AXYORLAR @axyorlar Channel on Telegram

AXYORLAR

@axyorlar


وَإِنَّهُمْ عِنْدَنَا لَمِنَ الْمُصْطَفَيْنَ الْأَخْيَارِ ﴿ص ٤٧﴾

• Каналдаги маълумотлардан бошқа ўринларда фойдаланишга рухсат.

• Каналдаги биринчи пост: https://t.me/axyorlar/4

• Боғланиш: @AxyorlarBot

AXYORLAR (Uzbek)

AXYORLAR kanaliga xush kelibsiz! Bu kanalda sizga ishonchli va foydali ma'lumotlar taqdim etiladi. Kanalda, eng yaxshi tanlanganlarimizdan biri bo'lib, aqlingizga yarashgan maqolalar, video va audio darslar, tadbirlar va boshqa foydali ma'lumotlar paydo etiladi. Bu erda o'z bilimingizni oshirish uchun zarur bo'lgan barcha ma'lumotlarni topishingiz mumkin. nn AXYORLAR kanalining birinchi postiga o'tib, kanaldagi ma'lumotlardan yararlanishga boshlashni unutmang. Bizning kanalga ulanish orqali, siz o'zingizning bilimingizni yanada yuqori darajaga olib chiqishi mumkin. Sizga qanday yordam bera olishimizni bilmaysizmi? Sizga javob beradigan @AxyorlarBot bilan bog'laning va savollaringizni yuboring. nn AXYORLAR kanali - siz uchun eng yaxshi ma'lumotlar, yangiliklar va ishonchli ko'rsatgichlar bilan to'ldirilgan. Bizga qo'shiling va eng so'nggi yangiliklardan xabardor bo'ling! Har bir paytda, eng yaxshi ma'lumotlar sizning qulayligingiz uchun taqdim etiladi.

AXYORLAR

22 Aug, 07:30


🕌 Исломни бизга пайғамбарлар етказди. Улар икки дунёда нажот топишимиз сабабларидир.

Ўзингизни пайғамбарлар борасида қай даражада билимли ҳисоблайсиз?

🎁 Бугун сиз азизларга навбатдаги тест саволлари орқали пайғамбарларга оид билимларингизни текшириб олиш имкониятини тақдим этамиз!

📝 Мавзу: Қуръони каримда зикр қилинган пайғамбарлар.

Марҳамат, қуйидаги ҳаволага кириб, билимингизни синаб кўринг:
👇👇👇

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSdgV8CUqJ9SMXjp1rNsQt5IoP_zFYl5Cx4Yl71jD76-I4YIaw/viewform

💌 Тестни яқинларингиз билан улашинг, улар ҳам билимларини текшириб кўришлари ҳамда билмаганларини ўрганишларига сабабчи бўлинг!

📲 Келгусида янги тестлардан бехабар қолмаслик учун каналимизни кузатиб боринг.

━━━۩❀ ❅ ❀۩━━━
Каналимиз боғичи: ⤵️
https://t.me/axyorlar

AXYORLAR

19 Jul, 18:37


Қуръон ёдлашинг секин кетаётганидан хафа бўлма. Такрор-такрор ўқишдан ҳам малолланма. Ёдлаш, такрорлаш, махражлару ҳаракатларни тўғрилаш ҳамда Қуръонни тушунишга ҳаракат қилиш учун кетказган вақтинг қалбингни тузатади, ажрингни кўпайтиради, қадрингни кўтаради, танангни тўғрилайди, онгингни кенгайтиради ва сени яхшироқ инсонга айлантиради. Ёдлаш учун сарфлаган вақтинг асло беҳуда кетмайди. Қуръон билан кўпроқ вақт ўтказишга муяссар бўлганинг аслида етарли муваффақиятдир.

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
https://t.me/axyorlar

AXYORLAR

19 Jul, 18:36


Qur'on o'qishdan yalqovlik qilgan paytingiz shuni eslang:

• Bir sahifada - 5000 hasanot;
• Bir juzda - 100.000 hasanot;
• To'liq xatm qilishda - 3.000.000 hasanot bor.

"Alloh kimga xohlasa, yana ko'paytirib beradi".

📖 «Qur'on tadabburi» - Qur'on oshiqlari uchun

AXYORLAR

28 Jun, 13:48


Бу – йигирма йиллик воқеа.

2004 йил, ёз, хуфтондан кейин, "отбой"га яқин вақти, МХХнинг тергов изолятори. Тишим қаттиқ оғриб қолди. Илдизларниинг санчиғи мияларимга, кўзларимгача урарди. Чидамай қолдим. Хонадагилар "навбатчига айтинг, дори беради", деди. Эшикни тақиллатдим. Навбатчи туйнукни очди, "шундай, шундай" дедим. Туйнукни ёпиб, индамай кетди. Шерикларим "яхши бўлди, энди дори олиб келади" деди. 1-2 дақиқадан кейин тешикни қайта очиб, "сенми, бу ёққа кел" деди сансираб. Ёқмаса ҳам мажбур эдим, бордим олдига. Тешикдан қўлини тиқди, қизил бандли омбур бор экан, "оғриётган тишингни кўрсат, суғуриб оламан" деди. Гердайиб туришидан ўзидан фиръавн ясаб олган эди. Ҳеч нарса дея олмадим, ҳеч нарса. Чунки, қафасдаги бир ожиз, бир нотавон эдим, қўлимдан ҳеч нарса келмасди. Фақат қаттиқ оғриндим, индамай жойимга қайтдим. У тиржайиб, боплаб қўйганидан хурсанд бўлиб, тарақлатиб, ёпиб кетди. Бироз ўтиб оғриқ ҳам қолди, ухладик.

Эрталаб бомдоддан кейин ўша туйнук очилиб, кечқурунги навбатчи аланглаб у ёқ бу ёққа, ичкарига қаради. Ичимизда ёши каттароқ, Наманганнинг Ғунча деганми-ей маҳалласидан Аҳмадхон ака исмли кишига қараб, имлаб чақириб, олиб чиқиб кетди. Озгинадан кейин у киши қайтиб келиб, ёнимга ўтирди. (У ерда "нега чақирибди?" деган гап бўлмайди, қулоқмикан деган шубҳага тушиб қолинади.) Озгинадан кейин у киши секин пичирлаб, "қори ака, навбатчи мендан рози бўлсинлар, хато қилдим, кечирсинлар, ўшандан кейиноқ тишим қаттиқ оғриб қолди, кечаси билан думалаб чиқдим, ёмон оғриди, кечирсинлар деди қайта-қайта, жағ-юзлари ҳақиқатда шишиб кетибди, чангаллаб ўлтирибди" деди.

Негадир ёдимга тушиб кетди. Чуқур хўрсиниб қўйдим...

Мабодо, тўқимага ўхшамасин, танийдиганлар бўлса, Ғунчадан, Орифбоев Аҳмадхон акадан бир сўраб кўрсин, балки у одам ҳам эслар…

✍🏻 Салоҳидди Тожиддин ўғли
(Салим Айюбий)

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
https://t.me/axyorlar

AXYORLAR

24 Jun, 11:58


Қалбга оид гуноҳи кабиралар хатари

Аксар одамлар қалбга оид катта гуноҳларга бепарво ва улар ортидан келадиган хатарлардан ғафлатдадирлар.

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Кибр, ужб ва риёнинг гуноҳи ароқ ичишнинг гуноҳидан каттароқдир».

📖 «Ар-радду ала Шозилий», 114-бет.

Кибр — одамларни менсимаслик ва ҳақни тан олмаслик;
Ужб — қилган ибодати ва солиҳ амалига маҳлиё бўлиш, у сабабли қалбда ғурур туйиш ва уни қилишга Аллоҳ тавфиқ берганини унутиш;
Риё — одамлар кўриши учун амал қилиш, хўжакўрсинлик.

Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Риё, ужб, кибр, фахр, гердайиш, Аллоҳ таолонинг марҳаматидан ва илтифотидан умид узиш, Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлиш, мусулмонларга озор етишидан шодланиш ва хурсанд бўлиш, уларнинг бошига тушган мусибатдан қувониш, жамиятда бузуқлик ёйилишини яхши кўриш, Аллоҳ одамларга берган фазлу марҳаматга ҳасад қилиш ва унинг йўқ бўлишини хоҳлаш ҳамда шу каби қалбга оид гуноҳи кабиралар зино қилиш ва ароқ ичиш каби баданга оид гуноҳи кабиралардан ҳаромлиги каттароқ ва ёмонроқдир».

📖 «Мадорижус саликин», 1/171.

Аллоҳ таолодан қалбларимизни бу каби иллатлар ва гуноҳлардан тозалашини сўраймиз.

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
https://t.me/axyorlar

AXYORLAR

14 Jun, 18:49


عَنْ أَبِي قَتَادَةَ الْأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ وَصِيَامُ يَوْمِ عَاشُورَاءَ أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ». رواه مسلم.

Абу Қатода Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Арафа куни рўзаси бир йил олдинги ва бир йил кейинги, Ошуро куни рўзаси эса бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади, деб Аллоҳдан умид қиламан».

📖 Муслим (1162/2635), Абу Довуд (2425) ва Термизий (752) ривояти.

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
https://t.me/axyorlar

AXYORLAR

11 Jun, 07:31


Шахсий эркинлик бу университетда қайси мутахассислик бўйича ўқишни ёки ичмоқчи бўлган қаҳванг шакарли ё шакарсиз бўлишини танлашингдир. Аллоҳнинг шариати ва дини Исломнинг ўзгармас қонунларига келсак, бу ўринда шахсий эркинлик кетмайди. «Улар эшитдик ва итоат этдик, дерлар» (Бақара, 285). Аллоҳнинг буйруғини эшитганимиздан сўнг унга бўйсунишимиз ва таслим бўлишимиз бизни жаннатга олиб боради. Ўзингиз хоҳлаганингиздек эмас, «Раббингиз буюрганидек ҳақда устувор бўлинг» (Ҳуд, 112).

✍🏻 Файсал Аназий

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
https://t.me/axyorlar

AXYORLAR

02 Jun, 07:35


Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Баъзан буюк олим идрок этмаган нарсани (илму маърифатда) ундан қуйи бўлган киши англаб етиши мумкин. Чунки илм инъомдир. Аллоҳ фазлини ўзи хоҳлаган кишига беради».

📖 «Фатҳул Борий», Илм китоби, 5-боб, 62-ҳадис шарҳидан.

@Axyorlar

AXYORLAR

25 May, 08:15


Ҳижоб шундай ибодатки, Аллоҳ уни фақат аёлга насиб этди. Аёл ҳижобини кийганидан бошлаб ибодатда бўлади. Ҳатто оиласи билан табиат қўйнига сайрга чиқса ҳам, аёл ҳижоби сабабли Аллоҳга ибодат қилаётган, эркаклар эса шунчаки мубоҳ (жоиз) амал қилаётган бўлади. Аёл ҳижоби билан нафақат ўзини, балки бутун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматини ҳимоя қилади. Ҳижобингизга маҳкам бўлинг, эй Аллоҳнинг чўриси!

✍🏻 Др. Ҳусайн Файфий

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
https://t.me/axyorlar

AXYORLAR

24 May, 13:03


┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
https://t.me/axyorlar

AXYORLAR

03 Feb, 06:38


Яширин гуноҳларинг бўлгани каби яширин савобларинг ҳам бўлсин

🎙 Шайх Валид Суайдон

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
https://t.me/axyorlar

AXYORLAR

27 Jan, 18:19


┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
https://t.me/axyorlar

AXYORLAR

22 Jan, 16:00


┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
https://t.me/axyorlar

AXYORLAR

22 Oct, 08:37


Dushmanga qarata qilinadigan duo

(اللهُمَّ مُنْزِلَ الْكِتَابِ، سَرِيْعَ الْحِسَابِ، اِهْزِمِ الأَحْزَابَ، اللَّهُمَّ اهْزِمْهُمْ وَزَلْزِلْهُمْ ).

O’qilishi:
”Allahumma munzilal kitabi sariy’al hisaabi, ihzimil ahzaaba. Allahummahzim hum va zal zilhum”

Manosi:
”Kitob nozil etuvchi, hisobni tez qiluvchi ey Alloh! (Dushman) guruhlarini mag‘lub et. Ey Alloh! Ularni mag‘lub et va zilzila-sarosima sol.”
(Muslim rivoyati).

@ayyubningonasi

AXYORLAR

06 May, 06:15


Танадаги дардларга асал қандай шифо бўлса, қалбдаги иллатларни Қуръон тиловати ана шундай даволайди.

✍🏻 Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
https://t.me/axyorlar