Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Наманган вилояти худудий муассасалар билан ишлаш бўлими бошлиғлигига жамғарманинг 13 январь 2025 йилдаги тегишли буйруғи билан 1984 йилда туғилган Нуралиев Алиёр Валижанович тайинланди.
Нуралиев Алиёр Валижонович 2009 йилда Андижон Давлат тиббиёт олийгоҳини тамомлаган. Бу ишга киришгунга қадар бир қатор тиббиётга оид соҳаларда фаолият олиб борган. Жумладан, 2021 йилдан 2025 йилга қадар Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тиббий хизматни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
@bizningnamangan