Ўтган давр мобайнида Платформа доирасида Марказий Осиё давлатларининг коррупцияга қарши курашувчи идоралари ўртасида ўндан ортиқ қўшма лойиҳалар амалга оширилди, ўзаро тажриба алмашиш асосида БМТнинг коррупцияга қарши конвенцияси нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш чоралари кўрилди.
Куни-кеча Қозоғистоннинг Остона шаҳрида мазкур Платформанинг 1-конференциясини ўтказдик. Унда Марказий Осиёлик ҳамкасбларим билан нафақат қилинган ишлар, балки келгусида биргаликда амалга ошириладиган режаларимизни муҳокама қилиб олдик.
Умуман олганда, коррупцияга қарши курашишда минтақа давлатларининг якдиллиги, мамлакатларимизда бу борада сиёсий ироданинг мавжудлиги ва ушбу иллатга қарши саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришдан манфаатдор эканлигимиз тобора глобал тус олиб бораётган коррупция иллатига қарши нафақат миллий даражада, балки минтақавий доирада ҳам курашишда ўзининг ижобий самарсини беради.
Шунингдек, тадбирга меҳмон сифатида таклиф қилинган Коррупцияга қарши курашиш идоралари халқаро ассоциацияси президенти, Гонгконг Коррупцияга қарши курашиш мустақил комиссияси раҳбари Дэнни Ву билан ўтказилган музокарада Ўзбекистоннинг мазкур халқаро тузилмага аъзолик масаласи, шунингдек, Гонгконг давлати билан коррупцияга қарши курашиш бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдик.
@aburxanov