ТОПИШМОҚЛАР @topishmoqlars Channel on Telegram

ТОПИШМОҚЛАР

@topishmoqlars


Топишмоклар
канали🤔

@TOPISHMOQLARs kanal
@Qalb786 gruppa

ТОПИШМОҚЛАР (Uzbek)

Ким учун? Нима учун? "ТОПИШМОҚЛАР" канали - умумий мавзуда маслахатлар, амалга ошириш учун ишончли жавоблар ўринлайдиган хеч кимни таҳлил қилиш учун янги ва ўзбек тилидаги маълумотларни енгиликлашга ёрдам берадиган Telegram канали. Бурўчи саволлар, масалалар, ёрдам олиш ҳаммаси бу каналда мавжуд. Топишмоклар каналига қўшилин ва янгиликлардан хабардор бўлин!

ТОПИШМОҚЛАР

10 Feb, 16:57


#тезкор

Олимлар қиёмат соати яқинлашганини айтишмоқда 😨

ТОПИШМОҚЛАР

10 Feb, 16:57


Tun sukunatida tiladim panoh,
Ko‘nglimni yoritgin, nur ila, Alloh.
Gunohlar og‘ir, qalb esa notinch,
Rahmingga olgin, kechirgin, Alloh...

Xayrli tun azizlar.

ТОПИШМОҚЛАР

10 Feb, 16:50


Рамазон ойига ҳам оз қолди, рўзадорлар учун куч қувват бўлувчи атала рецепти 😋

Аёлларга юбориб қўямиз!

ТОПИШМОҚЛАР

10 Feb, 16:07


ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ

Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади:
«Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. «Аҳволингиз қалай?» деб сўрадим, «Аҳволим яхши», деди.
Мен ундан сўрадим:
— Сиз вафот этмаганмидингиз?
— Вафот этгандим.
— Ўлим қанақа экан?
— Яхши, — деди у хурсанд бўлиб.
— Гуноҳингиз кечирилиб, жаннатга кирдингизми?
— Ҳа.
— Қайси амал манфаатлироқ экан?
— Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан.
Истиғфорни кўп айтинглар.


"Солиҳлар гулшани" китобидан.

ТОПИШМОҚЛАР

10 Feb, 16:06


"Дуо ибодат турларидан бири бўлиб, инсон билан Аллоҳнинг орасини боғлайди. Дуо инсонда қўшиб яратилган нарса бўлиб, қийинчилик вақтида ўз-ўзидан, биров ўргатмаса ҳам инсон Аллоҳга илтижо қилиб келади. Инсон ҳаётдаги ҳодисалар қаршисида ожиз қолганда ўзига дуодан бошқа суянчиқ топа олмайди".

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

ТОПИШМОҚЛАР

10 Feb, 03:37


🌼💐ХАЙРЛИ КУН🌼💐

🌹Бошланган яна бир кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин Азизлар

🤲Аллоҳим тонгингизни нурафшон кўнглингизни хотиржам қилсин 🤲

🌺🍃Бу кунни қарши олар эканмиз Аллоҳ меҳр-оқибатмизни давомий қилсин. 🤲

🧚‍♀🌷ХАЙРЛИ КУН
БАРЧАГА 🌤🌤

ТОПИШМОҚЛАР

10 Feb, 03:37


🧀Пишлоқ сифатини қандай текшириш мумкин?

Пишлоқга ёд суртамиз, агар ёд кўкариб кетса, у кимёвий, кейин қайноқ сувга соламиз, агар ҳақиқий бўлса, эрийди👍

Дўстларга улашишни унутманг ↗️

ТОПИШМОҚЛАР

10 Feb, 03:24


Гўзал дуо

Аллоҳим, Қуръонни қалбимда ҳифз ила, тилимда тиловат ила, сулукимда ҳалқа ила жамла.
Ундан илм ва амал билан ризқлантир.
Аллоҳим, қалбларимизни Қуръон билан мулойим қил.
Аллоҳим қалбларимизни Қуръон билан кенг қил.
Аллоҳим қабрларимизни Қуръон билан нурлантир.
Аллоҳим, Қуръонни бизга шафоатчи қил.
Аллоҳим, Қуръон билан зоҳирларимизни ўнглагин.
Аллоҳим, Қуръон билан ботинларимизни поклагин.
Аллоҳим, Қуръон билан ёмонликларимизни ўчиргин.
Аллоҳим, Қуръон билан хатоларимизни мағфират қил.
Аллоҳим, бизни Қуръон аҳлидан этгин.
Аллоҳим, Қуръон билан кириш ўрин (қабр)ларимизни  кенгайтир.
Аллоҳим, Қуръонни тун зулматларида анис (ёлғизлигимизни аритувчи) қилгин.
Аллоҳим, Қуръонни қабр ваҳшатларида анис (ҳамроҳ) қилгин.
У ила тирилиш Кунида бизга раҳм қил.
Аллоҳим, бизни Қуръон каромати ила икром қил!

ТОПИШМОҚЛАР

09 Feb, 17:47


Тасаввур қилинг!

Жаннат эшигидамиз,
нақшлари бор эшик очиляпти аста секин.
Жуда ҳам ажойиб ҳид тараляпти.
Овозлар бор, кулиш овозлари..
Бирпас туриб ҳаммаси ортда қолади..
Дардлар, ҳасратлар, соғинчлар..
Ҳаяжондан юрагимиз тўхтаб қолай дейди..

Ҳа, бу озодлик.
Дунё ҳаётидаги ғам-қайғулардан озодлик...
Имтиҳон тугади..
Биз имтиҳондан ўтдик..
Биз уддаладик..
#In_shaa_Alloh..

ТОПИШМОҚЛАР

09 Feb, 17:46


Alloh istasa, hayollar duo,
duolar esa ijobat bo'lur

ТОПИШМОҚЛАР

09 Feb, 17:43


"Qilayotgan ishlaringizda Alloh uchun deb niyat qiling, hatto bir toshni chetga surish bo‘lsa ham!"

ТОПИШМОҚЛАР

09 Feb, 17:43


Tun sukunatida tiladim panoh,
Ko‘nglimni yoritgin, nur ila, Alloh.
Gunohlar og‘ir, qalb esa notinch,
Rahmingga olgin, kechirgin, Alloh...

Xayrli tun azizlar.

ТОПИШМОҚЛАР

09 Feb, 17:42


🎞#видео

Бомдод намозига ухлаб қоляпсизми?
Унда ушбу видеони кўринг!

ТОПИШМОҚЛАР

09 Feb, 17:39


Бир фарзанд Жаҳаннамга кирадиган бўлди. Аллоҳ таоло уни Жаҳаннамга олиб киришга ҳукм қилди. Ҳалиги фарзанд дод деб туриб олди:
- Мен кирмайман. Отам кирмагунча кирмайман. Чунки менинг мана шу аҳволга тушишимга отам сабабчи бўлган. Аввал отам кирсин, кейин кираман... - деди.

Бенамоз эди - намоз ўқиттирмаган. Гуноҳ-маъсиятни қилган - қайтармаган. Ёшлигидан таълим-тарбия бермаган. Ёшлигидан боласининг шундай аблаҳ бўлишига ким сабаб бўлган!? Ота сабаб бўлган.

Биродарлар, фарзандимизни болалигидан тўғри йўлга бошлайлик.
Қиёматда ҳеч биримизнинг фарзандимиз Жаҳаннамга киришимизни Яратгандан талаб қилмасин!!!

ТОПИШМОҚЛАР

09 Feb, 17:39


БАХТМИ ЁКИ БАХТСИЗЛИКМИ?

Қадим замонда хитойлик қария фермерлардан бири ўз фермасида от боқарди.
Бир куни унинг отларидан бири қочиб кетди. Фермернинг ён қўшниси эса унга тасалли бериб, бу ҳолга бахтсизлик деб таъриф берди. Қария фермер унга:
– Бахтми ёки бахтсизликми? Ким билади дейсиз? – дея жавоб берди.

Бир ҳафтадан сўнг, қочиб кетган от орқасидан бир қанча отларни эргаштириб келди. Ён қўшниси бу сафар "Бахтингиз бор экан, қўшни” деса қария унга яна
– Бахтми ёки бахтсизликми? Ким билади дейсиз? – дея жавоб берди.

Кейин фермернинг ўғли ёввойи отлардан бирини минмоқчи бўлганида йиқилиб тушиб, оёғи синиб қолди. Энди бу ҳолга маҳалла аҳли "бахтсизлик” деб баҳо беришди. Қариянинг жавоби эса одатдагидай бўлди:
– Бахтми ёки бахтсизликми? Ким билади дейсиз?”

Бир неча ҳафтадан сўнг, ҳарбий кучлар қишлоққа келиб, хизматга яроқли барча ёшларни тўплаб, урушга олиб кета бошлашди. Улар фермернинг ўғлини кўргач: "Буни оёғи чўлоқ экан, бу бизга ярамайди” – деб қолдириб кетишди.
Маҳалладагилар фермернинг ўғлини чўлоқ ҳолда кўришгач, ўзлари ҳам бу нарса бахтми ёки бахтсизликми деб ўйлаб қолишди.

Яна ким билади? Ҳаётдаги воқеалар асл кўринишидан бошқача ҳам бўлиши мумкин.
Биз яхши деб ўйлаган нарсаларимизнинг орқасидан ёмонлик келиши ёки жуда ёмон бўлди деб ўйлаган нарсаларимизнинг орқасидан ҳаётимиз учун жуда фойдали нарсалар келиши ҳам мумкин!

ТОПИШМОҚЛАР

09 Feb, 15:00


"Расулуллоҳ уйимга келди..."

Биродарлар, Фахри коинот жанобимиз бугунги ҳолимизни кўрганларида, биздан нақадар рози бўлар эдилар!? Аҳволимизга қаранг, нақадар хор яшаяпмиз!

Турк ижодкорларидан ниҳоятда ибратли ролик тайёрланибди. Вақтиингиз бўлганида, албатта, кўринг.

ТОПИШМОҚЛАР

09 Feb, 14:59


– Соқов Аллоҳнинг Китобини тартил билан қироат қилишни умид ва орзу қилади;
– Кар эса уни эшитишни орзу қилади;
– Кўр эса уни (бир марта бўлса ҳам) кўришни орзу қилади.
БИЗЛАРНИ ЭСА ТЕЛЕФОНЛАРИМИЗ ҲАЛОК ҚИЛДИ!!!

©️ Муҳаммад Ротиб Ноблусий

ТОПИШМОҚЛАР

09 Feb, 13:39


#Максимал_тарқатинг

🔞😱РАСМГА ИССИҚ-СОВУҚ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИ

Ўзингиз ва оила аъзорларингиз расмларини ижтимоий тармоқларга жойламанг

Расмга иссиқ-совуқ қилувчи "....."лар кўпайиб кетган. Оилада уруш-жанжал, орада совуқчилик ва ЭНГ ЁМОНИ АЖРИМЛАРга сабаб бўлади!

ТОПИШМОҚЛАР

09 Feb, 06:29


Грижадан қутулишга ёрдам берадиган учта табиий усул

👉🏻 @TABOBATLARUZ 💊

ТОПИШМОҚЛАР

09 Feb, 06:26


БИР ҚОП ПУЛИМ БЎЛСА,
нима қилардим...

🎙Ўктам шоир


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

ТОПИШМОҚЛАР

23 Jan, 05:43


Савол:

𝐅𝐚𝐫𝐢𝐬𝐡𝐭𝐚𝐥𝐚𝐫𝐝𝐚𝐧 𝐢𝐛𝐨𝐫𝐚𝐭 𝐪𝐨𝐬𝐡𝐢𝐧.𝐲𝐞𝐫 𝐲𝐮𝐳𝐢𝐠𝐚 𝐧𝐞𝐜𝐡𝐚 𝐦𝐚𝐫𝐭𝐚 𝐯𝐚 𝐪𝐚𝐲𝐬𝐢 𝐣𝐚𝐧𝐠𝐥𝐚𝐫𝐝𝐚 𝐪𝐚𝐭𝐧𝐚𝐬𝐡𝐢𝐬𝐡 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐭𝐮𝐬𝐡𝐠𝐚𝐧?

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

23 Jan, 05:34


Жавоб:

Оқ кит..

🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

23 Jan, 05:28


Савол:

Қайси хайвон рамазон ойида, мусулмон инсонлар сингари рўза тутади???

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

23 Jan, 05:18


Deydi deydi deydi bir kuni umrimiz tugaydi
Sizni yaxshi ko'raman deb turing bir joyingiz kamayib qomaydi

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

23 Jan, 05:18


Менинг барча айбларимни била туриб, яна мени севишда давом этаётган инсондан кўра гўзалроқ нарсани топмадим.

