизни йиғиб дадаси икковимиз санаторияларда дам олганимиз яхши эмасми? Даволанамиз, соғлигимизни тиклаймиз...

Аёлнинг гапларидан этим жунжикиб кетди. Кўз қирим билан онамга қарагандим, уларнинг ҳам лаблари титраб, ҳатто кўзларига ёш айланяпти экан. Онам бояқиш дугонасига берган маслаҳатига эшитган жавобидан хижолат чекаётганди, афтидан. Шундан кейин орага совуқ жимлик чўкди ва бир муддатли қовушмаган навбатчи гап-сўзлардан кейин дастурхонга фотиҳа ўқилди.

— Бу дугонангиз билан салом-аликни ҳам йиғиштиринг, ойижон. Қалби жуда занглаб кетибди. Хафа бўлмангу, шу хотин қадам қўйган ҳовлидан фаришталар учиб кетади, Худо асрасин. Шунчалик ҳам кўнгли кир бўладими кишини... - уни дарвозагача кузатиб келган онамни хижолатчиликдан чиқаришга уриндим.

— Қўй болам, қалб қаттиқлашиши ҳам Аллоҳдан. Тавба дегин. Ундан кўра бундай инсонларга тавфиқ, иймону инсоф беришини сўраш керак Яратгандан...

Шу- шу онамнинг ўша танишлари ҳақида уйимизда ҳеч қандай гап бўлмади. Бир бирда ўша хотиннинг уйимизга келганию, онамнинг ҳаж ҳақидаги гапларига берган жавоби эсимга тушса, қўрқинчли туш кўргандек сесканиб кетардим. Орадан олти ойларча вақт ўтиб, дадам раҳматлининг қазо қилган кунлари муносабати билан уйда эҳсон дастурхони ёздик. Маҳалладошлар орасида ҳалиги онамнинг болалик ўртоғининг қариндош-уруғлари ҳам бор эди. Худойидан кейин онамнинг қайғули юз ифодаси сабабини сўрадим. Онам бироз хижолатлангандек бўлиб:

— Ўғлим, Фарғонага бориб келсам, дегандим - дедилар. Уларга жон деб олиб боришимни, фақат нима мақсадда, қаерга боришимизни сўрагандим, яна минг истиҳола билан, бундан бир неча ой аввал уйимизга меҳмонга келган аёлга ишора қилиб “Фалончихон холангнинг мазаси йўқ экан, олти ойдан бери тўшакка михланиб қолган экан...” дедилар. Гарчи дилим ғашланган бўлса-да, онагинамга эътироз билдирлмадим ва Фарғонага йўл олдик.

... Бетоб аёл ётган хонага кирдик. Аввалига димоғимга урилган қўланса ҳиддан кўнглим беҳузур бўлиб, лабларимни қаттиқ тишлаб олдим. Кейин истар-истамас салом бердим. Онам кўзларига ёш олиб дугоналари билан кўришган бўлдилар. Аёл ҳатто бўйнини ҳам кўтаролмайди. Олти ой ичида салкам тўқсон килолик хотин ўн яшар боладек озиб, пўсти устихонига ёпишиб қолган. Болалари ҳамшира ёллашган экан, ҳар замонда дори-уколидан хабар олиб турибди. Бемор нималардандир жавраб, ёзғириб- нолиб ётган жойида дунёни қарғишга кўмиб ётибди. Онам унинг ҳадеб тақдирию, дардидан малолланиши ёқмаганини очиқ айтишга ийманиб:

— Дард берганига ҳам шукр, денг, айланай, дард берган шифо беришга ҳам қодир. Дардингиздан Аллоҳдан шифо сўранг. Ла иллаҳа иллаллоҳу Муҳаммадан Расулуллоҳ, деб калима қайтаринг- деб ҳар қанча уринмасалар, беморнинг тили ҳеч иймон калимасига бормади. Бошқа гап-сўзларни, нолишу ёзғиришларни бемалол жавраётган аёл, ҳатто дардига Аллоҳдан бир оғиз шифо сўрай олмади. Иймон калимасини келтира олмади.

Бемор ётган хонада ортиқ қололмадим. Онамга уларни ташқарида кутишимни айтиб, эшикка урилдим.

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

29 Nov, 08:01


Kiyim tiktirmoqchisizu fason topolmayapsizmi? Kiyimlaringizga  hamma havas qilishini istaysizmi? Sizga bir kanal tavsiya qilaman eng zoʻri shu kanal👗
👇   👇   👇   👇
👗Faqat modaga qiziquvchilar kirsin
👗Faqat modaga qiziquvchilar kirsin
👗Faqat modaga qiziquvchilar kirsin

╔═🌿══════╗
       F A S O N 👗🪡
╚══════🌿═╝


Chevarchilikka qiziquvchilar uchun kanalni zoʻri bu yerda
👇 👇 👇 👇 👇 👇
╔═ 🌿═════╗
 BEPUL DARS👗🪡
╚══════🌿═╝

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

29 Nov, 07:30


ДАРВОЗА ВА УСТУН

- Ҳа, ота яхшимисизлар, онам яхшиларми?
Ота хириллаб йўталади, кўзойнагини тақади.
- Кечагидан яхшиман, ўғлим дарвоза қурайлик, ён четиям нураб қолибди, йиқилиб бита яримтага шикаст етказмасин.
– Эээ, ота дарвоза маҳкам, тўғрилатиб қўяман, ёз келсин.
Баҳор, ёз ўтди. Куз келди. Ота ётиб қолди. Ўғил яна кўргани келди.
–Ўғлим, дарвозани таъмирламадикда, маҳалладаям энг эски тахта дарвоза бизники қолди. Уканг пул жўнатаман деганиди, дараги йўқ. Сан бошлайвер, уканг пулини беради.
– Эээ, ота дарвозага биров қараб ўтирибдими!?
Келаси баҳор уста соламиз, уйларингизгача таъмирлаймиз.

Орадан бир хафта ўтиб, ота дунёдан кўз юмди...
Вафоти куни ука ҳам Россиядан етиб келган эди. Уч кун аввал чиройли нақшинкор темир дарвоза олиб келишди, лекин ўрнатишга улгурмаганиди.
Энди эса, дарвоза бор, лекин УСТУН йўқ...

Бахриддин Асрор

Ота-онани борида қадрланг!

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

29 Nov, 06:59


«24 соат ичида Ўзбекистондан йўқолсин» - Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистондан ҳайдалган 😳

Ҳатто ўзбекча қўшиқлар ҳам айтишга рухсат берилмай қўйилган Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистонни ташлаб Туркияга кетишга мажбур бўлади. Айб қайси томонда бўлган. Унинг санъатига чеклов қўйилишига бир воқеа сабаб бўлган экан. Ушбу воқеа..😨👇

https://telegram.me/joinchat/ooe96oGZ7adlOTVi

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

29 Nov, 06:29


🔴 Barcha Orzularingizni haqiqatga aylantiradigan telegramda shov shuv bo'lgan yagona ayollar kanali

🥰 Mukammal turmush o'rtoq

🔑 Erkak qalbiga yo'l topish

😏 Ehtirosga to'la tunlar

🎁 Har kuni gullar va Sovg'alarga ochilish

💵 Mening yorim milliarder texnikasi

🟠 Million dollarlik pullar endi faqat tushlarimizda emas

BAXTNI BIZ BILAN BOSHLANG

🔴 🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠🟠
https://t.me/+ACvrfENJoKcyZGQ0
https://t.me/+ACvrfENJoKcyZGQ0
https://t.me/+ACvrfENJoKcyZGQ0
https://t.me/+ACvrfENJoKcyZGQ0
🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

29 Nov, 05:31


САБРНИНГ ФАЗИЛАТИ

5 опа-сингилларга бирин кетин совчилар кела бошлайди. Ота аввал тўнғич қизини сўнгра қолганларини кетма-кет узатиш ниятида эди. Аммо тўнғич қиз отасига ғамхўрлик қилишини айтиб, турмушга чиқишдан воз кечади. Шундай қилиб ота қолган тўрт қизини турмушга беради. Тўнғич қизи эса отаси билан қолиб, унга ғамхўрлик қила бошлайди.
Вақт соати етгач, ота омонатини топшириб, Роббиси ҳузурига риҳлат этади. Қизлари эса унинг вафотидан сўнг васиятномани очиб ўқийдилар. У ерда оталари шундай дея васият қолдирган эди:
«Қизларим, ўзининг бахтини сизларнинг бахтингиз учун қурбон этган опангиз турмушга чиқмагунга қадар, меросни тақсим эта кўрманг!»

Аммо тўрт опа-сингил васиятдан норози бўлишиб, уйни сотишларини ва ҳар бирлари ўз улушини олишлари кераклигини айтиб, оёқ тираб оладилар. Улар ҳаттоки Аллоҳдан ўзга мададкори бўлмаган опаларини «уйни сотсак қаерга ҳам ёлғиз ўзлари бош уриб борадилар» деб ўйлаш эвазига, опаларидан ҳақларини талаб эта бошлайдилар.

Тўнғич опа сингилларининг таҳқиқлари остида ортиқ яшай олмаслигини сезгач, уйларини сотиб олмоқчи бўлган тижоратчи одамга қўнғироқ қилиб, унга шароитини тушунтириб беради. Унинг ҳозирча борадиган бошқа ери йўқлигини ва то ўзига муносиб макон топгунига қадар унга бирон ой муҳлат беришини айтиб, илтимос қилади.
Ҳалиги одам «ҳечқиси йўқ, яшаб тураверинг» деб рози бўлди. Уй сотилгач, меросни 5 опа сингил ўзаро бўлиб оладилар. Бари ўз улушини олгач, ҳурсанд бўлиб жуфтларининг уйига қайтиб кетадилар. Улардан лоқал биронтаси опасининг тақдирини, унинг қаерга боришини ўйлаб ўтирмадилар ҳам.

Опалари жуда ҳам мўъмина қиз эди. У отасига беминнат ҳизмат қилиб, ғамхўрлик қилгани учун Аллоҳ уни ёлғиз қолдирмаслигини аниқ билар эди.
Орадан бир неча ой ўтгач, уй соҳиби қўнғироқ қилиб, уни кўрмоқчи эканини айтади. Опа хавотирга тушиб, қалбида қўрқинч ҳиссини туя бошлайди. Ҳамма фикру ҳаёли «ҳозир уй соҳиби келади-ю, уни уйдан қувиб юборади».
Уй соҳиби келгач, опа оҳисталик билан гап бошлайди: «қаршингизда жудаям ҳижолатдаман, мен ҳалиҳам ўзимга макон топганимча йўқ» деди.
Уй соҳиби:
«Ҳеч қиси йўқ, ҳавотир олманг. Мен бунинг учун сизнинг ҳузурингизга келмадим. Келишимдан мақсад сизга мана буларни бериш эди», деб сумкасидан суд қоғозларини чиқариб, қизга узатади ва гапида давом этиб:
«Бу ерда уйни сизга маҳр этиб берганлигим қайд этилган. Менинг жуфти ҳалолим бўлишингизни истайман. Агарда рад этсангиз ваъда бериб айтаманки сизни ортиқ безовта қилмайман. Бу ерга қандай келган бўлсам, изимга шундай қайтиб кетаман. Қандай қарорга келсангиз ҳам бу уй энди сизнинг мулкингиз. Унда энди сизнинг тўлиқ ҳаққингиз бор» деди.

Опа бундай таклифни очиғи кутмаганлиги учун йиғлаб юборади. У Аллоҳ таоло унинг қилган хайрли амалларини қабул этишини яхши билар эди.
Шундай қилиб тўнғич опа тижоратчининг жуфти ҳалоли бўлишига розилик бериб, бир умрга меҳрибон жуфти билан ота уйида бахтли-саодатли ҳаёт кечира бошлайди.
Қилган амалингиз қандай бўлишидан қатъий назар, Аллоҳ таоло сизни ажирсиз қолдирмагай.

Ҳикматлар чашмасидан
Қалбингни ислоҳ қил!
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ жисмингизга, молингизга қарамайди. Балки, қалбингизга, амалларингизга қарайди» дедилар.
Имом Муслим ривояти.


@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

29 Nov, 04:59


#Илтимос бу видеони барча келинлар кўришсин 😭

Хозирги кунда хаммада шу холат...

Давоми 👇

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

29 Nov, 04:19


БИРОВГА ҚАЗИЛГАН ЧОҒ...

Орзигул овсини Сарвиноз билан ёнмаён қўшни. Сарвинозни ўғини ўлгудай ёмон кўради.
Санжарбек 5 ёш, Орзигулни кичик қизи билан тенг. Ўйнагани чиқса ҳайдаб солади. Болада яна чиқаверади...

Сарвиноз Орзигулни қизи Асалойни яхши кўради. Ўйнагани чиқса мани ширин қизим келибдию деб эркалаб, ўпади.

Бир кун пешин пайт овқатланиб ўтиришса Санжарбек чиқиб қолди. Бу сафар Орзигул индамади. Асалойни ухлатгани кириб кетди. Қизини ухлаганига ишонч ҳосил килиб ташқарига чиқди. Санжарбек ҳалихам ховлида ўйнаб юрибди.
Орзигул тепада идишда турган итларни ўлдириш учун олиб келинган дорини Санжарбекга кўрсатиб пиёлага қуйди. Секин ўзи ташкарига чиқиб кетди.
Қўшнилар билан гаплашар экан икки кўзи уйида эди.

Бир маҳал Сарвинознинг уйида шовқин кўтарилди. Эрининг дод войи эшитилди:

-Қизим нима қилиб қўйдинг. Нимани ичиб қўйдинг деб дод соларди...!

Онаси чиқиб кетиши билан секин ташқарига мўралаган қиз, ҳар доим кўрса ютиниб қўядиган чиройли сариқ нарсани ичкиси келарди, шундан онаси пиёлага қуяётганини кўрди ва чиқиб кетиши билан бориб заҳарни ичиб юборади.
Қизини кўриб Орзигул ўзини билмай ерга йиқилди.

Қилмиш қидирмиш деб бекорга айтишмайди.
Бировга ўлим тилагунча, ўзингга умр тила...

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

29 Nov, 03:19


Ўғил
—Ўғлим, битта патак ўлгур бир ярим миллион бўладими? Керак эмас олмаймиз. Анчадан бери оёғи оғриётган онасини шифокорга олиб келган ўғил қўл ситади
—Онажоним, сиззи бир кун маза қилиб юрганингизга арзимайди ўша пул. Соғлиғиз мен учун ҳамма нарсадан муҳим.
Йигит пулни тўлади-да, кўчага чиқиб аёлига қўнғироқ қилди.
— Болаларни келаси ой кийинтирамиз, ҳали қишга икки ой бор, онаси!

Феруза Салходжаева

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

29 Nov, 02:58


‼️Фақат қизлар кирсин. Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз зўр сирларини ўргатамиз💋 Факат бизда 👌👌👌

КИРИНГ👇👇👇👇

https://t.me/+vuoYZSaV_LEzNmFi
https://t.me/+vuoYZSaV_LEzNmFi

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

29 Nov, 02:30


​Ота

Кечаси боласи яхши ухламади. Қайнонаси ҳаммасини билди. Эрталаб ухлаб қолиб, нонушта тайёрлашга улгурмаган келин ўзи ҳам қайнонасининг кўзига балодай кўринишини билди. Юраги титраб, уйқусизликдан қизариб кетган кўзларини ерга тикиб салом берди. Бағридаги боласи биғиллаб турарди.
—Чойиззи ичинг! —гўё марҳамат кўрсатди қайнона, аммо қўлидан болани олай демади.
—Эрингиз соат нечада келди?
—Келмадилар, —айбдордек ерга қаради келин.
—Ҳа, майли, юргандир бир кўчада, келиб қолар! Ман акамникига бориб келаман, адажонингиз уйдалар, тушликка лағмон қилинг!
Келин индамади. "Хўп бўлади!" дегани мажоли йўқ эди. Кечагина у ҳам бировнинг арзандаси эди. Бир йилда ҳам келинга, , ҳам онага айланди. Қайнонаси кетди...
Худди шу пайт пойлаб тургандек қайнотаси кириб келди. Бир қўлида чақалоқ, бир қўлида чой дамлаётган келинни кўриб шошиб қолди.
—Болани менга беринг, қизим! Сиз овқатланиб олинг. Кечаси билан йиғлаб чиқди-я тойчоқ, ҳали бир йигит бўлсин. Сизга қалқон, дўст бўлади—бу. Ажаб, қайнотаси болани қўлига олиши билан овунди. Ичига иссиқ кириб, сал тетиклашгандек бўлди. Лағмонга хамир қормоқчи эди.
—Керакмас, —деди қайнотаси, мен кўчадан овқат олиб келаман, сиз бирпас ухлаб олинг, болам, мана Сардор ҳам ухлади.

Қайнотаси машинасига ўтириб қаёққадир кетди...

Келин қайнотасининг телефонда ким биландир гаплашаётган овозидан  уйғониб кетди. Кун пешинга яқинлашиб қолган, кечаси билан йиғлаб чиққан
чақалоқ ҳам тинч ухлаб ётарди.
Юз-қўлини ювиб ошхонага кирди. Дастурхонда турган, устига "Миллий таомлар"  деб ёзилган елим халталардан бирини очди. Бир марталик идишда кабоб бор эди..
Ҳовлидан эса ҳамон қайнотасининн овози келарди
—Ернинг тагида бўлсанг ҳам етиб кел, бошқа гапим йўқ, болангни дўхтирга ўзинг олиб борасан!

Келин барибир лағмонга хамир қорди. Бу сафар чин юракдан! Шу уйда уни ушлаб турган одам— Отаси учун меҳр билан овқат тайёрлагиси келарди. Ташқаридан таниш машинанинг сигнали эшитилди... "Ҳайрият", деди у.
Эҳтимол ишонмагандирсиз, аммо ҳали ҳам ўзбекнинг чин оталари бор..

Феруза Салходжаева

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

29 Nov, 02:29


⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Pastellarning eng trenddagi modellari shu kanalda
Hech ikkilanmay kirurila 100% OPTOM


     ┏━━━━━━━━━━━━━━┓
     彡👉🏻❤️ K I R I SH ❤️👈🏻  彡
     ┗━━━━━━━━━━━━━━┛

https://t.me/+wNuAwX8KS7kxNDdi
https://t.me/+wNuAwX8KS7kxNDdi

Homiy: ZAMONAVIY FASONLAR #6

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

28 Nov, 23:22


–Нимага мендан пул сўраяпсиз?Менда пул нима қилсин?
–Озгина етмаяпти.Шуни сўрадим.Қайтараман,сенга.
–Менда пул йўқ.
Аслида Маҳлиёнинг пули бор эди.Фақат пулга ўта қаттиқ бўлгани сабаб опасига бергиси келмаётган эди.
  –Маҳлиё,уйни эгаси эртага келиши керак…Гап бошлаган Озоданинг гапи оғзида қолди.Маҳлиё телефонини қўлига олиб,Нозигул опага қўнғироқ қилди-да,бор овози билан шанғиллаб гапира бошлади:
–Она,нима мен 15-20 кун яшаганим учун бунингизга пул беришим керакми?Қаранг,мени ҳоли-жонимга қўймай пул сўраяпти,-деди Маҳлиё.
–Қачон сени ҳол-жонингга қўймадим?Озроқ етмаган пулни бериб тур дедим холос.Қарз сўрадим сендан!-Озоданинг ҳам жаҳли чиқди.
–Мен бир тийин ҳам бермайман,билдингизми?
–Бўпти берма!Бўлмаса,ўзингга бепул бирор уй топ.
–Топаман ҳам!Тавба.
  Бироздан кейин Нозигул опа қўнғироқ қилиб,Озодани ўзини койиб берди.
–Ҳали синглингни борганига неча кун бўлди?Дарров уялмасдан ундан пул сўраганинг нимаси?
–Она,мен озгина етмаган пулни сўрадим,холос.
–Сўрама,билдингми?Синглинг бўлмаса ҳам ўша икки хонали квартирада яшаб юргандинг-ку.
–Буям яшаяпти-ку.Ҳалиям мен унга бирон нарса олиб кел демадим-ку.Рўзғоримга қарашса бўларди.
–Ҳали қарашади,синглинг-ку у.
Озода бу ноҳақликдан хафа бўлиш билан бирга пул сўраганига пушаймон ҳам бўлди.Аммо Маҳлиё опасининг уйида бемалол маликалардек яшар,битта нон келтиришни ҳам хаёлига келтирмасди.
(Давоми бор,эртага….)
Моҳигул НАЗАРОВА.
 
@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

28 Nov, 23:21


#ЎГАЙ ОНА
(Онлайн қиссанинг давоми)
Иккинчи фасл,29 қисм
Озода  олис болалик йилларида бўлиб ўтган бу воқеани эслаб,бирдан йиғлагиси келди.Кўзидаги ёшларини кўрсатмаслик учун аммасини маҳкам қучоқлади.Аммалари бошқача инсонлар.Улар бири олиб,бири қўйиб Озодага анча таскин беришди.
–Поччангга туҳмат қилиб,саккиз йилга қамаб юборишганда мен эндигина ўттиздан ошган ёш аёл эдим.Ўша йилларда онамнинг уйларига бориб яшашга мажбур бўлганман,-деди Тўйбиби аммаси.-Ўшанда бешта болам бор эди.Онагинам ва даданг раҳматли менга қанча ёрдамлари теккан.Бўлмаса,бешта болани эплаш,едириб-ичириш ўзи бўладими?Онам раҳматли билан бирга ўтириб,тикиш-бичиш қилардик.Бозорга костюмлар,пальтолар олиб чиқиб сотардик.Хўжайиним чиқиб келгунларича шу зайлда болаларим ва рўзғоримни эплаганман,болам.Шу сабаб кўп сиқилма.Бу кунлар ҳам ўтиб кетади.
 Ўша куни аммаларидан яхши таскинлар билан куч олган  ва яна маза қилиб ўтирган аёл Бухорога кайфияти кўтарилиб қайтди.Аммо кейинги кун онаси қўнғироқ қилиб,унинг кайфиятини туширди:
—Аммангникигача келиб,уйга келолмадингми?Ёки мени кўргинг келмадими?
–Сизникига борсак,доим бизни ёқтирмайсиз!Кейин аммамларни анчадан бери бормаган эдим,-жавоб берди Озода.-Энди шу сабаб ҳам мен билан уришмоқчимисиз?
–Отанг барвақт ўлиб,ўз жонини қутқариб кетди.Сенларни бирортангдан фойда йўқ.Қачон муаммога учрасанг,югуриб келасанлар.Бўлмаса онанг бор-йўқлиги ҳам сенларни эсингга тушмайди,-ёзғирди онаси.
 –Она,ундай деманг.Мен доим борардим,аммо сингилларим болаларимни ёқтиришмайди-ку.
–Баҳона қилишга бирам устасан-ей.Ўзи сен дадангни авлод-аждодини яхши кўрасан.Ўшалар билан ўтириб-туриб юришни истайсан!
–Она,бўлди қилинг.
–Бўлди,ўзинг биласан.Сенга гапирадиган бекорчи гапим ҳам,бекорчи вақтим ҳам йўқ.Ҳа,айтганча Маҳлиё синглинг кейинги ҳафтадан сеникига боради.
–Нимага,тинчликми?
–Синглинг ҳам қаердадир ишласа яхши-ку.Бу ерда юрганидан нима фойда?
–Она,илтимос уни Бухорога юборманг.У мени асабимни бузади.Кейин мен унга қаердан иш топаман?Ахир ҳали ўзимни ишларим у қадар яхши бўлмаса…-деди Озода.
–Мен билмайман.Синглингга ёрдам беришинг шарт,-чўрт кесди онаси.-Отангни васияти эсингдами?
-Ҳа,эсимда,-деди Озода бўшашиб.
–Отанг сенга  доим «сингилларингга бош бўл»деб васият қилардилар.Шу сабаб Маҳлиёга ёрдам беришинг шарт,-онаси шундай деб алоқани узди.
  Худди шу кунларда Озодани «Бухоро ёшлари»газетасига Асолат ишга таклиф қилган эди.Бу Ёшлар ташкилотининг газетаси бўлиб,уни бутунлай тиклаш,кейин эса мазмунини яхшилаш орқали газета ишини йўлга қўйиш мумкин эди.Асолат Озодага яхшигина маош ваъда қилган бўлса-да,ҳали обуна йўлга қўйилмагани сабаб газета ҳисобида бир тийин ҳам пул йўқ эди.Шундай бўлса-да,Асолат ва Озода биргалашиб газетага амаллаб пул топиб,уни чиқариб туришди.Агар шундай қилинмаса,бу газета ёпилиб кетиши тайин бўлиб,кейин уни  қайта очиш анчагина муаммоли масала бўларди.
  Озода уйга келганидан кейин эртага Маҳлиёни келиши ҳақида болаларини огоҳлантирди.Болалар бу янгиликни  икки хил кайфиятда қарши олишди.Шаҳина маъюс бўлиб қолган бўлса,Жўрабек хурсанд бўлиб кетди.
  –Урра,Маҳлиё холам келсалар маза қилиб сурат чизамиз,-деди у.
 Бу орада Озода Асолат билан маслаҳатлашиб,унга вилоят қўғирчоқ театридан иш топди.Маҳлиё келганидан кейин уни олиб бориб қўғирчоқ театрига ишга жойлаштириб ҳам келди.Маҳлиё безакчи-рассом сифатида ишга олиниб, ўрни келганда қайсидир актриса келмай қолса унинг ўрнига чиқиб болалар спектаклида рол ўйнаши шарт қилиб қўйилди.
  Озода кун бўйи ишда бўлгани сабаб уйдаги гаплардан кўпинча хабардор эмас эди.Аммо Шаҳина уни уйдаги гаплардан хабардор бўлса ҳам онасига ортиқча гапирмас эди.
  Ойнинг охирида кейинги ой учун ижара пулини бериш вақти етиб келганида Озода ижара пулига етмай қолган озгина пулни Маҳлиёдан  сўради.
–Махи ҳалиги,уй пулига озроқ ёрдам бериб тур.Мен имкон бўлиши билан қайтараман.
  Маҳлиё башарасини ғалати қийшайтириб,опасига қаради.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

28 Nov, 23:21


–Ундай дема болам.Сен онангни ўз қизисан.Укамни биринчи фарзандисан.Биламан,онангни меҳри камроқ.Аммо у ўзингни онанг..
 Тўйбиби амма ўша куни анча панд-насиҳат қилиб,поччасининг машинасида Озодани уйларига олиб бориб қўйди.Укаси ва келинига ҳам анча гапирди.
–Ахир Озода энди 12 ёшга тўлади,уям ҳали бола-ку.Нимага уни бунча калтаклайсиз,келин?Уйлар ҳам тўзиган бўлса  йиғилар.Аммо бу ишингиз нотўғри…
  Озода  олис болалик йилларида бўлиб ўтган бу воқеани эслаб,бирдан йиғлагиси келди.Кўзидаги ёшларини кўрсатмаслик учун аммасини маҳкам қучоқлади.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

28 Nov, 23:21


#ЎГАЙ ОНА
(Онлайн қиссанинг давоми)
Иккинчи фасл,28 қисм.
Иссиққина уйда дастурхон тузалган,дастурхон ёнида эса Мавжуда опа деган асли андижонлик аёл ўтирарди.Озода авваллари аммаси билан водийга қатнаган пайтларида Мавжуда опанинг уйида меҳмон бўлишганди.
 Мавжуда опа Озодани кўриб,жойидан туриб кўришди.Бироздан кейин иссиққина шўрвани аммасининг қизи Сайёра патирлар билан бирга олиб кирди.Ўша куни маза қилиб ўтирган Озода аммаси кенг,мўл қилиб тўшаб берган юмшоққина тўшакларда маза қилиб ухлади.Эрталаб аммаси пиширган сариёғли ширчой ва қаймоқ билан нонушта қилишди.
  Мавжуда опа Бухорога қайсидир танишини уйига боришини айтгач,уни кузатиб қўйишди.Кейин Сакина аммаси билан Озода катта аммасиникига бормоқчи бўлишди.
 Раҳматли дадасининг опаси бўлган Тўйбиби аммаси уларни айланиб-ўргилиб кутиб олди.Оқ юзли,хушрўй катта аммасини Озода болалигидан яхши кўрарди.Тўйбиби амма кўп йиллар болалар боғчасида ошпаз бўлиб ишлаган,қўли ширин,меҳмондорчиликни қойиллатадиган, кўпгина ривоят ва афсоналарни биладиган ақлли аёл  бўлиб,ўз ҳаёти давомида кўп қийинчилик кўргани сабаб Озодани яхши тушунарди.У Озода ўзини йўқлаб келганини кўриб жуда хурсанд бўлиб кетди.
–Аммаси айлансин,жоним болам.Бормисан?
 Озода аммасининг иссиқ меҳридан доим кўнгли кўтарилар эди.Аммаси билан кўришар экан,болалигида бўлиб ўтган бир воқеани эслади.
  …Ўшанда Озода 6 синфда ўқирди.Янги йил яқинлашган кунлар эди.Озода сингиллари ва раҳматли укаси билан уйларидаги катта зални Янги йил учун безатмоқчи бўлди.Ота-онаси куни билан ишда бўлишгани сабаб сингиллари ва укасига қараб ўтириш Озоданинг зиммасида эди.
  Ўша куни у сингиллари ва укаси билан уйни безашга киришиб кетишди.Рангли қоғозлардан занжирлар ясашди,арчани ранг-баранг ўйинчоқлар билан безатишди.Пахта бўлакларига зар қоғозларни ёпиштириб,сунъий қор парчалари ҳосил қилишди.Албатта деразаларга ҳам оппоқ қоғозлардан турли шаклларни ясаб ёпиштиришди.Озода бошчилигидаги болалар ҳамма ёқ тўзиб кетганини ҳам,гиламга елимлар тўкилганини ҳам,рангли қоғоз қийқимлари ҳамма жойни босиб кетганини ҳам пайқашмади.Улар ўзлари учун севимли машғулот билан банд бўлишгани учун кеч бўлганини ҳам сезмай қолишди.Фақат Нозигул опа келиб,меҳмонхонанинг аҳволини кўриб,бақириб жанжал бошламагунча,Озода ҳам гоҳ ўзлари ясаган рангли занжирларга,арчага осилган ранг-баранг ўйинчоқларга эси кетиб ўтирганди.
  Нозигул опа уйдаги аҳволни кўриб,Озодага ташланди.Аввал қизининг сочларини юлди.Кейин эса супурги билан тўғри келган жойига савалади.
–Бу нима аҳвол яшшамагур?Эрталабдан бери шу ишлар билан банд бўлиб ўтирибсанми?Уйни аҳволини қара!
  Озода онасидан қаттиқ қўрқарди.Чунки онаси уни доим аямай урарди.Укаси ё сингиллари бирор ишни нотўғри қилишса ҳам доимо Озода жавобгар бўларди.
  Калтак жонидан ўтган қизалоқ ҳовлига югуриб чиқди.Дарвозахонада турган эски калишни оёғига илиб,эгнига укасининг эски курткасини илди-да,кўчага қараб чопди.Ҳаво совуқ,кеча ёққан қорнинг таъсири сезилиб турарди.
 –Тўхта,оғзингдан қонинг келгур.Ҳозир қўлимга тушсанг уриб ўлдираман!
  Онаси унинг орқасидан кўчага чиққунча,жони борича югураётган Озода катта кўчага чиқиб улгурган эди.Кошки,дадаси келиб қолсайди…Оёғига пайпоқ ҳам киймагани сабаб,калишини ичига тўлган қор бир зумда оёқларини музлатиб қўйди.
  Аммасининг уйига кириб борганида унинг аҳволини кўриб,Тўйбиби аянинг ҳуши бошидан учди.Аввал Озоданинг оёқларига иссиқ пайпоқ берди.Кейин эса иссиқ печканинг ёнига ўтқазиб қўйди.Бир зумда иссиққина чой дамлаб келиб ичирди.Кейин эса нима бўлганини сўради.
–Аммажон,ростини айтинг.Мени шу онам туққанми?Ёки дадам мени ҳарбий хизматдан олиб келганларми?
–Бу нима деганинг қизим?-Ҳайрон қолди аммаси.-Сени шу ўзингни онанг Нозигул туққан.Даданг сени нимага ҳарбий хизматдан олиб келар экан,тушунмадим.
–Дадам хизматга борган пайтларида бирорта рус қизга уйланган бўлсалар кейин мен туғилган бўлсам керак,деб ўйлайман.Шу онам ўзимни онам эканлигига ҳеч ишонгим келмайди.Чунки онам менга нисбатан доимо раҳмсиз!Қаранг,мени супурги билан қанақа саваладилар

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

22 Nov, 16:23


Davomi qiziqmi??? Yana 270 dan ortiq qismi sizni kutib turibdi. Bir nafasda uzooq mutolaa qilmoqchi bolganlar uchun hikoya 10.000 soʻm!!!
Murojaat uchun 👉
@A_lixan

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

22 Nov, 16:18


    29.

—Ало эшитаман.
—Ассалому алайкум. Бу Собир акани рақамларими?
—Ҳа шундай мен Собирман. Узр ким бу танимадим.
—Мен дўстингиз Ғулом акани аёллари бўламан.
—Ҳаа мендан бирон ҳизмат борми?
     Собир дўстини аёли қўнғироқ қилганига бироз ўнғайсизланди.
—Хотинингизни назорат қилсангиз дегандим. Мени эримга осилмасин. Йиғиштириб ололмасангиз. Ўзим шармандасини чиқараман. Уйига бориб.
—Тушунмадим. Қайси хотинимни айтяпсиз?
    Қошлари чимирилди Собирни.
—Нозимани.  Назорат қилолмас экансиз. Нима қилардингиз сонини кўпайтириб?
—Ҳаддингиздан ошманг!
—Ҳаддимни биламан мен. Сиз хотинингизни этагини йиғиб олинг. Ҳар шамолга учавермасин.
      Ўчган телефонга қараб, Собирни ранги дув қизарди.
Нозима билан Ғулом....
Бўлиши мункинмас!!!.

*          *           *

—Қизим, тоғангникига борамизми бугун?
—Майли...
—Гулдиёр сен нега ўйчанг бўлиб қолдинг? Гапимни эшитдингми?
—Ойи дадам биздан битта ўғилни кўпроқ яхши кўриши ростми?
—Қайдан олдинг бу гапни?
—Битта синфдошим айтди. У ота-онаси гаплашаётганда эшитиб қолибди.
—Қизим бунақа бемани гапларга қулоқ солма ҳўпми? Эси йўқ одамлар шундай гаплар гапиради.
     Нозима қизини қучиб сочларини силаркан, ҳўрсинди.
Одамларни бошқа иши йўқми, Нозимани ҳаётини муҳокама қилишдан бошқа?
—Қорнингиздаги ҳам қиз туғилсин. Мен ўғил болаларни ҳам, дадаларни ҳам ёмон кўраман.
     Нозима қизини мурғак қалбига аллақачон нафрат туйғуси ўрнашиб олганига ҳадиксиради...

*             *             *

—Сен хотинимни олдида нега ўралашяпсан?
     Собир аламидан ўзини тутолмай, Ғуломни ёқасидан олди.
—Сенда қолмаган одамгарчиликни қиляпман ҳолос.
     Силтанди Ғулом.
—Мақсадинг нима ўзи?  Бекоргамасдир одамгарчилик.
—Алпинистни мақсади нима бўлади биласанми?...
—Ҳеейй...
    Ҳезланишга шайланди Собир.
—Ўзингни бос ошна. Ўзи емас бировга бермас, зиқналардан бўлмада.
     Ғулом гапини тугатмай, юзига мушт қабул қилиб олди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

22 Nov, 16:18


    30.

—Нима фақат сенга мумкинми ялло қилиб юриш? Нозима ҳам аёл. Унга ҳам меҳр керак. Уни вазиятидаги аёллар икки оғиз яхши гапни гадоси бўлади.
—Сенга қолмаган мени хотинимга меҳр бериш.
Навбатдаги муштни қабул қилиб олган, Ғулом росманасига жаҳли чиқди. Собирга жавоб зарбасини берди.
—Агар сен бўлмаганингда, ўшандаёқ унга  уйланардим. Аммо У сени севган. Сени танлаган.
    Ерга ўтириб олганча ҳомуш тортди.
Эслайди армиядан қайтгач, бир неча бор кўчада дуч келаверган,  қизга кўнгли кетганди. Қайта кўришни ҳаёли билан юрганда....
Кўрди. Фақат  синфдош дўсти билан. Келин-куёв кўринишида.
Балки Ғуломда ўша пайт қалбига ташқарига чиқишга улгурмай, кўмилган туйғулар қайта бош кўтаргандур.
—Сен нималар деяпсан? Нозимани қайдан танирдинг.
—Мен уни пинҳона севганман. Агар куёв сен эмас, бошқа бўлганда, тўйни бузардим балки.
—Ўчиииррр... 
     Ғазабланди Собир.
—Майли Аллоҳ ссвгимга кеч бўлса ҳам етишишни насиб қилган экан.
     Ғуломни ичида, иккинчи ярми уйғона бошлади.
—Қанақа етишиш? Ўчир овозингни дедим!!!!
   Бу сафар ўчқирди.
—Сен беролмаган меҳрни бердим нима эди? Шундай аёлга кўнгил суст кетмай бўладими?
—Ўлдираман сени.
    Собир Ғуломни устига чиқиб дўппослай кетди. Ғулом жавоб қайтармас, ўзини ҳимоя қилмас.
Аммо сўз билан Собирни нимта-нимта қиларди.
Ўткир пичоқ эплолмаган ишни, ўткир тил ортиғи билан бажаради.
У ич-ичингдан эзилишингга.
Жаҳлга берилишинга.
Қувонишингга.
Ҳамма-ҳаммасига сабаб бўлади.
—Тан олиш керак. Нозима ҳомиладор холида ҳам жуда жозибали.
    Шу гапдан кейинги муштлар, Ғулом ҳушини йўқотгунгача давом этди. Ҳатто ундан кейин ҳам.
—Негааааа?
    Собир осмонга қараб, бақирди.
—Нега бундай қилдинг Нозлигим.
Бу сафар ўзидан бошқага эшитилмас даражада, пичирлади.
    Алам билан Нозима яшаётган уйга йўл олди.
Ғулом эса, "Жигули" русумли машинаси ортида ҳушсиз ётарди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

22 Nov, 16:18


     31.

       Қизларига қараб, Нозима ўйланиб қолди. Бугун оғриқчанг бўлиб туринди. ҚВП га чиқсинмикан?
Қўшни аёлга илтимос қилса, қизларга кўз-қулоқ бўлиб турар.
Гулдиёр ўзи эплайдику, барибир назорациз ташлаб кетгани ҳам кўнгли бўлмаяпти.
Ўйлангунча ҳам анча вақт ўтди. Бу орада оғриқлари кучайиб бошлади.
—Қизим мен қўшни аёлга айтиб кетаман. Ҳабар олиб туради. Эплаб ўтиргин-а сингилларингни.
     Оғриқдан базўр гапирган Нозима, Гулдиёрдан тасдиқ маъносида бош силкиб жавоб олгач,эшик томон йўналди.
—Қаерга?
    Эшик очилмай, кириб келган, Собир нафрат билан қаради.
—Ассалому алайкум Собир ака. Сизни Ҳудони ўзи етказди менга.
Ёмон оғрияпман. ҚВП га чиқиб келайлик.
     Оғриқдан кўзлари ёшланди Нозимани. Шу ҳолида энг кўп Собир унга керак эканини ҳис қилгандек бўлди.
Жонинг озор чекканда, Суйганингни ёнингда экани бошқача... Далдадек туйиларкан.
—Шу холингда эркаклар билан ўйнашиб юрганингдан кейин, оғримай нима бўлардинг яна?
—Нима???
    Эшитган гапидан, устидан муздек сув қуйилгандек бўлди Нозимани.
Титраб кетди.
—Юзимга аёқ қўйдингми?
   Деворга тираб бўғиб олгач, Нозима ҳириллаб қолгунча ҳам қўйиб юбормади.
—Қўйворинг дада... Ойимга тегманг.
    Тасидифан каридорга чиққан Гулдиёр дадасини оёғига ёпишди.
—Тур йўқолллл...
Собир оёғида тепиб ташлади қизни.
—Сизни ёмон кўраман. Сиз ёмон дадасиз. Бизни дадамиз эмассиз.
Дадамиз бўлганингизда Шаҳлони дадасидек асал қизим деб эркалардингиз.
Қўйворинг ойимни.
    Гулдиёр йиғлаб, яна Собирни оёқларига ёпишди.
Шовқинда, падезддаги қўшни чиқди. Эшик очиқ эмасми? Кўрган манзарасидан шошиб қолиб, Нозимани озод қилишга уринди.
—Қўйиб юборинг. Бечора ўзи ўлолмай юрган бўлса, бу нима қилганингиз?
—Ўлгани яхши эди. Шунда бунчалик алам қилмасди.
—Оғзингдан чиққани ёқангга ёпишгур. Қўйворрр.
    Бу сафар аёлни жаҳли чиқиб қаттиқроқ гапирди.
—Талоқсан! Кечдим сендан. Дўстимга ўйнаш бўлган хотин ўлган мен учун.
     Собир силтаб қўйиб юбордида, нафрат билан қараб, очиқ эшикдан  чиқиб кетди

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

22 Nov, 16:18


     32.

—Яхшимисиз Нозимахон.
—Опа, сизда уй телефони бор-а?
    Нозима кўз ёшларини сидириб сўради.
—Ҳа бор. Нега эди?
—Бир рақамга қўнғироқ қилиб олай.
—Ҳўп бемалол. Аҳволингизчи?
—Яхшиман.
     Нозима базўр ўрнидан туриб, Гулдиёрга ачиниб қаради. Мурғак қалбли қизалоқ. Юз-кўзи қизариб йиғлаб ўтирарди.
     Нозима кичик ғаладондан, бир қоғоз олди. Қоғозда бир рақам ва Дилдора исми бор эди....

*              *             *

—Нима қилди сизга? Қайси ифлос бундай аҳволга солди. Устидан ёзиб бериш керак.
    Шаҳноза юз кўзи моматалоқ бўлган эрига қараб, жаҳл билан гапирди.
—Ўзингни бос Шаҳноз ҳаммаси жойида.
—Нима шу аҳволингизни жойида деб айтиб бўладими? Ким қилди буни?
—Тинчлансангчи. Буни Собир қилди. Рашкдан.
—Бекорга эмас эканда. Шубҳаланганим. Сиз росдан уни биринчи аёли билан....
—Жиннимисан? Мен уни бир-икки кўриб қолиб, ҳомиладор холига ачиниб,  одамгарчиликдан уйига элтиб қўйгандим ҳолос. Буни Собир бошқача тушинган.
—Рўмолчаси ўшанда тушиб қолганми машинангизга?
—Қандай рўмолча?
    Ҳайрон сўради Ғулом. Шаҳноза қизи топиб олган рўмолча, ва Собирга қўнғироқ қилганигача айтиб берди.
—Ундай қараманг. Қўшнимиз Сайёра опа кўрган эканда сизларни. Шунга шубҳаландим.
—Бекор қилибсан хотин. Ўзи айтдим. Қайдан учиб келди бу деб.
Мен ҳам бироз рашкини қўзғатиб, аёлини қадрига етсин дегандим. Бечора ҳомиладор холига уч бола билан қийналиб кетганди.
—Росдан ҳеч гап йўқмиди орангизда?
—Мени билмайсанми Шаҳноза?
    Гиналади Ғулом.
—Узр! Энди нима бўлади?
—Собирга тушинтиришим керак. Атай жаҳлини чиқармоқчи бўлганимни. Шунчаки унга ўғил фарзанди бор Дилфуздан, минг марта Нозима яхши, ўзи учун қадрли эканини билдириб қўймоқчи эдим.
       Билмасдики, сув аллақачон лойқаланиб бўлганини.
Англатмоқчи бўлган ҳислари ҳаддан ошиб кетиб, оқибат, орага ёмон сўз қўшилганини.....

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

22 Nov, 16:18


33.

Ғулом бир ҳафтача, кўчага чиқолмади. Юзидаги кўкариш ва шишлар сабаб.
Унга тезроқ Собир билан гаплашиб, гаплари шунчаки кўзини очиш учун бўлганини айтишни ўйлар.
Ҳаёлида Собир, Нозимани қизғониб, ундан ҳабар ола бошлаган эди....

—Дўстим гаплашиб олайлик.
—Дўстим дема мени мараз. Сендек дўстдан ит яхши.
Собир вишшиллади.
—Сенга ҳаммасини тушунтириб бераман. -Ғулом дўстини юмшатишга уриниб, сокинлик билан гап бошлади. -Аслида Нозима ке....
—Нозимани жавобини бердим. Энди билган, ...... еб юраверсин. Ундай хотиндан ҳам, Сендай дўстдан ҳам кечдим. Ифлослар....
—Нималар деяпсан?
Эшитган гапидан Ғуломни титроқ босгандек бўлди.
—Эшитганинг! Энди мени иккингиз билан ҳам бир тийинли ишим йўқ.
—Нималар қилиб қўйдинг аҳмоқ?
Ғуломни овози жуда паст чиқди.

* * *

—Йўқ мен нега бир бор Нозлигимни эшитмадим? Нега Ғуломни бир гапи деб ғазабга берилдим.
Нозимадан бир оғиз сўрасам бўлмасмиди, шу гап ростми деб?
Нега?... нега шошқалоқлик қилдим. Калта фикрладинг Собир.
Яхшиямки, уч талоқ бермабман. Аллоҳ сақлагани шудир балки....
Собир кела-келгунча ўзини койиб келди. Зиналардан кўтарилар экан. Юраги алланечук урарди.
Ўзини мулоҳазасизлигидан жаҳли чиқса. Ғуломни Нозима ҳақдаги ўша кунги, гаплари ёлғон эканидан суйинарди.
У Нозимадан узр сўрайди...
Қайта никоҳига олади....
Уйига олиб кетади. Ҳар қанча бўлса ҳам, ҳаракат қилади.
Кўндиради Нозимани.
Эшик қулф...
Собир бетоқатларча уни урарди.
Буни шовқинидан рўпара қўшни аёл чиқди.
—Бекор овора бўлманг. Уйда ҳеч ким йўқ!
Асли гаплашгиси келмаса ҳам ноилож гапирди. Асли Собирни хотин алмаштиргандан кейин, яқиндам танимаса ҳам, ёмон кўриб қолганди.
—Нега йўқ? Бирон жойга кетдими?
Собирни юмшоқ муомиласидан аёлни энсаси қотди.
—Қайга кетганини билмайман. Аммо сиз тўпаланг қилиб кетган кунингизни эртасига, кетган!
—Қаерга?
—Билмайман! Айтмади.
—Қайда бўлиши мумкин? Укасиникига бордимикан. Ахир неча кундан буён....
—Қайдалогини билмайман. Аммо бир омонати бор.
Аёл қўлида букланган қоғоз билан чиқди. Собир буни ҳайрон бўлганча, қоғозни очди.
Очдию, таниш ҳуснхатни кўрди...

DAVOMI ERTAGA OQSHOMDA
LAYK VA REAKSIYA SIZLARDAN HIKOYA ESA BIZDAN!!!

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

22 Nov, 16:16


.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

22 Nov, 16:16


Demak biz boshladik!!!
🔥HALOVAT🔥

LAYK VA REAKSIYAGA QARAB DAVOMI BOʻLADI!!!

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

22 Nov, 16:15


Bugun kech qoldima??? Kutyapsizlara????

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

22 Nov, 15:33


Реаксия белгилаб куямиз 😊

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

22 Nov, 14:59


☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻

https://t.me/+BqgICANvPg83Njky
https://t.me/+BqgICANvPg83Njky

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

22 Nov, 14:14


Ўзбекойим

Дилбар умри бино бўлиб биринчи марта шифохонада ётиши. Болам-чақам деб юраверибди, куздан бери яхшигина мазаси йўқ. Болалари барака топсин,бири келиб, бири кетиб хабар олиб турибди. Энди анча яхши бўлиб қолди.
Юриб ўрганган одам-да, ҳеч бир жойда ётолмаяпди. Ҳозир ҳам шифохона ҳовлисига йўл олди. Атрофга разм солди.
Етмишларга яқинлашиб қолган бир онахон ўттиз беш ёшлардаги жувонни қўлтиғидан суяб олиб кирди.
—Сабр қил, жоним болам, ҳозир енгил бўласан. Ўзимни полвон қизим, онанг айлансин сендан.
Барибир аёл кишида Дилбар беихтиёр уларни кузата бошлади
Кампир жувонга парвона эди. Уни палатага жойлаштиргач, шифокорлар билан гаплаша бошлади. Кейин чарчадими, шифохона йўлагидаги узун столлардан бирига ўтирди.
Дилбар шундагина унинг ёнига яқинлашди.
—Ассалому алайкум, холажон, чарчаб қолмадизми? Аллоҳ қизингизни дардига шифо берсин.
Кампир чиройли алик олди, кейин қўшиб қўйди
—Омин, айтганиз келсин. Аллоҳ болаларига раҳм қилсин,— деди.
Маълум бўлишича, жувоннинг ўт қопи безовта қилган, зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказиш керак экан.

Кампир қизига чунон меҳрибон эди. Айланиб ўргилар, тинмай дуо қиларди. Маълум бўлишича, кампир қизни аввал Тошкентга олиб борган, улар ўт қопини олиб ташлашни маслаҳат берган экан.
Қизи жарроҳлик амалиётини ўтказган куни Дилбар уни дераза олдида ўйчан турганини кўрди. Таскин бериш учун олдига борди. Шу вақт кампирнинг оддий, кичкинагина телефони чақириб қолди.
—Айланай, Зумрадхон, сизмисиз, Кумушой операциядан чиқди. Аллоҳга шукур. Биласиз, мани телефоним оддий, дўхтирлар операция қилаётганда тасвирга олган экан, шуни сизга ташласам, врачингизга ташлаб бера оласизми? Тўғри айтган экан врачингиз, Кумушойда жигар церрози бошланибди... Ҳеч ким билмай қўя қолсин. Қайтиб олиб бораман Тошкентга.
Дилбар у ёғига ҳеч нарсани эшитмади. Демак ёшгина аёл саратонни бошидан кечираётган эканда! Аллоҳ шифо берсин.

Кампир бир-икки кундан сўнг беморини Тошкентга олиб кетди, аммо унгача қизига шу қадар парвона бўлди-ки...

Эрталаб беморларни текшираётган палата врачи Дилбарнинг саломатлигини обдон суриштирди.
—Таҳлилларингиз яхши чиқибди. Энди ўзингизни кўп қийнаманг.
Ўрнидан тураётган шифокорга раҳмат айтаркан, Дилбар беихтиёр сўз қотди.
—Дўхтир, ҳалиги кампирнинг қизи тузалиб кетармикан?
—Қайси кампирнинг қизи?
—Хожи онанинг қизини айтяпман. Бечора онаси жонини нисор қилиб юборай деди-я?! Ўт қопини олдирган келинчакни айтяпман.
—У кампирнинг қизи эмас, бир маҳаллада турадиган қўшниси, аммо шифохонанинг барча ҳаражатини шу кампир кўтарди, дориларини ҳам Хожи она олиб келиб берди,-деди.

Дилбар ҳайратдан лол бўлиб қолган эди.
Бу қандай аёл ўзи? Шундай фариштасифат аёл ўз оёғи билан ёнига келибди-ю, нимага дуосини олиб қолмади!

Бу пайтда Хожи она бир қўлида тасбеҳ тутганча иккинчи қўли билан қўшни жувоннинг елкасини силаб, ўғлининг машинасида Тошкентга кетиб борарди.

Феруза Салходжаева

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

22 Nov, 13:32


🥳 Soqqa qilib - baxtli yashash vaqti keldi 💵

📎 Kop daromad qilish unchalik qiyn nersa emas 5️⃣

🎲 Nima qilishni oldindan bilsang boldi 🤑

Shunchaki ssilka ustiga bosib o'tsang boldi

🏹🏹 https://t.me/+poqGUAEjjKVhNzEy 👈
🏹🏹 https://t.me/+poqGUAEjjKVhNzEy 👈

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

22 Nov, 12:30


#Ибрат бекати
Ёлғизлик

Хонанинг эшиги очилиб,  оқ халат кийган ҳамшира қиз кириб келганини кўриб,  хонада ўз жойларида ётган тўрт бемор  баравар унга қарашди.
Ҳамширанинг қўлидаги катта елим халтадан кабобнинг хуш бўй ҳиди хона бўйлаб таралди.
-- Бу егуликлар сизга Юсуф ака,  яқинларингиз олиб келибди,  -- ҳамшира шундай дея қўлидаги елим халтани Юсуф ака ётадиган ўриндиқ ёнидаги шкаф устига қўйди ва ичидан,  тўртта иссиқ нон,  кабоб,  олма,  анор,  узум,  иссиқ сомса  беш олти дона ва умрида  олиб еб кўрмаган фақат бозорларда кўрган чет элдан келтирилган меваларни олиб стол устига тахлаб қўя бошлади.
-- Менга!?  Адашмадингизми синглим?  -- Юсуф  ака ҳайратланиб сўради ҳамширадан.
-- Ҳа сизга ака.
-- Мени йўқлаб келишибдими?
-- Албатта сизни сўраб келишибди,  нега ҳайрон бўласиз ?--  деди кулиб ҳамшира.
Олиб келинган нарсалардан кўра, уларни олиб келган одам қизиқроқ эди Юсуф ака учун.
Ким бўлиши мумкин?
Юсуф ака юраги оғриб бу шифохонага келганига ўн беш кундан ошди,  ҳолидан хабар олиб турадиганлари икки ўғли ва хотини.
Одатда улар тўғри хонага кириб келишади,  кейин бунақа қимматбаҳо егуликларни ҳеч қачон олиб келишмайди,  уйида тайёрланган бир коса шўрва,  иккита тандир нон кўтариб келишади.
Фарзандлари ва хотинидан ҳафа бўлмайди, чунки ўзи шундай тарбия берган ошиқча харажат қилишга ўргатмаган.
Юсуф ака бир умр деҳқончилик билан кун кўрди, ҳалол меҳнат қилиб мол дунё орттирди.
Икки ўғлига ҳам данғиллама уй жой қилиб берди, биттадан машина олиб берди.
Ёши олтмишдан ошибдики ҳали ҳам тиним билмайди, эрта баҳордан то кеч кузгача даладан бери келмайди, ўғилларини ҳам меҳнатга ўргатди.
Фақат тинимсиз меҳнат билан оёққа турди.
Мана шу шифохонада ўтган ўн беш кун унинг дунё қарашини ўзгартирди, шу пайтгача мен тўғри яшаяпман, ҳеч кимдан камим йўқ мол дунё етарли ҳаммаси жойида деб ўйларди.
Боши ёстиққа тегди-ю, нақадар ёлғизлигини ҳис қилди.
Одам бемор бўлиб ётганда икки кўзи эшикда бўлиб қолар экан.
Ёшлигидан ўзини меҳнатга урибди-ю, оғайни қариндошлардан, дўсту ёрлардан узоқлашиб кетган экан.
Бошида вақтини қизғониб бирон тўйми маракагами бормаган бўлса, аста секин бунақа жойлардан буткул қадамини узди.
Учта тўртта бўлиб тўйга, ёки азага кетаётган қишлоқдошларини кўриб қолса, "бекорчилар" деб қўярди.
Жудаям иложсиз борадиган жойлар бўлса, яқин қариндошларникига бориб қолса ҳам, ўн минут ўтирар ўтирмас туриб кетарди.
Иккита синглиси бор, рўзғоридан ортиб бир мартадан хабар олиб кетишди улар ҳам.
Шу сингиллари келин бўлиб узатилиб кетгач икки ёки уч мартадан борган, ҳозирда ўзлари алоҳида уй жой қилиб чиқишиб болали чақали бўлиб кетишган.
Уйларини  қаерда  эканлигини  билмасакан энди ўйлаб кўрса.
Қиз бола меҳрибон бўлади экан, акасини ўзлари йўқлаб туришади доимо.
Жиянларини ҳам яхши танимайди.
Сийлайи раҳм нима эканлигини билмайди Юсуф ака.
Қўни қўшнилар билан борди келди ҳам йўқ ҳисоби.
Ётиб ётиб шунча ўйлади, умрида биронта одамнинг ортидан йўқлаб шифохонага борганини эслай олмади.
Ёнидаги ётган беморларни ҳар куни ҳар ҳил танишлари сўраб келишади.
Шундай пайтларда, мени ким ҳам сўрайди, ўпкалайдиган кимим бор деб ўксинади.
Вақтида кимнинг ҳолидан хабар олгандимки мени сўраб келишса.
Шунгами ортидан келувчиларга умид ҳам қилмайди.
Шунинг учун Юсуф ака ҳамширанинг сўзларидан хайратга тушганди.
-- Балким  бошқа  одам билан адаштиргандирсиз  синглим,  мени ўғилларимдан бошқа  излаб келувчи  йўқ,  ўзим бировга  яхшилик қилган  одаммасман  ким ҳам келиши мумкин?-- дея ҳамширага юзланди Юсуф ака.
-- Вой ака-ей, сизга келишган. Ана деразадан қаранг.
Ҳолингиз етса пастга олдиларига тушсангиз ҳам бўлади, кўпчилик бўлгани учун хонага киргиза олмадим. Шовқин бўлиб кетса бош врачимиздан гап эшитаман.
Ҳамшира гапини тугатгунча Юсуф ака дераза ёнига бориб пастга қаради.
Шифохона ҳовлисидаги дарахтлар соясида турган ўнга яқин одамларни кўриб аввалига танимади.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

22 Nov, 12:30


Улардан бири Юсуф акани кўриб қўлини силкитди. Катта  ўғлининг синфдоши Азизбекку, қолганлари ҳам таниш ҳаммаси ўғлининг синфдошлар шекилли.
Иккинчи қават зиналаридан эҳтиёт бўлиб секин-секин пастга тушди, биринчи қаватга етиб борувди Азизбек билан бир йигит келиб қўлтиғидан олишди.
Ташқарида турган йигитлар ҳаммаси бирин кетин келиб Юсуф ака билан қўл бериб саломлашиб ҳол сўрай бошлашди.
Унча мунчага ҳиссиётларга берилмайдиган Юсуф ака, шу жойга келганда чидаб тура олмади.
Ёш боладек баралла йиғлаб юборди.
Ўғлининг синфдошларини бирма бир бағрига босиб йиғлайверди.
Қолган умримни етгунича одамларга меҳр улашиб яшайман дея ўйлайверди.

Бахтиёр  Турсун
06.03.2022

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

15 Nov, 11:31


СИНГЛИСИН КЎРИШГА ЙЎЛ ОЛГАН АКА

Кеча менга яқин доно инсондан
Ривоят эшитдим, ёшланди кўзим.
Менга жуда ёқди, ва шу сабабдан
Сизга ҳам илиндим, ўқинг, Азизим!

Қадимда бепоён, кенг даласигa
Дехқон сочар экан ризқ уруғин - дон,
Авайлаб асраркан Она заминин,
Бир қарич ерини увол килмасдан.

Сергак турар экан, мол - хол, ё инсон
Даласин босмасин, хосил бўлсин мўл!
Лекин шу ерининг қоқ ўртасидан
Қолдирар экан бир ёлғиз оёқ йўл.

Йўлдан ўтмас экан аёл ё бола,
Юки бор, кўпчилик ва ёки якка.
Бу йўлдан ўтаркан фақат бир инсон,
СИНГЛИСИН КЎРИШГА ЙЎЛ ОЛГАН АКА!

Айланиб юрмасин узоқ йўл босиб,
Тезроқ хабар олсин жигаржонидан.
Шунинг учун унга йўл ажратибди
Дехқон ҳам ўзининг буғдойзоридан.

Эй йигит! Ривоят мағзини чаққин!
Синглингни, опангни йўқладинг қачон?
Тагингда улов бор, қўлингда телефон,
Дала ҳам кезмайсан, йўлга туш чаққон!

Тўрт дона иссиқ нон, икки бош узум…
Синглингга бир дунё нарса керакмас,
Тез - тез хабар олсанг, ахволин сўрсанг,
Боши кўкка етар, шунинг ўзи бас!

Юзларига қара! Қаерларидир
Тобора онангга ўхшаб бормоқда.
Онангнинг нигоҳин унда излагин,
Сенга меҳр билан назар солмоқда.

Сочларингни тортган жажжи қўлчалар,
Сенга соғлик тилаб дуода бугун.
Шу муштипар синглинг ҳар тонг сахарда
Сенга сўрар ризқ, бахт ва умр - узун.

Қўшни болалардан ҳимоя қилиб
Синглинг учун тоғдек тургансан гох гох.
Бугун намозида, ибодатида
У сенга сўрайди Аллоҳдан панох.

Тўйи куни бошини эгиб турганда,
Оқ фотиҳа бердинг отанг қатори.
Шу солиҳа синглинг сенинг юзингдир,
Удир оилангнинг номуси, ори.

Ўғлим! Бахтлидирсан, oпанг, синглинг бор!
Онангни ўрнини босарлар бир кун.
Уларни асрагин, авайлагин сен.
Шунда доим бағринг бўлади бутун.

Мастура Хожи Она

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

15 Nov, 10:30


ЭХ ОДАМЗОД

– Намунча ерга ёпишмасанг, – дебди Шамол.
– Ернинг меҳри, бағри иссиқ-да, – дебди Қор.

Шакл
– Кўп сиқмагин, эзилдим-ку! – зорланибди Лой.
– Сиқмасам, ғишт шаклига кириб бўпсан! – деб жавоб қилибди қолип.

Гўзаллик
– Одамлар нега доим сенга интилади? Сиринг нимада?– сўрабди Жар.
– Уларни бошимга кўтариб, дунёни кўрсатаман, – дебди Чўққи.

Алам Ва Ғам
Алам шериги Ғамга дебди:
– Табассум билан гаплашма, у бизни кўролмайди.

Бағри Иссиқ
– Тошкўмир бунча қоп-қора, хунук бўлмаса? – дебди Кесак.
– Сиртдан баҳо бермагин, унинг бағри нақадар иссиқ, – дебди Тош.

Тўғрилик Учун
Болға эгри михни тўғрилашга ҳаракат қиларди. Шунда эгри Михдан нидо чиқибди:
– Раҳминг келсин…
– Бўлмаса, тўғри тур-да, – дебди Болға.

Девор
– Одамлар ғалати-да, деворнинг қулоғи бор, секин гапиринглар, деб мени гуноҳкор қилишади, – дебди Девор.
– Эътибор берма, улар бир-бирларидан қўрққанларидан сендан хавотирланишади, – дебди шифт.

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

15 Nov, 09:59


Tugulgan yilingizni ustiga bosing va Sizni kim Sevishi haqida bilib oling😻❤️


P/s: Manda 98% togri chiqdi😱
Sizdachi👇

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

15 Nov, 09:30


ОҚ БЎЛИШ ЖАЗОСИ...
(ибратли ҳикоя)

Бир кекса аёл ўғли ва келини билан бир ҳовлида яшар эди. Бир куни ўғил ишдан келса хотиннинг авзойи бузуқ. Бунинг сабабини сўраган эди, онасининг устидан шикоят қилиб, анчагина ёмон гапларни гапирди. Ўғил бундай сўзларни кўп эшитган бўлса- да, бу сафар тоқат қила олмади. Бироқ жаҳли чиққанини билдирмасдан онасига бир жойга бориб келамиз, деб айтди. Улар тоғлик томонларга етиб келишганларида ўғил:
- Эй она! Сабрим тугади. Агар хотинимга қилаётган муомалангизни ўзгартирмасангиз, сизни шу тоғдан ташлаб юбораман! - деди.
Бечора она чорасиз қолганидан ўғлига илтимос қилди:
- Майли, ўғлим. Ўзинг биласан. Фақат рухсат берсанг, икки ракат намоз ўқиб олсам, - деди.
Ўғил рухсат берди. Она намозни ўқиб бўлиши биланоқ ер ёрилиб, ўғилни бўйнигача ютиб юборди. Бу ҳолни кўрган она ўзини йўқотиб қўйди ва бор овози билан қичқирди. Унинг қичқириғини пастдан ўтиб кетаётганлар эшитиб, болани ердан чиқариб олиш учун дарҳол ёрдамга келишди. Лекин барча уринишлари бефойда бўлди. Охири улар бир олимни воқеа жойига чақириб келишди. Олим ҳолатни кўргач, онага:
- Бу оқ бўлишнинг жазоси. Сиз токи ўғлингиздан рози бўлмас экансиз, ҳеч ким ўғлингизни қутқара олмайди, - деди.
Она дарҳол қўлларини дуога очиб, ўғлини бу азобдан қутқаришини сўраб дуо қилди ва ўз розилигини изҳор қилди. Аллоҳнинг изни билан ер юмшаб, ўғил ташқарига чиқди, аммо энди унинг оёқ-қўллари ишламас эди. Натижада у бировнинг ёрдамисиз ҳеч нарса ея олмайдиган ва ича олмайдиган бўлиб қолди. Энг қизиғи бошқаларнинг қўлидан тановул қилса қониқмас, фақат онаси едириб-ичириб қўйсагина қаноат қила олар эди. Шунча нобакорлигидан сўнг ҳам унинг онаси ҳеч оринмасдан, беминнат унинг хизматини қилар эди.

Бу ривоят ибрат учун ёрқин мисол бўлади. Ачинарлиси шундаки, хотинининг йўлига кириб онасини тоғдан ташлаб юбормаса ҳам, ҳар ҳолда қаттиқ ранжитадиганлар орамизда йўқ эмас. Ҳа, азизлар, ота ва она биз учун кўмилишга тайёр турган хазина деганлар. Уларнинг ҳаёт эканлиги биз учун бебаҳо ғанимат.

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

15 Nov, 09:02


ВОЙ ОВСИНЖОН ҲАЛИЯМ ФАСОН ТАНЛАШДА ҚИЙНАЛИБ ЮРИБСИЗМИ?
Шу ҳам муаммо бўлдими?
Фасонлари энг зўр канални мана мен биламанда айланай!

Уйга, кўчага, оқшомга, ўқишга, ишга кийишга фасонлар
Қай бири керак танланг ва уланиб олинг, бу мени сизга энг зўр тавсиям овсинжон.
Қолаверса тикувчиликни бепул ўргатадиган ягона канал ҳам шу канал!
Бунақа канални бошқа тополмисиз бу аниқ!

https://t.me/+HUeiIOyrkygzNWVi

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

15 Nov, 08:30


ДИЛОЗОР (ҳикоя)

Катта келин Сабоҳат тушганидан сўнг иккинчиси Олима орадан беш йил ўтиб шу хонадонга кириб келди.
Дунёнинг ишлари қизиқ экан-да. Сабоҳат ва Олима тенгдош эдилар . Табиатан ичи қора Сабоҳатга бу яхшигина дастак бўлди. Ҳар икки гапнинг бирида қайниси суюб уйланган янги тушган овсини Олимани "қариқиз" дея ҳақоратларди . Ҳар икки гапнинг орасида институтининг талабаси бўлган овсинига "Бир кам дунё-да, ўргилай. Ҳар кимга ҳар нимадан берар экан. Биз даста - даста китоб қучоқламасак ҳам шугина ёшимизда учта фарзандни қучоқлаб ўтирибмиз, минг шукр" дея писанда қилишни унутмас эди.

Олима яхши оиланинг фарзанди эди. Овсинининг гаплари дилини қаттиқ ўйса хам янги хонадон аъзоларига сир бой бермас , билиб - билиб ишини қилар , билиб - билиб ўқишини ўқир эди.

Фарзанд билан давлатнинг эрта - кечи йўқ. Ўз вақти -соати билан Олима ҳам худди Сабоҳатга ўхшаб икки қиз ва бир ўғил кўрди.

Йиллар ўтди.

Сабоҳат ҳали ҳам дилозорлигини қўймади. Энди Олима билан тенгдош бўлса-да , барвақтгина куёвлар кўрганини оғиз кўпиртириб мақтана бошлади.
Аммо бу сафар Олиманинг дили оғримади. Ҳар доимгидек ўзи истаган , орзу қилган барча неъматларга эриштирган Аллоҳга шукр қилишни унутмади.

Аммо "Дилозордан - Худо безор" деганлари рост экан. Гарчи Олима Сабоҳатга ёмонликни ҳеч қачон раво кўрмаган бўлса- да, катта келиннинг ҳар доим мақталиб келинган оиласига биттада кўз тегди.

Сабоҳатнинг икки ака-укага қўш келин қилиб узатилган қизлари уч ой ўтмай баравар қайтиб келишди. Гарчи Сабоҳат ҳар икки куёвни - қуриб кетгур, жувонмаргларнинг "наркомань" - гиёҳванд бўлиб чиққанини ер муштлаганча қарғаб таъкидлашдан чарчамаётган бўлса- да , махалла-кўй тили бир қарич , аммо ҳеч бир ишда йўқ онасига қараб қизларининг нега қайтиб келганини тахмин қилиб қўяқолишди.

Ҳаёт деганлари Аллоҳнинг иродаси билан барини ўз ўрнига қўйиб қўядиган меъзон экан.

Мен буни Олиманинг қизлари ўз фарзандларини етаклаб ота уйларига келаётганларида Сабоҳатнинг қизлари уларга ҳавас билан мунғайганча дардли тикилиб кутиб олишаётганини кўрганда англадим. Ва шунда Сабоҳатнинг қизларига ҳам чин дилдан бахт тиладим. Менимча улар онасининг йиллар давомида овсинига қилган дилозорлиги учун етарлича жавобни берган эдилар...

"Катта гапиргандан кўра катта нон тишла " - ўзбек халқ мақоли.

Бу мақол сўнгсўз ўрнида эди ...

Хазонрезги

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

15 Nov, 07:59


✍️𝐁𝐎𝐆'𝐂𝐇𝐀𝐆𝐀  𝐊𝐈𝐘𝐃𝐈𝐑𝐈𝐒𝐇𝐆𝐀  𝐙𝐎"𝐑  𝐊𝐈𝐘𝐈𝐌𝐋𝐀𝐑

🌸𝐒𝐇𝐔 𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐃𝐀

🌸𝐀𝐒𝐎𝐒𝐈𝐘𝐒𝐈  𝐎𝐏𝐓𝐎𝐌

🌸𝐒𝐈𝐅𝐀𝐓𝐋𝐈 𝐇𝐄𝐂𝐇𝐊𝐈𝐌𝐃𝐀 𝐘𝐎𝐎𝐐 𝐌𝐎𝐃𝐄𝐋𝐋𝐀𝐑

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
https://t.me/+cVlte-dkgPY3YTUy
https://t.me/+cVlte-dkgPY3YTUy
https://t.me/+cVlte-dkgPY3YTUy

Homiy: 2025 TREND FASONLARI
KIRISH TEKIN 😁
https://t.me/+ocYoRZ-asqFjZDMy

1️⃣8️⃣

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

15 Nov, 07:30


Қўшнининг косаси!
(Жуда ибратли ҳикоя, ҳамма ўқисин!)

– Қизалоғим, бориб бувингга қараш. Бугун эҳсон беришаётган экан. Мен ишдан қайтгач бораман. Ҳеч йўқ, ул-бул обкеб бериб турарсан.

Кичкина эдим. Онамнинг бу сўзларини эшитиб, бормайман, деб хархаша қила бошладим. Шунда онам мен рад этолмайдиган сабабни кўрсатди:

– Қизим, эҳсонда хизмат қилиш савоб. Борақол!

Бордим. Анча-мунча ярим-ёрти ишларга қарашдим. Хизмат қилаётган келинойиларнинг болаларига қараб турдим. Келганимдаёқ бувимга: «Савоб топиш учун келдим. Менга кўпгина иш буюринг», дегандим. Шунинг учун бўлса керак, хизмат қилишга шай турганлар кўплигига қарамай бувим имлаб чақириб қолдилар. Учиб бордим.

– Қизалоғим, каттароқ косага совуқ чойдан тўлдириб қуйиб кел. Анорхон бувинг кўп чанқайди.

Югургилаб кетдим. Идишлар орасидан энг катта косани танлаб чой қуйиб келдим. Бувим идишни олдилар-да, унга синчиклаб қарадилар:

– Бу қўшнининг косаси-ку. Жойига олиб боргин-да, бошқасига қўйиб кел.

– Ичиб олсинлар, кейин...

– Бўлмайди, қизим, ҳозироқ обор. Мени қарздор қилиб қўйма!

Бувимнинг буйруқларини бажардим. Аммо уларнинг сўзларини тушунолмай роса қийналдим. Кўп идиш синдирганим учун шунақа қилдилар, деб бола кўнглим бир оз ранжиб ҳам олди. Аммо меҳмонлар кетгач, бувим шубҳаларимни тарқатдилар ва галдаги унутилмас сабоқни дилимга жойладилар:

– Болажоним, бояги гапимдан ранжиган кўринасан? Сен олиб келган бояги косада кеча қўшни овқат чиқарган экан. Ундаги таомни ейишга ҳақимиз бор, аммо косани ишлатишга асло ҳақимиз йўқ. Чунки қўшни уни бизга ишлатиш учун бермаган. Агар ишлатсак, қўшни ҳақига хиёнат қилган бўламиз. Арзимасдек туюлган бу нарса бўйнимизга бировнинг ҳақи деган улкан қарзни илади. Бировнинг ҳақини бу дунёда ўтамасанг, қиёматда, тўлов учун савобдан бўлак ҳеч вақойинг бўлмаган, ҳар бир савоб ўзинг учун керак бўлган пайтда тўлайсан. Шунинг учун бу борада эҳтиёткор бўлиш керак. Қўшнига косасини олиб кириб, унга рухсатингизсиз чой қуйиб қўйдик, рози бўлинг, деб сўраб чиққин!..

Бугун ушбу воқеани ёдга оларканман, дилимда қўрқув пайдо бўлди. Эҳ-ҳе, мен қанчадан-қанча идишларга эгаларининг рухсатисиз «чой қуйиб» қўйганман. Ёру биродарлар, қўни-қўшнилар, сизларнинг қанча «идишлар»ингиздан рухсатсиз «фойдаландим», қанча ҳақларни бўйнимга илдим. Уларнинг тўлови қиёмат кунида гарданимга тушмаслиги учун ҳаммангиздан розилик сўрайман.

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

15 Nov, 06:59


МАХБУС АЁЛ ХАСРАТИ

Мана бугун жондан азиз инсонимнинг, турмуш ўртоғимнинг, бегимнинг тўйи. Ҳа бугун опажонимдан эшитдим. Тўғри айтишни хоҳламай, йиғлаб-йиғлаб айтди-ю, айтмаганда бўларди деб ўйлаяпман ҳозир. Ахир юрагимга нима дейман энди, суянганимиз керак пайтда ташлаб кетди дейинми. Эй ҳаёт, тақдир бунча бешафқатсана!!!
Бегим деб суянганим ўзгани ёр қилганда нега жимсан ҳаёт?!
Нега мени номимни оқламаяпсан, жавоб бер ҳаёт?! Ахир барига сен ва яратган эгам гувох эдингку. Яратгам эгам у дунёда бегимга бор хақиқатни айтгай, аммо ҳозирчи, ҳозир ким айтади бегимга менинг пок эканимни. Ахир уни жонимданда ортиқ кўрардимку. Ҳа, ҳатто жонимданда ортиқ кўрардим. Мана шунинг учун ҳам бугун шу ерда, қамоқхонада ўтирибман.
Ҳаммаси мана шундан бошланди.
—Жоним! Сиз бемалол ишингизга бораверинг, мен ўғлимизнинг байрамига торт пишириб олиб бориб бериб, кейин ишимга ўтаман! - дегандим ўша кун.
Минг лаънат ўша кунга. Агар билганимда эрим билан бирга кетмасмидим. Ҳа, аммо билмадим, ҳаётнинг бунчалар аччиқлигини билмадим. Ўғлимнинг мактабига тортни бериб, бироз ўтириб йўлга чиқдим. Шошиб йулга чиқдим, негаям шошдим-а. Шошганимдан такси тўхтатиб, ичида ҳеч ким йўқлигигаям қарамабман. Йул ярмига етганида шофёр газ тўлдириши кераклигини илтимос қилди. Ҳа, мен рози бўлдим, афсуски рози бўлдим. Аммо йўл юрсакда манзилга етмадик. Нега бунча узоқ йўл юрганимизни сўраганимда эса у:
—Сизни бир айлантириб келай дедимда, одамни жонини оладиган аёл экансиз, шундай қўйворсам бўлмас! —деди.
Аввалига хақоратладим, сўнг ялиндим, ёлвордим, фойдаси йўқ. Атрофда ҳам бирор зот кўринмайди. Машинани тўхтатиб менга ёпиша кетди, ўзимни ҳимоя килиш учун бақириб йиғлардим. Эй вох, бу не қисмат, бу қандайин махлуқ бўлдики, ожизага ёпишса. Ҳаёлимда фақатгина бегим эди. Наҳот мен бегимга хиёнат қилсам, наҳот мен ит теккан ошга айлансам, наҳот мен бегим учун ўзимни пок сақлолмасам.
Йўқ! Бундай бўлиши мумкин эмас! Аллоҳимнинг ўзи куч бердими, билмайман, жон ҳолатда оёғим билан машина ойнасини тепиб синдирдим. Қўлимга илинган ойна бўлаги билан уни дуч келган жойига уравердим, уравердим. У йиқилди, ҳамма жойим қон. Нима қилиб қўйганимни кейин англадим. Аммо шунчалар хурсанд эдимки, бақириб, бўкириб кулардим. Ҳа мен номусимни асраб қолгандим.
Орадан қанча вақт ўтди билмайман. Милиция ходимларига ва бегимга қўнғироқ қилдим. Милициялар шуни аниқлашдики, мен одам ўлдирибман. Ҳа у одамсифат ҳайвоннинг жони узулган экан. Суриштирув, тергов ишлари бошланиб кетди. Эрим эса мен билан ҳатто гаплашмади ҳам. Мен энди ит теккан ош эканман, элга гап бўлиб юзини ерга қаратган қотил эканман. Қандай исботлай, айт хаёт, бегимга поклигимни кандай тушунтирай. Ахир ўзим шу тақдирни хоҳлабманми. Мана қотил деб топишиб етти йилга қамашди. Бугун атиги олти ой бўлдику қамалганимга, наҳот мени кутолмади. Мен ким учун ўзимни ҳимоя килгандим, айт қисмат!
Аммо мен ҳафамасман, мен тангрим олдида покман, тангрим мен учун яратган жуфтимга хиёнат қилмадим. Тангрим барини кўриб турибди, бандаси ишонмаса ишонмас, тангрим ишонса бас....
Бу аёл амнистия қарори билан 4 йилда озодликка чиқди. Аммо ўғлини эри қайтариб бермади. Республикагача ариза билан чиқиб зўрга ўғлини қайтариб олди. Қамалган деб, уни кўпчилик ишга олмади. Ноилож укасининг олдига Россияга ишга кетди. Аллоҳ баракасини бериб ишлари юришиб кетди. Уйли жойли бўлди, ягона суянгани ўғли коллежда ўқияпти ҳозир. Шугинамнинг бахтини бер деб сурайди доим Худодан. Собиқ эри фарзандли бўлмади, аёли эса хиёнат қилиб кетди. Эри кечирим сўраб келди, аммо Махбуба опа кечирмади, кечиролмади!

Бу дунё ўлчовли дунё, тарозининг икки палласи бор.Бирида гунох, бирида савоб.Бирида ноҳақлик, бирида ҳақиқат ётади! Шундек жиноятлар борки, улар жиноят эмасдек гўё.Нима бўлганда хам, инсонга тангридан бемаврид тикон кирмайди.Кўнгилга яқинларим, Олисдаги яқинларим ўзингизни асранг.Сизга берилган умр ўлчовлик.Яхши кунлар, яхши амаллар билан безаш ўз қўлингизда.Жонингиз соғ бўлсин.ДУК-ДУК деб уриб турган юрагингизни қадрига етинг!!

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

15 Nov, 06:29


🤩Vapshe arzon kanal toptik


✈️Victoria secret 45.000 🤫🤫

👠Pomadalar 4 tasi 15 ming💄💄

Feramon Duxilar 35.000 💃💃

HAYLAYTER 15.000 😍😍

QORA QALAM 5.000 ❤️❤️

KIST NABOR 12.000🥰🥰

NUDE MAGNIT TEN  35.000 😍😍

SUNISA 25.000💗💗

V&S BLESK 7.000🥳🥳

PADVOTKA 10.000❤️❤️

DOSTAVKA TEKIN🚗🚗🚗
https://t.me/+v81hYcgHO6s2NTUy
https://t.me/+v81hYcgHO6s2NTUy

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

15 Nov, 05:31


ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

Токиода, дeнгиздан оқиб кeлиб дeнгизга қуйилувчи бир дарё бор.
Бу дарё шаҳар марказида жойлашгани учун, дарёнинг икки қирғоқи одамлар сайр қиладиган болалар ўйнайдиган сўлим гўша қилиб қўйилган.
Адашмасам бундан икки йил олдин, айнан мана шу пайтлари эди. Гоҳ-гоҳида китоб ўқиш учун ўша ерга борар эдим. Бу гал ҳам бордим. Тинч, осойишта жой. Ҳар доимгидeк, японлар сайр қилиб юрибди.
Кимдир китоб ўқияпти, кимдир итини сайрга олиб чиққан, кимдир мусиқа тинглаяпти, кимдир югуриш машқларини бажараяптии, бир нeчта болалар махсус болалар майдончасида ўйнаяпти.

Болалар майдончасига яқин жойга, “скамeйка”га бориб жойлашдим. Тўсатдан, бир 3-4 ёшлар атрофидаги япон болача югураман дeб йиқилиб тушди ва болаларча бeғуборлик билан ўксиниб йиғлаяпти. Ўрнидан турмай, кимдир кeлиб кўтариб турғизиб қўйишини, эркалаб овутишини кутаётгандeк йиғлаяпти.
Бизни ўзбeк мeнталитeтимиздан, болажонлигимиздан кeлиб чиқиб қарайдиган бўлсак, бeгона бўлишидан қатъий назар овутишга ёрдамга ошиқамиз.
Балки бу бизнинг хатойимиздир.

Қисқа фурсат ичида ҳаёлимга шундай фикрлар кeлди-да, ўзимча ғудраниб, сўкингандек бўлдим. Наҳотки, жондан азиз фарзандинг йиқилиб йиғлаб ўтирибди бориб овутмасанг, хавотир олмасанг дeган маънода, нарироқда икки учта аёл кўриб пинагини ҳам бузмагани учун уларга қараб (қайси биридир боланинг онаси)
Ҳуллас, ўрнимдан турдим-у , югуриб бориб болакайни турғизиб қўйдим, кийимидаги чангларини қоқиб, овутдим. Шу пайт бир аёл биз томонга кeла бошлади. Фаҳмладимки, болани онаси. Кeлиб раҳмат айтса кeрак дeган ҳолатга тайёр турган миямга болға билан ургандай бўлди. Аёл кeлиб бақириб- бақириб мени урушиб кeтди-ку.
Нима дeйишимни, нима қилишимни билмай қолдим. Яхшилик қилганимга жавобинг шуми дeдим-у, бузилган кайфиятда ўз “скамeйка”мга бориб ўтирдим.
Бунақа кайфиятда китоб ҳам ўқиб бўлмайди, сайр ҳам қилиб бўлмайди. Қаердан ҳам, шу ишни қилдим , айбсиз айбдор бўлдимми?
Ёки хақиқатдан ҳам айбдорманми, каби бир қанча саволлар қийнаб, жаҳлим чиқиб уйга қайтаман дeб турганимда, ҳалиги аёл яна мен томонга кeла бошлади. Бу сафар миямни бошқа ҳолатга тайёр, жаҳл билан аччиқ гапириб ташлайман дeб тургандим. Аммо, ҳалиги аёл бу сафар жуда мулойимлик билан, японларга хос маданият билан гап бошлади:
- Боя бўлиб ўтган воқeа учун чин қалбимдан узр сўрайман. Жуда ҳам яхши (мeҳрибон) инсон экансиз.
-Ие, нимага ҳeчқиси йўқ.
-Сизни урушмасам ҳам бўлар эди. Аммо сизни қилган хатти-ҳаракатингиз менинг фарзандимнинг кeлажаги учун, тарбияси учун ёмон таъсир қилар эди.
- Нимага ? Мен нима ёмон иш қилдим? Ёрдам бeрдим ҳолос.
- Тўғри, сиз ёрдам қилдингиз. Аммо бир томондан катта зарар ҳам қилдингиз. Ҳозир болам йиқилиб тушиб, кимдир кeлиб турғизиб қўйсин дeб йиғлаб ётибди, мен ёки бошқа одам турғазса, у ўрганиб қолади. Келажакда ҳам бирор қийинчик бошига тушса, қоқилса, кимнидир ёрдамини кутиб яшайдиган бўлиб қолади. Ўзининг қўлидан ҳeч нарса кeлмайдиган бўлиб қолади. Сиз кeлажакда ҳам мени фарзандимни турғизиб қўяман, қийинчиликка тушса ёрдам бeраман дeсангиз, бўйнингизга олсангиз, бeмалол ёрдам қилавeринг. Қила олмайсиз-а?
Мури (имконсиз) бу нарса. Бугунги ҳолат учун узр сўрайман. Ҳайр.

-Фарзандингиз буюк инсон бўлсин. Минг бор узр.

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

15 Nov, 04:30


ХИЁНАТ
(қайтар дунё)

Бир заргар аёли билан кичик ҳовлида яшар эди. Уларни торгина томорқаси бўлиб, эри заргарлик дўконига кетганида, аёли шу томорқадаги гулларни суғорарди, уларни парвариш қиларди. Ҳар куни унинг уйига сувчи икки меш сув олиб келарди.
Кунларнинг бирида, заргар ҳар доимгидек эрта тонгдан ишга отланди ва заргарлик дўконига йўл олди. Ўша куни туш вақтида унинг ҳузурига қомати келишган, ўзига қараган бир аёл келди ва бармоғига мос узук олмоқчилигини билдирди. Заргар уни бармоғига узук танлаш вақтида унинг оппоқ билагига кўнгли суст кетиб, билагидан маҳкам ушлаб олди. Аммо "Нима қиганим бу?”, дея қўлини бўшатди.
Ўша куни кечқурун заргар уйга келганида, овқат маҳали аёли секин гап бошлади:
- Бегим, сизга бир гапни айтмасам, виждон азоби мени тинч қўймайди
- Тинчликми нима бўлди?
- Бугун туш вақтида сувчи келганди, тўсатдан менинг билагимдан маҳкам ушлаб олди, сўнгра узр сўраб чиқиб кетди.
Заргар аёлининг бу гапларини эшитиб юраги титраб кетди. "Хиёнатнинг қайтиши шунчалик тез бўлибди-да?” деди ўзига ўзи.

Азиз эркаклар, йигитлар аёлингизга хиёнат қилишингиздан олдин, бегона кўзларга, номаҳрамнинг қоматига назар ташлашдан олдин, ўз аёлингизни кўз ўнгингиздан ўтказинг, шу тобда балки унга ҳам бегона кўзлар қараётгандир.

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

15 Nov, 03:59


Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми?

Эркак киши аёлини олдида ухламаса, яъни аёли бир ўзи хар доим ухласа эркак
кишига гуноҳми?

ЖАВОБ:👇🏼

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

15 Nov, 03:30


Ҳаммадан чиройли қиз барчадан бахтли бўладими?!

— Чиройлисиз-да, опа, – ҳавас билан қаради унга қўшнисининг ўсмир қизи, — мен ҳам сиздай бўлсайдим…

— Бўйинг баландгина, қаддинг бирам келишган-а? – ҳасади келди дугонасининг. – Ҳар қандай кийим ярашаверади…

— Гўзалсиз…
— Латофатлисиз…
— Тенги йўқсан…

Бу каби илтифотлар, эътирофларни эшитгани сари ўзига, ҳуснига маҳлиё бўлиб бораверди ва ахийри дунёда ўзидай бошқа соҳибжамол йўқлигига ишониб қолди: у ҳаммадан чиройли, ҳамма унга ҳавас қилади… У чиройига бино қўйди. Бошқа барча нарса – чиройли феъл, гўзал табиат, ярашиқли одат-фазилатларни ўзидан нари суриб қўя қолди. "Гўзаллигим ҳаммасидан ўтади”, деди. "Хушрўй эканман, доим ишим "беш” бўлади”, деди.

Вақт ўтди. Орзу-ҳавас билан турмушга чиқди. "Ҳаммадан чиройли қиз барчадан бахтли ҳам бўлади”, деб ўйлаганди. Аммо адашди. Ҳусни, чиройи оила, турмуш синовидан уни олиб ўтолмади – панд берди. "Муомаласи йўқ экан”, деди эри. "Қўлидан бир иш келмас экан”, деди қайнонаси. "Овқатида маза-матра йўқ”, дейишди қайинука-қайинсингиллари. "Саришта эмас экан”, дейишди қўшнилар. "Фақат чиройи бор экан-да, нон ботириб еб бўлармиди”, деб лаб буришди қолган қариндошлар…

Шунда билди: ҳусн ўткинчи экан. Аёл кишига асл ҳусн – одобу муомала, чиройли фазилату фаросат экан…

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

15 Nov, 03:13


   Va SOVG'AGA EGA BO'LING
🟢Sizni qaysi muammo qiynayapti ko'k yozuvni ustiga bosing muammolardan qutuling:

  TOKSIKOZ
QABZIYAT
  STRESS
SHISHLAR
YUZDAGI DOG'LAR,SEPKILLAR,AJINLAR
  SEMIRISH
OZISH
SOCH TO'KILISHI
TUG'RUQDAN KEYIN QORIN OSILISHI
BOLALARDA GIJJA VA IMMU
NITET PASTLIGI
Bel oĝrigii va bòĝimlar oĝrigi
Davleniya

Kansultatsiya bepul👩‍💻
@xafizovnashaxnoza

📞+998913686621

https://t.me/NL_Shaxnoza_Xafizovna
https://t.me/NL_Shaxnoza_Xafizovna

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

12 Nov, 00:35


СИЙРАТ...

УЧИНЧИ ФАСЛ...

Ўттизинчи қисм...

Шаҳнозанинг илтижоси олдида ожиз қолган Алишер уни шу сафар ёнидан қўйиб юборса аяси қайта гапларини важларини тингламаслигини билса ҳам қизни кузатиб юборди. Мен бораман деб сўз берган вақтида эса хаёлидан бутунлай бошқа ўй яшин тезлигида ўтди. Алдаяпсан! Ҳеч қачон бора олмаслигингни билиб туриб алдаяпсан!  хаёлидан ўтган ўйдан сесканиб тушмаслик мақсадида қизни бағрига қаттиқроқ босди.........
Алишер уйига қайтгандан сунг аясининг қаттиқ таъна дашном беришини билиб уйига қайтишга шошилмади. Аям бу сафар кечирмайди кунглидан ўтказди......
Шаҳнозанинг онасини қабрга қўйиб қайтганларидан сунг, аясинеи уйига қўйиб келиш мақсадида машинасига ўтирган йигит смс ёзди.
Сизни кутаяпман.
Ёзилган смсни ўқиб ҳовлига тушган аяси қизни бағрига босиб узоқ вақт алланималарни пичирлаб гапириб туришини кузатиб турган Алишер ўзига сал нарида хумрайиб боқиб турган қовоқдан амакидан юз угирди. Мен унинг қариндошларига умуман тушунмадим. Нима исташларини ўзлари ҳам билмайдиган жоҳил туда! Хаёлидан ўтган нафратли ўйдан тишлари ғижирлаб кетган Алишер машинасидан тушса ўрталарида яхшигина тортишув бўлишини англаб жойида ўтирганча аясини кутиб ўтирди.
Кетдикми? Машинага ўтирган аясининг овозидан хаёлини тўплаб олган йигит ёнида ўтирган аёлга ғамгин кўз ташлаб олди.
-У ёлғизланиб қолди.  Хўрсиниб олган Ҳуснида опанинг юзига маюс табассум югурди. Онамнинг вафоти ёдимга тушиб кетди. Менинг онам ҳам Шаҳнозанинг онасидек ҳаста эди. Онам тузалмас дардга чалинган эдилар. Умрлари калта эканлигини билган онам ҳар куни худойимдан менга муносиб умр йўлдош тилаб илтижо қилар эдилар. Онам бечсора кўзим тириклигида мени ишончли қўлга топшириб кетишга махтал бўлиб жонсарак хаёт кечирар, тунлари йиғлаб нола қилишларини жим тинглар эдим. Шу туфайлими дадангни хаётимизга кириб келишини ўзгача қабул қилганмиз. Дадангга ишонганмиз. Даданг эса. Майли дадангни нима қилгани муҳим эмас. Асосийси онам кунгли хотиржам бу дунёданг ўтгани. Шаҳнозанинг онасидан фарқли, мени онам ўзидан кўра фарзанди келажаги хақида қайғурар эди. Биласанми ўғлим, машина бошқариб кетаётган ўғлига юзланди. Онасини йўқотган инсонни турт томони ҳуваллаб қолгандек бўлади. Қай томонга бурилмасин уни изғирин бир шамол эпукини учириб юбораверади. Худди онамиз тириклик вақтида тоғдек бизни қуршаб олган биз эса тўрт томондан қамраб олинган баланд қояли қурғон ичида яшагандек хотиржам бўлар эканмиз. Инсон зоти яратилишдан меҳрга муҳтож қилиб яратилганми, худойим ўз яратган бандалига қанчалик меҳрибон бўлса, ерда эса оналар қалбини меҳрли қилиб яратган экан. Бир бандасининг ҳтиёжини қондирадиган меҳрни оналар қалбига жойлаган бўлар экан. Онамиз вафот этганида, онамизга қўшиб беминнат меҳри йўқотиб қўйганимизни у меҳрни бу дунёда қайтиб ҳеч ким бера олмаслигини тан олишни истамай учраган ҳар касдан меҳр кутадиган бўлиб қолар эканмиз.
-Ая қон осимингиз кутарилиб кетмасин. Оҳир хаёлар домига берилиб соғлигини йўқотишини истамаган Алишер лабини қаттиқ тишлаб машинасини секинлатди. -Балким бир давлениянгизни ўлчатиб олармиз?
-Йўқ мен яхшиман. Уйга қайта қолайлик. Сен Шаҳнозанинг ёнига қайт. Ёнида бўл. Кунглига қара. У жуда инжиқ бўлиб қолади. Эрка бўлиши ҳам мумкин. Сен сабрли бўл. Зинҳор ва зинҳор тўй хақида гап очма. Бу унга акс таъсир қилиши онамни ўлимини кутиб юрган эканда деган хаёлни миясига келтиришига сабачи бўлиб қолиши мумкин. Сабрли бўл. Ҳеч бўлмаса уч ой ўтсин кейин ётиғи билан гаплашиб оламиз.
-Хўп ая.
Шаҳнозанинг ўн кунда ишга қайтганини аммасидан  эшитган Ҳуснида опанинг чеҳраси ёришди.
-Кучли келиним бор енгиб олди.
Нега ишга қайтади? Бир оғиз мен қайтмоқчиман деса ўзим олиб бормасмидим?
-Мен олдига борай. Кечроқ қайтишим мумкин кутмай ухлайверинг. Қаттиқ гапирма кунглига қара!
-Ая шу мендан кўра.
-Эйй сенга нима қилибди тўрт мучаси соғ онанг ёнингда сени хизматингдан хормай юрган бўлса!

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

12 Nov, 00:35


Боргунича қилган қунғироғига жавоб бермаган қиздан бир оз ранжиган Алишер Саиданинг чиқиб кетувди деган гапидан сунг кунглига хавотир оралади. Тинчликмикан? Бу вақтда тушликка чиқдимикан соатига қараб олиб ўйлади. Қаерда бўлса, уша ҳар доим борадиган жойида бўлса керак. Иккисига таниш кафега борган йигит у ерда қизни кўрмагач хавотири кучайди. Соғлиги жойидамикан? Нега жавоб бермаяпти? Қайта қилинган қунғироғи ҳам жавобсиз қолгач Шаҳнознани ишхонаси яқинида кутишга қарор қилди. Эҳтимол биронта зарур учрушув билан кетгандир...
Марказ ёнига келиб тўхтаган таниш машина ва машинадан тушган қизнинг кўргач кўзи қон қуйилган Алишер машинасидан отилиб тушиш ва қизни ҳам унга жилмайиб алланималарни сўзлаётган дўстини ҳам поралаб ташлашни истади. Айни шу ақтида ўрталарига совуқчилик тушишини истамагани учун ҳам ғазабини муштларини қаттиқ тугиб енгиб олиб машинасидан тушиб кузатиб турди. Шаҳнозанинг мулойимлашган бир оз чучиб кўз ташлагани кунглига илиқлик билан бирга ишонч олиб кирди. Айтган сўзларидан пушоймонлик туйса ҳам Рустам билан ҳисоблашиб олишни дилига туйиб қўйди. Атрофида айланишмасин! Эртага бўладиган йиғилишга келишини айтиб юборган экан. Орадан бир йил ўтиб давраларига қайтаётган дўстини ўзгача кайфиятда кутиб оган Алишер саломлашиш учун узатилган қўлини олмай боши билан чеккага ишора қилди.
-Гаплашиб олишимиз керак.
-Тинчликми? Муштинг билан сийламайсанми ишқилиб?- кулиб олган Рустам ортидан эргашди. 
-Шаҳноза билан ораларингда нима гап бор? Гапни чузиб ўтиргиси келмаган Алишер шарт савол берди. -Нега унинг атрофида айланишиб қолдинг?
-Шаҳноза билан? Нима бўлиши мумкин? Тикилиб турди.  -Агар севиб қолдим десам орадан суриласанми?
Нафратли бурилган лаблардан сизиб чиққан саволдан эс ҳушини йўқотган Алишер миясига қон гуп урилганлигини хис қилиб ёқасидан олди
-Нима дединг?
-Тур нарига борда! Сутак! Шу вақтгача эплаб бир оила бошини тутмаганинг сабабини энди тушундим!  Ёқасини силтаб бушатган дўсти лабини бурди.- Ўзингча мен билан дуэл қилаяпсанми ахмоқ! Шу хаёл келган калалнгни сапчадек узиб ташлашим керак эди аслида. Гапимни яхшилаб эшит ва унутма!  Агар мени кунглимда уша таннозингни йўлдан уриш фикри туғилса бундан сени имонинг ҳам хабар топмай қоларди. Бу бир! Эътирозга шайланганини кўриб кўрсатгич  бармоғини гапирма дегандек ҳавода қимирлатган Рустам сўзини давом эттирди.- Мен дўстини яхши кўрган қизига кў олайтирадиган даражада ифлос эмасман бу икки! Яхши ўтиринглар бу уч!
Шарт бурилиб ичкарида кутиб ўтирган дўстлари ёнига кирмай машинаси томон юрган Рустамга кўзлари тушган дўстлари ичкаридан бирин кетин чиқиб келиб Алишерга савол назари билан бирдек боқишди.
-Зарур иши чиқиб қолди...Нима дейишини билмай изоҳ топган кишидек ғулдиради. -Жудаям зарур шекилли.
-Ўзи зўрға кундирувдим. Тортишиб қолмадингларми? Ойбек Алишер томон брди. -Нима ҳақида гаплашдинглар?
-Йўқ тортишмадик зарур гапим бориди.
-Мен борайда. Нима гаплигини билиб қунғироқ қиламан. Бўпти. Гаплашамиз яхши ўтиринглар. Шошилиб машинасига ўтирган Ойбек ҳам жўнаб кетгач ичкарига киришидан ҳеч бир маъно топмаган Алишер  дўстлари билан хайрлашиб ҳам ўтирмай  машинаси томон юрди....

Кейинги ойдаги йиғилишга келмаган дўстларинг бўш ўрнига кўз ташлаб олган Фарҳод чуқур хўрсиниб олди.
-Файзимиз кетди. Зафарни қайтар олмаймиз у бизни абадий тарк этди. Лекин бор дўстларимизни ҳам бирин кетин йўқотаяпмиз. Олдинига Рустам  мана энди Ойбек. Бизга нима бўлаяпти?
Саволимга ким жавоб беради дегандек ўтирганларга бир бир кўз ташлаб олди. -Кейинги ойда рўза киради балким уша улуғ ой ҳаққи бир жойга йиғилармиз.
-Насиб бўлса йиғиламиз. Иномжон ўйчан жавоб қайтарди. -Йиғиламиз дўстим хавотир олманг. Сафимиздан камчилик бўлмай йиғиламиз. 
Дўстларининг сўзларини ўзига қаратилган хисоблаган Алишер даврада узоқ қолишни истамай ўрнидан турди.
-Мени зарур ишларим бор эди. Боришим керак...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

12 Nov, 00:35


-Қаерга энди сизам ўйин бузуқилик қилмай жим ўтирсангиз бўларди. Фурқатнинг норози тунғиллашини маъқуллаган дўстларининг сўзларига парво қилмай хайрлашиб чиққан Алишер жахл билан машинаси балонини тепди.
Фарход менга теккизиб гапирдими?  Файзимизни кетказдинг демоқчими?  Хўп мен нима қилишм керак эди? Кунгли шунчалик тўғри экан нега мен билан бирга чақирмайди?  У урганиб қолган истаган ишини истаган вақтида қилиб! Агар шу хисоб сўрашим туфайли мени четлашса қатнашмаганим бўлсин! Машинасига ўтириб жўнаб кетди...........
Дўстларингни биронта қвунғироғига жавоб бермасликка аҳд қилган Алишер орадан бир ой ўтиб кетма кет қунғироқ қилаётган Ойбекка жавоб бериш мақсадида қунғироққа давоб қилшни босди.
-Алик яхшимисан? Ишларинг жойдами неее бунча кутаришинг қийин!? Бу ойни ўн еттисиданми  рўза кирар экан.  Шунга ўнинчида йиғиладиган бўлдик. Эсингдан чиқмасин! Давраларининг йиғилиши бўладиган санани эълон қиладиган Ойбек Алишернинг жавобини кутиб ҳам ўтирмай алоқани узди. Хар доимги жойида ўтирган дўстини Алишерни кўрмасликка олиши бошқаларнинг ҳам диққатини тортганини сезган йигит ғазабдан қалтираб кетган лабини қаттиқ тишлади. 
У ерда бу йил орамизда рўза тутмаган одам бўлмаслиги керак. Рўзани бузган даврани тарк этсин деган таклифни эшитган Алишер жаҳл билан уларнинг шартини қабул қилди-ю, эвазига эса тайёр овқатга ҳам қарамай даврадан биринчи бўлиб чиқиб кетди.
Мараз! Костюмини ечиб машинаси ичига улоқтирди. Атайдан кўришмади. Атай қилди. Одам бу даражада ичи қора мараз бўлмаслиги керак! Мақсадлари мени четлаш. Алами келиб ўй сурди. Четлаш бўлса четлашда. Бандасининг назари нима бўлибди! Худойим назаридан қолдирмасин! Шу ўйи устунлик қилган Алишер сафарга жўнаб кетди.  Германия сафаридан қайтиб келса ҳам давраларига қайтмади. Аясига Шаҳнозанинг Европага кетишини қандай айтишни билмай юрган вақтларида кимдандир янгиликни эшитган аёл ўғлига алланечук ачинган сифат термулиб ўтирдию, лекин  фикр билдирмади.  Шаҳноза кузатиб юбориб ишларини зудлик билан бир ёқли қилишга киришди. Аясининг жимгина кузатиб ўтириши ора чора хўрсиниб олишини айтмаса тиш ёриб шикоят билдирмади. Ёки уйланасанми йўқми деган савол бермади.  Қизнинг ортидан кетишига норози эканлигини билиб турган бўлса ҳам билмасликка олган Алишер Иномжоннинг қайта қайта таклифидан сунг йиғилишга боришга қарор қилди.
Яхши бўлди. Қатнаша олмаслигимни бу ердан кетаётганимни айтман. Шу билан кўришамизми йўқми билмадим. Орадан хафагарчилик қолмасин. Ҳар холда шунча йиллик дўстлигимиз бор. Орада яхши ёмон кунларни ўтказдик.
-Сен бизнинг даврадан чиқасан! Кейинги сафар бу ерга сен келсанг мен келмайман!  Азизбекнинг кутилмаганда ўзига ташланиб кетишдан хайратга тушган Алишернинг шу пайтгача сабр қилиб юргани сабр косаси тўлди.
-Нима дединг? Бор нафратини муштига жойлаб сап сариқ башарага мушт туширди. Сен ҳал қиласанми инқиллаб ўтириб қолган дўсти тепасига хезланиб борди. Сен кимсан мени қаерда бўлишимни ҳал қиладиган?!

-Бир қанжиқ учун, дўстлари, қавм қариндошлари тугул онасидан ҳам кечиб кетадиган хажиқизга бизнинг орамизда ўтирин йўқ! Тўрда ўтирган Рустамнинг овозига бурилган Алишер қотиб қолди. Ҳозир сен сенларни давранга тупирдим деб шу ердан чиқасан ва биз сенинг жанозангни ўқиймиз. Сен бўлса уша Европада сайир қилиб юрган Қанжиғинг қучоғига етиб борганингда биз сенинг рамзий қабрингни яратамиз. Онангни ҳам ўзимиз қарамоғимизга оламиз! Онанг сени туққанда куни келиб бир Олифтага мени алишади деб умид қилмаган бўлса керак!
Қолган дўстларининг жимгина ўтиришларидан ҳаммасининг фикри бир хил эканлигини англаган Алишер бушашиб шу ерда турган стуллардан бирига ўтирди.
-Мен унга икки ойда етиб бораман дегандим. Пичирлади.
-Ахмоқсан чунки сен. Мушти ўрнига муз босиб ўтирган Азизбек кўз олайтирди.- Эркакмисан? Сен керакмисан керак бўлса шу ерга келсин!
-Ҳаддини билдириб қўй! Ойбек пешона қашлаб орага сўз қўшди. -Ким у ? У учун онангни ташлоаб кетаяпсанми?

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

12 Nov, 00:35


-Мен ташлаб кетмаяпман
-Шу алфозда кетишингни ўзи ташлаб кетиш бўлмай нима? Сен керакмисан уша таннозга керак бўлса олдинга келсин! Агар ушангни тилла бўлса ҳам ортидан бормайсан! Борсанг уша гапим гап! 
Алишернинг бушашиб ўтирганни кўрган дўстлари бири олиб бири қўйиб маслаҳат бериб ўтирди. Уларнинг сўзларини жим тинглаётган йигитнинг кунглидан
Шаҳноза ҳеч қачон қачон келасиз деган саволни бермаслиги, лекин умидворлик билан йўл қараши, интизор кута кута ахийри кутмай қўйиши хақидаги ўй эгаллаб олди.  Ахир бу биринчи мартамас аламли ўй кунглини яралаган йигит  қалб оғриғига жавобан лаб тишлади. Баъзида кунглинга атрофингдагилар сабаб  ҳам қарши борасан экан!  Чуқур хўрсиниб олган Алишер Шаҳноза билан алоқаларининг ягона воситаси бўлган телеграм акуантини ўчириш учун буйруқ берди....................
Аяси томонидан топилган  қиз билан  учрашувга  чиқмай хонасида ўтирганди, меҳмонхонага кириб келаётган Рустам  кузатув камераси тасвирида пайдо бўлди. Тинчликмикан? Огоҳлантирмасдан келмас эдику!
-Яхшимисан? Кел ошна?
-Келдим. Кутмаганинг биламан! Ойбек ҳам келади. Ахволларинг қалай?
-Бирон нарса...
-Шартмас. Бу йил ҳам рўза тутасанми?
-Ҳа. Насиб бўлса албатта!
-Жуда яхши. Бизнинг кичкинагина йиғинимиз бор эди. Зафарнинг кафесида ўтказамиз.  Аянгни олиб бор.
-Қанақа йиғин?
-Аямга атаганимиз бориди. Онасининг хотираси ёдига тушган дўсти бош эгиб жим бўлиб қолди.  -Мендан қаттиқ хафа бўлганингни биламан. Бош кўтармай секин сўз бошлади.-Уша вақтида шундай йўл тутишга мажбур бўлганман.  Аянгни ҳам бирга олиб кетишинг керак эди. Балким аянг учун ҳам билет буюртма қилганингда биз қарорингни маъқуллар эдикми?
Ялт боққан дўстига қараб жилмайишга урунди.
-Кўриб турибман жуда қийналиб юрибсан. Биз ушанда сенга жуда қаттиқ шарт қўймаслигимиз керак эдими деб ўйлаб қоламан. Ахир бу хаёт сеники эди. Уни қандай яшаш ҳам сени ишинг .
-Мен сизлардан хафа эмасман. Лекин хаётимга ундан бошқасини киритишни истамайман.
-Нега ахир? Атрофингга боқ ошна ундан чиройлиси ундан гузаллари ундан ёшроқлари кўп-ку!
-Тўғри . Сен айтгандек атрофда гузаллар жуда кўп. Лекин улар у эмасда. -деди жилмайиб . Ахир уларнинг хеч бири у бўла олмайдида
Хўрсиниб олган Рустам ўрнидан туриб дерза ёнига бориб кучани анча вақт кузатиб турди.
-Мен сени тушуна бошлагандекман. -деди орага чукаан сукунатни бузиб. Сени энди англаяпман. Агар хаётинга ундан бошқани киритгинг келмаса бир йўлини топиб у билан....
-Энди фойдаси йўқ. Орадан бир йил ўтди. У энди менга ишонмйди.
-Нега у ҳам сени сендек севса ишонади. Уни ишончини йўқ қиладиган нима қилдинг? Қайтиб келиб ўриндиқда ястаниб ўтириб олган дўсти  Алишерга қараб қўз қисиб олди.
-Нега энди бизни яраштиришга урунаяпсан? Қўй дўстим. Бўлар иш бўлди. Орадан бир йил ўтиб мен келдим деб боришимни истаяпсанми?
-Жудааа бир йил бўлмади шекилли?  Келингга айтайми гаплашсинми? Алоқа ўрнатайликми? Алишер, сен юрагингни оч дўстим. Бир нарса дечи балким яраштиришни йўлини топармиз.
-У қачондир қайтади. Қайтиши аниқ. Чунки у барча ишларини менга топшириб кетган. Биз ҳозирда бизнес ҳамкорлармиз. Уни улушини ҳам мен бошқараяпман. Қачонардир шу ишини бир ёқли қилиш учун ҳам қайтади.

-Шунгача кутасанми? Умринг ўтиб кетаётганини ўйлаяпсанми? Икки йилдан кейин қирққа кирамиз. Қадимдан гап бор қирқ ёшли йигитнинг ёнида ўн ёшли ўғли бўлсин деган. Дўстим умр ўтиб кетаяпти.
- Мен уни ортидан бормайман!
-Унда уйлан, фарзандли бўл. Қайтиб келса, иккинчи қилиб оларсан!
Кулиб олган дўстига ёмон қаради шекилли илжайиб турган лаб лунжини йиғиштириб олди. 
-Нимадир қилиш керакда. Бормайсан лекин уйланмайсанам. Нега керак бундай хаёт? Ундан кўра уша вақтида кетаверсанг бўларди.
-Рустам, мен жуда кўп уруниб кўрдим. Ишонсанг хатто ўзимни бошқа бировда синаб кўришни ҳам истадим. Яъни қўлидан тутиб қучоқлаб дегандек...
-Хўўўш?
Индамай бош чайқаганини кўрган Рустам ўрнидан туриб кетиб кўзларини катта катта очганича тепасида тик туриб қолди...............................

Давоми бор....

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

12 Nov, 00:30


@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

12 Nov, 00:20


🕊🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ
🌞🕊ХАЙРЛИ ТОНГ🍃🌞

Қалбингизда бир оз мехр мехмон бўлсин.
Юрагингиз тўхтамасдан уриб турсин.
Бандасининг асрагани омонатдир,
АЛЛОҲ сизни хар қадамда асраб юрсин!

Зеро бахти бутун бўлсин ҳаммани
Аллоҳим   қўлласин хар бир бандани
Мусофир дўстларни асрасин тангрим
Ишларингиз унумини берсин Аллоҳим.🤲❤️

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

11 Nov, 17:01


Реакция белгилаб куямиз 😊

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

11 Nov, 16:04


Xikoya yakunlanadi yaqinda. Shu sabab chegirma elon qilamiz!!!
5000 som toʻlov qilib. Yakunni barchadan avval tugating!!!
Yana 27 qism bor!!! Murojaat uchun
@A_lixan

Bunaqa narx faqat
#Moychechak kanalida boladi xolos!!!!

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

11 Nov, 16:03


132

Қайнонасининг уйидаги юмушларни тугатиб уйига келган Асила, ухлаб қолган ўғлини жойига ётқизди-да, олма еб телевизор кўраётган Шамсиддиннинг ёнига чиқди.
— Сизда иймон борми? Сиз одаммисиз? Аллоҳ сизни ҳам одам қилиб яратганми? Берилган саволлардан Шамсиддин телевизорни ўчириб аёлига қаради.
— Ҳаа, одамман, бирор шубҳанг борми, ёки? Ҳайвонга ўхшаяпманми?
— Биласизми,  Аллоҳ таоло Сулаймон алайҳиссаломга ҳам подшоҳлик, ҳам Набийлик берилган. Шу билан бирга ҳамма ҳайвонларнинг тилини ўргатиб, жинларни хизматларида ҳозир-у нозир қилиб қўйганди. Бу илоҳий мўжизалар Набий эканликларини тасдиқлаш учун берилган эди. Сулаймон Алайҳиссаломга берган мўжизаларни кўриб одамлардан баъзилари иймонга келди, иймонлиларнинг эса иймони мустаҳкамланди. Аммо кофирлар, душманлар ва  шайтонлар: Сулаймон сеҳргар, у ўз сеҳрининг кучи билан турли ҳайвонлар ила муносабатда бўлмоқда, жинларни ишлатмоқда деган гаплар тарқатишган. Сизнинг ҳозир иймонингиз ортдими? Ёки иймонга келдингизми? Аллоҳ яратган мана шу мўжизага ишонасизми? Буни қўя турайлик атрофингиздаги мўжизаларни Аллоҳ берганига ишонасизми? Қўлингиздаги олма қаердан пайдо бўлган деб ўйлайсиз? Ёки фарзандимиз Имрон кимнинг бизга берган мўжизаси, Аллоҳнинг эмасми? Нимага иймон келтирмайсиз Аллоҳга, нимага Аллоҳ ҳаром қилган, Аллоҳ қайтарган йўллардан юрасиз? Сиз одам эмас, одам қиёфасидаги ҳайвонсиз. Аччиқ бўлса-да, айтаман ҳозир сиз ўлсангиз даражангиз ҳайвоннинг-да даражасидан ҳам пастда турасиз...
— Ннималар деяпсан, Аси, иситманг борми? Қизнинг пешонасига қўлини қўйиб кўрди...
— Аллоҳ таоло фаришталарни яратди
Фаришталар одамни яратиш ҳақидаги хабарни эшитгандан кейин Аллоҳ таолога "Улар: "Унда фасод қиладиган, қон тўкадиган кимсани қилмоқчимисан? Ва ҳолбуки биз сенга тасбеҳ, ҳамд айтиб ва Сени улуғлаб турибмиз" дедилар" ("Бақара" сураси, 30-оят) Фаришталар одамлардан илгари яратилган ҳамда доимий равишда Аллоҳга ҳамд, тасбеҳ айтиб ибодат қилиб уни улуғлаб турардилар, шу билан бирга фаришталарнинг хусусияти шуки, улар ўзларига буюрилган ишларни бўйин товламай қилишга мослаб яратилган зотлардир. Фаришталарда нафс, фаҳш, иштаҳа ва шунга ўхшаш инсонлардаги ҳолатлар йўқ.
Иккинчи яратилган мавжудот эса ҳайвонлар, ҳайвонлар фаришталарнинг аксидир. Уларда еб-ичиш ва шаҳват қондириш, ўзининг нафси орқасидан юриш табиати ила яратилган. Улар шулардан бошқа ҳеч нарсани ўйлай олмайди... — Ўйланг-чи сизнинг ҳозирги қилаётган ишларингиз қай бирига тўғри келяпти? Энди айтинг-чи сиз ҳайвонмисиз одаммисиз. — Ўйлаб туринг, одамнинг нима учун яратилганини ҳам айтиб бераман. Асила кўзига тўпланган ёшларни чиқазмасдан туриб кетди.
— Одам? Ҳайвон? Ман фақат ўз нафсим йўлида юрдим... қорин тўйдириш, фаҳш ишлар билан машғул бўлиш билан деярли ўттиз йиллик умрим ўтиб кетди... Ростдан ҳам мен одамманми ёки ҳайвон? Шамсиддин аёли айтган гапларга диққат бўлиб, бошини икки кафт орасига олди...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

11 Nov, 16:03


133
Биз одаммизми, ёки одам қиёфасидаги ҳайвон...

Бошини эгиб бир нуқтага тикилиб ўтирган турмуш ўртоғининг ёнига келиб:
"ЭСЛА ВАҚТИКИ РОББИНГ ФАРИШТАЛАРГА: "МЕН ЕР ЮЗИДА ХАЛИЙФА ҚИЛМОҚЧИМАН" ДЕДИ"("Бақара" сураси 30-оят) Қуръони Каримдан  оятни айтди. — Менга қаранг. Уйга кеч келишларингиз... Бўйнингиздаги излар...аламини нимадан олганимни биласизми? Уйга келасиз-у,эътибор ҳам бермайсиз.Шу уйда бир йил яшаган бўлсак, мана шу шкафдаги кийимларга,бу шкафдаги китобларга ҳеч аҳамият бердингизми? Бермадингиз сизга фақат айш-у ишрат бўлса бўлди.Ҳар ойлигингиз тушганда ичиб келиб маст-аласт ҳолатда ётганингизда дўконга чиқиб кўнглим тусаган нарсани олдим.Нафосат бир иккита диний китоблар ташлаб кетгач уларни ўқидим-у, кийим-у тақинчоқларга бўлган қизиқишим бутунлай сўнди. Кейин китоб ола бошладим... сизга қизиқмас ҳатто ойлигингиз нимага кетганини ҳам билмагансиз... билганингиз ичиш, чекиш, зино... фаҳш, фоҳишалар билан юриш бўлди. Ўғлимизга шундай ўрнак бўлмоқчимисиз? Ёки сабримни яна синамоқчимисиз...уйга бориб ойимга айтишга тилим бормай қайтиб келардим...
Қаҳрамоннинг қизи қайтиб келибди деган гап бўлмаслиги учун уйимга аразлаб бормадим...сизга эса гапиришнинг фойдаси йўқ... Уйимга борган тақдиримдаям,эрим хиёнат қилади деганимдаям одамлар менга ишонишадими? Ҳатто ойим айтади куёв тилла бола деб...Аразлаб борганимдаям ўзингда айб-да,эрни ушлаб қолмаган деган таънага қолардим...Уйга келган ўша қиздан қаерим кам айтинг, менам шу қиздай бўлай...
— Асила...у қиздай бўлмайсан, бўлишингни ҳам хоҳламайман... Шамсиддин бош кўтариб аёлига қаради...
— "Бақара" сураси 30-оятни нимага айтдим...Аллоҳ таоло одамни яратаётганда ҳам фариштанинг хислатларидан, ҳам ҳайвоннинг хислатларидан қўшиб яратган... Одамнинг ҳайвондан фарқи, иймони, ақл, идроки. Шукр қилинг, руҳий носоғлом эмассиз, лекин ундан ҳам баттар аҳволдасиз...Инсонга ҳам фаришта ҳам ҳайвон хислатлари берилиб инсонлар ўзидаги ҳавасларни, жисмоний талабларни енгиб Аллоҳ таолонинг айтганини қилиши,Аллоҳ таолонинг амрига доим бўйсуниши ва бу йўлдаги тўсиқларни енгиб бориш маъноси бор.Ана шу маъно ила ер юзида Аллоҳ таолога бўлган,иймон амрига бўлган итоат ибодатда бўлиши кўзланган...Айтинг Аллоҳим нимага биз одамларни яратди,ахир ўзига бўйсунадиган, Аллоҳ буюрган ишдан бўйин товламайдиган фаришталар етмасмиди. Аллоҳнинг ҳар бир ишида ҳикмат бор.Ҳамда инсон Аллоҳ таолонинг ер юзидаги ўринбосари қилиб қўйилган шунинг учун ҳам Аллоҳ Одамни яратаётганда фаришталарга юқорида айтганим "Бақара" сураси 30-оятни айтган:
"ЭСЛА ВАҚТИКИ РОББИНГ ФАРИШТАЛАРГА: "МЕН ЕР ЮЗИДА ХАЛИЙФА ҚИЛМОҚЧИМАН" ДЕДИ"("Бақара" сураси 30-оят)шундай экан Аллоҳнинг ўринбосари бўлган инсон, Аллоҳ таолонинг амрида доим қоим туриши ҳамда Аллоҳ таолонинг иродаси ер юзида собит бўлиши унга бўлган иймон ер юзида қарор топиши учун интилиш ва унинг амрини юрғазиши керак бўлган.Одам ҳайвоний хусусиятларини жиловлаб, малакий хусусиятларини устун қилса,иймон,ибодат,ҳусни хулқ ва яхши амаллар ўтадиган бўлса фаришталардан юқори даражага эришадилар.Фаришталарда нафс шаҳвоний хирс уларда йўқ,инсон ўз нафсини,шаҳвоний хирсини бошқариб Аллоҳ амридан чиқмаса ҳатто даражаси фаришталардан-да юқорига кўтариляпти.Аксинча бўлса-чи, худди сиздек...сизда ҳам бор озгина бўлса-да диний билим...фақат амал қилмайсиз,нафс қулига айланиб қолгансиз...бундай инсонлар эса ҳайвонлардан ҳам паст даражада кўрилади. Фаришталар У зотнинг ҳамдини айтиб туришса ҳам Аллоҳ таолонинг Одам деб аталмиш инсон зотини яратишдан мақсади—ер юзида Роббул оламийннинг ўринбосари бўлиш,Аллоҳ таолога иймон топиши каби буюк бир маъноларнинг тарқалиши ҳикматидандир.Аллоҳ таоло ҳаммамизга иймонда,ибодатда амали солиҳда бўлишликни насийб этсин.—Илтимос қиламан,тавба қилинг.Аллоҳ тавба қилгувчиларни кечираман деганда, мен сизни кечирмаслигим мумкинмас Оиламизни ўйланг...Асила Шамсиддиннинг қўлига Шайхимизнинг "Зикр аҳлидан сўранг" номли китобини ташлаб чиқиб кетди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

11 Nov, 16:03


128

Сабр ила кутганлар, албатта, мукофотини олади...

  Иссиқ кунда салонга бориб, чиройли оқ кўйлакда уйига кириб келган Нафосатни кўрган қариндошлари бир-бири билан пичир-пичир гаплари бошланди...
Ўқишни тугатдими? Куёв бола ўзим ўқитаман деганмиш, контрактини ким тўлайди, ўқитса керак гапга қўшилди Моҳидил.

— Қани, келдими Нафосат бувиси шошарда қизнинг ёнига кирди.
— Қизим, бахтли бўлгин, борган жойингда тошдек қолгин, ҳар нарсага аразлаб келавермагин, ҳаммага хўп дегин. Қизнинг пешонасидан ўпиб — Бунча катта кўйлак кийдинг деганча хонадан чиқиб кетди...

— Опа, опа поччам келди, қаранг видеога олдим. Шабнам югурганча Нафосатнинг ёнига кириб видеони кўрсатди. Костюм шимда янада кўркам бўлиб кетган йигитни кўриб ҳаяжони ортди...
Келин қани, машиналар тайёракан олиб кетишаркан... Орадан соат вақт ўтгач Нафосатнинг янгалари ҳовлига олиб чиқишди... Ҳамма бир-бир хайрлашаркан беихтиёр кўзларига ёш олишди... Хайрлашиш навбати отасига етганда Нафосат ичига йиғиб турган барча кўз ёшларини чиқазди... Шуҳратнинг елкаси кўз ёшдан нам бўлди ҳам...
— Қизим, бахтли бўл... Бизни юзимизни ерга қаратмайдиган солиҳа келин, солиҳа аёл бўлгин... Шуҳрат оқ фотиҳа бериб қизини кузатаркан, кўзларига келган ёшларни қўллари билан сидириб атрофдагиларга табассум қилиб қўйди-ю, ичидан не кечинмалар ўтганини ўзи билади, холос.
Бағрингизда авайлаб вояга етказдингиз
Офтоб тушса бошимга сойга етказдингиз
Бахтим тилаб тунларни беором ўтказдингиз
Бугун ёр-ёр айтилмоқда қизингизга отажон
Ёшлар келар маржон маржон кўзингизга отажон...
Нафосат олдинга секин қадамлар билан бораркан, овоз чиқазмай йиғларди... қани эди имкони бўлса-ю, югуриб ортига қайтиб яна бир бора отасини қучса...
Йиғлама макияжинг оқиб кетади деган гапларга эътибор бермай секингина ёшларини артди... Машина эшигини очиб берган йигитга бир қаради-ю, ортидан кўзлари намланган отасига қараб соғинч ҳисси қамраб олди... Машиналар гув этиб кетишди... Ортидан дуо қилиб қолишди...
— Сув берайми? Ичасанми? Шаҳриёр олдиндан тайёрлаб қўйган муздек сувни олди. — Сал ўзингга келасан, ичиб ол. Бакалашга қопқоғини очиб қизга тутқазди... ўзининг ҳам юраги бир ғалати бўлди... Қиз узатиш бунчалар қийин!
— Нимага қиз бола тақдири шундай? Нафосат йиғидан ҳиқиллаб Шаҳриёрга қаради.
— Энди йигитлар бормайдику қизнинг уйига. Ёки мени олиб кетармидинг-а, эшигим ёнида оқ кўйлакда мени олиб кетишга келиб турибсан.
— Ҳазилингиз қурсин... Адамни ҳозирдан соғиняпман...
— Мен сени қамоққа олиб кетмаяпман. Қизнинг қўлларидан маҳкам тутди... Иккимизнинг бахтимизга ҳамма ҳавас қилади... Нафосат билан Шаҳриёрдек бўлайлик деб дуо қилишади... Қизнинг юзида сўнгги қолган ёшларни артиб елкаси узра қўл ўтказди...
— Сени севаман! Ҳайдовчига эшитилмас даражада Нафосатга яқин келиб қулоқларига шивирлади... Қизининг зумда қизариб кетган юзига қараб ҳузур қилганча қизнинг юзига биринчи бор ўз муҳрини босди... — Ифоринг жуда ёқимли! — Сени ҳеч қачон қўйиб юбормайман...
Ҳаяжондан дукуллаб ураётган юрак товушларини ҳатто Шаҳриёр ҳам эшитди...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

11 Nov, 16:03


129

Севги ва ишқ! Бу икки жумла орасида фарқ борми? Албатта, севги нафсинг тугагунча, ишқ эса умринг тугагунча...

— Янгааа, қўрқитманг... Нафосат янгалари айтган гапларни эшитиб ҳуши бошидан учди...
— Куёв бола кирганда салом бериш эсингиздан чиқмасин. Янгалари қизнинг бошига ёпинчиғини ташлаб бир-бири билан ҳиринглашганча чиқиб кетди...

Хонага киришдан аввал унинг ўзи эмас, ифори кириб келди... Нафосат ҳаяжондан мадорсиз оёқларини тутди... Савлат тўкиб кириб келган йигитга уч бора эгилиб салом берди...
— Бахтли бўлайлик... Қизининг гўзал ҳуснини янада яқиндан кўраркан йигитни ҳам ҳаяжон босди... — Ччой бермайсанми? Вазиятдан чиқиш, ўзини тутиб олиш учун Шаҳриёр ўзини ҳам, ҳаяжондан титраб турган қизни ҳам чалғитди.
— Олинг! Нафосат ўрнидан туриб йигитга чой узатди... Иккисида ҳам бироз ҳаяжон босилгач Шаҳриёр аввалгидек гапира бошлади...
Бир савол бераман, Нафосат кўзларини йигитдан узиб бесаранжомлик билан чой хўпларкан саволни берди
— Сиз менинг севгиммисиз ёки ишқиммисиз?
Севги ва ишқ ҳақидаги гаплардан хабари бор йигит қизни ўзига қаратди...
— Ишқимсан! Тугаб битмас муҳаббатимсан, ўзгалардан соянгни ҳам қизғанадиган ҳалолимсан! Энди икки ишимиздан бирини бажаришимиз керак, жойнамозларни тайёрла, бугунги куннинг асосий ва хайрли ишидан бирини бажарамиз...
Намоз ўқиб бўлишгач яна чойнак тепасига келган қизга Шаҳриёр қошларини чимириб қаради...
— Чойни эрмак қилиб, баҳона қилма... Йигит ўрнидан турди, олдингидан анча семирганмисан? Қани кўтара олармикинман... Йигит қизни бир деганда кўтариб ёнидаги хонага олиб кирди...
— Сочларингни кўрай! Сирли қиз эдинг, на етиб бўларди... на сендан гап олиб бўларди... мана бугун мени қўлимдасан... Йигит гапириш баробарида қизнинг ҳарир рўмолини ечди... Тугилган сочларни турли қистирғич-у, резинкалардан халос этиб, қўйиб юборди... Қоп-қора текис соч тўкилган маржон сингари ўз оғирлигини қўйиб юборди...
— Бунча гўзал... Қизнинг сочларига ҳавас ила қараётган Шаҳриёр қизнинг юзларига тикилди...
—Шундай гўзалликни менга раво кўрган Аллоҳимга шукрлар бўлсин... Қизнинг қулфга тушган лаблари гапиришга, йўл топа олмади...
—Нафосат! Қизнинг пешонасига пешонасини қўйди... дук-дук ураётган юрак уришини ҳам эшитаркан яна қизга сўз қотди...
—Кактусим, тиканларинг билан озор бермайсанми?
Ҳаяжонли онларга мағлуб бўлган қиз, йигитга табассум ила бир нигоҳ ташлаб қўйди...
—Бажарилмаган бир ишимиз қолди... Қизнинг юрагига қўлини қўйди — Ҳаяжонланма... қўрқма ҳаммаси яхши бўлади...

—Сен оловга ўхшайсан, сени қаровсиз қолдириб бўлмайди, ёки ўчиб қоласан, ёки ҳамма нарсани ёқиб юборасан,қизнинг нам сочларидан силаркан... уятдан, оғриқдан қизарган юзларини ўзига қаратди... —Сен ва мен! Энди биз бўлдик! Ҳеч қандай сен ва мен жумласи йўқ! Фақатгина биз бормиз, биз бир бутунмиз... —Гулим, биласанми бир жумла эшитгандим. Муҳаббатнинг уч тури мавжуд, "агар" номли муҳаббат бунда "мен сени яхши кўраман, агар шу ишни қилсанг", иккинчиси "чунки"номли муҳаббат "сени севаман, чунки мен билан биргасан" Бу икки муҳаббат шартлари бажарилмаса бир кун тугайди...лекин "Қарамай" номли муҳаббат эса ҳеч қачон тугамайди...Менинг муҳаббатим ҳам ʼҚарамай"номли муҳаббат. Сенинг ҳамма камчиликларингга қарамай севдим, сенинг барча қайсарли-гу,ғурурингга қарамай севдим... Сени сен эканлигинг учун севдим...Ҳеч бир тўсиқларга қарамай сени севдим ва сендан кейин бундай муҳаббат бўлмайди...Мен сени ҳеч нарсага қарамай севдим... "Қарамай"номли муҳаббатда ҳеч қандай шарт бажарилмайди...
—Мен ҳам сизнинг барча қўполликларингизга қарамай севдим, мен ҳам ҳеч нарсага қарамай севдим...Ҳатто биринчи бора алдаб севганингизга қарамай ўша вақтнинг ўзида сизга кўнгил қўйиб бўлгандим, шунга қарамай севдим,
Севдик
Ишондик
Иккимиз ҳам ҳеч нарсага қарамай севдик... сабримиз натижасини эса Аллоҳ хайрли, барокатли қилган улуғ муносабат риштаси никоҳ билан боғладик...
Қизнинг гапларидан таъсирланган йигит уни янада қаттиқ қучди...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

11 Nov, 16:03


130


Эрта тонгда туриб нам сочларини қуритаётган Нафосат қўллари оғриб кетди... Ҳеч фен билан соч қуритмаган, доим қуёшда бироз ўтирса қурирди ҳозир эса қўллари толиб фенни ўчирди. Унга мароқ билан тикилиб турган йигитга қараб
— Кеча қуритишим керагиди, ҳозир янгаларим чақиргунча қуримайди бу соч... гапингизга кирмай кечани ўзида қуритиб олсам бўларкан...
— Ёрдам берайми? Шаҳриёр ўрнидан турди. Фенни энг юқори даражасига қўйиб  қизинг сочларини қум ўйнагандек ўйнай бошлади.
— Ташқарида кўп қолмайсан, ойим келин саломни тезгина ўтказдириб юборади-да, сени хонага кирғазиб юборади, рўмолингга сочингнинг нами ўтиб қолмайди.
— Нимага кирғазиб юборади? Одатда келин салом тугагач келиннинг янгалари нарсаларини ошхонага, кўрпачаларини ўтирар уйига солиб, келинни ҳовлига иш қилиш учун ташлаб кетишарди...
— Ёшлар дам олсин дейди-да, ойим. Эртага эрталабдан туриб кўча ҳовли супурмоқчи бўлсанг уришиб-уришиб хонага кирғазиб юборади.
— Алдаманг. Нафосат ишонқирамай йигитга қаради.
— Ишонавер. Эртага кўрасан-да, ўшанда гаплашамиз. — Ана ваҳима қилаётган сочинг қуриди. — Сочинг сабаб кечқурун бассейнда ётгандек бўлдим, салқингина муздек сувда. Жойига ўтираркан сочини йиғаётган қизга назар солиб қўйди.
— Ўзингиз-ку, қуритаман деганимда рози бўлмаган. Устингиздаги ҳўл бўлса алмаштиринг шамоллаб қоласиз.
— Уйланиш бирам мазза эканеэ икки қўлини катта ёзиб керишди. — Бу хонага биздан бошқасини киритма! Майли бугун янгаларинг кириб туришсин, лекин мен томон қариндошлариниям, ўзинг томон қариндошлариниям кирғизма. Менга ёқмайди, бегоналар хонамизда юриши. Айниқса Севинч деган балони хона эшигига ҳам йўлатма, сен баҳона куни шу уйда ўтсаям ажабмас.
— Хўп бўлади!
  Шаҳриёрнинг чеҳраси ёришиб кетди. Қиздан биринчи бор хўп бўладини эшитгани сабаб...

Соат тўққиздан ўтганларда янгалари эшик ёнига келиб, қулф эшикни тақиллатишди ва кеча тунда бўлган воқеани эслаб кулиб қўйишди.
— Куёв жуда шустрий чиқиб қолди. Катта янгаси шеригига сўз қотди.
— Нимага? Нега унақа дейсиз, кеча бирор кориҳол бўлдими
— Сиз уйқуда бўлганингиздан кейин билмайсиз-да. Кеча Нафосатни ташлаб кетганимиздан кейин, анча вақт ўтгач эшикни қулфлашди, эшик ёнида тургандим, бирдан чўчиб тушдим. Бир соатлар ўтгач хабар олмай деб эшикни тақиллатдим, эшикни майка билан узун шим кийиб олган куёв очди. — Ҳа, Нафосатдан хабар олай дегандим дея бошимни ичкарига қаратдим қизғанчиқ йигит кирғизмади, Нафосат ухлаяпти керак бўлган "ҳужжатни" эрталаб оласиз деди ана бўлмаса...
Ҳужжат сўзига тушунмаган Сора, катта янгаси Сабоҳатга ҳайрон қараб — Уларда қанақа ҳужжатингиз бор эди  -деди
— Жиннимисиз? Қизнинг бошига уриб қўйди қанақа ҳужжат бўларди ўшада... оқ матодаги...
эшик очилган сабаб гапларини тўхтатишди...
— Яхшимисиз, Нафосат? Анақа келин саломга чиқар эканмиз, қайнонангиз айтди, кун қиздирмасдан ўтказарканмиз. Тайёрмисиз?
— Қайси кўйлагимни кияй деб ўйланиб тургандим.
— Ана оқ матолик кўйлагингизни кийинг биз шу ерда кутиб турамиз, кейин анақа, кечаги нарсаниям олиб чиқиб келинг, хонангизга кирмай қўя қолай.
— Хўп, ҳозир чиқаман.
Сабоҳат енгил нафас олди. — Бу куёв, жуда бошқача-ю, шунчасига янга бўлибман бунақасини ҳали кўрмагандим, Нафосатни биздан қизғаняпти эртага ташқаригаям чиқазмаса керак. Сора унинг гапларини тасдиқлаб сочларини тўғрилади.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

11 Nov, 16:03


131

Келин салом тугагач Гулнозанинг буйруғи ила янгалари Нафосатни хонасига олиб киришди.
— Нафосат? Бу эрингиз қанақа кеча мени киритмадия хонага эртага сизни кўчагаям чиқазмайди.
Нафосат жимгина кулиб қараб турди.
— Бироз қолайлик унда сиз билан кейин кетамиз. Уйга борайлик, одам чарчади
— Кетасизларми? Кейин мен нима қиламан. Нафосатни ваҳима босди.
— Энди шу уйда қоласиз, нима қилардингиз. Ўзингизни кўп уринтирманг, ҳамма ишга жон бериб, жон куйдириб қилманг. Абедларда бироз дам олишни одат қилинг.
— Хўп Нафосат янгалари гапларини жимжит эшитди-ю, қалбидан йиғи кела бошлади... кун кеч бўлган сайин Нафосат қуёш нурлари сийраклашаётган осмонга қараб баттар йиғи келди... Хонада ёлғиз қолган қиз, янгаларини кузатиб кирди-ю, Гулноза мажбурлаб хонасига кирғазиб юборди.
Бирдан ўзини қўйворди... ичи тўлиб турган йиғи ташқарига чиқди...
— Ойимни соғиндим... лабининг паст қисмини тишлаб йиғларкан овози чиқмаслик учун оғзини кафтлари билан ёпди...
— Нафосат, қара ойим берворди. Хонага бир тугун нарса кўтариб, хурсанд кириб келган йигит қизни кўриб нарсаларни бир четга улоқтирди... ерда тиззасини қучиб йиғлаб ўтирган қизни кўриб шошиб қолди...
— Нафосат, бирор жойинг оғрияптими? Шифокорга олиб борайми? Нима бўлди?
Қизнинг ёнига чўкка тушиб юзини ўзига қаратди
— Ойимни соғиндим...
— Вой шумидие одамни қўрқитвординг-ку... Чуқур нафас олиб чиқазди. — Йиғлама, ҳали ўрганиб кетасан, бу уйгаям. Ойим сени ейишингга нарсалар берворди, кел овқатланиб ол, ҳозир чой олиб келаман.
— Қўяверинг, ўзим олиб келаман. Ёшларини сидириб йигит ортидан юрди
— Ҳозир сан чиқадиган бўлсанг ойим мени сўяди. Кейин эрсиз қолиб кетасан. Шом бўлиб қолди, чиқмасакансан, менгаям тайинлади, ҳозир чойни олиб келаман бўлди. Сен қол шу ерда.
Нафосат қайта жойига ўтирди. 
  Шомга азон айтилди, намозни ўқишди... салгина кўнгли кўтарилган қиз ойнага қаради...
Ҳовлида бўлаётган гап-сўзларга қулоқ солди, пардани сал очиб қараса меҳмон келибди, келин салом қиладиган ёпинчиғини олиб югуриб чиқди...
— Ойимдан гап эшитасан... деганча қолди Шаҳриёр

— Ойижон Нафосат тапичкасини кийиб Гулноза ортидан чақириб ёнига боришга шошилди
— Ҳой, ҳой қиз қаёққа? Нимага югурасиз, югурманг. Шаҳриёрга чиқазма дегандим-у, қаёққа келяпсиз
— Меҳмон келди-ку, ойижон
— Келса келаверади, меҳмон қани тез хонага! Гулноза буйруқ оҳангида қўл кўрсатди.
— Ахир...
— Боринг, кўп гапирманг, меҳмонни ўзим эплайман, қизим. Хонангизга киринг, шом бўлди, чилла деган гап бор. Чиллангиз чиқсин, ана кейин бемалол ўзингиз қилаверасиз ишларни. Гулноза Нафосатни етаклаб хонасига киргазиб юборди.
— Айтмаганмидим санга.
— Зерикдим... уйимни соғиндим... ёпинчиғини қўйиб, ўйчан ҳолатда ўтирди... — Ойим нима қилаётган экан... кўзларига ғилтиллаб ёш келди...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

11 Nov, 16:02


.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

11 Nov, 16:02


Диккат премьера!!! Биз хикояни бошладик!!!
🔥🔥КАЛБИМ ХАСРАТИ🔥🔥

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

11 Nov, 15:37


#Ostona

Остона

10-қисм

Мана бир ҳафта бўлдики, Мусфира  ҳар куни дугоналарининг ҳавасини келтириб қоп-қора машина олдида кутиб турган йигитнинг қўлидаги гулдастани олади, кейин машинага ўтириб, жўнаб кетарди.

Унаштирилганига бир ҳафта бўлган ёшлар машина ичида шўх қўшиқни қўйганча шаҳар кезадилар.

Бувиси ҳам, онаси ҳам, дадаси ҳам танловни қизнинг ўзига ташладилар, катта эҳтимол билан рад жавобини кутган эдилар, аммо қизгина онасининг қулоғига
"Ойижооон, ўша йигитни яна кўргим келяпди",-деди, кейин қизарганча, йиғлаб юборди.
Қолганини катталар ҳал қилди.

Кеч кузда тўй бўлди. Мусфирахон келин бўлди. Жондек азиз бувисини, меҳрибон онасию отасини йиғлатиб, узатилиб кетди.
Уйларининг файзини олиб кетди.

***
Гулрангнинг кўнгли ғаш. Негадир ичига чироқ ёқса, ёнмайди.
—Бувижон, акамнинг тўйи яқинлашяпди, мен хурсанд бўлишим керак эмасми? Нега кўнглим ёришмаяпди?
—Қўй, қизим, ундай дема, ёшлар бахтли бўлсин. Балки акангни қизғанаётгандирсан?  Шоира шундай деди-ю ичидан бошқа гап ўтди " Гулранг—пок қиз, кўнгли ниманидир сезаётганмикан. Ўша куни бувисининг ҳеч чиройи очилмади, неварасини бир оғиз гапирмади-я. Қайнона-келин муносабати ҳам ғалати кўринди, худо асрасин"
Кейин кўнглидаги ўйларни қувишга уринди...

Тўй яқинлашиб қолди. Келиннинг сепини ёйиб кетдилар.
Мироншоҳ рашки кучли йигит. Шу ёшдаги бувисига ҳам баъзан эътироз билдириб қўяди. Онасига ҳам. Синглисига-ку хўжайин.
Аммо тўй куни келин кийган кўйлакдан Шоиранинг кўнгли тўлмади, Самира бошини кўтаролмай қолди. Кун совуқ бўлса ҳам, елкалари қўллари анча очиқ эди келиннинг. Оппоқ кўйлакда унинг қорамағизлигини билдириб турган томоқ-бўйинлари барча меҳмонларнинг нигоҳида эди. Чеҳраси очилмаётган Мироншоҳ синглисини имлади. Гулрангнинг шовқинаро эшитган гапи
—Келинойингнинг елкасига нарса ташлаб қўй!-дегани бўлди. Қизгина ўзи учун сотиб олган паҳмоқ, аммо енгил қаймоқранг пўстинчани келиннинг елкасига ташлади. Кейин зийраклик билан Маржонанинг қулоғига пичирлади
—Акам келинойинг шамоллаб қолмасин деяпдилар! Ечмай ўтиринг, хўпми?!  Кейин "панчо" деб номланадиган  ўша ёпинчиқни келиннинг бўйнидан ўтказиб, тугмасини ҳам қадаб қўйди.

Шундан сўнггина куёвнинг чеҳраси очилди.
Ҳофиз  эса " Ойнинг ўн беши қоронғу,
Ўн беши ёғду билан",  — дея куйлар,  даврадагилар шодумон рақсга тушарди.

Маржона Шоира буви орзу қилгандек келин эмасди. Гаплари ҳам, қилиқлари ҳам сохтадек туюлар, ёш келин-куёвнинг бир-бирига тўймайдиган пайтидаги жанжалларидан ёқа ушларди. Ўзи чоли билан, ўғли ҳам келини билан  сокин яшаб ўтганлари учунми, оилада бўладиган арзимас кўнгилсизликлар ҳам нари борса, ярим кунлик араз билан ниҳоясига етарди. Маржона рашкчи Мироншоҳга бўйсунмаётган эди.
Шоира опа кузнинг изғиринли ҳавосида деразадан ташқарига қараганча  ўрикнинг олтиндек сарғайган баргларига тикилиб ўтирар экан ёш келинчакнинг кириб келганини сезмай қолди. Қовоқ уйиб салом берди келин.
Кейин тарақлатиб иш қила бошлади.
"Бу қизни тарбиялаш осон бўлмайди-ёв. Жанжал-тўполон ичида катта бўлган шекилли, энди ўзимизга мослаштиргунимизча анча тер тўкамиз чоғи. Гапни нимадан бошласам экан?"
—Маржонахон, гўзал қизим, Мироншоҳ яна хафа қилдими сиззи?
Келинчак ҳам тўлиб турган эканми  йиғлаб юборди.
—Ўзим ўргилай, қани келинг ёнимга.
Аёл келинчакни ўтирган куйи маҳкам қучди, сочларини силади.
— Ман ҳамиша ёнингиздаман, хўпми, ҳали ўзим уни адабини бериб қўяман. Қани, гапиринг-чи, нима бўлди ўзи? Шунақа чиройли қизни ҳам хафа қиладими одам?!

(давоми бор эртага шу вактда

Феруза Салходжаева

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

11 Nov, 15:36


#Ostona

Остона

9-қисм

—Вой, эсим қурсин, Шоҳ ака, уйингиздагилар бугун келиб овора бўлишмасин, бизникилар тоққа кетишган, эртага кечроқ қайтадилар.
Йигит сира ёлғон гапирмаган, шунданми, ишонди қизга.
—Хавотир олма, эртага бўлса эртага-да!

Маржона уйга кирди-ю, бақира кетди.
—Ойи, дадамга айтинг тезроқ картамга  пул ташлаб берсинлар! Уйларни тозалаб кетадиган фирмани чақирамиз. Эртага совчи келади. Сиз орзу қилган жойдан!
Аввалига анграйиб турган онаси гап нимадалигини тушунгач, эрига қўнғироқ қила бошлади...
—Ойи, пардадан тортиб қандилгача ювиб кетадиган энг зўр фирмани гаплашдим. Ҳозир келиб қоладилар.
Буларнинг томошасини кўриб оғзи очилиб қолган кампир, барибир, жим туролмади.
—Бели оғримаганнинг нон ейишини кўр! Болам бечора не ҳасратда пул топсин, сенлар совурларинг. Эсиз одамгарчилик, эсиз аёллик!
—Буви, ҳозир шу гапларнинг ўрними? Ҳеч яхши гапингиз йўқ эканда. Сизнинг ўғлингиз бўлса, менинг отам! Маржона гапира туриб бир нарса эсига тушиб қолгандек уйга югурди.
—Ойии, эртага бувимни бирор ёққа жўнатиш керак, ҳар балони гапириб ўтирмасинлар яна.
—Ўйлама, унақа пайтда ўзини жуда яхши тутади бувинг!

Уй тозаловчи фирма мўъжиза яратди. Туш пайтига яқинлашганда  гард йўқ уйлар ярақлаб турарди.
Дастурхон безаш учун ҳамма нарса буюртма қилинди. Сомсадан пишириққача, салатдан иссиқ овқатгача!
Каттагина меҳмонхона кўзни олгудек ҳашамат касб этганди. Сархил мевалар, эндигина урфга чиққан турфа хил шарбатлар, ҳали кўпчилик хонадонларга номи ҳам кириб бормаган ширинликлар ўз ишининг усталари томонидан ясатилган дастурхонда кайфиятни кўтарадиган қилиб чиройли. безатилганди. Санъат асари даражасига кўтарилган ошпазлик маҳоратининг давоми ошхонада кечаётганди.
—Ким экан шунча, кечадан бери битта тўйга кетадиган пулни сарфлаётган меҳмонларинг, қандай совчилар экан булар?
Солия буви жавраб у ёққа ўтар, вайсаб бу ёққа ўтар, бошқа пайт сал нарсага бобиллаб кетадиган Васида чурқ этмасди. Аср вақтида ҳамма иш битди. Ҳовлилар чинни-чироқ, кузнинг ботиб бораётган эрка қуёшида ярақлаб турарди. Пешайвондаги дарпардалар топ-тоза ойналар шуъласида рақсга тушар, уй ичи илиққина, тотли таомлар иси  ва яна аллақандай гуллар ифори билан тўлган эди.
Дарвоза тагида машина овози эшитилиши билан баробар Маржонанинг телефонига хабар келди.
"Биз келдик!"
"Ассалому алайкум, хуш кўрдик"
"Ҳаяжонланмаяпсанми?"
"Ўлиб қолай деяпман!"
"Қўй, одамни қўрқитма! Энди яшашимиз керак!"

Меҳмонлар  кўрсатилаётган мулозаматдан ҳижолат бўлар, "овора бўлманглар", десалар ҳам, тортилаётган анвойи таомларнинг охири кўринмасди.
Васида қўлини кўксига қўйиб, ширинзабонлик қилар, ора-орада," Ойижон, олинг сиз ҳам",-деб қайнонасига манзират қилиб қўяр, Солиянинг ўз-ўзидан энсаси қотиб кетаётган эди.
"Микс" деб номланган антиқа шўрванинг ичида бедана тухумдан тортиб юмалоқланган қиймагача, уградан тортиб гўштгача, сабзавотлару зираворларгача тобида эди. Яна қайноққина! Совчилик таомили бўйича ҳеч нарса емайман деган меҳмонлар қандай қилиб овқатланганини сезмай қолдилар. Самиранинг
—Мироншоҳ кутиб қолди, бора қолайлик, — деган эътирози йигитни ҳам меҳмонга чақириш билан якунланди. Эркаклар учун алоҳида жой ҳозирланган эди.
Хуллас, қудалар оғзи қулоғига етиб қайтдилар. Энди фотиҳа кунини белгилаш қолган эди, холос!

***

Мана бир ҳафта бўлдики, Мусфира осмонларда учиб юрибди.
Қамариддин кунора гулдаста, ширинликлар билан ўқишининг олдида кутиб олади. Кейин қиз авваллари сира кирмаган емакхоналардан бирига борадилар. Кузги боғларда сайр қиладилар. Қизгина умрида илк бор севиб қолган, илтифотлардан ҳам кўра йигитнинг ўзига асир эди.

(давоми👇👇)

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

11 Nov, 15:35


.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

11 Nov, 15:30


Реакция белгилаб куямиз 😊

https://t.me/tonstationgames_bot/app?startapp=ref_wgw7shn52spncjhp9kq9w4

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

09 Nov, 06:59


«БОРАЙ ДЕСАМ ҚАБРИ, КЎРАЙ ДЕСАМ БОЛАМ ЙЎҚ»
Бир неча кундирки ижтимоий тармоқларда Россия кўчаларида илиб қўйилган: “Узбек на день. Разнорабочний 1600 руб день” сўзлари ёзилган эълонлар қизғин муҳокамага сабаб бўляпти. Бу ҳол халқимизнинг жаҳлини чиқаргани табиий. Гўёки бу сўзлар орияти ва ғурури баланд ўзбек халқига ҳақоратдек туюлди. Аммо нега биз бундай аҳволга тушдик, деган ҳақли савол туғилади. Афсус, минг афсуски бундай ачинарли аҳволга тушишимизга ўзимиз сабабчи эмасмизми?! Агар халқимиз ўртасида етарлича меҳр-оқибат, аҳиллик бўлганида эди, ичимиздаги муаммоларни бирдамликда ҳал қилганимизда, фарзандларимизнинг кўксидан итармай, тўғри йўл-йўриқ кўрсатганимизда эди бундай ҳолга тушмаган бўлармидик...
Бир ой аввал қабристонда бир аёлни кўриб қолдим. Бир бурчакдаги ўриндиққа ўтирганча юм-юм йиғлайди, сув ичади, яна йиғлайди. Қабристонни зиёрат қилиб бўлиб ортимга қайтмоқчи эдим, яна ўша аёлга кўзим тушди. Аҳволини кўриб индамай ўтиб кета олмадим. Ёнига бориб ўтирдим. Ғамдан эзилган аёлни кузатар эканман, бир оғиз ҳам сўз айтолмадим. Бироз вақт ўтганидан сўнг, “Бу ерда кимингиз бор?”, дея олдим зўрға. У бўлса яна йиғлади. “Ҳеч кимим, ҳеч кимим йўқ бу ерда”, деди. “Унда нега келгандингиз?!” деган саволимдан сўнг аёл сергак тортди. Сўнг чуқур хўрсинди-да: “Бу ерга кўнглимга таскин топиш учун келаман”, деди. “Эрим 6 йил аввал инсульт бўлиб, чап томони фалаж бўлиб қолди. Ўзим фаррош бўлиб ишлайман. Бир фаррошнинг ойлиги нимага ҳам етарди. Қолган фарзандларим ҳали мактабда ўқишади... Катта ўғлим Анваржон мактабни қизил шаҳодатнома билан тамомлади. Ўқитувчилари ҳар гал унинг ақлли, одобли, билимли ўқувчи сифатида мақташса қувониб, ғурурланардим. “Ҳали ўғлим, бир катта одам бўлсин, қийналган кунларим унутилади”, деб ўйлардим. Ўғлим кеча-ю кундуз тинмай китоб ўқиб, олий ўқув юртига кириш учун астойдил ҳаракат қилди, аммо икки йил киролмади. Бир куни уйга тушкун аҳволда кириб келди. Нима гаплигини билсам, қўлига бирон марта китоб олишни истамаган ва дарслардан қочавериб ўқитувчиларни безор қилиб юборган иккита синфдоши бюджет асосида ўқишга кирибди. Ўғлимга, “Фақат пул берсангина кира оласан”, дейишибди. Улар айтган катта пул қаердан ҳам топардик. Топган пулимиз рўзғор учун, эримнинг дори дармонларига зўрға етиб турган бўлса. Ўғлим иш сўраб жуда кўп жойга борди. Аммо қўлида дипломи йўқлиги сабаб тайинли иш топа олмади. Айрим ишхоналар ҳеч бўлмаса талаба бўлганингизда ҳам олардик, дейишибди. Шу биргина қоғоз ҳам кўп нарсани ҳал қиларкан-да. Кейин заводга ишга кирди. Йўл кира ва тушлигидан орттирган пули ҳеч вақо бўлмасди. Маҳалламиздаги Ботир деган ўртоғининг Россияга ишлашга кетаётганини эшиб, ўғлим ҳам кетаманга тушиб қолди. Худонинг зорини қилдим, “Нима қиласан, болам, бормагин”, деб. Аммо унамади. “Ўғил бўлиб сизларга ҳеч нима қилиб беролмаяпман. Қаранг, қанча одам чет элда ишлаяпти. Мен ҳам бориб ишласам, оиламизга ёрдам бўлади. Қачонгача шундай қийналиб, яшаймиз, онажон?!”деди. Ноилож кўндим. Уч-тўрт ой ўтиб оз-оздан пул юбора бошлади. Тез-тез қўнғироқлашиб турардик. “Ойи, кўпроқ ишласам, кўпроқ пул беришар экан. Шунинг учун кўпроқ ишлаяпман”, дерди. Ўғлимнинг ишлагани сабаб ҳафтада бир килограмм гўшт сотиб оладиган бўлдик. Акаси сабаб болаларимнинг оғзи гўштли овқатга етганди... Бир куни кечки пайт ўғлим йиғламсираган овозда қўнғироқ қилди. “Онажон, уйга қайтсам дегандим. Озроқ пул жамғариб қўйганман. Яна бир-неча ойлик маошимни олганим йўқ. Энди берамиз дейишди. Ишлаётган жойимиз жудаям совуқ. Бу ердагилар “Сизлар бизнинг ҳисобимиздан бойияпсанлар, шу ердан туриб уй-жойингни тиклаяпсанлар”, деб аяб ўтиришмас экан. Пул топаётган бўлсак меҳнатимиз эвазига оляпмиз-ку. Кечаси билан ишлаганларга кўпроқ пул беришяпти. Мен ҳам кўпроқ пул топиш учун кечаси билан ишлаётгандим. Энди эса ҳолим қолмади. Суякларим қақшаб оғрияпти. Қўлимдаги бармоқларим яхши ишламаяпти. Буколмаяпман”, деди. Хўрлигим келди: “Сен ҳали шу азобда ишлаяпсанми, болам! Қайт орқангга, менга сенинг соғлиғинг керак. Шу ердалигингда ҳам кунимиз ўтаётганди-ку”, дедим. Икки кун ўтиб ўғлим уйга қайтиш учун поездга чипта олгани ҳақида хабар берди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

09 Nov, 06:59


Хурсандлигимни кўрсангиз эди. Икки йил кўрмагандим боламни. Орадан икки ҳафта ўтди ҳамки ўғлимдан хабар йўқ. Хавотир ола бошладим... Бир ой ўтиб ўғлим билан бирга кетган Ботир эшигимиздан кириб келди. Узоқ вақт гапиролмай соқовдек ўтирди. Сўнг зўрға тилга кирди. Азизжон чипта сотиб олганидан сўнг бошлиқларидан тўланмаган ойлик маошларини беришларини сўрабди. Улар эса тўланиши керак бўлган пулни ярмини беришибди. Хуллас ноҳақликка чидолмаган ўғлим тўпалон кўтарибди. Ўзларининг ҳам ҳоли шундай бўлишини тушунган ўртоқлари биргаликда норозилик билдиришибди. Тортишув муштлашувга, муштлашув пичоқлашишга айланибди. 4 киши қаттиқ жароҳатланибди. Ўғлим билан яна бир йигит пичоқнинг зарбидан ўша заҳотиёқ вафот этибди... Эҳ, онани яратмасин экан. Ўз кўзим билан кўрмаганим учун ишонганим ҳам йўқ. Россияга бораман, ҳақиқатдан ҳам ўғлим вафот этган бўлса, боламни ўзи туғилиб ўсган жойга қайтариб олиб келаман, деб ўйлаган эдим. Бормаган жойим, кирмаган эшигим қолмади. Аммо ҳеч ким ҳеч қандай ёрдам беролмади. Маҳалламиз оқсоқолига ёрдам беринг деб қайта-қайта ялиндим. У эса, “Опа, Россияга бордингиз ҳам дейлик. Бир ўзингиз нима қила оласиз? Икки киши бўлиб борсангиз ҳаражатингиз икки бараварга ортади. Чет элдан майитни олиб келиш қанчага тушишини биласизми? Қанча қоғозбозлик, ҳужжатбозлик қилиш керак. Сизга ҳозир ҳеч ким катта пул топиб беролмайди. Устига устак орадан ойлар ўтди. Энди ўғлингизни таний оласизми, йўқми, Худо билади. У ердагилар бошқа бир марҳумни кўрсатса ҳам ўғлим, деб кўтариб келаверасиз-да. Энди опа, қолган болаларингизни, тўшакка михланиб қолган эрингизни ўйланг. Ўғлингизни тақдирида шундай қайтиш қилиш бор экан. Сабр қилмай иложингиз йўқ”, деди. Оқсоқол бу гапларни шунчалар босиқлиқ билан айтдики, худдики бир қоп картошканг чет элда қолса қолибди-да, оҳангида қабул қилдим. Кейин роса суриштирдим. Ростан ҳам чет элдан одамнинг тиригидан кўра ўлигини келиши анча қимматга тушар экан. Оҳҳҳҳ, қўлим калталик қилди. Боламнинг совуқ дийдорига ҳам етолмадим. Икки йилдан бери айрилиқ доғида ёнаман. Қўшниларим қабристоннинг тупроғини кўксингизга суртинг, сўнг сувга солиб ичинг. Ана шунда ичингиздаги куйишиш сал бўлса-да босилади, дейишди. Ичимдаги ёнаётган чўғнинг азобидан ким нима деса қилдим. Аммо нима қилайки, кўксимдаги ачишиш ҳеч кетмайди, зўрайса-зўраядики, камаймаяпти. Имкон топдим дегунимча шу қабристонга келаман. Болам билан тенгдош марҳумларнинг қабрини зиёрат қиламан. “Шулар ҳам кимнингдир фарзанди эди, улар ҳам фарзанд доғига чидаяпти-ку”, дейман ўзимга таскин берган киши бўлиб... Кимга гапирсанг тақдир, тақдир дейди. Худойим бизга ҳаёт беради. Тўғри ёки нотўғри яшаш эса бандасининг қўлидаги иш. Бўлмаса, дўзах, жаннат деган тушунчалар бўлмасди. Менинг болам адолатсизлик қурбони бўлди. Ўз юртида адолат, меҳр-оқибат кўрмади. Агар олий ўқув юртига кирганида ёки шу ерда бирор ишга жойлашганида Россияга кетмаган, бу ишлар бўлмаган, болам бағримда юрган бўларди. Агар ростан ҳам боламнинг пешонасига қисқа умр битилган бўлса, ўз юртида ўзбек удумларига хос қилиб дафн этиларди... Энди кўрай десам на болам бор, тепасида йиғлай десам на қабри бор...”
Қанчалар аччиқ ҳақиқатлар! Сиз айрилиқдан оташда ёнаётган юрагини совитиш илинжида музлатилган сувни ичаётган, асабийлашганидан титраётган бу муштипар онага қандай таскин берган бўлардингиз?! Таассуфки, мен юпанч бўла оладиган бирорта сўз топа олмадим. Дарҳақиқат, биз ҳаммасини тақдирга, қисматга ортиб қўйишга, муаммоларни ўзимиздан тезроқ узоқлаштиришга одатланиб қолганмиз. Аслида эса ечим топиш қўлимиздан келишини ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Афсуслар билан шуни айтиш мумкинки, чет элга ишлаётган ёшларнинг ҳаммаси ҳам тўқликка шўхликдан кетаётгани йўқ. Қанчадан-қанча навқирон, билимли ёшларимизни ўз қўлимиз билан ажал домига отаётганимизни биламизми?! Ўз оиламизда бир-биримизга оқибатли бўлолмаяпмизу, ўзга халқдан меҳр-шавқат кутишга ҳаққимиз бормикан?!

Нилуфар Жабборова

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

09 Nov, 06:29


❤️‍🔥💎ЭРИНГИЗ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?

➡️❤️ЖУДА ЁҚИМЛИ КАНАЛ❤️ БОЛЛАР КИРМАСИН АЁЛЛАР СИРЛАРИ

💋ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН БИРЗУМГА ҲАМ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАДИ РОМ ҚИВОЛАСИЗ💋ХУДДИ ЁШ КЕЛИНЧАКДАЙ❣️

❣️❤️КАНАЛИМИЗДА ЭРНИ РОМ ЭТИШ ЙӮЛЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА КИРСАНГИЗ ЧИҚИБ КЕТОЛМАЙСИЗ👇👇👇
https://t.me/+BqgICANvPg83Njky
https://t.me/+BqgICANvPg83Njky

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

09 Nov, 05:29


#Ибратли_ҳикоя

КИРАКАШ

Икром киракашнинг бугун иши юришди. Кечагидан анча кўп пул ишлади.
”Роппа роса юз минг, қани ҳар доим шундай бўлса... Энди озгина дам олай , кеч ҳам тушаяпти”

У машинасини айлантириб салгина юрганида йўлнинг четида турган озғингина ўспирин қўлини кўтарди.
Яқинлашиб салом берди:
-- Мени қишлоққача олиб кетинг!

Тўрт йилдан бери ўзининг қишлоғи билан шаҳар йўлида киракашлик қилаётган Икром йўловчиларнинг аксариятини танийди.
Ўспирин нотаниш эди.

--Танимайроқ турибман, кимнинг боласисан?
-- Маҳаллангизда яшайдиган Мухтор муаллимнинг ўғлиман.
-- Кечга қолиб кетибсан. Меҳмон бўлиб келганмидинг?
–Йўқ, бу йил Университетга ўқишга кирдим. Бугун шанба, отам шаҳарга мажлисга келган экан. Қайтишда мени ўзи билан олиб кетмоқчи эди.
Йиғилиши чўзилиб кетадиган бўлди шекилли, телефон қилиб сен йўлга чиқавер, онанг хавотир олиб ўтирмасин, деди. Шунга...

Ҳадемай манзилга етиб келишди.
Киракаш машинасини қишлоққа кираверишдаги бекатда тўхтатди.

– Беш минг сўм берасан.
Чўнтагини кавлаётган талаба бир зум тўхталиб қолди.
– Ҳар доим уч минг сўм олишарди-ку,- деди қимтинибгина.

Икромнинг энсаси қотди.
“Муштдай бола кап-катта одам билан тортишади-я, тавба. Ёмон тарбиясиз бўлиб кетишаяпти-да булар...”

– Беш минг, – деди қатъий қилиб. – Қоронғи тушиб қолди. Уч минг сўм деганинг кундузги нарх, тушундингми?. Бундай пайтда такси қимматроқ бўлади...

Икром уйига келгач биринчи сўрагани онаси бўлди.
–Ойим шаҳарга кетдилар, -деди хотини
-- Гулсара аммамизнинг келинлари фарзандли бўлибди...
– Шунда менга қўнғироқ қилсанглар бўлмасмиди, қайтишда ўзим билан олиб келардим-ку?
– Телефон қилмоқчи эдим, унамадилар. Қўй, безовта этма, қачон қайтиши номаълум. Кўча тўла машина, ўзим ғириллаб бориб келаман, дедилар...

Икром норози тўнғиллаб йўлга отланмоқчи бўлиб турганида онаси офтобдай чарақлаб кириб келди.

– Эсон омон келдингизми? – деди ўғли аччиғини аранг босиб, – пойи-пиёда қолмадингизми ишқилиб?
– Эй болам-ей. Бу дунёда яхшилар кўп. Шуларнинг борига шукур.
Мухтор муаллим шаҳарга борган экан, машинасида эшигимнинг тагигача олиб келиб қўйди. Катта йўлда тушириб кетавер, десам ҳам қийналиб юрманг деб унамади, барака топгур.
Икром истеҳзоли илжайди.
– Шунга яраша бақрайиб пулингизни ҳам олгандир, бекорга эмасдир...
– Ҳечам-да, пул узатсам хафа бўлди, – она ўғлига ўпкалаганнамо қаради.– Қўйинг эна, бир элнинг одамимиз, уят бўлади, деди. Бола-чақасининг роҳатини кўрсин илойим.

Икром лавлагидай қизариб кетди. Кўзининг олдига чўнтагини кавлаётган озғин талаба келди.

Онасининг юзига қарай олмади...

Содиқжон Иноятов


@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

09 Nov, 04:59


​​‌ НОМУС 😰😨

ТОШКЕНТДА БЎЛГАН РЕАЛ ВОҚЕА

Бехруз ўз нафсини қондириш учун қўшмачи аёлнинг квартирасига бориб турарди. Бугун ҳам шу ерга келганди. Қўшмачига - буларингиз бўлмайди биласизу мени одатимни яширинча(томны) юрадиганидан топинг деди.
- Бор биттаси фақат эртага кундизи келасиз у кечаси қолмайди.
Бехруз эртага келаман деб ортига қайтди. Эртаси куни келиб қизни кутиб утирди.
- Қўшмачи: қиз келди сизга ёқармикин дедида қизни ичкарига бошлаб кирди. Бехруз қизни кўриши билан ўрнидан туриб кетди...🙊😨

😰😓ИНТЕРНЕТНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН ХАЁТИЙ ВОҚЕА... 👇🏻👇🏻

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

09 Nov, 04:29


Бағдодлик бир одамга отасидан катта мерос қолди. Аммо у қисқа вақтда бойлигини елга совурди; йўқсилга айланди. Зеро, у бойликни заҳмат-машаққатсиз қўлга киритган эди. Танг аҳволда қолгач, қўл очиб, Аллоҳ таолога ёлвора бошлади. Бир неча кун дуо-илтижо қилди. Ниҳоят, бир оқшом тушида:
"Мисрга боришинг керак, у ерда катта бир хазинага эга бўласан", дейилди. Одам уйғонгач, вақтни ўтказмай, Миср йўлига тушди. Узоқ сафар уни қийнаб қўйди. Оч, ташна, чарчаган эди.
Бир неча кун Миср кўчаларида тентираб юрди. На бир бурда нон топди, на хазинанинг изини.
Ниҳоят, тиланчилик қилишга мажбур бўлди. Уялганидан кечаси тиланарди. Ўша кунлари Қоҳирада ўғрилар кўпайиб қолишган эди. Миршаб уни тутиб олди, ўғри деб ўйлаб, роса калтаклади. Шунда уқувсиз тиланчи, бечора йўқсил:
- Илтимос, урма. Мен ўғри эмасман. Сенга ҳақиқатни айтаман! - деб фарёд солди.
- Қани айт-чи, ярим кечада нимани қидиряпсан? - деди миршаб. Балки бегонадирсан. Аммо ёлғон гапиракўрма, менга тўғрисини айт!
Одам қасам ичиб, бошидан ўтган воқеаларни айта бошлади:
- Мен на ўғри, на чўнтаккесарман, бир ғариб бағдодликман, дея кўрган тушини ва хазина қидираётганини айтди.
Миршаб унинг гапларига ишонди ва:
- Ҳой, сен қандай ақлсиз одамсан, бир тушга ишониб, хаёлга берилиб, шу ерларга келдингми? Мен неча йилдир, Бағдодда фалон маҳалланинг фалон кўчасидаги уйнинг фалон жойида бир хазина яширинганини тушимда кўраман. Шунга ишониб бўларканми? Қани, тезроқ бу ердан туёғингни шиқиллат-чи. Йўқса, қўлимдан қутулолмайсан, — деб бақирди.
Бу гапларни эшитган одамнинг севинчи ичига сиғмасди. Чунки миршаб айтган жой Бағдоддаги унинг уйи эди. Шоша-пиша Бағдодга йўл олди.
("Маснавийи маънавий", VI жилд, 4206-байт).


Ҳикояда англатилгани каби, баъзан жуда яқиндаги неъмат ва имкониятларга қанча кўп заҳмат ва қийинчиликлардан сўнггина эришилади.
Бу ҳикояни яна қуйидагича тушуниш ҳам мумкин: Аслида хазина бир мажоз, тимсолдир. Яъни, бу ўринда чинакам ишқ хазинаси назарда тутилган. Бу асл хазина ўзимиздадир. Ҳар биримиз маънавий комилликка, кўнглимиздаги ноёб хазинага етишмоқни мақсад қилишимиз керак

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

09 Nov, 03:59


TIKUVCHILIK SIRLARI kanalidan pullik darslarni tekinga o‘rganing

Tikish-bichishga qiziqadigan go‘zal xonimlarni tezda
TIKUVCHILIK SIRLARI kanaliga taklif qilamiz😘

Bu kanalda siz:

Professional tikuvchidan yangi fasonlar
Eng so‘nggi dizayn
Uyga va ko‘chaga ayniqsa oqshom uchun bejirim liboslar
Tikuvchilikka qiziqadigan xonimlar uchun maxsus kanal


Eng muhimi tikivchilik borasida 8 yillik tajribaga ega Ustoz yani kanal admenkasining tikuvchilikdagi faoliyati bilan tanishasiz
😍

Mutlaqo bepul darslar kanaliga tezda ulanib oling.

https://t.me/+OqPmXJxdees0MmRi

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

09 Nov, 03:20


ДЎСТ

Бир киши газдан катта қарз бўлиб қолди. Текширувчилар келиб “уч кун ичида тўламасангиз ўчириб кетамиз, ҳам жарима тўлайсиз” деб таҳдид қилиб, билдиришнома ташлаб кетишди. Чуқур ўйга ботди, қўлида пул йўқ. Аксига олиб мижозлардан ҳам эшик-ромга буюртма тушмаяпти. Ҳаво совуқ. Газ ўчирилса уй совиб кетади. Ўзи билан аёли-ку майли, чидашар, лекин икки норасида фарзанди нима қилади!? Яқиндагина бирининг шамоллашини тузатиш учун дориларга анча пули кетганди. Пулдан ҳам аввал игна таъсирида чирқираб йиғлайдиган боласига ачинди. Шуларни ўйлаб, боши қотганча синфдош дўстининг олдига боришга қарор қилди. Ўртоғи анча ўзини тутиб олган, топарман йигитлардан эди. “Ҳали ҳеч сўрамаганман-у, йўқ демас” деган умидда эшигини қоқди.
- Ие, ўзингмисан ўртоқ!? Саломатмисан? Қандай шамол учирди!? Бир йўқлаб келибсан-да, раҳмат. Қани юр уйга, бир отамлашамиз-деди.
-Йўқ, раҳмат дўстим, бошқа сафар. Олдингга бир юмуш билан келдим.
- Ҳа, ҳа, майли. Нима гап?
Дўстининг сўзларидан қувониб, бор дардини айтди. У эса бунга бир оз тикилиб турди-да:-Пулим йўқ, хафа бўлмайсан-деди қисқа қилиб.
Устидан муздек сув қўйиб юборилгандек бўлди, хайр-маъзурни ҳам насия қилиб ортга қайтди. Ўртоғининг ҳай-ҳайлашига ҳам қулоқ солмади. Қаттиқ дили оғриди. Кечгача томоғидан ҳеч нарса ўтмади. Ахир кечагина шу дўсти билан мактабдан қочиб канал бўйида чўмилишган, тўп тепиб катта бўлишганди. Бегона болалар билан жанжаллашиб қолишса жуссаси кичиклигига қарамасдан, мағрурлигидан тилини бермасди. Қорни оч қолса ҳам шу ғурури туфайли мактаб ошхонасида биров унга егулик олиб беришларига йўл қўймасди. Айни пайтда эса, ўша энг яқин ўртоғи томонидан қадри топталгандек ҳис этди ўзини.
Эртасига синиқ кайфиятда “газ идораси”га йўл олди. Бор топгани бир ярим миллион сўм катта пул бўлса-да, қарзига етмасди. “Газдагилар ҳам одам-ку ахир, тўғрисини айтиб илтимос қилсам, тушуниб, бирор ой муҳлат беришар, қочиб кетмаяпман-ку” деб ўзини овутса-да, гўдакларининг қиш қаҳратонидан соғ-омон олиб чиқишни ўйлаб, эзиларди. Идорага бориб ҳисоб-китоб бўлимига кирди. Ходимларга қарзи борлигини, уни тўлагани келганини айтди. Дастурдан текшириб “Сизни қарзингиз йўқ” деган жавобни эшитиб, “яхшилаб текширсангиз, узсак жарима ҳам тўлайсиз дейишган” деди. “Ака, қарзингиз йўқ” деган қатъий гапни эшитгач, музлаб қолай деди. Бу англашилмовчиликка ақли етмайин идорадан ичига сиғмай, бениҳоя ҳурсанд ҳолда пулни қучоқлаб ташқарига чиқди. Йўл-йўлакай Аллоҳ мушкулини дафъ қилгани учун шукрлар айтиб борди. “Эҳтимол дуоларимнинг натижасидир” деб қувониб борарди. Маҳалласига етиб, хасис синфдошининг уйи олдидан ўтаётганда уни кўриб қолди. Сўрашиш учун чўзган қўлини ҳам ғазабдан жавобсиз қолдирди. Кўчага қарата мағрур ҳайқирди: -“Бошингга мушкул иш тушганда дўст кимлигини биларкансан! Мана, газдан қарзим йўқ! Англашилмовчилик сабаб бўлиб, атрофимдагиларнинг ким эканлигини билиб олдим! Лекин, шундай пайтда ишонган дўстим синовдан ўта олмагани алам қиларкан! Яратганга шукр, мени ёлғиз қолдирмади! Баҳонада кимнинг ким эканлигини билиб олдим!” деб қичқирди. Бунинг шовқинидан бир неча қўшнилар кўчага чиқишди. Ичидаги бор аламларини нафрат билан баралла бақириб айтгач, енгил тортиб йўлида давом этди. Хасис дўсти эса... Хасис дўсти эса унинг ортидан бироз тикилиб турди-да, уйига кирди. Йўлакда кўзлари ёшланган аёли: -“Дадаси, тўғрисини айтсангиз нима бўларди? Қаранг, шунча маломат остида қолдингиз! Нега бундай қилдингиз ахир!?” деб йиғларди.
-“Қўявер, мен атайин шундай қилдим. Дўстимга пул берганимда у бечора менга қарзини қайтариш учун чираниб меҳнат қилиб, қийналган бўларди. Шу сабаб унга билдирмай, қарзини тўлаб келдим. Унга пулни бериб, шундай ҳадя ҳам қилолмасдим. Олмасди! Унинг ғурурини-мен биламан!”- деб, ярим маюс, ярим жилмайди...

Салим АЙЮБИЙ


@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

09 Nov, 02:59


💯QATNASHING SOVGANGIZNI EGASI BOLING
🔖🔖🔖🔖🔖🔖🔖

🟢Sizni qaysi muammo qiynayapti ko'k yozuvni ustiga bosing muammolardan qutuling:
  TOKSIKOZ
QABZIYAT
  STRESS
SHISHLAR
YUZDAGI DOG'LAR,SEPKILLAR,AJINLAR
  SEMIRISH
OZISH
SOCH TO'KILISHI
TUG'RUQDAN KEYIN QORIN OSILISHI
BOLALARDA GIJJA VA IMMU
NITET PASTLIGI
Bel oĝrigii va bòĝimlar oĝrigi
Davleniya

📣OZBEKISTON,ROSSIYA, QOZOQISTON, VA BOSHQA DAVLATLARGAYAM DASTAVKA HIZMATLARIMIZ BOR
🇺🇿🇷🇺🇹🇯🇹🇷🇨🇦
Kansultatsiya bepul👩‍💻
@abdurasulovamanzura
https://t.me/zura_nlstore

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

09 Nov, 01:41


🔥💥Саидалиходжаев💦💧 Р. А:
СИЙРАТ...

УЧИНЧИ ФАСЛ...

ЙИГИРМА САККИЗИНЧИ ҚИСМ...

Шаҳноза онасининг ўлимидан кейин ўзининг дийдаси бир мунча қаттиқлашганини илгаригидек етти ёт бегона инсоннинг бошига тушган кулфатлар диққатини тортмаслигини, етти ёт бегона тугул, ўз жигарларининг келажак тақдирига бефарқлик пайдо бўлганини илк марта онаси ўлимига беш кун бўлганида, қўшни аёлнинг ўлимини хотиржам қабул қилган вақтида сезган бўлса, орадан яна икки кун ўтгач, укасининг қайтиб кетиши кераклиги тўғрисидаги янгилигини ҳеч бир ажабланишсиз қабул қилди. Аммо дадасининг Ўзбекистонда қолиш нияти борлиги ва ўзи билан бирга яшаш истагини қабул қила олмай юзида бир озгина табассум билан қизидан жавоб кутиб ўтирган падари юзига таънали нигоҳларини тикиб савол берди:
-Қаерда яшамоқчисиз?
-Қаерда деганинг қизиқ бўлди-ку қизим, ҳаммамиз бирга яшаймизда!
-Сиз мен билан яшаш учун онамнинг ўлимини кутиб юрган эдингизми? Овози кескин чиққанини билса ҳам парво қилмай савол берди. Онам тириклик вақтида бу ерда яшамасангиз ҳам нарги уйда яшашингиз тез тез онамнинг аҳволидан хабардор бўлиб туриш қўлингиздан келмас эдими?
Қизидан бу каби кескинликни умри бино бўлиб кўрмаган Тоҳиржон аканинг кўзлари ҳайратдан катта катта бўлиб кетди.
-Шаҳноза қизим сенга нима бўлди? Чап ёнинг билан ухлаб қолибсанми?-Қаршисида ўтирган қизига бошдан оёқ кўз ташлаб олган ота орага тушган совуқликни кулгу билан енгмоқчи бўлганди. Бу жилмайиш қизига акс таъсир қилди. Онам ўлди. Бу инсон ҳеч нарса бўлмагандек савол беришини ҳатто кулиб табассум билан савол бераяпти. Бу инсон ўлик кўмди. Ўзи билан камида йигирма йил бир ёстиққа бош қўйган оғир ва енгил кунларида ёнида елкадош бўлиб турган аёлни кўмди. Дадам қачон бу тарзда ўзгариб кетди? Қачон онамга бепарво бўлиб қолди? Анча бўлганди. Камида беш йил. Демак дадам уша вақтларда уйлавнган бўлган. Уйланган аёли эса дадамдек инсонни қўлдан бой беришни асло истамайди. Бор макри ҳийласини ишга солиб...Йўқ. Эркак кишику! Эркак ахир! Эркак кишига кимдир эслатиб туриши шартми оиласи болалари борлигини. Лекин дадам болаларини унутмаган. Йўқ унутган! Дадам менга юборган пулларини уй сотиб олишимни таъкидлаб туриб юборарди. Демак, мен уша уйни ўзим учун ёки укамлар учун эмас дадам учун харид қилганман. Дадам ва дадамнинг янги оиласи яшаши учун у уй сотиб олинган! Хаёлидан кетма кет ўтаётган ўйлардан бошига оғриқ кирган Шаҳноза стол устида турган сумкасини узалиб олиб ёнига қцўйди. Шунча ўзини гапирмайман деса ҳам тўхтатиб қола олмади.
-Онам ўлди. Ҳамма мурод мақсадига етди. Сиз онам тирик бўлгани учун шунча йил келмай юрганингизни ошкор қилдингиз. Онам энг сунги дамигача сизнинг йўлларингизга кўз тикиб ўтирди. Сиз эса....Овози қалтираб йиғиси буғзига тиқилиб келган Шаҳноза тин оиб чуқур чуқур нафас олиб чиқарди. Дада бир мунча ўзини босиб олгач сўзида давом этди. Сиз билан мен энди бир жойда яшай олмаймиз. Эҳтимол сиз бу қарорга салгина илгари келганингизда. Дада онамни узоққа бормайди. Хушёр бўлинглар дейишаяпти деган вақтларимда бу ерга қайтиб келганингизда эҳтимол сиз билан орамизда бу тахлит суҳбат бўлмас эди. Менга сизни ким билан яшашингизни энди фарқи йўқ ! Аммо сиз билан ҳам, сизнинг хотинингиз билан ҳам яшашни истамайман. Бу уйни эса мен ўз пулларимга харид қилганман. Сизнинг пулларингизга келган уйни сотмаганман. Ана уша уйга аёлингизни олиб боринг ва уша ерда тинч тотув бўлинг. Ҳалақит бермайман. Хонадан чиқиб кетиш мақсадида бурилган қиз фикридан қайтиб дадасининг ёнига келди. Дада, дадажон! Кўзларидан оққан шашқатор ёшига парво қилмади. Мен сизга қанчалар муҳтож бўлдим. Онам билан касалхонама касалхона сарсон бўлиб бир ўзим қай томонга югуришни билмай қолган вақтларимда қаерда эдингиз? Шу қайтишингиз бу ерда яшаш ниятингиз бор экан нега салгина илгари шу қарорга келмадингиз?
Қизининг хақли саволлари олдида жим бош эккан ота чуқур хўрсиниш билан жавоб қайтарди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

09 Nov, 01:41


Энди мақсади нима? Ҳалиги парвонадаги Ўткурийга ўхшаб фақат сизни севаман демаса бўлди. Ўз хаёлидан кулгуси келган қиз. Ўрнидан туриб дераза томон юрди. Мактаб ҳовлисини кузатиб турган қиз дарвоза ёнига келиб тўхтаган бегона машина ўзи учун юборлганлигини англаб стол устидан сумкасини олиб хонасидан шошилиб чиқди.
Қаерга?
-Бир оздан кейин келаман. Сен ўқитувчиларни йиғинини соат иккига белгила! Машина кетаётган чоғида телефонини кавлаштириб кўрган Шаҳноза барча жавобсиз қунғироқлар Алишер тоомонидан амалга оширганлигига бепарво кўз ташлади. Шунча кундан бери дадам билан бир оғиз гаплашишни уддасидан чиқмаган инсон! Дадам танишиб олайлик деса ҳам ўзини исмини айтиш билан чеклана қолди. Хўрсиниб олган қиз, ҳозирги бўладиган учрув баҳонасида Алишернинг шахсияти ҳақида саволлар беришга аҳд қилди. Шу одам мени саволларимга жавоб бера олади. У ким ўзи? Мен кимни кутиб умримни шунча йилини ўтказдим. Ҳар доим бир баҳонасит тайёр туради.Ўтган сафар унинг болалиги ҳақида бир озгина маълумотга эга бўла олдим. Балким бугун кўпроқ гапириб берар....
-Салом келинг! Ўрнидан туриб кўриши учун қўл узатган йигитнинг қўлини ҳавода бўш қолдиришни истмай қўл узатди.
-Аҳволаринги яхшими? Ишлар билан чарчамай юрибсизми?
-Раҳмат қўлини йигитнинг қўлидан озод қилган қиз таклифни кутиб ўтирмай ўзи учун деб ўйлаган жойга секингина чукди.
- Бетобмисиз ўрнига ўтирган Шаҳноза қаршисида йигитни сездирмай кузтиб олди.
-Ҳмм. Қиш фаслини ёқтирмайман дешгандим-ку! Шу. Уч тўрт кун олдин бир машмаша туфайли муздек сув кўтардим. Томоғимдан олибди. Кечадан иситмам тушди. Бир икки кун уйда бўлиб сунг ишга чиқишни мулжаллаб турибман. Ўзингиз қандайсиз? Хафа бўлмай ўтирибсизми дея олмайман. Онани йўқотиш бу ҳазил нарса эмас. Мен сизни тушунаман. Мен онамни йўқотган вақтимда сўзлашни унутиб қўйган эдим....Чуқур хўрсиниб олган йигит кўзларини бир нуқтага тикиб ўйга чўмди.
-Шу даражада яхши кўрар эдингизми? Чуқур ўйга толганини кўриб оҳистагина савол берган қиз йигитнинг чучиб тушагини кўриб хижолатли жилмайди. Узр...
-Биласизми мен онамни яхши кўраман деб ўйлар эканман. Аслида бундай ўйла кўрсам дунёдаги энг бешақат фарзанд мен эканман.
Қанақасига? Ҳайрон савол берди.
Сиз у дунёга ишонасизми?
-Билмасам...Елка қисиб олган Шаҳноза лаб тишлаб жавоб қайтарди. Ишонаман шекилли.
-Мен эса ишонаман. Балким бу мени хаёлларимдир. Мен хар сафар операция бўлсам марҳумлар билан кўришаман.
-Кўп операция бўлганмисиз? Ҳар сафар дейсиз?
-Учта катта операцияни бошимдан ўтказдим. Охирги операциямда аям билан кўришдим. У ерда мен жуда чиройли нурга чумилган боғчасаройни кўрдим. Бу сарой бобомники экан. Уша боғчасарой ёнида эса яна бир сарой бор эди. Нурсиз. У ҳам чиройли эди аммо нурсиз. Сабабини сўоҳрагандим биласизми аям менга нима деди?
-Йўқ. Секингина бош чайқади.
Сиз дуо қилмаяпсиз деб жавоб қайтарди. Ахир мен бобомдан диний таълим олган инмон эдим. Мархумларга фарзандилари томонидан қилган доу етиб боришини ва шу дуолардан бунёд бўладиган савоб эвазига уларга жанттадан қаср бунёд этилишини дуолар туфайли шу уйлар нурга бурканишини билар эдим. Аммо мен шу нарсаларни билиб туриб ўз аламимни онамга бўлган муҳаббатимдан устун қўйдим. Ўз аламимни тушунаяпсизми? Мен онамнинг қотилиман деган ўйдан қутила олмай онам ҳаққига дуо қилшни унутдим. Йигитнинг гаприни эшитган Шаҳноза айбдордек бош солинтирди. Рустам худди унинг кечинмаларини кўриб тургандек гапирар у гапирган сари ўзининг қанчяалик калтабинлик билан ўй суриб юрганини англаб олаётган қизнинг ўтирган жойидан туриб кетгиси келарди.

