🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕 @fussilaatt Channel on Telegram

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

@fussilaatt


Аллоҳ (ﷻ) Қуръонда шундай дейди:

وُجُوهٞ يَوۡمَئِذٖ نَّاعِمَةٞ

Ўшал кунда бир чеҳралар неъмат хурсандлиги билан тўладир.

"Ғошия сураси": 88:8

Админ: @AbuUmar_uz

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕 (Uzbek)

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕 is a Telegram channel dedicated to sharing verses from the Holy Quran in the Uzbek language. The channel's username, @fussilaatt, reflects its mission of providing succinct and impactful verses from the Quran for its followers. Through the channel, users can easily access and reflect upon the divine guidance and wisdom of the Quran, as each verse is carefully selected and shared with the intention of inspiring and enlightening the audience. The channel admin, @AbuUmar_uz, ensures that the verses shared align with the teachings of Islam and strive to promote understanding and reflection among its members. Join 🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕 today to enrich your spiritual journey and deepen your connection with the Holy Quran.

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

29 Jan, 09:07


КЎЗГУ.
Гўзалликни кўриш учун гўзал қалбли бўл! Сен кўрадиган нарса руҳинг кўзгусидаги аксдир.
Кина ва нафратни ўзида жамлаган қалб муҳаббатни қандай кўради, бағрикенглик йўлини қандай тутади?!
Ҳасад уни еяётган қалб қандай қилиб ўзи яхши кўрган нарсани бошқага илина олади?!
Бировлар айбини, қабоҳатни қидириб юрган қалб гўзал хислатларни қаердан кўра олади?!
Гўзалликни кўриш учун покиза қалб билан қара. Йўқса сенга қалбингда бино қилганинг қора деворингдан ўзга нарса кўринмайди.

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

27 Jan, 09:51


Эрингиз ёки аёлингиз ёки фарзандингиз ёки ишхонадаги касбдошларингиз....хоказо сиз билан муаммога келаверишяпдими?
Муаммолардан чиқиш ечими нима?

Ким Аллоҳга тақво қилса, Аллоҳ Субҳанаҳу ва таъало унга чиқиш йӯлини беради дейилади оятда. Яъни муаммоларидан чиқиш йӯлини.

Ва яна бошқа оятда Аллоҳга қочинглар дейилади.

Хафса онамизнинг (Розияллоҳу анҳа) бир ишлари сабаб, Росулуллоҳ Соллаллоҳу алайҳи васаллам ажрашишни Яъни талоқ қилишни истаганлар. Шунда Жибриил Алайҳиссалом келиб у билан ажрашманг у соввама ва қоввамадир деганлар. Яъни кундузлари рӯзадор, кечалар таҳажжудларда қоим бӯлувчидир дегани.
Демак у кишининг Росулуллоҳ Соллаллоҳу алайҳи васалламнинг никоҳларида қолишларига, у кишидан айрилиб қолмасликларига, қилган ибодатлари тӯсиқ бӯлган экан Алҳамдулиллаҳ.

Фузайл ибн Иёз Роҳимаҳуллоҳ айтади мен бир гуноҳни содир қилсам бунинг бадалини уйимда аёлимдан ёки фарзандларим ва хатто сичқонларимгача менга зарар беришлари билан тӯлашимни кӯраман деган эдилар.

Демак қоида шуки қачон муаммо пайдо бӯлса демак Робб таъало билан нимадир муаммо қилиб қӯйган бӯламиз ва дарҳол Унга қайтишимиз керак бӯларкан.

Шу қоидани амалга қуйиб олган банда хеч қачон баҳтсиз яшамайди ин шаа Аллоҳ!

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

25 Jan, 16:01


Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

Payg'ambar sollallohu alayhi vasallam:

«Munofiqning belgisi uchtadir: gapirsa, yolg'on gapiradi, va'da bersa, bajarmaydi, omonat topshirilsa, xiyonat qiladi», dedilar».

Muttafaqun alayhi – Buxoriy va Muslim rivoyat qilishgan.

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

23 Jan, 15:26


https://youtu.be/8Yf-CXJ2vxU?si=zFb5WK0PsJs393qY

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

22 Jan, 16:15


Yashashingiz turmush tarzingizni boylarniki bilan solishtirishdan avval ibodatlaringizni taqvodor insonlarning ibodatlari bilan solishtiring...
Dunyo foniy(yoʻq boʻlib oʻtib ketguvchi)dur...
Oxirat esa boqiy (abadiy doim turuvchi)dir.....

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

22 Jan, 12:00


Бир икки кун, бир икки ой ҳатто тўй куни ажрашиб кетган ёшларни эшитиб ёқа ушлайсан киши

Эй куёв бола, фараз қил, сен келинни уйига (келин бўлиб) тушдинг, ёки куёв холатингда уларни уйида яшайсан, шундай фараз қилишга қодир бўлган бўлсанг, қайнонангни уйида неча кунда ўзингни эркин ҳис қиласан? Ёки ойми керак ёки йилми керак?

Ҳа йиллар керак бўлади

Кинодаги ёки инстаграмдаги комфорт уйларда олинган фақат ижобий тарафлари ёритилган видеолардаги ҳойи ҳавас оламидан чиқмас экансан сен эр, хотининг хотин бўлолмайди.

ҳа деса овқат пишмаганидек, ҳа деса овқат масаллиғлари келиб қолмайди келин пошша!

Овқат ўхшамапти дейишдан олдин, аёлинг кечга иш қилиб яна сенга овқат тайёрлашга ҳам вақт топганини ўйла, оёғини қанча толганини ҳам ўйла.

Эрингни қўлида Аълоуддинни шамчироғи йўқ силаса истагани Муҳайё бўлгани.

Ҳавасимдагидек ҳаёт кўрмадим дема, ҳавасдаги ҳаёт охиратда бўлади ва ҳавассизга ҳам келмаганлари бўлади.

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа аёли билан жанжаллашмаган одамни эшитмаганман магар бир киши адашмасам қози Шурайх (балки Саид ибн мусаййиб).

ҳаёт доим муҳаббат устига қурилавермайди, Раҳмат (марҳамат кўрсатиш) устига ҳам қурилиши мумкин агар муҳаббат бўлмаса, лекин иккиси ҳам бўлиши албатта яхши.

Эр хотин уриши дока рўмол қуриши.

