Duolar | Rasmiy kanal @duo_duolar Channel on Telegram

Duolar | Rasmiy kanal

@duo_duolar


«Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман» 40 | 60

🌿"𝕁𝕒𝕟𝕟𝕒𝕥 𝕢𝕒𝕟𝕔𝕙𝕒𝕝𝕚𝕜 𝕘𝕠'𝕫𝕒𝕝 𝕧𝕒 𝕣𝕠𝕙𝕒𝕥 𝕖𝕜𝕒𝕟𝕝𝕚𝕘𝕚𝕟𝕚 𝕚𝕟𝕤𝕠𝕟 𝕒𝕢𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕙𝕒𝕞 𝕤𝕚𝕘'𝕕𝕚𝕣𝕒 𝕠𝕝𝕞𝕒𝕪𝕕𝕚"🌿

Duolar | Rasmiy kanal (Uzbek)

Duolar Telegram kanali sizga ijabat qilish uchun eng yaxshi duolar va insoni qo'llab-quvvatlovchi so'zlar bilan ta'minlaydi. Bu kanalda har kun sizga motivatsiya va qiziqarli so'zlar bilan ta'minlanadi. "𝕁𝕒𝕟𝕟𝕒𝕥 𝕢𝕒𝕟𝕔𝕙𝕒𝕝𝕚𝕜 𝕘𝕠'𝕫𝕒𝕝 𝕧𝕒 𝕣𝕠𝕙𝕒𝕥 𝕖𝕜𝕒𝕟𝕝𝕚𝕘𝕚𝕟𝕚 𝕚𝕟𝕤𝕠𝕟 𝕒𝕢𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕙𝕒𝕞 𝕤𝕚𝕘'𝕚𝕣𝕒 𝕠𝕝𝕞𝕒𝕪𝕕𝕚". Sizning kuningizni rohatlantiruvchi va energiyali so'zlarga ega bo'lish uchun Duo duolari kanaliga obuna bo'ling va har kuni yangi motivatsiya va energiya olasiz.

Duolar | Rasmiy kanal

25 Dec, 04:19


​​Янги йил нишонламаслигингиз учун жиддий 10 сабаб:

1)Сиз мусулмонсиз янги йил эса христианларнинг диний байрами!

2)Сиз “Аҳли сунна вал жамоа”ақоидидансиз.
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳеч қачон янги йил нишонламаганлар ва саҳобаларни бу байрам билан табрикламаганлар!

3)Мусулмонларнинг фақатгина Аллоҳ белгилаб берган икки муборак байрами бор:
—Рамазон байрами.
—Қурбон байрами.

4)Мусулмонларнинг тақвими Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилган йилларидан ҳисобланган “Ҳижрий йил” асосида белгиланади.
Янги йил асосида эмас!

5)Янги йил христианларнинг
“Исо-Аллоҳнинг ўғли”, деган ишончлари устига қурилган бўхтон байрамдир.
Ёки сиз ҳам Аллоҳга туҳмат қилганлар тоифасиданмисиз?

6)Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Ким бир қавмга ўзини ўхшатса,бас у ўшалардандир.”
Абу Довуд ривояти.
Сиз кимларга тақлид қилмоқдасиз?

7)Динимиздаги 4 мазҳабда ҳам Янги йил нишонлашга руҳсат берилмаган.
Арча ясатиш жоиз кўрилмаган.
Сиз қайси мазҳабдансиз.
Ёки бе мазҳабмисиз?

8)Янги йил нишонлаётганингизда ўлим келиб қолса тавба қилишга улгурасизми.
Аллоҳга нима деб важ-карсон қиласиз?

9)Биз христианларга ўхшаб,фақатгина Исо алайҳиссаломга эмас Аллоҳнинг бутун пайғамбарларига иймон келтирганмиз.
Ёки сиз фақатгина Исо алайҳиссаломга ишонасизми?

“Аллоҳнинг пайғамбарларини бирорталарини ажратмаймиз”
Бақаро сураси 285-оят.

10)Сиз мусулмонларга зулм қилаётган золимларнинг байрамини нишонлашга улар билан бир кунда байрам қилишга уялмайсизми?

“Зулм қилганларга мойил бўлманглар.
Яна сизни дўзах олови тутмасин.
Сиз учун Аллоҳдан Ўзга дўст йўқ.
Сўнгра ёрдам берилмайсизлар”!
Ҳуд сураси 113 оят.

Аллоҳга қайтинг.Шунча йиллик бузуқ,ботил ақидангиздан воз кечинг.
Иймонингизни бир кечадаги ўйин-кулгуга сотманг.
Ибодатларингизни арча атрофида ёки янги йил дастурхони атрофида кулини кўкка совурманг.

Қиёмат яқин,Азоб шиддатли.
Ғайридинларни байрамини нишонлашда Аллоҳдан ҳаё қилинг!

Эслатинг' зеро эслатма мўминларга манфаат етказур.(Зарриёт сураси 55 - оят)

📚УЛАШИНГ📲@ilm_nuri

Duolar | Rasmiy kanal

25 Dec, 04:17


ЯНГИ ЙИЛНИНГ СИРЛИ ТАРИХИ

📚УЛАШИНГ📲@ilm_nuri

Duolar | Rasmiy kanal

20 Apr, 19:11


🌙Азиз биродарлар ва опа-сингиллар, ҳаммангизни Рамазон ҳайити Ийдул-Фитр билан муборакбод этамиз! Барчамизга Аллоҳ азза ва жалла хайрли умр, баракали ризқ, манфаатли илм ва икки дунё саодатини берсин.

Аллоҳим, барча мазлум мўмин-мусулмонларга нусрат бер, хусусан Масжидул Ақсодаги мусулмонларни ҳифзи ҳимоянгда асра. Жароҳат олганларига шифо, маҳбусларига озодлик, мақтулларига шаҳодат бергин. Амин!

Duolar | Rasmiy kanal

13 Apr, 23:44


🎁🌟 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 💐🌟🌙

💐 Ҳафта ичра турли кун,
💐 Турли саҳар, турли тун.
💐 Энг муқаддас, нурли кун
💐 Жума айём муборак!

💐 Дард кимда, қайғу кимда,
💐 Бахт кимда, туйғу кимда,
💐 Шодлик қалби муслимда
💐 Жума айём муборак!

💐 Динимиз доим омон,
💐 Дилларда ишқу имон.
💐 Эй муҳтарам мусулмон,
💐 Жума айём муборак!

🤲 Аллоҳдан Ўзингиз ва
Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌟🌙 РАМАЗОННИНГ 4-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ🌹


Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60)
Бошқаларга ҳам еҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади ИНШААЛЛОҲ

УЛАШИНГ📲⤵️
Ⓜ️anba:
@duo_duolar

Duolar | Rasmiy kanal

13 Apr, 16:18


Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:

«Мен: «Ё Росулаллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?» – дедим. (Шунда) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен: 

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفُوَ فَاعْفُ عَنِّى

Аллоҳумма иннака аъфуввун туҳиббул аъфува фаъфу аънни

Аллоҳим, Сен Кечиргувчисан.Кечиришни яхши кўрасан. Мени кечир.

Саҳиҳ
Жомий ат-Термизий, 3513


📱Яқинларингизга улашинг📲
Ⓜ️анба:| Telegram | Instagram

Duolar | Rasmiy kanal

11 Apr, 23:12


🌙 ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ!

◼️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар», деганлар.


▪️Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал
▪️1 минути 58 кундан афзал.
▪️1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал.
▪️1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал.

◼️ Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар».

Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
▪️21 кеча: 11 апрель (сешанба)дан — 12 апрель (чоршанба)га ўтар кечаси;
▪️23 кеча: 13 апрель (пайшанба)дан — 14 апрель (жума)га ўтар кечаси;
▪️25 кеча: 15 апрель (шанба)дан — 16 апрель (якшанба)га ўтар кечаси;
▪️27 кеча: 17 апрель (душанба)дан — 18 апрель (сешанба)га ўтар кечаси;
▪️29 кеча: 19 апрель (чоршанба)дан — 20 апрель (пайшанба)га ўтар кечаси.

🤲 Аллоҳим барча мўминларга Рамазоннинг охирги ўн кунлигида Сени рози қиладиган амалларни қилишга муваффақ айла ва қилган амалларимизни қабул эт!

«QASHQADARYO AHLI»нинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг 👇

АСОСИЙ  |  LIVE  |  REYD
======================

📶Улашинг: 🚀Telegram
📷Instagram 🎬Youtube

=======≈==============

Duolar | Rasmiy kanal

11 Apr, 15:55


Қалбни Аллоҳга буриб қуйгувчи бир Дуо бор... 🤲

📶Улашинг | @duo_duolar

Duolar | Rasmiy kanal

10 Apr, 16:01


#дуолар 🤲

اللَّهُمَّ مُصَرِّفَ القُلُوبِ صَرِّفْ قُلُوبَنَا عَلَى طَاعَتِكْ

Аллоҳумма мусоррифал-қулуб, сорриф қулубана ъала тоъатик.

- Ey qalblarni tasarruf qiluvchi Allohim , qalbimizni toatingga burib qoʻygin .

Muslim rivoyati

📶Улашинг: ✈️Telegram
📷Instagram ▶️Youtube

Duolar | Rasmiy kanal

09 Apr, 00:41


#дуолар 🤲

اللَّهُمَّ إِنِّى أَسْأَلُكَ إِيمَانًا لاَ يَرْتَدُّ وَنَعِيْمًا
لاَ يَنْفَدُ وَمُرَافَقَةَ مُحَمَّدِِ فِى أعْلَى جَنَّةِ الخُلْدِ


Аллоҳумма иннии ас'алука
ийманан ла йартадду ва
наьийман ла йанфаду
ва муровақота Муҳаммадин
фии аьла жаннатил хулди


Allohim , Sendan qaytmas iymon , tuganmas ne'mat va abadiy jannatning eng oliysida Muhammad alayhissalom bilan birga bo'lishni so'rayman .

Muslim rivoyati

📶Улашинг: 🚀Telegram
📷Instagram 🎬Youtube