🇺🇿 Yo'l harakati qoidalari |Rasmiy Kanal🚦🇺🇿 @yolbelgi Channel on Telegram

🇺🇿 Yo'l harakati qoidalari |Rasmiy Kanal🚦🇺🇿

@yolbelgi


O'zbekiston Respublikasi xududida transport va axoli uchun kerak bo'ladigan yo'l belgilari haqida malumot berib boramiz. Bizdan uzoqlashmang...

📌Hamma ma'lumot kanalda bor‼️⁉️

Admin: @yolbelgibot

🇺🇿 Yo’l harakati qoidalari | Rasmiy Kanal (Uzbek)

Assalomu alaykum, sevgli foydalanuvchilar! Bugun biz sizga O'zbekiston Respublikasi xududida transport va axoli uchun kerak bo'ladigan yo'l belgilari haqida malumot beradigan "Yo'l harakati qoidalari" rasmiy kanal haqida gaplashamiz. Kanalimizda sizga yo'l belgilari to'g'risida eng so'nggi va eng ma'lumotli yangiliklarni taqdim etamiz. Shu bilan birga, siz yo'l belgilari va yo'l harakati qoidalari bo'yicha hamma ma'lumotlarga ega bo'lasiz. Bu esa sizning hayotingizni muhofaza qilish uchun juda muhimdir. Kanalimizda sizni qiziqtirayotgan barcha savollarga javob topasiz. Adminlarimiz sizni yo'l belgilari va yo'l harakati qoidalari mavzusida yordam berish uchun shug'ullanadilar. Siz ham bizga qo'shiling va yo'l belgilari haqida ko'proq ma'lumot olish imkoniyatidan foydalaning. Xush kelibsiz!

🇺🇿 Yo'l harakati qoidalari |Rasmiy Kanal🚦🇺🇿

13 Oct, 13:28


#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

👇👇👇
@yolbelgi

🇺🇿 Yo'l harakati qoidalari |Rasmiy Kanal🚦🇺🇿

30 Sep, 16:31


Эртадан жарималар миқдори ошади

1 октябрдан бошлаб ойлик, БҲМ ва жарималар миқдори ҳам ошади. Жарималар миқдори қанчага ошишини билиб олинг.

@Yolbelgi

🇺🇿 Yo'l harakati qoidalari |Rasmiy Kanal🚦🇺🇿

14 Sep, 12:49


2024 йил 1 октябрдан БХМ миқдори ошиши муносабати жарималар ҳам ошмоқда. 

• Хавфсизлик камарини тақмаслик: 187 500 (ҳозир 170 минг сўм);

• Биринчи тиббий ёрдам тўплами, жилет, ўт ўчириш мосламаси, огоҳлантириш учбурчаги ва техник кўрик йўқлиги учун жарима: 187 500 (ҳозир 170 минг сўм);

• Автомобилни ҳужжатсиз бошқариш: 375 000 (ҳозир 340 минг сўм);

• Автомобилни суғуртасиз ҳайдаш: 375 000 (ҳозир 340 минг сўм);

• Қизил чироқдан ўтиш: 750 000 (ҳозир 680 минг сўм);

• Рухсат этилмаган жойда тўхташ: 750 000 (ҳозир 680 минг сўм);

• Автомобиль бошқарув пайти қўл телефонида суҳбатлашиш ва фойдаланиш: 1 млн 125 минг сўм  (ҳозир 1 млн 20 минг сўм);

• Давлат рақамисиз автомобилни бошқариш: 1 млн 875 минг сўм (ҳозир 1 млн 700 минг сўм);

• Белгиланган тезликдан ошиш (+20 км/соат): 375 000 (ҳозир 340 минг сўм);

• Белгиланган тезликдан ошиш (+20-40 км/соат): 1 млн 875 минг сўм (ҳозир 1 млн 700 минг сўм);

• Белгиланган тезликдан ошиш (40+ км/соат): 3 млн 375 минг сўм (ҳозир 3 млн 60 минг сўм);

• Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш: 3 млн 750 минг сўм (ҳозир 3 млн 400 минг сўм);

• Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш - 9 млн 375 минг сўм ва 3 йилгача машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш (ҳозир 8 млн 500 минг сўм);

• Ойналари рухсатсиз қорайтирилган транспорт воситасини бошқариш: 9 млн 375 минг сўм (ҳозир 8 млн 500 минг сўм).

• Бир йил ичида такроран Ойналари рухсатсиз қорайтирилган транспорт воситасини бошқариш: 7 млн 500 минг сўм (ҳозир 6 млн 800 минг сўм).

@yolbelgi

🇺🇿 Yo'l harakati qoidalari |Rasmiy Kanal🚦🇺🇿

27 Apr, 13:05


#ЙҲҚ_янги_таҳрир

🚘 Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган айрим янги йўл белгилари бўйича изоҳ

📗 Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилган

👉 @Yolbelgi - энг муҳим, ҳуқуқий, расмий хабарлар каналига обуна бўлинг!

🇺🇿 Yo'l harakati qoidalari |Rasmiy Kanal🚦🇺🇿

27 Apr, 09:06


#ЙҲҚ_янги_таҳрир

Ер остидан ёки ер устидан транспорт воситаларининг бурилиш ва қайрилиб олиш йўналишини кўрсатувчи белги ҳақида

Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилган!

👉 @Yolbelgi - энг муҳим, ҳуқуқий, расмий хабарлар каналига обуна бўлинг!

🇺🇿 Yo'l harakati qoidalari |Rasmiy Kanal🚦🇺🇿

27 Apr, 07:04


Gai hodim to’xtatganda

👉 @Yolbelgi - энг муҳим, ҳуқуқий, расмий хабарлар каналига обуна бўлинг!

🇺🇿 Yo'l harakati qoidalari |Rasmiy Kanal🚦🇺🇿

27 Apr, 05:02


#савол_жавоб
❗️МАЪМУРИЙ ЖАРИМАГА ТУШГАН ҲАЙДОВЧИГА ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА 30 ЁКИ 50 ФОИЗЛИК ИМТИЁЗ БЕРИЛМАЙДИ ?

⚡️САВОЛ;
Мен яқинда автомашинамда жаримага тушган эдим. Мен менга қўлланган жаримани 15 кун ўтмасдан ярмини тўладим, лекин менга 50 фоизлик чегирма берилмади. Энди яна қолган ярмини тўлашим керакми. Ўзи қандай ҳолларда бундай бўлиши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ;
МЖтКнинг 332-прим 1-моддасига асосан, жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган (Яъни, жаримани 15 кунда тўласа 50, ўттиз кунда тўланса 30 фоизлик чегирма билан тўлаш)тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

1) транспорт воситасини алкоголли ичимлик, гиёванд модда ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқарганда;

2) Кема ҳайдовчилари кичик ҳажмдаги кемаларни алкоголли ичимлик ёки гиёванд модда таъсиридан маст ҳолдаги шахсларга топширганда ёки унинг ўзи шундай ҳолатда бошқарганда;

3) Транспорт воситалари ҳайдовчилари алкоголли ичимлик ёки гиёванд модда таъсиридан маст ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаганда;

4) Алкоголли ичимлик ёки гиёванд модда таъсиридан маст бўлган ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйилганда;

5) жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

6) худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.

✏️ Кўрсатиб ўтилган манашу ҳолатлардан бири Сизда кузатилган бўлса, демак шу сабаб билан Сизга 50 фоизлик чегирма қўлланмаган бўлиши мумкин.

👉 @Yolbelgi - энг муҳим, ҳуқуқий, расмий хабарлар каналига обуна бўлинг!

🇺🇿 Yo'l harakati qoidalari |Rasmiy Kanal🚦🇺🇿

26 Apr, 09:04


#савол_жавоб
❗️АВТОМАШИНАСИ ЎЗИНИ НОМИДА БЎЛМАГАНЛАР ХАМ ЭНДИ БОЛАЛАР ПУЛИНИ ОЛОЛМАЙДИМИ ?

⚡️САВОЛ;

Бизни автомашинамиз бошқа бир одамни номида, лекин шундай бўлса хам ўша автомашина сабабли бизга болалар пули берилмаслигини айтишмоқда. Қонунчилик бўйича шу тўғрими ?

⚡️ЖАВОБ;
Шу вақтгача бундай норма бўлмаган лекин, эндиликда бу тўғри.

Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2023 йилдаги 596-сон қарори билан амалдаги 654-сон қарор асосида тасдиқланган низомга бир-қанча ўзгартиришлар киритилди.

♻️Киритилган ўзгартиришлардан бири сифатида 2024 йил 1 мартдан бошлаб — болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оиланинг номига расмийлаштирилмаган бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари мавжуд ёки мавжуд эмаслик ҳолати масъул этиб белгиланган ижрочилар томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилиши, ўрганиш натижалари бўйича шундай ҳолатлар аниқланган тақдирда уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари берилиши рад қилиниши назарда тутилган.

👉 @Yolbelgi - энг муҳим, ҳуқуқий, расмий хабарлар каналига обуна бўлинг!

🇺🇿 Yo'l harakati qoidalari |Rasmiy Kanal🚦🇺🇿

26 Apr, 05:03


#Биласизми

Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, қуйидагилар билан жиҳозланмаган транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади:

М2, М3 тоифадаги — фавқулодда ҳолатларда ойнани синдириш учун фойдаланиладиган болғача, тиббиёт қутичаси, 2 та ўт ўчиргич (биттаси ҳайдовчининг кабинасида, иккинчиси — йўловчилар салонида), мажбурий тўхтаганини билдирувчи белги (ёки милтилловчи қизил чироқ) ва нур қайтаргичли камзул (жилет);

М1, N1, N2, N3 тоифадаги, микроавтобус ва ғилдиракли тракторларда тиббиёт қутичаси, ўт ўчиргич, мажбурий тўхтаганлигини билдирувчи белги (ёки милтилловчи қизил чироқ) ва нур қайтаргичли камзул (жилет);

М3, N2, N3 тоифадаги — ўзи юриб кетишидан сақловчи, ғилдирак диаметрига мувофиқ (камида иккита) тиргак;

О тоифадаги, тракторлар, аравалар ва бошқа ўзиюрар машиналарда — ташқи нур қайтаргичлар;

кажавали мотоциклларда — тиббиёт қутичаси, мажбурий тўхтаганлигини билдирувчи белги.

👉 @Yolbelgi - энг муҳим, ҳуқуқий, расмий хабарлар каналига обуна бўлинг!

🇺🇿 Yo'l harakati qoidalari |Rasmiy Kanal🚦🇺🇿

25 Apr, 09:03


#савол_жавоб

ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ СОДИР ҚИЛИБ ВОҚЕА ЖОЙИДАН ҚОЧИБ КЕТИЛСА НИМА БЎЛАДИ
?

⚡️
"Авария" содир қилиб, ўша жойдан қочиб кетган шахсга қандай чора кўрилади

⚡️МЖТКнинг 137-моддасига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши, агар ушбу йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

👉 @Yolbelgi - энг муҳим, ҳуқуқий, расмий хабарлар каналига обуна бўлинг!

🇺🇿 Yo'l harakati qoidalari |Rasmiy Kanal🚦🇺🇿

25 Apr, 05:03


#савол_жавоб
❗️ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИ ҚУВИБ ЎТИШ ТАҚИҚЛАНАДИ ?

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 172-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"га кўра,

Қувиб ўтиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:

▪️тартибга солинган чорраҳаларда;

▪️тартибга солинмайдиган чорраҳаларда асосий ҳисобланмайдиган йўлларда ҳаракатланишда;

▪️кўприкларда, йўл ўтказгичларда, эстакадаларда ва уларнинг остида;

▪️пиёдалар ўтиш жойларида;

▪️темир йўл кесишмаларида ва уларгача 100 метрдан кам масофа қолганда;

▪️қувиб ёки айланиб ўтаётган транспорт воситаларини;

▪️тепаликнинг охирида ва йўлнинг кўриниши чекланган жойларида;

▪️3.20 ва 3.22 йўл белгилари таъсир оралиғида.

👉 @Yolbelgi - энг муҳим, ҳуқуқий, расмий хабарлар каналига обуна бўлинг!

🇺🇿 Yo'l harakati qoidalari |Rasmiy Kanal🚦🇺🇿

24 Apr, 09:04


#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 050 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 725 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 621 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 621 000 сўм.

👉 @Yolbelgi - энг муҳим, ҳуқуқий, расмий хабарлар каналига обуна бўлинг!