Расул Кушербаев @deputatlar1 Channel on Telegram

Расул Кушербаев

@deputatlar1


Халқнинг дарду ва ташвишлари учун очилган канал

@kusherbaev_rasul

Telegram Channel: Расул Кушербаев (Russian)

Друзья, добро пожаловать на официальный Telegram канал Расула Кушербаева! Здесь вы найдете самую актуальную информацию о жизни и деятельности нашего депутата. Расул Кушербаев - это известная личность в нашем обществе, человек, который всегда готов помочь и поддержать своих избирателей. На нашем канале вы сможете узнать о последних событиях в парламенте, о работе депутата, а также получить возможность задать интересующие вас вопросы. Присоединяйтесь к нам, чтобы быть в курсе всех событий и быть ближе к политике! deputatlar1 - канал, который делает политику ближе к людям!

Расул Кушербаев

22 Nov, 03:21


Ш И К О Я Т А Р И З А
(таьминотчи МЧЖ фирмасидан карздорликни ўндириш тўғрисида)

Ассалому алайкум хурматли Р.Кушербаев, Сизга шуни ёзиб маьлум киламанки, мен Самарқанд вилояти Пайариқ тумани «Баҳор» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Норқулова Лобар Абдукаримовна 33-маротаба вазирлик ва идора ташкилотлари онлайн ва ёзма равишда шикоят ариза килганимизда Пайарик тумани Прокуратурасига юборилди деб жавоб хати келди, туман прокуратураси иктисодий жиноятларга карши курашиш депортаментга, депортамент тергов ва суриштурувларни бир томонлама яни биздан тушунтириш хати олиб, таьминотчи МЧЖ фирмаси рахбари Саидов Дилшод Ахматжонович ва шериклари Абдурахмон хамда Эрманов Муродулла Убайдуллаевичларни терговга жалб килгани йук, терговни охигига етказмай туман Ички ишлар хузуридаги тергов булимига юналтирдилар, туман ИИБ хузуридаги тергов булими хам терговни бир томонлама куриб, улар хам МЧЖ фирмаси рахбари Саидов Дилшод Ахматжонович ва шериклари Абдурахмон хамда Эрманов Муродулла Убайдуллаевичларни терговга жалб килгани йук, шу сабабдан Сизга мурожаат килмокдамиз, шикоят аризам қуйидагилардан иборат, “Ҳар бир оила - тадбиркор” Дастури асосида 36 ой муддатга, 6 ой имтиёзли даври билан йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти асосида менга куйчиликни ривожлантириш максадида 25.500.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиб, ушбу кредит маблағлари АТ “Ҳалқ банки” Пайариқ филиали томонидан Наманган вилояти Мингбулок тумани "Курикобод" МФЙ дан руйхатдан утган “Ойдин соф дил” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб берилган булиб, таъминотчи МЧЖ фирмаси рахбари Д.Саидов ва шериклари Абдурахмон хамда М.Эрмановлар вазифасидан фойдаланган ҳолда, менга қуйларни етказиб бермасдан бизни турли-хил сузлар билан ишонтириб, кредит хужжатларига имзо куйдириб, уз вазифасидан фойдаланиб, ушбу ҳужжатни АТ “Ҳалқ банк” Пайариқ филиалига тақдим этиб, унга қуйларни етказиб бериш учун ажратилган, бюджет ҳисобидан молиялаштирилган жами 25.500.000 сўм кредит маблағларини МЧЖ фирмаси хисоб ракамига ўтказиб олган. МЧЖ фирмаси менга куйларни олиб келиб бермагач, биз АТ Халк банк Пайарик филиали ходимига телефон ва телеграмда таьминотчининг хатти-харакатидан норози булиб мурожаат килгандик, шунда бизга таьминотчи МЧЖ фирмаси рахбари Д.Саидов ва шериклари Абдурахмон хамда М.Эрмановлар банкга айтиб нима килардингиз узимиз куйларинингизни олиб борамиз деб айтгач, биз куй хам кредит хам керакмас, сизнинг хисоб ракамингтзга утган кредит маблагларини кайтариб туланг деб айтдик, шундан сунг банкга бориб курганимизда мени ва номимдаги кредитга 9.880.000 сўм пулни таъминотчи МЧЖ фирмаси томонидан пул тўланганлигини банк ходими Ж.Гозиев айтди, колган кредит пулларини сўраб телефон оркали сўраганимда бугун эрта тулаб юборамиз деб айтишди. МЧЖ фирмаси рахбари Д.Саидов ва унинг шериклари Абдурахмон ҳамда МЧЖ иш юритувчиси М.Эрмановлар билан телефон ва телеграмм оркали гаплашганимизда тўлаб берамиз деб айтишмокда.
Биздан олдин хам 7-8 кишиларни кредит маблагларини уз эхтиёжлари йулида ишлатиб юборганлиги буйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “г” банди,
228-моддаси 2-қисми “а” банди ва
228-моддаси 3-қисми билан айблаш ҳақидаги 182243/2022-20ЛГ-сонли жиноят иши судланган. Шу маьлумотларни инобатга олиб Сиздан МЧЖ рахбари Д.Саидов ва унинг шериклари Абдурахмон ҳамда МЧЖ иш юритувчиси М.Эрмановлардан мени номимдаги кредит қарздорлик 20 700 000 сўм пулларини, судга туланадиган давлат божи ва пучта харажаатларини, моддий ва манавий зарар етгазганлиги булиб, ушбу зарарларни ундириш буйича амалий ёрдам беришларингизни сўрайман.

Аризамга таминотчилар томонидан кредит маблагларини уз эхтиёжлари йулида ишлатиб юборганлиги буйича аудио ёзувлар, АТ "Халк банк" Пайарик филиали ва "Бахор" махалла фукаролар йигини томонидан мониторинг далолатномаси ва таьминотчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “г” банди,
228-моддаси 2-қисми “а” банди ва
228-моддаси 3-қисми билан айблаш ҳақидаги 182243/2022-20ЛГ-сонли жиноят иши юзасидан
айблов хулосаларини илова қиламан.

Ариза берувчи: Л.Норкулова.

Расул Кушербаев

28 Jan, 20:11


Миннатдорлик

Бугун бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида мени "2022 йилнинг энг фаол депутати", деб топишибди.

Ўтган даврдаги кичик меҳнатимни юксак баҳолаб, эътироф этган барча юртдошларимизга яна бир бор чуқур миннатдорчилик билдираман!

"Rost 24"га ҳам алоҳида ташаккур!

Расул Кушербаев

15 Jan, 17:40


Ҳал қилувчи палла: қайси йўлни танлаймиз?

Куни кеча Gazeta.uz бир нечта манбаларга таяниб, Россия ўз газини Ўзбекистонга Қозоғистон орқали, “Марказий Осиё – Марказ” қувурлар тармоғида етказиб беришни таклиф қилганлигини ёзди.

Бунинг учун Россия Ўзбекистоннинг газ-транспорт тизимини бозор нархида “Газпром” эгалигига ўтказишни талаб қилмоқда.

Худди шундай талаб “Қозоқгаз” компаниясига нисбатан ҳам қўйилган, лекин компания буни рад этган.

Шунингдек, Россиянинг яна бир шарти Хитойга газ экспорти ҳуқуқини топшириш бўлган. Яъни “Газпром” келишувда Ўзбекистоннинг “UzGasTrade” компанияси ўрнини эгаллашни таклиф қилмоқда.

☝️Агар бу талабларга рози бўлинса том маънода Ўзбекистон энергия соҳасида Россияга қарам бўлади, дейиш мумкин.

Бу асло йўқ қўйиб бўлмайдиган ҳолат!

Камига Туркманистондан газ олиш бўйича келишувлар ҳам босим остида қолиб кетмоқда. Катта эҳтимол билан бунга ҳам Россия аралашган.

Афсуски бугунги совуқ кунлардаги энергия таъминотидаги муаммолар сабаб одамларда бўлаётган норозилик кайфияти Россия фойдасига ўйнамоқда.

Бу кетишда Ўзбекистон раҳбарияти одамлардаги эътирозлар сабаб Россиянинг шартларни қабул қилиш эвазига тезкор газ олишни ягона йўл сифатида кўраётган бўлиши мумкин.

Совуқдан қийналаётган одамларимиздаги кайфият айни ўринда Россиянинг ўз талабларини Ўзбекистонга ўтказиш учун қўл келади.

Бу вазиятда олдимизда иккита йўл қолмоқда: ё Россиянинг барча шартларига кўниб, энергия қарамлигига тушамиз ёки сабр матонат билан совуқни енгиб ўтиб, энергия мустақиллигига эришамиз.

Танловнинг қандай бўлиши одамларимизнинг вазият бўйича позицияларига боғлиқ бўлади.

Лекин шахсан мен бу масалада Россияга қарам бўлмаслик тарафдориман ва келажагимиз учун қанча синов, қийинчилик бўлса чидашга тайёрман.

Расул Кушербаев

Расул Кушербаев

02 Dec, 09:08


Ассалому алейкум Расул ака мен Сурхондарие вилояти Термиз шахридан мурожат килаябман. Мурожатим куйдагилардан иборат.
Урта таьлим мактабларда укувчилар китоб олмасдан туриб тахсил олишаетганликларини маьлум килмокчи эдим,бу ахвол качонгача давом этишини кимдан билсак булади?
Юкоридаги муаммоларни бартараф этишни ким кайси ташкилот назорат килишини билмокчи эдик.

Расул Кушербаев

21 Nov, 15:47


Ассалому алейкум
Расул ака яхшимисиз . Тошкент Вилояти Юкори Чирчик тумани фаровон мфй фаоллар кучасини 2 ноябр куни эрталабки соат 4 да ёмгир куйиб ёгаётганда талабга жавоб бермайдиган килиб асфальт килишди. Иш бошламасдан туриб ишчилар бошлиги куркмасдан 4 та мошинани етказиш ( тортиш) керак деб узини ишчилари ва махалла фукароларини енида айтди.
Сифатсиз килинган ишлар видеода акс эттирилган .
Сиздан ушбу холатни ечимида ёрдам беришингизни илтимос киламиз.
Ушбу мурожот ариза куринишида Яна такрор кайси ташкилотларга жунатиш керак.

Хурмат билан фаровон мфй фаоллар кучасини фукаролари

Расул Кушербаев

03 Oct, 09:31


#Мурожаат #Самарқанд
CАМАРҚАНД – “Ҳовлиси бузилган мулкдорлар тўрт йилдан буён ижарада сарсон бўлиб юрибмиз”

“Самарқанд шаҳри Жўйи чуқур маҳалласи Ибн Сино ва Афросиёб кўчалари кесишмасида жойлашган ҳовлилар шаҳар ҳокимлиги инвесторларга чиқариб берган қарорлар асосида 2018 йилда бузилган. Ушбу қарорлар шаҳар прокуратурасининг протести билан бир неча маротаба бекор қилинган. Ҳовлилари бузилган мулкдорлар эса мана, тўрт йилдирки, тинчлигини йўқотган, ижарама-ижара кўчиб юришга мажбур.
Мулкдорлар, жумладан, Н.Ҳакимова ва Ў.Ҳакимовлар “Servis Ulug’bek Yulduzlari” МЧЖ вакилларининг ваъдаларига ишониб, ҳовли ҳудудида кўп қаватли тураржой ва савдо-маиший мажмуа қуришга розилик билдиради. МЧЖ квартиралар ва дўконлар ажратилишига ваъда беради. Шу тариқа МЧЖ 2020 йил 11 майда турар ва нотураржойларни кўчириш ҳисобидан бўшаган 2979,4 квадрат метр майдонда беш қаватли тураржой қуришга рухсат берувчи 247-Қ сонли қарор чиқартириб олишга эришади. Аммо ушбу қурилиш архитектура ва қурилиш нормалари, СанПиН қоидаларига зид равишда бажарилмоқда. Жумладан, мулкдорлар Н.Ҳакимова ва Ў.Ҳакимовга топширилиши режалаштирилган хонадонлар талабга тўлиқ жавоб бермайди. Улар тегишли судларга мурожаат қилган бўлса-да, қурилган хонадонлар амалдаги шаҳарсозлик, архитектура ва СанПиН қоидаларига мувофиқ экани масаласи жиддий ўрганилмаяпти.
Биз Самарқанд шаҳри Ибн Сино ва Афросиёб кўчалари кесишмасида “Servis Ulug’bek Yulduzlari” МЧЖ томонидан олиб борилаётган қурилиш ишларида қонунчилик талаблари бузилмоқда деб ҳисоблаймиз.
МЧЖ муддат бўйича талабга риоя қилмай, бошқа фуқароларни ҳам сарсон қилмоқда. 20 та хўжалик уйи бузилгандан буён ижарама-ижара сарсон бўлиб юрибди. Ваколатли идоралардан амалий кўмак кутиб қоламиз”.

Расул Кушербаев

28 Jun, 16:49


Расулжон, Сизга мурожаат килишимнинн сабаби, биз пластик картадаги ойликни накд пулда олишимиз учун банкка фоиз тулашимиз керак экан. Бу канакаси булди, Расулжон? Банк хам бизни пулимиздан фойдалансин, хам биз банкка фоиз тулаймизми? Мани болам ерни 400-500метр тагида, хавф-хатарда ишлаб, пешона тери билан топади ойлигини. Нимага яна биз кимнидир бокиб, фоиз тулашимиз керак? Нимага мажбур килишади бизни? Авваллари порталга мурожаат килсак, муаммо хал буларди. Эндиликда бу конунлаштирилган дейишябти. Илтимос, шу масалани кутарсангиз. Кеча нафака оладиган кушним борлар. Шу аёл хам айтябти, биз нафака олсак, нафакамиздан хам ушлаб колишади деб. Ха бу канака бедодлик булди укажон? ХАЛКни дардини сизлар олиб, куриб чикмасаларинг, ким олиб чикади, Расулжон?
Олдиндан миннатдорчилик билдираман. Ишларингизга омад тилайман. Доим Аллохни панохида булинг🤲🤲🤲

@deputatlar1

Расул Кушербаев

06 Apr, 07:59


Ассалом барчага, сизда қандай муаммо бўлса қисқа видео орқали юборинг!

Расул Кушербаев

09 Feb, 18:30


#Тезкор

Отабек Сатторийни оиласидан келган хабар

Отабек Сатторий блогернинг унинг оиласини берган хабарига кўра синглисини ИИБ ходимлари терговга олиб кетишибди!

Хозирда Блоггернинг оиласи нотинч холатда экан?

@deputatlar1

Расул Кушербаев

08 Feb, 06:44


Сардоба фожеасидан халқ халигача сарсон овора уйлар берилмаган!
мутассадилар бунга жиддий эътибор қаратишингизларни сўраб қоламиз.
Сардобада депутатлар нега бунга эьтибор қаратишмаябди?

@deputatlar1

Расул Кушербаев

08 Feb, 06:41


Мурожаат

Сурхондарё вилояти мактабгача таьлим бошкарма бошлиги З.Тулагановга. Қумқўрғон туманидаги Тадбиркор НМТТ рахбар: Музаффаров Комил Эргашевич
томонидан
М У Р О Ж А А Т
Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 — 2021 йилларда Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича дастур тасдиқланди . 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли қарори асосида Махсус ҳисобварақ маблағларидан имтиёзли кредитлар тижорат банклари томонидан мактабгача таълим фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига берилди. 2020 йил 30-январдаги ПҚ -4581 сонли карори чикарилди. Чикарилган карорларни ижроси хозирги кунгача ижроси бажарилмай келмокда, Чунки Қумқўрғон тумани марказидан 30 км ўзоқликда “Янги авлод” махалласидан қурилиши бошланган 100 ўринли “Асилабону Ширинтойлари” НМТТ қурилиш ишлари 30 % бажарилган ва хозирги кунга қадар мактабгача таьлим вазирлигидан битим ололмай 1 йилдан бўён сарсон булиб юрибман. Шу махаллада хеч қандай боғча йуқ 5000 мингта ахоли истиқомат қилади. Ўз маблағимни сарфлаб банкдан битим асосида кредит ва субсидия олишимга ёрдам сурайман.2020 йил 29 декабрдаги Президентимиз Мурожаатномасида Биринчидан, бола дунёга келганидан бошлаб, унда айнан мактабгача бўлган ёшда ақлий фаоллик ошади, ахлоқий-эстетик ва жисмоний хислатлар шаклланади.
Шу боис ҳам, мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш борасидаги стратегик мақсадимиз – ижтимоий аҳволидан қатъи назар, боғча ёшидаги ҳар бир болани ушбу таълим йўналиши билан тўлиқ қамраб олиш учун зарур шароитларни яратишдан иборат.
Мактабгача таълим қамровини 65 фоизга, етказишимиз керак. Бу ишларга бюджетдан 600 миллиард сўм субсидия бериш ҳисобидан қўшимча 2 мингта нодавлат боғча ташкил этилиб, хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилади деб маьруза қилди.Мана шу 600 миллиард сўм субсидиядан “Асилабону Ширинтойлари” НМТТ қурилиш ишлари учун 3 миллиард сум ажратилишини сурайман
Юқоридаги мурожаатимни инобатга олиб битим тузишга ва банкдан кредит олишга ёрдам берсангиз.Хамда 2020 йилдаги руйхати шакилланганма шунга аник жавоб берсангиз.

Тадбиркор : Музаффаров Комил Эргашевич

Тел: +99833 318 00 72
+998 99 041 72 18 2021 йил

@deputatlar1

Расул Кушербаев

05 Feb, 08:11


#Мурожаат

Ассалому алайкум хурматли Расул ака сизга мурожатим бор эди шу ерда сизга тугридан тугри боглансам мумкинми


Мурожатим шундан иборатки Мен Жиззах вилояти Зарбдор туман тиббиёт бирлашмасида навбатчи хайдовчи лавозимида ишлайман бизни группада 6 нафар хайдовчимиз шундан бир хайдовчимизга эски олдиндан ишлаб келган хайдовчи булгани учун 1.5ставкада маош туланади колган бештамизга сменамизга караб 500-600минг ойлик чикариб беради мурожат килмаган жойим колмади Адлияга президент порталигаям булар елгон малумот билан делани ёпиб ташлайверади на премия бор на рағбат пулларини олмаганман сал кам икки йилдан бери ишлаб келмокдаман пандемия даврида хам бир тийин туланмади пандемия давридаги туланмаган рағбат пулларини олиш мақсадида Адлия вазирлигига килган мурожатимга ишхонамиздан бизларни пандемияда иштирок этмаган деб ёлгон малумот бериб делони ептириб юборишди лекин пандемияга бизлар сес ходимлари билан юрганмиз охири сизга мурожат килишга мажбур булдим амалий ердам беришингизни илтимос килиб кутиб коламан


1.5 ставкада ишлайдиган шеригимиз хафтада 6кун ишлайди яни эрталаб 8 дан кечкурун 17:00гача колган бештамиз смена билан кеч17:00дан эрталаб 8:00гача бир ойда 6-7та смена тугри келади бизларни сураганимиз хаммамизни бир хил яни 12 соатдан навбат килиб беринг деб главрачга мурожат килсак бугалтерия хал килади дейди.

(Мурожаат тахрирсиз жойланди)

@deputatlar1

Расул Кушербаев

28 Jan, 08:56


2021-йил ёшларни қўллаб қувватлаш йилидаги ёшлардан мурожаат:

:Asalomalekum Rasul aka man towken viloyati piskent tumanida Yusupov Murodxon bolaman.
Xullas bu yil piskent tumanida sabzavotlar ekilishi ujun ajratilgan yerlarga ham paxta ekilmoqda . Piskent tumanida na bir zavod. na bir fabrika bor piskent aholisi asosan dexqonchilik bilan shugulanadi biz bilishimiz boyicha harbir fermerlik yerlaridan sabzavot uchun yer ajratiliwi kerak xozir esa 1 sotik ham yer ajratilmayapti biz yerlarga pul tolap qoygan edik ekiladigan kocatlarga moliyalar kiritib bolgan edik
man 20 yowdaman xozir juda kopchilik norozi wu boyicha qiziqib koriwizni sorab qolgan bolardim ozi tuman iqsodiyoti orqada yana bizga birgina daromat keladigan yerlarni ham tortib oliwmoqda hozir 5 .10 gektarga yetadigan kochatlar yetilib yotibti bular ekilmasa juda modiy jihatdan katta zarar yetadi man bu gaplani juda kopchilik tomonidan yolayabman iltimos be etibor qoldirmaysiz degan umiddama chunki bu piskent tumani uchun juda muhum

(Тахрирсиз жойланди)

@deputatlar1

Расул Кушербаев

27 Jan, 06:10


Мухтарам Расул Кушербаев, Депутатлардан халкка нима фойда бор, депутатлик сайловида махаллий халк бошка номзодга овоз берсаю, овоз олмаган номзод сайланиб умуман халкни шикоятларига кулок солмаса, халк билан учрашмаса, халк депутатни хаттоки танимаса, ариза билан мурожат килиб борган одамларни ёнига чикиб хам куймаса, нима кераги бор бунака туман, вилоят кенгашлари депутатларини.

Ушбу мурожаат келган аммо қайси манзилданлиги ноаниқ
?

@deputatlar1

Расул Кушербаев

25 Jan, 12:48


Ассалому алейкум Расул ака мен Эсенбоева Винера
Ўртачирчик тумани ўрта овул махалласи хамдустлик кучасида яшайман 2020йил 16февралда яшаб келаётган уй жойимни давлат томонидан ноконуний деб бузиб ташлади хозирги кунда 2нафар фарзандим ва хужайиним билан ижарада яшаб келмокдаман давлат томонидан хеч кандай ёрдам берилмаяпди турмуш уртогим ни алименти бор узим уй бекасиман болаларим кичкиналиги сабабли ишлолмайман хужайинимни ойлиги еб ичишдан ортмайди хозирги кунда кийин ахволдаман махалладан депутатимиздан хокимдан хам ёрдам сурадим ноконуний уй кургансан деб ёрдам бермаяпди факатгина умидим сиздан илтимос ёрдам беринг!

@deputatlar1