Шайх Салмон Авда

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

23 Jan, 04:12


Бир аёл киши ёзибди. Нима дейсизлар. Тўғрими?

СУПИРГИДА УЙ СУПИРАРДИК,
ПАХТА ТЕРИБ ДАЛАДА ЧЎЛДА,
КИРМАШИНА ҚАЕРДА ЭДИ,
ЮВАР ЭДИК КУН ОРА ҚЎЛДА,

СУВ ТАШИРДИК ЧЕЛАКНИ ТУТИБ,
УЗОҚДАГИ ҚИШЛОҚ ЧЕТИДАН,
МОЛ БОҚАРДИК ҚЎЙЛАР БОҚАРДИК.
ТУКУЧ ТЕРИБ ЕРНИ БЕТИДАН.

НОЛИМАСДИК ЮГУР ЮГУРДАН,
САХАР ТОНГДА НОНЛАР ЁПАРДИК.
ҚАНЧА МЕХНАТ ҚИЛСАК УНДАН КЎП,
ТАНАМИЗГА СОҒЛИК ТОПАРДИК.

БОЛАМИЗ ҲАМ ЎСАРДИ СОҒЛОМ,
ТЎЛҒОҚ БИЛАН ТУҒАРДИ ОНА.
ЁРИБ ОЛМАС ЭДИ ҚОРИНДАН,
КЕСЕРВАСИ ЭДИ БЕГОНА.

ИШТОНЧАЛАР ЮВАРДИК ДОР~ДОР, ,
ОНАЛИКНИ ҚИЛАР ЭДИК ХИС.
БЕШИКЛАРГА БОҒЛАБ БОЛАМИЗ,
ДАРКОР ЭМАС ЭДИ ПАМПЕРС.

ҚОШИМИЗГА ҚЎЯРДИК ЎСМА,
КЎЙЛАКНИ ҲАМ КИЯР ЭДИК ЖЎН.
АЛЛА АЙТСАК УХЛАРДИ БОЛА.
ҚУЛОҒИГА ҚЎЙМАСДИК ТЕЛЕФОН.

КИЙМАС ЭДИ КЕЛИНЛАР КАЛТА,
ТОНИКАНИ БИЛМАСДИК Ё РАБ..
ҚАЙНОНАЛАР ДОНИШМАНД ЭДИ,
ИШ ҚИЛАРДИК ИЗМИГА ҚАРАБ.

БОШ ҚОРОНҒУ БЎЛСАДА КЕЛИН,
СЕЗМАС ЭДИ БИРОВ НЕГАДИР,
ОҒРИМАСДИ БЕЛИ ОЁҒИ,
ҚЎЛЛАРИДАН ТУШМАСДИ КАПГИР.

БЕЛИН УШЛАБ ЮРМАСДИ СИРА,
ҚЎЙВОРМАСДИ БУТУН ТАНАСИН.
ТО ТУҚҚУНЧА ХИЖОЛАТ ТОРТИБ.
КЎРМАС ЭДИ ОТА ОНАСИН.

ХАММА ҚИЗ ҲАМ ЎҚИМАС ЭДИ,
ИЛМИ КУЧЛИ БЎЛГАНИ БИЛАН.
ҚЎЛ УШЛАШИБ ЮРМАСДИ СИРА.
КЎЧА КЎЙДА СЕВГАНИ БИЛАН.

СЕВИШНИ ҲАМ БИЛМАСДИ ЧОҒИ,
БОШЛАРИНИ ЭГИБ ЎТАРДИ.
КИМГА ОТА МУНОСИБ КЎРСА,
ИНДАМАСДАН ТЕГИБ КЕТАРДИ.

ЙИГИТЛАР ҲАМ СОДДАДИЛ ЭДИ,
НУР ЁҒИЛАР ЭДИ ЮЗИДАН,
ОТАСИГА ТИК БОҚМАС ЭДИ,
ҚУВМАС ЭДИ ҚИЗЛАР ИЗИДАН.

ҒИРИНГ ДЕМАЙ УЙЛАНАР ЭДИ,
ОНАСИНИГ ТОПГАН ЖУФТИГА.
ОНАЛАРИН БОШИГА ҚЎЙИБ,
ЁРЛАРИНИ ҚЎЙИБ КАФТИГА.

БУЗИЛМАСДИ БИРОР ОИЛА,
ИНОҚ ЭДИ АММА~ХОЛАЛАР,
БАХТЛИ ЭДИ БАХТИЁР ЭДИ,
ЕТИМ ҚОЛМАС ЭДИ БОЛАЛАР.

БИР ПАЙТЛАР БИЗНИ ЗАМОНЛАР,
ЭРТАКЛАРДАЙ ТУЮЛАР МЕНГА.
Ё ОДАМЛАР ЎЗГАРИБ КЕТГАН.
Ё ЎЗГАРИШ ТЕККАН ЗАМОНГА.

СЎЗЛАРИМНИ ЎҚИГАН ЁШЛАР,
КУЛИШИНГИЗ ТАЙИН СЎЗИМГА.
ЁЗЯБМАНУ ЎШАЛ ДАМЛАРНИ,
САВОЛ БЕРИБ ЎЗИМ ЎЗИМГА.

У ПАЙТЛАР СОДДА ЭДИКМИ,
КЎЗ ЎНГИМДАН КЕТМАЙДИ ҲАМОН.
ҚОШЛАР СОХТА ГЎЗАЛЛИК СОХТА.
Ё ЎЗГАРГАН ҚИЁСИ КАМОН.

ТОПИШМОҚЛАР

23 Jan, 04:05


Бу видеодан сўнг эрталаб кунингизни лимонли сув билан бошлайсиз.

Албатта синаб яқинларингизга ҳам улашинг.

ТОПИШМОҚЛАР

23 Jan, 03:36


ЎЛИМ КЕЛМАСИДАН АВВАЛ НАМОЗ ЎҚИБ ОЛИНГ


Бир ҳаётий воқеада бундай дейилади:
"Бир жойда авто ҳалокат содир бўлган эди. Қарасам тез ёрдам машинаси ва атрофида кўп одамлар тўпланиб турибди. Бир енгил машинадан тахминан 25-26 ёшлардаги ўсмир йигитни чиқариб олишди. У қора қонга беланиб ётар, танаси эзилиб кетган, оёғи эса баданидан бўлак ҳолатда эди. Чинқирар, қичқирар, титраб-қақшарди.
Бир пайт у ўз акасига қаради ва деди:
- Ўлишни истамайман... Муҳаммад (ака)! Муҳаммад, мен намоз ўқимасдим-ку, Валлоҳи, ўлишни истамайман. Қўрқаяпман... Ўлгим келмаяпти! Ногирон бўлиб қолсам ҳам майли, шол бўлиб, бир умр юролмайдиган бўлиб қолсам ҳам майли, розиман. Ҳали намоз ўқийман. Ногиронликка, шолликка, ҳаммасига розиман. Лекин ўлишни истамайман!”
Одамлар анчагина тўпланиб қолган, мен ҳам ўша оломоннинг орасида турардим. Қараб, кўриб турар ва ниҳоятда қўрқаётган эдим. Ҳақиқатан ҳам осон эмасди, даҳшатли манзара!..
Ҳалиги боладан ҳамон қон оқиб ётар, ҳеч тўхтамаётганди. Тоинки қони тугаб, оқмай қолгунча...
Унинг ранги-рўйи тобора кўкариб, гезариб борарди. Ёнидаги акаси эса илтимос қилиб, ёлворар:
- Укажон, шаҳодат калимасини айтгин, айтақолгин, илтимос, калима келтиргин”, - дея тинмай ялиниш билан овора эди...
Йигит фақатгина қичқирар, чинқирар, ўзини йўқотиб қўйган, таърифлаб бўлмас бир аҳволда эди. Калима келтириш у ёқда турсин, ҳатто бирор тушунарли сўз айтишга ҳам имкони йўқ эди...
Бир маҳал: руҳи парвоз қилди шекилли, сокин – жим бўлиб қолди. Ҳаракат ҳам қилмасди. Ҳа, у вафот этганди.
Шифокорлар танасини махсус кароватга жойлаб, юзини ёпиб қўйишди. Сўнг, ён-атрофидаги одамлар таъзия изҳор қилишиб:
- Қўлимиздан ҳеч нарса келмади. Кўп қон йўқотгани ва анчагина синиқлари бўлганлиги туфайли қутқаришнинг иложиси бўлмади, - дея ғамгин ҳолда ҳамдардлик билдиришди.
Ўшанда мен биринчи маротаба одамнинг ўлаётганини ўз кўзларим билан кўргандим. У ҳаттоки калимаи шаҳодатни ҳам айтолмаганди.
Ўлим кутилмаганда келади. Фарз-у вожибларимизни қазога қолдирмаслигимиз, асло бепарво бўлмаслигимиз лозим. Гапнинг очиғи ҳам шу: қачон ўлишимизни ҳеч қайсимиз билмаймиз.
Ўша куни мен асло мижжа қоқмадим, умуман ухлай олмадим. Ҳудди ёш болалардай бўзлаб, ҳўнграб йиғлаб чиқдим холос...
Аслида билар эдиму, лекин мана бу сўзлар асло қулоғимдан кетмасди:
- “Валлоҳи, (Аллоҳга қасам), намоз ўқийман. Ўлмайин, албатта ўқийман. Ваъда бераман! Фақат, ўлгим келмаяпти...”
Ҳа, бу ўринда каминанинг фикрларига ҳожат йўқ. Аммо, сиз азизлардан биттагина нарсани илтимос қиламан-ки:
“Ҳар куни гўёки охирги кунингизни яшаётгандай ихлосли, тақводор бандалардан бўлишни ўзингизга мақсад тутинг. Ана шунда ибодатларингиз ҳам на қазога қолади, ва на хушуъсиз адо этилади, ИншаАллоҳ...”..

ТОПИШМОҚЛАР

23 Jan, 02:49


🔊 #АНЖИР#САБАБ#7#ТА#ЯПОНЛАР#ИСЛОМГА#КИРИШДИ#

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

23 Jan, 02:47


https://youtu.be/IzJnxYORvFE?si=zdvT9hregNZ0Et5W

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

23 Jan, 02:43


📹 АНЖИР ва ЗАЙТУН ноеб хусусияти

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

23 Jan, 02:42


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ал-Азҳар университетининг тиббий бўлими «Шифобахш ўсимлик ва набодотлар» факультетининг раҳбари Тоҳа Иброҳим айтади: Бир гуруҳ япон олимлари «Тийн» сурасини ҳикматини ўрганиш мақсадида тажриба ўтказдилар.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам», (Тийн сураси, 1-оят) деб бу икки мева номи билан қасам ичди. Сура давомида инсонни энг гўзал суратда яратганини айтди. Кўпчилигимиз айнан анжир ва зайтунни қўшиб истеъмол қилинишининг фойдаларидан бехабармиз. Бу икки мевани алоҳида истеъмол қилишдан кўра бирга қўшиб ейишнинг инсон танасига фойдаси жуда кўп. Улар биргаликда қуйидаги фойдаларга эга:

1. Қондаги холестерин миқдорини камайтиради;

2. Аёлларнинг фарзандли бўлиш имконини оширади;

3. Инсон жисмини чиройли, узоқ ёш ҳолатда туришига ёрдам беради;

4. Қарилик аломатларини камайтиради;

5. Озуқа сифатида қўллашга қулай;

6. Ҳужайралар ўз вазифасини аъло даражада бажаришига сабаб бўлади;

7. Иш қобилиятини оширади, танага қувват бағишлайди;

8. Эркаклардаги жинсий заифликка қарши самарали восита;

9. Юракни қувватлантиради;

10. Руҳий хасталикларга қарши курашади. Инсон ўзини руҳий назорат қилишини осон қилади ва ҳоказолар.

Бундан ташқари япон олимлари «Тийн» сурасини ҳикматини ўрганиш мақсадида тажриба ўтказдилар. Айнан анжир ва зайтун methalonids деб номланган моддага бой эканлигини кашф қилдилар. Бу модда инсон организмида 15 ёшдан 35 ёшгача фаол ажралиб чиқади. 40 ёшдан кейин бу модда секрецияси камаяди. Инсон жисмини сура давомида келганидек энг гўзал суратда яратилиши билан бу икки мева зикр қилинишининг ўзаро қандай боғлиқлиги ҳақида ҳеч ўйлаганмисиз?

Япон олимлари анжирда мавжуд бўлган methalonids моддасининг таъсири фақат зайтун билан аралашгандагина фаол бўлишини аниқладилар. Энг яхши таъсир даражаси 1 дона анжир, 7 дона зайтун билан истеъмол қилинганда ундаги моддаларнинг таъсир даражаси тенг бўлишини кашф қилдилар.

