Últimas publicaciones de Dr. Mamajanova Azizaxon (@endokrinolog_preventage) en Telegram

Publicaciones de Telegram de Dr. Mamajanova Azizaxon

Dr. Mamajanova Azizaxon
20 йиллик тажрибага эга эндокринолог ва интегратив доктор👩‍⚕️

Интегратив медицина соғлик-саломатлик сари замонавий ёндашув!

@konsultatsiya_murojaati


♥️💉Сиз бу каналда касаллик сабабини тушинишга,улардан гормон, антибиотиксиз халос бўлишга эри
4,380 Suscriptores
472 Fotos
207 Videos
Última Actualización 01.03.2025 04:54

Canales Similares

Nabaviy tabobat
25,991 Suscriptores
YAQIN
16,610 Suscriptores

El contenido más reciente compartido por Dr. Mamajanova Azizaxon en Telegram


Унгача каналга ўз яқинларингиз ва дўстларингизни таклиф қилиб турсангиз хурсанд бўлар эдим☺️

Рамазон ойи энг вирусли пайтга тўғри келяпти🦠

Бу пайтдан максимальный фойда билан чиқишимиз учун олдиндан тайёргарлик кўришимиз зарур.

Бугундан бошлаб Рамазон, унга тайёргарлик, хомиладор ва эмизиклилар рўзаси, касалликлари бор беморларнинг рўзаси хақида постларни тайёрлашга киришдим.

Ин шаа Аллох манфаатли бўлади деган умидим бор.

Агар сизга маъқул бўлса реакциялар билан қўллаб қувватланг, шундан тўғри йўналишдаманми, йўқми билиб оламан🙌🏻

БУЙРАК УСТИ БЕЗИ ТИКЛАНИШИНИНГ 10 САМАРАЛИ УСУЛИ!

Ҳаддан ташқари стресс ва асабийлик узоқ вақт давом этганда, организм кортизол гормонни кўпроқ ишлаб чиқаради. Бу эса семириш, уйқу бузилиши, холсизлик ва ланжлик, депрессия каби муаммоларга олиб келади.

Хўш, кортизол даражасини табиий равишда камайтириб, буйрак усти безини тиклашнинг иложи борми?


1⃣ Сифатли уйқу режимига амал қилинг!

Кечаси 7-8 соат уйқу кортизолни пасайтириш учун жуда муҳим.
Ётишдан олдин телефон ва телевизор экранидан узоқлашинг. Ҳонангиз сокин, қоронғи ва салқин бўлиши керак.

2⃣ Тўғри овқатланиш!

Магнийга бой маҳсулотлар (яшил сабзавотлар, ёнғоқ, бодом) ҳамда
MCT ёғлари кортизолни камайтиришга ёрдам беради.
Агар сиз энергия ошириш ва стрессни камайтиришда MCT ёғларини истеъмол қилишни хохласангиз, уларни кундалик рационга кокос ёғи, сут маҳсулотлари (сариёғ, қатиқ, творог) ёки қўй ёғи орқали қўшишингиз мумкин.
Омега-3 ёғ кислоталари (балиқ, зайтун мойи) асаб тизимини тинчлантиради.

3⃣ Нафас машқлари!

Чуқур нафас олиш кортизол даражасини туширишга ёрдам беради.
"4-7-8" техниксини синаб кўринг: 4 сония нафас олинг, 7 сония ушлаб туринг, 8 сония давомида аста чиқариб юборинг.

4⃣ Енгил жисмоний машқлар!

Кунига камида 30 дақиқа юриш, югуриш ёки йога қилиш самарали.
Аммо ортиқча машқлар ҳам акс таъсир қилиб, кортизолни ошириши мумкин, шунинг учун кардио машқлардан аввал мутаҳасис билан маслахатлашиб олинг.

5⃣ Етарлича сув ичинг!

Танада сув танқислиги кортизол даражасини оширади.
Кунига 2-3 литр сув ичиш стрессни камайтиришга ёрдам беради.
• Агар чарчоқ ва эзилиш ҳисси бўлса, эрталаб 1 стакан шўр сув ичиш тавсия этилади (бир чимдим гимолай тузи билан)

6⃣ Ижтимоий тармоқлардан дам олинг!

Телефон ва интернетдан узоқлашиш асаб тизимини тинчлантиради.
Кун давомида камида 1 соат телефонни ўчириб қўйинг ва дам олинг. Яна хам яхшиси информационный детокс қилиб туринг👌🏻

7⃣ Кўпроқ табассум қилинг ва одамлар билан суҳбатлашинг!

“Одам тафтини одам олади” деганларидек, дўстлар билан вақт ўтказиб туринг. Табиий кулгу кортизолни пасайтиради ва окситоцин, сератонин (бахт ва хурсандчилик гормонлари) гормонларини оширади😊

8⃣ Қуёш нури ва D3 витамини!

Эрталаб ёки тушликдан кейин 15-30 дақиқа қуёшда юриш фойдалидир. + хонангизга доимий қўёш нурлари тушиб туришини таъминланг. Тонгда хонани чироқ билан эмас, пардаларни очиб қўёш нури билан ёритинг. Кайфиятингиз шу захотиёқ кўтарилганини ҳис қиласиз💯

9⃣ Иссиқ ванна қабул қилинг!

Иссиқ хаммом кортизол даражасини камайтириш ва асаб тизимини тинчлантириш учун самарали усул.
Уйқудан олдин Лаванда ёки эфир мойлари қўшилган ванна олиш янада яхшироқ натижа беради.

🔟 Тўғри озуқавий қўшимчаларни истеъмол қилинг!

Витамин C, В5 ҳамда электролитлар (сувда эриган ҳолда электр зарядини ўтказади):
Магний (ёнғоқ, қора шоколад)
Калций (сут маҳсулотлари, кунжут, брокколи)
Натрий (ош тузи, сувли мева)
Калий (банан, картошка)

“Витаминлар фақат БАДлар орқали” деган гапни унутинг! Доимий равишда тўғри овқатланиб келсангиз буйрак усти безларингизни табиий равишда тиклаб оласиз❤️‍🩹

Саломатлигингизни эътиборсиз қолдирманг!

@endokrinolog_preventAge

Буйрак усти бези чарчоғи:
Замонаимизнинг Яширин Дўсти

Хўш, у нима


📍Буйрак усти безлари кичик, лекин муҳим безлар бўлиб, улар кортизол деб номланувчи стресс гормонини ишлаб чиқаради. Бу гормон организмга стресс ва босим билан курашишда ёрдам беради.

Тасаввур қилинг, танангиз ичида кичик, лекин жуда муҳим бир завод бор – бу буйрак усти безлари. Улар кун бўйи тинмай ишлайди, айниқса, сиз стресс ёки зўриқиш билан шуғулланганингизда, бу завод сизга махсус "энергия ёқилғиси" – кортизол гормонини ишлаб чиқаради.
Лекин шу завод ишчилари (буйрак усти безлари) кун-у тун ишлашга мажбур. Улар ҳеч қачон дам олмайди. Ҳаттоки сиз ухлаганингизда ҳам! Кун келиб, бу кичик завод чарчайди, ишлаб чиқариш пасаяди ва сиз ўзингизни доимий ҳолсиз ҳис қиласиз 🪫

Кейин нима бўлади?

1⃣ Эрталаб уйғониш қийинлашади.

2⃣ Кун давомида энергиянгиз телефон қуввати 5% қолган ҳолатга ўхшайди.

3⃣ Гўё миянгиз хиралашгандек, ишлаш ёки ўқишга диққат қилиш қийинлашади.

4⃣ Ширин ёки шўр таомларга тортади, чунки танангиз тез энергия қидиришни бошлайди.

5⃣ Кечқурун эса аксинча, ухлай олмайсиз – гарчи кун бўйи ўзингизни чарчаган ҳис қилган бўлсангиз ҳам.

Буйрак усти бези чарчоғининг энг асосий сабаблари қуйидагилар:👇

Ҳаддан ташқари стресс
~ Узоқ муддатли стресс буйрак усти безларини доимий равишда кортизол ишлаб чиқаришга мажбур қилади. Бу безларнинг чарчашига ва танада гормон дисбалансининг пайдо бўлишига олиб келади.

Нотўғри овқатланиш
~ Қанд ва углеводларга бой озиқ-овқатлар кўп истеъмол қилиниши ҳамда, ҳаддан ташқари кам ёки кўп овқатланиш.

Етарлича дам олмаслик ва уйқусизлик
~
Ҳаддан ташқари кўп ишлаш ва дам олиш учун вақт ажратмаслик.

Кофе ва энергетик ичимликларни кўп истеъмол қилиш ~ Тўғри, уларни ичиб сиз энергия оласиз, лекин бу организмни қора кунга олиб қўйган энергиясини сарфлаб юборади.

“Энди кофе хам ичмайликми?” деган саволларни эшитябман😁
Хафтасига 2-3 мартага рухсат берилади🙌🏻👌🏻

Гормонал муаммолар
~ Агар сиз қон босими ва қалқонсимон бездан азият чексангиз, буйрак усти безингиз билан ишлаб кўринг.

Камҳаракатлик ёки ҳаддан ташқари жисмоний зўриқиш ~ Камҳаракатлик метаболизмни секинлаштириб, гормонал дисбалансга олиб келади.
Аксинча, ҳаддан ташқари оғир жисмоний машқлар ҳам буйрак усти безларини зўриқтириши мумкин.

Бу факторлардан бир нечтаси биргаликда таъсир қилганда, буйрак усти бези чарчоғи кучайиши мумкин. Шунингдек, организмнинг умумий ҳолати ёмонлашишига ҳам сабаб бўлади. Унинг олдини олиш ва даволаш учун ўз ҳаёт тарзингизга эътибор қаратишингиз жуда муҳим.

Кейинги постларда бу муаммодан қандай чиқиб кетишни кўрсатаман.

Агар мавзу актуал бўлса, унгача реакциялар билан қўллаб турсангиз бўлади☺️

@endokrinolog_preventAge

Комментарийларни вақтинчалик ўчириб турдим. Ёқишдан олдин огохлантириб қўяман ва бир соат сизлар билан савол-жавоб қиламан🙌🏻

Live stream finished (43 minutes)

Live stream scheduled for

Live stream started

Магний турлари хақида

@endokrinolog_preventAge

Судорожная готовность бор болаларга хушёр туриш керак, 38,5-39 тушириш мумкин, за/против хисобга олинади бу ерда.

Судорогни олдини олиш учун истима пайтида организмни магний билан поддержка қилиб турган яхши + галавит свеча + корилип свеча билан

Кузатувларимга кўра, истима пайти иммунитетни ишига аралашмасангиз, тузалгандан кейин боланинг ривожланишида резкий скачок бўлади↗️ чунки истима пайтида организмдаги яллиғланиш ўчоқлари бартараф қилинади ва ресурслар жон сақлаш учун эмас ривожланиш учун сарфланишни бошлайди.

@endokrinolog_preventAge