Namoz o'qishni o'rganish @namoz_oqishni_organish1 Channel on Telegram

Namoz o'qishni o'rganish

@namoz_oqishni_organish1


Ibodatlar yani namoz kitobi

@ibodatga | @Quron_uz

Namoz o'qishni o'rganish (Uzbek)

Assalomu alaykum! Sizga Namoz o'qishni o'rganish Telegram kanalini taklif etamiz. Bu kanalda siz namoz o'qishning asosiy qoidalari va tartibi haqida ma'lumotlar topishingiz mumkin. Agar siz namozni rivojlantirish, to'liq tushunarli va to'xtaluvchan o'rganishni xohlaysiz, bu kanal siz uchun. Namoz o'qish haqida savollar bo'lsa, ularni ham bu kanalda javobini topishingiz mumkin. Kanalda @QURON_VA_SUNNATUZ va @ibodatga kanallari havolalari ham mavjud. Namoz o'qishni o'rganishga qiziqishingizni yoritib, to'g'ri yo'ldagi yetib borishingiz uchun sizni Namoz o'qishni o'rganish kanaliga a'zo bo'lishni taklif qilamiz. Sog' bo'ling!

Namoz o'qishni o'rganish

25 Feb, 01:28


https://t.me/quron_uz

Namoz o'qishni o'rganish

29 Nov, 06:50


39-ҳадис

Расулуллоҳ (сав) айтганлар: “Дин енгилдир, ҳеч ким уни қийинлаштириб юбормасин, мабода, қийинлаштириб юборса, дин уни енгиб қўяди. Яъни, солиҳ амалларни ҳаддан зиёд зиммасига олиш натижасида уларни эплай олмай, ҳаммасини тарк этишга сабаб бўлади). Демак амали солиҳларни ўртача бажарингиз, ибодатларни мукаммал адо этишга қодир бўлмасангиз, шунга яқинроқ қилингиз. Амали солиҳлардан тегадиган савоблардан севинингиз. Бу дунёдан охиратга қилинадиган умр сафарида эрта тонгдан, кечки пайтдан унумли фойдаланинг!”

Namoz o'qishni o'rganish

29 Nov, 05:51


https://t.me/Quron_va_sunnatUz

Namoz o'qishni o'rganish

21 Nov, 19:11


ЖУМА НАМОЗИ (Жумьа-9)Эй иймон келтирганлар!Жумъа куни намозга нидо қилинганда, Оллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг..Агар билсангиз,бу ўзингиз учун яхшидир.Оятда Оллох таоло жумьа куни пешин намозини жамоат бўлиб ўқишга буюрмоқда.
Намоздан аввал имом Оллохнинг қурондаги буйруқларини инсонларга еткизади ва пешин намози жамоат билан ўқилади. Имомнинг Қурон ва дуоларни ўзбек тилида эмас балки инсонлар маносини англамайдиган араб ва бошқа тилларда ўқиши унинг илмсизлиги ва фосиқлигидан яна шу жамоатга бехурматлигидан бошқа нарса эмас.

Жума куни жамоат намозига бориш ҳур, озод, муқим, саломатлиги жойида, оёқ-қўллари танаси соғ кишига Тангри таоло томонидан буйирилгандр. Яна шуни этиборга олиш керакки икки ракат жума намозини ўқиган инсон пешин намозини яни пешин ибодатини ўқиган ҳисобланади.
Жума куни жамоат бўлиб намоз ўқиш шартлари:
1) пешин намози ўқиладиган вақтда ўқиш;
2) намоздан олдин хутба ўқиш яьни диний масалалар ва қурон хабарларидан инсонларга талим бериш.
3) намоз ўқиладиган жой ҳаммага очиқ бўлиши;
4) имомдан ташқари камида уч кишидан иборат жамоат бўлиши;

Namoz o'qishni o'rganish

20 Nov, 20:18


ШОМ НАМОЗИ
Шом намози уч ракатдан иборат.
1. Ният.
2. Такбир.
3. Сано.
4. Фотиҳа, зам сура.
5. Руку.
6. Сажда.
7. Туриб, Фотиҳа, зам сура.
8. Руку.
9. Сажда.

Namoz o'qishni o'rganish

20 Nov, 20:18


10. Ўтириб, «Аттаҳиййат».
11. Туриб, фақат Фотиҳа.
12. Руку.
13. Сажда.
14. Ўтириб, «Аттаҳиййат», «Саловот дуолар.
15. Салом. .
ХУФТОН НАМОЗИ
Хуфтон намози тўрт ракатдан иборат.
Хуфтон намозининг тўрт ракати пешин намози каби ўқилади

Namoz o'qishni o'rganish

20 Nov, 20:18


АСР НАМОЗИ
Аср намози тўрт ракатдан иборат. Бу намоз билан пешин намози ўқилиши
бир хил.

Namoz o'qishni o'rganish

20 Nov, 20:18


ПЕШИН НАМОЗИ
Пешин намози тўрт ракатдан иборат.

1. Қиблага юзланилади.
2.*Оллох буюкдр* деб такбир айтилади.
3. Сано дуоси ўқилади.
4. Фотиҳа сураси. Кейин бирорта зам сура.
5. Руку.
6. Сажда.
7. «Оллох буюкдр » деб туриб, яна Фотиҳа сураси, зам сура.
8. Руку.
9. Сажда.
10. Ўтириб «Аттаҳиййат» ўқилади.
11. «Оллох буюкдр » деб яна туриб, Фотиҳа сураси ўқилади
12. Руку.
13. Сажда.
14. «Оллох буйукдр » деб тўртинчи ракатга турилади. Яна Фотиҳа сураси .
15. Руку.
16. Сажда.
17. Ўтириб, «Аттаҳиййат ва дуолар* ўқилади.
18. Салом берилади. Оллох пок ва улуғдр, Барча мақтовлар фақат Оллохгадр, Oллох буюкдр калималари уч марта йоки кўпроқ айтилади. Уч марта йоки кўпроқ Оллох гуноҳларимни кечиргин деб шу  билан пешин намози тугайди.

Namoz o'qishni o'rganish

20 Nov, 11:38


«Эй Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни
дўзах олови азобидан сақлагин».
17. Аввал ўнг, кейин чап елкага қараб: «Сизларга Оллохнинг рахмати ва барокати бўлсин» деб салом
берилади. Оллох пок ва улуғдр, Барча мақтовлар фақат Оллох учундр, Oллох буюкдр калималари уч марта йоки кўпроқ айтилади. Уч марта йоки кўпроқ Оллох гуноҳларимни кечиргин деб шу билан бомдод намози тугайди.

Namoz o'qishni o'rganish

20 Nov, 11:36


Аттахиёт дуоси Мол, бадан, тил билан адо этиладиган бутун ибодатлар Оллоҳ учундир. Имон билан ўтган солиҳ инсонларга Оллоҳнинг саломи
бўлсин. Иқрорманки, Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Ва яна иқрорманки, Муҳаммад, алайҳиссалом,
Оллоҳнинг қули ва элчисидирлар.

Namoz o'qishni o'rganish

20 Nov, 11:28


АН-НОС СУРАСИ
“Паноҳ тилаб илтижо қилурман одамлар Парвардигорига,
одамлар Подшоҳига, одамлар Илоҳига яширин васвасачи ёвузлигиданки,
одамларнинг дилларига васваса солувчидан. (Ўзи) жинлар ва одамлардандир”».
4. Зам сура тугагач, «Оллох буюкдр», деб руку қилинади. Эркаклар тирсаклари ва
тиззаларини букмасдан, бармоқларини очган ҳолда, тиззаларини маҳкам чангаллаб эгиладилар

Аёллар эркакларга нисбатан озроқ эгиладилар. Тиззаларини бир оз букадилар.
Бармоқларини жамлаб тиззаларини тутадилар. .
Рукуда (Эй буюк Тангрм, Сен барча нуқсонлардан
поксан), дейилади.
5. Рукудан « (Оллоҳ буюкдр), деб
қад кўтарилади,
6. «Оллох буюкдр» деб аввало тиззалар, кейин қўллар, сўнг пешона ва бурун ерга
теккизилиб, сажда қилинади. Сажда қилинаётганда оёқ панжалари қиблага қаратилади,
эркакларнинг тирсаклари ерга тегмайди Аёллар тирсакларини ерга қўядилар. Саждада уч марта: (Эй улуғ Тангрм Сен бутун нуқсонлардан
поксан), дейилади.
7. «Оллох буюкдр » деб саждадан бош кўтарилади ва тиз чўккан ҳолда бир оз ўтирилади, бу
ҳолат «жалса» дейилади. Жалсада қўллар, бармоқлар ўз ҳолича тутилиб, сонга қўйилади.
Бармоқ учлари тизза билан тенг бўлиши лозим .
8. Эркаклар чап оёқлари устига ўтирадилар. Ўнг оёқ панжалари қиблага қаратилади . Аёллар оёқларини ўнг тарафдан чиқариб ўтирадилар . 8. «Оллох буюккдр », деб
иккинчи марта сажда қилинади. Саждада уч марта: *Эй буюк Тангрм, Сен барча нуқсонлардан поксан* дейилади Шу билан биринчи ракат тугайди.
9. «Оллох буюкдр », деб қиёмга (тикка) турилади
10. Қиёмда «Меҳрибон ва раҳмли Оллох номи билан *»дан бошлаб, Фотиҳа сураси, орқа-сидан бир зам
сура ўқилади.
11. «Оллох буюкдр », деб руку қилинади. Рукуда «(Эй Тангрим барча мақтовлар ёлғиз
Сенгадир), дейилади,
дейилади.
12. «»(Оллоҳ буюкдр) деб тик турилади,
13.*Оллох буюкдр », деб саждага борилади. Саждада уч марта «Эй буюк Тангрм, Сен барча нуқсонлардан поксан »,
дейилади
14. «Оллох буюкдр », деб саждадан бош кўтарилади ва бир оз ўтирилади ).
15. «Оллох буюкдр », деб иккинчи бор сажда қилинади. Саждада уч марта: »Эй буюк Тангрм, Сен барча нуқсонлардан поксан* де-йилади ).
16. «Оллох буюкдр», деб саждадан бош кўтарилиб қаъдада ўтирилади ва
қуйидагилар ўқилади:

Namoz o'qishni o'rganish

20 Nov, 10:42


Фалақ сураси Паноҳ тилаб илтижо қилурман тонг Парвардигорига
яратган нарсаси ёвузлигидан, тугунчага дам урувчи аёллар ёвузлигидан ҳамда ҳасадчининг
ҳасади ёвузлигидан.

Namoz o'qishni o'rganish

20 Nov, 10:39


КАВСАР СУРАСИ

Дарҳақиқат, Биз Сенга Кавсарни* бердик. Бас, Раббинг учун
намоз ўқи ва қурбонлик қил! Албатта, ғанимингни ўзи маҳрумдир».

ИХЛОС СУРАСИ

«У — Оллоҳ ягонадир. Оллоҳ беҳожат,
ҳожатбарордир. У туғмаган ва туғилмаган ҳам. Шунингдек, Унга тенг бирор зот йўқдир».

Namoz o'qishni o'rganish

20 Nov, 10:25


Аёллар ўнг қўлни чап қўл ус-тида тутиб, қўлларини кўкракка қўядилар . Бу ҳол
«қиём» дейилади. Қиёмда (тик турган ҳолда) сажда қилинадиган жойга қараб, навбати билан,
қуйидагилар ўқилади.
САНО ДУОСИ
«Оллоҳим! Сенинг номинг муборакдир. Шон-шарафинг улуғдир. Сендан ўзга илоҳ
йўқдир».
ФОТИҲА СУРАСИ. Оллоҳнинг даргоҳидан қувилган шайтон ёмонлигидан Оллоҳдан паноҳ сўрайман. Меҳрибон ва раҳмли Оллоҳ номи билан . Ҳамд оламлар рабби
Оллоҳгаким, (У) меҳрибон, раҳмли ва ҳисоб-китоб кунининг эгасидир. Сенгагина
ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз! Бизни шундай тўғри йўлга бошлагинки, Сен
инъом этганларнинг йўлидир, ғазабга
учраган ва адашганларнинг эмас!
Фотиҳа сурасидан сўнг бир зам (қўшимча) сура ўқилади.
Янги ўрганувчилар қуйидаги кичик суралардан бирини зам қилишса бўлади:

Namoz o'qishni o'rganish

20 Nov, 10:22


БОМДОД НАМОЗИ
Бомдод намози икки ракатдан иборат.
Бомдод намозини қуйидагича ўқилади:
1. «Оллоҳ ризолиги учун қибла томонга юзланиб, бугунги бомдод намозини ўқишни ният қилдим», деб кўнгилдан ўтказилади .
2. «Оллох буйукдир», деб такбир айтилади. Бу такбирда эркаклар қўллар кафтини
қиблага қаратиб, бош бармоқларининг учини қулоқларининг юмшоқ жойига теккизишади.. Аёллар қўлларини елка баробарида кўтарадилар.
3. Қўллар боғланади. Эркаклар ўнг қўл кафтини чап қўл устига қўйишади. Ўнг қўлнинг бош
ва кичик бармоқлари билан чап қўл билагини ушлашади.

Namoz o'qishni o'rganish

20 Nov, 10:19


НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
Бир кунда беш вақт (бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон) намоз ўқиш ҳар бир мусулмонга
фарздир.

Namoz o'qishni o'rganish

20 Nov, 10:17


Азон Оллоҳ буюкдр!
Оллоҳ буюкдр!
Оллоҳ буюкдр!
Оллоҳ буюкдр!
Оллоҳдан ўзга сиғиниладиган йўқлигига иқрорман!
Оллоҳдан ўзга сиғиниладиган йўқлигига иқрорман!
Муҳаммад Оллоҳнинг элчиси эканига иқрорман!
Муҳаммад Оллоҳнинг элчиси эканига иқрорман!
Намозга келинг, намозга келинг!
Нажотга келинг, нажотга келинг!
Оллоҳ буюкдр!
Оллоҳ буюкдр!
Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ!

Namoz o'qishni o'rganish

20 Nov, 10:12


Имон келтирган бандаларимга айтинг, намозни тўлиқ адо этсинлар
ҳамда савдо-сотиқ ва ошна-оғайнигарчилик бўлмайдиган Кун келмай туриб, Биз
уларга ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилсинлар!» (Иброҳим, 31).
"Қуёш оғишидан то тун қоронғусигача намозни мукаммал адо қилинг ва тонгги ўқишни
(бомдод намозини) ҳам (адо қилинг). Зеро, тонгги ўқиш (фаришталар) ҳозир бўладигандир. Тунда уйғониб ўзингиз учун таҳажжуд намозини ўқинг!
Шоядки, Раббингиз Сизни мақтовли ҳолда тирилтирса»
(Ал-Исро, 78-79).
«Аҳлингизни намозга буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга бардошли бўлинг!»
(Тоҳа, 132).
«Дарҳақиқат, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларга (қўрқув ва умид билан) бўйин
эгувчи кишилардирлар. Улар намозларни сақлагувчи
кишилардир» (Мўминлар, 1-2, 9).
«Албатта, намоз фаҳш ва ёмонликдан қайтарур! Албатта, Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан)
улуғдир!» (Анкабут, 45).
«Бас улар айтаётган сўзларга сабр қилинг ва Қуёш чиқишидан
ва ботишидан аввал Раббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг! Яна кечанинг (бир
қисмида) ва саждалар (намозлар) ортидан тасбеҳ айтинг!» (Қоф, 39-40).
«(Тонгдан уйқудан) турган пайтингизда, Раббингизга ҳамд билан тасбеҳ
айтинг! Шунингдек, кечадан (вақт ажратиб) ва юлдузлар юз ўгиргач (ботгач саҳарда) ҳам Унга
тасбеҳ айтинг» (Тур, 48-49).
«Дарҳақиқат, инсон бетоқат қилиб яратилгандир. Қачонки унга ёмонлик етса, у ўта бесабрлик қилувчидир. Қачонки унга яхшилик етса,
у ўта ман этувчидир. Фақат намозхонлар бундан мустаснодирлар» (Маориж, 19-23).

Namoz o'qishni o'rganish

20 Nov, 10:06


НАМОЗ
Намоз диннинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Оллоҳ таоло бандаларига фарз
қилиб қўйган. Намоз Оллоҳ берган ҳадсиз-ҳисобсиз неъматларга бандасининг шукронаси
ҳамдир. Намоз ибодати туфайли кишининг Оллоҳ наздидаги даражаси юксалади. Намозхон
охират ҳаётига тайёргарлик кўриб боради. Турли баҳоналар билан намоз ўқимай юрган киши
Оллоҳнинг буйруғига қарши чиққан бўлади. Бу эса, катта мусибатдир.
Қуръони каримда намоз ўқиш амр этилган кўплаб оятлар бор :
«Намозни қолдрмасдан адо этингиз, закот берингиз ва руку қилувчилар билан бирга руку
қилингиз» (Бақара, 43).
«Намозларни қолдрмасдан адо этингиз ва закот берингиз!» (Бақара, 110)

Namoz o'qishni o'rganish

20 Nov, 10:04


4. Қўлларни иккинчи бор тупроқ ёки тупроқ жинсидан бўлган нарсага уриб, чап қўлнинг
кафти билан ўнг қўлга тирсаги билан қўшиб, ўнг қўл кафти билан эса чап қўлга айни тарзда
масх этилади.
Таяммумни бузадиган ҳоллар:
1. Таҳоратга яроқли сув топиши.
2. Бадандаги яра ёки (бошқа) узр туфайли таяммум олган кишидан бу ҳолатларнинг кетиши.
3. Таҳоратни бузадиган ҳоллар таяммумни ҳам бузади.
АЁЛЛАРГА ХОС ҲОЛАТЛАР
Балоғат ёшига етган қизлар ва аёлларга хос уч ҳолат мавжуд:
I. Ҳайз ҳолати. Ҳайз энг ками уч кун, кўпи билан ўн кун бачадондан келадиган қондир. Бу
кунлар ичида қон давомли келмасдан, ора-сира тўхташи ҳам мумкин. Бироқ оралиқдаги бу
кунлар ҳам ҳайз кунлари ҳисобланади. Ҳайз кунлари аёлларга қуйидаги амаллар тақиқланади:
1) намоз ўқиш;
2) рўза тутиш;
3) Қуръон ўқиш. Бироқ ҳайз ҳолидаги Қуръон муаллимаси Қуръон ўқиш нияти билан эмас,
толибага ўргатиш мақсадида ҳарфма-ҳарф, сўзма-сўз Қуръон ўргатиши мумкин;
4) Қуръони каримга қўл теккизиш;
5) Каъбани тавоф этиш;
6) масжидга кириш;
7) эри билан яқинлик қилган бўлиш.
Аёллар ҳайз кўрган кунлари ўқиёлмаган намозларининг қазосини ўқимайдилар, бироқ
тутолмаган рўзаларини кейин тутадилар. Ҳомиладор аёллар ҳайз кўрмайдилар.
II. Нифос ҳолати. Аёлларда туққандан сўнг бачадондан қирқ кунгача келадиган қон нифос
қонидир. Бу қон қирқ кундан олдин ҳам тўхташи мумкин. Қон тўхтаган куни ғусл олиб
ибодатларда давом этилади. Қирқ кун ичида қон келиши яна бошланиб қолса, қон тўхтаган
олдинги кунлар ҳам нифос ҳолатидаги кунлар ҳисобланади.
Ҳайз кунларида тақиқланган (ҳаром саналган) амаллар нифос ҳолатида ҳам тақиқланади. Бу
кунларда ўқилмаган намозлар қазо қилиб ўқилмайди, тутилмаган рўзаларнинг қазоси
тутилади.
III. Истиҳоза. Хасталик туфайли аёлларда таносил узви йўли билан бачадондан эмас,
томирдан келадиган қон изтиҳоза қонидир. Ҳайз қонининг ўн кундан ошиғи ва уч кундан оз
давом этгани, кўзи ёригач нифоснинг қирқ кундан ортиқ давом этгани ва ҳомиладорлик
пайтида келадиган суюқликлар истиҳозадир. Бундай ҳолатлар аёллар учун узрли саналади.