Аллоҳ Таоло айтади:
Ораларингизда бир бирларингизга қилган фазлни унутманглар.

Бақара:237.

Битта иккита айбни деб шунча яхшиликни унутиш ноинсофлик бўлади.

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

20 Jan, 10:47


Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтадилар:
«Маддоҳларнинг юзига тупроқ сочинглар»
Муслим ривояти.

Ҳасан Басрий айтади:
«Кимки золимнинг узоқ туришини дуо қилса,
Аллоҳнинг ерида Аллоҳ таолога исён қилишни суюбди. Золиму фосиқ ғамга
ботиши учун мазаммат қилиниши лозим, хурсанд бўлиши учун мақталиши
эмас!»

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

19 Jan, 12:12


Bu o'lgan bolasini ko'tarib olgan ona sher. Onaning yuzidan ko'rish mumkin - u chuqur qayg'uda. Qotil kim? Qotil ham uzoqda emas. Qotil erkak sher. Ularning yovvoyi qonuni amalda. Unga ko'ra erkak sher go'dak sherdan o'ldirib qutuladi. Sabab o'zining havfsiligi. Bu hayvon.

Qanday vaxshiylik degan narsa ichingizdan o'tdimi? Bu aqlsiz jonivordir. Ammo aqli bo'laturib sharoitini baxona qilib, huddi farzandining ham rizqini o'zi beradigandek yoki qizligini bilib, o'z farzandini onasining qornidayoq o'ldirayotganlarni nima deb atash mumkin? Bu esa inson.

Biz shunaqamiz, o'zimizni aybimizni ko'rmaymiz, ammo boshqalarni aybiga esa sudyalik qilamiz, o'zimizcha hukm o'qiymiz.

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

18 Jan, 18:30


Расулуллоҳ ﷺ дедилар:

من تركَ اللباسَ تواضُعًا للهِ وهو يقدِرُ عليه، دعاه اللهُ يومَ القيامةِ على رؤوسِ الخلائقِ حتى يُخَيِّرَهُ منَ أيِّ حُلَلِ الإيمانِ شاءَ يَلْبَسُهَا

«Ким кийинишга қодир бўла туриб, Аллоҳга тавозуъ қилган ҳолда (олий навли) либосни тарк қилса, Аллоҳ Қиёмат куни халойиқнинг бошига чақириб, мўминлар (жаннатда) киядиган либоснинг истаганини танлаш ҳуқуқини беради».

📚 Термизий (2481) ҳадис лафзи уники, Аҳмад (15631). Албоний «Саҳиҳ Термизий» (2481)да «Ҳасан» деди.

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

13 Jan, 17:14


Инсон ҳеч нарсасиз дунёга келади. Кейин эса ҳар нарсанинг ортидан қува бошлайди. Охир оқибат, барибир ҳеч вақосиз дунёни тарк этади. Аммо ҳамма нарса учун жавоб беради...

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

13 Jan, 08:00


Аёл киши шу тўрт нарса туфайли оиласини хонавайрон қилади:

1. Қайсарлик;
2. Жаҳл, асаббузарлик;
3. Шубҳа-гумон;
4. Овозни баландлатиш.

Эркак киши шу тўрт нарса туфайли оиласини хонавайрон қилади:

1. Узоқлашиш;
2. Эътиборсиз бўлиш;
3. Қаттиққўл бўлиш;
4. Бахиллик қилиш.

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

11 Jan, 08:29


https://youtu.be/1XHXQMwLUmo?si=eyJkjmmL0KgJggrO

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

05 Jan, 20:40


https://youtube.com/shorts/ThN9aFZfDo0?si=NRYNmvlaNQZ0qCp1

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

05 Jan, 08:16


Банда ўзи билан Аллоҳ ўртасидаги хилватни яхшиласа, Аллоҳ унинг қабрдаги хилватини яхшилайди.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

Хилват - холи ва ёлғиз қолмоқ. Яъни, инсоннинг Аллоҳ билан ўзи холи қолгандаги амаллари яхши бўлса, қабридаги ёлғизлиги яхши ҳолда бўлади..

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

31 Dec, 05:21


Усмоний ҳалифалигининг охирги ҳалифаларидан бири Султон Абдулҳамид роҳимаҳуллоҳ яҳудийларнинг Фаластин ерларини 150 миллион инглиз фунт стерлингига сотиб олиш таклифига берган жавоб мактуби Туркиядаги тарихий ҳужжатлар музейида сақланади. Унда шундай ёзилган эди:

"Мен ўттиз йилдан буён ислом динига ва уммати Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га содиқлик билан хизмат қилган Султон Абдулҳамид: “Агар менга 150 миллион фунт стерлингингиздан ташқари дунё олтинларини ҳам таклиф қилсангиз, бу табаррук ернинг бир ҳовучини ҳам беришга рози бўлмайман”.

Аллоҳ Султон Абдулҳамид роҳимаҳуллоҳдан рози бўлсин!

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

20 Dec, 12:48


https://youtu.be/Z3RFNxkMZTE?si=Q-39ykyqMfbqs0SM

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

18 Dec, 12:00


Мадина шаҳрида меҳмонхона ёнидаги дўконга кириб бир аёллар куйлаги ёқиб қолди:

- дўконингизда аёллар куйлакни кийиб кўрадиган жойи борми,  сўрадим дўкончидан

- ахи,  дўконда аёлларга либосларини кийиб кўриш мумкин эмас,  аёлингиз танлаган куйлакни бемалол меҳмонхондаги ўз хонангизда кийиб кўрсинлар,  маъқул келса кейин пулини тўлайверасизлар.

- битта хонача ажратмабсизларда? Қандай қилиб танимаган одамга ишонасизлар?

- мудиримиз бунга рухсат бермаганлар, ахир сиз бизга ишониб савдо қилиш учун дўконимизга ташриф буюрдингизку, нега биз сизга ишонмаслигимиз керак?

- нега, ахир куйлакни олиб кетиб қайтиб келмасликлари ҳам мумкинку ?

-  бу ер Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шаҳарда озор мумкин эмас ! муслималаримиз бемалол хотиржам ўз хоналарида кийсинлар,  мободо пуллари озроқ бўлса биздан ҳадя денглар деб тайинлаганлар.  Мободо қайтариб келишмаса розиман ва бу сўзимга Роббимни ҳузурида сизларни гувоҳ қиламан деб тайинлаганлар.

- мудирингиз арабми?

- йўқ,  афғон ўзбекларидан.

- сизчи ?

- мен ҳам афғон ўзбеклариданман.

- қачондан бери Мадинада яшаяпсиз?

-  шу ерда туғилганман.

- мудирингизчи?

- мудирим ҳам шу ерда туғилганлар.  Мудирим мени отам бўладилар, бобом ҳам шу ерда туғилганлар, бобомнинг боболари қадимда шу шаҳарга мухожир бўлиб кўчиб келишган экан.

- анча кузатдим, дўконга кирган бошқа миллатлар билан ҳам бемалол гаплашаяпсиз, нечта тилни биласиз?

-  8 та тилда бемалол гаплашаман.

Куйлакни олиб меҳмонхонага кетдик, бир оздан сўнг пулини тўлашга дўконга келдик.

- куйлак маъқул бўлди, энди нархини айтинг.

- 60 риёл.

Дўконга пулни бериб ташқарига чиқдим. Дўкончининг " бу ерни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шаҳарда озор мумкин эмас" деган сўзлари қулоғимга ўрнаб акс садо бера бошлади.

" бу шаҳарда озор мумкин эмас, мумкин эмас, мумкин эмас"

Баъзан ҳаддимизни билмай нафсга қуллик қилиб ўша ерда ҳам нафс йўлида, арзимас бойлик орттириш йўлида ўз диндошига озор бериб турганларга гувоҳ бўлиб қоламиз ва шуларга ҳам дўкончи йигитни сўзларини ҳайқириб такрорлагимиз келади:

Эй биродар, бу шаҳарни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шаҳарда озор мумкин эмас, мумкин эмас

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

18 Dec, 11:52


https://youtu.be/MBGKQ3Tq07A?si=2OjBN778XoCRxMMZ

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

05 Dec, 10:23


https://youtu.be/T5oiTd_t1RU?si=jWoGMECUu_tXrmz4

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

03 Dec, 18:35


🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕 pinned «https://youtu.be/v5bjQRvBfYM?si=-Cs3x8Cm_rUIUndC»

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

03 Dec, 17:18


https://youtu.be/v5bjQRvBfYM?si=-Cs3x8Cm_rUIUndC

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

03 Dec, 05:49


فَأَنتُمْ هَؤُلَاءِ تُدْعَوْنَ لِتُنفِقُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَمِنكُم مِّن يَبْخَلُ وَمَن يَبْخَلْ فَإِنَّمَا يَبْخَلُ عَن نَّفْسِهِ وَاللَّهُ الْغَنِيُّ وَأَنتُمُ الْفُقَرَاءُ وَإِن تَتَوَلَّوْا يَسْتَبْدِلْ قَوْمًا غَيْرَكُمْ ثُمَّ لَا يَكُونُوا أَمْثَلَكُم

Ҳой, сиз, анавилар! Аллоҳнинг йўлида нафақа қилишга чақирилмоқдасиз. Бас, баъзиларингиз бахиллик қилурсизлар. Ва ким бахиллик қилса, албатта, ўз зиёнига бахиллик қилур. Ва, ҳолбуки, Аллоҳ беҳожат, сизлар муҳтожсизлар. Ва агар юз ўгириб кетсангиз, ўрнингизга сиздан бошқа қавмни келтирур, улар эса сизларга ўхшаган бўлмаслар.

Муҳаммад 47 сура - 38 оят.

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

30 Nov, 16:37


https://youtu.be/jzOUT936mHg?si=zMmkPrWtVcjrZVPZ

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

26 Nov, 09:52


Ибн ал-Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтдилар:

"Дӯстингиз ғазабланиб, номақбул гапларни айта бошласа, уни жиддий қабул қилманг ва бу сӯзлари учун уни ҳукм қилманг!

Чунки унинг аҳволи нима қилаётганини билмайдиган маст одамникига ӯхшайди.

Бир муддат сабр қилинг. Шайтон уни йенгган.

Унинг феъл-атвори ҳаяжонланган ақли жойидамас.

Агар сиз уни ушлаганингизда ёки унинг ҳатти-ҳаракати талаб қиладиган жавобни берганингизда, сиз ақлдан озгам одамга жавоб берадиган доно ёки ҳушсиз одамни танқид қилган ҳушёр одамга ӯхшайсиз. Охир-оқибат, сиз айбдорсиз.

Ундай бӯлса, унга раҳм-шафқат билан боқишингиз ва тақдирнинг унга нисбатан тутган йӯли ва характерининг ӯйинчоғи бӯлгани учун ундан ибрат олишингиз керак.

Билингки, у ӯзига келгач, қилган ишидан пушаймон бӯлади ва сабрингизни қадрлайди.

Ҳеч бӯлмаганда ғазаби ӯтиб, тинчланмагунча уни тинч қӯйишингиз керак. "

( Сайдул-Хатир, 296 )

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

26 Nov, 07:13


Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ айтганлар:

«16 йилдан бери қорним тўймади».

*Қорин тўймаслиги фақирлик, мискинликдан эмас. Бу очлик вақтни қадрини билгандан. Кунни тенг ярмини овқат дардида ўтказмаганликдан. Толиби илм биринчи эътиборини қаратиши керак бўлган ўринлардан. Чунки Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ илм оламан деб вақтим овқатга зое бўлмасин деб тийилган. Дарс қилиш асносида ёки дарсдан аввал қорнни тўйдириш. Мийяни уҳлашига сабаб бўлади. Чунки бор энергия ошқозонга кетади!

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

25 Nov, 09:28


#AlFattoh...

Agar qarshingizdagi eshiklar yuzingizga yopilsa , dunyo zulmatga aylansa ,koʻz yoshlaringiz boʻgʻzingizga tiqilsa ,yer yuzi torlik qilib qolsa Alloh taoloni Al-Fattoh (Ochuvchi)ismini eslang,qalbingizdan oʻtkazing.
Yolgʻiz uning Oʻzigina yopilgan eshiklarni ochishga qodir.Agar siz uchun rahmat eshiklari ochsa yer yuzidagi borliq kuchlar jamlanib kelsalarda uni yopa olmaydilar."Alloh taolo odamlarga ne rahmatini ochsa bas uni tutib qolguvchi boʻlmas ".
(Fotir surasi ,2oyat.)...

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

24 Nov, 19:06


ИЖОБАТ БЎЛГАН ДУО

Умар розияллоҳу анҳу ҳар доим “Эй Аллоҳ, менга Сенинг йўлингда шаҳодат топишимни насиб этгин ва ўлимимни Расулингнинг шаҳрида қилгин!” деб дуо қилардилар.

Қизлари Ҳафса розияллоҳу анҳо “Бу қандай бўлади?” дердилар. Чунки Мадина тинч, омон шаҳар бўлиб, у ерда ҳеч қандай уруш, қон тўкилиш содир бўлмас эди.

Бу саволга жавобан ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу “Агар Аллоҳ таоло хоҳласа, бу иш бўлади” деб жавоб берардилар.

Аллоҳ таоло Умар розияллоҳу анҳунинг бу дуоларини ижобат қилди ва у киши Мадинада шаҳид этилдилар.

Шайх Муҳаммад Хайр Шаъъол

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

23 Nov, 11:51


Иймоннинг аслий маъноси: тасдиқлашликдир.

Аллоҳ таъло Юсуф аълайҳис саламнинг акалари тўғрисида айтадики : "(улар Яъқуб алайҳиссаламга) Агар ростгўй бўлсак ҳам сиз бизга ишонмайсиз") Юсуф-17

Иймон луғатда "тасдиқлашлик"дир ва шариатда "сўз ва амал"дир.

"Сўз" икки қисимга бўлинади: қалб сўзи ва тил сўзи.

"Амал" ҳам икки қисимга бўлинади: қалб амали ва тана аъзолар амали.
Демак Иймон атамаси 4 нарсани ўз ичига олади:
1. Қалб сўзи.
2. Тил сўзи(баъзида буни тилнинг амали деб ҳам таъбирлашади)
3.Қалб амали.
4. Тана аъзолари амали.

АбдулАзиз Ар-Рожиҳий

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

19 Nov, 09:23


🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕 pinned «https://youtu.be/o_PisrkUwwM?si=99QJCkMmt4pH6hDV»

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

19 Nov, 09:23


«Деворнинг ҳам қулоғи бор» деган гапни «Фаришталар ҳаммасини ёзиб туради» деган гапга алмаштирганимизда, фақат гуноҳидан қўрқадиган ва Раббидан умид қиладиган авлод етиштирган бўлар эдик.

©Шайх Шаъровий.

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

19 Nov, 04:16


https://youtu.be/o_PisrkUwwM?si=99QJCkMmt4pH6hDV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

18 Nov, 07:02


#Бир кампир 50 йил турмуши давомида эри билан бирон мартта жанжал бўлмаганини айтибди.
Хайрон қолганлар бундай тотли хаётни сири нимада деб сўрашибди.
Шунда кампир:
- Бобанг мени қизлик уйимдан аравага ортиб олиб кетаётганида, йўлда оти қоқилиб кетди, шунда бобанг:
- Бир деди ва йўлда давом этдик.
Бир оз юрганимиздан сўнг, от яна қоқилиб кетди, бобанг яна:
- Икки деди.
Уйимиз остонасига оз қолганида, от яна қоқилиб кетди. Шунда бобанг уч дедида, халиги жониворни отиб ташлади.
Бечора жониворни халок қилдингизку, уни нима айби бор деб этироз бошлагандим, бобанг:
- Бир деди…

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

16 Nov, 19:18


#Ғариблар

🎙Шайх Абдували Қори роҳимаҳуллоҳ

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

15 Nov, 20:18


• Баъзилар сени тақволи деб билишади;
• Баъзилар учун эса гуноҳкорсан;
• Баъзилар ахлоқли деб билса;
• Баъзилар соҳтакор деб билади.

Фақатгина сени ўзинг нафсинг ҳақида хабардорсан. Ва яна шундай сирлар ҳам бор-ки, у сен ва Аллоҳ ўртасида сирдир.

Шунинг учун сени мақтайдиганларни мақтовлари сени алдаб қўймасин.
Айблайдиганларни айбловлари эса сени маҳзун қилмасин.

Робия ал-Адавия

...Ва яна инсонлар фикри ўзгарувчан. Бугун сизни мақтаганлар эртага маломатлаши, маломат қилганлар эса аксинча сизни таниб фикрлари ўзгариши мумкун. Аммо сиз унгача бу йўлда улар билан чалғиб қолманг.

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

14 Nov, 18:01


Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аёллар хусусида Аллоҳдан қўрқингиз. Зеро, сиз уларни Аллоҳдан омонат ўлароқ олгансиз».

Муслим ривояти

Изоҳ: Аёлларга яхши муомалада бўлиш, уларга нисбатан хушмуомала, ширинсўз, мулойим муносабатда бўлиш, ноҳақлик ва қўполлик қилмаслик керак.

Қуръони каримнинг: «Хотинларнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга насиҳат қилингиз, сўнг (бу таъсир қилмаса,) уларни ётоқларида тарк этингиз, сўнгра (бу ҳам кор қилмаса,) уларни (мажруҳ бўлмагудек даражада) урингиз. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши (бошқа) йўл ахтармангизлар.«Албатта, Аллоҳ жуда олий ва улуғ Зотдир» («Нисо», 34) оятида айтилганидек, итоатсиз аёлни тарбия ва сўнгги чора сифатида қаттиқ оғритмасдан уришга изн берилган. Лекин Пайғамбаримиз ﷺ ўзлари аёлларини урмаганлар ва хотин кишини урганларга ҳам қарши турганлар. «Не бўлди эркакларга, хотинларини қул каби урадилар, ҳолбуки, айни кун сўнгги (тун)да латифлашадилар», деган ҳадис ҳам сўзимизнинг исботидир.

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

09 Nov, 07:11


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф табиат) ила туғилади. Бас, ота-онаси уни яҳудий ёки насроний ёки мажусий қилади. Бу худди ҳайвоннинг бус-бутун ҳайвон туғишига ўхшайди. Сиз унда қулоқ-бурни кесилганини ҳис қилганмисиз?» дедилар.

Сўнгра Абу Ҳурайра «Агар хоҳласангиз, «(Бу) Аллоҳ одамларни яратган асл табиатдир. Аллоҳнинг яратганини ўзгартириб бўлмас», деган оятни ўқинг», дер эди».

Тўртовлари ривоят қилганлар.

#Шарҳ: Бу ҳадис ҳам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда.

Ушбу ҳадисда Аллоҳ таоло инсонларни яратиш пайтида соф табиат билан яратса ҳам, кейинчалик инсонлар, хусусан, ота-она тарбияси сабабли бу софликка футур етиши, унинг бузилиши ҳақида сўз кетмоқда. «Фитрат» дегани соф табиат, динни тўғри қабул қилишга бўлган истеъдод, деганидир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёда туғиладиган ҳар бир бола соф табиат билан, Аллоҳ таолонинг динини қабул қилиш истеъдоди билан туғилиши ҳақида хабар бермоқдалар.

Демак, Аллоҳ таоло ҳеч кимни аввалдан сен яҳудий бўласан, сен насроний бўласан, сен мажусий бўласан, деб мажбур қилмайди. Одамларнинг турли динга мансуб бўлишига сабаб бор:

«Бас, ота-онаси уни яҳудий ёки насроний ёки мажусий қилади».

Яъни, ота-оналар болаларини ўз динларида тарбиялашлари оқибатида болаларнинг соф табиати бузилиб, яҳудий, насроний ва мажусий бўлиб қоладилар.

Бу ўринда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу маънони тўлиқроқ тушунтириш мақсадида саҳобаи киромларга ҳиссий бир мисол келтирмоқдалар.

«Бу худди ҳайвоннинг бус-бутун ҳайвон туғишига ўхшайди. Сиз унда қулоқ-бурни кесилганини ҳис қилганмисиз?» дедилар.

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

06 Nov, 10:19


#Inson

Mana shu inson bo'ladi...
Sudlashuvchi ham, kufr keltirgan ham, zulm qilgan ham, dinsiz, tug'yonga ketgan ham, mag'rur ham mana shu. BOR YO'GI-SHU!

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

04 Nov, 13:40


Нима учун оналарнинг оёқлари оғришини биласизми?

Аллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб қўйган. Шунинг натижасида, бачадон ичидаги ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлади. У доим суюқликнинг юқори қисмида бўлади. Болага озуқа киндигидан онага боғланган ришта орқали осонгина келиб туради.
Ҳомиладор аёл тўйиб таом истеъмол қилмаса ёки кўпроқ вақт оч қолса, ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади. Шунинг учун аксарият аёлларнинг ёши ўтгани сайин тишлари тўкилиши, тизза ва оёқларининг оғриши кузатилади.

Шунинг учун ҳомиладор аёлларнинг вақтида ва тўйиб овқатланиши ўзларининг келажакда соғлом бўлишларида жуда муҳим. Кошкийди, онасининг тиззаси ёки оёғи нима учун оғриётганини фарзанд билганида, фақат ўзини ўйлайвермасдан қандай қилиб онасини рози қилиш устида бош қотирган бўлар эди.

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

30 Oct, 18:23


🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕 pinned «https://youtu.be/3p5RbWGJ9vw?si=vkRMlTb43T5Vfnmk»

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

30 Oct, 12:19


Сизга ёқмаган нарса сиз учун яхши бӯлиши мумкин.....

Севган нарсангиз сиз учун ёмон бӯлиши мумкин...

Аллах таъоло билади, лекин сиз билмайсиз... "

Бақара сураси, 216 оят.


📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

29 Oct, 04:52


#УНУТМАНГ



«Агар ҳақ ҳамиша ғолиб бўлаверса, даъватчиларнинг сафлари мунофиқларга тўлиб кетарди. Агар ботил доимо ғалаба қозонаверса, даъватчилар ўз йўлларига шак келтириб қолишарди. Лекин гоҳи ундай, гоҳи бундай бўлади. Ботил ғалаба қилган замон даъватчилар элакдан ўтади, ҳақ ғолиб бўлган пайтда эса қатъий ишонч келади».


📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

28 Oct, 17:22


⭕️Золим кимса инсонларга зулм қилиш орқали ҳамма нарсага эришиши мумкин, лекин у мазлумнинг қарғиши сабабли қурган барча нарсасини йўқотади. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ золимга муҳлат беради, лекин уни азоб билан тутганида, ундан қочиб қутула олмайди».

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ


📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

26 Oct, 14:40


https://youtu.be/3p5RbWGJ9vw?si=vkRMlTb43T5Vfnmk

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

26 Oct, 07:32


Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

“Агар Аллоҳга чин таваккул қилганингизда эди оч кетиб, тўқ қайтган қушлар каби бўлар эдингиз”

📚Термизий ва Ибн Можалар ривояти.

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

26 Oct, 07:28


Суратда Султон Абдулҳамид || нинг рафиқаси Аллоҳ раҳматига олсин..

Мушфиқа Султон 80 ёшида вафот етди. Парижда кир ювиш машинасида ишлаган.

Туркиядан Аднан Мандарас 1952-йилда Нато саммити чоғида унинг олдига келиб йиғлаб утириб унга шундай деган:

"Сизни зиёрат қилишда жуда кечикдик, бизни кечиринг".

Кейин уни ва қизини Оишани олди ва уларни Истанбулда ӯз ҳимоясига қолдирди. Кейин Аднан Мандарасни тахтдан ағдарилиб, қатл қилгунга қадар ва унинг ӯлимидан бир кун утиб улар ҳам вафот этдилар.

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

24 Oct, 08:54


Бир дахрий киши мусулмон болани мазах қилиш учун:
-“Эй бола сенинг Роббинг қанчалик буюк ?”-деб сўради...
Шунда мусулмон бола:
-“Сендек нонкўр, инкорчиларга неъмат берадиган даражада буюк”, - деб жавоб берибди.....

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

22 Oct, 07:28


Одамларнинг ахмоқлиги қиёмат белгисидир.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалам айтдилар:
"Ушбу ( қиёмат) соатининг (яқинлашувчи) аломатларидан бири шундаки,ақл одамлардан ажралади ва улар ақл жиҳатидан пасроқ бӯладилар".

( Ал- Бидоя Ва-Ниҳоя. 18/523)

Кимки солиҳ салафларнинг китобларини ӯқиса, замонавий авлод ва мусулмонларнинг биринчи авлодлари ӯртасида ақл-заковатда жуда катта фарқ борлигини кӯради.

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

21 Oct, 14:40


Ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Ким тилини мусулмонларнинг обрўсини тўкишдан, айбларини гапиришдан тиймаса Аллоҳ таоло у кишини вафоти вақтида тилига шаҳодат калимаси келишидан тўсиб қўяди.

Қуръони каримда иккита сура бор, иккиси ҳам "вайл" калимаси билан бошланган:
وَيْلٌ لِّلْمُطَفِّفِينَ
"Вайл (вой) бўлсин, ўлчовдан уриб қолувчиларга" (Мутоффифун сураси, 1-оят).
وَيْلٌ لِّكُلِّ هُمَزَةٍ لُّمَزَةٍ
"Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига «вайл» бўлсин" (Ҳумаза сураси, 1-оят).

Биринчи сура одамларнинг молига тажовуз қилганлар, иккинчиси одамларнинг обрўларига тажовуз қилганларга дўзах бўлиши ҳақидадир.
Бас, бу икки амалга яқинлашманг.


📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

21 Oct, 07:53


Маккага хажга борган бир устозимиз айтади:
У ердаги шайҳларни зиёратига бордим. Шайҳлардан бири мендан қаерликсан болам? Деб сӯради. мен унга мовроннаҳрликман Ӯзбакистонданман деб айтдим.
У бошини чайқаб хааа жуда маззали таомлар тайёрлайсизлар овқат қилишга моҳир ҳалқ биламан...деди.
Мен эй Шайҳ! Мен Буҳорий, Термизий..ларнинг юртиданман дедим сизга дедим куюниб.
Шунда Шайҳ менга қараб улар мозийда эди болам мозийда...деб қӯйди. Деб ҳикоясини тугатган эди устозимиз.

Дарҳақиқат бизнинг юртимизни хозир баъзи давлатлар танимайди хам. Таниса хам овқатни яхши қилишимиз ёки хамма жойга ишчи (мардикор) етказиб беришимиз...билан танийди.
Буҳорий, Термизийлар мозийда қолди мозийда.


📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

20 Oct, 09:06


Қаршингда бир киши ёнаётган бўлса, уни дархол қутқариш учун ҳар қандай қийин ишдан қочмайсан.
Илтмос! Намоз ўқимаётган кишини кўрсанг, уни қутқариш учун ҳам бор имкониятингни ишга солгин, чунки Аллоҳга қасамки у ҳам ёнмоқда!

Арабчадан Анвар Аҳмад таржимаси.

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

19 Oct, 19:19


🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕 pinned «https://youtu.be/MzM4tSPmVhQ?si=sdODO_OHw00FhFjP»

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

19 Oct, 12:53


https://youtu.be/MzM4tSPmVhQ?si=sdODO_OHw00FhFjP

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

17 Oct, 13:13


Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Ҳар қандай йўқотилган нарсани ўрнини босадиган бошқа бир нарса бор. Лекин инсон Рабб таолони йўқотган бўлса, Уни ўрнини бошқа нарса билан тўлдиролмайди».


📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

17 Oct, 06:34


Қадим замонларда...деб бошланар эди эртаклар китобларда. Ва шу эртакларда бир малика бӯлади ва ким у маликанинг юзини кӯрса боши танасидан жуда бӯлар эди деб ёзилади.

Баъзи киноларда хам маликаларни этаклари узууун кӯйлак кийиб юргани тасвирланади.

Мана бу оятда хам Сабаъ маликаси узун либос кийиб юришига ишора қилиниб унинг сув деб ӯйлаб этагини кӯтаргани ҳикоя қилинади.

قِيلَ لَهَا ادْخُلِي الصَّرْحَۖ فَلَمَّا رَأَتْهُ حَسِبَتْهُ لُجَّةً وَكَشَفَتْ عَن سَاقَيْهَاۚ قَالَ إِنَّهُ صَرْحٌ مُّمَرَّدٌ مِّن قَوَارِيرَۗ قَالَتْ رَبِّ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي وَأَسْلَمْتُ مَعَ سُلَيْمَانَ لِلَّـهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
An-Naml: 44

У(малика)га: «Саройга кир», дейилди. Қачонки уни кўрганида, сув деб ўйлаб, пойчаларини очди. У(Сулаймон): «Албатта, бу биллурдан силлиқ қилиб ясалган саройдир», деди. У (малика): «Эй Роббим, албатта, мен ўзимга зулм қилиб юрган эканман, Сулаймон ила оламларнинг Робби– Аллоҳга мусулмон бўлдим!» деди. (Сарой олдидаги майдон ҳам биллурдан ясалган, жуда силлиқ, уни сув деб ўйлаб, кийимингни кўтарма. Ана шунда малика рўй бераётган ҳодисалар оддий эмаслигига, балки Аллоҳ юборган Пайғамбарнинг мўъжизалари эканига ишонч ҳосил қилди. Аллоҳ таолонинг қудратига тан берди.)

Бу қиссалардан ҳисса шуки, мусулмонлар аёлларни пастга уриб уларни ӯраб чирмаб бировларга кӯрсатмайдиган қилиб ташлашадииии дейдиган исломофобларга айтамизки, бунақа узун кийинишлар, юзини кӯрса бошини танасидан жудо қилинишлар маликаларга хос бӯлган экан.
Демак муслималар ҳуқуқи топталганлар эмас балки маликалардай яширинган гавҳарлар экан.

Аксинча сонларигача очиб юрадиган барча улардан баҳраманд бӯла оладиган анави аёлларнинг ҳуқуқлари, инсонийлиги топталган экан!!!

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

15 Oct, 17:49


Абдулазиз ибн Марвон деган кишини танийсизми?

Кўпчилик танимайди. Умар ибн Абдулазизничи?
Ҳа, кўпчилик танийди, у зотнинг адолати, тақвоси, сийратини кўриб одамлар "иккинчи Умар" деб ном қўйишган. Ҳолбуки, унинг бундай даражага етишида ўша бизга унча маълум бўлмаган отасининг беқиёс хизмати бор. Бунга биргина мисол келтириб ўтаман (тарих китобларида халифа Умар ибн Абдулазиз сийратини ўқиганларнинг бу ҳикояга дарҳол кўзи тушади):

Абдулазиз ибн Марвон Мисрга ҳокимлик қилаётган вақтда ўғли Умар ибн Абдулазиз ўсим устидаги, суяги қотмаган ёш бола эди. Яхши тарбия топсин, деб отаси уни Мадинадаги Солиҳ бин Кайсон номли машҳур олим қўлига беради.

Бир куни Умар намоздан кеч қолиб кетади. Ҳузурига келганда Солиҳ ибн Кайсон сўрайдилар: "Нега кеч қолдинг?" "Сочимга оро берувчи аёл сочимни тараётган эди" дейди бола. "Ҳали жамоатдан шу сабабли кеч қолдингми" деб ранжиган олим унинг отасига хат ёзиб воқеани баён қилади. Хат ҳам неча кунлар ичида отасига, Мисрга етиб боради. Отаси хатни ўқиши билан бир хизматчисини чақириб: "Мадинага отлан, бошқа томонга бурилмай шундай ўғлим Умар олдига бор-да, унинг сочини устарада олиб ташла. Кейин ҳеч нарсага қарамай ортингга қайт" деб буюради. Неча кунлик йўлни босиб ўтган хизматчи худди буюрилганидек ишни бажариб қайтиб кетади. Мадина билан Миср орасини туя ёки отда босиб ўтиш йўл машаққатини тасаввур қилинг..

Эътибор беринг, мазкур олим ҳам, Умарнинг отаси ҳам: "Ҳа, ҳали ёш бола-ку, бир марта кечикса кечикибди-да" дейишмаган. Бундай бепарволиклар билан улуғ даражаларга етиб бўлмаслигини билишган. Шаръий буйруқларга ана шу каби қаттиқ интизом сабабли ҳам ёш Умар кимсан "Иккинчи Умар" бўлиб етишди.

Аллоҳ таоло фарзандларимизга шаръий тарбия беришда бизларни ҳам ўша салафларимиздек жонсарак ва эътиборли қилсин, фарзандларимизни ҳам ўша Умарлардек тақволи, адолатли, уммат учун қайғурадиган фарзандлар бўлиб етишишини насиб қилсин.

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

14 Oct, 19:10


"Фарзандларга дин, ҳақиқат ва яхшиликни таълим бериш фарз ва фарзандларнинг ота-оналари устидаги энг катта ҳақларидир.

Ота-оналар фарзандларининг бу ҳаққини яхши ўташлари, ёмонликлар кенг тарқалган вақтда янада муҳимроқ бўлади.

Фарзандларнинг қалбига ёмонлик етиб келишидан олдин яхшиликни олиб кириш керак. Шунда яхшилик мустаҳкам ўрнашади."

©Шайх Абдулазиз Торифий

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

14 Oct, 15:30


#Tаҳажжуд

Тобейин Қатода раҳимаҳуллоҳ дедилар:

«Айтишларича, мунофиқ тунлари тоат-ибодат билан бедор бўла олмайди.
Яъни, мунофиқ тунлари уни ҳеч ким кўрмайдиган паллада таҳажжуд намозига тура олмайди. Зеро, тунлари намоз ўқиш сидқ ва иймон аломатидир».

(Ибн Муборак, "Зуҳд", 93)

Таҳажжуд ўқимай қўйдик, тўғрироғи ўқий олмай қолдик, ҳеч ўйладикми нега ўқий олмаяпман деб?


📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

13 Oct, 10:05


Усмонли_мулки даврида аёллар мана шундай камтарин ва иффатли бӯлган, оммавий ахборот воситалари бизларга кӯрсатаётгандек эмас!
Бу суратлар Исломбулдан яъне (Истамбул)

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

13 Oct, 09:28


Хашхаш бин Саид бин Асвад исмли ёш Андалусиялик мусулмон денгизчи Кордовадан бир гуруҳ йигитларни йиғиб,қайиқлар таёрлаб, уларни бир ойлик озиқ-овқат билан жиҳозлади ва улар билан Хуелва шаҳридан зулмат денгизини ( Атлантика океани ) кесиб утиб сузиб кетишди.
Номаълум қуруқликка тушишди ( Америкага).

Улар у ерда анча қолиб кетишди, кейин еса кӯп қимматбаҳо хазиналарни кутариб келишди. Бу милодий 889 йилда, Колумбдан 600 йил олдин эди.

Манба:
Муруж ал-Заҳаб-Ал Масудий 940 йил.

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

12 Oct, 15:55


https://youtu.be/5A9aez_xWr0?si=FXzvw8Rto7cTfs77

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

11 Oct, 03:31


Туркиялик Ислом олими Меҳмет Фотиҳ Читлак хўжамиз Умра зиёрати вақтида Уҳуд тоғига узоқ боқиб, ёнидаги талабаларидан сўрайди:
- Уҳуд ғазотида камончилар тепалигини (ўлжа тўплаш учун) тарк этган саҳобалар кимлар эди?
Ҳамма жим. Жавоб йўқ. Устоз саволини такрорлайди:
- Камончилар тепалигини тарк этган саҳобалар кимлар эди?
Талабаларнинг хижолатдан бошлари эгик.
- Билмаймиз, устоз... – дейишади секингина.
- Ишонинг, аслида мен ҳам буни билмайман, - дейди устоз кўзлари ёшланиб. – Буни ҳеч ким билмайди. Уларнинг номлари ҳеч қачон ҳеч ерда айтилмаган, ҳеч бир манбада ёзиб қолдирилмаган. Тепаликни ташлаб кетиб, мусулмонларнинг кўп талафот кўришига сабабчи бўлган ўша камончиларнинг ким бўлганини ҳатто уларнинг рафиқалари ҳам, фарзандлари ҳам билмаганлар. Чунки, бошқа саҳобалар буни асло ошкор этишмаган, яширишган. Йиллар ўтиб, Жамал ва Сиффин ҳодисаларида бир-бирларига қарама-қарши турганларида ҳам, «Сиз Уҳуддаги тепаликни ташлаб кетгандингиз», дея ўзаро маломат қилганлари йўқ. Бир-бирларига қарама-қарши ҳолларида ҳам бир-бирларининг хатоларини юзига солишмади. Чин мўмин-мусулмон - мана шундай гўзал ахлоқ эгасидир! Энди англаб турибманки, Уҳуд аслида мағлубият эмас, ғалаба бўлган экан - инсонийлик, мусулмонлик ғалабаси бўлган экан...

...Бир-бирининг хатосини кўриб қолса, айблаш «имконияти»ни қўлдан бой бермай, дарҳол оммага ошкор қилишга киришадиган; бир-бирини обрўсизлантиришдан, масхаралашдан завқ оладиган «муслим»ларни, «муслима»ларни кўрганимда устозимизнинг ана шу гаплари эсимга тушади.

Бир-бирининг хато-камчилигини, айбу қусурини элга достон қилишдан ҳазар этган асҳоби киром қатори Жаннатга кирмоқни истайдиган «гапдон»лар диндошларининг гўштини чайнашга ихтисослашган оғизларини тавба суви билан поклаб олсалар, ўзлари учун яхши бўлар эди. Чунки, Жаннат – ювиқсизлар кирадиган жой эмас.
(Кўчирилди)


📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

08 Oct, 09:45


Ибн Саммок айтади:

«Мусибат — бир мусибат. Агар мусибатзада сабрсизлик қилса, у икки мусибатга айланади. Зотан, ҳар бир мусибат билан бирга ундан каттароқ мусибат бўлади. Агар сабр қилса, ажр олади. Сабрсизлик қилса, оқибати ёмон бўлади. Зеро, Аллоҳнинг савобини қўлдан бой бериш мусибатдан кўра оғирроқдир».

(Абу Ҳасан Мадоиний, "Ат-Таозий", 124)

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

06 Oct, 19:41


ЁЛҒОН ТАҚВО!

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бозорда бир кишининг бир дона хурмони кўтариб:

“Бу хурмони топиб олдим, кимники?”, деб бақириб юрганини кўриб қолди.

Уни тўхтатиб деди:

“Уни еявер, эй ёлғон тақво соҳиби!”.

Кўп инсонларни оддий ишларда парҳез қилиб юрганини кўрамиз. Уларни кўриб гўё саҳобаларнинг қолдиғими деб ўйлайсиз.

Аммо қолган ишларини ҳам билганингиздан кейин улар билан ислом ахлоқи ва тақвоси ўртасида машриқ ва мағриб қадар масофа борлигига гувоҳи бўласиз!

Бу нарса мағзга эътибор бермасдан пўчоққа аҳамият бериб юришдир.

Бу нарса ички оламга эътибор бермасдан ташқи кўринишни чиройли қилиб юришга ўхшайди.

Мисвок суннат, аммо кишиларни ғийбат қилиб гўштини ейиш ҳаромдир.Бундан сақланиш эса фарздир!

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзини ибодатлардан чарчаган кишидек кўрсатиб, эгилиб юриб бораётган бир кишини кўриб қолди ва кишилардан унинг кимлигини сўради.

Кишилар унинг зоҳид ва обид эканлигини айтишди.

Шунда Умар розияллоҳу анҳу уни тўхтатиб дарраси билан урди ва деди:

-Аллоҳ сени ҳалок қилсин! Динимизни ўлдирма.

Ислом касалманд эмас!

Зоҳидлик дегани эгилиб, бошни хам қилиб, худди ўлиб қоладигандек, эски кийимларни кийиб юриш эмас.

Зоҳидлик бу ҳаромни тарк қилиш. Ким ҳаромни тарк қилса гарчи Қоруннинг молига эга бўлсада, зоҳиддир.Ким ҳаромга шўнғиса, гарчи бир бурда нони бўлмасада зоҳид эмасдир!

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан сўрашди:

-Кишида минг дирҳам бўлса ҳам зоҳид бўлиши мумкинми?

Имом деди:

-Албатта! Шарти шуки, пул қалбида эмас, қўлида бўлсин!

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Муснад”ида Абу Дардо розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоятни келтиради.

Абу Дардо розияллоҳу анҳу деди:

-Аллоҳдан мунофиқликнинг хушуъсидан паноҳ сўрайман!

Одамлар сўрашди:

-Мунофиқликнинг хушуъси нима?

Абу Дардо розияллоҳу анҳу деди:

-Тананинг қўрқаётганини, аммо қалбнинг қўрқмаётганини кўришингиз!

Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ айтади:

“Ҳали шунақанги одамлар дунёга келади, улар риё ва сумъа учун хушуъ қилишади.

Улар йиртқич бўриларга ўхшашади. Мақсадлари дунё ҳамда ҳалол-ҳаромлигига қарамасдан пул жамлашдир!”.

Оиша розияллоҳу анҳо бир кишининг эгилиб ҳолсиз юриб бораётганини кўриб сўради:

-Унга нима бўлган?

Одамлар дейишди:

-У зоҳид!

Шунда Оиша розияллоҳу анҳо деди:

-Умар розияллоҳу анҳу ҳам зоҳид эди. Гапирса овози жарангдор чиқар эди, юрса ҳаммадан олдин юрар эди, Аллоҳ учун бировни урса оғритар эди!


Аллоҳим!Сендан ёлғон тақводан, тана хушуъ қилиб қалб бузуқлигидан,Сенга бир нарсани, бандаларингга эса бошқа нарсани кўрсатишдан паноҳ сўраймиз!

📱FUSSILAT TV

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

06 Oct, 08:10


https://youtu.be/bTHMPdLNXuQ?si=-Voz95E097Mwte8f

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

04 Oct, 16:05


Ёлланма муллалар жиҳодни қандай талқин қилади?

(Абу Юсуф Муҳожир)

https://www.youtube.com/watch?v=gH5thEzNdnI

🅕🅤🅢🅢🅘🅛🅐🅣 𝐓𝐕

04 Oct, 08:14


Imom Ahmad qamoqqa tashlanganida, qorovul uning oldiga kelib: “Zolimlar va ularga yordam beruvchilar haqida gapirilgan hadis ishonchlimi?” deb so‘radi.
⠀⠀Imom Ahmad: “Ha”, deb javob berdi.
⠀⠀U so'radi: "Demak, men zolimlarning yordamchilaridanmanmi?"
⠀⠀Imom Ahmad javob berdi:
“Zolimlarning yordamchilari sochingizni kesadigan, kiyimingizni yuvadigan, taomingizni pishiradigan, sizdan sotib oladigan va sotadiganlardir. O‘zingga kelsak, sen zolimsan”.

📱FUSSILAT TV