ХДП сунъий интеллект бўйича мутахассисларни тайёрлаш дастурларини қабул қилиш ҳамда ушбу соҳада ўқитишни қўллаб-қувватламоқда.
Умуман олганда, партия фуқаролар барча таълим муассасаларида сифатли мактабгача, ўрта, олий таълим, шунингдек, касбий таълим олиши, малакасини ошириши учун тенг имкониятлар яратишга эришмоқчи. Бу бўйича яна қатор таклифлар берилган.
Хусусан, биринчи синфга турли сабабларга кўра кеч борган болалар учун тезлаштирилган таълим берган ва давлат таълим стандартлари асосида имтиҳон ўтказган ҳолда ўзининг ёшига мутаносиб юқори синфга ўтказиш тартибини жорий этиш ҳам айнан шу партия томонидан таклиф қилиняпти.
Тезлаштирилган таълим дастури, ҳар бир болага индивидуал ёндашувни таъминлайди. Ўз ёшидаги синфда таълим олиш, болаларнинг ижтимоий муҳитга мослашишларини кафолатлайди.
👍 Уларни қўллаб-қувватлаш учун яхши таклиф, назаримда.
#saylov2024
🇺🇿@Otabek