HADISLAR TOPLAMI @hadislar_toplamiii Channel on Telegram

HADISLAR TOPLAMI

@hadislar_toplamiii


Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat

HADISLAR TOPLAMI (Uzbek)

HADISLAR TOPLAMI Telegram kanalida sizga Islom dini ma'rifatlari bilan tanishish imkoniyati beriladi. Bu kanalda Rasulullohning ﷺ ahlak va sunnatlari haqida hadislardan iborat matnlar, foydali maslahatlar va to'liq Islam dini haqida ma'lumotlar mavjud. Bu kanal orqali, islomiy ahloqiyatni o'rganishingiz, ma'rifatni oshirishingiz va o'zingizni diniy ma'rifatlar bilan boyitishingiz mumkin. Kimki vafotidan keyin ham amali uzilmasligini xohlaysiz, ilm tarqatsin! Rasululloh ﷺ murojaat qiladilar: "Meni g'apimni eshitib, yodlab, singdirib, so'ngra ado etgan odamni Alloh ne'matlandirsin". Bu hadisni tinglash orqali o'zingizni o'zlashtirishingiz va islomiy ma'rifatlarga ega bo'lishingiz mumkin. Agar siz ham diniy ma'rifatlarga qiziqish tug'ilgan bo'lsangiz, HADISLAR TOPLAMI kanaliga obuna bo'ling va ilm olganingiz va uning ustiga amal qilingan bo'lsangiz, Alloh ne'matlariga sazovor bo'lasiz. Murajaat uchun @Rek_Qiroat

HADISLAR TOPLAMI

28 Jan, 02:30


#Ҳадис_1308📚

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга Роббингиз ҳузуридаги энг яхши, энг поқ даражотларингизни энг юқори қиладиган, сиз учун тилло-кумуш инфоқ қилишдан ҳам яхшироқ ва душманингизга йўлиқиб, сиз уларнинг бўйнингизга, улар сизнинг бўйнингизга зарба бергандагидан ҳам яхшироқ амалларингизнинг хабарини берайми?» дедилар.
«Оре, эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди.
«Аллоҳ таолонинг зикри», дедилар».


(Имом Термизий ривояти)


Шарҳ

Бундан, зикр кези келганда хайри садақа ва жиҳоддан ҳам афзал бўлиши келиб чиқади.
Бас, шундай экан, Аллоҳ таолони доимий равишда зикр қилишга одатланайлик.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

26 Jan, 02:55


#Ҳадис_1307📘

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақа молни ноқис қилмас. Аллоҳ авф ила бандага иззатдан бошқани зиѐда қилмас.
Ким Аллоҳ учун тавозуъ қилса, албатта, Аллоҳ уни юқорилатмай қўймас», дедилар».


(Имом Муслим ва Термизий ривоят қилишган).

Шарҳ:

Бошқа бир ривоятда:
«Авф бандага иззатдан бошқани зиѐда қилмас.
Бас, авф қилинг!
Аллоҳ сизни азиз қилур.
Тавозуъ бандага юқориликдан бошқани зиѐда қилмас. Бас, тавозуъ қилинг!
Аллоҳ сизни юқорилатур.
Садақа молга кўпайишдан бошқани зиѐда қилмас.
Бас, садақа қилинг! Аллоҳ азза ва жалла сизни бой қилур», дейилган.
Азизу мукаррам бўлайлик десак, авф қилишни одат қилайлик.
Олий мақомга етай десак, тавозуълик бўлайлик.
Бой-бадавлат бўлай десак, садақа қилишни одат қилайлик.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

25 Jan, 04:07


#Ҳадис_765📒

#ҲАММА ДУОЛАРНИ ЖАМЛОВЧИ ДУО.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп дуо қилдилар. Биз уни ѐд олмадик. Сўнгра: «Эй Аллоҳнинг Расули! Кўп дуо қилдингиз. Биз ундан ҳеч нарсани ѐд олмадик», дедик. Шунда у зот: «Ўшанинг ҳаммасини жам қиладиган нарсага сизларни далолат қилайми? Аллоҳим! Албатта, биз Сендан Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган хайрли нарсаларни сўраймиз. Сендан Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган ѐмон нарсалардан паноҳ сўраймиз. Сен ѐрдам сўралган Зотсан. Етказиш Сенинг ишинг бўлган Зотсан. Ўзгариш йўқ, қувват ҳам йўқ. Магар Аллоҳда бор», денглар», дедилар».

(Имом Термизий ривояти).

📝 Шарҳ:

Демак, Аллоҳ таолодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган нарсани сўрайман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган нарсадан паноҳ сўрайман, деб қилинган дуо жуда кўп нарсани қамраб олар экан. Уламолар, ушбу дуо каби жамловчи ва фойдали нарса йўқ, деганлар. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуоларида дунѐ ва охиратнинг яхшиликларидан бирор нарсани қолдирмай сўрадилар ҳамда дунѐ ва охиратнинг ѐмонлигидан бирортасини қўймай паноҳ сўрадилар.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 35📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

24 Jan, 03:53


#Ҳадис_1306📘

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким икки мусулмондан бўлган етимни тутиб таом ва шароб берса, албатта, Аллоҳ уни жаннатга киритади. Кечирилмайдиган гуноҳ қилган бўлсагина, бундан мустасно», дедилар».

(Имом Термизий ривоят қилган)

Шарҳ

🔶Мусулмон ота-онадан қолган етимни риоясини қилиш қанчалик улуғ ишлигини ушбу ҳадиси шарифдан билиб оламиз.
🔷Етимга озиқ-овқат беришнинг ўзи қанчалар савобли иш эканини кўринг.
🔶Ундай одамни Аллоҳ албатта, жаннатга киритар экан. Аммо бу ерда жуда нозик бир иш бор.
🔷 Ҳадиси шарифда етимга таом ва шароб берган одамни Аллоҳ албатта жаннатга киритиши ҳақидаги гапдан сўнг «Кечирилмайдиган гуноҳ қилган бўлса,ина бундан мустасно», дейилмоқда.
🔶Демак, кечирилмайдиган гуноҳ қилган одам жаннат ваъдаси берилган ишни қилган чоғида ҳам унга кирмай қолиши бор экан.
🔷 Баъзи кишилар шунга ўхшаш жаннат ваъда қилинган бирор ишни қилиб қўйиб, жаннатнинг калити ўзининг чўнтагида деган ҳисобга берилади.
🔶Гуноҳ ишларни қилишга баҳона топади.
🔷Аслида эса, кишининг жаннатга кириши умрида қилган барча амалларининг сарҳисобидан сўнг аѐн бўлади.
🔶Одам боласи балоғат ѐшига етганидан бошлаб, турли ишларни қилган бўлади.
🔷Кўплаб жаннат ваъда қилинган ишларни амалга оширади.
🔶Шунингдек, дўзах ваъда қилинган ишлари ҳам йўқ эмас.
🔷Қиѐматда ҳаммаси ҳисоб-китоб қилинади ва шундан сўнггина натижа эълон қилинади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

23 Jan, 02:28


#Ҳадис_1305📘

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқни саййид деманглар. Агар у саййид бўлса, батаҳқиқ, Роббингиз азза ва жалланинг ғазабини қўзитган бўласиз», дедилар».

(Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган).

Шарҳ

Мунофиқ улуғлашга лойиқ одам эмас.
🔶Шунинг учун билиб туриб уни саййид — улуғ демоқ дуруст эмас.
🔷Агар ким шу ишни қилса, улуғланишга лойиқ эмасни улуғлаган ва Аллоҳ таолонинг ғазабини қўзитган бўлади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

21 Jan, 03:20


#Ҳадис_1304📘

Шарид ибн Сувайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимдан ўтдилар. Мен бундоқ қилиб: чап қўлимни орқамга қўйиб, кафтимга таяниб ўтирган эдим. Шунда у зот: «Сен ғазабга учраганларга ўхшаб ўтирасанми?!» дедилар».

(Абу Довуд ривояти)

Шарҳ:

Чунки бу мутакаббирларнинг ўтиришидир.
Мўмин банда намозда ўтирганга ўхшаб, ёки чордана қуриб, ёки тиззаларини қучоқлаб ўтиради.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

20 Jan, 03:23


#Ҳадис_68📙

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули!
Пули, моли бор аҳли дунёлар ажрни олиб кетишди. Улар худди биздек намоз ўқишади, рўза тутишади ва ортиқча молларидан садақа қилишади», дейилди.

«Аллоҳ сизларга садақа қиладиган нарсаларни яратиб қўймаганми?
Ҳар бир айтилган тасбеҳ, ҳамдда садақа бордир. Жинсий эҳтиёжингизни қондиришингиз ҳам садақа бордир», дедилар.

«Шаҳватни қондиришида ҳам садақа бўладими?» дейилди.
«Агар шу шаҳватни ҳаром йўл билан қондирса, гуноҳ бўлмасмиди?
Худди шунингдек, агар ҳалол йўл билан қондирса, бунга ажр бўлади», дедилар».

(Имом Бухорий ривояти).

@Hadislar_toplamiii📚

HADISLAR TOPLAMI

19 Jan, 14:06


Pokiza muhabbat ~ Laylo Majnun

@QiroatlarTv

HADISLAR TOPLAMI

19 Jan, 03:34


#Ҳадис_1303📘

Асма бинти Язид розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг исми аъзами ушбу икки оятдадир:
«Ва илоҳингиз бир илоҳдир. Роҳман ва Роҳийм бўлмиш, Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқдир» ва Оли Имроннинг аввалидаги «Алиф. Лаам, Мийм. Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ.
У тирик ва қаййум Зотдир» оятидадир», дедилар».


(Аҳмад, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган)

Шарҳ

🔶 Дарҳақиқат, бу икки оятда зикр қилинган Аллоҳ таолонинг исмлари ўзида катта маъноларни жамлагандир.
Келинг, улар билан яқиндан танишиб чиқайлик:
«Ва илоҳингиз бир илоҳдир.
Роҳман ва Раҳийм бўлмиш, Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқдир».

🔷 Ушбу оятда Ислом ақийдасининг бош масаласи — Аллоҳнинг ягоналиги асосий қоида сифатида илгари сурилмоқда.
Аллоҳнинг борлигига ҳеч қачон шубҳа бўлмаган.
Унинг зоти ва сифатлари ҳақида тортишувлар доимо бўлиб турарди.
Унинг махлуқотлар билан алоқаси ҳақида ҳам тортишувлар кечган.
Фақат даҳрийларгина илоҳнинг йўқлиги ҳақида сафсата сотдилар.
Аллоҳнинг борлигини инкор этдилар.
🔶 «Алиф. Лаам, Мийм. Аллоҳ - Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирик ва Қайюм Зотдир».
Ояти Курсийда келганидек, ушбу ояти карима тавҳидни, Аллоҳнинг ягоналигини холис баѐн қилади.
Аллоҳ таолодан ўзга бандаларнинг ибодатига сазовор ҳеч бир илоҳи маъбуд йўкдир.
Аллоҳ доим тирикдир, ўлмайди.
У Қайюм — бандалари ишларининг тадбирида доимо қоим турувчидир.
Бошқаларнинг туриши ҳам У зот биландир.
🔷Бу икки ояти каримада ҳам Аллоҳ таолонинг бир неча исмлари зикр қилинган.
Аммо улардан қайси бири исми аъзам эканига аниқ ишора йўқ.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

18 Jan, 02:19


#Ҳадис_1302📘

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким балога учраган кишини кўрганда «ал-Ҳамду лиллаҳиллазии афонии миммаа ибталака ва фаззалании ала касийрин мимман холақа тафзийлан» деса, унга ўша бало етмайди», дедилар».

(ИмомТермизий ривоят қилган?

Шарҳ

Дуонинг маъноси:
«Сени мубтало қилган нарсасидан менга офият берган ва мени Ўзи халқ қилганларнинг кўпидан афзал қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин».
🔶Бирор балога, мусибатга учраган шахсни кўрган одам ушбу дуони ўқиб қўйса, ўзини ўшандоқ балога учрашидан Аллоҳ таоло саклайди.
🔷Мисол учун, Аллоҳ таоло сакласину, бирор йўл ҳодисасига учраганни кўрганда ва шунга ўхшаш ҳолатларни кўрганда ушбу дуони ўқиб қўймоқ керак.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

13 Jan, 02:15


#МУХИМ

❗️Боланинг шахсиятини ўлдириб ландовур қиладиган 5 та нарса ...

Хусусан ота оналар эшитсин!

@Qiroatlartv🎧‌‌

HADISLAR TOPLAMI

13 Jan, 02:10


НАМАНГАН   ВИЛОЯТИ   КОСОНСОЙ   ТУМАНИ   ОБОД   МФЙ   НАВО   КЎЧАСИ   196   УЙДА   ЯШАЙМИЗ  МУКАРРАМХУЖАЕВ   МУХАММАДХОН   2020  ЙИЛ   31-ИЮЛЬ КУН  ТУГИЛГАН

ИЛТИМОС  ЁРДАМ   БЕРИШИЛАРНИ   СУРАЙМАН    БОЛАМНИ   АХВОЛИ  ОҒИР.
(👆👆 ОНАСИНИ СМС СИ)


БЕМОРЛАРИМИЗ СИЗ АЗИЗЛАРНИНГ  МАНАВИЙ  ВА МОДДИЙ  ЁРДАМЛАРИНГИЗГА  МУХТОЖ.
⛔️УЙЛАЙМАНКИ  АЛЛОҲ  РОЗИЛИГИ  УЧУН  БЕФАРҚ  БЎЛМАЙСИЗЛАР.
⛔️АВВАЛАМ  БОР СИЗ АЗИЗЛАРНИНГ  ДУОЛАРИНГ  КЕРАК.

⛔️БУ  ҚИЛГАН  ЭҲСОНИНГИЗ  СИЗНИ  БАЛОЛАРДАН  АСРАШИНИ  УНУТМАНГ!

@SAXIYLAR_UZ
КАРТА    РАҚАМЛАРИДАН
👇👇
Уз Кард
8600 1204 2526 9142
ХАМКОР БАНК

ЧЕТДАН ҲАМ ИШЛАЙДИ
  👇👇
Хамкор Банк Уз кард
5614 6818 2020 4620
Ашурова  З. номида
Тел +99899 430 24 50 уланган.
----------|
Хумо Агробанк
👇👇
4073 4200 5525 1403
Ашурова  З.
📲 99899 430 24 50
👆👆
Уланган.
••••••••

  ПАЙНЕНТ РАКАМ
       👇👇
+998 99 430 24 50
Уз Мобаил

   АДМИН 
@Firdavs188

     Эхсон хисобот
         👇👇
   
@Shifoiy_uz
    👆
   
@Saxiylar_uz
   
@AZAN_UZZ
🍂🍂🍂🍂🍂🍂

HADISLAR TOPLAMI

07 Jan, 01:33


#Хадис_1293📕

Шеър айтиш,ёзиш ва эшитиш хакида🗒️🩷

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Бирингизнинг қорни қусқига тўлмоғлиги шеърга тўлмоғидан яхшидир», дедилар».
🪶Тўртовлари ривоят қилишган.

Шарҳ:😍
Албатта, бу ҳадиси шарифда ножоиз шеър кўзда тутилган.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Аржда юриб бораётган эдик. Бир шоир шеър айтиб йўлдан чиқиб қолди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тутинглар шайтонни ёки ушланглар шайтонни! Кишининг қорни қусқига тўлгани шеърга тўлганидан яхшироқдир», дедилар».
🪶Муслим ривоят қилган.

Шарҳ:😍
Арж — маконнинг номи.

❗️❗️❗️Шеър ва Кушик айтиш ва эшитиш хакида кейинги постларда яна хам кенгрок маълумот юборамиз, кутинг😊

@HADISLAR_TOPLAMIII

HADISLAR TOPLAMI

06 Jan, 02:07


✔️АБУЛҚОСИМ КУНЯСИНИ ОЛИШ ЖОИЗМАС

#Хадис_1292💜

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Биздан бир киши ўғил кўрди ва уни Қосим деб номлади. Шунда токи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрамагунимизча унинг исмини куня қилиб олмай тур, дейишди. Бас, у зот: «Менинг исмим ила номлайверинглар, аммо куням ила куняланманглар», дедилар».

✔️Тўртовлари ривоят қилишган.

Шарҳ:😍

Арабларда куня тушунчаси бор. Унда ота-она эҳтиром юзасидан ўз исми билан эмас, бош фарзанди исми олдига «абу» ёки «умму» қўшимчалари қўшиб чақирилади. Буни «куня» дейдилар. Отани Абу Фулон деб, онани Умму Фулон деб чақирилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунялари Абул Қосим эканлиги ҳаммамизга маълум. Саҳобалардан бирлари ўғил кўрганда исмини Қосим қўйибди. Шунда қандайдир ноқулайликни англаган бошқа саҳобалар ҳалиги отага: «Сен ўғлингни исми ила куняланмай тур. Аввал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрайлик. Бу ишни қилса бўладими ёки йўқми?» деганлар. Ўша иш ҳақида сўралганда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг исмим ила номлайверинглар, аммо куням ила куняланманглар», дедилар». Чунки, Қосимнинг маъноси тақсимловчидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига Аллоҳ таолодан нозил бўлган ваҳийни тақсимлайдилар. Кишиларга ўзларига яраша мақомларни тақсимлайдилар. У зот одамлар орасида ўлжаларни тақсимлайдилар. Бу нарса у зотнинг ўзларига хосдир. Бошқалар бунда у зотга шерик бўлишлари мумкин эмас.
Келаси ривоятлар ҳам биринчи ривоятни таъкидлаб келади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир киши: «Эй Абул Қосим!» деб нидо қилди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бурилиб қарадилар. Шунда у: «Эй Расулуллоҳ! Мен сизни кўзда тутганим йўқ. Фалончини чақирувдим», деди. Шунда Набиюллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Исмим ила номланинглар, куням ила куняланманглар», дедилар».
✔️Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким исмим ила номланса, куням ила куняланмасин. Ким куням ила куняланса, исмим ила номланмасин», дедилар».

Шарҳ:😍

🟤Демак, икки ишдан бирини қилишга изн бор.
🟤 Иккисини жамлаб қилишга рухсат йўқ❗️

@HADISLAR_TOPLAMIII✔️

HADISLAR TOPLAMI

05 Jan, 02:07


Уйда куш бокиш хакида🩷

#Хадис_1291📚

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизникига кириб турар эдилар. Менинг кичик укам бор эди. У Абу Умайр деб куняланар эди. Унинг нуғар номли қушчаси бўлиб, ўшани ўйнаб юрар эди. Қушча ўлиб қолди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизникига кириб уни маҳзун ҳолда кўрдилар ва: «Унга нима бўлди?» деб сўрдилар. Унинг нуғари ўлиб қолди, дейишди. Шунда у зот:«Эй Абу Умайр! Нима қилди нуғайр?» дедилар».
✔️Тўртовлари ривоят қилишган.

Шарҳ:😍

Бу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
🦋1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оддий саҳобаларнинг уйларига кириб, улардан хабар олиб туришлари.
🦋2. Ёш болалар қуш ўйнаса жоизлиги.
🦋3. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болажонликлари.
🦋4. Кичкина болани ҳам кунялаш мумкинлиги.

@HADISLAR_TOPLAMIII

HADISLAR TOPLAMI

04 Jan, 11:34


JANNAT BU?

@Qiroatlartv🎧

HADISLAR TOPLAMI

04 Jan, 11:17


Bomdod uchun Budilnik
Bomdod uchun Budilnik
Bomdod uchun Budilnik
Bomdod uchun Budilnik
Bomdod uchun Budilnik
Bomdod uchun Budilnik


Tez qoshilib olamiz manfaatli kanal 👆

HADISLAR TOPLAMI

04 Jan, 02:07


Исм куйиш хакида🩷( 2)

#Хадис_1290📚

Абу Ваҳб ал-Жушаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Анбиёларнинг исмлари ила номланинглар. Аллоҳ учун исмларингизнинг энг маҳбублари Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир. Энг содиқ исмлар Ҳорис ва Ҳаммомдир. Исмларнинг энг қабиҳи Ҳарб ва Муррадир», дедилар».
✔️Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.

Шарҳ: 😍

Ҳорис — касб қилувчи, ҳаммом — аҳамият берувчи бўлиб, ҳарб — уруш, мурра — аччиқ дегани.

Ўтган ҳадиси шарифлардан яхши исмлар уч даражага бўлиниши аён бўлмоқда:
🟣1. Абдуллоҳ, Абдурроҳман ва шунга ўхшаш Аллоҳ таолога бандалик ва ҳамд маъносини англатувчи Абдурроҳим, Абдуссалом, Ҳамидуллоҳ, Азизуллоҳ каби исмлар.
🩷 2. Анбиёларнинг исмлари. Муҳаммад, Аҳмад, Иброҳим, Исҳоқ, Юсуф кабилар.
🟡3. Эзгуликни акс этдирувчи ҳамда ўтган азизлардан қолган яхши исмлар. Саҳобаи киромлар, машҳур имомлар ва Ҳорис, Ҳаммом каби исмлар.

@HADISLAR_TOPLAMIII✔️

HADISLAR TOPLAMI

03 Jan, 02:07


Исм куйиш хакида🩷

#Хадис_1289📚

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, сизлар қиёмат куни исмларингиз ва оталарингизнинг исми ила чақирилурсизлар. Бас, исмларингизни гўзал қилинг», дедилар».
✔️ Абу Довуд ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу «Албатта, Аллоҳ қиёмат куни ўз бандаларини сатр қилиш учун одамларни оналарининг исми ила чақирур», деди».
✔️Тобароний ривоят қилган.

Шарҳ: 😍

⭐️Баъзи бир тоифа одамларни айбини беркитиш учун онасининг исми билан чақирилиши ҳам мумкин экан.
⭐️ Шунинг учун оналарнинг исмлари ҳам гўзал бўлиши яхшидир.

@HADISLAR_TOPLAMIII

HADISLAR TOPLAMI

02 Jan, 02:07


Акса уриш одоби хакида🩷

#Хадис_1288📚

💡Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида икки киши акса урди. Бас, у зот улардан бирига тилак билдирдилар ва бошқасига тилак билдирмадилар. Шунда у зот унга тилак билдирмаган киши:«Фалончи акса урганда тилак билдирдингиз, мен акса урганимда тилак билдирмадингиз?» деди.«Бу Аллоҳга ҳамд айтди. Сен Аллоҳга ҳамд айтмадинг», дедилар».
✔️Бешовлари ривоят қилишган.

Шарҳ:😍
Ушбу ривоятда зикри келган икки акса урувчиларнинг бири Омир ибн Туфайл розияллоҳу анҳу бўлиб, иккинчиси унинг жияни экан. Жиян акса ургандан кейин Аллоҳга «Алҳамдулиллаҳи» деб ҳамд айтган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга «Ярҳамукаллоҳу» деб тилак билдирганлар. Омир ибн Туфайл розияллоҳу анҳу акса уриб бўлиб, ҳамд айтмагани сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига тилак билдирмаганлар. Шунинг учун ҳамд айтмаган акса урувчига тилак билдирилмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон акса урсалар, юзларини қўллари ёки кийимлари ила тўсар ва овозларини пасайтирар эдилар».
✔️Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Шарҳ:😍
Мусулмонча акса уриш маданияти ана шундоқ. Акса ураётган пайтда оғиз-бурундан чиқиши эҳтимоли бор нарсалар тўсилади.
Шу билан бирга, пастроқ овозда акса уришга ҳаракат қилинади.

💡 Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Қачон бирингиз акса урса, «Алҳамдулиллаҳи» десин. Унга тилак билдирувчи «Ярҳамукаллоҳу» десин. У унга «Яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу болакаум» десин», дедилар».
✔️Термизий, Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Шарҳ:😍
⭐️ Ушбу ҳадиси шарифда акса урганда айтилиши лозим бўлган гаплар тўлиқ келган.
⭐️ Аввало, акса урувчи «Алҳамдулиллаҳи» — «Аллоҳга ҳамд бўлсин» дейди.
⭐️ Уни эшитган одам «Ярҳамукаллоҳу» — «Аллоҳ сенга раҳм қилсин» дейди.
⭐️ Акса урувчи эса, «Яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу болакаум —Аллоҳ сизни ҳидоят қилсин ва ҳолингизни яхшиласин» дейди.

💡Салама ибн ал-Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида акса урди. Шунда у зот унга:«Ярҳамукаллоҳу», дедилар.У яна бир бор акса урди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Киши тумовдир», дедилар».
✔️Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

💡 Рифоъа аз-3урақий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Акса урганга тилак тилаш уч мартадир. Сўнгра хоҳласанг тилак тила, бўлмаса, йўқ», дедилар».
✔️ Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

@HADISLAR_TOPLAMIII✔️

HADISLAR TOPLAMI

01 Jan, 02:07


Чет тилларини урганиш хакида✔️:

#Хадис_1287💜

Зайд ийн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга яҳудийларнинг ёзувини ўрганишни амр қилдилар ва Аллоҳга қасамки, мен яҳудийларнинг ёзишидан эмин эмасман», дедилар. Ярим ой ўтгандан сўнг мен ўша нарсани у зот учун таълим олдим. Мен ўрганиб бўлганимдан сўнг қачон яҳудийларга мактуб ёзадиган бўлсалар, мен ёзадиган бўлдим. Қачон улар у зотга ёзсалар, мен у зотга уларнинг ёзганини ўқиб берадиган бўлдим»
✔️ Термизий ривоят қилган.

Шарҳ:🥰

Ушбу ҳадиси шариф бошқа халқларнинг тиллари ва ёзувларини ўрганиш лозимлигига катта ва асосли далилдир.
Модомики, бошқа халқлар билан бир оламда яшалар экан, улар билан алоқа қилиш эҳтиёжи бўлади. Бунинг учун эса, уларнинг тилини яхши биладиган одамлар керак бўлади. Агар ҳар бир жамиятнинг бу соҳада ўз одамлари бўлмаса, бошқаларга муҳтож бўлинади. Бошқалар эса бировга мухлис бўлиши қийин. Улар қасддан нотўғри таржималар қилиб, зарар етказиши турган гап. Шунинг учун ҳар бир жамият бу соҳада ўз одамларини тарбиялаб олмоғи лозим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу нарсага алоҳида эътибор берганлар.

@HADISLAR_TOPLAMIII

HADISLAR TOPLAMI

31 Dec, 02:07


#Хадис_1286📚

🕯🕯🕯🕯🕯🕯🕯🕯🕯🕯🕯
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ажамларга мактуб ёзмоқчи бўлганларида улар хатм - муҳри бор мактубдан бошқани қабул қилмасликлари айтилди. Шунда у зот хотим - узук қилдирдилар. Мен у зотнинг кафтларида унинг оқига назар солиб тургандекман».
🖊Термизий ривоят қилган.

Шарҳ:😍

Ушбу ривоятдан биз узук деб номлаётган нарсанинг ҳақиқати ва ундан кўзланган асосий мақсад англаб олинади. Бунинг учун аввал бир оз луғавий баҳс юритмоғимиз лозим. Биз «узук» деб номлаётган нарса арабчада «хотим» деб аталади. Бу сўзнинг луғавий маъноси хатм қилувчи — муҳр босувчи деганидир. Чунки «хатм» сўзи «муҳр» деганидир. Ҳозир биз ўрганаётган ҳадиси шарифдан кўриниб турибдики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам чет эллардаги баъзи давлат бошлиқларига юбормоқчи бўлган мактубларини тасдиқлаш учун муҳр босиш зарурати туғилиб қолганда узук қилдирган эканлар. Шундан кейин у зот ўша узукни тақиб юрганлар ва бирор ҳужжатни муҳрлаш лозим бўлиб қолса, қўлларидан чиқариб туриб, у билан муҳрлаганлар. Эътибор берадиган бўлсак, ушбу ҳадиси шариф Исломнинг халқаро дипломатиясининг биринчи қадамлари қандоқ бўлгани ҳақида ҳикоя қилаётганини кўрамиз.
Ислом давлати қарор топиб, атрофдаги қабилалар Исломга киришни бошлаган даврда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ажамларга мактуб юбориб, уларни Исломга чақирмоқчи бўлганлар. Ана ўша ишга қўл урила бошлаганда баъзи хабардор кишилар халқаро алоқалардаги подшоҳларга мактуб юборишда ҳисобга олиниши лозим бўлган қоидаларни эслатдилар. Араблар ўқиш-ёзишдан бехабар, бировга мактуб ёзиш хаёлига ҳам келмаган бир халқ эди. Шунинг учун уларда бу борада бирор тажриба бўлиши ҳам қийин эди. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқорида зикр этилган подшоҳларга элчилар орқали мактуб юборишга қарор қилдилар. У зот уларни ҳам Аллоҳнинг динига чақириш бўйича ўз зиммаларидаги масъулиятни адо этмоқчи эдилар. Ана ўшанда ўзлари муомала қилмоқчи бўлган шахсларга таъкидли бўлиши учун элчиларга қўшиб мактуб ҳам юбормоқчи бўлдилар. Биладиган кишилар муҳрсиз мактубни подшоҳлар қабул қилмасликларини айтиб, бу ишни самарали чиқишига ўз ҳиссаларини қўшмоқчи бўлдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ўринли ва фойдали маслаҳатларидан тўғри фойдаландилар.

🩷Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чет элларга мактуб юборганлари.
2⭕️ Бошқа дин ва давлат вакиллари ила алоқа қилишда уларнинг урф-одатларини эътиборга олиш кераклиги.
3🟠 Мактуб, ёзув воситаси билан ҳам Исломга даъват қилиш зарурлиги.
4🟢Халқаро алоқаларни олиб боришда халқаро қоидаларга амал қилиш жоизлиги.
5Ёзилган ҳужжат муҳр ила тасдиқлаш кераклиги.
6⭕️Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳужжатларни тасдиқлаш учун тутган муҳрлари узукда бўлгани.

@HADISLAR_TOPLAMIII

HADISLAR TOPLAMI

30 Dec, 02:07


#Хадис_1285📚

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:«Ассалому алайкум», деди.У зот алик олдилар. Ҳалиги одам ўтирди.Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ўнта», дедилар.Кейин бошқа бири келиб:«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи», деди.У зот алик олдилар. Ҳалиги одам ўтирди.Сўнгра у зот:«Иигирмата», дедилар.Кейин бошқа бири келиб:«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу», деди.У зот алик олдилар. Ҳалиги одам ўтирди.Сўнгра у зот:«Уттизта», дедилар».

Шарҳ:😍

☑️Бундан саломни тўлиқ айтган ва аликнинг тўлиқ қайтарган кишилар савобни тўлиқ олиши келиб чиқади.
☑️Ким салом беришдан тўлиқ савоб олишни истаса, «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу» деб тўлиқ салом берсин.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Одамларнинг Аллоҳга энг яқини уларга энг аввал салом берганидир», дедилар».
🖋Иккисини Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ:😍

☑️Ушбу ҳадиси шарифга амал қилароқ кишиларга аввал салом беришга одатланмоқ лозим.
☑️Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳаммадан олдин салом берар эдилар. Саҳобаи киромлар пойлаб туриб ҳам у зотдан аввал салом беришга улгурмай қолар эдилар.

@HADISLAR_TOPLAMIII

HADISLAR TOPLAMI

29 Dec, 02:07


#Хадис_1284📚

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмассиз. Ўзаро муҳаббат қилмагунингизча мўмин бўлмассиз. Сизни қачон (амал) қилсангиз ўзаро муҳаббат қиладиган бўладиганингиз амалга далолат қилайми? Орангизда саломни кенг таркатинг», дедилар».
🖋Абу Довуд, Термизий ва Муслим ривоят қилишган.

Шарҳ:😍

☑️Бу ҳадиси шарифда «саломлашиш»нинг улкан аҳамияти баён этилмоқда.
☑️ Салом бериш билан бошланадиган хайрли ишнинг охири жаннатга кириш билан ниҳояланиши айтилмоқда.
☑️Ўзаро бир-бирлари билан саломлашиб юрган кишилар бир-бирларига муҳаббат ҳосил қиладилар. Ўзаро саломлашиб, ўзаро муҳаббатда юрган кишилар эса, мўмин бўладилар. Ўзаро саломлашиб, ўзаро муҳаббатда юрган мўминлар эса, жаннатга кирадилар.
☑️ Шунинг ўзидан ҳам саломнинг қанчалар аҳамиятли нарса эканини билиб олса бўлади.

@HADISLAR_TOPLAMIII

HADISLAR TOPLAMI

28 Dec, 02:07


##Ҳадис_1283📚

Абу Усайд ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларга: «Орқага ўтинглар! Йўлнинг ўртасидан юрманглар! Йўлнинг четини лозим тутинглар!» деганларини эшитдим. Бас, аёл киши деворга яқин юрганидан кийими деворга ишқаладиган бўлди».
✍️Абу Довуд ривоят килган.

Шарҳ:😍

☑️ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ривоятдаги гапларни масжиддан чиққан одамлар аёллар билан кўчада аралашиб кетганларини кўрганларида айтганлар.
☑️Мусулмонлик одоби бўйича эркак ва аёллар аралаш-қуралаш бўлиб кетишлари яхши эмас. Балки ҳар ким ўзини билгани ва ўзига яраша ҳаракат қилгани яхши. Шунинг учун барча оммавий маконларда аёлларга алоҳида жойлар ажратилади.
☑️Муслима аёл кўчада юрганида барчанинг эътиборини тортиб, ўзига қаратадиган бўлмаслиги лозим. Балки камтарлик ила ўзини сақлаб юргани афзал бўлади.
☑️Шунингдек, ушбу таълимотлардан келиб чиқиб, ҳозирги кунларда ҳам муслима аёлларга мусулмон давлатларда алоҳида имтиёзлар яратилган. Мисол учун, навбат кутиш ҳар қанча оғир бўлса ҳам муслима аёлларга навбатдан ташқари хизмат кўрсатилади.
☑️Жамоатчилик нақлиётларидан ҳам аёллар учун алоҳида жойлар ажратилган ва ҳоказо.

@HADISLAR_TOPLAMIII😕

HADISLAR TOPLAMI

27 Dec, 13:19


#Ҳадис_647📘


#Аллоҳни_зикри


Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки хислат ѐки одат бор. Мўмин банда уларни муҳофаза қилса, албатта, жаннатга киради. Иккиси осондир ва уларга амал қиладиган оздир. Ҳар бир намоздан кейин ўн марта тасбеҳ айтади, ўн марта Аллоҳга ҳамд айтади ва ўн марта такбир айтади. Ўша ҳаммаси тилда бир юз элликта. Тарозуда бир минг беш юзта. Қачон ѐтар жойини олса, ўттиз тўрт марта такбир, ўттиз уч марта ҳамд ва ўттиз уч марта тасбеҳ айтади. Булар тилда юзта, тарозуда мингта. Батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уларни қўллари билан санаѐтганларини кўрдим. Шунда: «Эй Аллоҳнинг Расули! Уларнинг оз бўлгани ва уларга амал қиладиган оз бўлиши қандоқ?» дейишди. «Шайтон бирингизга уйқусида келади ва уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди. Намозида келиб, уни айтишидан олдинги ҳожатини эсига солади», дедилар».

(Сунан эгалари ривоят қилишган).


📝Шарҳ:

Ҳадиси шарифдаги «Ҳар бир намоздан кейин ўн марта тасбеҳ айтади, ўн марта Аллоҳга ҳамд айтади ва ўн марта такбир айтади. Ўша ҳаммаси тилда бир юз элликта» дейилганда беш вақт намоз кўзда тутилган. Бу ерда намоздан кейин ва ухлашдан олдин тасбеҳ, ҳамд ва такбир айтишнинг яна бир услуби ҳақида сўз кетмоқда. Уйқуга кетишдан олдин ўттиз тўрт марта такбир, ўттиз уч марта ҳамд ва ўттиз уч марта тасбеҳ айтиб ѐтишга амал қилиб борилса, катта хайр, баракага эга бўлинади. Аммо намоздан кейин айтиладиган тасбеҳ, ҳамд ва такбирда бошқа ҳадиси шарифга амал қилиниб келинмоқда.
Имом Муслим ва Термизий Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Намоз) ортидан келувчиларни айтувчилар ѐки қилувчилар ноумид бўлмаслар. Ҳар бир намоз ортидан ўттиз учта тасбеҳ, ўттиз учта ҳамд ва ўттиз тўртта такбир», дедилар».
Ушбу ҳадисда зикр қилинган ҳар бир намоз ортидан ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамду лиллаҳ», ўттиз тўрт марта «Аллоҳу акбар»ни зикр қилиш, кейинги ривоятларда келадиган зикрлар ила уйғунлашиб татбиққа кирган.
Имом Муслимнинг ривоятида: «Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта Аллоҳга тасбеҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар» деса, ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлур, юзтанинг тамом бўлиши: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайин қодийр»ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби кўп бўлса ҳам мағфират қилинур», дейилган.
Имом Муслимнинг ривоятига аввал ѐки охирида «Оятал Курсий»ни қўшиб ўқишни сўфийлар жорий қилганлар. Буни сўфийлар хатми, деб номланади. Бу нур устига нур дейилади, чунки «Оятал Курсий Куръони Каримдаги энг улуғ оятдир. Ушбу хатмни қилиш бизда ҳам жорий бўлиб келаѐтган нарсадир.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 35


@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

27 Dec, 12:59


Assalomu alaykum azizlar..🙈
❄️Qishning sovuq kunlarida siz azizlar uchun Qaynoq va Sovrinlarga boy KONKURSga start berdik 🤗

❤️☺️ Mikroto‘lqinli pech
❤️☺️ Zepter kastryul jamlanmasi
❤️☺️Oshxona anjomlar to‘plami
❤️☺️ Dazmol
❤️☺️ Par dazmol
❤️☺️ Tefal (elektr choynak)
❤️☺️ Blinchik tova
❤️☺️ Pichoqlar jamlanmasi
❤️☺️ Termos
❤️☺️ 50 ming so'm pul mukofoti


🔔 Ishtirok etish uchun shoshiling! Hamma uchun imkoniyat bor! 😊
🔖Shartlari juda ham oson pastdagi havola orqali botdan to'lliq ro'yxatdan o'ting va KONKURSda faol ishtirok eting👇👇

https://t.me/Yangi_TanlovBot
https://t.me/Yangi_TanlovBot

HADISLAR TOPLAMI

27 Dec, 02:32


Namozning Tanamizga Foydalari Haqida Bilasizmi?

@Qiroatlartv🎧

HADISLAR TOPLAMI

27 Dec, 02:30


Bu ayol 100 foiz ishonarli avval ham 2-3 marta elon bergandik qachon ilojisi yoq qiyin holatga tushganda bizga aloqaga chiqadi .
Toshkentliklar bo'lsa uyiga borib ko'rishlari ham mumkin
Alloh Qodir qilgancha yordam berib yuborilar.

HADISLAR TOPLAMI

27 Dec, 02:28


Asalomaleykum yaxshimisila tuzumisila iltimos bilan yozvotudim man 3 farzandi yolgʻiz onasiman boquchimiz yoq Nafaqa puliga kun kechramiza farzandlarim kichkinagina sabab ishlolmiyman iltimos manga azgına yordam keregiydi iltimos 2 kundan beri bolalarim kasaliydi siq ovqat yiyishmadi uyimizda xishnima qolmganligi uchun iltimos manga rozgorlikdan Doridan yordam kergiydi iltimos bolalarim issiq ovqat yeyishga azgına yordam keregiydi bir ona sifatida yordam soravotudim imkon bosa shu dorilani olishgayam yordam kere iltimos
Fenistil Azimak Grupinasil Elmontis Galavit sivecha iltimos siladan

Toshkent shahar Almazor rayonida turamiza

Tel
+998977686446

Karta raqami
9860600431286100
Daliyev Dilshod

Sms ulangan raqam 946752003

HADISLAR TOPLAMI

27 Dec, 02:07


#Ҳадис_1282💡

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига отамнинг қарзи хусусида бориб эшикни тақиллатдим. Бас, у зот: «Бу ким?» дедилар. «Менман!» дедим. У зот норози оҳангда: «Мен, мен...» дедилар».

✍️( Бешовлари ривоят қилишган).

🥰Шарҳ:

Мен, дейиш билан иш ойдинлашмайди.
Унинг ўрнига мен фалончиман, деб ўзини аниқ танитиш лозим.
Унда ўз исмини, кунясини ёки маълум сифатини айтилса, яхши бўлади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

26 Dec, 02:36


#Ҳадис_1281📘

Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қачон бирингиз акса урса, «Алҳамдулиллаҳи» десин. Унга тилак билдирувчи «Ярҳамукаллоҳу» десин. У унга «Яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу болакаум» десин», дедилар».

(Термизий, Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган).

Шарҳ

Ушбу ҳадиси шарифда акса урганда айтилиши лозим бўлган гаплар тўлиқ келган.

Аввало, акса урувчи «Алҳамдулиллаҳи» — «Аллоҳга ҳамд бўлсин» дейди.

Уни эшитган одам «Ярҳамукаллоҳу» — «Аллоҳ сенга раҳм қилсин» дейди.

Акса урувчи эса, «Яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу болакаум —Аллоҳ сизни ҳидоят қилсин ва ҳолингизни яхшиласин» дейди.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

25 Dec, 03:30


#Ҳадис_1280📘

Абу Мижлаз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши ҳалқанинг ўртасига ўтирди. Шунда Ҳузайфа: «Муҳаммаднинг тилида малъундир ёки Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиллари ила ҳалқанинг ўртасига ўтирганни лаънатлади», дедилар».

(Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган)

Шарҳ:

Чунки ҳалқанинг ўртасига ўтирган одам бу борадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига хилоф иш қилган ва одамларни бир-бирларидан тўсган бўлади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

24 Dec, 04:14


#Ҳадис_1279📘

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир киши бошқа бир кишини мажлисидан турғазиб, сўнг ўзи унинг ўрнига ўтирмайди. Лекин силжинглар ва кенгайтиринглар», дедилар.

(Тўртовлари ривоят қилишган).

(Муслим ўз ривоятида):
«Ибн Умар биров ўрнидан туриб унга жой бўшатса, ўша ерга ўтирмас эди»ни зиёда қилган.

Шарҳ

🔷Мажлисда ўтирган бир кишини турғазиб ўрнига бошқани ўтқазиш ҳаромдир.
🔶Чунки бу ишда аввал келган кишини беҳурмат қилиш бор. Аммо кенгайиб жой очилса, яхши бўлади.
🔷Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг биров ўрнидан туриб, унга жой бўшатса, ўша ерга ўтирмасликлари ўзларининг ўта камтарликларидандир.
Аслида, ўтирган одам бир кишини улуғлаб ва ҳурматлаб чин кўнгилдан жой бўшатиб берса, ўтирмоқ жоиз.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

23 Dec, 03:36


#Ҳадис_1278📘

Абдурроҳман ал-Феҳрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Ҳунайнда ҳозир бўлдим.
Шиддатли иссиқ қиздириб турганда юриб бориб, дарахт соясига тушдик.
Қуёш заволга кетганида жанг анжомларимни кийдим.
Отимга миниб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. У зот ўз чодирларида экан. Бас, мен:«Ассалому алайка, эй Аллоҳнинг Расули, ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳу. Жўнаш вақти бўлди», дедим.
«Шундоқ! Ҳозир!
Эй Билол! Тур! Эй Билол!» дедилар.У зот соялари худди қуш соясидек бўлиб, тезлаб дарахт остидан сапчиб турдилар.
Бас, у:«Лаббайка ва саъдайка! Ўзим фидойингиз бўлай!» деди.«Менга отни эгарла!» дедилар.У икки тарафи хурмо қовуғидан бўлган эгарни олиб чиқди. Буларда ҳойи ҳавас ҳам, мақтаниш ҳам йўқ эди.
Бас, у зот миндилар. Биз ҳам миндик».

(
Имом Абу Довуд ривояти)

Шарҳ

Бундан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эгарлари жуда ҳам содда бўлгани аён бўлади.
Ҳазрати Билол розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга «Лаббайка ва саъдайка!» дейишлари эса, бу гапни улуғ кишилар хизматларига доим тайёрлик маъносини билдириш учун ишлатилганини кўрамиз.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

22 Dec, 03:46


#Ҳадис_1277📚

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қўшиқчи қизларни сотманглар, сотиб олманглар, уларга таълим берманглар, улар ила тижорат қилишда хайр йўқ. Уларнинг баҳоси ҳаромдир. Шунинг мислида «Одамлар орасида илмсиз равишда Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун беҳуда сўзни сотиб оладиган кимсалар ҳам бор» ояти нозил бўлган», дедилар».

(Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган).

Шарҳ

🟥 Жоҳилият даврида чўри қизларга қўшиқчилик бўйича таълим берилар ва уларни базми жамшидларда, турли йиғинларда қўшиқ айтдириш учун сотилар ҳамда сотиб олинар эди.
🔶Уларнинг қўшиқчилик хизмати фақат фисқи фасод учун бўлар эди.
🔷 Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг савдоси ва фаолиятига боғлиқ ҳар бир нарсанинг ҳаромлигини эълон қилмоқдалар.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

21 Dec, 03:22


#Ҳадис_1276📘

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ одамлардан тилини сигирнинг тилига ўхшаб айлантирган балоғатлисини ёмон кўради», дедилар».


(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

Шарҳ:

🔷 Мол кавш қайтарганда тилини икки лунжида айлантирганга ўхшаб ҳуда-беҳудага балоғатга зеб бериб, ўзини кўрсатиш учун балоғатли сўзлашга ҳаракат қилган одамни Аллоҳ таоло хуш кўрмас экан.
Бу маънода эҳтиёт бўлмоқ зарур

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

20 Dec, 03:18


#Ҳадис_1275📘

Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Уйқум қочиб, кечаси билан ухламай чиқаман», деди.
«Қачон ѐтар жойингдан ўрин олсанг, «Аллоҳумма, Роббас самаватис сабъи ва маа азаллат ва Роббал аразийна ва маа ақаллат, ва роббаш шайятийна ва маа азоллат. Кун лия жоран мин шарри холқика куллиҳими жамийъан ан яфрута алайя аҳадун ав ан ябғия алайя. Азза жорука ва жалла саноука ва лаа илаҳа ғойрука ва лаа илаҳа илла анта», дегин», дедилар».

(Имом Термизий ривоят қилган).

Шарҳ:

Ушбу ҳадиси шарифда келган дуонинг таржимаси:
«Аллоҳим! Эй етти осмон ва улар соясидаги
нарсаларнинг ва ерлару улар кўтарган нарсаларнинг ҳамда шайтонлару улар адаштирганларнинг Роббиси! Менга Ўзингнинг барча махлуқотларинг шарридан улардан бирортаси менга ѐмонлик ѐки душманлик қилмаслиги учун ҳимоячи бўл! Сенинг ҳимоянг азиздир ва саноинг улуғдир. Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ! Фақат Сенинг Ўзинггина илоҳий маъбудсан».


Уйқусизлик дардига чалинганлар ушбу дуони ѐдлаб олиб, ихлос билан ўқиб ѐтсалар, яхши бўлади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

19 Dec, 03:27


#Ҳадис_1274📘

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон чақмоқ ва момақалдироқ овозини эшитсалар: «Аллоҳим! бизни ғазабинг ила ўлдирмагин ва азобинг ила ҳалок қилмагин. Ундан олдин бизга офият бергин», дер эдилар».

(Имом Термизий ривоят қилган).

Шарҳ:

Ушбу дуоларни ѐд олиб, ўз вақтида ўқиб юрмоқни одат қилиш зарур.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

18 Dec, 03:50


#Ҳадис_1273📘

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин бир уядан икки марта чақилмайди», дедилар».

(Учовлари ривоят қилишган).

Шарҳ

🔷Бу ҳадиси шарифдаги уядан мурод - илон, чаѐн каби заҳарли нарсаларнинг инидир. 🔶Бундан мўмин киши ўта ҳушѐр инсон бўлиши лозимлиги чиқади.
🔷 Мўмин мусулмон банда бир марта зарар тортган еридан ва ишидан иккинчи марта тортмаслиги керак.

Ушбу ҳадиси шарифнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан айтилишига қуйидагилар сабаб бўлган.
Бадр урушида Абу Ғарра номли шоир асирга тушди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан ўзларини ҳажв қилмаслик ва ўзларига қарши одамларни тарғиб қилмаслик ҳақида аҳд олдилар.
У «хўп» деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни озод қилиб юбордилар. У ўз қавмига бориб қўшилди. Сўнгра ҳажв қилишда ва қарши тарғиб қилишда давом этди.
Уҳуд уруши бўлганда у яна асирга тушди.
У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзини яна қўйиб юборишни сўради.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги ҳадиси шарифни айтдилар.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

16 Dec, 03:36


#Ҳадис_1272📘

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қирқта хислат бор, энг олийи эчкини (соғиб ичишга) бериб туриш, қай бир одам ўшалардан бир хислатга савоб умидида ва қилган ваъдасининг тасдиғи учун амал қилса, Аллоҳ, албатта, уни ўша туфайли жаннатга киритур», дедилар».


(Абу Довуд ва Бухорий ривоят қилишган).

Шарҳ

🔶Ушбу ҳадисда зикр қилинган қирқта хислатнинг энг олийи бировга эчкини соғиб ичиб туриш учун бериш бўлса, қолганлари ундан кичик ишлар бўлади.
🔷Лекин нима бўлса ҳам, кишиларга фойда келтирадиган иш бўлгани учун Аллоҳнинг наздида улуғ иш ҳисобланади.
🔶Ўз соҳибини жаннатга киришига сабаб бўладиган иш бўлади.
🔷Фақат яхши ният билан, савоб умидида ва Аллоҳ таоло томонидан ўша ишни қилган киши учун бе рилган ваъда ҳақ эканини тасдиқлаган ҳолда амал қилинса, бўлди.
🔶Ҳа, Ислом шундоқ қилиб, жамият аъзолари орасидаги ўзаро ҳамкорликни, арзимаган, деб ҳисобланган ишларни ҳам катта ҳисоблаб, одамларга яхшилик қилишни йўлга қўяди.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

14 Dec, 03:11


#Ҳадис_1271📘

Оиша розияллоҳу анҳодан «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларида нима қилар эдилар?» деб сўралди.
«У зот ўз аҳллари меҳнатида бўлар эдилар. Намоз ҳозир бўлса, намозга турар эдилар», дедилар».

(Имом Бухорий ривоят қилган)

Шарҳ

🔷Бу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олиймақом ҳусни хулқларидан бир намуна ҳақида сўз кетмоқда.
🔶Кўриниб турибдики, ҳусни хулқ оиладан бошланар экан.
🔷Ҳусни хулкди одам аввало, ўз оиласига ҳусни хулқликнинг гўзал намуналари ила ўрнак бўлар экан.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

10 Dec, 03:12


#Ҳадис_1270📘

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшингиз ҳусни хулқлигингиздир», дедилар».

(Термизий, Муслим ва Бухорий ривоят қилишган).

(Бухорийнинг лафзида:)
«Албатта, сизнинг энг яхшингиз ҳусни хулқлигингиздир», дейилган.

Шарҳ:

🔷 Мўмин-мусулмон одам энг яхши одам эканлиги ҳаммага маълум.
🔶Ана ўша энг яхшилар ичида энг яхшиси эса, шубҳасиз, ҳусни хулкдиларидир.
🔷Шунинг учун энг яхши мусулмон бўлайин деган киши тақво билан бирга, ҳусни хулкди бўлишга ҳаракат қилиши лозим.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

09 Dec, 02:32


#Ҳадис_1269📘

Анас розияллаҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Мен сафар қилмоқчиман, менга зоди роҳила беринг», деди.
«Аллоҳ тақвони сенга зоди роҳила қилиб берсин», дедилар.
«Яна зиѐда қилинг», деди.
«Гуноҳингни мағфират қилсин», дедилар.
«Яна зиѐда қилинг, ота-онам сизга фидо бўлсин!» деди.
«Қаерда бўлсанг ҳам сенга яхшиликни осон қилсин», дедилар
».

(Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган).

Шарҳ:

Зод — сафарда керак бўладиган озуқа.

Роҳила — сафарда керак бўладиган улов.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Сафарга чиқишдан олдин аҳли илм ва аҳли фазл кишилардан дуо ва насиҳат олиш кераклиги.
2. Сафарга чиқадиган одамга тақво сўраб дуо қилиш кераклиги.
3. Сафарга чиқадиган одамга мағфират сўраш кераклиги.
4. Сафарга чиқадиган одамга яхшилик осон бўлишини сўраш кераклиги.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

03 Dec, 13:19


#Ҳадис_1123📗

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуда ривоят қилинади:
«Бир одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан рўзадорнинг қучоқлаши ҳақида сўради. Унга рухсат бердилар. Бошқа биров у зотнинг ҳузурларига келиб сўраган эди, уни қайтардилар. Қаралса, У зот рухсат берган киши чол экан, қайтарган шахс эса, йигит экан».

(Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилган. Саҳиҳ деган).

Шарҳ:

📌Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи шаръий ҳукмларни баён қилишда кишиларнинг шахсини ҳам эътиборга олганлари кўриниб турибди.
📌 Қари чол ўз кампирини қучоқлагани билан рўзасига путур етадиган даражада шаҳвати қўз-ғалмаслиги аниқ.
📌 Ёш йигит эса, бу иш ила рўзаси очиладиган даражага етиши ва каффорот беришга мажбур бўлиб қолиши турган гап.
Демак, рўзадорнинг бу борадаги ҳукми унинг ҳолига қараб белгиланади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

03 Dec, 12:59


SAVOL: Shariatimizga ko'ra ayol kishining mashina haydashi mumkinmi?

Javobni bilish uchun knopka ustiga bosing 🔒

HADISLAR TOPLAMI

03 Dec, 03:14


#Ҳадис_1127📘

Зубайрнинг озод қилган чўриси унинг қизини олиб, Умарнинг ҳузурига кирди. Унинг оёқларида қўнғироқчалар бор эди. Бас, Умар уларни кесиб ташлади-да:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир қўнғироқ бирла бир шайтон бор, деганларини эшитганман», деди».


(Абу Довуд ва Муслим ривоят қилганлар).

Шарҳ

📌 Арабларда аёл-қизларнинг қўл-оёқларига тилло ёки кумуш қўнғироқчалар тақиш одатлари бор эди.
📌 Ушбу ривоятда ҳам ўша одатга биноан, оёққа тақилган қўнғироқларга Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу қандоқ муносабатда бўлганлари ҳақида сўз кетмоқда.
📌 Аслида бу Ҳазрати Умарнинг муносабати эмас, шариати Исломнинг ҳукмидир. Ҳазрати Умар ўша ҳукмга амал қилдилар, холос.
Ҳар бир қўнғироқ бирла бир шайтон бўлиши қўнғироқ шайтоннинг иши эканлигини билдиради.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

02 Dec, 02:11


#Ҳадис_1132📘

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан менга энг маҳбубингиз ва қиѐмат куни мажлисида энг яқинингиз ҳусни хулқлигингиздир. Сизлардан менга энг ѐқмайдиганингиз ва қиѐмат куни мажлисида энг узоғингиз сергап, тили узун ва мутафайқиҳингиздир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули!
Сергап ва тили узунни биламиз, мутафайқиҳлар кимлар?» дейишди
«Мутакаббирлар», дедилар».

(Имом Термизий ривоят қилган.

Шарҳ

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга энг маҳбуб умматлардан бўлай деган одам, қиѐмат куни у зотга энг яқин жойда ўтирай деган одам ҳусни хулкди бўлишга ҳаракат қилсин.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ѐмон кўринган умматлардан бўлмайин, қиѐмат куни у зотдан энг узоқда ўтирганлардан бўлмайин деган одам бекорчи сергап, бировларга тили билан озор берадиган ва мутакаббир бўлмасин.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

01 Dec, 03:34


#Ҳадис_1266📘

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши сафарни ирода қилган одамга «Менга яқин кел. Сен 6илан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз ила видолашганларидек видолашиб қўяй. У зот «Аставдиъуллоҳа дийнака ва амонатака ва хавотийма аъмолика» деб айтардилар», дерди».

Сунан» эгалари ривоят қилишган).

Шарҳ

Сафарга жўнаб кетаѐтган одам билан видолашув мустаҳабдир.
Ушбу ривоятдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган сўзларнинг маъноси «Аллоҳдан динингни, аҳли аѐлингни, молу мулкингни ва ишларингнинг охирини муҳофаза қилишини сўрайман»дир.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

30 Nov, 02:22


#Ҳадис_1265📘

Али ибн Робийъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Али розияллоҳу анҳуга уловини миниши учун келтирилганда ҳозир бўлдим. Оѐғини узангига қўйганда уч марта «Бисмиллаҳ»ни айтди.
Унинг устига ўтириб, ўнгланиб олгандан кейин
«Алҳамду лиллаҳи. Субҳаналлазии саххара ланаа ҳазиҳи. Ва маа куннаа лаҳу муқринийн ва иннаа ила роббинаа ламунқалибийн», деди.

Кейин уч марта «Алҳамду лиллаҳи», уч марта «Аллоҳу акбар», деб туриб,
«Субҳанака, иннии қод золамту нафсии. Фағфир лии, фаиннаҳу лаа яғфируз зунуба иллаа анта», деди.

Сўнгра кулди.
Мен унга: «Эй мўминларнинг амири, нимага кулдингиз?», дедим.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни худди мен қилгандек қилганларини ва сўнгра кулганларини кўрдим.
Бас: «Эй Аллоҳнинг Расули! Нимадан кулдингиз?», дедим.
«Албатта, Роббинг бандасидан у «Роббим, менинг гуноҳларимни мағфират қилгин.
Албатта, гуноҳларни Сендан ўзга ҳеч ким мағфират қилмас» деса, хурсанд бўлур», дедилар».


(Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган).

Шарҳ

Бу ривоятда саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қанчалар диққат ва ҳиммат билан эргашишларидан бир намуна келмоқда.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг амални қилиб бўлгандан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаб кулиб қўйишлари бунинг далилидир.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

29 Nov, 14:11


Ali va Fotima 🤗

HADISLAR TOPLAMI

29 Nov, 13:59


🎧 Qurʼon eshitamizmi ?

HADISLAR TOPLAMI

29 Nov, 13:19


#Ҳадис_1135📘

Абу Зуръа розияллоҳу анҳу айтади:
«Абу Ҳурайра билан Марвоннинг ҳовлисига кирдим. Бас, у ўша ерда суратларни кўрди ва: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Аллоҳ азза ва жалла, Мен яратган нарсага ўхшаш нарса яратишга урингандан ҳам золимроқ кимса борми?!
Қани, бир заррани яратиб кўрсинлар-чи! Қани, бир дона буғдойни яратиб кўрсинлар-чи!
Қани, бир дона арпани яратиб кўрсинлар-чи! дейди», деганларини эшитганман», деди.


(Икки шайх ривоят қилганлар).

Шарҳ

📌Ушбу икки ривоятдан сурат солувчиларнинг иши нақадар ёмон олиниши кўриниб турибди.
📌 Уларнинг иши Аллоҳнинг яратувчилик сифатига шериклик қилишга ҳаракат деб баҳоланмоқда.
📌 Бу маъно айниқса ўша пайтларда ўта бўрттирилган.
📌 Чунки у вақтларда сурат солиш фақат сохта худолар суратини солишдан иборат бўлган.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

29 Nov, 12:59


Мне 21 _______
Men 21 yoshdaman

HADISLAR TOPLAMI

29 Nov, 10:37


Jannatda daraxt ekamiz.

@Qiroatlartv🎧

HADISLAR TOPLAMI

29 Nov, 10:36


Bu tepadagi elonnni vidoesi Alloh Qodir qilgancha yordam bering👆

HADISLAR TOPLAMI

29 Nov, 10:34


Тошкент Шахрида яшовчи Абдусобирова Мадинанинг фарзанди

Абдусобиров Абдуллоҳ 2019 йил 6 июлда туғилган. ДИАГНОЗ.. КОМПЕНСИРОВАННАЯ ГИДРОСЕФАЛИЯ СПАСТИЧЕСКАЯ ТЕТРАПЛЕГИЯ.ЗАДЕРЖКА ЕТАПОВ РАЗВИТЯ.СМФСS- 4 _ ур.

Мияда ортиқча суюқлик йиғилиши бу кассалик кўзига тасир қилмоқда кўзнинг ташхиси ATROFIYA нерв қуриши

2019 йил  4-Ноябрда бошида шунтлаш операцияси ўтқизилган Абдуллоҳ 5  ёшда йурмайди

ШУНТ МОСЛАМАСНИ АЛМАШТРИШ КЕРАК. АБДУЛЛОҲ УЧУН БЕФАРК БУЛМАНГ.



УЗКАРД 5614.6820.0289.3073
ХУМО. 9860.0801.0802.3476 УШБУ КАРТА ОНАСИ АБДУСОБИРОВА МАДИНАНИ НОМИДА

Сизлардан Абдуллоҳ юриб кетиши учун ўз тенгдошларини қаторига Мустақил хаётга қайтишга бефарқ булманг.ОПЕРЦИЯ ШУНТ МОСЛАМАСИ УЧУН, Ва КОЗИНИ ОПЕРАЦИЯСЯ 7000 $ КЕТАДИ.ХОЗИР ЙИГЛДИ 2900$
Онасининг Телфон рақами: +998958001753

Беминнат  беғараз   қилинган яхшиликни Роббимиз мукофатласин Роббимиз қалбларимизни улфат этсин.Фарзандим учун йордам колларингзни айаманг.🤲🤲🤲🤲🤲

HADISLAR TOPLAMI

29 Nov, 03:12


#Ҳадис_1264📘

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳаѐ фақатгина яхшилик келтиради», дедилар.
Бушайр ибн Каъб:
«Ҳикматда «Виқорли бўлиш ҳаѐдандир. Сокинлик ҳаѐдандир» деб ѐзилган», деди.
Шунда Имрон унга:
«Мен сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис сўзласам, сен менга саҳифангдан сўзлайсанми?!» деди».


(Учовлари ривоят қилишган).

Шарҳ

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Ҳаѐнинг фақат фойда келтириши.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари турганда бошқа манбаларга мурожаат қилиш дуруст эмаслиги.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

28 Nov, 03:40


#Ҳадис_1263📚

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шошилмаслик Аллоҳдандир. Шошқалоқлик шайтондандир», дедилар».


(Термизий ва Байҳақий ривоят қилишган)

Шарҳ

Шунинг учун ҳам мўмин-мусулмон банда барча нарсада шошилмаслиги лозим.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

27 Nov, 02:09


#Ҳадис_1143📘

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учган идишдан ичимлик ичишдан ва ичимликка пуфлашдан қайтардилар". 

(Cунани Абу Довуд ривояти).

📝Шарҳ

Уламоларимиз бундай идишда бир неча зарарлар борлиги учун ҳам “ундан истеъмол қилиш дуруст эмас” дейишган.

1 -сувдаги барча кирликлалар(микроб) учган жойга ёпишиб олади.
2 -сув ичмоқчи бўлган одамни табиатини бироз хира қилади. 
3 -чанқаган одам шошиб ўша жойдан ичиб олади. 
4 -учуқлик идиш айбли ҳисобланиб, ҳар бир айбли нарсада барака бўлмайди. 
Солиҳ салафларимиз айбли нарсани сотиб олаётган кишини кўриб, “Бундай қилмагин.
Аллоҳ ҳар бир айбли нарсадан баракани олиб қўйганини билмайсанми” деган эканлар.
5 -учуқли идиш шошилган кишини жароҳатлаб қўйиши мумкин.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

26 Nov, 02:58


#Ҳадис_1262📘

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сафарга отлансалар «Аллоҳумма, анта соҳибу фиссафари вал халифату филаҳл. Аллоҳумма, иннии аъуузу бика мин ваъсаис сафари ва каобатил мунқалаби ва суъул манзари фил аҳли вал мали. Аллоҳумма, итви ланал арза ва ҳаввин алайнас сафар», дер эдилар».

(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят килмаган)

Шарҳ

Бу дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Сен сафарда соҳибсан ва аҳлда халифа — ўринбосарсан.
Аллоҳим! Сендан сафарнинг машаққатидан, маҳзун бўлиб қайтишдан ҳамда ахд ва молда ѐмон манзара бўлишидан паноҳ сўрайман.
Аллоҳим! Бизга ерни яқин ва сафарни осон қилгин».


@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

25 Nov, 02:09


#Ҳадис_1261📘

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Оиша, албатта, Аллоҳ мулойимдир. У Зот мулойимликни яхши кўрадир ва мулойимлик учун қўполликка ҳамда ундан бошқага бермаган нарсани берадир», дедилар».

(Тўртовлари ривоят қилишган)

Шарҳ

Бас, шундоқ экан, мўмин-мусулмонлар мулойим бўлмоқлари лозим.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

24 Nov, 02:27


#Ҳадис_1260📘

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон киши ўз биродарига ваъда қилсаю, ниятида вафо қилиш бўлса, аммо вафо қила олмай ваъда қилган жойга кела олмай қолса, гуноҳ эмас», дедилар».

( Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

Шарҳ

📌Албатта, ваъдага вафо қила олмасликнинг беморлиқ эсдан чиқариб қўйишлик каби шаръий узрлари бўлса.
📌Аммо ваъда қилаѐтиб, унга вафо қилишни ният қилмаса, гуноҳкор бўлади.
📌Уламолар жумҳури наздида ваъдага вафо қилиш мустаҳабдир.
📌Ваъдага хилоф қилиш эса, макруҳдир.
📌Албатта, шариатда ҳалол қилинган ишлардаги ваъдага.
📌Агар шариатда ҳаром бўлган ишга ваъдалашилган бўлса, унга вафо қилиш керак эмас.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

23 Nov, 02:01


#Ҳадис_763📓

ҚАРЗИ ЧИРОЙЛИ ҚИЛИБ ҚАЙТАРИШЛИК.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир одамнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда ҳақи бор эди. Ўша одам у Зотга қўполлик қилди. Саҳобалар унга (ѐмонлик) қасд қилиб қолдилар. Шунда у зот: «Уни тек қўйинглар. Ҳақ эгасининг гапи бўлади. Унга (туяси) ѐшидагини сотиб олиб беринглар», дедилар. Улар: Биз унинг ѐшидан яхшироқ ѐшдан бошқасини топа олмаяпмиз», дейишди. «Ўшани сотиб олиб унга беринглар. Албатта, сизнинг яхшиларингиз қарзини гўзал адо этувчиларингиздир», дедилар».

(Бешовлари ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир аъробийдан туя қарз олган эдилар. Ҳалиги одам келиб, аъробийлар одати бўйича қарзини у зотдан қўполлик билан сўради. Шунда саҳобаи киромлар у беодобнинг танобини тортиб қўймоқчи бўлдилар. Аммо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга йўл бермай, саҳобаларга унга тегмасликни амр қилдилар. Ҳақ эгасининг гапиришга ҳақи бор, дедилар ва унга озор бериш ўрнига, унинг ҳақини яхшилаб қайтариш, қарзга берган туясига ўхшаш туя сотиб олиб бериш кераклигини таъкидладилар. Бошқа ривоятларда айтилишича, қарзга олинган туя учта тиши чиққан туя экан. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари Абу Рофеъ розияллоҳу анҳу бориб унга ўхшаш туя топа олмайдилар. Тўртта тиши чиққан туя бор экан, шунинг хабарини берибдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ана ўша тўртта тишли туяни сотиб олиб, ҳалиги аъробийга беришни амр қилдилар ва: «Албатта, сизнинг яхшиларингиз қарзини гўзал адо этувчиларингиздир», дедилар». Шунинг учун бировдан қарз олган одам уни ўз вақтида, ўзидан ҳам афзал этиб қайтаришга ҳаракат қилиши керак. Чунки қарз берувчи муҳтож бўлиб турган пайтида ноқулай ҳолатдан чиқишига ѐрдам берган, ўз фойдасидан кечиб, унга яхшилик қилган одам. Унинг яхшилигини унутмаслик, ўрнида қайтариш лозим. Оғир пайтда ҳожатини чиқариб олиб, кейин қарзини бермай юриш инсофсизлик ҳисобланади.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 11📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

22 Nov, 10:18


🧡Bepul turk tili darslari 0 dan🇹🇷🇹🇷🇹🇷
🧡Bepul turk tili darslari 0 dan🇹🇷🇹🇷🇹🇷

HADISLAR TOPLAMI

21 Nov, 02:50


#Ҳадис_1259📘

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, гапни буриб гапиришда ѐлғондан қочиш майдони бордир», дедилар».

(Ибн Адий ва Байҳақий ривоят қилишган)

Шарҳ:

📌Гапни буриб гапириш деганда киши оғир ҳолга тушиб қолганда сиртидан бошқа, ичида бошқа маъно берадиган гапни айтиб, очиқ-ойдин ѐлғон гапирмай қутулиб кетишидир.

📌 Бунга тарихда мисоллар жуда кўп. Ислом оламида Қуръони Каримни махлуқ дейиш фитнаси чиққанида халифа ҳаммани бу гапни айтишга мажбур қилишга ўтган. Навбат имом Шофеъийга келганда у киши, албатта, манавилар махлукдирлар, деб тўрт панжаларини кўрсатганлар. Тафтишчилар бундан, тўрт илоҳий китоб: Забур, Таврот, Инжил ва Қуръонлар махлуқ, деб айтилганини англаганлар.
Имом Шофеъий бўлсалар, тўрт панжани ирода қилганлар.

Ўзининг золимлиги билан донг таратган Ҳажжож золим саҳобаларнинг бирларидан менинг ҳақимда нима дейсан, деб сўраган.
Шунда у киши, сен қоситсан, деганлар. Араб тилида «қосит» сўзининг икки қарама-қарши маъноси бор.
Бу сўз ҳам одил, ҳам жаврчи маъноларини билдиради. Мазкур саҳобий розияллоҳу анҳу Ҳажжожга, сен қоситсан, деганларида ўша ерда турганлар унга, сени мадҳ этди, дейишган. Аммо Ҳажжожнинг ўзи, йўқ, у мени жаврчи демоқда, деган.

Ушбу ҳадиси шарифдан киши қийин ҳолга тушиб қолганида гапни буриб гапириш ила қутулиб кетиши жоиз эканлиги келиб чиқади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

20 Nov, 18:35


𝐁𝐨𝐦𝐝𝐨𝐝 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐛𝐮𝐝𝐢𝐥𝐧𝐢𝐤

HADISLAR TOPLAMI

20 Nov, 03:43


#Ҳадис_766📘

أطفالُ المؤمنينَ في جبلٍ في الجنةِ ، يكفلُهم إبراهيمُ و سارَّةُ ، حتى يردَّهم إلى آبائِهم يومَ القيامةِ

Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"Мўминларнинг (вафот этган) фарзандлари жаннат тоғларида бўлиб, қиёмат куни уларни оталарига қайтаргунларича Иброҳим ва Сора қарамоғидадир" дедилар.

(Ал Хоким ривояти)

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

19 Nov, 02:01


#Ҳадис_1258📘

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон бирор ишдан ташвишлансалар:
«Йаа Ҳайй! Йаа Қайюм! Бироҳматика астағийсу!» дер эдилар».


(Имом Термизий ривояти)

Шарҳ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ташвишга қолган пайтларида Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан иккитасини зикр қилар эканлар.

1. Ҳайй. Тирик. Аллоҳ доимо тирикдир, ўлмас. Яъни, Аллоҳнинг ҳаѐти абадийдир, ўлим ила йўқ бўлмас.
Шунингдек, Аллоҳнинг ҳаѐти азалийдир, олдиндан йўқ бўлган эмас. Ягона Аллоҳнинг тириклиги Ўзигагина хос алоҳида ҳаѐт бўлиб, бандалар ҳаѐтига ўхшаш бошқа масдардан берилган эмас.
Бу ҳаѐт азалий ва абадийдир. Бошланиш чегараси ҳам, тугаш чегараси ҳам йўқ.
Аллоҳнинг тириклиги ҳеч бир жиҳатдан бандаларнинг ҳаѐтига ўхшамайди.

2. Қайюм. Ўз-ўзидан қоим бўлган ва бошқаларни қоим қилган Зот.
«Қайюм»лик сифатининг маъноси, Аллоҳ таборак ва таолонинг ҳар бир нарса устида турувчи эканлиги ва ҳар бир турувчи нарса Унинг сабабидангина туришидир.
Шу билан Аллоҳнинг туриши бошқаникига ўхшамайди ва доимийдир.

Ана шу гўзал исмлар ила Аллоҳ таолони улуғлаб туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
«Бироҳматика астағийсу!»
д
ер эдилар.
Яъни, раҳматинг ила ѐрдам сўрайман, дер эдилар.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

18 Nov, 02:59


#Ҳадис_1258📘

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ѐнларида ухлаб ѐтган эдим. Бас, кечаси у зотни йўқотиб қўйдим.
Изласам, қўлим У зотнинг оѐқларига тегди.
У зот саждада турган эканлар ва «Сенинг ризолигинг ила ғазабингдан, офият беришинг ила иқобингдан паноҳ сўрайман. Мен Сени мақтаб охирига ета олмайман.
Сен Ўзингни Ўзинг мақтагандексан», демоқда эканлар».


(Термизий ва Насаий ривоят қилишган).

Шарҳ

Бу ҳадиси шарифда кечаси намозда ва саждада туриб паноҳ сўраш бор.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

17 Nov, 03:05


#Ҳадис_1257📘

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам . «Аллоҳим! Мен Сендан бир фақирликдан, етишмасликдан, хорликдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан зулм қилишимдан ва зулмга қолишимдан паноҳ сўрайман», дер эдилар».

(Абу Довуд ва Насаий ривояти )

Шарҳ

Бу ҳадиси шарифдаги дуода ҳам бир неча нохуш нарсалардан Аллоҳ таолодан паноҳ тилаш бор.

1. Фақирлик.
Факирлик сўзи аслида фақир — умуртқа поғонасининг синишидан олинган. Бундай мусибатга учраган одам қўлидан ҳеч нарса келмай, ўзгаларга муҳтож бўлиб, қимирлай олмай ѐтиб қолади. Фақирлик ҳам шунга ўхшаш, кишига муҳтожлик келтиради.

2. Етишмаслик.
Яъни, яхшилик ва хайр-бараканинг камлиги. Бу ҳам одамнинг муҳтожлиги аломати ва бошига тушган кулфати бўлади.

3. Хорлик.
Кишининг бошқалар олдида ҳақорат қилиниши хорлик бўлади. Бошқалар уни одам ўрнида кўрмаса, ҳурмат қилмаса ва у билан ҳисоблашмаса, ўша одам хор бўлади. Бу ҳам ҳар қандай одам учун катта мусибат бўлади.

4. Зулм қилиш.
Бу ишни қилган одам золим бўлади. Золимнинг кимлигини ва зулмнинг оқибати қандай бўлишини ҳамма яхши билади.

5. Зулмга қолиш.
Бунга дучор бўлган одам мазлум дейилади. Бу ҳам ҳеч кимга муносиб кўрилмайдиган ҳолатлардандир. Уламолар ушбу дуолардан мурод, умматга таълим беришдир, деганлар.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

16 Nov, 03:16


#Ҳадис_1256📘

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин мўминнинг ойнасидир. Мўмин мўминнинг биродаридир. Унинг зое бўлган нарсасини топиб беради ва уни ортидан беркитиб туради», дедилар».

(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

(Термизийнинг лафзида) «Албатта, сизнинг бирингиз ўз биродарининг ойнасидир. Агар унда кирни кўрса, артиб қўйсин», дедилар».

Шарҳ

Ушбу ҳадиси шарифга амал қилингандагина мўминлар катта ютуқларга эришишлари мумкин.
Бу ҳадиси шарифга амал қилмай туриб, ѐки унинг тескарисини қила туриб, бирор яхшиликни кутиш мумкин эмас.

«Мўмин мўминнинг ойнасидир». Ойна ҳар бир кишининг айбини беркитишга хизмат қилади.
У ўзи билан муомалада бўлган кишига индамасада, айбини кўрсатиб тураверади.
Ойнага қараган киши бошқалар олдида уятга қолмаслик учун ҳам унинг ѐрдамида ўзини ўнглаб олади.
Мўминлар ҳам бир-бирлари учун айбни тузатиш борасида худди ойна ўрнидадирлар.
Мўмин одам ўз биродарида бирор айбни кўрса, дарҳол бошқалар кўрмай туриб, ўша айбни тузатишга ҳаракат қилади.
Иккинчи мўмин ҳам бу гапни тўғри қабул қилади ва ўз айбини тузатишда ѐрдам берган биродарига раҳмат айтиб, унинг ҳаққига дуолар қилади.

«Мўмин мўминнинг биродаридир.
Унинг зое бўлган нарсасини топиб беради ва уни ортидан беркитиб туради».
Ҳа, мўмин мўминга худди шундай муносабатда бўлади.
У ўз биродарига доимо яхшиликни раво кўради.
Агар унинг бирор нарсаси йўқолиб қолса, ўша нарсани топиб беришга ҳаракат қилади.
Агар ўз биродарининг йўкдигида бирор айби очилиб қолса ҳам ўша айбини беркитиб, ҳимоя қилади.
Энди аъзолари орасида бундоқ ҳамкорлик ҳукм сурган жамиятнинг қандоқ бўлишини кўз олдимизга келтираверайлик.

«Албатта, сизнинг бирингиз ўз биродарининг ойнасидир.
Агар унда кирни кўрса, артиб қўйсин».

Агар биродарининг кирини кўриб туриб, уни артиб қўймаса, биродарлиги қолармиди!?

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

15 Nov, 12:44


Ali va Fotima 🤗

HADISLAR TOPLAMI

15 Nov, 12:36


🎧 Qurʼon eshitamizmi ?

HADISLAR TOPLAMI

15 Nov, 12:32


🧕➡️Kitobsevar qizlar kirsin tezz➡️📚
🧕➡️Kitobsevar qizlar kirsin tezz➡️📚

HADISLAR TOPLAMI

15 Nov, 01:59


#Ҳадис_1255 📗


Саҳбардан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу вассаллам:
"Ким илм талаб қилса, ўтган гуноҳларига каффорат бўлади" дедилар.

(Сунани Доримий 561)

💠 @HADISLAR_TOPLAMIII 💠

HADISLAR TOPLAMI

14 Nov, 02:48


#Ҳадис_1254📘

Бир кишининг ридосини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайтларида шамол тортиб кетди.
Бас, у уни лаънатлади.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни лаънатлама! Унга амр қилингандир.
Ким лаънатга сазовор бўлмаган нарсани лаънатласа, унинг ўзига қайтади», дедилар».


( Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

Шарҳ:

Бундан шамол ва шунга ўхшаш нарсаларни лаънатлаб бўлмаслиги чиқади.
Ким бундоқ нарсаларни лаънатласа, унинг лаънати ўзига уради.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

13 Nov, 10:14


БАРЧА НАРСАЛАРДАН ЭНГ АФЗАЛ ЗИКРНИ ЎРГАНАМИЗ!

@Qiroatlartv🎧

HADISLAR TOPLAMI

13 Nov, 10:11


Termal paypoq Mahsi Form Active

- Issiqlikni -30 ° C gacha ushlab turadi
- Ishlab chiqarishda ishlatiladigan xom ashyo va matolar elastik, shuning uchun ular oyoqqa paypoq kabi mos keladi. 
- Uni kiyish qulay va tezda olib tashlanishi mumkin. 
- Mahsulotimiz quyidagi shartlarga javob bersa, uni mesta sifatida ishlatishning hech qanday zarari yo'qligi ta'kidlangan: bog'lanmaydi, etarlicha qalinlikda va kerakli masofani piyoda bosib o'tish mumkin. .
- Mahsulotni 10 darajadan past haroratlarda va yupqa paypoqlarda kiyish tavsiya etiladi.
- Amaldagi xom ashyo...


💰 Mahsulot narxi:
67000 so'm

To'lovni mahsulotni qo'lingizga olganda qilasiz

🚚 O\'zbekiston boylab yetqazib berish xizmati mavjud

Buyurma berish👇👇👇

https://100k.uz/oqim/569997
https://100k.uz/oqim/569997

HADISLAR TOPLAMI

13 Nov, 01:59


#Ҳадис_1253 📙

🔹Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг мавлоси Савбондан ривоят қилинади:
"Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"Ким одамлардан бирор нарса сўраса - ю ўзи унга муҳтож бўлмаса, (қиёмат куни) юзида шармандалик (зоҳир) бўлади" дедилар".


💠(Сунани Доримий 1645)

💠 @HADISLAR_TOPLAMIII 💠

HADISLAR TOPLAMI

12 Nov, 01:59


#Ҳадис_1252📗

🔹Муовиядан ривоят қилинади:
"Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам:
"Сўрашда ялиниб, қаттиқ туриб олманг. Аллоҳга қасамки, бирор киши мендан бир нарса сўраса - ю мен ёқтирмаган холда берсам, ўша нарсада унга барака бўлмайди", дедилар".

💠(Сунани Доримий 1644)

💠 @HADISLAR_TOPLAMIII 💠

HADISLAR TOPLAMI

11 Nov, 01:59


#Асар_3

🔹Мўътамир отасидан сўзлаб берди:
"Қуръон оятларини тафсир қилишда эҳтиёт бўлгани каби Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг ҳадисларини тафсир қилишда ҳам эҳтиёт бўлиш лозимдир"

💠(Сунани Доримий 430)

💠 @HADISLAR_TOPLAMIII 💠

HADISLAR TOPLAMI

10 Nov, 02:00


#Ҳадис_1251.📘

🔹Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ѐмон ўлимни даф қилади», дедилар».

📧Шарҳ:

🔹Садақанинг, аввало, садақа қилувчининг ўзига фойда келтириши ҳақида кўп гапирилган. Ушбу ҳадиси
шарифда ҳам садақанинг ўз эгасига келтирадиган фойдаларидан иккитаси ҳақида сўз кетмоқда.
🔹Биринчиси – Аллоҳ таолонинг ғазабини ўчириши.Аллоҳ кўрсатмасин, мабодо бирор бандага нисбатан Аллоҳ таолонинг ғазаби қўзиб қолса, уни ўчирадиган нарса йўқ.
Лекин садақа ана шу ишга қодир экан.
🔹Аллоҳ таоло бандаларнинг бирор қилмишидан ғазабланган бўлса,қилган садақаси туфайли унга нисбатан ғазаби сўниши
мумкин экан. Шунинг учун садақа қилмоқ зарур.
🔹Иккинчиси – ѐмон ўлимни даф қилади.Шарманда бўлиб, ѐмон ҳолатга тушиб ўлишни қайтаради. Бу нарса ҳам садақанинг энг муҳим фойдаларидан бири. Ким ѐмон ўлим билан ўлмай деса,садақа қилсин.

💠 @HADISLAR_TOPLAMIII 💠

HADISLAR TOPLAMI

09 Nov, 02:01


#Ҳадис_1250.📘

🔹Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, пок тупроқ, агар ўн йилгача сув топа олмаса ҳам, мусулмоннинг покланиш воситасидир.Қачон сув топса, уни баданига етказсин.Албатта, ўша хайрлидир», дедилар».

💠(«Сунан» эгалари ривоят қилишган.)

📧Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

🔹Покиза тупроқ сув йўқ пайтида покланиш воситаси экан. Яъни, ибодат учун таҳорат ва ғусл ўрнига ўтадиган рамзий покланиш воситасидир.
🔹Таяммум учун вақт чегараланмаганлиги.
Унинг қанчагача давом этиши сувнинг бор ѐки йўқ эканига боғлиқлиги.
🔹Сув топилиши билан таяммум бузилиши.
🔹Етарли сув бор жойда узрсиз таяммум қилиб бўлмаслиги.

💠@HADISLAR_TOPLAMIII💠

HADISLAR TOPLAMI

09 Nov, 01:59


#Ғариб_Асар

Абу Жъфар ат Табарий Али ибн Зайд ибн Жундандан, у Юсуф ибн Муҳрондан, у Абдуллох ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг бундай деганини ривоят қилган:
"Ҳаворийлар Марям ўғли Исога: "(Нуҳнинг) кемасини кўрган бир одамни тирилтирсанг да, у бизга уша кема хақида гапириб берса", дедилар.
Шунда Исо алайҳиссалом уларни бир тупроқ уюмининг ёнига бошлаб борди. У ердан бир тупроқ олди ва улардан:
- Бунинг нима эканини биласизми? - деб сўради. Улар эса:
- Аллох ва Расули билгувчидир! - деб жавоб бердилар. Шунда Исо алйҳиссалом:
-Бу Нуҳнинг ўғли Ҳомнинг бўғим суяги, - деди Исо алайҳиссалом ҳассаси билан бир унга уриб:
- Аллоҳнинг изни билан (тур)! - деди.
Бу амрни эшитган Ҳом оқарган бошидаги чангларни қоқиб ўрнидан турди. Исо алайҳиссалом ундан:
- Ўлаётганигда шу ҳолингдамидинг? - деб сўради. У
- Йўқ, ўлаёт вақтимда ёш эдим. Аммо энди тирилганимда қиёмат бўптими, деб қўрқдим. Шу сабабдан бошимдаги сочларим оқариб кетди, - деб жавоб берди. Исо алайҳиссалом унга:
- Бизга Нуҳнинг кемасини гапириб бер, - деди. У қуйдани гапларни айта бошлади:
- Кеманинг бўйи 1200, эни 600 аршин эди. Уч қават эди. Бир қаватида ҳайвонлар ва бир жониворлар, бир қаватида инсонлар инсонлар, бир қаватида қушлар бор эди. Ҳайвонларнинг ахлатлари кўпайиб, кемани тўлдирдганда Аллох Нуҳга филнинг қуйруғини туртишни амр қилди. Филнинг қуйруғидан бири қобон ва иккинчисидан мегажин бўлган тўнғиз тушди. Улар ахлатларни ея бошладилар. Сичқон кемани тешмоқчи бўлиб кемира бошлаганда Аллох таоло Нуҳга йўлбарснинг икки кўзининг орасига уришни ваҳий қилди. Нуҳ йўлбарсни урганда унинг бурнидан бир эркак ва бир урғочи мушук тушди. Улар сичқонни тутиб еди.
Ҳазрати Исо алайҳиссалом ундан:
- Нуҳ алайҳиссалом шахарларнинг сув остида қолганидан қандай хабар топди? - деб сўради. У
- Нуҳ алайҳиссалом хабар олиб келсин деб қарғани юборди. Қарға бир лош топиб ўша билан овора бўлиб қолди. Шунда ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом уни қўрқоқ бўлсин, дея баддуо қилди. Қарғанинг уйига ўрганмаслиги шундан. Ундан кегин каптарни юборди. Каптар қайтаётганда тумшуғида бир зайтун япроғи ва оёғида бир оз лой билан келди. Нуҳ алайҳиссалом шу тариқа, шаҳарларнинг сув остида қолганини билди. Қушнинг бўйнига яшил бўйнбоғ боғлади. Унисият ва омонлик ичида бўлишини сўраб дуо қилди. Каптарнинг уйга тез ўрганишининг сабаби шундандир, - деди. Атрофдагилар Исо алайҳиссаломга:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Бу одамни (Хомни) уйимзга олиб кетсак - да, ёнимизда ўтириб бизга ҳаммасини гапириб берса бўлмайдими? дедилар.
- Дунёдан ризқи кесилган одам қандай қилиб сиз билан бирга кетади? - деб бу таклифни рад қилди. Ҳомга эса:
- Аллоҳнинг изни билан ўз холингга қайт! - деди.
Ҳом дарҳол тупроққа айланди..."


💠 Ат Табарий "Тарих ур русул вал мулук" 1/114 да келтирганлар шу йўл билан Ибн Касир ўзларини "Қисасул Анбиё" да келтириб Ғариб [1] асар деганлар.



[1] Ғариб луғатда "Ёлғизланган" маъносини билдиради, яъни "яқинларидан узоқдаги" деганидир.

Уламолар истилоҳида эса: "Битта ровий ёлғиз ўзи ривоят қилган ҳадисни (йоки Асарани) "Ғариб" дейилади.
(Мусталаҳул ҳадис шайҳ Муҳаммад Содиқ Мухаммад Юсуф)


💠 @HADISLAR_TOPLAMIII 💠

HADISLAR TOPLAMI

08 Nov, 02:01


#Ҳадис_1249.📘

🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Нафсим қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар
гуноҳ қилмасангиз, Аллоҳ сизларни кетказиб ўрнингизга гуноҳ қилиб, истиғфор айтадиган бир қавмни келтирур ва уларни мағфират қилур», дедилар».

💠(Муслим ва Термизий ривоят қилишган.)

📧Шарҳ:

🔹Гуноҳ содир этмаган банда бўлиши мумкин эмас.
🔹Ожиз банда доимо гуноҳ қилиш эҳтимоли остида яшайди.
🔹Шунинг учун банда доимий равишда истиғфор айтиб туриши лозим.Ана ўшанда банданинг синиқлиги ва Аллоҳ таолонинг авф ва мағфирати намоѐн бўлади.
🔹Аммо зинҳор-базинҳор бу xадиси шарифдан гуноҳ қилишга даъват маъносини тушунмаслик керак.

HADISLAR TOPLAMI

07 Nov, 02:00


#Ҳадис_1248.📘

🔹Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Садақанинг яхшиси беҳожатлик ила бўлганидир ва уни ўзингга аҳли аѐл бўлганлардан бошла»,дедилар».

💠(Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.)

📧Шарҳ:

🔹Демак, ўз ҳожатидан ортиқ нарсани садақа қилиш яхшидир.
🔹Ўзи муҳтож бўлатуриб, ўзгага садақа қилиш эса мақбул эмас.
🔹Инсон садақа қилганда ҳам аввало, ўз қарамоғидагилардан бошлаши керак.
🔹Чунки уларнинг нафақасини бериш вожибдир.
🔹Зотан, аҳли аѐли муҳтож
бўлатуриб ўзгага садақа қилиш мантиққа ҳам тўғри келмайди.

HADISLAR TOPLAMI

06 Nov, 02:00


#Ҳадис_1247.📘
🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Сиз аёллардан бирортангиз хуфтонга ҳозир бўладиган бўлса, хушбўй суртмасин», дедилар».

💠(Насаий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.)

📧Шарҳ:

🔹Чунки ундоқ ишни қилган аёл хуфтон намози ўқигани келганларни мушавваш қилади, хаёлларининг тум-тарақай бўлишига сабаб бўлади.
🔹Шу билан бирга, аёл киши ўз уйида ҳар қанча ва ҳар қандай хушбўй ишлатса, жоиз.
🔹Ҳамма нарса ўз меъёрида ва ўз ўрнида бўлганига нима етсин.

💠 @HADISLAR_TOPLAMIII 💠

HADISLAR TOPLAMI

05 Nov, 02:01


#Ҳадис_1246.📘

🔹Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам халуқ суртиб олган кишини кўриб қолиб бор, уни ювиб ташла, сўнгра яна ювиб ташла, кейин буни яна қила
кўрма!» дедилар».

📧Шарҳ:

🔹Хушбўй суртиш маданиятида хатога йўл қўйган одам уни тузатмоғи лозим экан.
🔹Бу сафар билмай қилиб қўйибман, энди такрорламайман, дегани бўлмас экан.
🔹Балки, хатони тушуниб етиши билан дарҳол тузатишга ўтиши лозим экан.

💠 @HADISLAR_TOPLAMIII 💠

HADISLAR TOPLAMI

04 Nov, 02:01


#Ҳадис_1245.📘

🔹Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким йўқолган нарсани танитмай ўзиники қилиб олса, залолатга кетувчидир», дедилар».

💠(Муслим ва Аҳмад ривоят қилишган.

📧Шарҳ:

🔹 Йўқолган нарсани танитиш, топиб олган жойида ва унга яқин одамлар кўп бўладиган жойларда, топиб олган киши ѐки унинг вакили ким фалон нарсани йўқотган бўлса, фалон жойга, пистончига учрасин, деб эълон қилиш билан бўлади.
🔹Нарсаси йўқолганини даъво
қилиб келган киши эса унинг сифатларини ва бошқа аломатларини айтиб ўзиники эканини исбот қилиши шарт.
🔹Масжид ичида йўқолган нарса ҳақида гап қилиш жоиз эмаслигини масжидлар бобида ўрганганмиз.

💠 @HADISLAR_TOPLAMIII 💠

HADISLAR TOPLAMI

03 Nov, 02:01


#Ҳадис_1244.📘

🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қачон бирингиз бир мажлисга етиб борса, салом берсин. Қачон ўрнидан турмоқчи бўлса ҳам салом берсин. Биринчиси кейингисидан ҳақли эмас», дедилар».

💠(«Сунан» эгалари ривоят қилган.)

📧Шарҳ:

🔹Ушбу ҳадиси шарифга амал қилароқ бир мажлисга қўшилганда ҳам, ундан ажраб
чиқиб кетаётганда ҳам салом бериш керак.
🔹Ушбу сарлавҳа остида келган ҳадиси шарифлардан қуйидаги ҳукмлар чиқади:
🔹1. Салом беришни бошлаш суннати айндир.
🔹2. Саломга алик олиш вожиби айндир.
🔹3. Кўпчилик учун салом бериш суннати кифоядир. Ажр фақат салом бергангагина бўлади.
🔹4. Кўпчилик учун алик олиш вожиби кифоядир. Улардан бир киши алик олиши билан қолганлардан ҳам вожиб соқит бўлади. Ажр фақат алик олгангагина бўлади.

💠 @HADISLAR_TOPLAMIII 💠

HADISLAR TOPLAMI

02 Nov, 02:01


#Ҳадис_1243.📘

🔹 Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

🔹«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Яъжуж ва Маъжужнинг хуружидан кейин ҳам байтни ҳаж ва умра қилинади», дедилар».

💠(Бухорий ривоят қилган.)

📧Шарҳ:

🔹 Демак, қиѐматнинг охириги аломатлари зоҳир бўлган паллаларда ҳам ҳаж ва умра ибодатлари тўхтамай давом этар экан.
🔹Бу ҳодиса уларнинг жуда ҳам фазилатли ибодатлар эканига ѐрқин далилдир.
🔹Ислом уммати ўз бошидан жуда оғир кунларни ўтказган, аммо ҳаж ѐки умра тўхтаб қолмаган ҳатто сел келиб ҳарами шарифнинг ичи сувга тўлиб қолганда ҳам кишилар сузиб, ѐғочга миниб бўлса-да, байтуллоҳни тавоф қилишда давом этишган.
🔹 Ушбу сатрлар муаллифи мазкур тарзда тавоф қилган кишилар билан шахсан суҳбатлашишга муяссар бўлган. Улардан бири машҳур олим Муҳаммад Али Собунийдир.

💠 @HADISLAR_TOPLAMIII 💠

HADISLAR TOPLAMI

01 Nov, 01:59


#Ҳадис_1242.📘

🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

🔹«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуѐш мағрибдан чиқмагунча қиѐмат қоим бўлмас. Қачон у ўша ѐқдан чиққанида,одамларнинг ҳаммаси иймон келтиради. Ўша кунда бирор жонга, агар у бундан олдин иймон келтирмаган бўлса ѐки иймонида яхшилик касб қилмаган бўлса, унинг иймони наф бермас», дедилар».

💠(Учовлари ривоят қилишган.)

📧Шарҳ:

🔹Шунинг учун барча нарсани, жумладан,тавбани ҳам ўз вақтида қилиб қолиш лозим.

💠 @HADISLAR_TOPLAMIII 💠

HADISLAR TOPLAMI

31 Oct, 15:29


#Ҳадис_1087📔

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат олсаю таҳоратини чиройлик қилса, унинг хатолари жасадидан, ҳаттоки, тирноқлари остидан ҳам чиқиб кетади», дедилар».

