Sizga Manfaatli @sizgamanfaatli Channel on Telegram

Sizga Manfaatli

@sizgamanfaatli


реклама: @foydangiz
владелец: @mirtolipoff

Sizga Manfaatli (Uzbek)

Sizga Manfaatli kanalini xush kelibsiz! Bu kanalda sizni hayotingizga foyda kiritadigan foydali ma'lumotlar, tavsiyalar va ko'rsatmalar topishingiz mumkin. Kanalimizda sog'liqni saqlash, ma'rifatga ega bo'lish, ish-hayotda muvaffaqiyat qilish uchun zarur bo'lgan ma'lumotlar joylashgan

Sizga Manfaatli kanali foydali yangiliklar, fikrlar va maslahatlar bilan to'ldiriladi, shuningdek, muhim vaqt salomatlik, fitnes va ish-hayotda muvaffaqiyatning eng yaxshi usullarini o'rganishingiz mumkin

Kanalimiz faqatgina siz uchun eng yaxshi ma'lumotlarni o'z ichiga olgan emas, balki juda qiziqarli va ta'sirli ko'rsatmalarni ham sizga taklif qiladi. Xayotda muvaffaqiyatga yetishgan insonlar, shuningdek, so'ngi yangiliklardan xabardor bo'lish uchun avvalo sizga Manfaatli kanaliga obuna bo'lishni maslaxat qilamiz

Sizga Manfaatli kanali sizni yaratqan, sizi tabiatga yaqinroq qiladigan va hayotingizga foyda kiritadigan eng yaxshi ma'ruzalar bilan tanishtiradi. Mana shu kanal orqali o'z fikrlarini, tajribalarini, maslahatlarni ulashish va boshqalar bilan birgalikda hayotingizni o'zgartirish imkoniyatiga ega bo'lasiz

Kanalimizga obuna bo'lib, foydali va ilmiy ma'lumotlar bilan doimiy ravishda ta'minlang va hayotingizga yangi yondashuvlar kiritayotgan Sizga Manfaatli kanalining foydalari bilan tanishing!
Obuna bo'lish uchun @sizgamanfaatli ga bosing va yangi dunyolarni oching!

Sizga Manfaatli

20 Jan, 14:15


Аёллар терговчига ўхшашади. Қўлларида ҳамма далиллар бўла туриб, ўзинг тан олишингни исташади.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

20 Jan, 09:05


Бир мактабда “Дунёнинг етти мўъжизаси” мавзусида дарс ташкил этилди. Ўқувчиларга нимани мўъжиза деб ҳисоблашса, энг муҳим еттитасини ёзиш вазифаси топширилди.

Ҳамма дафтарларини топширди, фақат бир қизча ҳали ҳам ёзишни тугатмаган эди. Ўқитувчи: “Сенга кўмаклашиб юборайми, қизим?” деб сўради ундан. Қизча: “Дунёда мўъжизалар шунақанги кўплигидан қайси бирини танлашни билмай кўп ўйландим”, деб жавоб берди. Шунда устози: “Қани, танлаганларингни ўқиб берчи”, деди унга. Қизча бирмунча вақт иккиланиб турди-да, сўнг ўқишга киришди:

“Мен учун дунёнинг етти мўъжизаси:
1. Кўриш.
2. Эшитиш.
3. Ҳаракатланиш.
4. Англаш.
5. Ҳис қилиш.
6. Кулиш.
7. Севиш”.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

20 Jan, 02:05


Ибн Жавзий айтaди:

Боланг етти ёшгача сенинг райҳонингдир. Кейин ўн тўрт ёшгача сенинг ходимингдир.

Ўн беш ёшдан кейин сенинг шеригингдир. Агар яхшилик қилсанг дўстинг бўлади. Ёмонлик қилсанг душманинг. Шу ёшга етгач уни сўкилмайди ҳам урилмайди ҳам.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

19 Jan, 15:36


Фақат яхши гумонда бўлинг, чунки дилингиздан, тилингиздан чиққан сўзлар ният деб қабул қилинади...

Бир аёл деди:
«Худо хоҳласа, мен албатта солиҳ инсонга турмушга чиқаман! У билан бахтли ҳаёт кечираман». Айтгани бўлди.

Деди:
«Мен университетда ўқишга қабул қилинишимга ишонаман ва шунга интиламан! Ўзим истаган мутахассисликга кираман!». Айтгани бўлди.

Унга дедилар:
«Етар шунча туққанинг! Болалар чарчатишдан бошқасига ярашмайди».
Деди:
«Аллоҳ ёрдам беради. Фарзандаларим қобил, кўзимнинг қувончи бўлишади». Айтгани бўлди.

Эри катта туҳматга қолиб қамалди. Дедилар:
«Эринг туҳматга қолиб қамалди. Яқин орада чиқмаса керак. Унинг фақат ўлиги чиқади».
Деди:
«Йўқ, Худо хоҳласа, албатта чиқадилар. Мен уларни жуда ҳам чиройли кутиб оламан». Айтгани бўлди. Эрининг қандай чиққани ҳаммани ҳайратда қолдирди.

Бир киши деди:
«Мен ишдан ҳайдалишдан қўрқаман. Шунинг учун ишсиз қоладиган кунларимга ҳам пул йиғмоғим керак!» Айтгани бўлди. Ишдан бўшатилди.

Нимага бизнинг айтганларимиз рўёбга чиқади?

Чунки Аллоҳ таоло: «Бандам Мени қандай ўйласа, шундайман!» дейди. Агар Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилса, ўзига яхши. Ёмон ўйласа, ўзига ёмон.

Шунинг учун ҳам Мусо алайҳиссалом Нил дарёсига келиб, қочишга йўл қолмаганда ҳам Роббилари ҳақида чиройли гумон қилдилар. Қавмлари: «Энди қўлга тушдик» дейишса ҳам, улар: «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур» дедилар. Аллоҳ уларнинг айтганларини рўёбга чиқарди. Ақл бовар қилмас ҳолда дарё қоқ иккига бўлинди. Йўл очилди.

Ҳатто арзимас нарсалар ҳақида гапириш, ўйлашда ҳам диққат қилинг!

Дойим некбин (оптимист) бўлинг! Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилинг! У - КАРИМ, У РОҲИМ!

Ёмонлик ҳақида ўйламанг! Агар қийин вазиятга тушиб қолсангиз «Инна маъия Роббий саяҳдийн»  (Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур) деб айтинг!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

19 Jan, 15:15


📣📆Mart va aprel oylarida turk tilidan boʻlib oʻtadigan Milliy sertifikatini qo'lga kiritish istagida boʻlganlar diqqatiga!

🇹🇷Turk tilidan gapirish va yozish mahoratini rivojlantirmoqchi boʻlganlar uchun "konuşma" darslarimizga qabul boshlandi!!!

📌 KONUŞMA darslarining afzalliklari:

📎 Bu kursda siz KONUŞMA va YAZMAdan tashqari DİNLEME (tinglab tushunish), ATASÖZÜ (maqol), DEYİM (ibora) , SÖZLÜK (lug'at) bilan ishlaysiz hamda yodlab borasiz

📎 Darslar davomida turk adabiyoti namunalaridan oʻqib boriladi

📎 Dars haftada uch kun (ikki soatdan)

📎 Har bir oʻquvchi bilan alohida ishlashning mavjudligi

📎 Hamyonbop narxlar va qulay vaqt

⤵️Bundan tashqari bizda quyidagi darajadagi kurslarimiz ham mavjud:

📍 0 dan oʻrganuvchilar uchun
📍 Sinovga tayyorlov guruhi ( B1 darajani tugatgan bo'lishi zarur)
📍 İNDİVİDUAL (yakka tartibdagi darslar)

🇹🇷 Darslar C1 sertifikati sohibasi va koʻplab oʻquvchilari sertifikat olgan, tajribali ustoz Toʻrayeva Ferangiz tomonidan olib boriladi

Darslar yopiq guruhlarda telegram platformasida olib boriladi.
Oʻz joyingizni egallashga shoshiling

👉 Murojaat uchun: @turktilimilli

Sizga Manfaatli

19 Jan, 10:00


Брюс Ли кимдан қўрқади?

Дунёдаги энг моҳир кунгфу устаси ва энг тез инсонлардан бири бўлган Брюс Лии ўз сўзида кимдан қўрқишини айтиб кетади:
— Мен 10 минг хил зарбани ўрганган одамдан эмас, бир зарбани 10 минг марта такрорлаган одамдан қўрқаман.

Хулоса:
• Ҳар ишни ярим чала бошлаб ташлаб кетавермаслик керак;
• Бир ишда мустаҳкам бўлиш, 100 ишда саёз бўлишдан кўра афзалдир.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

19 Jan, 02:05


КАСАЛЛИК ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?

Аниқланишича, ҳаёт қувончларидан бебаҳра бўлиб, доим кимлардандир норози ҳолда юрадиганлар қонида турли иллатлар юзага келади.

Одам бирон нарсани кўришни истамаса, кўз нури заифлашади. Шамоллаб қолганингизда, кимга қанақа сўзларни айтолмаган бўлсангиз, қалбингиз тўрида қандай эътироз ёки талаблар қолган бўлса, ҳаммасини тўкиб солиш учун бирор усулни ўйлаб топинг. Шунда дилингиздаги қўрқув, норозиликлар чиқиб кетади. Ўзингизга ёқмайдиган ҳолатларга узоқ вақт бардош бериш одатингизни ҳам ташланг. Ана шунда кўнглингиз таскин топади.

Аёллар жинсий аъзолари касалликлари кўпинча уларнинг руҳий сиқилишлари, ўз оталари, эрлари, умуман эркак зотидан хафаликлари, ўзларининг аёллик табиатлари, ўзига раво кўрилган қисматдан норозилиги сабаб келиб чиқади.

Зўравонлик билан мол-дунё орттиришга уринган ёки ўз-ўзини ҳимоя қилолмайдиган, фақат ўз қобиғига ўралиб қолган одамлар бахтсиз ҳодисаларга кўпроқ учраши кузатилади.

Қаҳр-ғазаб, нафрат, жаҳолат вужудни ич-ичидан емиради. У, ғазабингизни бировга сочиб, кўнглингизни бўшатиб олганингизда ҳам, ақлдан озишга, эт (пай) чўзилишига, узилишига, буйракларда тош йиғилишига, ниқрисга (подагра), жигар касалликларига мубтало қилади.

Ранж-алам (дилсиёҳлик) танани кемиради, ўзининг турмуш ўртоғидан норози бўлишга, зарарли шиш ўсишига олиб келади. Ўзини айбдор ҳис қилиш ҳар қандай оғриқларни, алкоголизмни, аллергияларни қўзғатади.

Инжиқлик, тирноқ остидан кир қидириш, заҳархандалик, киноя, ҳамма нарсага шубҳа билан қараш бод хасталикларини пайдо қилади.

Ҳаётдаги воқеа-ҳодисалар олдида қўрқувга тушиш мушаклар тиришиши билан боғлиқ оғриқлар, яралар, диққинафаслик, камқонлик, ҳафсаласизлик, шоллик, кўричак, фригидликни келтириб чиқаради.

Ҳамма муаммоларимиз боши бизнинг дунёқарашимизда, ўз-ўзимизга нисбатан нотўғри муносабатимизда. Ҳолбуки, шифобахш малҳам ўзимизда бор. Бу муаммоларни ақл-тафаккуримиз билан ҳал этиб, ҳаётга нотўғри қарашларимизни ўзгартириш орқали саломатликка эришсак бўлади.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

18 Jan, 12:51


Ўғлим, ҳаётингдаги энг муҳим нарсалардан бири бу - тарбиядир. Сен олий маълумотли, 4 та тилда гаплашишинг ёки катта лавозимда ишлашинг мумкиндир. Бироқ агар сени тарбиянг ва хулқинг билан эгалланган лавозимингга мос бўлмас экансан, демак кўп нарсани йўқотгансан. Илминг сени лавозимга олиб келиши мумкин, бироқ тарбиясизлигинг сени бир кунда лавозимдан тушуриб қўяди. Ҳар доим ўз тарбиянг устида ишлашни унутма.

Ўғлим, билгинки омад ўзидан - ўзи келмайди. Унга сабр-тоқат билан бирга, меҳнат ва ижод, изланиш ҳамиша ёнма-ён бўлмоғи лозим. Шундагина сен нимагадир эришишинг мумкин. Сен аввал меҳнат қилишни ўрган, сўнг кутишни, кўпчилик кутиш билан умрини ўтказади.

(с) Абдурашид Хасанов

Sizga Manfaatli

18 Jan, 11:50


Diqqat!

Sizda oʻlim gormoni bor...

Bu gormon xuddi asab tizimi kabi harakat qilish, his qilish, fikrlash uchun javobgar. U butun organizmga tarqalib, aʼzo va toʻqimalarni boshqaradi.

Lekin aynan shu gormon yetishmasligidan:

immun tizimi tushib ketadi;
doimiy stressda yurasiz;
tez-tez kasalliklarga chalinasiz.

Batafsil maʼlumot olish uchun hoziroq pastdagi tugmani bosing.

https://t.me/+aoo0vlGC74RhNzU6

#реклама

Sizga Manfaatli

18 Jan, 02:59


Ижтимоий тармоқларга ёки телеграм профилга сурат қўйишга одатланиб қолган дўстлар! Оилангиз, фарзандларингиз, фаровон ҳаётингиз акс этган суратларни қўйишни бас қилинг! Ҳавас қилувчи кўзлардан кўра ҳасадчи кўзлар кўплигини, қойил қолувчи кўзлардан кўра яхши кунингни кўра олмайдиганлар кўплигини унутманг!

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам кўз теккан. У зот бизларни кўз тегишидан огоҳлантирганлар. Мабодо кўз тегишидан қўрқмасангиз ҳам, бошқаларнинг ҳис туйғуларини ҳисобга олинг, илтимос!

Кўрдик! Сен бошқалар эга бўлмаган нарсага эга экансан. Каттакон, чиройли ҳовлинг бор экан, бошқаларда бундай уй йўқ экан. Оиланг билан тинч тотув экансан, бошқаларда фақат уруш-жанжал экан! Буларни ҳаммага кўз-кўз қилаверма!

Фарзандларинг бор экан, бошқалар тирноққа зор. Анвойи таомлар еб суратга тушибсан, кимлардир бир бурда нонга зор. Яхшиси, Аллоҳга ҳамд айт, неъматларига шукр қилиб, ўзингниям, оилангниям ёмон кўздан асра!

Sizga Manfaatli

17 Jan, 02:05


Бир кун келади. Эрта тонгда уйғонасиз.
Тарихга,ортга, қарайсиз-да, бажаролмаган ишларингизни эслаб, чуқур хўрсинасиз.
"Энди у дамлар ортга қайтмайди", деб ҳам қўясиз. Келажакдан туриб ортга қараганда ўша куннинг номи БУГУН деб аталади.

• Бугун бошланг !
• Бугун уриниб кўринг!
• Бугун қадам ташланг!

Ертага кеч бўлиши мумкин.

(с) Пауло Коело

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

16 Jan, 16:21


Пул эркакнинг косметикаси.

У бўлмаса, бошқаларнинг кўзига хунук кўринаверасиз...

Sizga Manfaatli

16 Jan, 16:21


Яхши инсонлар кам қолди, ўзингизни эхтиёт қилинг!

Sizga Manfaatli

16 Jan, 11:50


#кулги

Ҳамжиҳатлик

Эр уйига келмади. Хотин кечаси билан мижжа қоқмай чиқди. Тонг саҳар эрининг дўстига қўнғироқ қилди.
– Ваҳобжон акам келмадилар. Хабарингиз йўқми, қаёқда юрибдилар?
– Ташвиш қилманг, келин, – деди эрининг дўсти - Ваҳобжон бизникида ётиб қолди. Кечаси мажлис чўзилиб кетди...
Хотин эрининг иккинчи дўстига қўнғироқ қилди.
– Шунгаям бўғиласизми? – деди иккинчи дўст. – Кеча Чирчиққа борувдик. Хизматчилик-да! Ваҳобжон бизникида эди...
Хотин эрининг учинчи дўстига ҳам қўнғироқ қилди.
– Хавотир олманг, янгажон! – деди учинчи дўст. – Кеча десангиз, чет элдан меҳмонлар кеп қолса бўладими! Шуларни жойлаштиргунча тонготар бўлиб кетди. Ваҳобжон ака бизникида ётиб қолдилар...
Хотин фиғони фалакка чиқиб, дугонасига қўнғироқ илди:
– Эрим уйга уйга келмади. Учта ўртоғига қўнғироқ қилсам, уччаласиям эринг меникида ётиб қолди дейди!
Дугонанинг жаҳли чиқиб кетди:
– Э, Худо олсин, ёлғончиларни! Уччаласиям бекор айтибди! Эринг меникида эди!

Ўткир Ҳошимов

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

16 Jan, 07:12


Ҳақиқий эркакларга аталган насиҳат!

1. Қачон аёлинг ўзини заиф ҳис қилса, унга отадек бўл.
2. Қачонки аёлинг йиғласа, унга онадек бўл.
3. Қачон у хатога йўл қўйса, унга худди акадек бўл.
4. Қачон у шикоят қилса, у билан худди дўстдек бўл.
5. Қачон у қўрқганда уни маҳкам тутиб бағрингга бос, севувчи эр бўл.
6. Қачон у маслаҳатга муҳтож бўлганда сен унга худди опадек бўл.
7. Унга, сен у билан доим бирга эканлигингни ҳис эттир!

У бир сени деб ота-онасини, ака-укаларини, опа-синглилларини ташлаб келди. Шунинг учун унинг бутун яқинларини ўрнини босишинг керак. Аёлингни ҳаётида энг яқин инсонига айлангансан, унутма. Аёлни кўнглига қараб, эркаликларини кўтариш пасткашлик эмас, балки мардлик...

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

16 Jan, 02:05


У озғин ва камбағал эди. Бой бўлди, семириб қолди. Одамлар: "Пул одамни семиртирадида, нима ўйлови бор" деди.

У камбағал эди, семиз эди. Бой бўлди, озиб қолди. Одамлар: "Бировни ҳаққидурда, мана озиб қолди. Ичида касаллиги бор" деди.

Озғин эди, камбағал эди. Бойиб кетди. Озғинликча қолди. Одамлар: "Роса ичидан пишганда, шунча пули бор, тўйиб овқат емайди. Игна ютгандек бўлиб юраверади", деди.

Бой эди, семиз эди. Камбағал бўлиб қолди, семизлиги кетмади. Одамлар: "Ҳа, буни бир бало касали бор, бўлмаса камбағални буқадек семирганини ким кўрган", деб гап қилди.

Одамларни тили озганни, семирганни, камбағални, бойни, ҳар кимни ортидан сўз бўронини отиб тинмади. Шундоқ экан, одамларни рози қиламан, деб умрингизни беҳудага ўтказиб юборманг!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

15 Jan, 07:55


Бир эркак Жаннатга кирибди. Ўзига аталган қасрнинг биринчи хонасига кирса, ниҳоятда гўзал бир париваш турган экан.
- Кейинги хонада мендан минг чандон гўзал сизни кутяпти, - дебди пари.
Кейинги хонага кирса ҳақиқатда унданда гўзал париваш турган экан. У ҳам:
- Кейинги хонада мендан минг чандон гўзал сизни кутяпти, - дебди.

Кейинги хонага кирса ҳақиқатда унданда гўзал париваш турган экан. Шундай қилиб хонадан хонага ўтаверибди. Бир-биридан гўзал париларга дуч келибди. Сўнгра охирги хонанинг эшигини очган экан, не кўз билан кўрсинки, ўзининг аёли турган экан. Шунда эр ўз аёлини кўриб, бошқа париларни унутиб юборибди...

PS. Дарҳақиқат, ҳурматли эркаклар, ҳамманинг ўз аёли дунёдаги энг гўзал бўлади. Фақат буни англай билиш керак!

Жаннатларда ҳаммага ўз севганлари билан бўлиш насиб этсин!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

15 Jan, 04:05


#сарказм

• Аёллар-қуруқликда яшовчи жуда кам ўрганилган мавжудотдир. Аёллар бўйича  олимлар кўп тадқиқот олиб борган. Афсуски ҳали олимларимиз бирор бир натижага эришгани йўқ.
• Аёлларга рост гапирсанг жанжал қилади, алдасанг хурсанд бўлади. Аёлларнинг энг катта ютуғи уларнинг хотини йўқлигида. Аёллар хеч қачон одамга биринчи бўлиб хамла қилмайди. Аёл қалби милициянинг қалбига ўхшаб кетади. Кўзи билан кўрмагунча ишонмайди.
• У одамга жуда секин мослашади, лекин бир мослашса жуда ёмон мослашади... Ташқи кўриниши жуда мулойим, аммо жахли чиқса индамасдан қочиш керак, агар қочишга улгурмасангиз, қимирламай жим туринг. Чунки, жахли чиққан аёлда мингта арининг кучи, хислати бўлади. Роса бўлмаса бурчакка туриб олинг. Аёллар нимагадир бурчакда турган одамга хужум килмайди. Физика фани ҳам аёл хусусиятлари олдида ожизлик қилмоқда...
• Бирорта аёлнинг антеннаси йуқ. Лекин ахборот, маълумот йиғиш ва тарқатиш бўйича унинг олдига тушадиган мавжудот йўқ. Ҳид билиш қобилияти жуда ривожланган. Эрининг кийимидаги бегона аёлнинг атирининг ҳидини 10 метрдан сеза олади.
• Кўриш қобилияти яхши ривожланган.  Миллати, рангги ҳар хил бўлиши мумкин, лекин ҳаммасининг характери бир хил.
• Ўзига оформления қилинган эркакнинг тех паспортини ҳеч кимга кўрсатгиси келмайди. Ўта рашкчи мавжудот.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

15 Jan, 02:05


​​Қачонки ҳаёт сизга йиғлаш учун юзлаб сабабларни кўрсатса, Сиз унга табассум қилиш учун сабаб бўла оладиган минглаб сабабларингиз борлигини кўрсатинг.

Ҳар кунги ҳаётингизни кўтаринки руҳда бўлишга имкон беринг!

Ассалому алайкум, азизлар, хайрли тонг!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

14 Jan, 04:09


Эй, синглим! Балки йигитларга хушбўй ифорлар таратиб турган атиргул ёқар, аммо оила қуриш арафасида қўл тегмаган кактусни танлайди. Фосиқлар қўлида хазон бўлма!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

14 Jan, 02:05


Вақт ажратиб ўқишга арзийдиган ҳикоя

Бир йигит донишманднинг олдига келиб:
— Мен Оксфорд университети магистриман, Гарвард университети фахрий докториман, дунё фалсафаси бўйича номзодлик даражасига, Мантиқ фани бўйича докторлик даражасига эгаман. Билимларимда мабодо оқ доғлар қолган бўлса ўшаларни ҳам тўлдириш учун сиздан бирор нарса ўрганмоқчиман, — дебди.
Шунда донишманд:
— Сенга бирор нарса ўргатиш бефойда, — дебди.
Унга жавобан йигит:
— Бефойдами ёки ўргатишга илмингиз етишмайдими, — дебди кулиб.
— Майли, сенга мантиқ бўйича битта савол бераман, агар унга тўғри жавоб берсанг, сени шогирд сифатида биринчи синфга оламан, — дебди донишманд. —Эшит, ўғлим, мантиқ бўйича савол: Икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айтчи қайси бири бетини ювгани боради?

Йигитни жаҳли чиқиб, шу ҳам саволми, шу ҳам мантиқми, ахир буни оми одам ҳам биладику, албатта, бети қора бўлганида
— Йўқ сен адашдинг, — дебди донишманд. — Мана, мантиқан ўйлаб қара. Иккаласи мўридан тушди ва бир-бирининг бетига қарадилар. Бети қора шеригининг бетига қараса у тоза, ўзини ҳам бетини тоза деб ўйлайди. Иккинчиси эса шеригининг бетининг қоралигини кўриб, ўзини ҳам шундай ўйлаб бетини ювгани борадида. Бети тозаси боради.
— Ҳа, бу томонини ўйламабман. Майли, яна бир савол беринг-чи, — дебди йигит шашти тушиб.
— Майли эшит яна битта мантиқий савол дебди донишманд. Икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айтчи қайси бири бетини ювгани боради?
— Вой устимдан кулаяпсизми, ҳозир аниқлаб олдик-ку, албатта, бети тозаси-да.
— Йўқ, яна адашдинг, — дебди донишманд. — Мана, ўзинг мантиқан ўйлаб қара. Бети тоза инсон шеригининг бетини кўриб, ювингани боради. Иккинчиси эса ўзининг ҳам бетини қоралигини сезиб у ҳам ювингани боради. Иккаласи ҳам ювингани боради
— Ҳа, мен яна бунисини ўйламабман. Яна битта савол мўмкинми, — дебди йигит секингина.
— Майли, эшит. Икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айтчи қайси бири бетини ювгани боради?
— Ахир аниқладик-ку иккаласи ҳам борадида, — дебди йигит асабийлашиб.
— Йўқ, яна топа олмадинг. Мантиқан ўйламаяпсан. Бети қораси шеригининг бетини тозалигини кўриб ювгани бормайди. Иккинчиси эса бундан ўзининг бети тозалигини билиб, у ҳам бормайди. Демак иккаласи ҳам бормайди.
— Хўп, майли, мен енгилдим, — деб таслим бўлибди, профессор. — Лекин мен сизга шогирд бўлиб, ўргатаётганингизни ўзлаштира оламан. Бошқа бирор нарса сўранг, — дебди.
— Икки киши мўридан...
— Бўлди, бўлди, ахир, билдик-ку, мантиқан иккаласи ҳам бормайдида.
— Йўқ сен мантиқан адашдинг.
— Сенинг "Мен ҳамма нарсани биламан" деган фикринг сени кўр қилган. Сен оддий ҳақиқатни кўрмаяпсан. Сен устозингни эшитмаяпсан. Ахир ўзинг мантиқан ўйлаб қара, қандай қилиб бир мўридан тушган икки инсоннинг бирини бети тоза иккинчисиники қора бўлиши мумкин. Ушбу саволнинг ўзиёқ мантиқсиз эди. Сен шундай мантиқсиз саволларга жавоб қидирсанг, ҳаётингда мантиқ қолмайди. Сен бошиданоқ хато йўлда эдинг. Ўрганиш учун келдингми, ўрганишга тайёр бўл. Асосни, мақсадни кўздан қочирма. Мантиқсиз, кераксиз нарсани изидан қувма.

Тўла идишга сув қуйиб бўлмайди. Сен ўзингча тўласан, сенга билим қуйиб бўлмайди, тўкилиб кетади. Сен аввало идишингни бўшат, билим олиш учун, ўрганиш учун тайёр бўл. Ўзингдан олдин ушбу йўлни босиб ўтган, сен бормоқчи бўлган манзилга борган инсонни эшитишни, уни сўзсиз қабул қилишни ўрган.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

13 Jan, 02:05


Одамлар ортингдан эргашишини истасанг, уларнинг ортидан юр!

Буюк ишлар албатта майда ишлардан бошланади.

Ягона ва энг мудхиш хато аввалги хатоларни тузатмасликдир.

Фалсафанинг фойдаси шундаки, у ҳар қандай одам билан сўзлаша олиш имконини беради.

Ҳар қандай саволга жавоб бериш мумкин, фақат у тўғри берилса бас.

Ҳаёт одамларга сахнадир. Унда рол танлаш кишининг ғоясига боғлиқ.

Тинглаш ва сукут сақлаш сизни донишмандликка етаклайди. Сукут – донишмандликнинг бошланиши.

Жонзотларни ўлдиришдан сақланинг. Чунки одам ўлдириш жониворларни ўлдиришдан бошланган.

Ўтган кун хақидаги: “Мен уни қандай ўтказдим, нималар қилдиму, нималарга улгура олмадим? деган саволларга жавоб топилмагунча кўзларингиз уйқуга кетмасин.”

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

12 Jan, 13:30


❗️Аёллар учун эслатма рубоий

Ҳар кимки пайпоқ берса, пайпоқ олғусидир,
Ҳар кимки бакал берса, бакал олғусидир,
Яхши совға қолиб кетмас жавобсиз ҳаргиз,
Ҳар кимки 14-да нима берса, 8-да ўшани олғусидир.

Бақай тоға

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

07 Jan, 20:00


онам мендан скриншотни қандай олишни сўради, мен кулдим, лекин кейин у менга пичоқ ва вилка билан овқатланишни ўргатганини эсладим.

Sizga Manfaatli

07 Jan, 16:12


Ёшгина аёл тухум сотаётган кампирдан тухумнинг нархини сўради. Кампир донаси 500 сўмлигини айтди. Аёл "2500 сўмга олтита тухум берасизми”, салкам қарзини сўрагандай баландроқ овозда деди аёл ва қўшимча қилди: “Бўлмаса, кетаман-да, бошқа жойдан ҳам олавераман”.

Кекса кампир бир муддат дам тухумларга, дам аёлга қаради-да: "Майли, олақолинг, эрталабдан бери биттаям сотолганим йўқ, ҳарна сотилгани”, деб тухумларни халтага солиб берди.

Аёл гўё катта ғалаба қилгандек, тухумларни ва сумкаларини кўтариб машинаси турган жойга қараб юрди. Янгигина автомобилга ўтириб, дугонаси билан учрашиши белгиланган ресторанга келди. Дугоналар кўнгиллари тусаган таомлардан еб, хоҳлаган ичимликларни ичиб, маза қилишди. Туриб кетишаётганда, ҳисоб келтиришди. Ҳалиги аёл ҳисобда кўрсатилгандан ортиқча пул бериб, “қайтими керакмас”, дегандек қўли билан официантга имо қилиб қўйди...

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

07 Jan, 11:16


Бўрилар ҳақида ҳақиқатлар:

1.
Бўри ўлимтик емайди;
2. Бўри бошқа ҳайвонлар каби онаси, синглиси каби маҳрамлари билан ҳеч қачон қўшилмайди;
3. Бўри вафодордир. Битта бегона урғочи билан жуфтлашиб, умр бўйи ўша билан яшайди, жуфтига асло хиёнат қилмайди. Шунингдек, урғочиси ҳам бир умр ўша жуфти билан яшайди. Улар ўз болаларини танийдилар. Улар бир она ва бир отадан дунёга келадилар;
4. Бўрилар жуфтларини бирининг вафоти билан уч ойдан кам бўлмаган муддат азадор бўладилар ва бу бир йилгача чўзилиши мумкин. Бу азадорлик деярли ўз-ўзини ўлдириш даражасигача бориб, камдан-кам ҳолларда ҳаёт қолган жуфти яшаб қолади;
5. Бўри ота-онасига яхшилик қилувчи бола сифатида - “Ибнул баар” дея ҳам номланади. Сабаби, ҳайвонларнинг ичида фақат бўригина ота-онаси кексаликка етганда уларни ташлаб қўймасдан ғамхўрлик қилади. Уларни ўз инида қолдириб, ов қилиб келтиради, боқади, парваришлайди.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

07 Jan, 09:59


Биласиз унча мунча канал тавсия қилмайман! Яхши контентга эга канал!

– @yuksalishvaqti

Sizga Manfaatli

07 Jan, 09:59


Rizq

Nonushta dasturxonida faqat bir burda non bor edi. Bola onasiga qaradi: "Ona, yetarli emas-ku?" Ona jilmaydi: "Rizq baraka bilan keladi." Bir zumda qo‘shni eshik taqilladi. Bir idish issiq ovqat va mehr bilan ular dasturxoni to‘ldi. Rizqni Alloh yetkazishini bola birinchi bor chin dildan his qildi.

https://t.me/yuksalishvaqti621

Sizga Manfaatli

07 Jan, 02:05


• Биласизми, кўр одам кўришни бошалаши билан биринчи навбатда нима қилади? Бутун умр унга ёрдам берган ҳассани ташлаб юборади.
• Бу ҳаётнинг аччиқ ҳақиқати!
Одамларга фойда келтиришни тўхтатганингизда уларнинг ҳақиқий юзини кўрасиз.
• Баъзилар фақат керак бўлганингиздагина сизни қадрлашишади...

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

06 Jan, 16:12


Бир одамнинг икки хотини бўлган экан. У бутун умри давомида хотинларига адолатли бўлишга ҳаракат қилар экан. Шунинг учун, нимаики қилса, иккаласига тенг амалга оширар экан. Тақдир тақозоси билан иккала хотини ҳам бир кунда оламдан ўтиб қолибди.

Хотинларини қабрга олиб бормоқчи бўлиб турганида қайси эшикдан бирини аввал чиқариши кераклиги ҳақида ўйлаб қолибди ва бу борада ҳам адолат қилиши учун яна битта дарвоза қурдириб, иккаласини бир вақтнинг ўзида чиқарибди. Шу куни кечаси эса катта аёли тушига кириб:

– Иккинчингизни янги дарвозадан чиқариб, мени эскисидан чиқардингиз-а... – деган экан.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

06 Jan, 15:52


BOT BAZASI: 1 MILLION KITOB

— Har xil kanallardan kitob izlab charchadingizmi?!
— Unda quyidagi botni ishlatib koʻring.


☑️ Quyidagi bot orqali:

🔴 Testlar;
🟠 PDF kitoblar;
🟢 Maktab darsliklari;
🟡 IELTS, CEFR materiallari va boshqalarni oson topishingiz mumkin.

Bizda hammasi bepul!

TEZDA ULANIB OLING:
👇👇👇

Sizga Manfaatli

06 Jan, 14:50


Аёллар ҳақида қисқача:

— Сени деб фамилиясини ўзгартиради
— Сени деб туғилган уйидан кетади
— Сен билан янги уй қуради
— Сенинг фарзандларингни туғиб вояга етказади
— Сени деб ота-онаси жигарлари ва яқинларини ташлаб, сени олдинга келади.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

06 Jan, 02:05


Бир одамнинг уч орзуси боракан...У катта маошли иши, гўзал турмуш ўртоғи бўлишини ва оламга машхур бўлишни хохларкан. Кунларнинг бирида ўша одам таниқли фирмага ишга кириш учун отланибди. Йўлда кетаётганида унинг йўлида бир қария ёмон йиқилиб тушибди. Агар унга ёрдам бериб, ғамхўрлик қилсам қабулга кечга коламан, бу бир пиёниста бўлса керак деб хаёлидан ўтказиб, қарияга ёрдам бермабди. Аммо у барибир ишга қабул қилинмабди, сухбатдан ўта олмабди.
Кунларнинг яна бирида кўчада сайр қилиб юрса кўча артистлари ажойиб томоша кўрсатаётган эканлар. У мазза қилиб томошани кўрибди. Атрофдаги одамлар артистларни олқишлашибди. У бўлса йўлида давом эта бошлабди. Шунда унинг ёнига кампир киёфасидаги актриса югуриб келиб томоша хақидаги фикрини сўрабди. Халиги одам
кампирдан жирканиб жавоб бермасдан кетиб колибди.
Яна бир ёмғирли кунда у одамнинг кўзи унинг уйи олдидаги ўриндиқда йиғлаб ўтирган бир юпун аёлга тушибди. Аёл ундан бир тунга бошпана сўрабди, лекин у одамнинг аёлга ёрдам бергиси келмабди ва шошилиб иссиққина уйига кириб кетибди. Йиллар ўтиб ўша одам бир умр рўшнолик кўрмай оламдан ўтибди ва у дунёга борганида фариштага хаётини нолиб сўзлаб берибди. "Эсингдами,- дебди фаришта, - йиқилиб тушган қария сендан таянч истаб қўлини чузганди, ўша қария сен ишга жойлашмоқчи бўлган фирма бошлиғининг отаси эди. Сени орқангда эса уни ўғли отаси томон шошиб келаётганди... Актриса кампирни эслайсанми--у аслида гўзал-ёш аёл эди, у сени ёқтириб қолганди, у сени бахтли қилиши мумкин эди, сен рад эттинг... ва нихоят эшигинг ёнида сендан бошпана сўраган аёл ёдингдами? Ўша аёл машҳур адиба эди, у ўша куни нихоятда далдага мухтож эди... сен унга ёрдам берганигда -- шубхасиз сен хакингда "энг яхши инсон" дея достон ёзарди... афсуски сен хеч кимга ёрдам бермадинг. Агар уларга ёрдам берганингда хамма орзуларинг амалга ошган бўлар эди ва бу яхшиликларингни ажр-савоби бу дунё жаннатига йўл очар эди... Афсус..." - дебди...

Хулоса шуки, икки дунё саодатини қилган яхши амалларингдан топасан.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

05 Jan, 02:05


БАХТ НИМА

Минг бўлакка бўлиб дунёни
Туғилгандан бахтни излаймиз.
Қўлларидан тутиб рўёни
Атрофда бахт, баъзан билмаймиз!

Бахтлар билан безатилган тахт,
Худойимга етса бас зоринг
Кимдир сени соғинса, шу — бахт,
Бахт — аслида дунёда боринг!

Кимларнидир севиб, соғиниб,
Интизор-ла уни кутганинг.
Бахт аслида томоғинг билан
Шу бир қултум сувни ютганинг!

Ҳамма ерда бахтларинг сочиқ
Бахорлардан гўзаллик йиққан,
Бахт эмасми? Кўзларинг очиқ?
Осмонга боқ, кўкка ой чиққан!

Сенга яна нима етмайди?
Ҳаттоки, бахт — елиб, толмоқлик.
Ҳаммага ҳам насиб этмайди,
Тонгда туриб нафас олмоқлик!!!

(c) Эркин Воҳидов

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

04 Jan, 15:10


Кучли инсонларнинг хусусиятлари

Унутади. Улар вақтларини ўзларини сиқиб хафа қилишга сарфламайди.
Назоратни ушлаб қолади. Кучларини бекорга совурмайди.
Ўзгаришни қабул қилади. Улар имкониятларни қучоқ очиб кутиб олишади.
Бирдек бахтли ҳолатда қолади. Улар нолимайди. Улар назоратидан ташқарида бўлган нарсаларга ортиқча эътибор бериб ўтирмайди.
Таваккал қилишга тайёр. Улар таваккал қилишдан олдин бўлажак иш ҳаракатни пухта ўйлаб олишади.
Бор куч-ғайратини ҳозирнинг ўзида бажараётган иш-ҳаракатига қаратади. Улар кечаги кун билан яшамайди.
Қилган хатти-ҳаракати учун тўлиқ жавобгарликни ўз бўйнига олади. Улар битта хатони қайта-қайта такрорламайдилар.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

04 Jan, 11:00


— Кичигидан бошла, лекин каттаси ҳақида орзу қил.
— Бир вақтда кўпгина ишлар билан шуғулланма.
— Бошида оддий, кўп бўлмаган ишлар билан шуғуллан.
— Босқичма-босқич қийинларига ўтиб бор.
— Доимо келажак ҳақида ўйла.

(с) Стив Жобс

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

04 Jan, 02:05


1. Иш учун вақт топинг – бу муваффақият баҳоси.

2. Ўйлаш учун вақт топинг – бу куч манбайи.

3. Ўйин учун вақт топинг – бу ёшликнинг сири.

4. Ўқиш учун вақт топинг – бу билим пойдевори.

5. Аллоҳ учун вақт топинг – бу диёнат йўлидир.

6. Дўстлик учун вақт топинг – бу бахт манбайи.

7. Севги учун вақт топинг – бу ҳаётнинг муқаддас совғаси.

8. Орзу учун вақт топинг – шунда кўнгил юлдузларга етади.

9. Кулгу учун вақт топинг – бу ҳаёт қийинчиликларини енгишга ёрдам беради.

10. Гўзаллик учун вақт топинг – бу нарса ҳамма жойда мавжуд.

11. Соғлик учун вақт топинг – бу ҳаёт хазинаси.

12. Режалаштириш учун вақт топинг – бу олдинги 11 ишларни бажариш учун вақт топиш сиридир.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

03 Jan, 14:40


Ривоят қилинишича, бир киши хакимлардан бирининг ҳузурига келиб:
- Хазрат, менинг бир ўғлим ва бир қизим бор. Улардан ҳар иккисини ўқитишга қурбим етмайди, фақатгина биттасини ўқитишга имконим бор, қайси бирини ўқитай? - деб сўрабди.

Шунда хаким зот:
- Қизингни ўқит, чунки у келажакда фарзанд тарбия қилади. Агар ўғлингни ўқитсанг, бир кишини ўқитган бўласан, аммо қизингни ўқитсанг, бутун бир жамиятни ўқитган бўласан, - деб жавоб берган экан.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

03 Jan, 02:05


Жаннат аҳли жаннатга киргач у ерда дунёда яхшилик ила дўст - биродар тутинган баъзи дўстларини топа олишмас экан. Улар Роббул иззатдан ўша дўстлари хақида сўрашар экан:
— Эй Роббимиз! Бизнинг дунёда дўстларимиз бўлар эди. Улар биз билан бирга намоз ўқишар, рўза тутишар эди. Уларни биз кўрмаяпмиз.

Аллох таоло айтар экан:
— Боринглар, қалбида зарра миқдорида иймони бўлган кишиларни дўзахдан чиқариб олинглар!

Ҳасан Басрий раҳимахуллох айтадилар:
"Мўъмин биродарингизни кўпайтиринг. Чунки уларга қиёматда шафоат қилиш хуқуқи берилади".

Хақиқий дўст сен билан жаннатда ҳам бирга юрадиган дўстдир.
Ибн Жавзий раҳматуллохи алайх умматни илмга кўмганлар. Ёзган асарлари ҳисобсиз. Қаламларини йўнгандан чиққан қириндиси ила ўзларини вафот этганларида ювадиган сувни иситишни васият қилганлар. Қўлларида минглаб инсонлар исломга кирган. Ана ўшандай зот айтадилар:
"Агар мени жаннатда топмасангиз мени суриштиринг. Роббимизга "Эй Роббимиз! Фалон банданг бизга Сени кўп эслатар эди. У қани?", денг".

Жаннатда бирга бўлмоқчи бўлган дўстларимизга юбориб қўямиз!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

02 Jan, 16:25


Эркаклар давра қуриб ўтирардилар.
Улардан бири:
- Аёл бу пойабзалдир, уни истаганча алмаштириш мумкин, - деди.
Ўтирганлар, шу даврада ўтирган доно одамдан сўрадилар:
- Бу гапга нима дейсиз?
Доно киши шундай жавоб берди:
- Ҳа, тўғри айтяпти, бу одамга маломат қилманглар, шунчаки у ўзини оёқ ҳисобламоқда, унинг шу гапидан аслида кимлигини билиб олса бўлади. Ўзини шоҳ деб ҳисоблайдиган ҳар қандай эркак учун эса аёл бу тож кабидир!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

02 Jan, 13:31


• Сенга мотивация етишмаяптими!?
• Мен бераман у ҳолда сенга ўша мотивацияни!
• Оила аъзоларинг билан дастурхон атрофида ўтирганингда уларни диққат билан кузат!
• Отангнинг кўзларига қара!
• Онангнинг юзидаги ажинлару сочларидаги оқларига қара!
• Шуларнинг ўзи етмайдими ҳаётда тезроқ шижоатли бўлишингга!?
• Чунки улар муваффақиятингни кутмоқдалар...
• Улардан кўп нарса талаб қилма ва миянгдаги бўлмағур ўй-хаёлни ҳам чиқариб ташла!
• Нима экан, ота-онам менга ҳамма нарса қилиб бериши керак эди!
• Бекорларнинг бештасини айтибсан!
• Ота-она сени дунёга келтириб, сендан ниманидир кутаётгани ўзи сен учун катта бахт!
• Ота-онаси йўқ инсонлар қанча!
• Шундоқ экан, улар сенга ишонишган, уларни рози қилишга улгур!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

02 Jan, 02:05


Ёш жин чиройли аёлнинг кетидан тушди. Унинг шамолда чиройли елпиниб кетаётган этакларига кўз тикди, бир сония бўлса-да, одамларга хос бўлган чиройли баданнинг очилиб кетганини кўраманмикан деб унинг изидан кетаверди. Жинда, ҳар қалай, жиндек умид бор эди, маҳрамсиз юрган ёлғиз, чиройли аёлга шу сабаб дили кетди.

Аёл уйига етиб келди. Калитларини бураб эшикни очди. Остонадаёқ «Ассалому алайкум!» деб салом берди. Унинг саломига эса одам зоти эмас, аллақандай оппоқ нурга бурканган уй фаришталари алик олишди. Жин паналаб уйга суқилиб кирди. Уй деворларига қараб чиқди, биронта сурат йўқ. Тўғри ҳаммомга бориб жойлашди. Чунки шу жойдагина аёлни томоша қилиш имкони катта деб билди.

Кутганидек, бироздан кейин аёл ҳожатга кирди, унинг кетидан шошган жин остонада қаттиқ тўсиққа дуч келди. Аёл қандайдир дуони ўқиганмиди, ҳожат эшиги кўринмас девор билан тўсилганди. Ноумид ҳолатда яна ҳаммомга қайтди. Аёл энди таҳорат учун ҳаммомга бош суқди. Жин аёлнинг сув силаб ўтаётган гулдек чеҳрасига тикилди. Унинг ғунчадек лаблари яна ним қимирлаб, дуо ўқиётганди. Чиройига маҳлиё бўлган ҳолатда сочларига қўл узатди, бирдан сочларга тароқдек тортилган нам бармоқлар уни қувиб солгандек бўлди.
Кейин аёл намоз ўқиш учун жойнамоз солди. Жин уни анча наридан туриб кузатди. Ичи сиқилди.

Бирдан кўзи аёлнинг елкалари орқасида турган, у билан биргалашиб намоз ўқиётган нурли сиймоларга тушди. Намоз тугагач, ўша сиймолардан бири аёлнинг ўнг қулоғига нимадир деб шивирлагандек бўлди. Аёл жойнамозини йиғиштириб олмасдан, ўрнидан ярим туриб, токчадан бир китобни қўлига олди. Китоб ичидан хонага нурли майсалар найзадек таралиб ўса бошлади.

Жин ўзида ғалати титроқни туйди. Остонага йиқилиб, устига тўкилаётган тупроқлардан бошини чангаллади. Атрофга қаради, ер қимирлагани йўқ, осмон йиқилмаяпти, аёл китобини ўша маромда ўқияпти, нурли сиймолар эса унга бош эгиб тинглаб ўтиришибди…

Китоб жинда қизиқиш уйғотди, бу қандай китобки, унда ўзи ҳақида ёзилган бўлса…
Шу онда эшик тақиллади. Аёл китобини дуо ўқиб ёпиб, эшикка юзланди. Жин орадан шип этиб ўтиб ўз йўлига кетди. Ўзи яшайдиган харобадаги марийдни қидириб борди. Эшитган ва кўрган нарсаларини айтди. Марийд оғзидан тутун чиқариб узоқ кулди:
— Яхшиям эсингнинг борида у ердан қочиб қолибсан, ҳатто Ифритлар ҳам унақа уйларга бош суқолмайди, у аёлларни пойлашингдан насиба йўқ, юр, яхшиси, ҳамма борадиган жойга сени олиб бораман!

Марийд ёш жинни етаклаб ичкилик ва фаҳш урчиб ётган, базм авжига чиққан бир жойга олиб борди. Ўзи эса зум ўтмай, бир бош яланг, фаҳш кийимидаги аёл билан бир идишдан ичимлик ича бошлади. Бир четда атрофни бир оз кузатиб ўтирган жин нимагадир ғамгин бўлиб ташқарига чиқди, қулоқлари остида олдинроқ эшитган, ўша аёл чиройли овозда ўқиган, уни қўрқувга, титроққа, жунбушга солган калималар тинмай жаранглаётган эди…

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

01 Jan, 15:20


Энг зарур тиббий ўгитлар:

1. Илиқ сув асал билан ичилганда мияга кўп фойда беради.

2. Тишларингизни тоза тутинг.

3. Ётишдан олдин сабзи истеъмол қилиш соғлиққа фойда.

4. Сувни узоқ қайнатиш ёки қайнатилган сувни яна қайнатиб чой дамлаш жуда зарарли.

5. Жигар хасталигини беҳи суви даволайди. Беҳи шарбатини кунига 1-2 коса ичиш тавсия этилади.

6. Ҳар қандай касалликни даволашни ошқозонни қатиқ зардоби билан ювишдан бошланади.

7. Оёғингиз доим тоза, қуруқ, иссиқ бўлсин.

8. Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни даволайди.

9. Одатда, соат 22 дан эрталаб 6 гача ухлаш керак.

10. Ётишдан олдин енгил бадантарбия қилинг.

11. Уйқудан олдин қуйидагиларни истеъмол қилиш мумкин: олма, бир қошиқ асал, бир стакан кефир ёки асал қўшилган бир стакан илиқроқ сут.

12. Уйқуси қочган одам асал яласин.

13. Тез-тез қатиқ зардобини ичиб туриш қоннинг ифлосланиши (уремия) касаллигидан асрайди.

14. Чумчуқ ва бедана шўрва одамни ҳар тарафлама бақувват қилади.

15. Инсон жигари тўрт нарсани: хом карам, творог, қаттиқ нон, асални яхши кўради.

16. Ёзда тез-тез совуқ сувда ювиниб турсангиз, юрагингиз, жигарингиз иш фаолияти яхшиланади.

17. Ширгуруч инсон умрини узайтиради, эркаклик уруғини кўпайтиради.

18. Ҳаммомдан кейин тишни ювсангиз, тез оқаради.

19. Наматакни қайнатиб чой ўрнида ичиш ниҳоятда фойдали.

20. Мунтазам ўтириб ишлайдиган одам ҳар соатда ўрнидан туриб юрсин.

21. Олма инсон организмига барча зарур нарсаларни етказиб беради. Ҳар куни икки дона олма ейиш кифоя қилади.

22. Ошқозон оғриганда наҳорда ҳамда ётиш олдидан бир қошиқ доғланган зайтун мойи ичиш тавсия этилади.

23. Кези келганда меъёрида йиғлаб туриш соғлиққа фойдали.

24. Кимда-ким ҳар 10-15 кунда бир марта шомда 1 литр қатиқ зардобини ичиб, ичини ювса, қон босими, қанд, бавосир, ошқозон оғриғи каби хасталиклардан халос бўлади.

25. Сабзавот, кўкатлардан унумли фойдаланиш умрни узайтиради.

26. Доим кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган одам ўсма (рак) касалига чалинмайди.

27. Спорт турлари ичида энг фойдалиси югуришдир.

Ўқиб бўлган бўлсангиз, албатта дўстларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

07 Dec, 05:10


Бир куни тошбақа йўлда кетаётса, тепада тескарисига учиб бораётган қарғага кўзи тушибди. Шунда тошбақа қарғага қараб: “Ҳой қарға, жинни бўлганмисан? Нега тескарисига учяпсан?” деб сўрабди. Қарға: “Сенинг мен билан нима ишинг бор? Бизда демократия! Хоҳлаганимдай учаман!” дея ўшқириб берибди. Тошбақа, демократия бўлса демократия-да, дебди-да, ўзиям шартта тескарисига юриб кетибди. Орқасида жар бор экан, тошбақа қурмағур кўрмай қолиб, пастга тушиб кетиб ўлибди. Шунда қарға унинг ёнига учиб келиб: Эҳ аҳмоқ тошбақа, демократия фақат тепада бўлади, пастда эмас!” деган экан.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

07 Dec, 02:05


Бир отахон чегарадан доим мотоциклда бир қоп олиб ўтаркан. Божхоначилар бошлиғи доим шубҳаланиб уни текширар экан. Аксига олиб қопда оддий қумдан бошқа ҳеч нима йўқ бўларкан. Ҳатто қумни элакдан ҳам ўтказиб кўришибди. Лекин ҳеч нима чиқмапти. Орадан вақт ўтиб божхона бошлиғи нафақага чиқибди. Ҳалиги отахонни топиб бориб:
— Бўлди, мен нафақага чиқдим. Сизни фош қила олмадим. Ўзингиз айтинг энди қопда нима олиб ўтгансиз? - деса, отахон жавоб берибди:
— Қопда оддий қум бор эди, холос. Мен мотоцикл ўғрилаб ўтардим.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

06 Dec, 16:59


06.12.2024

@SizgaManfaatli' бугун фаолият олиб бораётганига роппа-роса 1 йил бўлди!

Бир ёшинг муборак)

Sizga Manfaatli

06 Dec, 16:12


Гугурт чўпи фақат бир марта ишлатилади. У ўша биргина ишланганида, яхшиликка ёки ёмонликка сарф бўлади. Инсоннинг умри ҳам ана шундай...

Яхшилик йўлида ёниб яшаш насиб этсин!

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

06 Dec, 12:30


Германияда болаларнинг дунёқарашини кенгайтириш учун масжидга экскурсия қилишди ва улардан сажда қилишни сўрашди. Сўнгра улардан сажда пайтида нималарни ҳис қилганликларини сўрадилар. Уларнинг жавоблари, экскурсияга олиб борганларни ҳайратда қолдирди. Мана болалар қандай жавоб беришди:
— Мен Исони эшитдим;
— Мен Худо билан гаплашдим;
— Мен энди черковга бормайман;
— Мен дунёдаги деразадан жаннатга қарадим;
— Aгар мен мусулмон бўлсам, мендан ғазабланмайсизми?;
— Бу ёга ва медитацияга қараганда анча ёқимли экан;
— Менинг пешонамдан оғриқ ерга оқиб тушди;
— Мен мусулмонларнинг Худосини кўрдим, У мени ҳам меҳр билан таклиф қилди;
— Юлдузлар менга яқинлашди ва мен уларни томоша қилдим;
— Мен ёрқин одамларни кўрдим, Худо уларни яхши кўрарди;
— Биз осмонга енгил машиналарда бордик;
— Мусулмонларнинг Худоси немис тилини биладими?

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

06 Dec, 12:10


😇😇😇 | Shaxsiy blog
————————————————————————
🎤BLOG
Intizom | Shaxsi blog nima uchun yaratilgan?
———————————————
Biz maslahat bermaymiz!
Biz o'rgatamiz!

———————————————
🌐Telegram | 🌐 Instagram
———————————————

https://t.me/+ADEU901HQ60zMGVi

Sizga Manfaatli

06 Dec, 11:05


Эртага бугунгидан яхшироқ бўлишнинг 16 та қоидаси.

- Телевизор кўрманг, китоб ўқинг.
- Ҳеч нимага қарамай олдинга интилинг, фикрдамас амалда ҳам!
- Яхши ғоя ҳаёлга келса, дарҳол ёзиб қўйинг.
- Кечикяпсизми, бу ҳақда огоҳлантириб қўйиш йўлини топинг.
- Бировларнинг орзуларини устидан кулманг.
- Сизга панд берган инсонлардан огоҳ бўлинг, улар ўзгариши қийин.
- Ота-онангиз билан кўпроқ вақт ўтказинг, кун келиб улар мавжуд бўлмаслиги, сиз эса ҳеч нимага улгурмаслингиз мумкин.
- Хуш муомила забт этиш хусусиятига эга. Хушмуомала бўлишни ўрганинг.
- Хатоларингизни тан олишни ўрганинг, акс ҳолда ўзига бино қўйган ҳайкалга айланиб қоласиз.
- Ҳаётдан нолишдан тўхтанг! Стоп, сизнинг нолишларингиз ҳаммасини фақат чигаллаштиради.
- Ғийбат қилманг.
- Жуда тушунарсиз ва ёқимсиз вазиятларда ухланг, ёдда тутинг, ҳаммаси ўткинчи.
- Жуда жиддий вазиятларда ҳам инсонларнинг шахсиятига тегманг, вазият унутилади, сўз эса эсда қолади.
- Рост гапиринг, шунда ҳеч нарсани эслаб қолишга тўғри келмайди.
- Кун бошида сиз учун энг ёқимли ишларни бажаринг, кун оҳирида чарчоқ ҳам сизни севган ишлардан чалғита олмайди.
- Ҳеч ким ҳеч қачон ҳеч кимнинг олдида қарздор эмас.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

06 Dec, 10:00


Bir paytlar menda ham shunday voqealar yuz bergan 😔

Kitob oʻqishni odat qilgan kezlarim edi:

• Atrofimdagilarda tanqidiy fikrlash yoʻqligi;
• Faqat bir doirada fikrlashi;
• Kitob oʻqishga qiziqishi yoʻqligi;
• Vaqtini behuda sarflashi meni ajablantirardi.

Oʻzimga xam fikr topishga qiynalgan paytlarim boʻlgan.

Ilm olishdan toʻxtamaganim menga ilmli insonlar bilan doʻstlashish imkonini berdi

🥰 Aytgancha sizni oldingizga bir yangilik bilan keldim. Yaqinda bir ajoyib kanalni topdim-u, birinchi boʻlib hayolimga siz keldingiz.

Aytmasam boʻlmas edida. Hozirgi kunda keng dunyoqarashga ega bunday insonlarni kam uchratasan kishi.

Kanal linkini pastda qoldiraman, ulanib olish esingizdan chiqib yana quruq qolib ketmang.
https://t.me/+VzaNTp4E0ilkMmVi

Bilasiz-ku biz sizga har doim manfaatlisini tavsiya qilamiz 😎

#реклама

Sizga Manfaatli

06 Dec, 07:30


Ўқитувчи мактабга рангли шарларни олиб келиб, болаларга уларни пуфлаб, сўнг ўз исмларини ёзиб қўйишни буюрибди. Улар айтилган ишни бажариб бўлишгач, пуфланган шарларни мактаб йўлагига олиб чиқишибди. Ўқитувчи шарларни аралаштириб ташлаб, ўқувчиларга 3 дақиқа ичида ҳамма ўз исми туширилган шарни топиши лозимлигини айтибди. Болалар чопиб бориб, ўзига тегишли бўлган шарни излашга тушишган экан, лекин вақт тугагунига қадар уни топа олишмабди...

Шунда ўқитувчи болаларга: "Ҳаммангиз ўзингизга яқин турган шарни олинг-да, унда кимнинг исми ёзилган бўлса, ўшани қўлига беринг", дебди. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас барчанинг қўлида исми ёзилган рангли шар бор эди.

Шунда ўқитувчи шундай деган экан: "Бу шарлар худди бахт кабидир - кимки уни фақат ўзи учун қидирса, топа олмайди, бироқ, ҳамма ўзгалар ҳақида қайғуриб, бир-бирига ёрдам берса, уни анча тезроқ топиш мумкин бўлади".

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

06 Dec, 06:40


Жанжал аёлни калта ўйлайдиган инсонга айлантиради. Аёл гапираётганида оқибатини тўғри ҳисобга олмайди ва ҳаммадан кўп ўзи хафа бўлади, ҳаммадан кўп ўзига зарар беради. Жанжал аёлни ёлғизлантиради.

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

06 Dec, 02:05


Раҳматли отамиз Норматов Бошбек иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси бўлганлар. Бола эдим. Отамиз одамни титратиб юборадиган бир воқеани онамизга гапириб берганлари ҳамон эсимда.
- Вязьма йўналишидаги бир чоғроқ шаҳарчани душмандан озод қилдик, – дея гап бошлади отамиз. – Қаҳратон қиш. Икки қаватли ёғоч уйлар, кўча тўла ўликлар... Бир уйнинг иккинчи қаватига чиқсам, латта-путталар уюми ёнида бир аёл ўлиб ётибди. Битта ҳам душман йўқ – қочиб кетишган шекилли. Энди ўгирилиб кетмоқчи эдим, ўлик ёнидаги латта уюми қимирлагандай бўлди. Очиб кўрсам, ё қудратингдан, тирик чақалоқ ўлик онасини эмиб ётибди!.. Деразага югуриб бориб, пастдаги ҳамширани чақирдим. Зудлик билан ҳамшираю врачлар етиб келишди. Ҳайратланарли жойи шундаки, мурда совуқда қотиб қолган бўлса ҳам чақалоқ эмаётган кўкрак юмшоқ ва иссиқ эди, иккинчиси қотиб ётибди! Ҳарбий врачлар ҳам ҳайратда: одам ўлгандан кейин узоғи билан йигирма дақиқадан сўнг организмдаги барча аъзолар ўз фаолиятини тўхтатиши керак-ку!..  Врачларнинг айтишича, бу аёлнинг жони узилганига ўн кун, бўлмаганда бир ҳафта бўлган экан!.. Ҳамширалар тезда гўдакнинг таглигини алмаштиришди, қайтадан йўргаклаб, шинелга ўрашди. Орадан кўп ҳам вақт ўтгани йўқ, бир пайт қарасак, ҳозиргина чақалоқ эмиб турган қайноқ ва юмшоқ кўкрак ҳам иккинчисига ўхшаб совуқда қотиб ётибди. Худди жигаргўшасининг ишончли қўлларга тушганидан хотиржам бўлгандай... Биров гапириб берганида икки дунёда ҳам ишонмасдим, ўз кўзим билан кўрдим ахир... – деб отамиз ҳикоясини тугатдилар.

Нима бу? Бу не синоат, не мўъжизаки, она ўлганидан кейин ҳам юрагининг бир парчасига уммон қадар меҳр, осмон қадар муҳаббат соғинса! Табиат қонунларига бўйсинмайдиган, тиббиёт қонунларини тан олмайдиган ОНА МЕҲРИ олдида бутун борлиқ таъзимда

Шароф Бошбеков

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

05 Dec, 16:40


Бир одамнинг икки хотини бўлган экан. У бутун умри давомида хотинларига адолатли бўлишга ҳаракат қилар экан. Шунинг учун, нимаики қилса, иккаласига тенг амалга оширар экан. Тақдир тақозоси билан иккала хотини ҳам бир кунда оламдан ўтиб қолибди.

Хотинларини қабрга олиб бормоқчи бўлиб турганида қайси эшикдан бирини аввал чиқариши кераклиги ҳақида ўйлаб қолибди ва бу борада ҳам адолат қилиши учун яна битта дарвоза қурдириб, иккаласини бир вақтнинг ўзида чиқарибди. Шу куни кечаси эса катта аёли тушига кириб:

– Иккинчингизни янги дарвозадан чиқариб, мени эскисидан чиқардингиз-а... – деган экан.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

05 Dec, 15:10


• Ўзингиз кола ичаркансиз, болага айрон берасиз. Боланинг наздида "айрон" жазо бўлиб кўринади.
• Ўзингиз телевизор кўраркансиз, болага китоб ўқи дейсиз. Боланинг наздида "китоб" жазо бўлиб кўринади.
• Ўзингиз телефондан кўз узмай, соатлаб интернетда ўтираркансиз, болани мажбурлаб ётоғига жўнатасиз, боланинг наздида "уйқу" жазо бўлиб кўринади.
• Ўзингиз дўстларингиз (дугоналарингиз) билан мазза қилиб вақт ўтказаркансиз, боладан дарсларини бажаришни талаб қиласиз. Боланинг наздида "дарс" жазо бўлиб кўринади.
• Энг гўзал, таъсирли даъват - яшаб, кўрсатиб берилганидир...

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

05 Dec, 13:53


Африкадаги кишлоқлардан бирига янги имом тайинланади.

Ақидавий ва фиқҳий масалаларда билими етарли бўлган бу имомни ўзига тўқ оилалардан бири ифторликка таклиф қилади. Имом кетгач уй бекаси хонада турган пулни йўқолганини сезади. Ҳеч қаерда пул йўқ.

Хонада эр, хотин ва имомдан бошқа одам бўлмаган. Эр ҳам имомдан бориб пул ҳақида сўрашга истиҳола қилади. Орадан бир йил ўтиб Рамазон ойи уни яна ифторликка чақирадилар.

Шунда эр имомдан сўрайди:
– Тақсир сўнгги пайтларда сизга бўлган муносабатим ўзгарганини сезмаяпсизми?
– Нега ундай деяпсиз?
– Ўтган йили кетганингиздан кейин хонадан пул йўқолган?!
Буни эшитган имом йиғлаб юборади.
– Нега йиғлайсиз, сиздан шубҳаланганимгами?
Имом кўзида ёш билан туриб жавонда турган Қуръон тагидаги пулни олиб кўрсатади:
– Ўшанда шамол туриб пулларни учириб юборди. Уларни йиғиб Қуръон тагига бостириб қўйдим. Мен сизнинг шубҳаланганингиз учун эмас, бир йил давомида қўлингизга Қуръон олмаганингиздан йиғлаяпман, биродар!

Sizga Manfaatli

05 Dec, 12:20


Уйланиш мустаҳаб бўлган аёллар:
1. Диёнатли. "Ўзингга диёнатлисини танлагин" (ҳадис).
2. Туғадиган. "Яхши, туғадиган аёлга уйланинг" (ҳадис).
3. Бокира. "Бокирага уйланмадингми?" (ҳадис).
4. Диёнат ва қаноатли хонадон аёли. Чунки бундай хонадонлар дин ва қаноат манбаси бўлади.
5. Насаби тоза. Бола зотли бўлади.
6. Чиройли. Чунки бундай аёл нафсни тинчлантиради, кўзни тўсади ва муҳаббатни том қилади.
7. Бегона. Чунки бегона аёл соғлом ва зотдор фарзанд туғади. Никоҳда ажримлар учраб тургани учун, қариндошга уйланганда, бу қариндошчилик узилиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. "Яқин қариндошга уйланманг. Чунки бола озғин туғилади" (ҳадис). Бунинг сабаби шаҳват заифлигидир.
8. Агар бир хотин билан иффатини сақлай олса, хотинни биттадан кўпайтирмаслик. "Кимнинг икки хотини бўлиб, улардан бирига мойил бўлса, қиёмат куни у ярми мойил (йўқ) ҳолатда келади" (ҳадис).

Доктор Ваҳба Зуҳайлийнинг "Ислом фиқҳи ва далиллари" китобидан

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

05 Dec, 11:16


Кичиклигимизда уйда товуқ гўштидан таом қилинганда дадам доим бўйин қисмини тезда олдиларига олволардилар. Гўштли қисми бизга қолар эди. Суякли гўштсиз қисмини нимасини яхши кўрар эканлар деб ҳайрон бўлардим. Ўзим ота бўлиб шуни англадимки, дадам лаззатни бўйин гўштидан эмас, бизнинг иштаха билан ейишимиздан топар эканлар. Лаззат товуқнинг бўйинида эмас дадамнинг юрагида экан.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

05 Dec, 10:30


Икки аёл суҳбати.
1-аёл: Оқшомни зўр ўтказдим, сен-чи?
2-аёл: Расво! Эрим ишдан келиб, иссиққина кечки овқатни едию, дарров ухлаб қолди! Ўзинг-чи?
1-аёл: Вой, бирам ажойиб! Эрим ишдан келиб, мени романтик кечки овқат учун ресторанга олиб борди! Кечки овқатдан сўнг сайр қилдик. Уйга қайтгач, эрим ҳаммаёқни шамлар билан тўлдирди. Худди эртаклардагидек!

...Худди шу пайтда уларнинг эрларининг суҳбати...
1-нинг эри: Оқшом қандай ўтди?
2-нинг эри: Ажойиб. Уйга бордим, кечки овқат тайёр экан. Овқатланиб, дарров ухладим. Ўзинг-чи?
1-нинг эри: Расво! Уйга борсам, овқат йўқ. Электрни узиб кетишибди. Шунинг учун хотиним билан ресторанда овқатландик. Қимматлигини билмаган эканман, ресторанга тўлагач, таксигаям пулим қолмади. Уйга пиёда қайтдик. Уйда чироқ йўқлигини мутлақо унутган эканмиз, шам ёқиб ўтирдик!

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

05 Dec, 02:05


Хунук қизга уйланиб пушаймон бўл(ма)ган йигит.

Аввал иқтисодий аҳволи яхши эмас эди, лекин кейин ўзини тиклаб олди. Отаси тақводор инсон бўлиб, имомлик қиларди. Иқтисодий аҳволи яхшилангач, отасига:

— Отажон энди уйланишни истайман. Шунча йил ўтди, энди оила қуриш вақти келди, бўлажак аёлимни ўзингиз топишингизни истайман, деди. Ҳаттоки куттирмай, никоҳлашингизни истайман. Тўйим, борган кунимда бўлсин. Топган келинингизни кўришим ҳам шарт эмас...

Бу аслида отасига бўлган ишончнинг бир кўриниши эди. Албатта тақводор бир мўмин, пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг:

“Аёл тўрт нарса учун никоҳланади: моли учун, насаби учун, чиройи учун ва дини учун. Бас, сен диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур!”, деган ҳадисларига амал қилади. Отаси унга солиҳа, диндор бир қиз топди. Лекин қиз гўзал эмасди.

Йигит юртига қайтди. Уни аэропортда кутиб олишиб, келинлик либосига ўранган аёлининг ёнига олиб боришди. Хуллас хонада икки ёш ёлғиз қолдилар. Қиз ёпинчиғини олар-олмас, йигитнинг кайфияти тушиб кетади.

Отамнинг менга топган келини шуми? Шунча йилдан кейин катта ҳаяжон билан юртга қайтдим ва... Кўнглига чироқ ёқса ёришмасди. Келинга эътибор бермай ётиб ухлади. Куёвнинг бу ҳаракатидан гап нимада эканини тушунган келин кечанинг охирги учдан бир қисмида эрини уйғотишга ҳаракат қилди. Лекин эри уйғонишни рад этди. Келин қайта ҳаракат қилди, яна рад жавобини олди. Кейин уни уйғотиш учун эрининг юзига сув сепди. Эри уйғонди ва келин аста тушунтира кетди:

— Хаёлингиздан нималар ўтаётганини сезиб турибман, гўзал эмаслигимни биламан. Лекин шуни билишингизни истардимки, оила қуришни фақат бир сабабдан истадим. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бир ҳадисларни амалда кўришни истадим. У зот шундай деганлар:

"Кечаси намоз ўқиган, аёлини ҳам намоз ўқишга уйғотган, агар бош тортса, юзига сув сепган кишига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Кечаси туриб намоз ўқиган, эрини ҳам намоз ўқиш учун уйғотган, агар уйғонмаса, юзига сув сепган аёлга (ҳам) Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!".
Валлоҳи, бу тилагимни амалга оширганингиз учун сиздан жуда миннатдорман. Бу ҳадисни бажаришни жуда истардим, лекин гўзал эмаслигимни билганим учун, турмушга чиқишдан умидимни узгандим. Илтимос, ҳадисни қолган қисмини мен билан адо этсангиз! Куёв уйғонди, намозни бирга ўқидилар.

Намоз тугагач куёв келинга қараркан ҳайратдан карахт бўлиб қолди. Ўзи бу ҳақида шундай дейди:

— Намозни тугатиб, аёлимга қарар эканман, олдинроқ кўрганим, хунуккина аёл шу эканига ишонмасдим. Қасам ичиб айтаманки, худди ёнимда дунёнинг энг гўзал аёли турарди.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

04 Dec, 02:05


Иштонсиз чўпдан ҳам қўрқиб тураркан,
Кириб кетмасин, деб хавфу хатарлар.
Асосан кечқурун мажлис қиларкан,
Кундузи уйқуда бўлган раҳбарлар.

Кун бўйи чарчаган ишлаб ходимлар,
Сўкиниб-сўкиниб кирар мажлисга.
Ухламасдан кутар уйда хотинлар,
Лаънат айтиб бундай бемаъни ишга.

Мажлис бошланади, қизил гап бари,
Тартиб интизому, таклиф, ташаббус.
"Инсон ҳуқуқлари", "инсонлар қадри",
Унгача шаҳарда қолмас автобус.

Мажлис тамом. Аёз, совуқ авжида,
Отнинг калласидек таксилар нархи.
Раҳбар кетар хизмат машинасида,
Шуми бонг урилган инсонлар қадри.

Олий минбарлардан айтилар бот-бот,
Ходимларга дам бер, вақтида кетсин.
Ярим кечадаги мажлисни йўқот,
Халқим қадрланган кунларга етсин.

Йўқ, тунда йиғилиш чақирар такрор,
Раҳбарлар кундузи ухлаб тўйганлар.
Хатто олий минбар қилмас экан кор,
Унга ҳам кўндаланг “қўйиб қўйганлар”


💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

03 Dec, 13:45


Эр ва хотин бирга 30 йил умр кечиришди. 30 йиллик ҳаёти давомида аёл ҳар куни эрталаб ширмой нон ёпар эди. Бу иш анъанадек бўлиб қолганди. Нонушта вақти аёл ширмой нонни ўртасидан кесиб, икки қисмига ҳам сарёғ суртди-да, одатдагидек ноннинг тепа қисмини эрига бераётганда бирданига тўхтаб қолди...

У ўйлади:
- Бирга яшаганимга 30 йил тўлган бу кунда, ширмой ноннинг мен яхши кўрадиган седанали, қизариб пишган тепа қисмини ўзим ейишни хоҳлайман. Мен буни 30 йил мобайнида егим келди, ахир. Шу кунгача у учун намунали аёл бўлдим, ажойиб фарзандларни тарбия қилдим, қариндошларини иззат, дўстларини ҳурмат қилиб келдим. Вафодор, яхши бека бўлиб, уй хўжалик ишларига қарадим, оиламиз учун қанча- қанча куч ва соғлигимни сарф қилдим. Ҳозир эсимга келмаётган бўлса ҳам, яна кўплаб яхши ишларни қилгандим... Шундай экан ширмой ноннинг тепа қисмини менинг ҳам ейишга ҳаққим бор...

Ўз фикрини маъқуллаб, 30 йиллик анъанани бузиб, ширмой ноннинг паст қисмини эрига узатди. Кутилмаган ўзгаришга нисбатан эр:
- Азизам! Бугун мен учун нақадар бебаҳо совға қилдинг. Буни қарагина, ширмой нонниниг менга севимли бўлган паст қисмини емаганимга ҳам 30 йил бўлибди. Бу қисмини ҳар эрта ейишни хоҳлар эдим, лекин ширмой ноннинг ширин бўлган паст қисми сениниг ҳаққинг бўлганлиги ва мен сенга ҳар доим яхшисини илинганим учундир, - деб аёлига миннатдорчилик билдирди...

Аёл аслида яхшилик эгаси ким эканини тушуниб, табассум билан қалб тубидан шукр қилибди.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

03 Dec, 12:25


Ҳазрати Умарнинг халифалик даврларида уйларига маккалик бир дўстлари меҳмон бўлиб келди. Қоронғи кеча эди. Ҳазрати Умар уйларида давлат ишлари билан машғул эдилар. Дўстларидан узр сўраб, бироз кутиб туришини айтдилар. Давлат ишини битирганларидан кейин, ёниб турган чироқни ўчирдилар ва бошқа чироқни ёқдилар. Дўстлари бундан ҳайратланиб, сабабини суриштирди. Ҳазрати Умар шундай жавоб бердилар:
– Ўчирилган чироқнинг ёғи хазинаникидир, яъни давлатники. У давлат ишлари кўрилаётган пайтда ёнса, менга ҳалол бўлади. Сен эса менинг ошнамсан, суҳбатимиз ҳам ўзимизга тегишли бўлади. Шу сабабли ўз пулимга олинган иккинчи чироқни ёқиб қўйдим. Давлатнинг моли хусусий ишларга қўлланилса, ёруғлик ўрнига қоронғилик ва уят бўлади.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

03 Dec, 12:05


#tanlov


"Kitob ulashaman!" sovg'ali tanlovining 1-soni!

Tanlov shartlari:

1) Ushbu post kommentariya qismiga iqtibos yuboring. Kimning iqtibosi eng ko'p 👍 like yig'sa, o'sha g'olib! 🌟

2) Har bitta ishtirokchi bittadan iqtibos yozish imkoniyatiga ega, lekin yozilgan iqtibosni "tahrirlash" mumkin emas!

3)Eng asosiysi ishtirokchilar @bekatimda_kitob kanalimizga obuna bo'lishlari shart!

🏆 Tanlov sovrini:
Xolid Ertug'rulning "Qalbingni sohibiga taslim et" kitobi


📆 Tanlov yakuni:
30.11.2024 dan - 5.12.2024 20:00 ga qadar!

Hammaga omad! 💫

@bekatimda_kitob

Sizga Manfaatli

03 Dec, 09:05


Ўзингизга ишонинг

Бу бола фақат синф эмас, бутун мактаб бўйича энг камбағал оиладан эди. Ўқитувчининг жаҳлини чиқарган нарса ҳам шу: ўзи нима аҳволда-ю, “Ким бўлсам экан?” мавзусида етти бетли иншо ёзибди. Ёнида илова-чизмаси ҳам бор – йилқичиликка мўлжалланган каттакон ферма. Иншо “0” баҳо билан эгасига қайтди. Бола ҳайрон бўлди. Дарс тугагач, ўқитувчининг олдига оқараб кириб, нега бундай баҳо қўйганини сўради. “Ёзганларинг ёшингга тўғри келмайди. Ҳолингга қараб орзу қилсанг бўлмайдими? Сен ўйлаётган ферма учун катта маблағ керак. Олдин ер сотиб олиш зарур, кейин отлар, ем-хашак… Хуллас, хом хаёлларингни қўйиб, иншони бошқатдан ёз”. Бола хафа бўлиб уйига қайтди. Узоқ ўйланиб ўтирди. Эртасига эса ёзганларини эски ҳолатда ўқитувчисига олиб борди: “Сиз баҳонгизни ўзгартирманг, мен эса орзуларимни…

”Йиллар ўтди. Энди нафақага чиққан ўқитувчи каттакон йилқичилик фермасига ҳайратланганча қараб турар, ичкарида бир пайтлар орзулари учун “0” баҳо олган собиқ ўқувчиси ҳашаматли уйда ўтирарди. Рўпарасидаги деворда, камин устида эса иншога илова қилинган йилқичилик фермасининг рамкага солинган чизмаси бор эди.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

03 Dec, 05:10


Ҳаётимизда учта энг муҳим инсон бор:
— отамиз;
— онамиз;
— устозимиз.

• Агар пул билан муаммо бўлаётган бўлса, демак отамиз билан муаммо бор.
• Агар жамиятдаги обрўйимизга путур етаётган бўлса, онамиз билан муаммо бор.
• Агра илмда ўсиш бўлмаса, устоз билан муаммо бор.

Шу учаласини рози қилмагунча ҳаётда биров бирор нарсага эриша олмайди.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

03 Dec, 02:05


Университетда ўқийман, ёшим йигирма бирда (21)

Интернет асрида ижтимоий тармоқлардаги фикрларни ўқиб тураман. Катталар ёшлардан шикоятда: “Ёшлар қаёққа қараб кетяпти?” деган гаплар кўп учраб туради.

Ёшлар деганда университет, коллеж ва мактабларда ўқийдиган талаба, ўқувчилар назарда тутилса керак. Мен ўша сиз қаёққа қараб кетаётганини билишни истаган гуруҳнинг бир аъзосиман.

Аҳолимизни икки гуруҳ: ёшлар ва катталарга ажратар экансиз, сиз катталарга саволларим бор.

Ёшлар қаёққа қараб кетяпти, дейиш ўрнига, катталарнинг қаерда тургани билан қизиқиб кўрдингизми?

Ватаннинг бошига бало очаётганларнинг асосийси ёшларми ёки катталарми?

Бу мамлакатда юз мингларча ўқувчи тестдан бир савол кўпроқ еча олиш учун тирсак чиритаркан, кимлардир синов саволларини билан бирга ёшларнинг ҳаётини ҳам ўғирлади ва келажагини чиритди.

Университетга киришни “кимнинг пули кўп” кимошди савдосига айлантирган порахўрлар қайси коллеж ўқувчилари эди?

Пора эвазига чўнтак қаппайтираётган коллеж ўқувчиларидир балки улар?

Болахонадор қилиб сўкинаётган, ходимларини ариққа тушириб, тош кўтартирган ҳокимлар нечанчи синфда ўқишарди?

Миллатнинг юзига тик қараб ёлғон гапирган сиёсатчилар қайси университетда таҳсил олади?

Санъатчиман, дея ҳар турли ахлоқсизликни қилаётганлар ўсмирлик даврини яшаяптими?

Аскиячимиз дея, зал тўла концерт бериб, белдан паст ҳазилидан кўтарила олмаганлар қайси синфни битиришяпти?

Дин одами бўла туриб ТВга чиққиб имонимни, қадриятларимни оёқ ости қилганларнинг ёши неччида?

Киноларда 7 ёшдан катталар учун олинган фильмларда бел устига чиқа олмаганлар неччанчи йилда туғилган?

Бизга таълим бергувчи ўқитувчиларни кўча супуриб, дала тозалашга, уй қуришга жўнатган биз ўқувчилар эмас!

“Сиз бу ўлканинг келажагисиз!”, деган баландпарвоз гаплардан воз кечинг. Келажагингиз оқим оқим бўлиб Россияга қора ишчи бўлиб кетяпти, қанчаси ўша ерда кимсасиз мозорларда қоляпти. Жимсиз!

Сиз БУ ЎЛКАНИНГ БУГУНИСИЗ! Сиз яшаётган кунингизни қутқаришга қурбингиз етмаганда, эртани қутқаришни бизга топширмоқчимисиз?

Кимнинг қўли кимнинг чўнтагида эканлиги номаълум, ахлоқсиз муносабатларга тўла бўлган сериаллар билан миямизни тўлдириб пул ишлаётган ҳам Сиз!

Диндан нафратлантирадиган, ҳижобли ё намозхонга террорист деб қарайдиган сценарийлар ёздираётган ҳам Сиз!

Оила каби муқаддас бир масканни фақат аёллар елкасига ортқилаб қўйиб, эрларини қора ишчи қилиб чет элга кетишига қараб турганлар ким?

Биз ўша отаси Россияда, онаси Туркияда қора меҳнат қилаётганларнинг фарзандимиз. Бизни “Тримадол”, “Лирика” билан тўлган кўчалар “тарбия қилмоқда”.

Кеча клубларида тўполон қилган футболчиларни бошга кўтариб, мактабда жанжал қилган ўқувчиларни рўйхат(”учёт”)га қўйишнинг мантиғи нима?

Масжидга боришни таъқиқлашни илм ўргансин, дея оқловларга ўраб, ота онамиз, қадриятларимизга ҳурмат билан қарашимизни кутишингиз ҳайратланарли...

ТВ каналлари хиёнат тасвирларига тўла сериаллар билан тўлиб тошган. Маърифат кўрсатувларида эса ОИЛА МУҚАДДАС, дейсиз.

Пул хирсидан юртнинг дарахтларини кесиб уни бетон тўла чўлга айлантирмоқдасизу, бизга келажакни иншо қилишни топширмоқчимисиз?

Чирқиллаб ўз уйини ҳимоя қила олмай кўчада қолаётган оилаларнинг бузилган уйи ўрнига қурилган “Ситилар”да АДОЛАТЛИ БУЮК КЕЛАЖАК қуришимизни кутаяпсизми?

Аёл-қизларни ― бири кетса бошқаси олинадиган ашёдек, сарпосига кўра баҳоланган буюмдек кўриб, Аёл Муқаддас, Аёл Мукаррам дея уқтирмоқчимисиз?!

Ёшман, аммо сизга айтадиган бир гапим бор.

Биз янги авлодмиз ва оппоқ қоғозмиз. Сиз бу қоғозни нима билан тўлдиряпсиз? Аждодларимиз, ўз динимиз, тилимизни унуттириш биланми? Давринг келганда қандингни уриб қол, деган ақида биланми?

Муаммо кимда? Ёшлардами ёки катталарда?

Сўнгги 20 йилда тарихимизга, Буюк ўтмишимизга асосланган бирор бир Ўзбек фильм суръатга олиндими? Буюк Ўтмишимизни қаердан ўрганайлик?

Бизга аждодларимиз ҳаётидан баҳс этган нечта китоб ёзилди ва китоб расталарида сотилмоқда?

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

02 Dec, 16:12


Бир қайиқчининг кичик қайиғи бор экан. Қайиқнинг икки эшкаги бўлиб, уларнинг бирида “ният”, иккиинчи эшкакда эса “ҳаракат” деб ёзилган. Қайиққа минган одамлар бу ёзувлар сабабини сўраса, қайиқчи шундай жавоб берар экан: “Агар мен фақат “ният” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам, у ҳолда қайиқ бир жойда айланиб қолаверади. Агар фақат “ҳаракат” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам ҳам, қайиқ бир жойда айланаверади. Агар иккаласини баравар айлантирсам, шундагина қайиқ манзилга етади.

Инсон ҳам фақат ният қилсаю, ҳаракат қилмаса, бир жойда айланган қайиқ каби манзилга етмайди. Мақсадга етиш учун аввал “ният” ва “ҳаракат” бўлиши керак.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

02 Dec, 09:05


Икки йил олдин яқин дўстим вафот этди. Бугун унинг телефон рақамидан қўнғироқ бўлди.Ҳеч кутмагандим.

— Лаббай, дедим. Кичик ўғли экан. Ўзига велосипед олиб беришимни сўради.
— Хўп бўлади, бугун албатта олиб бораман, дедим ва ортидан сўрадим: Мени кимлигимни биласанми?
Болакай шундай жавоб берди: -Йўқ, сизни танимайман.Уйдан дадамнинг расмларини томоша қилиб ўтирган эдим, улар орасидан дадам билан бир кишининг расми чиқиб қолди.
Расм орқасида эса шу рақам ва шундай ёзув бор экан: «Болажонларим, агар вақти келиб бирор нарсага эҳтиёжларинг бўлсаю мени топа олмасаларинг шу рақамга қӱнғироқ қилиб айтинглар. Бу ҳам менман, фақат бошқа ерда яшайман».

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

02 Dec, 05:33


Бизнинг илк юлдузчамиз))

Sizga Manfaatli

02 Dec, 04:30


Девдай кучи бўлса ҳам,
Эркак сигир соғолмас.
Уйи донга тўлса ҳам,
Битта товуқ боқолмас.
Етмиш эркак йиғилиб,
Битта кўрпа тиколмас.
Хотинсиз минг югуриб,
Молу давлат йиғолмас.
Хотин бўлмаса эркак,
Бағри бутун бўлолмас.
Хотини бор эркакка
Ит ҳам яқин келолмас...

Шоир Шармандий

💬 Sizga Manfaatli

https://t.me/+pvnjjhL8KRw3MWEy

Sizga Manfaatli

02 Dec, 02:05


Эркаклар давра қуриб ўтирардилар.
Улардан бири:
- Аёл бу пойабзалдир, уни истаганча алмаштириш мумкин, - деди.
Ўтирганлар, шу даврада ўтирган доно одамдан сўрадилар:
- Бу гапга нима дейсиз?
Доно киши шундай жавоб берди:
- Ҳа, тўғри айтяпти, бу одамга маломат қилманглар, шунчаки у ўзини оёқ ҳисобламоқда, унинг шу гапидан аслида кимлигини билиб олса бўлади. Ўзини шоҳ деб ҳисоблайдиган ҳар қандай эркак учун эса аёл бу тож кабидир!

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

01 Dec, 16:21


Она фарзандини тўққиз ой қорнида кўтариб юриши қийин. Икки дунё ўртасидаги эшикда уни дунёга келтириш бундан ҳам қийин. Туғилгач уни катта қилиш янада қийини. Энг қийини эса фарзандни яхши инсон қилиб тарбиялашдир...

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

01 Dec, 13:05


ТАБИАТДА ҲЕЧ НАРСА ЎЗИ УЧУН ЯШАМАЙДИ:

— Ариқ ўз сувини ичмайди.
— Дарахтлар ўз мевасини емайди.
— Қуёш ўзи учун порламайди.
— Гуллар ўзи учун гулламайди.

Ҳатто инсонлар ҳам, «Мен ўзим учун яшайман» дейишса ҳам, барбир кимдир улар учун ҳаётларининг мазмуни ҳисобланади. Яратиқ борки, ўзи учун бўлмаган нарсаларни бошқаларга бериш билан бахтлидир. Гуллар кимларнингдир кўнглини шод айлайди. Сув эса кимларгадир ҳаёт беради...

Сиз ҳам меҳр улашинг, табассум улашинг, ҳамдард бўлинг, дўст бўлинг... ва албатта берганарингиздан ортиғига эришасиз...

Шундай бўлингки, атрофингиздагилар сиздек яқини борлигига шукроналар айтсин!

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

01 Dec, 07:50


ДИЛДАН КЕТМАЙДИГАН ЧАНДИҚ

Бир сержаҳл, ўзини тута олмайдиган йигит бор экан. Отаси унга бир халта мих берибди ва ғазабини тута олмаса, ҳар сафар девор устунига биттадан мих қоқишни тайинлабди.
    
Биринчи кун устунга ўнталаб мих қоқилди. Келаси ҳафта у ўз ғазабини босишни ўргана бошлади ва кунма-кун устунга қоқиладиган михлар сони камая борди. Йигит тушунди: ўз мижозини назорат қилиш, мих қоқишдан осонроқ .
    
Бора-бора у бир матра ҳам ўзини йўқотмайдиган бўлди. Буни отасига айтди. Отаси, агар ўғли куни бўйи аччиғланмаса, кун охирида устундан бир мих суғуриб олиши мумкинлигини айтди.
    
Вақт ўтди ва шундай кун келдики, йигит отасига устунда битта ҳам мих қолмаганини айтди. Отаси ўғлини қўлидан тутиб устун  олдига олиб келди:
- Сен ишни яхши уддаладинг, лекин устунда қанча тешик қолганини кўраяпсанми? Устун энди ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди. Сен бировга жаҳл устида ёмон гапирсанг, унинг дилида шундай чандиқлар қолади ва сен кейин неча марта кечирим сўрасанг ҳам, аҳамияти йўқ. 

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

01 Dec, 06:30


Бугун қиш!

Sizga Manfaatli

01 Dec, 02:05


Бир аёл айтади:

Эркаклар хисобига кун кўрадиган аёллар ахмоқ нотавон деб ўйлардим...

Совуқ хавода эрта тонгдан ишга отланиб, у ерда кунни асабий холда ўтказиб, ўлар холатда бозорлик тўлдирилган сумкалар билан уйга қайтар эканман... Ахмоқ нотавон ўзим-ку, деган фикр келди...

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

30 Nov, 15:40


Бир бўйдоқ сўради: Уйлансам хотиним билан шундай яшайки, жанжалга сабаб қолмасин. Шундай яшаш учун нима қилай?
Дедим:
-- Уй ишларида ёрдам сўрамасдан олдин ўзинг ёрдам берасан
-- Уйдаги харажат тугади демасдан олдин ўзинг тўлдириб қўясан. Музлатгич доим тўла туради
-- Шахсий эҳтиёжига пул сўрамай туриб ўзинг берасан
--- Отасиникига боришга рухсат сўрамай туриб ўзинг эслатасан
-- Кечаси боланг йиғласа ўзинг билиб туриб қарайсан
-- Тез-тез уйда овқат қилиб турасан. Қурбинг етса ташқаридан олиб келасан
-- Тўшак масаласида зўравонлик, уни айбдор ҳис қилдириш ёки мажбурлигини эслатиш орқали эмас балки гўзал тарғиб ила бажарасан. Худди бегона аёлни ўрамоқчидек муомала қиласан.
--- Унинг лаззатланишини ўзингникидан устун қўясан
--- Йўқ деган сўзни камдан-кам ишлатасан
-- Илм олишига шароит қилиб берасан
-- Шуларнинг ҳаммасидан кейин ҳам ношукрлик кўрсатса сабр қиласан)))

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

30 Nov, 13:00


Болаликка чипта

- Салом! Менга чипта беринг. Бир томонга, фақат уёққа.
- Бир томонга бўлмайди. Бориш-келиш.
- Хўп, бўлмаса бориш келишга беринг. Бугунга!
- Бугунга йўқ.
- Бўлмасам қачонга бор? Энг яқин вақтга жуда керак!
- Энг яқини... Кечиринг, ўн йил кейинга бор.
- Беринг... Тўла бир кунга!
- Бир кунга йўқ!
- Илтимос, ҳеч бўлмаса бир соатга.
- Фақатгина бир минутга бор.
- Майли, бир минутга бера қолинг.
- Мана ушланг. Сизнинг болалик даврингизга чиптангиз!
- Катта раҳмат!
- Ҳм-м... Сўрасак майлими?
- Албатта.
- Бори-йўғи бир минутда сиз болалигингизда нима қилмоқчисиз? Нима қилишга улгурасиз?

Мен ота-онамни, қаттиқ-қаттиқ қучоқлайман икковини, бир вақтда!!!

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

30 Nov, 10:35


Аёлларнинг ўзларини эркакка тенглаштиришлари - ахмоқлик. Улар эркакдан анча устундирлар. Чунки аёлга нима берсангиз, улар уни ортиғи билан сизга қайтаради.

Агар сиз аёлга уй қуриб берсангиз, сизга уни шинам маскан қилиб қайтаради.

Агар сиз унга масаллиқлар берсангиз, у сизга таом беради.

Агар сиз унга биргина табассум ҳадя қилсангиз, у сизга бутун юрагини тортиқ қилади.

Аёл зоти ўзига берилган ҳар қандай нарсани кўпайтиради ва мўл-кўл қилади. Шу сабабли агар унга бирорта ифлослик қилсангиз, бир дунё ахлатни қабул қилиб олишга тайёр туринг.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

22 Nov, 04:30


Беш минг йилдан бери оламнинг аҳволи шу: раққоса ёзувчидан кўп топади, дўмбирачи ё машшоқ новвой, дурадгор ва темирчидан кўп пул ишлайди.

Агар бугун сиз Энштейнни илмий анжуманга чақирсангиз, сўнг ярим яланғоч аёлни матбуот билан учрашувга таклиф этсангиз, оломон Эйнштейн ва илмини ташлаб, яланғоч аёлни қуршаб олади. Бунга биз айбдор эмасмиз.

Балки, айб аксар одамларнинг ҳайвонсифат, нафс ва шаҳват қули бўлишларидадир. Чунки бундайлар майда ишларни қўллаб-қувватлаб, жиддийларидан юз ўгиради.

Мустафо Маҳмуд

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

22 Nov, 02:05


Шайхга савол беришибди:
— Қизлар билан юрардик, тавба қилдик. Энди уйланмоқчимиз, бизга қандай қизлар тўғри келади?!

Шайх жавоб қилибдилар:
— Тавба қилган қизлар!

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

21 Nov, 16:20


Бир араб ҳикоя қилади:
— Мен демократиядан 1988 йилдаёқ қўлимни ювиб, қўлтиғимга урганман. Ўшанда пайшанба куни бўлиб, барчамиз - ака-укаларим, дадам, ойим кечки овқат устида суҳбат қураётган эдик.
Дадам:
— Нима дейсизлар, эртага амакингларникига борсакми ё тоғангларникига? - деб қолди.
Болалар ҳаммамиз бир овоздан амакимникига боришни танладик. Ойимдан бошқа. Ойим тоғамларникига боришни танлади.
Кўпчилик овоз амакимникини танлагани учун иш битган, биз ғалаба қозонган эдик.

Жума куни эрталаб туриб ойимнинг хурсанд, кулиб юрганини кўрдик. Бизга: "Тезроқ ҳозирланинглар, болалар, тоғангларникига кетамиз" дер эди..

Дадам эса ерга қараб олган, қўлига газета олиб, гўё ўзини газета ўқиганга олар эди... Ўшанда билганман: "демократия", "шаффофлик", "халқ иродаси" деган нарсалар ухлаб ётган бечора "халқ" овозидан узоқда - қоронғи пана жойларда, куч орқали амалга оширилар экан.

Сайфуллоҳ Носир домла

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

21 Nov, 15:40


Бир куни тошбақа йўлда кетаётса, тепада тескарисига учиб бораётган қарғага кўзи тушибди. Шунда тошбақа қарғага қараб: “Ҳой қарға, жинни бўлганмисан? Нега тескарисига учяпсан?” деб сўрабди. Қарға: “Сенинг мен билан нима ишинг бор? Бизда демократия! Хоҳлаганимдай учаман!” дея ўшқириб берибди. Тошбақа, демократия бўлса демократия-да, дебди-да, ўзиям шартта тескарисига юриб кетибди. Орқасида жар бор экан, тошбақа қурмағур кўрмай қолиб, пастга тушиб кетиб ўлибди. Шунда қарға унинг ёнига учиб келиб: Эҳ аҳмоқ тошбақа, демократия фақат тепада бўлади, пастда эмас!” деган экан.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

21 Nov, 12:30


Келин-куёв турмуш қурганларининг биринчи кунида эшикни ҳеч кимга очмасликка қарор қилишди.
- Биринчи бўлиб куёвнинг ота-онаси ёш оилани кўришга келди. Келин-куёв бир-бирига қаради, куёв эшикни очишни истади, лекин қарорлари туфайли шаштидан қайтди. Шундай қилиб, ота-она кўп кутмай қайтиб кетишди.
- Ўша куни бироз вақтдан кейин келиннинг оиласи келди. Келин-куёв бир-бирига термулди. Келин кўзида ёш билан “бундай қилолмайман“, деб эшикни очди. Куёв ҳеч нима демади...
- Йиллар ўтиб эр-хотин бирин-кетин тўрт ўғил кўришди. Кейин тўрт ўғил ортидан қиз фарзанд дунёга келди. Ота янги туғилган чақалоқ учун катта тантана ўтказишни истади ва ҳамма танишларини таклиф қилди. Хотини эридан нима учун 4 ўғлига бундай тантана ўтказмай, бу сафар бундай қилганини сўради. Эр ўйчан нигоҳ билан шундай жавоб берди:
— Чунки қизим менга эшик очади!

Туркчадан Марям Осиё таржимаси.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

21 Nov, 12:00


Аёл-қизлар учун ажойиб онлаян дўкон!

• Барча турдаги кийим-кечаклар;
• Сўнги дизайндаги сумкалар;
• Аксессуарлар ва косметикалар.

https://t.me/+mUG8fcQfA6MyZmMy
https://t.me/+mUG8fcQfA6MyZmMy

1+1 акцияси амалда кетмоқда!!!

МАНЗИЛ: NOZ | ONLINE SHOP

#реклама

Sizga Manfaatli

21 Nov, 10:15


Бир отахон чегарадан доим мотоциклда бир қоп олиб ўтаркан. Божхоначилар бошлиғи доим шубҳаланиб уни текширар экан. Аксига олиб қопда оддий қумдан бошқа ҳеч нима йўқ бўларкан. Ҳатто қумни элакдан ҳам ўтказиб кўришибди. Лекин ҳеч нима чиқмапти. Орадан вақт ўтиб божхона бошлиғи нафақага чиқибди. Ҳалиги отахонни топиб бориб:
— Бўлди, мен нафақага чиқдим. Сизни фош қила олмадим. Ўзингиз айтинг энди қопда нима олиб ўтгансиз? - деса, отахон жавоб берибди:
— Қопда оддий қум бор эди, холос. Мен мотоцикл ўғрилаб ўтардим.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

21 Nov, 04:30


Эркак эканлигингни кўрсатиш учун чекишни ўрганасан, кейин эркак эканлигингни кўрсатиш учун чекишни ташлашга ҳаракат қиласан...

Кўпчилик иккинчисини эплолмайди)))

Ж.Сименон

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

21 Nov, 02:05


Бир аёл ёлғиз ўғли билан яшар эди. Фарзанд баъзи сабабларга кўра сафарга жўнаб кетди. Аёл уйда ёлғиз қолди. Кунларнинг бирида аёл одатдагидек таомланиш учун дастурхонга ўтирди. Аёл фақир эди. Шу сабабли дастурхонда бир бурда нон ва сарёғга ўхшаш нарса бор эди. Танаввул қилишни бошлади. Тасодифан эшик таққилаб, бир одам садақа сўраб келди. Аёл танаввул қилиш учун оғзига солмоқчи бўлган нонни дархол қайтарди ва сўровчига бериб юборди. Ўша кеча оч ҳолатда тонг оттирди. Вақтлар ўтиб, фарзанд сафардан келди. Одатдагидек фарзанд сафар таъсуротларини онасига айта бошлади. Сафар мобайнида уни жуда ҳам таъсирлантирган бир воқеъани онасига қуйидагича сўзлаб берди:
- Йўлда кетаётган эдим. Олдимдан бир шер чиқиб қолди. Бир ўзим қолиб кетгандим. Ундан қочишга ҳаракат қилдим. Аммо, қоча олмадим ва шер тагида қолиб кетдим. У бошимни ғажишга шайланиб турган эди. Умидимни узгандим. Тасодифан оппоқ кийим кийган бир киши олдимда пайдо бўлди ва мени шер чангалидан халос қилди. Халос қилгач, менга қарата: “Бир луқмага бир луқма!”, - деди. Мен унинг бу сўзидан нимани мақсад қилганини англамадим.

Аёл воқеъани эшитар экан, ушбу воқеа қачон содир бўлганини сўради. Фарзанд воқеъа содир бўлган вақтни айтди. Маълум бўлдики, бу воқеа аёл танаввул қилиш учун ҳозирлаган таомини оғзига солиш арафасида турганида бир сўровчи келиб қолди. Аёл ушбу таомни танаввул қилмасдан сўровчига бериб юборган вақтда содир бўлган эди. Аллоҳ таоло аёлнинг холис садақаси сабабли фарзандини шер оғзидан халос қилди.

PS. Баъзан биз арзимас, деб ўйлаган садақа, эҳсонимиз яқинларимизнинг ҳаётни сақлаб қолишга сабаб бўлиши мумкин!

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

20 Nov, 16:12


Гугурт чўпи фақат бир марта ишлатилади. У ўша биргина ишланганида, яхшиликка ёки ёмонликка сарф бўлади. Инсоннинг умри ҳам ана шундай...

Яхшилик йўлида ёниб яшаш насиб этсин!

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

20 Nov, 15:30


Бир Судья ишини ўзгартириб, ўқитувчилик касбига ўтиб кетибди. Танишлари у нега бундай қилганини сўрашганида, у шундай жавоб қилибди:
- Менга келган судланувчиларга разм солсам, уларнинг аксарияти ё ўқимаган ёки тўғри қарашга эга бўлмаган одамлар эканлигига гувоҳ бўлдим ва мен ўзимга "Барглар билан шуғулланиш ўрнига, илдизни тўғирлашимиз керак" деган хулосага келдим. Саводсизлик қанча кам бўлса, жиноят шунча кам бўлади. Жамиятнинг ривожи учун сифатли таълимнинг ўрни бебаҳодир.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

20 Nov, 12:40


Япония бош вазири Синдзо Абедан Япония тараққиёти, япон мўжизаси сири нимада деб сўрашганда: "Биз ўқитувчиларга вазир маошини, дипломатнинг дахлсизлигини ва императорнинг ҳурматини бердик", - деб жавоб қайтарган.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

20 Nov, 02:05


Бир эркак Жаннатга кирибди. Ўзига аталган қасрнинг биринчи хонасига кирса, ниҳоятда гўзал бир париваш турган экан.
- Кейинги хонада мендан минг чандон гўзал сизни кутяпти, - дебди пари.
Кейинги хонага кирса ҳақиқатда унданда гўзал париваш турган экан. У ҳам:
- Кейинги хонада мендан минг чандон гўзал сизни кутяпти, - дебди.

Кейинги хонага кирса ҳақиқатда унданда гўзал париваш турган экан. Шундай қилиб хонадан хонага ўтаверибди. Бир-биридан гўзал париларга дуч келибди. Сўнгра охирги хонанинг эшигини очган экан, не кўз билан кўрсинки, ўзининг аёли турган экан. Шунда эр ўз аёлини кўриб, бошқа париларни унутиб юборибди...

PS. Дарҳақиқат, ҳурматли эркаклар, ҳамманинг ўз аёли дунёдаги энг гўзал бўлади. Фақат буни англай билиш керак!

Жаннатларда ҳаммага ўз севганлари билан бўлиш насиб этсин!

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

19 Nov, 07:12


Ҳар куни эрталаб ишга кетар эканман, остонадан чиқишим билан хотиним менга албатта ниманидир унутганимни эслатарди. Баъзан мошинанинг калитини, баъзан уйнинг калитини, баъзан эса қўл телефонимни, баъзан яна ниманидир унутганимни айтиб, эслатиб турарди. Ҳар куни шу аҳвол. Нима эмиш, ёшим ўтгани сари хотирам сусайиб бораётганмиш. Энди усиз ўзимни эплашим қийин экан. Гапидан жаҳлим чиқдию ўзига индамадим.

Бир куни эрталаб турдим-да, аввал олишим лозим бўлган ҳамма нарсанинг рўйхатини бир қоғозга ёзиб олдим кейин ўша рўйхатга қараб нарсаларимни ўзим билан оволдим; калит, телефон, қўл соати, хамён… Ҳеч нарсани унутмаганимга ишонч ҳосил қилиш учун охирида бирма-бир рўйхатга ва олинган нарсаларимга қараб чиқдим. Бу гал энди ҳеч нарсани унутмагандим, мийиғида кулиб ҳам қўйдим, чунки ҳали қаримаганимни, хотиним эслатмаса ҳам бемалол ўзимни ўзим эплай олишимни унга исботлаб қўймоқчи эдим. Бўлди. Ҳамма нарса тахт. Кўчага чиқиб мошинага ўтирсам, ўйдан хотиним телефон қилди, кўтардим, кулиб жавоб бердим:
— Хотинжон, бу сафар ҳамма нарсамни олганман, ниманидир эслатаман деб оввора бўлмай қўяқол. Ҳали қирчиллама йигитман, йигит!

Ҳотиним қисқа қилиб гапирди:
— Дадаси, уйга киринг, бугун якшанба — дам олиш куни!

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

19 Nov, 05:20


Қозининг хизматчиси ўлди. Амалдор ва аъёнлар таъзия учун келишди. Қозининг ўзи ўлди. Таъзияга ҳеч ким келмади. Улар янги қозини табриклаш учун кетишди.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

19 Nov, 02:05


"Отчопар" бозорида қадрдон дўстимни учратиб қолдим. Математик... Олим... Сигарет сотиб ўтирган экан... Мени кўриб, кўзини яширди. Мен ҳам бурилиб кетдим... Иккаламиз бир-биримиздан нега уялганимизни билмайман.
Негадир... йиғлагим келди...

Ўткир Ҳошимов

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

18 Nov, 12:56


Эри вафот этгач, кийимини шкафда қолдирди. Саккиз йил давомида унинг чўнтагига пул солиб юрди. Болалари харажатига пул сўраса: "Дадангни чўнтагидан олавер", дерди. Бу билан у болаларига отасини эслатар эди.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

16 Nov, 09:50


Болани ўйин ўйнашдан тўсиш ва тинимсиз таълим олишга мажбурлаш боланинг қалбини ўлдиради, зеҳнини пасайтиради, ҳаётини заҳарлайди.

Имом Ғаззолий

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

16 Nov, 02:05


Бир одам дала ҳовлисида ўтирганда оёқлари билан ҳайвон гўнгидан тўпча қилаётган қўнғизга кўзи тушди. Унинг оёқларидаги гўнгни кўриб хаёлидан бирров шундай фикр ўтади: ҳамма нарсани мукаммал ва гўзал яратган Аллоҳ шу қўнғизни гўнг титиш учун яратганми!?

Вақтлар ўтиб ўша одам оғир дардга чалинади. Медицина унга шифо тополмайди. Ниҳоят, бир куни катта бир табиб унга гўнг титадиган қўнгизнинг оёқларига илашган нарсалардан 40 кун ейишини буюради. У ростдан ҳам шифо топиб кетади.

Қаҳрамонимиз бир кун кемага ўтириб сафарга чиқибди. Ногаҳон, денгизда қаттиқ тўфон кўтарилибди. Ҳамма саросимага тушган фақат у бир четда хотиржам ўтирармиш. Унга ҳозир ҳалок бўлиши мумкинлигини айтишса, шундай жавоб берибди: Яратганнинг ишига бир марта аралашиб, 40 кун гўнг еганман. Мен Аллоҳнинг ишларига бошқа аралашмайман. У барчасини яхши билади.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

15 Nov, 15:20


#сарказм

Яқинда ўтказилган сўровномада ўзбекистонликларнинг 100 %и ўз ойлик маошларидан рози эканлиги аниқланди…

Сўровнома 200 нафар депутат орасида ўтказилди.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

15 Nov, 15:01


Бир Судья ишини ўзгартириб, ўқитувчилик касбига ўтиб кетибди. Танишлари у нега бундай қилганини сўрашганида, у шундай жавоб қилибди:
— Менга келган судланувчиларга разм солсам, уларнинг аксарияти ё ўқимаган ёки тўғри қарашга эга бўлмаган одамлар эканлигига гувоҳ бўлдим ва мен ўзимга "Барглар билан шуғулланиш ўрнига, илдизни тўғирлашимиз керак" деган хулосага келдим. Саводсизлик қанча кам бўлса, жиноят шунча кам бўлади. Жамиятнинг ривожи учун сифатли таълимнинг ўрни бебаҳодир...

Дарҳақиқат, бугунги таълим тизимимиз кучли ўқитувчиларга муҳтож...

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

15 Nov, 13:59


Ibratli kitoblardan iqtiboslar o’qing va kitoblar haqida ma’lumot oling📚

•Mazmunli va motivatsion jumlalar
•Buyuk insonlardan iqtibos

Bizga a'zo bo'ling hamda biz bilan o’zingizni rivojlantiring!

Link - @Quyosh_odami

Sizga Manfaatli

15 Nov, 09:05


Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ яхши кўради:
— тақво;
— гўзал хулқ.

Кимда икки хислат бўлса уни одамлар яхши кўради:
— сахийлик;
— ҳаммага яхшилик қилиш.

Кимда икки хислат бўлса уни қўшнилари яхши кўради:
— очиқ юзли бўлиш;
— муомалада сахий бўлиш.

Кимда икки хислат бўлса уни дўстлари яхши кўради:
— кўрган яхшилигини эслаб туриш;
— кўрган ёмонликларини эсдан чиқариб юбориш.

Кимда икки хислат бўлса уни шогирдлари яхши кўради:
— тушунтиришда бор кучини сарфлаш;
— уларга мулойимлик қилиш.

Кимда икки хислат бўлса уни устозлари яхши кўради:
— гапни тез тушуниш;
— эҳтиромини ўрнига қўйиш.

Кимда икки хислат бўлса уни аёли яхши кўради:
— муомалада лутфли бўлиш;
— аёлининг муаммоларини айтмаса ҳам тушуниш.

Кимда икки хислат бўлса уни бошлиғи яхши кўради:
— чиройли итоатда бўлиш;
— буюрилган ишларни кўнгилдагидек бажариш.

Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ ва барча инсонлар яхши кўради:
— барчага доим яхшиликни илиниш;
— озор беришдан сақланиш.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

15 Nov, 02:05


Аёл йўлда кетаётиб, ерга нималарнидир чизаётган бир болага кўзи тушиб:
- Ҳой бола, нима қиляпсан? - деди
- Жаннатни бўлаклаб сотяпман.

Боланинг бу жавоби аёлни хурсанд қилди.
- Менга ҳам сотасанми?
- Ҳа, сотаман.
- Неча пул туради?
- 20 лира.

Аёл болага пулни бериб, ўша куни ухлаб туш кўрибди, тушида аёл жаннатда юрганмиш.

Эртаси кун кўрган тушини эрига айтиб берибди, эри шошилганча ўша боланинг олдига бориб, худди аёли каби савол сўрабди.
- Ҳой бола, нима қиляпсан?
- Жаннатни бўлиб сотяпман.
- Менга ҳам сотасанми?
- Ҳа, сотаман.
- Неча пул туради?
- 1 000 000 лира.
- Вой, сан нималар деяпсан, кечагина аёлимга 20 лирага сотдин-ку?
- Амаки аёлингиз жаннатни олиш учун эмас, кўнглимни олиш учун 20 лира бердилар, сиз эса жаннатни олиш учун беряпсиз.

Жаннатга эришиш шунчалик осон, шунчалик қийин,  жаннат на арзон на қиммат... Жаннатни олмоқ учун эзилган, қийналган, зулм остидаги инсонларнинг кўнглини олмоқлик керак.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

14 Nov, 06:31


Аёл кишининг бахтли бўлиши осон бўлгани каби бахтсиз бўлиши ҳам шундай осон.

Агар аёл ор-номусли жуфтни танласа ва бутун умр уни қадрласа, бахтли бўлади. Аксинча, ор-номусли йигитларнинг қадрига етмаса, бутун умр бахтсиз бўлади.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

14 Nov, 04:05


Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан: "Байрам нима?" деб сўрадилар. Мусулмонлар амири шундай жавоб берди:
Гуноҳсиз ўтган ҳар бир кун байрамдир!

Ҳар бир кунимиз байрам бўлсин!

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

14 Nov, 02:05


Домла минбарга чиқиб зоҳидлик, сабр ва исрофни тарк қилиш ҳақида гапира бошлади. Кўча тозалайдиган ишчилардан бири унинг гапини бўлди:
— Тақсир! Сиз ишга қимматбаҳо машинада, қимматбаҳо кийимларда, масжидни тўлдирар даражада хушбўй атирларни сепиб келасиз. Қўлингизда айфон. Йил ора умрага борасиз. Домла! Сиз бир оқшом менинг оддий, томида шох-шабба ташланган кулбамда тунасангиз. Кейин тонгда иккимиз туриб сабрнинг нималигини билиш учун супургини олиб рўза тутган ҳолимизда, қаттиқ иссиқда кўча тозалашга чиқсак. Мен ҳар куни сизнинг битта атирингиз баҳосига тенг келадиган маошимни олиш учун шу ишни бажараман. Сиз анвои таомлар билан сахарликни қилиб , қоринни тўқлаб салқин хонада совутгични ёқиб ухлайсиз.
• Узр сўрайман, домла, бизда сабрни ўрганишга эҳтиёж йўқ. Зеро сабр биз билан ҳамроҳ.
• Бизга золимлар зулми, уламолар риёси ҳақида гапиринг.
• Бизга яширин бомба сингари тарқалиб бораётган бекорчилик ва дангасалик ҳақида гапиринг.
• Бизга халқларни мажбурий фақир қилиш ва оч қолдириш ҳақида гапиринг.
• Бизга фасод ва халқ мулкини талаш ҳақида гапиринг.
• Бизга табақачилик ва бойликни тарқатишдаги адолатсизлик ҳақида гапиринг.
• Бизга таниш-билишчилик , мансабни мерос қолдириш ҳақида гапиринг.
• Йўқса, сизнинг хутбангизда биз учун эҳтиёж йўқ!

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

13 Nov, 14:05


Бир кишининг яккаю ягона ўғли бор экан. У балоғат ёшига етибди. Бир кун отасидан қандай касб танлаш ҳақида маслаҳат сўрабди:
- Бирор касбни танлашинг ўзингга боғлиқ, - дебди ота.
- Энг яхши касб ўғрилик бўлса керак,-дебди ўғил.
- Майли, кўшнимизнинг қўчқорини ўғирлаб кўр-чи, - дебди ота.

Ўғил қўшнисининг қўчқорини ўғирлаб келибди. Отаси ўзини хурсанд кўрсатиб:
- Яша, ўғлим, зўр иш қилдинг. Энди иккимиз маза қилиб уйдан чиқмай шу қўйни еймиз.

Ота-ўғил бир ҳафта маза қилишибди. Кўйни батамом еб бўлишгач, ўзларини тарозига тортишибди. Ота ўн кило семирибди, ўғил эса ўн килога озибди. Ўғил ҳайрон бўлиб отасига боқибди. Ота кулиб:
- Эй нодон, сен ўғирлаган қўйнинг пулини ўша куни кўшнига бериб кўйганман. Шунинг учун, хотиржам семирдим. Сен бўлса бир ҳафта азоб ичида яшадинг! Шу сабаб оздинг. Ўзингга ҳалол касб танла, шунда у дунёйинг хам, бу дунёйинг ҳам обод бўлади, - дебди.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

13 Nov, 11:30


Японияда таълим

1. Мактабларда ишқий-романтик муносабатларга йўл қўйилмайди.

2. Япон мактаби ўқувчиси мактаб буфетига кирмайди. Синфхоналарга давлат томонидан уюштирилган овқатлар олиб келинади ва ўқувчилар уларнинг ҳаммасини ейишга мажбур ҳисобланади.

3. Япон мактабларида ёзги каникул берилмайди. 5 ҳафталик таътиллар ўқув йили даврида берилади ва ўша даврда ҳам ўқитувчилар ўқувчилар билан муттасил шуғулланиб келади.

4. Мактабда фаррош йўқ, бу вазифани ўқувчиларнинг ўзи бажаради. Шунинг учун ҳам ўқувчилар ҳеч қаерга ортиқча нарсалар ташламасликка ва мактабни ифлос қилмасликка ҳаракат қиладилар.

5. Ўқувчиларнинг турли-туман соч турмаклари ва лак-бўёқларга рухсат этилмайди.

6. Япон болалари бошланғич синфдан кейин форма кийишга ўтишади.

7. Ҳар бир япон ўқувчиси сузишни билиши шарт! Мактабларда ташкил этилган бассейнларда ҳаммага сузиш дарслари ўтилади ва улар бу санъатни жуда яхши эгаллаган бўлишлари шарт! Синовдан ўта олмаган ўқувчи бошқа ўқитувчида қайтадан машғулотларни ўтиб, кейин такрорий синовдан ўтказилади.

8. Мактабда бир ўқувчининг ўз иқтидори билан алоҳида ажралиб туришига йўл қўйилмайди! "Иқтидорсиз ўқувчининг ўзи йўқ!" деган тушунча япон таълим тизимида устувор! Япон мактаби ҳар бир ўқувчини тенг ва бетакрор деб билади ва уларни ҳар тарафлама тайёрлашга йўналтирилган.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

13 Nov, 09:40


— Аёлларнинг кайфиятини кўтарувчи энг яхши нарса нима, биласизми?
— Бир оғиз ширин сўз ила берилган битта "100$"дир)

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

13 Nov, 06:30


У таксист эди. Ҳар куни кеч қайтади. Ҳар куни турли ширинликлар олиб келади. Хотини кўпинча ухламай ўтирган бўлади.
— Постдан эсон омон ўтиб олдингизми, — дейди у эрига ҳазиллашиб. У кулади. “Постдан сездирмай ўтдим” дейди бироз жиддийлашиб.

Улар яшайдиган ҳовлининг этагида кичкина уй бор. Таксистнинг онаси яшайди. У келганида нуқул уйғоқ бўлади, албатта, ўғилга бу ёқмайди. Қандайдир ноқулай. Хотинига олиб келган нарсалардан онасига ҳам бериб ўтишга тўғри келади. Шунинг учун бу ернинг номини эр-хотин “пост” деб номлаб олишган.
— Онангиз жуда таъмагир-да, эрталабгача сабр қилсалар, берасиз ўша атаганингизни, — деб суйкалади хотин.

Она хавотир олади. Замон нотинч. Таксистлик қийин. Турли туман одамлар чиқади, яхши бор ёмон бор. Отасининг пулига машинани праваси билан қўшиб сотиб олиб, юрганлар кўп. Машинани ичиб хайдайдиганлар бор. Ўғлига қийин. Эсон-омон келсин-да. Ҳар куни она шу ҳақида ўйлайди. Қўша қарисин. Турли бало-қазолардан ўзинг асрагин. Ишқилиб, умри отасига ўхшамасин. Етим боласини ҳеч кимдан кам қилмай едирди, ўстирди. Бировга ҳорлатиб қўймади. Армони — ўқита олмади. Мана, бечора ўғли таксистлик қиляпти. Ўғли келгунча она минг ўлиб, минг тирилади. Дуо қилади. Жойнамоздан жилмайди. Уйқу қаёқда. Бир пайтлар онанинг алласи ўғлини уйқуга кетказарди, энди эса, ўғлининг шарпаси онаизорга алла вазифасини ўтайди. Ўша шарпадан сўнггина, она хотиржам уйқуга кетади.
Ташқарида ўғил сездирмай уйга кириб олиш дардида — “Ишқилиб, “пост”дан эсон омон ўтиб олай-да...”.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

13 Nov, 02:05


Бир аёл ёлғиз ўғли билан яшар эди. Фарзанд баъзи сабабларга кўра сафарга жўнаб кетди. Аёл уйда ёлғиз қолди. Кунларнинг бирида аёл одатдагидек таомланиш учун дастурхонга ўтирди. Аёл фақир эди. Шу сабабли дастурхонда бир бурда нон ва сарёғга ўхшаш нарса бор эди. Танаввул қилишни бошлади. Тасодифан эшик таққилаб, бир одам садақа сўраб келди. Аёл танаввул қилиш учун оғзига солмоқчи бўлган нонни дархол қайтарди ва сўровчига бериб юборди. Ўша кеча оч ҳолатда тонг оттирди. Вақтлар ўтиб, фарзанд сафардан келди. Одатдагидек фарзанд сафар таъсуротларини онасига айта бошлади. Сафар мобайнида уни жуда ҳам таъсирлантирган бир воқеъани онасига қуйидагича сўзлаб берди:
- Йўлда кетаётган эдим. Олдимдан бир шер чиқиб қолди. Бир ўзим қолиб кетгандим. Ундан қочишга ҳаракат қилдим. Аммо, қоча олмадим ва шер тагида қолиб кетдим. У бошимни ғажишга шайланиб турган эди. Умидимни узгандим. Тасодифан оппоқ кийим кийган бир киши олдимда пайдо бўлди ва мени шер чангалидан халос қилди. Халос қилгач, менга қарата: “Бир луқмага бир луқма!”, - деди. Мен унинг бу сўзидан нимани мақсад қилганини англамадим.

Аёл воқеъани эшитар экан, ушбу воқеа қачон содир бўлганини сўради. Фарзанд воқеъа содир бўлган вақтни айтди. Маълум бўлдики, бу воқеа аёл танаввул қилиш учун ҳозирлаган таомини оғзига солиш арафасида турганида бир сўровчи келиб қолди. Аёл ушбу таомни танаввул қилмасдан сўровчига бериб юборган вақтда содир бўлган эди. Аллоҳ таоло аёлнинг холис садақаси сабабли фарзандини шер оғзидан халос қилди.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

12 Nov, 13:18


Эртага бугунгидан яхшироқ бўлишнинг 16 та қоидаси.

- Телевизор кўрманг, китоб ўқинг.
- Ҳеч нимага қарамай олдинга интилинг, фикрдамас амалда ҳам!
- Яхши ғоя ҳаёлга келса, дарҳол ёзиб қўйинг.
- Кечикяпсизми, бу ҳақда огоҳлантириб қўйиш йўлини топинг.
- Бировларнинг орзуларини устидан кулманг.
- Сизга панд берган инсонлардан огоҳ бўлинг, улар ўзгариши қийин.
- Ота-онангиз билан кўпроқ вақт ўтказинг, кун келиб улар мавжуд бўлмаслиги, сиз эса ҳеч нимага улгурмаслингиз мумкин.
- Хуш муомила забт этиш хусусиятига эга. Хушмуомала бўлишни ўрганинг.
- Хатоларингизни тан олишни ўрганинг, акс ҳолда ўзига бино қўйган ҳайкалга айланиб қоласиз.
- Ҳаётдан нолишдан тўхтанг! Стоп, сизнинг нолишларингиз ҳаммасини фақат чигаллаштиради.
- Ғийбат қилманг.
- Жуда тушунарсиз ва ёқимсиз вазиятларда ухланг, ёдда тутинг, ҳаммаси ўткинчи.
- Жуда жиддий вазиятларда ҳам инсонларнинг шахсиятига тегманг, вазият унутилади, сўз эса эсда қолади.
- Рост гапиринг, шунда ҳеч нарсани эслаб қолишга тўғри келмайди.
- Кун бошида сиз учун энг ёқимли ишларни бажаринг, кун оҳирида чарчоқ ҳам сизни севган ишлардан чалғита олмайди.
- Ҳеч ким ҳеч қачон ҳеч кимнинг олдида қарздор эмас.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

12 Nov, 06:30


Аёлларни бахтли қилиш йўллари:

01. Сочларини сила;
02. Эркала;
03. Куўзларини ичига қара;
04. Келажаги учун чиройли режалар ўйла;
05. Сухбатлаш;
...
24. Ўп; Қучоқла
25. Уни девоналардек яхши кўр;
26. Уришсанг, қулоғига пичирла;
27. Оёқларини массаж қил;
...
1001. Бир кунда энг ками 7-марта узр сўра;
1002. Ҳар доим уни эшит;
1003. Чарчаган пайт овозингни кўтарма;
...
6789. Машина олиб бер;
6790. Соат олиб бер;
6791. Узук олиб бер;

Эркакларни бахтли қилиш йўллари:

01. Қорнини тўйғаз;
02. ТВ пултини қўлига бер;
03. Ёнида жим ўтир.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

11 Nov, 14:05


Дўстим нафақага чиққанидан сўнг сўрадим:
- Нима иш қиляпсиз энди?
- Бир иқтидорли мутахассис назорати остида алюминий ва бошқа турли маъданларнинг ҳароратли сув билан реакцияга киришиши борасида иш олиб боряпман, - деди.

Очиғи, жуда қойил қолдим.
Кейин кичик ўғлидан билдирмай сўрадим, у менга шундай деб шипшиди:
- Дадам ойимнинг назоратида иссиқ сув билан идиш-товоқ ювяптилар...

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

04 Nov, 05:55


Агар аёл киши "Эримдан кўра ўғлимни кўпроқ яхши кўраман" деса, асло ишонманг. Ўғлини қўшни аёлга ташлаб кета олади, эрини эса йўқ!

PS. Муҳтарама аёллар, эрингизни эҳтиёт қилинг!

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

04 Nov, 04:30


Агар аёллар эркаклар уларга қандай қарашларини билсалар эди, улар ўзларини темир билан қоплардилар.

Уларни кенгроқ кийинтиринг, сиз(эркак)лар улар учун жавобгарсизлар.

Айман Ёғий

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

04 Nov, 02:05


ЗОЛИМНИНГ ЖАЗОСИ
(Ибратли воқеа)

Шайх Иброҳим Ҳаққий ёшлигида авлиёуллоҳлардан бўлган Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларининг қўлларида таҳсил ва тарбия кўрган эди. Бир куни устози уни чақиртирди. Иброҳим югуриб келди:
— Лаббай, устоз?
— Шу кўзада булоқдан сув олиб келгин.

Иброҳим кўзани олиб булоққа борди. Кўзани тўлдираётганида бир отлиқ келди ва:
— Қани, нари тур, — деб Иброҳимни итариб юборди. Иброҳимнинг кўзаси ерга тушиб, синди. У йиғлаб устозининг ҳузурига келди.
— Нима бўлди, ўғлим? — деб сўради устози.
— Булоқдан сув олаётувдим, бир отлиқ келиб, итариб юборганида, кўза қўлимдан тушиб, синди.
— Кўзани синдирган одамга бирон нима дедингми?
— Йўқ, ҳеч нима демадим.
— Бир оғиз ҳам гапирмадингми?
— Йўқ.
— Тезда у ерга бориб, отлиққа бирор нарса дегин-да, ортга қайт.

Исмоил фақируллоҳнинг бундай буйруқ беришларидан ҳамма ҳайрон қолди. Иброҳим югуриб булоқ бошига келди. Ҳалиги киши отини ювар эди. Иброҳим анчагача талмовсиранди, лекин ҳеч нарса деёлмай, қайтиб келди. Устози:
— Гапирдингми? — деб сўради.
— Йўқ.
— Вақт ўтказмай югур. Унга бирор ёмон гап айтиб кел!

Иброҳим яна югуриб булоқ бошига келди. Қараса, уни итарган отлиқ ерда ётибди. Унга яқин келди. Отлиқ боши ёрилган ҳолда беҳуш ётарди. Бу ҳолатдан юраги ёрилаёзган Иброҳим устозининг ёнига келди. Устози яна суради:
— Бирор нарса дедингми, Иброҳим?
— Йўқ, устоз. Бу сафар борганимда унинг боши ёрилган, қонга беланиб ётган экан. Пешонасида от туёғининг изи кўринди, — деди. Исмоил ҳазратлари:
— Эй ўғлим, биргина кўза учун бир одамни ўлдиртирдинг!
— Бу энди қандоқ бўлди?!
— Унга бир оғиз жавоб, бир оғиз ёмон сўз айтганингда, бу ҳодиса рўй бермасмиди, — дедилар.

Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларининг атрофидагилар:
— Устоз, айтган гапингизга унча яхши тушунмадик, — дейишди.
— Ҳа, — деди Исмоил Фақируллоҳ ҳазратлари, бир золим бирор кишини хафа қилиб йиғлатса-ю, мазлум у золимга қарши ҳеч нарса қилолмаса, мазлумнинг кўнгли озор топгани учун Ҳақ таоло золимдан унинг қасдини олади. Иброҳим ҳам кўзаси сингач, у отлиққа ҳеч бўлмаса:
"Нима қилиб қўйдинг?" деганида отининг тепкисидан омон қолармиди...

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

03 Nov, 14:19


Мен ўқиган энг гўзал нуқталар:
– Ортиқча мулойимлик заифликдир.
– Ортиқча кулги енгилтакликдир.
– Ортиқча роҳатланиш танбалликдир.
– Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир.
– Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

03 Nov, 05:55


Ҳар куни эрталаб ишга кетар эканман, остонадан чиқишим билан хотиним менга албатта ниманидир унутганимни эслатарди. Баъзан мошинанинг калитини, баъзан уйнинг калитини, баъзан эса қўл телефонимни, баъзан яна ниманидир унутганимни айтиб, эслатиб турарди. Ҳар куни шу аҳвол. Нима эмиш, ёшим ўтгани сари хотирам сусайиб бораётганмиш. Энди усиз ўзимни эплашим қийин экан. Гапидан жаҳлим чиқдию ўзига индамадим.

Бир куни эрталаб турдим-да, аввал олишим лозим бўлган ҳамма нарсанинг рўйхатини бир қоғозга ёзиб олдим кейин ўша рўйхатга қараб нарсаларимни ўзим билан оволдим; калит, телефон, қўл соати, хамён… Ҳеч нарсани унутмаганимга ишонч ҳосил қилиш учун охирида бирма-бир рўйхатга ва олинган нарсаларимга қараб чиқдим. Бу гал энди ҳеч нарсани унутмагандим, мийиғида кулиб ҳам қўйдим, чунки ҳали қаримаганимни, хотиним эслатмаса ҳам бемалол ўзимни ўзим эплай олишимни унга исботлаб қўймоқчи эдим. Бўлди. Ҳамма нарса тахт. Кўчага чиқиб мошинага ўтирсам, ўйдан хотиним телефон қилди, кўтардим, кулиб жавоб бердим:
— Хотинжон, бу сафар ҳамма нарсамни олганман, ниманидир эслатаман деб оввора бўлмай қўяқол. Ҳали қирчиллама йигитман, йигит!

Ҳотиним қисқа қилиб гапирди:
— Дадаси, уйга киринг, бугун якшанба — дам олиш куни!

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

03 Nov, 04:30


Душманга қарз беринг ва шунда янги дўст топасиз. Дўстингизга қарз беринг ва сиз уни йўқотасиз.

Бенжамин Франклин

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

03 Nov, 02:05


"Сен ҳеч нарсани уддалай олмайсан!" дея танқид қилинган буюклар

• Уолт Дисней янги ғоялар ўйлаб топа олмагани учун, газета таҳририятидан ҳайдалган.
• Бетховеннинг бошланғич ўқитувчиси, уни бутунлай қобилиятсиз деб ҳисоблаган.
• Эдисоннинг устози уни ақлсиз ва ҳеч нарсани ўргана олмайди деган экан.
• Эйнштейн 4 ёшгача гапирмаган. Ўқитувчиси уни ақлий салоҳияти ортда қолганини айтган.
• Буюк ҳайкалтарош Роденнинг отаси: — Менинг ўғлим ахмоқ. У уч сафар ҳам санъат мактабига ўқишга кира олмади, — деган.
• Менделеев химиядан 3 баҳога ўқиган.
• Радиони ўйлаб топган Марко, дўстларига "овозни масофадан туриб ҳавода етказиб бераман" деганида, ҳамма уни ақлдан озган деб, психиатрга бориши кераклигини айтишган.

PS. Ҳеч қачон ўзингизга бўлган ишончни йўқотманг!

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

02 Nov, 16:12


Эрта тонгда машинани ўғирлашди. Кеч кирганида машинанинг эгаси машинасини топ-тоза ҳолида ўз жойига қўйиб кетилганини топди. Ичида эса ўғирлаган шахсдан мактуб бор эди. У мактубда:

"Узр сўрайман биродар. Аёлимни зудлик билан шифохонага элитишим зарур эди, машинангизни ўғирлашга мажбур бўлдим. Яна бир бор узр сўраб ичимлик ва бодроғи билан кинога икки чиптани сизга ҳамда оилангизга ҳадя қиламан", деб ёзиб қолдирган.

Ҳеч қандай машаққатсиз савоб ишлаганини пайқаган машинанинг соҳиби беихтиёр табассум қилди ва оиласини олиб кинотеатрга жўнади. Кинодан қайтганида уйини шип-шийдон қилиб кетилган ҳолида топди. Уйда бир мактуб қолдирилган эди:

"Хўш, "кино" ёқдими оғайни?"

PS. Содда бўлманг, биродар!!!

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

02 Nov, 14:05


Ҳозирги кунда кўп ишлатиладиган хорижий сўзларнинг ўзбекча таржимаси

Лайфхак — маслаҳат;
Подкаст — машварад;
Мотивация — туртки;
Инсайт — янгилик;
Калибр — кўлам;
Практикум — амалиёт;
Ньюанс — низом;
Стрим — учрашув;
Лайв — жонли;
Фактор — омил;
Импульс — боғлам.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

02 Nov, 12:40


Бўйдоқларга маслаҳат

Қиз боладан нима китоб ўқиётганини сўранг, қўлини сўраш қочиб кетмайди...

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

02 Nov, 09:20


Менталитетимиз зўр-да! Рулга ўтирсанг - пиёдалар қўйга ўхшайди. Машинадан тушиб, пиёда юрсанг - ҳайдовчилар молга ўхшайди...

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

02 Nov, 05:30


Германия олти дақиқалик илиқ қарсаклар билан Меркел билан хайрлашди.

Немислар уни ўзларига раҳбарлик қилишини истади ва Меркел 18 йил давомида 80 миллиондан ортиқ немисларни ўз малакаси, маҳорати, фидойилиги ва самимийлиги билан бошқарди.

Мамлакатидаги ушбу ўн саккиз йиллик раҳбарлик даврида унга нисбатан ҳеч қандай қонунбузарликлар қайд этилмаган. У биронта қариндошини лавозимга тайинламаган. У ўзини шон-шараф яратувчиси деб даъво қилмаган. У ҳеч қандай аҳмоқона гапларни гапирмаган.

Ҳа, бу ўша (Aнгела Меркел) “Дунё хоними” деб тан олинган ва олти миллион эркакка тенг деб таърифланган аёл.

Яқинда Aнгела Меркел партия раҳбарияти лавозимини тарк этиб, уни ўзидан кейин бўлганларга идеал ҳолатда топширди.

Шу куни немисларнинг реакцияси тарихда мисли кўрилмаган бўлди — одамлар уйларнинг балконларига чиқдилар ва ҳеч қандай дабдабали тантана-маросимларсиз 6 дақиқали илиқ қарсаклар билан Меркелни кузатишди. Германия мамлакатнинг одмигина етакчиси, мода ёки ҳашамга қизиқмаган ва кўчмас мулк, машиналар, яхталар ёки хусусий самолётлар сотиб олмаган кимёвий физик аёл билан хайрлашди.

У 18 йилдан кейин ўша сизга таниш устидаги бир хил либосида ўз лавозимини тарк этди.

Бир матбуот анжуманида аёл журналист Меркелдан сўради: “Биз сизнинг кийимларингиз такрорланганини пайқадик. Нега? “
Меркел жавоб берди: “Мен давлат хизматчисиман, модел эмасман”.
Бошқа бир матбуот анжуманида ундан: “Уйни тозалайдиган, овқат тайёрлайдиган ва ҳоказо хизматкорларингиз борми?”, деб сўрашди. Унинг жавоби қуйидагича бўлди: “Йўқ, менинг ишчиларим йўқ ва улар менга керак эмас. Уйда бу ишларни эрим ва мен қиламиз“.
Кейин бошқа бир журналист “Ким кийим ювади, сизми ёки эрингизми?”, деб сўради. Жавоб бундай бўлди: “Мен кийимларни тартибга келтираман, эрим кир ювиш машинасини бошқаради ва бу одатда кечаси содир бўлади”. У сўзини якунлаб: “Сиздан мендан ҳукуматдаги ишимиздаги ютуқ ва камчиликлар тўғрисида сўрашингизни кутган эдим”, деди.

Меркел хоним оддий фуқаролар сингари кичик квартирада яшайди. У Германиянинг Бош вазири этиб сайлангунига қадар ҳам шу хонадонда яшаган. Унинг на вилласи ва на хизматкори бор.

Бу Aнгела Меркел, Европада энг иқтисоди гуркираган Германиянинг Федерал канцлери!

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

02 Nov, 04:10


Бирор жойга мос келишинг, сенинг у ерга тегишли эканлигингни англатмайди...

Ўз ўрнингда бўл! Шунда қадр топасан!

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

02 Nov, 02:05


Соғлиқ учун жуда фойдали машқ:

ПУЛ САНАШ

- суяклар оғриғини қолдиради.
- қон босимини меёрга солади.
- тиш ва бош оғриғини тўхтатади
- кўриш қобилияти, иштаҳа, ташқи кўриниш ва яшаш тарзини яхшилайди.

Ушбу машқни тез-тез бажариб туриш насиб этсин!

Пул санаш машқининг фойдаларини ёздик. Лекин, ҳар қандай дори воситаси каби, пулнинг ҳам салбий таъсирлари кўп экан:

- Кўриш қобилиятини пасайтиради. Оқибатда унча-мунча одамни танимай қоласиз;

- Таъм билиш хусусиятига салбий таъсир қилади. Натижада, ҳамма овқатланиб юрган жойлардаги овқатлар "бир тийинга қиммат" овқатдай туюлиб, қиммат бўлмаган жойни таоми ўтмай қолади. Кейин оддийгина маставани ҳам мажбуриятдан Бочкага чиқиб ичиб келишга мажбур бўласиз.

- Одамни нозиклаштиради. Ҳамма юрган иссиқда юра олмай, машинага трнировка қўйишга мажбур бўласиз. Қиммат бутикдан кийим олмасангиз оёқни сиқади, баданни терлатадиган бўлиб қолади.

- Эшитиш қобилиятини пасайтиради. Машинада мусиқани варанглатиб қўймасангиз мусиқа эшитилмайди.

- Бармоқларнинг иш фаолиятига салбий таъсири бор. Масалан, яқинларингизга, дўстларингизга қўнғироқ қилиб қўйишга бармоқлар ишламайди. Қачонки ўзлари қилса, эринибгина телефонга жавоб беришга мажбур бўлиб қоласиз.

- Камига, танишларни кўриб қолганда, аввал улар қўл чўзмаса, кўришишга қўл чўзилмайди. Буни пул кўплигидан азият чекаётган, сиз билан дарди бир инсонлар тушунмаса, бошқалар тушунмайди.

- Энг зўр кофе ҳам ёқмай қолади. Чунки у сиз фалон давлатда фалон ресторанда ичган кофени олдида кофе эмас.

- Оёққа зарари бор. Оддийроқ машина минсангиз, оёқ газ педалини боса олмайди. Машина юрмайди. Танишларингиз эса, дардингизни тушунмай, "бурни осмонда буни", деб сизни айблашади.

- Хотирани пасайтиради. Ҳар қандай ҳолатда "бизда ҳеч нарсани эплай олишмайди. Мана, ман Парижда бўлганимда..." , деяверасиз. Бу гапни 1000 марта айтиб бўлганингизни эслай олмайсиз.

Пули кўпларга ҳам осон эмас...

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

01 Nov, 16:21


Ахлатни ахлат қутисига ташлашни билмайдиган халқдан керакли шахсни керакли мансабга қўйишни кутма!

Нелсон Мандела

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

01 Nov, 12:17


Бировни яхши кўрсанг, ҳаддан ортиқ яхши кўрма, чунки бир кун келиб уни ёмон кўриб қолишинг мумкин. Бировни ёмон кўрсанг ҳам ҳаддан ортиқ ёмон кўрма, чунки бир кун келиб уни яхши кўриб қолишинг мумкин. Демак, ўзаро муносабатларда ҳам ҳаддан ошиб кетиш керак эмас экан. Инсон турли ҳолатларга тушиши, фикри, қарашлари ўзгариши мумкин, шунинг учун ўзаро муносабатларда ҳам мўътадил бўлиш афзал.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

01 Nov, 09:05


— Дадаси, тўғрисини айтинг, мени сизга ким тавсия қилган?
— Билмадим, хотин, душманларим кўп бўлган...

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

01 Nov, 07:12


#сарказм

Ойликдан ойликка яшаган халқдан ҳалоллик талаб қилиш мантиққа зид...

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

01 Nov, 02:05


Бир немис профессори ҳуқуқ фанидан бўлиб ўтаётган ёзма имтиҳон пайтида бутун курсни мана шу битта масала билан йиқитди:
— Иккита қўшнининг масаласини ҳал қилиш керак. Бирининг уйида ўсаётган олма дарахти иккинчисининг уйидаги лола экилган боққа эгилган бўлиб, ҳар олма тушганида чиройли бўлиб гуллаган нимжон лола сопларини синдиради...

Студентларга бу масала оддий бўлиб туюлиб, айримлари боғбоннинг ёнини олса, бошқалари гулчини ҳимоя қила бошлашди. Улар Германия қонунчилигида мавжуд деярли барча тартиб-қоидаларни бирма-бир айта бошлашди.

Натижада шу нарса аён бўлдики, олмалар кузга яқин тўкилса, лолалар баҳорда гулларкан. Профессор ҳаётда рўй бермайдиган масалани ўртага ташлаган экан. Талабаларнинг қаршилигига, профессор совуққонлик билан:
— Ҳар хил тартиб-қоидаларни излашдан аввал, ақлни озгина тўғри ишлатиш керак, — деб жавоб берибди!

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

31 Oct, 14:55


Дунёда 6та жинни бор:
1-жинни — футболчи:
ўзи тепиб, ўзи қувлайди;
2-жинни — тикувчи: ўзи қирқиб, ўзи ямайди;
3-жинни — ўқитувчи: ўзи билганини, ўқувчилардан сўрайди;
4-жинни — сартарош: ҳамманинг сочини оладию, ўзининг сочини бошқага олдиради;
5-жинни — трамвайчи: ҳаммани уйга обориб, ўзи уйга пиёда кетади;
6-жинни шу мавзуни ўкийди-ю, кулиб қўяди.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

25 Oct, 09:00


ЭНГ ЗЎРИ БЎЛИНГ!

Онам айтарди: "Армияга борсанг — генерал, черковга борсанг — рим папаси бу‌ласан". Мен эса рассомчилик мактабига бордим ва Пикассо бўлдим.

Пабло Пикассо

Қайси сохани танлашингиз муҳим эмас. Асосийси, танлаган соҳангизда энг зўри бўлинг. Шундай бўлингки, ўша соҳани одамлар эслаганда, сизнинг номингиз хаёлга биринчи бўлиб келсин!

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

25 Oct, 07:00


Савдолашиш суннат. Лекин, бу суннатни суистемол қилманг. Баъзан нархидан ортиқроқ бериш ҳам диндан.

Одамларнинг холис дуосини олиш у қадар қиммат турмайди. Гадойга бериб дуо оламан деб ўйламанг. Уларнинг кўпи балки сиздан кўпроқ топадилар.

Ҳалол мехнат қилиб ризқ қидириб юрганлар бор. Уларнинг кўпи кунлик ризқларини аранг топадилар. Шуларнинг кўнглини олинг. Масалан, минг сўмлик иш ҳақи учун икки минг берасиз. Беш минг сўм сўраган мусофир аравакашга саккиз минг сўм берасиз.

Қарабсизки, дунёда унинг учун сиздан яхши одам йўқ. Ичидан дуо қилади. Ишингиздаги муваффақиятларингиз балки шундайларнинг дуосидандир.

Шоолим Шомансуров

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

25 Oct, 02:05


Аёллардан бири айтади: "Фейсбукда эрим ўзини шу даражада идеал тутадики, ёзганларини ўқиб, гоҳида унинг хотини бўлгим келиб кетади".

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

24 Oct, 19:45


25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни.

Ички ишлар ходимлари

Қадамидан сачрар учқун,
Салобатли одимлари.
Бедор юрар тинчлик учун
Ички ишлар ходимлари.

Қайда деманг, турар ҳозир,
Йўлимизда сергак нозир,
Чидамлилик эрга хосдир,
Ички ишлар ходимлари.

Жиноятлар бўлади фош,
Тошдан қаттиқ эрур бу бош,
Ахир, ҳар ким беролмас дош,
Ички ишлар ходимлари.

Сизда темир интизом бор,
Қонун бирла ҳам низом бор,
Касбингизга эҳтиром бор,
Ички ишлар ходимлари.

Бир сафдаги елкадошим,
Сиз-ла етар кўкка бошим,
Мундирдаги сабр-бардошим,
Ички ишлар ходимлари.

Вафо Мўмин

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

24 Oct, 16:21


Чумолилар уясини уч кун кузатдим. Асосийси, умуман мажлис қилишмади. Лекин, хамма ишлаяпти.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

24 Oct, 13:10


• Эркакнинг садоқати аёли касал бўлганда;
• Аёлнинг садоқати эри камбағал бўлганида;
• Фарзанднинг садоқати ота-онаси қариганда;
• Дўстнинг садоқати дўстининг бошига иш тушганида билинади.

Ана шундай дамларда ёнингизда турган одамларни қадрланг!

@konspektor

Sizga Manfaatli

24 Oct, 10:50


Канал тавсияси.

Баъзан ақлдан, баъзан эса қалбдан айтилган сўзлар.

реклама

Sizga Manfaatli

24 Oct, 07:12


Ташқингдан кўра кўпроқ ичингни гўзал тут!

Чунки ташқингга халқ қараса, ичингга назар соладиган Зот Ҳақнинг Ўзидир!

Мавлоно Румий

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

24 Oct, 05:50


"Эрингиз сизни севадими?" деган саволга аёл шундай жавоб қилди:

- Мен севги-муҳаббатни билмайман, лекин эрим иш вақти тугаган заҳоти рўзғор учун кундалик егуликларни харид қиладию уйимизга шошади.

Бир куни хожамга: "Эркак дегани бироз кўчада айланиб юрмайдими? Сиз ҳам бошқа эркаклардай уйга кеч келмайсизми, мен ҳам бошқа аёллардай "Қаерда эдингиз?!" деб сўрамайманми?" дедим. Эртаси куни эрим ишдан аввалги вақтида қайтмади. Кечки овқатга уннаётганимда кўзим айвон деразасидан пастга тушди. Эрим рўзғор халтани ёнига қўйиб, йўлакдаги ўриндиқда ўтирарди.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

24 Oct, 02:05


Эркаклар доим эслайдиган беш нарса

1. Аёлларнинг макри кўплиги
2. Иккитадан, учтадан, тўрттадан уйланиш мумкинлиги
3. Аёлларнинг ақли ҳам, дини ҳам ноқислиги
4. Эркаклар оила бошлиғи эканлиги
5. Эркакнинг улуши аёлникидан икки ҳисса ортиқлиги

Эркаклар доим унутадиган беш нарса

1. Аёллар билан муросаа қилиб яшанглар, дейилган оят.
2. Сизларнинг энг яхшингиз аёлларига яхши муомала қилганингиздир, дейилган ҳадис.
3. Аёлларга яхши муомала қилинглар, дейилган ҳадис.
4. Аёлларга лутф қилинглар, дейилган ҳадис.
5. Аёлларни фақат карамли кишиларгина ҳурмат қилади, фақат малъун кишигина хўрлайди, дейилган ҳадис.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

23 Oct, 16:21


Гуноҳнинг бошланиши қийин бўлади, кейин осонлашади, сўнг уни оқлаш бошланади, охири унга кўникади, энди ёқа бошлайди, ва ниҳоят қалбга муҳр урилади, шу даражага етгач, кейин қалб бошқа гуноҳ излай бошлайди.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

23 Oct, 15:00


КАЛИШ

– Бу тилла узукни мен совға қилганман, эътиборингиз учун! Мен опкетаман!
– Мана бу палтони мен обергандим, туғилган кунларига эсласаларинг!
– Тилла занжирим сенга қолади дердилар!
Уч қиз кампиридан қолган латта путта буюмларни уч ёққа тортқилай тортқилай аxири бўлишиб олишди. Чол уларга бирпас тикилиб турди-ю, зинада тўнкарилиб ётган, кампири кия-кия адо қилган орқаси йиртиқ калишни бир четга олиб қўйди.
– Шу менга қола қолсин, йўқ демасаларинг... онангизни эслатиб туради...
Нурсиз кўзлардан икки томчи ёш сизиб, беҳисоб ажинлар орасига сингиб кетди...

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

23 Oct, 10:15


Тўртта фарзанди бор эркак ишдан қайтишда бир қути шоколад сотиб олди-да, уйга киргач, болаларига айтди:

— Ким онасининг гапини икки қилмаса, онасининг гапига қулоқ солса, у билан тортишмаса, мана шу шоколад ўшаники бўлади... Энди, айтинглар-чи, шоколад кимники экан?

Болалари баравар жавоб беришди:
— Сизники, дада, сизники!

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

23 Oct, 08:13


Эркак киши бешта нарса билан бу дунёда бахтли бўлади:

1. Эрга ҳамфикр аёли.
2. Эслик фарзандлар.
3. Содиқ биродарлар.
4. Яхши қўшнилар.
5. Ризқини ўз юртида топиши.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

23 Oct, 02:05


Икки йил олдин яқин дўстим вафот этди. Бугун унинг телефон рақамидан қўнғироқ бўлди. Ҳеч кутмагандим.

— Лаббай, дедим. Кичик ўғли экан. Ўзига велосипед олиб беришимни сўради.
- Хўп бўлади, бугун албатта олиб бораман, дедим ва ортидан сўрадим: Мени кимлигимни биласанми?
Болакай шундай жавоб берди: -Йўқ, сизни танимайман. Уйдан дадамнинг расмларини томоша қилиб ўтирган эдим, улар орасидан дадам билан бир кишининг расми чиқиб қолди.
Расм орқасида эса шу рақам ва шундай ёзув бор экан: «Болажонларим, агар вақти келиб бирор нарсага эҳтиёжларинг бўлсаю мени топа олмасаларинг шу рақамга қўнғироқ қилиб айтинглар. Бу ҳам менман, фақат бошқа ерда яшайман».

Сизда шундай дўст борми? Сиз шундай дўст бўла оляпсизми?

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

22 Oct, 15:20


Сен хаётимга кирган бир Ифорсанки сени ҳидларинг тарранумида мени бахтларимни таъми келади...

Ҳа сен шундай неъматдан,
Аллоҳ тақдиримга хайрли қилган...

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

22 Oct, 15:00


КАМГАП БЎЛИНГ!

Оғзи ёпиқ балиқни ҳеч ким қармоққа тушира олмайди. Сиз ҳам оғзингизни ёпинг. Чунки қанчадан-қанча инсонлар сизнинг хатоларингизни овлаш пайида юрган бўлади. Сиз худди майин ёмғир каби бўлингки, ёмғир қаерга ёғса, ўша ерга манфаат етказади.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

22 Oct, 08:13


Бир бўйдоқ сўради: Уйлансам хотиним билан шундай яшайки, жанжалга сабаб қолмасин. Шундай яшаш учун нима қилай?
Дедим:
-- Уй ишларида ёрдам сўрамасдан олдин ўзинг ёрдам берасан
-- Уйдаги харажат тугади демасдан олдин ўзинг тўлдириб қўясан. Музлатгич доим тўла туради
-- Шахсий эҳтиёжига пул сўрамай туриб ўзинг берасан
--- Отасиникига боришга рухсат сўрамай туриб ўзинг эслатасан
-- Кечаси боланг йиғласа ўзинг билиб туриб қарайсан
-- Тез-тез уйда овқат қилиб турасан. Қурбинг етса ташқаридан олиб келасан
-- Тўшак масаласида зўравонлик, уни айбдор ҳис қилдириш ёки мажбурлигини эслатиш орқали эмас балки гўзал тарғиб ила бажарасан. Худди бегона аёлни ўрамоқчидек муомала қиласан.
--- Унинг лаззатланишини ўзингникидан устун қўясан
--- Йўқ деган сўзни камдан-кам ишлатасан
-- Илм олишига шароит қилиб берасан
-- Шуларнинг ҳаммасидан кейин ҳам ношукрлик кўрсатса сабр қиласан)))

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

22 Oct, 05:46


Inglizcha «Podcastla» 😎🎧

Listening dan 8.5 olishimga sababchi bo'lgan kanal 👆🏻

Sizga Manfaatli

22 Oct, 02:05


Она фарзандини тўққиз ой қорнида кўтариб юриши қийин. Икки дунё ўртасидаги эшикда уни дунёга келтириш бундан ҳам қийин. Туғилгач уни катта қилиш янада қийини. Энг қийини эса фарзандни яхши инсон қилиб тарбиялашдир...

Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

21 Oct, 16:12


Кошки илм ила бахслашсак! Кошки тақвода бахслашсак! Йўқ биз тўй килишда тенгсизмиз. Биз ғийбатда кучлимиз..

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

21 Oct, 15:00


Бахт қачон келади?

Мактабни битирганда;
Кўп пул топганда;
Фарзандли бўлганда;
Болалар алоҳида оила бўлганда;
Иш топганда;
Оила қурганда;
Жума оқшомда;
Якшанба тонгида;
Янги автомашина ёки уй олганда;
Кредитлардан қутулганда;
Баҳорда; Кузда; Қишда;
Маош олинадиган кунда;
Пенсияга чиққанда;
Вафот этганда....

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

21 Oct, 11:16


Шакар емай қўйсак, танамизда нима ҳолат юз беради? Биласизми?

1) Қувват қўшилади.
2) Вазнингиз нормаллашади.
3) Ичакдаги муаммолардан халос бўласиз.
4) Таъм билиш яхшиланади.
5) Ёш кўрина бошлайсиз.
6) Кайфиятингиз яхшиланади.
7) Уйқунгиз яхшиланади.
8) Хотирангиз яхшиланади.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

21 Oct, 07:12


Игна айтар эмиш инсонга,
Қадримга ет, кўзни оч, дермиш.
Кийим тикдим жумла жаҳонга,
Ўзим эса - яланғоч дермиш.

Асли унга либос нима ғам,
Бу ҳасратнинг сабоғи бордир.
Шу беминнат игначанинг ҳам
Раҳматга зор қулоғи бордир.

(с) Эркин Воҳидов

🪐 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

21 Oct, 02:05


Бенжамин Франклиннинг ўзини ривожлантириш усуллари:

1. Нафсни тий.
Олдингга қўйган таомни ҳаммасини ема, думалаб қолгунча ичма.

2. Сукут сақла.
Ўзинга ва бошқаларга фойда бўладиган гапни сўзла, фойда бўлмайдиган гапни гапиришдан сақлан.

3. Интизомга муҳаббат қўй.
Ҳамма буюмларингни қўйиш учун жой, керакли гапни гапириш учун керакли вақт бўлсин.

4. Уддасидан чиқ.
Бажарилиши керак бўлган ишни бажаришни ҳал қил. Ҳал қилдингми, ишни бажаришнинг уддасидан чиқ.

5. Бошқалар ҳақида қайғур.
Фақат  ўзингга эмас, балки  бошқаларга ҳам фойда келтирадиган нарсаларни харид қил. Ҳеч нарсани бекорчи жойларга ишлатма.

6. Меҳнатсеварлик.
Вақтни бекор ўтказма, ҳар доим фойдали иш билан машғул бўл, ҳар қандай бекорчи ишдан нари бўл.

7. Очиқкўнгиллик.
Тили бошқа, дили бошқа бўлишдан сақлан. Ҳар доим дилингда ўйлаганингни гапир.

8. Тўғрисўзлик.
Ҳеч қачон одамларга ёмонликни раво кўрма ва уларни хафа қилма.

9. Кечиримлилик.
Сенга етказилган озор учун ҳеч қачон кек сақлама, ҳаттоки улар хафа бўлишга арзисалар ҳам.

10. Озодаликка риоя қил.
Уйингда ҳам, либосингда ҳам кирлик бўлишига йўл қўйма.

11. Ҳотиржамлик.
Бўлар бўлмасга хавотирланаверма.

12. Ақл билан иш қил.
Кўп изланишдан тўхтама. Кўп китоб мутолаа қилиш, наслни соф табиатли инсонлар билан давом этишини таъминлайди.

🪐 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

20 Oct, 16:16


Расмдаги бу йигит бундан 27 йил олдин АКЩнинг Стенфорд университетида ўкиш учун грант ютади. Аммо Ҳиндистондан уйерга учиб бориш учун маблағи бўлмайди. Шунда отаси ўзининг қарийб 1 йиллик маошига тенг пулга унга чипта олиб беради. Йигит умрида биринчи марта самолётга чикиб, АКЩга учиб кетади.

Уща йигит - Сундар Пичай 2015- йилда дунёнинг енг бой компанияларидан бири булган ''GOOGLE''  ширкатининг бош директори этиб тайинланади. 2019-йилда унинг йиллик маоши 281 млн долларга тенг булган.

Отанинг бир пайтлар килган катта жасорати кун келиб уз мевасини берди.

Энг макбул сармоя - бу фарзанд таълими учун сарфланган сармоядир.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

20 Oct, 14:01


​​Биласизми,чаён ўзи туққан болаларини ўз елкасига чиқариб, ўзининг гўштини едириб катта қиларкан. Ўзи ҳолдан тойиб, барча азобларга чидаб, болалари бор гўштини еб битиргандан кейин нобуд бўлар экан… Чаённинг боласи чаён-да, деб қўя қоламиз… Ҳозирги замонда она қобирғалари остида бино бўладиган,унинг жон ичида жойлашган жони, ўз томирини узиб дунёга келтирган оналар оҳу фиғони баъзи фарзандларларни худди чаён боласидан баттар эканлигини эслатади…

Ўз ота-онасини ҳўрлаган, дуосини олмаган, бир бор йўқлаб қўйишга ярамаган фарзанднинг чаён боласидан қандай фарқи бор!?

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

20 Oct, 11:16


Исломий тарбия...

— Ислом тарбиясига кўра, кўчадан аёл ёки қизлар ўтиб қолса эркаклар уларга тескари ўгирилиши ва ўзаро баланд овозда гапиришлари лозим.

Баланд овоз нима учун?

— Йигит ёки эркаклар аёллар ҳақида эмас, бошқа мавзуда гаплашаётганларини малъум қилган ҳолда аёл қизларни ҳотиржам ва қўрқувсиз ўтиб кетишини таъминлаш учун.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

20 Oct, 07:12


#сарказм

Ҳеч қачон ёрингизни дидсизликда айбламанг! Чунки у шу диди билан сизни танлаган!

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

20 Oct, 02:05


Суратда очликдан ҳалок бўлган фарзандини дафн қилишга ҳозирлик кўраётган она тасвирланган...

Бугунги дунёнинг аҳволи:
• Африка — сув ва нон;
• Европа — Айфон ва Samsung;
• Ироқ, Сурия, Фаластин, Яман — ҳаёт ва ўлим..

Дарвоқе, суриялик болакайнинг очликдан вафот қилаётиб "Ойижон, жаннатда егулик беришадими?" дейишигача мажбурлаган дунёда яшаяпмиз...

Биз эса исроф қилиб яшаяпмиз, камига жуда ношукрмиз...

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

19 Oct, 16:30


Аёл эрининг вафот этганига бир неча йил бўлган эсада, унинг кўйлагини ҳамон жавонга осиб қўйганди. Кўйлакнинг чўнтагига эса доимо бир миқдорда пул солиб қўйишни одат қилганди.

Ҳар сафар фарзандларидан бири эҳтиёжи учун пул сўраганида, хонадонда ота номи янграб туриши учун "Отангнинг чўнтагидан ола қол, болам" дейишни жуда жуда ёқтирар эди.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

19 Oct, 14:01


Йигит киши 4 жиҳатдан қиз боладан устун бўлиши керак:

1 - ақлда;
2 - бўйда;
3 - насл-насабда;
4 - бойликда.

Қиз бола ҳам 4 жиҳатдан йигитдан устун бўлиши керак:

1 - чиройда;
2 - тақвода;
3 - ҳаёда;
4 - фахм-фаросатда.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

19 Oct, 11:30


#

Умрингизни ноўрин баҳслар билан ўтказиб юборманг. Акс ҳолда, мана бу моллардан фарқингиз қолмайди...

м.

Sizga Manfaatli

19 Oct, 10:01


Миллиардер, “Apple” компанияси асосчиси Стиб Жобс 56 ёшда ошқозон ости бези саратони касаллиги туфайли вафот этган. Унинг сўнгги сўзлари:
— ҳозир мен касалхонада ётиб, бутун умримни эсласам, менда мавжуд бўлган барча бойлик ўлим олдида ҳеч нарса эмаслигини ҳис қиламан;
— ўзингизга муносабатингизни яхшиланг ва бошқаларга ҳам ҳурматда бўлинг;
— вақт ўтган сайин 30$ ёки 300$ турадиган соатлар бир вақтни кўрсатишини ҳис қила бошлайсиз;
— биз 150 000 $ ёки 30 000 $ лик машина билан юрсак ҳам мақсад ва масофа бир хил эканлигини, 300$ ёки 10$ шаробни ичсак ҳам бир хил “маза”ни ҳис қилишни бошлаймиз;
— Сиз яшаётган 300 кв метр ёки 3000 кв метрли уй ичида барибир ёлғизсиз ва бошқалар билан тенгсиз. Сизнинг ҳақиқий бахтингиз бу дунёдаги моддий нарсалар ўткинчи эканлигини ҳис қилиш;
— Самолётга биринчи класс ёки эконом классга чиқсангиз ҳам, парвоз қилаётган самолетингиз қуласа сиз ҳам у билан бирга қулайсиз;
— ҳақиқий бахт дўстингиз ёки бирор инсон билан чин дилдан суҳбатлашганингиздадир!

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

19 Oct, 08:40


Эрнинг ҳийласи

Эр аёли билан қаттик, айтишиб аразлашиб қолди. Аёл аразлади-ю эри билан гаплашмай қўйди. Орадан бироз вақт ўтиб кек-гинасини унутган эр аёлига сўз қотди. Аёли тушмагур қаттиқ аразлаган эканми, умр йулдошининг сўзларига сукут ила жавоб берди. Ҳар қанча уринмасин у аёлини дилгир кайфиятдан чиқара олмади. Ахийри бир ҳийла ўйлаб топди: У жавон ва қутиларни худди бир нарса излаётгандай титкилаб ташлади. Бу қидирув бир муддат давом этгач аёл чидолмади:
- Ҳой дадаси, хамма жойни тинтиб нима излаяпсиз ўзи?
- Худога шукур топдимей, - деб айёрона кулимсиради у.
- Ҳалитдан бери сени овозингни излаётувдим онаси! Бўлди, топдим!

Аёл хам тескари қараб жилмайди.

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

19 Oct, 02:05


Афанди қўшнисидан ҳали болта, ҳали теша ва ҳоказолар сўрайвериб безор қилар экан, энди сўраса ўзим ишлатаман денг, дебди хотини, Афанди чиқиб:
— Кетмонингизни бериб туринг, — деган экан:
— Ўзим ер чопаман, — дебди қўшни. Афанди:
— Кечгача чопасизми, — деса:
— Ҳа, — деган экан, Афанди:
— Жуда яхши-да! Унда аррангизни бериб туринг, — дермиш.

Олинадиган иккита сабоқ:
биринчидан, хотиннинг гапига кирманг;
иккинчидан, ҳар нарсани сўрашнинг ўз йўли бор!

💬 Sizga Manfaatli

Sizga Manfaatli

18 Oct, 16:21


Энг яхши қасос — у инсонни ҳаётингиздан чиқариб юборишдир. Энг яхши жавоб эса жавоб бермасликдир.

м.

Sizga Manfaatli

18 Oct, 16:01


Аёллар ҳақида айни ҳақиқатлар.

1) Улар тежашга ишонишади.
2) Тежашга ишонишади-ю, лекин қиммат кийимларни сотиб олишни ёқтиришади.
3) Кўп кийимлари бўлишига қарамай кийишга умуман кийимлари бўлмайди.
4) Кийишга умуман кийимлари йўқлигига қарамай улар доим чиройли кийинишади.
5) Чиройли кийинишларига қарамай улар бундан ҳеч қачон қониқишмайди.
6) Эркаклар ҳушомад қилишини бироз бўлса ҳам кутишади.
7) Эркаклар ҳушомад қилишини кутишсада, хушомад қилинса уларга ишонишмайди.

💬 Sizga Manfaatli