Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси @fmof_2018 Channel on Telegram

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

@fmof_2018


Целью создания и деятельности Ассоциации являются содействие в обеспечении профессиональной и научной деятельности специалистов фармацевтического профиля, повышение эффективной деятельности аптечных и фармацевтических организаций РУз.

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси (Uzbek)

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси канали - бу ҳамма фармацевтлар учун ишлаётган ассоциация. Ушбу ассоциациянинг мақсади, фармацевтлик сўмиларида мутахассисларнинг сифат ва илмий фаолиятларини таъминлашга ёрдам бериш, Озбекистон Республикасида фармацевтика ташкилотларининг ва г'алаба ташкилотларнинг фаолиятини ортга солишга ёрдам беришда амал қилиш. Агар сиз фармацевтлар учун бошлангич ресурсларга ега бўлмаган ёки фармацевтика соҳасида фаолият юритмоқчи бўлган бўлсангиз, Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси канали сиз учун идеаллар ўрни бўлиши мумкин. Бу енг совуғли фармацевтика ахборотлари ва ресурслари билан таъминлашнинг янгича, илмий мулоқотлар учун янгича манбаи. Жойлашмаларингизни илмий равишда ўрганиш ва фармакология соҳасидаги узлукларни ҳал қилишни истайсизми? Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси канали сизни ёрдам беради!

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

04 Jan, 05:15


#ибрат

Япониядаги муҳожир Баҳодир Искандаров у ердаги болалар саломатлигига эътибор ҳақида лавҳа тайёрлабди.

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

04 Jan, 05:02


#Дунё
Зимбабве пойтахти яқинида вабо эпидемияси қайд этилди

Зимбабве пойтахти чеккасида 60 кишида вабо касаллиги қайд этилди. Касаллик туфайли бир киши ҳалок бўлгани маълум қилинди.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

03 Jan, 16:14


🔴 ✏️✏️✏️✏️

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 5 сентябрдаги тегишли қарорига мувофиқ юртимизда давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилмоқда.

📲🖥 Хусусан, 2024 йил 1 октябрдан мазкур янги тизим Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилояти тиббиёт муассасалари фаолиятига тўлиқ татбиқ этилди. Унинг доирасида “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизими яратилиб, ишга туширилди.

Хўш, ушбу янгиликнинг аҳамияти нимада? У шифокор ва беморларга қандай қулайликлар яратади?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали бу ҳақда батафсил танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

03 Jan, 16:13


#Билиб_қўйган_яхши
"Совуқ урган" сабзавотларни истеъмол қилиш саломатлик учун хавфлими?

Юртимизда совуқ кунлар бошланди. Сабзавотларни совуқ уриши эҳтимоли юқори. Ўз навбатида бу каби маҳсулотларни истеъмол қилиш саломатлик учун хавфлими, деган савол пайдо бўлади.

Батафсил
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

03 Jan, 11:04


Давлат тиббий суғуртаси тизими доирасида аҳолини бепул дори воситалари билан таъминлаш мақсадида Реимбурсация дастурига киритилган 27 турдаги дори воситаларини етказиб бериш ҳажми ва нарх таклифлари бўйича 2025 йилнинг 3-13 январь кунлари танлов бўлиб ўтади.

Мазкур танловда дори ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар иштирок этиши сўралади.

Танлов ҳақида батафсил: https://new.dtsj.uz/selection
___

В рамках системы государственного медицинского страхования с целью обеспечения населения бесплатными лекарствами с 3 по 13 января 2025 года пройдет конкурс по объему поставки и ценовым предложениям 27 видов лекарственных средств, включенных в программу Реимбурсации.

Приглашаем производителей и поставщиков лекарственных средств принять участие в данном конкурсе.

Подробно о конкурсе: https://new.dtsj.uz/ru/selection

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

03 Jan, 09:25


#Саломатлик
Ўз-ўзини даволашни тақиқловчи аломатлар


Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кўпгина инсонлар касаллик бошланганда шифокорларга бориш ўрнига ўз-ўзини даволашни маъқул кўради.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

03 Jan, 05:14


🌙🎊 ЖУМА АЙЁМИНИНГ ХАЙРИ ВА БАРОКАТИ БАРЧАМИЗГА БЎЛСИН!!! 🌙🎊
🌹🌸АССАЛAМУ АЛАЙКУМ🌸🌹

💐🤲🏻Сизни ва барча оила аъзоларингизни “ЖУМА АЙЁМИ ” "билан муборакбод этаман.

💐🤲🏻•Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сўрайман.

💐🤲🏻•Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо бўлсин!

💐🤲🏻•Байрамни оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли ўтказишингизни тилаб коламан!

💐🤲🏻АЛЛОҲИМ!
Келаси шу кунларга Бизларни, Ота‑Оналаримизни,Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва барча яқинларимиз билан соғ-омон етказсин! АМИЙН! 🤲 Обуна бўлинг | Подпишитесь Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

02 Jan, 16:05


🏠Мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун ижара тўловининг энг кам миқдорлари

2025 йилда 1 м² нотурар жой учун белгиланган энг кам ставка:

🔍Тошкент шаҳрида - 45 000 сўм;

🔍Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарларда - 26 500 сўм;

🔍бошқа аҳоли пунктларида - 11 000 сўм.

Эслатма!
❗️Ушбу энг кам қийматлар фақатгина солиқ солиш мақсадида қўлланилади. Бундан кўп ёки кам суммага ижара шартномаси тузилиши мумкин.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

02 Jan, 16:03


Юридик шахслар учун лимитдан ташқари электр ва газ тарифи сентябр ойида пасайтирилгани маълум бўлди

Ҳукумат томонидан ўтган йили жорий этилган ва бизнеснинг эътирозларига сабаб бўлган тартиб давлат раҳбарининг топшириғи асосида 25 сентябрдан бошлаб юмшатилган. Шу санадан эътиборан, “юқори” ва “ўрта” рейтингга эга тадбиркорларга электр энергияси учун олдиндан тўловни ой давомида иккига бўлиб тўлашга рухсат берилган.

👉 https://kun.uz/kr/94377014

Kun.uz расмий канали

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

02 Jan, 06:10


🗓2025 йил 1-январдан соҳада нималар ўзгаради?

☑️Қонунчиликка мувофиқ, босқичма-босқич барча тиббиёт муассасалари томонидан марказлашмаган тартибда харид қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари хариди марказлаштирилган тартибга ўтказилади.

Белгиланган тартиб ва рўйхатга асосан қуйидаги дори воситалари ва тиббий буюмларнинг давлат харидини тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширишга рухсат этилади:

🔍оригинал дори воситалари (уларнинг ишлаб чиқарувчиси ёки расмий етказиб берувчиси орқали);
🔍ёпиқ турдаги лаборатория ускунаси учун махсус реагент, реактив ва сарфлов воситалари;
🔍шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар.

☑️Фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назорати амалиётга жорий этилади.

Постмаркетинг назорати — муомаладаги фармацевтика маҳсулотларининг фармацевтика фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини баҳолашга доир чора-тадбирлар мажмуи.

☑️Сибутрамин, шунингдек, ўхшаш психоактив таъсирга эга бўлган унинг структуравий аналоглари алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ҳисобланиб, улар фақат гиёҳвандлик воситалари ва/ёки психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали улгуржи ва чакана реализация қилинади (сотилади).

☑️Фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар "Зарур дорихона амалиёти" (GPP) сертификати асосида фаолиятини давом эттириши белгиланган.

☑️Бошқа ўзгаришлар.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

01 Jan, 14:07


🗓2025 йил 1-январдан соҳада нималар ўзгаради?

☑️Қонунчиликка мувофиқ, босқичма-босқич барча тиббиёт муассасалари томонидан марказлашмаган тартибда харид қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари хариди марказлаштирилган тартибга ўтказилади.

Белгиланган тартиб ва рўйхатга асосан қуйидаги дори воситалари ва тиббий буюмларнинг давлат харидини тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширишга рухсат этилади:

🔍оригинал дори воситалари (уларнинг ишлаб чиқарувчиси ёки расмий етказиб берувчиси орқали);
🔍ёпиқ турдаги лаборатория ускунаси учун махсус реагент, реактив ва сарфлов воситалари;
🔍шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар.

☑️Фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назорати амалиётга жорий этилади.

Постмаркетинг назорати — муомаладаги фармацевтика маҳсулотларининг фармацевтика фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини баҳолашга доир чора-тадбирлар мажмуи.

☑️Сибутрамин, шунингдек, ўхшаш психоактив таъсирга эга бўлган унинг структуравий аналоглари алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ҳисобланиб, улар фақат гиёҳвандлик воситалари ва/ёки психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали улгуржи ва чакана реализация қилинади (сотилади).

☑️Фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар "Зарур дорихона амалиёти" (GPP) сертификати асосида фаолиятини давом эттириши белгиланган.

☑️Бошқа ўзгаришлар.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

01 Jan, 07:27


Что добавить в домашнюю аптечку, чтобы начать год ЗДОРОВО

______

Yilni SOG‘LOM boshlash uchun uy dori qutisiga nimalarni qo‘shish kerak

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

01 Jan, 01:52


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

—————

Новогоднее
поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

31 Dec, 16:44


Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йилдаги ташқи сиёсий тадбирларга, давлат ва жамият ҳаётига дахлдор воқеаларга бой бўлган серқирра фаолияти факт ва рақамларда

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

08 Dec, 06:04


🇺🇿 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 27 боб, 155 моддадан иборат.

Конститутциямизнинг 32 йиллиги муборак бўлсин, барчага фаровонлик, омад, соғлик ва ажойиб кайфият хамроҳ бўлсин.

Дўстларингизни байрам билан биринчилардан бўлиб табрикланг👇 . Обуна бўлинг | Подпишитесь Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

06 Dec, 16:43


Президент Шавкат Мирзиёевнинг Конституция куни муносабати билан байрам табриги

Қадрли ватандошлар!

Аввало, ушбу қутлуғ айёмда сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Батафсил

—————

Праздничное
поздравление Президента Шавката Мирзиёева в связи с Днем Конституции

Дорогие соотечественники!

От всей души поздравляю вас, весь наш многонациональный народ с отмечаемым 8 декабря Днем Конституции Республики Узбекистан.

Подробнее

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

06 Dec, 11:38


#Инфографика
“Dori-Darmon” АК  ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан 2024 йилнинг 9 ойи давомида  етказилган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари👆

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

06 Dec, 09:06


🌐 1931-yil 6-dekabr kimyogar olim, O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan fan arbobi, kimyo fanlari doktori, professor, Beruniy nomidagi Davlat mukofoti sohibi Aminjon Ismoilov tavallud topgan kun.

Asosiy ilmiy ishlari g‘o‘za va unga turdosh o‘simliklarning fenol moddalari kimyosi, biologik roli, ularni tibbiyot va oziq-ovqat sanoatida qo‘llashga oid. Aminjon Ismoilov rahbarligida go‘za o‘simligida uchraydigan gossipol moddasi asosida "gossipol linimenti", "megosin malhami", "batriden tabletkasi", "gozanidon tabletkasi" kabi shifobaxsh dorilar olingan.

🎓 TA’LIM  TADQIQOTGA, TADQIQOT TARAQQIYOTGA  YETAKLAYDI!

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram |YouTube

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

06 Dec, 06:55


"Novo Nordisk" АҚШда иккита инсулин дори воситасининг нархини 70% га арзонлаштиради

Даниянинг "Novo Nordisk" фармацевтика ишлаб чиқарувчиси 2026 йил январдан бошлаб АҚШда иккита инсулин дори воситасининг чакана нархларини 70 фоиздан кўпроқга пасайтиришини маълум қилди. Шундай қилиб, Fiasp нархи 75% га, Tresiba эса 72,2% га арзонлаштирилади, дейилади компания баёнотида.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

06 Dec, 04:14


"Ленакапавир" ОИВнинг олдини олишда 99% самарадорликка эга эканлиги аниқланди

Emoly университети тадқиқотчилари ОИВ инфекциясининг олдини олиш самарадорлигини сезиларли даражада оширадиган янги Ленакапавир препаратининг клиник синовларини ўтказдилар. Тадқиқот вакцина ҳатто заиф аҳолини ҳам вирусдан ҳимоя қила олишини кўрсатади.

Батафсил
Подробнее
Batafsil Обуна бўлинг | Подпишитесь Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

06 Dec, 01:39


🌙🎊 ЖУМА АЙЁМИНИНГ ХАЙРИ ВА БАРОКАТИ БАРЧАМИЗГА БЎЛСИН!!!🌙🎊

🌹🌸АССАЛAМУ АЛАЙКУМ🌸🌹ИСЛОМОБОД МАСЧИТИ🌹

💐🤲🏻Сизни ва барча оила аъзоларингизни “ЖУМА АЙЁМИ ” "билан муборакбод этаман. КЕЧА ВА БУГУН

...🥀Кеча олимларнинг илмига ҳавас қилардим, бугун тақводорларнинг амалига мафтунман.

...🥀Кеча Аллоҳдан сўрайверардим, бугун Аллоҳ олдида сўралишим борлигини ўйлайман.

...🥀Кеча билганларимни бошқаларга ўргансин деб узатардим, бугун бошқалардан нима ўргансам бўлади деб кузатаман.

...🥀Кеча ранжитишса ўзим ҳисоб- китоб қилиб олардим, бугун ҳаммасини Ҳаққа топшириб кетавераман.

...🥀Кеча кўзларимда Каъбани кўрмоқ орзуси тинчлик бермасди, бугун кўнглимда Каъба қуришни дуоларимда сўраяпман.

...🥀Кеча яшашим кераклигини билардим, бугун ўлим муқаррарлигини англаганман! 🌞🌹📱
Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси👇

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

30 Nov, 14:05


“Янги, самарали биопрепаратлар яратишда био ва нанотехнологияларнинг ўрни” номли хорижий мутахассислар иштирокидаги анжуман

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги конференциялар залида ўтказилган тадбир "RENESSANS TV" телеканли "OVOZA" дастурида батафсил. 👆



📱 Website | 📱 Telegram |📱 Instagram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

29 Nov, 16:06


🚩 ЕОИИда 2025 йилда қатор янгиликлар жорий этилади

Бу ҳақида 29 ноябрь куни ЕИКнинг Бош вазир ўринбосарлари даражасида бўлиб ўтган мажлисида маълум бўлди.

▪️ЕИК олти ой давомида Арманистон ва Россияга сариёғ импорти учун имтиёз тақдим этди.

▪️ЕОИИда дори воситаларини аъзо давлатнинг ваколатли органи ташаббуси билан рўйхатдан ўтказиш тартиби пайдо бўлади.

▪️Айрим мева-сабзавотлар мавсумдан ташқари даврда импорт божидан озод қилинади.

▪️ЕИК парфюмерия ва косметика маҳсулотларининг техник регламентига ўзгартиришларни қабул қилди.

▪️ЕОИИ электрон халқаро транспорт счёт-фактураларидан фойдаланиш бўйича пилот лойиҳани ишга туширишга тайёр.

▪️ЕОИИ 2025 йилда қорамол гўшти импорти учун имтиёз тақдим этади.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

29 Nov, 14:59


​​@Doridarmon_aloqabot га йўлланган савол:
Дорихона очмоқчи эдим. Дорихонанинг умумий майдони қанча бўлиши керак?

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2024 йил 5 апрелдаги "Дорихоналарнинг жойлашуви ва жиҳозланишига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари" нинг (0071-24-сон СанҚваН) 2-иловасига мувофиқ дорихона майдони умумий йиғиндиси қуйидаги минимал ўлчамларда бўлиши керак:

🏠 Асосий дорихона - 50 м²

🏠
Асосий дорихона филиали - 34 м²

🏠 Филиали йўқ (тармоқсиз, битталик) дорихона - 34 м²

Эслатма!
СанПин талабидаги дорихона майдонлари умумий йиғиндиси минимал ўлчам ҳисобланиб, дорихона майдони белгиланган ўлчамлардан катта бўлиши мумкин, лекин кичик бўлиши мумкин эмас.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

29 Nov, 14:58


🔴🟦🟦🟦🟦

Гриппни даволашда антибиотиклардан фойдаланиш қанчалик самара беради?

Ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан касалланган беморларга қачон иситма туширувчи дорилар бериш керак?

Хасталикка қарши эмланиш қанчалик самарали?

Ушбу саволларга шифокорлар Нодира Мурталипова ҳамда Нигора Алиева жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

29 Nov, 08:00


#sanalar

🌐 28 noyabr - Patolog-anatom, O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan fan arbobi, O‘zbekiston FA akademigi, tibbiyot fanlari doktori, professor Malika Samadovna Abdullaxo‘jaeva tavallud topgan kun.

Malika Abdullaxo‘jaeva 1932 yil 28 noyabrda Rossiya Federatsiyasining Moskva shahrida tug‘ilgan. 1956 yili Toshkent davlat tibbiyot instituti (hozirgi Toshkent tibbiyot akademiyasi)ni tugatib, Rossiya Fanlar akademiyasi Miya instituti aspiranturasida tahsil olgan. Dastlab nomzodlik, keyinchalik doktorlik dissertatsiyasini himoya qilgan. 2000 yilda O‘zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining haqiqiy a’zosi etib saylangan. U O‘zbekiston Qahramoni unvoni va “Mehnat shuhrati” ordeni bilan mukofotlangan.

M.Abdullaxo‘jaeva o‘z mehnat faoliyatini 1960 yili Toshkent davlat tibbiyot instituti assistenti sifatida boshlagan. Olima qariyb 60 yillik ilmiy-pedagogik faoliyati davomida Rentgenologiya, radiologiya va onkologiya ilmiy-tadqiqot instituti (hozirgi Respublika ixtisoslashtirilgan onkologiya va radiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi) laboratoriyasi mudiri, Toshkent davlat tibbiyot institutida kafedra mudiri, O‘zbekiston Respublikasi patologoanatomik markazi direktori kabi lavozimlarda samarali mehnat qilib, mamlakatimizda sog‘liqni saqlash sohasini rivojlantirish, tibbiyot fanining dolzarb masalalarini tadqiq etish, yuqori malakali ilmiy-pedagog kadrlar tayyorlash ishiga munosib hissa qo‘shgan.

Olimaning tibbiyot sohasining nazariy va amaliy masalalariga bag‘ishlangan 300 dan ziyod ilmiy maqolalari, 20 ga yaqin kitob va monografiyalari hamda 10 ga yaqin mualliflik ishlari yurtimiz va xorijiy mamlakatlar olimlari va mutaxassislariga yaxshi ma’lum.

biz ijtimoiy tarmoqlarda:
🔗 Facebook | Instagram | Sayt |

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

29 Nov, 08:00


#Саломатлик
ЖССТ шовқинни инсон саломатлиги учун яширин таҳдид деб атади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тадқиқотчилари 85 дБ (десибел) дан юқори саккиз соатлик шовқин фони юрак-қон томир ва овқат ҳазм қилиш тизимларининг патологияларини қўзғатиши, шунингдек, мия ва эшитиш органлари ўртасидаги алоқани бузиши мумкинлигини аниқлади.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

29 Nov, 01:42


🌱Aссалому алайкум. Муборак жума айёми хайри ва барокати барчамизга бўлсин.🌹

🌸Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
🍃 Дунёнинг ғамини кўтариб олманг, чунки у Аллоҳникидир..
🍃 Ризқ ғамини кўтариб олманг, чунки, у ҳам Аллоҳнинг измидадир.
🍃 Келажак ғамини кўтариб олманг, у ҳам Аллоҳнинг буйруғи остидадир.
🍃 Фақат Аллоҳни қандай рози қиламан, деган битта ғамни кўтаринг холос!

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси👇

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

28 Nov, 15:42


“Dori-Darmon” АК томонидан 2024-йилнинг 9 ойи давомида имтиёзли асосда бепул берилган дори воситалари

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

21 Nov, 15:13


🇺🇿 Президент Фармони билан вазирлар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддасига мувофиқ:

🔸Лазиз Қудратов — инвестициялар, саноат ва савдо вазири;

🔸Ботир Зоҳидов — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;

🔸Иброҳим Абдураҳмонов — қишлоқ хўжалиги вазири;

🔸Шавкат Ҳамроев — сув хўжалиги вазири;

🔸Шерзод Ҳидоятов — қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;

🔸Илҳом Маҳкамов — транспорт вазири;

🔸Жўрабек Мирзамаҳмудов — энергетика вазири;

🔸Бобур Исломов — тоғ-конь саноати ва геология вазири;

🔸Шерзод Шерматов — рақамли технологиялар вазири;

🔸Азиз Абдуҳакимов — экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;

🔸Асилбек Худаяров соғлиқни сақлаш вазири;

🔸Ҳилола Умарова — мактабгача ва мактаб таълими вазири;

🔸Конгратбай Шарипов — олий таълим, фан ва инновациялар вазири;

🔸Адхам Икромов — спорт вазири;

🔸Озодбек Назарбеков маданият вазири;

🔸Акбар Тошқулов адлия вазири;

🔸Бахтиёр Саидов ташқи ишлар вазири;

🔸Абдулла Қўлдошев фавқулодда вазиятлар вазири;

🔸Пўлат Бобожонов — ички ишлар вазири;

🔸Баҳодир Қурбонов — мудофаа вазири этиб тайинланди.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

21 Nov, 15:08


🔴 ✏️✏️✏️

Президентимизнинг тегишли Фармонига биноан, Асилбек Анварович Худаяров Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

21 Nov, 15:08


#Соғлом_овқатланиш
Шифокор қандли дибатетга чалинганлар учун хавфли бўлган учта маҳсулотни айтди

Шифокорнинг айтишича, шакарли маҳсулотлар, жумладан, мева ва резаворлар гликемик индекси бўйича фарқланади.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

21 Nov, 11:12


БФҚ рекламасида эҳтиёт бўлинг. Рақобат қўмитаси огоҳлантиради

Қўмитага рекламаларга ишониб, айнан шу каби маҳсулотларни сотиб олган, бироқ уларни истеъмоли натижасида соғлиги янада ёмонлашганлиги тўғрисида фуқаролардан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида БФҚлар бўйича 1 мингтага яқин мурожаатлар кўриб чиқилиб, истеъмолчиларга 118 млн сўм моддий зарарлар қопланиши таъминланган.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

21 Nov, 09:23


🔴 ✏️✏️✏️✏️

❗️ССВ: Куз ва қиш мавсумида юқумли касалликларни самарали даволаш бўйича қўшимча чоралар кўрилади

Маълумки, куз-қиш мавсуми грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг тарқалиши учун қулай давр ҳисобланади. Айниқса, бу пайтда кичик ёшдаги болаларнинг нафас йўллари юқумли касалликларига чалиниш кўрсаткичлари йилнинг бошқа даврларига нисбатан анча ортади.

📊 Шу боис бутун дунёда бўлгани каби бу йил ҳам юртимизда ёш ўғил-қизлар орасида ўткир респиратор вирусли касалликларнинг даврий кўтарилиши, айниқса пойтахтдаги болалар клиник шифохоналарига юкламалар нисбатан ортгани кузатилмоқда.

📌 Шундан келиб чиқиб, вазирлик эҳтиёт чораси сифатида мазкур ҳолатни ўз назоратига олган.

➡️ Мавсумий юқумли касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнларини самарали ташкил этиш ҳамда ўткир респиратор хасталиклар тарқалиши билан боғлиқ муаммоларни зудлик билан бартараф этиш бўйича қўшимча тадбирларни амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.

🟢 Вазирлик томонидан ўтказилган навбатдаги йиғилишда шу каби масалалар муҳокама қилинди.

➡️ Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова бошчилигида ташкил этилган ушбу мулоқотда Тошкент шаҳридаги барча болалар клиник шифохоналари раҳбарлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, бирламчи тиббий ёрдам вакиллари ҳамда тез тиббий ёрдам хизмати масъуллари иштирок этди.

🔎 Йиғилишда дастлаб бугунги кунда болалар клиник шифохоналаридаги ҳолат, беморларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича яратилган шароитлар, аҳолига кўрсатилаётган тез тиббий ёрдам хизмати хусусида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, бемор болаларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур чоралар кўриш бўйича масъулларга шошилинч топшириқлар берилди.

🏢 Жумладан, Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонасида ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалинган ўғил-қизлар учун қўшимча 200 та ўрин ташкил қилиш чоралари кўрилиши айтилди.

🩺 Шифохоналарга тушаётган юкламаларни камайтиришга кўп тармоқли марказий поликлиника ва оилавий поликлиникалардаги тиббий бригадалар фаолиятини кучайтириш орқали эришиш мумкинлиги қайд этилди. Поликлиникаларда штаблар ташкил қилиниб, ҳар бир бемор боладан ҳабар олиш тизими йўлга қўйилган.

💉 Тиббий бригадалар томонидан “103” хизмати ходимлари кўрикдан ўтказиб, уйда даволаниш учун қолдирилган ёки амбулатор шароитда даволанаётган беморлар рўйхати шакллантирилиб, уларга кўрсатма асосида онлайн ва жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатилади.

📝 Шу туфайли бирламчи тиббий ёрдам тизими ходимлари орқали улар ўртасида тарғиботни кучайтириш, чақалоқларнинг ЎРВИ тарқалиши кучайган пайтда уйда боғча ва мактабга борадиган бошқа болалар билан мулоқотини камайтиришга, одам кўп тўпланадиган жойларга бормасликка чорлаш зарурлигига эътибор қаратилди.

📌 Йиғилишда клиник шифохоналарга юкламани камайтириш учун бу йўналишдаги ишларни янада жадаллаштириш, амбулатор шароитда даволанаётган беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат қамровини ошириш зарурлигини таъкидланиб, бу бўйича масъулларга керакли топшириқлар берилди.

‼️ Бундан ташқари, ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда юртимизда ЎРВИ касаллигига чалиниб, шифохоналарда даволанаётган беморларнинг маълум қисми стационар муолажага муҳтож эмас.

👩‍⚕️ Шу сабабли бирламчи тизимдаги кундузги стационарларда касалликка чалинган болаларнинг кузатувини олиб бориш, зарур бўлганда шу ернинг ўзида керакли даво муолажаларини амалга ошириш бўйича ҳам тегишли вазифалар белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

21 Nov, 09:22


#Тадқиқот
Грипп пайтида антибиотиклардан фойдаланиш ўпка иммунитетини пасайтиради

Aмерикалик мутахассислар томонидан ўтказилган янги тадқиқот антибактериал дориларнинг ўпка саломатлигига зарарли таъсирини тасдиқлади.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

21 Nov, 05:40


#Дунё
ЖССТ фавқулодда фойдаланиш учун маймунчечакка қарши япон вакцинани рўйхатга олди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти KM Biologics компаниясининг маймунчечакка (mpox) қарши вакцинасини фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун рўйхатга киритди. Бу глобал соғлиқни сақлаш регуляторидан ушбу касалликка қарши рухсат олинган иккинчи профилактик препарат саналади.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

20 Nov, 12:38


💬 17-савол:

Дорихона лицензияси бор ёки йўқлигини қандай билиш мумкин?

Саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д. Мансурбеков жавоб берди.

💳 Жавоб:

Лицензиялар реестри «Лицензия» АТда электрон шаклда фаолиятнинг ҳар бир лицензияланадиган тури бўйича алоҳида юритилади ва ундаги маълумот барча учун очиқ ҳисобланади.

Шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензияга эга юридик шахслар ҳақида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг расмий веб сайтида маълумот олишингиз мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган "Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги низомга кўра, дорихоналар фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг рақами, амал қилиш муддати, шунингдек лицензия берган орган тўғрисидаги маълумотларни ёки лицензия нусхасини истеъмолчилар танишиши учун қулай бўлган жойга жойлаштириши керак.

Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

20 Nov, 09:39


Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

20 Nov, 09:38


Дорихоналарга қўшимча қулайлик!

Эндиликда Сиз GPP жараёни бўйича GXP марказ билан боғланмоқчи бўлсангиз — мурожаат мақсадидан келиб чиққан ҳолда ☎️(55) 902-55-55 рақамига (иш вақтида) қўнғироқ қилиб, ҳодимнинг ички рақамини теринг:

1️⃣-мурожаатлар ва бошқа масалалар бўйича;

2️⃣-юборилган аризалар бўйича девонхона;

3️⃣-шартнома масалалари бўйича;

4️⃣-инспекция кунини белгилаш бўйича;

5️⃣-инспекция, қайта инспекция ва уларнинг ҳисоботлари бўйича;

6️⃣-сертификатларни олиш бўйича

Эслатма!

Иш графиги
Иш вақти: 9.00 дан 18.00 гача
Тушлик: 13.00 дан 14.00 гача
Дам олиш кунлари: шанба ва якшанба

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

20 Nov, 08:39


✏️✏️✏️

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан статистик маълумотлар янгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

20 Nov, 08:37


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан статистик маълумотлар янгиланди.

2024 йилнинг 1-ноябрь ҳолатига кўра:

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи 13179 та дорихона фаолият олиб бормоқда.

Фаолият юритаётган 13179 та дорихонадан:

🔍8540 таси - асосий дорихона;
🔍4639 таси - филиал (шохобча) ҳисобланади.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

20 Nov, 04:28


#Тадқиқот
Кун давомида қанча вақт ўтириш юрак муаммоларини келтириб чиқаради?

Яқинда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, кунига 10,5 соатдан кўпроқ ўтириш, ёнбошлаш ёки ётиш юрак етишмовчилиги ва юрак-қон томир касалликларидан ўлим хавфини оширади.

Батафсил
Подробнее
Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

20 Nov, 04:25


Дорихоналар харидорлардан 7 миллиард сўм ортиқча пул олган

Рақобат қўмитаси ҳисоботида айтилишига кўра жами 878 та дорихоналар томонидан 107 773 та ҳолатда истеъмолчилардан 7 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари ортиқча олинганлиги аниқланган.

Ушбу маблағлардан 2 млрд сўмга яқини истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниб уларга қайтариш чоралари кўрилган.

Sputnik канали👉 кирилл 👉 lotin

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

20 Nov, 04:25


▫️ С начала года потребители переплатили аптекам Узбекистана больше 7 миллиардов сумов. Об этом заявил Комитет по развитию конкуренции и защите прав потребителей, который изучил свыше 107 тысяч случаев превышения референтных цен на лекарства.

https://podrobno.uz/cat/economic/v-etom-godu-apteki-uzbekistana-zarabotali-svyshe-7-milliardov-sumov-zavyshaya-tseny-na-lekarstva/

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

16 Nov, 09:08


🌼 TABIAT NE'MATLARI

Jiyda — juda foydali!

💸 Immunitetni oshiradi:
Jiyda mevasida ko‘plab vitaminlar, ayniqsa, C vitamini mavjud bo‘lib, immunitetni kuchaytirishga yordam beradi.

💸 Antibakterial xususiyatlar: Jiyda mevasining antibakterial va yallig‘lanishga qarshi xususiyatlari mavjud. U tomoq og‘rig‘ida va sovuq qotish belgilarini kamaytirishda yordam beradi.

💸 Hazm qilish tizimini yaxshilaydi: Jiyda mevasida oshqozon va ichaklar uchun foydali bo‘lgan tolalar mavjud bo‘lib, hazm qilish tizimini yaxshilashda yordam beradi.

💸 Qon bosimini tartibga soladi: Jiyda mevasida kaliy ko‘p bo‘lib, bu qon bosimini me’yorda saqlashga yordam beradi.

💸Tinchlantiruvchi ta’sir: Jiyda mevasining qabul qilinishi asab tizimini tinchlantirishi va stress darajasini kamaytirishi mumkin.

💸 Energiya manbai: Jiyda mevasi tabiiy shakarlar va uglevodlarga boy bo‘lib, organizmni energiya bilan ta’minlaydi.

💸 Teri salomatligi: Antioksidantlar va C vitaminining yuqori miqdori tufayli, jiyda mevasini iste’mol qilish teri salomatligini yaxshilashi va qarish jarayonini sekinlashtirishi mumkin.

⚠️ Jiyda mevasining shifobaxsh xususiyatlari uni ozuqaviy qo‘shimcha sifatida qabul qilishga yaxshi sabab bo‘ladi. Ammo, har qanday o‘simlik yoki meva mahsulotini iste’mol qilishda me’yorni unutmaslik va kerak bo‘lsa, mutaxassis bilan maslahatlashish zarur.

KANALGA ULANISH👇
ftti.uz

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

16 Nov, 07:24


2024 йил 15-ноябрь ҳолатига кўра:

“Зарур дистрибьюторлик амалиёти – GDP”
стандартига эга ташкилотлар сони 328 тага етди. Бу йилнинг ўзида 182 та дистрибьюторга GDP стандарти жорий этилди.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

16 Nov, 07:20


​​#Саломатлик
Қайси маҳсулотлар қонни суюлтиради ва тромбоздан ҳимоя қилади?

🔺 Денгиз карами - табиий антикоагулянтлар. Қон қуюқлигини камайтириши мумкин

🔺 Саримсоқ - фитонцидларни ўз ичига олади. Қоннинг қуюқлигини йўқотибгина қолмай, балки токсинларнинг кенг доирасини зарарсизлантиришга ёрдам беради. Юрак-қон томир тизимини даволайди.

🔺Зарчава - қонни суюлтиради ва тозалайди.

🔺Зайтун мойи таркибидаги антиоксидант моддалар туфайли тромбоцитлар фаоллигини пасайтиради.

🔺Мойчечак -тромбоцитлар фаоллигини бостиради ва қон ивишининг олдини олади.

🔺Хантал - таркибидаги Омега 3 ва витамин В6 қоннинг қуюқлашишини камайтиради, қон айланиш тизимини тозалайди ва қон томирларини мустаҳкамлайди.

🔺Ёғли балиқ - Омега 3 туфайли ҳужайралар орасидаги метаболик функцияларни яхшилайди. Бу тромбознинг олдини олади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

15 Nov, 14:21


🟦🟦🟦

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 — 2025 йилларга мўлжалланган миллий дастур тақдимоти бўлиб ўтди


Бугун "Trilliant Tashkent" меҳмонхонасида 15 ноябрь — “Трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг барча турларини олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш халқаро куни” доирасида Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ҳамда Бирлашган миллатлар ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистондаги минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда тақдимот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича давлат ва ҳудудий комиссиялар аъзолари, мутасадди давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари, 56 та халқаро ҳамкор ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари ҳамда 20 га яқин миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

15 Nov, 10:58


📊Жорий йилнинг 10 ойида 39 та ишлаб чиқарувчи корхоналарда (шу жумладан, ишлаб чиқариш линияларида) “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – (GMP)” стандарти жорий этилди.

GMP стандартига эга корхоналар сони - 53 тага, ишлаб чиқариш линияси сони 87 тага етди.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

15 Nov, 10:18


💰 Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида 4,0 трлн. сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

АОКАда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анвархон Акабиров иштирокида ўтказилган брифингда жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди:

Хусусан, ўтган 10 ой давомида 2,73 трлн. сўмлик дори воситалари, 771 млрд. сўмлик тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ҳамда 498 млрд. сўмлик бошқа турдаги фармацевтика маҳсулотлари, яъни, биологик фаол қўшимчалар ва гигиеник воситалар ишлаб чиқарилди.

Фармацевтика йўналишида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида 147 млн. АҚШ доллари маблағлар ўзлаштирилди. Шундан, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар – 92 млн. АҚШ долларни ташкил этди.

Жорий йилнинг 10 ойида 12 та лойиҳа ишга туширилди, улар доирасида 641 нафар янги иш ўринлари ва 145 млрд. сўмлик ишлаб чиқариш қувватлари яратилди.

Корхоналар томонидан 153,2 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди. Экспортчи корхоналар сони 36 тага ортиб, жами 365 тани ташкил этмоқда. Ушбу корхоналар томонидан 45 та давлатга маҳсулотлар экспорт қилинмоқда.

Дорихоналар томонидан GPP сертифкати учун жами 5 311 та ариза топширилди. Йил якунига қадар республикадаги барча тармоқли дорихоналарда GPP стандартини жорий этиш ишларини якунлаш белгиланган.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

15 Nov, 10:17


#Ҳуқуқий_бурчак
Постмаркетинг назорати қандай амалга оширилади?

Ишчи гуруҳ дори воситалари ва тиббий буюмларнинг постмаркетинг назоратини амалга ошириш учун камида бир марталик лаборатория синовлари учун етарли миқдордаги намуналарни икки ва ундан кам бўлмаган объектлардан харид қилади

Батафсил
Batafsil
Обуна бўлинг | Подпишитесь Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

15 Nov, 09:55


🌼 TABIAT NE'MATLARI

🍏Nordon olma — tabiiy antibiotik

Nordon olmada S vitamini ko‘p bo‘lgani uchun immunitetni oshirishga katta hissa qo‘shadi. U tomirlar devorini mustahkamlaydi, uzoq vaqt og‘rib qolgan bemorlarni quvvatlantirishga yordam beradi.

Olmadagi fitonsidlar — tabiiy antibiotik bo‘lib, shamollaganda va gripp bilan kurashishda organizmdagi viruslarni nobud qilishga qodir.

KANALGA ULANISH👇
ftti.uz

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

15 Nov, 09:55


Диққат эълон‼️

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун “Ибн Сино мероси” танлови эълон қилинган эди.

👉Диққат танлов!

Танловда қатнашиш учун эълон қилинган материаллар танланган номинациялар бўйича 25 сентябрдан 10 ноябрга қадар (ўша куни ҳам) юборилиши белгиланган эди. Танлов кўламини кенгайтириш мақсадида материаллар 2024 йил 15 декабрь кунига қадар қабул қилинишини билдирамиз.

Материаллар [email protected] электрон почта манзилига ҳам юборилиши мумкин.

Асосий мақсади – доривор ўсимликларнинг фойдали хусусиятларини, доривор ўсимликлар ва улардан ишлаб чиқилган маҳсулотларнинг тиббий аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишдан иборат.

Қўшимча маьлумот учун:
55 902-22-22


📱 Website | 📱 Telegram |📱 Instagram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

15 Nov, 07:43


#Дунё
Олимлар қандли диабетга чалинганлар учун қондаги қанд миқдорини пасайтиришга ёрдам берадиган нон ишлаб чиқаришди

Тадқиқот муаллифларининг фикрича, бу маҳсулотлар нафақат қондаги қанд миқдорини назорат қилиш, балки иммунитет тизимини мустаҳкамлаш ва иштаҳани назорат қилишга ҳам ёрдам беради.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

15 Nov, 01:39


Президент Шавкат Мирзиёев касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по раннему выявлению и эффективному лечению заболеваний.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

27 Oct, 06:28


Биласизми?

Сурункали тонзиллитда организм ўзини ўзи қандай ҳимоялайди?

Хасталик қандай даволанади ва бу жараёнда беморлардан нима талаб қилинади?

Сурункали тонзиллит вақтида даволаб турилмаса қандай асоратларга олиб келиши мумкин?

Касаллик хуруж қилмаслиги учун қайси қоидаларга амал қилиш керак?

📹Бу саволларга Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Улуғбек Эргашев жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

26 Oct, 17:58


🔝 Аввалги постларимизда янги СанПин 4-боб, 36-банди ва "GPP - Zarur dorixona amaliyoti" O‘zMSt 140:2024 стандартининг 6-бўлим, 6.9-бандида белгиланган, дорихонада бўлиши мажбурий бўлган кўчма (портатив) кварц лампалар бўйича қуйидагиларни ёритиб берган эдик, яъни:

🔍 Дорихонадаги кварц лампа қандай кўринишда бўлиши керак?

🔍 Қайси ҳужжатларга кўра дорихонада портатив кварц лампа бўлиши керак?

🔍 Янги СанПинда кварц лампа бўйича нима дейилган?

🔍 Янги "GPP - Zarur dorixona amaliyoti" стандартида кварц лампа бўйича нима дейилган?

❗️Шу кунларда дорихоналар орасида "кварц лампа учун мувофиқлик сертификати олишимиз керак экан" - деган маънодаги турли хил гаплар кўпайиб, кўпчиликни иккиланишига, жараённи мураккаблашишига сабаб бўлмоқда.

Шу сабабдан бу ҳолатга ойдинлик киритиб беришни тўғри деб билдик.

Хўш, аслида дорихонадаги кварц лампалар учун мувофиқлик сертификати олиш керакми йўқми?
Батафсил кейинги постда

Обуна бўлинг | Подпишитесь Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

26 Oct, 11:46


❗️Пиёда юриш — шамоллаш ва юрак касалликларини енгишга ёрдам беради...ми?!

📌 Пиёда юриш — энг осон ва қулай машғулот бўлиб, барча ёшдаги инсонлар учун тавсия этилади. У нафақат жисмоний саломатликка, балки руҳий ҳолатга ҳам ижобий таъсир этади.

Хўш, унинг яна қандай фойдали жиҳатлари бор? Пиёда юришнинг афзалликлари ҳақида нималарни билиш керак?

🩺 Гап шундаки, инсон ўзини ҳар томонлама соғлом ҳис қилиши ва ташқи кўринишининг кўркам бўлишида пиёда юришнинг аҳамияти катта. Сабаби яёв юрилганда гавданинг барча мускуллари ҳаракатга келади. Қолаверса, бу машғулот ички органлар фаолиятига ҳам ижобий таъсир этади.

🫀Натижада организмда моддалар алмашинуви яхшиланиб, юрак томирлари, шунингдек нафас ва асаб тизими мустаҳкамланади. Эрталаб ишга кетадиган пайт пиёда юриш ҳам жуда фойдали. Бу вақтда инсон кечаси ухлаб, дам олгани сабабидан тўхтамай 30-40 дақиқа бемалол яёв кеза олади.

🔶 Ишхонадан чарчаб чиққанингиздан кейин ҳам имкон бўлса, автобус ёки автомашинага чиқишга шошилманг. Йўлнинг бир қисмини пиёда босинг. Чунки фаол ҳаракат қилиш одамни тинчлантиради, кишининг чарчоғини олади.

❇️ Шунингдек:

🚶🏻‍♂️Бир кунда 4 маротаба 10 дақиқадан пиёда юришни одат қилсангиз, қон босимингиз меъёрда бўлади.

🖇 Тез-тез қадамлар билан кунига 120 одим ташласангиз, 15 дақиқада 100 ккал.дан халос бўласиз. Мана, сизга озишнинг арзон ва қулай усули!

🔬Асабий иш кунининг “юк”ларидан халос бўлмоқчимисиз? Унда ҳар куни 20 дақиқа пиёда юринг. Натижа сизни албатта хурсанд қилади.

🚬 Чекишни ташлашни истаганлар ҳам хумор тутганда 20 дақиқа пиёда юрсалар, бу хоҳиш айни шу дақиқаларда ўз-ўзидан йўқолади.

🥗 Пиёда юриш ўт пуфаги ҳамда ичакларнинг тўлқинли ҳаракатлари ошиши туфайли ўт қопида тош пайдо бўлиши ва қабзиятнинг олдини олади.

🚶🏻Ўтказилган тадқиқотларга кўра, доимий пиёда юрган инсонлар шамоллашни тезроқ енгиб ўтади. Чунки у иммунитетни мустаҳкамлайди. Шу боис айни кунларда пиёда сайр қилишга одатланинг!

✔️ Таҳлилларга қараганда, ҳар куни 1 соат давомида пиёда сайр қилган кишилар юрак хасталикларига камроқ дучор бўлади. У юрак-қон томирлар тизими – вегитатив асаб тизимининг ҳолатига таъсири орқали қон босимини камайтиради, юрак фаолиятини яхшилайди.

‼️ Бир сўз билан айтганда пиёда сайр қилишни одатга айлантириш вужудимиздаги кўплаб муаммоларга ечим бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

25 Oct, 16:22


Муддати ўтган дори воситаларини уй шароитида қандай қилиб тўғри утилизация қилиш мумкин

Муддати ўтган дориларни шунчаки бошқа маиший чиқиндиларга қўшиш ёки канализацияга ташлаб юбориш мумкин эмас. Сувда эрийдиган препаратлар бундан мустасно.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

25 Oct, 16:22


#Тадқиқот
Олимлар Омега-3нинг юрак саломатлиги учун фойдасини ўрганишди

Юрак-қон томир касалликларининг бирламчи профилактикаси доирасида омега-3 ёғ кислоталарининг юрак-қон томир тизими саломатлигига таъсири VITAL номли энг йирик клиник тадқиқотида ўрганилди.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

25 Oct, 16:21


Novo Nordisk FDA дан семаглутиднинг "дорихона" нусхаларини сотишни тақиқлашни сўради

Даниянинг Novo Nordisk компанияси АҚШ озиқ-овқат ва дори-дармонлар сифати устидан санитария назорати бошқармаси (FDA) га компаундер дорихоналарга (compounding pharmacie - бу ишлаб чиқариш дорихонасининг аналоги) семаглутид (Ozempic ва Wegovy) асосида вазн йўқотиш ва диабетни даволаш учун машҳур дори воситаларининг нусхаларини тайёрлашни тақиқлашни сўраб мурожаат қилди.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

25 Oct, 15:29


#кутубхона
#қарор

Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2021 йилдаги 43-сон қарори

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

25 Oct, 10:02


2024 йил 25-октябрь ҳолатига кўра:

GPP сертификатига эга бўлган дорихоналар сони 1207 та;

Ариза топширган дорихоналар сони — 4000 та га яқинлашди

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

25 Oct, 00:50


🌱Aссалому алайкум. Улуғ айёмингиз муборак бўлсин.🌹

🌸Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
🌱Кунингиз мазмунли ўтсин!
. 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси👇

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

24 Oct, 15:01


🍂 С приходом осени многие из нас могут чувствовать усталость и апатию. Но это может быть связано не только с погодой , но и дефицитом железа в организме.

В сегодняшнем посте мы рассказали как распознать его недостаток в организме и привести в норму!

***

🍂 Kuz fasli kelishi bilan ko‘pchiligimiz charchoqni his qilishimiz mumkin. Biroq, bu faqat ob-havo bilan emas, balki organizmdagi temir yetishmovchiligi bilan ham bog‘liq bo‘lishi mumkin.

Bugungi postda biz temir yetishmovchiligini qanday aniqlash va uni qanday tiklash haqida ma'lumot berdik!

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

24 Oct, 13:05


BIZ  OAV da

Farmatsevtika ta’lim va tadqiqot instituti o‘tkazilgan "Ma'rifat ulashib" tadbiri "Mening yurtim" telekanali "Hudud" informatsion dasturida.

🎓 TA’LIM  TADQIQOTGA, TADQIQOT TARAQQIYOTGA  YETAKLAYDI!

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

22 Oct, 16:39


#Саломатлик
Ёнғоқ ичак саратони ривожланишига тўсқинлик қилади- олимлар

Олимлар тадқиқот ўтказдилар ва Бразилия ёнғоғини ошқозон-ичак трактининг ҳимоя функцияларини оширишга ёрдам берадиган ичаклар учун энг фойдали озиқ-овқат деб номлашди

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

22 Oct, 11:01


Навоий вилоятида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директор ўринбосари Зафар Тўхтаев соҳа ривожи бўйича қатор ўрганишлар олиб борди.

Жумаладан, “Авиценна” МЧЖ да бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди ва корхонанинг Навоий ЭИЗда амалга ошираётган янги лойиҳасини кўздан кечирди.

Маълумот учун, лойиҳа қиймати 2,85 млн. АҚШ долларни ташкил этмоқда. Лойиҳа 2026 йилда ишга тушиши режалаштирилган.


📱 Website | 📱 Telegram |📱 Instagram | 📱 Facebook | 📱 Youtube

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

22 Oct, 07:12


#Тадқиқот
D витамини юрак касалликларидан ҳимоя қилмайди — олимлар

Beth Israel Deaconess тиббиёт маркази олимлари D витаминли қўшимчалар дозасидан қатъий назар юрак-қон томир касалликлари ривожланиши хавфини камайтирмайди, деган хулосага келишди.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

22 Oct, 07:11


Дориларни нотуғри утилизация қилиш қандай оқибатларга олиб келади?

Муддати ўтган дориларни дорихоналар орқали утилизация қилиш мумкин, бу аксарият мамлакатларда аллақачон амалга оширилмоқда. Аммо фармацевтларнинг 80 фоизи бундай мажбуриятларни ўз зиммасига олишга тайёр эмас, дейди "Фарма РФ" ҳамжамияти ўтказилган сўров натижаларига таяниб.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

22 Oct, 07:10


💻 Электрон овоз бериш қандай амалга оширилади?

💬 Хабарингиз борми, Тошкент шаҳридаги айрим сайлов участкаларида синов тариқасида электрон овоз бериш йўлга қўйилмоқда.

🔔 Электрон овоз бериш онлайн овоз беришдан фарқ қилади. Online овоз беришда сайловчи шахсий компьютери орқали орқали интернетдан овоз бериши мумкин бўлса, электрон овоз беришда сайловчи сайлов участкасига бориб, электрон овоз бериш ускунаси орқали овоз беради.

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

22 Oct, 04:25


🖥🖥🖥

"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси фаолиятининг 2024 йил III-чоракдаги асосий кўрсаткичлари ҳақида маълумот

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

21 Oct, 15:58


Бактериялар кучли антибиотикларга чидамли бўлиб боряпти. Бу нимага олиб боради?

Антибиотикдан фойдаланиш бошланганидан бери қарийб 1 аср ўтди. Лекин энди антибиотикларнинг кўпи бактерияларга таъсир қилмай қўйган. Бу 2050 йилгача ҳар йили 10 миллион одамнинг ўлимига сабаб бўлиши тахмин қилиняпти. Шунингдек, ҳаво таркибидаги PM2,5 қаерда кўп бўлса, ўша ерда антибиотикларнинг бактерияга таъсири ҳам кам бўлиши аниқланган.

👉 https://kun.uz/kr/83408893

Kun.uz расмий канали

Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси

21 Oct, 13:12


#Тадқиқот
Олимлар бактериялар асосида саратонга қарши вакцина ишлаб чиқди

Колумбия университети олимлари саратон касаллигини самарали даволаш усулини — организмни саратон ҳужайраларини йўқ қилишга дастурлаштирувчи вакцинани ишлаб чиқди.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa