آخرین پست‌های Dr. Mamajanova Azizaxon (@endokrinolog_preventage) در تلگرام

پست‌های تلگرام Dr. Mamajanova Azizaxon

Dr. Mamajanova Azizaxon
20 йиллик тажрибага эга эндокринолог ва интегратив доктор👩‍⚕️

Интегратив медицина соғлик-саломатлик сари замонавий ёндашув!

@konsultatsiya_murojaati


♥️💉Сиз бу каналда касаллик сабабини тушинишга,улардан гормон, антибиотиксиз халос бўлишга эри
4,380 مشترک
472 عکس
207 ویدیو
آخرین به‌روزرسانی 01.03.2025 04:54

کانال‌های مشابه

Dr Mushtariy Mamuriy
13,657 مشترک
Doc.arsenovna
2,109 مشترک

آخرین محتوای به اشتراک گذاشته شده توسط Dr. Mamajanova Azizaxon در تلگرام


Ифтор – фақат овқатланиш учунми?

Ифторлик дейилганид кўпчиликнинг кўз олдига мўл-кўл дастурхон, турфа таомлар ва узоқ давом этадиган зиёфатлар келади.

Лекин аслида, ифтор – бу ибодатнинг бир қисми, нафақат очликни босиш, балки жисмоний ва руҳий покланиш жараёни ҳамдир.
Шундай экан, ифторни қандай ўтказиш керак?
Кўп овқат ейиш шартми? Қандай маҳсулотлар фойдали?
Келинг, буларнинг барчасига жавоб топамиз!

Суннатга мос ифтор – энг мукаммал ифтор

Рўза тутиш нафақат очлик ва чанқоқни ҳис қилиш, балки танани ёмон одатлардан халос қилиш учун ҳам берилган неъматдир. Шунинг учун, оғиз очганда Пайғамбаримиз (с.а.в.) тавсия қилган оддий лекин фойдали услубга амал қилиш лозим:
Ҳурмо ёки илиқ сув билан оғиз очиш.
Бу ошқозонни овқат ҳазм қилишга тайёрлайди.
Тахминан 800 мл илиқ сув ичиш.
Бу организмни тозалашга ёрдам беради ва токсинлар таъсирини камайтиради.
Оғиз очгач, шом намозини ўқиш.
Бу тана ва руҳиятга енгиллик бағишлайди. Намоздан кейин эса, ошқозон овқатни ҳазм қилишга тайёр бўлади.

Меҳмон кутсак, нима тайёрлаш керак?

Кўпчилик ифторликда меҳмон чақирганда ёки меҳмонга борганда фақат таом ҳақида ўйлайди: "Қайси таомни пиширсам экан?", "Нечта хил овқат бўлса яхши?" Лекин энг муҳими – соғлом ва енгил овқатланиш.
Чунки ифторнинг мақсади – ибодат қилиш учун куч тўплаш, ошқозонни тўлдириш эмас.
Oвқатни шошилмай, аста-секин ейиш. Чунки тез ейилган овқат яхши ҳазм бўлмайди, ошқозонга ортиқча юк тушади ва организмга стресс олиб келади.

Ифтор пайтида нималар ейиш керак?

Фойдали маҳсулотлар:

Бульон ва суюқ овқатлар.
Сабзавотли салатлар (майонезсиз!) – ҳазм жараёнини яхшилайди.
Резавор мевалар (анор, ўрик, маймунжон ва бошқалар) – иммунитетни мустаҳкамлайди.
Эчки сути ёки табиий йогурт – фойдали бактериялар билан танани тўйинтиради.
Ошқовоқ – ошқозон учун энг фойдали маҳсулотлардан бири.
Ози миқдорда ёғ – фойдали ёғларни организмга етказиб беради.

Нималардан тийилиш керак?

Сомса, манти, ёғли гўшт – организмга ортиқча юк туширади.
Ширинликлар ва газланган ичимликлар – ҳазм қилиш тизимини чарчатади.
Ҳаддан ташқари иссиқ овқат ва кўп ейиш – ошқозонга зарар етказиши мумкин.

❗️Агар кечаси оғир овқат истеъмол қилсак, кундузи организмни тозалаш учун қилган ҳаракатларимиз бекорга кетади!

Демак, ифторлик – бу нафақат овқатланиш, балки хотиржамлик ва қувонч манбаи ҳамдир.
Шу сабабли дастурхондагина таомларни эмас, ўзимизни назорат қилишни ўрганишимиз керак.
Қанча енгил ва тўғри овқатлансак, шунча бардам бўламиз ва ибодатимизга кўпроқ эътибор бера оламиз.

Унутманг! Рўза – бу фақат очлик эмас, балки нафсни тарбиялаш санъати ҳамдир.

@endokrinolog_preventAge

Тўғри Саҳарлик Қилишни Ўрганамиз!

Саҳарлик — бу Рамазон ойида кундалик овқатланишнинг муҳим қисми. Уни эътиборсиз қолдириш ёки нотўғри саҳарлик қилиш – кун давомида чарчоқ ва сусткашликка сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун саҳарликни соғлом ва тўғри ташкил қилиш муҳим!

Кўпчилик саҳарликка шошилиб, тез-тез овқатланиб, ифторга эса ортиқча таомлар тайёрлаб, ҳаддан ташқари овқат истеъмол қилади. Бу эса ошқозонга оғирлик туширади, ҳазм қилиш тизимига босим юклайди ва ибодат қилишда ноқулайлик туғдиради. Саҳарликка жуда оч қолмаслик ва осонгина уйғониш учун овқатланиш тартибига амал қилиш зарур. Аҳир танамиз бизга омонат-ку!

Саҳарликдан олдин танани тайёрлаш:

📍Саҳарликдан олдин организм ўзининг табиий детокс (тозалаш) жараёнини ўтказади. Бундай вақтда жигар ва ўт пуфаги токсинларни ажратиб чиқаришга тайёр туради. Шу сабабли саҳарликдан 1 соат олдин уйғониб, 800 мл илиқ сув ичиш тавсия этилади. Бу ҳазм қилиш тизимини уйғотиб, танани саҳарликка тайёрлайди.

Саҳарлик учун тўғри таомлар👇

Соғлом ёғлар – Улар узоқ давом этадиган тўқлик ҳиссини таъминлайди ва организмга энергия беради. Масалан: табиий сарийёғ, зайтун мойи, дудланган қўй ёғи.

Оқсиллар (протеинлар) – Балиқ, гўшт, тухум организм учун зарур бўлган аминокислоталарни етказиб беради ва қон босимини меъёрда ушлаб туради.
(Оқсилларни ҳазм қилиш учун ошқозон шираси яхши ишлаб чиқиши керак. Агар ошқозон муаммоси бўлса, овқатдан олдин лимон суви ёки олма сиркаси ичиш тавсия этилади.)

Мураккаб углеводлар – Улар энергия манбаи бўлиб, узоқ вақт тўқлик ҳиссини беради. Масалан: гречка, перловка каби.

Клетчатка (толалар) – Ичак флорасини яхшилайди ва соғлом микробиотани қўллаб-қувватлайди.

Хўш нотўғри саҳарлик нималарга олиб келади?

Кўпчилик саҳарликда ширинликлар, оқ унли маҳсулотлар (булка, торт, джем, блинчик) истеъмол қилади. Бундай маҳсулотлар:
Ошқозон ости безига ортиқча юк бўлади.
Қондаги шакарни кескин ошириб, тез оч қолишга сабаб бўлади.
Танага қувват эмас, фақат вақтинчалик тўқлик ҳиссини беради.

Ҳадисда ҳам:
"Инсон тўлдирадиган энг ёмон идиш – унинг ошқозонидир," — дейилган.

📌 Саҳарлик учун тавсия этилган меню

• 2 бўлак ёғли қази
• Қора нон ва табиий сарийёғ
• Пишлоқ
• Гречка ёрмаси
• Икра

Муҳим: Суннатга мувофиқ овқатланиш тартибига риоя қилиш лозим. Яъни, ошқозонни уч қисмга бўлиш керак: 1 қисми овқат, 1 қисми сув, 1 қисми эса ҳаво учун бўш қолдирилиши лозим. Шунингдек, ҳар бир луқмани камида 35 марта чайнаш тавсия этилади. Унутманг, тиш фақат оғзингизда бор, ошқозонда эмас! Луқма қанчалик майдаланган тушса, шунча осон хазм бўлади. Ваааа узоқ чайнаганда одам озгина овқатга хам тўяди (озмоқчи бўлганлар учун лайфхак😉)

Агар организмни ҳозирдан тўғри озиқлантириш ва тозалаш одатини йўлга қўйилса, Рамазон ойида қувватли бўласиз ва ибодатлар осон кечади, иншаАллоҳ!

Ушбу маслаҳатларни яқинларингизга улашинг ва баракали Рамазон учун ҳозирдан тайёргарликни бошланг!

@endokrinolog_preventAge

Жигар – табиий фильтр! Уни тоза ва соғлом сақлаш сирларини биласизми?


Жигар – организмнинг “лабораторияси”! У ҳар куни 500 дан ортиқ функцияни бажаради: қон тозалайди, токсинларни чиқаради ва ёғларни парчалайди. Аммо нотўғри овқатланиш, стресс ва зарарли одатлар уни чарчатиб қўйиши мумкин.

Сиз жигарингиз соғлом ишлаётганини қандай билишингиз мумкин?
Агар терингиз тиниқ, кайфиятингиз аъло ва ҳазм қилиш тизимингиз яхши ишлаётган бўлса – демак, жигар ҳам хурсанд! Агар аксинча бўлса, уни тозалаш ва соғлом сақлаш вақти келди!

Жигарни тозалашнинг 6 табиий усули👇

1⃣ Сув – энг арзон ва фойдали тозаловчи!
Кунига 1,5–2 литр оддий сув ичинг. Айниқса, эрталаб оч қоринга ичилган илиқ лимонли сув жигарни уйғотади ва токсинларни ҳайдаб чиқаради.

2⃣ Жигар севган таомларни танланг!
Жигар шунчаки "фастфуд" эмас, балки авокадо, брокколи, исмалоқ, сабзи, зайтун ёғи каби маҳсулотларни ёқтиради!
‼️ Ҳар куни камида битта яшил маҳсулот истеъмол қилинг!

3⃣ Кўпроқ ҳаракатланинг!
Жисмоний фаоллик жигарни ортиқча ёғдан тозалайди. Кунига 10 000 қадам юриш ёки енгил машқлар қилиш жигар фаолиятини яхшилайди.

4⃣ Жигар детокс ичимликларидан фойдаланинг!
Табиий шарбатлар: лавлаги + сабзи + лимон, грейпфрут + кўк чой, занджабил + олма – жигар учун супер ичимликлар!

5⃣ Зарарли одатлар – жигар душмани!
Спиртли ичимликлар
Газланган ичимликлар ва ортиқча шакар
Ёғли ва қовурилган таомлар
Чекиш ва стресс

6⃣ Сифатли уйқу
Жигар тунда 23:00–02:00 орасида энг фаол ишлайди. Шунинг учун кеч соат 11 гача ухлашга ётиш жигарни янгилашга ёрдам беради.


📌 Тасаввур қилинг, сиз бутун кунингизни уй тозалашга бағишладингиз. Ҳар бир бурчак ялтирайди, ҳавоси тоза, ҳамма нарса ўз жойида. Аммо бироз вақт ўтмай, кимдир кириб, ҳамма жойни тартибсиз қилиб, чанг-тўзонга беласа — бу ҳолатда қандай ҳис қиласиз?
Албатта, ёқимсиз, ҳатто асабийлашишингиз ҳам мумкин.

Худди шундай, жигар ҳам организминимиздаги "тозалик қўриқчиси". У кун давомида меҳнат қилиб, қонимизни зарарли моддалардан тозалайди, биз эса кечаси оғир ва зарарли таомларни истеъмол қилиб, уни ортиқча юк билан қийнаймиз. Унга ҳам ёқимсиз, оғирлик қилади, безовталанади. Шунинг учун жигарга ҳам эътибор бериш, унга тинч ишлаши учун имконият яратиш лозим.


Агар жигар соғлом бўлса, бутун организм қувват билан тўлиб-тошади! Шундай экан, унга эътибор беринг ва дўст бўлинг!

@endokrinolog_preventAge

ХОМИЛАДОРЛАР УЧУН ЭНГ МУҲИМ 8 ТА ВИТАМИН!


Хомиладорлик – аёл организми учун катта синов. Бу даврда чақалоқнинг соғлом ривожланиши ва онанинг ўзини яхши ҳис қилиши учун витаминлар жуда муҳим!

Қуйидаги рўйхат билан танишинг. 👇
1⃣ Фолий кислотаси (энг яхшиси фолиновая кислота
) – чақалоқнинг асаб тизими ва мияси ривожланиши учун энг муҳим.
(Исмалоқ, брокколи, авокадо, ясмиқ, банан, тухум сариғи)

2⃣ Темир
сақловчи махсулотлар – камқонликнинг олдини олади, онанинг чарчоқ ҳиссини камайтиради ва чақалоқни кислород билан таъминлайди.
(Қизил гўшт, жигар, анор, олма, нўхат, қора шоколад). Эътибор беринг темирли ПРЕПАРАТ демаяпман, сабаби хомиладорликда қон кўпайтирувчи дорилар ичишга қаршиман (критик холат бўлмаса агар).

3⃣ Кальций – хомиланинг суяк ва тиш ривожланиши учун зарур, онанинг суякларини мустаҳкамлайди.
Сут ва сут махсулотлари (қатиқ, творог, пишлоқ,бодом, кунжут, брокколи)

4⃣ D витамини – кальцийни яхши сўрилишига ёрдам беради, иммунитетни мустаҳкамлайди.
(Тухум, балиқ ёғи, лосось, қўзиқорин, қуёш нури). Қўшимчасига 2000ЕД ичиб турсангиз бўлади.

5⃣ Омега-3 ёғ кислоталари –
чақалоқнинг мияси ва кўриш қобилияти ривожланиши учун фойдали.
(Балиқ, ёнғоқ, чия уруғи, зағир ёғи)

6⃣ Витамин C – иммунитетни кучайтиради, темирнинг яхши сўрилишига ёрдам беради.
(Киви, лимон, апельсин, қизил қалампир, қулупнай)

7⃣ Витамин A – чақалоқнинг юраги, кўзлари ва тўқималари ривожланишига ёрдам беради.
(Сабзи, ширин картошка, қовоқ, жигар, яшил баргли сабзавотлар)

8️⃣ Ва албатта ЙОД! Энг ками 200мкг. Бу профилактик доза. Агар сизда буқоқ билан муаммолар бўлса докторингиз анализларингизга қараб кўтариб беради.
Болам ақилли бўлсин десангиз, йодга хушёр туринг, канда қилмай ичиб юринг😌

📌 Муҳим маслаҳат! Витаминларни табиий маҳсулотлардан олиш энг фойдали! Хомиладорлик даврида рационингизни тўғри шакллантириш ва қўшимча витаминлар истеъмол қилиш борасида шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг.

@endokrinolog_preventAge

#отзыв

Ичак микрофлораси дисбиози: "Қорнингиз ичида яширин жанг"


Тасаввур қилинг, ичагингиз ичида ҳақиқий жанг майдони бор! Бир томонда фойдали бактериялар (масалан, лактобактериялар ва бифидобактериялар), бошқа томонда эса зарарли бактериялар!
Агар қаҳрамонларингиз кучли бўлса, сиз энергияга тўла бўласиз, ҳазм қилиш аъло даражада ишлайди ва иммунитет мустаҳкам бўлади.
Лекин зарарли бактериялар кўпайиб кетса, ичагингиз мувозанатни йўқотади – дисбиоз бошланади!


Дисбиознинг яширин сабаблари:

1⃣ Антибиотиклар.
Антибиотиклар зарарли бактерияларни йўқ қилади, лекин шу билан бирга ичакдаги яхши бактерияларни ҳам йўқотиши мумкин. Бу эса ички мувозанатни бузади ва дисбиозга йўл очади.

2⃣ Носоғлом овқатланиш.
Газли ичимликлар, фастфуд, шакарли маҳсулотлар – буларнинг барчаси зарарли бактериялар учун "супер ёқилғи". Улар кучайиб, фойдали бактерияларни сиқиб чиқариши мумкин.

3⃣ Стресс – микробларнинг яширин қуроли.
Сиз асабийлашганингизда, фақат кайфиятингиз эмас, ичагингиз ҳам стресс ҳолатига тушади!

4⃣Камҳаракатлилик – ичакни дангасаликка ўргатади
Агар сиз кам ҳаракат қилсангиз, ичагингизда ҳам жараёнлар секинлашади, бу эса микрофлорани бузишга сабаб бўлади. Ҳаракат – ичак микроблари учун энг яхши тренинг!

5⃣Ичак инфекциялари.
Баъзи инфекциялар ичакдаги мувозанатни бутунлай ўзгартира олиши мумкин. Шу боис ҳар доим соғлом овқатланиш ва гигиенага эътибор бериш керак.

Ичагингиз ёрдам сўраётганини қаердан биласиз?

Ичакдаги жанг сиз сезмаган ҳолда давом этаётган бўлиши мумкин. Аммо танангиз сизга махфий сигналлар беришни бошлайди:

✔️Қоринда шишиш ва газлар – зарарли бактериялар кўпайганда, ичакда газ ҳосил бўлиш жараёни ортади. Агар сиз тез-тез "шар" каби шишиб қолсангиз, эҳтимол, микрофлорани тиклаш керак.

✔️Ич кетиши ёки қабзият – фойдали бактериялар ҳазм қилиш тизимининг "тартиб қўриқчилари" ҳисобланади. Агар улар камайса, овқат нотўғри ҳазм бўлади ва натижада ёки ич кетиши, ёки қабзият пайдо бўлади.

✔️Иммунитетнинг пасайиши – ичак иммунитет тизимининг 70% ини бошқаради! Агар тез-тез шамолласангиз ёки аллергияларга дуч келсангиз, ичак микрофлораси муаммога дуч келган бўлиши мумкин.

✔️Дойимий чарчоқ ва энергия етишмовчилиги – ичакдаги фойдали бактериялар озиқ-овқатдан энергия олишга ёрдам беради. Агар улар камайиб кетса, ўзингизни доим чарчаган ҳис қилишингиз мумкин.

✔️Тери муаммолари – ичак соғлиғининг аксидир! Агар юзингизда тўсатдан акне ёки аллергик тошмалар пайдо бўлса, бу ичакдаги муаммолар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Ичак микрофлорасини қандай тиклаш мумкин

Пробиотиклар .
Пробиотикларни йогурт, кефир, қатиқ каби маҳсулотлардан олиш мумкин. Ёки махсус пробиотик қўшимчалар қабул қилиш ҳам фойдали.

Пребиотиклар – яхши бактериялар учун озуқа!
Пробиотикларни кучайтириш учун уларга овқат керак! Банан, саримсоқ, пиёз, олма, дуккакли маҳсулотлар фойдали бактериялар учун супер-ёқилғи ҳисобланади.

Кўп сув ичинг – ичакни тоза сақланг!
Сув ичак фаолиятини яхшилайди ва зарарли бактерияларни йўқотишга ёрдам беради. Кунига камида 1,5-2 литр сув ичиш тавсия этилади.

Ҳаракатланинг.
Спорт билан шуғулланиш ҳазм жараёнини тезлаштиради ва микрофлорани яхшилайди. Кунига камида 30 дақиқа жисмоний фаоллик билан шуғулланиш фойдали.


Хозирча шу маслахатларга таяниб харакат қилиб туринг, янада чуқурруқ илмларни олгунингизча😊

@endokrinolog_preventAge

Овоз берган барчага ташаккурларим! Сизлар орқали ўзим учун ориентир оволдим🤗

Максимал овоз Ошқозон-ичак мавзусига тушипти🤔
Бир томондан яхши бўлди, чунки биринчи бўлиб шу томонлама яхшиланиб олсак, анча ўзига келиб қолади одам😌 (масалан, юқоридаги постларимдан ўтнинг яхши юриши нақадар ахамиятли эканини билиб олгандурсиз?)) бу постлар денгиздан томчи холос, ин шаа Аллох дарсимда энг актуал саволларга ечим бераман😎

Қабулларимга кириш навбати узоқлигидандан ёки менда даволанишни истаган, аммо имкон қила олмаган обуначиларимга янгилигим бор!

Шу кунларда командам билан бир иш устида ишламоқчимиз, шуни мавзусини сиз танлаб берсангиз🤗

Қай бири кўп овоз тўпласа, ўша мавзуда бир яхши продукт яратаман, медицинани энг сўнги янгиликлари асосида, албатта даволаниш СХЕМАси хам бўлади!

Нима дедингиз?

Ферментлар: Ички кимёгарларингиз ҳақида биласизми?

Сиз севимли таомингизни истеъмол қилаётганингизда, организмингиз ичида қандай мўъжизалар содир бўлаётганини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Палов, лаваш ёки ширин меваларни ейишингиз биланоқ, танангиз ичида
минглаб ферментлар ишга тушади!

📍Бу ферментлар – ҳазм қилиш тизимининг яширин қаҳрамонлари бўлиб, озиқ-овқатларни организмга керакли қувват ва озуқа моддаларига айлантиради.

⚠️Агар ферментлар бўлмаса…
Тасаввур қилинг, таомингизни еб бўлдингиз, лекин у ҳазм бўлмай, шунчаки ошқозонда қолиб кетди! Энергия йўқ, озуқа моддаларини қабул қила олмайсиз, ҳазмсизлик азоби бошланади… Яхшиямки, ферментлар бунга йўл қўймайди!

Ферментларнинг сеҳрли ишлари:

1️⃣ Овқатни ютиш биланоқ ҳазм қилиш бошланади!

Оғиз бўшлиғида амилаза ферменти крахмални ширин таъм берувчи моддаларга айлантира бошлайди. Шу сабабли узоқ чайналган нон ёки гуруч бироз ширинроқ бўлиб қолади!

2️⃣ Ошқозонда кимёвий ўзгаришлар давом этади!

Пепсин – гўшт, тухум ва бошқа оқсилларни бўлакларга ажратади.

Ренин – болаларда сут оқсилини (казеинни) парчалайди.

3️⃣ Ичакларда ферментлар ҳақиқий лаборатория очади!

Липаза – ёғларни ёғ кислоталари ва глицеринга айлантиради. Агар бу фермент етишмаса, ёғли овқатлар ҳазм бўлиши узоқ давом этади.

Мальтаза, лактаза, сахароза – шакар ва углеводларни организм қулай қабул қиладиган шаклга айлантиради. Масалан, лактаза етишмаса, сут ичгандан кейин ноқулайлик ҳис қилишингиз мумкин!

Трипсин ва химотрипсин –
оқсилларни аминокислоталарга бўлиб, организмга фойдали шаклда етказади.

Ферментларингизни бахтли қилиш учун нима қилиш керак?

Кўпроқ янги сабзавот ва мевалар истеъмол қилинг – улар табиий ферментларга бой!

Овқатни яхшилаб чайнанг – ферментлар оғиздан бошлаб ҳаракат қилади!

Кўпроқ сув ичинг – ферментлар сув муҳитида фаол бўлади!

Овқатни ҳаддан ташқари кўп қовурилган ҳолатда истеъмол қилманг – бу гликацияни ошириб юборади ва хазм жараёнини қийинлаштиради.

Шу билан ошқозон ости безига бағишланган циклимиз тугайди, агар яна ошқозон-ичак мавзусини давом эттиришимизни истасангиз реакциялар билан қўллаб қувватланг ва постларимизни яқинларингизга юбориб қўйинг🙂‍↔️

@endokrinolog_preventAge

Қабуллар бўйича