Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали @davlatobodhokimligi Channel on Telegram

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

@davlatobodhokimligi


www.davlatobod.uz
https://www.facebook.com/davlatobod
https://www.instagram.com/davlatoboduz
https://twitter.com/davlatobod
https://www.tiktok.com/@davlatobod
Murojaat uchun: @davlatobod_bot
OAV lar uchun hokimning matbuot kotibi 905553233 INDEKS-160115

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали (Uzbek)

Давлатобод тумани ҳокимлиги расмий канали - бу официаль канал, кўрсатишлар билан танишган, тумани ҳокимлигининг фаолиятлари ва янгиликлари ҳамда фаолиятлари ҳақида маълумоти билан тангдаладиган жой. Ушбу каналда Давлатобод тумани ҳокимлиги томонидан ёритилган фойдали материаллар, илмий-маълумотли материаллар, ўқилишлар ва кўрсатмалар кўрсатиш маqsадида топишади. Бу канал орқали Давлатобод тумани жамоатини ҳамда туманнинг фаолиятлари тўғрисида билим олиш ва аксиядорлик кўрсатиш имкониятлари янада оширилади. Агар сиз Давлатобод тумани ҳокимлиги фаолиятлари ҳақида сўнгги янгиликларни билмоқчи бўлсангиз, унга аъзо бўлинг ва янгиликлардан тезкор бошланг! Давлатобод тумани ҳокимлиги расмий канали Сизни кутмоқда!

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

15 Feb, 17:59


🔰 "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг – 2025-йилги мавсумига старт берилди!

▫️Бугун ёшлар учун узоқ кутилган "Беш ташаббус олимпиадаси" нинг 2025-йилги мавсуми Паҳлавон спорт мажмуасида тантанали тарзда очиб берилди! Ушбу спорт ва маданият байрами мамлакатимиз ёшлари учун янги марралар сари муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Очилиш маросимига Ўзбекистоннинг барча 14 та ҳудуди ва 208 та туман (шаҳар)лари ҳам бир вақтнинг ўзида онлайн тарзда боғланиб, ушбу муҳим тадбирнинг жонли гувоҳига айланишди.

👉 Батафсил

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

15 Feb, 14:59


Азиз ҳамюртлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ёш техник ва авто ҳаваскорларни қўллаб-қувватлаш, автомобиль тюнинги саноатини ривожлантириш, автомобиль ихлосмандлари учун янги имкониятлар ҳамда автотуризм соҳасини янада ривожлантириш мақсадида 2025 йил 22 февраль куни “1-Халқаро Наманган авто фестивали" ўтказилади.

Ушбу фестивалда:
- Ретро автомобиллар кўргазмаси – тарихий машиналар жозибаси!
- «Тюнинг» автомобиллари мусобақаси – энг креатив ва шиддатли автомобиллар намойиши
- Авто ҳунармандлар мусобақаси – энг моҳир усталар беллашуви!
- Турли йўналишлардаги автомобиллар беллашувлари ташкил этилади.


Шунингдек, ФЕСТИВАЛЬ ДАСТУРИ ДОИРАСИДА:
- Шаҳар бўйлаб АВТОПАРАД,
- Авто аукцион ва эҳтиёт қисмлар ЯРМАРКАСИ,
- Қимматбаҳо спорт автомобиллари НАМОЙИШИ,
- Картинг ва спорт мусобақалари ҳамда КОНЦЕРТ ШОУ дастурлари
ўтказилади.

ҒОЛИБЛАРНИ ҚИММАТБАҲО СОВРИНЛАР КУТМОҚДА!

Шиддатни ҳис қилишга тайёрмисиз?

22 февраль куни Афсоналар водийсида кўришгунча!

@bizningnamangan

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

15 Feb, 14:30


“Менимча” телелойиҳасида бугун таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ўзбекистон етакчисининг халқ манфаати йўлидаги сиёсий меҳнати тафсилотлари;
- “Соғлом инсон – соғлом миллат” ғояси умуммиллий ҳаракатга айланади;
- Президент Янги Ўзбекистон бунёдкорлари билан учрашди.


Кўрсатувни бугун, 15 февраль куни соат 20:10 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 16 февраль куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

15 Feb, 14:02


Maxsus reportaj | Gulchilikda ilg‘or tajribalar va eksportbop navlarini yetishtirish
#15feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

15 Feb, 12:48


Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада

Facebook|Instagram|X

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

15 Feb, 12:31


Туман ҳокими иштирокида оилавий ва ДХШ ҳамда хусусий МТТлар билан муҳокама йиғилиши ўтказилди

Бугун Давлатобод туманидаги оилавий ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган хусусий мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) раҳбарлари билан туман ҳокими иштирокида танқидий муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида: МТТларнинг бугунги ҳолати ва муаммолари муҳокама қилинди. Болаларга сифатли таълим-тарбия бериш масалалари кўриб чиқилди. Соҳа ривожи йўлида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режалар белгилаб олинди.

Туман ҳокими таълим сифати ва болалар тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб, МТТ раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

15 Feb, 12:12


Давлатобод туманида аҳолининг ижтимоий муаммоларига эътибор қаратилиб, ҳар бир мурожаатга адолатли ёндашиш йўлга қўйилган.

Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев “Гулшан” маҳалласи, Машъал кўчаси 1-тор кўчада яшовчи фуқаро Худойбердиева Раънохоннинг мурожаатини ўрганди.

Худойбердиева Раънохон 1985-йил туғилган. У турмуш ўртоғининг хонадонида яшаб келмоқда. Уч нафар фарзанднинг онаси бўлган Раъно Худойбердиеванинг турмуш ўртоғи серрози касаллиги туфайли 2022-йилда оламдан ўтган. Айни пайтда у марҳум турмуш ўртоғининг пенсиясини олади.

Худойбердиева Раъно Қосимовна уй-жой масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилган. Туман ҳокими унинг мурожаатини кўриб чиқиб, мавжуд ҳуқуқий нормалар юзасидан тушунтириш берди. Ушбу масала тегишли тартибда кўриб чиқилиши таъкидланди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

10 Feb, 10:43


Namangan axboroti |YANGI MEHMONXONA FOYDALANISHGA TOPSHIRILDI 10.02.2025

TELEGRAM | 🌐 INSTAGRAM |📹 YOUTUBE | REKLAMA | 🔴LIVE

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

10 Feb, 09:58


#Давлатобод_тумани

Республика ишчи гуруҳи ўрганишларини давом эттирмоқда.

Навбатдаги манзил — Олимжон ота Рахмонов томонидан ташкил этилган иссиқхона бўлди. У гидропоника усулида қулупнай етиштиришни йўлга қўйган.

Иссиқхонада Олимжон ота оила аъзолари билан бирга 10 дан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаган. Мавсум пайтида эса яна 15 дан зиёд ишчи кучига эҳтиёж сезилади. Бу борада маҳалла еттилиги билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, маҳаллий аҳолининг даромадини ошириш учун қўшимча иш ўринлари яратиш бўйича ташаббуслар илгари сурилмоқда.


Олимжон ота мутасаддилар билан мулоқот чоғида гидропоника усулининг сердаромадлиги ва сувни тежашдаги афзалликлари ҳақида сўз юритди. Ҳудудларда ушбу тажрибани оммалаштириш таклифига у ўз билим ва тажрибасини бегаараз ўргатишга тайёр эканини, ҳаттоки бошқа вилоятларга бориб, тажриба алмашишга ҳам розилигини билдирди. Даромад масаласида эса у: “Ҳисоблаб кўрганим йўқ, баракаси учади!” дея самимий кулиб қўйди.

Республика ишчи гуруҳининг ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

10 Feb, 09:33


Maxsus reportaj | Tadbirkorlar uchun yaratilgan qulaylik va imkoniyatlar
#10feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

10 Feb, 07:51


#Давлатобод_тумани

Республика ишчи гуруҳи Ижодкор маҳалласида маҳалла еттилигининг аҳолини даромадини ошириш, иш билан пакар борасида олиб бораётган фаолияти билан танишмоқда.

Маҳалла еттилиги томонидан аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида қатор ишлар амалга оширилиб, ижобий натижаларга эришилмоқда. Айниқса, тадбиркор Собитхон Турсунов ва унинг фарзандлари томонидан ташкил этилган 80 сотихли иссиқхона бу борада намуна бўлиб хизмат қилмоқда.

Иссиқхонада помидор кўчатлари ва ҳосиллари парвариш қилиниб, барқарор даромад манбаи яратилган. Шунингдек, булғор қалампири ва мавсумий гул кўчатлари етиштирилмоқда. Тадбиркорнинг айтишича, у етиштираётган помидор тури касалликларга чидамли, кам минерал ўғит талаб қилади, бироқ агротехник талабларга қатъий риоя этишни талаб этади. Ушбу кўчатлардан қирқ сотих майдондан йилига икки марта ҳосил олинади.

