▪️ЎзЛиДеП номзоди тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали иқтисодиётни ривожлантириш, ЯИМ хажмини 2030 йилга бориб 160 млрд долларга етказиш, камбағалликни икки баробар камайтириш сингари масалаларга эришиш йўллари ҳақида партия ёндашувини тушунтирди.
▪️«Миллий тикланиш» вакили миллий ўзликка таянган тараққиёт орқали давлатни ривожлантириш, миллий маданиятни мустаҳкамлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, таълимда тарбияга алоҳида эътибор қаратиш масалаларни илгари сурди.
▪️Экопартия номзоди атроф муҳитни асраб-авайлаш орқали яшил иқтисодиётга ўтиш, дарахтларни кесишга жавобгарликни кучайтириш, муқобил энергия манбаларига ўтишни жадаллаштириш соҳасидаги вазифалар билан боғлиқ долзарб масалаларга эътибор қаратди.
▪️ХДП вакили ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларни иш билан банд қилиш каби масалаларга партиянинг ёндашувлари ҳақида сўзлади.
▪️«Адолат» номзоди судлар, коррупцияга қарши курашиш, тиббиёт, таълим тизимини ислоҳ қилиш билан боғлиқ қатор ташаббуслар моҳиятини ёритиб берди.
Қатор телеканаллар ва ижтимоий тармоқлар орқали жонли эфирга узатилган дебат партиялар ўртасида сиёсий рақобат ва сайловчи овози учун кураш кучайиб бораётганини кўрсатган.
@bugunrasmiy