Farzand Kamoli @farzand_kamoli Channel on Telegram

Farzand Kamoli

@farzand_kamoli


Farzand Kamoli (Uzbek)

Farzand Kamoli Telegram kanaliga xush kelibsiz! Bu kanal O'zbekistonning mashhur doston Farzand Kamoli haqida barcha eng so'nggi yangiliklarni va faktlarni taqdim etadi. Farzand Kamoli - bu zamonaviy O'zbek klassikasi, uning yozgan asarlarini umumiy tavsiya qiladi va ularning tahliliga alohida e'tibor qaratadi. Agar siz Farzand Kamoli haqida ko'proq narsalar bilishni istasangiz, yoki uning dostonlarini o'qib, ular ustida muloqot qilmoqchi bo'lsangiz, ushbu kanal siz uchun! Farzand Kamoli haqida eng so'nggi yangiliklardan xabardor bo'lish uchun @farzand_kamoli kanaliga obuna bo'ling va bu yozuvlar ustida muhokama qilish imkoniyatiga ega bo'ling. O'zbek klassikasi Farzand Kamoli dunyosida sayohat qiling va uning asarlari bilan tanishing!

Farzand Kamoli

18 Nov, 19:31


Таҳажжуд номози ўқиш тартиби 🌺

Farzand Kamoli

18 Nov, 08:01


Болангизга одамлар олдида дакки берманг!

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

18 Nov, 02:16


#ҳикоя #ибрат
ДИЛДАН КEТМАЙДИГАН ЧАНДИҚ

Бир сержаҳл, ўзини тута олмайдиган йигит бор экан. Отаси унга бир халта мих берибди ва ғазабини тута олмаса, ҳар сафар девор устунига биттадан мих қоқишни тайинлабди.
    
Биринчи кун устунга ўнталаб мих қоқилди. Келаси ҳафта у ўз ғазабини босишни ўргана бошлади ва кунма-кун устунга қоқиладиган михлар сони камая борди. Йигит тушунди: ўз мижозини назорат қилиш, мих қоқишдан осонроқ .
    
Бора-бора у бир матра ҳам ўзини йўқотмайдиган бўлди. Буни отасига айтди. Отаси, агар ўғли куни бўйи аччиғланмаса, кун охирида устундан бир мих суғуриб олиши мумкинлигини айтди.
    
Вақт ўтди ва шундай кун келдики, йигит отасига устунда битта ҳам мих қолмаганини айтди. Отаси ўғлини қўлидан тутиб устун  олдига олиб келди:
- Сен ишни яхши уддаладинг, лекин устунда қанча тешик қолганини кўраяпсанми? Устун энди ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди. Сен бировга жаҳл устида ёмон гапирсанг, унинг дилида шундай чандиқлар қолади ва сен кейин неча марта кечирим сўрасанг ҳам, аҳамияти йўқ. 

bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

18 Nov, 02:13


Дунёда уч нарса борки минг ҳохлаганингиз билан қайтара олмайсиз:
— Ўтган умр;
— Айтилган сўз;
— Йўқотилган ишонч.

Вақтингиз, ризқингиз, умрингизга барака ато этсин. Кунингиз мазмунли ўтсин.

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

17 Nov, 17:30


Уйқуга ётишдан олдин гуноҳларингизни ўчириб олинг.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тўшагига ётаётган пайтда: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ. Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, валаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», деб айтса, гуноҳлари (ёки хатолари) денгиз кўпигича бўлса ҳам кечиб юборилади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

(Маъноси: Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар бир ишга қодирдир. Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Аллоҳни поклаб ёд этаман, Аллоҳга ҳамд бўлсин, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Аллоҳ улуғдир.)

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

17 Nov, 02:29


Men rizqimni farzandimga bermayman!

🎙 Abdukarim Mirzayev

(Osmondagi bolalar loyihasidan)

"Yemay yedirdim, kiymay kiydirdim...", deydigan minnatchi ota-onalarga yetib borishi uchun #tarqating!

Sizning rizqingiz farzandingizga, farzandingizning rizqi sizga oʻtib ketmaydi. Bolangizga siz emas - Alloh rizq berguvchi.

bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

17 Nov, 02:26


• Буюк кемасоз ҳар хил кемалар ясабди. Қайсидир кема улкан бақувват, қайсидир кема ўртамиёна, қайсидир кема кичик ва нафис...
• Кемаларни ясаб битирган кемасоз кучли ва бақувват кемаларини тўфонли ва шовқин денгизга.
• Ўртамиёна кемаларни ўртача тўлқинли денгизга ва нимжон, нафис кемаларини эса энг тинч, энг кичик шовқинсиз тинч денгизларига сузмоқ учун йўллабди...
• Буюк кемасоз АЛЛОҲДИР!!
• Ясаган кемалари сиз ва биз, азиз диндош!!!
• Ҳаёт уммонингиз кучли тўфондан ва ҳар хил синовлардан ташкил топаётган бўлса, демак сиз КЕМАСОЗНИНГ КУЧЛИ, БАҚУВВАТ КЕМАСИСИЗ!!
• Унутманг, Яратган тоқатингиздан ортиғига таклиф қилмас.
• Демак, сиз кучлисиз. Барча синовларни енгиб ўтиб бахт соҳилига омонликда ета оласиз. ИншаАллоҳ!!

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Кунингиз мазмунли ўтсин.

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

16 Nov, 13:34


Болаларни эрта ухлатишнинг саломатликка қандай таъсири бор?

Тадқиқотларга кўра, эрта ухлайдиган болалар бундай одатга эга бўлмаган тенгдошларига қараганда анча соғлом бўлишади.

Бундан ташқари, бу соғлом болаларнинг оналари стресс ва неврозларга камроқ мойиллиги кузатилди.

Уйқуга кеч ётадиган болалар соғлиғининг ёмонлигидан ташқари, бир неча йил шу режимда яшаганидан сўнг хулқ-атворнинг салбийлашиши аниқланди.

Сизнинг фарзандингиз соат нечида уйқуга ётади?

bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

16 Nov, 05:41


‼️ Ota onalar uchun muhim tavsiya…

bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

16 Nov, 03:27


📸 Суратдаги инсон бир вақтлар Европада «дунёдаги энг хунук аёл» сифатида танилган Мери Энн Бевандир. Унинг ҳаётига назар солиб, уни «дунёдаги энг гўзал аёл» деб аташ хато бўлмайди. Мери Энн акромегалия хасталигидан азият чеккан. Бу дард натижасида унинг танасида ғайритабиий ўсиш ва юз тузилишининг бузилиши содир бўлган.

Эрининг ўлимидан сўнг, Мери 4 фарзанди билан қарз ва бошқа молиявий эҳтиёжлар қаршисида танг аҳволда қолади. Ноиложликдан у цирк томошаларида «дунёнинг энг хунук аёли» деган ҳақоратли ном остидаги кўргазма сифатида қатнашишга рози бўлади.

Томошага келган одамлар унга ҳайвонга қарагандай қарашар, масхара қилишар ва камситишар эди. Аммо Мери фарзандларини вояга етказиш, уларга яхши ҳаёт бахш этиш учун ҳамма машаққатларга чидади. У 1933 йилда вафот этган.

📗 Бугунги кунга қадар жамият одамларни ташқи кўринишига қараб баҳолайди, агар бизнинг кўзларимиз инсонга унинг юзи ёки танасига қараб эмас, қалбига қараб баҳо берса борми, шубҳасизки, Мери Энн дунёдаги энг гўзал аёллар қаторидан жой олган бўлар эди. Бинобарин бундай олийжаноб қалб эгалари орамизда сероб....

bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

15 Nov, 19:28


➡️Қуръонни ёзиб ёдлаймиз ❤️
➡️Қуръонни ёзиб ёдлаймиз 📖☄️

Farzand Kamoli

15 Nov, 16:34


Фарзанд ҳаётида отанинг ўрни

Фарзандингизни отасига меҳрибон қилиб тарбияланг ва ҳар қадамда отанинг ўрни бошқачалигини ҳис қилиб яшасин.

• Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.
• Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.
• Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.
• Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.
• Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.
• Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.
• Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!
• Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!

bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

15 Nov, 12:44


Қизларни тўғри тарбиялаш

Ота-онангизнинг асосий вазифаларидан бири қиз болани ўзини қадрлайдиган қилиб тарбиялашдир. Шунинг учун мен сиз билан албатта сиз учун фойдали бўладиган бир нечта маслаҳатларни баҳам кўрамиз.

1. Қизни муҳаббатга кўмиш.  Агар биринчи кунларданоқ чексиз севгини бошдан кечирмаса, меҳрибон ва нозик аёл ундан ўсмайди.

2. Унинг фазилатларини таъкидланг.  Қизга унинг гўзаллигини айтинг.  Ички фазилатларни мақташни унутманг.

3.Қизингизга мослашувчанликни ўргатинг. Бу жуда қимматли аёл сифати бўлиб, у асосан аёлнинг тақдирини белгилайди.

4. Бошланғич: қадрламоқ, севмоқ, қадрламоқ.  Ота қизнинг бу ҳаётдаги қадрининг ўлчовидир.

5. Жуда қаттиққўл бўлманг.  Агар қиз бола отадан тўғри тарбия олмаса, унинг муносабати икки йўналишда ривожланади:
1. Мен нолойиқман, бахт менга ярамайди.
2. Мен ҳаммадан қарздорман.  Иккала стратегия ҳам аёлни бахтсиз қилади.

6. Отанинг вазифаси - қизига чексиз меҳр, қўллаб-қувватлаш ва ҳурмат.

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

15 Nov, 08:44


🥹Ҳой бенамоз! Тингла!😢
🥹
Ҳой бенамоз! Тингла!😢
🥹
Ҳой бенамоз! Тингла!😢
🥹
Ҳой бенамоз! Тингла!😢
🥹
Ҳой бенамоз! Тингла!😢
🥹
Ҳой бенамоз! Тингла!😢

Tafakkur qiling
🧠〰️🪫

Farzand Kamoli

15 Nov, 08:14


Бировни хафа қилиш учун ақл керак эмас.

Ақл — хафа қилиб қўймаслик учун керак...

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

15 Nov, 05:05


Bolalaringizga bir xilda mehr bering!

Aka yoki opa degani bu bolalar safidan chiqib, katta inson bo'ldi degani emas!

Katta farzand ham bola. Uni ham haqqi bor o'ynashga.

Ha deb sen akasan deb mehrni noto'g'ri taqsimlab qo'ymang.

Bu katta bo'lgach aka ukasiga mehrsiz bo'lib qolishiga sabab bo'ldi.

bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

15 Nov, 02:09


Мотивация бўлса, мана бунақа бўлибдида!

Сизнинг ёш болаларингиз бўлсаю, хонадонингиз ҳар доим безатилган, озода ва ҳамма нарса жой-жойида турган бўлса, демак, сиз ёмон ота ёки онасиз.

Чунки ёш болалар бор уйда нарсаларнинг ҳамиша тартибли туриши -  ўша уйда болаларга қаттиққўллик, қўполлик ва маҳрум қилиш борлигининг аломатларидир.

У уйдаги бундай ҳолат у ерда боланинг болалиги ўғирланган, ҳаёлот ва орзулар олами чекланган, беғубор болалик руҳияти сўндирилган экани маълум бўлади.

Онажонлар, сизда қандай ҳолат.
Ёзингчи, бир дардлашайлик.

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

15 Nov, 01:22


Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

Бошлаб олган ЖУМА кунингиз барокатли бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

ЖУМА Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

ЖУМА кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг.

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

14 Nov, 08:59


Bolalarni odamlar qatoriga qoʻshishni kechiktirmang!

Qoʻlidan keladigan ishni buyuring, ha deb uni "papalab" hali kichkina deyavermang!

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

14 Nov, 08:47


ЕТТИ ҲАҚИҚАТ

Иброҳим ибн Адҳам айтади: “Уйимга меҳмонлар келишди. Улар Аллоҳнинг дўстлари эканини билдим. Уларга: “Менга Аллоҳ таолодан қўрқишни насихат қилинглар, токи сизлар каби тақводор бўлайин”, дедим.
Улар: “Сенга етти нарсани насиҳат қиламиз деди:

1) кўп гапирма, кўп гапириш қалбни ўлдиради;

2) кўп ема, чунки кўп ейиш ҳикматни кетказади;

3) инсонлар билан беҳуда мулоқот қилма, акс ҳолда ибодатларингда ҳаловат йўқолади;

4) дунёга муҳаббат қўйма, чунки бойликнинг хотимаси яхши эмас;

5) жоҳил бўлма, қалбинг қораяди;

6) золим билан дўстлашма, динингда истиқомат йўқолади;

7) ким бойлик илинжида инсонларни рози қилмоқчи бўлса, Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди”.

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

13 Nov, 13:55


🌿 Она оғир хасталикка чалинган ва бола туғилиши мумкин эмас эди. 11 йил давомида фарзандини кутган аёл катта хавф остида бўлиб ва болани ёки ўзини қутқариб қолар эди... Ва шифокор 7 соат давомида қўлидан келган барча ишни қилган бўлсада, уларни биргаликда қутқара олмади.

Охир-оқибат, шифокор онаси сўраган нарсани амалга оширишга қарор қилди, яъни болани она ҳаёти эвазига сақлаб қолди. Она болани биринчи ва охирги марта бағрига олади, туғилгандан кейин бир-икки дақиқа ўпади ва қучоқлайди, табассум қилади ва кўзларини юмади, ҳаётни тарк этади...

П.С.: Аллоҳнинг инояти билан онага шундай илоҳий муҳаббат берилганки, у керак бўлса, фарзанди учун жонини ҳам беришга тайёр. Хўш, ҳаётингдаги шундай инсонни энг кўп севмасликка, қадрламасликка қандайдир сабабинг борми!?

Оналарни қадрлайлик!

bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

13 Nov, 05:17


Куйган нон

Бир йигит айтади: "Кечки вақт отам ишдан келгач, онам дастурхонга таом тортти. Дастурхонга қўйилган нон бир оз куйган эди... Отам таомни ер экан, ноннинг куйганига парво қилмас, аксинча онамга табассум билан боқар эди. Кейин мендан институтимда нималар бўлгани ҳақида сўради. Мен отамга қандай жавоб қайтарганимни эслай олмайман, аммо отамнинг куйган нонни овқатга ботириб ҳузур билан еяётганини эслайман. Овқатланиб бўлгач мен дарсларимни тайёрлаш учун турганимда, онам отамдан нонни куйдириб қўйгани учун узр сўради. Отам эса онамни юпатиб: "Азизам, ҳечам ҳижолат бўлма, баъзида мени куйган нон егим келиб қолади, бугун шундай бўлди", деди. Ётоғимга киришдан олдин отамга "хайрли тун" тилар эканман, ундан ростдан ҳам куйган нон ейишни ёқтирасизми, деб сўрадим. Отам менга табассум ила шундай жавоб берди: "Ўғлим, онанг бугун қаттиқ чарчаган ва уй юмушларидан толиққан. Билиб қўй, озгина куйган нон еган билан ҳеч нима бўлмайди. Ҳаммамизда ҳам камчилик бор, бу дунёда ҳеч бир  одам мукаммал эмас. Биз баъзи нарсаларда камчиликларни қабул қилишни, бошқаларнинг нуқсонларини тан олишни ўрганишимиз керак. Бу муносабатларни мустаҳкам ва узоқ давом этишига олиб борадиган энг муҳим омиллардан биридир. Бир оз куйган нон туфайли қалбни синдирмаслик керак. Одамлар бир-бирларини кечиришга ва бир-бирларининг камчиликларини кўрмаганга олишга, бундай май-чуйда нарсаларга эътибор бермасликка ўрганишлари лозим. Давомий танқид ҳар қандай яхши нарсани ҳам ёмонга айлантиради! Агар дарахт доимо шамолнинг босимида қолса, у баргларини ҳам, меваларини ҳам тўкиб юборади. Худди шу каби, одам ҳам доимий танқид остида қолса салбий хусусиятга эга бўлиб қолади. Шундай экан, сизлар ҳам бир-бирингизнинг яхши сифатларингизни айтиб мақтанг ва хатоларни кечиринг. Чунки гўзал сўзлар гўё калитдек бўлади, улар оғизларни ёпади ва қалбларни очади".

tuhur

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

13 Nov, 01:11


Бир аёл одамлар орасида боласини қаттиқ урар экан. Бола қаттиқ зарбаларга чидаб ҳеч йиғламас экан. Орадан йиллар ўтибди, одатдагидек она боласини одамлар орасида урганида, бу сафар бола қаттиқ йиғлаб юборибди...
Одамлар ажабланиб:
— Эй йигитча, олдинлари онангиз калтаклаганларида миқ этмасдингизку, нега бугун кўзларингиза ёш олдингиз? - деб сўрашибди. Йигитча йиғлаб:
— Онамнинг кексайиб қолганларини ҳис қилдим, чунки зарбалари олдингидек қаттиқ бўлмай қолдибди...

P.S.: Ота-онамизнинг қадрига етайлик! Илло, ўтаётган вақт бизларни тобора айрилиққа яқинлаштирмоқда...

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

12 Nov, 09:05


​​​​Индонезия мактабларида ҳафтада бир маротаба болаларга оналарининг тирноқларини олдириб, оёқларини ювдириб, онани қадрлаш ўргатилар экан.

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

12 Nov, 02:00


Маъсулиятли бола қандай бўлади?

1️⃣  Ўзи қарор қабул қила оладиган ва бу қарорни ўзи амалга ошира оладиган, мустақил ўзи ҳаракат қила оладиган.

2️⃣  Бошлаган ишини охирига етказувчи, доимо ўз ишини билиб бажарувчи ҳамда ўзгаларнинг ҳаққига ҳиёнат қилмайдиган.

3️⃣ Ҳамманинг гапига ҳам «Ҳўп» демайдиган, ўйлаб жавоб қайтарувчи ва фикрловчи болалар маъсулиятли ҳисобланади.

4️⃣ Ота-она билан ўз маъсулиятли доирасида яъни ўзи ақли етадиган суҳбатларга аралашидиган ва баъзи муаммоларни таҳлил қила олади.

5️⃣ Ўз муаммоларини ҳал қила олади. Ўз муаммоларига бегона шахсларни аралаштирмайди ва доимо ўзи ҳал қилишга уринади.

bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

11 Nov, 18:51


Бола тарбиясида "ҳа" ва "йўқ"нинг ўрни. Умид ака жуда ўринли фикрларни билдирибдилар.

Ҳар бир ота-она эшитишини тавсия қиламан!

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

11 Nov, 15:46


• Балоғатга етган ўғил-қизларни муносиб жойи чиқса, тезроқ уйлантириш, узатиш керак. Тўй, яна қандайдир тайёргарликлар баҳона бўлмаслиги керак.
• Болалар ибодатли, иффатли бўлса, ҳали жим-ку деб, бунга хотиржам бўлиб қолиш керак эмас. Атрофда иффат "ўғрилари" мингта бугун. Телефон, телевизор, қўшиқларда эҳтиросни қўзғовчи нарсалар сон мингта. Ҳар қанча ибодатли бўлса ҳам нафс бор, шаҳват бор. Улар табиий ғариза-ку. Гап-сўз, панду насиҳат билан босилмайди.
• Агар ўзлари никоҳни истаётганини айтса, унда умуман кечиктириш керак эмас. Баъзилар қарши ҳам бўлади, ҳали ёшсан, ўқи, ишла... деб.
• Ёш бўлса "уйлангиси" келармиди?!!
• Агар шу арзимас тўсиқлар сабабли бола зинога юрса, ота-она дохил ҳар бир масъул гуноҳига шерик бўлади. Кейин иснодини ҳам бир умр кўтариб юради.
• Энди ибодатсиз бўлса, унда тушунтиришга ҳожат йўқ.
• Болаларнинг ўзлари очиқ йўқ десалар яна бошқа масала.
• Хуллас, зино учун ҳамма шароит муҳайё замонда болаларни эҳтиёт қилиш керак.

✍️ Икром Шариф

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

11 Nov, 11:28


❗️Bolani ko‘p urishish nimaga olib keladi?

Ota-onalarga yuborib qo‘yamiz

bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

11 Nov, 10:04


Нимани қачон ва кимга гапиришни ўрганинг!

Эскилик, эскилик деб, кўп яхши қадриятларимизни унутиб қўйяпмиз. Ҳозир 10 ёшли бола билан гаплашсангиз, 4-синф математикасини яхшироқ билмайдию, лекин қайнона ва келин ўртасидаги муносбатлару, катталар гаплашдиган бошқа нарсалар ҳақида анчагина маълумотга эга.

Авваллари, катталар бирор юқоридагидек мавзуда гаплашмоқчи бўлишса, болаларни ўзларидан узоқлаштириб, кейин гаплашишарди. Ҳозирчи?!

Ҳурматли ота-оналар, болани олдида ғийбат қилманг, сўзлашдан аввал атрофингизга қаранг, илтимос, атрофингизга қаранг! Ёш болалар борми, бас, ғийбат қилманг! Бола эшитиши шарт бўлмаган гапларни эшитмасин.

Ўзингиз уларнинг миясини турли хил кераксиз фикрлар, ғийбатлар билан тўлдирасизда, кейин “нимага ўқимаяпсан?“, деб жаврайсиз. Сиз, болангизнинг олдида бир марта бўлса ҳам китоб очиб ўқидингизми? У билан дарс қилдингизми?

Азизлар, болалар бизнинг келажагимиз, Худо хоҳласа, уммат келажакларидир. Уларга тарбия беришда хушёр бўлайлик! Керак бўлса, ўзимизни ҳам тарбиялайлик!

Қўполлик бўлган бўлса, узр сўраймиз. Шунчаки, бу пост чин дилдан ёзилди.

bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

11 Nov, 02:44


Bolangiz oʻzi qila oladigan ishlarni oʻzi qilsin. Erkinlik bering. Bu kelajak hayotida juda katta ahamiyatga ega!

bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

11 Nov, 02:27


Ўқитувчи дарс чоғида ҳалокатга учраган кема ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди:
– Кемада эр-хотин ҳам бор экан. Улар қутқарув кемасигача сузиб боришди. Биргина жой бор экан. Эр хотинини итариб юборди. Шунда чўкаётган аёл эрига нима деди? Қани, ким айтади?

Кўпчилик бир овоздан “Сендан нафратланаман” ёки “Кўзим кўр бўлган экан” деган сўзни айтган деди... Шу пайт ўқитувчининг кўзи жимгина ўтирган болага тушди...

– Нима деб уйлайсан, аёл эрига нима деган?
Боламизни эҳтиёт қилинг – деган.
– Сен бу воқеани биласанми? – ҳайратланиб сўради ўқитувчи.
Йўқ, менинг ойим ҳам ўлими олдидан дадамга шундай деган, – деди.
Ўқитувчи кўзига қалқиб келган ёшни кўрсатмаслик учун четга бурилди...

P.S.: Дарҳақиқат, азизлар, оналар қабрга киргунга қадар фақат фарзандини ўйлар экан. Оналарни қадрлайлик!

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

11 Nov, 02:17


Келин-куёв турмуш қурганларининг биринчи кунида эшикни ҳеч кимга очмасликка қарор қилишди. Биринчи бўлиб куёвнинг ота-онаси ёш оилани кўришга келди. Келин-куёв бир-бирига қаради, куёв эшикни очишни истади, лекин қарорлари туфайли шаштидан қайтди. Шундай қилиб, ота-она кўп кутмай қайтиб кетишди.
     
Ўша куни бироз вақтдан кейин келиннинг оиласи келди. Келин-куёв бир-бирига термулди. Келин кўзида ёш билан “бундай қилолмайман“, деб эшикни очди. Куёв ҳеч нима демади...
      
Йиллар ўтиб эр-хотин бирин-кетин тўрт ўғил кўришди. Кейин тўрт ўғил ортидан қиз фарзанд дунёга келди. Ота янги туғилган чақалоқ учун катта тантана ўтказишни истади ва ҳамма танишларини таклиф қилди. Хотини эридан нима учун 4 ўғлига бундай тантана ўтказмай, бу сафар бундай қилганини сўради. Эр ўйчан нигоҳ билан шундай жавоб берди:
— Чунки қизим менга эшик очади!

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

10 Nov, 15:18


Оналар ҳеч қачон фарзандларига ҳафа бўлганларини сездирмайдилар. Агар онангизни ҳафа қилсангиз, улар ранжимадим, десалар асло ишонманг. Чунки она боласининг оғриниб қолишини ўйлаб, сукут қилади. Бироқ қалбида шундай оғриқлар бўладики, у оғриққа сиз дош бераолмайсиз. Бу оғриқни сиз билмасангиз Аллоҳ билиб тургувчидир!

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

10 Nov, 14:49


Фарзандга керагидан ортиқ енгиллик қилиб бермаслик ҳақида...

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

10 Nov, 02:27


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

– Она-отасининг юзига марҳамат билан боққан кишига ҳаж ва умранинг савоби ёзилади, – дедилар.

– Кунда минг марта боқса ҳам шундайми? – деб сўрадилар.

– Кунда юз минг марта боқса ҳам, – дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

09 Nov, 18:57


#Таржима

Бугун қўлингизга ёпишган болангизни, эрта охиратда ёқангизга ёпишишини истамасангиз, унга ўз динини ўргатинг!
#кўчирилган

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

09 Nov, 06:24


Бир киши айтади: "Бир куни мен болтамни йўқотиб қўйдим. Менга қўшним болтани ўғирлагандек туюлди. Гумонимни тасдиқлаш учун  уни диққат билан кузатдим. Унинг юриши худди болтамни ўғирлаган одамнинг юришидай кўринди. Гапириш тарзи ҳам, ҳамма ҳаракатлари болтамни ўғирлаган кишининг ҳаракатидек туюлаверди.

Ўша кеча болта қайғусида уйқум келмади, туни билан уйғоқ қолиб, қўшнимни ўғри эканлигини қандай қилиб аниқласам экан, деб ўйланиб чиқдим. Эрта тонгда турсам болтам топилиб қолди. Кичик ўғлим болтани устига пўстинни ташлаб қўйган экан. Кейин қўшнимга қарасам, у болтамни ўғирлаган одамга ўхшамай қолди. На юриши, на гапириши, на бошқа ҳатти-ҳаракатлари болтани ўғирлаган кишиникига ўхшамайди. У кўзимга бутунлай беайб, бегуноҳ одам бўлиб кўринди.

Шундагина тушундимки, аслида менинг ўзим ўғри эканман. Қўшнимнинг беозорлиги ва ишончини ўғирлаб, унинг шаънига доғ туширдим. Қолаверса, ўз ҳаётимдан бир кечани ўғирладим, уни бегуноҳ одамни айблаш йўлини ахтариш билан ўтказдим.

Ичидан булғанган одам атрофида тоза, бегуноҳ инсонлар борлигини тушуниб етмас экан..."

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

08 Nov, 12:00


ЎЗИНГ ҲАМ, МОЛИНГ ҲАМ ОТАНГНИКИ!

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, отаси молини олиб, қайтиб бермаётганидан шикоят қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам отани чақиртирдилар. Ота мункиллаб қолган қария эди, ҳассасига суяниб келди. Ундан нима гаплигини сўрадилар. Ота жавоб берди:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Болам заиф, мен эса бақувват эдим. Болам фақир, мен эса бой эдим. Мен ундан боримни аямадим. Натижада бугунги кунга келиб мен заиф, у эса бақувват, мен фақир, у эса бой бўлди. Лекин у мендан молини қизғанди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йиғладилар ва:
– Ҳеч бир тош ёки кесак йўқки, бу сўзни эшитиб йиғламаса! – Сўнг болага юзландилар: – Ўзинг ҳам, молинг ҳам отангники! Ўзинг ҳам, молинг ҳам отангники!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

08 Nov, 05:42


95 ёшли табаррук отахондан ажойиб тавсиялар

Ҳар бир сўзимда ота онамни
Хизмат қилишни ният қилганман..Ота онамга фақат ерга қараб гапирдим дейдилар отахон.

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

08 Nov, 01:23


Жумада бир соат борки, унда банда нима дуо қилса ижобат бўлади.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Менга саловот айтиш билан ғамлар кетиб, хожатлар битиб, гунохлар ўчирилиб, даражалар кўтарилар, деганлар.

Энг катта орзуингиз бўлган ~ Каъбага Сизни етказсин Аллоҳ.
Хозирча эса...
КАЪБА қалбингизнинг энг тўрисида яшасин...

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг !!!


Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

07 Nov, 13:04


​​Ибратли ҳикоя

Ота-онаси ҳар йили ёзда поездда ўғилларини бувисининг ёнига олиб борар ва бир неча кундан кейин яна поездда қайтишарди.  Бироз катта бўлганида бола ота-онасига:
- Энди катта бўлдим, бу йил бувимнинг ёнига бир ўзим борсам бўладими, нима дейсизлар деди?
Бироз баҳслашишдан кейин ота-онаси баҳамжиҳат фикр билдиришди. Поезд бекатида ўғилларига қўл силтаб, кузатиб, вагон ойнасидан қайта-қайта эҳтиёт бўлишини уқтиришар экан,  бола яна ўша гапларни такрорлади:
- Ҳа, биламан, биламан юз марта айтдингиз..!
Поезд ҳаракатланаётганида отаси:
- Ўғлим, мабодо, ўзингни ёлғиз ҳис этсанг, безовталансанг,  ёҳуд қўрқсанг, бу сен учун деди ва ўғлининг чўнтагига бир нима қўйди.
Ва бола энди бир ўзи қолди.
Атрофда бегона одамлар, қоқиниб-суртиниб кулишар, купега кириб-чиқардилар.
Вагон назоратчиси боланинг билетига қараб, бир ўзи сафарга чиққанини сўраб савол берди. Кимдир унга ачиниб қаради. Болага имо ишора қилиб шивир-шивир қилганлар бўлди. Бола бирданига  беҳузур бўлди ва ҳар нигоҳдан хотиржамлиги қоча бошлади.
Бошини қуйи солди, ўриндиқнинг бир бурчагида ўтириб қолди ва кўз ёшлари қуйилиб кела бошлади.
Шу пайтда отаси чўнтагига бир нарса қўйганини эслади. Қўллари титраб кичкина қоғоз парчасини топиб очди.
Қоғозда шундай ёзилганди:

"... Ўғлим, биз охирги вагондамиз!"


🥀Биз - ота оналар болаларимизга мустақил қарор қабул қилишига изн беришимиз, уларга ишонч билдиришимиз керак, аммо улар ҳаётга кўникма хосил қилгунларигача охирги вагонда бўлишимиз керак...

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

07 Nov, 06:33


❤️🤎 Siz ham farzandlaringizga qasr qurib bering....

bola_tarbiyasi


Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

07 Nov, 02:14


БОЛАЛИКДАГИ ТАЪЛИМ

Фарзандингизга болалигида Қуръон ўқитинг. Унинг қалбини Қуръони Карим ила мунаввар қилинг. Ундан кейин уни ҳар қандай ишга қўйинг, иншааллоҳ ва яна иншааллоҳ, албатта, Қуръони Каримнинг анвору баракотлари уни тарк этмайди. Болангизга ҳамма нарсадан олдин Қуръонни ўргатиб қўйсангиз, иймон уруғини унинг қалбига мустаҳкам жойлаб қўйган бўласиз. Тажрибаларда кўрилган иш шуки, ёшлигида Қуръони Каримни ўқиб-ўрганган болалар кейинчалик қандай муҳитга тушсалар ҳам, иймон уруғи уларнинг қалбида тураверади.
Аммо сиз болага ёшлигида “бисмиллаҳ”, “субҳаналлоҳ”, “алҳамдулиллаҳ” калималарини, Қуръони Каримни ўргатиш ўрнига, ит-мушукни танитсангиз, ақлига ҳайвонларни жойлаб қўйсангиз, унинг қалбига иймон нури қаердан киради? Ислом муҳаббати қаердан келади? Охиратнинг ғам-ташвиши қандай пайдо бўлади?
Тарбиямиз шунақа бўлганидан кейин чор тарафимизда моддапараст одамларнинг изғиб юриши табиий ҳол. Ундайларда Аллоҳ таолонинг ҳузурида туриш ҳисси ҳам йўқ. Ундайлар ўзларига зулм қилади. Ўзгаларнинг эса, терисини шилиб олади.

“Насиҳатлар гулдастаси” китобидан.


Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

29 Oct, 17:33


Бола тарбиясида қаттиққўл бўлманг...

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

29 Oct, 12:06


Фаластинлик қизчанинг васияти

Салом, мен Хаяман ва энди васиятнома ёзяпман:

1. Менинг пулим 80 шекел: онамга 45 шекел, Зинатга 5 шекел, Ҳошемга 5, Титага 5, Хева холага 5, Марям холага 5, Аббуд амакига 5 ва Сара холага 5 шекел.

2. Дўстларим, синглим Зеенат, Рима, Мена, Амал учун ўйинчоқлар ва қолган нарсаларим.

3. Менинг кийимларим: амакиваччаларим учун ва агар қолса, хайр-эҳсон қилинг.

4. Оёқ кийимларим: ювиб тозалаб бўлгач, камбағал ва муҳтожларга садақа қилинг😢

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

29 Oct, 08:39


In shaa Alloh manfaatli kanal ❤️

Ko‘k yozuv ustiga bosing 👆

Farzand Kamoli

29 Oct, 06:25


ОНА – БУЮК МУРАББИЙ

Лампочкани ихтиро қилган Томас Эдисон болалик пайтида мактабдан уйига келгач, онасига конвертга солинган хатни беради ва: “Буни ўқитувчимиз сизга бериб юборди”, дейди.
Она хатни ўқир экан, кўзларида ёш ҳалқаланади. Бундан хижолат бўлган ёш Томас хавотирга тушиб йиғининг сабабини сўрайди. Онаси анча хотиржамлик ила жавоб беради: “Сенинг кучли қобилиятинг бор экан. Мана эшит: “Ўғлингиз ўта иқтидорли, мактаб унга ва унинг қобилиятига торлик қилади. Шунинг учун ўғлингиз уйида таълим ола қолсин!”.
Шундай қилиб Эдисон ўз уйида онасидан тарбия ола бошлайди. Орадан бир қанча йиллар ўтиб у лампочкани ихтиро қилади.
Вақти-соати етиб унинг онаси вафот этади. Шундан сўнг олим шкафдан бир конвертни топиб олади. Анча йил ўтган бўлса-да, хатни танийди. Бу – ўша болалигида мактабдан келган хат эди. Бир зум тарих оғушига шўнғиган Эдисон хатни ўқий бошлади. Унда шундай сўзлар бор эди: “Ўғлингиз ўта беақл ва қобилиятсиз бола. Эртадан мактабга келмасин!”
Эдисон анча вақтгача йиғисини тўхтата олмайди. Сўнг хотиралар дафтарига қуйидаги сўзларни битиб қўяди: “Эдисон, ҳақиқатан ҳам, нўноқ, иқтидорсиз, лаёқатсиз  бола эди. Бироқ онасининг гўзал тарбияси сабабли истеъдод соҳибига айланди”.

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

29 Oct, 02:23


Фарзандим вундеркинд бўлсин десангиз

• Ҳар куни у билан суҳбат қуринг;
• Ҳадеб унга ёрдам бераверманг, мустақил бўлишига имкон беринг;
• Расм чизиш, нарсалар ясаш, уй қуриш, умуман ижодкорлик қобилиятини оширадиган ўйинлар ўйнашига ҳаракат қилинг;
• Телевизор, телефон ва гаджетлардан фойдаланишига йўл қўйманг.
• Тоза ҳавода сайр қилинг;
• Саёҳат қилинг;
• Китоб ўқиб беринг, китоб ўқишга қизиқтиринг;
• Жисмоний фаол бўлишига кўмак беринг;
• Таомномасига эътиборли бўлинг;
• Қизиқишларини қўллаб-қувватланг

bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

28 Oct, 12:32


Ота-онанинг фарзандида ўн ҳаққи бор:

1.  Ота-она оч қолса, тўйдиради.

2.  Либосга муҳтож бўлса, кийинтиради.

3.  Иш буюрса, бажаради.

4.  Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради.

5.  Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади. Кўнглини олади.

6.  Ота-онага юмшоқ гапиради.

7.  Исмларини айтиб чақирмайди.

8.  Уларнинг ортида юради.

9.  Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсасини ота она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди.

10.   Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди – мағфират тилайди.

Вафотларидан сўнг ота онани рози этмоқ уч нарса билан мумкин бўлур:

1. Фарзанд Яратганнинг буюрганига амал қилиб, қайтарганларидан қайтса – таъқиқларидан тийилса, солиҳ бўлса... (марҳум ота она рози бўлур). Чунки, ота-она фарзандлари солиҳ бўлганидан севинганчалик бошқа нарсадан севинмайди.

2.  Уларнинг қариндошларини, дўстларини зиёрат қилиш билан...

3.  Ота она учун Яратгандан кечирим – мағфират, авф тилаш билан улар учун (уларнинг номига ёки улар номидан) садақа бермоқ ва яхшилик (эҳсон) қилмоқ билан...

“Ҳикматлар хазинаси” китобидан.

Ота-оналаримизни қадрларига етайлик!

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

27 Oct, 00:59


Фарзандларни солиҳлар муҳаббатида тарбиялаш!

Имом Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ: «Салафлар фарзандларига Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумларни яхши кўришни худди Қуръондан сура ўргатгандек  таълим берардилар», деди.

📚 “Муватто

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

26 Oct, 17:07


Кучли аёл билан турмуш қургин. Кун келади, у сени дунёга қарши ягона қўшининг бўлади...

" Олға юринг эй, Мухаммад!
Мен доим сизнинг ёнингиздаман" дейдиган Хадичангиз бўлмагунича, қасамки бу дунёда хузурингиз бўлмайди!

Нуриддин Йилдиз Роҳимаҳуллоҳ.

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

26 Oct, 10:22


Ота қизнинг ҳаётида такрорланмас кишидир. Унинг ўрнини бирор киши боса олмайди, на ака-ука ва на эр, ҳатто фарзанд ҳам.
Умрнинг совуқ тунларида ота омонлик соҳилидир.

Айман Ёғий

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

26 Oct, 03:06


​​ФАРЗАНД ТАРБИЯЛАШДАГИ ХАТОЛАР

–  Ота-онанинг болага: “Лапашанг”, “Аҳмоқ”, “Одобсиз”  каби  ѐқимсиз  сўзлар билан мурожаат қилиши энг катта хатодир. Аслида камчилик фарзанднинг ўзида эмас, ишида;

–  уриб-сўкиб тарбиялаш. Фарзанд  нотўғри  иш қилганида танбеҳ бериш,  уриш-сўкишдан кўра
яхши кўрган нарсаларидан маҳрум қилиш, гапирмаслик ѐки қовоқ уйиш самарали бўлади;

–  нотўғри рағбатлантириш. Ота-она болалаларининг  яхши ишларини мукофотлашда ширинлик  ѐки пул бериш билан бирга савоб бўлишини, эвазига жаннатга эришишини ҳам уқтирсин;

–  болаларни бир-бирига қарама-қарши ўстириш. Бир оилада туғилиб ўсган болаларнинг ҳам шахсияти турлича бўлади. Уларни зеҳни, қобилияти  паст-баландига қараб йўналтириш лозим.  Акс ҳолда бир-бирига солиштириш билан оралари бузилиши мумкин;

–  ѐмон дуо қилиш. Фарзанди жаҳлини чиқарса, айрим оналар дарров қарғашга тушади. Бунинг
оқибати жуда ѐмон;

–  ваъда бериб бажармаслик. Ота-она ваъдасида турмаса, ишончини йўқотади. Масалан, “Кел, урмайман”, дейди. Аммо келганида уради. “Бундай қилсанг, уни олиб бераман”, дейди, лекин сўзида турмайди.

–  фарзандини ѐмон ҳолатларга гувоҳ қилиши. Шаънини юксалтириш, ботирликка ўргатиш
ўрнига таҳқирлайдиган манзараларни кўрсатиш бола қалбини синдиради;

– ѐқтирмаган нарсасини совға қилиш;

– ѐлғон гапириш. Одатларнинг энг ѐмони ѐлғон сўзлашдир. Бола ўрнак оладиган кишилар ѐлғон гапириб турса, уям шунга одатланади.

📚Бахтли ҳаёт сари китобидан

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

25 Oct, 15:24


Болани суннатга мувофиқ тарбия қилиш:

1. Болангизнинг сочини тараётганингизда, бу ишни Пайғамбар алайҳиссалом “Кимнинг сочи бўлса, уни икром қилсин!” деганлари учун қилаётганингизни билдиринг! 

2. Ўғлингизга атир сепаётганингизда, бу ишни Набий алайҳиссаломнинг “Менга дунёларингиздан хушбўйлик ва аёллар маҳбуб қилинди. Кўзимнинг қувончи эса намозда қилиб қўйилди” деган гапларига эргашиб қилаётганингизни билдириб қўйинг! 

3. Фарзандингиз мактабга кетаётганда, унга Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Ким илм излаб йўлга тушса, Аллоҳ унга жаннатга олиб борадиган йўлни осон қилиб қўяди” деганларини эслатиб қўйинг! 

4. Болангизга табассум қилаётганингизда, унга Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Биродарингнинг юзига табассум ила боқишинг садақадир” деганларини билдириб қўйинг! 

5. Болангизни мақтаётганингизда, унга Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Ширин сўз ҳам садақадир” деганларини билдириб қўйинг! 

6. Болангизни таомлантиришдан бўшаганингизда, унга бу ишни Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Челагингдагини биродарингнинг челагига бўшатиб беришинг садақадир” деган сўзларига амал қилиб бажарганингизни билдириб қўйинг! 

7. Катта ёшдагилар иштирок этаётган мажлисда ўтирганда, ўғлингиздан уларни ҳурмат қилишни талаб қилинг. “Шу ишимиз билан биз Набий алайҳиссаломнинг “Кичикларимизга раҳм қилмаган, катталаримизни ҳурмат қилмаган биздан эмас” деган сўзларига эргашяпмиз” денг. 

❗️Шу тарзда болаларингизнинг хатти-ҳаракатларини Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннат ва сийратларига боғлаб боринг. Уларга ҳадиси шарифларни ўргатинг!


Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

25 Oct, 08:44


#ибрат_учун

​​Она қўшнисини чақирди. Тўрт ўғил ва бир қизига бир хил мактуб ёздирди:  “Болажоним, жуда ҳам қаридим, ўрнимдан туролмайман, юролмайман. Келиб мени парвариш қилинглар, дуои жонингизни қиламан.“

Биринчи ўғилдан шундай жавоб келди:
“Она, биз ҳозир Оқ денгиз соҳилидамиз, бу ерлар жуда гўзал, болаларимиз бу ердан асло қишлоққа кетмаймиз, деяпти. Айбга буюрмайсиз, болаларимиз истамаса биз келолмаймиз... “

Иккинчи ўғилдан шундай жавоб келди:  “Она, бизга бекорчи гаплар билан хат ёзибсиз. Чунки хатингиз хотинимга маъқул келмади. Сиз бу йил ҳам амаллаб тураверинг, ўзингиз. Айбга буюрманг, мен хотинимни юборолмайман... “

Учинчи ўғилдан шундай жавоб келди:
“Она, мактубингизни ҳозир хотинимга ўқиб бердим. Шу пайтда ҳам бировга хизмат қилинадими? Худо хайрингиз берсин, шу ёшимда пишган ошимга совуқ сув қуйманг. Мен хотинимни сизга жўнатолмайман!..“

Тўртинчи ўғилдан шундай жавоб келди:
“Айбга буюрмайсиз она, ишим кўплигидан энди хатингизни ўқияпман. Мен сизни тушундим, менинг хотинимдан бошқа чақирадиган келин тополмадингизми!?  Хотинимни юборолмайман қишлоққа, ўрганолмайди!.. “

Тўрт ака-ука алоқалашиб ечим топишга киришиб, бошлари қотганди, орага келинлар тушиб ақл беришди. Ва оналарига сингил қараши мақул кўрилди.

Қўшни хатларни бир-бир ўқиб, уйига кетгач она шўрлик ҳўнграб йиғлаганча Аллоҳга омонатингни ол, Роббим дея ёлворди.

Эртаси куни хориждаги қизидан мактуб келди. Дарҳол қўшнисини чақиртириб, ўқитди:  “Онажон! Акаларимдан хабар келди, кўп қайғурманг, энди бирга яшаймиз. Уч-тўрт кунда ёнингизда бўламан...“

bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

25 Oct, 02:08


"Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Роббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Роббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим".

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин.Каҳф сурасини ўқишни унутманг.

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

24 Oct, 18:50


Ким ТАКОСУР сурасини ўқиса,
унга кутилмаган ердан кўп ризқ келади.

Farzand Kamoli

24 Oct, 10:10


Бизга фақат ҳалол едиринг

Ҳасан Басрий айтади: Макка шаҳрида кийим сотиб олмоқчи бўлиб бир баззознинг ёнида тўхтадим. Баззоз молини мақтаб, қасамлар ичишга тушди. Мен «Бундай одамдан нарса сотиб олиб бўлмайди», деб уни тарк қилдим ва бошқа бировдан харид қилдим. Орадан икки йил ўтиб яна ҳаж қилдим ва яна ўша баззознинг ёнида тўхтадим. Энди у молини мақтамас, қасамлар ҳам ичмас эди.

– Бир неча йил олдин мен сизнинг олдингизда тўхтаган эмасмидим? – деб сўрадим.

– Худди шундай! – деди баззоз.

– Бу ҳолга келишингизга нима сабаб бўлди. Молингизни мақтамаяпсиз, қасам ҳам ичмаяпсиз?!

– Менинг бир хотиним бор эди. Кам нарса топиб келсам, назарга илмасди. Кўп нарса топиб келсам, кам санарди. Аллоҳнинг менга раҳми келди, аёлимнинг жонини олди. Кейин бошқа аёлга уйландим. Эрталаб бозорга чиқиб кетаётсам, у эгнимдан тутиб менга шундай деди: Эй Фалончи, Аллоҳдан қўрқинг, бизга фақат ҳалол едиринг. Агар кам нарса топиб келсангиз, биз уни кўп деб қабул қиламиз. Агар ҳеч нарса олиб келолмасангиз, сизга тўқув дастгоҳимиз билан ёрдам берамиз.

“Солиҳлар суҳбати”дан.

Halovatuz

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

24 Oct, 10:00


🌿 Гўзал қизим!

Саодатли бўлишни хоҳласанг, орқангдан гапирганларга парво қилма...

Бировнинг ризқига кўз олайтирма...

Бошқаларнинг насибасига қарама.

Ғийбатчининг сўзига парво қилма.

Юрагингни ғаш қиладиган миш-мишларга эътибор қилма.

Сени эътироф этмаганнинг, танқидига аҳамият берма.

Осмонга қара...

Дарахтларга қара...

Қўлингдаги неъматларга қара...

Товоғингдаги ризққа қара...

Ойна қаршисига ўт, бу дунёда биттагина бўлган ўзингга қара...

Сени севган Роббингнинг раҳматига қара...

Ким нима деса десин, сен фақат ўз амалингга қара...

Сўнгра ўтир, ўгирилиб қалбингга қара, ана саодат, мана ҳаловат, ана шукр, мана улкан ташаккур!..

©️ Умида Азиз

bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

24 Oct, 03:27


الكُتب غذاء للروح كالطعام والشراب للبدن.

ابن العُثيمين -رحمه الله-

📖 كتاب العلم/ ص ٨٠.

" KİTOBLAR ruhning ozuqasidir , huddiki taom va suv badan ozuqasi bo'lganidek "

Ibn Usaymin rohimahulloh

[ Kitabul ilm 80 ]

© العربية مع أخت خالد

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

23 Oct, 18:44


Болага нима дейиш керак?

Қандай гаплашиш керак?
Фарзандингизни кўзлари порлаб беғубор кулишини истайсизми?

Болангизга айтинг дунёда неча марта туғилсам ҳам Аллоҳдан худди сендек фарзанд беришини сўраган бўлардим! 
Тенги йўқсан!

Ҳаммани ўз фарзанди, ўз ўғли ўз қизи бор сен меникисан!
Роббим менга берган неьматсан!

Болага сиз учун биринчи ўринда туришини айтиб хатоларини билдиринг.

Агар ниманидир уддалолмаса ишонч меҳр билан бағризга босиб сен қобилиятлисан!

Сен уддалай оласан фақат ўзингни танимаяпсан ҳолос дейиш керак.

Болажонингизга бу гапларни айтиб, комментга “бажардим“ деб ёзиб қўйинг!

bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

22 Oct, 19:54


📌Қуръон ёдлашни осонлаштирувчи омиллар

📌Хотирани кучайтириш учун ва илмни эслаб қолиш учун дуо

📌Қуръон ёдламоқчи бўлганларга тавсия

Farzand Kamoli

22 Oct, 16:45


☝️СИНОВЛАРГА САБР ҚИЛ

Эй менинг ўғлим, намозни мукаммал адо этсанг, то сўнгги нафасинггача камол топгайсан.

📍 Ўзинг амал қилган ҳолатда бошқаларни ҳам яхшиликка буюр, ёмонликдан қайтаргин.

📍Сенга етувчи синовларга сабр қилгин.

📍Ҳеч қачон такаббурлик билан киши юзига қарамагин.
Балки мулойимлик, очиқчеҳралик, ва тавозеъ билан киши юзига боқ.

📍Йўлда юрсанг, одоб билан қадам ташлагинки, ҳаракатинг жоҳиллар ва дунёпарастларники каби бўлмасин. Тез ҳам юрма, қадам ташлашинг суст ҳам бўлмасин. Афзали шуки, илдамлик билан оғир юришнинг ўртаси бўлсин. Чунки илдам юрмоқ енгиллик аломатидир.

📍Кичик тебранмоқ хайр ва улуғлик нишонасидир. Ўрта юрувчи бўлгин ва тавозеъ билан қадам қўйгин.

📍Сўзлаганда овозингни юқори кўтармагин, яъни фарёд қилгувчи наъра тортгувчи, узун тилли ва қаттиқ гапиргувчи бўлмагин. Агар овозингни юқори кўтариб, кишига ёқмайдиган қилиб сўзласанг, ёмон овозлилардан бўласан. Чунки овозларнинг ёмонроғи эшакникидир.

Луқмони Ҳаким.

bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

21 Oct, 02:23


Фарзанд тарбиясидаги хатолар.

Болаларга ножўя сўзлар билан танбеҳ бериш.
Қачонки болалар хато қилганда, уларга нисбатан аҳмоқ, одобсиз, лапашанг каби сўзларни ишлатиш нотўғри хисобланади, негаки фарзанднинг ўзи эмас балки уларнинг қилган иши хатодир.

  Уриш билан тарбиялаш.
Бола хато қилганда танбеҳ бериш ва тергаш учун бир қанча жазо турлари бўла туриб болани уриш билан тарбиялаш ноўриндир. Бунинг оқибатида эса уларда қўрқоқлик, фикрни айта олмаслик каби бир қанча ёмон хислатлар юзага келиши мумкин.

Болаларни бир-бирига рақиб руҳида ўстириш.
Фарзандларни ўзаро солиштириш ва рақобатчи сифатида кўрсатиш  охир оқибатда кичикларни бошқаларга нисбатан ҳасад ва кўролмасликка  олиб келиши мумкин.

  Ёлғон гапириш
Бола ўрнак оладиган кишилар унга ёлғон гапиришлари унда ҳам мана шу хислат пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Кейинчалик бола ҳам ёлғон гапиришга одатланади.

Ота-оналар тарбия жараёнида яна қандай хатоларга йўл қўяди?
Фикрингизни изоҳларда қолдиринг.

farzand_tarbiyasi759

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

21 Oct, 02:11


Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

    Соғ-омонмисиз? Бу дунё имтихон, синов дунёсидир. Сабр, шукур, Аллоҳга таваккал қила олган инсонгина чинакам бахт ва мўъжизага эришади. Сабрли бўлинг, шукроналик билан оламга боқинг, Аллоҳга суянинг ва ўзигагина таваккал қилинг. Ҳаётингиз бахт ва мўъжизаларга тўлсин! Бахт ҳамиша ортингизда соядай юрсин.

Кунингиз файзли ва барокатли ўтсин.

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

20 Oct, 12:15


📿 Bolasiga namozni oʻqitolmayotgan ota-onalar uchun maxsus

Hayotiy maslahat!

🎧 Albatta ohirigacha eshiting!

bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

20 Oct, 08:13


​​ОТА ОНАГА  ҲУРМАТ
қилиш биз ёшларни улуғлайди


1. Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрганларини албатта бажариш.
2. Ота-онага мулойим сўзлаш.
3. Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш.
4. Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш.
5. Мол-мулкини сақлаш.
6. Сўраган нарсасини бериш.
7. Улардан маслаҳат сўраш.
8. Ота-она ҳақига дойимо дуода бўлиш.
9. Улар меҳмон кутишса, олдида мунтазир бўлиб туриш.
10. Ота-она айтишини кутмай, уларни хурсанд қиладиган ишларни бажариш.
11. Отанинг олдида овозни баланд кўтармаслик.
12. Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик.
13. Рухсат беришмаса, уйдан чиқмаслик.
14. Ухлаётганларида безовта қилмаслик.
15. Ота-онадан аҳли аёлини ва фарзандларини устун (афзал) кўрмаслик.
16. Ота-она нотўғри иш қилиб қўйсалар кечириш, кўрмасликка олиш.
17. Кулгили гап бўлса ҳам, уларнинг ҳузурида ўзини тутиш.
18. Улар яхши кўрадиган овқатни илиниш.
19. Ота-онадан олдин таомга қўл чўзмаслик.
20. Уларнинг олдида чўзилиб ётмаслик.
21. Оёқ узатмаслик.
22. Уйга улардан олдин кирмаслик, олдиларига тушиб юрмаслик.
23. Чақирганларида тезлик билан жавоб бермоқ.
24. Улар ҳаёт пайтларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам дўстларини ҳурмат қилиш.
25. Ота-онасининг ҳурматини қилмайдиган кишилар билан дўстлашмаслик.
26. Уларнинг ҳақларига дуо қилиш.

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

20 Oct, 04:09


️Фарзанднинг ота-онасини тергашга хаққи йўқ!
🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

📨 Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!


Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

20 Oct, 00:36


Огоҳ бўл! Фарзандни уришдан сақлан.

🔹 Уни биринчи бор урганингда боланинг сенга бўлган ишончи йўқолади.

🔹 Иккинчи бор урганингда унинг болалиги кетади, йўқ бўлади.

🔹 Учинчи бор урганингда боланинг ижтимоий алоқалари, ён атрофи билан мулоқоти камаяди.

🔹 Тўртинчи бор урганингда бўлса, унинг шахсиятини зўравонлик ва шафқацизлик егаллай бошлайди, яъни, “бети қотади”.

▪️ Энди, давомий тарзда уриш ва калтаклашга келсак, бу ҳолатда боланинг сенга бўлган муҳаббати ва еҳтиромини йўқотасан.

Хато ва камчиликлари кўп бўлишига қарамай, калтаклаш оқибатида оиланинг сенга бўлган ҳурмати, муҳаббати йўқолишининг оқибатлари унданда кўпроқдир.

bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

18 Oct, 12:20


Фарзандларига ёшлигидан ҳижобнинг моҳиятини ўргатиб уни ўз ҳоҳиши билан ҳижоблантиролган ота-оналар ютуғда.

Қуръонни севдириб уни ўқитолган оналар ютуғдалар.

Лекин мажбурлаб ўрантириб, уриб Қуръон ўқитиб унинг моҳиятини сингдирмасангиз бефойда.
Бундай фарзандлар фақатгина сиз борлигингизда намоз ўқиб , Қуръон тиловат қиладилар.

Фарзандингизга аҳлоқингиз билан ўрнак бўлиб уларни гўзал ҳулқли қилинг-ки Аллоҳнинг ибодатларини ўз ҳоҳишлари билан тўлалигича бажарсинлар!

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

18 Oct, 01:31


#Бuсмuллаҳ

Ассаламу алайкум ва рохматиллоҳи ва барокатуҳ !!!
Барчангизга бугунги  кунимиз муборак бўлсин !!!

Икки дунё султони, қиёмат кунини
подшоҳи бўлган яккаю ягона АЛЛОҲ га битмас туганмас гўзал
ҳамду санолар бўлсин!!!

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламга у зотнинг табаррук макомларига яраша маъноларга бой бўлган гўзал салавоту дуруд лар бўлсин!!!  

Барча мўмин ва муслималарни АЛЛОҲ ўз паноҳида  асрасин!!! Икки дунё саодатига эриштирадиган амалларга йўллаб қўйсин. Кунингиз хайр-барокатли, файз ва мазмунли ўтсин.

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин!
Каҳф сурасини ўқишни унутманг!!!


Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

17 Oct, 16:10


Яхши ота-онанинг фарзандига етти ўгити

🔘 Ҳаёсиз бўлма! Чунки ҳаёсизлик — имон-эътиқод, ахлоқ-одобни заифлаштиради.

🔘 Сабрсиз бўлма! Чунки сабрсизлик — баъзан содир этилиши кутилмаган хатарни ўзига жалб этади.

🔘  Илмсиз бўлма! Чунки илмсизлик — охир-оқибат хору зорликка етаклайди.

🔘 Нодон бўлма! Чунки нодонлик — адашганни яна адаштиради.

🔘 Зулмкор бўлма! Чунки золимлик —  осуда кўнгилларга озор етказади.

🔘 Жоҳил бўлма! Чунки жоҳиллик — билимсизликнинг пойдевори саналади.

🔘 Кибрли бўлма! Чунки такаббурлик — бошқаларни камситиш, «Мен» ликни бошига тож қилиб кийиш билан тавсифланади.

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

17 Oct, 13:02


Фарзандингизга асло сақич олиб берманг!

➡️ Сақичлар ўзида жуда кўп миқдорда шакар ёки шакар ўрнини босувчи кимёвий моддалар сақлайди. Улар сийдик пуфаги саратонига сабаб бўлади, сақичнинг турли хил бўёқлар билан бўялиши эса болада аллергия ёки диареяга сабаб бўлади.

❤️ Оч қоринга чайнаш ошқозонда яра пайдо килиб, хотира пасайишига сабаб бўлиши мумкин.

bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

17 Oct, 07:12


Ўғил фарзанд катта қилаётган оналарга 4 тавсия!

bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

17 Oct, 06:06


🧕 Ота қадри

Ишдан чиқиб, ширинлик дўконига бордим. Кичкинам уч кундан буён:
-Ая, торт олиб келинг, – деб зорланади. Пулим оз эди, шу сабаб боламга яраша кичкина торт сотиб олдим. Уйга қайтишимда йўлимдан отам чиқди.

-Ишинг тугадими? – сўради дадам салом-аликдан сўнг.
-Ҳа, дада.
-Қўлингдаги нима?
-Неварангизнинг торт егиси келибди, шунга...
-Ҳа. Тезроқ олиб бор. Йўлингни пойлаб ўтиргандир.

Отам билан хайрлашиб уйга кетдим. Дадам орқамдан қараб қолди. Уйга келгач, тортни кенжатойимнинг олдига қўйдим.

-Бобом келяптилар, – деди даразадан кўчани томоша қилиб ўтирган катта ўғлим.
Дадам? Нега келяпти эканлар?

Фурсат ўтмай дадам келди. Ичкарига бошладим, лекин дадам кўнмади. Остонадан туриб қўлимга бир қутини узатди.

-Бу нима, дада?
-Торт. Ёдингдами, болалигингда тортни яхши кўрардинг. Қўлингдаги кичкина тортни болангга илиниб, ўзинг емаслигинг аниқ. Шунинг учун сенга ўзим торт сотиб олиб келдим. Сен болангни хурсанд қилаётганингни кўриб, мен ҳам шундай қилгим келди.

Мен йиғладим. Охирги пулимга боламга ширинлик олдим. Эҳтимол, дадам ҳам шундай қилгандир...
                                (Мунис Азимова)

bola_tarbiyasi

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

16 Oct, 18:40


Японияда ўқитувчи талабаларга шундай дер экан: «Сенинг ўқишдаги муваффақиятинг Япониянинг муваффақиятидир. Муваффақиятсизлигинг Япониянинг муваффақиятсизлигидир».
#kochirilgan

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

16 Oct, 12:21


Ўғлини уйлантирган ота бир куни ўғлига қоғоз, қалам ва ўчирғич келтиришни буюрди. Ўғил аввалига отасининг бу талабидан ҳайрон бўлди, ота қистайвергач, ўғил айтилган нарсаларни олиб келди. Ота ўғилга: ёз!-деди.
Ўғил: нимани ёзай?-деди.
Ота: ҳохлаган нарсангни ёз, деди. Ўғил бир жумла ёзди.
Ота: энди ёзганингни ўчир, деди. Ўғил ўчирғич билан ёзган нарсасини ўчирди.
Ота: яна ёз!-деди.
Ўғил: нимани, нега ёзай?-деди.
Ота: Сен ёзавер, деди. Ўғил ёзди.
Ота: энди ўчир, деди. Ўғил ўчирди.
Ота: Ёз!-деди.
Ўғил: Сиз мендан нима истайсиз, нега ёзай?-деди.
Ота: Айтганни қил, деди. Ўғил яна ёзди.
Ота: Энди ўчир!-деди. Ўғил ўчирди. Шундан кейин ота ўғлининг елкасига қўлини қўйиб: Эй ўғлим, турмуш қургандан кейин оилада битта ўчирғич бўлиши керак. Сен аёлингдан кўрган баъзи бир ёқмайдиган нарсаларни ўчириб туришинг, аёлинг сендан кўрган баъзи бир ёқтирмайдиган нарсаларини ўчириб туриши керак бўлади. Акс ҳолда турмушнинг оппоқ варағи кўп ўтмай ёқимсиз хотиралар билан тўлиб қолади. Натижада, турмуш жаҳаннамга айланади. Эй ўғлим, эр-хотинлик алоқаси меҳр-муҳаббат ва ўзаро бағрикенгликка, бир-бирига нисбатан кечиримли бўлишга асосланади. Агар бирор камчилик ўтса уни такрорламаслик учун муносиб услуб билан тушунтириш лозим бўлади. Мана шу эр-хотинлик алоқасини мустаҳкамлайдиган асосий қоидалардан ҳисобланади, деди.

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

14 Oct, 05:14


Бир эркак фарзандларини истироҳат боғига олиб борди. Чипта олиш учун касса олдига келиб, нархни суриштирди.

- Олти ёшдан катталар учун беш минг сўм, олти ёшдан кичикларга бепул. Сизга нечта чипта берай?

-  Кичик фарзандим уч ёш, каттаси етти ёшда. Демак, иккита чипта оламиз, – дея эркак кассирга ўн минг сўм узатди.

Чиптачи ҳазиломуз деди:

- Ака, агар тўнғич фарзандингизни олти ёшда десангиз, мен бунга ишонган ва пулни тежаб қолган бўлардингизку? Бунақа ҳолат бўлиб туради, олти ёшми ё етти ёшми, фарқлаш қийин…

- Тўғри, сиз пайқамасдингиз. Лекин Аллоҳ кўриб-билиб турибди. Бизни кузатиб, гапларимизни эшитиб турган фарзандларимчи? Арзимас пулни деб фарзандларимни ёлғонга ўргатишни истамайман.

Фарзандларимизга фақат сўзда эмас, амалда ҳам тарбия берсак, мукаммал натижага эришамиз
.

pdf_audio_kitoblar_uz

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

13 Oct, 16:02


Ким ўғил болага таълим берса, бир кишига таълим берибди. Ким қиз болага таълим берса, бутун бошли бир оилага тарбия берибди.

Баъзи қудсий асарларда келишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жаннат ҳалқасини биринчи бўлиб ушлайдиган киши менман", деб айтганлар. У зот яна: "Бир аёл жаннатга мендан аввал киришда мен билан баҳслашмоқда. Мен: "Эй Жаброил, бу ким?" десам, у зот: "У болаларини тарбия қилган аёл", дедилар.

Шунинг учун қиз бола дин асл таълимотларини ўрганса, зарур ва керакли маълумотларга эга бўлса, юқори савиядаги она бўлиб етишади.
Демак, ушбу умматнинг энг биринчи қиладиган иши болалар тарбиясидир.


Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.

Farzand kamoli | Telegram

Farzand Kamoli

12 Oct, 13:53


​​Энг яқинларимиз

🔶️   -  Ота-она учун фарзанд ким?
-  Бел қуввати, қалб ҳарорати, кўз нури, авлод ҳамда орзу-умидлари давомчиси. Умрларига умр “қўшувчи” ёхуд уни “камайтирувчи” онгли мавжудот. Сири ва сирдоши...

🔶️   -  Фарзанд учун Ота ким?
-  Қиблагоҳ, дуогўй, ибрат намунаси, ҳаётнинг бахтли дамлари, синов ва ташвишларида мададкор, тўғри ва самимий маслаҳатгўй ва ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган табаррук зот...

🔶️   -  Фарзанд учун Она ким?
-  Меҳр ва эҳтиром белгиси, ғамхўрлик ва сабр тилсими, садоқат ва вафо тимсоли, меҳрибонлик ва оқибатлилик аломати, мустаҳкам қўрғон ва ишончли ҳимоя нишонаси, борлиғи борлигининг сабабчиси. Ва, албатта, ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган мўътабар зот...

🔶️   -  Эр-хотин ким?
-  Турлича муҳитда тарбия олган, асосан, етти ёт бегона, тақдири илоҳий сабаб турмуш қурган, фарзанд туфайли қариндошлик риштаси боғланган, бир-бирига меҳр-муҳаббат, бахт-саодат тиловчи ҳазрати инсонлар тоифаси. Агар эр-хотиннинг ҳаётга бўлган қарашлари яқин бўлса, маслакдош, самимий дўст ҳамдир. Бу нур устига аъло нур. Бордию дунёга қарашу қизиқишлари, орзу-мақсадлари турлича бўлса, азбаройи зурриётлар тарбияси ҳаққи ҳурмати улар бўр-йўғи умр йўлдош ҳисобланадилар...

🔶️   -  Опа ким?
-  Сингил ва ука учун меҳр ва садоқат намунаси, иффат ва ҳаё соҳибаси, эҳтиросларининг жиловдори, хушҳулқлик ва меҳнатсеварлик ибрати, масъуллик белгиси ҳамда ота-онасининг ишончли суянчиғидир...

🔶️   -  Сингил ким?
-  Опа ва акасига беминнат ва холис ёрдамчи, сирларининг ишончли қўриқчиси, қалбан меҳрибон, шодлигу бахт, орзу ва армонларининг доимий ҳамроҳи, ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга бахт тиловчи ҳам қариндош, ҳам юрагига яқин инсонлардан бири...

🔶️   -  Ака ким?
-  Биродари ва синглисининг ишонган тоғи, қалб қўри, ибрат ва жасурлик тимсоли. Ўзгага меҳр-мурувват кўрсатишнинг намунаси, ука ва сингилнинг сирдоши ва маслаҳатчиси, дарду ғам, қувончу ҳавас, шўхлигу ўйинқароқликдаги ажралмас ҳамроҳи ҳамдир.

🔶️   -  Ука ким?
-  Ака ва опа сирларининг мустаҳкам пасбони, фикрларининг содиқ ҳаммаслиги, орзу-умидларининг толмас давомчиси, ҳар қандай вазиятдан қатъи назар, ака ва опасига далда бўлувчи ишончли дўст, сулола давомчиси, итоаткор инидир...

🔶️   -  Опа-сингил, ака-укалар бир-бирларига кимлар?
-  Авваламбор, тақдири илоҳий сабаб қондош, қориндош, муайян бир сулоланинг давомчилари ҳисобланади. Бир-бирларига чексиз меҳр қўйган, айбу камчиликларини беркитган, сирларининг сирдоши, ғамларининг ғамдоши, қувончу шодлигининг биринчи огоҳдоши. Улар бир-бирларини таъмасиз яхши кўрадиган, бир-бирларининг ғурур-ифтихори, шунингдек, ўзлари мансуб бўлган сулола маънавий оламини бойитувчиси, гўзал одоб-ахлоқнинг собит тарғиботчиси ҳамдир.

Умуман, улар борки, ота-она кўнгиллари юксалган, диллари хотиржам, орзу-ниятлари улашган. Улар борки, ҳаёт дарахти тириклик булоғидан қониб сув ичади. Улар борки, умрлар янгиланаверади, саволлар туғилаверади, жавоблар топилаверади. Умуман, уларнинг иноқлигию меҳр-оқибатидан бутун башар чароғон, осмон мусаффо, замин яшарган, одамзод ҳаёти мазмундорлик касб этган.

Farzand kamoli | Telegram