-Мен хаётимда онамнинг биронта истагига қарши борган йигит эмасдим. Атиги бир мартагина қарши бордим. Атиги бир марта уша куни тонг вақтида онам мен билан бозорга бирга боришни истаган эди. Ме6н бўлса кун совуқ уйдав невараларингиз билан ўтиринг тез бориб келаман деб кетган эдим. Қайтиб келганимда эса онам муқаррар ажал чангалида турарди. Мен ҳаракат қилдим аммо қлимдан ҳеч нарса келмади. Насибаси узулган инсонни бу дунёдан кетишдан ўзга чораси йўқлигини билиб туриб ҳам мен бу ўлимни тан олишни истамадим.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

09 Nov, 01:41


Мен ишга вайтаман ишдан келган вақтимда эса бу ерда бўлманг! Мен сабримни синаманг дада! Мен ҳамма нарсага чидашим мумкин аммо менинг дадамни онамдан ва мендан тортиб олган аёлнинг менинг уйимда бека бўлиб юришига чидай олмайман! Ота болалигимизга путур етмасин десангиз бу ердан кетинг!
Отилиб кўчага чиққан Шаҳноза машинаси ичкарида қолганини кўчага чиққандан кейин эслади. Аммо ортига бурилмай таксига ўтирди. Шаҳнозани ишхонада кўрган Саида ҳайратланиб ўрнидан турди.
-Тинчликми ўрто? Эрта қайтибсан?- деди хайратини яшира олмай.
-Қариндошларимиз бирин кетин уй уйларига кетишди. Катта укам ҳам жўнаб кетди. Уйда бир ўзим зерикдим иш билан чалғимоқчиман. Катта ҳайҳотдек уйда бир ўзим....
-Барибир уйда кимдир бўлиши керак келди кетди дегандек..
-Эй тупирдим ҳаммасига онам ўлди кетди. Энди онамни ўлимидан хабар топиб ким эшигимдан келар экану ким келмас экан деб ўтиришим керакми? Онамга нима фойдаси бор? Икки калима дуодан бошқа нима етиб боради?
-Тўғрикуя...
-Саида қўй шу гапларни ундан кўра имзолатмоқчи бўлган ҳужжатларингни олиб кир имзолаб бераман.
-Хўп..
Хонасига кирган қиз улкан хонага нима учун кирганини унутиб қўйгандек остонада бир оз туриб қолди. Мен бундан буёғига қандай яшайман деган аламли саволига жавоб топа олмаган қизнинг кўзларидан оққан ёш юзини ювди. Сумкасини хорғин стол устига ташлаб жойига ўтиб ўтирган Шаҳноза эшик таққилашига жабон бош кўтарди.
-Киринг овози буғилиб чиқишига диққат қилди. Томоим оғрибди. Эҳтимол боя дадамга бақириб гапирган вақтимда овоз пайчаларимга нимадир бўлгандир. Саида олиб кирган ҳужжатларни имзолаётган вақтида сумкасида қолдиргани телефонига жавоб бериш учун сумкаси томион узалди. Лекин фикридан қайтиб индамай ҳужжатларни имзолашга киришди.
-Кореага кетмоқчи бўлганлар жуда кўп. Ўқитувчилар шикоят қилишаяпти. Ўқувчилар ҳам яна иккита гуруҳ очишимиз керак шу масалани ҳал қилиб берсанг дегандим.
-Курс рахбарини чақир.
-Шаҳноза ҳаёлингни бир жойга тўпла ўртоқ. Курс рахбари ўзингсан-ку!
Икки йилдан бери Жанубий Корея давлатига ишга кетмоқчи бўлганлар курсига ўзи рахбарлик қилаётгани ёдига тушган қиз хазин жилмайди. Бир оздан кейин курс ўқитувчиларини чақир. Маслаҳатлашиб оламиз.
Хўп. Хужжатларни имзолатиб бўлган Саида эшикни оҳистга очиб ёпди...
Ўлган ўлиб кетар экан ортидан қолганлар эса на тириклигини на ўликлигини билмай яшаверар эканлар. Мана онамни ерга қўйганимга ҳам ўн кундан ошиб кетди. Аммо шу ўн беш кунни қандай ўтганини эслай олмайман. Нега ҳам уша куни аравачасини олиб келиб бердим? Балким мен шу ишни қилмаганимда ҳозир онам тирик бўлармиди!? Мен қотилман! Қотилман! Ўз онам қотилиман! Тўхтовсиз жиринглаётган телефонини малол келгандек қўлига олган қиз, таниш номерга узоқ вақт тикилиб турди. Бу нима истаййди? Нима иши бор менда? Хўрсиниб олиб жавоб бериш учун экранда бармоқ юргизди.
-Ассалому алайкум...Истамаса ҳам овози ҳазин чиққан қиз лабини қаттиқ тишлади. Сезилмаган бўлсинда. Кунглидан ўтказди. Шу топда кимнидир таскини менга ортиқчалик қилади. -Яхшимисиз Рустам ака?
-Воалайкум асалом! Рахмат яхши. Сизни уйингизда деб ўйлаб келгандим йўқ экансиз. Сўз оҳангидаги қаердасиз саволини англаган Шаҳноза сумкасига қўл солиб миттигина кўзгу олиб ўзига кўзгу орқали боқди.
-Ишга чиққан эдим...
-Унда ишхонангизга борсам бўладими? Зарур ишим бор эди
-Ҳа албатта. Нега бўлмасин?
-Шаҳноза. Бир оз ўйланиб олган йигит хўрсиниб олди. Келинг шу ишхонада учрашиб ўта расмиятчилик қилмайлик. Иш юзасидан бўлса ҳам, биронта кафеда кўриша қолайлик. Менга аёл киши билан расмий учрашувлар ёқмайди.
-Маъқул.
-Унда ўтган сафар кўришган жойимизга нима дейсиз? Ёки бошқа жойни маъқул кўрасизми?
-Менга фарқи йўқ. Унда сизни олиб келишлари учун машина юбора қоламан. Ўзим эса сизни уша жойда кутаман бўладими?
-Маъқул. Кўришгунча!

Эшитган гапларим ҳақиқат бўладиган бўлса бу йигит чиройли қизларга ўч деб айтишганди. Нима мақсадда мен билан кўришмоқчи? Бу учинчи учрашувимиз бўлади. Биринчиси уруш жанжал билан тугаганди. Иккинчисида бутунлай бошқа қиёфада намоён бўлиб мени бир оз ҳайратда қолдириш билан бирга эсимда қолишни уддасидан чиқди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

09 Nov, 01:41


Уша лаънати дори юборган инсон қай даражада айбдор бўлса мен ҳам ташлаб кетиб шу даражада айбдор эдим. Ташлаб кетмасам балким шу нарсалар бўлмас эди. Деган ўйда ўзимни кечира олмадим. Ҳамма мени ён атрофимдаги инсонлар Рустам хотинини айблагани учун уйдан чиқиб кетди деб ўйлайди. Аслида мен ўзимни кечира олмаганман. Кечира олмаганман! Мана шу ўтган вақт мобайенида мен жуда кўп ўйладим. Ажал муқаррар бўлган вақтида сиз ва биз чорасиз эканмиз! Жимгина кузатиб туришдан бошқа иш қўлимиздан келмайдиган даражада ожиз банда бўла туриб ҳамма нарсадан устун бўлишга интилар эканмиз! Бугун барча таомларни мен буюртма қиламан ва сизни меҳмон қиламан. Гиргиттон йигит олиб келган катта баркаш ишора қилиб олган йигит кулиб олди. Бу бизнинг норасмиий расмий учрашувимиз. Мен аслида сиз билан иш юзасидан кўришдим. Сал туриб мақсадимни айтаман. Юқоридаги гапларни айтишимга сабаб эса. Столга келтирган нарсаларни жойлаштириб бўлган йигитга бош ирғаб рухсат берган Рустам гапини давом эттирди. Алишердан онангизни қай тахлит ўлим топганни эшитиб яна бир бора ўз онам ўлимини эслашга мажбур бўлдим. Онам касал бўлиб қолган куним тушумга кирди. Қиш изғирин об хавода эгнида битта куйлак билан сирпойчан юрган онамни тушимда кўрдим. Онам дуога муҳтож бўлиб у дунёда оёқланг брибди мен бўлса кимларгадир жаҳл қилиб ҳаётлигида яхши кўраман деган онамни унутдим. Демак мен онамни яхши кўрмас эканман! Демак мендаги онамга бўлган мухаббатим дунёвий аламларимдан устун экан! Энди шу гапларимдан кейин айтингчи мен шавқатсиз бўлмай ким шавқатсиз?
-Мен ҳам онам ўлмида ўзимни айблайман. Буғзига тиқилиб келган йиғидан энтикиб кетган қиз секин сўз бошлади. Сизнинг гапларингиздан кейин ўйлаб кўрдим. Ҳақиқатдан ҳам ажалга биз даво топа олмаймиз. Лекинг мана бу еримдаги аламим босилмаяпти. Дадамни укамларни амма холаму тоғамларни кўришга кўзим қолмади. Онам хаётлик даврида тезроқ ўлса эди деган ўй билан яшаган одамлар энди онам ўлгач маърака баҳона зиёфат қилишаяпти деган ўйга енгилиб қолаяпман. Мен ҳатооки ўзим ҳам шундай ўйлаганман! Биласизми ўйлаганман! Мана шу нарсани унута олмаяпман. Мана куни келди онам ўлди. Онам ўлди ер тўйдими? Яна ён атрофимизда кунда кун оша ўлим бўлаяпти-ку! Нега мен уша вақтларида онамга умр тиламадим деган ўй мени емириб ташлаяпти. Назаримда мени ҳеч ким тушуна олмаётгандек.
-Ҳа. Ўзи шундай бўлади.. Тушкунликка тушиб қолган инсонни бу дунёда тушунадигаан одам йўқ деган ўй еб ютади. Сиз ишланг. Ишга чиқиб яхши қилибсиз. Иш билан чалғинг. Ҳаётингизга янгидан янги одамлар олиб киринг эскиларини тинглашни урганинг. Ишонинг кунлардан бир куни сизни тушунадиган инсон сизнинг ярмингиз ҳаётингизга кутилмаганда кириб келади. У кириб келганда илгариги ва хозирда хаётингизда бор инсонлар қуёшнинг ёрқин нурларида кўринмай қоладиган юлдуздек сунади. Кўзларингиз муҳаббат ва меҳр нурларидан қамашиб кетади. Ана шу нурдан кўзларингиз қамашиб кутганингизни йўқотиб қўйманг. Ундан кўзларингизни узманг ва уни ўзингизники қилинг!
-Сиз уша инсонни топдингизми?
-Ҳа. Енглгина хўрсиниб олган Рустам бош ирғади. Мени хаётимда у пайдо бўлди. Ишонасизми куксимни алақаерида майин бир куй таралиб тургандек. Уша куй нақорати эса унинг исми бўлиб такрорланади. Мен унга уйланишга қарор қилдим. Бир неча кунлардан кейин бу истагимни иншааллоҳ амалга ошираман. Овқатимиз совиди. Ташқарида изғирин эсиб турибди. Тез тез ичмасангиз шўрвангиз тунглаб қолади! Олинг. Овқатни иштаҳа билан енг! Қоши билан олдида турган косага ишора қилган йигитни қўлига қошиқ тутди. Олингчи! Гап тугамайди.

-Нима масалада учрашув белгилаган эдингиз Суҳбатлари давомида кайфияти бир оз кутарилиб таскин топгандек бўлган қиз савол берди. Айтасизми ё сир сақлаб ўтирмоқчимисиз?
-Иккита қариндошим бор. Кореяга кетиши керак. Сизнинг марказингизни мақтаб реклама қилишди. Тил ургатиш, малслар ечими яна бир нарсаларда сизларга етадигани йўқ экан. Шу икки жияним боришса марказингиз рад жавоб беришибди. Шунга сиз билан гаплашиб кўришга қарор қилган эдим. Қонуний кетса дегандим.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

09 Nov, 01:41


-Ҳа сиз телефони қилишнгиздан салгина олдин шу масалада гаплашиб турган эдик. Яна иккита гуруҳ очамиз. Қариндошларингиз келиб эртага мен билан учршишсин. Гуруҳга ёздириб қўяман.
-Ооо рахмат эсимдан чиқмайдиган яхшилик қилдингиз. Агар қачондир мени ёрдамим керак бўлиб қоладиган бўлса
-Керак. Шу топда керак десам ишонасизми?
-Ишонаман.
-Нега?
-Чунки Алишер бор ўртада.
-Мен Алишер аканинг қандай инсон эканликларини билмоқчи эдим.
-Ҳмм. Бу саволингизни жахлим чиқиб турган вақтимда беринг. Мен жаҳлим чиққан вақтида бир одам ҳақида хақиқатларни шарт шарт айтиб ташлаш одатим бор. Бошқа вақтида жим ўтираман! Кулиб олган Рустам бир оз ўйланиб турди. Алишерда бир оз журъатсизлик бор.-деб сўз бошлади. Унинг хаётида атиги биттагина қиз бўлган. Иккинчиси сиз.
Иккинчиси сиз деган гапи ёқинқирамай қош чимириб олган Шаҳнозанинг юзига тикилиб туриб кулиб юборган Рустам сўзини давом эттирди. -У дуч келган қизга гап отиб тур кет деса кейингисига илашиб кетадиган йигит эмас. Софдил. Мана шу софиллигини ҳамма ҳар хил тушунади. Болалигида уйларидаги муҳит сабабли ичимдагини топ бўлиб ўсган. Жаҳли тез аммо софдил йигит. У ҳақида мендан ёмон гап эшита олмайсиз. Чунки уни ёмон томонини кўрмаганман. Бир нарсани айта олишим мумкин. У онасини жуда қадрлайди.
-Онасини қадрлаган эркак эса албатта оиласини ҳам қадрлайди. Йигитнинг гапини давом эттирган қиз бош силкиб ўйланиб қолди. Мен бора қолай соатига қараб олиб ўрнидан турди. Соат иккига йиғилиш белгилаган эдим.
-Сизни ишхонангизга ташлаб ўзим уйга қайтаман. Юринг. Мен бугун эрта Китобга кетишни мулжал қилиб турибман. Машинасини юргизди. -Илтимос мени ишимни ҳал қилиб беринг.
-Албатта, эртага ёки бугун улгуришса бугун соат бешгача келиб учрашишсин. Уларни гуруҳга қўшдираман.
Бўлди. Ҳозир смс ёзиб юбораман келиб учрашишади. Майли Шаҳноза яхши ишланг. Ота она ўлмоқ мерос деймиз. Лекин ҳеч биримиз бу меросга эга бўлишни истамаймиз. Онангизни ҳаққига дуо қилинг. Мен ишонаман у киши сиздан рози бўлиб кетганлар. Сиз дуони аяманг ҳар бир сўзингизда онангизни зикр этиб дуо ўқинг. Албатта у дунёда ёруғ юз билан кўришасиз.
-Раҳмат сизга! Каттакон рахмат!
-Соғ бўлинг!
Машина ортидан кузатиб қолган Шаҳноза юзига ғамгин бўлса ғам табассум югурди. Биринчи марта кўришганимизда бу йигитдан эшитган ҳақоратларимни унута олмай қанчалар йиғлагандим. Мана энди бўлса у билан гаплашиб дардларим бир оз аригандек. Айбдорлик ҳисси чекингандек енгил тортдим. Хаёлларидан қутилиш мақсадида бошини ортига бурган қиз машинаси ёнида тик турганча ўзи томонга боқиб турган Алишерни кўриб у томон қадам босди.
Ўзи томон юрмаганини аразига йўйган қиз жилмайишга урунди. Қунғироқлари жавобсиз қолди. Жаҳл қилмасалар бўлмас.
-Ассалому алайкум!
-Валайкум ассалом. Овқатланишга кетувдингми?
-Ҳа.
-Кечикдимми?
-Бир оз..
-Ҳолингдан хавотир олиб келгандим. Кўриб турибман сенда ҳаммаси яхши. Сўзларидан ўйиб олувчи оҳангдан ҳайратга тушган Шаҳноза кўзларини катта катта очиб қаршисида турган йигитга боқди.
-У оилали. Уч нафар фарзанди бор. Яна бир аёл билан бирга яшаб юрибди. У жуда чиройли гапиришни уддасидан чиққани учун ҳам шунча нарсага бир ўзи тез ва осон улгуради. Лабини кинояли қийшайтирди. Унга ўхшашганларни учар дейдилар.
-Тушунмадим ич ичидан титраб кетаётганини ҳис қилган қиз йигит томон шошилиб қадам ташлади. -Мен гапларингизни тушунмадим?
-Яхши дам олдингми деяпман?
-Ҳа. Мароқли суҳбат бўлди. Чиройли дастурхон устида.
-Уйга қайтасанми? Қошини бир учириб олганига диққат қилган қиз йигитнинг нимадан бунчалик жаҳли чиқаётганини англамай бир оз ҳайрон боқиб турди. Ниҳоят унинг сўзларини мазмунини онги таҳлил қилгач лабини қаттиқ тишлаб қаршисида турган йигитга боқди.

Давоми бор....


@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

09 Nov, 01:40


@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

09 Nov, 01:39


Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи вабаракатуҳ!

🌺 Кимдир йиғлаб яшайди,
🌺 Кимдир тинмай ишлайди.
🌺 Кимдир "ОНА"излайди,
🌺 Кимдир уни хўрлайди.
🌺 Кимлардир нонга ҳам зор,
🌺 Кимдир буни сезмайди.
🌺 Кимдир буни ўқийди,
🌺 Кўплар парво қилмайди.
🌺 Ҳаёт шундай дўстларим
🌺 Ҳеч ким ўлмай қолмайди!

🍁 Хайрли тонг яқинларим!

🌸 Бугунги кунингиз соғлик саломатликда, тинчлик осойишталикда, хайр-баракали, энг муҳими Аллоҳни рози қиладиган амаллар билан ўтсин!

Каналимизга қўшилинг ва яқинларингизни таклиф қилинг!👇👇


@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

08 Nov, 17:32


Т А Р Б И Я

(Реал хаётий хикоя.)

Бир акахоним бор. Махаллада қўшнимиз. Маълумки, махалладаги эркаклар ойда бир тўпланиб, навбати билан гап берамиз. Бу воқеага анча йиллар бўлди. Акахонимиз бир гапда сўзлаб берганди:
- Ишхонамизга ёш, жуда гўзал қиз ишга келди. Табиийки, барча йигитлар унинг атрофида ўралашиб қолдилар. Биласизлар, мен оилалиман, 2 нафар фарзанднинг отасиман. Фақатгина мен у қизга қарамасдим. Орадан ойлар ўтди. Қиз барча йигитларни ноумид қилаверди.
Бир куни ишдан қайтаётган эдим. Бекатда маршрутка кутиб тургандим, ўша қиз ёнимга келиб, салом берди. Маршруткада гаплашиб кетдик. Мен бозорда тушиб харид қилишим керак эди. Қиз ҳам бозорда тушди. Бирга бозор айланиб харид қилдик. Хайрлашар чоғимиз қиз эртасига туғилган куни эканини айтиб, мени оқшом уйига таклиф қилди.
Эртасига уни уйига бордим. Дид билан безатилган дастурхон атрофида ярим тунгача ўтирдик. Ичганим учун, қизнинг биргина қолақолинг деган гапига кўндим.
Маълум бўлишича у турмушдан ажраган экан. Шундан кейин унга қаттиқ ўрганиб қолдим. Уйга кам борадиган бўлдим.
Табиийки аёлим мендаги ўзгаришларни сезган, менга билдирмай орқаваротдан суриштираётган экан. Бир куни эрталаб ишга кетаётсам, хотиним:
- Дадаси, яхши бориб келинг, Маҳлиёга салом айтинг! - деса бўладими! Дамим ичимга тушиб кетди. Ишда ҳам кун бўйи паришон юрдим. Хотиним хаммасидан хабар топганди. Унга қандай тушунтиришни ўйлайвериб кунни ўтказдим. Ишим тугаб, аранг оёғимни судраб уйга келдим. Дарвозани олдида уйга киргани қўрқиб, узоқ туриб қолдим. Охири бор кучимни тўплаб уйга кирдим. Уйга кирсам хотиним...
Ҳаммаёқ чиннидек тоза! Хоналар ярақлайди! Хотиним ошхонада куймаланар, у ердан лаззатли таомнинг хушбўй ҳиди анқирди.
Аста ётоқхонага кирдим. Ётоқхона ҳам ажиб бир кўринишда эди. Диван устига янги, қордек оппоқ тўшамалар тўшалган, бош тарафдаги стол усти тўла гуллар, хонани ажиб бир ифор хиди тутганди...
Хотиним ўша куни ўзгариб қолганди. Меҳрибонроқ, фақат табассум қиларди. Кундузи гўзаллик салонига бориб келган, жуда гўзаллашиб кетганди...
Хуллас, ўша тун ўзимни чилласи чиқмаган янги куёвдек ҳис қилдим. Энди ҳаётим ўзгарганди. Доим боши оғриётганини, чарчаганини баҳона қиладиган хотиним энди ҳар куни ишдан келишимга ҳаммомни иситиб қўяр, ҳар тун ўзини бағишларди...
Орадан бир ой ўтди. Бир тун хобхонада бир-биримизга тўймай ётганимизда аёлим тўсатдан::
- Дадаси, мен тўғри йўлни танладим а? Агар ўшанда жанжал қилганимда оиламизга дарз кетар, сиз ўша Маҳлиёнинг олдига кетиб қолган бўлардингиз! - деди.
Акахон шундай деб ҳикоясини тамомлади. Биз акахонни аёлининг топқирлигига қойил қолдик. Ахир акахоннинг кўчада бегона билан юришга на хоҳиши, на лаёқати ва на қуввати қолганди. Демак, эркакни кўчадан меҳр қидиришларига уйдаги аёлнинг ўзи сабабчи бўларкан! Демак, эркакни уйда ушлаб қолиш мумкин экан! Эркак хам инсон. Кун давомида чарчаб, ҳориб, уйига аёлининг олдига мехр истаб келса-ю, аёли қандайдир хархашалар билан эрини ўзига яқинлаштирмаса... юрадида эркак! Албатта, соғлигида муаммоси бор аёллар бундан мустасно.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Nov, 13:30


Реакция белгилаб куямиз 😊

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Nov, 12:29


Ўзимни тутиб олиб жавоб бердим:
— Мен, аяжон, ўша сюрприз менман! 
— Қизим... Яхшимисиз? 
Унинг пиқ-пиқ йиғлаётгани сезилиб турарди. Кўнглини бир пас бўшатиб олгач, давом этди:
— Ҳа, дунё тор-да, ахийри учрашибсизлар...
У мендан қаерга турмушга чиққанимни, нечта болам

борлиги, ҳозир нима қилаётганим-у, нима қилмоқчи эканимни обдан суриштирар, ҳеч гапи тугай демасди:
— Ўғлимнинг тақдирида соғайиш бор экан, мана, яшаяпти. Лекин сизни роса қидирди, қизим. Узатилиб кетганингизни эшитгач, ишонмай тушган маҳаллангизгача борди. Узоқдан кўриб, индамай орқага қайтган ва тақдирга тан берган...
Фарҳод аканинг онаси хайрлашишдан аввал ўғлига телефон рақамимни ёзиб беришимни илтимос қилди. Суҳбатимиз якун топгач, кичик Мадинани қўлимга олдим.
— Қизимни фақат эртакларингиз билан ухлатамиз, — жилмайди Фарҳод ака. 
Яна савол назари билан унга қарадим. 
“Қаерда эдингиз?” 
Маълум бўлишича, ўшанда, улар Москвага учаётган самолётда мазаси қочган у эмас, отаси экан. Аэропортда кутиб турган таниш профессор яқинроқ деб, уларни тўғри ўзи ишлайдиган клиникага олиб борган. Аммо дарвозадан кирар-кирмас отасининг жони узилган. Кутилмаган зарбадан аҳволи яна оғирлашган ўғилни қолишга амаллаб мажбурлаган икки амакиси ва онаси отанинг жасадини олиб, Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлишган... Фарҳод акага Москвада эмас, Германияда даволаниш самара беришини айтишгани учун у таниш профессор билан Европага жўнаб кетган… 
Тўрт йилдан сўнг бутунлай даволаниб чиққач, Фарҳод ака мени роса қидирибди. Касалхонага борса, шифокорлар қўрқиб кетишибди, таниш фаррош хола эса калима қайтариб ҳушидан кетибди…
Ҳаммасини кино тасмасида кўргандай бўлдим.
Бу воқеаларни ипидан игнасигача билгувчи аёли кулиб сўзлашда давом этди:
— Қаранг, опа, қизимиз менга ҳам, дадасига ҳам ўхшамайди, икки томчи сувдек сизга ўхшаркан.
Сариқ сочлари, кенг пешонаси ва яна қаерларидир менга ўхшаб кетгувчи қизчани лўппи юзларидан ўпиб, шукрона келтирдим.
У тирик! У ҳам бу дунёда мен нафас олган ҳаводан нафас оляпти.
Онанинг ёлғиз фарзанди ўлмаган! Унинг ҳам авлоди давом этяпти.
Муҳаббатми? Муҳаббат бор! Чин муҳаббат абадий! Пок севги юракларда яшайверади. У борки чиройли достонлар яралади. Ўлмас ғазаллар ёзилади. Ҳамма ошиқлар бир-бирига етишганида, Навоий, Фузулий каби ҳамсанавислар асарлари боқий бўлармиди?..
Уларга бахт, саодат тилаб хайрлашдим. Бекатга етиб қолганимда, у ортимдан чопиб келди:
— Ширин... телефон рақамингизни беринг!
Унга тикилдим. Ўлганини эшитиб, қўшни тумандан йиғлаб қайтган телбавор қиёфам кўз ўнгимда қайта намоён бўлди. Аммо афсуски, энди у менга бутунлай бегона эди.
— Йўқ, — дедим қатъий, — Москвага кетаётиб айтган гапингиз ёдингиздами? “Сизни севмайман, бахтли бўлинг, синглим!” деган эдингиз.
Мен бахтли бўлишга ҳаракат қилдим... Сизга эса фақатгина шу бойчечакларнигина бера оламан холос!
Баҳорий чечакларнинг хуш ифоридан тўйиб ҳидладим. Уларга кўзимдан томган бир томчи ёшнигина қўшиб, унга узатдим.
Ҳа, мен ростдан ҳам бахтли эдим…
🌺Тамом🌺
Муаззам Иброҳимова

Якинларизга хам улашинг 👇👇

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Nov, 12:17


BUGUNGI HIKOYALAR MAQUL BOʻLDIMI??? ZERIKMADINGIZMI?? OZIMNI JONAJON BOSHQA KANALLARDAN QIZGONADIGAN OBUNACHILARIM❤️❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Nov, 11:59


НИКОҲИ ХАРОМ ҚИЛИНГАН АЁЛЛАР

Шундай аёллар борки уларга уйланиш харом қилинган, бу ҳақида Аллоҳ қуръонда оят нозил қилган. Бундай аёлларга уйлансангиз oғир гуноҳга ботасиз. Бу аёлларга асло уйланманг, агар уйланган бўлсангиз тезда ажрашинг

Бу қайси аёллар? Тезда билинг олинг
Жавоби: 👉 Бу ерда

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Nov, 11:29


БОЙЧЕЧАКЛАР АЛДАМАС.
7-кисм.

Йиллар ўтди. Ҳаммани ўз измига солган ҳаёт менга ҳам бирин-кетин ширин фарзандлар ато этди. Турмуш ўртоғимни яхши кўраман, бир вақтлар қалбимга киришга рухсат сўраган бемор бола ҳақида эса қалбимда фақат покиза хотиралар қолганди. Аммо Фарҳод акага боғлиқ хотирадан шу билан қутулиб қолмаслигим ҳаёлимга ҳам келмасди….
...Орадан ўн йил ўтди. 
Баҳорнинг илк кунлари эди. Чорсу бозоридаги ер ости йўлидан ўтиб зиналардан кўтарилар эканман, бойчечак сотиб турган аёлга кўзим тушди. Хотиралар мени яна ёшликка етаклади. Худди шу жойдан сотиб олгандим ўша бойчечакларни. Шунча йил ўтиб кетдими?.. 
Юрагим санчди. Ёлғизгина фарзанд, муштипар она, совуқ касалхона ва кетиб бораётган таксининг туширилган ойнасидан эшитилган видолашув сўзлари қулоғим остида қайта жаранглади:
“Мен сизни севмаганман, синглим”.
“Севмаганман...”
Аммо мен севиб қолгандим!
— Қизим бойчечакдан олинг! Унга етганлар бор, етмаганлар бор... — деган сотувчи холанинг сўзларидан хаёлим бўлинди. 
Индамадим. Негадир шу бойчечакчи хола билан роса дардлашишни хоҳлардим. Бошимдан кечган ва шу митти гулларга ҳам алоқаси бор хотираларимни унга айтиб бериб, оз бўлса-да, кўнглимни ёзгим келарди. Лекин унинг фикри-зикри савдода эди. Қўлидаги баҳор чечакларининг хислатини эмас, қийматинигина кўриб турган хотиндан хафа бўлиб, тоғорадаги ҳамма бойчечакларни сотиб олдим. Кўзларимга сургач, митти гулчаларга пичирладим:
— Ўн йил аввал бир инсоннинг қўлидан сизларни ҳеч ким тортиб ололмаган эди. Энди ўша инсоннинг ўзи йўқ. Балки аллақачон у ҳам бойчечакларга айланиб униб чиққандир... Биламан, сиз оддий гул эмассиз, агар қалбимдаги армонимни ўқиб турган бўлсангиз, унга ростдан ҳам ўшанда уни севиб қолганимни, қидирганимни, кутганимни етказинг...
— Мадина, йиқиласан!..
Оёғимга нимадир урилди. Қарасам, рангли суратлар туширилган болалар коптоги. Уни олиб, атрофга алангладим. “Мени ким чақирди экан?” деб ҳайрон бўлиб турсам, яна ўша овоз эшитилди: 
— Мадина, ҳамма жойинг лой бўлди-ку!
Шундагина мен томон чопиб келаётиб кўлмакка ўтириб қолган копток эгаси адашим эканини билдим. 
Ортидан югуриб келган онаси ўриндиққа ўтирганча унинг иштонини алмаштирар экан, қизчасини енгил койирди. Дарҳол аёлга қарашиб юбордим.
— Шунақада болалар. Бир пасда ҳамма жойини шалаббо қилишади. Дадаси машинани қўйгани кетганди. Раҳмат сизга!
Қўлимдаги бойчечакларга тикилиб турган қизчанинг юзидан ўпиб, унга бир боғлам бойчечак узатдим.
— Олинг, адаш!
— Бу гулларнинг хислати бор қизим, маҳкамроқ ушла! 
Таниш, ниҳоятда қадрдон овозда берилган буйруқ эгасига қараб қотиб қолдим. Қаршимда у турарди! Баланд бўйли, анча тўлишган, сочларига оқ оралаган, аммо кўзлари ҳамон ўшандай чарақлаб турган одам — Фарҳод эди. Бир муддат, атиги бир муддат кўзларимиз тўқнашди.
— Қанақасига? Сиз ўлгандингиз-ку?!.. 
У хиёл кулимсиради: 
— Тирилиб келдим, Ширин.
Қизига иштончани чала кийгизган жувон иккимизга қараб қотиб қолганди.
— Китобларингиз чиқдими?
— Қаерда эдингиз? 
Бир муддат соат миллари орқага айланиб, ўша номи совуқ касалхонага қайтгандай бўлдим. Ўша янги ишга кирган кезларим, шахмат туфайли чироғи ўчмай қолган хона, беморларнинг овози қулоғим остида жаранглади: “У сизни севиб қолган. Фарҳодга раҳмингиз келсин!..”
— Бахтлимисиз?
— Сиз-чи?
Иккимизнинг қалбимиздан отилиб чиқаётган бу саволлар бесас янгради. Зеро, гапиришга иккаламиз ҳам ожиз эдик. Шу пайт кутилмаган ҳолат рўй берди. “Опажон!” деб мени қучоқлаб олган аёл, қўллари қалтираб қўл телефонидан кимгадир қўнғироқ қилди-ю, сўнг телефонни эрига узатди.
— Мана, ўзингиз айтинг... 
Фарҳод аканинг кўзлари менда, қўлига тутқазилган телефонни омонат ушлаб турганга ўхшарди. 
— Ало, аяжон, менман! Сизга сюрпризим бор. Мана, ўзи билан гаплашинг!
У телефонни менга узатди. Қўлим қалтираб уни олар эканман, гўшакдан ўн йил аввалги қадрдон овоз янгради: “Тушунмадим, Фарҳоджон, қанақа сюрприз?”

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Nov, 10:29


Бу гапни эшитиб, қай аҳволга тушганимни тасвирлаб бера олмайман.
Гўё бутун дунё бўм-бўш. Шу бўм-бўш дунёсига ҳам сиғмаётган қалбим фарёд урарди. Йиғидан қизариб кетган кўзларимни кўрган Шоҳида опа мени уйга жўнатиб юборди.
— Ишонмайман! Ишонмайман!.. — қайтарардим телбавор, Шоҳида опадан олган рақам орқали Москвадаги касалхонага қўнғироқ қилиб гаплашганимдан сўнг ҳам, ҳеч ишонгим келмасди.
“Кто? Фазилов? Да, к сожалению

он умер, царства ему небесное...”
Гўшакни қўяр эканман, унинг беғубор, самимий ҳазилларини эсладим. Энди унинг ёруғ оламда йўқлиги ҳақиқат эканлиги, аччиқ ҳақиқат эканлигини ўз қулоқларим билан эшитсам-да, барибир ишонгим келмасди...
Икки кундан сўнг уйга, Фарғонага келгач, Фарҳод ака ёзиб берган манзилни топишни кўзлаб йўлга чиқдим. Қўшни тумандаги манзилни не азоблар билан топиб бориб, қай кўз билан кўрайки, дарвоза олдида азадорлар ўтирарди. Демак, рост экан! Шунда ҳам қаноат қилмай, бола етаклаб кетаётган аёлдан бу ростдан ҳам унинг уйими-йўқми, сўрадим.
— Ҳа, Фозиловларнинг уйи. Бир ҳафта аввал Москвадан ўлигини олиб келишди. Самолётда аҳволи оғирлашиб, ўлиб қолибди....
Бўлди! Бошқа сўзга ҳожат қолмади. Таъзияга киришга юрагим дов бермай, ортимга қайтар эканман, нимагадир ўзим ҳам ўлишни, бу оламни тарк этиб, ўша беғубор, инсон билан бирга бўлишни хоҳлардим…
***
Касалхонадан ҳужжатларимни олдим. У ерда бошқа ишлолмасдим. Аммо ҳар эҳтимолга қарши, ҳар замонда қўнғироқ қилиб, Шоҳида опадан “Янгилик йўқми?” деб суриштиришим оғир ботдими, бир куни уришиб берди:
— Қанақа янгилик бўлсин? Нима, энди гўридан тирилиб чиқармиди? Ўзингиз уйигача бориб келибсиз-ку, яна қанақа исбот керак? Эсингиздан чиқаринг! Ўз ҳаётингиз билан яшанг, бечора боланинг ҳам руҳини чирқиратманг!
Бу ҳақиқатни тан олишга мажбур эдим. Чунки у тирик бўлганида, мени албатта излаб топарди. Агар тирик бўлганида, ўзи ваъда бергандай, катта тўй қилиб, ҳаммани таклиф қиларди. Агар омон қолганида мени ҳаммадан қизғаниб, уйланиб оларди...
Аччиқ ҳақиқатга тан бериб, бошимга тушган тақдир тошининг зарбасидан анча вақтгача ўзимга кела олмадим. Ҳатто тўйим бўлиб, узатилиб кетаётган чоғим ҳам, мўъжиза рўй беришини кутардим. Афсус, у рўй бермади.
Давоми бор

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Nov, 10:29


— Реанимацияда онам иккаламизга қарабсиз. Энди армоним қолмади. Сиздай чиройли қиз биздай ғарибга шафоат, марҳамат кўрсатдингиз. Дарсга ҳам бормабсиз... Энди менга ваъда берасиз.

— Қанақа?
— Бошқа ҳеч қачон дарс қолдирмайсиз. Сиздан жудаям яхши, оқкўнгил шифокор чиқади. Эркаликларимни эса кечиринг, синглим!
Синглим?! Қулоқларимга ишонмадим. Нима, у мени мазах қиляптими? Кўнглимдан кечаётганларини англаб турган Фарҳод ака синиқ жилмайиб давом этди:
— Эртага кетяпмиз. 
Кетишларини билардим, аммо эртагалигини эшитмаганим учун ғалати аҳволга тушдим.
— Ҳар бир эркак сиздай қизга уйланишни орзу қилади... Агар касал бўлмаганимда йўлингиздан чиққан ҳамма йигитларнинг адабини бериб, бир умр сиз билан яшаб ўтардим. Бироқ бу ҳам бир синов-да! Умрим якунида сизни рўбарў қилиб турибди. Мендан рози бўлинг! 
Охирги жумлани шу қадар қатъийлик билан айтдики, у гўё ростдан ҳам ўлими олдидан рози-ризолик сўраётгандай қўрқиб кетдим.
— Cиз ҳам менга ваъда беринг, — дедим унинг ёнига ўтириб. — Қаерда операция қилдирсангиз ҳам, ўлмайсиз! Йигирма бирга кириб, қўлимни ҳали ҳеч қайси йигитга ушлатмаган эдим. Реанимацияда сизни ҳаётга қайтариш учун эрталабгача қўлингизни ушлаб, тинмай дуо қилдим. Мен сизни севиб қолдим, деб алдамайман. Аммо ишончим комилки, юрагимдаги туйғулар раҳм-шафқат эмас. Уларнинг нималигини ҳали ўзим ҳам билмайман. Фақат хонангизга киришга уялиб қолганман...
У ялт этиб менга қаради. Нимадир демоқчи бўлди-ю, индамади.
— Яна бир ваъда беринг, — давом этдим мен. — Менга албатта уйланасиз! Сизни кутаман ва биз жудаям бахтли бўламиз. Сиз муҳандис, мен шифокор бўлиб ишлаймиз. Менинг китобларим нашр этилади, машҳу-у-ур ёзувчи бўлиб кетаман.
— Ие, машҳу-у-ур ёзувчи билан яшаш осонми?
Иккаламиз ҳам кулиб юбордик.
Эртасига якшанба эди. Уларни кузатгани аэропортга бормоқчи эдим, Фарҳод ака унамади. Кечаги маҳзунлигидан асар ҳам қолмай, хонага олиб кирилган ногиронлар аравачасида ўтирганча ҳазил қилди:
— Кутаман денг, Ширин?
— Кутаман!
— Севаман денг, Ширин?
— Севаман!
Бу сўз, шунчаки бир саволга жавоб тарзида лоп этиб оғзимдан чиқиб кетган бўлса-да, юраклардаги сафар олди ғашликни тарқатиб юборди.
— Унда эшитинг. Эсон-омон қайтиб келсам, камида олтита боламиз бўлади. Чунки менинг ака-укам, опа-синглим йўқ. Болаларимнинг жигарлари кўп бўлишини хоҳлайман. Кейин… шаҳарда эмас, тоққа каттакон вилла қуриб, ўша ерда яшаймиз. Чунки касалхонада ётавериш жонга тегди.
— Ношукур, — дедим қовоғимни уйиб, — агар шу ерда ётмасангиз, мени учратармидингиз? Яна севишларига ўлайми?..
Фарҳод ака мазза қилиб кулар экан, енгилганини тан олиб икки қўлини кўтарди:
— Бўлди, бўлди, сдаюсь! Сизга уйлансам, ҳамма гапларимни ўйлаб гапираман, шекилли, хоним?
— Албатта!
Ўша куни шу тарзда қувноқлик билан вақтни ўтказдик. Аэропортга олиб кетгувчи машина келганидагина маъюс бўлиб қолган Фарҳод акани ўзим аравачада етакладим. У лифтда ҳам, боғ оралаб дарвозахонага қадар чўзилган узун йўлакда ҳам миқ этмади. Ота-онаси биздан анча аввал тушиб, пойлаб туришган экан. Уни машина салонига ўтказишиб, аравачани орқа капотга жойлашгач, мен билан хайрлашишди. Бир қанча муддатда қадрдонларимга айланиб қолган инсонлар билан ажралиш ниҳоятда оғир эди...
...Машина жойидан қўзғалди. Худди шу маҳал ўтирган жойидаги деразани туширган Фарҳод ака мени олдига чақирди. Югуриб бориб, нимадир дермикин, деган илинжда оғзига қарадим. ...Аммо у мен мутлақо кутмаган гапни айтиши ҳаёлимга ҳам келмаганди. Кўзлари тўла ёш, бўғзига қадалган тош билан илтижо қилди:
— Сизни севмаганман синглим. Битагина илтимосим- Бахтли бўлинг!
Унга гапиришга улгурмадим, шошқалоқ ҳайдовчи машинани жойидан жилдирган, қолаверса, мен билан шу тарзда, айнан шу гапларни айтиб хайрлашишни Фарҳод аканинг ўзи хоҳлаганди.
***
Роппа-роса икки кундан сўнг эса Москвадан хунук хабар келди. Фарҳод аканиг аҳволи самолётдаёқ ёмон бўлиб қолиб, касалхонга етишлари билан жони узилган эди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Nov, 10:29


БОЙЧЕЧАКЛАР АЛДАМАС.
6-кисм.

— Йўқ! Олдин ҳам айтганман сизга, ўғлингизни алдамайман.
У қўрқиб, этагимга ёпишди.
— Қизим, яна нима бўлди? Жон болам, озгина ёлғон билан гуноҳкор бўлиб қолмайсан. 
Этагимни аёлнинг қўлларидан бўшатиб, унинг кўзларига тик қарадим.
— Аяжон, мен ўғлингизни алдамайман. Унга тегаман!
Бу гапни эшитган, айланиб юрган бир-икки бемор биз томонга қараб бақрайиб қолди. 
— Келиним деб мақтанишни биласиз-у, тўйдан қочяпсизми? 
Фарҳод аканинг онаси индамади, фақат бодраб чиққан момоқаймоқларга узоқ тикилиб хўрсинди.
— Бунинг иложи йўқлигини сен ҳам, мен ҳам яхши биламиз. “Тегаман”миш… Қанчалик яширишмасин, ўғлимнинг қанча умри қолганини яхши биламан. 
— Аяжон, — юзландим унга иложи борича юмшоқлик билан, — сиз худо эмассиз-ку, бандасининг қанча яшашини биладиган. Ана, дўхтирларнинг ўзи айтди. Ўғлингиз юз фоиз тузалиб кетиши мумкин.
Аёлнинг ҳов бирдаги каби жаҳли чиқиб, ўрнидан турди:
— Мен сендан ўғлимни алдашни илтимос қилдим, ўзимни эмас! “Роль ўйнай олмас”миш, балодай ўйнаяпсан-ку! Аммо менга тишинг ўтмайди, икки дунёда алдай олмайсан! 
Шаҳд билан узоқлашаётган аёлнинг орқасидан қараб қолар эканман, елкамга тушган ўрик гулига қараб пичирладим: “Фақат Фарҳодга тегаман! Ахир мен Ширинман-ку, тўғрими? Ҳали шу қайсар хотиннинг оғзини очиб, бир хизматларини қилай, айтган гаплари учун уялиб қолсин!”
Гул билан сирлашар эканман, энди ўзимни алдаётганимни билмасдим. Билсам ҳам, тан олгим келмасди. Чунки бу дардга чалинганларнинг бирортаси тузалмаганини эшитганим сари, қўлим ҳеч қачон етмайдиган юлдузга оёғим остига тўнка қўйиб чўзилаётганга ўхшардим.
Мен севиб қолдимми? Билмадим... Ўзи бирортасини севганмидим?.. Ҳа, мактабда ўқиб юрганимда. Аммо туйғуларимни ўша калондимоғ йигитнинг ўзи ҳам билмаган. Институтда-чи? Биринчи босқичда ўзимиздан тўрт босқич юқорида ўқийдиган бир бола яхши кўриб қолганди. Дарвоқе, унинг ҳам исми Фарҳод-ку! Шу вақтгача эътибор бермаганимни-чи! Қўҳна самарқандлик бўлажак ҳамкасбим икки йил ортимдан соядек юрди. Мен аввал ёзганимдек мағрур, фақат ўқишнигина ўйлардим. Иккинчи босқични битирганимизда аранг журъат топиб севги изҳор қилган биринчи Фарҳоджон, учинчи босқичга ўтар чоғимиз уйланиб, хотинини етаклаб келди… Демак, мени ҳеч ким шу бемор йигитчалик севмаган. Унга нисбатан юрагимда ҳали муҳаббат илдиз отмаган бўлса-да, ғалати бир илиқлик, яқинлик бор. Ҳали шунақа севиб қолайки!.. 
Тавба, ўша вақтлар дадам мисол қилиб кўрсатган оқ ипнинг қаерида турганимни ҳам ўйлаб кўрмабман. “Бегона йигитнинг қўлидан тутган қизнинг бу ҳаракатларини елкадаги қайси фаришта ёзади, ўнгими, чапими?” деган саволгина қаттиққўл дадамнинг норози қиёфасини эслатди. Аммо дарров ўзимни оқладим: шундай қилмасам, у ўлиб қоларди-ку! Бир нарсага амин эдим: мен ўзимга тўғриман. Ҳиссиёт ва ҳирснинг фарқини биламан ва энди Фарҳод ака фақат уйланганидан сўнггина менга қўлини теккизади. Аммо… тузалмаса-чи? Ўлиб қолса-чи? Йўқ, бу ҳақда ўйламайман. Фақат яхши ният қиламан. Бирор кун уни албатта севиб қоларман...
***
Ўша баҳор кунларининг бирида яна бир қувончли ҳодиса юз берди. Кечки уколларни тугатиб, муолажахонани йиғиштираётган чоғим, очиқ турган эшикдан таниш овоз эшитилди:
— Если Магомед не идёт к горе, то гора идёт к Магомеду! 
Овозни таниб гарангсираб қолганим майли, саратон туфайли анча вақтдан буён ўрнидан тура олмаётган Фарҳод аканинг юриб келаётганини кўриб, йиғлаб юбордим. Қўлтиғидан суяб келган отаси эса ўғлини кушеткага ўтказиб, баҳона топиб, бизни холи қолдирди.
— Яхшимисиз, Ширин?
— Зўр!
Иккаламиз ҳам кулиб юбордик. У ҳол-аҳвол сўрар экан, гинахонликка ўтди:
— Авваллари яхши экан, ҳар навбатчиликда икки маҳал кириб турардингиз. Энди шундан ҳам маҳрум бўлдик. Овозингиз ҳам аввалгидек жарангламайди. Ёки атайин бизнинг хонамиз томонда секин гапирасизми? 
Ерга қараганча индамай турарканман, бу инсонга нисбатан қалбимда қандай ҳиссиётлар борлигини чамалашга ҳаракат қилардим. Раҳмми? Йўқ! Шафқатми? Йўқ! Муҳаббатми? Йўқ! Унда нима? 

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Nov, 09:59


🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍🛍

🎁🎁 AKSIYALAR BOSHLANDI ‼️
#KUZ VA QISH  MAVSUMI UCHUN  HAMYONBOP KIYIM KECHAKLAR

😍😍 BITTA KIRIB KO'RING CHIQIB KETOLMAY QOLASIZ 😍😍BIZDA HAMMASI ARZON OPTOM NARXLARDA👍

Kanalga ulanish👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+7ocXjdhC6h0yYzQy
https://t.me/+7ocXjdhC6h0yYzQy
https://t.me/+7ocXjdhC6h0yYzQy

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Nov, 09:29


— Бойчечак қорни нима деб эритган экан?
— Сиз... cиз... Бу бор-йўғи эртак-ку!
— Яна бир марта айтиб беринг.

— Уни ўзим тўқигандим.
— Биламан. Қаранг, шундай буюк Навоий бойчечаклар ҳақида хеч нарса ёзмаган экан. Ўзим ҳам шу митти гулларни унчалик хуш кўрмасдим... Яна олиб келасизми?
Унинг бош томонига осиб қўйилган ва аллақачон сўлиб қолган бойчечакларимга кўзим тушиб, жилмайдим:
— Албатта! Агар бозорда қолган бўлса.
Иккаламиз ҳам кулиб юбордик.
Хонага унинг дадаси киргач, уялиб ташқарига йўналдим. Бечора ота, бемаврид кириб қолганидан хижолат бўлиб қолди.
Бир оз вақт ўтиб, овқатланиб ўтирган хонамизга қўлида яна бир дунё егулик билан кириб келди.
— Қизим, шуларни баҳам кўринглар. Овқат, мева-чевалар бор...
Унинг қўлидан халталарни олар эканман, юзига қарай олмайман. Секингина раҳмат айтсам, кафтини очиб астойдил дуо қилди:
— Сизга раҳмат, қизим... Илоё, кам бўлманг!
Ўша куни 15-хонага бошқа кирмадим. Фарҳод аканинг кечки муолажаларини ҳам шеригимга қолдирдим. Эрталаб атайин хонадан чиқиб кетаётган отасини кўрган бўлсам ҳам, шеригимдан илтимос қилдим.

Кунлар шу тахлит ўтарди. Мен навбатчиликка келаман, аммо у ётган хонага кирмайман. Қолаверса, дафтардаги дил изҳорларидан сўнг бутун юраги билан менга талпиниб турган йигитга нима дейишни билмасдим. Бу орада бошқа касалхонага ётқизилган онасини кўргани бориб турдим. Шартаки қизнинг ювош тортиб қолгани ва бунинг сабабини сезиб турган аёл синиқ жилмайиб қарши олади. Аммо бир дақиқа ўтмай, хонадошларига “менинг келиним” деб мақтана бошлайди. Узун бўй-бастимга, хиёл қизариб жилмайиб турган юзимга қараб турганларга қараб, ёлғон пўписа ҳам қилади:
— Кўп қараманглар! Кўзингиз тегиб қолади...
Обдан хурсанд бўлгач, шерикларини муолажа хонасига кузатиб, узр ҳам сўраб қўяди:
— Айбга буюрмагин, қизим, бир яйраб олдим-да! Менга ҳавас қилганларини кўрдингми? Ҳаммаям сендай келинни орзу қилади-да. Ўқиган, чиройли... Ўзим ҳам... Бир орзу қилиб олдим-да...
Яна бир гал келганимда аёл ўрнидан туриб шифокордан рухсат олгач, мени боққа бошлади. Четроқдаги ўриндиқни танлаб, ўтиришимни сўрар экан, гапни узоқдан бошлади.
— Бошқа туға олмаслигимни айтганларида дунё кўзимга тор кўриниб кетганди, аммо Фарҳодим борлиги далда бўлиб, мана, элликка ҳам кириб қўйибман. Қанча қистовга олмайин, отаси бошқа оила қилмади. Бу дард ўлгур ёпишмаганида ўғлимнинг тўйини қилиб, ҳозир неварали ҳам бўлармидик... Бир ҳисобда Аллоҳ ҳақ! Оғир кунда олдида бўла олмайдиган бевафони оиламизга яқинлаштирмаслик учун шу кунларни бошимизга солгандир. Қизим, кеча дадаси айтди, Фарҳоджон анча яхши экан. Бир оз кучга кирсин, Москвага олиб кетамиз... Сен ўзингни қийнаб қўйма. Бирор нарса деса, “хўп” дегин-у, аммо бажаришга мажбур эмассан. Яна озгина алдаб тур!
Давоми бор.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Nov, 09:29


ҳам бермаяптими? Ҳа, ким бор, ким йўқ яна баҳор келгунча... Ростини айтсам, бундай ташхис билан, йигитчадан кейин келган беморларнинг қанчаси ўлиб кетишди. Но он держиться! Молодец! Но увы чудеса бывают только в сказках... Майли, кўпроқ гапиринг, комадан чиқариш керак. Овозингизни иложи борича кўпроқ эшитиши керак.
— Онаси-чи?
Русча, ўзбекчани чайиб гапирувчи шифокор аёлнинг кўзларини йириб очиб, томир уришини санаб кўргач, мамнун илжайди:
— Уч кунда оёққа турғизамиз. Главный, бизнинг касалимиз эмас...
Билмадим, кимдир менинг — ўшанда йигирма бир ёш бўлган қизнинг ҳаракатларини оқлар, кимдир йўқ. Аммо мен, ёнма-ён каравотда ётган она-боладан энг яқин инсонларидек меҳримни, хизматимни дариғ тутмадим. Уч кунча дарсга бормай, ҳамшираларнинг ўрнига муолажаларни бажариб, баъзан фаррошнинг ишларини ҳам қилардим. Алламаҳалгача ухламай, икки каравот ўртасида болалигим, уйимиз, оиламиз ҳақида гапирсам, кундузи қалин дафтаримдаги ҳикояларимни ўқиб ўтирардим. Шу орада икки марта елкасига халат ташлаб олган Фарҳод аканинг дадаси менга бир дунё егулик кўтарганча кириб келди. Яқинларининг олдида бирпас ўтиргач, менга нимадир дегиси келади-ю, гапиролмай, секин чиқиб кетади… 
Қадами узилмаётган шифокорлар тўртинчи бўлимдан тушавериб ўзлариники бўлиб қолган беморнинг у ёқ-бу ёғини кўриб, афсус билан бош чайқашса, ҳамширалар аллақачон у ҳақда ўтган замонда гапиришарди:
— Эсиз, шунақа чиройли бола-я? Бирам ҳазилкаш эди…
— Нимага “эди”? У тирик-ку?! — дейман жаҳл билан.
Менга Марсдан тушган ўзга сайёраликка қарагандай тикилувчи оқ халат соҳибалари, “биз бунақаларни кўравериб пишиб кетганмиз” қабилида жавоб қайтаришарди... 
Биринчи бўлиб онаизор кўзларини очди. Ўша пайт ёзган янги ҳикоямни овоз чиқариб ўқиб ўтиргандим. Ўғлининг тепасида ўтирган одамни овозидан таниган муштипар аёл яна йиғлашга тушди. Уни юпатар эканман, увишиб қолган оёқларини уқаладим. Аранг тинчлантириб шифокорни чақирдим...
Аёлни бошқа шифохонага юборишга мажбур бўлишди. Яна икки кундан сўнг ўғли ҳам кўзини очди. Унинг аҳволи яхшиланаётганини айтиб тинчлантирган Шоҳида опа мени дарсга боришга мажбур қилди. Бормасам, ишдан ҳайдалишимни пўписа қилгач, ноилож кўндим.
Аммо қани маърузалар қулоғимга кирса… Гоҳида хаёлпарастлигим туфайли амалиёт чоғида ҳам гап эшитиб қоламан. Кусдошларим ҳайрон. “Бир қоп ёнғоқ” — водийлик хушчақчақ қиз ўйчан ва ғамгин бўлиб қолганини ҳеч ким ҳазм қила олмасди. У вақтлар ҳол-аҳвол сўрашга хизмат қилувчи қўл телефонлар йўқ, бўлимдагиси эса хоҳласа ишлаб, хоҳламаса, дам оларди.
Унинг кундалигини ўқияпман. Илк марта ишга келган кунимдан бошланган. Ярмидан кўпи Навоий ғазаллари ва Фарҳод монологи. “Дон Жуан бўлса, Навоийни ўқирмиди?” савол бераман ўзимга. Аммо уни севиб қолишимга ишончим комил эмас. Энг охирги ёзувларни ҳам ўқиб тугатдим.
“Агар Аллоҳ яна бир йил, атиги бир йилгина умр берганида Мадинани ҳеч кимга бермасдим. Ҳеч бўлмаса, ўзидай чиройли битта қизчам бўлганидами...”
Уятсиз! “Қизча”миш! Менинг ҳали турмушга чиқиш ниятим йўқ. Институтни битириб, илмий иш қилмоқчиман. Шу бедаво дардга даво топишни истайман. Аввал Нобель мукофоти ҳақида ҳам ўйлардим. Ҳозир уни орзу қилмайман. Фақат саратоннинг давосини топсам бўлди!..
Аммо… унинг ҳам орзу қилишга ҳаққи бор! У ҳам менга ўхшаган инсон-ку! Майли, унга қўлимдан келганича ёрдам бераман.
***
Навбатчи бўладиган куним касалхонага кела солиб, 15-хонага кирар эканман, эшикка тикилиб турган қадрдон нигоҳларга кўзим тушди. У махсус каравотнинг кўтарилган темирига суянганча қотиб қолганга ўхшарди. Назаримда, у бир неча кун шу тахлит, йўлимга кўз тикиб ҳайкалга айланиб қолган эди.
Тўғри бориб бағрига отилгим келди-ю, бир қадам қолганида тўхтаб, каравот олдида тиз чўкдим. Фарҳод озғин бармоқлари билан сочларимни силар экан, бармоқлар титраётгани сезилиб турарди.
Бир оздан сўнг ўзимга келиб, уялиб кетдим. Юрагим гурсиллаб урар, аввал ҳеч қачон бундай қилмаганим учун учун ликопчада турган олма янглиғ қизариб кетгандим! Хонада бошқа ҳеч ким йўқ. Уч дақиқача бир-биримизга гапирмай, индамай турдик.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Nov, 09:29


БОЙЧЕЧАКЛАР АЛДАМАС.
5-кисм

Сакраб тушиб, яна ўша йўл бўйлаб касалхона томон чопар эканман, нима қилаётганимни билмас эдим. Биринчи марта қалбимга ҳам, ақлимга ҳам бўйсунмаётган ғалати бир истак, тушуниб бўлмайдиган куч бошқараётганди мени…
*
Ўқишга бормай, бир аҳволда қайтиб келганимни кўрган мудира ўз хонасига таклиф этди. Дарров ечиниб, халат кийиб олишимни ва қуринишимни тайинлар экан, ўзи қайноқ қаҳва тайёрлади. Совқотганимдан қалтираб қаҳвани ҳўплар эканман, Шоҳида опага ялиндим:
— Фарҳодни олиб кетишларига йўл қўйманг!
У бир муддат ҳеч нарса демай, бурчакка қўйилган телевизорда берилаётган аллақандай кўрсатувга қараб турди. Сўнг столи устида турган телефон гўшагини олиб, айлана ичидаги рақамларни тера бошлади:
— Нигора, Фозиловнинг ҳужжатларини тайёрламай туринг. Нимагалигини сўрамай, айтганимни қилинг! 
Гўшакни жойига қўйгач, ёнимга келди. Юзимни ўзига қаратиб савол берди:
— Нимага бундай қилясиз? Шу сизга керакми? Тунов куни онасининг кўз ёшларига чидамай, сизни хонамга чақиртиргандим. Лекин сиз ўзингиз севмаган инсонга меҳр беришга мажбур эмассиз! Қолаверса, бу ер онкология. Бўлимда ётган аксарият беморларнинг қисмати тайин. Ҳаммасининг кўнглига қарай олмаймиз. Ёки биров бирон нарса дедими?
— Йўқ! Ўзим...
— Уни Москвага олиб боришмоқчи эди. Ҳаммамиз, ҳаттоки Россиядан чақиртирилган профессорнинг ўзи ҳам фойдаси йўқлигини оиласига тушунтирмоқчи бўлдик. Аммо ёлғиз боласидан айрилишни истамаётган қайсар ота бизни эшитишни хоҳламади. Мана, барибир фойдаси йўқлигини ахийри тушунишди...
— У ёлғиз фарзандми?
— Ҳа. Фарҳод уч ёшлигида ота-онаси автоҳалокатга учраган, орқа мия жароҳати туфайли онаси бир неча йил фалажланиб ётган. Етти йил деганида оёққа турган-у, аммо бошқа туға олмаган экан. Отаси бўлса, аёлини азбаройи севганидан қайтиб уйланмаган. Мана сизга вафо, садоқат ва севги ҳақида тайёр материал. Эшитишимча шеър, ҳикоялар ёзиб турар экансиз…
— Шоҳида опа, Фарҳод нима учун бу хасталикка чалинган?
— Билмадим. Ирсий мойиллик йўқ, радиактив зоналарда ишламаган. Касал бўлгунга қадар катта бир корхонада муҳандис бўлиб ишлаган. Ҳа... айтганча, севган ва унаштириб қўйилган қизи унинг ташхисини билгач, ташлаб кетган экан. 
— Нима? У Дон Жуан... Шунақа дейишади-ку... Ҳалиги...
— Шунақа, ўртоқ бўлажак доктор, қайсидир бевафо уни ташлаб кетган, сиз бўлса, ўзингизга йўқ жойдан муаммо ортириб, дарсдан қолиб ўтирибсиз. Ўрнингизда бўлсам, кўзимни чирт юмиб Фозиловни унутардим. 
— Унинг яқинлари билан гаплашсам бўладими?
— Нима ҳақда? Отасининг юраги чатоқ, онаси сиз қайтмасингиздан аввал ҳушидан кетиб қолди. Уни ҳам ўғлининг ёнига ётқизишга мажбур бўлдик.
Дик этиб ўрнимдан турдим, қаҳва учун раҳмат ҳам айтмай, мудирага ялинди:
— Бугун реанимацияда қолсам бўладими?
— Эсингизни еб қўйибсиз! 
— Илтимос опа, телефон қилинг, рухсат беришсин!
“Хўп” ёки “йўқ”ни ҳам эшитмай, иккинчи қаватга шошдим.
“Севган қизи ташлаб кетган. У хасталикка чалингач, ташлаб кетган… Шунақасиям бўладими? Наҳотки, кўнгил қўйиб, кейин узиш шунчалик осон бўлса. Мана, мен севиб қола олмаяпман-ку?!..”
*
Жонлантириш бўлими остонасида турган йигитнинг яқинлари ҳеч нарса демай йўл беришар экан, ҳеч кимга қарамадим. Фақат ҳар доим кўзимга басавлат кўрингувчи отаси букчайиб, кичрайиб қолганига аҳамият бердим. 
...Оёғимга махсус бахилла кийиб, улар ётган хонага кирдим. Иккаласи ҳам сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Бири қўйиб, бири кириб чиқаётган докторлар йигитнинг қўлидаги сўлиб қолган бойчечакларга қараб чуқур хўрсиниб қўйишади. 
Бир муддатдан сўнг шу бўлимнинг баджаҳл мудири менга кўзи тушиб, кўзойнак тепасидан қовоқ уйди:
— Сиз тўртинчида ишлайсиз, шекилли?
— Ҳа! 
— Бу ерда нима қиляпсиз?
— Мен...
— Нимага довдирайсиз? Ўзимизда ҳамширалар етарли.
— Биламан.
— Эҳ-ҳа, Шоҳидахон айтгандилар. “Ширинман” денг?
Мен жавоб беришга ботина олмай, жим қотдим. 
— Яшанг, қизим! Тарбия берган отангизга раҳмат! Энди гап бундай, бу ер ҳарқалай, жонлантириш бўлими. Фарҳоднинг қўлидаги гулларни олиб қўйинг. 
Унинг кафтини авайлаб очиб, бойчечакларни олиб қўймоқчи бўлдим. Қани энди, бармоқларини ёзса!.. Ҳаракатларимни кузатиб турган шифокор кулиб юборди.
— Қаранг, сизга

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Nov, 09:01


5- NOYABR
5- NOYABR
🛍Ozish marafonga marhamat
🛍 Uy sharoitida bir oyda kamida 4 kg dan 14 kg gacha vazn tashlaysiz
🛍Hech qanday dori va kaktelarsiz uy sharoitida ozish yoʻllari
📣📣📣📣📣📣📣📣📣📣
✔️OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
✔️OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥
💯1) oy 50 ming
💯2) oy 100 ming
💯) oy 150 ming
🛡🛡🛡🛡🛡🛡🛡🛡
https//
t.me/soglom_ozish123
https//
t.me/soglom_ozish123
https//
t.me/soglom_ozish123
Guruhni korish
🖥🖥🖥🖥🖥
🔄🔄🔄🔄🔄🔄🔄🔄🔄🔄

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Nov, 08:29


— Қўйсангиз-чи! Мен ҳақимда яхши билмасдингиз-ку. Сиз баҳор, мен эса қишнинг чечагиман...
— Демак, қорчечаклар бирлашиб қорга айланар экан-да!.. — дебди бойчечак сеҳрли ойнадаги чиройли манзарадан кўз узолм

ай.
— Албатта! Қорчечак дейишса, шунақа хурсанд бўламанки! Ҳали бу ҳаммаси эмас. Қуёшда тобланиб буғчечакка, булутга айланиб ёмғирчакка, ерга сингиб бойчечакка ҳам айланишимиз мумкин!
— Энди бу ёғини ошириб юбордингиз!.. — дебди бойчечак қорга қовоқ уйиб. — Ҳали қариндошмиз ҳам дерсиз?
Қор хандон отиб кулибди.
— Ҳазиллашдим. Ёмғир томчисига айланиб қайтсак, боғ-роғ, дала-дашт, қир-адирнинг чанқоғини қондирамиз. Кейин сиздек чиройли гуллар униб чиқади.
Сўнг чуқур хўрсинибди:
— Қуёш бобо билан яна озроқ суҳбатлашиб олай, кейин эрийман... Сиз эса бемалол чиқаверасиз.
Бойчечак бирдан йиғлаб юборибди.
— Нега йиғлаяпсиз? Мен фақат бир оз кутинг, дедим холос-ку!
— Кутишга кутавераман, сизни ранжитиш ниятим ҳам йўқ. Бироқ, ҳов анави болаларни кўряпсизми? Улар мени қидириб қирга чиқишган. Бугун ҳам ҳафсалалари пир бўлиб кетиб қолишар экан-да...
— Нега буни аввалроқ айтмадингиз? — дебди қор. —Ҳозир бир оз эрийман. Сиз эса бемалол бошингизни кўтариб оласиз! Қани-қани ўзим ёрдамлашиб юборай...
Қорнинг ёрдами билан униб чиққан баҳор элчиси унга миннатдорчилик билдирибди.
..Бойчечак қидира-қидира ҳолдан тойган болалар аста қирдан туша бошлашганида, ҳаммадан ортда қолган кичкинтойнинг қийқириғи еру-кўкни тутибди: “Ана-а, бойчечак!!!”
Эртакни якунларканман, яна беморнинг юзига умид билан бикилдим:
— Сизга ёқдими?
Уни яна алдадим. Бу эртакни ҳозиргина қандай тўқиганимни ўзим ҳам билмайман.
— Тузалиб қолинг, Фарҳод! Биламан, сиз кучлисиз, иродалисиз. Сизнинг... Бизнинг фарзандларимиз ҳам бир куни қўлларида шу бойчечаклардан кўтариб келиб қувонтиришсин...
***
Навбатдаги тунни ҳам бедор кутган беморнинг онаси муолажа хонасига кириб келганида, деразадан мўралашга уринаётган кекса ўрикнинг оппоқ гулларига тикилиб турардим.
— Фарҳоджоним эккан ўриклар ҳам роса гуллагандир. У боғда куймаланишни яхши кўради. Агар касал бўлмаганида ҳозир ҳам...
Жавоб қайтаришга улгурмадим. У мени ўзига қаратиб қўлларимдан тутар экан, уларни аста ўпди:
— Боламнинг қўлларидан тутган қўлларингдан ўргилай, қизим! Буни ҳеч қачон унутмайман. Тунов кунги аччиқ гапларимни кечир! Аслида бунга ҳаққим ҳам йўқ! Кейин... кейин ўзингни гуноҳкор сезма. Мен ҳам сенинг ёшингда шундай бўлганман. Буни ҳаё деб атайдилар. Кеча сен уларга бир муддат қарши чиқишга ўзингда куч топдинг. Боламга қилган илтифотинг ажрини Яратганнинг ўзи берсин! Илоҳим, қадрингга етгувчи йигитга ёр бўлгин!
Аёл тўхтамай дуо қилар экан, ўғли билан бўлган ярим соатлик вақтимни фарзандига бағишлаган йигирма саккиз йиллик ҳаётидан устун қўйишини ва бунинг мукофотига менга энг муносиб хонадонга бекалик мартабасини тилашини айтди.
— Биласанми, — давом этди сўнг, — қўлига тутқизган бойчечакларингни ҳеч кимга бермади. Қанчалик ҳаракат қилишмасин, Фарҳоджон кафтларини очмади. Ҳозир ҳам шундай ётибди. Ўғлим бахтли эканини биламан. Чунки сенинг ширин сўзларингни эшитди. Эртагинг... Чиройли эртак учун раҳмат, қизим!
— Мен, мен... ҳалиги...
— У эшитди, болам. Аллоҳга қилган илтижоингни ҳам эшитди. Шунисига ҳам шукур! Чимилдиқ насиб қилмаётган жигарпорам севган қизининг эътиборидан ҳам маҳрум кетганида, қиёматга қадар юрагим ёниб ўтарди. Бир лаҳзага бўлса-да, уни бахтиёр этганинг кўриниб турибди. Юзларида бирам чиройли табассум билан ётибдики, фариштани кўргандай мамнун, қизим...
— У... у киши яшайди. Мана кўрасиз.
Аёл аччиқ изтироблар қалқиб турган нигоҳлари билан бир муддат кўзларимга тик қаради.
— Кўриниб турибди. Кўнглим учунгина гапирмаяпсан. Дуо қил, қизим. Дуо қил! Келиним бўлиб, остонамда оппоқ рўмолларда салом беришингни, ўғлимнинг савлатларига ярашиб яшашларингни мен истамайманми? Илк марта ишга келганингдаёқ, нафақат ўғлимнинг, балки менинг қалбимни ҳам забт этгансан. Шунинг учун ҳаддим сиғиб, сенга қаттиқ гапирдим, ҳаддим сиғиб, сенсираяпман, жон болам...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

03 Nov, 08:29


Гоҳ кулиб, гоҳ бўғзидаги фарёдни боса олмай гапираётган аёлга нима дейишни, қандай тасалли беришни билмай тош қотгандим. Менинг ҳам томоғимга нимадир қадалган, у нималигини билмасам-да, отилиб чиқишини хоҳлардим…
— Ўғлингиз яшайди! У албатта яшайди... Аяжон!
— Нима дединг, болам? Қайтар!
— Фарҳод акам яшаши шарт! Сиз учун ҳам яшаши керак, аяжон!
Аё

л елкасига тушаёзган рўмолини тўғрилаш баҳона, ерга тикилган кўзларимга қарар экан, мамнун хўрсинди:
— Тилингдан ўргилай, болам! “Аяжон” деган тилингдан ўргилай! Уйимга келин туширгандай, қўлингдан бир пиёла чой ичгандай бўлдим, болам. Энди армоним йўқ. Илоҳим, бахтли бўл!
У яна йиғлаб юборса, ўзимни баттар гуноҳкор ҳисоблашимни хоҳламадими, эшик томон йўналар экан, шарт ортга ўгирилиб, қўлимга аллақандай дафтарни тутқизди:
— Фарҳоджонники, бу сенда қолсин. Энди дарсингга бор. Биз бугун кетамиз. Меҳрингга, ширин сўзларингга рози бўл, қизим!
Ортидан чиқмадим. Жонлантириш бўлимига ҳам тушмадим. Апил-тапил кийингач, аёл берган дафтарни сумкамга солиб, лифтни ҳам кутмай, зиналардан пастга шошдим. Бешинчи қаватдан қандай тушганимни билмайман. Ташқарида муздек ёмғир ёғаётган эди. Сочларим, кийимларим ивиб кетиб борар эканман, гўёки бир муддат ушлансам, бир умр ўша йигитга боғланиб қоладигандай касалхонадан узоқроқққа қочиб кетгим келарди. Беш бекат шу тарзда юрганимдан сўнггина бу йўлдан қатновчи автобуснинг таниш ҳайдовчиси уловини тўхтатиб, эшикларини очди.
Жиққа ҳўл эдим. Хаёлпарастлик билан салом берганимни кўрган кекса ҳайдовчи, ўнг томондаги ўзига яқин бўш ўриндиққа ишора қилиб, ортиқча савол бермай, сочиқ узатди.
— Cочингни қуритиб ол, қизим, шамоллаб қоласан.
Унинг “қизим” дегани Фарҳоднинг онасини эслатиб юборди.
— Ўғлингиз яшайди. У албатта яшайди... Кўрасиз!
Йўлга ёки менга қарашни билмай қолган ҳайдовчи автобусни бекатлар оралиғида тўхтатишга мажбур бўлди. У энди оғиз очган заҳоти, олд эшикни очишини илтимос қилдим. Қизарган кўзларим, юзимдаги ноаниқ хавотир ва хафагарликни кўриб, у индамай айтганимни бажарди.
Давоми бор.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

27 Oct, 23:20


-Бўлди. Сен бемалол кетишга тайёрланавер. Мендан хавотир олма.  Айтмоқчи мана бу мени янги рақамим сендан бшқа билмайди. Ким сўраса ҳам бериб юборавема. Сен билсанг етарли.
Айтмоқчи мана бу расмни менга чиқариб бер.
-Ким бу. Сен четда вақтингда келувди.
-Қачон?
Сен янги кетган вақтларингдамиди. Сени сўради. Шу.... Ким бу?
-Бу бир маняк.
-Ааа? Кўзлари ола кула бўлиб кетган Комил қўлида турган телефондаги расмга нафратли кўз ташлади.
-Ҳмм. Расмни эшикда турган охраналарга бер. Келса ичкарига киритмасин. Огоҳдантиришсин. Қайта бу ерга келадиган бўлса, ички ишларга хабар беришлари туғрисида. Агар огоҳлантиришдан кейин ҳам  шу атрофда юрадиган бўлса бир бз иккига қунғироқ қилинглар. Мен умуман уни кўрмайин!
-Хўп. Бир ойдан сунг Шаҳноза чиққан такси сал қолса йўлига чиқиб келган Алишерни уриб юбораёзди.
-Ахмоқ! Ичиб олганми нима бало!? Машинасини йўл чеккасига олиб бўлмай орқа эшиги очилиб қизга боши билан машинадан туш ишорасини берган Алишер хайдовчига пул тутқазди.
-Узр ака! Мендан ўтди. 
-Сен эса мен билан юр! Билагидан махкам чангалаб етаклади
-Қўйиб юборинг! Силтаниб чанглидан чиқмоқчи эди. Яна ҳам қаттиқроқ сиқди.
-Ўчир овозингни! Олифта! Мен сенга ички ишларга мурожат қилишни кўрсатиб қўяман! Кўчадан ўтган қайтганга кулгу бўлиб, ўзингни ўзинг шарманда қилмада индамай юр!
Одаммас бу! Умуман одам эмас! Қайсидир сайёрадан қуполлиги, тутуруқсизлиги учун ерга ҳайдалган махлуқ! Йигитнинг етовида кетаётган Шаҳнозанинг  ўз ҳаёлдан кулгуси келди.......

Давоми бор.....

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

27 Oct, 23:20


-Ҳа.
-Мен ҳам бир оз туриб кетаман.
-Ўқишинг битдими? Онасининг навбатдаги саволига жавоб бермаса бўлмаслигини англаган қиз бош ирғаб жилмайди.
-Қолганини шу ерда туриб давом эттирсам бўлади экан. Хавотир олманг. Сизни ёнингизда бўлмоқчиман.
-Бу ёлғонингга ўзингдан бошқа ҳеч ким ишонмаслигини биласанми? Лабини аянчли қимтиб олган аёл бош тебратди.
-Мени ёнимда бўлмоқчи эмиш. Мен ўлишимни кеча кундуз кутиб кўзинг толиб кетди сенларни.
-Онажон
-Оналама!-Жеркиб берди.-Бор ишингга!
-Онажон келганимга уч соат бўлди ё йўқ. Дарров урушиб кетманг бир оз эркаланг қучоқланг.
Индамай юз бурган она келинига жойимга олиб боринг дейиши кунглига бир оз тегсада билдирмасликка ҳаракат қилди. Хонасига кириб кийимларини алиштириш ва ишга жўнашни режа қилганди. Ҳозир каникул-ку! Ишхонада нима бор? Комил бор-ку у ерда! Менга нима бор? Эй бор ухлайман. Мени устимда бошлиғим бормиди ишга бормасам бўлмайди деб ўзимни ўтга сувга урсам. Дам оламан. Хонамдан чиқмай дам оламан! Ўзини ўрнига ташлаб қотиб ухлади. Эртаси куни тонг впқти кўз очган Шаҳнозашифтга термулиб ётди. Ўқишимни ҳал қилишим керак. Балким вақтинча музлатиб туришни уддалай оларман. Балким онлайин тарзда давом эттира оларман. Менга белги бу. Бўлди илм йўлидан кетаман. Шахсий хаётим йўқми илмий иш қиламан карера қиламан деган вақтимда ўз аҳдимдан қайтишим эвазига мана шундай жазоландим. Тавба ёмонам боплади. Устимдан мазза қилиб қулгандир. Балким ҳалиги дўстлари билан гаров ўйнаганми ким билади нима мақсадда бундай қилди?  Бўлади-ку хаётда шундай ахмоқлар ҳам гароқ ўйнайдимиеей бир нарсалар қилиб юради. Қизлврни устидан кулади. Менимча мен билан ҳам шундай воқеа бўлди. Хўрсинди. Соддалик қилдим. Мен биринчи ишим бу Алишер аканинг кимлигини аниқлашим керак. Ктмнинг фарзанди. Оилавий шароити қандай балким у аллақачонлар уйлангандир. Мен бехабардирман. Ёши ўттиз олтида ахир. Ўттиз олти ёшли эркак суққабош буйдоқ бўлармишми? ШУ вақтгача шу каби ўйдар хаёлимга келмаган шу даражада ишонганманми? Балким у касалдир. Руҳийми гўрми ерми рнима бўлган тақдирда ҳам, мен уни кимлигини аниқлаштириим керак. Унинг уйланган икки ёки уч болали эркак деган хабар эшитсам ҳам манабу воқеадан кейин ажабланмайман. Ажабланмасликка ажабланмайман, аммо жуда жуда алам қилади. Уша алам мени илгаригидан ҳам совуққонроқ қилиб қўяди. Қон томири  лорс лорс тепаётган чаккасини кафтлари билан махкам сиқди.
Хонасининг эшиги қаттиқ урилишидан чучиб тушган виз бориб эшикни очди. Электрон аравачасида ўтирган онасини кўриб жилмайди. Демак Комилни келинчаги қўймаган, ўзига хизмат кўрсатишни ургатган.
- Турдингми ўрнингдан бунча устинга дунёни ғами қулагандек ухлайсан? Бўл келин нонушта тайёрлаб ўтирибди.
-Ҳозир чиқаман. Қўлига телефонини  олди. Комил, мен ишга чиқмайман. Таътил тугасин сунг ишга чиқаман сенда нима янгиликлар бор?
-Опа мен Шевецияга хужжат қилаяпман кетаман деган режам бор. Кечда бориб гаплашиб олайлик ухлаб қолма.
-Яхши келаверчи...
Нонуштага иштаҳаси бўлмай икки пиёла чой билан кифояланиб юзига фотиха тортди. Стол устида турган телефони жиринглашига жавобан экранга кўз ташлади. Нотаниш рақам.. Ктм бўлса. Билсам билмасам анави тутуруқсиз бўлиши керак! Дилида пайдо бўлган нафрат кучидан титраб кетди. Бу сафар қандай эртак тўқиса? Сендан ҳам сени баҳоналарингдан ҳам чарчадим. Энди менга сени ўзинг ҳам гапинг ҳам аҳмиятсиз! Нотаниш рақамни қора руйхатга олди. Бу аҳволда бўлмайди. Ҳозир кўчага чиқиб янги рақам сотиб оламан.
Рақамини янгилаб ишхонасига йўл олди.
Ишларнинг кетишидан кунгли кутарилган қиз укасининг елкасидан эркалаб қучди.
-Четга кетаман дейсанми?
-Ҳмм.  Ойига беш ташлайман, опа сен йиғиб қўявер. Ёк ишлаб кенгайтир мактабни техникум қил техникумни инситут қил. Ёрдам бераман опа. Кейин сен менга ёрдам қиласан. Келининг блан кетаман иккимиз ишлаймиз яхши иш топдим. Жўраларим тинмай чақириб ётибди. Сени келганингдан жуда хурсанд бўлиб кетдим.
-Комил шу ерда ҳам ишларимиз яхши-ку етмайдими сенга?
-Опа, мен ўз бизнесимни очмоқчиман Ёшман юрт кўрайлик. Сени ўқишинг нима бўлди?

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

27 Oct, 23:19


Йўқ мен бундай саволлар оғушида ўзи  саволимга ўзим жавоб бериб ўтира олмайман! У келмаса мен бора оламан! Ҳисобидаги пулларни ҳисобини олди. Ўзбекистонга билетга етар экан. У ёғига худо пошша!  Балким ўқишимни кечиктирарман... Таътил оларман.
Айни дамда бу ерда қола олмайман! Интернет орқали онлайин билет брон қилиб, нарсаларнини йиғиштиришга киришди. Нима бўлган бўлса ҳам соғ саломат бўлсин. Ўзбекистонга иккинчи январга ўтар тунда етиб келган қиз, таксига чиққан манзилни айтиш бўйича ўйланиб қолди. Алишер суҳбат орасида айтиб ўтгани меҳмонхона манзилини айтди.
Мени йўқотиб қўйсанг уша ердан топасан деганди кулиб.
Етти қаватлик меҳмонхона кириш жойига ўрнатилган байроқлардан   меҳмонхона туризим агентлиги билан шартнома асосида фаолият юритишини тушунган қиз қош учириб олди. У ишбилармон. Бош чайқаб олди. Балким унга оила ҳалал берар. Хўрсиниб олган Шаҳноза табассум билан кутиб олган икки нафар бир биридан гузал қизларга ҳасратли нигоҳларини тикди.
-Ассалому алайкум!  Ярим тундан ўтган айни ширин уйқу вақти бўлса ҳам ҳушёр ва тетик ҳолда ўтирган қизлардан бири  ҳурмат тариқасидан ўрнидан турди
-Хўш келибсиз! Жой брон қилинганмиди?
-Йўқ.
-Хона керакми?
-Йўқ. Менга Алишер ака керак эди
-Кечирасиз гапларингиз тушунмай қолдим. Минг бор узр.
-Менга Алишер Арипович керак эдилар.
-У киши янги йил муносабати билан бир неча кун бу ерда бўлмасликларини айтгандилар.
-Қачон?
-Кечирасиз. Бизни бу саволларга жавоб беришга ҳаққимиз йўқ. Истасангиз ташриф қоғозларини бераман.
-Менга керак эмас!  Мени бошлиғингиз билан учраштиринг!
-Кечирасиз бу иш бизнинг қўлимиздан келмайди. Мен сизга админимизни чақириб бераман балким у киши...
-Чақиринг!
Ўзини администратор деб таништирган йигитчанинг юз қиёфасини Алишерга ўхшатган қизнинг йигитчани саволларига тайинли жавоб қайтармаганидан юраги сиқилиб хайр маъзурни насия қилган ҳолда ташқарига отилди.
Нималар бўлди? Нима гап экан? Нега бу тахлит жим бўлиб кетди?
Йўлида кета туриб ўз ўзига савол берди. Энди нима қиламан? Ахмоқман!  Нега бундай қилдим?  Нимага ишониб бундай қалтис ҳаракат қилдим?  Шунча йил мобайнида уни биронта яқини билан танишга ҳаракат қилмабман. Ҳатто уй манзилини ҳам билмайман. Мен у ҳақида нима биламан?  Исми фамилияси,  телефони рақами ва иш жойи манзилидан бошқа нима биламан?  Мен билган нарсаларни эса кўчадаги исталган бегона одам ҳам билиши мумкин. Ҳаттоки мендан кўп маълумотга эга бўлиши мумкин. Ўзим ахмоқман!  Қайси ақли ҳуши бор қиз телеграмда ёзилган смсга ишониб бир қитъадан иккинчи қитъага учиб боради!? Менман уша ахмоқ!
Мен қиз бола бошим билан бир нечта давлатларни босиб ўтиб учрашув белгиланган жойга етиб бордим. У нима қилди?  Дом дараксиз йўқолди. Мен уни соғлигидан хавотир олиб  қўлимда сунги маблағимни сарфлаб бу ергача келдим. Ҳаттоки келажагим мавҳум бўлиб қолишини, билиб ҳам ундан хавотирда келдим. Учи? У қаерда? Кўрсичқондек аллақандай ковакка беркиниб олган. Нимага эришдим бу ерга келиб кечирасиз,  узр,  маъзур тутасиз каби жавоблардан ўзга нимага эришдим!? Шунчалар ҳам ахмоқ содда гўл бўламанми!?
Уй эшигини очган Комилнинг кўзлари ҳайратдан катта катта бўлиб кетди.
-Опааа сенмисан? Яхшимисан? Нега огоҳлантирмадинг? Ўзим кутиб олардим.
-Комил жуда чарчадим. Майлими уйимга кирсам!  Эшикдан нари кетмай савол жавоб қилаётган укасига пичинг учирди.
-Ээ кечирасан!  Кир уйга!
Чой ичасанми?
-Йўқ. Дам оламан.
Хонасига кириб эшикни ичидан беркитиб олган қизнинг кўзларидан алам ёшлари тирқираб кетди.
Шунчалик содда гўл аҳмоқманми? Кимга ва нимага ишондим?  Телефонини қўлига олиб Алишернинг акуантига кирди. Ҳали ҳам кирмабди. Қай ерда бу а?  Қаерда юрибди!? Кўрдим ишхонасида тинчлик,ҳамма хотиржам демак у соппа соғ! Мени ахмоқ бўлганим қолди. Ўйланиб турган қиз Алишернинг рақамини қора руйхатга жойлади. Мен уни ўйинларини билиб қолдим. Бу сафар нима баҳона топса? У баҳоналар учун бировдан қарз оладиган инсонмас. Яна уни баҳоналарини тасдиқлаб берадиган бошимга келиб дўқ пуписа қиладиган жўралари ҳам бисёр!
-Нега қайтинг?
Нонушта қилаётган онасининг саволини эшитмасликка олди.
-Комил ишга кетдими?  Келинига юзланди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

27 Oct, 23:19


-Янги йилни бирга кута олмас эканмиз. Уша куни аксига олиб.. Биринчи санага билет топдим.
Жуда яхши-ку! Бундан хафа бўлиш керак эмас. Сиз оилангиз билан мен дугоналарим билан бирга нишонлаймиз. Сунг кўришсак яна қайта нишонлаймиз!
-Сен ҳафа бўлмадингми? Биз ҳали биргаликда кўп янги йилларни нишонлаймиз. Бу сафар шошилинч бўлди-дааа
-Хафа эмасман! Кунглингизни чуктирманг.
-Унда биринчида Берлинда учрашамиз.
-Хўп.
Суҳбатлари узундан узоқ давом этди.
Алишернинг Москвадан бутунлай қайтгани хабаридан юрагига қувон ёпирилиб кирган қиз пайтдан фойдаланиб севги изҳор қилган йигитнинг айёрлигидан кулиб юборди.
-Сенчи?-жавоб кутди.
-Алишер акааа
-Хўп айтчи билгим бор
-Мен ҳам...
-Ияя бўлдими?
-Ҳмм.
-Хўп, нима мен ҳам? Мен шуни тушунмадим.
Йигитнинг қитмирлигидан юзи ловуллаб кетган қизнинг тили мен ҳам сизни севаман деб айтишга айланмай гапини йўқотиб қўйди.
-Шаҳнозааа нима сен ҳам айтасанми?
-Бўлдиии.
-Хўп нима сен ҳам шуни айт
-Биласиз-куу
-Хўп. Майли. Юзма юз турганимизда айтасан
-Йўўқ
-Айтасан кўрасан айтмасанг айттираман
-Жиннисиз
-Ҳа. Сени жиннингман! Майли жоним! Мен ишда эдим. Сен эҳтиёт бўл хўпми? Ўзингни асра мен учун!  Вақтида овқатлан
-Хўп. Йигитнинг меҳрибончилиги хўш ёққан қизнинг юзига табассум югурди.-Сиз ҳам вақтида..
-Овқатланаман! Кулиб юборди.
Шунча йилдан бери биламан деб юрадиган инсонини янги қиёфасини-Меҳрибон ва ғамхўрлигини кашф этган қиз жилмайди. Менга керак нарса унда бор экан. Илгари уни тушунади деган ишончим бор эди. Демак у менга дадамдек меҳрибонлик ҳам қила олади! Биринчи январь куни тонг саҳар Шаҳноза ўтирган учоқ  Йоханнесбург шаҳридан Берлин томон учди. Ҳисоб китоблари ва рейслар жадвалига кўра Алишер уни аэропортда кутиб олиши керак эди. Аэропортда йигитга кўзи тушмагач рейси кечикди деган хаёлга борди. Телеграмдан етиб келганини хабарини қолдирди. Бир кун кундуз иккилар атрофида гаплашганлари бўйи кирмаганидан ҳайрон бўлди. Тунда қунғироқ қилмаган эди.Ўйлади.У кеча тунда қунғироқ қилмади.Мен бўлса уни байрам ташвишида деб ўйладим.Янги йил киргач ҳам табрикламади. Нега? Тунда сафар тайёргарли ва ҳаяжони кучлилигидан эътибор қилмаган нарсаси энди диққатини тортди. Нега у кеча киргани бўйи йўқ? Соғ саломатмикан? Узок парвоздан қаттиқ чарчаган бўлса ҳам икки соат тик ҳолда йигитни кутиб турди. Сунг толиқиб ўриндиқлардан бирига ўтирди...
Унга нимадир бўлган юраги ҳапқириб кетди. Қаршидаман, дўстларим билан биргамиз. Янги йилни кутиб олгач йўлга чиқишни мўлжал қилдим. Кузатиб юборишади деганди. Йўлда нимадир бўлмадимикан? Кетма кет аэропортга қўнаётган учоқлар рейсини эълон қилаётган аёлнинг овози қулоғига ёқимсиз эшитила бошлади. Соатига қаради беш соатдан бери ўтиргани билиб ўрнидан турди. Энди келмайди! Касса томон юрди.
-Менга бир томонлама Зейцсбургга билет керак...
Хонасига зиналарни бир бир босиб кўтарилган Шаҳноза эшикни ёпди-ю, елкасини зилдек босиб турган сумкасини хона ўртасига улоқтириб ўзи йиғлаб юборди. Алам билан узоқ йиғлаган қиз телефонини қўлига олди. Ҳафсаласиз телеграмдаги ёзишмаларини текшириб чиқди. Истамаса ҳам Алишернинг акуантига қараб ҳали ҳам кирмаганлигидан ҳайрон бўлди. Тинчликмикан? Нима сабаб бўлди бу йўсинда жим бўлиб кетишига? Соғлиги тузукмикан?  Ким билан боғланиб у ҳақида маълумот олишим мумкин? Ҳа айтмоқчи дўстлар гурухи бор эди. Ёзишмаларини тепароқ қисмига чиқди. Дўстлар гурухидан узатилган смсни излаб топди. Дўстларининг ҳазил гурунгларини ўқиб юзига табассум югурган Шаҳноза дўстлариларидан бирини акуантига меҳмон бўлиб ҳайрон қош чимирди. Иккиси бир вақтда чиққан. Нега?  Ҳайронлиги ошиб гурухга кирмай туриб гурух аъзоларини бир бир текшириб чиқди. Ҳаммаси деярли бир хил вақтда чиққани бўйи қайтиб кирмагани ҳайрон ҳолда кўриб чиқди. Хаёлига келган нохўш ўйдан юраги гупирлаб кетган Шаҳноза ўрнидан туриб хона ичида бетоқат кеза бошлади. Биргаликда нимадир рўй бердимикан?  Ё худойим нималар бўлди?

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

27 Oct, 23:19


🔥💥♌️Саидалиходжаев♋️💦💧 Р. А, [12.09.2024 0:21]
Эхтимол улардаги чет эллик йигитга турмушга чиқиш ҳаваси телевизорда кўрсатилаётган эҳтиросли муҳвббатга тўла сериаллар туфайли уйғонаётгандир. Балким оиласида отаси акалари тмонидан аёлларига кўрсатилаётган муомилардан нафратланиб худди сериаллардагидек муҳаббат орзусида бу ишга қўл ураётгандирлар. Бу ҳақида кимдир ўйлармикан? Атрофимда минглаб Акмаллар ва Сарвинозалар бор. Эхтимол дугоналарим таниш қиз ва аёлларнинг бир биридан аччиқ қисматини кузатиб кўриб юрганим учун ҳам мени турмушга чиққим оила қургим бир эркакни оила боши сифатида тан олгим келмас. Эҳтимол мана шу каби қарашларим туфайли ҳам Алишер акани тушунишни истамасман. Эҳтимол оилада аёл ҳам эркак қай даражада эъзозланса аёл ҳам худди шундай эр томонидан эъзозланиши шарт деган ўйим туфайли менда Алишер акага нисбатан ишонч йўқдир... Менда ўзимга ишонч етишмайлими?  Ёки ишончим ҳаддан зиёд ортиқми?  Атрлфимда мендек фикрлайдиган билмадим ким нечта бўлса? Менда келажакдан қурқув кучлими?  Ахир кўриб турибман. нечта танишларим оиладаги тенгсизлик ва хўрланишларга чидай олмай айримлари беш айримлари ўн йиллик турмушидан ажралаяпти. Яна шусиз ҳам оиласидан ажрашиб тушкун бўлиб қолган аёлни гап сўз қилишларичи? Бизнинг жамиятда ажрашган эр хотинлар мухокамасида кўпинча эркак оқланади. Аёл эса... Ҳеч ким ўйлаб кўрмайди. Бекорга эмасдир. Нега аёл ажралишга қарор қилди? Балким у бошидан бир биридан азобли кунларни тунларни ўтказаётгандир!? Шундай тақдирларни кузатиб юриб менда ҳам оилага қуриш бу ташвишдан ўзга нарсамас деган ўй пайдо бўлгандек. Моддий томондан мустақиллигим туфайлими бу? Унда нега Алишер акани қуйиб юбора қолмайман?   Мана шу гапларимни Алишер акага айтсам у мени тушуна олармикан. Мени тушунишга уринармикан ишончсиз қалбимда ишонч уйғота олармикан? Дўсти ҳақ уни бахтли яшашга оила қуришга ҳаққи бор. Мендек руҳий томондан оила қуришга тайёр бўлмаган қизнинг йўлига кўз тикиб юришга мажбур эмас. Ё худойим нега уни уйланишга ҳаққи бор деб ўйлашим билан кўзларимга ёш қуйилади? Негаа? Мен ҳаракат қилиб кўришмм керак. Ўзимни енгиб олишим. Алишер акани доим ёнимда кўришга куникишим керак. Ҳар доим ўз муаммоларимни ўзим ҳал қилишдан чарчадим. Чарчаб кетдим ахир. Ундан ўзга йигитни ёнимда кўришни истамайман... Мен унга имкон беришим унга ишонишим керак. Энди мен номим бир йигит билан бирга тилга олинишидан қўрқадиган ёшда эмасман. Энг қўрқадиган юаёлим ҳаётимда рўй бериб бўлган бўлса энди нимадан қўрқаман!  Ахир қўрқадиганим оллимдан келди-ку!  Қанчадан қанча гап сўзларга қолдим!  Қилмаганимни қилди дедилар. Айбсиз ҳолимда айбдоп дедилар. Гуноҳсиз ҳолимда йиллаб ҳақ тўладим. Кўз ёшларим ва ишрнчим билан тўлов тўладим. Одамлар мени қанчалик гап қилсалар мени одамларга ишончим ўлиб бораверди. Инсон тириклиги бу Ишонч  туфайли экан. Бир инсон билан  биргаликда ўтказадиган эртанги кунига, келажагига ишончи бўлмаган инсонни тирик мудрадан  фарқи қолмас экан. Наҳотки мен жим жит кетган инсон туфайли кунларида тунларимни бедор ва кўз ёшлар тукиб ўтказганим учун ҳеч нарса қила олмайман. У яна менга ўз севгисини қандай исботлаб бериши керак!? Ахир у мен учун қилдику ҳаммасини! Эвазига ҳеч нарса талаб қилмади.Ҳаттоки мен шу туфайли кела олмадим дея олмади. Уни уйланган деган ўйда аслида ҳаётида йўқ бўлган қиздан қизгониб йиғлаб чиққанларимнм унутдимми? У мени деб турибди. Мен севган инсон мени деяпти! Етар ортиқ одамларга қулоқ солиб яшамайман. Мен унга ишонч ва имкон бераман. Тонг отса  дугоналаримга қайтиб кетишимни айтаман. Сабаб сўрашса Алишер ака билан янги йилни бирга кутишга қарор қилганимизни айтаман. Етар ортиқ у нима деркан, бу нима деркан деб яшамайман! Нонуштадан кейин дугонасига янги йилни биргаликда кутиб ололмаслик эҳтимоли борлигини  билдирди. Дугонаси маънодор кулиб олиб розилик билдирди. Нонуштадан сунг Германияга учадиган учоқлар қатнови текшириб чиққан Шаҳноза Алишернинг қунғироғини кутди.
Кайфиятсиз эканлигини гап сўзларидан дарров илғаган қиз сабр билан ўзи гап бошлашини кутди.
-Шаҳноз ҳалиги мен билет топдим. Лекин...
-Хўп нима лекин?

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

27 Oct, 23:19


СИЙРАТ...

УЧИНЧИ ФАСЛ...

Ўн еттинчи қисм...

Алишернинг ялиниб ёлвориши хуш ёққан Шаҳноза қандай қилиб рози бўлиб қўйганини ўзи ҳам билмай қолди. Телефон қўйилиб алоқа узилгач хонасига қайтиб киришга шошилмади. Биргаликда янги йил кутиш... Алишернинг таклифи устида бош қотирди. Қандай бўларкан? Иккиланиб ўйланиб  қолди. Иккимиз ҳам бир биримизга бефарқ эмасмиз... Ёлғиз қолсак... Уфф... Хаёлидан ўтаётган ўйлардан юзи қизиб кетди. Биз ёш бола эмасмиз. Иккимиз ҳам ўзимизни тутиб олган ҳиссиётларммизни босиб оладиган ёшдамиз. Алишер акани унақа одати йўқ. Лекин  барибир у эркак киши. Нима қилсам? Бормасамми?  Бормасам нима бўлар экан. Хафа бўлиши аниқ. Лекин бу ерга сабоқдошларимиз билан биргаликда  янги йилни кутишни мақсад қилиб келгандик. Уф. Бошим қотди. Нега рози бўлдим. Йўқ десам бўларди. Ширин гапларига эриб тушдим. Бугун нечинчи сана?  Йигирма бешми аллақачонлар йигирма олтига ўтдик. Беш кундан кейин янги йил кириб келади. Икки минг йигирма иккинчи йил ҳам кириб келди. Умр ўтмоқда. Кўз очиб юмгунимча  йигирма саккизни тўлдииб йигирма тўққизга қадам қўйдимми. Шунчалик тез ўтиб кетдими?  Ахир кечагина мактабда ўқиб юрардим. Ўзимни ҳеч ҳам йигирма беш ёшли ҳолатимда тасаввур қила олмасдим. Мана ўзим тасаввур қила олмаган ёшдан ошиб кетибман. Алишер ака нечига тўлди?  Алишернинг ёшини ўйлаши билан ўзи билан кафеда кўришган дўстининг гаплари қулоқлари остида садо берди. "Бир йигитни бахтли қила олмасангиз бахтсиз ҳам қилманг!" Кимдир ўзинг тан олишни истамаган ҳақиқатни сўзласа дастлаб жаҳлинг чиқади. Сунг алам отига минасан. Уша ўзга тилдан янграган ҳақиқатлар қуполлик билан айтиладими, ёки кулгу қилиб айтиладими,  ёки  дўстона куйиниб айтиладими фарқи йўқ. Жаҳлдан тушиб аламга мингашасан,  сунг вақт ўтиб уни ҳақ эканлигини тан ола бошлайсан. Шаҳноза ҳам орадан ўтган вақт таъсирида ғазаби сўниб алами тарқалди. Ҳар сафар унинг охирги сўзларини эсласа ич ичидан унинг ҳақ эканлигини тан ола бошлади.
Алишер ака табиатан қилган қилаётган қилмоқчи бўлган ишлари ҳақида гапирмайдиган инсон эканлигини у билан танишганимдан бери тушунишим керак эди. Хаёл сурди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам у мени олдимга келиб мен сен учун анави тунғизни уриб мажруҳ қилиб ташладим деб айта олмасди. Айтмасди ҳам. Акмални ногирон бўлиб қолгани тўғрисидаги хабарни эшитгандим-ку!  Ҳаттоки бир оз қувонгандим ҳам. Баттар бўлсин худо борда дегандим. Сунг ўзимни ўзим аммамга ўхшаб қолаётганликда айблагандим ҳам. Бечора Сарви  икки йил тушакда ётган эрини парваришлади. Унга парвона бўлди. У аблах бўлса ҳам, ўз нафсини қондириш учун хотинини дугонасига кўз олайтириш даражасидаги пасткаш бўлса ҳам эрини ташлаб қўймади. Эҳтимол бу ҳолат бошқа миллатда бўлса аёли бу вазиятда кечирасан жонгинам мен ёшман ўзим учун ҳам яшашим керак!  Деб уйдан кетиб қолганда ёки эрини ҳайдаб солган бўлиши мумкин эди. Аммо бизнинг аёллар  ундай қилмайди.Бу бизнинг диний қарашларимиз билан боғлиқми? Нима сабабдан бизнинг аёллар бунчалик сабрли ва ҳокисор. Асрлар давомида қон қонига сингиб кетган сабрдан яралганми? Сабрнинг мукофоти бўлиши керак эмасми?  Лекин нега ҳар доим ҳам сабрли аёллар мукофатланавермайди.  Кундан кун аёлларимиз эркаклар ўрнини эгаллаб кетаётгандек. Сарвинозга ўхшаш ҳар қандай ҳолатда ҳам эрига садоқат билан хизмат қиладиган. Уни бетоблигида йўргакдаги боладек папалаб оёққа турғиза оладиган аёллар камайиб кетгандек. Лекин мана шу тахлит эрга хизмат қилиш ҳар доим ҳам эр томонидан муносиб жавоб билан тақдирланмайди. Аксинча, аёлнинг сабрини мутелик, итоатини қуллик,  садоқатини эса ўзни тенгсиздек кўриш оқибатида ўз аёлига қулдек муомила қиладиган. Арзимас хатоси эвазига, баъзида хато қилмаса ҳам калтак билан мукофатланади. Бу бизнинг динимиз билан мутлоқ боғлик эмас-ку! Бизнинг динимиз аёл қадри аёл иззатини юксакларга кўтарадиган мукаммал  дин хисобланади. Нега бизнинг эркаклар бунчалик майдалишиб кетишаяпти?  Бунинг туб илдизи қаерга бориб тақалади? Кунда кун оша бошқа давлат, ҳаттоки  дини бошқа  миллат эркакларига турмушга чиқиб кетаётган қизларимизни жим кузатиб ўтирибмиз.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

27 Oct, 23:19


@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

27 Oct, 23:18


🌺Ассалому алайкум!🌺

Хайрли тонг

🤲Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Янги кунга бисмиллаҳ...

Одамлар наздида қадр-қимматинг ҳар қанча юқориласа ҳам, ўз назарингда ҳақиқий қадр-қимматинг асл ҳолида қолаверади.

Одамлар ҳар қанча алдамасин, сен ўзингни алдама!


@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

27 Oct, 17:01


Реакция белгилаб куямиз 😊

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

27 Oct, 16:40


🔥ҚАЛБИМ ҲАСРАТИ🔥🔥 ҳикоясини Тўлиқ тугалланган вариантини ўқимоқчи бўлганлар @A_lixan га мурожаат қилинг.
Хикоя нархи 10.000 сўм.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

27 Oct, 16:38


Сабр ила кутилган нарсалар албатта охири ўз мевасини кўрсатади...
— Қизим!   -деди Асиланинг юз-кўзидан силаб — Сиз, сиз ҳомиладор бўлишингиз мумкин. Мумкин эмас аниқ, ҳа, аниқ. Сиз ҳомиладорсиз. Гулнозанинг кўзидан чиққан ёшлар Асиланинг қўлларига тушди. — Ойижон!
— Тайёрланинг шифокорга кўриниб келамиз, дадангиз уйда бизни олиб бориб келади, Гулноза ёшларини артиб шошганча хонадан чиқди. — Ё Аллоҳим, ўзингга шукр -деди, секингина қўлини қорнига қўйиб...
Навбат кутишар экан
— Шамсиддинга кутилмаган совға қиламиз, бир қувонсин. Дадангизга ҳам айтиб қўяман айтмайди. Бирам хурсандман.
— Шунчаки ошқозоним оғриган бўлсачи, ойижон. Негадир умидсиз Узи эшигига қаради
— Унақамас, ошқозонингиз оғримаган, мана менга ишонинг. — Муродова Асила ким борми? Навбатингиз келди. Ҳамшира эшикни ёпиб кириб кетди.
— Юринг қизим. Гулноза Асиланинг қўлидан ушлаб шифокор кўригига олиб кириб кетди. 
— Ана нима дегандим сизга, менга ишонинг деганмидим. Асиланинг юзларига қаради.
— Ойижон, ишона олмайман. Овози чиқмаслиги учун оғзини кафти билан беркитди-да йиғлаб юборди.
— Йиғламанг, қизим. Юринг кетдик. Гулноза Асилани кўриб юраги бўшашиб кетди, келинини қўлидан ушлаганча ташқари томон кетишди.
🍃🍃🍃
— Қизиқ Нафосат билан Севинч қандай опа-сингил? Ҳумоюн дарси томон йўл оларкан хаёлида кечаги гаплар айланарди. — Қанақа қариндоши экан, Нафосат анча ўзгарибди, янаям чиройли бўлибди... хаёлини чалғитган телефонга қараб зўрға жавоб берди — Ало эшитаман. Нима дейсан Сабри, дарсимга шошяпман.
— Ҳумоюн ака, дарсингиздан чиқар вақти кўришайлик, ўша уйингизда. — Сабри? Бугун вақтим йўқ, уйимда бугун ота-онам бор.
— Кечаги уйингиз эмас! Бир олиб борган эдингиз-ку, ўша уйингизга, анови тор-пор кўчадан юриларди-кууу. — Хўп! Борамиз олдин дарсдан чиқай. Сабрина. Шаҳардан қишлоққа кўчиб келган олифта қиз, келган заҳоти Ҳумоюннинг қармоғига илинган қўйган. Ҳумоюн телефонини ўчириб, учрашув бўладиган уйига Нафосатнинг маҳалласидан ўтишни режалаштирди. — Кўриб қолсам зап иш бўларди-да, бир суҳбатини олардим...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

27 Oct, 16:38


Дарсдан чиқиб қўлини кенг ёзиб керишганча Ҳумоюн атрофга қаради. Эрталабги суҳбатни эслаб, истар-истамас такси тўхтатиб эски уйи томон кетди. Таниш кўча бошида машинадан тушаркан, узоқдан болаларнинг қий-чув овозлари эшитилди. — Ҳойнаҳой қорбўрон ўйнашяпти, Нафосатга ҳам қор ўйнаш ёқарди, балки шу ерда бордир дея секин юра бошлади.
— Нафосат опа, келинг ўйнайлик, сиз яхши ўйнайсиз-ку, Нафосат опа қорбола ясаб беринг. Челак кўтариб чиққан Нафосатни болалар қуршаб олишди
— Ҳозир, сувимни олиб келай.
Челагини чайиб сув тагига қўяркан эркак кишининг овози сабаб бошини кўтариб қаради
— Қалесан, Нафосат. Ҳумоюн бор тишини кўрсатиб тиржайиб турарди.
— Сен? Нима қиляпсан. Бир нарса ёдига тушгандек, Ҳумоюнга нафрат билан қаради. — Менга қара нима қиляпсан бу ерда ўралашиб. Мени билмайди деб ўйладинг-а, Севинч билан ишқий муносабатларинг ҳақида? Эйй эркакмисан, ёки ўзинг эркак аслинг аёлми?
— Эййй тўғри гапир. Ҳумоюн кўзлари жаҳлдан қизарди
— Қизларни пулини ишлатиб юрибсан-да энди, ўзингча "эркакман" деб. Севинчга яқинлашма, магазини бор пули кўп деб уни сигирдек соғма. Аллоҳдан қўрқ. Аллоҳнинг жазосидан қўрқмайсанми? Номаҳрамлар билан қилар ишингни қилиб юраверишдан. Келажакда қизинг бўлар, синглинг бор. Уларгаям ўзингга ўхшагани учраса нима қиласан? Сен ҳозир қизлар билан ишингни битириб нафсингни қондириб юраверасан, кейин уйланишга мажбур қиладиган вазият бўлиб қолса қилган ишингдан тонасан, шундайми?
— Ҳали унақа қилганим йўқ. Билиб билмай гапирма.
— Сени қандайлигингни биламан. Аллоҳдан қўрқ. Эрта қиёматда жавоб беришингни ўйла Сирот кўпригидан ўтаётганингда, жаҳаннамга йиқилишингни ўйла! Қизларни ўйинчоқ қилма! Келажакда қиз фарзандли бўларсан, ана шунда жонингдан азиз фарзандингни биров "алдаб" қўйса нима қиларингни ўйла.
— Эййй нима деб жавоб беришни ўзим биламан. Сан буёғидан қайғурма, қизимгаям, ҳозир синглимгаям қаттиқ турибман улар ҳеч қачон йигитлар билан гаплашмайди.
— Гаплашмайди? Нафосат истеҳзо ила кулди — Биласанми? Севинчни ойиси қанақалиги ҳақида биласанми? Қарашини ўзига одам йиғлаб юборади. Севинчни бизникига туширмаса бошқа ҳеч қаёққа жўнатмайди. Телефони доим назоратда ана шундаям эплаб сан билан гаплашяпти-ку, ойиси телефонини бермаганда адасини телефонидан санга қилиб гаплашди-ку. Қулф осиб қўйсанг ҳам гаплашаман дегани гаплашади билиб қўй. Қайтар дунё бу, уйланиш вақти келганда ўзинггаям ўзингга ўхшагани учраб қолмасин. Юриб-юриб ташлаб кетилгани!
— Нафосат пашшадан фил ясама -кулди Ҳумоюн. Уларни ўзи ёнимга келиб учрашайлик деб мажбурласа нима қилай, рози бўламан-да. Уни-буни қўй, ким билан гаплашяпсан? Йигитинг борми?
— Ҳозиргина сенга нима дедим, одам бўлмайсан эртага бир кун афсусланиб қолганингда гапларимни эслайсан. Нафосат сувга тўлган челагини олиб Ҳумоюннинг олдидан кетди. Ўйнайлик деган болаларга ҳам эътибор бермай уйига кириб кетди

DAVOMI ERTAGA 21:00 DA
ALBATTA REAKSIYALARGA QARAB!!!

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

27 Oct, 16:38


— Ҳалиям ўша заҳар, заҳар. Ҳар бир сўзидан заҳар чакиллаб томиб туради. Ҳумоюн уст кийимини ечиб, стулига ўтирди. Анчадан буён шкафнинг бир бурчагида чанг босиб ётган суратни олиб қизнинг расмларига меҳр ила қаради. Хаёллар дарёсида кемасиз сузаётган йигит қўнғироқ сабаб нигоҳларини суратдан олиб, телефонига қаратди...
— Яхши етиб олдингизми? Нафосат опам билан бирор таниш жойингиз борми? Уйга кела келгунча жаҳли чиқиб сиз ҳақингизда бўлмағур гапларни айтиб келди, сизга ким бўлади қаердан танийсиз десам ишинг бўлмасин деди. Ҳумоюн эътиборини қўлидаги расмга қаратиб — Ким у Нафосат деганинг? Мен танимайман, Севинч. Опанг сени мен билан юрмасин дея ёлғон-яшиқ гапларни айтиб сени айнитмоқчи бўлган. Ҳумоюн усталик билан вазиятдан чиқди. — Ҳа, айтганча юборган пулингни ўша соатимга тўлаб қўйдим -деди сал нарида турган тилла суви юргизилган соатга қараб. Аслида-ку, соатни аллақачон олиб бўлганлиги ҳақида билмайдиган,  Севинч. Қувонди — Узримни ювиш учун эди-да, яхши кунларингизга тақиб юринг.
— Раҳмат, жоним! Яхшиям ҳаётимда борсан. Ҳумоюн ҳали конверти очилмаган пулга қараб, қанчалигини тахмин қила бошлади. — Севинчим, ҳали ўзим телефон қиламан. Ҳозир муҳим ишим бор!
— Хўп, бўпти
Қиз телефонини ўчириб ванна эшигини очиб қараб қўйди, ҳеч ким гапларимни эшитмабдимикин деб. Кела солиб югурарда ваннага кираман деб, Ҳумоюнга телефон қилганди. Ҳозир юзини ювиб, ойнада ўзига қараб Ҳумоюнга пулни берганидан мамнун бўлиб изғирин шамол билан қор ёғаётган ҳовлига чиқиб, югурарда уйга кириб кетди.
Туни билан ҳингир-ҳингир қилганча Ҳумоюн билан ёзишиб чиқди. Тонг саҳарлаб турди, соат еттидан ошганда магазинни очишим керак дея уйига кетишга тайёрланди. Нафосатнинг билиб қолгани сабаб икки кун бувисиникида ётолмади, магазинни баҳона қилганча уйига кетди.
Кечаги меҳмон кутиш, Севинчни олиб келиш билан Нафосат чарчаганди. Совуқ кунда одамни уйқу босади. — Эй менга нима бир марта ётсам ётибманда деб соатига қараб яна қайта жойига ётди. Саккиздан ўтганда ўрнидан турди, мириқиб ухлагани сабаб кайфияти яхши бўлиб ташқарига чиқди. Қор кечагиндан тиниб қолган осмондан онда-сонда бир икки қор учқунлаб турарди.
— Ҳааа? Тонг отдими? Ошхонада нонушта тайёрлаётган Нафосатга қарата аччиқ гапини бошлади — Ана ишни Севинчдан ўрганиш санлар қуёш чиқмасдан магазинда ишлайман деб кетди, санлар бўлса қуёш пешонанг тагига келганда уйғонасанлар. Ўзи бир икки кун Севинч билан ётиб келсанг иш ўрганиб тушасан Нафосатнинг энасаси қотди
— Севинчдан иш ўрганаманми, ёки кечқурун ўн иккидан ўтганда кўчага чиқишними?   Кеча ҳаммангизни алдаб дугонам билан бўламан деб йигити билан эски уйда кўришганидан хабарингиз йўқ. Лабига аҳамият ҳам бермагандирсиз қизариб ётганди,  Яна ман уникига чиқиб иш ўрганайми? У менга ишмас кўчага чиқишни ўргатадими? Ёки йигитлар билан қандай гаплашишними? Башорат юзини бурди, севимли невараси тўғрисидаги аччиқ ҳақиқатларга ишонгиси келмади — Менга тилингни ўн қарич қилиб гап қайтарма! Туғиб катта қилмагансан. Башорат бакалига қуйган чойини зарда билан олиб хонасига кириб кетди.
—Аччиқ ҳақиқат шунақа бўлади, қачонгача бизни қоралайди? Кўриб қўйсин "ҳаёли" неварасини қандайлигини. Уйғонгандаги кайфиятидан ҳеч нима қолмади. Кофесини қўлига олиб ошхонадаги стулга ўтирди.
🍃🍃🍃
— Қизим, яхшимисиз? Ҳеч қаерингиз безовта қилмаяптими? Келининг ёнига чой олиб кирган Гулноза Асилага чой узатди.
—Яхшиман ойижон, овора бўлманг, кеча келдим анча яхшиман. Ишларни қилаверсам ҳам бўлади.
—Йўўўқ, кўча совуқ. Ўзингизни асранг, иш қочиб кетмайди, кўнглиз беҳузур бўлмаяптими? Келинини кечадан буён қайд қилаётганига хавотир билан сўради. Ўзи шу олмани бекор едингиз-да, ана энди ошқозонингизга ёқмаган.
—Егим келганди-да, ойижон ийманиброқ гапирди
—Егим келганди? Гулнозанинг кўзлари порлаб кетди, хаёлига ҳам келмабди нега кечадан буён қайд қилаётгани...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

27 Oct, 16:38


— Ойи, ойи! Мен кетдим. Нафосат шошганча рўмолини ўраб ошхонадаги ойисига қаради
— Қаёққа? Кун кеч бўлиб қолди.
— Ҳозир бормасам севимли сингилжоним бир иш чиқазади, ҳа айтганча Мукаррам онанинг эски уйи қаерда эди, тор кўчадан чиққандан кейин муюлишдамиди?
— Ўзингга қара, Нафосат. Севинчга ақл кирмайди барибир.
— Ойи ярим соатда келаман. Нафосат шошганча чиқиб кетди. Қишнинг аёвсиз бўрони бошланди узоқдан гувуллаб эсаётган шамол томлардаги қорларни ҳар қаёққа учириб ҳавони кўриб бўлмайдиган даражада туман эгаллаганди.  Қорлар ёғиб излар секинлик билан ёпилаётганди. Аёвсиз бўлаётган бўронда кўча кезиб юриш Нафосат учун бир кераксиз ҳолат эди, лекин сал аввал бехосдан кўзи тушиб қолган телефондаги хабарларни кўриб жим туролмади нима бўлса ҳам синглиси, унга бир гап бўлса бутун оилага, қариндош-уруғлар номига иснод келтирарди. Хаёллар билан бўлиб қадами секинлаганини ҳам сезмабди. Дарвоза тагига келиб тўхтатди. Қўлига телефонини олиб Севинчга қўнғироқ қила бошлади.  Узоқ чақирувдан сўнг Севинчнинг норизо овози эшитилди
— Ало? Йигитнинг тугмалари томон кетаётган қўлини ушлаб
— Севинч, тез чиқиб кел, ўзим кирмасимдан.
— Опа? Севинч очилишга улгурган юпқагина кўфтасининг олдини ёпди. Белига ёпишган қўлни олишга ҳаракат қилди. Телефон ҳали ҳамон ўчмаган  — Жоним, нима бўлди? Йигит қизнинг белидан қайтадан қўл ўтказди.
— Опам, опам билиб қолибди. Устига кийимини кийиб, тезлик билан ташқарига чиқди.
Нафосат қўнғироқ ортидан келган таниш эркак овозини эшитиб телефонини тезда ўчирди. Асабий устига ёпишган қорни тозалади.
— Ҳумоюн ака, мана ўша хафагарчиликни ювишим учун аталган совға. Севинч шошилинчда йигитнинг қўлига пулни тутқазди. — Бекор бўлдида учрашувимиз. Опанг қаердан билган? — Боя ёзишганимиздан кейин телефон экранини ўчирмагандим, шундан кўриб олган, ёзган манзилингизни ҳам кўриб олибди, шекилли. Севинч ҳовлига чиқиб қорни ғирчиллатиб босганча дарвоза ёнига яқинлашди, уст бошига қараб эшикни очди. — Чиқманг дея Ҳумоюнга имлади.
— Опажон  -деди ялтоқланиб Нафосатни қучганча. Бегона ифор ҳиди келганидан Нафосат Севинчни ўзидан итарди
— Менга қара! Уйига таклиф қилган йигит сенга уйланади деб ўйлайсанми? Сени сигирдек соғиб юрибди, ким у "эркак"  
— Опаааа, юринг уйга Нафосатнинг қўлидан ушлаб йўлга бошлади биладики дарвоза ортида Ҳумоюн барча гапни эшитиб турганини
— Тўхта. Сен бизни уйдан чиқиб кетяпсан, ўзингни уйингдан эмас. Ҳамма сени эмас, мени деб ўйлайди. Шуҳратнинг қизи кимларнингдир уйига кириб юрибди деган гап менга ортиқча. Манови билан иш битириб қўйсанг ота-онангга ёмон иснод келтирасан. Жим юриб турсанг тегасан эргаям. Нафосатнинг овози баландлашди. Севинчга яқин келиб кўзларига кўзларини қадади — Бизни уйга келганингда бунақа жирканч ишларингни қилма! Севинчнинг тиш изи сал билиниб қолган лабига қараб. Севинчнинг лабига қўлини қўйиб, қилар ишни қилиб бўлганингдан кейин ўзингдан из қолдирма. Шарманда! Нафосат терс ўгирилиб бўралаб ёғаётган қордан кўзларини яшириб ерга қараб тезда юра бошлади. Севинч қўрқув билан ортидан юра бошлади.
Дарвозани қия очиб "томошани" кўраётган Ҳумоюн,  Нафосатнинг овозини яна бир бор эшитганидан хурсанд бўлиб уйга кириб кетди. Пальтосини елкасига илиб неча маҳалла наридаги уйи томон секин қадамлар билан  юра бошлади... Севинч билан бўлган қайноқ муносабатларни эмас, Нафосатнинг аччиқ гапларини ўйлаб уйига ҳам етиб келди...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

27 Oct, 16:38


—Нафосат йигит қизнинг орқасидан исмини чақирганча қолди. — Ана аҳвол, ўзинг шошдинг баҳорда бўлади деганингда ҳам майли эди йўқ баҳоргача ўтказворамиз дединг мана энди рози бўлмаяпти. Йигит пешонасига уриб уюм-уюм бўлиб турган қорни тепди.
Машинада кетишаркан ҳамма жим!
— Шундан бошқа қиз йўқми, ўғлим. Кўча тўла қиз, уйланаман десанг сон мингта қиз топиб бераман, рози бўлишмаяпти, кўриб турибсан
— Бошқа қиз? Буви шу қизни яхши кўраманда. Гаплашишга ҳам рози эмас. Бир амаллаб рози қилинглар. Баҳорда бўлса ҳам уйланардим
— Йўқ деган жойга ҳадеб бормаймиз-ку, баҳорга яқинлашсин кейин борармиз унда. Сенам ҳаракат қилиб юргин-да қизни кўнглига йўл топсанг кейин уйдагилари ҳам рози бўлишади.
— Хўп!

Биринчи январь. Янги йилнинг биринчи куни. Ҳамма оилавий йиғилиб у ерга борган, бу ерга борган. Яна кимлардир меҳмон кутиш билан овора.
— Совчи келаётганмиш, ҳа ўқитамиз деса тўйни бошлайвермайсизларми? Дилафруз Гулниҳолга қаради — Ман биламан у йигитни магазинга кўп келиб туради, яхши йигит.
— Шуҳрат розимас, опа. Уни устига ҳали ёш бўлса ўқисин, ўқишини битирсин кейин тегаверади.
— Ҳаа, ўзилар биласизлар.
Аммасининг гапларини эшитган Нафосатнинг жаҳли чиқди — Ана  қизини берсин шу йигитга яхши бўлса. Ҳаммасини мани ҳаётим билан иши қолган. Минғирлаб ошхонага кетди.
— Ойи, бугун бувимникида қоламан, эртадан кейин чиқиб бораман. Катта дастурхон атрофида айтилган гапга Дилафруз йўқ деёлмади Севинчга норози қиёфада қараб — Майли қолсанг қолавер деб қўйди. Севинч хурсанд бўлганча ташқарига чиқиб кетди.
— Ҳумоюн ака, қоладиган бўлдим келасиз-а?
— Ҳа бораман. Ярим соатдан кейин оддийгина шундай жавоб келди.
— Ҳалиям хафамисиз? Кечиринг. Ололмай юрган соатингизга пул олиб келгандим, айбимни шу билан ювмоқчиман. Хабар кетди. Узоқ вақтдан кейин жавоб келишини билиб иссиқ хонага кириб жойлашди.

— Уф-ф қачон қутиласиз шу қиздан. Йигитнинг тиззасида ўтириб пешонасига тушиб қолган сочларини силаб ўтказди.
— Юриб тураверайчи зиёни тегмаяпти-ку. Қизнинг оёқларидан қўлини юргизди.
— Бугун кўришамиз дедингиз қошларини чимирди қиз. — Яна иш битириб қўйманг.
— Қўйсангчи гўзалим! У билан шунчаки кайф учун, сенга уйланаман-ку фақат. Бўйнида қимирлаган иссиқ тафтни сезгач қиз йигитга мамнун кулиб қўйди.
— Энди кетишим керак. Уйга тезроқ бормасам бўлмайди. Анови билан учрашувинглар узоққа чўзилмасин-а чегарадан ўтманг! Қиз кетгач йигит ётоғига ўзини ташлади. Энди униси билан учрашиш керак, шундай совуқдая квартирамга олиб борсаммикин, рози бўлармикин. Рози бўлади мени деса ўлишгаям тайёр-ку, Ҳумоюн сочини тараб — Шундай келишган бола бўламанмие -деди пальтосини кийиб. — Севинч, жоним биласан кўчалар совуқ, бувингнинг уйи яқинида уйимиз бор шу ерга кела қолсангчи. Хабарни юбориш билан бирга ўзи ҳам йўлга тушди. Хабар келганини кўрган Севинч ҳамма тиши кўринар даражада кулди. — Ҳозир кела қолинг унда, соатига қаради. Учдан ошибди. Бувимникида меҳмонлар кўп, ҳамма кетгунича кўришиб олардик, фақат тезроқ келинг, жуда соғиндим. Севинч курткасини кийиб, меҳмон тўла хонага кирди
— Ойи, Адолат дугонам чақиряпти, шунга бориб келай. Шифохонадан чиққандан кейин кўришмагандим кўзларини жовдиратиб ойисига қаради
— Кеч қолмасдан келгин, ман ҳозир кетаман, бувингни хавотирга қўйма.
— Хўп икки соатларда келаман.
Севинч оралиқ йўлдан Ҳумоюннинг эски уйи ёнига келди эшик очиқ атрофга қараб ичкарига кирди, эшик ёнида турган супургини олиб қорда билиниб қолган  изини беркитди-да, эшикда осиғлиқ турган қулф билан эшикни зичлаб ёпиб ичкарига қадам босиб кетди...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

27 Oct, 16:28


.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

27 Oct, 16:28


Диккат премьера!!! Биз хикояни бошладик!!!
🔥🔥КАЛБИМ ХАСРАТИ🔥🔥

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

27 Oct, 16:27


Kutyapsizlara????
Hikoyani demoqchiman

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

27 Oct, 15:30


Реакция белгилаб куямиз 😊

https://t.me/tonstationgames_bot/app?startapp=ref_wgw7shn52spncjhp9kq9w4

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

27 Oct, 14:59


- Мендан нима истайсан?- дедим қалтираб.
- Сени керагинг йўқ. Мени Лев билан ҳисоб-китобим бор. Сен бир воситасан холос,- Диля телефонимни олиб Левга қўнғироқ қилди.

-Меҳмонга келгандим йўқ экансан.
- Манзилда адашибсан?- қизиқ Лев жуда бемалол эди.
- Наҳотки, қўғирчоғингдан зерикиб бошқа топгансанми?
- Оҳирги пайтлар янгиликларни шунақа кеч эшитадиган бўлиб қолгансан.

- Демак, келмайсан.
- Ундан зарур ишларим бор. Мен унга яхшилаб бекиниб ол дегандим. Афтидан бекинмачоқ ўйнашни билмас экан. Топилган бўлса, айб ўзида.
- Ўйин қилма, Лев,- жаҳли чиқди Диляни,- ёлғиз келмаганман. Келмасанг йигитларим оёғи остига отаман. Омон чиқмайди.
- Диля, сен мени биронта қиз учун, режаларимни ўзгартирганимни кўрганмидинг. Энди ўзгартирсам.
- Ярим соат муҳлат, келсанг келдинг. Бўлмаса, йигитларим ишини битириб, ойимчангни уйга қўшиб ёқиб кетади.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

26 Oct, 06:59


Дуолар ижобати

-Турмуш ўртоғим ёшлик пайтимизда роса «ҳунарлар» кўрсатди. Ичиб келиб тўполон қилар, ҳуда-беҳудага рашк қилар, қимор ўйнаб ютқазиб келар, топган пули сигаретидан ортмасди.«Шу инсондан бир оғиз ширин сўз эшитармиканман», деб ўйлардим. Сабр қилдим. Бир умр дуо қилдим.

Ёшим олтмишга яқинлашгандагина Аллоҳим дуоларимни қабул қилди. Турмуш ўртоғим яхши томонга ўзгара бошлади. Ичиш, чекиш каби иллатларни ташлаб, уйга меҳр қўйиб, фермерлик хўжалигини ташкил қилди. Меҳнат ва ибодатлар юзига нур индирди.

Бир куни қўлида катта, қип-қизил олма билан ёнимга келди
-Қара, сенга ўзингга ўхшаган чиройли олма олиб келдим!-дедилар. Нима дейишимни билмай
-Вой, мен чиройлиманми?-дебман
-Ўзингни менинг кўзим билан кўр. Сен мен учун дунёдвги энг гўзал аёлсан! -дедилар.
Қариганимда эримдан муҳаббат изҳорини эшитдим.

П/С: Суҳбатдошим-кўп йиллик қадрдоним. Чиндан ҳам юзларидан нур ёғилар, қалб гўзаллиги чеҳрасида акс этиб турарди.

Аёл олтмишга кирадими, етмишга кирадими, барибир аёл. Жуфтининг эътибори ва муҳаббати уни ёшартириб юборишга ва бахтли қилиб юборишига қодир эканлигини ўз кўзим билан кўриб турардим...

Бунгача эса фақат сабр қилиш ва турмуш ўртоғини дуо қилиши лозим экан...

Феруза Салходжаева

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

26 Oct, 06:29


𝗢𝗦𝗛𝗫𝗢𝗡𝗔𝗦𝗜𝗡𝗜 𝗦𝗘𝗩𝗨𝗩𝗖𝗛𝗜 𝗔𝗬𝗢𝗟𝗟𝗔𝗥𝗜𝗠𝗜𝗭 𝗨𝗖𝗛𝗨𝗡 𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗦𝗞𝗜𝗗𝗞𝗔 𝗕𝗢𝗦𝗛𝗟𝗔𝗗𝗜𝗞🥳🥳🥳

ULGURGAN ULGURADI ULGURMAGAN KEYINGI SKIDKAMIZNI KUTADI🙈😄😉

ORIGINAL CHINNI BUYUMLAR😱
BITAVOY TEHNIKALAR🥰
UY RO'ZG'OR BUYUMLARI🤩

𝐓𝐄𝐙 𝐔𝐋𝐀𝐍𝐈𝐍𝐆 𝐑𝐄𝐊𝐋𝐀𝐌𝐀 𝐎'𝐂𝐇𝐈𝐑𝐈𝐋𝐀𝐃𝐈
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

26 Oct, 05:30


Беш юз доллар алами!

– Ойи, ёнаяпти тез келинг.

Қизчамнинг овозидан шошилиб ошхонага кирсам ёғим ёнаяпти унинг алангаси тепага қараб кўтарилаяптики, дадасини чақирмасам ўзим ўчиролмайман. Ёнғин дадаси югуринг, нариги хонада телевизор кўраётган эрим ошхонага кириб келганида эса “Шкафни тепаси…, шкафнинг тепасидаги нарсаларни туширинг”, деб бақирдим. Мени ошхонанинг ёнишидан ҳам кўра, у ердаги пулларнинг ёниши кўпроқ хавотирга соларди.

Ахир қайерга қўйишни ўйлай ўйлай кечагина шу ерни бехавотир деб шу ерга пул қўйсаму бугун айнан шу жой ёнсая. Шунақаям ноҳақлик бўладими. Алам ичида оловга сув сепаяпман, эрим эса газ тепасига ўрнатилган ошхона жавонидан нарсаларни олиб ерга улоқтираётганда эса жавонга қўйилган газета тахлами ичидан нақд беш юз доллар пастга тушиб кетди. Ундан кўра ёниб кетгани яхшиди шу пулни. Эримнинг кўзлари ола кула бўлиб кетди.

– Бу пуллар кимники, деди ҳайрат билан.
– Мменики, йўғе, сизники, дедим каловланиб.
– Қанақасига меники ахир мен ошхонага пул қўймасдимку.
– Менга берган пулларингиздан тежаб йиғиб йиғиб шу жойга қўйгандимда...

Бошимга кирган оғриқ мана бир ой ўтдики, ҳамон қўйиб юбормайди. Ахир пул аччиғи бўладию осонгина яхши бўларканми одам.

Кўп аёллар озми кўпми эридан пул яширади. Бу аёлларга теккан касал. Ҳали ундан тежайди, ҳали бундан тежайди ишқилиб амаллаб жамғаради. Майлида эски икки юз сўмлик бўладими, беш юз сўмлиг-у, тангалар бўладими, у бу жамғармасини кўз қорачиғидек асрайди. Бу аёлнинг оиласи учун жонкуярлиги дейиш мумкин. Мен ҳам ҳар куни бирор минг сўм иқтисод қилмасам тинч ухлолмайман. Бозорчилар билан арзимаган кўкат учун ҳам савдолашсам савдолалашманки эримнинг бирор сўми ортиқча ишлатилмаслиги учун фидо бўламан. Мана шундай фидойилик қила-қила нақд беш юз доллар жамғаргандим. Бу пулни шунча бўлгунича менинг қилмаган ҳийлам қолмайди. Ҳали иккита боламни битта тиззамга ўтказиб автобусдаги чиптачига бир киши учун пул узатаман, ҳали тушлик пулимни тежаб иккита буришган перашка ейман. Рўзғорга арзонроқ нарса харид қиламан деб бозорни уч марта айланиб чиқаман. Ишқилиб тежасам бўлгани. Ҳатто уй тўловларига келганда ҳам назоратчи хато ҳисобламадими деб уч тўрт мартадан қайта-қайта ҳисоблайвераман.

Энди шунча йиққан пулим бир сонияда индамасдан эримнинг чўнтагига ўтиб кетсая. Ундан кўра ўзимга энг яхши кийим кечак олмайманми, дугоналарим юр деганида ресторанга бориб ўзимни меҳмон қилмайманми?

Эссизгиная, минг сўмлаб йиққан пулим бир кунда менга вафо қилмай осонгина эримники бўлди қолди. Энг ёмони энди эрим ҳар куни берган пулини тийин тийинигача текширади. Нимани неча пулга олдинг, неча пул ўзингга ўмариб қолдинг? Яна қайси жавонда неча долларинг бор? Дугонажонлар яхшиси пул беркитманг ёки эҳтиёт бўлмасангиз у яна ўзининг ҳақиқий эгасига қайтиб кетаркан.

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

26 Oct, 04:30


САХОВАТЛИ БОЙ

Абдураҳим аканинг ёнган уйини бузиб, ўрнини текислашди. Абдураззоқ бой қурилиш молларини бирин-кетин етказиб турди. Моҳир устоларни ишга солди. Қишлоқдошлар ҳам ҳар куни ҳашарда қатнашишди, ҳатто қўшни қишлоқлардан ҳам ҳашарчилар келишди. Аёллар навбати билан уста ва ҳашарчиларга овқат пишириб чиқариб туришди. Ҳамжиҳатлик , ҳашар ва ҳимматлик Абдураззоқбойнинг ёрдами, халқ ҳашари боис бир ойда Абдураҳим аканинг уйи битди. Янги уйга кўчиб кираётган Абдураҳим аканинг кўзларидан севинч ёшлари оқди. Хотини тинмасдан дуо қилар, болалари “урре, янги уйга кўчиб ўтамиз, Абдураззоқбой бовага раҳмат, ҳаммага раҳмат” деб севинчдан қувонишиб, сакрашарди. Уларни севинчига боқиб ҳамма шодландилар. Савоб ишлари боис бир муҳтожнинг мушкулини осон қилишди. Уларни ҳамжиҳатлигидан Аллоҳ таоло рози бўлди. Абдураззоқбой яна жўмардлик қилди, тўйга деб боқиб қўйган буқасини сўйиб Абдураҳим ака хонадонига уй тўйи қилиб берди. Тўйга тўёна деб ҳамма қўлидан келган совға саломларини олиб келишган қўни–қўшнилар, узоқ яқин қариндош ва мусулмонлар хоналарни, ошхоналарни жиҳозлар билан тўлдириб ташлашди. Абдураҳим ака ҳар куни, ҳар туни дастурхон устида барча кўмак берганлар, Абдураззоқ бой ва унинг фарзандлари, айниқса бемор ўғлининг ҳақига барча оила аъзолари билан астойдил дилдан шифо сўраб, дуо қилишарди. Оловдан азият чеккан муҳтож инсоннинг оиласига кўрсатган хизмати эвазига, дуолар остида қолди. Аллоҳ таолонинг марҳамати билан кутилмаганда ўғли соғая бошлади. Ўғлини соғайиб бораётганини кўрган Абдураззоқ ва хотини шодлиги ичига сиғмасдан Аллоҳ таолога ўз ҳамдларини айтарди. Халқ доимо унинг саховотини гапирар, болалар унга ўхшашликка ҳаракат қилиб ўз ўйинларида: “Мен Абдураззоқбойман, катта бўлсам ҳаммага ёрдам бераман” деб мақтанардилар. Абдураззоқбой оқила аёлининг тўғри маслаҳати боис мана шундай улуғлик, ҳурматга сазовор бўлиб, тарих саҳифаларидан саховатли бой номига мушарраф бўлди. Мана шундай саховатли бойларимиз, оқила оналаримиз бор бўлсин.

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

26 Oct, 03:59


🥰ТОПА ОЛАСИЗМИ БУ КИМНИНГ ЁШЛИГИ🥰

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

26 Oct, 03:30


ҲИДОЯТНИНГ ТАЪМИ.

1947 йил. Афён шаҳри қамоқхонаси. Қишнинг изғиринли кунлари. Мамлакатда диндорлар таъқибга олиниб, қамоқларга ташланаётган аянчли кунлар.
Шундай диндорлардан бири Хусрав Олтинбошоқ Афёндаги қамоқхонага олиб кирилди. Олтмишдан ортиқ энг оғир жиноятчилар бўлган камерага қўйилди. Мақсад шу ердаги бирорта маҳбус уни ўлдириб юборса...
У ердаги маҳбусларнинг қамоқ муддатининг энг енгили 50 йил. Хусрав хонага кириб салом берди. Аммо саломга ҳеч ким алик олмади. Бир чеккага бориб жимгина ўтирди. Камера ўта совуқ ва зах эди. Деразаларнинг ойналари уч ммгача яхлаб ётибди. Хусравга ётиш учун тўшак ҳам берилмаган. Маҳбуслар унга эътибор ҳам беришмади....
Уч кун зах ерда ётишга тўғри келди. Аммо, шу уч кун мобайнида намозини ҳеч канда қилмади. На хонанинг совуғи, нада маҳбусларнинг бадмуомалалари унинг хушуъсига таъсир эта олди.

Тўртинчи куни унинг ёнига афти қўрқинчли, баҳайбат бир маҳбус яқинлашди. У қамоқхонанинг Эфеси, яъни Оғабеги эди.
– Домламисан? - қўполлик билан Хусравга юзланди.
– Домламасман. Лекин намоз ўқийман.
– Савол берсам жавоб берасанми?
– Биладиган нарсам бўлса, жавоб бераман.
– Мен ўн саккизта одамни ёққанман. Ўн бешта одамни ўлдирганман. Ўғирлик қилганман. Ундан бошқа ҳам кўп ёмон ишларни ҳам қилганман. Айтчи менга, шу ҳолимда жаннатга киришим мумкинми? –дағдаға қилди оғабей.
Хусрав одамнинг қўрқинчли юзига қаради.
– Саволингга жавоб бераман. Кел ўтир.
Маҳбус ўтирди.
– Қаерликсан?
– Қораденгизликман.
– Қора денгизни кўрганмисан.
– Албатта кўрганман.
– Ўша денгизга бир томчи сув қўшилса, унинг суви кўпайгани билинадими?
– Табиийки билинмайди.
– Ҳўп. Бир томчи сувидан олинса, камайгани билинадими?
– Бир томчи сув нима бўларди? Албатта билинмайди.
Хусрав жилмайди.
– Аллоҳ таолонинг шундай раҳмат денгизлари бор. Унинг бу раҳмат денгизининг олдида сенинг гуноҳларинг бир томчи сувдек ҳам эмас. Сен гуноҳларингдан астойдил надомат чекиб, тавба қилиб, беш вақт намоз ўқисанг, нафақат жаннатга киришинг, унинг ўртасига жойлашиб, у ерда абадий қолишинг ҳам мумкин.
Маҳбуснинг юзига қон югурди. У нари кетди. Маҳбусларга бақирди:
– Мен шунча гуноҳим билан жаннатга киришим мумкин бўлса, сизлар ўйнаб кулиб кирар экансизлар. Қани тайёргарлик кўринглар.... Ҳаммангиз ғусл ва таҳорат олинглар!

Хонанинг ўртасида сув жўмраги бор эди. Унинг атрофини ўрадилар. Ҳамма маҳбуслар ўша ерда қўрқиб, лекин гўзал ҳолатда ювиниб таҳорат олдилар.
Пешин вақти кирганда, Оғабей Хусравнинг олдига келиб деди:
– Сен бизга имом бўласан. Биз жамоат бўлиб сенга эргашамиз.
Бирга намоз ўқидилар.
Кечқурун ухлашга ётишдан олдин Оға ҳамма тўшакларни устма уст тахлашга буюрди. Ҳамма ҳайрон, лекин ҳеч ким эътироз билдира олмасди. Хусрав сўради:
– Қардошим, нима қилмоқчисан?
– Домла! Сен уч кун ерда ётдинг. Биз сенга жой бермадик. Энди бунинг жазосига биз ҳаммамиз ерда ётамиз, сен эса шу тўшакларда ухлайсан.
– Сиз бу ишни билмай қилдингиз. Мен билиб туриб бундай зулмга рози бўлолмайман. Виждоним йўл қўймайди....

Кунлар ўтди. Кейинчалик намозларни тасбеҳлари билан адо қила бошладилар. Гўзал суҳбатлар қилдилар. Қамоқхона том маънодаги мадрасага айланди.

Бир куни оғабей Хусравнинг олдига келиб деди:
– Агар бу ердан эсон омон чиқадиган бўлсам, қаерда бўлсанг бўл, сени қидириб топаман.

Кўп ўтмай, Хусравнинг айбсизлиги маълум бўлиб, озодликка чиқди. Маҳбуслар кўзларида ёш билан уни кузатиб қўйишди.

Орадан икки йил ўтиб, 1950 йилда мамлакатда умумий катта авф эълон этилди. Барча маҳбуслар озод бўлишиб уйларига, оилалари томон тарқалишди. Бизнинг Эфе эса, ўзи айтганидек, чиқа солиб, Хусравнинг шаҳрига, Афёндан то Испартагача яёв юриб кетди. Улар кўришдилар. Оғанинг кўзларида ёш...
– Аввал оиланг олдига бормадингми?
– Шунча жиноятларга монелик қилмаган оиламгами? "Сен оғасан" деб, ҳар бир жиноятга ташвиқ қилган оиламгами? Асло! Сен менинг ва биродарларимнинг ҳидоятига сабабчи бўлдинг. Аллоҳ сендан рози бўлсин! Агар сен Америкада бўлганингда ҳам валлоҳи, биллоҳи, олдингга борардим...

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

26 Oct, 02:59


Ҳаётий ҳикоя

ҲАР СЎЗИ ҲИКМАТ ЭДИ...

Катта хонадонга бош келин бўлиб тушдим. Қайнонам тўққиз нафар фарзанд кўриб вояга етказган, мулоҳазали, оғир-босиқ аёл эди. Тонг саҳарда кўча, ҳовлини супуриб бўлгунимча қайнисингилларим нонушта тайёрлашади.Бир куни қўлимни ювиб энди қаторга қўшилиб ўтирсам, онажоним (қайнонам дейишга тилим бормайди) имо қилиб, мени четга чақирди.
– Қизим, бу ҳовли-эшик менгача, сиз келгунча ҳам ҳам супириб-сидирилган. Укаларингиз, сингилларингизнинг кўзи сизда. Ҳеч қаерда ёш келин-куёвни ҳаётга тайёрлайдиган мактаб йўқ. Улар учун биринчи ибрат бўласиз. Янги келинчаксиз, қора гулли кўйлак кийганингиз яхшимас. Ёш келинчакка ярашмайди. Сепингиздаги энг чиройли кийимларингизни тепиб-тепиб кийинг. Дастурхон бошида чиройли либосларингизни кийиб ўтирсангиз, ҳаммамизнинг баҳри-дилимиз очилади. Уй юмушини ҳеч ким тугатолмайди. Келинчаклик даврингиз эса ғанимат. Пардоз-андоз қилишга эринманг. Фарзандлик бўлгач, кўп нарсага улгурмай қоласиз. “Қуш инида кўрганини қилади”, –деган нақл бежизмас. Мен ўқимаган, бир оми аёлман. Болаларимни ҳаётга тайёрлашда сиз менга кўмакчи бўлишингиз керак. Ҳар сўзингиз, кийиниш-юриш туришингиз – бир мактаб экани эсингиздан чиқмасин, – деди. Шундан кейин оилада ўзимни эркинроқ тута бошладим. Меҳмондай қимтиниб эмас, энг фаол мезбонга айланишга ҳаракат қилдим.
Уйимизга жуда кўп меҳмон келарди. Водийликлар удумига кўра, дастурхон ёзишдан олдин қўлга сув қуйилади. Чилопчин билан обдаста қайнонамнинг уйида елим халта билан ўраб қўйилар эди. Бир гал олиб чиқиб келган меҳмонларнинг қўлига сув тутдим. Уларни кузатгач, офтобга қўйиб қуритилган ўша анжомларни ўз жойига қўйишим талаб этилди. Бу ҳолат менга унча хуш келмаётганини юз-кўзимдан сезган онам менга уқтира бошлади:
– Болам, қайнонам бунча инжиқ экан, деб дилингиз хижил бўлмасин. Бирорта сандиқ ёки жавонимда қулф йўқ. Болаларимдан бошқа ҳеч нарсанинг ҳисобини билмайман. Аммо тўртта нарсага ҳушёр бўлишингизни талаб қиламан. Дастурхон солишдан олдин меҳмоннинг кўзи тушадиган биринчи нарса – шу чилопчин бўлади. Баъзи хонадонларга меҳмонга борсангиз, кирланиб қорайиб кетган идишга қўл ювасиз. Кўнглингиз ғашланиб, таъбингиз хира тортади. Бир бош қўйни пишириб дастурхонга тортган бўлса ҳам, ўша уйда таом емайман. Чойнакнинг жўмраги кирланган бўлса, чой ичган пиёладан қаймоқ ё тухум иси келиб турса таъбим тортмайди. Меҳмонга кийиладиган оёқ кийим чиройли, покиза бўлишини хуш кўраман. Бир маросимга боришдан олдин қизларим кавуш-маҳсимни чиннидай қилиб артиб тозалаб қўяди. Чунки мезбон ҳар остона хатлаганда меҳмоннинг оёқ кийимига кўзи тушади. Қўли билан ушлаб четга олади. Кўча супураётган пайтингиз олисдан одамнинг қораси кўринса ўзингизни четга олинг. Тўйга отланган одамларнинг юз-кўзини чангга буркаб, кўнглига озор берманг. Ўғлимнинг ҳурматини қилсангиз укалари ҳам қадр қилишни сиздан ўрганади.
Айтганларини қилдим. Меҳмоннинг оёқ кийими йўлда ғуборланган бўлса, ювиб, артиб қўйишни ўргандим, болаларимга ҳам шуни ўргатдим.
– Мени айтганим бошқа, сиздан кўргани “парактика” бўлади-да, болам, – деганлари рост экан. Қайнисингилларим ҳам тушган жойларида тиниб-тинчиб кетишди. Энди хотира сандиғимни титкилаб кўрсам, онамизнинг ҳар бир гапи, ҳар ишининг ўзи бир маънавият дарси экан.
– Мен момоқайнонанинг қўлига келин бўлиб тушганман. Энам юролмай бир жойда ўтирардилар. Хизматини қилганим учун кўп дуо олганман. “Тупроқ олсанг – олтин бўлсин болам. Бошқоронғилик пайтингда кўнглинг нима тусаса, энамга эримга, боламга деб илиниб ўтирма. Бу нозик палла саноқли кунларда ўтиб кетади. Юрагингнинг остидагини эҳтиёт қилсанг, ҳеч нарсадан сиқилмасанг, шу бир донагина сағиримнинг аторофи тўла паҳлавон бўлади”, – дея елкамни силаб қўярдилар. Бу қайтар дунё мендан сизга, сиздан келинингизга қайтим бўлаверади, деб ўз тарихидан ҳам гапириб қўярдилар.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

26 Oct, 02:59


Рўзғоримиз тўкис еб-ичиш кийишдан ҳеч камимиз бўлмаса-да, ҳаммамиз тенг меҳнат қилардик. Ипак қурти боқардик, гўдакларимизни онамизга қолдириб, ғўза чопиққа чиқиб кетардик. Маҳалла қизларининг сарпосини тикиб ўтирсам беминнатим таом пишириб егани чақирарди. Сингилларим ҳам мендан чеварчилик сирларини ўрганди.

“Оила – катта салтанат, эрнинг вазири– аёл, ижрочи сизлар-да, болам”,– деб, бизларни эркалатиб қўярдилар.Китоб ўқишга вақт топинг, болам. Шоир қизни келин қилдим, деб қувонганман. Чарчасангиз, рўзғор юки оғирлик қилганда ота-онангизга бориб дард айтманг, менга айтинг.Сиз энди бизнинг боламизсиз, дердилар!
Қайнотамнинг ишдан қайтишига алоҳида тайёргарлик кўрардик. Ҳовлилар супурилиб, сувлар сепиларди. Ўзи учун ажратилган кўрпача ёзиларди. Онам қаерга тўй-маъракага борсалар ҳам, дадам ишдан келганларида уйда бўлардилар. Ҳовлимиз жаннатнинг ўзи эди. Уларнинг бирор марта дадамга гап қайтарганини, ёки буюрган ишларини малол олганини эшитмаганман. Бир куни қайнотамдан ноҳақдан койиш эшитган онамга раҳмим келиб: “Мен бундай иш қилганим йўқ, десангиз бўлмайдими, онажон, индамай кетаверасизми?”,-десам: “Рўзғор тарозисида бири баланд келса, бири паст келиши керак. Агар эр-хотин тенг келаман деб, аравани икки тарафга тортса, оила бут бўлармиди. Бири қаҳр қилганда, бири меҳр билан қараса ўртадаги илоҳий ришта мустаҳкам бўлади. Дадангиз ҳам бироздан сўнг ўзи хато қилганини англаб, мулзам бўлади”,- дедилар.
Қишин-ёзин қошидан ўсма узилмайдиган онамиз ҳаммамизга ўсма қўйдирарди: “Бу дунёга ҳаммамиз меҳмонмиз. Меҳмонга бораётган одам покиза, чиройли бўлиб боради. Уйда худди меҳмондай ораста бўлинглар. Токи эрларингиз менинг хотиним оламда энг саришта, гўзал аёл, деб қувониб юрсин,” - дерди. Бир даста садарайҳон солинган гулдон доим хонтахта устида турарди. Тўнғич фарзандим дунёга келган куни, тонг саҳарда ҳамшира бир қучоқ гул билан хонамга кириб келди: Гулдасталар билан қайнонангиз келди. Бизга аталган гуллар ҳам бор экан, деб кулиб қўлимга шишачада сиқилган ўсма ҳам тутқазди. Севиниб кўзларимга ёш келди. Шу биргина меҳр билан барча тортган азобларим ёдимдан чиқиб, дилим ёришди. Бола билан ўралашиб, уй юмушига ортмай қолсам, онажоним: “Битта болага шунча абгор бўлсангиз, кейин нима бўлади”, – деб койиб берарди. Бир куни қўшиқ хиргойи қилиб бешик тебратиб ўтирганимни кўриб, қизим, алла айтинг, қўшиқ бошқа, алла бошқа. Она сути болага озиқ бўлса, алла унинг кўнглини тарбия қилади, дегандилар.
Энди ўзим келин тушириб қайнона бўлганимда, ўша кунлар бир-бир кўз олдимдан ўтади. Қайнонам кенг феълли аёл бўлгани учун мен яхши келин бўлдим. Оилам мустаҳкам бўлди. Уч нафар фарзанд кўрдик. Тўнғичимиз эл хизматига елка тутди. Қизларим ойдек келин бўлди, тушган хонадонида дуо олиб хизматини қилишяпти. Гоҳида мен қандай қайнона эканман? - деб ўйлаб қоламан. Келинимга сабоқ бўлгувчи қандай хислатим бор? Сал нарсага жизғанак бўлиб, бировнинг боласининг рангини сарғайтириб қўймасмиканман, деб ўйланаман. Бироқ, лаҳза ўтмай, қалбимга муҳрланган онажоним сабоқлари бор-ку, нима ғамим бор, дея шукрона қиламан.
Набирамизнинг исмини Оминахон деб, атадик. Қош-кўзи, қарашлари, табиатидаги майинлик ҳам худди онамизга ўхшайди. “Онажон” деб эркалаймиз. Ҳаёт давом этади. Яхшидан боғ қолади, деган ибора замирида катта маъно бор экан. Улкан дарахтлар илдизидан унган ниҳолларимиз бўйига қараб қувониб яшашлик бахти ҳаммамизга насиб этсин.

Мунаввара Усмонова

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

26 Oct, 00:35


СИЙРАТ...

УЧИНЧИ ФАСЛ...

ЎН БЕШИНЧИ ҚИСМ...

2021- декабрь. Тошкент

Карантин туфайли ортга сурилган операция ниҳоят орадан бир йил ўтиб амалга оширилиши ва докторларнинг сўзига кўра кутилганда мувафиққиятли ўтганлигидан кунгли хотиржам тортган Афруза Алижоновна Ўзбекистонга очиқ чеҳра билан қайтиб келди. Аэропортга кутиб олган турмуш ўртоғига табассум ҳадя қилган аёл у бошлаб борган машинага ўтирди.
-Ишларингиз яхшими?
-Ҳа яхши. Моҳим қалай, аҳволи тузукми?
-Тушкунликка тушиб қолган эди. Докторларнинг сўзларидан кейин оз моз ўзига келди. Умарбекнинг аҳволи яхшими? Қийнаб қўймадими?
-Ҳа дуруст. Чарчадингми?
-Ҳа бир оз...
-Ҳаммаси ортда қолгани рост бўлсин! Уйга етайлик дам оласан. Меҳрибонлик билан елкасидан қучган эрининг куксига бош қўйган Афруза Алижоновнанинг охирги олти йил ичида хаётларида рўй берган ходисалар кўз олдидан ўтди. Давроннинг соғлигини тиклаб олишни олдига мақсад қилиб унинг соғлигини тиклаш умидида дунёни пиёда кезиб чиққандек бўлди гуё. Ниҳоят, океан ортидан келган хабарга кўра уни даволашни иложи бор. Олиб кетди. Даврон энди энди ўзига кела бошлаган паллада Ўзбекистонда Моҳимнинг тўйи бошланди. Аввалига Моҳимдан дилида ранжиди. Афруза Алижоновнанинг назарида вақт тўхтаб қолганди. Дунёда кулгу, хурсандчилик, тўй каби қувончли кунлар борлигини унутган эди. Аёлнинг кайфиятга қараб атрофидагилари ҳам жимгина сукут қилиб туришгани учунми у Моҳимнинг шодон ҳолда турмушга чиқишини қабул қила олмади. Дилидаги хижиллик билан тўйни тугата солиб Моҳим эри билан чет элга жўнаб кетишини кутиб ўтирмай Даврон сари қанот қоқди. Даврон оёққа тургунича Афруза Алижоновна минг ўлиб минг тирилди. Инсон зоти яралибди-ки хукмронлик куч сари интилади. Шу хукмронликка интилиши оқибатида қанча қанча урушларни кўрмади бу дунё. Хукмронликнинг бош таъминоти бу албатта пул! Олдинига суяк кейин, танга сунг, қоғоз шаклида дунёни эгаллаган инсонларни васвасага солувчи омил қанча кўп бўлса инсонлар имкони шунчалик юксалди. Аммо пули қанчалик кўп бўлса ҳам ўзини унутмаслик кераклигини яратган зот бир неча мисоллар билан инсонларга ибрат қилиб кўрсатиб қўйган. Бу ибратларнинг боши Қорун бўлса, ҳали ҳануз бойлиги бор, аммо фақатгина ечими Аллоҳнинг измида бўлган муаммолари бор инсонлар бисёр. Шундай бандалалар қаторида Афруза Алижоновна ҳам бор. Унинг имкони етмаган иш йўқдек, аммо шунча имкониятга эга бўлса ҳам Давронни дардига шифо топа олмаётгани аёлнинг пешонасини саждага олиб борди. У ўғлининг дорилар таъсирида карахт, тирик мурда мисол ётган кунларининг бирида буюк зот сари юзланди. Қилган гуноҳларига иқрор бўлди. Тавба сари юзланди. Унутишга мойил биз бандалар ишларимиз ривожланиб турганда яратган зотга эгилишни, унга тавба қилишни унутиб қўямиз. Аммо ўзимизни бу дунёда энг чорасиз ёлғиз ҳис қилганимизда эса яратган зотдан бошқа топинадиганимиз бўлмайди. Афруза Алижоновна ҳам шундай бўлди. Қирқ йил саждага эгилмаган боши эгилди. Ҳар тун тавба қилишни ўзига одат қилди. Роббидан ўтиниб ўғлига шифо тилади. Олти ой деганда бош кўтариб жилмайган ўғлини кўриб кўзларидан шукроналик ёшлари оқди. Шифохонадан олиб чиққан ўғли билан бир уйда яшаш унинг учун Аллоҳнинг унга берган энг олий мукофоти бўлиб кўринди. Бир нуқтага термулиб ўтирадиган Давронни худди гудак боладек сўзлашга ургатди. Қўлидан етаклаб қадам босишни ургатди. У йигирма олти ёшли ўғлини икки ёшли боладек парвариш қилди. Афруза Алижоновна соғлиги тўлиқ тикланган ўғлига қараб туриб Моҳимдан бир вақтлар бекорга ранжиганини, уни ҳам бахтли турмуш кечиришга хаққи борлигини тан олди. Шу тан олиш Моҳим билан бир оз совуқ муносабатини аввалгидек тикланишига сабаб бўлди. Бу ўртада ҳали у ҳали бу юмушга уруниб юрса-да, ватанига қайтишни истамаётган Даврон "Қизил ярим ой жамияти" тўғрисида гап очди. Афруза Алижоновна узоқ ўйлади. Ўйлаб туриб Давронни истагига қаршилик қилмасликни аксинча уни қўллаб қувватлашни маъқул кўрди. Ўғлини Рим шаҳрида қолдириб, ўзи ватанига қайтиб яна одатий хаёт тарзига қайтди. Одатий хаёт тарзига Аллоҳ буюрган фарз амаллари қўшилди. Қолгани Даврон билан бирга яшаган давридагидек давом этди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

26 Oct, 00:35


Давронни у ёқдаги ёввойи ҳаётдан кейин бу ерга куникиши бир оз қийин кечади. Уни ёлғиз қолдирма. Мен бир оз ишлайман. Сен дам ола қол!
Хонасига кутарилган Афруза Алижоновна деразани очиб юбориб осмонга тикилди. Эртага янги йил, лекин осмон тўла юлдуз! Уч кун олдин ёққан қор эриб битди. Хўрсиниб олиб телефонига кўз ташлади. Шу вақтгача мен Даврон билан кўришган,  гаплашган эдим. Эртага мен ўғлим билан кўришаман. Жилмайди. Ўғлим олис сафардан қайтди. Мен бир вақтлар қолдириб келганим ўғлим,  сафардан қайтди!  Кўзларини кафти билан тусган аёл елкалари силкиниб йиғлаб юборди........

Давоми бор...

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

26 Oct, 00:35


Тушакка михланиб, инжиқ сиркаси сув кўтармайдиган бўлиб қолган Моҳимнинг талабга кўра тепасида иккиси навбати билан навбатчиликда турган вақтлари бир бириларига нисбатан янада меҳрибонроқ бўлдилар. Қайнотасининг ўлимидан сўнг барча мол мулкини Давронга васият қилиб қолдирилганлигини билганидан сунг эри бўшашганча анча вақт хаёл суриб юрди. Афруза Алижоновна йиллар давомида эри оиласига хиёнат қилмаслигини кўп маротоба гувоҳи бўлсада уни молк мулк учун қайғуришига ҳайрон қолар эди. Қолдириб кетадиган кими борда бунчалик ружу қўймаса деган саволига жавоб топа олмас эди. Карантин даврида кетма кет икки қуда вафот этди. Дадаси, ва қайнотасининг ўлими эса эрига акс таъсир қилди. Ёдида уша вақтларда дадаларининг маъракаларини ҳам ўтказа олмадилар. Ковид деган ҳасталик туфайли иккисининг ҳам совуқ мурдасини кўриш насиб қилмади. Миллий гвардия томонидан махсус цилофан халтага дорилаб солинган мурдаларни ўзлари кўмишди. Мана шу жараён эрига жуда қаттиқ таъсир қилди. Кунлардан бир куни шифтга термулиб хаёл суриб ўтирган эркак аёли томон угрилди.
-Сени даданг ҳам мени дадам ҳам росса пул тўплашди. Дадангни исмини эшитиб оёғи қалтирамайдиган одам йўқ эди. Мени дадам ҳам худди шундай эди. Мен сенга уйланган вақтимда икки тоғ бир бирлари билан кўришиш учун биздан қўл сифатида фойдаланишди деб ўйлар эдим. Дадам бу йўлда Моҳимни онасини ими жимида ўлдиртириб юборишдан ҳам тоймадилар. Аммо нима бўлди? Қара аҳволимизга. Оталаримиз қилган режаларни биронтаси амалга ошмади. Дадамдан ёлғиз ўғил эдим. Менга уша бир вақтлар дадам нафратланган турк келини туққандан ўзга фарзанд бермади. Ўғил ўғил деб куксига урган дадамни ўлигини кумиш насиб қилмади. Бу ўткинчи дунёда югурарканмиз еларканмиз бойлик мол мулк тўплар эканмиз-да кунлардан бир куни қип ялонғоч ҳолда қора гўрга кириб ётар эканмиз. Шундан кейин номоз ўқийдиган аёлига қараб қараб қўядиган эр масжидга чиқадиган бўлди. Худойим қулфи дилини очаман деса ҳеч гап эмас экан....
Югуриб келиб қучоғига ўзини отган неварасини кўтариб олган Афруза Алижоновна эрига савол назари билан боқди.
-Умаржонни арчага олиб чиқдингизми?
-Йўқ вақтим бўлмади.
-Унда бир оз дам олиб биргаликда арчага борамиза?Умарбекнинг луппи юзига лаб босиб савол берди.
-Урреее! Бувисининг қучоғида туриб чапак чалди.
Янгиликни энгасига етказиш мақсадида қучоғида типирчилаган болани ерга қўйган аёлга эри хайрон боқди.
- Узоқ учдинг чарчамадингми?
-Майли қўяверинг Умарбек хурсанд бўлса бўлди.

Умарбек билан сайилгоҳда сайир қилган аёлнинг чарчоқлапи чиқиб кетди. Эртага янги йил киради. Бир оз дам олиш ва нарироқдан ўзи каби  ота онаси билан сайирга чиққан болалар билан ўйнаётган Умарбекни кузатиб ўтириш мақсадида сайилгоҳ бўйлаб ўрнатилган суянчиқли ўриндиққа ўтирган аёл ўй сурди. Инсон тирик бўлса умр ўтаверар экан. Бир кун ундай бир кун бундай. Мана дадамдан давр ўтди. Қандай инсон эдилар. Нафасидан от ҳуркарди. Алижон деса бир сесканмаган одам йўқ эди.  Хўрсиниб олган Афруза Алижоновна шу топда дадасини жуда соғинганини ҳис қилди. Инсон ўтиб кетаверар экан умри яратган белгилаб берган умр якунлагангач жимгина ўрнини ўзидан кейинги авлодига бўшатиб берар экан.  Бу ҳаётга келиб кетган инсонни ўзи ўтиб кетса ҳам авлоди фалончани қизи, ўғли невараси деб уша ўтган инсон умрини давом эттирар экан.Дадамдан сўнг мен яна нечси йилдир худойим белгилаган вақтгача фалончини қизи деган ном остида дадамни умрини даврм эттираман. Мендан кейин Даврон. Аммо Даврондан кейин нима бўлади? Ёши ҳам ўттиздан ошди. Ёлғизлик Аллоҳга ҳос эканлигини унга тушунтира олишим керак. Балким кимнидир ибрат қилиб кўрсатсам фикри ўзгарар. Хўрсиниб олди. Ибрат оламан  деса ҳатто бандасини ўлими ҳам ибрат бўлар экан. Уйга қайтишимиз керак.  Ҳадемай қоронғу тушади. Кеч тушиши билан салқин тушади. Умарбекка таъсир қилмасин. Ўрнидан туриб невараси томон қадам босиши билан чунтагидаги телефони вибрация берди. Ким бўлса дадаси шекилли хавотир олиб. Нотаниш рақамни кўриб аввалига ҳайрон бўлди. Ким бўлса? Бу нотаниш инсон эмас. Нотаниш инсон тўғридан тўғри мен билан боғлана олмайди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

26 Oct, 00:35


Даврон бутунлай ватанига боришдан бош тортганида мен билан ҳам муносабатини якунласа керак деб умидсиз бўлган эди. Давронга эътироз билдира олмади, аммо бедор ўтказган тунларида дили қатидаги сўзларини уялмай айта оладигани раҳмдил Аллоҳга илтижо қилди. Бу сафар ҳам Аллоҳ ундан карамини дариғ тутмаганлигини бир ҳафта ўтиб Даврон томонидан қилинган қунғироқ орқали билдирди. Даврон билан узоқ сўзлашмаган бўлса ҳам унинг аҳволини сўраши, соғлиги яхши эканлиги тўғрисидаги саволни ўзи унга дунё бойлигини туҳфа қилди. Шундан бери мана хафтада бир кун беш ўн дақиқа гаплашиб туришибди. Давронда ҳаммаси жойида, лекин Моҳим...
Ҳаёт шу эканда, болалар ташвиши билан умринг ўтганини сезмай қолар экансан. Саид яхши йигит чиқди. Моҳимнинг кунглидагидек. Тўйдан кейин тезда ҳомиладор бўла олмай бир оз қийналиб юрди. Яратганга шукр фарзанд билан сийлади. Паҳлавондек ўғлига қудалар узора маслаҳатлашиб Умарбек деб исм қўйишди. Икки қуда иноқлиги юавас қилар даражада эди. Одамзотни бошига тушган кулфатлар аслида ким эканлигини кўрсатар экан....
Ҳаёт бир зайлда кетаётган кунларидан бирида, катта тезликда келаётган машина ўз йўлида ўзларига яқинлашиб келаётган кулфатлардан бехабар Саид ва Моҳим ўтирган машинага келиб урилади....Воқеа жойида икки машинадан икки киши, нарги машинадан ҳайдовчи ёнидаги йўловчи, Моҳимларнинг машинасидан эса Саид. Моҳим эса оғир аҳволда касалхонага етказилди. Карантин бошланиш арафасида юз берган ҳалокатнинг кулами нақадар катталигини биринчиси, иккинчи фарзандига ҳомиладор Моҳимнинг боласининг ўлик ҳолда туғилиши бўлса, кейингиси Моҳимнинг умуртқа поғанаси синиши бўлди. Ундан ҳам оғири кейинчалик рўй берди. Саиднинг ўлимида қудалар негадир Моҳимни айблашди. Аслида у бечора ҳам жабрланувчи эканлигини ҳеч ким уларга тушунтира олмади. Улар ҳатто ўғилларидан қолган ёлғиз ёдгор бўлмиш Умарбекни кўришни ҳам истамадилар. Карантин тугагач эр хотин мол мулкларини арзимас пулга сотиб юбориб Амеркага кўчиб кетганларидан сунг Афруз Алижоновна болани ўз қаромоғига олди. Қайнона ва қайнота қилмишлари шусиз ҳам тушкунликка тушиб қолган Моҳимни бутунлай умидсиз аҳволга солиб қўйди. Туҳмат балоси, айбсиз айбдор бўлиш юкини кўтариш азобига чидай олмаган қизини тунлари юм юм йиғлаб чиқишини эр хотин бир бирига термулиб жим тинглашдан ўзга чора топмадилар... Дунё бўйлаб эълон қилинган крантин уни даволатиш учун чет элга олиб кетишларига қўйилган энг катта тўсиқ бўлди. Мана орадан салкам икки йил вақт ўтиб ўтказилган операция мувафаққиятли деб баҳоланди. Энди бундан бу ёғига худойимнинг раҳми келсин. Насиб бўлса тузалиб кетсин!
-Умарбек қалай?
-Зўр! Сени сўрайди. Бувим қани бувим қачон келади. Кўрасан-ку ўзинг ҳам келинг дейди фақат.
-Ҳа мен ҳам уни жуда соғиндим. Нега олиб чиқмаднгиз?
-Бир оз шамоллаб турибди. Кўча совуқ.
-Иситмаси йўқми?
-Йўқ.
Афруза Алижоновна Умарбекка ўзгача меҳр берди. Қоши кўзи тим қора бу болача унга негадир Давронни эслатди. Балким у Давронни болалаигини кўрмаганлиги учунми кўча куйда уч тўрт ёшли ўғил болачаларни кўрса, Даврон ҳам шу ёшда шундай бўлгандир деган ўйда болачаларни кузатиб турар эди. Энди унга ҳар бир ҳаракати билан Давронни эслатиб турадиган невараси бор. Тўғри уни Давронга умуман алоқаси йўқ, лекин негадир Умарбекнинг сиймосида У Давронни кўради ва ўзини эса Умарбекни онаси мисол ҳис қилади. Бу тасаввур ўзида болага нисбатдан чексиз меҳр уйғонишига сабачи бўлди. Моҳимнинг ёнида бир ой бўлиб неварасини қаттиқ соғинган аёл бир оздан сунг у билан дийдор кўришишини ўйлаб энтикиб нафас олди.
-Ишларингиз яхшими? Эрини оқ оралаган сочларига қўл узата туриб савол берди.
-Ҳа. Ҳар куни гаплашиб турган гаплар. Янгилик йўқ. Ишларимиз бир миъёрда тинчлик. Сен келдинг энди ғалвалар бошланади-да. Ҳазил қилиб кулиб олган эркак қаттиқроқ қучди.

Афруза Алижоновнани назарида иккисини орасини биргаликда ўтказган йиллар янада қаттиқроқ боғлади. Моҳимнинг бошига тушган фалокат иккисини жипислаштирди. Моҳим касалхонада жон олишиб ётганида икки кун невара боқинг деб дадасига ташлаб кетилган бола тепасида эри хотин кўз юммай тонг оттиришди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

26 Oct, 00:35


Аброр ака билан боғланиб зарур бўлса Аброр ака огоҳлантиришидан сунг менга чиқа олади. Бу қунғироқ қилаётган мени илгаридан танийди. Номеримни билади. Мен ҳам танийман. Ким бўлса?  Жавоб қилди.
-Эшитаман.
-Ассалому алайкум! Хайрли оқшомлар!  Шодон овозни эшитиб юзига табассум югурган аёл аппаратини қулоғидан олиб экранга боқди.
Даврон!?  Ўзбекистон рақамидан қунғироқ қилаяпсан қайтдингми!?
-Ҳа.
-Қачон?
-Кеча. Сиз Тошкентда эмас экансиз.
-Қаердасан? Шу топда қаердасан?
Ўғли билан бўлажак учрашувларини ўйлаб энтикиб кетган аёл ҳозиргина турган ўриндиғига қайтиб ўтирди.
-Мен Қаршидаман. Дадамни олиб Тошкентга қайтмоқчиман...
Дадамни дейиши билан кўз олдига Аъзамхон келган Афруза Алижоновна лабини қаттиқ тишлади.
-Мен тоғамни айтмаяпман. Жим бўлиб қолган аёлнинг юаёлидан ўтган ўйни сезгандек изоҳ берди. Тоғамни бир эмас уч ўғли бор. Уни менга муҳтожлик жойи йўқ. Ўзимни дадамни айтаяпман.
-Ҳа. Тушундим. Қачон келасан?
-Эртага
-Яхши. Эртага байрам. Балким бизни уйда биргаликда...
-Йўқ, шарт эмас. Иккимиз амаллаймиз. Хавотир олманг. Мен бошқа масалада қунғироқ қилаётувдим...
Иккилангандек сўзлашдан тўхтаб қолди.
-Даврон нима гап? Тинчликми?
-Мен ишламоқчи эдим. Илгаригидек...
-Ишламоқчисан? Рухсат сўраяпсанми мендан? Ажабланиб савол берди.
-Ҳа.
Даврон, бу нимаси ўғлим?! Таъна билан сўз бошлаган аёл. Сўзларини давом эттирмай қисқа сукут қилиб олди.-Давронжон эртага иш куни. Бемалол ўтириб гаплашиб олсак бўлади.
-Ойи,  Тошкентда сиздан булак ҳеч кимни топа олмайман. Дўстларим билан алоқалар узилиб кетган. Имкони бўлса ишхонангизда кўришиб олсак бўладими?
Ойи деган вақтидаёқ қулоғи битиб қолган аёл бошқа сўзларини англай олмади.
-Хўп, хўп!-нима учун розилик бераётганини англамай бош силкитиб олган Афруза Алижоновна алоқани чекламаса ҳунграб йиғлаб юборишини Даврон ҳам эшитишидан чўчиб алоқани узди ва йиғлаб юборди. Ҳолатини тушуниб қайта қунғироқ қилмаганини ўғлининг зийраклигига йўйган аёл атрофидан ўтиб қайтаётганларга эътибор ҳам қилмай кўз ёш тукди.
-Буви, бувижон!- ёнига югуриб келган Умарбек пинжига суқилди. Буви жажжи қўлчаси билан юзини сийпалаши аёлга хўш ёқиб тутиб берган аёл йиғисини давом эттирса Умарбекни қўрқитиб юборишдан чўчиб чунтагидан шошилиб олган рўмолчасини кўзларига румолчасини бостирди.

Буви ким сизни хафа қилди? Менга айтинг, уни ўзим жазолайман!  Кичкина мушт тугилди.-Айтинг буви!
-Мени ҳимоя қиласанми?
-Албатта, айтинг буви ким хафа қилди.
-Йўқ болажоним бу қувонч ёшлари.
-Одам қувонса йиғлайдими? Ҳайрон боққан болакайни сочига қўл узатди.
-Ҳа болажоним, қувончдан ҳам одам йиғлайди. Уйга қайтамизми?
-Ҳа.
-Кетдик! Ўрнидан туриб болакайни қўлидан тутди.
Уйларига етиб бўлгунича ҳам кўз ёшларини тия олмади.
Умарбекни энагаси олдига йўллаган Афруза Алижоновна хонасига кириб эшикни ичкаридан беркитиб олгач шу вақтгача буғзида тутиб турган овозини қуйиб юбориб юм юм йиғлашга киришди. Йиғлаш асносида бутун ҳаётини кўз олдидан ўтказди.
Эшикнинг урилишидан эри келганини англаган аёл ўрнидан туриб эшикни очди.
-Афруза тинчликми нима гап? Ёмон хабар эшитдингми? Моҳимнинг соғлиги жойдами?
-Яхши унда ҳаммаси яхши. Йиғи аралаш жавоб қайтарди.
Унда нима бўлди. Тинчликми?  Бирон жойинг оғрияптими?
-У мени ойи дедиии. У ойи деб атади мени? Ниҳоят йиғиси сабабини очиқлади.
-Ким?  Ким ойи деди? 
Ҳайрон савол берганча тикилиб турди. Ким эканлигини тушунгач эса жилмайиб бағрига тортди.
-Бу сабрингни меваси. Бу сен учун яратганни мукофоти!  Ахир мен сенга айтгандим. Уни қонида сени қонинг бор, бир кун  она дейди дегандим. Бу йиғлашга арзийди! Кулиб олди. -Йиғлаб бўлиб пастга тушсанг биргалашиб ош ердик. Мен борай чиқасанми а?
-Ҳа. Ҳозир тушаман.
Қувончи чексиз аёлнинг чарчоғи тарқалиб кетсада иштаҳаси буғилди.
-Биласанми, овқатланиб бўлгач иккиси ёлғиз қолган вақтида секингина сўз бошлаган эрига хаёлларини йиғиштириб боқди.-Мен иккимизни ҳаётимизни тафтиш қила туриб уша кечада сендан кечмай туғри қилганлигимни тан оламан. Сен билан ўтган кунимга розиман. Моҳимга сендан меҳрибон она,  ўзимга сендан муносиб аёл топа олмас эдим. Яхшиям хаётимда борсан!- жилмайди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

26 Oct, 00:30


@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

26 Oct, 00:20


Сиз фақат кўзгуга қараганингизда мавжуд эканлигингизни ҳис қиласизми?🤔🤔
Йўқ Сиз доим мавжуд бўлгансиз, яшагансиз, яшайсиз ҳам..😍😍🥰😇
Кўзгуда фақат ташқи кўринишингизни ҳис қиласиз, ўзингизнинг ичингизни ўзингиз доим ҳис қилгансиз, бахтнинг таъмини кўнглингиз билан тотгансиз, табассумни, қувончни таратишни ўргангансиз, ҳаёт муҳаббатини қабул қилгансиз-бу Сизнинг чин борлигингиз азизим..🤩🤩🥳

🙋🏻‍♀️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!🙋🏻‍♀️

Борлигидан ҳузурланган қадрликларим хааааааааааайрли кун!!🤝🖐🤗


@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

25 Oct, 16:33


🔥ҚАЛБИМ ҲАСРАТИ🔥🔥 ҳикоясини Тўлиқ тугалланган вариантини ўқимоқчи бўлганлар @A_lixan га мурожаат қилинг. Хикоя нархини чегирма килдик бугун!!!
нархи 10.000 сўм.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

25 Oct, 16:32


  59-қисм
Абедга яқин кўзи шишиб чиқиб келган Шамсиддин бир керишди-да, юз-қўлини ювишга кириб кетди.
— Аси, чой тайёрла ишга боришим керак.
— Асила йўқ! Кетди онасиникига. Гулноза қўлидаги капгирини қозонга солиб ўғлининг ёнига чиқди.
— Нимага манга айтмасдан кетади, жуда эркалатиб юбордингиз.
— Сиз алакани итидек кўчада тонгга санғиб юрсангиз-у, у сиздан рухсат сўраб кетсин-а? Мен рухсат бердим, бугун эркак қуданинг туғилган куни. — Хат хабарсиз кўчада нима қилиб дайдиб юргандинг? Ёнига ўтирди.
— Ойи, ишда эдим, иш-да!
— Ҳечам ишда бўлмагансан, телефон қилиб билдим. Кеча ишгаям бормагансан. Ҳой бола агар олдинги ишларингни бошлаган бўлсанг, мендан яхшилик кутма. Даданг усталарнинг ёнига кетди-да, ўзи гаплашиб қўярди.
— Қанақа уста, ойи.
— Кўчадан уйга келмаганингдан кейин билмайсан-да қанақа усталигини. Қўшни қишлоқдаги уйимизни ремонт қиляпмиз. Келаётган қишдан ўтиб олинса сени чиқазамиз, укангни уйлантирамиз. Бир уйда икки овсин келишолмай юрмасин деб ремонт қиляпмиз. Уч ойдан бери уйга пул олиб келмадинг. Ойлик маошинг тушадиган картани ўзимникига ўтказиб олдим. Энди бир сўм ҳам ортиқча пул ишлатмайсан. Ўйлаб иш қил хотининг бор. Гулноза овқатига қарашга ошхонага қайтиб кириб кетди.
Шамсиддин икки кафти билан бошини ушлаб чуқур уҳ тортди — Шуниси кам эди ўзи -деди ўзига ўзи.
🍃🍃🍃
— Раъно араз бўлмаганда келиб турарди. Бир ҳафталик емишимни олиб келарди. Қолгани эсламайдиям. Худо айнитдими уларни, бандаси айнитдими. Овқат маҳал доимги дийдиёлар бошланди. — Туғилган кунида олиб тушасан, кўриб чиқай. Уч йил бўлди — она деб хабар олмайди.
— Ойи опам ман билан араз. Сизни кўргани келаверсин, ман йўқ кунлари. У менсимайди. Опамга пулдорлар керак фақат. Ана тунов куни телефон қилдингиз олмадиям-ку, кейингисида олиб сизлигингизни билиб ўчириб қўйди-ку.
— Қолганлари-чи? Ўн болани нимага боқдим. Уларга уй-жой қиламан деб ейишимда тайин бўлмади. Емай едириб, киймай кийдириб. Ана энди ўзим оч қолиб ўтирибман.
Шуҳрат ортиқ ойисига гапирмади. Доимги гаплар доимги гаплар.
— Бири келиб хабар олмайди ойи тинчмисиз қорниз тўқми очми деб.
— Ойи уйда овқат қилиняпти-ку ҳар доим. Бошқалардан кам эмасмиз. Ейишга гўшт бор уч маҳал овқат бўлса ҳаммасига солинади.
— Товуқ гўштинг гўштмиди, манга бир парчани алдаб солиб қўйсанлар.
— Мол гўштиям бор-ку
— Бўлса бўлар ман еб қўймаяпман гўштларни ана беркитиб ейишади болаларинг, кечаям ярим тунда ошхонада юрганди қизинг нима қиляпти деб ёнига киргандим, ейдиганини очкўзларча беркитиб ейишади. Шуҳрат юрагини ушлади
— Бор валеренка олиб кел. Чуқур-чуқур нафас олди. Нафосат югурганча уйга кириб дорини олиб чиқиб келди.
— Ман Қаҳрамонникига кетдим, бугун туғилган куни, шу бечора эслайди мани туғилган кунимни. Санлар бир пой пайпоқ беришга ярашмайсанлар. Башорат пиёласини аччиқ қилиб тақ этиб қўйди-да туриб кетди...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

25 Oct, 16:32


  60-қисм
Эрталаб вақтли турган Нафосат ҳаяжонига ҳаяжон қўшилди. Бугун имтиҳоним  -деди қуёш энди нур сочаётган осмонга қараб. Бир зумда бир йил ўтибди, олдинги йил ҳам шу куни имтиҳон топшираман деб юргандим, энди бу йил.  — Аллоҳим юзимни ёруғ қилгин. Ота-онамнинг хурсандчилигини кўрай. Барибир киролмайсан деган қариндошларимга, бувимга кўрсатиб қўяй. Олий маълумотли қилармиш, кўрамиз ўқитганингни деган бувим тилини тишласин. Ҳаммамиз ўқимишли бўлайлик.  Тонгдан доимгидек нонушта тайёрлади. Ҳамма дастурхон устига келди.
— Қизим тайёрмисан? Шуҳрат қувноқ овозда Нафосатга қаради
— Тайёрман, 90% тайёрман.
— Неччида жўнайсанлар қош чимирганча гапга қўшилди, Башорат
— Ўн бирдан ўтганларда жўнаймиз.
— Ҳмм. Менсимайгина Нафосатга қараб қўйди.
Чиройли кийиниб ойнага қаради ўз ҳуснини кўриб мамнун бўлганча ташқарига чиқди.
— Ҳаммасини олиб бориб бошингга урасанми, чув бостириб.  Башорат кийиниб тайёр бўлиб турган Гулниҳол,Азизбек, Нафосатга қаради. Бир четда уй ичи кийимда кўзига ёш олиб турган Шабнам Шуҳратнинг ёнига секин борди
— Ада манам борай сизлар билан Шабнам бувиси билан қолгиси келмай йиғламсираб турарди.
— Майли ўтир. — Ойи сиз ҳам юринг, дуо қилиб ўтирасиз имтиҳонга кириб кетганда.
— Илик ейманми? Нима қиламан бориб. Ўзларинг боришавер. Шабнам қани? У ҳам кетяптими? Бир ўзимни бўри емайди, ана олиб кет ҳаммасини.
— Шаҳзода уйда-ку, ойи. — Биз кетяпмиз
— Оқ йўл. Машинани эшигидан буриб улгурмасдан Башорат дарвозани қарсиллатиб ёпиб кириб кетди.
— Аҳамият берма, қизим. Кайфиятингни яхши қил. Ҳаммаси яхши бўлади. Нафосат бувисининг гапларига қурби етганча аҳамият бермасликка ҳаракат қилди-ю, уддалай олмади. Дув этиб кўзидан ёш тушди-ю, адаси билан ойисига билдирмасдан артиб ташлади...