Айни пайтда харидорлар помидорнинг ҳар бир килограммини 40-50 минг сўмдан сотиб олишмоқда. Иссиқхонанинг қолган қирқ сотихида эса ҳар йили 250 минг туп помидор, 50 минг туп булғор қалампири ва 150 минг туп мавсумий гул кўчатлари етиштирилади.

Иссиқхона фаолияти натижасида 25 нафар доимий, 70 дан ортиқ мавсумий ишчилар иш билан таъминланган. Толибжоннинг (ўғли) сўзларига кўра, йилига помидор ва булғор қалампири кўчатлари ҳамда ҳосилидан 300 миллион сўмгача, гул кўчатларидан эса 100 миллион сўмгача даромад қилинмоқда.

Маҳалла еттилиги томонидан амалга оширилаётган бундай лойиҳалар нафақат маҳалла аҳолисининг даромадини ошириш, балки тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш борасида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Республика ишчи гуруҳининг ўрганиш ишлари ҳали ҳам давом этмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

30 Jan, 02:08


#Об_ҳаво

🌧🌨 Наманганда 30 январь куни баъзи жойларда бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин

▫️Ўзгидромет 30 январь, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

▫️Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.  

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

29 Jan, 16:54


Президент Шавкат Мирзиёев улкан ва ноёб лойиҳа - Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган ишлар билан танишди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

29 Jan, 16:01


Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с созидательной работой, проводимой в Центре исламской цивилизации в Узбекистане.

#Mirziyoyev #tanishuv #markaz #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

24 Jan, 06:14


⚡️Ҳурматли туманимиз фуқаролари!

Сизлар яшаётган маҳалладаги "еттилик" фаолиятини ўрганиш, мавжуд ҳолат, муаммо ҳамда камчиликларни аниқлаш ва "еттилик'нинг самарадорлигини баҳолаш мақсадида СЎРОВНОМА ўтказилмоқда.

Ушбу сўровномада иштирок этишингиз Сизларга келгусижа янада кўпроқ имкониятлар яратилишига сабабчи бўлади.

Сизлар қуйидаги манзилга кириб, сўровномада иштирок этиш учун 5 дақиқа вақтингизни аямайсиз деган умиддамиз.

Сўровномани тўлдириш👇👇👇


https://forms.gle/y8ZVKzYd9mr5U9Ld8

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

24 Jan, 04:38


Xalqaro ta’lim kuni arafasida men O‘zbekistonning bu yo‘nalishdagi islohotlari samarasini, muvaffaqiyatlarini faxr bilan e’tirof etmoqchiman. Biz ta’lim — farovonlik poydevori ekaniga qat’iy ishonamiz va har bir bola uchun o‘z salohiyatini ro‘yobga chiqarish imkoniyatini taʼminlashga intilamiz.

Bugun xalqaro hamkorlarimiz — UNICEF, UNESCO, UNDP, IHRT, Jahon banki va boshqalar bilan muhim uchrashuv o‘tkazdik. Muloqot davomida ta’lim masalasiga yangi yondashuvlarni — innovatsiyalar, zamonaviy metodikalar va jahon tajribasiga asoslangan yechimlarni muhokama qildik.

Birgalikdagi saʼy-harakatlarimiz natijasida sifatli taʼlim olish imkoniyatidan barcha erkin foydalanishi uchun zarur sharoit yaratishga erishamiz.

_

В преддверии Международного дня образования я с гордостью отмечаю успехи реформ Узбекистана в данной сфере. Мы твёрдо убеждены, что образование — это фундамент процветания, и мы продолжим прилагать все усилия, чтобы каждый ребёнок имел возможность раскрыть свой потенциал.

Сегодня состоялась важная встреча с нашими международными партнёрами: UNICEF, UNESCO, UNDP, ОЭСР, Всемирным банком и другими. Вместе мы обсудили новые подходы к образованию, основанные на инновациях, современных методиках и глобальном опыте.

Вместе мы сможем создать условия, в которых качественное образование станет доступным для каждого.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

24 Jan, 02:21


#Об_ҳаво

⛅️🌤️Наманганда 24 январь куни айрим жойларда туман тушиши мумкин.


▫️Ўзгидромет 24 январь, жума куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ,  кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

▫️Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларидаҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши кутилмоқда. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли туманларида  қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол  эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига  13-18 метргача  кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.  

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

23 Jan, 18:02


Is gazi – ko‘rinmas qotil, undan o‘zingiz hamda yaqinlaringizni asrang!

Bugun uyingizdagi dudburonlarning sozligiga e’tibor bering.

Yonayotgan mahsulotlar (gaz, ko‘mir, o‘tin va boshqalar) uchun havo, ya’ni kislorod yetarli bo‘lishi kerak, havo yetishmasdan yongan alangadan is gazi hosil bo‘ladi.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

23 Jan, 15:50


Давлатобод туманида ижтимоий соҳанинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди

Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев бошчилигида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун белгиланган устувор вазифалар юзасидан кенгайтирилган тақдимот ўтказилди. Унда ижтимоий соҳанинг барча асосий йўналишлари, жумладан, ёшлар, таълим, тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, спорт ҳамда маданият билан ишлаш масалалари батафсил кўриб чиқилди.

Йиғилишда дастлаб 2024 йилда қилинган ишлар сарҳисоб қилинди. Сўнгра 2025 йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ва дастурлар тақдим этилиб, мавжуд имкониятлар, эҳтиёжлар ва муаммолар юзасидан масъуллар билан фикр алмашилди.

Спорт соҳасида 2025 йилда янги спорт иншоотларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш, шунингдек, аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида турли спорт мусобақалари ташкил этилиши режалаштирилган.

Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида замонавий ўқув-моддий базасини яратиш, педагог кадрлар малакасини ошириш ҳамда ўқувчиларнинг билим сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, 2025 йилда янги мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш ҳамда мавжуд таълим масканларини капитал таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади.

Тиббиёт соҳасида аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифатини ошириш, замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш, шунингдек, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш борасида қатор чора-тадбирлар режалаштирилган. Давлатобод туманида профилактик тиббий кўриклар сонини кўпайтириш орқали аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга эришиш мақсад қилинмоқда.

Маданият ва ёшлар соҳасида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг иқтидорларини рўёбга чиқариш, турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш учун шарт-шароитлар яратиш устувор вазифа сифатида белгиланди.

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоийлаштириш, камбағалликни қисқартириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш масалалари ҳам диққат марказида бўлди.

Тақдимот йиғилиши давомида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун масъуллар зиммасига аниқ топшириқлар юклатилди. Туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев ҳар бир йўналиш бўйича ижро интизомини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Мазкур тадбир Давлатобод туманида ижтимоий соҳанинг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, 2025 йилга мўлжалланган лойиҳалар ва ташаббуслар ҳудуд аҳолиси фаровонлигини оширишга хизмат қилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

23 Jan, 15:34


#Ijtimoiy_xodim_faoliyati

TUMANNING "TADBIRKOR" MFY IJTIMOIY XODIMI FAOLIYATIDAN


Bugungi kunda “Tadbirkor” mahallasida 2 mingdan ortiq oilada 4.3 ming aholi istiqomat qiladi. Ular to‘liq xatlovdan o‘tkazilib, “Onlayn mahalla” elektron platformasiga kiritilgan.

2024 yil davomida 61 nafar fuqaroga “Keys menejment” orqali baholash o'tkazilib, oilaning ijtimoiy va iqtisodiy holati yaxshilashga erishildi. Shuningdek, 3 nafar fuqaroning bandligi ta'minlanib, 2024 yil davomida 610 ta turli ijtimoiy xizmat va yordamlar ko'rsatilgan bo'lsa, 11 nafar fuqaroga "Sahovat va ko'mak" jamg'armasi orqali ko'mak ko'rsatildi.

Bugungi kunda “Kambag'allik reyestri”ga kiritilgan 85 nafar fuqarolarning ijtimoiy-iqtisodiy ahvolini yaxshilash va farovonligini ta'minlash yuzasidan tegishli tashkilotlar bilan hamkorlikda ish olib borilmoqda.


Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

22 Jan, 16:27


🔰 Тимур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

▫️Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоа бош мураббийи этиб Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан тарихий натижага эришган Тимур Кападзени тайинлади.

Айни кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарда йиғин ўтказмоқда. Тимур Кападзе ушбу йиғинга қўшилиб, жамоа бошқарувини қўлга олади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

22 Jan, 13:46


Наманган халқаро аэропорти янгича қиёфа касб этмоқда

Бу ерда айни пайтда кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Аэропортнинг модернизация қилиниши вилоятининг иқтисодий ва туристик салоҳиятини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятли. Янги терминал қурилиши натижасида халқаро авиақатновлар сони ортиб, йўловчилар ҳамда уларни кутиб олувчи ва кузатувчи фуқаролар учун кенг қулайликлар яратилади.

