Фурқат тумани ҳокимлиги @furqataxborotxizmati Channel on Telegram

Фурқат тумани ҳокимлиги

@furqataxborotxizmati


Фурқат тумани ҳокимлигининг расмий саҳифалари:

° furqattuman.uz
° facebook.com/furqattumanihokimligi
° instagram.com/furqat_tuman_hokimligi
°https://m.youtube.com/channel/UCPQWTlx_DiV4XEOWrACY7OA
Фуқаролар мурожаати учун: @fthmurojaat_bot

Фурқат тумани ҳокимлиги (Uzbek)

Фурқат тумани ҳокимлиги канали - бу Фурқат туманининг расмий саҳифаларидан бирини эълон қиладиган Telegram каналидир. Ушбу каналда Фурқат тумани ҳокимлигининг янгиликлари, ишлари, ҳамда туман ҳаёти билан боғлиқ маълумотлар, фотолар ва видеолар жойлашган. Каналнинг асосий мақсади туман ижтимоий ҳаётига ёрдам бериш, одамларни Фурқат тумани фаолияти билан таништириш ва фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича хизмат кўрсатиш. Фурқат тумани ҳокимлиги каналини кузатиб, туманда юритиладиган ишлар ва лойиҳалар ҳақида маълумот билдириш, туман ижоди ва тараққиятини кўриш имкониятини беради. Ушбу канал орқали Фурқат тумани фуқаролари туманнинг ишлари ва янгиликлари ҳақида маълумот олган бўлиб, туман ижтимоий ҳаётига ўз хизматини кўрсатади. Фурқат тумани ҳокимлиги каналига кириш учун @furqataxborotxizmati линкга босинг ва туман янгиликларига эътибор бериш билан танишинг!

Фурқат тумани ҳокимлиги

05 Dec, 13:12


Фарғонада Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 18-20 ноябрь кунлари Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасида сўзлаган нутқлари, шунингдек, “2025 йил - Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” деб эълон қилиши муносабати билан ижро ҳокимияти органлари раҳбар кадрлари олдида турган вазифаларни ўрганиш бўйича ўқув-амалий семинари якунланди.

Фурқат тумани ҳокимлиги

04 Dec, 08:07


2024 йил декабрь ойи пенсия тўловлари учун маблағлар молиялаштирилди

Банк пластик картаси орқали олувчиларнинг пластик карталарига маблағлар тўлиқ юкланди ва нақд пул шаклда олаётганларга АТ Халқ банкининг сайёр кассалари орқали тўловлар амалга оширилмоқда.

Фурқат тумани ҳокимлиги

03 Dec, 13:53


Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Фурқат тумани ҳокимлиги

03 Dec, 13:19


Бугун мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш, одамлар турмуш даражасини ошириш умуммиллий ҳаракатга айланди. Давлат раҳбари ташаббуси билан амалиётга жадал татбиқ этилаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” ғояси ҳар биримизга, ҳар бир хонадон, ҳар бир оилага янги ҳаёт нафасини олиб кирмоқда.

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарор билан маҳаллаларда катта ҳаётий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли уч нафар фаол нуроний бешта камбағал оилага бириктирилади. Оилаларни камбағалликдан чиқаришда нуронийларнинг асосий фаолият йўналишларида амалга оширилади.

Бугун Фурқат тумани ҳокимлиги мажлислар залида мазкур қарорда белгиланган топшириқларнинг бажарилишига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Зокиржон Раҳмонов, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Рустамжон Мелиқўзиев ва фаол нуронийлар иштирок этишди.

Учрашув давомида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича қилинадиган ишлар юзасидан тушунчалар берилди.

Furqattuman.uz|°Telegram|°Facebook|°Insta|°YouTube

Фурқат тумани ҳокимлиги

27 Nov, 05:48


#инфографика

Энергетика вазирлиги энергия самарадорлиги ва тежамкорлик бўйича тавсиялар эълон қилди

Фурқат тумани ҳокимлиги

25 Nov, 17:28


Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Устозлар боғи” ташкил этилди

Айни пайтда мамлакатимизнинг барча гўшаларида, барча бир мақсад йўлида яшил майдонларни кенгайтириш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш борасида ташаббус кўрсатмоқда.

Фурқат туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг куз фаслида 14 минг тупга яқин мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчалар экилиши режалаштирилган.

Бугун таълим фидоийлари ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида 30-сонли мактаб ҳудудида семинар ташкил этилди. Тадбир аввалида соҳа мутахассислари мавсумий дарахт ва гул кўчатлари экиш технологияси юзасидан тавсиялар беришди.

Мактаб ҳудудига 100 тупдан зиёд мевали ва 244 туп манзарали дарахт кўчатлари экилиб, “Устозлар боғи” ташкил этилди.

Furqattuman.uz|°Telegram|°Facebook|°Insta|°YouTube

Фурқат тумани ҳокимлиги

25 Nov, 11:15


Кузги шудгорлаш ишларини намунали ташкил этиш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди

Келаси йил ҳосили учун пухта замин яратиш мақсадида кузги шудгорлаш ишларини намунали ташкил этишга бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.

Семинарда туман ҳокими Элёрбек Асронқулов, секторлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, механизаторлар, сувчилар, қишлоқ хўжалигига масъул идора ва ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Сектор раҳбарлари марказий МТПдаги ҳайдов техникаларининг созлиги, механизаторлар, операторлар учун яратилган шароитлар – иссиқ овқат учун захира, иситиш ускуналари, дам олиш жойлари билан танишишди. Семинар давомида белгиланган агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш, унумдорлиги юқори бўлган замонавий техникалардан фойдаланиш лозимлиги қайд этилди.

Шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этиш учун ҳар бир отрядни юқори унумли ҳайдов техникалари билан таъминлаш, механизаторларга муносиб меҳнат ва дам олиш шароити яратиш, уларни доимий рағбатлантириб бориш лозимлиги таъкидланди.

Семинар давомида илғор ишчи ва механизаторларга пул мукофотлари ҳамда совғалар топширилди.

Furqattuman.uz|°Telegram|°Facebook|°Insta|°YouTube

Фурқат тумани ҳокимлиги

23 Nov, 11:04


Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент атрофида "яшил" белбоғ барпо этиш доирасидаги дарахт экиш тадбирида иштирок этди

Furqattuman.uz|°Telegram|°Facebook|°Insta|°YouTube

Фурқат тумани ҳокимлиги

21 Nov, 08:08


Туманнинг олис ҳудудида янги тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди

Фурқат тумани тиббиёт бирлашмасининг 1740 нафар тиббиёт ходимлари тумандаги 128 мингдан зиёд аҳолига тиббий-санитария хизмати кўрсатиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-215-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда аҳолига янада тиббиётни яқилаштириш мақсадида олис чегара ҳудудда жойлашган "Шур" маҳалла фуқаролар йиғинида “Тинчлик” маҳалла тиббиёт пункти жорий қилинди.

Мазкур тиббиёт пунктида оила шифокори, маҳалла патранаж ҳамшираси, доя ҳамшираси маҳалладаги 750 нафар аҳолига бепул тиббий-санитар ёрдам кўрсатади.

Бундан ташқари, тумандаги Эшон маҳалласида жойлашган собиқ тиббиёт биноси қайтадан қуриб битказилиб, 40 ўринга эга янги замонавий терапия бўлими ташкил этилди. Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли барча оилавий поликлиника, оилавий шифокорлик пунктларини тўлиқ электрон поликлиника тизимига ўтказиш мақсадида 925 млн. сўм бўлган 87 дона махсус жиҳозлар харид қилинди. Кўп тармоқли марказий поликлиника биноси учун 149 млн. маблағ эвазига 20 кВтлик қуёш панели ўрнатилди. Бугунги кунда “Ташаббусли бюджет” маблағлари ҳисобидан 4 млрд. 800 млн. сўм маблағ эвазига қурилиш ишлари, жумладан болалар поликлиникаси учун янги бино қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Furqattuman.uz|°Telegram|°Facebook|°Insta|°YouTube

Фурқат тумани ҳокимлиги

21 Nov, 08:05


Фурқат туманидаги кўп қаватли турар-жойларнинг барчаси куз-қиш мавсумига шаъй ҳолатга келтирилди

Фурқат туманида мавжуд 25 та кўп қаватли турар-жойларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилганда туманда 5 та (Истиқлол, Мустақиллик, Шойимбек, Шўр ва Ғунча) маҳалла фуқаролар йиғинларида 2,3,4,5 қаватли аҳоли турар жойлари мавжуд бўлиб, уларда жами 536 та хонадонда 2144 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Мазкур маҳаллалардаги кўп қаватли турар-жойларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, “Мустақиллик”, “Истиқлол”, “Ғунча”, “Шойимбек”, “Шўр” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 9 та кўп қаватли уйларнинг фасад қисмлари, кириш йўлаклари таъмирланди, ташқи ойналари, кўча чироқлари ўрнатилиб, болалар майдончаси, ташқи хожатхона қайтадан қуриб битказилди. Уйларга туташ ҳудуддаги латок ариқлар тозаланиб, ертўла қисмидаги канализация, ичимлик суви, ташқи канализация тармоқлари яхшиланди. Электр шитлари янгисига алмаштирилиб, кодли эшиклар ўрнатилди. Барча кўп қаватли турар-жой мажмуаларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Чегара ҳудудида жойлашган Шўр маҳалласи, Тинчлик қишлоғида табиий газ тармоғи мавжуд эмаслиги сабабли хонадонларда аҳоли маиший суюлтирилган газ баллонларидан фойдаланади. Марказий иситиш тизими ва табиий газ ўрнига хонадонлар кўмир ва электр печлари ёрдамида иситилади. Ушбу турар-жой мажмуаларига арзонлаштирилган кўмир, суюлтирилган газ баллонлари ҳамда сифатли электр эренгияси етказилиши таъминланган.

Furqattuman.uz|°Telegram|°Facebook|°Insta|°YouTube

Фурқат тумани ҳокимлиги

20 Nov, 11:15


Аҳоли мурожаатлари ва муаммолари ўрганилмоқда

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар ижрога қаратилмоқда.

Бугун туман ҳокими Элёрбек Асронқулов сектор раҳбарлари билан биргаликда аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида навбатдаги қабулини ўтказди.

Халқ қабулхонаси, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар масъуллари иштирок этган қабул давомида фуқароларнинг коммунал соҳа, уй-жой, моддий ёрдам, деҳқончилик ва тадбиркорлик учун ер ажратиш, ишга жойлашиш, тиббий хизмат ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

Қабул давомида 22 нафар фуқаро томонидан турли масалаларда билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича зарур чоралар белгиланди. Фуқаролар мурожаатларининг баъзиларига шу куни ижобий ечим топилган бўлса, ижроси юзасидан қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этадиган масалалар тегишли идораларга йўналтирилиб, назоратга олинди.

Furqattuman.uz|°Telegram|°Facebook|°Insta|°YouTube

Фурқат тумани ҳокимлиги

11 Nov, 12:07


Фурқат туманида яна бир янги клиника ташкил этилди

Соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, ҳудудлар аҳолиси учун ихтисослаштирилган тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини ошириш, хусусий тиббиёт ташкилотларининг инвестицивий фаоллигини яхшилаш, уларни замонавий, юқори технологияли асбоб-ускуналар ва бутловчи қисмлар билан жиҳозлаш, шунингдек, тиббиёт туризмини ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Қарорга асосан туманимизда ҳам бир нечта хусусий тиббиёт клиникалари ташкил этилди. Улардан бири “Полвонтош” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Дўсматов Жавлонбекка тегишли “Doctor Javlonbek medical” номли клиника бўлиб, 2,5 млрд. маблағ эвазига бунёд этилди. Клиникада юз-жағ жарроҳи, стомотолог, лор, терапевт-кардиолог каби тиббий хизматлар кўрсатилади.

Бундан ташқари ҳар хафтанинг шанба ва якшанба кунлари катта ва кичик ёшдагилар учун невролог, уролог, ревматолог, нефролог каби мутахасислар жалб этилиб, аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Келгусида лойиҳа ташаббускори томонидан мазкур ҳудудда тез тиббий ёрдам хизмати ҳам ташкил этилши режалаштирилган.

Furqattuman.uz|°Telegram|°Facebook|°Insta|°YouTube

Фурқат тумани ҳокимлиги

11 Nov, 12:05


Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг ота-оналари мукофотлади

Фурқат туманидаги “Тарона” тантаналар мажмуасида Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Туманда хизмат қилаётган тинчлик посбонлари, фахрийлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда туман ҳокими Элёрбек Асронқулов сўзга чиқиб, соҳа фидойилари ва фахрийларини байрам билан қутлади. Туман раҳбари ўз табрик сўзида соҳа ходимларининг жамоат тартиби ва осойишталигини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга ошираётган фидокорона хизматлари доимо қадрланиши ва алоҳида эъзозланишини таъкидлаб ўтди.

Байрам тадбирида шундай масъулиятли вазифаларни бажариб келаётган бир гуруҳ соҳа вакиллари ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Тадбир хушовоз хонандаларнинг концерт дастури билан янада файзли ўтди.

Furqattuman.uz|°Telegram|°Facebook|°Insta|°YouTube

Фурқат тумани ҳокимлиги

30 Oct, 16:48


#ОГОҲЛАНТИРИШ

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасидаги таъмирлаш тадбирлари олиб борилиши муносабати билан аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларга эртага, 2024 йил 31 октябр куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар табиий газ бериш вақтинча тўхтатилади.

Ҳурматли истеъмолчилар! Огоҳ бўлиб, газни ўчириш ва ёқишда табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилишингизни эслатган ҳолда, келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

“Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ “Фурқаттумангаз” бўлими

Мурожаат учун телефон:
☎️104,  (73) 549-10-04

Фурқат тумани ҳокимлиги

30 Oct, 10:53


БРИФИНГ

Фурқат туманида географик объектларни номланиши ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси фаолияти тўғрисида туман ҳокими маслаҳатчиси Ёқубжон Исоқов иштирокидаги брифинг

Furqattuman.uz|°Telegram|°Facebook|°Insta|°YouTube

Фурқат тумани ҳокимлиги

30 Oct, 10:14


Фурқат туманидаги 8-умумтаълим мактабида “Ёш гвардиячилар” синфи очилди

Мамлакатимизда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва қонунбузилишларнинг олдини олиш, уларда бундай ҳолатларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ҳиссини шакиллантиришга қаратилган манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда умумий ўрта таълим муассасаларида психологик муҳитни янада яхшилаш ва барқарорлаштириш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини янгича ёндашувлар асосида такомиллаштириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 февралдаги “Вояга етмаганлар ўртасида қонунбузилишлар профилактикаси тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-55-сонли Қарори билан умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш, вояга етмаганларни псхологик-педагогик қўллаб-қувватлаш ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали улар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг барвақт олдини олиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Фурқат тумани 8-умумий ўрта таълим мактабида “Ёш гвардиячилар” синфи очилди. Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти бошқармаси вакиллари, соҳа раҳбарлари ҳамда ота-оналар иштирок этди. Мазкур умумтаълим мактабида ташкил этилган “Ёш гвардиячилар” синфига қабул қилинган 20 нафар 8-синф ўқувчилари ота-оналари ҳамда устозлари олдида Ҳарбий ватанпарварлик синфи ваъдасини беришди.

Тадбир давомида Қўқон шаҳар Миллий гвардияси Фахрий қоровул қўшинлари ўз чиқишларини намойиш этиб, йиғилган ёшларда янада ватанпарварлик туйғусини уйғотди.

Furqattuman.uz|°Telegram|°Facebook|°Insta|°YouTube

Фурқат тумани ҳокимлиги

29 Oct, 14:22


Фурқат туманида ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари ва Фарғона вилояти ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистоннинг ватанпарвар ёшлари” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди

Мазкур ўқув семинарда ёшларнинг “Янги Ўзбекистон Конституциясининг мамлакат тараққиётидаги аҳамияти, қонун устуворлигини таъминлаш фуқаролик жамиятининг асоси”; “Спиртли ичимликлар, гиёҳванд ва психотроп моддаларга қарамликнинг аянчли оқибатлари ҳамда унинг олдини олиш чоралари”; “Ватанга хизмат қилиш – олий бурч”; “Оилам, маҳаллам, Ватаним учун нима қилдим? Ёшлар тафаккурида оила, маҳалла, Ватан тушунчаларининг ўрни” каби мавзулар юзасидан билим ва кўникмалари янада мустаҳкамланди.

Furqattuman.uz|°Telegram|°Facebook|°Insta|°YouTube

Фурқат тумани ҳокимлиги

29 Oct, 14:12


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили иштирокида учрашув ўтказилди

Учрашув мақсади “Омбудсман мактаби” яъни “Ўзбекистоннинг кучли ижтимоий сиёсатида аҳолини қўллаб-қувватлаш” мавзуси сифатида белгилаб олинди. Учрашув туман ҳокими ўринбосари Алимардон Аъзамов ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов раислигида ўтди.

Учрашув давомида “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги ЎРҚ-937-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва зарурати ҳақида кадастр ҳамда адлия бўлимлари бошлиқлари томонидан тушунтириш берилди. Фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш тартиби тўғрисида Пенсия жамғармаси ҳамда аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асосий вазифалари ва устувор йўналишлари тўғрисида "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази директорининг ахборотлари эшитилди.

Учрашув сўнгида Омбудсман вакили томонидан тегишли соҳа раҳбарлари иштирокида мавзуга доир саволларга жавоб изланган бўлса, бир қатор фуқаролар мурожаатлари ҳам эшитилди.

Furqattuman.uz|°Telegram|°Facebook|°Insta|°YouTube

Фурқат тумани ҳокимлиги

25 Oct, 13:21


Farg‘onalik yoshlar muvaffaqiyatlar bardavomligi uchun ovoz beradilar!

Фурқат тумани ҳокимлиги

25 Oct, 13:21


Farg‘onalik energetiklar saylovda faol ishtirok etishadi!

Фурқат тумани ҳокимлиги

25 Oct, 09:29


Оталиққа олинган ёшлар билан учрашув ўтказилди

Мамлакатимизда билимли ва баркамол ёшларни тарбиялаш давлатнинг устувор мақсадларидан бири сифатида белгилаб олинган.

Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган ва барчамизнинг ҳаётимиз мазмунига айланган “Инсон қадри учун!”, деган бебаҳо тамойил айнан шу мақсад рўёбига ҳам хизмат қилади десак, хато бўлмайди. Ёшларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш, билиб - билмай нотўғри йўлга кириб қолганларини ёруғликка олиб чиқиш, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишдан қайтариш барчамизнинг вазифамиздир.

Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фурқат тумани бўлими томонидан оталиққа олинган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг мавжуд муаммоларини манзилли ҳал этишга қаратилган амалий ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

Батафсил: https://furqattuman.uz/site/view/news/1915

Фурқат тумани ҳокимлиги

25 Oct, 05:29


“Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида ажратиладиган ипотека кредити бўйича тартиб тасдиқланди

Ҳукумат қарорига кўра:

якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада (17,5 фоиз) 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатда ипотека кредитлари ажратилади;

ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг маълум бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўлаб берилади;

мазкур ипотека кредитлари қоида тариқасида Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанк ва Бизнесни ривожлантириш банки томонидан ажратилади;

мазкур ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича субсидиялар subsidyplatform.mf.uz платформаси орқали ажратилади.

Фурқат тумани ҳокимлиги

25 Oct, 04:52


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига 1 кун қолди

Фурқат тумани ҳокимлиги

24 Oct, 17:59


Пенсия ёшига етган ва ёшига етаётган фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Бугун, белгиланган режага кўра, Фурқат тумани фуқаролари учун Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи З.Акрамов томонидан Пенсия ёшига етган ва ёшига етаётган фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Бошқарма бошлиғи  томонидан пенсия тайинланиши борасида муаммоси, саволлари бўлган фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, қонунчиликдаги ўзгаришлар, янгиликлар ҳамда яратилиб берилаётган имтиёзлар, қулайликлар тўғрисида тушунчалар берилди.

Сайёр қабул давомида фурқатлик 6 нафар аҳоли вакилларининг мурожаати жойида ҳал этилди. Шуниндек, 3 нафар фуқаронинг мурожаати қўшимча муддат талаб этилганлиги сабабли қайта ўрганиш учун назоратга олинди.

Furqattuman.uz|°Telegram|°Facebook|°Insta|°YouTube

Фурқат тумани ҳокимлиги

24 Oct, 07:09


Меҳнатдан бахт топган фарғоналиклар ёруғ истиқбол учун овоз берадилар!

Фурқат тумани ҳокимлиги

24 Oct, 06:06


Биринчи марта овоз бераётган фарғоналик ёшлар сайловда фаол иштирок этадилар!

Фурқат тумани ҳокимлиги

24 Oct, 06:06


Бағри кенг Ўзбекистон тараққиёти учун овоз берамиз!

Фурқат тумани ҳокимлиги

24 Oct, 06:06


Ўзбекистон - умумий уйимиз! Шу юртда яшаётган барча фуқаролар унинг келажаги учун овоз берадилар!

Фурқат тумани ҳокимлиги

24 Oct, 04:19


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига 2 кун қолди

Фурқат тумани ҳокимлиги

24 Oct, 03:18


Сайловларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўлиқ таъминланмоқда

Фурқат тумани ҳокимлиги

23 Oct, 06:34


Чемпионлар ва бўлажак чемпионлар соғлом келажак учун овоз берадилар!

Фурқат тумани ҳокимлиги

23 Oct, 06:34


📍"Сайлов участкаси манзилини аниқлаш" хизматидан фойдаланиш тартиби

Фурқат тумани ҳокимлиги

23 Oct, 06:34


Чемпионлар ва бўлажак чемпионлар соғлом келажак учун овоз берадилар!

3,528

subscribers

15,679

photos

1,474

videos