МАЪЛУМОТ
2024 йил 05 сентябр куни соат 11:20 ларда Қува тумани ҳудудидан ўтган 4Р-112 “Фарғона халқаси” автомобил йўлининг 186-кмда “Hyundai” русумли микроавтобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган юк транспорт воситасига бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда
Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати