Тим Кукнинг эрталабки одати: муваффақият формуласи ёки Apple экотизими ҳақида
Тим Кукнинг эрталабки одати ва ундан чиқадиган хулоса — муваффақиятга эришиш учун Apple маҳсулотларидан фойдаланишга эътибор қаратиш. Унинг кун тартиби билан танишиб, қуйидагиларни кўриш мумкин:
Тим Кук ҳар куни соат 4:00 да уйғонади. Уйғониши биланоқ қўлига iPhone олади ва унда почта, ҳисоботлар ва турли хабарларни кўриб чиқади. Бу унинг биринчи вазифаси бўлиб, кеча ёки бугунги кунга тегишли ҳар қандай муҳим янгиликлар билан танишиш имконини беради.
Почта ва хабарлар билан танишиб чиққанидан кейин Mac’ни очиб, фойдаланувчилардан тушган фикр-мулоҳазалар ва Apple ишлари бўйича таҳлилларни ўқиб чиқади. Бу орқали у компаниянинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларидан хабардор бўлиб туради.
Тим Кукнинг кундалик одатида жисмоний фаоллик ҳам муҳим ўрин тутади. Спортзалга йўл олиб, Apple Watch ёрдамида фаоллигини кузатиб, AirPods’да рок мусиқа эшитиб машқ қилади. Бу нафақат жисмоний ҳолатни сақлашга, балки кунни тетик ва фаол бошлашга ёрдам беради.
Ишга йўл олганда Тим Кук iPad Pro’дан фойдаланиб, турли ишларга эътибор қаратади, ҳужжатларни кўриб чиқади ёки кун давомида бажарилиши керак бўлган вазифаларни режалаштиради. Офисда эса Тим Кукнинг қўлида Apple’нинг тўлиқ тўплами мавжуд: MacBook Air, MacBook Pro ва iMac. Ҳар бири ўз вазифаси ва қўлланиш соҳасига эга бўлиб, иш жараёнини тез ва самарали бажариш учун ёрдам беради.
Тим Кукнинг бу одати Apple экотизими билан бевосита боғлиқ. Унинг муваффақиятининг бир қисми сифатида Apple маҳсулотлари унга фаолият ва шахсий самарадорликни оширишда муҳим роль ўйнайди. Агар сиз ҳам муваффақиятга эришишни хоҳласангиз, Тим Кукдан ўрнак олиб, Apple технологияларини ҳаётингизга жорий қилишингиз мумкин. Яъни, “Муваффақиятга эришмоқчимисиз? Apple қурилмаларини олинг!”
Бу ерда технично Apple рекламаси кетди😁
🧠@nurbekalimov