— Аллоҳга таваккал, қизим. Аллоҳим юзингни ёруғ қилсин, шунча ўқиганларинг юзага чиқсин. Шошмасдан бемалол тестларни ишлаб чиқавер. Шуҳрат қизининг пешонасидан ўпиб қўйди. — Омад. Нафосат ортга ўгирилди. Шаҳдам қадамлар билан имтиҳон топшириш ҳудудига кириб кетди...
2-бино 62-гуруҳ. Гуруҳини топиб  назоратчига паспортини берди, ўзига белгиланган жойга ўтирди...
—  "Робби яссир ва ла туъассир. Робби таммим бил-хойри". (Роббим! Осон қилгин, қийин қилма. Роббим, (ишимни) яхшилик билан тугатгин) жойига жойлашиш баробарида дуони тинмасдан такрорлади. Ўзига ишончи ортди, атрофга қарамасдан тинмай дуони айтиб, ичидаги қўрқувини енгиб ўтирди.
— Ҳеч кимга бўлмаса ҳам бувимга кўрсатиб қўйишим керак. Аллоҳим юзимни ёруғ қилгин. 15:00 вақт бўлди. Тест саволлари тарқатилди... Бисмиллаҳ дея саволларни кўриб чиқди, ичидаги қувонч туғёнини бақириб сўзлай олмади  — Алҳамдулиллаҳ! Кўзларига ёш келди. Аллоҳим ўзингга осон. Нафосат тест саволларини бирма-бир ечишга киришди. Саволлар қийин бўлса-да, унга осондек туйилди... берилиб ҳаммасини кўздан кечирганча саволларга жавоб топа бошлади...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

25 Oct, 16:32


  58-қисм
Июль ойи охирлари.
Имтиҳонга яқин қолгани сари Нафосатнинг ҳаяжони ортарди, телефонини ҳам йиғиштириб қўйди, тун-у кун ўқиш билан банд бўлди. Рухсатнома чиқадиган кунни интиқлик билан кутди.
— Чиқди, чиқди. Югуриб ҳовлига чиқди. — Ада имтиҳон қаерда, қачон бўлишлиги чиқди -деди худди мандат чиққандек хурсанд бўлиб.
Шуҳрат Нафосат кўрсатган манзилга қараб — Таниш жойлар НБУни ёнида экан, мана Минор масжиди. — Топиб тушамиз қизим. Нафосат бағрига босиб қўйди.
— Қачонга экан шунда телефонга  қараб кўзи толиқди. Телефонни Нафосатга берди.
— 9-август куни, "Ўзекспомарказ" миллий кўргазмалар мажмуасида экан.
— Ҳа, бўлди, бўлди биламан у жойларни, Минор масжидига яқин жойлар. — Бор энди дарсингни қил. Шуҳрат узумларга қараб касаллик тушганларини териб олиб ташлади. Нафосатнинг бояги ҳаяжонига яна ҳаяжон қўшилди. Озгина қолибди имтиҳонга. Бу йил аниқ кираман ўқишга. Тест варағини келган жойида очиб ишлашга тушди. Шу бўйи кечки овқатга чиқиб бир-икки чўқим чўқиб яна дарсхонасига кириб кетди.
Тунги соат бир. Уйқуси келганидан кўзи юмилиб қолаётган Нафосат ташқарига чиқди, муздек сувда юзини ювиб қайта хонасига кирди. Ортидан тез юрганча Башорат кириб келди
— Нима қилиб кўчадан кирдинг? Хонага қаради стол усти китоблар ёйилганидан бетартиб. — Нимага ҳалигача ухламагансан? Нима қилиб ўтирибсан. Чироқ ёқиқ ўзинг кўчада юрибсанми? Бемаҳалгача ухламайсан-да эрталаб кеч турасан, одамларнинг болаларига ўхшаб эрта турмайсан. Ўчир светни нима текин ишлаяптими бу. Башорат аччиқ қилиб ёқиқ турган хира чироқни ўчириб кетди. Хонадан чиқиб кетишини пойлаб Нафосат чироқни ёқиб олди. Дарсини келган жойидан давом эттирди.
Соат учдан ўтди. Тестини битириб хурсанд тест китобини ёпди. Ўқийдиган бадиий асарини қўлига олди. Эшик очилди, яна Башорат кириб келди.
— Ҳалиям ухламадингми? Бақирганини Шуҳрат билан Гулниҳол ҳам эшитди.
— Озгинадан кейин имтиҳоним, тайёрланишим керак. Кўзларини яна китобга қаратди.
— Барибир йиқиласан. Имтиҳонмиш сенга кетган шунча пул увол бўлади. Чироқ кетгани қолади, ишлаганингда  -деди энса қотириб.
— Ойи нима бўляпти. Шуҳрат келди. Нафосат ҳалиям ухламадингми, дарсинг кўпмиди.
Башорат буқаламун сингари ренгини ўзгартириб — Вай анақа свет ёқиғлигига келгандим, ухламайсанми, эртага дарсга борсанг чарчаб қоласан, имтиҳонинг яқин экан бироз дам ол дегани келгандим. Нафосат бувисининг гапларига оғзи очилиб қолди. — Майли, дарсинг битгач ухлаб олгин қизим. Башорат сувдан қуруқ чиқиб кетди.
— Ўзингни қийнамасдан дарсингни қилавергин, хўпми. Шуҳрат ҳам ҳамма гапни билиб келган бўлса ҳам онасига гапира олмади. Жимгина у ҳам чиқиб кетди.

🍃🍃🍃
— Тонг бўлди шу вақтгача қаерда эдингиз? Ишингиз тугаганига анча бўлди-ку? Асила хавотир билан эрига боқди
— Ишларимиз кўпайиб кетди, сенам ҳадеб сўроқ қилаверма бор ухлагин. Қўлларини ёзиб ётоғига ўзини ташлади, зум ўтмай хуррак отиб ухлаб қолди. — Мен сиздан хавотир олиб ўтирсам, сиз бўлса асоссиз гапларингизни гапириб ухлаб қолдингиз Асила юзига тушган кўз ёшларини артиб ерга жой солди. Тонгга яқин, икки соатгина ўзини мажбурлаб уйқуга кетди. Эрталаб нонуштани тайёрлаш вақти Гулноза Асилани саволга тутди
— Қизим, Шамсиддин қачон келди. Билсада Асиладан сўради
— Тонгга яқин, ойижон. Иши кўпайиб кетибди.
— Иш бўлмай ўлсин, оиласини ўйламайдими, ҳозир турсин-чи, адажониз иккимиз гаплашиб қўямиз...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

25 Oct, 16:32


  57-қисм
Эртаси куни ўқув марказга  борган Нафосатнинг қулоғига турли гаплар эшитилди.
— Нафосат, Музаффар устоз ишдан кетибди, нега дегин. Бир қизга шилқимлик қилибдимиш. Ёмғирда уйига жўнатмасдан йўлига туриб олибди, ҳозиргина администратор опа билан гаплашиб келдим. Сал аввал келганингда эшикдан шумшайиб чиқиб кетганини кўрардинг. Кимдир шикоят қилган, манимча. Яхши қилибди ўзи менгаям ёқмасди бу устоз.
Нафосат тилини тишлади. Ёмғирда қолган қиз мен эдим деёлмасди. Дугонасининг гапларига бир икки гапиргач, дугонаси ташқарига чиқиб кетди. — Шаҳриёрнинг иши, яхши бўлибди кетгани энди безовта қилмайди. Китобини очиб ўқий бошлади. "Икки эшик ораси" китобни ўқир экан кўзларига ёш келди. Кимсан ва Робиянинг муҳаббати Нафосатни таъсирлантирди.
— Ҳозир ҳам Робиядек вафоли, Кимсандек сева оладиганлар бормикин? Ўзига берган саволига ўзи жавоб топа олмади. Урушга кетган Кимсаннинг муҳаббатли хатлари ва золимлар томонидан ўлдирилиш вақтида Нафосат овоз чиқазиб йиғлаб юборди. Шу вақт хонага администратор кириб келди.
— Нафосат, бугун она тили устозингиз, Азиза, келолмас экан. Бугунги дарс эртага қолдирибди.
— Раҳмат опа. Нафосат китобини ўқишга киришди. Уйида китоб ўқиш учун тинчлик йўқ, ҳар бир минутда бувиси кириб ҳо светни ўчир, ҳо кўчага чиқиб дарс қил, ҳо овқат қилмайсанми деган гаплари билан миясига бирор китобнинг мазмунини кирмайди. Энг тинч жой мана шу марказ. Нафосатнинг иккинчи уйидек гап эди. Кечки вақт бўлгач китобини сумкасига солиб доимгидек охиргиларидан бўлиб марказдан чиқди. — Яна келганми? Машинага қараб қўйди-да йўлида давом этди. — Бу ишлайдими ҳар куни шу ерда. Жонимга тегди.
— Яхши қиз машинага ўтиринг уйингизга ташлаб қўяман.
— Шартмас.
— Эйй, шошма Нафосат зўр қўшиқ топиб олдим. Эшит. Нафосат қадамини бироз секинлатди. Шаҳриёр ҳам машинани унинг қадамига мослаб секин ҳайдаб таронани қўйди. Ўзи жўр бўлиб айтганча Нафосатга қош учирди.
Сени деб уради юрагим-ейй,
Жонимдан ҳам ортиқ севаман-ейй,
Сўнгги нафасим қадар билгинки, борлигимсан сен муҳаббатим сен.
— Борингей топган қўшиғингиз ҳам ўзингизга ўхшаган маъносиз.
— Маъносиз? Ғиж-ғиж маъно шу қўшиқда-ку Шаҳриёр яна такрорлади: Сени деб уради юрагим-ейй,
Жонимдан ҳам ортиқ севаман-ейй,
Сўнгги нафасим қадар билгинки, борлигимсан сен муҳаббатим сен.
— Хайр! Нафосат йўлни кесиб ўтиб машинада қолган Шаҳриёрдан узоқлашди.
— Нафосат, тўхта машинасини қулфлаб ортидан югурди. Қизга етиб олгач  — Эртага кетяпман,  ишимдан малака ошириш учун бошқа вилоятга жўнатяпти. Анча муддатга. Ора-орада келиб туришга ҳам рухсат йўқ экан. Ўзим учун, келажагим учун рози бўлдим.
— Яхши, боринг ишланг.
— Битта илтимосим бор. Бошқаларга имкон берма, мен келгунимча.
— Ана бошқа жойга бораркансиз ўша ернинг гўзалларидан топиб олсангиз уйланаверасиз.
— Нафосат! Менга қара бир бор кўзимга қара. Нафосат зўрға йигитнинг кўзларига қаради.
— Битта гапда бошқага уйланаверасиз дейсан. — Менга қара кўзларингни олиб қочма.
— Само тўла юлдуз бўлгани билан ойнинг ўрни бўлак бўлгани каби,  атрофда минг  гўзаллар кўп бўлгани билан, сен,  тиканли гулимнинг ўрни бошқа, кактусим! Қизнинг қўлларидан маҳкам ушлади.
— Тегманг! Нафосат ҳаяжон ила орқага юрди.
— Ўша гапим, ман учун кактусимсан, сан фақат ва фақат мен учун, мени ёнимда гуллашинг керак бошқа бировнинг ёнида эмас! Нафосат кейинги йил мана шу вақтларга қайтиб келаман, сенга ишондим, бошқага имкон бера кўрма.
Нафосат иссиқ тафтли қўллардан ўзини халос этиб, қизарган юзини икки кафти билан беркитганча тез юриб Шаҳриёрдан узоқлашди... Ҳароратли гаплардан қизнинг ҳаяжони ортиб,  беихтиёр лабларига кулги югурди...
Шаҳриёр ҳам ўзидан шунақа гаплар чиқишини хаёлига ҳам келтирмаганди, қўли билан сочини тўғрилаб машинаси ёнига борди эртанги кетиш учун тайёргарлик кўриш керак энди -деб машинасига ўт олдириб уйи томонга буриб, кетди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Oct, 17:01


Реакция белгилаб куямиз 😊

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Oct, 16:20


🔥ҚАЛБИМ ҲАСРАТИ🔥🔥 ҳикоясини Тўлиқ тугалланган вариантини ўқимоқчи бўлганлар @A_lixan га мурожаат қилинг. Хикоя нархини чегирма килдик бугун!!!
нархи 10.000 сўм.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Oct, 16:19


  45-қисм
Хонасига кирган Шаҳриёр Нафосатнинг дарс жадвалини очиб кўрди — Дарси йўқ-ку, эртага, охирги дарси якшанба куни бўлган бўлиши керак, келмаслик учун айтган, кўрамиз қачонгача қочар экан, бир кун йўлимдан ўзи чиқиб келади. Ётоғига чўзилди. — Гул десам, гул эмас, тиканини сочиб ҳар жабҳада азоб бериб туради, кактус, ҳаа, Нафосат кактус. Тикани билан ўзига яқинлаштирмайди, яқинлашсанг жонинг азобда қолади, лекин унинг гуллаши! Унинг гуллаши жуда гўзал. Кактуслар ҳам гуллайди, яхши парвариш қилиб бор меҳрингни берганингда, унинг гуллашини кутиш керак, холос. Кутишни эса ҳамма ҳам эплай олмайди. — Қизиқ мен эплай оламанми? Нафосатни кута оламанми? Ишончини яна қайта оқлай оламанми? Эҳҳ Шаҳриёр Шаҳриёр ҳамма айб ўзингда, катта гапирмаслигинг керак эди. Телефонини қўлига олиб, қизнинг номерига қўнғироқ қила бошлади, афсуски,
оператор қизнинг жарангдор овози келди, "Сиз тераётган абонент ўчирилган" — Блокка солибди-ку, қайсар. Энди ёнига нима деб бораман, сени энди севиб қолдим, бошида севмагандим дейманми? — Ишонадими бу гапга, ҳеч қачон ишонмайди, ҳеч ва ҳеч қачон. Вақт ўтишини кутаймикин, майли ўқишига тайёрлансин, ўқишга топширсин кейин ҳал қиламан ҳаммасини. Ўйлай-ўйлай уйқуга кетди...

Тонг маҳали уйдан шовқин-сурон эшитила бошланди. — Эрталабдан нима бўляпти, кўзларини очиб соатига қаради. — Эрталаб дейишга бало борми? Соат ўн бирга яқинлашибди-ку, ҳойнаҳой келинойимнинг сингиллари келгандир. Қизиқ Нафосатнинг синглиси ўзига ўхшармикин. Шаҳриёр тезда ўрнидан туриб юз қўлини ювиб чуғур-чуғур бўлаётган хонага кирди.
—Ҳорманглар, қизлар ишлар авжида-ку
—Турдингизми, Шаҳриёр? Ошхонада коробкада бир иккита идишлар бориди шуларни олиб чиқиб бероласизми?
—Албатта, янгажон ҳозирда. Иш билан машғул ўтирган Шаҳзода билан Севинчга бир қараб қўйди. Қай бири Нафосатнинг синглиси экан ўй билан хонадан чиқиб кетди
—Эй ростдан қошиқларни ҳам олиш керак-ку, Севинч акангнинг ортидан ошхонага борсанг юқорида турган қошиқларни сенга олиб беради
—Хўп ҳозир олиб келаман-да. Дик этиб ўрнидан туриб ошхона томон югурди.
Энди коробкани кўтарган Шаҳриёрга қараб
—Опам айтди қошиқлар боракан, шуларни олиб бераркансиз  -деди қандайлигини бир нозланиш билан.
—Ҳозир.
Шаҳриёр ошхонадаги жиҳозларни титиб қошиқларни топиб олиб берди.
Бўйи узун, соч бир ёнга таралган, хиёл соқол қўйган йигитга Севинч термилиб нимага келганини ҳам ёдидан кўтарди
—Ҳеэ синглим! Мана қошиқлар Энди йўлдан қочиб туринг, коробка оғир экан.Шаҳриёр қизга қошиқни бериб коробкасини олиб чиқиб кетди.
—Чиройли экан,Асила опамга овсин бўлсам, ана маза бўлади. Гулноза хола ҳам яхши,бугун бир ўзимни кўрсатсам бўлди, келин қилиш дардига тушади.Севинч ўзича ширин хаёл қилиб ошхонадан чиқди.
Орадан икки соатлар ўтгандан кейин Гулноза келди.
—Вай асал қизларим ўзимни,барака топинглар, яхши жойлардан куёвлар ато қилсин. Баракалла Худо етказди сизларни. –Қизим чарчамадингизми? Эйейй бу аёлларнинг гапи тугамайди-да зўрға қочиб чиқдим. Гулноза ҳансираганча айвончага ўтирди.
—Ассалому алайкум холажон яхшимисиз яхши келдингизми, чанқаган кўринасиз сув ичиб олинг. Севинч хушомад қилганча Гулноза сув тутди.
—Ойижон шошиб бозорлик қилинганидан майонез олиш ёдларингдан кўтарилибдими дейман.
—Ээ ҳа қизим айтиш эсимдан чиқибди кирган дўконимизда йўғакан чақириққа шошаётганим сабаб Шаҳриёр олиб келиб беради деб олмай қайтгандик.Қизлардан бирини қўшиб Шаҳриёр билан жўнатсак олиб келишади.Асила жон бериб хизмат қилаётган Севинчни безовта қилмади, ичкарида тарелкаларни артиб жойлаштираётган Шаҳзодани чақирди...

—Гулноза хола кўриб қўйсин-чи, қандайлигимни, бир Гулноза ўтирган хонага ҳам назар ташлаб қўйди.
  Шаҳриёр билан Шаҳзодани жўнатганини билиб опасидан жаҳли ҳам чиқди. —Опа Шаҳзода опамнинг ўрнига мени айтсангиз бўларкан, магазиндан оладиган нарсам бор эди
—Энди кетаётганингда оларсан иш қилаётганингга безовта қилмадим..

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Oct, 16:19


  47-қисм
Қизларни уй-уйига ташлаган Шаҳриёр, машинани уйи томон бурди. Уйга келиб ошхонада ўтирган онасининг ёнига кирди
— Келдингми, ўғлим? Пиёлани жойига қўйди, Шаҳриёрга иссиқ чой узатди
— Келдим ойи. Боя Севинчми ким шуни хонамга жўнатасизлар, жипириқдек бўволиб бостириб хонамга кириб келибди. Яна телефонимни томоша қилиб мен билан савол-жавоб қилади. Неччи ёш ўзи.
— Меҳмон деб гапира олмадим, мактабни битирмаган ҳали. Энди жаҳлинг чиқмасин ўғлим. Ҳали ёш бўлса.
— Эй ёш бўлмай қолсин, фаросатдан ҳам берган эканда.
— Майли энди нима дейсан Гулноза ўғлининг ёнига ўтирди. — Ўғлим баҳорда уйланиш ниятинг борми? Шаҳриёр ичаётган чойига тиқилиб қолди.
— Ойи, олдин акам уй жой қилсин кейин мен уйланаман, унгача яхши қиз топилиб қолар, келинойимга ўхшаган.
— Аканг уй-жой қилиши шартмас-ку, мана шу ҳовлига икки келин сиғади. Айтмоқчи бўлганим келинойингга ёрдамчи керак демоқчиман-да, ўғлим. Кўриб турибсан ишларга қийналяпти.
— Ойии, ҳали қиз йўқ. Шаҳриёр Нафосатни хаёлига келтирди-ю, уни рози қилолмаслигидан бир ўксиниб қўйди.
— Ҳа, қиз йўқ бўлса топ-да, ўғлим. Мен топганим бўлмайди, ўзинг ҳаракат қилиб топ, сина, синовингдан ўтганига кўнгил бер. Яшайдиган сен мен топганим кўнглингга ёқмаса ундан ёмони йўқ.
— Хўп ойи топаман, топаман.
— Эртага Асиланинг қариндошлари келади, ана шулардан топ. Ҳеч тополмасанг ўзим қидиришвораман ўғлим кўнглингга ёққанини олиб бераман, сенлар бахтли бўлишсанг бўлди бошқа ҳеч нима керакмас.
— ойи сизни бирам яхши кўраман. Сизга шоколад олиб келгандим, ҳозир машинада қолибди.
Шаҳриёр машинага чиқиб қўлига иккита шоколадни олди. Охирги учрашувдан, тўғрироғи хайрлашувдан бир кун олдин  Нафосатга бирини бермоқчи эди. Доимги гапи билан шоколадларни рад этганди.
— Ойингизга олиб боринг, хурсанд бўлади. Хаёлимдан кетмай қолдинг-ку, кактусим. На ёнингга бора оламан, на сендан кеча оламан. Соғинчдан ўлсин деяпсан, шекилли. Эшигинггача бордим, машинани кўрдинг-у, уйингга қочиб кириб кетдинг. Биргина шоколадни оламан деб Шаҳриёр машинасида хаёл суриб қолиб кетди. Кактус, кактус деганча кулиб машинасидан тушди. — Эртага бўлсин аниқ келасан туғилган кунга. Шунда мана шу уйда иккимиз учрашамиз. Қараб тур хонамга қамаб оламанда, ҳамма қилганларинг учун ҳисоб сўрайман. Ошхонага боргунча хаёлига нелар келмади. — Нималар деяпман-е, Шаҳриёр сенга қизларнинг, йўқ қизлар эмас Нафосатимнинг, кактусимнинг, ҳаёти ўйинчоқ эмас! Токи ўзи изн бермагунча қалтис ҳаракат қилмайман  -деди ички бир овоз билан.
Ошхонага кириб онасига шоколадларни берди. Узундан-узун дуо қилаётган онасининг дуолари орасига ўзига хайрли ёр учрасин деб қўшиб қўярди  ичида. — Аллоҳим кўнглимни билиб турибсан, Нафосатни мендан айирмагин дея юзига фотиҳа урди... онасига хайрли тун тилаб хонасига кириб кетди...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Oct, 16:19


  48-қисм
Нонушта вақти туғилган кун муаммоси бўлди
— Ман ўзим учун берадиган нарса оламан, санлар ўзларинг учун беришга нарса олиш. Маники алоҳида    -деди Башорат тиззасига қўлини қўйиб   — Уч қиз боради, опасига бугунам қарашади. Нафосат норози бувисига қаради. — Буви, бугун дарсим бор, озгинадан кейин кетаман, ман боролмайман.
— Дарс, дарс. Дарс баҳона ишдан қочишда ниятинг сени. Ҳаа нима қилибди бир кун дарсдан қолсанг. Осмон узилиб ерга тушадими?
Нафосат энди гапиришга оғиз жуфтлаганди ойиси тўхтатди
— Мана қарашишга ман борман. Адаси ишдан келганда чой-овқатига қараб ўтиришади уч қиз. Сиз ман Азизбек борамиз туғилган кунга.
— Шуҳрат-чи? Келинига ёв қараш қилди
—Ишда-ку, Шуҳрат. Биласиз кеч келади, келгандан кейин бизни олиб келгани боради.
—Майли, майли. Бир гап гапирмай сенларга.Гапимни олиб шартта ёқамга ёпиштирасанлар. Билганингни қилиш манга нима. Башорат бўшаган идишларни бир бирга уриб тақир-туқур қилиб олиб чиқиб кетди.

— Ассалому алайкум, холажон яхшимисиз,совуқларда чарчамасдан келдингизми? Гулноза келган меҳмонлар билан бирма-бир сўрашиб чиқди
—Ия янгаси кўринмай кетдингиз, хуш келибсиз, кичкинангизми? Азизбекнинг юзидан ўпди. Қани қолган қизларингиз, Шаҳзода қани? Кеча келгани учун битта шу қизингизнинг исми ёдимда қолди-да
—Бири ўқишда,иккитаси адаси келишига овқат-чойига қарашга қолди
—Баракалла, яшасин.Тўғридаги хонага кираверинглар мен ҳозир.
Хонасидан кимлар келганини кўриб турган Шаҳриёр Нафосат келмаганини кўриб пардани ёпди, ёпиш олди, Севинчни кўрди-ю, жаҳли чиқиб хонани тарк этди.

—Ана Севинч ҳуу бўшаган идишларни олиб чиқиб кет,ўрнингдан турдингми,бўш нарсани олиб чиқиб кетишга одатлангин деб доим айтаман.Бу қизим яхши уйига келиб ярим тунда кўчага чиққанини ёдидан чиқазгандек мақтанди. —Уйдагилар шақиллаб туради гап қайтариб,қиз болани ёшлигидан ишга солиш керак.Бўшаган идишларни йиғаётган Севинчга қараб. —Бу кичик қизимнинг қизи, ўзи бугун келолмади,ўрнига қизини жўнатди,мана ишни қилиб юрибди. Ишга чаққон,молгаям қарайди,товуққаям қарайди. Бизникилар қўрқоқ -деди қўлини силтаб.Молнинг тагини тозалашга қўрқади-я сохта кулиш қилиб қўйди.Катта зални тўлдириб ўтирган аёл-қизларнинг кўзи,қулоғи Башоратда, Башоратнинг гапираётган гапларида эди. Хонага сомса олиб келган Гулниҳолни кўрди-ю,Башорат мавзуни ўзгартирди.
— Гулниҳол,ўртанча қизингиз инглиз тилига қатнарди қизим билан бирга ўқирди.Яқинда сертификат олибди деб эшитдим. Гулнозанинг синглиси Дилбар Гулниҳолнинг қўлидаги сомсадан олиш билан бирга гапирди
—Ҳа,олди сертификат.
—Ана маладес табриклайман, Дилбар туриб Гулниҳолни қучиб қўйди. —Ҳозирги кунда ўқитиш осонмас, яна озгина бориб олибди сертификатни, қизимни уришдим сенам шу қиз билан боргандинг янаги бўладиганида олмасанг қарагин деб жойига жойлашди. Инглиз тилида гапириш осонмикин ҳаммаям олавермайди сертификатниям роса ҳавасим келдие,бизни қизларгаям насиб қилсин.Боягина Севинчни мақтаб ўз уйидаги набираларни қоралаб ўтирган Башоратга ҳамма бир назар солиб қўйди. —Ишни ўрганиш қочиб кетмайди, ўқи дейман.Мол соғар ҳам,тагини тозалашниям бир кунда ўрганиб олса бўлади, лекин ўқишни,илмни бир кунда олиб бўлмайди.
—войвой шу оёқ савил, оғригани оғриган.Инграшни ҳам ўхшатиб қўйди, оёқларини силади, Башорат. Қараса Дилбар гапдан тўхтайдиган эмас.Дилбарнинг гапларини ҳамма тўғри-тўғри деб маъқуллаб қўйди.
Ичкарида бўлган гапларни, айниқса қайнонасининг гаплари қандайлигини тафсилотини билган Гулниҳол хафа бўлди. Одам ўз набирасига ҳам тош отиши мумкинми?
Суҳбат бироз сусайгач Гулноза ташқарига чиқиб кетди.Ярим соат олдин чиқиб кетган Севинч ҳали замон келмаганига хаёлига бир нималар келиб ўрнидан туриб Шаҳриёрнинг хонаси томон кетди. Залдан анча узоқроқда жойлашганди,Шаҳриёрнинг хонаси. —Ҳамма залда ўтирибди бу қиз қаерда қолди,тез-тез Шаҳриёрнинг хонасига борди. Таниш оёқ кийимни кўриб кўзлари катта-катта бўлиб кетди...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Oct, 16:19


  46-қисм
— Шаҳзо, ана аканг билан магазинга чиқиб кел, майонез керак, салатга қўшишга.
— укангиз шилқиммасми? Ишонсам бўладими? Қуюқ қошларини бироз чимириб опасига қаради
— ишонавер, унақа йигитларданмас. Устингга курткангни кийиб тур ҳозир Шаҳриёрни чақириб келаман.
— Қизим мана майонезга пул, опангиз айтганидан олиб келаверинг. Асила чиқиб кетгач Гулноза келиб Шаҳзоданинг қўлига пул тутқазди.
— хўп, хола.

Машинада иккиси ҳам жим, Шаҳриёр олд ойнадан Шаҳзодага бир-бир қараб қўярди. Қаерларидир Нафосатга ўхшайди -деди ичида
— опангиз ҳам борми? Сукунатни Шаҳриёр бузди
— Бор! Қисқагина жавоб берди
— Бирор жойда ўқийсизми, опангиз қаерда ўқийди. Яна ойначадан Шаҳзодага қараб қўйди.
— Нимага қизиқяпсиз, қизиқманг, йўлингизга қаранг йўллар муз, уйга соғ-омон етиб боришни хоҳлайман.
Шаҳриёр қизга сездирмай кулганча йўлида давом этди.
— Аниқ шу Нафосатнинг синглиси, опасидан ҳам ўтиб тушаркан-у, ўқрайиб қарашини-чи, яна бир саволга тутсам аниқ жаҳли чиқиб бақирса керак. Нафосатнинг жаҳлдан бақирганларини эслаб, эски хотиралар ёдига тушиб чуқур хўрсиниб қўйди.
Орадаги яна бир сукунатни Шаҳзоданинг жиринглаган телефони бузди.
— Ало, ҳой опа
— Шаҳзода, "Ўткан кунлар" китобини қаерга қўйгансан, ўқишим керак, энди ўқишдан келгандим, китобни тополмадим.
— "Ўткан кунлар" сумкамда, сумкам шкафда турибди
— Ҳа, бўпти.

Шаҳриёр Шаҳзодага қарай-қарай гапира олмай кетди. Магазинга кириб бир зумда масаллиқни олиб машинага чиқди. Хаёл суриб ўтирган Шаҳриёрга ғалати қараб қўйди
— Кетамизми? Ёки яна хаёл суриб ўтирмоқчимсиз. Қиз қошларини чимирди
— Қошингизни кўп чимираверманг, пешонангизга ажин тушиб кетади. Қорли йўлда машинасини секин қимирлатиб, катта йўлга чиқди.
Ҳамма жойни кўнгилдагидек ясатиб бўлишгач Гулноза ҳаммасини овқатга чақирди
— Қизларим хавотир олманглар, ана акангиз бор олиб бориб қўядиган Ҳозир бемалол овқатни еб олаверинглар. – Асила, Шаҳриёр келмади, ухлаб қолмаганмикин.
— Чақириб келайми, холажон? Боя меҳмонхонага кириб кетаётгандилар.  Энди хонтахта атрофидан жой олган Севинч лип ўрнидан туриб гапирди.
— Меҳмонхонага кирган бўлса чақира қолинг, хонасида бўлса қўяверинг қорни очса ўзи келади. Севинчга меҳмон деб йўқ деёлмади, Шаҳриёр хонасига бегоналар киришини ёқтирмайди, кирмоқчи бўлган одам ҳам олдин тақиллатиб сўнгра киради.
—Яхши кўриб қолдилар, холажон мени. Ўзида йўқ хурсанд. Севинч тўғри Шаҳриёрнинг хонасига бостириб борди. Очиқ турган эшикни тақиллатмади, орқа ўгириб стулда ўтирган йигитнинг секин ортидан бориб берилиб қараётган телефонига Севинч ҳам орқа томондан бурнини суқди.
Нафосатнинг кулиб турган юзини, маржондек оппоқ тишларини синчиклаб томоша қилаётган йигит ортидан келаётган иссиқ нафасдан бурилиб қаради. Севинчни кўрди-ю, телефон экранини ўчирди. Ўрнидан туриб Севинчга томон ўгирилди.
—Хўш? Ўткир нигоҳларини Севинчга қадади
—Анақа холажон овқатга тушсин деганди сизни. Нафосат опамга ким бўласиз? Қаердан танийсиз?  Уятни бир четга суриб Шаҳриёрнинг жигарранг кўзларига боқди.
—Синглим! Бировнинг хонасига берухсат кириш, ғирт фаросатсизликнинг ўзи. Сизга нима қизиғи бор, Нафосатга ким бўламан, қаердан танийман. Бир-иккида қизлар билан ҳисоблашиб, ҳисоб бериб ўтирмаганман. Мактаб ўқувчисисиз бориб алифбойингизни ўқинг. Йигитларга термилгунча. Шаҳриёр Севинчга чиқинг дегандек хона эшигини кўрсатди...
Хонадан алам билан чиққан Севинч ғойибдан Нафосатни ёмон кўриб қолди, худди ашаддий душманидек.
Жаҳли чиққан Шаҳриёр хона эшигини ёпиб овқатланиш учун, бурчакдаги хонага кирди...
—Уялманглар, олинглар еб ўтиринглар қизларим.
—Хола энди кета қолайлик. Шаҳзода қоронғи тушиб зулмат бўлган осмонга бир қараб гапирди. Севинч йўқ дегандек ишора қилганди, уни фақат Шаҳзода билан Шаҳриёргина кўрди.
—Майли, қизим.Уйингиздагилар ҳам хавотир олишмасин.  Шаҳриёр қизларни ташлаб қўй. Кечқурун ўзлари юришмасин, эҳтиёт бўлиб ҳайда машинани...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Oct, 16:19


  44-қисм
Узоқ чақирувдан кейин қўнғироқ ортидан келинойисининг майин овози эшитилди
— Ассалому алайкум келинойи яхшимисиз, уйдагилар ҳамма яхшими? Асила хонасидан чиқиб овқатланадиган хонага кирди, Шаҳриёр телевизор томоша қилиб ўтирарди, Асиланинг кирганини кўриб ётган жойидан туриб, телевизорнинг овозини бироз пастлади.
— Шукр ҳамма яхши, ўзингиз яхшимисиз, куёв бола яхшими, белингиз яхши бўлиб қолдими?
— Ҳамма яхши, яхши белим келинойи,  эртадан кейин бизникига оилавий келинглар, туғилган кунимни нишонлаяпгандик
— Хўп борамиз, айтаман уйдагиларга
— Битта ёрдамчи керак эди-да келинойи, Нафосатними жўнатсангиз дегандим, эртага менга қарашишга, ойижонни маҳаллада чақириққа айтганди, уйда бўлолмасакан, шундан ёрдамчи керак эди-да
— вай, Асила Нафосатни эртага она тилидан ўқув марказида тест синови бўлади, ҳозиргина айтиб кетганди, тайёрланаман деб. Шаҳзодани айтай унда, Шаҳзода бора қолсин.
— Хўп унда Шаҳзодани айтинг, яна Дилафруз холамнинг қизи Севинчни ҳам чақираман. Нафосатнинг дарси борлиги бекор бўлибди-да, анча чаққониди, майли Севинч билан Шаҳзодаям иккиси Нафосатни ўрнини босар.
— Хўп, чарчаманг Асила салом айтинг қуда холага
— Хўп, майли келинойи.
Нафосат исмини эшитган Шаҳриёрнинг юраги алланечук бўлди. Нафосат хайр деб кетганига энди бир кун бўлди, лекин Нафосат дейилса соғинч ҳисини туядиган даражада эди, йигит.

🍃🍃🍃
— Сени деб ёлғон гапиришга мажбур бўлдим, Нафосат. Эртага дарсинг йўқ-ку
— Бўлмайди ойи, бормайман у уйга, уйида бир эмас иккита уйланмаган қайнукаси бор, майли бири кичик бўлса бири катта-ку. Ана Шаҳзода билан Севинч боришади, улар ҳали кичкина. Нафосат телефонига қаради, хабарни ўқиб хурсанд бўлди
— Ойи ёлғон гапирмаган бўласиз, устозимиз якшанба куни ўта олмаган дарсини эртага ўтаман дебди, ана энди ёлғончи бўлмайсиз.
— Қизи тушмагур-а, бувинг эшитмасин сени чақирганини бўлмаса дарс-парсингга қараб ўтирмасдан Асиланикига жўнатворади Гулниҳол қизига қараб кулди
— Эртага вақтли уйдан чиқиб кетаман, бир йўла оладиган китобларимни ҳам олиб келаман. Бувимга Асила опам айтмаса, билмайдилар, айтмаса керак, ишқилиб айтмасин-да
— Туғилган кунига борганимда айтиб қўяман айтманг деб, Асилага,  хавотирланма бўлмаса шуни деб бир жанжал қилади... бувисининг жанжалларидан ҳаммаси чарчаганди.

🍃🍃🍃
Кечки овқат вақти.
— Асила, қизим, сингилларингиздан чақирдингизми? Эртага уйда бўлолмайман-да, ўзим қарашардим бўлмаса
— чақирдим, ойижон холам билан тоғамнинг қизларини чақирдим. Нафосатни чақирмоқчи эдим, ўқишда бўларкан келолмайди деди келинойим, синглиси Шаҳзодани жўнатаркан
— Ҳа, яхши кунлар совуқ ташқарига кўп чиқманглар керакли нарсаларни шу ерга олиб келинглар-да шу ердан ташқарига чиқмай ишингизни қилинглар. — Шаҳриёр эртага уйда бўласанми? Ишхонам дам берди деётганмидинг ўйчан пиёлани оғзига тутиб хаёл суриб ўтирган ўғлига гапирди
— уйдаман, ойи. Иссиқ чой теккан лабини артиб пиёлани жойига қўйди
— Яхши, эртага келинойингга керакли нарсаларни ошхонадан олиб келишга ёрдамлашгин, кейин келадиган қизлар кеч қолиб кетишса олиб бориб қўйгин уйига, айтганларимни эшитдингми? Хаёлларинг қаерда, ўғлим?
— Келинболададир гапга аралашди адаси
— йўғе дада келинбола йўқ-ку. Хаёлларини йиғиштириб овқатига қўл чўзди.
— Қизим, дориларингизни ичдингизми? Сиз идиш-товоққа аралашманг, яна бир-икки кун ўзингизни асранг, боринг хонангизга, Шамсиддинга айтсангиз, суртадиган дориларингизни суртиб қўяди, ошхонада ёлғиз қолган қайнона келинини хонасига киргизиб ўзи ишини давом эттирди...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Oct, 16:16


.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Oct, 16:16


Диккат премьера!!! Биз хикояни бошладик!!!
🔥🔥КАЛБИМ ХАСРАТИ🔥🔥

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Oct, 15:30


Реакция белгилаб куямиз 😊
👇👇👇
https://t.me/tonstationgames_bot/app?startapp=ref_wgw7shn52spncjhp9kq9w4

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Oct, 14:59


😳 ДАДАМНИНГ МАККОРА ЖАЗМАНИ 😱

(Аянчли хикоя)

Ёш бошимга ёпирилган ғалвалардан довдираб қолдим. Мактабда аъло баҳоларга ўқирдик ҳамма мақтарди. Лекин дадам ўқишни давом эттиришимизга қарши эди. Опамни кейин менга ҳам совчилар кела бошлади. Лицейни тугатай деб ялиниб-ёлвориб, дадамни зўрға кўндирдим кўп ўтмай дадам онамга Қизинг ўқишини йиғиштирсин директори билан ўзим гаплашаман ўқишга бормаса ҳам бўлади, қиз бола ўқийман деб кўча-кўйда дайдиб юришини истамайман, дебди. Бу гапни эшитиб роса йиғладим. Ўша куни тушдан кейин ўқишдан қайтаётиб, светафорда турган таниш машинага кўзим тушдию, музлаб кетдим...😢😭😭

ИНТЕРНЕТНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН ХАЁТИЙ ВОҚЕА ... 👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Oct, 13:30


Реакция белгилаб куямиз 😊

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Oct, 12:59


~🌷Кўнгил сўзларим...)

Ич-ичингиздан бир нима дегингиз келади-ю айтолмасангиз,туғилган кунларида табриклолмасангиз катта совға шарт эмас - Дил изҳорингиз етарли.

Шоҳсанамни овозлари орқали 35.000 сўмга табрик йўлласангиз бўлар экан.

Туғилган кун табриклари йўлловчи Шоҳсанамни шу гуруҳдан топасиз👇


https://t.me/+P7Cuu7Sndc41MzQy
https://t.me/+P7Cuu7Sndc41MzQy

Кўплаб инсонларни қувончига шерик бўлган Шоҳсанамхонни гуруҳига уланиб олинг🥰

Обуна  бўлиб олинг,ўчирсам тополмай қоласиз...)

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Oct, 12:30


ҳикоя
📝ЎҒРИ. (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Куз. Олтинқўрғон кўчаларида бошқаерларда бўлгани каби деярли одам зоти кўринмайди. Фақат кекса кампирлар ҳар-ҳар бурчакда тўпланиб олишиб, алланималарнидир ўзларича куйиб-пишиб маслаҳат қилишади, кимларнидир ора-сирада қарғаб ҳам қўйишади.
Мурод ака ариқ бўйидаги қўшни кампирларга салом берган бўлдида, уйи томон юрди. Мактабда ўқитувчилик қилиш ҳам қийин. Айниқса, пахта пайтида эзиб юборади одамни. Даланинг у бошидан бу бошига бориб келавериб, бебош ўқувчиларга қичқиравериб толиқасан.
Ҳая, хотини: Мен пахтадан келгунча гўшт опкелиб қўйинг, деб тайинлаганди.
— Уфф, шу аҳволда қассобга чопарканманда! ўзича тўнғиллаб ичкарига кирди у. Кошкийди бу қассоб ярамаслар вақтида очса дўконини…
Мурод ака қўлидаги жилдини секин токчага қўйдида, хотини айтган пулни олиш учун нариги токчага териб қўйилган чойнаклардан бирининг қопқоғини очди.
— Ие, шу чойнакда дегандику!... Ҳеч эси жойида турмас эканда бу хотиннинг!
Жаҳли чиқиб, қолган чойнакларни ҳам очиб чиқди. Биронтасида пул йўқ…
Қизиқ… Қаерда экан?...
Энди навбат кўрпалар қатига етди. Чунки хотин киши пул қўйса, фақат кўрпа қатига ё чойнакка яширади…
Афсуски, кўрпаларни бир-бир титкилаб чиққан бўлсада, пулни топа олмади.
— Ў Аҳмад ўғлим қурғур билмай олганмикан? Мурод аканинг миясига бирдан шу хаёл келди. Ўзи бу ярамас кейинги кунларда ўзгариб қолганди. Тез-тез кечалари йўқолиб қоладимией, ярим кечаси кириб келадимией!.. Қаерда юрганини бировга айтмайди… Ҳаа, ўша олган. Ўшандан бошқа ҳеч ким бу уйга кирмайди…
Мурод ака ҳар эҳтимолга қарши Аҳмаднинг хонасига кирди. Анчадан бери қадам қўймаган экан. Дераза ёнидаги стол устида яп-янги магнитофон пайдо бўлибди. Ие, буни қайси пулга олди у ярамас?...
Ҳаво сал айниб турганди. Бирдан шамол туриб дераза шарақлаб очилди. Мурод ака шоша-пиша бориб деразани ёпдию, жонҳолатда кўчага чопди.
— Ҳали шошмай турсин, бу боланинг адабини бераман!... Мендан яширгани учун онасиям улушини олади…
У хаёл билан бўлиб маҳалла гузарига қандайетиб келганини пайқамай қолибди. Пахта мавсуми бўлгани билан гузар тўла одам. Чойхоначи Мўмин чўлоқнинг қўли қўлига тегмайди. Лекин ўйлаганидек, қассобхона берк.
— Оббо, бошидаги дўппини олиб тиззасига урди Мурод ака, Энди нима қиламан?... На гўшт бор, на пул бор. Очиқ бўлсаку, занғардан қарзга бўлсаям олиб кетаверардим…
— Ҳой, Муродвой! қичқирган одам Мўмин чўлоқ эди. Мурод ака зарда билан чойхона тарафга ўгирилди.
— Нима дейсиз?
— Э, буёққа келмайсизми! Чойнинг зўридан дамлаб бераман. Ҳақиқий хитойликларники. Келинг, бир пиёла чой ичиб дам олинг!..
— Э, чойинг бошингда қолсин, чўлоқ! дея Мурод ака ғудрана-ғудрана сўрилардан бирига бориб ўтирди.
— Мана бу бошқа гап! Мўмин чўлоқ елкасидаги сочиққа қўлини арта-арта, унинг рўпарасига чўкди.
— Хафа бўлмангу, аммо бир гапни сизга айтиб қўймасам бўлмайди, дея сўз бошлади у бир чойнак чойни Мурод аканинг олдига қўйгач.
— Нимани айтасиз?
— Анави… Ўғлингиз Аҳмад тўғрисида.
Мурод ака беихтиёр ҳушёр тортди.
— Аҳмадга нима қипти?
— У мабодо тижорат-пижорат қилмаяптими?
— Йўқ, нимайди?
— Кеча денг, Қўқонга боргандим. Бир маҳал қарасам, автобус бекатида бир бола қўлида бир даста пул ушлаганча автобусга чиқяпти. Қарадим. Автобус ўзимизники. Менам орқасидан чиқдим. Ҳалиги болани топиб мундай разм солдим. Вей, Аҳмад экан. Мени кўрдию, шартта тескари ўгирилиб олди. Ҳаа, дедим ўзимча. Бу болада бир гап бор… Менга қаранг, ҳар қалай, ўқитувчининг боласи. Тағин ўғри-пўғриларга қўшилиб…
Бу гапларни эшитгунча, Мурод аканинг тер чиқмаган жойи қолмаганди. Ҳалиги пул воқеаси бир бўлди-ю, буниси бир бўлди…
Чойни ҳам унутиб даст ўрнидан турди. Мўмин чўлоқ ҳай-ҳайлаганча қолаверди.
Йўқ, бу ишни шундай қолдиролмайди. Қаердан бўлмасин, Аҳмадни топади. Балки ҳаммаси қуруқ гапдир…
Аксига олгандек,еттинчи синфларни чўл тарафга опкетиб қолишганди. Мана шу нарса Мурод акага ёмон таъсир қилди. Нимаям қилсин? Кечгача кутишга мажбур. То Аҳмад пахтадан келмагунча кутишдан бўлак чораси йўқ…

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Oct, 12:30


​​​— Йўқ, Аҳмаднинг ўзини чақириб бера қолинг! Шошиб турибмиз.
— Ие, ака, шошиб қаерга борасизлар? Ўғлингиз ичкарида. Ҳозир тандирни пешлаб бўлишсин, бет-қўлини ювиб…
— Нимани пешлашсин?
  Тандирни?.
— Ҳа, тандирни…
Уй эгаси аввал ҳайрон бўлиб, Мурод аканинг кўзларига боқди. Кейин нимадир эсига тушгандек кулиб юборди.
— Тўғри, сиз билмайсиз. Аҳмаджон дадамга айтманг деб илтимос қилганди.
— Нимани илтимос қилганди? ҳамон ҳеч нарсага тушунмай эркакни саволга тутди Мурод ака.
— Менга шогирд тушганини. Тандирчиман. Бир-иккита болаларга қўшилиб кеп қолди. Синаб кўрсам, жуда пухтага ўхшади. Шогирдликка олиб қўя қолгандим…
— Шогирд? Қанақа шогирд?. Мендан бемаслаҳата?.
— Ахир, бола илтимос қилгандан кейин қандай йўқ дейман, ака?.
— Унда Қўқонда пул кўтариб юргани-чи?. Бунга нима дейсиз?
— Э, ака, майда-чуйдага мен ўзим жўнатгандим. Болада, ололмай қайтиб кепти…
— Хўп, бунисиям майли. Лекин… Пахтадан қочиб сизникига келиши…
— Ака, хавотир олманг, ўзим ҳам уришдим. Ҳеч қачон бундай қилмасликка сўз берди…
— Майликуя, уй эгасига шубҳа билан тикилиб давом этди Мурод ака. Аммо сиз кап-катта одамсиз. Боланинг гапи билан бизга бир оғиз айтмаганингиз ғалати бўптида!.
— Менга қаранг, ака, деди бироз жаҳли чиқиб уй эгаси, Мен ҳунармандман. Айтмаган бўлсам, демак, ҳаммаси яхшиликка. Болангизни эзиб ишлатаётганим йўқ, ҳунар ўрганяпти. Қўлидан иш кеп қолса, ҳиммат қилсангиз битта тўн кийдирарсизда! Шунгаям ота гўри қозихонами?.
Шу гаплардан сўнг Мурод ака сал ўзига келгандек, кўзлари очилгандек бўлди. Тандирчи тўғри айтяпти. Бу жуда катта гап. Кўчада ёмон болаларга қўшилиб кўча чангитгандан шу яхшику!.
Бу орада Аҳмад чиқиб келди.
— Ўғлим, қучоғини очди Мурод ака. Нега менга шу пайтгача тандирчиликни ўрганяпман деб бир оғиз айтмадинг? Айтсанг, устозингни ўзим рози қилардимку!. Нега айтмадинга?.
Аҳмад дадасининг қучоғидан чиқдида, сал нарида турган Шоғуломга маъноли кўз қисиб қўйди.
— Сизга сюрприз қилмоқчийдим, дада!..
— Ҳе сюрпризингам бор бўлсин!. Жоним халқумимга келдику!. Қани, уста, ана энди уйингизга кириб бир ўтирамиз… Сизга айтадиган гапларим бор. Қани бошланг!.
— Марҳамат, марҳамат!. Жоним билан!. Қани, ичкарига марҳамат қилсинлар!.
Мурод ака устани рози қилиб бўлгач, ўғлини ёнига олиб уйга қайтди. Остонада уларни Раҳбарой кутиб турган экан.
— Вой, дадаси, пул топилди! кулди у ота-бола ҳовлига қадам қўйиши ҳамоно.
— Ие, қаерда экан?
— Ўлсин!. Шолчанинг тагига яшириб қўйгандим. Кейин эсимга тушиб қолди…
— Қарая, Мурод ака ҳам хотинининг кулгисига жўр бўлди. Сўнг бирдан ўғлига ўгирилди.
— Аҳмаджон, хонангда янги магнитофон кўргандай бўлдим. Қачон олдинг?
Аҳмад кулимсираб бош эгди.
— У меникимас, дада! Ўртоғимники. Эшитиб туришга олгандим…
Мурод ака чуқур оҳ тортиб секин ичкарига кириб кетди… Лекин шу кеча сира уйқуси келмади. Юраги ҳаприқиб-ҳаприқиб, ўрнидан туриб кетаверди.
Бу ҳаётдан мамнунликнинг, шукроналикнинг яна бир белгиси эди.

Олимжон ҲАЙИТОВ

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Oct, 12:30


Кеч кирди. Хотини Раҳбарой ҳам бир чойшаб кўсакни орқалаганча ҳовлига кириб келди…
Кўрдики, эрининг авзойи бузуқ. Мурод ака камдан-кам ҳолларда бу тахлит тумшайиб ўтирарди.
— Сизга нима бўлди, дадаси? эҳтиёткорлик билан сўради эридан.
— Аҳмад қани? ўрнидан турдида, хотинига ўдағайлай бошлади Мурод ака. Қани дедим Аҳмадинг?!
— Вой, мен қаердан билай? Ҳозиргина машиналарини кўргандим. Ҳамма синфдошлари келдику аллақачон!
— Ўғлингчи?... Пул жойида йўқ. Сен айтган ерда йўқ. Қани пуллар? Ў…
— Вой, Худойим, нимага йўқ бўлади? Чойнакни қарадингизми ўзи?
— Э, чойнак тугул, кўрпаларгача ағдар-тўнтар қип ташладим. Йўқ, билдингми, йўқ!... Тўхта, анави магнитофон қаердан келдиа? Нимага шу кунгача мен билмайман?...
Раҳбарой бош эгди.
— Кечиринг, дадаси, Аҳмад илтимос…
— Айтманг дадамга дегандирда, шундайми?... Ҳаа, сен ёлғиз фарзанд деб талтайтириб юборгансан уни! Мана оқибати. Мўмин чўлоқ ҳам кўрибди. Аҳмадинг Қўқонда қўлига бир даста пулни чангаллаганча дайдиб юрганмиш. Ўз кўзи билан кўрибди. Хўш, энди нима қиласан? Аниқ биламанки, пулларниям ўша ҳароми олган… Қани ўзи?
Мурод ака овозининг борича қичқириб ҳовлини асабий айлана бошлади. Яхшики, тобора кучайиб бораётган шамол унинг овозини босиб турарди…
— Оббо, Худо урди! дея Раҳбарой сўрининг бир четига чўкиб олиб бошини чангаллаган кўйи зорланди. — Наҳотки, биттаю битта боламиз ўғирлик йўлига кирган бўлса?... Ҳой дадаси, бақираверманг! Қўшнилар эшитса нима дейди?... Қўйинг, келар, йўқолиб кетмас! Уйда ётиғи билан суриштирарсиз!...
— Йўқ, деди Мурод ака, Мен ҳозироқ синфдошларининг биронтасидан суриштираман. Ернинг тагидан бўлсаям топиб келаман у ярамасни…
Аҳмаднинг энг яқин дўсти Шоғулом исмли бола эди. Мурод ака қўшни болалардан суриштириб ҳеч нарса аниқлай олмагач, ўша боланинг уйига чопди…
У маҳалланинг нариги бошида яшарди. То етиб боргунча ёмғир бошланди…
— Аҳмад қани? Шоғулом дарвозадан ўтиб улгурмай, сўроққа тутди Мурод ака. Ўртоғинг қаерда?...
Шоғулом негадир бошини эгди. Кап-катта эркакнинг важоҳатини кўриб қўрқиб кетди, шекилли.
— Нега индамайсан, ўғлим? боланинг ҳолатини пайқаб, Мурод ака иложи борича ўзини босиб, мулойим оҳангда сўрашга ўтди. Бугун биргамидиларинг?
— Ҳа, биргайдик.
— Пахтага бордингми сен?
— Бордим.
— Аҳмадчи?
— У… Тушгача пахта тердида, кейин…
— Нима кейин?...
— Қочиб кетди.
— Нима?... Нега қочади?
— Билмадим… Зарур ишларим бор деганди.
— Йў-ўқ, бола, сен мендан ниманидир яширяпсан… Менга қара, жоним чиқиб кетай деяпти. Айтақолгин ростини!... Жон ўғлим, айтақол!... Аҳмад ўғирлик қиляптиа, тўғрими? Ўғирлик қилиб юрибди-а?...
Шоғулом ялт этиб Мурод акага тикилди.
— Ҳечамда!.
— Яна алдаяпсана!.
— Алдаганим йўқ, билдингизми, алдаганим йўқ!. Аҳмад ўғри эмас…
— Унда ким? Нега мендан ҳақиқатни яширяпсан бўлмаса?.
Шоғулом бир муддат ўйланиб турди-да, кўча томонга юрди.
— Амаки, юринг, ўғлингизнинг олдига обораман!.
— Ҳаа, сен хумпарлар!. бирдан жонланиб унинг ортидан эргашди Мурод ака. Сенларда бир гап бор. Билиб қўй, агар иккалангам шерик бўлиб бир балони бошлаб юрган бўлсанг, икковингниям терингни шилволаман. Ота-онанггаям қараб ўтирмайман…
Шоғулом қоронғи кўча бўйлаб индамай кетиб борарди. Ўмғир устидаги кўйлакни ивитиб юборганига ҳам эътибор қилмасди…
Шу кўйи улар нариги қишлоққача сукут сақлаб боришди. Фақат Мурод ака гоҳи-гоҳида уф тортиб қўярди холос.
— Манави дарвозани тақиллатинг, амаки!. деди Шоғулом қишлоққа кираверишдаги уйлардан бирининг рўпарасига келишгач. Аҳмад шуерда бўлиши керак…
— Шунақами?
Мурод ака зарда билан дарвозани тақиллата бошлади. Орадан бир-икки дақиқа ўтиб, ўрта ёшлардаги, кенг елкали бир эркак дарвозани очди.
— Келинглар, хуш кепсизлар!. дея Мурод акага қўл чўзди у. Хизмат?
— Ўғлим Аҳмаджонни шуерда дейишганди, деди Мурод ака ясама тавозе билан.
— Ие, сиз ҳали Аҳмаджоннинг отасимисиз? эркак кутилмаганда Мурод аканинг қўлидан олиб бошқатдан сўраша кетди. Қаранга, илгари кўришмаган эканмизда!. Қани, ичкарига!.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Oct, 11:59


🅰️🅰️🅰️🅰️   🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
🦋
   🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

❤️𝙵𝙰𝚀𝙰𝚃 𝙱𝙸𝚉𝙽𝙸𝙽𝙶 𝙺𝙰𝙽𝙰𝙻𝙳𝙰❤️

🦋𝕆𝕐𝕆ℚ 𝕂𝕀𝕐𝕀𝕄𝕃𝔸ℝ🩰
🦋𝕍𝔼ℂℍ𝔼ℝℕ𝕀𝕐 𝕂𝕆'𝕐𝕃𝔸𝕂𝕃𝔸ℝ💅
🦋𝕁𝕀ℕ𝕊𝔸 𝕋ℝ𝕆𝕐𝕂𝔸𝕃𝔸ℝ🦋
🦋𝕊𝕌𝕄𝕂𝔸, 𝕂𝕃𝔸ℂℍ𝕃𝔸ℝ👜🌟
🦋𝔹𝕆𝕃𝔸𝕁𝕆ℕ𝕃𝔸ℝ 𝕂𝕀𝕐𝕀𝕄𝕃𝔸ℝ𝕀❤️

❤️‍🔥𝙱𝙰𝚁𝙲𝙷𝙰𝚂𝙸 𝙱𝙸𝚉𝙽𝙸𝙽𝙶 𝙺𝙰𝙽𝙰𝙻𝙳𝙰❤️‍🔥

🎀𝙴𝙽𝙳𝙸 𝙱𝙾𝚉𝙾𝚁 𝙺𝙴𝚉𝙸𝙱 𝚈𝚄𝚁𝙸𝚂𝙷𝙶𝙰 𝙷𝙾𝙹𝙰𝚃 𝚈𝙾'𝚀🎈

❤️𝚂𝙷𝚄𝙽𝙲𝙷𝙰𝙺𝙸 𝙺𝙰𝙽𝙰𝙻𝙸𝙼𝙸𝚉𝙶𝙰 𝙺𝙸𝚁𝙸𝙽𝙶,𝚃𝙰𝙽𝙻𝙰𝙽𝙶 𝚅𝙰 𝙷𝙰𝚁𝙸𝙳𝙽𝙸 𝙰𝙼𝙰𝙻𝙶𝙰 𝙾𝚂𝙷𝙸𝚁𝙸𝙽𝙶❤️❤️
https://t.me/+Ag_rgtseeoRjYzQy
https://t.me/+Ag_rgtseeoRjYzQy
https://t.me/+Ag_rgtseeoRjYzQy
⭐️ 🦄 ⭐️ 🦄 ⭐️ 🦄 ⭐️ 🦄

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Oct, 11:31


Қўшни ҳам сотиладими?

Бир киши ҳовли-жойини сотмоқчи бўлди. Келган харидорларга шундай деди: “Ҳовлининг нархи икки минг, қўшни Абу Ҳамза учун яна икки минг динор. Харидорлар: “Сотиладиган қўшни ҳақида эшитмаган эканмиз”, деб айтишди. Шунда ҳовли эгаси: “Бу қўшнини сизларга шундайга ташлаб кетарканманми? У нима сўрасам, доим берса, ёрдам сўрасам ёрдам кўрсатса, фақир бўлиб қолсам, бой қилса, уйда бўлмаганимда оилам, болаларимни муҳофаза қилса, ҳимояласа”, деди.
Бу воқеани қўшниси Абу Ҳамза эшитгач унга тўрт минг динор пул бериб юборди ва: “Ҳовлингни сотма” деди.

Ибрат учун яқинларга юборинг!

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

23 Oct, 10:59


❤️‍🔥🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔣🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔔😍
Manashunday arzon narxlarda  sifatli va 1 chi qol kiyim kechaklar va ozinggiz uchun kerakli buyunlarni hechkimda yoq narsalarni zakaz qilishni istaysizmi?

Shaxsiy biznesninggizni qurishnichi?
Oyiga 💰5️⃣0️⃣0️⃣💲dan 1️⃣0️⃣0️⃣0️⃣💲gacha daromad olishni orgataman manga yozing

Hozr kurslarga skdka bolyabdi kanalga kiring

⬇️ BATAFSIL MA’LUMOT ⬇️

@Zinnura_biznesledy 👍
Manga tezroq yozing ⬆️

@Oquvchilarim_otzvlari
⬇️⬇️⬇️
https://t.me/+FTEuB_nL8ts3YTZi

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

21 Oct, 12:30


— Хўп, ойижон, хўп. Ўғлининг ҳовли адоғидаги гараж томон кетганини кўрган қайнона паст овозда келинидан сўради:

— Нигорахон, эскиларда “Онангни отангга бепардоз кўрсатма”, деган нақл бор. Пардоз-андозингиз сал маромига етмаганми дейман-да...

Хижолатдан юзлари олов бўлиб кетган келинчак дарҳол бош эгди ва минг истиҳола билан:

— Анов... менга... қайноналарга косметика ёқмайди, дейишганди... — дея олди аранг.

Солиҳа хола “пиқ” этиб кулиб юборди.

— Нима, қайноналар аёл эмасми? Ё улар бир пайтлар ёш бўлганини унутиб қўйишганми?.. Гапнинг қисқаси, қизим, менинг фикримча, аёл киши ҳамиша гўзал бўлиши керак. Айниқса уйда, жуфти ҳалолининг ёнида...



Солиҳа хола бошчилигида келин-куёв меҳмондорчиликка мўлжалдан сал эртароқ отланишди.

Хола машинани катта супермаркет дўкони ёнида тўхтатди-да, ўғлига қаради:

— Ҳали вақтимиз бор. Дўкон айланиш ёшларга ярашади. Мен машинада ўтира тураман. Сизлар бир томоша қилиб келинглар...

Дарвоқе, Солиҳа хола келинининг “Қайноналар косметикани ёмон кўришади” деган гаплардан сўнг пардоз-андоз буюмларининг каттагина қисмини уйида қолдириб келганлигини аллақачон фаҳмлаб олган эди. Шу сабабли уйдан чиқиш олдидан ўғлига шипшиди:

— Келинга у-бу нарса совға қилсанг яхши бўларди. Ҳар қалай, бугун эр-хотин сифатида биринчи марта кўчага чиқишларинг...

Солиҳа хола зукко келини ўзига нима танлашини тўғри фаҳмлаганди.

Айнан шу дўкон ёнида маҳалладош аёллардан баъзилари Солиҳа холани кўриб қолишади ва дарҳол келиб салом беришади. Гапдан-гап чиқиб, хола ғурур билан ўғли ва қизи (ҳа, хола “келиним” демайди, “қизим” дейди) дўконга кириб кетганини айтади.

Шунда кексароқ аёллардан бири лаб тишлайди ва бошини сарак-сарак қилган кўйи:

— Солиҳа, бу аҳволда келинингизни эркалатиб юбормасмикансиз, — дейди.

Бу эътирозга жавобан хола мийиғида илжаяди ва ишонч билан дейди:

— Менинг қизим ўқиган-билган, оқ-қорани таниган, эҳтимолки, баъзи нарсаларни бизга қараганда ҳам яхшироқ тушунган қиз. Бир сўз билан айтганда — замонавий келинчак. Энди замон шуларники. Мен қизимнинг яна ўқишини, илм қилишини, ҳаётдан ўз ўрнини топишини, доим интилиб, ҳаракат қилиб яшашини истайман. Хўш, нега энди менинг қизимдан катта олим, катта давлат арбоби чиқмаслиги керак экан? Нега энди мен шундай оқида қизимни тўрт девор ичида сақлашим керак экан? Ҳали кўрасизлар, менинг келиним ё бўлмаса сизнинг келинингиз келажакда мисол учун Тансу Чиллер эришган даражага ҳам эришади. Шундай эмасми?..

Маҳалла аёллари индамай ортга қайтишди-ю, кейин йўл бўйи ўзаро баҳслашиб келишди. Кимлардир Солиҳа холанинг гапларини маъқуллашса, кимлардир бутунлай инкор қилар, жумладан, “Келин энг аввало қайнона-қайнотасининг хизматини қилсин, илмга бало борми?!” дейишарди ишонч билан.

Бу орада эса Солиҳа хола тўлиб-тошиб, тинмай илжайиб қўяётган кенжатойи Азимжон ва бахтиёрликдан кўзлари чақнаётган келини, тўғрироғи қизи Нигора билан меҳмондорчиликка бормоқдайди.

Тамом.

Ибрат учун яқинларга юборинг!

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

21 Oct, 12:30


Замонавий келинчак

Солиҳа хола ўз вақтида мактабда чорак асрдан зиёдроқ вақт мобайнида физикадан дарс берди, ҳам олти фарзандини оқ ювиб, оқ тараб улғайтирди. Холанинг пенсияга чиққанига ҳам ўн йилдан ошиб қолди.

Тез-тез “Бекорчидан ҳамма безор” ёки “Бекор ўтиргандан кўра бекор ишла” деб такрорлашни хуш кўрадиган Солиҳа хола ҳалиям уйда бичиш-тикиш билан машғул. Кўп сонли неваралар айнан меҳрибон бувижонлари оддий матолардан жуда чиройли, хорижникидан ўтса ўтадиган, аммо сира қолишмайдиган либосларда юришади. Айни пайтда хола кўзойнагини бурни устига қўйиб олганча эринмасдан газета-журнал, китоб ўқийди, телевизорнинг ёнига эса асосан янгиликлар бўладиган пайти яқинроқ бориб ўтириб олади. Хола нимагадир аччиқ ичакдек чўзилиб кетадиган сериалларни ёқтирмайди. “Бунинг ўрнига бир нима ўқиганим маъқул”, дейди очиқдан-очиқ.

Холанинг ёши етмишни қоралаб қолган. Аммо юзидан нур ёғилиб турадигандек туюладиган, ёшиган нисбатан анча ёш кўринадиган бу тиниб-тинчимас онахонни маҳалладаги ёшлар ҳам нимагадир “бувижон” деб айта олишмайди. Онахон ҳамма учун “хола” бўлиб қолган.

Албатта, Солиҳа хола ҳақида кўп ёзишимиз, у кишининг ажабтовур феъл-атвори хусусида хўб гапиришимиз мумкин эди. Аммо бу ҳақда фурсат топилганда бафуржа гурунглашишни режалаштириб қўйганимиз ҳолда, яқинда айнан холамиз билан боғлиқ, маҳалламизда ҳам анча баҳс-мунозараларга сабаб бўлган бир воқеанинг мухтасар баёнига тўхталсак.

Хуллас, Солиҳа хола уч ўғлини уйлантирган, икки қизини турмушга чиқарган. Ўзи катта ўғли билан маҳалламиздаги ҳовлида истиқомат қилади.

Ниҳоят, университетни тугаллаб, илмий иш қилаётган кенжа ўғил Азимжон ҳам уйланди. Обрўли хонадонннинг тўйида бутун маҳалла аҳли иштирок этди. Табиийки, тўйда бутун расм-русумларга риоя қилинди.

Тўйдан кейин келин-куёв бегона нигоҳлардан холироқ ҳолда чилла муддатини ҳам ўтаб бўлишди.

Шундай кунларнинг бирида ёш келин-куёвни яқин қариндошлардан бири меҳмонга чорлаб қолди. Солиҳа хола ўғли билан кенжа келинини шу хонадонга бошлаб бориши лозим эди.

Ҳовлида ширинликлар ва пишириқлар солинган икки тоғорани катта-катта дастурхонларга ўраётган Солиҳа холага ичкаридан:

— Ассалому алайкум, — ним эгилинқираб салом берган ҳолда илдам чиқиб келган келини Нигора кўмаклаша бошлади.

Саломга алик олган қайнона мамнун тарзда қирқ кунлик келинчакнинг чаққон ҳаракатларини кузатаркан, тўсатдан:

— Келин, ҳали кийиниб улгурмадингизми? — деб сўради мулойимлик билан.

Нигора қизаринқиради ва уялибгина устидаги одмироқ кўйлакка ишора қилган бўлди:

— Шунда борсамми дегандим, онажон...

Солиҳа хола диққат билан келинига қаради:

— Буям яхши, қизим. Ўзингизга ярашиб турибди...

Шу маҳал ичкаридан чиқиб келган ва гап-сўзларнинг бир қисмини эшитиб қолган Азимжон орага қўшилди:

— Ёш келинчакнинг камтаринроқ кийингани маъқул-да, тўғрими, ойи? Яхши кўз бор, ёмон кўз бор...

Хола ўғлига жилмайиб қаради.

— Бу гапинг тўғри, болам. Лекин чумчуқдан қўрққан тариқ экмайди, деган гаплар ҳам бор.

Азимжон онасига ажабланиб қаради.

— Тушунмадим.

Солиҳа ҳола кулимсиради.

— Худога шукр, менинг келиним тўққиз йил мактабда, уч йил коллежда, тўрт йил бакалаврликда, икки йил магистрликда ўқиган. Шундай ўқиган-билган келиним меҳмондорчиликка қиммат ялтироқ кўйлакларда эмас, ўзига ярашган замонавий кийимларда борса нур устига нур бўлар-ов...

Азимжон кулиб юборди.

— Ойи, шунча ўқигани камдай, келинингиз ҳали аспирантурада ҳам ўқисамми деб турибди-ю, лекин буни сизга айтишга журъат қилолмай...

Солиҳа хола ўғлининг гапини бўлди.

— Ўқисин! Замон ўқиганники!

Куёв рафиқасига ғурур билан боқди.

— Ана, кўрдингми? Ойижонимиз қаршилик қилмайдилар, демаганимидим!

Қайнона энди келинига меҳр билан боқди.

— Илм олишга ҳавасингиз бор экан, мен буни қўлимдан келганча қўллаб-қувватлайман, қизим. Бемалол аспирантурангизга кирававеринг. Ўйланманг, фарзандларингизга ўзим қараб тураман.

Қайнона уялинқираб бош эгган келинига жилмайиб қараб қўйди-да, ўғлига юзланди:
— Сен бориб машинани тайёрлаб тур-чи. Биз Нигорахон билан икки оғиз гапимиз бор.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

21 Oct, 11:58


#Тавсиям

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Каналимизнинг азиз обуначилари сизларни расмий канал
@solihalar_suxbati каналига обуна бўлишингизни тавсия қиламиз.

Каналда ҳар бир оила учун зарур бўлган диний-дунёвий савол жавоблар,
хикматли сўзлар,
исломий тестлар,
қироатлар,
шеърий лахзалар ва кўплаб маълумотлар бериб борилади. Афсусланмайсиз. ☺️

Қизиққан бўлсангиз каналга обуна бўлинг.

👇👇👇
https://t.me/solihalar_suxbati

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

21 Oct, 11:30


ҳикоя
​​

Кексалик ҳаловатини истайсизми?

Ўғил уй қуриш тарадудида юрибди. Ҳар куни ҳисоблайди-чамалайди, янги ҳовлининг қаерига нима қуришни мўлжаллайди, хоналар сонини чамалайди. Ҳар куни кўчага-чиқиб кирганда, ота-онаси яшайдиган хона деразаси олдига бориб улар билан салом-алик қилади. Буни қарангки, ўғил ҳар куни ўша хона олдидан кам деганда беш-олти маротаба ўтса-да, дераза ойналаридан бири сингани, шабадани тўсиш учун ойнасиз ромга ёстиқ тиқиб қўйилганини “кўрмайди”...



Тўй бошлаганидан бери аёлнинг ороми йўқ. Ҳар куни эрига алланималарнинг рўйхатини тутқазади-да, гап орасида “Қиз узатиш осонми?!” деб қўяди. Тилла тақинчоқлару чинни идишларни бир неча маротаба алмаштирди “модадан қолган” эмиш. Парда, мебеллар, келин-куёв сарполарини хориждан олиб келди. Она бир четда мунғайибгина ўтирибди. Тўнғич неварасининг ҳам тўйи кўнглига сиғмаётгани шундоқ юз-кўзидан сезилиб турибди. Набираси ¬ ўғлининг ўғли оғир касалликка чалинган, операцияси учун катта миқдорда пул керак экан. Ўғли боши қотиб унча пулни қаердан топишни ўйлаб эзиляпти. Боласи фарзандининг дардида эзилаётган онанинг кўнглига тўй сиғсинми? “Қизим, шунча пулни бугун урф бўлиб эртага эскирадиган матоҳларга сарфлагунча, укангга бер, ўғлини даволатсин, савобидан ҳам сен, ҳам фарзандларинг баҳраманд бўлади” деган ифодани онасининг кўзидан ўқиёлмаётган аёл эса дабдаба васвасига ғарқ бўлган...



Беш нафар фарзанди бор. Беш болани тарбиялаб, ўқитиб элга қўшдилар. Орзу-ҳавасли тўйлар қилиб уйлантирдилар, узатдилар. Уйлар қуриб, бешик тўйлар қилиб фарзандлари олдидаги қарзларини уздилар. “Болалардан тинчидик, Худога шукур”, деганларида қарашса, етмишни қоралаб қўйишибди. Энди тўй-маъракаларда кекса отахон-онахон дея уларни тўрга ўтирғизиб эъзозлашади. Муборак ҳаж зиёратига бораётганлар маҳалланинг ёши улуғ, пиру бадавлат кексалари дея улардан фотиҳа олишади. Шундай кезларда отанинг ҳам, онанинг ҳам кўнглида “Қанийди, бизга ҳам шундай улуғ ибодатга бориш насиб этса” деган хўрсиниқ аралаш илинж уйғонади. Болалар эса омонат дунё ҳаваслари ва тирикчилик ташвишларининг асирига айланган, ота-онасининг кекса қалбидан кечаётган орзулардан бехабар...

Мулоҳазаларимиз кўзгусидаги қиёфалар аксини танияпсизми, юртдошим? Улар мен, сиз, ҳаммамиз. Баъзан узоқдаги ота-онамизга бирровгина қўнғироқ қилиб қўйишга вақт топмайдиган, “иши кўп”, “бош қашишга вақти йўқ” одамлар...

Эрта бир кун сизу биз ҳам қариймиз. Ота-онамиз ва ён-атрофдаги кексаларга меҳр-мурувват кўрсатиш билан фарзандларимизга ибрат бўлайлик. Бугунги амалларимиз пиру бадавлатлик ва кексалик ҳузур-ҳаловатимизнинг тамал тошларига айлансин.

Умида АЗИЗ


@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

21 Oct, 10:59


😰ЧИМИЛДИҚДА ЁНГАН ҚИЗ😱

📝Қандай ўғирлашди, келинчакнинг ўзи ҳам билмай қолди. Кўзини очса, бутунлай бошқа чимилдиқда ётибди. Қўл-оёғини қимирлатмоқчи эди, қисиб боғланган чилвир имкон бермади. Зал бурчагидан эшитилган инграш каламушларни чўчитиб юборди. Улар одамни сескантирувчи питирлаш ва чий-чий овозлар ила нари қочишди. Оғзига тиқилган латта оддий латта эмас эди: атрофига тангачалар қадалган куёвлик дастрўмоли. Муниса бошини силкиган эди, тангачалар шиқирлади. Шу пайт залнинг нариги томонидаги эски эшик ғийқиллаб очилди. Ғира-ширада бир шарпа яқинлаша бошлади. Кейин пардани суриб, келинчакка яқинлашди ва қўйнидан ялтироқ ханжар олиб: Сен унга турмушга чиқмаслигинг керак эди деб ҳалиги кимса ханжарни бегуноҳ ва ҳимоясиз, нозикниҳол келинчакнинг... 😱😭👇

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

21 Oct, 10:30


МУОМАЛА

Болалик пайтим, мактабимизда буфет бўлар эди. Ўша буфетимизда иккита аёл галма-гал ишлар эди. Бири, қўполлиги учун ҳамма ёмон кўрадиган Шарофат опа (исм ўзгартирилди), иккинчиси жуда мулойим, болаларга меҳрибон, кичкинагина фариштасифат, татар аёли - Ҳадия опа эди. Бу аёл бизнинг қўшнимиз Карим аканинг аёли эди. Икковларини ҳам Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.

Ўша буфетимизда турли егуликлар ва патнисда коржиклар, тил шаклидаги язиклар хам сотилар эди. Мен пулим кўп бўлмагани учун, кўпинча язык олардим. Патнисдаги коржик ва языклар орасида қийшиқ ёки чети куйганлари ҳам бўлар эди. Шарофат опадан оладиган бўлсам, негадир, языкларнинг орасидан энг ёмонини танлаб олиб берар эди. Индолмасдим...

Ҳадия опа эса, навбатда болалар кўп бўлишига қарамасдан, эринмай, язикларнинг орасидан энг яхшисини танлаб, жилмайиб берар эдилар. Ҳаммага ҳам шундай қилар эдилар.

Бир куни онамга шуни айтдим.
---Ҳадияпа жа яхши хотин-а, ойи?
---Ҳа яхши аёл. Нега унақа деяпсан?
---Нарса олсам доим энг яхшисини танлаб оберадилар. Шарофатапа бўса энг ёмонини танлаб берадилар.
Онам бир пас ўйлаб туриб шундай дедилар:
---Бир кунда патнисдаги ўша языкларнинг ҳаммаси сотиб бўлинадими?
---Ҳа, тўртинчи дарсдан кейин борсам биттаям қолмаган бўлади.
--- Қара, Шарофат опа ҳар бир болага патнисдаги языкларнинг энг ёмонидан бошлаб сотиб тугатади. Ҳадия опа ҳар бир болага энг яхшисидан бериб тугатади. Ўша қийшиқ язык ҳам қоб кетмайди. Тўғрими? Иккови ҳам бор языкларнинг ҳаммасини сотишади. Лекин, биттаси ёмон хотин деб танилади. Ҳамма уни ёмон кўради. Иккинчиси эса, «яхши хотин» бўлиб танилади. Ҳамма уни яхши кўради. Энди ўзинг хулоса қил, болам....

Онам раҳматлининг мана шу гаплари менга зўр дарс бўлган. Биров билан олди-берди қилаётганимда доим шу қоидани эслайман. Дўконимда иккита бир хил маҳсулотнинг энг яхшисини кўрсатишга ҳаракат қиламан. Иккинчиси ҳам қоб кетмайди. Бир одамга иккита нарсадан яхшироғини берган бўламан. Иккинчисига эса, қўлимдаги борини берган бўламан.

Сиз хам пул олди- бердисида шундай қилиб кўринг... Эвазига кимнидир кўнглини кўтарасиз. Дейлик кўринишидан мухтожроқ бозорчидан у бу харид қилдингиз, унга пул беришингиз керак. Сизда ҳар хил қийматдаги қоғоз пуллар бор. 1000сўмликдан то 50 000 минг сўмликкача. У буни кўриб турибди. Сиз унга пулларнинг орасидан энг йиригини, уларниям орасидан ҳолати энг яхшисини беришга одат қилинг. Рўпарангиздаги инсонга энг яхшисини илиниб моли билан бирга кўнглини хам оласиз. Эски пулларнинг ҳам жойи чиқади, албатта. Ишлатилмай қоб кетмайди.

Шунга бир амал қилиб кўринг-а!

© Шоолим Шомансур

Ибрат учун яқинларга юборинг!

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

21 Oct, 09:59


ГЎЗАЛЛАРИМ ПАЗАНДАЛАРИМ

🥹Ишончли рецепт қидириб чарчадингизми?🥹
🥰Шошманг сизга энг ишончи рецептлар каналини айтаман🥰
👇Пастдаги тугмаларда ўзизга керагини босинг ва қўшилиб олинг
🤗Шунчаки раҳмат айтсангиз кифоя


👉 https://t.me/+D9RxF05D5Ls0NjQy
👉
https://t.me/+D9RxF05D5Ls0NjQy

Айтгандай
тикувчиликка қизиқувчилар учун зўр канал бор мана👇👇👇
👉Тикувчилик сирлари👈

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

21 Oct, 09:31


ОРҚАНГДА АЛЛОҲ ТУРИБДИ, БОЛАМ!

Моҳира хола оилада ҳам ота, ҳам она бўлди. Аммо эрининг йўқлиги барибир билинар, гоҳида ўша йўқликка бор бўйи билан қулагандек сезарди ўзини. Ўғли мактабни битираётиб, “Отам бўлганларида зиёфат қилиб берардилар”, деб ўксиганида юраги бир “зирқ” этганди. Олий ўқув юртига кирганида ҳам, қандайдир байрамларда ҳам бу ҳол сезилиб қоларди. Моҳира хола: “Болам, зифат бериш мажбурият эмас. Дунёда қилиниши шарт амаллар бор. Ана ўшалар бажарилмай қолса, ўксисанг арзийди”, дерди.

Ўғли ўқишни битирди. Курсдошларининг кўпи нуфузли жойлардан иш топишди. У эса хомуш эди.
– Ойижон, барибир “орқанг” бўлиши керак экан. Мени ҳам кимдир тавсия этганида, ўтиб кетардим. “Ё заринг, ё зўринг” деганлари рост экан, – деб ҳасрат қилиб қолди бир куни.
– Шунга хафа бўлиб юрибсанми? – деди Моҳира хола ичидаги оғриқни ташига чиқармай. – Бунақа тушкунлик мусулмон кишига ярашмайди. Бировнинг тоғаси, бировнинг амакиси министр бўлса бордир, аммо сенинг орқангда оламлар Парвардигори, барча министрлару подшолар Эгаси бўлмиш Аллоҳ турибди-ку, болажоним. Тавба қил-а, тавба қил! Худойимнинг сенга ҳам атаган яхшиликлари бор.

Холанинг нафаси бўғилиб, супа четига омонат ўтирди. Бутун қалби, руҳи, жони бир тутам бўлиб, “Ё Аллоҳ!” калимасига қўшилиб кетди. Кўзларидан дувиллаб ёшлар қуйилди. Ўғли қўрқиб:

– Ойижон, нима бўлди сизга?! Келинг, бундай ётақолинг! – деди жавдираб. Моҳира хола тезда ўзига келди.
– Мен намоз ўқиб олай, болам, – деди бирданига бошқача турланиб. Икки ракат шукр, икки ракат ҳожат намози ўқиди. Қўллари дуода экан, кўнгли дарёдай тошди, кўзларидан ирмоқлар қуйилди, юзларини ювди. “Ё Аллоҳ, меҳрибоним Аллоҳ! Ёлғиз Ўзингдан бошқа суянар кимим бор? Ўғлимни Ўзинг истаган йўлингга, яхшилар йўлига бошла, унинг олдига яхшиларингни чиқариб қўй, Аллоҳ! Боламнинг олдига яхшиларингни чиқариб қўй, Аллоҳ!..”

Орадан уч кун ўтди. Ўғли кулиб кириб келди. Тасодифан бўлса, шунчалик бўлар, дея онасига қуйидагиларни сўзлади.
Метро бекатидан чиқиб келаётса, бир одам унга қизиқибди. Маълумотини суриштиргач, бизда ишлашни хоҳлайсизми, эртага танлов бўлади, келинг, деб манзилини айтибди. Эртасига ўғли борди, тестга кирди, 99.3 фоиз балл билан конкурсда биринчиликни олди.

Моҳира хола “Аллоҳга шукр, Аллоҳга шукр!” дея ўрнидан турди, икки ракат шукрона намозини ўқиди...

"Намозда хушуъ" китобидан.

Ибрат учун яқинларга юборинг!

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

21 Oct, 09:00


ВА НИХОЯТ  ШУ КАНАЛНИ ТОПДИМ.
КУЛГИЛИ, ЧИРОЙЛИ ГИФЛАР ФАҚАТ ШУ КАНАЛДА. БУНАҚАСИНИ БОШҚА ТОПА ОЛМАЙСИЗ. 👇👇👇

https://t.me/giflarolamizamzamas
https://t.me/giflarolamizamzamas
https://t.me/giflarolamizamzamas

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

21 Oct, 07:59


🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩

🤩🤩🤩🤩 🤩🤩 🤩🤩🤩🤩🤩

👜HAR QANDAY OBRAZ UCHUN
🤍 MODNIY MODELLAR
🤍 HAMYONBOP NARXLARDA

👜👜👜👜🎒👜👛👜🎒👜👜👜👜👜🌟👜👜👜👜👜👜🎒👜👜👜👝🧳👜👜👜👜👜👜🌟👜👜👛👛👛😀😀😀🎒👝🎒👛👜👜👜👜👜🌟
🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟👜🩷👜👜👜👜👜👜👜👜👜👜👜👜👜👜💼🧳

╔═🌿══════╗    ╔═🌿══════╗
       KIRISH 👜                 KIRISH 🎒
╚══════🌿═╝    ╚══════🌿═╝


📣Reklama xizmati: 6 yillik tajribaga ega telegram menedjeri @Malika_2289 🔈
#18

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

21 Oct, 07:59


Нима бу? 😂

Ёшлик-бебошлик...

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

21 Oct, 07:30


– С-с-с-с-с-сен, – деди кампир изтироб билан.
Мен ялт этиб Бўронга боқдим. У ҳайкалдай тош қотиб, юзи мурдадай оқариб кетганди. Қаршимда ўлик, бир жасад тик турибди, дейиш мумкин эди... Сўнгра... бу мурдага тил-забон битиб, оғир ва иҳроқли ғулдиради:
– М-м-меен... Кеч... кеч... кечиринг.
Илҳомжон ҳам уларнинг иккисига боқиб тош қотган эди. Ўсмир дастурхон четидаги пиёлани олди-да, зарб билан Бўронга қарата ирғитди.
Бўрон, тош ҳайкал Бўрон ерга шилқ этиб ўтириб қолди, юзларини қўли билан тўсиб қалтирай бошлади.
Кампирнинг заифона овози эшитилди:
– К-е-ет. Йў-қо-о-ол...
    Бу ҳолат жуда қисқа лаҳзаларда бўлиб ўтдики, ташқаридан кузатган одам нима бўлаётганини англамай гарангсиб қолиши тайин эди. Ҳа, Илҳомжон худди шу аҳволда, нималар бўлаётганини билмай карахт ҳолга тушиб қолганди.
    Мен эса ер жуда ҳам кичкина, лекин инсоннинг тақдир иплари шунчалар чигал ва узун, унинг бир учи самовотда, Яратганнинг қўлида эканига амин бўлдим.
   Ҳа, ер жуда ҳам кичкина...
Қўчқор НОРҚОБИЛ

Тамом.

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

21 Oct, 07:30


Рўпарадаги ҳовлидан кўриниш берган аёл ҳали оғиз очмасимизданоқ:
– Ҳалима опа нариги қишлоққа меҳмонга кетган. Эртага қайтади, – деди ва бизга синчиклаб разм солади. “Яна нима қилиб қаққайиб турибсанлар, Ҳалима опа йўқ!..” – дегандай ажабсиниб қараб турди. Биз диму-дирс бўлиб машинага ўтирдик.
– Ака, энди Илҳомжонникига борамиз, кўп эмас, ўн-ўн беш дақиқа, дедим-ку. Кўрасиз, ўзиям камтар, тилло бола. Шундай ёш бўлсаям, Худо берган, қўли гул дўхтир-да.
– Бўпти, дедим-ку. Борамиз!
Очиғи, менга бу “сайру саёҳат” қизиқ туюлаётганди. Қишлоғимгача ўн чақирим йўл бор, Олтинтепада, яъни Илҳомникида озроқ оёқ илиб, кейин менинг уйимга кетсак ҳам бўларди.
Олтинтепаликларнинг кўпи ўзига тўқ. Чўнтагидан шамолни қувган одамлар, улар – қўл тиқса, қуруқ чиқмайди – киссасида “кишмиши” бор эл. Уйлари ҳам баланд-баланд. Худди одамлари каби “қадди тик”, дарвозалари эса салобатли.
Жуфт табақа, катта ва кўримли яшил эшикнинг бир қаноти очиқ турган экан. Ичкарига бўй кўрсатишимиз ҳамоно усти ёпиқ супа четида сабзи тўғраб ўтирган йигит қўлидаги пичоқни дастурхон четига қўйиб биз томонга юрди. Озғин ва новча, эгнига спорт кийим-боши илиб олган йигит бироз ҳайратланди, сўнг юзига жилмайиш олиб Бўронга бағрини очди. (Мен билан ҳам қадрдонлар каби бағирлашиб кўришди. Илҳомжон деган нажоткор укамиз шу эканини англадим).
– Табриклаймиз, туғилган кунингиз муборак бўлсин!
– Раҳмат, катта раҳмат. Эй-э-эй, ака, овора бўпсиз-да. Эринмасдан келганингизни қаранг, – деди Илҳом машина юкхонасидан у-бу нарсаларни тушираётган Бўронга ҳижолат тортиб.
– Сиз мени жуда олислардан бу ҳаётга қайтариб келдингиз-ку, аввало, Худога шукур, сиздай дўхтирни йўлиқтирганига, – деди Бўрон ҳам кўнгли тўлиб.
Илҳомжон бизни ичкарига бошлади. Ойнавандли айвонга беками-кўст дастурхон ёзилган экан. Бирпасда қовурдоқ тортилди.
– Узоқда бўлсак-да, кўнгил яқинда-а! Ҳаммадан олдин биз келибмиз, – деди Бўрон ўзини Илҳомга жон-жондошдай тутиб.
– Ўртоқларим кечқурун келишади. Ҳар йили шу пайт таътилга чиқаман, – деди Илҳом ва сўнгра менга қараб: – Ака, сиз ҳам қишлоқни яхши кўрасиз-а? Ўтган ҳафта “Уйга қайтиб...” деган кўрсатувда сизни ва қишлоғингизни кўрсатишди. Шундай таниқли ёзувчи билан деярли ҳамқишлоқ эканимиздан фахрланамиз. Бу ёзувчи бизнинг қишлоқдош бўлади, деб мақтаниб юраман. Устозимиз, академик Нусратов домлаям сизнинг асарларингиз ҳақида кўп гапирадилар. – Бегидир айтилган бундай мақтовдан хушҳол бўлдим.
– Шу-да, акамизни мен ҳам таниб қолдим-да, юринг, сизга ўхшаган яна бир тилло инсон бор деб, сизникига бошлаб келавердим.
Илҳомжон бироз ҳижолат тортиб дастурхонда ўз жойида чиройли турган фужер ва ликопчаларни у ёқ-бу ёққа сура бошлади, тағин нимадир олиб келиб тус-тугал, тўкин дастурхоннинг “кемтиги”ни тўлатиш учун нариги хонага кириб кетди. Шу маҳал ҳовли эшиги тарақлаб бир ўспирин кўриниш берди. Унинг ортидан ўрта бўй, тўлачадан келган, эгнида кенг-мўл чит камзул, бошига гарди рўмол ташлаб олган онахон қўлидаги ҳассасига таянган кўйи, оҳиста қадам ташлаб кела бошлади. Ошхона эшигидан ўқдай отилиб чиққан беш ёшлар чамасидаги шумтака болакай кампирнинг бўйнига осилди:
– Момоооом, келди-и-и-и-и, мом-м-о-ом келди, ур-р-ре-ееййй!!!
Мен болакайга ҳавас билан қарадим. Кампир камзулининг чўнтагидан нимадир олиб болакайга узатди. Бу орада ойнаванд айвонга кириб улгурган ҳалиги ўсмир қаршимизда тик туриб салом берди-да, Бўрондан кўз узмай турди. Кампир ва набирага қараб қолган Бўрон секин ўрнидан турди. Ичкари хонадан чиқиб келган Илҳомжоннинг юзига табассум ёйилди, ҳовлига чиқиб кампирнинг бағрига бош қўйди. Кампир унинг юз кўзидан ўпиб, қўллари билан сочларини сийпалаган бўлди. Илҳомжон уни биз томонга бошлади. Қаршимизга келишгач:
– Бу киши менинг онам бўладилар, – деди.
Кампир бош ирғаб жилмайган бўлди ва ўрнида тик турган Бўронга боқиб, ортга бир тисланди, лаҳзада юзидан қон қочди, турган жойида безгак тутгандай қалтирай бошлади. Лаблари пирпираб нимадир деди. Сўнг қўлидаги ҳассани беихтиёр ерга ташлаворди-да, мувозанатини йўқотди. Илҳомжон уни базўр ушлаб қолди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

21 Oct, 06:59


– Сени Худога солдим. Илоё, икки кўзинг оқиб тушмаса, мен Худодан норозиман...
Эшикни қарсиллатиб ёпдим. Ташқарида йиғи овози эшитилди. Ҳовлида ит қаттиқ хурганди, кўчадаги аёлнинг уни ўчди, – Бўрон қўллари титраб пиёлага чой қуйди. Мен: “Чой ичмайман”, – деб юзимни бурдим.
– Чиндан ҳам Худодан қўрқмадингизми? Бемалол юравердингизми? – дедим ва бўғзимга нимадир тиқилди. Бўрон энди кўзимга балодай кўринди.
– Ака, бу дунёда ҳеч бир нарса жавобсиз қолмас экан. Аёлнинг қарғиши ўн йил деганда менга текканини ўшанда, операция пайти, дўхтирнинг ёнида ўша фермер опа, Ҳалима опа қўлида қон сизган пичоқ билан пайдо бўлганини хаёлимга келтиргач, ўша ҳолатни эсга олганимда, операциядан кейин англаб етдим. Мени қарғиш урганини ҳис қилдим. Очиғи, ўтган шу бир йил ичида Ҳалима опага беришим керак бўлган пулни ортиғи билан тўпладим. Ҳовли-жойимнинг бирини сотдим. Қариндош уруғ, ака-укаларимгаям бор гапни айтдим. Улар ҳам бир нарса деб қаршилик кўрсатишмади. Шундай гаплар... Дўхтир Илҳомжонни Олтинтепада, ўз қишлоғида эканини, туғилган кунини шу ерда, қишлоқдаги уйида ўтказишини билиб, бу ёққа йўл олдим. Опанинг уйи Сойгўзар қишлоғида. Илҳомжоннинг қишлоғидан берида. Балки аввал Ҳалима опанинг уйига кириб ўтсаммикин? – деди илтижоли оҳангда. Унинг овозидан ҳадик ва қўрқув сезилиб турарди.
– Ҳмм... Шунақа денг. Агар аёл сизни кечирса-да. У сизнинг остонангизгача борди. Сиз эса...
– Ака, ахир, мен ҳам ўлимнинг остонасидан қайтдим-ку... Ака, агар мени аёл кечирмаса, бу кўзимдан ҳам айрилиб қоладигандайман, аҳён-аҳёнда бошимда оғриқ туради, худди эски касалим яна хуруж қиладиганга ўхшайди.
Бўрон бирпас жимиб қолди. Айвон даричаларига ёмғир томчилари энди шаҳд ила урила бошлади – куз ёғини кучайди. Гўё ҳаво зил-замбил тортган каби борлиқ оғирлашиб қолганди, негадир менга шундай туюлди. Назаримда, тундликнинг қалин пардаси қоплаган осмон ерга тобора яқинлашиб келаётгандай, борлиқ жонсарак, дов-дарахтлар қалтираб япроқ тўкар, ҳавода эзғинди бир куй, инсон қалбига соғинч ё оғриқ солгувчи оҳанг ҳукмрон эди. Бўроннинг эзғинди ҳикояси қаъридаги дард менинг ҳам кайфиятимга кўчган, мен қаршимдаги бу йигитга на ачиниш, на ундан нафратланишни билмасдим. Бироқ бир нарса маълум: у қалбидаги бор изтиробли туйғулардан халос бўлишни истаб, ўз кўнглини ёрди. У пушаймон. Ҳаёт уни номард ва нотантилиги учун жазолади, Худонинг қаҳрига йўлиқди. Қалб кўзи очилди. Бу дунёда ҳеч бир нарса жавобсиз қолмаслиги, бировни зор-қақшатган кимса вақти-соати етгач, албатта, қон қусиши муқаррарлигини, бу дунёдаги гуноҳнинг жазоси у дунёнинг елкасига тушиб қолмай, шу дунёнинг ўзида ҳам тап-тайёр эканини англаб етганди.
– Ака, биласизми, мен нимадан қўрқаман? Очиғини айтай, ўлимдан қўрқмай қўйдим. Фақат...
– Хўш, унда нимадан қўрқаяпсиз? – дедим ҳайрона ҳолда.
– Гуноҳларим бола-чақам, жигарларимга уриб кетиши, уларга қарғиш тегишидан қўрқаман. Охиратимниям ўйлаб қўрқяпман.
Тамом. Бўрон жони-қалби сирқираб, астойдил гапираётганини ҳис қилдим, унга раҳмим келди, ҳатто айни дам яхши кўриб кетдим.
– Қани, кетдик. Сойгўзар қишлоғига, Ҳалима опангизникига борамиз. Узр сўрайсиз. Мен ўзим ёнингизда бўламан.
Бўрон сапчиб турди. Пойгакдаги пойабзалимни олиб, энгашиб оёғимга тўғирлади. Кўзларида ёш ғилтиллаб қўлимни сиқиб қўйди. Биз яна йўлдамиз. Ёмғир эса сим-сим ёғади. Намчил йўлда қапишиб ётган жонҳолат япроқлар энди менга тириклик новдасидан узилиб, ерга сингиб бораётган инсон умрини эслатади, бу дунёга келиш ва кетишимиз ҳақидаги куз драмаси бўлиб туюлади.
Ярим соатларча вақт ўтиб ёмғир тинди. Сойгўзар қишлоғи тоққа олиб борадаган катта йўлнинг чап биқинидаги сайҳонликда жойлашган экан. Қинғир-қийшиқ кўчалардан юриб, элники қатори қад ростлаган уйнинг темир эшиги олдида тўхтадик. Бўрон не бир ҳолатда машинадан тушиб эшик томон юрди, мен эргашдим. Кўк дарвозага қулф осилган, лекин дарвоза олди супириб-сидирилган...

Давоми 12:30 да


@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

21 Oct, 06:59


Бизникилар ҳам анойимас, қуруғини кўкига айлантириб, конвертга солиб, рисоладагидай қилиб олиб боришган. Ҳа, майли, дўхтирнинг олмайдиганиям бўларкан, деб ўлмай қолганимга бир қувонишса, пулни олмаганига яна минг қувонишибди. Шундай гаплар. Мана, бир йил бўлди, Худога шукр, бир кўзимни айтмаганда, отдайман. Энг муҳими, жонинг зирқираса, бу дунёнинг сариқ чақачалик аҳамияти йўқлиги, бутун олам қадри бир ютум ҳавога арзимаслигини англаб етдим, ака...
Мен Бўроннинг ботинида алланечук оғриқ чўкиб ётганини ҳам ҳис қилдим.
– Яхши иш қилибсиз. Дўхтирингиз Илҳомжонни туғилган куни билан табриклагани келиб яхши қилибсиз. Ҳар ҳолда, одамийлик, миннатдорлик туйғусиям бу осмонни тутиб туради, дейишади.
Бўрон менга илтижоли тикилди. Унинг шишали ўнг кўзи янаям совуқ туюлди. Нигоҳимни олиб қочдим.
– Ака, хўп, десангиз, иккимиз бирга борсак. Таниқли одамсиз. Хурсанд бўлади. Беш-ўн дақиқа ўтирамиз. Кейин ўзим сизни уйингизгача кузатиб қўяман.
Мен рози бўлдим. Очиғи, Бўрон, ҳа, Худо ҳаётга қайтариб берган Бўрон менга ёқиб қолди. Дилкаш йигит экан. Барибир у ниманидир менга айтишга ийманаётганини сезиб турардим.
– Ҳаёт яхши. Тирикликнинг ҳар лаҳзаси гўзал, – дедим.
У бош ирғади:
– Ака, ҳикояга арзигулик воқеа эканми? – деди синиқ овозда.
– Ҳа, яхши сюжет, – дедим.
– Йўқ, ҳеч қачон! Бу айтганларимнинг ўзи ҳикоя бўлолмайди... Ҳикоя бошқа ёқда, – деди у титраб.
– Тушунмадим.
– Мен қарғишга йўлиққанман, ака.
– Қанақасига? Нега?
– Мени, мана шу ерлик бир аёл қарғаган, ака! Мен уни алдаганман, чирқиратиб йиғлатиб кетганман, ака. У менинг ортимдан: “Икки кўзинг оқиб тушмаса, Худодан норозиман...” – деб зор қақшаган, ака!
Мен бир қалқиб тушдим. Худди эсдан оққан каби кўксига уриб-уриб гапираётган Бўроннинг аянчли иҳрашидан ўзимни йўқотиб қўйдим.
– Бу нима деганингиз?
У жим қолди. Қўллари билан бошини ушлаб, хўрсинди.
– Мен мана шу ерда – Олтинтепада бир фермер аёлнинг ерини ижарага олдим. Олтинтепадаги қўшни хўжаликларда тўрт йилдан бери ер олиб экин-тикин қилаётганимни, ортимдан ҳеч қандай гап-сўз чиқмаганини билган аёл менга ўзига тегишли йигирма гектар ерни ижарага берди. Эвазига мен ер ҳаққи беришим ва фермерга тегишли арзимаган ҳосил режасини бажаришим керак. Опанинг бир йил бурун эри қазо қилган, икки нафар етими бор эди. Далага келишга имкон тополмасди. Фермер хўжалигига тегишли жой опа яшаётган уйдан ўн чақирим узоқда эди. Хуллас, ўша йили ҳосил яхши бўлди. Мен совутгичли “Алка”ларда Россияга кетма-кет сабзавот жўнатдим. Кўп даромад қилдим. Ҳа, пулим кўп эди. Билмайман, менга нима бўлди, шайтон йўлдан урдими ё гўр бўлдими, ишқилиб, экин-тикинни йиғиб олгач, ерниям шудгорламасдан тўғри ўз қишлоғимга қараб жўнадим. Топганим икки қишга бемалол етарди. Кеча-кундуз базму чойхоналарниям канда қилмайман. Хотин, бола-чақанинг ҳам усти бут, қорни тўқ. Оилада хотиржамлик. Қишнинг авжи кунида эшигим тарақлаб, остонада ҳалиги опа пайдо бўлди. Ёнида беш-олти ёшлар чамасидаги ўғилчаси. Сўраб-суриштириб уйимни топиб келишибди.
– Ука, нега бундай қип кетдингиз? Бизни хонавайрон қилдингиз-ку... Контрактда ўқиётган ўғлим бор. Уни ўқишдан ҳайдаймиз дейишяпти. Манави боламнинг эса усти юпун. Уйдаги мол-холларни сотиб бир амаллаб кун кўряпмиз. Ернинг ҳақини бермай кетаверибсиз. Мен пулимни сўраб келдим, – деди қалтираб.
– Қанақа пул? Мен сизга аллақачон пул берганман. Эрта баҳордаёқ, ернинг пулини санаб олгансиз, – дедим тап тортмай.
Аёл тахта бўлиб қотиб қолди.
– Худодан қўрқинг, – деди зўрға инграб
– Сиз Худодан қўрқинг. Боринг, тошингизни теринг. Мен сиздан бир тийин ҳам қарзмасман. Аксинча, сиз менга ерни икки баробар қимматга пуллагансиз, – дедим бақрайиб ва важоҳатим аланга ола бошлади. – Йўқса, ҳозир участкавойни чақириб, шантаж қиляпти, деб арз қиламан.
Аёл ҳанг-манг бўлиб турди. Кўзларидан дувиллаб ёш сизди. Икки қўлини дуога очиб, кунботар томон юз бурди:

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

21 Oct, 05:30


#Ҳикоялар

Қўчқор НОРҚОБИЛ

КУЗНИНГ МАҲЗУН НИГОҲИ

Ҳикоя

Ер жудаям кичкина.
Олмадан ҳам кичкина.
Йўқ, бу ҳикоя ернинг кичкиналиги ҳақида эмас...
Поезддан тушгач, йўл четига ўтиб бирор киракаш уловга ишора қилишга чоғланган эдим ҳамки, ёнимга оқ “Ласетти” келиб тўхтади.
– Ака, Олтинтепагами? Кетдик, – деди ҳайдовчи ён ойнани тушириб.
Йўлга тушдик.
Ҳозиргидай куз кунлари. Осмон қорамтир – қурсоғи ёрилишга шай. Борлиқ тунд. Дим. Туман марказидан чиққач, сатҳи сокин, суви тип-тиниқ “Ҳозарбоғ” канали устидаги кўприкдан ўтишимиз ҳамоно дала-боғ бошланади.
Узумзору боғу-роғ ястанган кенгликка боқиб кўз ёнади. Алланечук сирли сукутга чўмган бу бепоёнликни қилт этган шамол остин-устин қилиб ташлайдигандай туюлади. Табиат деган буюк мусаввир Яратганнинг изми билан қизғиш ва заъфарон рангларга бўяган бу мукаммал сувратга жон кириб, аҳён-аҳёнда дарахт новдаларидан олтинтус ва оловранг япроқлар тўкилади. Бу манзарага шоир кўзи билан боқиб, “Дарахтларнинг жони тўкиляпти”, десангиз ҳам ҳеч ким сизнинг ёқангиздан олмайди. Кузни нималарга қиёслашмайди...
Кечки ёки эрталабки шабада таъсирида равон йўлни қоплаган сариқ-қизил япроқларга боқиб, каминанинг ҳам юрагидаги шоирлик чўғи милтиллаб қолса денг, қўнглимдан кечгани шу бўлди: “Ерда кузакнинг, тирикликнинг биз одамларга ёзган мактублари сочилиб ётибди. Афсуски, бу мактубларни ўқишга менинг саводим етмайди...” Ўз ташбеҳимдан ўзим мулзам тортаман. Ёнимдаги ҳайдовчи йигитга қарайман. У йўлдан кўз узмайди. Негадир кузнинг маҳзунлиги бунга ҳам кўчгандай. Қиёфаси тунд. Ҳар замонда сукунат қаърига чўмган борлиққа ён қараш қилиб, яна йўлга кўз тикади.
Машина ойнасига ёмғир томчилари урилади. Асфальт йўл сатҳидаги баргрезонни туйқус уйғонган шамол уларни ҳар ёнга пириллатиб учиради, ёмғир авжига чиқади. Қия туширилган машина ойнасидан томчилар ҳамда намхуш ҳаво урилади. Сизни билмадим-у, менга мана шундай ҳолат – ёмғирли куз кунида шамол бағрида тўлғонган хазонрезлик ичра сайр қилиш хуш ёқади. Қанийди, манзил яқин бўлса-ю, куз видоси янграган оловтус боғ ичра ёмғирда ёлғиз кетсам. Э-э-эй, одамзотники шу-да, ҳеч қачон ўйинг куйингга мос келмайди.
– Бу ерларнинг кузи ҳам бошқача бўлади, мукаммал. Қаранг, қандай ажойиб, – туйқус ботинимда мавж урган шавқу завқни яширолмайман.
Ҳайдовчи менга ажабсиниб қарайди, бирдан сўл қўлини чамбаракдан олиб, манглайига уриб қўйди. Юзида энди жилмайиш зоҳир бўлади.
– Бўлди! Бўлди... Э-э-эй, бўлди! – дейди ҳамон йўлдан нигоҳини узмай.
– Нима бўлди?
– Бўлди, сизни танидим. Боядан бери қаерда кўрган эканман, деб келаётувдим. Бу ерларда нима қилиб юрибсиз?
– Қишлоққа келаётувдим. Мен шу ерда туғилганман. Ота-онамни кўргани келяпман.
– Ҳа-я! Сизни баъзида телевизорда кўриб тураман. Айтдим-а, таниш деб. Олтинтепаликмисиз?
– Шундай.
– Мен Водийданман. Ҳайрондирсиз-а, бу ёқларда нима қилиб адашиб юрибди деб?
– Йўқ. Нега ҳайрон бўлай?
Менинг жавобимдан Бўроннинг ҳафсаласи пир бўлди. Очиғи, улов ойнасидан тўзғин куз манзараларига боқиб, ўз ўйларим қаърида, бу дунёдан узилиб, кузга сингиб, кузакка айланиб хаёллар оғушида қолишни истаётган эдим. Бироқ Бўронга беҳурматлик қилиб, тумшайиб кетиш ҳам эп эмасди. Сездим, у мен билан гурунглашиб кетмоқчи. Кўнглида нимадир чўкиб ётибди-ю, дил ёзса, ундан халос бўладигандай туюлди. Шавқи табиий туйғу билан буни сездим ва унга юз бурдим:
– Хўш, ўзингиз айтганингиз каби бу ерларда нима қилиб адашиб юрибсиз? – деб сўрадим.
Бўрон жонланди – жилмайди:
– Бу ерлар менгаям таниш. Ўн йиллар олдин Олтинтепанинг Сойгўзар қишлоғида сурункасига беш йил деҳқончилик қилганман. Билмадим, нафсим очилдими, шайтон йўлдан урдими, ишқилиб, бу ерларга нонтепкилик, номардлик қилиб кетганман. – Бўроннинг қиёфаси янада тунд тортди, овози маҳзун ва синиқ. Худди ич-ичидан йиғлаб гапираётгандай оғриқли нола отилиб чиқаётганди.

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

21 Oct, 05:30


– Бу нима деганингиз? – астойдил ҳайрат ва қизиқиш билан сўрадим.
– Хўш, – у менга тикилди, – мана, кўзларимга қаранг. Кўрдингизми? Бир кўзим кўр, ўйиб олиб ташланган. Бу кўзим ҳам кўр бўлиши керак эди, бироқ бир фаришта инсоннинг қўлига тушдим. У бу кўзимниям, ўзимниям сақлаб қолди.
Мен унинг бир кўзи совуқ шиша эканини англаб сесканиб кетдим. Узуқ-юлуқ гапларидан эса ҳеч нарса тушунолмай, энди чиндан ҳам унга диққатим ошиб термилдим.
– Хуллас, ёзувчисиз-ку, ёзсангиз, яхши бир нарса чиқади, – деди Бўрон. – Розиман, ёзинг, ака, шу воқеани ёзаверинг, – деди яна дабдурустдан. – Бировни алдаб, қақшатган одамни қарғиш уриши ҳақида ёзинг.
Бўрон ботинидаги аллақандай оғриқдан қутулолмай қийналаётгани, шу пайтгача ҳеч кимга дил ёролмай азоб тортаётгани, ёзувчилигимни билиб, мендан таскину тасалли истаётганини ҳис қилдим.
– Бўронжон, нима гап ўзи? Сиз тортинмай кўнглингиздагини тўкиб солаверинг. Бировнинг дардига безлик қилиб куладиган одаммасман, – дедим ниҳоят.
Сойгўзар қишлоғига кираверишдаги чойхона олдида тўхтадик. Шамол тинган. Ёмғир чимиллаб ёғяпти, дийдираган куз қаъридан ситилиб чиққан хўл япроқлар намиққан ер бағрида қапишиб қолган, уларни тўзғитишга эса ожиз эсган эпкиннинг мажоли етмайди.
Биз чойхона айвонидаги сўрида оёқ чўздик. Тушликка ҳали бор, чойхонада одам йўқ ҳисоб. Ярим кило жиз тайёр бўлгунига қадар Бўрон ҳикоясини бошлади. Инсон юрагида ётган армонли бир туғён саси хазон куз бағри, ёмғир томчилари титроққа солган кўринмас намхуш кулранг парда ичра сингиб борарди гўё. Эшитинг, Бўрон ҳикоя қиляпти:
– Хуллас, ўтган йили ўзимга келолмай қолдим, бошим оғрийди, нафасим қисади. Борлиқ қоп-қоронғу... Эскичасигаям, янгичасигаям бормаган жойим қолмади. Бошимда нимадир ўсиб чиқаётгандай, йўқ, кимдир ичкарида қозиқ қоқаётгандай бўлади.
Оғриққа дош беролмай хушимни йўқота бошладим. Э-э-э-эй, у азобларни айтмай, бандасига раво кўрмайман, ака. Қаерга касалхонага олиб боришмасин, ҳафта-ўн кун ўтмай жавоб беришади – олиб кетинглар, тайёргарлик кўраверинглар, дейишади. Қуриб чўп бўлиб қолдим. Тезроқ жоним узилса-ю, бу уқубатлардан қутулсам, деб нола қиламан. Чиқмаган жондан умид деб, Тошкентга олиб келишди. Ҳушимга келиб кўзимни очсам, тепамда ёшгина йигитча турибди. Врач экан. Эртага операция қиламиз, бир кўзингизни олиб ташлаймиз, бошдаги нерв томирлари зўриқиб фалаж бўлиб қолишингиз мумкин, деди. Энг ёмони, иккала кўзингиз ҳам кўрмай қолиш хавфи бор, деб ўзларининг тилида айтиладиган аллақандай касаллик ва унинг оқибатини гапирди. Тушунганим, бир кўзимни олиб ташлашади, барча азоб-уқубатлар касри шундан экан. Рози бўлдим. Очиғи, шу операциядан чиқмай ўлиб кетсам ҳам майли, деб Худога ичимда илтижо қилдим. ...Бир маҳал тепамда раҳматли ота-онам пайдо бўлишди. Худди дўхтир ва ҳамширалардай оппоқ кийинишган. Лекин уларнинг кийимлари ҳарир, нурланиб турибди. Қизиқ, улар ёнидаги дўхтирга операция анжомларини олиб, узатиб туришибди. Кимдир қип-яланғоч чақалоқ кўтариб келди-да, онамнинг қўлига тутди. Бу мен эдим, менинг гўдаклигим эди. Онам қўлидаги гўдакни, яъни мени қаршисида турган дўхтирга узатди. Дўхтир уни олиб менинг ёнимга ётқизди. Бир маҳал чақалоқ йўқ бўлиб қолди. Ёнимга қарасам, ота-онам ўрнида Ҳалима опа турибди. Унинг қўлида қон сизиб турган тиғни кўрдим. Кичқира бошладим. Кейин нима бўлганини билмайман. Айтишларича, икки кун ойна идишда беҳуш ётибман. Ўзимга келгач, илк сўзим шу бўлибди: “Ҳалима опа...” Нега шундай деганимни кейин айтаман. Хуллас, мени палатага олиб чиқишди. Оғриқ пасайган, бошим енгил тортган эди. Ўн кунда анча ўзимга келдим. Умри узоқ бўлсин, дўхтирим, ўша ёш йигит Илҳомжон Яратганнинг изми билан мени ҳаётга қайтарди. Ҳар куни эрталаб кўнглимни кўтаради. Касалликнинг оғир даврини унинг меҳри ва далдаси туфайли ҳам енгиб ўтдим. Ёшгина йигитнинг ўз ишини жуда яхши билишига ҳайрон қоласиз. Бугун ана шу ўғлоннинг туғилган куни. Ишонаверинг, қариндош-уруғлар мен шифохонадан чиқаётган куни унга, ҳалиги, бир-икки сўм қилиб, йиққанини беришса, роса жаҳли чиқиб, олдига солиб қувлабди, денг. Ажойиб бола экан.

Давоми 11:59 да


@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

21 Oct, 03:30


#Ҳаётий ҳикоя

​​ТАРИХИЙ  БИТИК

Ёшлигимда ўжар ва дангаса эдим. Акаларим оғил қуришаётганда ёрдам бермаганим эсимда. Ўшанда давор орасига бир шиша қолдиришган эди. Унинг ичида хат бор. Хатга шу оғилни қурган кишилар исми ёзилган. Албатта уларнинг орасида менинг номим йўқ. Кичик акамнинг айтишича ўша хатга “Ўрозбой укамиз лой ишларига ёрдам бермасдан бир чаккада олма еб ўтирди. У қўлини совуқ сувга ҳам урмайдиган ўжар. Дадамиз исмини Ўжарбой қўйса яхши бўларкан...” деб ёзишган экан...
    
     Оғилни буздириб ўрнига каттароқ, замонавий қилиб уй қурдириш ниятида уста қўйганимда ўша эски хотиралар тинчлик бермай қўйди. Шиша деворнинг қайси жойида эканини тахминан билганим учун усталар кетгач, кечқурун ўша қисмни буздим ва шишани топдим. Агар бирор ким ўқиб қолса лақабим аниқ “Ўжарбой” бўлиши тайин эди. Шишани топганимдан хурсанд бўлиб, уни боғ тўрига олиб ўтдим ва синдириб хатни олдим, ўша кунларни эслаб ўқишга тушдим:
“Бу оғил 19.. йил ака-ука Худойназаровлар томонидан қуриб битказилган.
Лой қорувчи: катта акаси. Ғишт қуювчи: кичик акаси. Ғишт терувчи: отамиз Муҳаммад Худойназаров. Чой келтирувчи укамиз Ўрозбой, яъни шу ҳовлининг бўлажак эгаси”.

Аслиддин  Мустафоев

@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

21 Oct, 02:59


😉😉😉😉😉😉😉😉

😉😉😉😉😉😉😉😉😉😉

😉😉😉😉😉

Barchasi  bolajonlar uchun hamyonbop va sifatli kiyimlar online do'koni, tavsiya qilaman kanalga kirsela hamma narsa topolisila👍

"😠🥇😟😟🥇 😄🥇😄🥇"

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
https://t.me/+9m7i_I6zDqhmM2Ey
https://t.me/+9m7i_I6zDqhmM2Ey

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

21 Oct, 02:59


МАРДИКОР.

Янги уйга кўчиш арафасида ҳовлини тартибга солиш ишлари кўпайиб кетганлиги сабабли уйга мардикор олиб келиб, ишларни бажаришни ният қилдим.

Мардикор ёллаш учун мардикор бозорига бордим. Одам кўп, ҳамма мардикор бозорига тирикчилик мақсадида чиққанлар ўзини таклиф қилган. Шуларнинг орасида бир одам турар эди. Кўринишидан яхши кийинган, сиртдан эътибор бериб қараганда эса, кўринишидан умуман мардикорга ўхшамайди. Ўша одамнинг олдига бориб, қандай қилиб «сиз ҳам ишлайсизми?» деб сўраганимни ўзим ҳам билмай қолибман.
У киши эса:
~ Ҳа, мен ҳам ишлайман, — деди.
Мен у кишини ишга таклиф қилдим.

Биз ўша киши билан уйга келдик ва ишларни келишиб олдик. Ёлланган киши ўзаро келишилган ишини бажаришга киришди.
Иш ҳажми камида 4 кунлик бўлсада, у 2 кун ичида белгиланган ишларни ниҳоясига етказди. Иш давомида у кишидан қаерлик экани ва аниқ яшаш манзилини сўрадим. Мақсад эса, келажакда яна бошқа шу каби ишлар чиқса ёллаш эди..

Орадан бир қанча вақт ўтди. Уйимда яна мардикор ёллайдиган иш чиқиб қолди.
Мен ўша кишини эслаб, ўзи берган манзил бўйича излаб бордим..

АСТАҒФИРУЛЛОҲ! Қай кўз билан кўрайки, у берган манзилда мен кутмаган манзара пайдо бўлди ва унинг уйини кўриб ҳайратга тушдим..

Аввалига ишонқирамай турдим, аммо кейин ўша одамнинг худди шу уйдан чиқиб келганини кўриб, ғалати ҳолатга тушиб қолдим. Сабаби, бу одамнинг уйи оддий ўрта ҳол аҳоли яшайдиган уйларга нисбатан бир неча бор ҲАШАМАТЛИ, ЧИРОЙЛИ ва ҲАЙБАТЛИ эди...

Менга пешвоз чиқибоқ у киши:
-— Э..Э..келинг, келинг, —дея қарши олди ва ичкарига таклиф қилди. Уйнинг ичи эса янада чиройли ва бекамикўст даражада эди..

У мени ҳайратга тушганимни сезгандай, бир пиёла чой узатиб:
-— Ҳайрон бўлманг, биродар, — дея гап бошлади.
-— Аслида менга қарашли бўлган бир неча фирмалирим, қўшимча савдо дўконларим фаолият кўрсатиб турибди. Аллоҳга шукр пулга муҳтожлигим йўқ!
Лекин отамиз бу дунёдан ўтишларидан олдин бир насиҳат қилган эдилар. Отам:

«ЎҒЛИМ, АГАР МЕН УЧУН ЭҲСОН ҚИЛСАНГ ПЕШОНА ТЕРИНГНИ ТЎКИБ, МЕҲНАТ ҚИЛИБ ТОПГАН ПУЛИНГДАН ЭҲСОН ҚИЛГИН! — дея насиҳат қилган эдилар.

«ПЕШОНА ТЕРИНГ БИЛАН ТОПГАН ПУЛИНГГА ҚИЛГАН ЭҲСОНИНГ МЕН УЧУН МАНФААТИ ТЕГИШИНИНГ ЭҲТИМОЛИ, БОШҚА ҚИЛГАН ЭҲСОНЛАРИНГДАН АФЗАЛРОҚДИР!» — деган эдилар.

Буни тинглаб ўтириб, нима дейишга ҳам тилим лол бўлди. Фақатгина юзага чиққани, кейинчалик СУБҲАНАЛЛОҲ, АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, АЛЛОҲУ АКБАР тасбеҳу, истиғфор калималари бўлди...

ҲАЛОЛ пул топиш қийин, аммо унинг маънавий фойдаси бебаҳодир!

Тоҳир Малик.