(Муслим ривоят қилган)

Шарҳ:
Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуни яхши биламиз ва таниймиз. У кишидан ривоят қилинган бу ҳадисда таҳоратнинг фазли ҳақида сўз бормоқда. Шу билан бирга, таҳоратни яхшилаб қилиш зарурлиги таъкидланмоқда. Инсон таҳоратни яхшилаб олса, ҳатто тирноқлари остидаги гуноҳлари ҳам тўкилиши баѐн қилинмоқда. Аввал айтганимиздек, таҳорат ҳам ўзига яраша ибодат

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

31 Oct, 14:59


#statusli_video

🎀YOQSA REAKSIYA QOʻYAMIZ🎀
Kanalimizga obuna boʻlishni unutmang👇
@GLAVNIGA_CHOTKI_RASM_VIDEO

HADISLAR TOPLAMI

31 Oct, 02:00


#Ҳадис_1241.📘

🔹Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

🔹«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қасамлари
«Лаа ва Муқаллибил қулуби» эди».

💠(Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган)

📧Шарҳ:

🔹«Лаа ва Муқаллибил қулуби», дегани, «Йўқ, қалбларни айлантириб турувчи Зот ила қасамки», деганидир.
🔹Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам одатда кўпроқ ушбу лафзлар ила қасам ичар эканлар.
🔹 Бу эса, Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири ила қасам ичиш доирасига киради.

💠 @HADISLAR_TOPLAMIII 💠

HADISLAR TOPLAMI

30 Oct, 02:00


#Ҳадис_1240.📘

🔹 Муовия ибн Ҳакам ас-Суламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

🔹«Эй Аллоҳнинг Расули, жоҳилият вақтида баъзи ишларни қилар эдик. Коҳинларга борар эдик»,дедим.«Коҳинларга борманглар», дедилар у зот.
«Баъзи нарсалардан шумланар эдик», дедим. «У бирингизнинг кўнглига келган нарса. Бас, сизни
зинҳор тўсмасин», дедилар.
«Биздан чизиқ чизиб фол очадиган кишилар бор», дедим.«Набийлардан бир набий чизиқ чизар эди.Ўшанга мувофиқ бўлса майли» дедилар».

💠(Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.)

📧Шарҳ:

🔹 Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Илмли кишилардан ўзига керакли нарсаларни сўраб
билиб олиш кераклиги.
2. Фолбинларга бориш ҳаромлиги.
3. Бирор нарсадан шумланиш жоиз эмаслиги.
4. Кишининг шумланиши кўнглига тушган беҳуда нарсадан ўзга нарса эмаслиги.
5. Кўнгилга тушган шумланиш туфайли қилиниши лозим ишни қолдирмаслик лозимлиги.
6. Ўтган набийлардан бир набий чизиқ чизиб баъзи Аллоҳ билдирган нарсаларни билгани. Аммо бу набий ким эканлиги, чизиқ чизишлари қай хилда эканлиги маълум эмас. Шунинг учун чизиқ чизиб фол очишнинг ҳар қандай кўриниши ман қилинган.

💠 @HADISLAR_TOPLAMIII 💠

HADISLAR TOPLAMI

29 Oct, 01:30


#Ҳадис_1239.📘

🔹Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

🔹«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким тамға қиздириб босса ва дам солишни талаб қилса, батаҳқиқ, таваккулдан безор бўлибди», дедилар».

📧Шарҳ:

🔹Албатта, бу ерда шариатимиз ман қилган тарздаги тамға қиздириб босиш ва дам солишни талаб қилиш кўзда тутилган.

💠 @HADISLAR_TOPLAMIII 💠

HADISLAR TOPLAMI

28 Oct, 02:01


#Ҳадис_1238.📘

🔹Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

🔹Расулуллоҳ ﷺ дан:
 “Одамларнинг аёл
кишида ҳаққи энг улуғи қайси?,деб сўрадим.«Эрининг»дедилар”.

(Имом Насоий ривояти).

📧Шарх.

🔹Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Эй аёллар жамоаси, агар эрларингизнинг сизларнинг устингиздаги ҳақларини билганингизда эди, сизлардан ҳар бир аёл эрининг оёқларидаги чангни юзининг ёноқлари билан артиб қўйган бўларди».

💠 @HADISLAR_TOPLAMIII 💠

HADISLAR TOPLAMI

27 Oct, 02:00


#Ҳадис_1237📘

🔹Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

🔹«У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:«Бир киши бошқа кишини фосиқликда ѐки кофирликда айблаган бўлсаю, соҳиби ундоқ бўлмаса, албатта, ўша нарса ўзига қайтади», дедилар».

💠(Икки шайх ривоят қилишган)

📧Шарҳ.

🔹Шунинг учун тилга эрк бериб, бошқаларни фосиқликда ѐки кофирликда айблайвериш керак эмас.

💠 @HADISLAR_TOPLAMIII 💠

HADISLAR TOPLAMI

26 Oct, 02:01


#Ҳадис_1236📘

🔹Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

🔹«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиѐмат куни лаънатловчилар гувоҳ ҳам, шафоатчи ҳам бўлмайдилар», дедилар».

💠(Имом Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган).

📧Шарҳ.

🔹Бу дунѐда одамларни лаънатлаб юрадиган одамлар у дунѐда юқори мартабаларга эриша олмас эканлар.
🔹Ким у дунѐда гувоҳлик ѐки шафоатчилик каби олий мақомларга эришиш ниятида бўлса, зинҳор бировни лаънатламасин.

💠@HADISLAR_TOPLAMIII💠

HADISLAR TOPLAMI

25 Oct, 01:29


#Hadis_1235.📚

Салaма розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Умму Саламанинг олдига кирсам, йиғлаб ўтирган экан. Мен унга:«Сизни нима йиғлатмоқда?» дедим.«Тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибман. У зотнинг бошлари ва соқолларида тупроқ.Сизга нима бўлди, эй Аллоҳнинг Расули, десам, ҳозиргина Ҳусайннинг қатл этилганини кўрдим, дедилар», деди».

✍️(Термизий ривоят қилган.)

📝Шарҳ:

Ҳа, инсоният тарихидаги улкан жиноят–суюкли набиралари Имом Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг ваҳшиѐна қатл қилинишлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам тинчларини бузган эди.
📌Мусулмон умматининг Имом Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг қотилларига бўлган нафрати чексиздир.
📌Ўша вақтнинг ўзидаѐқ жумҳури уммат ироқликларни кўргани
кўзи йўқ жамоатга айланган эди.

@HADISLAR_TOPLAMIII

HADISLAR TOPLAMI

24 Oct, 15:29


#Ҳадис_1114📒

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон кийим кийсангиз ва қачон таҳорат қилсангиз ўнг томонингиздан бошланг», дедилар».

(Сунан эгалари ривоят қилганлар).

📝Шарҳ:

🔶Исломий кийиниш маданиятининг энг машҳур кўринишларидан бири шудир.
Қайси кийимни кийилса ўнг томонидан бошлаш керак. Кўйлак бўлса олдин ўнг енги, оёқ кийими бўлса олдин ўнг оёқдан кийилади.

🔷Таҳоратда ҳам худди шундоқ, олдин ўнг қўл, ўнг оёқдан
бошланади.

🔶 Исломий маданиятдан хабардор киши бошқаларнинг шунга ўхшаш ҳолларда ўзини тутишидан дарҳол ким эканини билиб олади. Шунинг учун мусулмонлик даъвоси бор киши бундоқ нарсаларни яхши ўзлаштириб олмоғи лозим. Аввало, энг муҳими, суннатга амал қилади. Қолаверса, ўзининг асл маданият соҳиби эканини кўрсатади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

24 Oct, 14:59


- 👩🏻Oyi , bugun parkda bir ayolga joy bersam , o’tirmadi 🤭!
- 🧕🏻Keyin nma qilding 🤔?

Davomi😹👇🏻!

HADISLAR TOPLAMI

24 Oct, 01:59


#Hadis_1234.📚

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ал-Жуҳфа ва ал-Абваъ орасида юриб борар эдим.Бизни ѐмғир ва шиддатли зулмат қоплаб олди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муъаввизатайни ила паноҳ сўрай бошладилар ва эй Уқба, иккови ила паноҳ тила, ҳеч бир паноҳ тиловчи иккисичалик нарса ила паноҳ тиламаган» дедилар. Сўнгра бизга имом бўлиб, намозда ҳам икковини қироат қилганларини эшитдим».

✍️( Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.)

📝Шарҳ:

Бу ҳадиси шарифдан хавф-хатарли ҳолатларда муъаввизатайнни ўқиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан паноҳ сўраш кераклиги маълум бўляпти.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

23 Oct, 15:29


#Ҳадис_1117📔

Абдуллоҳ Ибн Муғаффал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бевақт соч парваришидан қайтарганлар».

(Сунан эгалари ривоят қилганлар).

📝Шарҳ:

🔷 Баъзи кишилар бўлган-бўлмаганга вақтларини соч тараш билан ўтказишни одат қилганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўшандоқ нарсадан қайтарган эканлар.

🔶Ўз вақтида соч қараб, тартибга солиб олгани етарли.
Беҳуда ишга вақтни кетказмай, фойдали иш билан машғул бўлиш керак.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

23 Oct, 01:42


#Hadis_1233.📚

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Дунѐ мўминнинг қамоғи ва кофирнинг жаннатидир»,дедилар».

📝Шарҳ:

Бу дунѐнинг роҳат-фароғатлари
Аллоҳ таоло охиратда мўмин-мусулмонларга берадиган жаннат ва унинг неъматлари олдида қамоққа ўхшаб қолади.

📌Шунингдек, Аллоҳ таоло кофир ва мунофиқларга охиратда берадиган дўзах ва унинг азоблари олдида бу дунѐнинг роҳат-фароғатлари улар учун жаннатга ўхшаб қолади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

22 Oct, 18:05


🥺🔺Bomdod uchun budilnik🔺
🥺🔺Bomdod uchun budilnik 🔺

HADISLAR TOPLAMI

22 Oct, 15:34


#Ҳадис_1118📘

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, яҳудий ва насоролар бўямайдилар. Бас, уларга хилоф қилингиз», дедилар».

(Бешовлари ривоят қилганлар).

📝Шарҳ:

🔶Яъни, яҳудий ва насоролар соч-соқолларининг оқ тушган толаларини рангини бошқа рангга бўямайдилар.

🔷Сизлар, эй умматим, уларга хилоф қилиб, сочсоқолларингизнинг оқарган толаларини бошқа рангга бўянг, деганлари.

🔶Қайси рангга бўяшга рухсат йўқлиги келаси ҳадиси шарифда баён қилинади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

22 Oct, 14:59


JINNI sozining manosi nima😜😂

HADISLAR TOPLAMI

22 Oct, 01:59


#Hadis_1232.📚

Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифага фаришта яқин келмайди: кофирнинг ўлигига, халуқ суртиб олган ва таҳорат қилмаган жунубга», дедилар».

✍️Абу Довуд ривоят қилган.

📚Шарҳ:

«Халуқ»–заъфарон қўшиб тайёрланган хушбўй.Бу аёлларга хос хушбўй бўлгани учун эркакларнинг суртиши маъқул эмас.

📌Демак, хушбўй ишлатиш
маданиятида эркак киши эркакларга хосини, аёл киши аёлларга хосини ишлатишига алоҳида эътибор бериш керак экан.
📌Шунингдек, жунуб бўлган шахс тезда ғусл қилиб покланиб олиш пайидан бўлмоғи лозим экан.

@HADISLAR_TOPLAMIII

HADISLAR TOPLAMI

21 Oct, 01:30


#Hadis_1231.📚

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан зикр
қилинмайдиган уй худди тирик ва ўликка ўхшайди», дедилар».

✍️(Икки шайх ривоят қилишган.)

📝Шарҳ:

Банда ўз Роббисини ҳар доим ва ҳар жойда зикр қилиши керак, шу жумладан, уйда ҳам.

📌 Қайси уйда Аллоҳ таолонинг зикри бўлиб турса, ўша уй тирикдир.
📌Қайси уйда Аллоҳ таолонинг зикри бўлмаса, ўша уй ўликдир.

@HADISLAR_TOPLAMIII

HADISLAR TOPLAMI

20 Oct, 15:44


#Hadis_1230.📚

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким аср намозини ўтказиб юборса, гўѐки аҳлини ва молини йўқотибди»,дедилар».

✍️(Тўртовлари ривоят қилишган.)

📝Шарҳ:

Бу ҳадисда аср намози инсон учун аҳли аѐли ва молу дунѐси каби қимматли экани ҳақида сўз бормоқда.

📌Бир вақт асрни ўқимаган одам аҳли аѐлини ва молу дунѐсини йўқотган одамдек қайғуриши лозимлиги таъкидланмоқда.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

20 Oct, 14:59


Bir sirni aytaymi Hamma gilavnisidagi rasmlarni shu kanaldan olishadi ishonavering🌚

@vuhayba571
@vuhayba571

😔 - Kayfiyatim yo'q paytida shu kanalga kiraman Tavfsiya qilaman bu reklama emas...

@vuhayba571 🤍 Tezroq ulanib oling🦦🦥

HADISLAR TOPLAMI

20 Oct, 01:30


#Hadis_1230.📚

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким аср намозини ўтказиб юборса, гўѐки аҳлини ва молини йўқотибди»,дедилар».

✍️(Тўртовлари ривоят қилишган.)

📝Шарҳ:

Бу ҳадисда аср намози инсон учун аҳли аѐли ва молу дунѐси каби қимматли экани ҳақида сўз бормоқда.

📌Бир вақт асрни ўқимаган одам аҳли аѐлини ва молу дунѐсини йўқотган одамдек қайғуриши лозимлиги таъкидланмоқда.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

19 Oct, 01:30


#Hadis_1229.📚

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ийдга пиѐда чиқмоғинг ва чиқишингдан олдин бирор нарса емоғинг суннатдандир».

✍️(Термизий ривоят қилган.)

📝Шарҳ:

Ийдга пиѐда чиқиш суннат қилингани ҳар босган қадамга савоб олиб, кўпроқ ажрга эга бўлиш учундир.

📌 Ийдга чиқишдан олдин бирор нарса еб олиш ийди Фитрдадир. 📌Ийди Қурбонда эса, намозга чиқишдан олдин таом емаслик суннат ҳисобланади.

@HADISLAR_TOPLAMIII

HADISLAR TOPLAMI

18 Oct, 01:30


#Hadis_1228.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Икки неъмат бор. Одамларнинг кўплари уларнинг қадрига етмаслар. Улар саломатлик ва фароғатдир»,дедилар».

✍️Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.

📝Шарҳ:

Мўмин одам саломатликнинг қадрига етиб, уни гуноҳларга эмас, ибодат ва савоб ишларга сарфлашга ҳаракат қилади.

📌Мўмин одам бўш вақтидан ҳам унумли фойдаланади.
📌У ўзининг бўш вақтини турли бўлмағур нарсаларга эмас,зикр, дуо, Қуръон қироати ва шунга ўхшаш савобли амалларга сарфлайди.

@HADISLAR_TOPLAMIII

HADISLAR TOPLAMI

17 Oct, 01:59


#Hadis_1227📚

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб ичишдан қайтардилар.
Шунда: «Ейиш-чи?» дейилди.
«У яна ҳам ашаддийроқ», дедилар».


✍️(Термизий ва Муслим ривоят қилганлар).

(Муслимнинг лафзида):
«У яна ҳам ёмонроқ ёки чиркинроқ», дейилган.

📝Шарҳ:

Демак, тик туриб таом ёки ичимлик тановул қилиш жоиз эмас.


📌Чунки, тик турганда одам тўлиқ роҳат ҳолида бўлмайди. Шунинг учун егани ва ичгани ҳам яхшироқ фойда бермайди.
Бунинг устига тик туриб еб- ичганда овқатлар тўкилиши,исроф бўлиши ҳам бор.
📌Агар мутахассислар бу ҳолатни яхшилаб ўргансалар, албатта, бошқа зарарлари ҳам чиқиши турган гап.
Умуман, Ислом маданиятида ўзини билган одам тик туриб на таом ейди, на ичимлик тановул қилади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

16 Oct, 02:20


#Hadis_1226.📚

Ибн Умар розияллоҳу анҳу:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки таомланишдан қайтардилар: хамр ичилаётган дастурхонда ўтиришдан ва юзтубан ётиб ейишдан»деди».

✍️Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.

📝Шарҳ:

Ҳаром нарса тановул қилинаётган дастурхонда
мусулмон одамнинг ўтириши мутлақо мумкин эмас.

📌Чунки, у ерда ўтиришнинг ўзи, агар ўзи тановул қилмаса
ҳам, ўша ҳаром ишга розилик аломати ҳисобланади.Ёмон ишга рози бўлишнинг ўзи ёмондир.
📌Мусулмон киши ундоқ
ерда рози бўлиб ўтириши эмас, унга қарши бўлиши матлубдир.
📌Юзтубан ётиб олиб таом тановул қилиш эса, ўтакетган беодобликдир. Шу билан бирга, у соғлик учун ҳам зарарлидир.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

15 Oct, 01:59


#Hadis_1225.📚

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қасамлари — «Лаа ва Муқаллибил қулуби эди»

(Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган)

📝Шарҳ:

«Лаа ва Муқаллибил қулуби», дегани, «Йўқ, қалбларни айлантириб турувчи Зот ила қасамки», деганидир.

📌Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам одатда кўпроқ ушбу лафзлар ила қасам ичар эканлар.
📌Бу эса, Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири ила қасам ичиш доирасига киради.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

14 Oct, 02:32


#Hadis_1224📚

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг товуқ тановул қилаётганларини кўрдим».

✍️Бухорий, Термизий Насаий ривоят қилганлар.

📝Шарҳ:

Албатта, ушбу ривоятдан товуқ ҳалол эканлиги яққол билинади.
Бу ҳамма учун маълум ва машҳур.
Уламоларимиз баъзи нопок нарсаларни ейишга одатланиб қолган товуқлар бўлса, уч кун боғлаб, тозалангандан кейин сўйилса, яхши бўлади, деганлар.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

13 Oct, 02:01


#Ҳадис_1223📘

Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят килинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ўз биродарига темир парчаси ила ишора қилса ҳам фаришталар ўшани қўйгунча уни лаънатлаб турадилар. Агар ўша ўзининг ота бир ѐки она бир ака-укаси бўлса ҳам», дедилар».

(Муслим ва Термизий ривоят қилишган)

Шарҳ

📌Бу ерда бировга таҳдид ила бирор нарсани ўқталиш ҳақида сўз кетмоқда.
📌 Ана ўша иш ҳам ѐмонлик аломати бўлгани учун Исломда қаттиқ олинади.
📌Ўша ѐмонликка белги бўлган ишни қилаѐтган одамни шум ниятидан қайтиб, ўқталишни қўйгунича фаришталар лаънатлаб турадилар.
📌Бунда таҳдидга қолган киши ким бўлишидан қатъи назардир.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

12 Oct, 01:59


#Ҳадис_1222📘

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйларингни қабрга айлантирманглар. Бақара сураси ўқилган уйга шайтон кирмайди», дедилар».

(Имом Термизий ривоят қилган).

Бу ҳадиси шарифлар ҳам Қуръони Каримнинг ва Бақара сурасининг фазлини яна ҳам бошқачароқ васф қилмоқда. Барча одамлар уйларининг обод бўлишига, қабристонга ўхшаб қолмаслигига ҳаракат қиладилар. Бу мақсадни амалга ошириш учун турли-туман ишлар, сарф-харажатлар қиладилар. Бу мақсадни амалга оширишнинг энг қулай, баракали ва арзон йўли ушбу ҳадиси шарифда баѐн қилинган экан. Ҳар бир мусулмон киши ўз уйи обод бўлиши, қабрга ўхшаб қолмаслиги учун Бақара сурасини уйида ўқиб турса бўлди экан. Кишилар ўз уйларини омонлик қўрғони бўлишини жуда ҳам истайдилар. Уйда истиқомат қилувчиларнинг барчаси тинч-омон ва хотиржам бўлишлари учун барча имкониятларни ишга соладилар. Айниқса, жину шайтонлар ѐмонлигидан эҳтиѐт бўлишга алоҳида аҳамият берадилар. Бу мақсадга эришишнинг осон ва қулай йўли ҳам ҳар ким ўз уйида Бақара сурасини ўқиб туриши экан. Бунга ўхшаш ривоятлар жуда кўп.

🔶 Мисол учун, яна бир ривоятни келтирайлик:
Абу Убайд ривоят қилади: «Бир одам намозда Бақара ва Оли Имрон сураларини ўқибди. Намозини тугатганидан кейин ҳазрати Каъб розияллоҳу анҳу унга: «Бақара» билан «Оли Имрон»ни ўқидингми?» дедилар
. «Ҳа», деди. «Менинг жоним қудрат қўлида бўлган Зот билан қасамки, бу икковида у билан дуо қилса мустажоб бўладиган Аллоҳнинг исми бор», дедилар. «Менга ўргатиб қўйинг», деди. Ҳазрати Каъб розияллоҳу анҳу: «Йўқ, ўргатмайман, унинг хабарини сенга айтсам, ўзингни ҳам, мени ҳам ҳалок қиладиган дуо қилиб қўймагин», дедилар.

🔷 Имом Бухорий ривоят қиладилар: «Усайд ибн Ҳузайр розияллоҳу анҳу кечаси Бақара сурасини ўқиѐтган эди. Яқинида оти боғлиқ турар эди. Бирдан от типирчилаб қолди. Қироатдан тўхтаган эди, от ҳам яна тўхтади. Яна ўқиган эди, от ҳам типирчилади. Ўғли Яҳѐ яқинида ухлаб ѐтарди.
От босиб олмасин, деб бориб, уни қўлига олди ва бошини осмонга кўтарди.
Тонг отгандан сўнг ҳодисани Пайғамбар алайҳиссаломга сўзлаб берди.
У киши: «Ўқи, эй Ибн Ҳузайр», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, Яҳѐни босиб олмасин, деб қўрқдим, унинг яқинида эди. Бошимни кўтариб, унинг олдига бордим. Осмонга қарасам, булутга ўхшаш нарса, ичида чироққа ўхшаган нарсалар ҳам бор.
Уларни кўрмай деб чиқиб кетдим», деди.
Пайғамбар алайҳиссалом:
«У нималигини биласанми?» дедилар.
«Йўқ», деди. У зоти бобаракот:
«Улар сенинг овозингга келган фаришталар, агар тонг отгунча ўқийверганингда одамлар уларга назар солса бўларди.
Улар бекинмасдилар», дедилар».

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

11 Oct, 02:18


#Ҳадис_1221📘

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил билан ўтирган эдилар. Юқоридан бир овоз эшитилди. Жаброил осмонга бурилиб қаради-да: «Бу осмоннинг эшикларидан бири, ҳеч очилмаган эди, бугун очилди. Ундан бир фаришта тушди.
У бугундан бошқа ҳеч тушмаган эди. У салом берди ва:
«Суюнчи, сендан аввалги Пайғамбарларга берилмаган икки нур сенга берилди, Фотиҳа сураси ва Бақара сурасининг охири. Улардан ўқиган ҳар бир ҳарфингга, албатта, (савоб ва жавоб) бериласан», деди».


(Имом Муслим ривоят қилган).

Шарҳ

📌Бу ҳадиси шарифдан Фотиҳа ва Бақара сураларининг улуғ фазллари билан бирга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Жаброил алайҳиссаломдан бошқа фаришта ҳам келиб туришини билиб олдик.
Осмоннинг ҳеч очилмаган эшиги очилиб, ундан осмондан ҳеч тушмаган фаришта тушиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Фотиҳа ва Бақара суралари фазли ҳақида хабар бериши бу сураларнинг улуғлигини, алоҳида илоҳий эҳтимомга сазовор бўлганини яққол кўрсатиб турибди.

🔷 Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадиси шарифда қуйидагилар айтилади:
«Убай ибн Каъб Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларида Фотиҳа сурасини ўқиди.
Шунда у зот: «Менинг жоним тасарруфида бўлган Зот билан қасамки, Тавротда ҳам, Инжилда ҳам, Забурда ҳам, Фурқонда (Қуръонда) ҳам бунга ўхшаши туширилмаган», дедилар».

🔶Имом Ибн Ҳиббон Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар, Пайғамбар алайҳиссалом: «Ҳар нарсанинг саноми–кўзга кўринган жойи бўлади. Бақара сураси Қуръоннинг саномидир.
Ким уни ўз уйида кечаси ўқиса, уч кеча шайтон кирмайди.
Ким уни кундузи ўқиса, уч кун шайтон кирмайди», деганлар.


@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

10 Oct, 02:44


#Ҳадис_1220📘

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бадгумонликдан сақланинг. Албатта,
бадгумонлик энг ѐмон ѐлғончиликдир.
Пойлаш ва
жосуслик билан шуғулланманг. Ким ўзарга уриниб,
ўзаро ҳасад қилишманг. Бир-бирингизни ѐмон кўрманг
ва бир-бирингизга қарши тадбир қилманг.
Аллоҳнинг
бандалари, биродар бўлинглар», дедилар».

(Тўртовлари ривоят қилишган).

Шарҳ

📌Ушбу ҳадиси шарифда жамиятдаги кишиларни
бир-бирига душман қиладиган,якка шахсларни ўзаро
душман қилиш орқали бутун жамиятга адоват уруғини
сепадиган ва шу орқали инсоний алоқаларни, оилаларни ва
жамиятни таназзулга юз туттирадиган ѐмон ҳулқлар
ҳақида гапирилмоқда.
📌Улар рўйхатининг бошида эса, бадгумонлик турар
экан.
📌 Кўрган, эшитган одамидан бирор ѐмонлик ахтариб,
«ундай бўлса керақ бундай бўлса керак», дейиш
бадгумонлик бўлади.

📌 Бу нарса, аввало, баъзи шахслар
ичида адоват қўзғаб, душманлик
ва ишончсизлик руҳини
таратади.
📌Кейинроқ ушбу руҳ жамиятнинг турли табақаларига
тарқалиб, ҳамма бир-бири ҳақида ѐмон гумонга борадиган,болиб колишади
📌Бадгумонликдан сақланинг.
❗️Албатта,
бадгумонлик энг ѐмон ѐлғончиликдир».
Гуноҳга олиб борувчи иллатдур.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

09 Oct, 01:59


#Ҳадис_1219📘

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қалбида бир дона ачитқи уруғи оғирлигида иймони бор одам дўзахга кирмайди.
Қалбида бир дона ачитқи уруғи оғирлигида кибриѐси бор одам жаннатга кирмайди», дедилар».

(Имом Муслим ва Термизий ривояти)

Шарҳ

🔷Бу ҳадиси шарифда кибриѐ иймоннинг қаршисига қўйилмоқда.

🔶У дўзахга тушишга бош омил бўладиган куфрнинг ўрнига қўйилмоқда.

🔷 Аслида иймон жаннатга тушишнинг бош омили, куфр дўзахга тушишнинг бош омили ҳисобланади.

🔶Ачитқи уруғи оғирлиги худди шу икки нарсада ҳисобга олинади.
Аммо бу ҳадисда куфрнинг ўрнига кибриѐ қўйилибди.

🔷Шундан бу ѐмон хулқнинг қанчалар хавфли эканини англаб етмоғимиз ва ундан халос бўлиш ҳаракатида бўлмоғимиз лозим.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

08 Oct, 02:17


#Ҳадис_1105📖
Силаи рақм ҳақида👨‍👩‍👧‍👦

📚Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимни ризқини кенгайтирилиши ва ажалини ортга сурилиши масрур қилса, қариндошларига силаи рақм қилсин», дедилар»

Учовлари ривоят қилишган.(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)

📝Шарҳ:
Аллоҳ таоло силаи раҳм қилган, қариндош-уруғларига яхшилик қилган, ѐрдам берган, хайр-эҳсон қилган одамнинг ризқини кенгайтириб, бойлигини зиѐда қилиб қўяр экан.
Четдан қараганда, силаи раҳм қилинса, қариндошига ѐрдам берса, моли ѐки пули қисқариб қолгандек кўринади. Лекин Аллоҳ таоло бунинг эвазига унинг молини кўпайтириб берар ҳамда у банданинг яхшилик билан эсланиб юришини таъминлар экан.

💡Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
🔸Силаи раҳм жуда ҳам зарур иш экани.
🔹Силаи раҳм ризқни кенг бўлишига сабаб бўлиши.
🔸Силаи раҳм эгасининг ажали ортга сурилишига сабаб бўлиши.

🔖Силаи раҳм қанчалик аҳамиятга эга амал эканини ушбу
ҳадиси шарифдан билиб олсак бўлади.

@HADISLAR_TOPLAMIII 📚

HADISLAR TOPLAMI

07 Oct, 02:08


#Ҳадис_1218📘

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Муҳаммад алайҳиссалом: «Парчалаш нималигини сизга айтиб берайми? Одамлар орасида «деди»лаб чақимчилик қилишдир», дедилар».

(Имом Муслим ривоят килган)

Шарҳ

🔶Ҳа, чақимчилик сўйилган ҳайвоннинг аъзоларини парчалаб бўлингани каби жамият аъзоларини парчалаб бир-биридан ажратиб ташлайди.

🔷Чақимчилик тарқалган жамиятда бирлик, ҳамкорлик қолмайди.

Бу эса, ҳар қандай жамият учун ўта хатарлидир.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

05 Oct, 01:59


#Ҳадис_1217📘

Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Орани бузишдан сақланинглар. У қирувчидир», дедилар».

(Имом Термизий ривоят килган).

Шарҳ

🔶Орани бузиш ҳам чақимчиликдан келиб чиқади.
🔷Бир томонга бошқа томоннинг гапини ташиб, орани бузадилар.
🔶Ана ўша ора бузишлиқ худди устара сочни қиргандек, дину диѐнатни қирар экан.
🔷Бас, ким бу офатдан йирокда бўлишни истаса, чақимчиликдан йироқда бўлсин.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

04 Oct, 01:59


#Ҳадис_1216📘

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лоқайд одам бўлманглар.
Одамлар яхшилик қилса, яхшилик қиламиз.
Одамлар зулм қилса, зулм қиламиз, деманглар. Аммо ўзингизни одамлар яхшилик қилсалар, яхшилик қилишга, агар улар ѐмонлик қилсалар, зулм қилмасликка ўргатинглар», дедилар».


(Имом Термизий ривояти)

Шарҳ

🔷Мусулмон киши одамларнинг қилганига қараб эмас, ўз динининг кўрсатмасига биноан, амал қилади.

🔶У доимо яхшилик қилишга ва зулм қилмасликка амр қилингандир.

🔷Одамлар нима бўлсалар ҳам, мусулмон яхшиликдан қолмайди ва ѐмонликни қилмайди.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

03 Oct, 02:01


#Ҳадис_1215📘

Убайдуллох ибн Зиёд Маъкил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят килинади.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бировнинг хотинини ѐки мамлукини йўлдан урса,
биздан эмас», деди.


(Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган).

Шарҳ

📌 Бировнинг яқин кишилари
билан орасидаги алоқаларини бузиш ҳам катта гуноҳ эр-хотиннинг орасини бузиш ѐки хожа билан ходимнинг орасини бузиш жуда ҳам ѐмондир.

📌Шунинг учун ҳам бундай нобакорликни ўзига раво
кўрган шахсга унинг мусулмонлар сафидан чиқиши ҳақида
таҳдид қилинмоқда.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

HADISLAR TOPLAMI

02 Oct, 02:01


#Ҳадис_1214📘

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир авратни кўриб, уни беркитса, худди тирик кўмилган қизни қайта тирилтиргандек бўлади», дедилар».

(Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган).

Шарҳ

📌Мусулмон одамнинг айбини беркитиш ана шундоқ улуғ иш.
📌Бир мусулмон иккинчи мусулмоннинг айбини фош қилиб, уни одамлар ичида шарманда қилиши худди уни тириклайин кўмиб юбориш билан баробардир.
📌Бир мусулмоннинг кишилар ичида шарманда бўлишидан ўлгани афзал.
📌Шунинг учун ҳам ўз биродарининг айбини беркитган одам уни ўлимдан сақлаб қолган билан баробар бўлади.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