𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈 @ayollarr_fiqhi Channel on Telegram

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

@ayollarr_fiqhi


Динингизни Шарий аҳкомларини, саҳиҳ далиллар ва асл қоидалар асосига қурмоқчимисиз?!
☝️Унда «ФИҚҲ» дарсимизга марҳамат...

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈 (Uzbek)

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈 канали - Динингизни Шарий аҳкомларини, саҳиҳ далиллар ва асл қоидалар асосига қурмоқчимисиз? Унда «ФИҚҲ» дарсимизга марҳамат. Бу каналда диний масалалар, шарият гувоҳномалари ва фиқҳий масалалар бўйича маълумотлар, муҳим фикҳий масалаларга ўқувчилар учун манзил берилади. Агар сизга диний масалалар, фиқҳий топишувлар ва шарият бўйича маълумотлар керак бўлса, АЙОЛЛАР ФИҚҲИ канали сиз учун идеал ўрин тутади. Жуда зўр, гувоҳномали ва марҳаматли меъёрига эга канал орқали сиз диний масалаларга кўпроқ кўз ёллар яратасиз. Биз барча ўқувчиларни диний билмоқчи бўлган каналимизга хуш келиб ёзадик! Сизни ҳам каналимизга таклиф қиламиз!🌟

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

14 Feb, 12:50


Бечораларнинг бечораси ким эканини биласизми? Бутун умрини илм йўлида совуради. Лекин минг машаққат билан қўлга киритган илмига амал қилмайди. Шу билан дунё лаззатларидан ҳам, охират неъматларидан ҳам маҳрум бўлади. Аллоҳнинг олдига хонавайрон бўлиб, икки қўлини бурнига тиқиб боради. Айни пайтда ўзига қарши ўта кучли ҳужжатни ҳам тўплаб қўйган бўлади.

✍🏻 Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

14 Feb, 02:32


«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг!»
(Аҳзоб сураси, 56-оят)

 
📖📖📖📖📖📖📖📖

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам  дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти)

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

13 Feb, 03:44


Ilmning ruhga bogʻliqligi ruhning badanga bogʻliqligiga oʻxshaydi. Oʻlik jasad ruh bilan tirik boʻlganidek, oʻlik ruh ilm bilan tirik boʻladi.
Boy odam mol-dunyosi bilan jasadining hayotini uzaytirishga intiladi. Qalb va ruhning hayoti esa ilmdir.

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

12 Feb, 15:23


Odamlar haqiqatga muhtoj boʻlib turgan paytda uni yashirish eng katta zulmlardandir. Haqaqatni yashirgan kimsa botilni gapirgan kishi hukmida boʻladi.

وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن كَتَمَ شَهَادَةً عِندَهُ مِنَ اللَّهِ

«Alloh tomonidan boʻlgan guvohlikni yashirgan kimsadan ham zolimroq odam bormi?» (Baqara: 140).
Shayx Abdulaziz Torifiy hafizahulloh

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

12 Feb, 06:33


📝📖📚📋Дарс қолдирувчи ўқувчиларга мактуб.

▶️ Эй толиби илм, дарс қолдирганигизда (бу дарс қолдиришингиз такрорланганда), сиздан буюк бир яхшилик қолиб кетди деб билинг.
🚫«Ишим чиқиб қолди»,🚫 деган баҳонани ҳаётингиздан ўчириб ташланг!

Бир толиби илмнинг хотиралари:

“Мен устозимни қўлида илм ўқиган вақтимда ишларим чиқиб қолиб дарсга кела олмай қолишга мажбур бўлганимда, дарсимга қайтганимда устозимни кўзларида қаттиқ норозиликни кўрдим. Мени кечириши учун унга келолмаганимнинг сабабини айтмоқчи бўлдим. Аллоҳ билиб турибди, бу жудаям қийин иш эди.

«Эй устозим, келолмаганимни сабаби...», деб айтмоқчи бўлгандим, у қўлини ишора қилиб «гапиришга ҳожат йўқ»,  деди.
Сўнг «ҳали ҳам мен билан тортишябсанми?» деди.
Мен устозимга: «Тушунмадим», деб айтдим.

У менга:
👉 «Касал бўлсанг ҳам дарсингни ҳозирла, агар умринг бор бўлса Қуръон билан шифо топ.
👉 Агар ўлим касали бўлса, илм талаб қилган ҳолда вафот топ.
👉 Агар  ғам-қайғуда бўлсанг ҳам дарсингни ҳозирла ва Роббингдан Қуръоннинг баракаси ила ўша хафаликни кўтаришлигини сўра.
👉 Агар меҳмон келиб қолса,  дарсингга уни ҳам шерик қилган ҳолда уни икром қил. Шоядки, уни ҳидоятига сабабчи бўлсанг».

Сўнг бу сўзларни айтувчи ўз сўзини ушбу сўзни айтишлик билан якунлайди:
👉 “Дарс қолдирганингда сендан фақат биттагина узрни қабул қиламан, у ҳам бўлса сени менга: «вафот топди», деган гапни айтишсагина”.

Аллоҳга қасам ичаманки,  иккинчи марта дарсимни қолдиришимга бирорта сабаб топмадим.

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

12 Feb, 04:27


Азиз толибaлар

📚 Динингизни Шарий аҳкомларини, саҳиҳ далиллар ва асл қоидалар асосига қурмоқчимисиз?!
Унда «ҲАНAФИЙ ФИҚҲИ» дарсимизга марҳамат!

Дарс мавзуси:Фиқҳ
Дарс куни: Шанба
Дарс соати: Туркия 12:00
Устоза: Умму Зайд

👉Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди”, деганлар.
(Бухорий ривояти)

Telegram Instagram

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

11 Feb, 19:34


Ғофил қолманг

Азизлар, «Айёмул бийз» - «Ойдин кечалар»нинг кундузларидаги рўзани ўтказиб юборманг!

1446 ҳижрий йил, шаъбон ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2025 йилнинг 12, 13 ва 14 феврал (чоршанба,пайшанба ва жума) кунларига тўғри келмоқда.

Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13, 14, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.

Абу Зардан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар» (Насоий ривояти 2422, 2423. Ҳасан ҳадис).

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

11 Feb, 06:37


" Аллоҳнинг ҳузуридаги дин-Исломдир "

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

11 Feb, 01:49


Авваллари тавҳид калимасини инсонларнинг қалбларига таъсири жуда ҳам кучли бўлган.

Хаттоки улар бутун умр ўрганиб қолган гуноҳ ишларини ҳам бир лаҳзада тарк қилиша олган.

Бу калима уларни Аллоҳнинг йўлида шаҳид бўлишга тайёр  қиларди. 

Ҳозирда инсонларни қалбидаги бу калима бомдод намозига уйғота олмаябди.

Тавҳид калимаси ўзгарган эмас балки инсонларни қалбида бу калимага бўлган ишонч ва яқийн ўзгарган.

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

10 Feb, 06:28


Ey namozni tark qiluvchi kimsa !
Ey Qur'ondan uzoqlashgan !
Ey ilm olishni kechiktiryotgan !

sening uzring nima ?!

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

10 Feb, 06:28


Хурматли ота - оналар!!!!

Farzandingizga ilm o'rgating

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

10 Feb, 03:12


Илм одамлар орасида ӯзи маъносини йўқотди.

Кӯпчилик илм деганда Мадина университетида ӯқиш ёки бирон бир марказга бориб ӯқишга кириш, кӯп китоб сотиб олиш, китоб ва дафтарлари турган столини расмга олиб уни ижтимоий тармоқларда жойлаш, кунлик постлар қӯйиб бориш деб ӯйлаб қолишди.

Илм талаб қилишлик гӯёки "мода"га айланди.

Аслида эса, илмнинг ҳидига ҳам яқинлашмаганлар.

Толиби илмлик, бу — ухтишка овлайдиган қармоқ эмас.

Илм бу ҳамма нарсани ёддан билиш эмас.

Уларни ёдлаб лекин улар билан яшамасликда нима маъно бор?!

Йӯқ ёд олишлик яхши албатта лекин уларни ким амалга оширади?

Агар сиз оз нарсани билсангиз ва ӯша билганингизга амал қилсангиз сиз илмнинг тирик тимсоли бӯласиз ва бу ҳақиқий илмдир.

Толиби илм одоб-ахлоқда ҳам бошқалардан ажралиб туриши керак.

Илм олишликда киши биринчи ӯринда ниятини тӯғирлаб олишлиги ва бу ниятидан ӯнг чапга оғмаслиги керак бӯлади.

@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

10 Feb, 01:42


УНДА ЁЛҒИЗ БЎЛАСИЗ!
   Абу Ҳайён Тавҳидий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Ал-басоир ваз-захоир" номли китобида келтиради:
   "Димашқдаги бир қабрни устида шундай деб ёзиб қўйилганини кўрдим:
  "Бу ер яхшилик қилганлар учун қандай ҳам яхши жой!".

   Агар кимдир мендан қабрларни бирор ном билан номлашни талаб қилса мен қабрни "Амаллар сандиғи" деб номлаган бўлар эдим.
   Бизга кичкина, тор, қоронғу, қўрқинчли ва хавфли кўринадиган жой  кимдир учун жаннат боғларидан бир боғ бўлиши ҳам мумкин.
   Биз йўқотган яқинларимиз учун бир неча кунгина йиғлаймиз. Аммо улар дунёдан қутилганларига хурсанд бўлишади.
   Қабр қоронғудир. Уни қуръон тиловати ва ибодатлар билан ёритайлик.
   Қабр қўрқинчлидир. Уни садақаларимиз билан хотиржамлик маконига айлантирайлик.
  Қабр тордир. Уни кўнгилларни олиш билан кенгайтирайлик.
  Дунёдан топган бирор нарсамизни қабрга олиб кета олмаймиз. Фақатгина қилган яхшиликларимиз биз билан қабрга киради! Alhamdulillah

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

09 Feb, 05:13


Устоз сўзлаётганда ёки дарс бераётганда орага гап қўшманг! 
Ҳадеб савол бераверманг, жавоб бермаса, қистаманг! Айниқса, одамлар  олдида ҳаргиз бундай қила кўрманг! Акс ҳолда, сизда ғурурланиш, устозда эса малолланиш ҳолати юзага келур!




"ТОЛИБИ ИЛМ БЕЗАГИ"

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

09 Feb, 04:03


Айол кишига Жаннатга кириши жуда ҳам осон Агар буни қандайлигини билишганда эди….

Хўш буни осонлиги нимада..?

Кунига 5 маҳал намозни мукаммал шаклда ўқиш,
Рамазон ойида қолдирмай рўза тутиш.
Иложи бўлса Умра ва Ҳаж сафарларини адо этиш.
Закот бериш.
Ерига итоат қилиш яъни уни рози қилиш ва Иффатини гўзал сақлашлик..!

Ислом шариати аёллардан бошқа ҳеч нарса талаб қилмайди.!

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

09 Feb, 03:54


☝️ИСЛОМДА АЁЛНИНГ ҚАДРИНИ КЎРСАТУВЧИ ОМИЛЛАР

Қуръони Каримда "Нисо" ("Аёллар") деган сура бор.

• Аёл кишининг илтимоси туфайли бир сура нозил бўлди. Бу Мужодала сурасидир.

• Оиша онамизнинг покликларини таъкидлаб оятлар нозил бўлди.

• Агар эр хотинига хиёнат қилса, эрни тошбўрон қилиб ўлдирилади.

• Агар эркак иккита хотинга уйланиб, уларнинг орасида адолат қилмаса, қиёмат куни ярми шол ҳолда тирилади.

• Агар эр хотинига белгиланган маҳрни бермаса, у заифанинг молини ўзлаштирган ўғри ҳисобланади.

• Агар эр хотинини талоқ қилса ҳам, унга берган маҳрни қайтариб олишга ҳаққи йўқ.

• Агар эркак опа-синглиси, бувиси, аёли ва қизларининг меросдаги улушини тортиб олса, Аллоҳ таолонинг белгилаб қўйган чегарасидан ошиб ўтган бўлади. Ким шундай қилса, ўзига кўп зулм қилган бўлади.

• Агар эр аёлини урса ёки хўрласа, пасткаш кимса, агар икром қилса, олийжаноб киши ҳисобланади.

• Агар эр аёлига "Сен менга онамнинг орқаси кабисан" деб қўйса, қул озод қилади, агар қул тополмаса, 60 кун кетма-кет рўза тутади, агар рўза тутолмаса, 60 та мискинга таом улашади.

• Агар эр аёлини ёмон кўрса ҳам сабр қилсин, Аллоҳ таоло ўша аёлда кўп яхшиликларни пайдо қилади.

• Агар эр аёли билан ажрашса ҳам ўртадаги никоҳ, бирга яшаганлик эътиборидан уни ҳақорат қилмасин, ғийбат қилмасин, одамларга ёмонламасин.

• Агар эр аёли билан ажрашса ҳам ундан кўрган фарзандларига нафақасини бериш мажбуриятида қолаверади. Бу нафақа отанинг зиммасидан ҳеч қачон соқит бўлмайди.

• Агар аёлнинг шахсий мулки бўлса, у шу мулкини ўзи истагандек тасарруф қилиш ҳаққига эга. Эр бу мулкни тортиб олишга асло ҳақли эмас.

• Эр аёлининг таоми, ичимлиги, либоси, уйи, таълими ва дори-дармонларига масъулдир.

• Аёлини ҳимоя қила туриб вафот этган эрга шаҳидлик ҳукми берилади.

• Аёлини зинода айблаган киши, агар шу гапига тўртта гувоҳ келтира олмаса, ўзи саксон дарра урилади ва гувоҳлиги қабул қилинмайди.

• Киши охиратда жаннатга кириши учун отаси билан бирга онасини рози қилиши керак.

• Қизларини, сингилларини тарбия қилиб, одобли, иффатли ўстирган отага ва акага жаннатга кириш ва дўзахдан қутулиб қолиш имкони берилди.

• Ислом дини аёл кишига ана шундай ҳақларни берди ва унинг қадрини кўтариб қўйди.

@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

30 Jan, 03:23


TAFAKKUR

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

30 Jan, 03:18


⚠️Ким намозни кечиктиришга одатланган бўлса, ҳаётидаги барча ишларини ортга суришга тайёргарлик кўраверсин:

Уйланиш, иш, зурриёт, офият... Аллоҳ уни барча нарсада ортга суриб қўяди.

Ҳасан Басрий айтдилар:
«Агар сенга намозинг арзимас нарсага айланган бўлса, унда сен учун нима қадрли бўла олади?!

Намозинг қанчалик тўғри бўлса, ҳаётинг ҳам шунчалик тўғри бўлади. Ахир билмайсанми, намоз «нажот»га яқин туради?! «Ҳайя ъалас-солааҳ! Ҳайя ъалал-фалааҳ!» (Намозга келинглар! Нажотга келинглар!)

Қандай қилиб Аллоҳдан У Зотнинг чақириғига жавоб қилмай туриб муваффақият сўрайсан?!

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

29 Jan, 06:16


Азиз толибaлар

📚 Динингизни Шарий аҳкомларини, саҳиҳ далиллар ва асл қоидалар асосига қурмоқчимисиз?!
☝️Унда «ҲАНAФИЙ ФИҚҲИ» дарсимизга марҳамат!

Дарс мавзуси: Ҳанафий фиқҳи
Дарс куни: Чоршанба
Дарс соати: Туркия 12:00
Устоза: Умму Зайд

👉Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди”, деганлар.
(Бухорий ривояти)

Telegram Instagram

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

27 Jan, 08:20


Уйлари ёнғинда қолган чоғда, она ўзи ёниб кетса ҳам, боласи ёниб кетмаслиги учун деразадан ташқарига чиқариб қўймоқда...
Онани васф қилиш учун ҳарфлар етмайди!

Бу она боласини бу дунёни оловидан қутқармоқда.

Дунёда яна шундай ОНА борки, у фарзандини дўзах оловидан қутқармоқчи бўлади...

У - боласини бомдод намозига уйғотадиган ОНА,
боласига Қуръон ўргатадиган ОНА,
боласига Аллоҳни танитадиган ОНА,
боласига шариатни тушунтирадиган ОНА!
Гарчи ўзи бу амалларни зўр уддасидан чиқа олмаётган бўлса ҳам фарзанди ўзидан кўра тақволироқ, ўзидан кўра илмлироқ, ўзидан кўра икки дуёда ҳам бахтлироқ бўлишини ҳохлайдиган ОНА!
Аллоҳ ана шундай ОНАЛАРга Ўзинг мадад бер ва фарзандларига ҳам инсоф бер, токи болалар, ОНА улар учун ҳар қандай фидокорликка, ҳар қандай қурбонликларга тайёр ягона инсон эканини ва ОҲИРАТдаги ҳолатининг сабабчиси эканини тушунишсин!

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

27 Jan, 02:06


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:

“Бомдод намозидан то қуёш чиққунга қадар Аллоҳни зикр қилиб ўтирувчилар билан ўтириш мен учун Исмоил фарзандларидан тўрттасини (қулликдан) озод этишдан (ҳам) суюклироқ.

Аср намозидан кейин то қуёш ботгунга довур Аллоҳни зикр қиладиган қавм билан ўтириш мен учун яна тўрттасини (қулликдан) озод этишдан (ҳам) суюклироқ”.

[Абу Довуд. Албоний ҳасан деган]

@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

26 Jan, 17:17


Исро ва Меърож кунида рўза тутишни ҳукми қандай

Мерож кечаси деб аталган Ражаб ойини 27-кечасида намозда қоим туришликка алоҳида ажрлар
борми


Аллоҳ азза ва жаллани шариатидаги, Ислом динимиздаги улуғ ҳодисалардан ва мўжизалардан бири,
Росул алайҳиссаломга Аллоҳ тарафидан кўрсатилган катта ҳурмат ва эътибор ҳодисаси бўлган Исро ва Мерож кечаси ҲАҚдир❗️

Ушбу ҳодиса нафақат Наби алайҳиссаломга балки бутун умматлари учун фахр ва буюк шарафдир.

Мана шу улуғ кечани эслаб, нишонлаш керакми?

У кунни улуғлаш ҳақида,
шариат ЭГАСИ -АЛЛОҲ тарафидан,

ёки у Зотнинг Ҳабиби, Наби алайҳиссалом тарафидан,

ушбу кунда рўза тутиш,
ушбу кечани,
ухламай намоз ва дуоларда ўтказиш хақида бирор бир БУЙРУҚ ёки саҳобалар ҳаётларидан ушбу кунни улуғлашганлари хақида кўрсатма,
очиқ далиллар баён қилинганми


Жавоб:

Ушбу тун Ислом динидаги улуғ ҳодиса бўлишига қарамасдан,

🛑Аллоҳ ва Росулидан ушбу кечани хосланган бирор ибодатда ўтказишликка БУЙРУҚ КЕЛМАГАН.

🚫Бирор САҲОБА бирор мазҳаб пешвоси бўлган Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъи ва Аҳмад Ҳанбал роҳимаҳуллоҳлардан келмаган

⛔️Исро ва Меърож деб гумон қилинган тун,
Ражабнинг 27- тунида бўлганлиги ҳам бирор САҲИҲ ДАЛИЛДА ИСБОТИ КЕЛМАГАН.

ДЕМАК бу одат- БИДЪАТ АҲЛИ улуғлаб,
ўзлари тарафидан Аллоҳнинг номидан УНИНГ шариатига киритган БИДЪАТЛАРДАН биридир.

🚫🚫🚫🚫🚫🚫🚫

Биродар,
Аллоҳдан ажр савоб умидида бирор амал қилишдан аввал сўраб билинг- ўша амалга ким буюрган, ким бажариб кўрсатиб,
ким қилишни васият қилган



Агар ҳақиқатдан ҳам буюрилган амал бўлса қилинг,

САВОБ ОЛИНГ‼️

БЎЛМАСА ТАШЛАНГ‼️

Ўша амални бажаришга чақираётган инсон қанчалик сиз учун ҳурматли ОЛИМ АЛЛОМА бўлмасин,

УНИНГ СЎЗИ АЛЛОҲ ВА РОСУЛИНИНГ СЎЗИГА ТЕСКАРИ БЎЛСА,
ТЎҒРИ КЕЛМАСА- СЎЗИ ТАШЛАНАДИ

АЛЛОҲ ВА РОСУЛИНИНГ СЎЗИ ОЛИНАДИ‼️

ЁКИ АЛЛОҲНИ ШАРИАТИДА КЕЛМАГАН ИШЛАРНИ СИЗГА,
"ШАРИАТ" ҚИЛИБ БЕРУВЧИ,
АЛЛОҲГА ШЕРИКЛАРИНГИЗ БОРМИ, АЙТИНГ


أَم لهم شرَكؤا شَرَعُواْ لَهُم مّن ٱلدّين ما لم يَأذن بِه ٱللَّه ۚ وَلوْلا كَلِمَةُ ٱلْفَصْلِ لَقُضىَ بَيْنهم ۗ
وَإِنَّ ٱلظَّٰلِمِينَ لَهُم عَذاب أَلِيم

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

26 Jan, 07:12


Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh Hurmatli 22-guruh tolibalar 🌹

Ochiq darsingiz muvaffaqiyatli boʻlib oʻtdi.

22-guruh ustozasi va 22-guruh tolibalar sizlarga oʻz minnatdorchiligimizni bildirib qolamiz.

Alloh ilmingizni bundanda ziyoda qilsin 🌻

Hurmat bilan Ayollar fiqhi maʼmuriyati!

✍️@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

26 Jan, 05:51


Live stream finished (46 minutes)

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

26 Jan, 05:05


Live stream started

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

26 Jan, 04:06


Бир соатдан сўнг 22-гуруҳ толибалари очиқ дарс қўйишади, ҳамма опа-сингилларимизни очиқ дарсга таклиф қиламиз, иншаАллох манфатли бўлади 🌹🌹🌹

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

25 Jan, 03:45


©️Унутманг!
Бизнинг мужодаламиз гўзал, тўкис хаёт учун эмас, исломий хаёт учундир…

Биз билан бир карвонда эканлигини даво қилаётганлар эътиборли бўлинг, биз чиққан йўлнинг йўналиши фақат Аллоҳгадир!

Карвондан ажраманг, бекатларда узоқ қолиб кетманг, йўл узоқ дунё ташвишлари, йўлда учраган ўткинчилар ила ўзингизни чарчатиб қўйманг.
Кучингизни жаннат учун сарфланг!

Уловингизни гуноҳлар, лағулар, бидатлар, ислом бекатидан бошқа бекатлар томон бурманг, йўлга озроқ танаффус бераман, кейин яна шу йўналишда йўналаман деманг.

Йўналиш ўзгардими, аҳд ҳам, манзил ҳам, даво ҳам ўзгаради.
Қайтиб йўлни топмоғингизга эса хеч ким кафил эмас.

Адашсангиз ҳам йўлдан, карвондан ажраманг.
Хато қила-қила топамиз тўғриларни, ҳуддики йиқила-йиқила ўргангандек югурмоқни.

Қоқилинг аммо юришдан тўхтаб қолманг.
Аллоҳ дея йўлга чиққаннинг синови, душмани кўп бўлади албатта.

Ахир сиз буюк даво
“Ла илаҳа илаллоҳ”ни олий қилмоқ учун яшамоқдасиз.
Буюк даволарни, синовлари ҳам буюк бўлади.

Синовларда синмаслик, имтиҳонларда тобланмоқ, хар мусибатда Аллоҳга яқинлашмоқ, ибодатлар билан озуқалонмоқ шиoрингиз, шариат эса яшаш шартингиз бўлсин!

Баралла айтинг, ҳамма эшитсин
бу йўлда Вакийл ўлароқ Аллоҳ бизга кифоядир!


✍️@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

24 Jan, 06:28


Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Жума ибодат куни бўлиб, унинг кунлар орасидаги мавқеи Рамазоннинг ойлар орасидаги мавқеига, ундаги дуо ижобат бўладиган соат эса Рамазондаги Қадр кечасига ўхшайди.

Шундай экан, кимнинг жумаси тўғри ва яроқли бўлса, хафтасининг қолган қисми яроқли бўлади.

Кимнинг Рамазони тўғри ва яроқли бўлса, йилининг қолган қисми яроқли бўлади.

Кимнинг ҳажи тўғри ва яроқли бўлса, умрининг қолган қисми яроқли бўлади.

Зотан, жума — ҳафта тарозиси.

Рамазон — йил тарозиси.

Ҳаж эса умр тарозидир».

("Зодул маод", 1/398)


@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

24 Jan, 04:47


ҲУРМАТЛИ АЁЛЛАР ФИҚҲИ КАНАЛИНИНГ ТОЛИБАЛАРИ 💫💫💫

“ Биз билан меҳмонга боришни ҳоҳлайсизми?”


“Асосда барча нарса мубоҳдир (ҳалол), агар унинг ҳаромлигига далил бўлмаса.”

🍃🌹Унда мархамат қилиб 1-5 дарсгача ОЧИҚ ДАРС бўлиб ўтади мехмонимиз бўлинг‼️ 🌹🍃

Сиз билармидингиз?
Фиқҳ илмини аҳамиятини…
Сувнинг турларини…
Идишларнинг турларини…
Терилардан ясалган идишлар ҳукмини…
Тилла кумуш идишлар ҳукмини…


📋 якшанба
📌

ТУРК ВАҚТИ БН 8:00
ЎЗБЕК ВАҚТИ БН 10:00
ҚИРҒИЗ ВАҚТИ БН 11:00

ШУ КАНАЛДА БӮЛИБ ӮТАДИГАН ОЧИҚ ДАРСИМИЗГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ‼️

ҲУРМАТ БИЛАН
2️⃣2️⃣- ГУРУҲ ТОЛИБАЛАРИ 🍃

✍️@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

23 Jan, 07:46


Hayot va ilm formulasi!

Har bir ishingizni shu formulaga solsangiz sabr qilishingiz oson bo'ladi!

Qancha harakat, mashaqqatlar bilan hozirgi darajangizga erishdingiz...
Marraga oz qoldi...
Yarim yo'lda chala qilib, tashlab ketmang!!!

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

23 Jan, 05:54


☝️Сиз Рамазонга тайёрмисиз?

Қалбларимиз қувончи, дунё ва охиратимиз покловчиси муборак Рамазон кириб келмоқда!
👉Ундаги ажрлардан ғафлатда қолмай десангиз,
РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ дарсимизда биз билан бирга бўлинг!

🟠Дарс номи: Рамазон суҳбатлари
🟠Дарс куни: Ҳар куни
🟠Дарс вақти: Туркия 18:00
🟠Устоза: Устозалар


📖Сизларга бу (улуғ ва баракотли) ой келди! Унда минг ойдан кўра хайрлироқ бир кеча бор! ким у кечани қўлдан бой берса, барча яхшиликлардан қуруқ қолибди! Рамазон яхшиликларидан фақат бахтсизларгина қуруқ қолади!”. (Ҳадис)

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

23 Jan, 02:44


Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ устозлари Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ ҳақида шундай деганлар:

“У киши бомдод намозидан то куннинг ярми — пешин вақтига яқин қолгунча зикр қилардилар. У ҳақида сўралганда:
Бу менинг нонуштам, озуқам агар бу зикрларимни қилмасам, оч қоламан” деганлар.

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

22 Jan, 06:28


ИБРАТ УЧУН.

Абу Ҳанифанинг устозига кўрсатган одоби жуда ҳайрон қоладирарди, устозининг уйига бориб намозга ё бирор иши учун чиқишини эшик олдида кутиб турарди.

Устозидан сўраб ўрганар ва йўлларида суҳбатдош бўларди.

Агарда устозининг бирор нарсага эҳтиёжи борлигини билса хизматида шай турарди.

Ҳаттоки ўз уйида ўтириб устози Ҳаммоднинг уйи тарафга оёқларини чўзиб ўтирмас эди.

Намозларида ота-онаси билан бирга устози ҳақларига ҳам дуо қиларди.

Ушбу гўзал суҳбат ва мулозамат ўн саккиз йил давом этди, яъни - то Ҳаммод раҳимаҳуллоҳ вафот этгунича.

У кишидан кейин дарс ҳалқасидаги аcҳоблари ўрнига Абу Ҳанифа лойиқ эканига иттифоқ қилишди.

Абу Ҳанифа яхши салафга, яхши ўринбосар бўлди!

© Ваҳбий Сулаймон, «Абу Ҳанифа Нўмон»

@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

22 Jan, 02:41


Азиз толибaлар

📚 Динингизни Шарий аҳкомларини, саҳиҳ далиллар ва асл қоидалар асосига қурмоқчимисиз?!
☝️Унда «ҲАНAФИЙ ФИҚҲИ» дарсимизга марҳамат!

Дарс мавзуси: Ҳанафий фиқҳи
Дарс куни: Чоршанба
Дарс соати: Туркия 12:00
Устоза: Умму Зайд

👉Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди”, деганлар.
(Бухорий ривояти)

Telegram Instagram

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

21 Jan, 04:11


#duo_va_zikr

🎧 Тонги зикрлар
📃 Маънолари билан

فَسُبْحَٰنَ ٱللَّهِ حِينَ تُمْسُونَ وَحِينَ تُصْبِحُونَ

Бас, тунга киришингизда ҳам, тонгга киришингизда ҳам Аллоҳга тасбеҳ айтинг. (Рум - 30:17)

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

21 Jan, 02:59


БИЛАСИЗМИ?!
Бу гуноҳ, зўравонликдан, ароқхўрликдан, одам ўлдиргандан, зино қилгандан, ҳожатхонага тушиб олгандан баттардир...

Лекин бу гуноҳни кўпчилик бемалол қилиб юришибди.

Ёки улар буни бунчалик гуноҳ эканлигини билишмайдими?

Намоз - Аллоҳнинг фарзи.
Намоз - бӯйнимиздаги қарз.
Намоз - жаннат калити.
Намоз - дӯзахга қалқон.
Намоз - қабрда чироқ.
Намоз - қалбда нур.
Намоз - маҳшарда шафоатчи.
Намоз - фаришталар учун ҳужжат.

Эй, намоз!

Нақадар буюксан неъматсан!

Қиём сенда! Қироат сенда!
Руку сенда!
Сажда сенда! Севги сенда! Муҳаббат сенда!Учрашув сенда!Ҳузур сенда!

Намозим қабул бўлдими, дея ўйлама!

Саждада қабул этилганингга шукур қил!

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

19 Jan, 02:57


Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади:

Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар:

“Қиёмат олдидан қоп-горонғу тун бўлакларидек фитналар бўлади. Киши мўмин ҳолда тонг оттириб, кофир ҳолда кеч киргизади. Мўминлигида кеч киргизган киши кофир бўлиб тонг оттиради. Қавмлар ўз динларини дунёнинг бир арази - ўткинчи нарсаси учун
сотадилар”.

Термизий ривояти. Ҳасан саҳиҳ.

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

17 Jan, 11:35


ЖУМАНИНГ ОХИРГИ СОАТЛАРИДА ТУРИБМИЗ.

МАЗЛУМЛАР АСИРЛАР ХАҚҚИГА
ДУО ҚИЛИШНИ УНУТМАНГ
.

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

16 Jan, 17:34


Энг гўзал аёллар кимлар?

– Аллоҳнинг Китобини ёд олиб, ундаги аҳкомларни ҳаётига татбиқ қилган аёллар.

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобийя аёлларини ўзига йўлбошчи ва намуна қилиб олган аёллар.

– Поклик, иффат ва ҳаё рамзи бўлган рўмолни ечиш ҳақдаги ҳар қандай тарғиб ва тазйиқларга қулоқ солмайдиган аёллар.

– Ота онасига итоатли, ҳар соҳадаги мажбуриятларни холис бажарувчи аёллар.

– Эрига итоаткор, Аллоҳ ғазаб қилмайдиган нарсаларда эрига бўйсунувчи, эрига ёрдамчи ва дўст бўлувчи аёллар.

– Уйқу лаззатидан воз кечиб, таҳажжуд намозида Аллоҳдан ажру савобни сўровчи аёллар.

– Аллоҳ таолонинг розилиги, муҳаббати ва баракасини тилаб нафл рўзалар тутувчи аёллар.

– Тилини тийиб, бировнинг обрўсига путур етказишдан сақланувчи аёллар.

– Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга қарамайдиган аёллар.

– Ислом равнақи йўлида, Аллоҳ йўлида эри, фарзанди, мол мулки ва жонини бағишловчи аёллар.

Мазкур аёллар ҳақиқий дунё гўзаллари танловининг энг юқори ўринларини эгаллайдилар.

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

15 Jan, 16:54


Эртага пайшанба!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг!

Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг.

Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин!

Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади
.

@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

15 Jan, 14:06


Live stream finished (1 hour)

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

15 Jan, 13:05


Live stream started

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

15 Jan, 13:04


Live stream finished (2 seconds)

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

15 Jan, 13:04


Live stream started

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

15 Jan, 05:03


Ражаб ойини барокатини сўраб ва Рамазонга етказишни сўраб дуо қилиш суннатми

Йўқ.

Ражаб ойида кўпроқ рўза тутиш суннатми

Йўқ.

Ражаб ойида минг ракатли намоз ўқиладими

Йўқ.

Ражаб ойида хос тасбехларни турлари борми

Йўқ.

Ражабда Исро ва Мерож воқеаси бўлганми

Йўқ.


Ражабда умрани фазилати борми, ёки уйда савоблар кўпайтириладими

Йўқ.

Бу ой хақида келган дуо ва бошқа амалларга тарғиб заиф хадисларларда келган❗️

Унда Ражаб ойини бошқалардан нима фарқи бор

Ражаб ойи Аллоҳ Китобида баён қилган тўртта мухаррам ойларини биридир. Унда уриш қилиш ва қилинган барча гунохлар бошқа ойларда қилинган гунохлардан каттароқ ва ёмонроқ хисобланади.

Аллоҳ азза ва жалла айтади;

Бу ойларда Ўзингларга гунох, масиятлар қилиш билан зулм қилманглар, деди.

⭕️ Энг катта Зулм эса ШИРК ва БИДЪАТДИР.

БАЪЗИ ОЛИМЛАР БИДЪАТЧИГА АЛЛОҲ ТАВБАНИ НАСИБ ҚИЛМАЙДИ, ДЕГАНЛАР.

ИБОДАТ ДЕБ ҚИЛАЁТГАН АМАЛЛАРИНГИЗНИ СУННАТМИ, ФАРЗМИ ЁКИ БИДЪАТМИ ТЕКШИРИБ ҚИЛИНГ.

@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

15 Jan, 03:13


Imom Ahmad rohimahullohdan:

“Husni xulq nima”?, deb soʻrashganida:

“Odamlar tomonidan yetadigan ozor-aziyatlarga sabr qilishing”,
deb javob berdilar.


@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

14 Jan, 10:15


Истихора намозини бошқа суннат ёки нафл намозлар билан жамлаб, битта ниятда ўқиш жоизми?

Олимлар иккита жавоб берганлар:

1~Жоиз

2~Алоҳида ўқилгани афзал.

Нега иккита намозни бир ниятда ўқиш жоиз дейилди?

Чунки фиқх қоидаларидан:


إذا اجتمعت عبادتان من جنس في وقت واحد تداخلت أفعالهما.
--------
Агар бир жинсдан бўлган икки ибодат бир вақтда жамланса, улар бир бўлиб, бир бирига кириб кетадилар.

Масалан:

Тахоратдан кейинги икки ракат намоз билан, икки ракат тахиятул масжид битта қилинса жоиз,

Ёки тавофдан сўнгги икки ракат намоз ўқимоқчи бўлиб турганда, пешинни вақти кирса, тавоф билан, пешинни суннатини бир намозда ниятда жамланиши жоиз,дейишган.

Ёки жунубликдаги ғуслга, жумани ғуслини ҳам қўшилиб кетиши жоиз,

истихора ҳам худди шундай,
бошқа нафл намозларга ниятини қўшиб ўқилса бўлади,

‼️Лекин алоҳида қилингани афзал.

Динни комил қилган Аллоҳга хамду~санолар бўлсин.

Охирги Пайғамбарига салому~саловотлар бўлсин.

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

14 Jan, 07:36


БИРОДАРЛАРГА НИСБАТАН ЯХШИ ГУМОНДА БӮЛИШ.

Талҳа ибн Абдурраҳмон ибн Авф қурайшнинг энг сахий кишиларидан эди. Бир куни унинг хотини унга шундай деди:
   -Биродарларингиздан ёмонроқ кишиларни билмайман.
   - Нега бундай деяпсан?
   - Улар бойлигингизда ҳар куни сиздан хабар олишади. Камбағал бўлсангиз келишмайди.
    Талҳа хотинларига шундай жавоб қилдилар :
   - Аллоҳга қасамки, бу уларнинг гўзал ахлоқ соҳиби эканлигидан далолатдир.
Биз уларни икром қилишга қодир бўлганимизда келишади.
Бунга қодир бўлмаган пайтимизда келишмайди.
  
Мовардий айтадилар:
"Талҳа ўзининг гўзал хулқи билан бу ишни гўзал таъвил қилганига боқ. У биродарларининг қабиҳ феълини гўзал ифода қила олди. Ошкора хиёнатини вафога йўйди. Бундай қалб саломатлиги дунёда роҳат, охиратда эса жаннатга кириш сабабларидандир".

Аллоҳ Яқинларининг хатосини оққа йўйганларга жаннатини ато этсин!

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

14 Jan, 02:32


السلام عليكم
ورحمة اللّٰه وبركاته

Хурматли толибалар!

Бугун асосий дарс булмайди.

Аёллар фиқхи каналида
8- босқич имтихон
хафталиги бошланди.

Аллох барчамизга дунё
ва охират имтихонларини осон
ва енгил қилсин.

@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

13 Jan, 10:57


АЁЛЛАРГА ХОС ХАДИСЛАР.

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:

«Агар кишининг кишига сажда қилиши мумкин бўлганида, аёлларни ўз эрларига сажда қилишга буюрган бўлар эдим»
Имом Термизий ривояти


(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қайси бир аёл вафот этса ва эри ундан рози бўлса, ўша аёл жаннатга киради»
Имом Термизий ривояти

@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

12 Jan, 07:16


КУН ҲАДИСЛАРИ
📚 Муовия ибн Ҳайда (р.а)дан:
Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, бизларнинг зиммамиздаги хотинларимизнин ҳақлари нима?» десам, у зот ﷺ «Ўзинг овқатланганда унга ҳам едирмоғинг
ўзинг либос кийганингда уни ҳам кийинтирмоқлигинг
ва юзига урмаслигинг,
...сўкмаслигинг
ҳамда уйингдан ташқари жойда аразлашмаслигинг», дедилар»
Абу Довуд ривояти

📚 Абу Ҳурайра (р.а)дан: Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «..Сизларнинг яхшиларингиз аёллар билан яхши бўлганларингиздир»
Имом Термизий ривояти

📚 Амр ибн Осс (р.а)дан:
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:

«Дунё ўзи бир матодир. Унинг энг яхши матоси солиҳа аёлдир»
Муслим ривояти

@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

12 Jan, 02:49


Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мунофиққа бомдод ва хуфтондан оғирроқ намоз йўқдир. Агар улар икковидаги савобни билишганида эди, эмаклаб бўлса ҳам келишар эди»
```
Бухорий ва Муслим ривояти

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

11 Jan, 02:15


Иймонимизни қандай кучайтирамиз?

📋Бунинг учун кунлик режа

(Аввало Аллоҳдан сўраб нийятимизни тўғирлаб оламиз)

1. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш.

2. Фарз намоздан олдинги ва кейинги суннатларни ўқиш.

3. Бомдоддан кейин тонгги зикрлар ва шомдан олдин кечки зикрларни мукаммал ўқиш.

4. Ҳар куни бир жуз (пора) Қуръондан тиловат қилиш. (Иложи борича Тафаккур ва тадаббур билан.) Уни бўлиб бўлиб, ҳар намоздан кейин ўқиса ҳам бўлади.

5. Уйқудан олдин таҳорат олиш ва “оятал курсий”ни ўқиш. (Ушбулар тонг отгунча шайтонлар ёмонлигидан сақлайди).

6. Зуҳо (чошгоҳ) намозини икки ёки тўрт ракат ўқиш.

7. Кун бўйи тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш.

8. Хуфтондан кейин (тунда уйғониб) кичик сураларни тиловат қилиб бўлсада таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилиш.

@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

10 Jan, 02:59


Пайғамбаримиз ﷺ га БИР ДОНА саловат айтишнинг фазилати ҳадисда:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Жума куни менга саловот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга саловат айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”,
дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Мен кимни ҳузурида зикр қилинсам , бас менга саловот айтсин! Бас ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн бор саловот айтади”,
дедилар.
Насоий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.


Саловотлар
● Соллаллоҳу ъалайка йа Расулуллоҳ.
● Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад.

● Аллоҳумма солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
● Аллоҳумма солли ва саллим ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала аалиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

10 Jan, 02:54


🌹Бугун Жума!

Росулуллоҳ ﷺга саловотларни кўпайтириб,
Аллоҳ билан самарали тижорат ўрнатиб олинг.
Аллоҳ билан қилинган тижорат ҳеч қачон синмайди.
Дунё тижоратларидай, касодга юз тутмайди,
Охират ҳисобингиз бўлиши,
Дунёда банк картангизда миллиард доллар евролар бўлишидан афзал.

Бу фақат чиройли сўзлар эмас, бу хақиқат.
Дунёда ҳеч вақосиз қолсангиз яқинлар қўллаб юборар,
Охиратда ҳеч вақосиз қолсангиз,
қўллаб юборадиганлар топилмас.
Ўзингиз учун Охират тижоратини бошланг.
Натижасини Охиратда топасизми?
Йўқ, мана шу дунёда тижоратингиз омадли эканлиги сизга билдирилади.
Ризқингизга барокатлар ёғилади,
Оилангизга қайтадан бахт кириб келади.
Фарзандлар ҳидояти,тоатларга бўлган  тавфиқдан тижорат омадли бўлганлигини биласиз.
Тижоратни бошланг,жума кунги тижорат кўп баравар кирим олиб келишини унутманг.
🌴Росул ﷺ:
🌸Жума куни менга саловотларни кўпайтиринглар, деганлар

Ғамлару дардларимизни, қайғую-қўрқувларимизни САЛОВОТларбилан ювишни ўрганайлик.

Саловотлар билан юксалиб олинг.

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

08 Jan, 13:43


Live stream finished (45 minutes)

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

08 Jan, 12:57


Live stream started

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

07 Jan, 17:04


РОСУЛУЛЛОХ ﷺ АЙТАДИЛАР:

ЭЙ ИНСОНЛАР АЛЛОХГА ТАВБА ҚИЛИНГЛАР!
ДАРХАҚИҚАТ МЕН БИР КУНДА 100 МАРТА ИСТИҒФОР АЙТАМАН.


имом Муслим ривояти.

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

07 Jan, 08:51


Live stream finished (55 minutes)

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

07 Jan, 07:55


Live stream started

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

05 Jan, 11:14


СОЛИҲ ЗУРРИЁТ СЎРАШЛИК БОРАСИДА КЕЛГАН ЕТТИ ОЯТ.

بســـــــــم الله الرحمن الرحيم

Жуфти халолинг, ва болаларингни тавҳид аҳлидан бўлиши энг катта нематлардан бири..
Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин.

(Аҳқоф сураси, 15-оят)

📚
Мен бунга ва унинг зурриётига даргоҳингдан қувилган шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ беришингни Сендан илтижо қиламан.

(Оли-Имрон сураси, 36-оят).
📚
Роббимиз, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан шод-хуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин.

(Фурқон сураси, 74-оят).
📚

Роббим, мени ва зурриётимдан (бўлган болаларимни) намозни тўкис адо этгувчи қилгин.

(Иброҳим сураси, 40-оят).
📚
Роббимиз, бизни Ўзингга бўйинсунгувчилардан қилгин ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга итоат қиладиган кишилар чиқаргин.

(Бақара сураси, 128-оят).
📚
Роббим менга ҳам Ўз ҳузурингдан бир покиза фарзанд ато эт!

(Оли-Имрон сураси, 38-оят)
📚
Мени ва болаларимни бутларга ибодат қилишдан йироқ қилгин.

(Иброҳим сураси, 35-оят).

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

04 Jan, 07:46


АЁЛЛАРГА ЭСЛАТМА.

Ҳижоб бу...

Оятдир;
Ҳадисдир;
Беркитишдир;
Назардан қочишдир;
Ўзини фақат жуфтига сақлашдир;
Бандаликдир;
Жаннат калитидир...

▪️Субҳаналлоҳ!

Эй Аёллар жамоаси!

Сизларни тушуниб бўлмаяпти.

АЛЛОХ РАХМ ҚИЛГАНЛАР БУНДАН МУСТАСНО

Нимага ўзингизга зулм қиляпсиз?

Нима учун инсонларга ўзингизни кўрсатишга ҳаракат қиляпсиз?

Профилингизга расмингизни қўйсангиз, сизга маҳрам бўлмаган қанча кишилар сизни расмингизни телефонига сақлаб олади;

Расмингизни сақлаб олган номаҳрам ўз ҳаёлида сиз ҳақингизда ҳар-хил ўйлар қуради;

Ким сизга қайси кўз билан қараяпти билмайсиз;

Ижтимоий тармоқлардаги эркаклар сизни маҳрамингиз эмас!


Эй Муслима аёллар жамоаси!

Буларни нега тушунмайсиз!

Ҳаттоки, тирноғингизни инсонларга кўрсатишга ҳаё қилишингиз лозим эмасми?!

Ахир сиз мўминасиз!

Сиз, Исломда ниҳоятда қадрлисиз!

-Аллоҳни оятини бошида сақлаган аёлга, ўз расмини кўз-кўз қилиш асло ярашмайди!

Аллоҳ ризоси учун бир тафаккур қилинг..
🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀

@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

04 Jan, 02:30


🕋 Ҳаж ва Умранинг мукаммал савобини истайсизми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Ким бомдод намозини жамоат билан адо этса, сўнг Қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, сўнг икки ракъат намоз ўқиса, унга мукаммал, мукаммал ва яна мукаммал ҳаж ва умра қилганнинг ажри бўлади
", дедилар.

~ Имом Термизий ривояти.

Изоҳ: Ҳадисда зикр қилинган намозни жамоат билан адо этиш шарти фақат эркаклар учундир. Аёллар эса намозларни уйда ўқишлари афзаллиги бошқа кўп ҳадисларда хабар берилган.

Бомдод намозидан кейин қуёш чиқиб бир найза миқдорича кўтарилгунга қадар ухламасдан тонгги зикрларни ўқиб, Қуръони каримни тиловат қилиб ўтириш афзал. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобалар ва салафи солиҳлар зуҳо вақтигача ухламасдан, ибодат билан банд бўлардилар.

Аёллар ҳам уйларидаги жойнамозларида бомдод намозини ўқиб бўлганларидан сўнг қуёш кўтарилгунга қадар зикру тиловат қилиб ўтирсалар, сўнг икки ракъатдан ишроқ ва зуҳо намозини ўқисалар юқоридаги ҳадиси шарифда башорат берилган ажру савобларга эришадилар, Аллоҳни изни билан!

(қуёш чиқиб, 20 дақиқа ўткандан кейин ўқилинади, Валлоҳу Аълам)

@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

03 Jan, 09:02


Salovat ayting...

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

02 Jan, 03:37


АЁЛЛАРГА ЭСЛАТМА
‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Сизларга жаннатдаги аёллар ҳақида хабар берайми?

Эрига муҳаббатли ва туғадиган аёл бўлиб, агар ғазаб қилса ёки унга нисбатан ёмонлик қилинса (ёки эри ғазаб қилса): "Мана бу қўлим сизнинг қўлингиз устидадир, яъни мен сизнинг измингиздаман. То рози бўлмагунингизча ухламайман",

деб айтадиган аёлдир", дедилар.

(Имом Насаий ва Табароний ривоятлари).

Изоҳ:
Солиҳа аёл деб овозини эрининг овозидан баландлатмайдиган ва қўчқор сузгани каби қўпол ҳатти ҳаракат қилмайдиган ҳамда ғазаби келса ҳам эрини рози қилишга ошиқадиган аёлни айтилади.

@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

01 Jan, 14:00


Live stream finished (1 hour)

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

01 Jan, 12:47


Live stream started

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

31 Dec, 17:19


РАЖАБ ОЙИ ХАҚИДА.

Салафлардан бири шундай деган экан:


"Ражаб – уруғ экиш ойи.
Шаъбон – экин суғориш ойи.
Рамазон эса ҳосил йиғиш ойидир".


Уламоларнинг Ражаб ойи ва ундаги амалларга нисбатан
айтган баъзи сўзлари:

Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтади:

“Ражаб ойида тутиладиган
рўзага келсак, бу борада келган барча ҳадислар заиф хатто тўқима
ҳадислардир. Уламолар бу ҳадисларнинг хеч бирига
ишонмайдилар. Бу ҳадислар заиф ҳадислар қаторига ҳам
кирмайди, аксинча ёлғон, тўқима ва мункар ҳадислардир.”