Лойиҳага кўра, аэропорт ҳудудида 15 минг квадрат метр майдон ажратилиб, шундан 9600 квадрат метр майдонда замонавий терминал қурилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳа Наманган вилоятида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари қаторида алоҳида ўрин эгаллаб, ҳудудни модернизация қилиш ва ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамдир.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

22 Jan, 13:18


Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим ва илм-фан соҳасидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о приоритетных задачах в области высшего образования и науки.

#Mirziyoyev #taqdimot #oliytalim #ilmfan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

22 Jan, 12:37


Халқлар Дўстлиги маҳалласида қурилиш ишлари назорат қилинди

Бугун туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ Халқлар Дўстлиги маҳалласида бўлиб, ўрганиш олиб борилди.

Ишчи гуруҳ томонидан ноқонуний тегишли ҳужжатларсиз амалга оширилаётган қурилиш ишлари аниқланиб, тегишли ҳужжатлар тақдим этилгунига қадар жойида тўхтатилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

22 Jan, 12:30


Давлатободда иссиқлик тизимини модернизация қилиш ишлари давом этмоқда

Давлатобод туманида иссиқлик таъминотини модернизация қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу жараёнда янги қувватларни ишга тушириш билан бирга аҳолига тушунтириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маълумотларга кўра, РК-2 қозонхонасининг қурилиши ва тармоқларни тортиш ишлари давом этмоқда. Лойиҳа доирасида "Халқлар дўстлиги", "Умид", "Янги Тонг", "Истиқлол" ва "Давлатобод" маҳаллаларидаги 198 та кўп қаватли уй, 8752 хонадон ва 14 та ижтимоий объект қамраб олинади.

Аҳоли учун энергия самарадор иссиқлик тизимининг афзалликлари тушунтирилмоқда. Марказлашган тизимга уланиш имкониятлари ва янги тизимнинг қулайликлари ҳақида кенг тарғибот ишлари ташкил этилмоқда.

Туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев лойиҳа доирасидаги амалий ишлар билан танишиб, келгусидаги вазифалар бўйича кўрсатмалар бердилар. Ушбу лойиҳа нафақат турмуш даражасини яхшилаш, балки энергия ресурсларидан самарали фойдаланишга ҳам хизмат қилади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

19 Jan, 08:11


Камбағалликни қисқартириш дастурига киритилган ва уй жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини (120,0 млн сўмгача) ажратиш тартиби!

Ушбу ипотека кредитини ўртача 13 кунда олишингиз мумкин!

⬇️Кредит ажратиш схемаси:

2 иш кунида - "Маҳалла еттилиги" аризани ўрганиб фуқарони дастурга киритади.
1 кунда (тахминан) - Фуқаро хужжатларини банкка тақдим қилади.
3 иш кунида - Тижорат банки аризачи ҳужжатларини ўрганиб кредит бериш ёки рад қилиш бўйича жавоб беради.
2 иш кунида -Тижорат банки ариза берувчи билан кредит ажратиш бўйича шартнома имзолайди.
5 иш кунида - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ипотека кредити бошланғич бадалини тўлаб беради.
Бажарилган (таъмирланишга қараб) ишга қараб - Тижорат банки ажратиладиган кредит суммасини қарз олувчининг банк пластик картасига ёки пудрат ташкилоти хисоб рақамига ўтказиб беради.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

19 Jan, 05:53


🔰 2025 йил баъзи йўналишлар учун тил сертификати талаб қилинади

▫️2025/2026 ўқув йили қабулидан бошлаб фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади.

Бу 2024 йил 25 майдаги "Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги президент фармонида келтириб ўтилган.

Бунда фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул қилишда ушбу фандан тест синови ўтказилмайди. Абитуриентлар белгиланган даражадаги сертификатни тақдим этишлари лозим.

Масалан, хорижий тил ва адабиёти, Филология ва тилларни ўқитиш, Таржима назарияси ва амалиёти йўналишларида биринчи блок учун миллий ёки халқаро сертификани талаб қилинади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

19 Jan, 04:18


8 январь – Ўзбекистон Республикаси Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди

Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида ташкил этилган байрам тадбирида вилоят сектор раҳбарлари, тизим фахрийлари ва ходимлари иштирок этдилар.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов табрик сўзида соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси ҳақида тўхталди.

Шундан сўнг, вилоятдаги прокуратура идораларининг бир гуруҳ ходимлари вилоят ҳокимининг “Фахрий ёрлиқ” ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир санъат усталари ва ёш ижрочилар иштирокида тайёрланган байрам дастури билан давом этди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

19 Jan, 02:50


#Об_ҳаво

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 19 январь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра:
Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкун. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTubeq

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

18 Jan, 16:26


🔰 Кўп квартирали уйлар ертўласидан фойдаланганлик учун ижара тўлови электронлаштирилади

▫️Ҳукумат қарори (17-сон, 17.01.2025 й.) билан "Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, кўп квартирали уйларнинг ертўлалари жисмоний ва юридик шахсларга фойдаланишга берилганда, ижара учун тўловлар ҳисоби “Менинг уйим” биллинг тизимида юритилади;

Кўп квартирали уйнинг ертўласини ижарага беришда уйдаги умумий мол-мулк ҳуқуқи ушбу жойлар мулкдорларининг номига давлат рўйхатидан ўтказилади.

Шунингдек, бир неча маълумотларнинг алмашинуви йўлга қўйилади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

18 Jan, 15:00


📍Наманган вилоятининг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги воқеа - ҳодисалардан биринчилардан хабардор бўлишни истайсизми?

✈️ Ундай бўлса ушбу ҳаволалар орқали Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг расмий Telegram каналларини кузатиб боринг!

🛫 Наманган вилояти ҳокимлиги  Telegram канали

🛫Наманган шаҳар ҳокимлиги 
Telegram канали

🛫Давлатобод тумани ҳокимлиги
Telegram канали

🛫Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Telegram канали

🛫Мингбулоқ тумани ҳокимлиги 
Telegram канали

🛫Косонсой тумани ҳокимлиги
Telegram канали

🛫Наманган тумани ҳокимлиги
Telegram канали

🛫Норин тумани ҳокимлиги
Telegram канали

🛫Поп тумани ҳокимлиги
Telegram канали

🛫Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги 
Telegram канали

🛫Уйчи тумани ҳокимлиги
Telegram канали

🛫Учқўрғон тумани ҳокимлиги
Telegram канали

🛫Чортоқ тумани ҳокимлиги
Telegram канали

🛫Чуст тумани ҳокимлиги 
Telegram канали

🛫Янғиқўрғон тумани ҳокимлиги 
Telegram канали

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

18 Jan, 14:47


Бугун “Менимча” телелойиҳасида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига амалга оширган тарихий ташрифи;
- Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли танловда қўлга киритилган ғалабанинг қувончи ва ҳаяжони;
- Абу-Даби ва Дубай шаҳарларида Ўзбекистон халқининг манфаатига хизмат қилувчи муҳим учрашувлар;
- Инвестиция – мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларидаги ривожланишнинг муҳим калити.


Кўрсатувни бугун, 18 январь куни соат 20:10 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 19 январь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

18 Jan, 14:20


"ROBO-CODING" ОЛИМПИАДАСИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

Мазкур беллашув Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг 5-8 ҳамда 9-11 – синф ўқувчилари ўртасида ўтказилиб, муҳандислик, робототехника, дастурлаш каби йўналишларда 60 нафар ёшлар қамраб олинган. Жараёнда мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Аъзамжон Исаков иштирок этиб, барча олимпиада қатнашчиларига зафарлар тилади. Қизғин кечган синовда ўқувчилар ижодий ва конструкторлик қобилиятларини намойиш эта олдилар. Якуний натижаларга кўра, мусобақанинг 5-8 - синфлар ўртасида Наманган шаҳридаги Президент мактаби жамоаси 1- ўринни эгаллаб, Республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

18 Jan, 14:14


IJTIMOIY KARTA NIMA? 💳

Sulaymonov Farruh Saidovich - Ijtimoiy himoya milliy agentligi mas'ul xodimi, ijtimoiy kartaning funksiyalari haqida batafsil ma’lumot berdi.

Videoni tomosha qiling va ko‘proq ma’lumotga ega bo'ling!

@namanganoffisial

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

07 Jan, 16:19


#Innovatsion_tumanlarda
#2024_yil_sarhisobi_2025_yildagi__rejalar

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 6-iyuldagi “2022-2026-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining innovatsion rivojlanish strategiyasini amalga oshirish boʻyicha tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-307-son qaroriga asosan hududlarni innovatsion rivojlantirishning yillik milliy reytingi joriy etilgan.

Shu munosabat bilan, joriy yilning 7-yanvar kuni Namangan viloyati Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar boshqarmasi boshlig‘i
A.Gaffarov boshchiligida viloyatdagi Chust va Davlatobod innovatsion tuman hokimlarining innovatsiyalarni rivojlantirish masalalari bo‘yicha o‘rinbosarlari tomonidan “Innovatsion rivojlanish” reytingini hisoblash ko‘rsatkichlarini bajarilishi to‘g‘risida tumanda 2024-yilda amalga oshirilgan ishlari hamda 2025-yilga mo‘ljallangan ish rejalari yuzasidan taqdimot materiallari bilan tanishildi.

Shuningdek, boshqarma boshlig‘i
A.Gaffarov tomonidan kelgusida yangi innovatsion loyihalarni ko‘paytirish, oliy va kasbiy ta’lim tashkilotlari bilan hamkorlikni kuchaytirish, ilmiy loyihalarni xususiy sektorga jalb qilish hamda har bir amalga oshirilgan loyihalarda kambag‘al oila a’zolari bandligini ta’minlash orqali daromadlarini ko‘tarish choralarini ko‘rish kabi ko‘rsatmalar berildi.

Shunga ko‘ra, viloyatning innovatsion salohiyatini oshirish yuzasidan tegishli vazifalar belgilab olindi.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

07 Jan, 13:05


#Yil_sarhisobi_2024
#Vazirlik_haqida

⚡️ 2024-yil davomida vazirlikning Konsert-tomosha faoliyatini rivojlantirish boshqarmasi tomonidan amalga oshirilgan ishlar haqida

🎙 Konsert-tomosha faoliyatini rivojlantirish boshqarmasi boshlig‘i - Usmonov Bahrom Abdinazarovich

Ma'lumot o'rnida, konsert - tomosha yo‘nalishida, 2024-yilda 7 255 ta konsert-tomosha tadbirlari tashkil etilib, 10 mln 37 ming 200 nafar aholi qamrab olindi.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

07 Jan, 13:04


#ТАВСИЯ

Дори-дармон қабул қилиш бўйича муҳим маслаҳатлар

▪️Дори-дармон воситалари ўрнига имкон қадар доривор гиёҳлардан тайёрланган дамламалар ичиб туринг.

▪️Ҳар бир дори воситасини қабул қилишдан аввал кўрсатмадаги дори номи ва яроқлилик муддатига эътибор беринг.

▪️Агар бир вақтда икки хил дори воситасини ичишга тўғри келиб қолса, улар оралиғидаги вақт 15-20 дақиқадан кам бўлмаслиги керак.

▪️Дори воситаларини 1 стакандан кам бўлмаган миқдордаги сув билан ичинг.

▪️Энг муҳими, ҳар бир дорини шифокор назорати остида қабул қилинг.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

07 Jan, 12:02


Менга қанча пенсия чиқар экан? ёки бўлажак пенсионерларга тавсиялар

Пенсия ёшига етиб, кўп йиллик меҳнати самарасини кўриш, кексалик гаштини суриш барчанинг ҳаётдаги мақсади ҳисобланади. Бунда, албатта кекса ёшдаги даромад манбаи - ПЕНСИЯ муҳим ўрин тутади.

❗️ Шу сабабли барча ёшлик пайтда ўзининг келгусидаги пенсияси ҳақида қайғуриши, бу даврга олдиндан тайёргарлик кўриши лозим.

🤔 Кўпчилигимиз пенсия ёшига яқин қолгандагина пенсия ҳақида ўйлашни бошлаймиз. “Энди менга қанча пенсия чиқар экан?”, “Юқори миқдорда пенсия олармикинман?” каби саволлар бизни қамраб олади.

Яъни, энди биз пенсияга қандай чиқиш, қаерга мурожаат қилиш, пенсия қандай ҳисобланиши, бунда нималар ҳисобга олинишига қизиқишни бошлаймиз.

🤔 Пенсия тайинлангандан сўнг эса кўпчилик фуқароларимизда “Нега менга кам миқдорда пенсия тайинланди?”, “Мени ҳисобим бўйича кўпроқ пенсия олишим керак эди?” каби саволлар туғилади.

📝 Мана шундай саволлар фуқароларда бўлмаслиги, юқори миқдорда пенсияга чиқиш учун пенсия ёшига яқин қолган фуқароларимиз, шунингдек, ёшларимизга қуйидаги тавсияларни бермоқчимиз.

👉 ТАВСИЯЛАРНИ ЎҚИШ УЧУН БУ ЕРГА БОСИНГ.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

07 Jan, 09:38


#Мактабгача_таълим

“МЕТОДИК МАҲОРАТ КУНЛАРИ” БОШЛАНДИ


Бугун Наманган вилоятидаги 27 та таянч ДМТТ да “Маҳорат куни” тадбирлари ўтказилди.

Ўқувлар 27 нафар тренер (ментор)лар томонидан олиб борилди ва мазкур жараёнларда 607 нафар етакчи педагог иштирок этди.

Жумладан, Янги Наманган туманидаги  44-сонли ДМТТда 21 нафар, Давлатобод туманидаги 23-сонли ДМТТда эса, 23 нафар етакчи педагоглар иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, эртага, яъни 2025 йил 8 январдан бошлаб, вилоятдаги барча ДМТТларда “Методик маҳорат соати” тадбирлари ўз фаолиятини бошлайди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

07 Jan, 06:45


3-секторда “Омбор” дафтари бўйича ўқув семинари ўтказилди

Давлатобод тумани 3-сектор ҳудудида маҳалла еттилик аъзолари иштирокида ўқув амалий семинари бўлиб ўтди.

Унда “Омбор” дафтарини шакллантириш ҳамда хатлов жараёнларини манзилли ташкил этиш бўйича муҳокамалар олиб борилди.

Шунингдек, дафтарни тўғри ва сифатли юритиш бўйича масъулларга тегишли тушунчалар берилди.

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

31 Dec, 19:13


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

31 Dec, 19:13


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

31 Dec, 15:52


#Янги_йил

Давлатобод тумани ҳокимлиги жамоаси барча юртдошларимизни кириб келаётган янги йил билан муборакбод этади. 2025-йил омад ва бахт олиб келсин. Янги йилингиз муборак бўлсин!

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

31 Dec, 15:02


Diyor yangiliklari | "Yangi yil" bayram tadbirlari. 30.12.2024

TELEGRAM | YOUTUBE | REKLAMA | LIVE

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

31 Dec, 14:40


Diyor yangiliklari | Namangan viloyati hokimining o'rganishlari: Yangi loyihalar va bayram shukuhi. 30.12.2024

TELEGRAM | YOUTUBE | REKLAMA | LIVE

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

31 Dec, 09:31


#ЭЪЛОН

Ҳурматли фуқаролар!

Байрам кунлари Наманган шаҳри ҳудудидаги қуйидаги поликлиникаларда фуқаролар учун соат 8:00 дан 20:00 гача навбатчилик ташкил этилади.
Наманган шаҳар 1-оила поликлиникаси
Наманган шаҳар 2-оила поликлиникаси
Наманган шаҳар 3-оила поликлиникаси
Наманган шаҳар 4-оила поликлиникаси
Наманган шаҳар 5-оила поликлиникаси ва Ҳамза филиали
Наманган шаҳар 9-оила поликлиникаси
Наманган шаҳар 10-оила поликлиникаси
Наманган шаҳар 12-оила поликлиникаси
Наманган шаҳар 14-оила поликлиникаси
Наманган шаҳар 17-оила поликлиникаси
Наманган шаҳар Кўп тармоқли марказий поликлиникаси

Бундан ташқари, қуйидаги тиббиёт муассасаларида 24 соатлик навбатчилик режими йўлга қўйилган:

Наманган шаҳар Туғруқ комплекси
Наманган шаҳар Марказий шифохонаси
Наманган шаҳар Болалар шифохонаси

Сизларга қулайлик яратиш мақсадида тиббиёт ходимлари томонидан узлуксиз хизмат кўрсатиш таъминланади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

31 Dec, 08:42


#Сарҳисоб

Наманганнинг обод манзиллари

Қурилиш, бунёдкорлик соҳасида амалга оширилаётган ишлар.

Наманган тажрибаси:

Ижтимоий шароити оғир ҳудудларда маҳаллий дастур асосида ҳудудлар обод манзилларга айлантирилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

31 Dec, 07:38


#Янги_йил_шукухи

Давлатобод туманида байрам шукуҳи.

@namanganoffisial

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

31 Dec, 05:29


#ЭЪЛОН

Ҳурматли фуқаролар!

Байрам кунлари Давлатобод тумани ҳудудидаги барча поликлиникаларда фуқаролар учун соат 8:00 дан 20:00 гача навбатчилик ташкил этилади.

Бундан ташқари, қуйидаги тиббиёт муассасаларида 24 соатлик навбатчилик режими йўлга қўйилган:

Давлатобод тумани 1-сонли шифохона;
Давлатобод тумани 1-сонли туғруқхона;
Вилоят кўп тармоқли болалар шифохонаси;
Юксалиш МФЙ ҳудудидаги Вилоят кўп тармоқли болалар шифохонаси филиали.

Сизларга қулайлик яратиш мақсадида тиббиёт ходимлари томонидан узлуксиз хизмат кўрсатиш таъминланади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

31 Dec, 04:34


🗓 Янги йил - сарҳисоб қилиш даври!

📊 Телеграмдаги натижаларимизни сиз билан бўлишамиз. "Давлатобод тумани ҳокимлиги" каналининг 2024 йил давомидаги фаолияти рақамларда👆

Якунланаётган йил давомида туманимизга оид янгилик, муҳим воқеа ҳодисалар ва бошқа хабарлар улашиб борилди.

Каналимизни кузатиб келаётган барча обуначиларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдириб, кириб келаётган янги йил бахтли ҳамда омадли йил бўлишини тилаб қоламиз!

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

31 Dec, 04:00


Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг декабрь ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

08 Dec, 10:20


Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Президент Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига ташриф буюриб, унинг ўсиб бораётган салоҳияти билан танишди. Давлатимиз раҳбари ХАЭА бош директори Рафаэль Гросси билан учрашув ўтказди

Ҳәптениң ең әхмийетли ўақыяларына шолыў: Президент Ташкент ўәлаятының Бостанлық районында болып, оның өсип атырған потенциалы менен танысты. Шавкат Мирзиёев ХАЭА бас директоры менен сөйлесиўлер өткерди.

Обзор важнейших событий за неделю: Президент посетил Бостанлыкский район Ташкентской области и ознакомился с его растущим потенциалом. Глава государства провел переговоры с генеральным директором МАГАТЭ

Facebook|Instagram|X

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

08 Dec, 07:44


Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик

Поздравление работникам сельского хозяйства Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

08 Dec, 04:24


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 32 ёшда!

8 декабрь – ҳуқуқий маданиятнинг мустаҳкам пойдевори, ҳуррият ҳимоячиси, эрк ва ҳуқуқларимизнинг кафолати, миллий тараққиётимизнинг қудратли қаноти, сиёсий ва ҳуқуқий тафаккурнинг кўзгуси, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган қутлуғ кундир.

Ушбу сана аллақачон умумхалқ байрамларимиз қаторидан муносиб ўрин эгаллаб улгурган ва юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаро, оила тақдирида, уларнинг бугунги ҳаёти, эртанги келажагини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда беқиёс аҳамият касб этади.

Мамлакатимиз Бош қомуси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан барча юртдошларимизни муборакбод этамиз.

Бахтимиз қомуси мустақил, эркин, тинч ва фаровон ҳаётимиз гарови, кучли фуқаролик жамияти ва бозор иқтисодиётига эга ҳуқуқий давлат қуриш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаверсин.


Давлатобод тумани ҳокимлиги

Sayt | Telegram

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

08 Dec, 02:06


#Об_ҳаво

🌧🌤 Наманганда 8 декабрь куни айрим жойларда туман тушади

▫️«Ўзгидромет» Наманган вилояти бўйлаб 8 декабрь, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

▫️Республикамизнинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

07 Dec, 17:26


Iste’molchilar diqqatiga

1-noyabr kunidan oylik bazaviy meʼyorlar isitish mavsumi uchun moʻljallangan shkаlaga oʻtgan.


Noyabr, dekabr, yanvar va fevral oylarida bir oylik meʼyorlar quyidagi tartibda boʻladi:

500 m3 gacha — 650soʻm (1 m3 gaz uchun)
501 m3 dan 2500 m3 gacha — 1500soʻm
2501 m3 dan 5000 m3 gacha — 1950soʻm
5001 m3 dan 10000 m3 gacha — 2275soʻm
10001 m3 va undan yuqori — 2600soʻm


Davlatobod tumani hokimligi Axborot xizmati

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

07 Dec, 15:15


“Менимча” телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ўзбекистон етакчиси Бўстонлиқ туманидаги туристик объектлар билан танишди;
- Президент ташаббуси: кичик гидро электр станцияларининг катта истиқболи;
- Янгиланган Конституциямиз Янги Ўзбекистоннинг инклюзивлиги учун ҳам мустаҳкам пойдевордир.


Кўрсатувни бугун, 7 декабрь куни соат 20:10 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 8 декабрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

07 Dec, 12:47


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш ва даромадли иш билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось расширенное совещание по мерам обучению населения востребованным профессиям и обеспечению высокооплачиваемой работой.

#Mirziyoyev #yigilish #kasbiytalim #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

06 Dec, 11:39


"Yong‘in xavfsizligi oyligi" doirasida Yuksalish nimstansiyasida maxsus taktik o‘quv mashqi o‘tkazildi.

Xabaringiz bor, yurtimizda 15 noyabrdan 15 dekabrga qadar "Yong‘in xavfsizligi oyligi" o‘tkazilmoqda. Hududiy elektr tarmoqlari aksiyadorlik jamiyati Namangan hududiy filiali jamoasi ham barcha xodimlar hamda maxsus texnikalarni shay holatga keltirib, sodir bo‘lishi mumkin bo‘lgan holatlarni oldini olish maqsadida, o‘quv mashg‘ulotlar o‘tkazmoqdalar.

Siz ham yong‘in xavfsizligi qoidalariga rioya qiling!!!

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

06 Dec, 11:29


"Fazo Avenue" турар-жой мажмуаси: қурилиш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда

Давлатобод туманининг замонавий архитектурасида янги қиёфа касб этаётган "Fazo Avenue" турар-жой мажмуасида қурилиш ишлари қизғин паллада. Бугун ишчи гуруҳ мазкур мажмуада олиб борилаётган ишлар ҳолати билан яқиндан танишди.

Ишчи гуруҳ қурилиш жараёнидаги айрим масалаларни муҳокама қилиб, барча ишларни белгиланган муддатларда, сифатли ва хавфсизлик талабларига мувофиқ тарзда якунига етказиш бўйича тавсиялар берди. Шунингдек, аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида йўл, коммуникация ва яшаш инфратузилмасини ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

06 Dec, 11:10


Янги Конституция – инсон ҳуқуқларининг олий кафолати.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан “Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови” шиори остида янги таҳрирда қабул қилинган Конституциянинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Давлатобод туман адлия бўлими томонидан Наманган муҳандислик-технология институтида ўтказилди.

Тадбир давомида янги Конституциянинг яратилиш тарихи, унинг мазмун-моҳияти ва асосий қонунимизда акс этган муҳим нормалар ҳақида батафсил тушунча берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

05 Dec, 10:30


Mobil xabarlari. 4.12.2024

TELEGRAM | YOUTUBE | REKLAMA | LIVE

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

05 Dec, 10:24


Наманган муҳандислик-технология институтида янги лаборатория маркази иш бошлади.

Давлатобод туманида жойлашган Наманган муҳандислик-технология институтида талабаларнинг назарий билимларини амалиёт билан уйғунлаштиришга хизмат қилувчи янги “Озиқ-овқат технологияси” лаборатория маркази фойдаланишга топширилди. Ушбу марказ жорий йилнинг 20-июн куни давлат раҳбари бошчилигида ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалардан бири сифатида ташкил этилиб, муҳандислик соҳасидаги таълим тизимини янги босқичга олиб чиқишга йўналтирилган. Мазкур лаборатория замонавий ускуналар билан жиҳозланиб, талабалар учун 10 дан ортиқ фан бўйича дарслар ўтиш ва 100 дан ортиқ лаборатория машғулотларини ўтказиш имконини яратади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги байрами арафасида очилган ушбу лаборатория маркази асосан кондитер маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Талабалар дарсдан ташқари бўш вақтларида лабораторияда турли хил пишириқларни ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этиб, амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўладилар. Бу нафақат назарий билимларни чуқурлаштириш, балки бўлажак мутахассис сифатида профессионал шаклланишларига ҳам хизмат қилади.

Шунингдек, институтнинг “Озиқ-овқат технологияси” кафедраси қошида ташкил этилган спинн-офф корхонаси орқали талабалар ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишадилар. Ушбу корхона ёшларга ўз билим ва малакаларини реал амалиётда синаб кўриш имконини бериб, уларнинг касбий ривожланишига самарали кўмаклашади. Янги лаборатория маркази, шубҳасиз, таълим сифатини оширишда ва замонавий кадрлар тайёрлашда муҳим ўрин тутади.

