Aqida.uz @aqida_uz Channel on Telegram

Aqida.uz

@aqida_uz


🔷OʻMI Navoiy viloyati Jaloir jome’ masjidi imom-xatibi Аbdulvohid domla Hakimovning www.aqida.uz saytining telegramdagi rasmiy sahifasi

Aqida.uz (Uzbek)

Aqida.uz Telegram kanalini xush kelibsiz! Bu kanal Abdulvohid domla Hakimovning www.aqida.uz saytining rasmiy telegram sahifasidir. Kanalda Oʻzbekistonning Navoiy viloyati Jaloir tumani jome’ masjidi imom-xatibi Abdulvohid domla Hakimov tomonidan ishlab chiqilgan maqolalar, videolar, va maʼruzalar joylashadi. Bu kanal Oʻzbekiston fuqorolari uchun islom dini anʼanalari, maʼrifati, va madaniyati haqida foydali ma'lumotlar taqdim etadi. Aqida.uz kanaliga obuna bo'ling va islom dini bilimlaringizni oshiring! 🕌📚

Aqida.uz

14 Jan, 03:55


Ассалому алайкум!

Ўзбекистон мард ўғлонлари,
Баходирлар пахлавонлари.
Тинчлигимиз чин посбонлари,
Байрамингиз бўлсин муборак.

Каналга уланиш👇
@Aqida_uz

Aqida.uz

11 Jan, 17:29


Xatirchi tumani Shomurod ota jome masjidi hududidagi Olmazor MFYda yashovchi Eshdavlatovlar xonadonidagi ajrim yoqasiga kelib qolgan, Eshdavlatov Kamoliddin va Hayitmurodova Orastaxon o'rtalaridagi kelishmovchilik sababidan tashrif buyurildi. Yosh oilaga nasihat qilindi, yarashtirildi va ijobiy hal qilindi.

Aqida.uz

11 Jan, 17:28


Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг 2024 йил 11 сентябрь кунидаги Имом-хатиблар фаолиятини янада самарали ташкил қилиш чораларини кўриш бўйича кўрсатмасига асосан Навоий вилоятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган намунавий-амалий тадбирларнинг навбатдагиси 2025 йил 11 январь куни Хатирчи туманида ўтказилди. Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Навоий вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби Тоҳир Рўзиев бошчилик қилди.

@Aqida_uz

Aqida.uz

10 Jan, 03:08


Juma Ayyom muborak! 🕌🌙💐

Allohning sizu biz uchun bergan yana bir Jumasi Muborak bo’lsin! Alloh har birimizga oila a’zolarimizga Jamiki Ummati Muhammadga Hayirli, Barokatli, Fayzli qilib bergan bo’lsin aziz dindoshim 🤲🏻

Yaqinlarni Sayyidul Ayyom bilan qutlang🌙

https://t.me/aqida_uz

Aqida.uz

08 Jan, 14:26


Фойдали маълумот:

فتح الباري بشرح صحيح البخاري

• «Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний роҳматуллоҳи алайҳи
• Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг
• «Саҳиҳул Бухорий» сига ёзган ўзларининг
• «Фатҳул Борий» шарҳини 20 йилда,
• Муқаддимасини эса 5 йилда тамомлаган эканлар».

@Aqida_uz

Aqida.uz

07 Jan, 16:24


Араб тилини билиш

أصحاب العربية جن الإنس يبصرون ما لا يبصر غيرهم

• «Араб тилини биладиганлар
• Инсониятнинг жинлари кабидирлар.
• Улар бошқалар кўролмаган нарсаларни кўрадилар
».

Имом Шофеъий розияллоҳу анҳу
@Aqida_uz

Aqida.uz

07 Jan, 10:00


#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: ЎЗИНИ САРҲИСОБ ҚИЛИШ – МУСУЛМОННИНГ ВАЗИФАСИДИР!

🎙 Зайниддин домла Эшонқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Aqida.uz

07 Jan, 10:00


#muftiy_minbari

📹 МЎМИНЛАР АКА-УКАДИРЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Aqida.uz

07 Jan, 10:00


#VIDEOLAR

🎞Soxta salafiylikning radikal gʻoyalari yoshlar ongi va dunyoqarashi, e’tiqodi va xulqiga qanday salbiy ta’sir ko‘rsatadi?

🔰Saidafzal Saidjalolov,
O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi dotsenti

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube

Aqida.uz

04 Jan, 03:20


الزواج ليس له سن مناسب
الزواج له الشخص المناسب

Никоҳнинг муайян ёши йўқ,
Лекин никоҳнинг муносиб инсони бор.

@Aqida_uz

Aqida.uz

31 Dec, 06:31


#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил

Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

@Aqida_uz

Aqida.uz

29 Dec, 17:27


• Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ:
وَأخرج ابْن أبي حَاتِم عَن ابْن عُيَيْنَة فِي قَوْله:
﴿وَلم أكن بدعائك رب شقيًا﴾
يَقُول: سعدت بدعائك وَإِن لم تعطني

• «Парвардигорим,
• Мен сенга дуо қилиб (ҳеч қачон) ноумид бўлган эмасман
»
[Марям сураси, 4-оят] ояти каримасини шундай тафсир қилар эди:

• «Эй Роббим!
• Менга сўраганимни бермасанг ҳам,
• Мен Сенга дуо қилиб мамнун бўламан».


Жалолиддин Суютий роҳимаҳуллоҳ,
«Ад-Дуррул Мансур» тафсирлари, 5-жуз, 479-саҳифа.
Ажойиб тафсирлардан.
Ўқишни насиб қилсин.

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
https://taplink.cc/aqida_uz

Aqida.uz

29 Dec, 17:25


Болалардаги 5 хислат
Катталарда ҳам бўлса, авлиё бўлардилар:

1. Ризқ учун ғам қилмайдилар;
2. Касал бўлганларида Роббиларини ҳеч кимга шикоят қилмайдилар;
3. Ўзлари якка ҳолда овқатланмайдилар;
4. Хато қилсалар, қўрқиб кўз ёши тўкадилар;
5. Урушиб қолишса, гина-адоват сақламай, дарров ярашиб кетадилар.

Имом Суютий роҳимаҳуллоҳ

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
https://taplink.cc/aqida_uz

Aqida.uz

25 Dec, 10:45


УМРАДА ТАВОФ ВА САЪЙНИ ҚИЛГАЧ СОЧ ОЛДИРИШНИ КЕЙИНГА ҚОЛДИРИШ
#Ҳаж_умра

1494-CАВОЛ: Умрада тавоф ва саъйдан кейин соч олдирмай нафл тавоф қилиб, нафл намозлар ўқиб, кейин соч олдирса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бўлади. Умрада тавоф ва саъйни кетма-кет қилиш суннат амал ҳисобланади. Аммо саъйдан кейиноқ соч олдириш керак деган талаб йўқ. Эҳромда ман қилинган ишлардан сақланган ҳолда нафл тавоф ва нафл намозларни адо этиши мумкин. Соч олдиришни кечиктириш туфайли бирор жарима лозим бўлиб қолмайди. Чунки умрада соч олдириш бирор вақтга чекланган эмас. Лекин умрада соч олдириш ва қисқартириш маконга – ҳарам ҳудудига боғлиқдир. Чунки умра ҳарам ҳудудида адо этилади” (“Ҳидоя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
https://taplink.cc/aqida_uz

Aqida.uz

22 Dec, 17:19


يسوء لسانك بسوء قلبك ..
قلبك هو البئر، ولسانك هو الدلو .. فلن يغرف الدلو إلا بما يوجد في البئر .. عذباً كان أو ملوثا

Тилингни ёмонлиги қалбингни ёмонлигидандир.
Сени қалбинг бу қудуқдир, тилинг эса челак. Челак қудуқда боринигина олиб чиқади холос, яъни кир ёки тоза бўлса ҳам.

Ҳасани Басрий

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

22 Dec, 05:38


ҒУРБАТ

Нафснинг хоҳишлари олдида имконсиз қолган, унга қарши туришга кучи етмай ожиз қолган ақл ғарибдир. Ўз Миллатини, Ватанини яхши кўргани учун унга имкон қадар хизмат қилишга уринсада, лекин бу борада ўзи хоҳлагандай ҳаракатланолмайдиган инсон ғарибдир. Хато йўлни кўриб туриб, ундан одамларни огоҳлантиришга ҳарчанд ҳаракат қилмасин, одамлар унинг таълимотига қарши юраверадиган шахс ғарибдир. Ҳақиқатни англаб бошқага англатолмайдиган, ёки англатсада гаплари ерда қоладиган киши ғарибдир.

Хуллас, ғурбат дунё!

@Aqida_uz

Aqida.uz

21 Dec, 19:47


• Ҳаёт бепулга дарс бермайди.
• «Ҳаётдан ўргандим» деганимда,
• Билки, унга бадалини тўлаган бўламан.

"الحياة لا تعطي دروسًا مجانية لأحد، فحين أقول أنَّ الحياة علمتني تأكد أني دفعت الثمن."

- نجيب محفوظ


Нажиб Маҳфуз
Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

20 Dec, 11:51


#_Maruza

📄 Alloh qurayotgan masjidimizni Qiyomatgacha boqiy qilsin! Xizmatda labbay deganlarni Alloh o’zi mukofatlasin!

🎙"Jaloir" jome masjidi imom-xatibi Abdulvohid domla Hakimov

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

19 Dec, 07:39


Viloyatimizdan umra ziyoratiga ketgan ziyoratchilarimiz Umra ibodatlarini to’liq bajarib bugun
Savr tog’i, Arofot tog’i, Muzdalifa vodiysi, Mino vodiysi, Hiro g’ori, Jin masjidi, Jamarot, Jannat al-Mualla qabristonini
Ziyorat qilindi.

Alloh ziyoratlarimizni qabul qilsin!
@Aqida_uz

Aqida.uz

17 Dec, 13:33


Labbayka Allohumma Labbayk Labbayka La Sharika, Laka Labbayk.
Inal Hamda Vannemata Laka Val Mulk La sharika lak.

@Aqida_uz

Aqida.uz

17 Dec, 12:09


Viloyatimizdan umra ziyoratiga ketgan ziyoratchilarimiz bugun 17.12.2024 sanada
Zulhulayfada 2 rakat namoz o‘qib, Umrani niyat qilib, Makkaga yo’l oldilar

@Aqida_uz

Aqida.uz

17 Dec, 12:08


Viloyatimizdan umra ziyoratiga ketgan ziyoratchilarimiz bugun 17.12.2024 sanada
Zulhulayfada 2 rakat namoz o‘qib, Umrani niyat qilib, Makkaga yo’l oldilar

@Aqida_uz

Aqida.uz

01 Dec, 03:54


🤲 Ҳамдардлик билдирамиз

Навоий вилоят Навбаҳор тумани бош имом-хатиби Устоз Фазлиддин домлани
укалари Тошов Муртазо буванинг вафоти муносабати билан, чуқур таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Aqida.uz жамоаси

Aqida.uz

30 Nov, 17:31


#_Maruza

📄 Dunyoga muhabbat qo'yilmaydi

🎙"Jaloir" jome masjidi imom-xatibi Abdulvohid domla Haydarxon domla o'g'li

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

30 Nov, 17:30


#_Maruza

📄 Dunyo deb oxirat oxirat deb dunyo tark qilinmaydi.

🎙"Jaloir" jome masjidi imom-xatibi Abdulvohid domla Hakimov

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

29 Nov, 13:54


#muftiy_minbari

📹 АЖРИ ТЎХТАМАЙДИГАН АМАЛЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Aqida.uz

29 Nov, 13:53


ЯПОНИЯДА ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛАЁТГАНЛАР!

Ассалому алайкум, палаги тоза ўқирманлар. Эрталабдан мудҳиш воқеага гувоҳ бўлиб қолдим. Болалигингизда, "Ҳозир уйга бориб, мазза қилиб овқатланаманда, кейин чиқиб дўстларим билан ўйнайман" деган беғубор ҳаёллар билан мактабдан қайтаябсиз.

Маҳаллангизнинг бошига етганда не кўз билан кўрингки, дарвозахонангизнинг олдида бир "Тиличка" ғўзапоя ёки сомон тўкилган турибди-ку. Бу дегани сен бугун кийимингни алмаштириб, кечгача итдек ишлайсан дегани) Яхши кайфият ҳам бир тийин бўлади.

Бугун менда шунга ўхшаш ҳолат юз берди. Орзу-ҳаваслар билан, муҳаббатга тўлиб ишга кетаётган эдим. Тақ этган овоз чиқди-ю, поезд тўсатдан тўхтади. Поезднинг биринчи вагонида, деразага яқин жойда ўтирган эдим. Менга жуда тиниқ кўринди. Бир Япон поездни тагига ўзини ташлади.

Вагонда минглаган одам ўтирибди. Ҳеч ким ваҳима қилгани йўқ. Чунки, Японлар кўникиб кетишган. У ерда одамни ўлганидан кўра, ишга кечга қолишни ўйлаган одам кўпроқ эди. Ҳамма ишга, ўқишга , бошқа юмушларга шошаябди. Метро ичида Японлар бир нарсалар деябди. Бир аёлнинг гапи диққатимни тортди: "Ўлмай ўлиб кетгур. Жа ўлгинг келса, бизга халақит бермай тинчгина ўлсанг бўлмайдими?" дейди))

Ростанамда, ўзи ўлмоқчисан нима кераги бор 10 мингдан ошиқ одамга бош оғриқ бўлиб) Индамайгина, Бошқа Японларга ўхшаб, маданият билан АОКИГАҲАРА ( Фужи тоғи яқинидаги қалин ўрмон. Кўпчилик у ўрмонни ўзини ўлдирадиганлар ўрмони дейишади) ўрмонига бориб ўлиб келсанг бўлмайдими дегинг келади. Аммо, энди у одам эшитмайди.

Японияда поездни тагига ўзини ташлаш ниҳоятда авж олган. Деярли ҳар куни кимдир поезд остига ўзини ташлайди.

Бу шу даражада оммалашганки, "Бугун ҳаво яхши экан" деган гапдек. Ҳеч қандай ҳиссиёт бермайди. Ҳудди, кундалик одатга айланиб қолгандек! Ўз жонига қасд қилиш бўйича Японлар етакчи ўринда туришади. Ҳукумат бераётган маълумотларга кўра, бир йилда 30 мингдан ошиқ одам ўз жонига қасд қиларкан.

Ўтган сафар шу мавзуда ёзганимда "Ҳа, бизда ҳам кўп. Японлардан қолишмаймиз" дейдиганлар бўлди. "Яғ-бияғингизга" қараб гапирингеe. Биз-ку биз, бутун марказий осиё бирлашсак ҳам, суицид масаласида етолмаймиз Япон-Корейсларга.

Япониядаги ўз жонига қасд қилаётганларни сабабини ўргангандек бўлдим. Қимордан ютқазиб қўйиш, ишдан ҳайдалиш, дўст топа олмаслик, моддий қийинчиликка учраш кабилар экан. Менимча, асосий сабаб- Худосизлик.

Нариги дунё борлигига ишонмаслик. Бошқа сабабларидан бири ёлғизлик. Ака-ука, дўст, қўни-қўшни, қариндош уруғчиликни йўқлигида. Японларни бошига бир синов келса, ёлғизликдан жуда қийналишади. Дардини бировга айтолмайди, айтмайди. Натижада, қаттиқ стрессга дуч келади.

Хулосолог сифатида хулоса қиладиган бўлсам, келажакда қандай ривожланишга эришмайлик. ДИНИМИЗ, ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ, МЕҲР-ОҚИБАТИМИЗ билан бирга ривожланишимиз лозим-у лобуд.

Шунақа гаплар. Мурдани тозалаб ташлашди. Кетган вақт оралиғида сизларга ушбу постни армуғон этдим. Ҳозир поезд қўзғалади. Мени бир дунё иш кутиб турибди. Бир "Тиличка" ғўзапояни ташишим керак) Барчаларингизга икки дунё саодатини тилаб қоламан!

© Bahodir Iskandarov
© MubashshirAhmad
@Aqida_uz

Aqida.uz

29 Nov, 13:05


Jin insonni boshqara oladimi?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Aqida.uz

28 Nov, 16:02


• Ҳар сафар намозни дунё учун тарк қилганингизда,
• Сирот кўпригининг бўйи «бир дунё» миқдорича узун бўлаверади.

Ҳазрати Умарул Фаруқ розияллоҳу анҳу

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

27 Nov, 11:44


• Мазлум бўл, золим бўлма!
• Узилгин узган бўлма!
• Маҳшар ҳисоби оғирдир,
• Эзилгин эзувчи бўлма!

Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

• Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳунинг бу сўзлари инсонлар ўртасида адолатли муносабатлар ва ахлоқ қоидаларини тарғиб этади.
• Уларни қуйидагича тушуниш мумкин:

1. Мазлум бўл, золим бўлма!
• Бу ерда мазлумлик (зулмга учраш) шундай ҳолатки,
• Уни тан олиш яхшироқдир,
• Чунки золим бўлиб, бошқаларга зулм қилиш катта гуноҳ ва адолатдан четлашишдир.
• Инсон ҳар қандай вазиятда ҳам зулм қилишдан сақланиши лозим.

2. Узилгин, узган бўлма!
• Умидни йўқотсанг ҳам, ҳеч қачон бировнинг орзуларини синдирма ва уларни узган инсон бўлма.
• Узишнинг маънавий оғирлиги катта,
• Шунинг учун ўзгаларга умид ва яхши муносабат қилиш керак.

3. Маҳшар ҳисоби оғирдир,
• Қиёмат кунида ҳар бир инсон қилган ишлари учун ҳисоб беради.
• Шунинг учун ҳозирданоқ ўз ҳаракатларимиз ва сўзларимиз учун масъулиятни ҳис қилишимиз зарур.

4. Эзилгин, эзувчи бўлма!
• Агар зарур бўлса, жабр кўришга рози бўл,
• Аммо ҳеч қачон жабр қиладиган инсон бўлма.
• Зулм қилиш ахлоқий жиҳатдан оғир гуноҳ бўлиб, унинг оқибати машаққатлидир.

Бу сўзларда адолат, ахлоқ, ва камтарликнинг ўта юксак аҳамияти ётибди.
• Улар ҳар бир инсонни ўз нафсига қарши курашишга, оқибатни ўйлашга ва эзгуликка интилишга чорлайди.

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏a

Aqida.uz

27 Nov, 07:19


Ота-онага оқ бўлиш катта гуноҳдир

Қуръони Карим оятлари ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари асосида мусулмон уммати ота-онага оқ бўлиш катта гуноҳларнинг каттаси эканига иттифоқ қилган. Бу борада ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Келгуси сатрларда бу борада келган баъзи ҳадиси шариф ва ривоятлар билан яқиндан танишиб, бу мавзуни илмий асосда ва батафсил ўрганишга ҳаракат қиламиз.

عَنِ الشَّعْبِيِّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَلَا أُنَبِّئُكُمْ بِأَكْبَرِ الْكَبَائِرِ: الْإِشْرَاكُ باِللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَالْيَمِينُ الْغَمُوسُ».

Шаъбийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизларга гуноҳи кабираларнинг энг каттасининг хабарини берайми? Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш ва ёлғон қасам ичиш», дедилар».

Шарҳ:
Ушбу ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам катта гуноҳларнинг энг катталаридан учтаси ҳақида хабар бермоқдалар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22953

@islomuz

Aqida.uz

25 Nov, 18:04


#muftiy_minbari

📹 ИСЛОМНИНГ 5 ТА МАҚСАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Aqida.uz

25 Nov, 17:23


Aytma!

Fuzayl ibn Iyoz rahimahulloh aytadi:

"Shayton insonga har
tomondan hiyla qiladi.
Uning amallarini sug'urib
olmagunicha qo'ymaydi.

Inson kechasi namoz o'qisa
bu qilgan amalini
"kechgi namoz juda lazzatli-da!"
— deb o'zi boshqalarga aytadi.
Agar ro'za tutsa
"saharlikka turish juda qiyin-da!",
"chanqash juda mashaqqatli-da!"
— deb boshqalarga ro'za ekanini
o'zi bildirib qo'yadi.

Natijada riyo qilgani uchun
amali bekor boʻladi".

#Abdulqodir Polvonov

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

23 Nov, 14:54


#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИКНИ ЎЗИНГДАН БОШЛА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Aqida.uz

23 Nov, 13:52


Агар бирор бир муаммога дуч келсангиз, тўрт нарсани ёдга олиш билан уни енгиллатинг: Бу вақтинчадир, бу тақдиримда ёзилган эди, бундан катта муаммо бўлиши ҳам мумкин эди, бунга сабр қилсам, Аллоҳ таоло мени ажр-савоб ила тақдирлайди.

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

23 Nov, 07:57


Энг катта тўсиқ – Қўрқув.
Энг улкан хато – Руҳиятни тушириш.
Энг хавфли одам – Ёлғончи.
Энг маккор туйғу – Ҳасад.
Энг чиройли амал – Кечириш.
Энг яхши ҳимоя – Табассум.
Энг кучли қувват – Ишончдир.

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

23 Nov, 07:54


Дўстлик – бу ўзаро фидокорликни талаб қилади. Баъзи одамлар дўстларига «изоҳли луғат» муомаласини қиладилар — уни кутубхонанинг энг чекка токчасига қўйиб, ишлари тушгандагина уни эслаб қоладилар.

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

22 Nov, 15:50


#hadis #maktub #izn #nazar
👀 Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса...

🌙 Имом Абу Довуд ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, худди дўзах оташига назар солгандек бўлади», деганлар.

#hadis@muslimuzportal

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Aqida.uz

21 Nov, 19:31


#Juma_muborak_bolsin

Tortiq boʻlsin sizga duo salomlar,
Duoda eng goʻzal shirin kalomlar.
Iloho uyingiz nurlarga toʻlsin,
Juma ayommingiz muborak bo'lsin!


Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

21 Nov, 18:22


• Ҳақиқий дўст ёнингда бўлганида
• Сенга Аллоҳ таолони эслатади.

• Ёнингда бўлмаганида эса
• Сени Аллоҳ таолога эслатади.

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

21 Nov, 18:02


Мусулмоннинг ҳаққи

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи олтитадир” - дедилар.
“Улар қайсилар, эй Аллоҳнинг Расули?” - дейишди.
“Уни учратсанг, салом бер, сени таклиф қилса, ижобат қил, сендан насиҳат сўраса, унга насиҳат қил, қачон акса урса ва Аллоҳга ҳамд айтса, унга яхшилик тила, бемор бўлса, уни бориб кўр ва қачон вафот этса, (жанозасига) ҳозир бўл” - дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@Aqida_uz

Aqida.uz

21 Nov, 17:13


#Беамал_олим

Ғазолий роҳимаҳуллоҳ шундай деган:

«Илмига амал қилмаган олим чироқ каби ўзини ёндиради, лекин нуридан ўзгалар фойдаланади. Унинг жазоси ўқимаган жоҳилдан ҳам қаттиқроқ бўлади».

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

15 Nov, 23:22


#_Maruza

📄 Alloh uchun do'st bo'lish

🎙"Jaloir" jome masjidi imom-xatibi Abdulvohid domla Hakimov

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

15 Nov, 14:03


#_Maruza

📄 Qiyommatda g'am tashvishni aritadi

🎙"Jaloir" jome masjidi imom-xatibi Abdulvohid domla Hakimov

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

15 Nov, 13:28


#_Maruza

📄 Qiyomatda Alloh uning aybini yashiradi

🎙"Jaloir" jome masjidi imom-xatibi Abdulvohid domla Hakimov

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

15 Nov, 13:27


#_Maruza

📄 Mo'minlar aka ukadirlar

🎙"Jaloir" jome masjidi imom-xatibi Abdulvohid domla Hakimov

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

15 Nov, 09:38


#_Maruza

📄 Kishi do'stining dinida bo'ladi

🎙"Jaloir" jome masjidi imom-xatibi Abdulvohid domla Hakimov

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

14 Nov, 18:30


#Juma_muborak

Avs ibn Avs roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi, Rasululloh sollallohu alayhi va sallam dedilar: «Eng afzal kunlaringizdan biri juma kunidir. U kuni Menga koʻp salavot aytinglar, chunki sizlarning salavotlaringiz menga yetkaziladi». Sahobalar: «Yo Rasululloh, chirib ketgan boʻlsangiz sizga bizning salavotlarimiz qanday yetkaziladi?», deyishdi. U zot: «Alloh taolo paygʻambarlarning jasadlarini yeyishni yerga harom qildi », dedilar.

©Imom Abu Dovud rivoyati

Allohumma solli a'la Muhammad.

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

14 Nov, 18:29


​​ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади»,
дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

14 Nov, 18:29


☝️JUMA KUNI KOʻP SALOVAT AYTING!

Allohumma solli a'la Muhammad
.

𝗥𝗮𝘀𝗺𝗶𝘆 𝗱𝗶𝗻𝗶𝘆  𝘃𝗮 𝗺𝗮'𝗿𝗶𝗳𝗶𝘆 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹
📡@Aqida_uz
𝗕𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗶𝗷𝘁𝗶𝗺𝗼𝗶𝘆 𝘁𝗮𝗿𝗺𝗼𝗾𝗹𝗮𝗿𝗱𝗮 𝗯𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗸𝘂𝘇𝗮𝘁𝗶𝗻𝗴!
𝚈𝚘𝚞𝚝𝚞𝚋𝚎 | 𝙵𝚊𝚌𝚎𝚋𝚘𝚘𝚔 | 𝙸𝚗𝚜𝚝𝚊𝚐𝚛𝚊𝚖

Aqida.uz

14 Nov, 18:28


ЖУМА ОДОБЛАРИ

-Яхши амаллларни кўпайтириш ва гуноҳ ишларни тарк қилиш

-Пайғамбар алайҳиссаломга саловатни кўпайтириш

-Жума куни бомдод намозида Сажда ва инсон сураларини қироат қилиш

-Ният қилиш

-Жума куни учун хос кийим кийиш

-Жума намози учун ғусул қилиш

-Жума куни ҳушбўй нарсаларни суртиш

-Мисвок қилиш

-Жума намозига эрта бориш

-Азонни эшитган вақтда савдо-сотиқ ишларни тарк қилиш

-Жума намозига пийода бориш

-Масжидга бориш ва кириш одобларига амал қилиш

-Одамларни ҳатлаб ўтмаслик

-Таҳийятул масжид намозини ўқиш

-Масжидда ўтирган кишининг жойига ўтириш учун уни ўрнидан турғизмаслик

-Икки кишининг ўртасини ажратмаслик

-Жума намозидан олдин ҳалқа бўлиб ўтирмаслик

-Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш

-Зикр билан машғул бўлиш

-Имкон қадар имомга яқин бўлиш

-Биринчи сафга интилиш

-Жим туриш ва имомга қулоқ солиш

-Жума намозига бепарво бўлмаслик

-Жума кунидаги дуолар ижобат бўладиган вақтни излаш

"Ислом одоблари энциклопедияси"

Улашинг
T.me/aqida_uz

Aqida.uz

14 Nov, 11:12


#muftiy_minbari

📹 ЯХШИ СЎЗ ҲАМ САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Aqida.uz

02 Nov, 02:00


#muftiy_minbari

📹 РАҲМОННИНГ СУЮКЛИ БАНДАЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Aqida.uz

31 Oct, 13:08


Исрофдан сақлан

Бир куни Ҳофиз Ироқий роҳимаҳуллоҳнинг ёзаётган қоғозларига сиёҳ тўкилиб кетади.
• Аммо у ҳазрат тўкилган сиёҳнинг атрофидан ёзишни давом эттирган эканлар
.

• Қандай буюк зотлар ўтган!

• Шу ўринда, исроф, қоғоз каби калит сўзларидан бир нарса ёдимга тушди.
• Ашраф Али Таҳонавий роҳимаҳуллоҳга бир қоғозга савол ёзиб юборишса, жавобини исроф бўлмасин, деб ўша қоғознинг орқасига ёзиб жўнатар эканлар.
• Бу амални аввалги уламолар ҳам қилишган.

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

31 Oct, 10:34


Бошқаларга ёрдам беришга интиладиган одамларгина муваффақиятга эришадилар.

Фақат ўз фойдасини ўйлайдиганлар эса мағлубиятга учрайверади.

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

27 Oct, 10:01


Таъзия

«Чор Бакр» жомеъ масжиди имом-хатиби, устоз Азизхўжа домла Бухорийга волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан устознинг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига, шогирдларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳуманинг бу дунёда қилган барча солиҳ амалларининг ажрини зиёдаси билан бериб, иймонларини саломат қилсин, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Жаноза намози соат 17:00 да ўқилади.

📍 Локация

@Aqida_uz jamoasi

Aqida.uz

27 Oct, 07:32


Кармана тумани "Жалоир" жоме масжиди имом-хатиб ва ходимлари муносиб номзодларга овоз бердилар

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

25 Oct, 05:27


🤲 Ҳамдардлик билдирамиз

Навоий вилоят Жалоир жоме масжиди имом хатиби Абдулвохид домлага амаки боболари Хакимов Абдусаттор махсум буванинг вафоти муносабати билан, чуқур таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳум отахонни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Aqida.uz жамоаси

Aqida.uz

24 Oct, 21:23


#Juma_muborak_bolsin

Juma shukuhidan...

Tortiq boʻlsin sizga duo salomlar,
Duoda eng goʻzal shirin kalomlar.
Iloho uyingiz nurlarga toʻlsin,
Juma ayommingiz muborak bo'lsin!


Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

24 Oct, 16:52


#Жума_мавъизаси

“ҚУРЪОН ҲИКМАТЛАРИ”
(Кибр ва товозеъ)

Кибрдан сақланинг!

Томди тумани “Томдимешит” масжиди имом хатиби Қулдошев Нурали домла

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

23 Oct, 18:02


"Jaloyir" jone masjidi qurilishdan lavhalar

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

23 Oct, 07:31


❇️Саволларингизга Фатво марказининг кол-маркази: 781503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин❇️

🗓 Иш вақти: Душанба-Жума, соат 9:00-17:00, тушлик вақти бундан мустасно.

☪️ Кол-марказ орқали малакали мутахассислар билан боғланиб шаръий саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.

Fatvo.uz ни ўзингизга қулай бўлган тармоқларда кузатиб боринг!

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилиги йўлида таълим олиб, зиё тарқатадиган бандаларидан қилсин!

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Aqida.uz

21 Oct, 13:30


#tabrik
Давлат раҳбари ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

Батафсил: https://muslim.uz/e/post/40466-o-zbekiston-xalqiga-bayram-tabrigi-7

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Aqida.uz

21 Oct, 10:32


#muftiy_minbari

📹 ОЛТИНДАН ҚИММАТ НЕЪМАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Aqida.uz

21 Oct, 10:32


#Жума_суҳбати #vaqt
🗣 Мавзу: ДИНИМИЗ ЎГИТЛАРИДА ВАҚТ ҚАДРИ

🎙 Ўткирбек домла Ҳакимов - Тошкент шаҳар “Усмон ибн Мазъун” жоме масжиди
имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Aqida.uz

21 Oct, 10:32


#muftiy_minbari

📹 САВОБИ ТЎХТАМАЙДИГАН ЕТТИ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Aqida.uz

21 Oct, 10:32


#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️ Интернетдаги бузғунчи фирқаларнинг ширк ва бидъат тушунчаларига ёпишиб олгани

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Aqida.uz

21 Oct, 10:32


#VIDEOLAR

🎞Sodiq Samarqandiy, Abdulloh Zufar kabi soxta da’vatchilarning yolg‘on “fatvo”lariga uchgan yoshlarning afsus-nadomati

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram

Aqida.uz

21 Oct, 10:32


#VIDEOLAR

⁉️So‘nggi paytlarda soxta salafiylarning qarashlari xato ekani, ular tutgan yo‘l noto‘g‘ri ekani ko‘p bora aytilsa-da, ba’zilar haligacha ularga ergashib ketayotganini ko‘rish mumkin. Aslida, shu kabi adashgan toifalarning musulmonlarga qanday zarari bo‘lishi mumkin. Axir ular ham islomdan gapiradi-ku?

✔️Shayx Saloh Abulhoj

Kanalimizga obuna bo‘ling va do‘stlaringizga ham ulashing!

🌐Ziyo.uz | Telegram | 🌐Instagram |📹 Youtube

Aqida.uz

21 Oct, 07:23


ШИФО СЎРАШ ДУОСИ

Азгар танангизда бирор жойингиз оғриса, албатта суннатда келган ушбу дуони ӯқинг. Шахсан ӯзим ҳам ушбу дуонинг натижасини доим амалда кӯрганман. Чунки, дуо ҳам шифодир.

Бемор танасидаги оғриётган жойига қўлини қўйиб 3 марта

بِسْمِ اللهِ

"Бисмиллааҳ" дейди ва:

أَعُوذُ بِاللهِ وَقُدْرَتِهِ مِنْ شَرِّ مَا أَجِدُ وَأُحَاذِرُ

"Аъуузу биллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазиру", дея 7 марта айтади.

Маъноси: "Аллоҳдан ва унинг қудратидан мен сезаётган ва хавфсираётган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман"
(Муслим ривояти)

Дониёр қори


Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

21 Oct, 03:38


1989-yil 21-oktabr kuni “Davlat tilihaqida”gi qonun qabul qilingan.
Bayramimiz muborak bo'lsin aziz vatandoshlar!

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

21 Oct, 02:23


#_Minnatdorchilik

🎙"Jaloyir" jone masjidi imom-xatibi Abdulvohid domla Hakimov

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

20 Oct, 18:40


Одам бахтли бўлиш учун тақдирдан рози бўлишни ўрганиши керак. Агар тақдирдан рози бўлмасанг, борига қаноат қилмасанг, қасрларда ҳам ҳаловат топмайсан. Агар розилик билан қаноатинг бўлса, кулбада ҳам роҳат қиласан. Доим тақдирдан рози бўлинг, доим борига қаноат қилинг!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtub

Aqida.uz

20 Oct, 11:35


Ustoz Yorqinjon domla rahimahulloh

Olingan narsalarni egasiga qaytarish lozim...

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

19 Oct, 14:22


Эҳтиёт бўлинг!

Айтишларича, бу жуфтликлар учун урфга кирган сарпо жойнамоз экан. Бу ё фиқҳдан умуман бехабар хаёлпараст, ибодатни ҳам ҳойи ҳавасга айлантирганларнинг, ёки фиқҳдан ўта хабардор бўлиб, мана шу шаклдаги жамоат намозни бузишини яхши билувчиларнинг иши, бундан бошқа нарса эмас.
Ҳар икки ҳолда ҳам зарар ўзимизга

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube

Aqida.uz

18 Oct, 17:59


Respublikaning olis hududlarida joylashgan masjidlarga tashrif buyurish to'g'risidagi dastur asosida,

Karmana tumani "Jaloyir" jome masjidi imom-xatibi A.Hakimov G'azg'on shahar "Shohimardon" jome masjidada Juma namozini ado etib maruza qilib berdi.

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube