Duolar Kanali | Расмий Канал @duolarkanali_rasmiy Channel on Telegram

Duolar Kanali | Расмий Канал

@duolarkanali_rasmiy


АДМИН билан алока ва РЕКЛАМА хизмати учун...
@duolarkanaliadmin

Duolar Kanali | Расмий Kanal (Uzbek)

Salom! Sizga "Duolar Kanali | Расmий Kanal" kanalini tanitamiz. Kanalimizda o'zbek tilini o'rganish, rus tiliga tarjima qilib olishni o'rganish va boshqa tillarni o'rganishga yordam beruvchi ma'lumotlar, maslahatlar va darslar jamlangan. Agar siz til o'rganishga qiziqqan bo'lsangiz yoki xorijiy til o'rganishni istasangiz, mana shu kanal siz uchun! Kanalimizda har haftada yangi ma'lumotlar, darslar va o'quv materiallari bilan tanishishingiz mumkin. Agar sizga qiziq bo'lsa va til o'rganishga qiziqish to'g'ri kelgan bo'lsa, tomosha qiling va bizning kanalga obuna bo'ling. Sizni kutib olib, kanalimizda ko'rishni umid qilamiz!

Duolar Kanali | Расмий Канал

08 Nov, 15:58


Rizq Kaliti kitobii musulmonlar uchun

Қўлингиздаги ушбу китобда ризқ, барака, бойлик қаноат масалалари ёритилган, шариатнинг ризқ излаш борасидаги йўл-йўриқлари келтирилган. Жумладан, мўмин киши ризқ ҳақида қандай эътиқодда бўлиши керак? Нима сабабдан Аллоҳ ҳамманинг ризқини кенг қилиб қўймайди? Нима қилса, ризқ барака киради? каби саволларга ушбу китобдан жавоб топасиз.


💰 Mahsulot narxi: 90000 so'm

To'lovni mahsulotni qo'lingizga olganda qilasiz

🚚 O\'zbekiston boylab yetqazib berish xizmati mavjud

Устига Босинг!
⬇️⬇️⬇️

https://100k.uz/oqim/567834
https://100k.uz/oqim/567834
https://100k.uz/oqim/567834

@duolarkanali_rasmiy

Duolar Kanali | Расмий Канал

06 Nov, 14:59


ТОНГГИ ВА ТУНГГИ САҲИҲ ЗИКР.

( قال رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَا مِنْ عَبْدٍ يَقُولُ فِي صَبَاحِ كُلِّ يَوْمٍ وَمَسَاءِ كُلِّ لَيْلَةٍ بِسْمِ اللَّهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ لَمْ يَضُرَّهُ شَيْءٌ ) رواه الترمذي وأبو داود. وصححه ابن القيم في "زاد المعاد

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Қайси банда, ҳар куни эрталаб ва кечқурун уч мартадан:
"Бисмиллааҳиллаз,ий лаа  ядурру маъасмиҳи шайъун фил арди валаа фиссамааи  ва ҳувассамийъул ъалийм", деса, унга ҳеч нарса зарар бермайди", деганлар.

[Имом Термизий, ва Абу Довуд ривояти]

Маъноси:
"Унинг исми туфайли, еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайдиган Аллоҳнинг исми билан (Ундан паноҳ беришини сўрайман), У эшитувчи ва билувчи Зотдир".

Duolar Kanali | Расмий Канал

05 Nov, 15:45


ЕТТИ НАРСА КЕЛИШИДАН ОЛДИН ЯХШИ АМАЛЛАРНИ ҚИЛИБ ҚОЛИШГА ШОШИЛИШ ҲАҚИДА.

وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «بَادِرُوا بِالأَعْمَالِ سَبْعًا، هَلْ تَنْتَظِرُونَ إِلاَّ فَقْرًا مُنْسِيًا، أَوْ غِنًى مُطْغِيًا، أَوْ مَرَضًا مُفْسِدًا، أَوْ هَرَمًا مُفَنِّدًا، أَوْ مَوْتًا مُجْهِزًا، أَوِ الدَّجَّالَ فَشَرُّ غَائِبٍ يُنْتَظَرُ، أَوِ السَّاعَةَ وَالسَّاعَةُ أَدْهَى وَأَمَرُّ؟». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ.
 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Етти нарса (келишидан олдин) яхши амалларни қилиб қолишга шошилинглар. Бунда сизлар қуйидаги нарсаларни кутасизлар, холос:

1) Камбағаллик ҳамма нарсани унуттириб юборади.

2) Бойлик туғёнга кетишга сабабчи. 

3) Беморлик барча нарсани фасод қилади.

4) Қарилик ҳамма нарсани хотирдан чиқариб юборади.

5) Ўлим тамом қилиб тезлатувчи.

6) Дажжол кутилаётган ғойиб нарсаларнинг энг ёмони.

7) Қиёмат ўша қиёмат фалокатларнинг энг оғири ва аччиғидир», дедилар яъни, инсон шу етти ҳодиса юз бермасидан олдин вақт ғаниматида охират учун тайёргарлигини қилиб қўймоғи лозим.

[Имом Термизий ривояти]

Duolar Kanali | Расмий Канал

03 Nov, 03:19


📍#Муҳим #эслатма

Аёллар динда ва ақлда ноқисми?

🌐 YouTube

🎙 Устоз Абу Абдуллоҳ

👍 «Risolat TV» саҳифаси
•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••

🚀Telegram | 🎬YouTube

Duolar Kanali | Расмий Канал

01 Nov, 15:28


Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh! Namoz jannatning kaliti! Ovozli jaynomoz elektron joynamozida siz quyidagi imkoniyatlardan bahramand bo'lishingiz mumkin: 1) 5 mahal namoz (bomdod, peshin, asr, shom, xufton, vitr); 2) Tahajjud namozi, Qazo va Musofir namozlari haqida umumiy ma'lumot; 3) Fotiha surasi va 11 ta qisqa suralar bitta tugmaga joylashtirilgan bo'lib, ularni ayol hamda erkak kishi tilovatida tinglab yod olishingiz mumkin; 4) Joynamozda 5 til mavjud bo'lib, ular o'zbek va rus tilida, ayol va erkak kishi ovozi alohida joylashtirilgan; 5) Joynamozga 1 yillik rasmiy kafolat taqdim etiladi, mahsulot tarkibida rasmiy kafolat taloni kiritilgan bo'ladi; Joynamoz o'lchami: 12080 sm

Mahsulot narxi: 239,000 so'm
Yetqazib berish narxi: 30,000 so'm

https://100k.uz/oqim/564355
https://100k.uz/oqim/564355
https://100k.uz/oqim/564355

Duolar Kanali | Расмий Канал

01 Nov, 07:50


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким: «Родийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама набийя»

— деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.

Маъноси: Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим.

(Абу Довуд ривоят қилган)

Duolar Kanali | Расмий Канал

01 Nov, 07:03


Рамазонга 120 кун 7 соат 59 дақиқа қолибди…

Duolar Kanali | Расмий Канал

01 Nov, 03:46


Авс Ибн Авсдан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:"Кунларингизнинг энг яхшиларидан бири бу жумадир. У кунда Одам алайҳиссалом яратилган, шу кунда вафот топган, шу кунда сур чалинади, шу кунда қичқириқ келади.
Менга саловотни кўпайтиринглар, ўқиган саловотларинг менгаа кўрсатилади",
дедилар. Шунда саҳобалар:"Ё Росулуллоҳ, сизга саловотларимиз қандай етказилади? Танангиз тупроққа қўшилиб кетган бўлмайдими?", деб сўрадилар.
Росулуллоҳ:"Аллоҳ ерга пайғамбарлар алайҳимуссаломнинг жасадларини ейишни ҳаром қилган", дедилар.

Имом Абу Довуд ривояти. Санади саҳиҳ.

Дунё ташвишларини унитиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга беш дақиқа саловот айтишнинг ўзгача лаззати бор.

Duolar Kanali | Расмий Канал

24 Oct, 03:28


Эй Аллоҳ, тирик ва вафот этган барча мўмину мўминаларнинг гуноҳларини мағфират эт!

Duolar Kanali | Расмий Канал

23 Oct, 04:38


«Одоб Ҳадислари Шарҳи - 5» || Бойлилик афзалми ёки фақирликми?

(Эртага ютубда бўлади тўлиғи иншаАллоҳ)

#AbuHaneefah997

Duolar Kanali | Расмий Канал

21 Oct, 05:24


Аллоҳим, куфрдан,камбағалликдан ва қабр азобидан сендан паноҳ сўрайман.!

Duolar Kanali | Расмий Канал

14 Oct, 09:20


Ишни пухта бажариш, одатий амалларни ибодатга айлантириш ҳақида #AbuHaneefah997

Duolar Kanali | Расмий Канал

12 Oct, 01:16


🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
АЛЛОХНИ БАЙТИНИ СОГИНГАНЛАР УЧУН КУЛАЙ ВА AРЗОН

24-ОКТЯБЬ

РЕЙСЛАРИМИЗ ЎШ-КУВАЙТ-МАДИНА

🟢Тур пакет хизматлари:
👳🏻‍♂️ Малакали эллик боши хизмати
🛩 Авиачипта
📃 Умра Визаси
🍱 2 махал Иссиқ Таом
🚌 Тур мобайнида трансферлар
🎁 Хадиялар

Ҳозирдан ўз жойингизни банд қилишга шошилинг!

Батафсил маълумот учун:

☎️+996559686838 Osh Kyrgyzstan
whatsapp telegram
@duolarkanaliadmin

Duolar Kanali | Расмий Канал

12 Oct, 01:14


Анфол_сураси 72

وَإِنِ ٱسۡتَنصَرُوكُمۡ فِي ٱلدِّينِ فَعَلَيۡكُمُ ٱلنَّصۡرُ

📖 «Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир».

Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У унга зулм ҳам қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди”.
[Бухорий ва Муслим ривояти]

 
 

Duolar Kanali | Расмий Канал

29 Sep, 04:06


#mulohaza_uchun #foydali

Ўртоқлар бунақа ўта бағритош бўлмайлик. Фелимизни кенг қилайлик.

Бугун 4 ёшли ўғлимни жума ўқишга бирга масжидга олиб бордим. Ўғлим сал кулиб ўйнаб ўзича бирга намоз ўқиди. Бироқ шу вақтда кўплаб дакки, қовоқ уюшлар ва жим бўлишга буйруқлар олди. Бир биродарга олдингизга қараб ўтиринг, эътибор берманг дейишга мажбур бўлдим.
Ўртоқлар болаларга масжидда шундай қилсак улар эртага масжидга қайтиб бормайди. Одамларни жахлдор деган фикр ўйғонади, нафрати ошади. Бақир чақир қилмади, агар бақир чақир қилиб югуриб ўйнаса, уриб ўлдириб қўйсак керак.
Илтимос бир биримизга мехрибон бўлайлик.

Бу хақда кўп ёздим, ўзимизни масжидда гапирдим хам. Фойдаси йўқ, дедовщина давом этяпти. Отаси билан келган болага индашолмайди, ёлғиз келганларни уриб хам қўйишганини кўрганман. Кичик 3 яшар ўғлим ўткан Рамазонда шахардаги масжидга акаси билан чиқарди, у ердаги домла жуда хушмуомила, намоздан кейин эшитиб ёдлаганларини айтиб берса пул хам бериб эркалатиб турардикан. Бир кун акаси билан қишлоқдаги масжидга таровехга бориб қолган, эшик тагида намоз бошланмай туриб калтак ушлаган бири туриб, кириб кетаёткан болаларга ТЎПОЛОН ҚИЛИШСАНГ МАНА БУНИ ЕЙСАН деб калтак билан ўдағайлаган. 3 яшар биринчи марта бу масжидга келаёткан ва хали масжидда бир марта тўполон қилмаган ўғлим шокка тушган, йиғлаган. Хали қилмаган иши учун масжид эшиги тагида калтак билан тахдид қилинган. Шахардаги масжидда олган масжид хақидаги ижобий фикр дарз кеткан.

Бу каби воқеа-ҳодисаларнинг юз беришига асосий сабаб шуки, ўзини мусулмон ҳисобловчи юртдошларимизнинг қарийб 85-90 фоизи УМУМАН Исломий илм олмай қўйди. Ўқигани беш вақт намозни ва Жума намозини ўқийди, холос. Ўқимагани намоз ҳам ўқимайди.
Хўш, оилада эркак Исломий илм олмаса, унинг хотини ва фарзандларидан қандай қилиб Исломий амал, Исломий тарбия, Исломий одоб кутиш мумкин?!
Масжидлардаги ёш болаларга бўлаётган ноўрин танбеҳлар, шубҳасиз, илмсизлик маҳсулидир.

Чубак ҳожи роҳимаҳуллоҳ айтган эди: "Ёш болаларни масжидга олиб келманглар, сийиб қўйяпти, деб, айрим масжид ходимлари шикоят қилмоқда. Эй, барака топгурлар! Ёш бола бўлганидан кейин сийиб қўядида! Муҳими, у масжидга чиқиб, жамоат билан бирга намоз ўқияпти! Бирорта ёш бола сийиб қўйса, Сен тозалайсан, эй, масжид имоми, эй, масжид ходимлари!"

P.S/ Ҳой, юраги тор намозхонлар, эртага тобутингизни шу болалар кўтаради, жанозангизни шу болалар ўқийди. Масжидга бориб, индамай намозингизни ўқиб келаверинглар. Бировларга фойдангиз тегмаяптими (ҳеч кимни, ҳатто яқинларингизни масжидга олиб боришга кучингиз ҳам, журъатингиз ҳам етмаяптими), лоақал зарарингиз тегмасин (ёш болаларни масжиддан бездирманг).

*Мақола ижтимой тармоқлардаги фикр-мулоҳазалар асосида тайёрланди.

Каналимизга аъзо бўлинг

Duolar Kanali | Расмий Канал

26 Sep, 13:15


«Уларга қиёмат кунида Аллоҳ Таъало гапирмайди, қарамайди ҳам!»

У мужримлар кимлар эди?

#AbuHaneefah997

Duolar Kanali | Расмий Канал

24 Sep, 14:37


Ассаламу алайкум Ва Рохматуллох
Барчангизни
24-Сентярбь куни Буладиган Муборак Умра Сафарига Таклиф Килиб Коламиз!

Мурожат Учун: +996559686838
Telegram: @duolarkanaliadmin

Duolar Kanali | Расмий Канал

24 Sep, 13:53


Диний таълим берилмасин дегани – тарбия берилмасин дегани

Duolar Kanali | Расмий Канал

23 Sep, 09:40


Ғам-қайғу ва маҳзунлик пайтида ўқиладиган, саҳиҳ бўлган ҳадисда келган, Росулуллоҳ ‎ﷺ ўргатган дуъолардан.

Улашинг — ажрланасиз!

Duolar Kanali | Расмий Канал

23 Sep, 00:47


Zulmga Qarshi Kurash!

Duolar Kanali | Расмий Канал

20 Sep, 22:49


Дуо қилишлик учун....

Бир оз тўхтанг ва қалбингиздан дунё хаёлларини чиқаришга урининг.

Сўнг осмонга бир қараб олинг. Буюк Аллоҳ ва сизнинг орангизда ҳеч ким йўқ...

Сўранг. Хорланиб сўранг. Бошқа йўл йўқлигини ҳис қилиб, эътироф этиб сўранг.

Қабул бўлишига аниқ ишонинг. Худди сўрагани ҳал бўлган одамдек яшашда давом этинг.

Албатта, Аллоҳ эшитувчи Зот, ташлаб қўймайди...

Duolar Kanali | Расмий Канал

19 Sep, 14:14


Bugun asr namozidan keyn Nabiy ﷺga salovat aytishni ko’paytiring

Duolar Kanali | Расмий Канал

18 Sep, 02:30


(Ислом ва дунё меъзонида аёл қиймати. )

Хиндларнинг сардори Неру айтганидек, дастлабки насронийлик даврида Рим хуқуқининг таъсири остида аёл мавқеи ачинарли холатда бӯлган. Иш шу даражага етганки, " Аёллар инсонми ва унинг қалби борми?" Деб диний доираларда шубҳаланишган. Римда шу мавзу тўғрисида бахслашиш учун йиғилиш чақирилган.
Яна савол туғилган: " Агар унинг қалби бӯлса, у эркак кишининг қалбига ӯхшашми ёки хайвонларникидек. Масалан, илон ёки итнинг юрагидекми?" Римдаги шундай йиғилишлардан бирида шундай хукм чиқарилган: " Аёлнинг хеч қандай қалби йӯқ, у бошқа хаёт учун қайтиб тирилмайди.

(Тасаввур қиляпсизларми? Аёлларга нафақат инсон, энг камида хайвон каби ҳам қаралмаган, аёл зоти бир буюм каби кӯрилган.)

Ислом пайдо бӯлгунча Арабистон ярим оролида аёлларнинг мавқеи хақида айтадиган бӯлсак, кӯплаб қабилаларда уларга паст назар билан қарашган, нафратланишган ҳамда жуда ёмон муносибатда бӯлишган. Қиз боланинг туғулиши шармандалик хисобланган ва кӯплаб эркаклар бундай шармандалик уларнинг хурматига путур етказмаслиги учун янги туғилган қиз болани шу заҳоти тириклайин ерга кӯмишган.

Ислом аёлларнинг бундай ачинарли холатини танқид қилган. Бундай танқидни Қуръони карим нинг бир неча оятларида кӯрамиз.

Далил (Наҳл сураси, 58 - 59 - оятлар)

Хеч қандай гуноҳи йӯқ янги туғилган қизларни тириклайин кӯмишнинг жохиллик ва жуда оғир гуноҳ эканлигини Аллоҳ таъоло (Таквир сурасининг 8 - 9 оятларида) айтади.

Хулоса:

Бугунги кунда демократлар келиб, аёлдек заифа хилқатнинг гарданига, эркаклардек бақувват шахсларнинг маъсулиятини юклаб қӯйган. Аслида ислом аёлларни қироличалардек уйда ӯтиришга буюради.
Аёл зоти она ва севикли ёрдир. Киши муҳаббат қӯйган кимсаларига бе миннат хизмат қилади. Қолаверса аёл киши уй юмушларида ақидага боғланиб олиб ҳар - бир қилган ишида Аллоҳни розилигини қасд қилса юрган турганида ажр тӯплаб юради.

Аллоҳ таъоло бизга Исломни неъмат қилиб берди, дунёни эса имтиҳон. Қӯлингиздаги немаътни имтиҳонга бой бериб қӯйманг!

Қадрли муслима! Қачонки Ислом билан яшар экансиз, шундагина иззатга эриша оласиз.

Duolar Kanali | Расмий Канал

16 Sep, 01:55


Mana bularni qarang bular bilgan narsani Nabiyimiz sahobalar bilmay qolgan ekanda ajabo eh odamlare ilmsiz musulmonlare dalilsiz amal qilaverasizlarni bironta oyat hadis yuq 😔😔



SOLATAN NARIYA (Noriya)



Fazilati;

11 Marta oʻqigan tirikchilik qiyinchilik koʻrmaydi.

(Bir inson xar namozdan soʻng 11marta oʻqishni oʻziga odat qilsa, aslo tirikchilik, qiyinchilik, koʻrmaydi. Bola-chaqasini risqiga baraka kiradi. Mol-mulkka erishadi xamda maʼnaviy yuksaladi.)


21 Marta oʻqigan badavlat boʻladi.

(Bir inson xar kuni 21marta oʻqishga odatlansa, risqi goʻyo samodan yomgʻir kabi yogʻiladi va yerdan xosil kabi unadi. Roxat va farogʻatga yetishadi.)


41 Marta oʻqigan inson xam tashvishlardan xalos boʻladi.

(Xar kuni 41marta oʻqigan inson gʻam-tashvish, qaygʻu, aziyat kabi yurakni siquvchi dardlardan halos boʻladi. Mehribon Robbimiz ushbu salovotni oʻqigan bandasini yuragini siqqan dardlarini daf etib, u bandasini ne tilak va istagi boʻlsa amalga oshiradi. Risqi topish-tutishiga baraka kiradi. Maʼnaviy darajasi yanada oshadi.)


100 Marta oʻqiganning savobi.

(Kuniga 100 marta oʻqilishi xar turli, xayrli tilaklarini amalga oshirish uchun bir vositadir.)


1000 Marta oʻqiganning darajasi ortadi

(Kunda ming marta oʻqishga odatlangan inson maʼnaviy darajada yuksaladi. Unutmaslik kerakki, bu solati salomni juda koʻp miqdorda oʻqish ALLOH taoloning nazdida sevimli amallardan biridir.)


4444 Marta oʻqigan inson barcha orzu-niyyatlariga erishadi.

Bir inson juda muhim va ahamiyatli ishini amalga oshirishini, yoki boshiga tushgan baloni daf boʻlishini istasa "SOLATAN NARIYA" ni 4444 marta oʻqisin. Allohning izni bilan bu muborak salovot sabab Allox uni oʻylagan ishini, orzusini amalga oshishi uchun xayr eshiklarini ochadi, va xayrli bir sabab yaratib u insonni murodiga yetkazadi.

SOLATAN NARIYA ni 4444 marta oʻqishni istagan inson buni bir necha kunda oʻqishi mumkin. Bir inson buni yolgʻiz oʻzi 3 kun ichida oʻqiy oladi.
Eng muhimi salovotni miqdoridir, yani oʻqish miqdorining koʻp yoki kam boʻlmasligidir.

Shuningdek Mehribon Robbimiz bergan qulaylik shundaki, ushbu salovotni 4444 marta bir inson oʻzi oʻqigani kabi, xuddi ana shunday miqdorda bir necha kishi birgalikda xam oʻqiy oladilar.



Bidatligi

САЛАВОТ НОРИЙЯ.

Уламоларимиз айтганидек, динда бир бидъат пайдо бўлса, бир суннатни ўрнига пайдо бўлади.

Одамлар ўша бидъат ўрнида бажариладиган суннат амални тарк қилиб ўша бидъат билан машғул бўлиб қолишади.

Шундай бидъатлардан бири солату норийя.

Бу баъзи сўфилар томонидан ўйлаб топилган бир салавот.

Одам бир оғир аҳволга тушиб қолса, ўша салавотни 4444 марта ўқийди, шунда аҳволи яхшилашиб кетар эмиш...

Аслида бу салавот ширк, бидъатларни ўз ичига олган:

"اللهم صل صلاة كاملة و سلم سلاما تاما
على سيدنا محمد

Эй Аллоҳ, саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга комил салавот қилгин ва тўлиқ саломатлик бергин.

الذي تنحل به العقد
У зот (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан тугунлар (қийинчиликлар) ечилади.

و تنفرج به الكرب

У зот билан ғам қайғулар очилади.

و تقضى به الحوائج

У зот билан эҳтиёжлар рўёбга чиқади.

و تنال به الرغائب و حسن الخواتيم

У зот билан рағбат қилинадиган нарсаларга ва гўзал хотимага етилади.

و يستسقى الغمام من وجهه الكريم

У зотнинг гўзал юзларидан ёмғир сўралади.


Кўраётганингиздек бу ботил сўзларда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Аллоҳга восита қилиб сўраляпти.

Бу эса, ширк, бидъат.

Аллоҳ таоло Қуръонда Аллоҳ билан бирга ҳеч кимга дуо қилма, деб дуода ҳеч кимни шерик қилмаслигимизга буюрганку ахир.

Саҳиҳ ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Аббос рохияллоҳу анҳуга агар ёрдам сўрасанг, Аллоҳдан сўра, деганларку ахир.

Ҳар кун намозда фотиҳа сурасида Аллоҳга "Сенгагина ибодат қиламиз,  деган оятни ўқиймизку ахир.

Ҳанафий мазҳаби китобларида Аллоҳдан фалончининг ҳаққи билан сўраш шахмат ўйнаш, нарда ўйнаш каби амаллар олдида келтирилади. Яъни ҳаром амаллар орасида келтирилади.

Нега қайсидир сўпи ўйлаб топиб қофияга солиб айтган ботил гапларини 4444 марта айтадиган зикр қилиб олишимиз керак???

Duolar Kanali | Расмий Канал

16 Sep, 01:36


Ibnul Qoyyim rohimahulloh dedilar:

“Doimiy hamdu sano aytish ortidan butun yaxshiliklar kelsa, doimiy istigʻfor aytish ortidan barcha qulflar ochiladi”.

Dard va davo (188)

Duolar Kanali | Расмий Канал

13 Sep, 02:27


Кимни Аллоҳ яхши кўрса,
уни Ўзи яхши кўрган ишга йўллаб қўяди,

Аллоҳ яхши кўрган банда бўлинг,

Бандалар муҳаббати дунёда баъзида асқотар,

Аллоҳни муҳаббати эса Икки Олам асқотади.

Аллоҳ Сизни яхши кўрса, бутун ер юзидагиларни сизга қарши бўлиши зарар келтирмайди,

Агар Аллоҳ ёмон кўрса, бутун дунё сизни яхши кўриши фойда бермайди.

Аллоҳни розилиги бор амалларга умрни сарфланг, шундагина ҳеч қачон афсус қилмайсиз.

Бугун жума,
жума куни эса Аллоҳга энг суюмли амалларни каттаси, У Зотни охирги Росулига саловотларни кўп айтиш бўлади,

Бугун Аллоҳни мухаббатига киринг,
У Зот сизни гўзал тоатларга йўллаб қўйсин,

Унутманг, ҳар соат сиз учун ғанимат,

Мана шу ўтаётган соатлар,
яқинда ёки сизни фойдангизга, ёки зарарингизга Қиёматда гувохлик бериш учун тилга кирадилар,

Ҳар тонгни энг гўзал ниятлар билан бошланг,

Бугун кун бўйи фақат, Роббим хурсанд бўлувчи амаллар билан банд бўламан, денг.

Яхшилик қилиш нияти доимо қалбингизда яшар экан билинки,

Сиз энг яхши инсонлар сафида бўласиз,

Энг аввало яхшиликни ўзингиздан бошланг,

Бирор инсон сизга на савобидан бирини бера олмайди,

Вана ~бирор гунохингизни ўчириб юбора олмайди,

Вана~Аллоҳ хузурида даражаларингизни кўтара олмайди,

Бу ишларга фақат чиройли ниятларингиз ва озгина харакатингиз билан ўзингиз эришасиз.

Қандай қилиб?

Бир сонияда айтган битта САЛОВОТингиз билан

Аллоҳдан ўнта хасанот оласиз,

Ўнта гунохингизни ўчирасиз,

Ўнта даражага кўтариласиз,,

Ҳамда Аллоҳни мухаббатига эришасиз..

Ўзингизга яхшилик қилиш фурсати тугаб қолмасидан аввал, яхшиликлар тўплаб олинг,

Инсонлар бозорларда кумушу олтин жамлаш билан овора бўлаётган вақтда,

Сиз яхшиликлар тўплаш билан овора бўлинг,

Олтину зар ~қолиб кетар,

Хасанотлар ~бирга кетар.

Шу кунгача қанча яқинларингизни охирги манзилга кузатиб қўйдингиз,

Ҳудди ўшандай, бир кун сизни ҳам кузатиб қўярлар,

Сўнг сизни унутарлар,

Сиз эса қабрда ёки рохатларга кўмиласиз,
ёки,,,,
азобларга ўраласиз.

Рохатга ёки азобга кетишингиз, бугунги кунингизга,
бугунги амалларингизга боғлиқ бўлади.

Аллоҳдан яхшилик истайсизми?

Унда ўзингизга яхшиликлар қилишга улгуриб қолинг,

Тилларингизда саловот,зикр,
истиғфорлар бўлсин,

Оёғингиз касални зиёратига олиб борсин,

Қўлларингиз тоатлар билан банд бўлсин

Кўз нурларингиз фақат яхши ажирли амалга сарф бўлсин,

Қулоқларингиз фақат Охиратга фойдали сўзларни эшиттириб турсин,

Имонингиз яшовчи уй бўлган қалбингиз эса Аллоҳни мухаббати ва Аллоҳни қўрқуви билан тўлсин.

Шундай ҳаётдан сўнг албатта Аллоҳ кетар соатларингизни гўзал қилади,

Охирги соатларингиз гўзал бўлиши учун, бугунингиз гўзал ўтсин.
وَذَكِّرْ فَإِنَّ الذِّكْرَىٰ تَنفَعُ الْمُؤْمِنِينَ

Эслатинг, эслатма мўъминларга манфаъат берур

Duolar Kanali | Расмий Канал

12 Sep, 13:22


Bugun asr namozidan keyn Nabiy ﷺga salovat aytishni ko’paytiring

Duolar Kanali | Расмий Канал

12 Sep, 07:00


МАВЛИД БИДЪАТ

Аллома Фавзон ҳафизаҳуллоҳ айтади:

"Гапнинг хулосаси шуки, мавлид исми билан уюштириладиган тантанали маросимларнинг барча турлари-ю, ҳар хил кўринишлари мункар бидъатдир".

("Баён лиахтои баъзил куттаб", 1/294)

Duolar Kanali | Расмий Канал

12 Sep, 07:00


Мавлуд ҳақида

Ислом шариатида «Мавлиди набавий маросими» деб аталадиган бирор нарса йўқ. Саҳобалар ҳам, тобеинлар ҳам, тўрт мазҳаббоши имомлар ҳам динларида бундай кун борлигини эътироф этмаганлар. Бу кунни ботинийлардан бўлган баъзи бидъатчилар ўйлаб топишган бўлиб, кейин одамлар шу бидъатга амал қила бошлаганлар.

Шунга кўра, одамлар ушбу кунга хослаб олган амалларнинг барчаси ҳаром қилинган бидъат ишлардан саналади.

📝 «Ислом савол ва жавоб» саҳифаси (IslamQ&A).

Duolar Kanali | Расмий Канал

12 Sep, 07:00


«МАВЛУД» ҲАҚИДА КЎПЧИЛИК БИЛМАГАН МАЪЛУМОТ!

«Сийрат китобларига мурожаат қилсангиз, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қачон туғилганлари ҳақида аниқ маълумот йўқ эканини топасиз. Чунки одамлар у кишининг туғилган кунларига эътибор қаратишлари учун у зот ўша пайтда ҳали пайғамбар бўлмаган эдилар. Агар ўшанда одамлар бу инсон келажакда пайғамбар бўлишини билганларида, бунга эътибор қаратган бўлишар эди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам қирқ ёшдан ўтгачгина одамлар у кишининг пайғамбар эканликларидан хабар топишди. Шундан сўнг одамлар тарафидан у кишининг сўзларига ва қилаётган ишларига эътибор қаратиш бошланди.

Ажабланарлиси шундаки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам рабиул аввал ойининг 12-кунида вафот этганлари сийрат аҳлининг ижмоси билан собит бўлган! Бундан чиқди, ҳозир биз у кишининг туғилган кунларини эмас, балки вафот этган кунларини нишонлаяпмиз! Гўёки биз у зотнинг вафотларидан хурсанд бўлаётгандек! (Аллоҳдан паноҳ сўраймиз.) Зеро, у киши вафот этган кун 12-рабиул аввал эканига бутун уммат иттифоқ қилиб, тасдиқлаган. Лекин айтиб ўтганимиздек, 12-рабиул аввал санасида туғилганлари борасида эса ихтилоф бор».

✍🏻 Доктор Усмон Хамис ҳафизаҳуллоҳ

2,561

subscribers

392

photos

129

videos