©️Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

05 Dec, 06:54


Давлатободда иссиқлик тизимини модернизация қилиш ишлари давом этмоқда

Давлатобод туманида иссиқлик таъминотини модернизация қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу жараёнда янги қувватларни ишга тушириш билан бирга аҳолига тушунтириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маълумотларга кўра, РК-2 қозонхонасининг қурилиши ва тармоқларни тортиш ишлари давом этмоқда. Лойиҳа доирасида "Халқлар дўстлиги", "Умид", "Янги Тонг", "Истиқлол" ва "Давлатобод" маҳаллаларидаги 198 та кўп қаватли уй, 8752 хонадон ва 14 та ижтимоий объект қамраб олинади.

Аҳоли учун энергия самарадор иссиқлик тизимининг афзалликлари тушунтирилмоқда. Марказлашган тизимга уланиш имкониятлари ва янги тизимнинг қулайликлари ҳақида кенг тарғибот ишлари ташкил этилмоқда.

Туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев лойиҳа доирасидаги амалий ишлар билан танишиб, келгусидаги вазифалар бўйича кўрсатмалар бердилар. Ушбу лойиҳа нафақат турмуш даражасини яхшилаш, балки энергия ресурсларидан самарали фойдаланишга ҳам хизмат қилади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

02 Dec, 08:15


#Яшил_макон_2024

2025 йил - Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили

Давлатобод туманида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида марказий кўчаларни ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу йўналишда ишлаб чиқилган лойиҳада ҳудуднинг экологик муҳитини яхшилаш ва эстетик қиёфасини янада чиройли қилиш мақсадида турли хил манзарали ноёб дарахт, кустарник, атиргуллар экилиши кўзда тутилган.

Бугун ушбу лойиҳанинг Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовга тақдимоти ўтказилди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур ташаббус ҳудуд аҳолиси учун қулай ва яшил муҳит яратишга хизмат қилиб, экологик мувозанатни сақлашга ҳам ҳисса қўшади. Шу билан бирга, ободонлаштириш ишлари туман марказининг жозибадорлигини ошириб, сайёҳлар ва меҳмонлар учун янада қулай шароитлар яратади.

Вилоят раҳбари лойиҳани тезлатиш ва экилган кўчатлар парваришига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан топшириқлар берди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

02 Dec, 02:38


#Об_ҳаво

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 2 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
.

Унга кўра:
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

ТОҒ ОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАР
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

01 Dec, 17:47


Давлатобод туманида 2024-2025 йилларда Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун штаб ташкил этилган!

📞 Мурожаат учун телефонлар:

🏢 Давлатобод ҳокимлиги марказий Штаби;
☎️ +998692110028
☎️ +998692110014 (24 соат)

Sayt | Telegram | 24/7 @davlatobod_bot

Гуруҳга уланиш учун ➡️https://t.me/davlatobodliklar1

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

01 Dec, 14:01


Namanganda “Bolalar harakati” sardorlar saylovining hududiy bosqichi bo‘lib o‘tdi.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

01 Dec, 13:58


Isitish pechidan foydalanish bo‘yicha tavsiyalar.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

01 Dec, 13:18


O‘zbekiston va Xitoy Davlat Rahbarlari o‘rtasida erishilgan kelishuvlarni amalga oshirish doirasida bugun hamkasbim bilan birgalikda fuqarolarimizga ikki mamlakatga 30 kun davomida vizasiz sayohat qilish imkonini beruvchi Bitimni imzoladik. Bu hujjat aloqalarimizni yanada faollashtirish, savdo aylanmasini oshirish va xalqlar o'rtasidagi munosabatlarni rivojlantirish yo'lidagi yana bir muhim qadamdir.
***
As part of the implementation of the agreements reached between the Leaders of Uzbekistan and China, today together with my colleague we signed the Agreement that allows our citizens to travel without visa for 30 days. It is another step towards making more intense exchanges and facilitating trade and people-to-people ties.
***
В рамках реализации договоренностей, достигнутых между Главами Узбекистана и Китая, сегодня вместе с моим коллегой мы подписали Соглашение, которое позволяет нашим гражданам путешествовать без виз в течение 30 дней. Это еще один шаг на пути к более интенсивным обменам, содействию торговле и связям между народами наших стран.

X | Facebook | Instagram | Telegram

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

01 Dec, 12:46


❗️ ‘‘Сизга 1 йиллик муддатга Telegram Premium обунаси совға сифатида юборилди’’ ёзувли сохта ҳавола келтирилган маълумотлар тарқатилмоқда

🔷 Ушбу ҳаволаларда фойдаланувчи қурилмасидаги барча аккаунт ва шахсий маълумотларни қўлга киритиш имконини берувчи вируслар бўлиши мумкин.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

01 Dec, 10:15


🧠1-dekabrdan boshlab ijtimoiy sohada qanday o'zgarishlar bo'ladi?

💵 Ijtimoiy to‘lovlar – «Ijtimoiy karta» orqali amalga oshiriladi

Yangi tayinlanadigan ijtimoiy to‘lovlar, xizmatlar va imtiyozlar, shu jumladan protez-ortopedik buyumlar va reabilitatsiya texnik vositalarini xarid qilish «Ijtimoiy karta» axborot tizimidan foydalangan holda ijtimoiy karta orqali amalga oshiriladi.

🦽 Nogironligi bo‘lgan shaxslar uchun sport bilan bepul shug‘ullanish tizimi yo'lga qo'yiladi

2024-yil 15-dekabrdan boshlab sport bilan shug‘ullanishni istagan nogironligi bo‘lgan shaxslarning murojaatiga ko‘ra, «Inson» ijtimoiy xizmatlar markazlari tomonidan davlat mulkida bo‘lgan jismoniy tarbiya-sog‘lomlashtirish va sport inshootlarida bepul sport bilan shug‘ullanish uchun yo‘llanma berilishi belgilandi.

👨‍🦯 Ko‘chalar nogironligi bo‘lgan shaxslar uchun moslashtiriladi

Ko‘chalar (ro‘yxat bo‘yicha) shaharsozlik normalari va qoidalari talablaridan kelib chiqib, nogironligi bo‘lgan shaxslarning to‘siqsiz harakatlanishiga moslashtiriladi.

🖋 Kambag‘al oilalar reyestri shakllantiriladi

«Mahalla yettiligi» tomonidan kambag‘al oilalarning ijtimoiy sharoiti va kambag‘allikka tushish sabablarini o‘rganish natijasida Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan Kambag‘al oilalar reyestri shakllantiriladi.

🟢Ijtimoiy himoya milliy agentligi Namangan viloyati boshqarmasi matbuot xizmati

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

01 Dec, 10:05


Axborot 24 | O'zbekiston bolalar tashkilotining sardorlar saylovi
#1dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

01 Dec, 09:47


Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг ноябрь ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

20 Nov, 17:44


Axborot 24 | «Yashil makon» umummilliy loyihasi
#20nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

20 Nov, 15:00


Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўймоқда

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

20 Nov, 13:48


🔰 Марказий банкнинг Наманган вилоят Бош бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

▫️2024 йил февраль ойидан Асакабанкда департамент директори лавозимида ишлаб келган Бекзод Анварович Сулайманов Марказий банк Наманган вилоят Бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

20 Nov, 13:41


Маҳаллий мол-мулк солиқларини камайтириш бўйича учрашув ўтказилди

Туманда маҳаллий мол-мулк солиқларини камайтириш масаласи бўйича муҳокама ташкил этилди. Учрашувда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбари, маҳалла уюшмаси вакиллари, маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.

Йиғилиш давомида маҳаллалардаги аҳолининг солиқдан қарздорликларини камайтириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга, аҳолига солиқларни вақтида тўғрисида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш масалалари муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар келишиб олинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

20 Nov, 13:05


Hurmatli fuqarolar!

Yurtimizda 15-noabrdan 15-dekabrga qadar "Yong‘in xavfsizligi oyligi" o‘tkazilmoqda.

Tadbirda faol ishtirok eting!

Yong‘in xavfsizligi qoidalariga rioya qiling!!!

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

20 Nov, 12:36


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастури муҳокамасига бағишланган мажлисида иштирок этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в заседании Законодательной палаты Олий Мажлиса по рассмотрению кандидатуры на должность Премьер-министра и обсуждению программы действий Кабинета Министров на ближайшую и долгосрочную перспективу.

#Mirziyoyev #majlis #Qonunchilikpalatasi #VazirlarMahkamasi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

20 Nov, 12:30


Maxsus reportaj |Kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik jarayonlari

TELEGRAM | YOUTUBE | REKLAMA | LIVE

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

20 Nov, 11:40


Mobil xabarlari. 19.11.2024

TELEGRAM | YOUTUBE | REKLAMA | LIVE

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

19 Nov, 04:24


Давлатобод тумани ҳокими "Янги Ўзбекистон" боғида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини назорат қилди

Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев тумандаги "Янги Ўзбекистон" боғида олиб борилаётган дарахт экиш ишларини кўздан кечирди.

Мазкур боғ ҳудудида ободонлаштириш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Ҳозирги кунда саккиз мингдан ортиқ дарахт экиш режалаштирилган бўлиб, бу ташаббус атроф-муҳитни янада гўзаллаштириш ва яшил маконларни кенгайтиришга қаратилган.

Ўрганиш давомида ҳоким боғ ҳудудидаги ишлар сифати ва бажарилаётган лойиҳаларнинг ҳолатини ўрганди. У ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, боғни янада чиройли ва жозибадор қилиш учун бир қатор таклиф ва тавсиялар берди.

Мазкур лойиҳа нафақат экологик муҳитни яхшилаш, балки туманда аҳоли дам олиши учун қулай шароит яратиш мақсадини ҳам кўзда тутади. Бу каби ишлар Давлатобод туманида яшил ҳудудларни кенгайтириш йўналишидаги устувор вазифалардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

19 Nov, 04:18


https://uza.uz/uz/posts/ozodlik-zhasorat-va-taraqqiyot-timsoli_658521

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

19 Nov, 04:17


Давлатобод туманида кунлик масалалар бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди

Бугун Давлатобод туман ҳокимлигида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида кунлик долзарб масалалар бўйича йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда туман иқтисодиёт котибияти, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, туман микрокредит банки вакиллари ҳамда барча ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.

Кун тартибида маҳаллий солиқларни тўлаш, муаммоли кредитларни тезкор ундириш, қуёш панелларини ўрнатиш, аҳолини бандлик билан таъминлаш, ўзини-ўзи банд қилиш дастурлари ва микролойиҳаларни шакллантириш ва ишга тушириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Мазкур йиғилишда иқтисодий барқарорликни таъминлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган муҳим кўрсатмалар берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

19 Nov, 02:13


🌤 ☀️ Наманганда 19 ноябрь куни 13 даражагача илиқ бўлади

▫️Республика Гидрометеорология маркази 19 ноябрь, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

18 Nov, 16:23


В Намангане отметили День Государственного флага
Торжества по случаю 33-й годовщина принятия одного из символов независимого Узбекистана прошли в парке «Новый Узбекистан» Давлатабадского района.
https://nampravda.uz/obschestvo/v_namangane_otmetili_den_gosudarstvennogo_flaga.html

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

18 Nov, 14:51


Президент Шавкат Мирзиёев янги таркибдаги Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисида иштирок этди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

18 Nov, 13:51


ОГОҲЛАНТИРИШ

“Худудгаз Наманган” газ таъминоти филиалининг “Давлатобод тумангаз” таъминоти участкаси шуни маълум қиладики, 2024 йил 19-ноябрь куни соат 09:00 дан 16:00 гача Юксалиш ва Тадбиркор МФЙлар ҳудудидаги аҳоли ҳамда улгуржи истеъмолчиларни табиий газ билан таъминловчи янги қурилган “Янги Ўзбекистон” газ тақсимлаш шаҳобчасига газ қувурларини улаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Ушбу ишлар сабабли ҳудудда табиий газ таъминоти тўлиқ тўхтатилади.

Шу муносабат билан, табиий газ истеъмолчиларига эҳтиёткорлик чораларини кўриш тавсия этилади.

Юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Эслатма: Табиий газ таъминоти тўхтатилиши натижасида 3507 та аҳоли хонадонлари ва 143 та улгуржи истеъмолчиларга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

“Давлатобод тумангаз” газ таъминоти участкаси.

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

18 Nov, 13:32


🇺🇿O‘zbekiston Respublikasi Davlat bayrog‘i qabul qilingan kun Namanganda tantanalinishonlandi. i

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

18 Nov, 12:47


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида иштирок этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в первом после выборов заседании Законодательной палаты Олий Мажлиса.

#Mirziyoyev #majlis #OliyMajlis #Qonunchilikpalatasi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

12 Nov, 14:19


Зироат Мирзиёева COP29 иштирокчиларини ёшларнинг иқлимга оид ташаббусларини кенг қўллаб-қувватлашга чақирди

Батафсил: https://uza.uz/posts/656280

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

12 Nov, 13:24


#Инфографика

⚡️Ижтимоий тармоқларда шахсни, жумладан, давлат хизматчисини обрўсизлантириш ва туҳмат қилиш учун жавобгарлик белгиланган

▫️Бу ҳақда инфографика орқали батафсил билиб олинг.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

12 Nov, 12:35


Президент Шавкат Мирзиёев COP29 саммитида нутқ сўзлади

Президент Шавкат Мирзиёев выступил на саммите COP29

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

12 Nov, 12:15


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси – COP29 доирасидаги Жаҳон етакчилари саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев выступил на пленарной сессии Саммита мировых лидеров в рамках Конференции ООН по изменению климата – СОР29 в городе Баку.

#Mirziyoyev #sammit #COP29 #yetakchilar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

01 Nov, 16:12


Namanganda III-xalqaro asal festivali boshlandi

“Afsonalar vodiysi” bog‘ida bo‘lib o‘tayotgan festivalda O‘zbekistonning turli viloyatlari va Qozog‘iston, Qirg‘iziston hamda Rossiyadan kelgan asalarichilar o‘z mahsulotlari bilan ishtirok etmoqda.

@daryo_live

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

01 Nov, 15:10


Продолжается III Международный фестиваль меда
Сегодня в тематическом парке "Афсоналар водийси" («Долина легенд») Давлатабадского района стартовал III Международный фестиваль меда. https://nampravda.uz/obschestvo/prodolzhaetsya_III_mezhdunarodnyy_festival_meda.html

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

01 Nov, 15:10


Mobil xabarlari. 01.11.2024

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

28 Oct, 02:39


#Об_ҳаво

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 28 октябрь  куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра:
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушуши мумкин.
Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 8-13° бўлади.

ТОҒ ОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАР
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушуши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

27 Oct, 17:52


Diyor yangiliklari | Saylov-2024. Ovoz berish jarayonlari yakunlandi. 27.10.2024

TELEGRAM | YOUTUBE | REKLAMA | LIVE

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

27 Oct, 16:49


Diyor yangiliklari | Davlatobod tumanidagi 141-saylov uchaskasi va yangi Namangan tumanidagi 114-saylov uchaskasi. 27.10.2024

TELEGRAM | YOUTUBE | REKLAMA | LIVE

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

27 Oct, 15:04


Соат 20:00 да республика ҳудудида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари якунланди.

🗳Айни дақиқаларда овозларни санаб чиқиш жараёнлари бошланди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

27 Oct, 13:29


📌📌📌📌📌📌

🥹Davlatobod tumanida 83758 nafar saylovchi ro’yhatga olingan bo’lib, ulardan 2753 nafarini nogironligi bor shaxslar, 242 tasini yakka-yolg’iz keksalar tashkil etadi.

Bugungi saylovda ularning ishtirokini ta’minlash uchun barcha sharoitlar yaratilgan. Jumladan, brayl alifbosidagi blyutenlar, maxsus yo’lakchalar hamda nogironligi bor shaxslar uchun alohida kabinalar yanada qulaylik yaratmoqda.

☺️Tuman “Inson” markazining ijtimoiy xodimlari hamda volontyorlari tomonidan kun davomida saylovga kelib ketuvchi nogironligi bor shaxslar va yakka-yolg’iz keksalarga hamrohlik xizmati ko’rsatilmoqda.

🎬Batafsil videoda...

🟢Ijtimoiy himoya milliy agentligi Namangan viloyati boshqarmasi matbuot xizmati

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

27 Oct, 12:55


Bugun O'zbekistonda parlament saylovi kuni

muxbir: Rayhona Erkinova

#Namangan viloyati

#Saylov2024

16:00 27.10.2024

@hududtv

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

27 Oct, 10:34


Бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтмоқда. Мазкур муҳим сиёсий тадбир Наманган вилоятидаги мавжуд 837 та сайлов участкасида қизғин давом этмоқда.

Янги Наманган туманидаги 60-сонли умумтаълим мактабида тузилган 119-сайлов участкасида ҳам овоз бериш жараёнларида сайловчилар фаоллик билан иштирок этишяпти. 

Ушбу сайлов участкасида рўйҳатга олинган 2900 нафар фуқаролар қатори Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳам овоз бериш жараёнида қатнашди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

27 Oct, 10:34


Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Янги Наманган тумани, "Тинчлик" маҳалласидаги 119-сайлов участкасида овоз берди

@daryo_live

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

24 Oct, 14:32


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы сотрудников в связи с Днем сотрудников органов внутренних дел"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

24 Oct, 12:30


Ўзбекистон Президенти саммит доирасида Вьетнам Бош вазири билан учрашди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

24 Oct, 12:03


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳридаги БРИКС саммити доирасида Вьетнам Социалистик Республикаси Бош вазири Фам Минь Тинь билан учрашув ўтказди.

В рамках программы саммита БРИКС в городе Казани Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел встречу с Премьер-министром Социалистической Республики Вьетнам Фам Минь Тинем.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Vyetnam #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

24 Oct, 11:45


"Жаҳолатга қарши маърифат" шиори асосида тағрибот тадбирлари

Наманган муҳандислик-технология институти ўқитувчи ва талабалари иштирокида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ўқувчи ёшлар ўртасида турли ҳил диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолишни олдини олиш юзасидан "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда туман хокимлиги ишчи гурух азолари иштирок этдилар.

Тадбирда бугунги тахликали замонда турли ёт ғоялар ва ижтимоий тармоқлардаги хуружлардан сақланиш, дунёдаги содир бўлаётган воқеалардан хабардорлик ва юртимиздаги тинчлик-хотиржамликка шукроналик ҳиссини юксалтириш ҳамда ёшларга яратилаётган имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдаланиш бўйича тушунчалар бериб ўтилди.

Тадбир сўнгида "Огоҳлик" тўғрисида видеоролик намойиш этилди...

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

24 Oct, 11:30


Давлатимиз раҳбари "БРИКС плюс" саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

24 Oct, 11:18


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “БРИКС плюс” саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев выступил на пленарной сессии саммита «БРИКС плюс».

#Mirziyoyev #sammit #BRIKS #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

20 Oct, 16:33


💬 Вафот этган фуқаронинг жамғарилган пенсия маблағлари мерос сифатида қолдириладими?

🖥 Қонунчиликка мувофиқ, фуқаро вафот этган тақдирда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда мерос сифатида ўтади ва меросхўрга бир йўла тўлиқ ҳажмда тўланади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

20 Oct, 15:14


🔰 Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслардан йўқолган ID-картасини алмаштиришда давлат божи ундирилмайди

▫️Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслардан йўқолган ID-картасини алмаштиришда давлат божи ундирилмайди
Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонунга кўра, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар, ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар йўқолган ёхуд яроқсиз ҳолга келган ID-картасини ёки биометрик паспортини алмаштиришда давлат божини тўлашдан озод қилинишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларни вақтинча рўйхатга олишда ҳам давлат божи ундирилмайди.

Бундан ташқари, етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат томонидан иккиламчи бозордан олинган уй-жойни уларнинг номига расмийлаштириш учун нотариал ҳаракатларни амалга оширишда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланмоқда.

Шу билан бирга, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга, ёлғиз яшовчи кексаларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳомийлик қилиш учун йўналтирилган маблағлар солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланадиган харажатлар жумласига киритилиши назарда тутилмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

20 Oct, 14:28


Ноқонуний диний таълим учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Қонунга хилоф диний фаолият ўзи нима, қандай муассаса диний таълим муассасаси ҳисобланади?

📽 Саволларга видеода жавоб олишингиз мумкин.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

20 Oct, 12:58


#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

Қонунчиликка кўра, турар жой даҳаларидан чиқишда ҳайдовчилар бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл беришлари керак. 🚫 Шунингдек, турар жой даҳаларида қуйидагилар тақиқланади:

механик транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш;
двигатели ишлаб турган ҳолда тўхтаб туриш;
рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг махсус ажратилган, йўл белгилари ва (ёки) йўл чизиқлари билан белгиланган жойлардан ташқарида тўхтаб туриши.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

20 Oct, 03:10


🌤 ☀️ Наманганда 20 октябрь куни 26 даражагача илиқ бўлади

▫️Республика Гидрометеорология маркази 20 октябрь, якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.    

▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади. 

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

19 Oct, 15:23


Менимчателелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ҳаммамизнинг олдимиздаги навбатдаги танлов ва синов нуқтаси: парламент сайловига етти кун қолди;
- Президентнинг халқ ва давлат манфаатлари йўлидаги тинимсиз меҳнат ҳафтаси тафсилотлари;
- Тошкент вилоятига ташриф: вилоятнинг бугуни ва келажагини намоён қилган икки кун;
- Ақлу-заковат, машаққатли меҳнат ва она-юртга муҳаббат ҳамиша йўлдошимиз бўлиши лозим.


Кўрсатувни бугун, 19 октябрь куни соат 20:10 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 20 октябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

19 Oct, 15:00


Бугун Жанубий Кореянинг "Ecofarm Global Co." компанияси раҳбари Lim Cang Hvani бошчилигидаги делегация "Янги Наманган шаҳарчаси"га ташриф буюрди.

Хорижлик инвесторларга "Янги Наманган шаҳарчаси" лойиҳаси батафсил тушунтирилиб, барча қизиқтирган саволларига дирекция раҳбари томонидан тўлиқ маълумот берилди ҳамда келгусида хамкорликда ишлаш бўйича келишиб олинди.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

19 Oct, 14:59


“Матонат” фильми

Ушбу фильм Адлия вазирлиги ташаббуси билан йўлга қўйилган “Имкон” ижтимоий-ҳуқуқий лойиҳаси доирасида суратга олинган.

Фильмни бугун, 19 октябрь куни соат 18:00 дан бошлаб ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Фильмни кўриш 👉 https://youtu.be/oTCyEmyI1jo

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

19 Oct, 13:17


Is gazi hayot uchun xavfli! Xonani xavfsiz isitishning asosiy qoidalari bilan tanishing!
——————-
Угарный газ смертельно опасен! Ознакомьтесь с основными правилами безопасного обогрева помещений!

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

19 Oct, 12:07


UZINFOCOM | Toshkent, 2024



UZINFOCOM | Ташкент, 2024

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

19 Oct, 08:46


Diyor yangiliklari | Muhandislik maktabida o'qish jarayonlari amaliyot bilan uyg'un tarzda olib borilmoqda. 18.10.2024

TELEGRAM | YOUTUBE | REKLAMA | LIVE

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

19 Oct, 08:21


Mobil xabarlari. 18.10.2024

TELEGRAM | YOUTUBE | REKLAMA | LIVE

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

19 Oct, 07:16


https://uza.uz/uz/posts/murozhaatlarning-aksariyati-zhoyida-hal-etildi_647235

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

19 Oct, 07:16


Наврўз маҳалласида аҳолига кўмак ва бандлик таъминлаш ташаббуслари

Давлатобод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Элдорбек Маматқулов ижтимоий-иқтисодий муаммоларга дуч келган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида муҳим ташаббусларни амалга оширмоқда. Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ушбу оилалар ҳолатини яхшилаш учун бир қатор чора-тадбирлар кўрилди.

Ҳоким ўринбосари оилаларнинг бандлигини таъминлаш ва доимий даромад манбаи яратиш мақсадида улар билан мулоқот ўтказди. Ишсизлик муаммосига ечим сифатида баъзи фуқаролар мавсумий иш билан таъминланди. Шунингдек, тикувчилик соҳасида шуғулланмоқчи бўлган бир нафар фуқаро субсидия асосида тикув машинаси билан таъминланиб, унинг бандлиги йўлга қўйилди.

Шунингдек хар бир хонадонларга ҳомийлик қилиш мақсадида қишки захира учун етарли озиқ овқат махсулотлари етказилиб берилди

Ушбу тадбирлар маҳалладаги ижтимоий аҳволни яхшилаш ва фуқароларнинг турмуш даражасини кўтаришга қаратилган амалий ҳаракатлар бўлиб, ҳудудда барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

19 Oct, 02:51


🌤 ☀️ Наманганда 19 октябрь куни 23 даражагача илиқ бўлади

▫️Республика Гидрометеорология маркази 19 октябрь, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

▫️Республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.  

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

18 Oct, 11:45


Наманган вилояти бўйича (e-auksion) платформаси орқали 1 701 дан ортиқ кўчма савдо жойларини 3 йилга ижарага олинг

🟢
Мингбулоқ туманидан 141 ta (кўриш)
🟢Косонсой туманидан 150 ta (кўриш)
🟢Наманган туманидан 200 ta (кўриш)
🟢Норин туманидан 105 ta (кўриш)
🟢Поп туманидан 157 ta (кўриш)
🟢Тўрақўрғон туманидан 148 ta (кўриш)
🟢Уйчи туманидан 178 ta (кўриш)
🟢Учқўрғон туманидан 140 ta (кўриш)
🟢Чортоқ туманидан 104 ta (кўриш)
🟢Чуст туманидан 48 ta (кўриш)
🟢Янгиқўрғон туманидан 64 ta (кўриш)
🟢Наманган шаҳирдан 116 ta (кўриш)
🟢Давлатобод туманидан 96 ta (кўриш)
🟢Янги Наманган туманидан 95 ta (кўриш)

Ушбу объектлар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
3 августдаги 485-сон қарорига кўра савдога чиқарилмоқда.


📞 Мурожаат учун телефон: 99-207-26-12, 99-207-36-12 (соат 09:00 дан 18:00 гача )