Ночордан қилиб ҳазар.
Юқорига интилиб,
Пастга солмаймиз назар.
Аслида бой кўнглини,
Кандайлигин билмаймиз.
Энг пастда бўлмасакда,
Бунга шукр қилмаймиз.
Гоҳо нолиб қоламиз,
Машинамиз йўқ эмиш.
Кўшни давлатдагилар,
Биздан кўра тўқ эмиш.
Лекин ҳақиқий очлик,
Нималигин билмаймиз.
Хар куни ош есакда,
Бунга шукр қилмаймиз.
Хар кун дунёда минглаб,
Киши очдан ўлади.
Бир қултум сув топилса,
Шунга хурсанд бўлади.
Лекин биз ношукурлар,
Улар холин билмаймиз.
Подшоҳдек яшасакда,
Бунга шукр қилмаймиз.
Неча минглаб кишилар,
Кўриш бахтидан маҳрум.
Яна қанча минг киши,
Юриш бахтидан маҳрум.
Кўз оёқ қандай буюк,
Неъматлигин билмаймиз.
Кўриб юриб турсакда,
Бунга шукр қилмаймиз.
Бугун дунёда кўплар,
Хочларга сиғинмоқда.
Яна кўплари муртад,
Шайтонга чўқинмоқда.
Исломда туғилмоқ бахт,
Эканлигин билмаймиз.
Мусулмон бўла туриб,
Бунга шукр қилмаймиз.
Гоҳи туққан онамиз,
Эсдан чиқиб қолади.
Телефон қилиб ўзлари,
Биздан хабар олади.
Улар ғаниматимиз,
Лекин буни билмаймиз.
Онамиз бўла туриб,
Бунга шукр қилмаймиз.
Чироғу газ йўқ бўлса,
Чидолмайди сабримиз.
Чироқсиз ўтсак ҳамки,
Йоруғ бўлсин қабримиз.
Тирикликни ўзи бахт,
Эканлигин билмаймиз.
Йоруғ оламда яшаб,
Бунга шукр қилмаймиз.
Салгина дард йўлиқса,
Бахтсиз санаймиз ўзни.
Тезроқ шифо топмасак,
Буриштирамиз юзни.
Дард гуноҳга каффорот,
Эканлигин билмаймиз.
Давосин берса АЛЛОҲ,
Бунга шукр қилмаймиз.
Девор оша масжидга,
Утишга вақт топмаймиз.
Азонни эшитсакда,
Намозга деб чопмаймиз.
Бенамозлик қанчалар,
Кулфатлигин билмаймиз.
Биз ислом умматимиз,
Бунга шукр қилмаймиз!