Марказий банк бошқарувининг "Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш" ҳақида қарори тасдиқланди (Адлия вазирлигидан 3030-9-сон билан 2024 йил 11 октябрда Давлат рўйҳатидан ўтказилди)
Ушбу қарор билан Низомнинг 5-боби тўлиқ янгиланди.
☑️Мурожаатлар билан ишлашга оид бир қатор талаблар белгиланди.
▪️Банк томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш тартибининг тўлиқ матни банкнинг расмий веб-сайтида барча учун очиқ шаклда, шунингдек, банкнинг мурожаатларни қабул қилиш манзиллари (почта ва электрон манзиллари, телефон рақамлари, ижтимоий каналлардаги манзиллар, мобил илова ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар банк(филиал)нинг стендларида истеъмолчига кўринарли жойда ўқиш имконияти бўлган ҳолда жойлаштирилади.
▪️Банк истеъмолчининг мурожаат қилиш ҳуқуқини чеклашга ҳақли эмас вамурожаатни қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.
▪️Банк томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш бепул амалга оширилади.
▪️Банк истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиши ва кўриб чиқиш натижалари бўйича мурожаат этувчиларга жавоб бериши лозим.
▪️Банк оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклдаги мурожаатларни қабул қилиш учун шароитлар яратиши зарур.
▪️Банк истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш офисларида (ёки марказларида), филиалларида ва ўзининг расмий веб-сайти орқали мурожаатларни қабул қилишни йўлга қўяди. Банк расмий веб-сайтининг бош саҳифасида ёки сайтнинг ўзгармас юқори қисмида (ушбу саҳифада) яққол кўринарли тарзда жойлаштирилган ҳавола орқали тўғридан-тўғри ўтиш мумкин бўлган бошқа саҳифасида мурожаатларни қабул қилишни ташкил этади.
▪️Банк мобил иловасида истеъмолчилар томонидан мурожаат қолдирилиши учун имконият яратади ва/ёки мурожаат юборилиши учун алоқа каналларини кўрсатиши керак.
▪️Банк истеъмолчилар билан телефон алоқаси орқали боғланишини таъминловчи Call-марказларни ташкил этиб, у орқали истеъмолчиларга банк фаолияти билан боғлиқ маслаҳатлар ва тушунтиришлар беради ҳамда оғзаки шаклдаги мурожаатларни қабул қилади.
▪️Call-марказ орқали тушаётган мурожаатлар камида иш вақти давомида қабул қилинади. Банк картасининг эмитенти банк картасини сақловчини банк картаси йўқолганлигива (ёки) банк картасидан рухсатсиз фойдаланилганлиги тўғрисидаги хабарномани туну кун юбориш имконияти билан таъминлаши ва ушбу хабарнома олинганидан кейин банк картасини дарҳол блокировка қилиши шарт.
▪️Банк ходимининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан келиб тушган мурожаат айнан ушбу ходимнинг ўзига кўриб чиқиш учун топширилиши мумкин эмас.
▪️Банк бош офисида мурожаатларни кўриб чиқиш учун алоҳида бўлинмани (банкнинг операцион бизнес бўлинмаларидан мустақил) ташкил қилади. Бўлинма банк бошқаруви раиси томонидан назорат қилинади.
▪️Банк шикоятларни кўриб чиқиш учун етарли ходимларга эга бўлиши ва уларни доимий (йиллик) равишда тегишли тарзда ўқитиши лозим.
Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
👉 @bankirkundaligi 👈