Қизиғи шундаки, «анжир» сўзи Қуръонда 1 марта, «зайтун» эса 7 марта зикр қилинган. 6 марта айнан зайтун лафзи билан, 7-маротаба «Ва Тури Сийнодан чиқадиган бир дарахт(зайтун)ни (пайдо қилдикки), у ёғ ва егувчиларга нонхуриш ила ўсур» (Муъминун сураси, 20-оят) оятида келган. Бу меваларни бирга истеъмол қилиш доим соғлом, ёш бўлиб юришга сабаб бўлади.

«Саломатлик» китоби асосида тайёрланди

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

23 Jan, 02:42


Сизларга бир Аллоҳнинг бир ажойиб неъматидан илиндик.....👇👇👇

🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

23 Jan, 02:39


Илмдан ҳам юқори турадиган неъмат бу фаросатдир.
Ҳамма ҳам илмдан насиба олиши мумкин, аммо ФАРОСАТ бу Аллоҳдан лутфдир.


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

23 Jan, 02:36


Савол:

Илмдан ҳам юқори турадиган неъмат нима???

🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

23 Jan, 02:17


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бугун пайшанба 23-январь,
Ҳижрий Ражаб-23 куни.

Барчамизга яна бир тонг
нашидасидан насиб этган
АЛЛОҲ АЗЗА ва ЖАЛЛАга
битмас туганмас ҳамду-санолар бўлсин!

Пайғамбартмиз Муҳаммад ﷺ га
дуруду-саловотларимиз ёгилсин!

Поёнига етиб бораётган Ражаб ойини гўзал кунларини  шукроналик хисси ила, солиҳ амалларда бардовом бўлмоқликда ният қилиб қарши олайлик...

АЛЛОҲ ушбу тонгда барчамизни
ду'оларимизни ижобат айласин. Мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб,ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин...

Тавбаларимизни қабул айлаб, гуноҳларимизни мағфират этсин.

Беморларга шифо,мушкули борларга енгиллик ато этсин
🤲 АЛЛОҲУ АКБАР!

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

23 Jan, 02:12


ДУО...

Эй Аллоҳим! Хар бандангга ўқиганларини тушуниб, амал қилишини насиб эт!

Эй Аллоҳ! Хар бандангни иймонда, Ўзингнинг тоатингда ва Ҳабибинг соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тоатларида бардавом қил!

Эй Аллоҳ! Хар бандангни ҳидоятда, тақвода, иффатда ва бойликда бардавом қил!

Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг фақир бўлса, саховатли бой қил!
Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг бемор бўлса, комил шифо бер!

Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг мусибатга учраган бўлса, сабр бер ва мусибатини арит!

Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг қарздор бўлса, нажот бер!
Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг мазлум бўлса, нусрат бер!

Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг илм талабида бўлса, фойдали илм бер!
Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг фарзанд талабида бўлса, солиҳ-солиҳа зурриёд ато қил!

Эй Аллоҳ! Агар ўша банданг оила қурмоқчи бўлса, яхши жуфт ато эт!

Эй Аллоҳ! Ўша бандангнинг қалбини хотиржамлик ва ризо билан тўлдир ҳамда иймон нури ила мунаввар қил!

Эй Аллоҳ! Ўша бандангни Ўзинг рози бўладиган сўз ва амалга муваффақ айла!

Эй Аллоҳ! Ўша бандангнинг юзини саодат билан чароғон қил!

Эй Аллоҳ! Ўша бандангнинг оиласини ибратли оилалардан қил!

Эй Аллоҳ! Ўша бандангнинг иймон билан ўтганларини раҳматингга ол!

Эй Аллоҳ! Ўша бандангнинг гуноҳларини мағфират эт!

Эй Аллоҳ! Ўша бандангни ҳисобсиз ва азобсиз жаннатингга кирит!

Эй Аллоҳ! "Амин!" деганларни ҳам бу дуонинг ижобатидан баҳраманд эт!


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

23 Jan, 02:12


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҚАДРДОНИМ!
🌤☀️ТОНГ ҲАЙРЛИ БЎЛСИН!

Тани-жонимиз саломат яна бир тонгни қаршиладик Алҳамдулиллаҳ!  

Аллоҳ эрта тонгдан ризқингизни зиёда қилсин! Кунингиз яхши амалларга, қувончу шодликка тўла бўлсин. Аъло кайфият сизларни тарк этмасин!

 Аллоҳ инсониятни бир~бирига бўлган меҳр~оқибатидан айирмасин, дилларга сокинлик, хонадонларга файзу-барака, барчага машаққатсиз, омадли кун ато этсин..

Бугунги пайшанба кунингиз унумли ва мазмунли ўтсин!!!

🌹🌹🌹

ТОПИШМОҚЛАР

18 Jan, 17:09


"Хайрлиси" деб номланувчи бир йўл бор...
Аввали қайғули каби кўринса-да, охири ҳамиша ҳузурли бўлади...
Аллоҳим Сизга ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин...

Тунингиз хайрли ўтсин Қадрдон!
Шундай хайрли булсинки хатто уйкунгиз хам ибодат булиб ёзилсин....
Аллох калбингизга сакийнат берсин....
Рухингизга,Жисмингизга ором бериб,
Шижоатла уйготсин сизни...
Тонгла гузал дийдор кадар Яхшилар....
Ин ша Аллох...


🤲

🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

18 Jan, 17:08


Азизлар..
Диндошлар..
Жаннатдан умиди бор муслима ва муслима биродарлар
Нурюзли жамоадошлар...
Бугун биз билан ўтказган вақтингизга рози бўлинглар...
Кетказган МВ
Кўз нурингиз..
Вақтингиз номаи аъмолингизга яхшиликка бўлди деб ёзилсин..
Кимнидир кўрмай қолиб жавоб ёзолмай қолган бўлсак,
Кимгадир кўнглига қаттиқ ботадиган гап ёзган бўлсак СИЗ азизларимиздан узр,
Аллоҳдан афв сўраймиз...😢

Тахажжудга шижоат..
Солиҳ амалларга собитқадамлик тилаймиз..
Тунингиз хайрли осуда хотиржам сакийнатли ибодатли ўтсин...
Шундай хайрли бўлсинки,
Ҳаттоки уйқингиз ҳам ибодат бўлиб ёзилсин...
Аллоҳнинг уйку неъмати эртанги ибодатларга,
Ризқ талабида босиладиган қадамларингизга қувват бўлсин... Амийн 🤲

Аллоҳга омонатсиз Қадрдонлар..

🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

18 Jan, 16:54


Жавоб:


Куп сув ичса балгам хосил булади..
Балғам хотирани сусайтиради..
Балгам ҳосил булмаслиги учун сувни кам ичганлар...

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

18 Jan, 16:51


Савол:

Имом Бухорий нега сувни кам ичганлар...???

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

18 Jan, 16:50


Хадис...

Росулуллох соллоллоху алайхи васаллам дедилар:
,,Агар сизлардан бирингизни идишига пашша тушса,
Унинг хамма жуссасини таом ёки ичимликка ботириб,Сунг ташласин..
Зеро, пашшанинг бир канотида шифо булса,
Бир канотида захар булади....

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

18 Jan, 16:41


Кайси хадисга ишора???

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

18 Jan, 16:40


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Соллаллоҳу алайка йаа Росулуллоҳ!
 
МУФАССАЛ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

19.01.25й. 19 Ражаб 1446й. Якшанба. Тошкент вақти билан


ТАҲАЖЖУД(1/3)* 02: 02

БОМДОД         6:21
(Масжидда)    7:00
                     
Қуёш                 7:44

ИШРОҚ**         7:59

ЗУҲО*                10: 00
(охирги вақти) 11:39

ПЕШИН              12:39
(Масжидда)     13:00

АСР***               15:42

ШОМ                   17:25

АВВОБИН  5*    17:40

ХУФТОН             18:43

Тун ярми(1/2)****23:52

Масжидга кирганида:

1.ТАҲИЯТУЛ МАСЖИД

2. ШУКРИ ВУДУ

Намоз ўқиш мумкин эмас вақтлар:

07:44- 07:59🌅
12:24- 12:39🌇
17:10- 17:25🌄(ўша кунги Аср мумкин)

* Афзал вақти кўрсатилган ундан аввал ҳам ўқиш жоиз.

**«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам«Ким бомдодни жамоат билан ўқиса,сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса,кейин икки ракат намоз ўқиса,унинг учун ҳаж ва умранинг ажридекк бўлур.Тўлиқ,тўлиқ, тўлиқ», дейилган.(Термизий)

*** Асрдан кейин нафл намоз ўқиш макруҳ, лекин қазо намоз ўқиш жоиз.

**** Тун ярмидан кейин хуфтон фарзини ўқиш макруҳ


5*. Имом Табароний Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:«Ким шомдан кейин олти ракат ўқиса, гуноҳлари мағфират қилинур, агар денгизнинг кўпигича бўлса ҳам», дейилган.

Манба: "Тақвим" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси Дин ишлари бўйича қўмита 2024 йил 30 май, 04-07/3245 хулосаси.
"Муфассал намоз" китоби Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. нашр лицензия АI 235 13.02.2013

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

18 Jan, 16:40


Узоқдан ойда ҳам кўринади доғ
Яқиндан қарасанг тиниқдир балки.
Сиртдан баҳо берма инсонга мутлоқ
Ёмон деганингни тозадир қалби.

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

18 Jan, 16:40


Бир кичик уйинг бўлса. Қуёш нури тушиб турадиган ва гуллар билан ўралган. Унга йўлни фақат севганларинг билса.

Айман Ёғий
..

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

18 Jan, 16:40


Қўлингдан кетганга эмас,
Дилингдан кетганга ачин!
Қўлингдан кетганлар қайтади.
Дилингдан кетганлар ҳеч қачон қайтмайди
....

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

18 Jan, 16:39


Дунёга келдикми бир кун кетиш бор
Баърисин қолдириб бир кун ўтиш бор
Тупроқнинг остига бир кун кетиш бор
Мехрли бўлайлик кўнгил қолмасин

Эзгулик нуридан ёришсин жаҳон
Яхшилик диллардан топсин чароғон
Замин тинч бўлсину мусаффо осмон
Мехрли бўлайлик кўнгил қолмасин.


ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ 🌹

🌹🌹🌹


https://t.me/TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

18 Jan, 16:17


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

18 Jan, 16:05


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

18 Jan, 16:05


Тошкент шахрида қор ёғишни бошлади

Эрталабга чана учадиган қор бўлиши кутилмоқда

👉 @PATRUL_UZ

ТОПИШМОҚЛАР

18 Jan, 16:04


​ТАСБЕҲ ИШЛАТИШ БИДЪАТМИ?

САВОЛ: «Ҳазрат пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида тасбеҳ бўлмаган, тасбеҳ кейинчалик қўлланган «бидъат» дейишади. Шунга нима дейсиз?»

Жавоб: Тасбеҳ – бидъат эмас. Ҳазрат пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида ҳам тасбеҳ бор эди. Хурмо данакларидан, майда тошчалардан тасбеҳ ўрнида фойдаланишарди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бир ипни бир-бирига тугиб чиққанлар. У кишининг икки минг тугунли тасбеҳлари бор эди! Тасбеҳни бидъат дейиш нотўғри, чунки, динда бўлмаган нарсаларга бидъат, яъни, янгилик дейилади!

Юқорида айтилган хурмо данаклари, майда тошчалар, ип тугунлари саҳобаи киромлар томонидан тасбеҳларни ва зикрларни санаш мақсадида фойдаланган воситалардир.

Ҳазрат пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида ҳам бармоқ билан санаганлар. Бу ҳам бир тасбеҳ. Ўн тўрт бўғин ўнг қўлда, ўн тўрт бўғин чап қўлда, жами 28 бўғин. Бунга 5 ни қўшсак, 33 та бўлади, аммо 100 гача, 1000 гача бармоқлар билан санашда адашасиз. Шунинг учун тасбеҳлардан фойдаланасиз.

Ҳазрат пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Ҳоний розияллоҳу анҳога «ҳар куни 100 марта «Лаа илаҳа иллаллоҳ» дегин» деб айтганлар. Умматларига «ҳар куни 100 марта «астағфируллоҳ» ни айтинглар, мен ҳам айтаман», – деганлар.

Энди бу 100 мартани адаштирмаслик учун инсоннинг имконида 100 бўғинли бир нарсанинг бўлишига нима зарурият бор? Зарурият шуки, бу суннат амалнинг гўзал бир шаклда бажарилиши учун воситадир. Етмиш тўққиз, саксон... деб саноғу ҳисобга машғул бўлмасдан тасбеҳ билан санасангиз, диққатингиз кўпроқ зикрда бўлади? Ҳисобда адашмайин десанг фикринг чалғийди. Бутун диққат-эътиборни зикрга беришда тасбеҳнинг бизга фойдаси кўп. Шу сабабли ҳам тасбеҳ – бидъат эмас.

"Ислом ва ахлоқ" китобидан олинди

ТОПИШМОҚЛАР

18 Jan, 15:56


Савол:

Мовлоно Румийнинг айтишларича,
Инсоннинг энг бахтли лаҳзаси қайси???

🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

18 Jan, 15:53


Мазхаббошимиз Абу Ханифа Нуъмон ибн Собит роҳматуллоҳи аълайҳга..

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

18 Jan, 15:50


Савол:

Хасан ибн Аммора қайси олимнинг жасадларига қараб:
- Аллоҳ сизни раҳмат қилсин, мағфират айласин.30 йилдан зиёд рўзасиз юрмадингиз,40 йил кечаси ёнбошингиз кўрпа кўрмади..
Сиздан кейин келганларни чарчатдингиз..
Қориларни шарманда қилдингиз,- деганлар...??

🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

18 Jan, 15:20


ТАСБЕХ ИШЛАТИШ БИДЪАТМИ?

САВОЛ: «Ҳазрат пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида тасбеҳ бўлмаган, тасбеҳ кейинчалик қўлланган «бидъат» дейишади.
Шу тугрими?

ТОПИШМОҚЛАР

18 Jan, 14:32


Гапириш осонроқми...
Ёзишми..кўнгилдагини...
Ёки дилдагини тилга кўчириш осонми,
Қоғозга кўчириш осонми...
Ёки кўзлар ҳам сўзлайдими🤔🤔🤔

🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

13 Jan, 11:49


ЯХШИМИСИЗ ЯХШИЛАР..
КУНИНГИЗ ЯХШИ ЎТЯПТИМИ...

🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

13 Jan, 11:48


Гулларда...
Кўзларда...
Қўлларда...
Кўнгилда...
...ҳатто табиати табассумга лим тўла инсон бор!!☀️
Кимлигини билишни истаган инсон кимлигини билиб бўлди

Албатта Сиз-да меҳрли, табассумли инсон ☺️☺️☺️

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

13 Jan, 10:36


Бугун, 13 январь — Хасис одамлар куни!

Хасис, қизғончиқ дўстларингизни касб байрами билан табрикланг.

ТОПИШМОҚЛАР

13 Jan, 09:51


24 минг марта курган эканлар.. Валлоху аълам

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

13 Jan, 06:09


Бугунги савол жавобда катнашган Азиз диндошларимиздан Аллох рози булсин...
Барчамизга икки дунёмиз учун манфаатли килсин..
Укиганларимизга,эшитганларимизга аввало узимизни амал килгувчилардан килсин Мархаматли Роббимиз....

Амийн 🤲

Савол беришда йул куйган хато ва камчиликларимиз учун Аллохдан авф,
Сиз Азизлардан узр сўраймиз...

АДМИНлар....

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

13 Jan, 06:09


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

13 Jan, 06:05


Савол:

Бадр жанги олдидан маккалик мушриклар маслахат кенгашига,
Иблис кимнинг қиёфасида келиб, қатнашади???

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

13 Jan, 06:01


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

13 Jan, 05:49


Савол:

Зиё нима????

Ёки бошқачароқ:
....... зиёдир..


🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

13 Jan, 05:48


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

13 Jan, 05:42


Савол:

Росулуллоҳ соллалоҳу аълайҳи васаллам нимани туганмас молдир деганлар???

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

13 Jan, 05:39


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

13 Jan, 05:15


Савол:

Пайғамбаримиз Муҳаммад Соллалоҳу аьлайҳи васаллам қуройшликларга қачон майда тош тупроқни отганлар???

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

13 Jan, 04:57


Жавоб:

Хаё..эди

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

13 Jan, 04:53


Ўчирилган сўз ўрнида қандай сўз бор???

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

13 Jan, 04:51


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

13 Jan, 04:45


Ўчирилган сўз ўрнида қандай сўз бор???

🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

13 Jan, 03:09


Мунаввар Тонгла салом бериб гўзал тилаклар билдирган Азизларга:

ВААЛАЙКУМ АССАЛАМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ БАХТЛИЛАР...

Ажойиб кун бошланди. Шу куннинг энг жозибали нимаси бўлса, бари Сизга ҳамроҳ бўлсин. Сиз кимнингдир юрагидаги катта инсонсиз! Сизнинг кулгингиз, табассумингиз, яшашингиз, бор бўлишингиз учун дунёсини беришга тайёр инсонлар бор. Ўзингиз учун бор бўлишни унутманг, азизим! Муҳаббат қалбингизни ёритиб турсин.

Аллоҳим барчамизнинг дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рух,имизга хотиржамлик берсин!
Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин! Амин!
Яхшилик ва яхши кайфият кун давомида ҳамроҳингиз бўлсин!

🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

04 Jan, 14:12


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

04 Jan, 14:08


Кишининг баданида ёки кийимида нажосат булса ва у бетахорат булса, сув микдори ҳар Икки покланишга етмайдиган булса нима килади???

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

04 Jan, 14:07


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

04 Jan, 14:05


Кишининг ён халтасида суви борлиги йодидан кутарилиб , таяммум Билан намоз укиди. Намоздан кейин сув борлиги йодига тушди намозни кайта укийдими..???

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

04 Jan, 14:00


Жавоб🟢

Сажда дуруст ҳисобланмайди

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

04 Jan, 13:57


Сажда қиладиган, яъни бош қўйиладиган жой оёқлар турадиган ердан бир қарич миқдори баланд бўлса, сажда дуруст буладими...??

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

04 Jan, 13:56


Жавоб🟢

Сажда дуруст эмас

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

04 Jan, 13:48


Савол:

Паҳтаси ниҳоятда қалин кўрпа ёки ёстиқ ёхуд пружинали тўшакларга, яъни устида пешона ўрнашмай, ботиб кетадиган нарсаларга қилинган сажда дуруст ҳисобланадими???

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

04 Jan, 13:47


📚📚📚 Малумот учун


Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши Нишопур қишлоқларидан бирида икки ой қолиб кетди ва шу муддат давомида намозни қаср қилиб ўқиди. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, у зот Озарбайжонда бир ой туриб, намозини икки ракъат қилиб ўқиди. Алқама ибн Қайс ҳам Хоразмда икки йил қолиб кетиб, шу муддат давомида намозини қаср қилиб ўқиди.
Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳумодан шундай дегани ривоят қилинади: «Макка фатҳ бўлган йили Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бўлдим. Пайғамбар алайҳиссалом Маккада ўн саккиз кеча турди ва намозни фақат икки ракъат қилиб ўқиди. Кейин Макка аҳлига: «Сизлар тўрт ракъат қилиб ўқинглар, биз мусофирмиз» - деди».
Демак, токи бир жойда ўн беш ё ундан кўпроқ кун туриш ният қилинмас экан, мусофир муқимга айланмайди. Мазҳабимизга кўра, иқомат муддатининг энг ози ўн беш кундир. Бунга далилимиз, Ибн Аббос ва ибн Умар розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилинган ушбу сўзлардир: «Агар мусофир ҳолда бир шаҳарга кирсанг ва ниятинг у ерда ўн беш кун туриш бўлса, намозни тўрт ракъат қилиб, тўлиқ ўқи. Агар қачон йўлга чиқишингни билмасанг, икки ракъат қилиб қаср ўқи».

🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

04 Jan, 13:45


Хайрли кеч Қадрдонлар...

Кунингиз яхши ўтдими...

🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

04 Jan, 13:40


Малумот учун📚📚📚📚📚
Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Аллохга ва Охират кунига иймон келтирган аёл учун уч кунлик сафарга чиқиши ҳалол эмас, магар маҳрами (ота, фарзанд, ака-укаси) ё эри билан бирга чиқсагина ҳалол».
    
🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

04 Jan, 13:21


🍃ОТА-ОНАНГИЗНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИНГ🍃

Сўзларимни қулоққа илинг,
Вақт ажратинг, ёнига келинг.
Гар йироқда бўлсангиз агар,
Отангизга қўнғироқ қилинг,
Онангизга қўнғироқ қилинг!

Умр ўтар, қайтмайди фурсат,
Топилгайдур ёр-у, дўст, улфат.
Бошларига тушмасдан кулфат,
Отангизни зиёрат қилинг,
Онангизни зиёрат қилинг!

Фарзанд дебон, сира тинмаган,
Тулпор берган ўзи минмаган.
Дуойингиз қилиб тинмаган,
Отангизни зиёрат қилинг,
Онангизни зиёрат қилинг!

Отангиз бор,- тоғсиз энг баланд,
Онангиз бор,- еганингиз қанд.
Ҳақ сийлайди агарки фарзанд,-
Отасини зиёрат қилса.
Онасини зиёрат қилса.
Сўнг ҳол сўраб бағрига босиб,
Пойин ўпиб дуосин олса...

Сизни тутар улар жонида,
Ғам куйламай афсус торида.
Шукур этиб имкон борида,
Отангизни зиёрат қилинг,
Онангизни зиёрат қилинг

Жавоҳ сўзин қулоққа илинг,
Соғинтирмай ёнига келинг.
Йироқларда бўлсангиз агар,
Отангизга қўнғироқ қилинг,
Онангизга қўнғироқ қилинг,
Улар кетса қайтмайди билинг

🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

04 Jan, 13:15


Кимдир қалбингиздаги гапни топиб гапирса уни қўлларидан ушланг ва қўйиб юборманг,
у инсон сиз учун далда ва сирдошдир...

Қалбингиздаги гапни хамма хам топиб гапиролмайди ишонинг...Қалбдаги гапни топиб гапириш жуда қийин...

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

04 Jan, 13:14


Агар инсонлар сени мақтасалар, ўзингга сен ҳақингда яхши гапларни айтсалар Аллоҳга ҳамд айт ва истиғфор ҳам.

(Алҳамдулиллаҳ ва астағфируллоҳа ва атубу илайҳ)

Аллоҳга ҳамд айтишинг – Аллоҳ сени улар билмайдиган айбларингни сатр қилиб, тўсиб қўйгани, инсонларга сени яхши ҳолатда кўрсатгани ва уларнинг қалбига сенга нисбатан илиқлик солгани учун бўлади.

Истиғфор айтишинг эса кибрга берилмаслигинг учундир. Ўзингда йўқ нарсалар учун мағрурланиб кетмаслигинг учундир.

Эй инсонлар, менинг ҳеч қандай бирор фазилатим йўқ, менга кўпроқ айбларимни айтинглар ва ҳаққимга ғойибона дуода бўлинглар!

Ибнул Ҳанафий

🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

04 Jan, 11:48


No‘mon ibn Sobit rohmatullohi alayh


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

04 Jan, 10:45


Ким «Кимки сафарда намозини қаср қилмасдан тўлиқ ўқиса, аниқ гуноҳга ботибди ва суннатга хилоф иш қилибди» - дейди...???

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

04 Jan, 10:43


Жавоб🟢

11 ракат

2 ракат бомдод
2 ракат пешин
2 ракат Аср
3 ракат шом
2 ракат хуфтон

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

04 Jan, 10:39


мусофирнинг фарз намозларининг Бир кунлик ракати нечта??

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

04 Jan, 10:37


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

04 Jan, 10:29


агар аввалги қаъдада «ташаҳҳуд»дан сўнг «салавот» ҳам айтилса, саждаи саҳв вожиб бўладими???

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

28 Dec, 04:33


МАРҲАБО, МУБОРАК УЧ ОЙ

Динимизда “Муборак уч ой” дейиладиган, ниҳоятда файзли, баракали ва маънавий мавсум бор.
Муборак уч ой қамарий тақвимга кўра, Ражаб, Шабон ва Рамазон ойлари ҳисобланади. Муборак уч ой — раҳмат далғалари жўшган, қалбларга маънавий ҳаловат ва сакинат инган, илоҳий раҳмат тошган ойлардир.
Бу ойлар яқинлашгани сари мўминларнинг қалбига осудалик, фараҳлик инади. Муборак уч ойликда ғоятда файзли, баракотли кечалар борки, Ҳақ таолонинг раҳмати ва ҳаловати бу ойдин кечаларда мўминлар устига ёмғирдай ёғилади.

Муборак уч ой дуоси

Ражаб ойи кирганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дуо қилганлар: “Эй, Аллоҳим! Ражаб ва Шабонни бизга муборак қилгин! Бизни Рамазонга етказгин!”

Муборак уч ойнинг фазилати

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда:  “Ражаб Аллоҳнинг ойи, Шабон менинг ойим, Рамазон эса умматимнинг ойидир” дея марҳамат қилинган. Мусулмон оламида Рамазон ойига тайёргарлик Ражаб ойидан бошланиши одатга айланган.
Ражаб кечаси  Меърож кечаси, Бароаат кечаси, Рамазон ойи, Қадр кечаси ҳамда Рамазон ва Қурбон ҳайитларининг хушхабари келган муборак кеча саналади. 
Бу ойларда аввалгилардан фарқли ибодатларда қоим бўлиш, хайрли амалларни кўпайтириш ва асосийси чин бандаликни ҳис этиб, Аллоҳ таолога хуш ёқадиган ишларда собитқадам бўлиш керак. Роббимиз барча мўмин-мусулмонларни муборак уч ойларга соғ жисм ва саломат иймон билан етказсин!

(Амин!)

ТОПИШМОҚЛАР

28 Dec, 04:31


ҲИЖРИЙ-ҚАМАРИЙ ОЙЛАРНИНГ ТАРИХИ ВА ТАРТИБИ
#Ислом_тарихи

214-CАВОЛ: Ҳижрий ҳисобда қайси ойдан кейин қай бири келишини билмайман. Иложи бўлса ҳамма ойларни номи билан билишни хоҳлардим. Олдиндан раҳмат!

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳижрий-қамарий ойлар ўн иккита. Улар қуйидаги номлар билан юритилади:

1. Муҳаррам;
2. Сафар;
3. Рабиул аввал;
4. Рабиус соний (ёки Рабиъул охир);
5. Жумодул аввал;
6. Жумодус соний (ёки Жумодул охира);
7. Ражаб;
8. Шаъбон;
9. Рамазон;
10. Шаввол;
11. Зулқаъда;
12. Зулҳижжа
.

Динимизда Рамазон ойи, ҳаж мавсуми каби ибодатларни вақтини белгилашда ҳижрий-қамарий тақвим (календар)дан фойдаланилади. Бу тақвим  ойнинг фалакдаги ҳаракатига асосланади. Ҳилол (янги ой) кўринса, эртаси кундузи ойнинг биринчи куни ҳисобланади. Ҳижрий-қамарий ойлар 29 ёки 30 кун бўлади. Шу сабабли бир ҳижрий-қамарий йил 354 кун бўлиб, мелодий йилдан 11 кун кам бўлади. Ҳижрий-қамарий тақвимнинг биринчи куни Муҳаррам ойининг биринчи кунидан бошланади.

Ҳижий-қамарий тақвимдан фойдаланишга иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу даврида, яъни 16 ҳижрий йилнинг Рабеъул аввал ойида қарор қилинди ва келадиган 1-Муҳаррам 17 ҳижрий йилнинг боши деб ҳисобланди. Ҳижрий-қамарий йилнинг бошланишига Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилган йиллари асос қилиб олинди. Бу мелодий 622 йилга тўғри келади. “Ҳижрий”, деган сўз “ҳижрат (кўчиш)га тегишли”, “қамарий” эса “ойга тегишли” деган маънони билдиради.

Қамарий тақвимдан Ислом келишидан аввал ҳам араб қабилалари фойдаланишган. Лекин ойларнинг исмлари ҳар хил бўлган. Мана шу турли хиллик улар учун муҳим тижорат ва ибодат мавсуми бўлган ҳаж вақтини белгилашда мушкиллик туғдирган. Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг бешинчи боболари Килоб ибн Мурра ҳаётлигида қабила бошлиқлари мажлис қилишиб, ой номларини бир хил қилишга келишадилар. Ой номларини эса воқеъликдан келиб чиқиб қўйишади:
1. Муҳаррам (луғ. “ҳаром қилинган”) – жоҳилият даврида ва Исломнинг аввалида уруш ҳаром қилинган 4 ойдан бири.
2. Сафар (луғ. “сарғайиб қолиш”) – араб қабилалари уруш қилиш учун чиқиб кетишарди, ерлари эса сап-сариқ кимсасиз бўлиб қоларди.
3. Рабиул аввал (луғ. “аввалги баҳор”) – бу ойнинг номланиши баҳорга тўғри келган.
4. Рабиус соний (луғ. “иккинчи баҳор”) – маъносида. Бунинг номи аввалгисига эргаштириб қўйилган.
5. Жумодул аввал (луғ. “аввалги музлаш”) – Бу ойнинг номланиши қишга тўғри келгани учун шундай аталган.
6. Жумодус соний (луғ. “иккинчи музлаш”) –  юқоридагига эргаштирилиб ном берилган.
7. Ражаб (луғ. “ўқни ёйдан олиш”, “тўхтаб туриш” маъносида) – бу ой ҳам уруш ҳаром қилинган ойлардан бири эди.
8. Шаъбон (луғ. “икки тоғни бўлиб турувчи дара”, “тарқалиш”) – Ражаб ва Рамазонни бўлиб тургани учун шундай аталган ёки қабилалар Ражаб ойида урушдан тўхтаб қолгандан кейин яна тарқаб кетишар эди.
9. Рамазон (луғ. “қаттиқ қизиш”) – бу ойнинг номланиши йилнинг энг иссиқ пайтларига тўғри келган.
10. Шаввол (луғ. “думнинг кўтарилиши”) – номланиши туялар ориқлаб, сутлари қуриб, думлари кўтарилиб қоладиган вақтга тўғри келган.
11. Зул-қаъда (луғ. “ўтирувчи”) – бу ой уруш ҳаром қилинган ойларнинг биринчиси, одамлар урушдан ўтириб қолгани учун шундай номланган.
12. Зул-ҳижжа (луғ. “ҳаж эгаси”) – қадимдан одамлар мана шу ойда ҳаж қилиш учун чиқишган. Бу ҳам уруш ҳаром қилинган ойлардан.

Ҳижрий-қамарий йил мелодий йилдан 11 кун камлиги ва ҳар йили 11 кун эрта келганлиги сабабли, ойлар йилнинг турли фаслларида айланиб келади. Табиийки, дастлабки номланишидаги маъноларга тўғри келмаслиги мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
  @diniysavollar

Ⓜ️anba ➤@ShayhMuhammadSodiqSaboqlari

ТОПИШМОҚЛАР

28 Dec, 04:30


Савол:

Фаришталар биз ёзган ёки ўқиган ёхуд ўйлаган нарсаларимизни ҳам ёзадиларми?

Жавоб:
Алҳамдулиллаҳ;
Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло номаи аъмолни ёзадиган фаришталарга шундай деган: “Агар бандам бирон ёмонликни ният қилса, буни унинг гуноҳларига ёзманглар. Бордию, шу гуноҳни қилса, уни битта гуноҳ деб ёзинглар. Агар бирон яхшиликни ният қилиб, уни қилмаса, буни битта яхшилик деб ёзинглар. Бордию, шу яхшиликни қилса, уни ўнта қилиб ёзинглар” (Муслим (187) ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Али розияллоҳу анҳуга: “Али, аёл кишига бир бор кўзинг тушганидан сўнг қайта қарама. Чунки биринчи бор кўзинг тушиши сенинг фойдангга бўлса-да, иккинчиси ундай бўлмайди” – деганлар (Термизий (2701) ривояти).

Хулоса шуки, фаришталар инсон қилган, гапирган, кўрган, ҳатто ўйлаган амалларини ҳам ёзиб боради, валлоҳу aлам...

ТОПИШМОҚЛАР

28 Dec, 04:24


«Бир оз зиёда қилинг, менинг қувватим бор», деди.
«Икки кундан рўза тут», дедилар.
«Бир оз зиёда қилинг», деди.
«Уч кундан рўза тут», дедилар.
«Бир оз зиёда қилинг», деди.
«Ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида
рўза тут, сўнгра тарк қил, деб уч бармоқларини буклаб-ёзиб кўрсатдилар». Абу Довуд, Аҳмад ва Насаий ривоят қилган.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Йил бўйи рўза тутиш шариатга тўғри келмаслиги, ўзини ўзи азоблаш эканлиги.
2. Нафл рўза тутмоқчи бўлган одам Рамазондан бошқа ойларда бир кундан, икки ёки уч кундан тутса бўлиши.
3. Агар мазкур миқдорни ҳам оз деб, билса ашҳурул ҳурумда-ҳаром ойларда уч кун-уч кундан тутса яхши бўлиши. Ражаб ойи ҳам ҳаром ойлардан бўлганидан унда нафл рўза тутиш афзалдир.

Демак, Ражаб ойида нафл рўза тутиш савобли иш ҳисобланади. Иложини топган кишилар бу ойда нафл рўза тутсалар яхши бўлиши аниқ.
Машҳур «Саҳиҳ» китобларидан бошқа ҳадис китобларида келтирилган ривоятларда Ражаб ойида рўза тутганларга улкан савоблар ваъда қилинган. Аммо саҳиҳ бўлмаган бу ривоятларда ҳаддан ташқари тарғибот борлиги ҳам унутилмаслиги лозим.
Жоҳилият даврида Ражаб ойида алоҳида қурбонлик сўйиш одати бор эди. Ислом шариати бу нарсани бекор қилди.

ТОПИШМОҚЛАР

28 Dec, 04:24


Хайрли тонг Яхшилар.!

РАЖАБ ОЙИ ХАКИДА

Ҳижрий – қамарий тақвимнинг еттинчи ойи Ражаб бўлиб, у ҳаром ойларнинг биридир. Бу муборак ойга боғлиқ бир неча маълумотлар бор. Уларнинг баъзилари мазкур ойнинг ҳаром ойлардан бири эканини баён этади.

Аллоҳ таоло «Моида» сурасида: «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг дини аломатларини, ҳаром ойни, аталган қурбонликни, осилган белгиларни ва Роббиларидан фазл ва розилик тилаб Байтул-Ҳаромни қасд қилиб чиққанларни ўзингизга ҳалол ҳисобламанг», деган (2-оят).
Оятдаги «ҳаром ой»дан мурод Ражаб, Зулқаъда, Зулҳижжа ва Муҳаррам ойларидир. Бу ойларда уруш қилишни Аллоҳ таоло ҳаром қилган. Мазкур тўрт ойда агар уруш қилинса, Аллоҳнинг ҳукмини ўзгартириб, ҳаром нарсани ҳалол ҳисоблаш бўлади. Бинобарин, бу катта гуноҳдир.
Аллоҳ таоло «Моида» сурасида яна: «Аллоҳ Каъбани–Байтул-Ҳаромни, ҳаром ойни, ҳадийни ва осиладиган белгиларни одамлар учун асос қилиб қўйди», деган (97-оят).
Уламоларимиз, ояти кариманинг ушбу жумласини динга ва ҳаж ибодатларига асос қилиб қўйди, деган маънода таъвил қиладилар. Ҳақиқатда ҳам Ислом дини асослари, ҳаж ибодати Маккаи мукаррамага, ҳарамга, Каъбага чамбарчас боғлиқдир.
Ҳаром ойни асос қилиб қўйишига келсак, буни уруш ҳаром қилинган ойлар–Зул-қаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб ойларини яхшилик асоси қилиб қўйилиши деб тушуниш керак. Бу ойларда жоҳилият вақтида ҳам урушлар таққа-тақ тўхтаган. Арзимаган нарса учун ўн йиллаб уруш қиладиган баджаҳл араб қабилалари ҳам бу ойлар кириши билан ўзларини тия олар эдилар. Ўғил отасининг қотилини кўриб қолса ҳам, унга бу ойларда бир оғиз сўз айтмас эди.
Бир йилда тўрт ойни урушсиз ой деб эълон қилиш бутун дунё тинчлигини кўзлаб қўйилган ажойиб асос эди. Ҳарамайни шарифайн макон жиҳатидан тинчлик-омонлик минтақаси бўлса, уруш ҳаром қилинган тўрт ой замон жиҳатидан тинчлик-омонлик даври эди.
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳажларида хутба қилиб:
«Албатта, замон Аллоҳ осмонлару ерни халқ қилган кунидаги ҳайъатига қайтди. Бир йил ўн икки ойдир. Улардан тўрти ҳаром ойлардир. Учтаси бирин кетин; Зул қаъда, Зул ҳижжа ва Муҳаррам. Ва Жумади ва Шаъбон орасидаги Музарнинг Ражаби», дедилар».
Учовлари ривоят қилган.
Бу ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг видолашув ҳажида ҳайит куни қилган хутбаларидан бир парча келтирилмоқда.
Ражаб ойининг ҳаром ойлардан бўлгани учун унда нафл рўза тутиш кўп савобга эга бўлишнинг йўлларидан бири ҳисобланади.

РАЖАБ РЎЗАСИ

Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: «Саъид ибн Жубайрдан Ражаб ойида турганимизда Ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: «Ибн Аббоснинг: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик», деяётганини эшитганман», деди».
Усмон ибн Ҳаким Саъид ибн Жубайрдан Ражаб ойи рўзаси ҳақида сўраса ҳам, у киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий одатлари ҳақида жавоб берганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам гоҳида сурункасига рўза тутар эдилар, ҳатто кишилар у киши оғизларини очмаслар керак, деб ўйлаб қолишарди. Го-ҳида эса, сурункали оғизлари очиқ юрганларидан кишилар энди рўза тутмасалар керак, деб ўйлаб қолишар эди. Ражаб ойда ҳам шундоқ бўлар эди.
Мужийба ал-Боҳилийя розияллоҳу анҳодан, у киши ўз оталари ёки амакиларидан ривоят қилади: «Албатта у (отаси ёки амакиси) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борибди. Сўнгра эса бир йилдан кейин яна ҳолати ва кўриниши ўзгарган ҳолда келибди ва:
«Эй Аллоҳнинг Расули, мени танимаяпсизми?», дебди.
«Сени нима ўзгартирди? Чиройли кўринишда эдинг?», дедилар.
«Сиздан ажраганимдан сўнг фақат кечасигина таом едим», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Нима учун ўзингни азобга солдинг?», дедилар-да, сўнгра:
«Сабр ойи рўзасини тут ва ҳар ойдан бир кун тут», дедилар.

ТОПИШМОҚЛАР

28 Dec, 04:22


Шайх Абу Усмон Мағрибийдан баъзилар сўрашди: “Тилим зикр  билан айланадию қалбим ғофил бўлиб туради?  (Сабаби нима экан?)
Жавоб бердилар: “Бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтгин. Зеро аъзоларингдан бирини хайрда ишлатиб қўйгани сабаб тилинг зикрга одатланди ва  ёмонликда ишлаттирмади. Акс ҳолда у ортиқча ва бефойда нарсага одатланар эди.

ТОПИШМОҚЛАР

28 Dec, 01:25


Азон овози эшитилди

ТОПИШМОҚЛАР

28 Dec, 01:25


Ухлаетканларга бемалол урнашиб ухливурилар.
Бомдод учун турганларга чиройли ибодатлар...
Аллохнинг рахмат нурлари ёгилсин🤲

ТОПИШМОҚЛАР

28 Dec, 01:23


КАФАН

ТОПИШМОҚЛАР

28 Dec, 01:22


ПАЙҒАМБАРЛАР ЧИРИМАЙДИЛАР

ТОПИШМОҚЛАР

28 Dec, 01:20


📿 Ушбу 3 зикр сабабли Аллоҳ таоло сизни кечиради, сизга раҳм қилади ва ризқингизни кенг қилади.

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзини кўп зикр қилувчи зокир бандаларидан қилсин.

Амийн Амийн Амийн !

ТОПИШМОҚЛАР

28 Dec, 01:16


Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ҳайрли тонг қалбидаги Аллоҳга бўлган ишқи уйқусидан кучлироқ бўлган мўмин, мўминалар.

Эрта тонгда дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига муяссар бўлган азизларим.

Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин.

Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи.
Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин.

Субҳаналлоҳ
Алҳамдулиллаҳ
Лаа илаҳа иллаллоҳ
Аллоҳу Акбар

ТОПИШМОҚЛАР

27 Dec, 17:39


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

27 Dec, 17:39


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

27 Dec, 17:39


Хайрли тун Азизлар.....
Ухлашдан аввал бир бор,хадисга биноан хаммаёкни куздан кечириб,
Газ ва чирокларга караб, хотиржам ётинг...
Аллохга омонатсиз Яхшилар...

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

27 Dec, 17:30


Қалб руҳга шундай деди:
-"Мен севаман, ошиқ бўламан. Аммо дард-аламини нима бўлганда ҳам фақат ўзинг тортасан!"
Руҳ қалбга жавоб берди:
-"Майли мен розиман, сен фақатгина севсанг бўлди!"

Ҳазрати Шамс Табризий
•┈┈┈••ৡ🍃ৡ•┈┈┈•
Қайда Сену ,эй ёр борсан борлигинга иҳлосим шу.
Қалбим ором ичра Сенла ,Сенсиз дарддан ҳалосим шу.
Не деюрман яна сўра, сўрсанг айтар сўзим такрор,
Икки олам ошиқ бўлсам , кўкка етар оҳим шу...
•┈┈┈••ৡ🍃ৡ•┈┈┈•
Тилагимиз ҳар инсоннинг юрагида мангу кўнгил боғи яшнасин, унда яқинлар ила хушдамларни бирга қарши оларга ажиб яхши манзиллар бўлсин !
Аллоҳ таоло барчамизни кеча-ю кундузимизни мунаввар айласин .
Қалбимизда Ўзига муҳаббатла яшатсин...🤲🏻
Хайрли тун Қадрдонлар!!!

🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

27 Dec, 17:21


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Соллаллоҳу алайка йаа Росулуллоҳ!
 
МУФАССАЛ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

28.12.24й. 27 Жумодус соний 1446й. Шанба.Тошкент вақти билан


ТАҲАЖЖУД(1/3)* 01: 56

БОМДОД         6:23
(Масжидда)    7:00
                     
Қуёш                 7:48

ИШРОҚ**         8:03

ЗУҲО*                10: 00
(охирги вақти) 11:29

ПЕШИН              12:29
(Масжидда)     13:00

АСР***               15:21

ШОМ                   17:03

АВВОБИН  5*    17:18

ХУФТОН             18:24

Тун ярми(1/2)****23:42

Масжидга кирганида:

1.ТАҲИЯТУЛ МАСЖИД

2. ШУКРИ ВУДУ

Намоз ўқиш мумкин эмас вақтлар:

07:48- 08:03🌅
12:14- 12:29🌇
16:48- 17:03🌄(ўша кунги Аср мумкин)

* Афзал вақти кўрсатилган ундан аввал ҳам ўқиш жоиз.

**«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам«Ким бомдодни жамоат билан ўқиса,сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса,кейин икки ракат намоз ўқиса,унинг учун ҳаж ва умранинг ажридекк бўлур.Тўлиқ,тўлиқ, тўлиқ», дейилган.(Термизий)

*** Асрдан кейин нафл намоз ўқиш макруҳ, лекин қазо намоз ўқиш жоиз.

**** Тун ярмидан кейин хуфтон фарзини ўқиш макруҳ


5*. Имом Табароний Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:«Ким шомдан кейин олти ракат ўқиса, гуноҳлари мағфират қилинур, агар денгизнинг кўпигича бўлса ҳам», дейилган.

Манба: "Тақвим" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси Дин ишлари бўйича қўмита 2024 йил 30 май, 04-07/3245 хулосаси.
"Муфассал намоз" китоби Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. нашр лицензия АI 235 13.02.2013

🌹🌹🌹

ТОПИШМОҚЛАР

27 Dec, 17:19


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

27 Dec, 17:18


Тест ишлаётганлар, маъзур тутинглар
Пост ташлабман...

🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

25 Dec, 16:58


Ўзимизнинг кино...

Кўк қора бўлиб, қора кўк бўлиб чиқсачи?

ТОПИШМОҚЛАР

25 Dec, 16:53


Косаси синди шекилли 🤦‍♂️😬

Сирпангани борганда эҳтиёт бўламиз ўртоқлар!

ТОПИШМОҚЛАР

25 Dec, 14:52


Қуръон у билан, у Куръон биландир, иккалалари то Хавзга келгунларича бир бирларидан ажралмайдилар .

Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи вассалам қайси сахоба хақларида бундай деганлар..

🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

25 Dec, 14:52


Имом Маҳдий роҳматуллоҳи алайҳ

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

25 Dec, 14:46


Савол:

📚Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ким ҳақида у мендандир. Унинг пешонаси ялтироқ, бурни узунроқ. У жабр-зулмга тўлган ер юзини адолат ва инсофга тўлдиради. Унинг салтанати етти йил давом этади» дедилар

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

25 Dec, 14:45


Жавоб:

АНЖИР...эди


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

25 Dec, 14:43


Эрамиздан аввалги 372 йилда ботаника отаси сифатида этироф этилган Теофраст Унинг юзлаб навларини санаб ўтган. Айтишларича, Александр Македонский ҳарбий юришларга албатта ўзи билан Уни олган . Бу Унга янги куч йиғишда ёрдам берган. Грецияда илгари У контрабандаси билан шуғулланиш ватанга хиёнат билан тенглаштирилган.
Ёрдам сифатида айтишим мумкинки, Ўзбек санаткорларидан бири У ҳақида қўшиқ ҳам куйлаган .
Савол:
Уни нима эканлигини ёзиб беринг.

🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

25 Dec, 14:43


Масжидда дунёвий сўзларни гапириш ҳудди чорва ва моллари ҳашакни эгандай яхшиликни ейди...

(Анас ибн Молик р.а.)

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

25 Dec, 14:41


Нуқталар ўрнини тўлдиринг..

Масжидда дунёвий сўзларни гапириш ҳудди чорва ва моллари ҳашакни эгандай ........ ейди?

(Анас ибн Молик р.а.)

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

25 Dec, 14:41


Жавоб:

Тобутни кўтариб кетаётганда...

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

25 Dec, 14:37


Савол:
Қачон овозни кўтариб зикр қилиш ва Қуръон тиловат қилиш макруҳий таҳрима..
(Нопок жойлада,майитни ювилмасдан илгаридан ташқари)?

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

25 Dec, 14:37


Қаср

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

25 Dec, 14:32


Савол:

Бир одам сафарга чиқиб кетти сафар масофаси босиб ўтгандан кейин ,уйида бир нарсаси қолиб кетгани эсга тушди,уйига қайтиб келди ва намоз вақти бўлиб қолди намозни тўлиқ ўқиди ёки қаср???

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

25 Dec, 14:30


Жавоб:

Мусофирдан..

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

25 Dec, 14:29


Савол:

Аллоҳ кимдан рўзани ва намознинг ярмини кечди..??

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

25 Dec, 14:28


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

25 Dec, 14:27


ясриб номи қачон Мадина деб ўзгартирилган

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

25 Dec, 14:25


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

25 Dec, 14:22


Узумнинг бир дона уруғини ютдим бир холатда ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлди. Бир холатда фақат қазо вожиб бўлди.
Қандай?


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

25 Dec, 14:22


Жавоб:

Мустаҳаб амал

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

08 Dec, 08:43


Стрессдан чикиш йулини биласизми???

ТОПИШМОҚЛАР

08 Dec, 08:43


МУБОРАК КАЛИМАЛАР

📿  Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Аллоҳ таоло Аршни яратганда Ҳомил (кўтарувчи) фаришталарга уни кўтаришни буюрди. Арш уларга оғир келди. Аллоҳ таоло: "Субҳаналлоҳ, деб айтинглар, деб буюрди. Фаришталар, субҳаналлоҳ, дейишди, шунда уларга енгил бўлди. Улар Аллоҳ Одам алайҳиссаломни яратгунча субҳаналлоҳ деб туришди.
📿Одам алайҳиссалом акса урганида Аллоҳ таоло уни алҳамдулиллаҳ дейишга илҳомлантирди. Аллоҳ таоло айтди: "Сенга Раббинг раҳм қилди ва сен мана шунинг учун яратилдинг". Малоикалар шунда: "Иккинчи калима ҳам улуғ экан. Бизлар ундан ғафлатда қолмаслигимиз керак", дейишиб уни олдингисига қўшишди.
📿  Бир неча вақт фаришталар, субҳаналлоҳи валҳамдуллиллаҳи, деб айтиб юришди, бу ҳол Нуҳ алайҳиссалом замонларигача давом этди. Биринчи бўлиб санам тутган қавм Нуҳ алайҳиссаломнинг қавмлари эди.
📿Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссалом қавмларини, лаа илаҳа иллаллоҳ, деб айтишга буюрди. Шунда улардан рози бўлишини билдирди. Фаришталар ўшанда: "Учинчи калима ҳам улуғ ва шарафли экан. Биз бундан ғафлатда қолмаслигимиз керак", дейишиб, уни олдинги икки калимага қўшишди. Узоқ муддат субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳ калимасини айтиб юришди. Бу ҳол Иброҳим алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келгунларича давом этди. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга қурбонлик қилишни буюрди. Кейин қўчқор берди.
📿Қўчқорни кўрганларида у зот хурсанд бўлиб, Аллоҳу акбар, дедилар. Фаришталар айтишди: "Бу калима ҳам улуғ ва шарафли экан", деб уни олдинги учтасига қўшишди ва субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, деб айтиб юришди.
📿Вақтики Жаброил алайҳиссалом бу гапларни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган эди. У зот шодланиб: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил алиййил азим”, дедилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом: "Бу калимани олдингиларига қўшинг", деди.

"Танбеҳул ғофилин" китобидан.

ТОПИШМОҚЛАР

08 Dec, 08:40


Бизга ваъда берилмаган

©Рано Муминова

ТОПИШМОҚЛАР

08 Dec, 08:39


Жаннатнинг жаннатлиги ундан қувилганимиздан сўнг аён бўлди....

Қўлингизда, ёнингизда сиз учун аталган неъматлар қадрига етинг...
Қадрига етмасангиз у сиздан олинади...

Сўнг етишолмайсиз...


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

08 Dec, 08:39


Ўтаётган умримизнинг сифатига ҳам эътибор берайлик

©Рано Муминова

ТОПИШМОҚЛАР

08 Dec, 08:38


Хайирли кун, яхшилар!

Аллоҳ ишқи, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳаббати қалбларимизни тўлдирсинки, ўзгаларга фақат эзгулик улашиб, синиқ кўнгилларга умид бера олайлик.

Меҳр-муҳаббатга тўла кун бўлсин!


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

08 Dec, 07:49


❄️ Қор ёғганда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ

Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси

Таржимаси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла (Имом Бухорий ривояти)

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

08 Dec, 07:47


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

08 Dec, 07:42


жавоб
Идишдаги мойга сичқон тушган бўлса, қаралади - агар қуюқ, қотган мой бўлса, атрофидаги тегиб турган мойлари билан қўшиб сичқонни олиб ташланса, қолган мой тоза ҳисобланади. Борди-ю, мой суюқ бўлса, у нопок бўлади ва уни овқатдан бошқа ейилмайдиган нарсаларга ишлатилади...

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

08 Dec, 07:41


Савол:

Идишдаги мойга сичқон тушиб кетса қайси холатда бу ёгни ишлатиш мумкин кайси холатда ишлатиб Бўлмайди..

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

08 Dec, 07:40


Жавоб:

Ота билан ўғилда фақат бир кишига етадиган сув бўлса, у билан ота таҳорат қилади, ўғли эса, таяммум билан кифояланади...

🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

08 Dec, 07:38


Савол:

Ота ва Ўғилда фақат бир кишига етадиган сув бор кандай йўл тутишади???

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

08 Dec, 07:38


Жавоб:

Вожиб...

🌹🌹🌹

ТОПИШМОҚЛАР

08 Dec, 07:25


Савол:

Ғуслда киндик ичига бармоқ билан сув киритиб ювиш қандай амал??

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

08 Dec, 07:25


Суянган нарсаси олиб ташланса, йиқилиб тушувчининг уйқуси. Яъни бир одам бир нарсага суяниб ўтирган ҳолида ухламоқда. Агар ўша суянган нарсани олиб ташланганда йиқилиб тушса, таҳорати кетган бўлади. عَنْ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ رضي الله عنه: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه وسلم قَالَ: «الْعَيْنُ وِكَاءُ السَّهِ، فَمَنْ نَامَ فَلْيَتَوَضَّأْ». رَوَاهُ أَحْمَدُ وَأَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўз ортнинг боғичидир. Бас, ким ухласа, таҳорат қилсин», дедилар». Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган. Агар киши мақъади – думбасини босмай ухласа, таҳорати кетади. Мисол учун, ёнбошлаб, чалқанча тушиб, ерга кўксини бериб ёки мақъадини ерга босмаган ҳолда бир нарсага суяниб ўтириб ухласа, таҳорати кетади. Агар орқасини ерга босиб (яъни ўтириб) ёки улов устида ухласа, таҳорат кетмайди. عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه قَالَ: كَانَ أَصْحَابُ رَسُولِ اللهِ صلي الله عليه وسلم يَنْتَظِرُونَ الْعِشَاءَ الْآخِرَةَ حَتَّى تَخْفِقَ رُؤُوسُهُمْ، ثُمَّ يُصَلُّونَ وَلَا يَتَوَضَّؤُونَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари хуфтонга интизор бўлиб ўтирардилар, хатто (мудроқ босганидан) бошлари эгилиб кетарди. Сўнг намоз ўқирдилар. Таҳорат қилмасдилар». Имом Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Агар бир нарсага суяниб ухлаб қолган бўлса, ўша нарсани олиб юборилганда йиқилиб тушса, таҳорати кетади. Намоздаги ҳолатлардан бирида ухлаб қолса, таҳорат кетмайди. Бунда намозда бўлиш ёки бўлмасликнинг фарқи йўқ. عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: «لَيْسَ عَلَى مَنْ نَامَ سَاجِدًا وُضُوءٌ». رَوَاهُ أَحْمَدُ وَأَبُو يَعْلَى Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сажда қилган ҳолида ухлаган кимсага таҳорат қилиш йўқ…» дедилар». Имом Аҳмад ва Абу Яъло ривоят қилишган. Бунда ел чиқиш хавфи бўлмасагина таҳорат синмайди. Ўтирган ҳолида ухлаётган одам йиқилиб кетса, ёнбоши ерга теккунча ўзини ўнглаб олса, таҳорати синмайди. Қўлини ерга тираб ухласа ҳам таҳорати синмайди. Орқасини ерга, бошини тиззасига қўйиб ухлаган одамнинг таҳорати ҳам синмайди. Бемор ёнбошлаб намоз ўқиди. Сўнг ухлаб қолди. Таҳорати синади. Ёнбошлаб ётиб, енгил мудраб қолди. Атрофидаги одамларнинг гапларини эшитса ва тушунадиган бўлса, таҳорати синмайди

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

08 Dec, 07:20


Савол:

улов устида ухлаб қолган одамни таҳорати синадими??

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

08 Dec, 07:18


Жавоб:

Қулоғидан йиринг оқса, қаралади — агар оғриқ билан оқса таҳорат синади. Оғриқ бўлмаса синмайди. Зеро, оғриқ қулоқ ичидаги жароҳатдан далолатдир...

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

08 Dec, 07:13


Савол:

Қулоғидан йиринг оқса, тахорат синадими???

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

08 Dec, 07:09


Савол берайликми...

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

06 Dec, 15:25


Тест саволларимиз ёқдими Азизлар...

Ким нечта топди...???
Ёзинглар...
Ин ша Аллоҳ..
Кечда ғолибларни аниқлаймиз...

🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

03 Nov, 01:33


Ўзингизни
Эхтиет қилинг
ЭНГ қиммат нарса
Бу соғлиқ....


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

03 Nov, 01:31


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

03 Nov, 01:29


Ҳар қандай кунни севги билан бошланг, чунки қўрқувни фақат муҳаббат енгади...
Севгини фақат акс кишиларга эмас, яралган барча нарсага беришдир!🤗


Азизларим бугун якшанба дам олиш куни!

Аллоҳнинг берган неъматлари биздан узилиб қолмасин Барчамизга янги кун барокатли файзли ва фойдалий ўтсин Аллоҳим ҳамма ҳаммани ниятига етқазсин!!!
Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин...🤲
Кимгадир эса иш...Хизматга борадиганларга ҳам иш кунингиз офиятли хотиржам ўтсин...🤲

🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

03 Nov, 00:54


❄️ Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ❄️ ҚАДРИ БАЛАНД ҚАДРДОНЛАРИМ! Бошланган яна бир мунаввар кун сизларга ҳайрли бўлсин!

....Дунёни борича қабул қилинг… Яшаш осонроқ бўлади.

....Қўлингиздан келган нарсани ўзгартиринг…
Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун САБР қилинг…

.... Неъматларга шукр … ҳаётга теран фикр кераклигини унутманг…

.... Одамлардан "фаришта"ликни талаб қилманг, унутманг банда фаришта бўла олмайди. Ҳар яхшини бир ёмони ва ҳар ёмонни бир яхшиси бор….

....Доим яхши ниятда бўлинг, чунки ниятингизни гапирмасингиздан эшитадиган Зот бор…

.... Ҳаётингизда учта меҳмон ваъдалашмай ҳам келаверади.. ризқ; муҳаббат ; бахт... Илоҳим шу уч меҳмон уйингизни ҳеч қачон тарк этмасин! Кунингиз файзли, топганингиз барокатли ва сарфлаганингиз савобли бўлсин. Аллоҳ барчангизни паноҳида асрасин...!!!.

🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂
🍂


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

03 Nov, 00:50


Хайрли тонг...
Азизлар мана бугун ҳам сизлар билан ғоибона ширин дийдорлашиб турибмиз...
Алҳамдулиллаҳ..
Алҳамдулиллаҳ
Алҳамдулиллаҳ..
Хаётингиз ширин....
Юзингизга табассум...
Оилангизга қувонч...
Офиятли ва барокатли умр,
Бугунги кунингиз ҳар кунидан гўзал ўтишини тилаймиз...
Ҳар кунингиз байрам,
Ҳар кунингиз бир биридан гўзал ўтсин....

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу Бахтлилар...

🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

03 Nov, 00:49


▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️▫️
🌺☘️ Ассалому алайкум!!!
🌺☘️ Азизларим!
🌺 ☘️ 3- ноябрь
🌺 ☘️ Якшанба тонги
🌺 ☘️ муборак бўлсин!

🍂Кунингиз хайрли, ризқингиз кенг ишларингиз осон бўлсин

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

03 Nov, 00:48


ХАЙРЛИ СУБҲ АЗИЗЛАР.....
ГЎЗАЛ ҚАЛБЛАРГА МУНАВВАР ТОНГ...
ЯНА БИР ИМКОН МУБОРАК...
АЛЛОҲ ТОНГИНГИЗГА КУНИНГИЗГА РИЗҚИНГИЗГА УМРИНГИЗГА ИШЛАРИНГИЗГА ХОНАДОНИНГИЗГА ХАЙРУ БАРОКАТЛАРИНИ ЁҒДИРСИН...
КУНИНГИЗ ГЎЗАЛ АМАЛЛАР ИЧРА ЯХШИЛАР БИЛАН БИРГА ЎТСИН....
ҚАДРИ БАЛАНД ҚАДРДОНЛАР:
ҲАР КУНИНГИЗ БАЙРАМ БЎЛСИН....🤲

🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

03 Nov, 00:47


Мархабо, янги тонг,саодатли кун...
Мархабо, Эй, хар Бир ишимизга гувохлик берувчи,одил,котиб Фаришталар...
Ушбу кунимизнинг бошланишида Сизларга Аллох Таоло саломлар ато этсин....
Номаи аъмолимиз аввалига:

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ .......деб ёзинглар...🤲

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

03 Nov, 00:47


саловотлар.

"Аллоҳумма солли аъла саййидинаа Муҳаммадин ва анзилҳу муъқода индака явмил қиямати."

Эй Аллоҳим,  Ҳабибинг Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) га салоту салом йўлла.  Уни қиёмат кунида тинч ва осойишта (мақоми Маҳмуд) бир ерга қўй. "

🍃

"Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин абдика ва росулика ва алал мўъминийна вал мўъминаати вал муслимийна вал муслимаати"

Аллоҳим,  Ҳабибинг ва росулинг Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)  га саловот юборгин.  Мўмин бўлган эркак ва аёлларга,  мусулмон бўлган эркак ва аёлларга марҳамат айлагин.

🍃

"Аллоҳумма солли ва саллим аълаа  шафийъинаа Муҳаммадин ва аълаа ааълиҳи ва соҳбиҳи ажмаъиин."

Аллоҳим,  Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) га, уларнинг оиласи, саҳобалари, барчасига салоту салом юборгин..
Амийн 🤲


🌹🌹🌹

https://t.me/TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

03 Nov, 00:47


10 та саловат айтинг Диндош..

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

03 Nov, 00:47


Тонг отди! Ажиб дақиқаларга тўла янги имконият бошланмоқда!

Бу ажиб дақиқалар сизга энг хайрли ишларни, севимли инсонлар табассумини, мўжизага тўла лаҳзаларни, бахт,  омад, шодликларни олиб келсин!

🌹🌹🌹

https://t.me/TOPISHMOQLARs
----------------------------------

ТОПИШМОҚЛАР

03 Nov, 00:46


Кунни Аллох зикрила бошланг......Азизлар....


🌹🌹🌹

https://t.me/TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

03 Nov, 00:46


🌺БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!🌸

🌹АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!🤲....


🌹🌹🌹

https://t.me/TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

03 Nov, 00:46


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

28 Oct, 17:18


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

28 Oct, 17:17


😴😴😴😴😴😴

Хаётингиздаги хар бир инсонни ўз ўрни бор. Уларни сиз бошқаришга эмас, балки улардан сабоқ олишга урининг. Улар қилаётган ҳатоларига йўл қўйманг ва эришаётган ютуқларига сиз ҳам эришишига ҳаракат қилинг. Ҳасад қилманг, фақат ҳавас қилиб яшанг, шунда ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади...

Тунингиз хайрли хотиржам сакийнатли ибодатли осуда ўтсин Қадрдон!!!
Шундай хайрли ўтсинки,
Ҳатто Уйқунгиз ҳам ибодат бўлиб ёзилсин..
Аллоҳга омонатсиз..
Тонгла ғоибона ширин дийдор қадар Бахтлилар...

➡️ Энг қадрли инсонларингизга юборинг!
❤️

🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

28 Oct, 17:10


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

28 Oct, 17:08


Субҳаноллоҳ 🌸🌾

🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

28 Oct, 17:06


🌹🌹🌹

@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

28 Oct, 17:02


"Кунлар жуда тез ўтиб кетмоқда..." бу гапни барчамиз айтамиз. Ҳушёр тортинг Қадрдон! Ўтиб бораётган кун эмас, балки умрдир...

Нима бўлганда хам умримизни шундай яшаб ўтайликки, бизни фақат гўзал амалларимиз ила ёдга олишсин!

🌹🌹🌹


@TOPISHMOQLARs

ТОПИШМОҚЛАР

25 Oct, 16:56


https://t.me/Qalbgavhar
Тушларимга киринг ё Росулоллоҳ..

Эшитиб маза қилинглар..

Овозини баланд қилиб эшитсангиз ростдан ҳам маза қиласиз... айниқса наушникда...👍

Хайрли тун азизларим...
Аллохимга омонатсиз....

  

ТОПИШМОҚЛАР

25 Oct, 16:55


Агар сен бир машаққатга йўлиқсанг, уни табассум ила қарши ол! Ким сенга зарар берса, бир кун ўзи ҳам зарар кўради.

Ким сени йиғлатса, тез орада уни йиғлатадиган кимсалар ҳам пайдо бўлади. Агар ҳаётда қийинчиликларга дуч келаётган бўлсанг, Аллоҳдангина ☝️нажот сўра!

ТОПИШМОҚЛАР

25 Oct, 16:54


Унда камера куяёткан тадбиркорлар
Нарушенияни Расмга олиб ташлаётканлар😔😔😔

ТОПИШМОҚЛАР

25 Oct, 16:52


#Ibrat

Birovning aybi o‘zgaga aytilmasin

Hakimul ummat, Hazrati Mavlono Ashraf Ali Tahanoviy quddisa sirruh aytadilar:

"Ko‘zguning ishi shuki, biror shaxs uning oldiga kelsa va unda biror ayb bo‘lsa, u ko‘zgu senda bunday ayb bor deb faqat o‘sha shaxsning o‘ziga aytadi. U ko‘zgu falon shaxsda bunday ayb bor deb boshqalarga aytmaydi va na u aybni o‘zgalar oldida e’lon va oshkor qiladi. Xuddi shunday moʻmin ham bir ko‘zgudir. Qachonki, u o‘zgalarda biror ayb ko‘rsa, faqat o‘sha kimsaga xilvatda ohista aytadi.......

Boshqalarga borib aytishlik moʻminning ishi emas. Balki, bu xudbinlik ishidir. Agar qalbda xudbinlik bo‘lsa, o‘sha ayb sababli uni xor va rasvo qilayin degan hayol keladi.

"Musulmonlarni xor va rasvo qilishlik esa haromdir".


“Irshodoti akobir” kitobidan

ТОПИШМОҚЛАР

25 Oct, 16:42


Duo-qulning Allohga dardini aytishi emas, u dardning darmoni eng avvalo Alloh ekanini bilishidir.

ТОПИШМОҚЛАР

25 Oct, 16:41


U-shivirlab chiqqan samimiy duoni ham eshitadi.

ТОПИШМОҚЛАР

25 Oct, 16:34


تعلموا العربية!
فإنها تثبت العقل;
و تزيد من المروءة.

Arab tilini o'rganinglar!
U aqlni mustahkamlaydi;
Va himmat (muruvvat)ni ziyoda qiladi.

ТОПИШМОҚЛАР

25 Oct, 16:32


Бир киши ҳар кеча туриб, Аллоҳга ибодат ва дуони канда этмасди. Шайтон унга васваса ташлади:

– Неча йиллардан бери ҳар кеча саҳаргача Аллоҳни зикр қиласан. Бирор жавоб бўлдими? Ҳеч фойдасини кўрмаганинг ҳолда, қачонгача бу ишда давом этасан?

Кишининг кўнгли оғриди, бошини ерга қўйиб, ухлаб қолди. Тушида унга бундай дейилди:

– Ўзингга кел, уйғон! Дуодан, зикрдан ҳам зерикадими одам?

– Шу пайтгача сўрадим, лекин бирор марта жавоб бўлмади. Илоҳий лутфдан баҳрасиз қолишдан қўрқяпман...

– “Аллоҳ” дейишингнинг ўзи Яратганнинг лутфи туфайлидир. Чоралар қидиришинг, йўл ахтаришинг Аллоҳ таолонинг сенга марҳаматидан, оёқларингдаги боғ­ларни ечганидандир. Қўрқувинг, муҳаббатинг, умидинг илоҳий эҳсон...

Ҳар бир: “Эй Раббим!” дейишинг замирида Аллоҳ таолонинг: “Лаббай”, деган жавоби бор...

Ғофил, жоҳил одам дуодан узоқ­дир. Чунки “Ё Аллоҳ” дейиш учун унга изн йўқ. Оғзи ва тилида қулф бор.

Унутма, сени Аллоҳга ёлвориш, дуо қилишга бошлаётган дард-аламлар дунё бойликларидан минг марта яхшидир.

ТОПИШМОҚЛАР

25 Oct, 16:31


Yuragimning tuproqdan yaralganini bilib, meni masxara qildi ...Chunki uning qalbi temirdan edi...Ammo yaqinda yomgʻir yogʻadi ...qalbimda gulu giyoh ochadi ...Uning qalbi esa zanglaydi...

Shams Tabriziy
سكينة

ТОПИШМОҚЛАР

25 Oct, 16:30


Bir donishmanddan "Seni kim yaxshi koʻrishishini qanday bilasan?" deya soʻraldi...

Donishmand shunday javob berdi:
-Kim dardimga hamdard boʻlsa,
kim xol-ahvolimni soʻrasa,
kim xatoyimni avf etsa va kim Robbimni menga eslatsa...
demak u meni sevadi...!

ТОПИШМОҚЛАР

25 Oct, 16:29


Biz haqimizda yomon narsalarni eshitganingiz bizdan yaxshi narsalarni eshitishdan to‘sib qo‘ymasin.

ТОПИШМОҚЛАР

25 Oct, 16:27


#Ibrat

Juftlarga o‘rnak bo‘ladigan muxabbat ...🤍

Xazrati Oisha r.a Payg'ambarimiz ﷺ
dan so‘radilar: -"Ey Allohning Rasuli, meni
sevasizmi?"
-"Xa Oisha, sevaman!"
-"Meni qanchalik sevasiz?"
Payg'ambarimizﷺ javob berdilar:
-"Ilk kungi kabi, ilk ko‘rganim kabi
sevaman"...
Bu javobdan Xazrati Oisha r.a onamiz
juda
xursand bo‘lib ketdilar...
Xazrati Oisha r.a aytadilar:
" Payg'ambarimiz bilan birga o‘tirgan edik,
birdan shovqin ovozlarini eshitib. Ular
qaradilar, bir xabashiy tomosha ko‘rsatayotgan
edi, odamlar atrofini o‘rab olgandilar.
Menga: " Oisha kel, qara" dedi.
Oyog'imni qo‘llari orasiga qo‘ydim va tomosha
qilishni boshladim. Birozdan so‘ng,
"To‘ymadingmi Oisha?" dedilar...
Men ham menga bo‘lgan hurmatlarini ko‘rish
uchun "yo‘q" deyaverdim.. Charchaganlaridan
oyoqlarini qimirlatayotganlarini ham bildirmasdi". (Buxoriy
rivoyati).
Rosululloh Xazrati Oisha onamiz bilan
ovqatlanar ekan, oldin Ularni ichishlarini xoxlar va so‘ngra Ularning og'zilari tekkan joydan ichardilar. Ba’zan go‘sht yegan
paytlarida xam Oisha onamizning yegan parchadan olib yerdilar..
Payg'ambarimizﷺ juftiga doim hurmat bilan muomala qilar edilar .. Erkalatib,
maxsus ismlar bilan murojaat qilar
edilar..
Oisha onamizni "Ko‘zimning qarosi" der edilar..
Ba’zan " Ey Oisha gapir, ko‘nglimiz yorishsin"
der edilar... Juftini tinglab ko‘ngli huzur oladigan juft edilar.. Ba’zan, og'ir kunlarida, siqilgan vaqtlarida, Oisha onamizga: "Qo‘lingni ber Oisha ichimiz yorishsin" deb qo‘llaridan tutar edilar..
Ularni doim ximoya qilardilar.. Yomonlardan,
yomon ko‘zlardan ximoya qilardilar.. Xech qattiq gapirmas edilar.. Xafa qilmas
edilar.. Xech yig'latmas edilar.. Xech yerga urib xaqoratlamas edilar..
Uy ishlarida ham juftlariga yordam berar, kiyimlarini tikar, oyoq kiyimlarini
ta’mirlatardilar..
Ayollariga har tomonlama xurmat ko‘rsatar, xamma ishlarini ayollari bilan maslaxatlashib qilar, yaxshi va yomon kunlarida ham doim
birga bo‘lar edilar...

Qani endi hozirgi kundagi erkaklar xam ayollariga shunday go‘zal munosabatda bo‘lishsa  oilalar ajrashib ketmas edi...


#حب
#Rasulim

ТОПИШМОҚЛАР

25 Oct, 16:26


Ba'zan sizni og'riqlaringizni tushunishlari uchun birgina ko'z yoshingiz kifoya qiladi...

ТОПИШМОҚЛАР

25 Oct, 16:24


Qo‘llaringiz toliqquncha duo qiling. Namozlaringizdan keyin ham, namozlaringizdan oldin ham duoda bo‘ling. Siz ko‘rmasangiz ham, osmon sizning duoingizga “Amin” deb turadigan farishtalarga to‘la.

ТОПИШМОҚЛАР

25 Oct, 16:21


"Ey Robbim, men o'zimni bulardan ko'ra ko'proq bilaman, Sen esa meni mendan ko'ra ko'proq bilasan. Bas, mening ular bilmaydigan gunohlarimni kechir, meni ular o'ylagandan ham yaxshiroq banda ayla, meni ular gapirgan gaplar uchun jazolama"...

ТОПИШМОҚЛАР

25 Oct, 16:19


Allohning kichik sinovidan qo‘rqib vahimaga tushadiganlar  Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning hayotidan ibrat olaylik!
       Oisha onamiz aytadi:
       Uyimizda bir oylab qozon qaynamagan kunlar ko‘p bo‘lar edi. U vaqtda non ham yo‘q, quruq xurmo yeb, ustidan sev ichar edik. Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning to‘shak, yostiqlari mesh teridan bo‘lib, ichi xurmo qipig‘i to‘ldirilgan bo‘lar edi. Elangan oq bug‘doy nonni, semiz qo‘y etini umrlari davomida ko‘rmadilar. Qorin to‘ydirib, taom yemadilar, kechasi och yotib, yana kunduzi ro‘za tutar edilar. Bir kuni “Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga rahmim kelib, yig‘lar edim. Orqalariga yopishgan qorinlarini silab: - Ota-onam Sizga fido bo‘lsin yo Rasululloh, dunyo noz-ne’matlaridan biroz foydalansangiz nima bo‘ladi?”,  – dedim.”
Shunda ul zot:
-  “Ey Oisha , o‘tgan payg‘ambarlar bundan ham og‘ir qiyinchiliklarga chidab yurib, Parvardigori oldiga bordilar. Ularga Alloh ko‘p hurmatlar ko‘rsatib, ulug‘ ne’matlar ato qildi. Men ularning ahvolini bila turib, dunyodan lazzatlanishga hayo qilurman”, dedilar
.

      Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning hayoti biz uchun ibrat-namuna. Ul zotning hayotini ko‘proq o‘rganaylik. Shunda bizga berilgan bu ne’matlarning shukrini ado etishga ko‘plab tahmid aytamiz. “Alhamdulillah” deya olamlar Robbi Allohga hamd aytamiz.

ТОПИШМОҚЛАР

25 Oct, 16:17


Osmonlarni baland qilib ko'ratib qo'ygan Zot uning eshiklarini yerga qo'ydi, kalitlarini esa peshonalaringizga yashirdi.