(Қисқартирилган ҳолда олинган. Ибн Таймия. «Мажмуъал Фатава»
24/290-бет)

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Ражаб ойида
тутиладиган рўза ва кечаси қилинадиган ибодатлар хақида келган
барча ҳадислар ёлғон ва (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васалламга қилинган) туҳматдир.” (Ибн Қоййим. «Манарул
маъриф» 96-бет)

Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ айтади:

"Ражаб ойини Рамазон
ойидек рўза билан ўтказиш, махсус намозлар ўқиш ҳақида ҳеч
қандай саҳиҳ ҳадис келмаган. Ражаб ойининг биринчи жума
оқшомида ўқиладиган "Салотул рағоиб" намози ҳақида ривоят
қилинган ҳамма ҳадислар ёлғон, ботил, саҳиҳ эмас" («Латоифул
маориф»)

Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ айтади:

“Ражаб ойининг фазилати, 
у ойда ёки у ойнинг баъзи кунларида муайян-хос рўзани тутиш, у
ойда бирон-бир хос кечада намоз ўқиш ҳақида ҳужжат бўлишга
ярайдиган бирон-бир саҳиҳ ҳадис ворид бўлмаган.” («Табйинул
ажаб бима варада фи шаҳри ражаб»,

@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

31 Dec, 07:05


Juda kerakli da'vat...

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

31 Dec, 04:11


РАЖАБ ОЙИ ХАҚИДА.

Ражаб ойи уруш ҳаром қилинган улуғ ойлардан биридир. Лекин унда адо этиладиган махсус дуо, намоз, рўза, умра ёки бошқа бирор ибодат йўқдир.

«Эй Аллоҳ, бизларга ражаб ва шаъбон ойини баракали қил ва бизларни рамазонга етказ» ҳадиси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келмаган заиф ҳадисдир.

✍🏻 Шайх Муҳаммад Солиҳ ал-Мунажжид.



Ражаб ойининг фазли ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирон бир Ҳадис собит эмас, уни ибодат ва рўза билан хослаш шариатда келган ҳам эмас. Бироқ Ражаб ойи ҳаром ойлардан бўлиб, унда гуноҳ буюкроқдир:

«Бас у (ойлар)да ўзингизга зулм қилмангиз».

"Тавба", 36- оят

Абдулазиз Тарифий

@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

29 Dec, 07:36


АЗОННИНГ ФАЗИЛАТИ.

Сизга качон Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари берилади биласизми?

Ҳар куни беш марта мана шу шарафга етишингиз мумкин, бу жуда ҳам осон иш. Лекин, Аллоҳ насиб қилган камдан- кам инсонларгина қила оладилар.
Сиз мана шу Наби алайҳиссаломнинг шафоатлари насиб қиладиган бахтли умматлариданмисиз ёки йўқ,
буни узингиз айтинг.

وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
 «مَنْ قَالَ حِينَ يَسْمَعُ النِّدَاءَ:

🍃 اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلاَةِ الْقَائِمَةِ، آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ، وَالْفَضِيِلَةَ، وَابْعثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ، حَلَّتْ لَهُ شَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

🌴“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким азонни эшитганида: «Аллоҳумма! Робба ҳазиҳид-даъватит-тааммаҳ, вассолатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил-васийлата вал-фазилаҳ. Вабъасҳу мақомам маҳмуданиллази ваъадтаҳ», деса, қиёмат куни унга шафоатим вожиб бўлади», дедилар».

Имом Бухорий ривоятлари


«САҲИҲ ҲАДИС»лар  туплами.

Аллоҳ Росулининг манзилини баланд қилди.
Росули алайҳиссаломга саловот айтган бандаларини ҳам саловотлари сабаб олий манзилда бўлишларининг хабарини берди.

Кимки Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга саловотни куп айтса:

Дунёдаги ғам- қайғулари кетади

Охиратга борганда гуноҳлари ўчирилган бўлади.

Мана шу икки оламнинг энг улкан бахтидир.
Бенасиб қолманг
...

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

26 Dec, 05:27


❗️Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ

☝️Фиқҳ илмини ўзлаштирган опа-сингиллар диққатига!

👉 Аллоҳнинг динига ёрдам бериб, ортидан садақаи жория бўладиган, қабрига ҳам нур бўлиб етиб турадиган солиҳ амалда иштирок этишни хоҳлайсизми?

У ҳолда, СИЗНИ устозаликка таклиф қиламиз!

Шарти:
• Ақида илмини ўқиган бўлиши ёки ўқиётган бўлиши керак;
• Пухта таълим олган бўлиши;
• Аёллар билан ишлай олиш маҳоратига эга бўлиши.

Тўхтовсиз ажри бўлган, нафақат охиратда, балки дунёдаги ҳамма неъматлардан афзал бўлган улуғ ишда, илмингиз билан ёрдам беришни хоҳласангиз, бизга мурожаат қилинг!

Мурожаат учун

@savollar_2025_bot

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

26 Dec, 03:06


Рождество (бугун янги йил деб аталмиш байрам)ни нишонлаш ва у билан табриклаш ҳақида

1) «Аллоҳнинг ўғли таваллуди» деб аталувчи бўҳтон муносабати билан насронийни табриклашингиз жоиз эмас, гарчи у сизни исломий байрам билан табрикласа ҳам. Чунки Аллоҳнинг ҳукмлари айирбошланмайди, бир бутпараст сиз билан бирга масжидга киргани учун унинг бутини улуғлашингиз мумкин эмас!

2) Исо Масиҳнинг таваллуд топган куни аниқ белгиланган эмас. Провославлар ва католиклар ҳозирги кунгача бу борада ихтилоф қилиб келишади. Китобларини асролмаган кимсалар қандай қилиб китоб соҳибининг таваллуд кунини сақлай олишсин!

3) Черков епископлари ва тарихчилари Исо Масиҳнинг таваллуд топган куни милодий учинчи асрдан кейин расман белгилангани ва белгиланиши аниқ бир кунга асосан эмас, балки рамзий бўлганини тан олишмоқда.

4) Насронийлар ўзлари даъво қилаётган Исо алайҳиссаломнинг таваллуд кунида уни Аллоҳнинг ўғли, деб ёдга оладилар.

﴿وَقَالُوا اتَّخَذَ الرَّحْمَٰنُ وَلَدًا، لَّقَدْ جِئْتُمْ شَيْئًا إِدًّا، تَكَادُ السَّمَاوَاتُ يَتَفَطَّرْنَ مِنْهُ وَتَنشَقُّ الْأَرْضُ وَتَخِرُّ الْجِبَالُ هَدًّا﴾

«(Яҳудийлар, насронийлар ва баъзи мушриклар): «Раҳмоннинг боласи бор», дедилар. (Эй мушриклар), сизлар шундай оғир гап айтдингизки, Унинг (оғирлигидан) — Раҳмоннинг боласи бор, деган (гапнинг оғирлигидан) осмонлар ёрилиб, ер бўлиниб, тоғлар парчаланиб қулаб кетишга яқин бўлур» (Марям, 88-90).

5) Китобия аёлга уйланиш уни байрами билан табриклаш лозим дегани эмас. Отангиз қотилининг қизига уйланишингиз мумкин, бироқ унинг ўша қатл муносабати билан қувонишига, шунингдек, «Аллоҳ ўғли»нинг туғилган куни» муносабати билан қувонишига рози бўлманг!

6) Насронийларни (Исо Масиҳнинг туғилган куни - Рождество билан) табриклаш тўрт мазҳаб иттифоқига кўра жоиз эмас. Бу масалада биронта хилоф фикр айтилганини билмайман, гарчи кейинги замонларда айтилган бўлса-да, улар эътиборга олинмайди.

7) Насронийларни мийлод (рождество) каби диний байрами билан табриклашнинг ҳаромлиги уларга қўпол муомала қилиш лозимлигини англатмайди. Балки, оми одамнинг қалби мулойимлик ва чиройли даъват билан ошно қилинади, токи у ушбу «туғилган раб»нинг ҳақиқати ҳақида фикр юритсин! Аллоҳ уларнинг туҳматларидан олийдир.

8) Мушрикларнинг диний байрамларида мусулмоннинг қатнашиши билиттифоқ жоиз эмас. Мушрикларнинг байрамларига қатнашиш ҳаром эканлигига Абу Ҳанифа, Шофеий ва Аҳмад каби уламолар ижмо қилишган. Бу ижмоъни Ибн Қаййим "Аҳкому аҳлиз зимма" китобида ва бошқалар айтганлар.

9) Саҳобалар мушрикларнинг байрамига қатнашиш ва уларни диний байрамлари билан табриклашга ижозат беришмаган. Умар ибн Хаттоб: «Аллоҳнинг душманларидан уларнинг байрамларида четланингиз!», деганлар. Байҳақий саҳиҳ санад билан ривоят қилган.

Шайх Абдулазиз Тарифий

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

25 Dec, 13:53


Live stream finished (55 minutes)

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

25 Dec, 12:58


Live stream started

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

25 Dec, 05:00


مَنْ ذَاقَ ظُلْمَةَ الْجَهْلِ أَدْرَكَ أَنَّ الْعِلْمَ نُورٌ..



Кимки жаҳолатнинг зулмат эканини ҳис қилса, илмнинг нур эканини тушуниб етади…

@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

25 Dec, 02:27


ЯНГИ ЙИЛ!

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади:

قال عمر بن الخطاب: (اجتنبوا أعداء الله في عيدهم)، رواه البيهقي ١٨٦٤١، بسند صحيح.

«Аллоҳнинг душманлари ўзларининг байрамларини нишонлаётган пайтларида уларга яқинлашманглар».

(Саҳиҳ иснод билан Имом Байҳақий ривояти, 18641).


Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Агарда мусулмонлар кофирларнинг байрами кунида, улар айнан шу учун фойдаланадиган бирор нарсани уларга сотсалар, хоҳ у егулик бўлсин, хоҳ либос, ҳушбўй тутатқи ва ҳоказо, ёки шу каби нарсаларни совға сифатида тақдим этсалар, албатта бундай амал Исломда ҳаром саналган кофирлар байрамининг ўтказилишида қилинган ёрдам тури ҳисобланади».

(Ал-Иқтидо 2/15).

Аллоҳ таоло айтади:

وَقَدۡ نَزَّلَ عَلَيۡكُمۡ فِي ٱلۡكِتَٰبِ أَنۡ إِذَا سَمِعۡتُمۡ ءَايَٰتِ ٱللَّهِ يُكۡفَرُ بِهَا وَيُسۡتَهۡزَأُ بِهَا فَلَا تَقۡعُدُواْ مَعَهُمۡ حَتَّىٰ يَخُوضُواْ فِي حَدِيثٍ غَيۡرِهِۦٓ إِنَّكُمۡ إِذٗا مِّثۡلُهُمۡۗ إِنَّ ٱللَّهَ جَامِعُ ٱلۡمُنَٰفِقِينَ وَٱلۡكَٰفِرِينَ فِي جَهَنَّمَ جَمِيعًا

"Батаҳқиқ, сизларга китобда: «Аллоҳнинг оятларига куфр келтирилган ва уларни истеҳзо қилинган чоғда, бошқа гапга ўтмагунларича улар билан ўтирманглар», деб туширди. Агар ўтирсангиз, сиз ҳам уларга ўхшашсиз. Албатта, Аллоҳ мунофиқ ва кофирларнинг барчасини жаҳаннамда жамловчидир".

(Нисо сураси, 140-оят).

Ким бир қавмга тақлид қилса...

وَلِأَبِي دَاوُدَ وَالطَّبَرَانِيِّ: مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий ﷺ «Ким бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир», дедилар.

(Абу Довуд ва Табароний ривоятлари).

@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

24 Dec, 08:45


Live stream finished (43 minutes)

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

24 Dec, 08:02


Live stream started

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

22 Dec, 15:36


Ilm bu Asosdir 📍

Ibodatlar ilmsiz bo’lsa inson g’oliban bid’at-hurofotlarga berilib ketadi.


𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

20 Dec, 15:05


Ey birodarim duoingizda bizni unutmang!

عن عمر ـ رضي اللَّه عنه ـ قال : استأذنت النَّبيَّ ﷺ في العمرة ، فأذن لي ، وقال : لا تَنْسَنا يا أُخيَّ من دعائك ـ وفي رواية ـ : أشركنا يا أُخيَّ في دعائك ؛ فقال كلمة ما يسرُّني أنَّ لي بها الدُّنيا .


Umar roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi, u kishi aytdi: Men Nabiy sollallohu alayhi va sallamdan umra qilishga izn soʻradim. Menga izn berdilarda: Ey birodarim, bizni duoingizda unutmang, dedilar.

Boshqa rivoyatda:

Ey birodarim, bizni duoingizga sherik qiling, dedilar. Shunday soʻzni aytdiki, men uchun uning barobarida dunyo berilishi meni xursand qilmaydi.


Abu Dovud, Termiziy rivoyati


@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

20 Dec, 06:36


Жума суннатлари

1 Ғусл қилиш;

2 Хушбўйланиш;

3 Мисвок билан тишларни тозалаш;

4 Покиза кийимларни кийиш;

5 Каҳф сурасини ўқиш;

6 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;

7 Масжидга эртароқ бориш;

8 Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

18 Dec, 14:00


Live stream finished (1 hour)

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

15 Nov, 06:19


ИБРАТ УЧУН

Бир аёл устозидан сӯради:- Устоз мен сотсиал медиада борман, баъзан ёзганларимдан кимдир фойда олганини айтса, кимдир нотӯғри тушуниб хар ҳил гап қилишади.
Рости шунақа вақтларда уларга қандай тушунтиришни билмайманда униям ӯзимниям Аллоҳга ҳавола қилиб қӯяман.
Айтингчи шунақа вақтларда нима қилсам тўғри иш қилган бӯламан?

Устоз дедики:- Уларга, Аллоҳумма солли васаллим ъала Набийина Муҳаммад деб жавоб ёзиб қӯйгин.
Сени ёзганингни ӯқиш учун ҳам, ӯзи билмаган ҳолда Пайғамбар алайҳиссаломга солават айтиб қўяди.

Агар у инсонда озгина бӯлсада фаҳм бӯлса, гина - кудратни унутиб нотӯғри тушунчасидан тӯхтайди.
Натижада сен, кимгадир ҳикмат билан Пайғамбарга салавот айтишига сабабчи бӯласан ва ӯзинг ҳам ноӯрин тортишувдан сақланасан.

У аёл Машааллоҳ Устоз деб кулдию,-
яна шу саволни бошқачароқ қилиб берди)))

Устоз агар сизни ёзганларингиз кимнидир дилини оғритса, сиз нима қилган бӯлардингиз?

(Аслида у аёл Устознинг жавоби айни бӯлишини жуда яхши биларди. Шунчаки Устозни яхши кӯргани учун ҳам, ӯзига қаратиб гапиришини истаганди ва саволини давоми сифатида яна қайтарганди.)

Устоз ҳам хотиржам жилмайиб дедики:- Аллоҳумма солли васаллим ъала Набийина Муҳаммад.

Ёзганларимдан ким ӯзини қандай кӯрса, шунга яраша жавоб қайтаради.

Устознинг шу кунги ҳикматли сабоғи шу бӯлдики, битта саволга 2 марта Аллоҳумма солли васаллим ъала Набийина Муҳаммад деб, ортиларидан бизларгаям Пайғамбар алайҳиссаломга солават айттириб савобидан насибадор бӯлгандилар.

Аллоҳ устозлардан рози бӯлсин.

Бу постни охиригача ӯқиган одам эса, Алхамдулиллаҳким Пайғамбар алайҳиссаломга 3 марта солават айтди.

Аллоҳ қабул қилсин Аллоҳумма аамийн
.

@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

13 Nov, 14:06


Live stream finished (1 hour)

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

13 Nov, 12:54


Live stream started

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

13 Nov, 11:13


🍃Истиғфор ва тавбанинг фарқи

Истиғфор бир нарса, тавба бошқа нарса. Истиғфор сўз бўлса, тавба амалдир. Истиғфорни мўмин ҳам, мунофиқ ҳам пухта қилиши мумкин. Тавба бўлса, сен ва Аллоҳнинг ўртасидаги муомала, тўғрилашдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло: “Роббингиздан мағфират сўранглар, сўнг Унга тавба қилинглар” дейди. Ҳуд сураси, 3-оят.

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

13 Nov, 09:17


Расулуллоҳ ﷺ: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

✍🏻«Сунани Абу Довуд»
•┈┈•❀•┈┈•✿•┈┈•❀•┈┈•

Агар ёмғир сокин бўлса, ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам енгил тортиб қолар эдилар, ёмғир остига чиқиб, кўкракларини очардилар. Шу тарзда ёмғир олиб келаётган раҳматдан баҳраманд бўлардилар. Бунинг сабаби ҳақида сўралганда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бу ёмғир ҳозиргина Роббимнинг ҳузуридан (даргоҳидан) келди»,


деб жавоб берардилар

✍🏼«Саҳиҳи Муслим»

@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

12 Nov, 09:11


Live stream finished (1 hour)

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

12 Nov, 07:54


Live stream started

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

11 Nov, 01:19


Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Одам боласи қачон тонг оттирса, барча аъзолари тилга ёлвориб: «Биз ҳаққимизда Аллоҳдан қўрқ! Зеро, бизнинг аҳволимиз сенга боғлиқ. Бас, тўғри бўлсанг, биз ҳам тўғри бўламиз, адашсанг, биз ҳам адашамиз», дейишади».

(Термизий ривояти, 2407)

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

10 Nov, 01:50


•••
Эрта тонгдан кўзини очар-очмас шошиб телефонини қўлига олиб🤳

📨 Кимдан хат келибди, дунёда нима янгилик экан, деб тармоқларни бирин-кетин очиб, титкилаган киши билан,

•Тонг-саҳарларда уйғониб, "қани энди, Раббим учун истиғфор айтиб, икки ракаат таҳажжуд ўқиб олсам эди" деб...агар таҳажжуддан кечиккан бўлса, "бомдодга азон айтдими? жамоатга улгураманми экан?" деб тезда ётоғидан туриб, таҳорат олиб, масжид томон борган киши баробар бўлурми?!


@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

09 Nov, 09:20


(Ибн Умар (р.а).дан)
📚Расулуллоҳ ﷺ «бизга етти нарсага одат қилингиз! — дедилар:
1. Жанозага қатнашмоқни
2. Касални бориб кўрмоқни
3. Чақирилган жойга бормоқни
4. Мазлумга ёрдам бермоқни
5. Қасам ичса, қасамида турмоқни
6. Саломга алик олмоқни
7. Акса урган киши «Алҳамдулиллоҳ» деса, унга «Йарҳамукаллоҳ» демоқни»

Имом Бухорий ривояти
(Барро ибн Озиб (р.а).дан)

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

08 Nov, 00:43


КАХФ СУРАСИ

Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ дедилар:

قراءة سورة الكهف يوم الجمعة‎ سنة، وفيها أجر، والمداومة على ذلك سنة؛ لأنها من الأمور المشروعة ،فهي كالمداومة على التبكير يوم الجمعة.

«Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш суннат бўлиб, бунда ажр бор. Бу ишда бардавом бўлиш суннат. Чунки бу машруъ бўлган амаллардан. Бас, бу нарса гўё жума куни (жума намозига) эрта боришликдаги давомийлик кабидир».

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

07 Nov, 04:59


Бу дин ҳимояланган......

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

06 Nov, 13:42


Live stream finished (52 minutes)

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

06 Nov, 12:50


Live stream started

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

06 Nov, 02:49


Абдуллоҳ ибн Муборакдан, инсонга берилган энг яхши нарса нима деб сўрашганда, туғма ақл деган эканлар.
Агар у бўлмасачи деса, гўзал одоб деб жавоб берганлар. У ҳам болмасачи дейишганда, маслаҳатгўй бир меҳрибон дўстинг бўлиши, у ҳам бўлмасачи? Сукут сақлашлик. У ҳам бўлмасачи дейишганида. Унда тезро ўлгани яхши деган эканлар.

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

05 Nov, 09:58


Имом Ибн Қоййим рoҳимаҳуллоҳ айтади:

Қуръон ва ҳадис ҳамроҳ бўлмаган ҳар бир йўл У, жаҳаннам, ва қувилган Шайтон йўлидандир.

«Мадариж ал саликин»



Қуръони Каримдаги бешликлар

1- Ҳамд билан бошланган беш сура: «Фотиҳа», «Анъом», «Каҳф», «Сабаъ», «Фотир».

2- Тасбеҳ билан бошланадиган беш сура: «Ҳадид», «Ҳашр», «Софф», «Жума», «Тағобун».

3- Алиф, Лом, Ро билан бошланадиган беш сура: «Юнус», «Ҳуд», «Юсуф», «Иброҳим», «Ҳижр».

4- Нидо (чақириқ) билан бошланадиган беш сура: «Нисо», «Моида», «Ҳаж», «Ҳужурот», «Мумтаҳана».

5- Пайғамбар алайҳиссаломга нидо билан бошланадиган беш сура: «Аҳзоб», «Талоқ», «Таҳрим», «Муззаммил», «Муддассир».

6- Сўроқ билан бошланадиган беш сура: «Инсон», «Ғошия», «Шарҳ», «Фил», «Моъун».

7- Буйруқ билан бошланадиган беш сура: «Жин», «Кафирун», «Ихлос», «Фалақ», «Нас».

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

04 Nov, 09:40


Шайх Али Тантовий шундай дедилар:

«Бир куни ўзимга ўзим: «Аллоҳ чиндан ҳам сени яхши кўрадими?» деб савол бердим. Кейин эслаб кўрсам, Аллоҳ бандаларига нисбатан муҳаббатининг сабабларини Ўзининг Китобида зикр қилган экан. Саволимга жавоб топиш учун Аллоҳнинг Китобини варақлай бошладим. Қарасам, унда «У Зот тақводорларни севади» деган оят чиқди. Ўзимни тақводорлардан деб ҳисоблашга журъат қила олмадим. Кейин «У Зот сабр қилувчиларни севади» деган оятни топдим. Ўзимда сабр етишмаслигини эсга олдим. Сўнгра «У Зот яхшилик қилувчиларни севади» деган оятни топдим. Бундан унча узоқламай, қидиришни тўхтатиб қўя қолдим. Чунки Аллоҳ мени севишига сабаб бўлувчи бирор нарса топа олмасликдан чўчидим. Кейин амалларимни текширишни бошладим. Қарасам, аксари фаолиятсизлик, камчилик ва гуноҳларга қоришиб кетганини ҳис қилдим. Шунда У Зотнинг «Аллоҳ тавба қилувчиларни севади» деган сўзи эсимга тушди. Ана шу оят мен ва мен каби гуноҳкорларга тааллуқли эканини тушуниб, шояд Аллоҳ мени ҳам севса деган илинжда «Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ» (Буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан) деб пичирлай бошладим.

@oxirathovlisi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

03 Nov, 14:16


Live stream finished (43 minutes)

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

03 Nov, 13:32


Live stream started

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

03 Nov, 13:05


📣

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

03 Nov, 13:05


Мусобақамизга марҳамат 🌹🌹

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

03 Nov, 05:49


Ассаламу алайкум роҳматуллоҳи ва барокатух 🌹

☝️ «Аëллар ФИҚҲИ» мусобақамизга марҳамат!

Беллашув
📚1- 9📚груҳ Толибалари ўртасида бўлиб ўтади.

3-ноябрь
Соат
Туркия 16:00
Ўзбек 18:00
Қиргиз 19:00

👉 Пайгамбаримиз соллоллоху алайхи вассаллам дедилар:

"Ким илм талабида йулга тушса унга жаннат йулини осон килиб куяди".
(Муслим ривояти)


✍️@Ayollar_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

03 Nov, 01:59


Иймонимизни қандай кучайтирамиз?

📋Бунинг учун кунлик режа

(Аввало Аллоҳдан сўраб нийятимизни тўғирлаб оламиз)

1. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш.

2. Фарз намоздан олдинги ва кейинги суннатларни ўқиш.

3. Бомдоддан кейин тонгги зикрлар ва шомдан олдин кечки зикрларни мукаммал ўқиш.

4. Ҳар куни бир жуз (пора) Қуръондан тиловат қилиш. (Иложи борича Тафаккур ва тадаббур билан.) Уни бўлиб бўлиб, ҳар намоздан кейин ўқиса ҳам бўлади.

5. Уйқудан олдин таҳорат олиш ва “оятал курсий”ни ўқиш. (Ушбулар тонг отгунча шайтонлар ёмонлигидан сақлайди).

6. Зуҳо (чошгоҳ) намозини икки ёки тўрт ракат ўқиш.

7. Кун бўйи тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш.

8. Хуфтондан кейин (тунда уйғониб) кичик сураларни тиловат қилиб бўлсада таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилиш.

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

02 Nov, 10:05


Ассаламу алайкум роҳматуллоҳи ва барокатух

📚 Азиз толибалар, меҳмонимиз бўлишга тайёрмисиз? 🌹

☝️Унда «ҲАНAФИЙ ФИҚҲИ» мусобақамизга марҳамат!


📚6- 8 📚груҳ Толибалари ўртасида бўлиб ўтади.


Мусобақа мавзуси:  Ҳанафий фиқхидан 1-7 дарсгача бўлиб ўтади. 📝

Шанба куни
Соат
Туркия 18:00
Ўзбек 20:00
Қирғиз 21:00

👉Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди”, деганлар.
(Бухорий ривояти)

✍️@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

02 Nov, 00:55


Усмон ибн аффон розиаллоху анхудан кироят қилинади:
"Расулуллох соллаллоху алайхи
васаллам:
«Бирор банда хар куни эрталаб,
хар кечаси кечкурун уч марта
«Бисмиллахиллазий лаа йазурру маъасмихи шай ун фил арзи ва лаа фис самааи ва
хувас самийъул ъалийм»

Маъноси: «Исми
билан ерда хам, осмонда хам хеч нарса зарар етказа
олмайдиган, ӯта эшитгувчи ва
Ӯта билувчи Аллохнинг исми билан»
деса, унга хеч нарса зарар қила олмайди».

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Термизий хасан,
сахих хадис, дедилар.

Риёзус солихийн
.

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

01 Nov, 05:23


📚 Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида кeлса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандeк бўлади.....»

✍️Имом Бухорий ривояти

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

21 Oct, 13:08


Live stream started

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

21 Oct, 03:34


ҲУРМАТЛИ АЁЛЛАР ФИҚҲИ КАНАЛИНИНГ ТОЛИБАЛАРИ

СИЗЛАРНИ 1⃣1⃣ ва 1⃣2⃣- ГУРУҲЛАР ЎРТАСИДА БЎЛИБ ЎТАДИГАН БЕЛЛАШУВГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ.

БЕЛЛАШУВ
🗓 ДУШАНБА КУНИ

ТУРКИЯ ВАҚТИ 16:00

ЎЗБЕКИСТОН ВАҚТИ 18:00

ҚИРҒИЗИСТОН ВАҚТИ 19:00да


ШУ КАНАЛДА БЎЛИБ ЎТАДИ

ҲУРМАТ БИЛАН 1⃣1⃣ ва 1⃣2⃣ ГУРУҲ ТОЛИБАЛАРИ!

✍️@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

20 Oct, 16:34


🌴🌴 Эртага душанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

Азизларингизга улашишни унутманг!

Telegram | Instagram

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

20 Oct, 04:47


📺Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:
“Одам алайҳиссаломдан то қиёматгача ибодат қилиб белгиланган ҳамда жаннатда ҳам давом этадиган амал иккита: биринчиси – иймон, иккинчиси – никоҳдир”

Бу ибодатнинг қандай муҳим нуқталари,фарзлари, вожиблари ва суннатлари бор?
👉 Бу ҳақида биласизми?

🔴Бахтли оилага тааллуқли масалаларни, оиласида бахт топмаган психолог ва эзотерикларни гапларини кўп эшитгансиз.
Шундай экан, бизда сиз учун яхши таклиф бор. Никоҳнинг шаръий аҳкомлари, фиқҳий масалаларини ўрганишни хоҳлайсизми?! Унда дарсимизга марҳамат қилинг!

Дарс номи: Никоҳ фиқҳи
Дарс куни: Якшанба
Дарс соати: Турк соати 12:00
Устоза: Умму Зайд.

Telegram Instagram

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

19 Oct, 17:10


ҲУРМАТЛИ АЁЛЛАР ФИҚҲИ КАНАЛИНИНГ ТОЛИБАЛАРИ

СИЗЛАРНИ 1⃣1⃣ ва 1⃣2⃣- ГУРУҲЛАР ЎРТАСИДА БЎЛИБ ЎТАДИГАН БЕЛЛАШУВГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ.

БЕЛЛАШУВ
🗓 ДУШАНБА КУНИ

ТУРКИЯ ВАҚТИ 16:00

ЎЗБЕКИСТОН ВАҚТИ 18:00

ҚИРҒИЗИСТОН ВАҚТИ 19:00да


ШУ КАНАЛДА БЎЛИБ ЎТАДИ

ҲУРМАТ БИЛАН 1⃣1⃣ ва 1⃣2⃣ ГУРУҲ ТОЛИБАЛАРИ!

✍️@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

18 Oct, 11:51


ЖУМАНИНГ ОХИРГИ СОАТЛАРИ ЯҚИНЛАШМОҚДА.

МАЗЛУМЛАР АСИРЛАР ХАҚҚИГА
ДУО ҚИЛИШНИ УНУТМАНГ

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

16 Oct, 05:31


Азиз толибaлар

📚 Динингизни Шарий аҳкомларини, саҳиҳ далиллар ва асл қоидалар асосига қурмоқчимисиз?!
☝️Унда «ҲАНAФИЙ ФИҚҲИ» дарсимизга марҳамат!

Дарс мавзуси:Фиқҳ
Дарс куни: Чоршанба
Дарс соати: Туркия 12:00
Устоза: Умму Зайд

👉Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди”, деганлар.
(Бухорий ривояти)

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

15 Oct, 18:35


Расулуллоҳ ﷺ: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

✍🏻«Сунани Абу Довуд»
•┈┈•❀•┈┈•✿•┈┈•❀•┈┈•

Агар ёмғир сокин бўлса, ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам енгил тортиб қолар эдилар, ёмғир остига чиқиб, кўкракларини очардилар. Шу тарзда ёмғир олиб келаётган раҳматдан баҳраманд бўлардилар. Бунинг сабаби ҳақида сўралганда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бу ёмғир ҳозиргина Роббимнинг ҳузуридан (даргоҳидан) келди»,

деб жавоб берардилар

✍🏼«Саҳиҳи Муслим»

@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

15 Oct, 06:29


ИЙМОН ЗАИФЛАШСА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?


@Ayollarr_fiqhi

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

15 Oct, 04:28


КУН ҲАДИСИ

📚Бир аъробий Расулуллоҳ ﷺ нинг ҳузурларига келиб,

«Менга шундай бир амални айтингки, уни қилсам, жаннатга кирай», деди.

У зот шундай дедилар: «Аллоҳга ибодат қиласан, У Зотга ҳеч нарсани шерик қилмайсан, фарз намозни тўкис ўқийсан, фарз қилинган закотни адо этасан ва Рамазон (рўзаси)ни тутасан», дедилар.

У: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бундан зиёда қилмайман», деди.

У қайтиб кетаётган эди, Расулуллоҳ ﷺ «Ким жаннатий инсонни кўргиси келса, мана шунга қарасин» дедилар.

Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

13 Oct, 01:11


Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:
“Одам алайҳиссаломдан то қиёматгача ибодат қилиб белгиланган ҳамда жаннатда ҳам давом этадиган амал иккита: биринчиси – иймон, иккинчиси – никоҳдир”

Бу ибодатнинг қандай муҳим нуқталари,фарзлари, вожиблари ва суннатлари бор?
👉 Бу ҳақида биласизми?

🔴Бахтли оилага тааллуқли масалаларни, оиласида бахт топмаган психолог ва эзотерикларни гапларини кўп эшитгансиз.
Шундай экан, бизда сиз учун яхши таклиф бор. Никоҳнинг шаръий аҳкомлари, фиқҳий масалаларини ўрганишни хоҳлайсизми?! Унда дарсимизга марҳамат қилинг!

Дарс номи: Никоҳ фиқҳи
Дарс куни: Якшанба
Дарс соати: Турк соати 12:00
Устоза: Умму Зайд.

Telegram Instagram

𝐀𝐘𝐎𝐋𝐋𝐀𝐑 𝐅𝐈𝐐𝐇𝐈

12 Oct, 01:25


📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Сизлар 6 та нарсага кафил бўлинглар, мен сизларга жаннатнинг кафолатини бераман:
1.сўзлаганда рост гапиринглар,
2.ваъда берсангиз, вафо қилинглар,
3.омонат қўйилса, уни адо этинглар,
4.фаржларни
(ҳаромдан) сақланглар,
5.кўзларингизни
(фаҳшдан) тийинглар,
6.қўлларингизни
(бировларга озор беришдан) тўхтатинглар»
Имом Аҳмад ва Хоким ривояти
(Убода ибн Сомит (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Ёлғон ризқни камайтиради»
Ибн Ҳиббон  ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Ким ёлғон қасам ичса, дўзахдаги жойини танлайверсин»
Абу Довуд  ривояти
(Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)