Ёғли fast-food, газли ичимликлар ва ширинликларга кўникиб қолганмисиз? Афсуски, бу маҳсулотлар ошқозон ости безини шикастлаши мумкин.
Хўш, нима қилиш керак?
📌 Ошқозон ости безининг соғлом ишлашини тиклаш учун бир нечта муҳим усуллар мавжуд. Бу усуллар унинг фаолиятини яхшилаш, яллиғланишни камайтириш ва организмнинг умумий ҳолатини яхшилашга ёрдам беради.
1⃣ Тўғри овқатланиш режими
Ошқозон ости бези ҳаддан ташқари юкланмаслиги учун парҳез муҳим аҳамиятга эга.
Фойдали маҳсулотлар:👇
✅ Сабзавот ва мевалар (янги ёки буғда пиширилган)
✅ Ёғсиз оқсиллар (товуқ, балиқ, творог, тухум)
✅ Тўлиқ дон маҳсулотлари (гречка, сули ёрмаси)
✅ Фойдали ёғлар (зайтун мойи, авокадо, ёнғоқлар)
🍽 Овқатланиш тартиби:
✔️ Ҳар 3-4 соатда оз-оздан енгил овқатланиш
✔️ Кечки пайт оғир овқат емаслик, ошқозон ости безига дам бериш
2⃣ Овқат ҳазм қилиш ферментларини қўллаб-қувватлаш
Агар ошқозон ости бези яхши ферментлар ажратмаса, овқат ҳазм қилиш қийинлашади. Шу сабабли, табиий ферментларга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш ёки махсус фермент қўшимчаларини қабул қилиш фойдали бўлиши мумкин.
✅ Ферментларга бой маҳсулотлар:
• Ананас (бромелайн ферменти бор)
• Лимон (ошқозон шираси ишлаб чиқарилишини яхшилайди)
• Кефир ва қатиқ (ичак микрофлорасини яхшилайди)
3⃣ Сув ичишни унутманг!
Ошқозон ости бези учун тоза сув жуда муҳим. У ферментлар ишлаб чиқариш жараёнини қўллаб-қувватлайди ва яллиғланишнинг олдини олади.
•Кунига камида 1,5-2 литр тоза сув ичиш керак!
•Қаҳва ва чойни камроқ истеъмол қилиш тавсия этилади.
4⃣ Жисмоний фаоллик ва стрессни камайтириш
Ошқозон ости безининг ишлашига стресс ва ортиқча вазн салбий таъсир қилади.
✔️ Ҳар куни 30 дақиқа юриш
✔️ Енгил югуриш ёки сузиш
✔️ Йога (ички аъзоларни яхшилаш учун фойдали)
✔️Нафас олиш машқлари
✔️ Етарли уйқу (камида 7-8 соат)
✔️ Табиатда сайр қилиш
5⃣ Шифокор назоратидан ўтиш
Агар ошқозон ости бези билан боғлиқ муаммолар бўлса, тиббий текширувлардан ўтиш муҳим. УЗИ (ультратовуш) ва қон таҳлиллари орқали унинг ҳолатини аниқлаш мумкин.
Агар ушбу тавсияларга амал қилсангиз, ошқозон ости безингиз сиздан миннатдор бўлади ва умрингиз сўнгигача сизга хизмат қилиб беради!
https://t.me/endokrinolog_preventAge