Ифторлик дейилганид кўпчиликнинг кўз олдига мўл-кўл дастурхон, турфа таомлар ва узоқ давом этадиган зиёфатлар келади.
Лекин аслида, ифтор – бу ибодатнинг бир қисми, нафақат очликни босиш, балки жисмоний ва руҳий покланиш жараёни ҳамдир.
Шундай экан, ифторни қандай ўтказиш керак?
Кўп овқат ейиш шартми? Қандай маҳсулотлар фойдали? Келинг, буларнинг барчасига жавоб топамиз!
Суннатга мос ифтор – энг мукаммал ифтор
Рўза тутиш нафақат очлик ва чанқоқни ҳис қилиш, балки танани ёмон одатлардан халос қилиш учун ҳам берилган неъматдир. Шунинг учун, оғиз очганда Пайғамбаримиз (с.а.в.) тавсия қилган оддий лекин фойдали услубга амал қилиш лозим:
✔ Ҳурмо ёки илиқ сув билан оғиз очиш.
Бу ошқозонни овқат ҳазм қилишга тайёрлайди.
✔ Тахминан 800 мл илиқ сув ичиш.
Бу организмни тозалашга ёрдам беради ва токсинлар таъсирини камайтиради.
✔ Оғиз очгач, шом намозини ўқиш.
Бу тана ва руҳиятга енгиллик бағишлайди. Намоздан кейин эса, ошқозон овқатни ҳазм қилишга тайёр бўлади.
Меҳмон кутсак, нима тайёрлаш керак?
Кўпчилик ифторликда меҳмон чақирганда ёки меҳмонга борганда фақат таом ҳақида ўйлайди: "Қайси таомни пиширсам экан?", "Нечта хил овқат бўлса яхши?" Лекин энг муҳими – соғлом ва енгил овқатланиш.
Чунки ифторнинг мақсади – ибодат қилиш учун куч тўплаш, ошқозонни тўлдириш эмас.
〰Oвқатни шошилмай, аста-секин ейиш. Чунки тез ейилган овқат яхши ҳазм бўлмайди, ошқозонга ортиқча юк тушади ва организмга стресс олиб келади.
Ифтор пайтида нималар ейиш керак?
✅ Фойдали маҳсулотлар:
✔ Бульон ва суюқ овқатлар.
✔ Сабзавотли салатлар (майонезсиз!) – ҳазм жараёнини яхшилайди.
✔ Резавор мевалар (анор, ўрик, маймунжон ва бошқалар) – иммунитетни мустаҳкамлайди.
✔ Эчки сути ёки табиий йогурт – фойдали бактериялар билан танани тўйинтиради.
✔ Ошқовоқ – ошқозон учун энг фойдали маҳсулотлардан бири.
✔ Ози миқдорда ёғ – фойдали ёғларни организмга етказиб беради.
Нималардан тийилиш керак?
❌ Сомса, манти, ёғли гўшт – организмга ортиқча юк туширади.
❌ Ширинликлар ва газланган ичимликлар – ҳазм қилиш тизимини чарчатади.
❌ Ҳаддан ташқари иссиқ овқат ва кўп ейиш – ошқозонга зарар етказиши мумкин.
❗️Агар кечаси оғир овқат истеъмол қилсак, кундузи организмни тозалаш учун қилган ҳаракатларимиз бекорга кетади!
Демак, ифторлик – бу нафақат овқатланиш, балки хотиржамлик ва қувонч манбаи ҳамдир.
Шу сабабли дастурхондагина таомларни эмас, ўзимизни назорат қилишни ўрганишимиз керак.
Қанча енгил ва тўғри овқатлансак, шунча бардам бўламиз ва ибодатимизга кўпроқ эътибор бера оламиз.
Унутманг! Рўза – бу фақат очлик эмас, балки нафсни тарбиялаш санъати ҳамдир.
@endokrinolog_preventAge