Avliyolar_uz 🌙 @avliyolar_uz Channel on Telegram

Avliyolar_uz 🌙

@avliyolar_uz


#بِسمِﷲ
Авлиёуллоҳлар - Аллоҳ таолонинг солиҳ бандалари ва дўстларидир.

Уларни таниганимиз сари ўзимизнинг кўп хатокор эканимизни билиб борамиз...

📖 Ибратли ҳикоялар.
📝 Авлиёлар ҳаёти.

Avliyolar_uz 🌙 (Uzbek)

Avliyolar_uz kanali - Alloh taoloninig solih bandalari va do'stlaridir. Ularni taniganimiz sari o'zimizning ko'p xatokor ekaniimizni bilib boramiz...

Bu kanalda ibratli hikoyalar va avliyolar hayoti haqida ma'lumotlar bo'lishi mumkin. Avliyolar o'zaro yo'qotishsiz do'stlarning qadrdondan kelib chiqqan mumtoz shaxslaridir. Ularning hayotlaridan o'rganish orqali, biz ham o'zimizni yang'ilaymiz va nafratdan ozod bo'lishga intilamiz. Siz ham Avliyolar_uz kanaliga a'zo bo'ling va ularga yo'l qo'yib, rivojlaning. Sizning hayotingizga yana noyob bir tomosha qo'shishingiz uchun Avliyolar_uz kanali doim tayyor! 📖📝

Avliyolar_uz 🌙

01 Feb, 09:24


Ушбу шаъбон ойида рўза тутмоқлик.

و في نسائي من حديث اُصامة رضي الله عنه قلت : يا رسول الله، لم ارك تصوم من شهر من الشهور ما تصوم من شعبان . قال : 《 ذاك شهر يغفل الناس عنه بين رجب و رمضان و هو شهر ترفع فيه الأعمال لرب العالمين ، فأحب أن يرفع عملي و انا صائم》 .

مكاشفة القلوب.

Усома розияллоҳу анҳу айтдилар: Айтдимки, Эй Аллоҳнинг Росули, ҳеч бир ойда Шаъбондагидай кўп рўза тутганингизни кўрмадим?
Расулулллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:
— Бу шундай бир ойки, одамлар Ражаб билан рамазон ойлари орасида ундан ғофил қоладилар. Ваҳоланки, бу ойда амаллар оламларнинг Рoбби бўлган Аллоҳга юксалади. Мен ҳам амалларимнинг рўзадор бўлган ҳолда Роббимга юксалишини истайман...

(Насоий ривояти).

Мукошафатул қулуб китобидан.

Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

01 Feb, 09:22


Шаъбон ойида қилинадиган амаллар

  -Ҳар куни 70 бор «Астағфируллоҳа ва асъалуҳут тавба» дейишлик.

  -Ҳар куни 70 бор «Астағфируллоҳал лазий лаа илааҳа иллаа ҳуварроҳманур роҳийми алҳаййул қоййуму ва атубу илайҳ.
»

  -Хурмонинг ярмича бўлса ҳам садақа қилмоқлик. Аллоҳ таоло жасадини дўзаҳдан озод қилиши учун.

  -Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловат айтмоқлик.

  - Имкон борича кўпроқ рўза тутмоқлик.

   - Дуо ва истиғфорни кўп қилмоқлик.
  
   - Қурон тиловат қилмоқ.


Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

31 Jan, 17:38


ШАЪБОН ОЙИ КИРМОҚДА....

عَنْ اَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللّٰهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللّٰهِ ﷺ: "شَعْبَانُ شَهْرِي فَمَنْ عَظَّمَ شَهْرَ شَعْبَانَ فَقَدْ عَظَّمَ اَمْرِي وَمَنْ عَظَّمَ اَمْرِي كُنْتُ لَهُ فَرَطاً وَذُخْراً يَوْمَ الْقِياَمَةِ."

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят.
Ҳазрати пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Шаъбон ойи менинг ойим, ким-ки шаъбон ойини улуғласа, батаҳқиқ менинг ишимни улуғлабди ва ким-ки менинг ишимни улуғласа, қиёмат кунида мен унга ҳимоячи ва заҳираси бўламан.»

Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

31 Jan, 17:38


#ТАБРИК

Аҳли мусулмон учун фазилатли ойлардан бири бўлмиш

«ШАЪБОН» МУБОРАК БЎЛСИН!

Аллоҳим Ражаб ва Шаъбонни бизларга барокатли қилсин ва Рамазонга омонликда етказсин!


Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

31 Jan, 03:19


Суннатга мувофиқ тирноқ олиш.

Бугун Жумъа. Фарзанларингиз ва ўз тирноқларингизга эътибор қилинг. Зеро тирноқларни Жумъа кунида олмоқ суннат амалларидандир.

#яқинларга_юборинг

Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

31 Jan, 03:13


#Улашинг

Бугун Жумъа кунида бажариладиган суннат амалларни дўстларимизга ҳам эслатайлик.

Бизнинг манзил👇
👉 @Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

31 Jan, 03:07


#Табрик #Шеър

Иймондан бўлса махрум
Жазога бўлур маҳкум
Ассаламу алайкум
Жума муборак дўстим!

Шайтон куйган кун бугун,
Мўмин суйган кун бугун
Оддий кунлардан устун
Жума муборак дўстим!

Ёмғир ёқса шуни бил
Ер юзи айлар ғусил
Сен ҳам туриб ғусил қил
Жума муборак дўстим!

Умри бир кун капалак
Тинмасдан жони ҳалак
Ҳайрон тўпланмиш малак
Жума муборак дўстим!

Тушма мушук куйига
Маст бўл озон бўйига
Юр Аллоҳнинг уйига
Жума муборак дўстим!

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

30 Jan, 05:23


•┈┈┈┈•✿❁✿•┈•❁•┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Агар бир киши бошқа бир кишига бирор нарса айтса ва кейин олди орқасига қараса (бу ҳақида ҳеч ким эшитишини хохламаслигини кўрсатса) демак бу омонатдир.»

(Абу Довуд, Термизий).

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈•❁•┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

29 Jan, 11:06


•┈┈┈┈•✿❁✿•┈•❁•┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

Ибн Жарир Ал-Табарий: «Инсон ўлимигача илм олишдан тўхтамаслиги керак.»

‎ تاريخ دمشق (٥٢ - ١٩٩

Дамашқ тарихи (199/52)

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

Avliyolar_uz 🌙

28 Jan, 18:03


НАСИҲАТ ҚИЛИШГА ЛОЙИҚМИЗМИ?

طلب أحد العلماء النصح والوعظ من الإمام أبي حامد الغزالي رحمه الله (ت: 505) فأجابه إلى النصيحة، وقال عن الوعظ:
"أما الوعظ فلست أرى نفسي أهلا له، لأن الوعظ زكاة نصابه الاتعاظ، ومن لا نصاب له كيف يُخرِج الزكاة؟!، وفاقد الضوء كيف يستنير غيره؟!، ومتى يستقيم الظّلُّ والعود أعوج؟!»

المصدر: مكتبة برنستون، مجموعة جاريت، 816 فهرسة_المخطوطات ضياء الدين جعرير

Бир куни бир олим Имом Абу Ҳомид ал-Ғаззолийдан маслаҳат ва ваъзу-насиҳат сўради. У унга жавоб берди ва насихат ҳақида қуйидагиларни айтди:
«Насихатга келсак, мен ўзимни беришга лойиқ деб ҳисобламайман. Чунки насиҳат закотдир. Унинг нисоби бу насиҳатни тинглаш ва унга амал қилишдир. Нисобга эга бўлмаган киши қандай қилиб закот бериши мумкин?! Нури бўлмаган одам бошқаларни қандай ёритиши мумкин? Агар таёқ қийшиқ бўлса, қандай қилиб соя текис бўлиши мумкин?!»

Манба: Принстон кутубхонаси, Garret Тўплами, 816.

Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

26 Jan, 17:08


Live stream finished (57 minutes)

Avliyolar_uz 🌙

26 Jan, 16:10


Live stream started

Avliyolar_uz 🌙

26 Jan, 16:10


Live stream started

Avliyolar_uz 🌙

26 Jan, 15:52


Ин шаа Аллоҳ 21:10 да бошлаймиз!

Avliyolar_uz 🌙

26 Jan, 15:38


Жонли эфирда бугунги кеча ҳақидаги яна баъзи маълумотларни ўқиб эшиттирсак нима дейсизлар.....?

Avliyolar_uz 🌙

26 Jan, 12:27


#ТЕЗКОР ВА #ФОЙДАЛИ #ХАБАР.

Азиз мухлислар биламизки хозир биз хижрий йил ҳисоби билан муборак ражаб ойида турибмиз. Орамизда бу ойни киришидан олдин интизорлик билан кутганларимиз хам бор. Мана шу ойда бажариладиган энг улуғ ибодатлардан бирини бугунги кеча (26 - январдан 27 - январга ўтар кечаси) да амалга оширишимиз олий бахт ва савоб ҳисобланади.

Бу кеча ҳақида бизнинг шайхул машойихимиз Ҳофиз, Жалолуддин Суютий Рохматуллохи алайҳ ўзларининг «Жоми ул кабир» китобларида қуйидаги ҳадиси шарифни зикр қиладилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалам айтадилар.
«Ражаб ойида шундай кеча бордурки, бу кечада амал қилган киши учун юз йиллик ҳасанот ёзилур.
Бу кеча ражабдан уч кун қолганда (яъни йигирма еттинчи кечаси) бўлур.


Кимки шу кечада ўн икки ракат намоз ўқиса, хар бир ракатига сураи Фотиха ва Қуръони каримдан бир сура қироат қилса, хар икки ракатда ташаххуд ўқиб, якунида салом берса (яъни 12-ракаъатдан сўнг салом беради).
Намоздан сўнг:
100 марта "Субҳаналлоҳ валхамду лиллах вала илаха иллаллоху валлоху акбар"
100 марта истеғфор
100 Марта саловат айтса
Шундан кейин ўзи учун дунё ва охират ишларида хохлаган нарсани сўраб дуо қилса ва рўзадор холда тонг оттирса, Аллох таоло барча дуоларини ижобат айлагай магар гунох хақидаги дуолар ижобат қилинмас»


📚 «Аладаб фи ражаб»
🖌 Мулла Алий улқорий

Яқинларингизга хам ушбу хабарни етказинг. Аллох барчамизга ушбу кечанинг фазилати ва барокатидан насиб қилсин!

@Avliyolar_uz - каналини кузатишда давом этинг.

Avliyolar_uz 🌙

26 Jan, 12:23


#Тезкор #Тарқатинг

Бугунги кечада ўқиладиган намоз хақида далиллари билан тўлиқ маълумот.

Устоз Мулло Абдулкаҳҳор домла.


@Avliyolar_uz - каналини кузатишда давом этинг.

Avliyolar_uz 🌙

26 Jan, 10:24


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ҳар қачонки, мен самоларга меърож қилганимда, менинг фироғимдан ер йиғлади ва ундан сариқ атиргуллар униб чиқди. Мен самолардан қайтганимда эса менинг танамдан тер оқиб ерга тушиб ундан қизил атиргуллар ўсиб чиқди! Огоҳ бўлингким, ким менинг ҳидимни ҳидлашни хоҳласа қизил атиргулни ҳидласин!»

Руҳул баён тафсиридан.

Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

26 Jan, 10:13


ИСРО ВА МЕРОЖ

ثُمَّ أُسْرِيَ بِرُوْحِهِ وَجَسَدِهِ يَقْظَةً مِنَ الْمَسْجِدِالْحَرَامِ إِلي الْمَسْجِدِ اْلأَقْصَي وَ رِحَابِهِ الْقُدْسِيَّة وَعُرِجَ بِهِ إِلَي السَّماوَاتِ

Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам жасад ва руҳлари ила уйғоқ ҳолларида Масжидул Ҳаромдан Масжидул Ақсо ва унинг атрофидаги муқаддас жойларга сайр қилдирилдилар. (Ўша жойдан, Байтул Мақдисдан) осмонга кўтарилдилар.

فَرَأَي آدَمَ فِي اْلأُُولَي وَقَدْ جَلَّلَـهُ الْوَقَارُ وَ عَلاَه

Биринчи (осмон)да савлат тўкиб, улуғворлик чулғаб олган Отамиз Одам алайҳиссаломни кўрдилар.

وَفِي الثَّانِيَةِ عِيسيَ ابْنَ الْبَتُولِ الْبَرَّةِ التَّقِيَّة وَابْنَ خَالَتِهِ يَحْيَي الَّذِي أُوتِيَ الْحُكْمَ فِي صِبَاه

Иккинчи (осмон)да парҳезкор, зоҳида, Аллоҳга ибодатлари кўп, тақво (соҳибаси Марям) онамизнинг ўғли Исо алайҳиссаломни ҳамда ёшлигида ҳикмат ато қилинган холасининг ўғли Яҳё алайхиссаломни кўрдилар.

وَفِي الثَّالِثَةِ يُوسُفَ الصِّدِّيقَ بِصُوْرَتِهِ الْجَمَالِيَّة

Учинчи (осмон)да ростгўй Юсуф алайҳиссаломни чиройли суратда кўрдилар.

وَفِي الرَّابِعَةِ إِدْرِيسَ الَّذِي رَفَعَ اللهُ مَكَانَهُ وَأَعْلاَه

Тўртинчи (осмон)да Аллоҳ мартабасини баланд ва олий қилган Идрис алайҳиссаломни кўрдилар.

Шарҳ:Идрис дарс сўзидан келиб чиққан бўлиб, Аллоҳнинг китобидан кўп дарс қилганлари учун шундай номланган. Асл исми Ахнух бўлган.

وَفِي الْخَامِسَةِ هَارُونَ الْمُحَبَّبَ فِي اْلأُمَّةِ اْلإِسْرَائِيلِيَّة

Бешинчи (осмон)да Исроил умматларига маҳбуб Ҳорун алайҳис саломни кўрдилар.

وَفِي السَّادِسَةِ مُوسَي الَّذِي كَلَّمَهُ اللهُ وَنَجَاه

Олтинчи (осмон)да Аллоҳ таоло билан сўзлашган, муножот қил- ган Мусо алайҳиссаломни кўрдилар.

وَفِي السَّابِعَةِ إِبْرَاهِيْمَ الَّذِي جَاءَ رَبَّهُ بِسَلاَمَةِ الْقَلْبِ وَحُسْنِ الطَّوِيَّة وَحَفِظَهُ اللهُ مِنْ نَار نَمْرُود وَعَافَاه

Еттинчи (осмон)да Намрудни ўтидан сақлаб, халос қилган Роббисини (ҳузурига) саломат қалб, гўзал эътиқод билан келган Иброҳим алайҳиссаломни кўрдилар.

ثُمَّ إِلَي سِدْرَةِ الْمُنْتَهَي إِلَي أَنْ سَمِعَ صَرِيْفَ اْلأَقْلاَمِ بِاْلأُمُورِالْمَقْضِيَّة إِلَي مَقَامِ الْمُكَافَحَةِ الَّذِي قَرَّبَهُ اللهُ فِيْهِ وَأَدْنَاه وَأَمَاطَ لَهُ حُجُبَ اْلأَنْوَارِالْجَلاَلِيَّة وَأَرَاهُ بِعَيْنَيْ رَأْسِهِ مِنْ حَضْرَةِ الرُّبُوْبِيَّةِ مَا أَرَاه

Сўнгра Сидратул Мунтаҳога (ундан) ҳукм қилинадиган ишларни (ёзадиган) қаламларнинг шитирлаши эштиладиган (жой)гача Аллоҳга яқин, тўсиқсиз юзланадиган мақомга кўтарилдилар.Жалолият нурларидан ҳижобни кўтарди. Роббул аъламин ҳузурида (Аллоҳ таало кўришни ирода қилган) нарсаларнинг кўзлари билан кўрдилар.

وَبَسَطَ لَهُ بِسَاطَ اْلإِدْلاَلِ فِيْ الْجَمَالِي الذَّاتِيَّة

Зотий мазоҳирда улуғворлик гиламларини солди.

وَفَرَضَ عَلَيْهِ وَعَلَي أُمَّتِهِ خَمْسِيْنَ صَلَوة ثُمَّ انْهَلَّ سَحَابُ الْفَضْلِ فَرُدَّتْ إِلي خَمْسٍ عَمَلِيَّة وَلَهَا أَجْرُالْخَمْسِيْنَ كَمَا شَآءَهُ فِي اْلأَزَلِ وَقَضَاه

Аллоҳ таоло Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва умматларига (бир кеча кундузда) эллик вақт намоз (ўқишни) фарз қилди. Фазл булутлари (ёмғирларни) тўкди.Натижада амалий беш вақтга туширилди. (Лекин) Аллоҳ таоло азалда ҳукм қилиб, хоҳ- лаганидек эллик вақт намоз ажри бор (деб нидо қилинди).

ثُمَّ عَادَ فِي لَيْلَتِهِ وَصَدَّقَهُ الصِّدِّيْقُ وَكُلُّ ذِيْ عَقْلٍ وَرَوِيَّة

Ўша кеча қайтдилар.(Бўлиб ўтган воқеаларни айтиб берган- ларида,) Абу Бакр Сиддиқ розиоллоху анху ва ақл-фаросат эгалари тасдиқ қилдилар.

وَكَذَّبَتْهُ قُرَيْشٌ وَارْتَدَّ مَنْ أَضَلَّهُ الشَّيْطَانُ وَأَغْوَاه

Қурайш(нинг кўпи) ва Шайтон адаштирган, туғёнга кетган кишилар ёлғонга чиқарди.

عَطِّرِ اللَّهُمَّ قَبَرَهُ الْكَرِيْمَ بِعَرْفٍ شَذِيٍّ مِنْ صَلاَةٍ وَتَسْلِيمٍ اَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَ بَارِكْ عَلَيْهِ

Эй Аллоҳим?! Ўзинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васал -ламнинг қабри шарифларини ҳушбўй, ўта ёқимли салоту салом ҳидлари ила муаттар айла!


Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

26 Jan, 10:04


#Тезкор

Хурматли каналимиз аъзолари яқинларингизга ҳам тезлик билан эслатинг! 26 - январдан 27 - январга ўтар кечаси (бугун) Иншааъ Аллоҳ «МЕРОЖ» кечасидир. Ушбу кечани ўтказиб юбормайлик.

Кечада қилинадиган ибодатлар ҳақида батафсил билиш учун ушбу каналга аъзо бўлинг! 👇👇👇


@Avliyolar_uz - каналини кузатишда давом этинг.

Avliyolar_uz 🌙

07 Jan, 07:44


Муҳаббатда рибо жоиздир! Агар сизга кимдир муҳаббатни ато қилса яъни муҳаббат килса (сизни яхши кўрса) унга икки хисса қилиб кайтаринг!

Шамсуддин Табризий.

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

06 Jan, 05:18


(....давоми)

ОРТИҚЧА КУЛМОҚ

Ҳазил ва кулгу Ислом дини томонидан қораланмайди, лекин ортиқчаси қалб ўлимига сабаб булиши ҳакида  айтилган. Шу ўринда Саҳиҳ ҳадислардан иқтибос келтирсак:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жуда кўп кулманг, чунки ҳаддан ташқари кулгу қалбни ўлдиради»
(Бухорий, Термизий, ибн Можа)

Бошқа бир ривоятда:
«Дарҳақиқат, ҳаддан ташқари кулгу қалбни ўлдиради ва юздан нурни олади» ва бошқа ривоятда эса:
«Ҳақиқатдан ҳам ортиқча кулгу қалбни бузади» дейилган.
(Байҳақий, Шуаб ал-имон)

Имом ал-Мунавий қалбнинг руҳий ўлими ҳақида батафсилроқ тушунтириш бериб кўп имомларга мурожаат қилди ва айтди:
«Ҳаддан ташқари кулгу қалбнинг қаттиқлашишига олиб келади, бу эса ўз навбатида (илоҳий ишларга нисбатан) бепарволикка олиб келади. қалбнинг ўлими фақат бепарволикдан содир бўлади. Доимий кулгу муҳим нарсалар ҳақида ўйлашдан чалғитади. Кўп куладиган одам муносиб ҳулқ-атворга эга эмас (ҳайбати йўқ) ва умуман ҳурматни илҳомлантирмайди. Бу ҳусусият (ортиқча кулмоқ)га эга бўлган киши жиддий ёки қимматли фикрларга эга эмасдир»

Дунёвий ишларга нисбатан ҳаддан ташқари кулгу ва ҳаяжон томирлардан оқиб ўтади ва қалбдан қўрқувни (илоҳий жазодан) ғам-қайғуни (гуноҳлари учун) ўлимни эсламоқни ва қиёмат кунининг даҳшатларини олиб ташлайдиган ҳалокатли заҳарга айланади. Бу эса қалбнинг ўлими демакдир.


وَفَرِحُوا۟ بِٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا وَمَا ٱلْحَيَوٰةُ ٱلدُّنْيَا فِى ٱلْءَاخِرَةِ إِلَّا مَتَٰعٌ (الرعد  ٢٦)

Улар бу дунё ҳаёти ила шод бўлдилар. Ҳолбуки, бу дунё ҳаёти охират олдида арзимас матоҳ, холос.
(Роъад сураси 26-оят)

ОРТИҚЧА ГАПИРИШ

Тил, ҳадисда айтилганидек, кўпчилик одамлар қаттиқ жазоланадиган аъзодир. Бунга олиб келадиган биринчи қадам ҳаддан ташқари (Қодир Аллоҳни эсламасдан) ортиқча гапириш бўлиши мумкин... 
Термизийдан келган ҳадисда ривоят қилинишича, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳни эсламасдан кўп гапирма, чунки Аллоҳни эсламасдан бўладиган кўп суҳбатлар қалбни қаттиқ қилади ва Аллоҳдан энг узоқ бўлган киши ҳам, қалби қаттиқ кишидир.»

ОРТИҚЧА ХАТО

Ҳар бир инсон хато килади ва жиноят қилади, лекин қалбнинг ўлими фақат бунда (хатоларда) давом этадиган ва тавба қилиш орқали тузатилишини ва тозаланишини истамайдиганларда намоён бўлади. Абу Хуройрадан келган ҳадисда ривоят килинган: 
«Агар бирор киши гуноҳ қилса, юрагида қора нуқта пайдо бўлади. Гуноҳни тарк этиш (ўзини ундан тийиш) қилган иши учун тавба қилиш ва Роббидан кечирим сўраш қалбни сайқаллайди (бу доғ ундан олиб ташланади). Агар киши (бир хил) гуноҳларни қайта-қайта такрорласа, доғ  шу даражада кўпаядики, у бутун қалбни беркитмагунча уни нур чиқмайдиган қобиқ билан ўрайди. Бу Аллоҳ Қуръонда зикр қилган «Ўрашдир»
(Aҳмад, Термизий, ан-Насоий).

Аллома Ҳасан Басрий (р.а) инсоннинг ўзи туфайли содир бўладиган қалбни қотишини ва Аллоҳ таолони иродаси билан (инсоннинг итоатсизлиги туфайли) содир бўладиган муҳрни ажратиб кўрсатди: «Ар-рон» - бу гунохларнинг такрор қилиниши шу даражадаки, қалб кўр бўлиб қолади ва улар сабабидан қорайиб кетади. Аммо «Ат-тоб» (қалб муҳрланиши) эса қўрқинчли ва даҳшатли нарсадир.»

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

06 Jan, 04:49


ҚАЛБ

Қалб, ҳадислардан бирида айтилганидек, бутун тананинг саломатлигига боғлиқ бўлган бир аъзодир. Қалб, ёлғон ва ҳақиқат ўртасини ажратадиган, иймон ва мотивация (руҳланиш) жойидир. Мўъмин киши учун уни соғлом ва «Оқилона» сақлаш муҳимдир. Шунинг учун биринчи навбатда уни нима ўлдириши мумкинлигини ҳам билиш керак. Ҳадисда қалбни заифлаштирадиган ва ўлдирадиган нарсалар ҳақида эслатилади. Бу «Қотиллар» (4) тўрттадир:

ОРТИҚЧА ОВҚАТЛАНИШ


وَكُلُوا۟ وَٱشْرَبُوا۟ وَلَا تُسْرِفُوٓا۟ۚ إِنَّهُۥ لَا يُحِبُّ ٱلْمُسْرِفِينَ (الاعراف ٣١)

Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки у Зот исроф қилгувчиларни севмас.
(Аъроф сураси, 31- оят)

Cолиҳларнинг кўплаб ҳикояларида ва ҳадисларда, ҳаддан ташқари кўп овқатланиш, унутувчанликка, эътиқод ва диний амалиётдан узоқлашишга сабаб бўлиши сифатида кўрсатилган. Масалан, ҳадислардан бирида шундай дейилган: «Ортиқча овқат ва ичимлик билан қалбларингизни ўлдирманг, албатта, экинлар мўл-кўл сувдан нобуд бўлганидек, қалб ҳам ҳалок бўлади.» (Термизий)

Давоми бор....

👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

05 Jan, 19:25


Одам ато ва Момо Ҳавво ҳақидаги ривоятларнинг ҳозирга қадар каналга жойланганларини ўқиш учун босинг 👇

👉 1 - ҚИСМ

👉 2 - ҚИСМ

👉 3 - ҚИСМ

👉 4 - ҚИСМ

Avliyolar_uz 🌙

05 Jan, 19:24


8 - Уларнинг гувоҳликлари ҳисобга утмайди.
9 - Уларнинг ақли мукаммал бўлмайди.
10 - Уларнинг динлари мукаммал бўлмайди.
11 - Улар салом бермоқдан маҳрум бўлади.
12 - Улар жамоат билан жума намозида қатнашмайди.
13 - Улардан Пайғамбар чиқмайди.
14 - Улар ҳукмдор (подшоҳ) бўлишмайди.
15 - Улар кофирларга қарши курашда қатнашмайди
ва яқин одам ҳамроҳлигисиз ёлғиз сафару - саёҳат қила олмайди. (Давоми бор...)

Муинуддин Муҳаммад Амин Хиравининг Алты бармак китобидан.

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

05 Jan, 19:23


ОДАМ АТО ВА МОМО ҲАВВОНИНГ ЕРГА ТУШИШЛАРИ.
(уларга саломлар бўлсин)

Аллоҳ таоло Жаброилга Одам Атони жаннатдан олиб чиқишни буюрди. Жаброил Жаннат дарвозаларига келганида, янги буйруқ келди: «Эй Жаборил! Уни душманлари билан олиб чиқгин!»
Одам Ато (алайҳис салом) фақат бир мaртa Аллоҳнинг амрига бўйсунмади ва бунинг учун 10 (ўн) та кайғуга дуч келди.
- 1. Кодир Аллоҳдан танбеҳ олди.
- 2. Жаннат кийимларини йўқотди.
- 3. Терисининг ранги қора ранга яқинлашди. 
- 4. Унинг Аллоҳга яқинлиги узоқлашди.
- 5. Момо Ҳавво билан икки юз йилга ажрашди.
- 6. У билан шайтон ўртасида адоват пайдо бўлди ва бу душманлик унинг авлодларига ҳам ўтади ва қиёмат кунигача давом этади.
- 7. У бўйсунмаган (банда) сифатда эсланди.
- 8. Шайтон унинг фарзандлари ва мулкига эгадор бўлди.
- 9. У ер юзида қолишга мажбур бўлди. Гўё зиндонда совуқ ва иссиқлик, очлик ва чанқоқлик, касалликлар ва қийинчиликларга дуч келди.
- 10. У кундалик нонини пешонасининг тери билан топишга, қайғу ва маҳрумликни бошдан кечиришга мажбур бўлди.
Аллоҳ таоло Момо Ҳаввога айтди: «Эй Хавво! Қаердасан?» Ҳавво овозида қайғу билан жавоб берди:
- «Я Роббим! мендан Жаннат кийимини ечиб ташлашди. Мен уялмоқдаман»
Аллоҳ айтди:
- «Сен ўзингнинг хатойинг туфайли бу лавозимдасан. Нега одам Атони хато қилишга ундадинг ва уни умидсизликка дучор қилдинг?»

Ҳавво (Аллоҳ ундан рози бўлсин):
- «Аллоҳим! Мен махлуқларингнинг бирортаси сенинг номингдан ёлғон қасам ичишини билмас эдим»
Аллоҳ буюрди:
- «Эй Ҳавво! Жаннатдан чиқ. Мен сени ўн беш қайғуга дучор қиламан. Қизларинг ҳам қиёмат кунигача бу қийинчиликларни бошдан кечирсин.»
Бу қийинчиликлар:
1 - Ҳайз ва нифос (туғруқдан кейинги қон кетиши)ни бошдан кечирмоқ.
2 - Ҳомиладорлик пайтида, чақалоқларини тўққиз ой давомида қорнида кўтармоқ.
3 - Туғруқ пайтида улар ўлим билан олишади.
4 - Қизликни сақлаши керак.
5 - Улар эрларига бўйсунадилар.
6 - Ажралиш (талоқ) тўғрисидаги қарор эрларида қолади.
7 - Уларга меросдан кичикроқ улуш қолади.
8 - Уларнинг гувоҳликлари ҳисобга утмайди.
9 - Уларнинг ақли мукаммал бўлмайди.
10 - Уларнинг динлари мукаммал бўлмайди.
11 - Улар салом бермоқдан маҳрум бўлади.
12 - Улар жамоат билан жума намозида қатнашмайди.
13 - Улардан Пайғамбар чиқмайди.
14 - Улар ҳукмдор (подшоҳ) бўлишмайди.
15 - Улар кофирларга қарши курашда қатнашмайди
ва яқин одам ҳамроҳлигисиз ёлғиз сафару - саёҳат қила олмайди.

Avliyolar_uz 🌙

02 Jan, 14:32


Эслатма! (Яқинларга юборинг)

Бугунги Жумъа оқшоми ва Роғоиб кечасида бедор бўлишни хохлаган қадрдонларимиз диққатига!

Аллоҳ қодир қилганча ибодатда бўлинг. Қолдирилган қазо намозларингизни ўқинг, Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловатлар айтинг. Қуръон тиловати қилинг! Зикру тасбеҳлар айтинг!
Ибодатлар сўнгида барча аҳли мусулмон ҳаққига дуо қилинг ва биз яқинларингизни ҳам дуоларда эсланг! 😊


@Avliyolar_uz - каналини кузатишда давом этинг.

Avliyolar_uz 🌙

02 Jan, 12:06


#Ражаб #Рўзаси #Дуо

Ифторлик дастурхонига таёргарлик кўраётган барча азизлардан «оғиз очар вақтда» ғойибона бизни ҳам дуоларда эслашингизни сўрардик....!

Аллоҳим ибодатларингизни даргоҳида қабул қилсин!


@Avliyolar_uz - Биздан узоқлашманг!

Avliyolar_uz 🌙

02 Jan, 12:00


Эслатма!

Юқорида айтилган «Рағоиб кечаси намози»ни (Овқатга ҳаёл кетмас даражада озгина ифтор қилиб яъни оғиз очиб) Шомни ўқибоқ унинг ортидан ўқилса яхши бўлади. Чунки Шом вақти жуда ҳам қисқа вақт.

(Ибодатдан кейин иншааъаллоҳ бемалол ифторлиқ қилса бўлади рўза тутганлар)

Аллоҳ барчаларимизга бугунги РАҒОИБ кечасини муборак қилсин! Ибодатларимиз қабул бўлсин!


Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz

Avliyolar_uz 🌙

02 Jan, 11:33


Рағоиб кечаси ва Жума оқшоми муборак бўлсин!

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

02 Jan, 09:04


👆👆👆👆👆

12 Ракатлик Намоз

و اما صلاة الرغائب - و هي اثنتا عشرة ركعة بعد المغرب في أول جمعة من رجب ، يصلي اثنتا عشرة ركعة بست تسليمات ، يقرأ في كل ركعة بعد فاتحة سورة القدر ثلاثا و الإخلاص اثنتي عشرة ، و بعد الفراغ يصلي على النبي صلي الله عليه و سلم سبعين مرة ، و يدعو بما شاء .

الآداب في رجب .


Роғоиб намози - у ражаб ойни, аввалги жумъада , шомдан кейин олтита салом билан ўн икки ракъат ўқиладиган намоздир.
Рағоиб кечаси намозини ўқимоқликка ният қилиб қўлоқ қоқилади.
- Намоз ракатининг хар бирига, Фотиха сурасидан кейин уч марта «Қадр» сураси ва ўн икки марта Ихлос сураси ўқилади.
Икки ракат бўлгандан сўнг салом берилади шу ҳолатдан жами 6 марта салом билан яъни 12 ракат ўқилади. Намоздин фориғ бўлгандан сўнгра бундан олдин қўйилган мақоладаги амаллар қилинади.


«ал-Адаб фи Ражаб» китобидан.

(Қодр сурасини билмаганлар, ихлос сурани 15 марта ўқийверсинлар. валлоху аълам! Кейинги йилга ёд олсинлар бирор бир устоздан.)

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

02 Jan, 09:04


Бу сурат ҳам юқоридаги намоз ҳақидаги маълумотлар кабидир.
Ушбу кундаги фазилатли ибодатлар жумладан 12 ракатлик намоз ҳақидаги маълумотлар «Ҳужжатул ислом» Имом Ғаззолий ҳазратларининг «Иҳёу улумиддин» китобидан таржима қилинди.

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

02 Jan, 08:32


#Ражаб #Рағоиб
Бугунги кечани бой берманг!

Устозимиз мулло Абдулкаххор домла «Ражаб» ойининг
рағойиб кечаси хакида
1-қисм.

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

02 Jan, 08:32


#Бисмиллаҳ

РАҒОИБ кечаси бу қандай кеча?
(1-қисм)

Рағоиб кечаси бу шундай кеча-ки, «Ражаб» ойининг биринчи Жумъа кечасидир.
Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- Ражабнинг биринчи Жумъа кечасидан ғафлатда бўлманглар чунки у кеча шундай кечадир-ки, фаришталар уни Рағоиб кечаси деб номлайдилар. Рағоиб дейишликлари сабаби шуки, кечанинг учдан бир қисми ўтса, бирорта ҳам фаришта қолмайди осмонда-ю ерда. Магар ҳамма фаришталар Каъбанинг атрофида тўпланадилар.
Аллоҳ таоло уларга айтади-ки
:
- Эй фаришталарим! Сўранглар мендан хоҳлаган нарсангларни дейди.
Фаришталар айтадики
- Я Роббана бизни сенга хожатимиз:
Мана шу Ражаб ойида рўза тутганларни мағфират қилишлигинг дейдилар.
Аллоҳ таоло айтадики:
- Қилдим шу ишни. Уларни мағфират қилдим дейди.

Яъни мана шу кечада, кечанинг учдан бири ўтганда бирорта фаришта қолмасдан Каъбанинг атрофида тўпланадилар ва юқорида зикр қилинган ишлар бўлиб ўтади (ИншаъАллоҳ)


@Avliyolar_uz - каналини кузатишда давом этинг.

Avliyolar_uz 🌙

02 Jan, 08:32


#Ражаб #Рағоиб
Бугунги кечани бой берманг!

Устозимиз мулло Абдулкаххор домла «Ражаб» ойининг
рағойиб кечаси хакида
2-қисм.

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

02 Jan, 08:32


Рағоиб кечасида қандай ибодат қилинади?
(2-қисм)

Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- Кимда-ким (Ражаб ойининг биринчи) пайшанба кунида рўза тутса,
- Сўнг намоз ўқиса 12 ракат Хуфтон билан Шомни орасида.
Ва намоздан бўшаса (намозни тамомласа)
- Сўнг 70 марта менга саловат айтса
- Сўнг «Аллоҳумма солли ала Мухаммадин ва ала аалиҳи» деса.
- Сўнг Сажда қилса ва саждада «Суббухун қуддуус Роббул малаикати варрууҳ» деб 70 марта айтса.
- Сўнг бошини кўтаради ва айтади: «Роббиғфир варҳам ва тажаваз амма таъламу иннака антал Аълийюл Аъзом» деб дуо қилса.
- Сўнг яна бир Сажда қилади ва аввалги саждада айтганини такрорлайди ва Аллоҳдан хожатларини сўрайди саждада туриб. ИншааъАллоҳ хожатлари раво бўлади.

Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- Нафсим у зотнинг қудрат қўлидадур, бирорта одам (қул, чўри) қолмайдики ушбу намозни ўқиса, агар гуноҳи денгизнинг кўпигичалик бўлса ҳам Аллоҳ ҳаммасини кечиради ва қиёмат кунида 700 нафар дўзахга тушиши керак бўлган ахли байт (қариндошлари)ни шафоат қилади. (Ўзи билан Жаннатга олиб киради)


@Avliyolar_uz - каналини кузатишда давом этинг.

Avliyolar_uz 🌙

02 Jan, 06:50


⚠️#Долзарб

Отабек домла
🎙 Ражаб ойи хақида.

Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

02 Jan, 05:15


#Тезкор #Эслатма

БУГУН Шом намозидан кейин Жумъа оқшоми ҳисобланади.
Ражаб ойининг биринчи Жумъа оқшоми эса Рағоиб кечаси деб номланади.
Бу кечада Шомдан кейин 12 ракат намоз ўқиб Аллоҳдан ҳожатлар сўралади.
Улуғ валий зотлар, устозлар ушбу амални қилиб келганлар. Ушбу намоз фазилатли амаллар сарасига киради.

(Яқинларга тезроқ эслатинг. Намоз тартиблари ҳам каналимизда эълон қилинади. ИншааъАллоҳ)

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz

Avliyolar_uz 🌙

01 Jan, 12:45


#Эслатма #Radjab

Ражаб ойида тутиладиган рўзанинг фазилати ҳақида жуда кўп заиф ҳадислар келган, лекин у ҳадисларнинг туруқи кўплиги сабаблик қoвий (кучли)га айланган. Ва ҳоланг-ки, заиф ҳадислар ҳам фазоили аъмол (фазилатли амаллар)да эътиборга олинади.

(Ал-Адаб фи Ражаб) Мулло Алий ал-Қорий р.а

P.s Яъни кимдир сизга Ражаб ойида рўза тутиш ҳақидаги ҳадислар заиф деса ҳам кўнглингизни чўктирмай, ихлос билан амал қилаверинг!

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

01 Jan, 08:04


#Ражаб

قال عليه السلام: «رجب شهر الله ، و شعبان شهري ، و رمضان شهر امتي» مكاشفة القلوب

Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ражаб Аллоҳ таъолонинг ойи, Шаъбон менинг ойим, Рамазон эса умматимнинг ойидир.»

Мукошафатул қулуб китобидан.

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

01 Jan, 02:44


#ТОНГ

Кузда йиғиб олинадиган хосилнинг ҳаракатини эрта баҳордан бошлаган деҳқонлар каби Рамазонда йиғиладиган ажр мукофотлар учун Ражаб ойидан ҳаракатни бошлаган қадрдонларим!

Тонгингиз муборак бўлсин!

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz

Avliyolar_uz 🌙

31 Dec, 15:55


#Ражаб

و عن ابن عباس رضي الله عنهما: " من قال في شهر رجب و شعبان: استغفر الله العظيم الذي لا إله إلا الله هو الحي القيوم، و أتوب إليه توبة عبد ظالم لنفسه، لا يملك لنفسه موتا و لا حياة و لا نشورا؛ سبع مرات، أوحي الله تعالي إلي الملكين الموكلين به: ان خرقا صحيفة ذنوبه"  «الآداب في رجب»

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан:
- Кимки ражаб ва шаъбон ойида (ушбу истеғфорни) 7 маротаба айтса:


  Астағфируллоҳ ал-аъзийм аллазий лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атуубу илайҳи тавбатан абду зоолимил линафсиҳ, лаа ямлику линафсиҳи мавтан валаа ҳaятан валаа нушурон
.

Аллоҳ таъоло у кишини муваккил фаришталарига шундай ваҳий қилади: 
«Унинг гуноҳ саҳифаларини куйдиринглар


Мулло Алий ул-Қорийнинг
«Ал-адаб фий-ражаб» китобидан.

Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

31 Dec, 14:39


РАЖАБ ОЙИ МУБОРАК!

Бизнинг манзил 👇
👉
@Avliyolar_uz

Avliyolar_uz 🌙

29 Dec, 07:35


Аллоҳ бир қулини севса, севганига юборади. Одоб ўргатиб, азаматига лойиқ қилиб тарбия қилдиради. Кейин уни севади.
Сенга ҳуш хабар бўлсин! Бир комил муршидга йўлиқтирса, билгинки Аллоҳ сени севади. Ғанимат бил!

Шоҳи Нақшбанд қуддиса сирруҳу.

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

29 Dec, 07:17


https://youtu.be/i2qDT8WUbqA?si=KQf733QyrRIH2g_X

Guldur Gul

Avliyolar_uz 🌙

21 Dec, 03:58


Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Одам боласи Аллоҳнинг азобидан қутқарадиган ишлар орасида Аллоҳни зикр этиш каби бирор иш қила олмайди”. Яъни, инсон боласи Аллоҳнинг азобидан қутулиш учун кўп иш қилади, лекин бу ишлар орасида Аллоҳни зикр этиш энг афзал амалдир.

Avliyolar_uz 🌙

20 Dec, 12:17


«Ҳақ бўлсангиз ҳам ота-онангиз билан тортишманг. "Биррул волидайн" – бу отангиз ёки онангизнинг бошини ўпиб қўйишгина эмас. Бу билан уларнинг розиликларини олдим деб ҳам ўйламанг.
"Ота-онага яхшилик қилиш" дегани, уларни бахтиёр қиладиган нарсани амалга оширишга шошилиш ҳамда уларни хафа қиладиган нарсадан йироқ бўлишдир».

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий

Avliyolar_uz 🌙

20 Dec, 10:15


Аллоҳни танимоқни истаган билсинки, Нақшбандий буюкларининг эътиқоди, аҳли сунна вал жамоа эътиқодидир, яъни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига суянганларнинг ишончидир.
Бу тариқатнинг асоси Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пок шариатининг ҳукмларида яшамоқ ва ҳаётида тадбиқ этмоқдир.

Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Ҳоний қуддиса сирруҳу

Avliyolar_uz 🌙

09 Dec, 17:59


Ҳозиржавоблик санъати

Семиз аёл автобусга чиққан эди, йўловчилардан бири бақириб қолди: мен бу автобусни филларни ташиш учун махсус эканлигини билмабман.
Аёл босиқлик билан жавоб берди: адашдингиз жаноб, бу автобус ҳудди Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаси каби, унга фил ҳам эшак ҳам минаверади.


Машҳур ёзувчи Бернард Шоуга бошқа бир ёзувчи гап қотди: сиз мол-дунё топиш учун ёзасиз. Мен эса, иззат ва шараф учун ёзаман. Шунинг учун мен сиздан афзалман.
Бернард Шоу унга ҳозиржавоблик билан деди: тўғри айтасиз, кимга нима етишмаса ўшани ахтарадида.

Жоҳилият даври шоири Башор ибн Бурднинг кўзлари аъмо эди. Бир куни унга бир киши: Аллоҳ таоло бир одамни кўзини кўр қилган бўлса, унга бошқа нарсани эваз қилиб беради. Сизга нимани эваз қилиб берган?-деб сўради истеҳзо ила. Башор ҳозиржавоблик ила: сенга ўхшаганларни кўрмаслигимни эваз қилиб берди, деди.

Бир аъмо киши уйланди. Унга хотини: агар мени кўрганингизда эди, нақадар оқбадан, нақадар гўзаллигимни кўриб таажубланган бўлардингиз, деди. Шунда эри: агар айтганингдек бўлганингда эди, кўзи очиқлар сени менга қолдирмаган бўлар эди, дебди.

Шоир Мутанаббийни ҳижолатга қўйиш учун бир киши унга: мен сизни узоқдан кўриб аёл кишими дебман, дебди. Мутанаббий унга жавобан босиқлик билан: мен эса, сизни узоқдан кўриб эркак киши деб ўйлабман, дебди.

Қабиҳ бир аёл бир кишига қараб: агар сен мени эрим бўлганингда қаҳвангга заҳар солиб берган бўлар эдим, дебди. Эркак унга жавобан: агар мен сени эринг бўлганимда ўша қаҳвани ичишга бир лаҳза ҳам тараддудланмаган бўлар эдим, дебди.

Британия собиқ бош вазири Черчилль ориқ Бернард Шоуга қараб: сизни кўрган одам Британияда озиқ-овқат тақчиллиги муаммоси бор экан, деб ўйлайди, дебди. Бернард Шоу семиз Черчилльга жавобан: сизни кўрган одам эса, ўша муаммонинг сабабини тушуниб олади, дебди.

Бир куни Жаҳо бир қишлоққа борса ўша қишлоқ аҳолисидан бири унга: Эй Жаҳо, мен сизни мана бу эшагингиздан танибман, деб гап қотибди. Зукко Жаҳо унга жавобан: ҳа, одатда эшак эшакни танийдида, дебди.

Бир киши бир аёлга қараб: эҳ нақадар гўзалсиза!-дебди. Аёл эркакка: агар сиз ҳам гўзал бўлганингизда, сизга ҳам ўшандай мақтов айтган бўлар эдим, дебди. Шунда эркак: ҳечқиси йўқ, менга ўхшаб ёлғондан айтаверинг, дебди.

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

03 Dec, 14:30


Замонамизнинг буюк валийларидан бирлари шундай дейдилар:

«Инсонларга хизмат ва яхшилик қилишни хоҳлаган кимса, ўзининг нафсини ислоҳ этса бас. Нафсини ислоҳ этмаган кимса, инсонларга ҳақиқий фойда беролмайди. Муршидлар нафсларини ислоҳ этиб, истиқомат узра юрганлари учун, инсонларнинг ҳидоятига ва абадий саодатига васила бўладилар.»

Avliyolar_uz 🌙

03 Dec, 06:32


«Чақирмасанг келмайдилар Юнусим!.....»

Севганингни номи билан доимо эслагин!

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

02 Dec, 16:15


و اذا زلت بك القدمان في معصيتي ، فقل كما قال صفيي آدم و زوجته عليهما السلام:
(قَالَا رَبَّنَا ظَلَمْنَآ أَنفُسَنَا وَإِن لَّمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ ٱلْخَٰسِرِينَ ) {الاعراف: الآية ٢٣}.

Агар мени гуноҳ қилган ишларимда оёғим тоилиб кетса, Одам софийуллоҳ ва унинг аёли алайҳимас салом айтган нарсани айтсин:

Икковлари: «Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз», дедилар. (Аъроф сураси 23 оят)

«Танбиҳот ала улувил хақиқотил Муҳаммадия» китобидан

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

02 Dec, 16:11


Агар сенга ғам келса Яқуб алайҳис саломнинг айтган сўзини айт:

و اذا اصابتك مصيبة غم ، فقل كما قال يعقوب: قَالَ إِنَّمَآ أَشْكُوا۟ بَثِّى وَحُزْنِىٓ إِلَى ٱللَّهِ وَأَعْلَمُ مِنَ ٱللَّهِ مَا لَا تَعْلَمُونَ
تنبيهات علي علوّ الحقيقة المحمدية

У: «Албатта, мен дарду ҳасратимдан фақат Аллоҳнинг ўзига шикоят қилмоқдаман ва Аллоҳдан сиз билмаган нарсани биламан. (Юсуф сураси 86 оят)

«Танбиҳот ала улувил хақиқотил Муҳаммадия» китобидан

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

18 Nov, 14:06


РАҲМ ШАФҚАТ

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: «جَعَلَ اللهُ الرحمةَ مائة جُزْءٍ، فَأَمْسَكَ عِنْدَهُ تِسْعَةً وَتِسْعِينَ، وأَنْزَلَ في الأَرْضِ جُزْءًا وَاحِدًا، فَمِنْ ذَلِكَ الجُزْءِ يَتَرَاحَمُ الخَلَائِقُ، حتى تَرْفَعَ الدَّابَّةُ حَافِرَهَا عَنْ وَلَدِهَا خَشْيَةَ أَنْ تُصِيبَهُ».
تفسير روح البيان

#Ҳадис

«Аллоҳ таоло раҳм-шафқатни юз қисмга бўлди. Тўқсон тўққиз қисмни ўзига қолдириб, бир қисмини ерга юборди. Ўша қисмидан барча мавжудотлар бир бирига раҳм шафқат кўрсатадилар. Шу жумладан ҳайвонлар ҳам, ўзининг туёқларини болаларига тегиб кетишидан қўрқиб баланд кўтарадилар»

Тафсиру руҳул баён китобидан.

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

15 Nov, 15:35


Ҳазрати Ҳожа Убайдуллоҳ Аҳрор Валий қуддиса сирруҳу айтадилар:
- «Мен бу йўлнинг файзини тасаввуф қитобларидан эмас, балки халққа хизматдан топдим. Бандаларнинг Ҳақ таолога етишадиган йўли турли хил бўлади. Бизни хизмат йўли билан етказдилар. Мен хизматда инсон ажратмадим, Ҳақнинг ризолиги ва хайрини истаб ҳар кимга хизмат қилдим. Эрталаблари ҳаммомга бориб мусулмонларга хизмат қилар эдим. Хизматда яхши ёки ёмон, оқ ёки қора, қувватли ёки заиф деб ажратмасдим, барчага баробар хизмат қилдим. Хизматим эвазига бирортаси менга ҳақ тўлаб қўймасин дея ишимни битирар-битирмас ҳаммомдан тезда узоқлашар эдим.»

Маълумот ўрнида: Ҳожа Аҳрор Валий ҳазратлари тақвода ҳам насл-насабда, илмда, ва бойликда даражалари баланд бўлган зот эдилар.

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

11 Nov, 10:47


Қалб ва басиратнинг жилоси зикрдир. Зикрни фақат муттақий қуллар ўрнига қўйиб бажара оладилар. Шу сабабдан тақво зикрнинг эшиги, зикр кашфнинг эшиги, кашф эса буюк зафар учун очиладиган эшикнинг ўзидир ...

Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ

Avliyolar_uz 🌙

04 Nov, 05:02


(Давоми...)

و الشيخ ابو بكر المشهور بالبكري الدمياطي الشافعي رحمه الله تعالي حيث قال: و في الشنواني ما نصه : من قال حين يسمع قول المؤذن : اشهد ان محمدا رسول الله: مرحبا بحبيبي و قرة عيني محمد بن عبد الله صلي الله عليه وسلم. ثم يقبل ابهاميه و يجعلهما علي عينيه لم يعم و لم يرمد ابدا.

المنهاج السني في آداب الشيخ السيد عبد الحكيم الحسين

Шайх Абу Бакр ал Бакрий Димъётий Шофиъий роҳимахуллоҳу таъала номи билан машҳур эдилар. Айтадилар: Шинванда (Мисрдаги бир кишлоқ) бир ёзувни кўрдик: Кимки муъаззин «Ашҳаду анна Муҳаммадар-Росулуллоҳ» айтганини эшитган пайтида: Марҳабо я Ҳабибий ва қуррота аъйний Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
(Мархабо эй Ҳабибим, кўзимнинг қорачиғи Абдуллоҳни ўғиллари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) деб айтса, сўнгра икки бош бармоғини ўпса ва икки кўзига суртса, ҳеч қачон кўзи кўр бўлмайди ва кўзи касал ҳам бўлмайди. (Ин шаа Аллоҳ).

Минхожус-саний китобидан.

Avliyolar_uz 🌙

04 Nov, 05:01


#ФОЙДА

ИККИ БОШ БАРМОҚЛАРНИ ЎПМОҚ.

فائدة

تقبيل الابهامين

أما تقبيل الابهامين ثم مسحهما علي العينين عند الشهادتين في الآذان فامر جائز و قد صرح باستحسان هذا العمل جماعة من الفقهاء.

Азон (овози эшитилган)да икки шаҳодат пайтида бош бармоқни ўпиб сўнгра икки кўзга суртмоқ жоиз бўлган ишдир. Фуқахолардан бўлган бир жамоъат бу ишни шариъатга зид эмас балки ўринли деб айтдилар.

منهم الشيخ ابو الحسن ، علي بن احمد بن مكرم الصعيدي العدوي المالكية رحمه الله تعالي حيث قال بعد : ( قوله : ثم يقبل ابهاميه) لم يبين موضع التقبيل من الابهامين الا أنه نقل عن الشيخ العالم المفسر نور الدين الخراساني قال بعضهم : لقيته وقت الآذان ، فلما سمع المؤذن يقول : اشهد ان محمدا رسول الله قبل ابهامي نفسه ، و مسح بالظفرين اجفان عينيه من المآقي الي ناحية الصدغ ، ثم فعل ذلك عند كل تشهد مرة مرة فسالته عن ذلك فقال : كنت أفعله ثم تركته فمرضت عيناي فرايته - صلي الله عليه وسلم - مناما فقال : لم تركت مسح عينيك عن الآذان ؟ ان أردت ان تبرا عيناك فعد الي المسح ، فاستيقظت و مسحت فبرئت و لم يعاودني مرضهما الي الآن . انتهي. فهذا يدل علي ان الاولي التكرير و الظاهر إنه حيث كان المسح بالظفرين ان التقبيل لهما و الله اعلم.

Фукаҳолардан бўлган Шайх Абул Ҳасан, Али Бин Аҳмад Бин Макромас - Соъидийл - Адавийул - Моликий роҳимахуллоҳу таъала (сўнгра икки бош бармоқни ўпади) сўзидан кейин, шундай дедилар:
Шайх Олим Муфассир Нуруддин ал Хуросонийдан икки бош бармоқни ўпмоқ жойини баён қилиб айтамиз. Уларнинг баъзилари (Сайидимиз Солих Бахоуддин Усмон Бин Али ал-Фосий) азон пайтида Нуриддин Хуросоний билан куришдим. Муаззин «Ашҳаду анна Мухаммадар-Росулуллоҳ» калимасини айтганини эшитиб ўзининг икки бош бармоқларини ўпиб, икки кўзининг бурчагидан чакка тарафига қовоғининг устига тирноқлари билан масҳ қилдилар. Сўнгра ўша ишни хар  «Ашхаду» да бир мартадан қилдилар яъни икки марта. Биз ўша иш ҳақида сўраган эдик айтдиларки: Олдин бу ишни қилиб юрар эдим кейин қилмай қўйдим, шундан кейин кўзларим касал бўлиб қолди. Бир куни Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламни тушумда кўрдим. Менга айтдиларки:
- Азон вақтида кўзинга масҳ қилишни нима учун тарк қилдинг? Агар кўзингдан бу касал кетишлигини хохласанг яна масҳ килишни бошлагин! Уйғониб кетдим ва масҳ қилишни бошладим. Мен соғайдим, ҳозиргача кўзларим соғу-саломат. Бас, бу такрорни яхшилигига далил бўлди ва икки бош бармоқни ўпиб, тирноқлари Билан масҳ қилмоқлик жиҳати зоҳир бўлди. Валлоҳу аълам!

(Давоми бор...)

Avliyolar_uz 🌙

21 Oct, 02:00


أنَّ قبور الصالحين مواضعٌ مباركة يُستَجاب عندها الدعاء؛ فإنَّ قبور أهل الجنة روضات من رياض الجنة؛ إذ يقول النبي صلى الله عليه وآله وسلم: «الْقَبْرُ إِمَّا رَوْضَةٌ مِن رِيَاضِ الْجنَّةِ، أَو حُفْرَةٌ مِن حُفَرِ النَّارِ» أخرجه الترمذي في "السنن"

Солиҳлар (Авлиёлар)нинг қабрлари муборак жойлардир. Уларнинг ҳузурида дуолар ижобатдир. Жаннат аҳлининг қабрлари Жаннат боғчаларидан бир боғчадир. Чунки Набийимиз солаллоҳу алайҳи ва алиҳи ва саллам айтдилар: «Қабр - Жаннат боғчаларидан бир боғчадир, Дўзах чуқурларидан бир чуқурдир» (Термизий)

«Сунан» китобидан.

*Расмда Ҳазрати Пиримиз Ҳожа Баҳоуддин Нақшибанд (қуддиса сирруҳу)нинг қабрлари. (Бухоро)

Avliyolar_uz 🌙

07 Oct, 10:57


Сенга тилагим - калитдек бўл.

Қаерга кетсалар ҳам, доим ёнларида олиб юрсинлар ва йўқотиб қўйсалар сени қидирсинлар, топсинлар....

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

07 Oct, 01:22


#табобат

КЎЗ КАСАЛИ УЧУН

لامراض العيون

قرآنيا:
آية الكرسي، فعن علي رضي الله عنه : " اذا اشتكي احدكم عينه فليقرا عليها آية الكرسي، و يضمر في قلبه انه يبرا  أو يعافي فانه يعافي ان شاء الله.
النظر في المصحف، فعن رسول الله صلي الله عليه وسلم:" من ادام النظر في المصحف متع ببصره ما دام في الدنيا" .

روحانية:
الصلاة علي محمد و آل محمد ، فعن رسول الله صلي الله عليه وسلم انه قال: " من راي اولادي فصل علي طائعا راغبا زاده الله في السمع والبصر" .

موسوعة الطب المجرب

Қуръондан: Оятал курсий - Алий розияллоҳу анҳудан:
- Агар сизлардан бирортангиз кўзингиздан шикоят қилса, оятал курсийни кўзига ўқисин ва қалбида ўйлаб турсин-ки, у кассалик кўзларидан кетади ва шу билан шифо топади, ин шаа Аллоҳ!

Мусҳаф (Қуръон)га назар қилмоқ.
Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Ким мусҳафга доимо назар қилса, модомийки дунёда яшамоқда экан, кўзи ҳузур топади.»

Руҳониятдан: (Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва у зотнинг оилаларига саловатлар бўлсин)
Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким менинг авлодимни кўриб менга ўзининг ихтиёри билан, рағбат билан саловат айтса Парвардигор унинг эшитишига ва кўришига зиёдалик ато этади.» дедилар.

Мавсуъатут-тибил-мужарроб

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

06 Oct, 14:23


Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

06 Oct, 03:29


Қачон ҳақиқатлар кашф бўлади?

• Қийинчиликлар онида кишининг паст табиатли экани ошкора бўлади.
• Фитналар замонида кишининг теран фикр соҳиби экани кашф бўлади.
• Ахлоқдаги сохтакорлик ҳукм чиқариш пайтида намоён бўлади.
• Мол-дунё тақсимланаётган пайтда зоҳидлик даъвоси тасдиқланади.
• Мансабга минилган чоғда кишининг олижаноб эканини билиб олса бўлади.
• Машаққат лаҳзаларида ҳақиқий дўст-ёрни ажратиб олиш мумкин.

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

06 Oct, 02:16


Сўзлашаётган пайтда телефон овоз кучайтиргични ва овозни ёзиб олишни фақат нариги томон рухсати билангина ишлатиш мумкин.

Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Қавм фақат омонат юзасидангина ҳамсуҳбат бўлади" деганлар. Абу Довуд ривояти.

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

05 Oct, 12:29


ҚАЛБ КЎЗИ

(و عن خالد) بن معدن رحمه الله تعالي قال ما من عبد الا و له عينان في وجهه يبصر بهما أمر الدنيا و عينان في قلبه يبصر بهما أمر الآخرة، فاذا اراد الله بعبد خيرا فتح عينين اللتين في قلبه فابصر بهما ما وعد الله تعالي بالغيب ، و اذا اراد الله به غير ذلك تركه علي ما فيه ثم قرأ : {ام علي قلوب اقفالها} [محمد : الآية ٢٤].

Холид бин Маъдон роҳматуллоҳи таъала айтдилар: Инсоннинг юзида иккита кўз бор. У кўзлари билан дунё ишларини кўради. Унинг қалбида ҳам иккита кўз бор. Улар билан охират ишларини кўради. Аллоҳ бир инсонга яхшиликни раво кўрса қалбидаги икки кўзи очилади ва шу кўзлари билан Аллоҳ таъоло ваъада қилган ғайбни кўради. Агар Аллоҳ бандасига ундан (яхшилик) дан бошқани ирода қилса уни ўзидаги нарсаси билан қолдиради - дедилар. Сўнгра (ушбу оятни) ўқидилар:
أَمْ عَلَىٰ قُلُوبٍ أَقْفَالُهَآ (محمد ٢٤)

«Ёки қалбларида қулф борми?»
(қалбларида қулф бўлса, унда ҳамма нарса берк. Уларга ҳеч нарса кирмайди жумладан, қуръон нури ҳам.) Муҳаммад сураси 24 оят

Ал-Баҳжатус-сания китоби.

👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

04 Oct, 16:25


Олимнинг олдига келиб, у билан ўтирса, унинг илмини эгаллашга қодир бўлмаса ҳам, кишига еттита яхшилик бор, улар:

1. Таълим олувчиларнинг фазилатига эришади.
2. Олим билан ўтиришда давом этса, гуноҳ ва хатолардан холи бўлади.
3. Уйидан чиқса, унга Аллоҳнинг раҳмати ёғилади.
4. Олимнинг олдида ўтирганларга ҳам раҳмат нозил бўлади, у ҳам раҳматдан насибадор бўлади.
5. Модомики эшитиб турар экан, унга ҳам яхшилик ёзилади.
6. Фаришталар олимлардан рози бўлиб, уларга қанотларини ёзиб туради. У мажлисда ўтирган киши ҳам бундан насибадор бўлади.
7. Ҳар бир босган қадами гуноҳлари учун каффорат бўлади.

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

04 Oct, 05:23


ҲУРМАТ

Саҳобалардан бири бўлган Шаъб (розияллоҳу анҳу) қуйидаги воқеани айтиб берди:

«Жаноза намозини ўқиб бўлгач, хачир устида ўтирган Зайд ибн Собит (розияллоҳу анҳу)га яқинлашдим. Шу пайт Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) келиб, унга узангини беришни ҳаракат қилди. Буни кўриб, Сахоба Зайд: «Эй Пайғамбаримизни амакисининг ўғли! хавотир олманг, узангини қўйиб юборинг - дедилар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: Йўқ, биз олимларга ҳурмат билан муносабатда бўлишимиз керак - деди. Буни эшитган Зайд дарҳол Ибн Аббоснинг қўлидан ўпди ва деди: Бизга ҳам Пайғамбарнинг яқин қариндошларини ҳурмат қилиш буюрилган - дедилар.
(Ғазолий, Ихя, 1/1)

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

01 Oct, 09:20


Олимлар билан суҳбат қил!

Луқмони Ҳаким ўғлига бундай насиҳат қилган: Эй ўғлим, олимлар билан бирга ўтир, улар орасига кир, чунки Аллоҳ ерни осмон суви билан тирилтиргани каби, қалбларни ҳам (олимларнинг назари ва суҳбати билан) тирилтиради.

Мунаббиҳот китобидан.

Avliyolar_uz 🌙

01 Oct, 01:16


#ТАБРИК

Буюк саркарда соҳибқирон Амир Темур бундай васият қилган эканлар: Агар дунёдан ўтсам, қабримни устозларимнинг оёқ қисмига жойлаштириб, уларга нисбатан ярим газ - бир газ чуқурроқ қилиб кавлангларки, ётган жойимда ҳам уларни елкамда кўтариб ётай.
(Соҳибқирон васияти)

🌷 Азиз устозларим!
Аслида сиз учун ҳар куни миннатдорчилик билдиришим керак, лекин айнан бугун ҳам юртимизда «Устоз ва мураббийлар куни» деб аталгани муносабати билан сизга яна бир бор раҳмат айтишимга ижозат бергайсиз. Ушбу байрамона кунингиз муборак бўлсин! Бу шарафли ва масъулиятли йўлингизда улкан зафарлар тилаб қоламан. Бахтимизга доимо соғ саломат бўлинг!

Сизлар учун таъзимдамиз азиз УСТОЗЛАР! 🌹🌷💐

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

30 Sep, 12:05


ЭЧКИЭМАРНИНГ КЎЗЛАРИ

Бир кишига дўстлари эчкиэмар совға килишди. У бу ноёб мавжудотни парвариш қила бошлади. Кунларнинг бирида кутилмаганда эчкиэмар унинг бармоғидан тишлаб олди. Жон аччиғида бу махлуқни йўқотмоқчи бўлди, лекин жониворнинг кўзларига кўзи тушди-ю, бўшашиб, ғазаби босилди. Эчкиэмар гўёки унга садоқат тўла нигоҳлари билан маҳзун боқиб «Кечиринг, хўжайин» деяётгандай туюлди. Жонивор кун бўйи унинг ортидан эргашиб бир қадам ҳам нари кетмади. Хўжайин шундай содиқ дўстини йўқотмоқчи бўлганлигини ўйлаб, бироз хижолат ҳам бўлди. Эрталаб уйғониб қараса, «дўсти» тун бўйи ёнидан жилмай, ундан кўз узмай, ғамгин нигоҳлари билан унга қараб турганини кўрди. Ва қандай ажойиб, ғамхўр ҳайвони борлигини ўйлаб суюнди. Унинг бу мамнунлигини кечаги жароҳатланган бармоғининг шишиб, чидаб бўлмас оғриқ бериши бузар эди. Эчкиэмарини ёнига олиб, шифокор кўригига борди. У ерда маълум бўлишича, эчкиэмарнинг бу тури заҳарли ҳисобланиб, заҳари кучсиз бўлганлиги сабабли ўлжа бирданига ўлмайди. Шунинг учун бу махлуқлар ўлжани аввал тишлаб, кейин унинг ўлишини кутиб туришар экан...
Кўзларингизга боқиб, ортингиздан эргашадиган, ўтирсангиз, атрофингизда тикка турадиганларга кўп ҳам ишонаверманг, улар шунчаки пайтини пойлаб, жисмингизни парчалашни кутаётган бўлишлари мумкин...

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

29 Sep, 13:40


Менга ўргатди.

Буюк олим, бугунги кунда ҳам бутун жамоанинг обрўси бўлган Имом Шофеъий бир чўпон келганида доимо ўринларидан турарди. Нега бундай қилаётганини сўрашганда у шундай жавоб берди: «Бу чўпон менга итнинг қачон балоғатга етишлигини ўргатди.» дедилар.
 
Кўринишидан динга тегишли бўлмаган нарса деб ўйлайсиз! Бироқ, буюк Имом чўпоннинг устоз эканлигини тан олди ва ўқитувчи сифатида унга муносиб ҳурмат кўрсатди.

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

29 Sep, 09:37


Юқоридаги мақолани кўпроқ талабаларга ва мактаб ўқувчиларига етказинглар ва ўқиб эшиттиринглар!
Устоз мураббийларга, илм аҳлига бўлган ҳурматни ўз ўрнига қўймасдан билимли ва тарбияли авлодни орзу қилишимиз нотўғри!

Avliyolar_uz 🌙

28 Sep, 13:37


#эслатма #тарқатинг

УСТОЗГА ҲУРМАТ ҲАҚИДА БАЪЗИ ЭСЛАТМАЛАР.

Имом Ал-Ғазолий ёзадилар:
(Аллоҳ у Зотга раҳм қилсин)

- Агар сиз талаба бўлсангиз (мутаалим) ўқитувчи олдида қуйидаги ҳурмат нуқталарига риоя қилишингиз керак:

1. Ўқитувчи билан биринчи бўлиб саломлашмоқ ва ундан киришга рухсат сўрамоқ.

2. Ўқитувчи олдида кўп гапирмаслик.

3. Ўқитувчининг рухсатисиз гапирмаслик.

4. Рухсат сўрамасдан савол бермаслик.

5. Ўқитувчининг сўзларига эътироз билдирмаслик: «Кимдир буни сиздан бошқача айтди.» деб.

6. Ўқитувчининг фикрига (одамлар олдида) зид қилмаслик. Одамлар талаба ўқитувчидан кўпроқ нарсани билади деб ўйламаслик учун.

7. Ўқитувчи ҳузурида кимдир билан маслаҳатлашмаслик, яъни унинг ҳузурида кимдир билан гаплашмаслик.

8. Ортга бурилманг, камтар бўлинг ва бошингизни пастга туширинг намозда бўлган каби ва ўқитувчи мурожаат қилганда (ҳаддан ташқари) кулманг.

9. Йўлда ёки ўқитувчи бирор нарса билан банд бўлганда савол берманг. Уйга қайтишда ҳам худди шундай.

10. Ўқитувчи ўрнидан турганда талаба ҳам турсин.

11. Талаба биринчи қарашда Аллоҳнинг розилигига зид бўлган ҳаракатлар туфайли, устоз ҳақидаги фикрини бузмасин.
Яъни сиз ўқитувчига қаттиқ муносабатда бўлманг! Шунчаки ёмон фикрдан воз кечишингиз керак, чунки ўқитувчи сирларни кўпроқ билади.

Талаба Ҳизр ва Мусо (пайғамбар)нинг ҳикоясини эсласин!
Ҳизр (алайҳис-салом) Аллоҳнинг иродаси билан Мусо Пайғамбар (алайҳис-салом) билмаган нарсаларни билган эди.

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

28 Sep, 13:14


#Хайрат

Илм берма!

Имом Шофиъий даврида оқ вароқлар етишмас эди. Бир куни Имом йўлда оқ вароқни топиб, уни қўлларига олдилар ва дуо қилдилар: «Эй Аллоҳ! Устозни ҳурмат қилмайдиган ва оқ қоғозни ҳурмат қилмайдиган кишига билим берма!»

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

26 Sep, 04:00


Аё ғофил, ҳақ зикрини тилдан қўйма,
Эранларнинг орқасидин ҳаргиз қолма.


* МУРШИДИ КОМИЛГА ЭРГАШИШ ЗАРУРЛИГИ.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ ўз вақтининг шайхи Бишр Хофий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига бориб турар эди. Бир куни талабалар Аҳмад ибн Ҳанбалдан: «Сиз катта уламолардан бўлсангиз, нега сиздек олим бўлмаган киши олдига бориб турасиз?» деб сўрашади. Шунда Имом Аҳмад тарих сахифаларида муҳрланиб қолган машҳур гапини айтади: «Мен Аллоҳнинг Китоби ҳақида олимман. Бишр эса Аллоҳ субхонаҳу ва таоло ҳақида олимдир. Аллоҳ таоло ҳақида олим бўлган киши Аллоҳнинг Китоби ҳақида олим бўлган кишидан афзалдир.»

Аллоҳу акбар! Нақадар одилона айтилган ҳақ гап.

Тазкиротул авлиё китобидан.

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

24 Sep, 10:49


БИР ЭРКАКНИНГ МАЪШУҚАСИДАН АЙБ ТОПГАНИ

Бир шерюрак, душманлар додини берадиган эр киши бор эди, бир неча йил бир аёлга ошиқ бўлиб юрди. Ул аёлнинг бир кўзида тирноқ учидай кичкина оқ нуқтаси бор эди. Аёлга кўп марта диққат билан қараган бўлса ҳам бу оқликдан эркак бехабар эди. Ошиқ боши ишқ шавқи қиёмида ёр кўзининг айбини илғармиди? Бир вақт эркакнинг аёлга нисбатан ишқи камайди, ошиқлик дардига дармон топилгандай, аёлга бўлган муҳаббатида нуқсон пайдо бўлди. Аёлга бошқача қўз билан қарайдиган бўлди шекилли, унинг кўзидаги оқ доғни илғаб қолди. У аёлга деди:
- Кўзингдаги оқ доғ қачон пайдо бўлди? Аёл деди:
- Сенинг муҳаббатинг камайган кундан бери шунақа бўлди. Сенда ишқаро нуқсон пайдо бўлгач, менинг кўзимда ҳам шу сабаб нуқсон пайдо бўлди. Кўнглингда васвасадан минг ғавғо бор. Аввал ўз айбингни кўр, эй кўнгил кўзи басир одам! Қачонгача бошқалардан айб қидирасан, ўз ёқангни ҳидлаб, ўз айбингни қидирсангчи. Ўз айбинг ўзингга аён бўлиб, оғирлигини сезсанг, бошқалар айбига парво қилмайдиган бўласан.

"Мантиқ ут-тайр"дан.

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |

Avliyolar_uz 🌙

24 Sep, 04:00


«Сўфийлар билан тариқатга киришлик фарзи айндир. Сўфийларнинг йўлига қадам қуйиш, қалбнинг покланиши, Аллоҳ таолони кўриб тургандек мақомга эришишлик ҳар бир киши учун фарзи айндир. Чунки ҳеч бир киши айбдан ҳоли эмас, ёки қалб ҳасталигидан ҳоли эмас (риё, ужб, адоват ва ҳ.к). Илло, бу ҳасталиклардан анбиё алаҳиссаломлар мустаснодирлар. Қолган барча инсон турли хил иллатлардан, айблардан ҳоли эмас. Агар қалбни бу иллатлардан тозаламаса, ҳар бир қилган гуноҳ, гуноҳи кабира даражасига чиқиши мумкин.»

Ҳужжатул Ислом Абу Ҳомид Ғаззолий

Бизнинг манзил👇
👉
@Avliyolar_uz |